Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 774.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Транспорт

Продавец

Bohodir Jalolov

Тишли ғилдиракларни тайёрлаш технологияси

Купить
Тишли ғилдиракларни тайёрлаш технологияси • Тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни тайёрлаш бўйича техник талаблар, қўлланиладиган материаллар ва хомашё турлари • Машина ва механизмларда тишли ғилдираклар энг кўп учрайдиган деталлар ҳисобланади. Тишли ғилдираклар белгиланган узатишлар сонига асосан бир валдан иккинчисига айланма харакатни ва буровчи моментни узатиш учун хизмат қилади. Тишли ғилдираклар автомобиллар, тракторлар, металл кесиш дастгоҳларининг тезликлар ва узатишлар қутиларида, редукторлар, кўтариш тушириш қурилмалари, назорат асбоблари, соатли механизмлар ҳамда шунга ўхшаш қурилмаларда кенг қўлланилади. • Тишли ғилдиракларни асосий турлари ва тузилишлари расмда келтирилган. Биринчи тур тишли ғилдираклар булар гупчакли ва гупчаксиз цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдираклар. Бу тишли ғилдиракларнинг марказий тешикларини тузилиши текис, шпонка уяли ва шлицали кўринишида бўлади. Тишли ғилдиракларни ўқ бўйича йўналган очиқ марказий тешикларнинг узунлиги унинг диаметрига нисбати 1/ d >1 я ъ ни «втулка» кўринишида бўлади. • Иккинчи тур кўп гардишли текис шпонка уяли ва шлицали марказий тешикка эга тишли ғилдираклар. • Учинчи тур бир гардишли текис, шпонка уяли шлицали марказий тешикка эга ва 1 d <1 яoни «Диск» кўринишидаги тишли ғилдираклар. • Тўртинчи тур механик ишлов берилгандан сўнг гупчак билан йиғиладиган цилиндрик, конуссимон, червякли тишли ғилдираклар ёки «гардишлар». • Бешинчи тур қуйруқ қисмига эга (тишли вал кўринишидаги) цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдираклар. • Тишли ғилдиракларни гардиш қисмининг сиртини марказий тешик ўқига нисбатан перпендикулярлиги 0,05-0,1 мм бўлиши талаб этилади. Маркази тешик IT 6.. IT 8 квалитет аниқлигида ва юза тозалиги Ra 1,25… Ra 2,5 бўлади. Тишли ғ илдиракларнинг турлари. • Тишли ғилдиракларни тайёрлаш бўйича талаблар уларнинг аниқлик даражаси билан белгиланади. Машинасозликда 5 дан 10 гача аниқлик даражасига эга бўлган тишли ғилдираклар қўлланилади. 9 дан 10 аниқлик даражасидагилари очиқ тишли узатмаларда қўлланилса 5-6 аниқлик даражасидагилар эса юқори аниқликдаги механизмларда қўлланилади. • Бу тишли ғилдиракларнинг тишларини ишчи юзалари Ra 0,63…. Ra 2,5 бўйича бўлади. Механик ишлов бериш технологик жараёнининг кетма-кетлиги ва уни бажариш тартиби • Тишли ғилдиракларга механик ишлов бериш технологик жараёнининг амалларини бажариш кетма-кетлиги ва тартиби уларни юқорида кўриб чиқилган турларнинг қайси бирига мослигига боғлиқ. • Бир ва иккинчи турдаги «втулка» кўринишидаги бир ва бир неча гардишли тишли ғилдиракларни тайёрлаш технологик жараёнининг кетма-кетлиги қуйидагича: • сирт юзаларини қирқиб ишлаш ва марказий тешикка қора ва тоза ишлов бериш; • марказий тешик бўйича ўрнатилган ҳолда тиш очиладиган юзаларга ва бошқа юзаларга қора, ярим тоза ишлов бериш; • тишларни очиш (дастлабки ва охирги марта тишларни қирқиш, агарда аниқлик даражаси талаб этса шевер ёрдамида ишлов бериш); • термик ишлов бериш; • қирқилган тишларга ўрнатилган ҳолда марказий тешикка • Цилиндрик юзаларга механик ишлов бериш жараёнлари токарлик гуруҳидаги дастгоҳларда олиб борилади. Ишлаб чиқариш турига мос ҳолда универсал токарлик – винт қирқиш (донали ва майда серияли ишлаб чиқариш), токарлик револвер ва кўп кескичли дастгоҳлар (серияли ишлаб чиқариш), кўп шпинделли токарли ярим автоматлар (кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш), шароити қўлланилади. • Тишли ғилдиракларга токарлик-револвер дастгоҳларида ишлов бериш ишлов бериш жараёнининг технологик созлаш эскизлари расмда кўрсатилган. Расмлар рақамлар билан револвер каллагининг холатлари бўйича керакли ўлчамга бўйлама йўналишида харакатланувчи кесувчи асбобларни созлаш кўрсатилган. Токарлик револвер дастгоҳида тишли ғилдиракка механик ишлов бериш • Бир шпинделли кўп кескичли токарлик ярим автоматида тишли ғилдиракка йўниб ишлов бериш технологик созлашлари 12.3-расмда кўрсатилган. Бу технологик жараённинг иккинчи босқич амалси, чунки тишли ғилдирак ишлов берилган марказий тешик бўйича ўрнатилади. Кескичли токарлик ярим автомати олдинги бўйлама ва кетинги кўндаланг суппортларга эга. Бўйлама ва кўндаланг суппортларда кескичларни ўзаро биргаликда харакат қилиш ғилдиракни барча ташқи юзаларига ишлов бериш имкониятини яратади. Бир шпинделли кўп кескичли токарлик ярим автоматида тишли ғилдиракка механик ишлов бериш • Ҳар бир холатда механик ишлов беришни бир вақтда олиб борилиши ва холатлардан фақат ўрнатиш учун хизмат қилиши ёрдамчи вақтни асосий ишлов бериш вақти билан қоплаш имкониятини беради
Купить
  • Похожие документы

  • VAZ 2121 avtomobilining besh uzatmasi
  • Avtotest prava Javoblari bilan
  • Toshkent shahri, Yashnabod tumanida joylashgan tuman ahamiyatidagi “Quruvchilar” ko‘chasini ta’mirlash texnologik jarayonlarini ishlab chiqish va tashkil etish mavzusidagi
  • ARGOS test
  • Avtotest prava savollari javoblari bilan

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha