Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 68.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Тугунакмевалар. Картошка биологияси ва етиштириш агротехникаси

Купить
Тугунакмевал а р. Картошка биологияси ва етиштириш агротехникаси “ Ўсимликшунослик” фани Режа:  Т уганакмевалилар аҳамияти  Картошка - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши  Картошка биологияси ва навлари  Картошка етиштириш технологияси Бу гуруҳга ҳар хил ботаник оила ва турларга мансуб туганакмева ҳосил қиладиган ўсимликлар киради. Туганакмевалилар таркибида 65-84% қуруқ модда бўлади. қуруқ модданинг таркибида крахмал, қанд, инулин мавжуд. Туганакмевали экинларнинг кимёвий таркиби, (%) Моддалар Экинлар Картошка Батат Маниок Таро Ер ноки Углевод 23,7 26,1 17-32 30-35 17,9 Оқсил 2,0 1,8 0,9-2,3 2-3 2,3 Ёғ 0,18 0,7 0,1-0,7 0,2-0,5 0,20  Туганакмевалилар озиқ-овқатда, ем-хашак ва техникада хом ашё сифатида ишлатилади. Туганакмевалар ер ости пояларида ёки илдизларда 5-20см чуқурликда ривожланади. Туганакмевали қатор орасига ишлов беориладиган экинлар бўлганлиги учун алмашлаб экишда аҳамияти катта.  Ер юзида туганакмевали ўсимликлардан қуйидагилар экилади:  -Картошка – Solahum tuberosum L - оиласи- Solahaceae  - Батат –Ipomaea batatus Lam – оиласи – Asteraceae  Маниок Mahi  Бу экинлар ҳар хил оилага мансуб бўлгани билан уларнинг туганакмеваси бир - бирига я қ ин , таркибида қ уру қ модда кам , шунинг учун яхши са қ ланмайди . Туганакмевали экинларни етиштириш технологияси ҳар бир – бирига яқин , ҳаммаси қатор орасига ишлов бериладиган экинлар .  Ер юзида тугнакмевали ўсимликлар орасида энг кўп тарқалгани картошка ўси Картошканинг халқ хўжалигидаги ахамияти.  Картошка мухим озиқ-овқат, озиқбоп техник ўсимлик бўлиб, ўсимликшуносликда етиштириладиган барча махсулотлар қаторида энг мухим ўринлардан бирини эгаллайди.  Картошка туганагини озиқ-овқатда кўп ишлатишга сабаб-унинг таркибида инсон организми яхши ўзлаштирадиган углеводлар, оқсиллар асосан, крахмалнинг кўплиги, С витамини, минерал тузлар, темир, калъций ва бошқа моддаларнинг мавжудлигидадир. Хом туганаги таркибида С витамини миқдори 40 % мг/га етади.  Картошканинг ёш пояси таркибида 84 % мг/га сув бўлади. Туганаги таркиби 75 % сув ва 25 % қуруқ моддадан иборатдир. қуруқ модда ўз навбатида 1 % минерал бирикма, 1 % клетчатка, 1,2-3,0 % оқсил, 0,7 % аминокислота, крахмал 14-22 %, қанд – 0,9 % пектин моддалар 0,7 %, органик кислоталар – 0,2%, ёғ - -  Картошка баргпоя ва кўк, кўкимтир рангга эга бўлган туганакларида захарли модда – глюкоалкалоид, соланин (1-20 мг%) моддаси ҳосил бўлади. бу заҳарли модда таъсири уни пиширш вақтида қисман йўқотилади. Картошка озиқ-овқат саноатида катта ахамиятига эга. Шанинг учун у дон махсулотларидан сўнг иккинчи ўринда туради. Шу билан бирга чорва молларига картошка туганаклари хомлигича, силосланган ёки буғланган, палаги эса янгилигича ва силосланган холда берилади. Бундан ташқари, картошка туганаги қайта ишланган вақтида чиқадиган чиқинди (барда, турпи) ҳам молларга берилади.  Картошка – техник экин ҳисобланади. Уни 1 тонна туганагидан 112 л спирт, 55 кг углекислота, 0,39 л сивуш мойи, 1500 л барда ёки 170 кг крахмал, 80 кг люкоза ва бошқа махсулотлар олинади.  Картошка туганагидан олинадиган спир Келиб чиқиши ва тарқалиши .  Картошканинг ватани Жанубий Америка кардильерларидир, чунки Анд тоғи худудларида ва Тинч океани соҳилларида бу экиннинг кўпгина ёввойи ва ярим ёввойи турлари ҳозир хам ўсади.  Оврупога (Испанияга) у XVI асрнинг иккинчи ярмида келтирилган. Петр 1 Голландия сафарида юрган вақтида XVII аср охирида граф Шереметьевга картошка жўнатган деган тахмин бор. Демак, картошка асосан XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб катта майдонлардан экила бошланади. Картошкани қайта ишлайдиган саноатнинг ривожланиши натижсида уни етиштириш тез ривожланди.  Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда картошка XIX аср ўрталаридан кенг тарқалган. Ер юзида 1994 йил картошка 18 млн.га майдонига экилган. Оврупода 35% экин майдонини, Россияда 3,3 млн.га ни ташкил этган. Картошка Марказий Осиёда а Ботаник таърифи ва биологик хусусияти.  Картошка Solahum томатдошлар – Solahaceal оиласига мансуб бўлиб, бизнинг шароитимизда tuberosum тури етиштирилади.  Кртошканинг бошқа турлари ишлаб чиқаришда экилмайди, аммо селекция ишларида қўллаш мумкин. Бу қуйидаги турлар:  Solahum ahdigehum Juz et Buk тетраплоидли (2п-48) маданий тур – Аргентинада учрайди.  Solahum Ieptostigma Zuz – тетраплоидли тур, сер крахмалли, рак касалига чидамли.  Solahum phureja ef Buk Solahum rubihi Juz Buk диплоидли (2п-24) турлар Жанубий Америкада учрайди.  Solahum devissum Lahdli –ёввойи гаплоидли тур (2п-72) мексикада учрайди.  Solahum stohiferum – аллотетраплоидли тур, Анд тоғларида учрайди  Маданий картошка – туганакмева ҳосил қиладиган кўп йиллик ўсимлик бўлиб, унинг ер устки қисми – барг ва поялари ҳар й  Ҳаво температураси ва намлиги картошканинг гуллаш қувватига ва уруғ ҳосил қилишига катта таъсир кўрсатади. Қурғоқчил жанубий вилоятларда шимолий ёки тоғолди салқин вилоятлардагига қараганда картошканинг гул ва уруғи секин ҳосил бўлади.  Картошка туганаги муҳим биологик хусусиятга – тиним даврига эга, шунинг учун у кавлаб олингандан сўнг тезда ўсмайди тиним даври турли навларда турлича бўлиб, у кўпчилик навларда 60 кундан кўп вақт талаб этади.  Картошка паст ҳароратли ўсмликдир. Шунинг учун туганакларнинг кўкариши ва ўсимликларнинг ўсиш учун кўпчилик навларда 6-70 дастлабки ҳарорат деб ҳисобланади. Туганакларни яхши ўсиш учун эса ўртача ҳарорат 19-230. Туганак ўстирилаётган вақтида ҳарорат 3-50 ва 310 дан юқори бўлса, у кўкаришдан тўхтайди.  Туганаклар бир неча кун мабойнида –1 ва 350  Ҳарорат 18-210 бўлганида картошканинг гуллаши тез ўтади, туганакларн жадал ҳосил бўлиши учун энг қулай ҳарорат 16-190дан юқори бўлса туганакларниниг катталашиши секинлашади ва тупроқ ҳарорати 28-290 етганда туганаклар умуман семирмайди. Ассимиляция жараёни учун энг қулай харорат бундан ошиб кетса, фотосинтез жараёни секинлашади, 400га етганда эса фотосинтез ассимлияция жараёни тўхтайди.  Юқори харорат таъсирида фотосинтезнинг узоқ вақт тўхтаб қолиши натижасида картошка туганаклари кейинги ўсиш қобилятини йўқотади. Юқори харорат картошканинг ирсиятига ва сифатига ҳам ёмон таъсир кўрсатади, унинг кўпинча айнишига, ҳосилдорлигининг суринкасига камайишига ва товарлик сифатининг пасайишига олиб келади. Кечки муддатда – ёзда экилдаиган уруглик картошка сақлаш вақтида юқори ҳарорат таъсирида к  Картошка ватани ҳисобланган Чилининг денгиз бўйи ҳудудлари иқлими юмшоқ, салқин, сернам, тупроги калийга бой. Туганакларнинг ҳосил бўлиши серёгин (300 мм.дан ортиқ) ҳавонинг нисбий намлиги юқори (75% ва ундан зиёд) бўлган шароитда ўтади. Шунинг учун картошка ўсимлиги тупроқ намлигига талабчандир, аммо унинг тупроқ намлигига бўлган талаби ўсиш ва ривожланиш даврларида турлича бўлади.  Картошка ҳосил тўплаш давомида намликка жуда талабчан бўлади. атмосферанинг қуруқлиги картошканинг мева қилишига, айниқса, ёмон таъсир қилади, яъни гул ва меваларни тўкиб юборади. Аммо тупроқдаги намлик 70-85% бўлса, ҳавонинг қуруқлиги картошкага поялари ўсишига ва туганаклар ҳосил бўлишига унчалик кучли таъсир этмайди.  Ёш ниҳоллар ривожланишнинг дастлабки пайтларида тупроқ намлигига унчалик катта эҳтиёж  Картошка намликка талабчан бўлиши билан бирга, қургоқчиликка ҳам нисбатан чидамлидир. қургоқчилик – тупроқ ва ҳаво намлиги етишмаслиги бошланиши билан картошка туганаклар ҳосил қилишдан тўхтайди, аммо у нобуд бўлмайди. қургоқчилик ўтиб кетгандан сўнг у туганак ҳосил қилишни давом эттиради, бунда ҳосилдорлиги кескин камайиб, уни сифати пасаяди.  Картошка тупроқдаги озиқ минерал моддаларга нисбатан талабчандир. Бир тонна туганакмева ва тегишли поя-барг етиштириш учун 6,2 кг азот, 2 кг фосфор ва 8 кг калий жами 16,2 кг сарфлайди.  Картошка донадор, юмшоқ, ҳаво аэрацияси яхши тупроқларда кўп ҳосил беради. Механик таркиби огир, бўз тупроқларда, енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқдагиларга нисбатан ёмон ўсади, бундай ерларда мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун экишдан олдин ерни бмшатиб туриш керак  Картошканинг «Акраб», «Зарафшон», «Тўйимли», «Умид», маҳллий навлари, ва йигирма учдан ортиқ чет эл навлари: «Романа», «Сантэ», «Диамант», «Пикассо» ва бошқа навлари бор. Картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишда экиладиган нав тоза ҳамда шу иқлим шароитига мослашган бўлиши керак. Туманлаштирилган навлар ҳосилдорлиги жиҳатидан кўпинча аралаш навлардан икки-уч марта афзал бўлади. Ҳозирги вақтда картошканинг 2000га яқин маданий навлари бўлиб, шундан 20 га яқини республикамизда етиштирилади. Хўжалик аҳамиятига кўра картошка навлари тўрт гуруҳга – озиқ-овқатга ишлатиладиган, хашаки, техникавий ва ҳар хил мақсадларда фойдаланадиган универсал картошкаларга бўлинади.  Навларга баҳо беришда қуйидагилар энг муҳим белги ҳисобланади: ҳосилдорлиги, тезпишарлиги, икки ҳосиллиги ва картошканинг таомл  Картошканинг айниши. Картошканинг айниши одатда ташқи ноқулай экологик шароит ҳамда турли хилдаги вируслар таъсирида нав хусусиятларини ёмонлаштириш ҳамда ҳосил сифатини пасайтириш ва уни кескин камайтиришга олиб келади. Айниган картошка ўсимлиги баргларида хлорофилл доналари кескин камаяди, фотосинтез ҳамда транспирация жараёни сусаяди, касалликларга бардош бера олмайди, ҳосилда товарбоп туганаклар миқдори камаяди ва шу билан бирга унинг мазаси ўзгаради.  Марказий Осиёда ўстириладиган картошкаларда Х,К,У,S ва бошқа вируслар борлиги аниқланган. Картошка алоҳида вируслардан ёки уларнинг инфекциялардан, айниқса, қаттиқ зарарланади. Картошка ўсимлигини айниганлиги турли кўринишда намоён бўлади. Жумладан, барлари бўртиб қолади, майдалашади, жигарранг тусга кириб дагалашади, поядаги бўгин ор  Готика . Бу касаллик белгиси, поялар бўйи қисқариб, барглари пояга ўткир бурчак ҳосил қилиб қўшилиб ўсади. Касалликка учраганўсимлик барглари майдалашади, туганаклар шакли ўзгариб, урчуқсимон кўринишга эга бўлади ва унинг мазаси кескин ёмонлашади.  Ўрта ва кечпишар картошка навлари кўп йиллар мобайнида репродукция қилинса, бу касаллик кескин кўпайиб, ҳосилга сезиларли салбий таъсир кўрсатади.  Баргларнинг найчаланиши . Бу касаллик М вируси таъсирида ҳосил бўлиб, барглар ўрта томир томон буралиб найча шаклига киради.  Кудряш (хурпак) . Бу касаллик белгиси шуки, тупда поялар сони (10-15 дона) кўпайиб, барглар шакли ўзгариб кетади. Шу билан бирга юқори тоқ ёнбарглари ўсиб кетади, пояси эса катталашади. Бу туганакларнинг кўринишини ҳам ўзгартириб юборади. Шунинг учун уруглик туганаклар са Агротехникаси.  Ер танлаш ва алмашлаб экишдаги ўрни. Картошка республикамиз иқлим шароитида тогли ва тоголди районларда ҳамда дарёларнинг қуйи гидроморф тупроқли зонларида яхши ўсади ва ривожланади. Бу зоналар тупроги органик моддаларга бой ва ҳарорати нисбатан паст бўлади. Бўз ва бошқа тупроқлар ҳам картошка етиштиришга яроқлидир.  Картошка Марказий Осиёда одатда сабзавот ёки сабзавот ем-хашак алмашлаб экиш далаларида ўстирилади. Сабзавот алмашлаб экишда карам, бодринг, полиз экинлари ва илдизмевалилар пиёз ҳамда дуккакли дон экинлари картошка учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Беда ҳам картошка ўсимлиги учун яхши ўтмишдош. Беда экилган майдон хайдалгандан сўнг кечки муддатда экиладиган картошкани экиш мақсадга мувофиқдир. чунки июн-июл ойларигача беда илдизи ва уни қолдиқлаи чириб бўл  Картошкани сурункасига 2-3 йил мобайнида бир далага экиш сўлиш касаллигининг кўпайиб кетишига сабаб бўлади. Агар бир далага сурункасига картошка экиш зарурати тугилса, бунда, албатта, оралиқ экин сифатида кузги кўк нўхат ва шабдардан муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Марказий Осиёда қуёшли кунларнинг кўп бўлиши ва сунъий сугоришни кенг қўллашниши картошкани эртаги экинлардан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида экиб, юқори ҳосил олишга имкон яратади. Картошка экиладиган ер кузда чуқур (27-29см) қилиб ҳайдалади. Бу ерларга эрта баҳорда борона солинади ва эртаги картошка экилади.  Ўтлоқи – ботқоқ ерларда эртаги картошкани эрта муддатда экиш учун эгатлар куз фаслида олиб қўйилгани. Бўз тупроқларда ҳам бу усулда экиш ижобий натижа беради. Картошка такрорий экин сифатида экилса у экиладиган  Картошка органик ва минерал ўгитларга талабчан ўсимликдир. Азот унинг палагинини яхши ўсишига ва ҳосилдорлигининг кўпайишига таъсир этади. Азот меъёридан ортиқча берилса, унинг етилишини кечиктиради, туганакдаги крахмални камайтиради, ҳосилни сақланишини сусайтиради, ҳамда айниган ва ёрилган туганаклар миқдорини кўпайтиради.  Фосфор поясини ўсишдан тўхтатади, илдизини яхши ривожлантаради, картошка етилишини тезлаштириб, туганаклардаги крахмал миқдорини кўпайтиради. Калий ўсимлик томонидан азот ва фосфорни ўзлаштиришни яхшилайди, илдиз қисмини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиб турли хилдаги замбуруг касалликларига ҳамда қургоқчиликка ва паст хароратга чидамлилигиги оширали.  Ўзбекистоннинг сугориладиган тупроги таркибида азот ва фосфор жуда камдир, шунинг учун бу минерал ўгитларни Картошка уругини экишга тайёрлаш.  Картошка етиштириш, айниқса, навга хос бўлган туганакларни ажратиб олиш ҳамда айниганларини ва ипсимон ўсимта берганларини эса брак қилиш катта аҳамиятга эгадир. Уруглик учун туганаклар уч хилга ажратилади: 25-50, 50-90 ва 90г.дан ортиқ. 90г туганаклар кўзларини жойлашишига кўра иккига бўлиб экилади. Кесилган уругларга экилишидан олдин уларга ТМТД препарати сепилади, бунда 1 тонна кесилган уругга 3,0-3,5кг препарат сепилиши керак. Ёз муддатида экиладиган картошка туганаклари кесилмайди, чунки юқори ҳарорат таъсирида улар чириб кетади.  Эртаги картошка пишишини тезлаштирадиган ва ҳосилдорлигини оширадиган самарали усуллардан бири, картошка туганакларини ёруг хоналарда 12-130да, тезпишар навларини 20-25 кунда ва ўртапишарларини эса 30-35 кунда ундиришдан  Юқоридагилардан ташқари эртаги картошка уругини ундириш даврида ҳароратни 8-10 кун мобайнида 18-200гача ошириб, сўнг 2-3 соат мобайнида 30-350гача кўтариш ижобий натижа беради. Эртаги картошка уругини нур ўтказадиган полиэтилен қопчаларда (қопча усти 8-10 жойидан 2-3см узунликда кесиб қўйилиши керак) очиқ майдонда, уни устига плёнка ёпган ҳолда ундириш ҳам ижобий натижа беради.  Ёзда экиладиган картошка уругини экишаг тайёрлашни асосий омилларидан бири, у ҳам бўлса кўкарган кўзлари 8-10см.га етгандан сўнг уларни синдириб олиб ташлашди. Кўкарган кўзларини синдириш сўннги маротаба картошка экилишига 1,5-2 ҳафта қолганда амалга оширилиши керак. Бунда туганаклар экилгунига қадар, уларда янги кўзлар ниш уради ва ердан тез униб чиқади.  Баҳор ва ёз фаслида картошка экилишидан олдин туганакла Парваришлаш.  Эртаги картошка ернинг табиий намига униб чиқади, кечки картошка экилган куни сугорилиши мақсадга мувофиқдир. Эртаги картошка экилгач 25-30 кундан сўнг униб чиқади, бу муддатда у экилган майдонда бегона ўтлар ҳам униб чиқади, уларни йўқотиш учун 1-2 марта сеткали борона ёки тишли енгил борона билан бороналанади. Картошанинг униб чиқишини тезлатиш учун у экилган, эгат устига чириган гўнг ёки қора рангли плёнка ёпиш мақсадга мувофиқдир. Картошка пояси эгатни қоплагунча қадар 2-3 маротаба культивация қилинади. эртаги картошка ўсув даврида 1 ёки 2, кечкиси эса 2 марта чопиқ қилинади. ўсимлик бўйи 15-20см бўлганда биринчи марта, гуллаш даврида иккинчи марта чопиқ қилинади. Бундан ташқари картошка туганагидан ўсиб чиққан ўсимтасини экиш ҳамда кўзчаларини 10-12г эти билан ўйиб олиб Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha