Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 917.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Тугунакмевали экинларнинг аҳамияти. Картошканинг биологияси ва етиштириш технологияси 2

Купить
1Мавзу: Тугунакмевали экинларнинг аҳамияти. Картошканинг биологияси ва етиштириш технологияси 2Режа:Режа: 1. Туганакмевали экинларнинг аҳамияти 2. Картошканинг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 3. Картошканинг биологик хусусиятлари 4. Картошканинг навлари ва унинг айниши 5. Картошкани етиштириш технологияси 6. Картошкани қайта экиш ва иккинчи ҳосил олиш технологияси 3 Туганакмевалилар гуруҳига турли ботаник оила ва турларга мансуб бўлган, асосий ҳосили туганакмева бўлган ўсимликлар киради. Ер юзида тугунакмевалилардан энг кўп тарқалгани картошка (Solanum tuberosum L.) ўсимлигидир. Тропик ва субтропик иқлим шароитларида батат (Jpomaea batatus Lam), топинамбур (Heliant b us tuber o sus L.), маниок (Manihot esculenta Gr), таро (Calocasia antiguorum) ва ямс (Diosor i a alata L.) каби туганак мева берувчи ўсимликлар кўпроқ етиштирилади . 4 5БАТАТ 6ТОПИНАМБУР 7 8ТАРО 9 ЯМС 10Туганак мевалар таркиби сувга (65-84%) бой бўлиб, қуруқ моддасининг таркибида крахмал, қанд, инулин ҳамда 17-35% углерод, 0,9-2,3% оқсил ва 0,1-0,7% ёғ мавжуд. Бу ўсимликларнинг меваси (туганак) тупроқнинг 5-20 см ли чуқурлигида ўсимликларининг ер ости поялари ёки илдизларида ривожланади. Туганакмевалилар озиқ-овқат ва ем-хашак учун ҳамда техникада хом ашё сифатида ишлатилади. 11Картошка туганаги таркибида 22% гача крахмал, 2% оқсил, 0,1% ёғ, 1% клетчатка мавжуд. Шунингдек, у В, РР, С витаминлари ва каротинга бой. Ундан 200 дан ортиқ таомлар ва ярим фабрикатлар тайёрланади. У мазали таъмга эга. Ундан крахмал, спирт, декстрин, глюкоза ва бошқа маҳсулотлар олинади. Қайта ишлаб 1 тоннасидан 115 кг спирт, 1,5 тонна барда озуқаси ва суюқ карбон кислотаси олинади. 1 тонна картошкадан 170 кг крахмал, 800 кг гача озуқа олиш мумкин. 12Картошка катта агротехникавий ва агроиқтисодий аҳамиятга эга. У кўпгина экинлар – барча дон экинлари, жумладан баҳори буғдой, маккажўхори, дуккакли дон экинлари ҳамда кузги ғалла экинлари учун яхши ўтмишдош ҳисобланади. Илмий муассасалар ва илғор тажриба хўжалик- ларида олиб борилган кузатишлар картошкани бир жойга такрорий экавериш мумкинлигини кўрсатди. 13Ватани Жанубий Америка, Европа (Испания)га XVI асрнинг иккинчи ярмида келтирилган. Россияга XVII асрнинг охирларида кириб келган. Ўзбекистонда XIX асрнинг ўрталаридан экилади. Унинг асосий экин майдони Европа (35%)да, жойлашган бўлиб, ер юзида 18 млн гектардан ортиқ ерга экилади. Россияда 3,3 млн гектарга экилади. Республикамизда унинг майдони 53 минг гектар атрофида бўлиб, ўртача ҳосилдорлиги гектарига 12,1 т. 14 15Туганакдан экилган картошканинг илдизи попук илдиз бўлиб, асосан ернинг ҳайдалма қатламида жойлашади. Илдизларидан ташқари тупроқда картошка поясининг ер остки қисмидаги қўлтиқ куртакларидан новдалар – столонлар ҳам ривожланади ва уларда рудементлашган қобиқли барглари жойлашади. Столонларининг учи йирик- лашиб туганакка айланади, натижада ўзгарган поя ҳосил қилиб, улар ҳам кўзчали куртакчалар чиқаради. 16 17Ҳарорат +8-10 0 С дан 25 0 С гача бўлганда яхши ўсади, 7 0 С дан пасайганда ўсишдан тўхтайди, 27 0 С дан ошса, фотосинтез сусаяди, 40 0 С дан ошганда бутунлай тўхтайди. Палаги -1-1,5 0 С совуқда зарарланади, туганаклари -2 0 С да музлайди, +8 0 С да эса бўрта бошлайди. Ҳарорат 18-21 0 С бўлганда гуллаши тез ўтади, туганакларининг жадал ҳосил бўлиши учун энг қулай ҳарорат 16-19 0 С, ҳарорат ундан ошганда туганакларнинг катталишиши секин-лашади ва тупроқ ҳарорати 28-29 0 С га етганда туганаклар умуман йириклашмайди. 18Картошка ёруғликка жуда талабчан бўлади. Ёруғлик бир оз пасайганда картошканинг палаги сарғайиб, пояси ғовлаб кетади, кам гуллайди ёки бутунлай гулламайди ва ҳосили камайиб кетади. Кучли сояланган ерларда поялари нозик, мўрт, узун бўлади, тупроқда туганаклар ўрнида учи йўғонлашган узун оқ столонлар ҳосил бўлади. Картошканинг эртаги навларининг ҳам, кечки навларининг ҳам палаги узун кунда узоқ вақт ва жадал ўсади, туганак ҳосил бўлиши самарадорлиги эса қисқа кун шароитида юқори бўлади. 19Картошка ер намлигига талабчан ўсимлик. Ўзбекистон шароитида тупроқнинг намлик даражаси картошка униб чиқиш-шоналаш даврида тупроқнинг дала нам сиғимининг 75 фоизига, шоналаш-гуллаш даврида 85 фоизига ва туганаклар етилиш даврида эса 75 фоизига тенг бўлганда ундан юқори ҳосил олиш мумкин. Транспирация коэффиценти 400- 550 га тенг. Ўзбекистон шароитида гектаридан 25-30 тонна туганак ҳосили олиш учун 2000- 12000 тонна сув сарфланади. 20Картошка ер усти массаси жадал ўсаётган ва туганак ҳосил бўлаётган даврда озиқ моддаларни кўп ўзлаштиради. У азот билан етарли таъмин- ланса калий ва фосфорни яхши ўзлаштиради. Ерда азот етишмаса, ер усти органлари яхши ривожланмайди, барги сийраклашади, барг аппарати ишининг маҳсулдорлиги ва туганакларнинг крахмаллиги пасаяди, кам ҳосил беради. Азот ҳаддан ташқари кўп бўлса, палаги ғовлаб кетади. Туганаклар кеч ҳосил бўлади ва ўсув даври чўзилиб кетади, ўсимликнинг турли касалликларга чидамлилиги пасаяди. 21 Картошка тупроқнинг ҳаво режимига, айниқса, туганакларининг ҳосил бўлиш даврида жуда талабчан бўлади. Шунинг учун ҳаво ўтказувчанлиги яхши, нам сиғими кичикроқ ва тупроқ ости қатлами сув ўтказувчан бўлган ғовак тупроқли ерлар картошка учун яхши ер ҳисобланади. Кучли кислотали ва ишқорий тупроқли ерларда картошка яхши ўсмайди, шўрланган ерларга эса картошкани экиб бўлмайди. 22Хўжаликда ишлатилишига қараб картошка навлари бешта гуруҳга бўлинади: а) Хўраки картошка – мазаси яхши ва эти қораймайди. б) Техник картошка – таркибида 20-25% атрофида крахмал бўлади. в) Хўраки-техник картошка – таркибида крахмал кўп, мазаси жуда яхши, эти қораймайди. г) Хашаки картошка – оқсил ва қуруқ моддалар кўп бўлган навлар. д) Универсал картошка – ҳосилдорлиги юқори, мазаси жуда яхши бўладиган ва эти қораймайдиган ўртапишар ва ўртача-кечпишар навлар. 23 Вегетация даврининг давомийлигига кўра картошка навларининг гуруҳлари: - вегетация даври 50-60 кун бўлган эртапишар навлар; - вегетация даври 60-80 кун бўлган ўртача эртапишар навлар; - вегетация даври 80-100 кун бўлган ўртача пишар навлар; - вегетация даври 100-120 кундан иборат ўртача кечпишар навлар; - вегетация даври 120-150 кундан иборат кечпишар навлар. 24Ўзбекистонда картошканинг эртапишар “Белорусский эртаги”, “Сезов”, “Зарафшон”, “Ранний Приекульский”, “Фаленский”, ўртача эртапишар “Детскосельский”, ўртапишар “Огонёк”, ўртача кечпишар “Лорх”, “Сулев”, “Лощицкий”, “Берлихинген” ва кечпишар “Обидов-2” навлари районлаштирилган. 25 Картошка ноқулай ташқи экологик шароит ва турли хил вируслар таъсирида айниши мумкин. Айниган картошка ўсимлиги баргларида хлорофилл доналари кескин камаяди, фотосинтез ва транспирация жараён- лари сусаяди, касалликларга чидамлилик даражаси, ҳосилнинг миқдори, сифати ва товарбоплиги пасаяди, озиқавийлик қиммати камаяди. Айниган картошканинг барглари бўртиб қолади, майдалашади, ранги ўзгариб жигар ранг тусга киради ва дағаллашади, поядаги бўғин оралиғи узайиб кетади, тупдаги поялар сони кескин камаяди. 26Картошка айниш касаллигининг қуйидаги турлари Ўзбекистонда кўп тарқалган: Буришган мозаика касаллигида ўсимлик барглари буришади, уни Х ва S вируслари юзага келтиради, баргларда тўқ қўнғир доғлар ҳосил бўлади. Йўл - йўл мозаика касаллигини У вируси келтириб чиқаради. Бунда барг томирларида жигарранг доғлар пайдо бўлади. 27 28 29Готика касаллигида ўсимлик поялари қисқариб, барглари пояга ўткир бурчак ҳосил қилиб, қўшилиб ўсади. Касалланган ўсимлик барглари майдалашади, туганак шакли урчуқсимон кўриниш олади ва мазаси кескин ёмонлашади. Бу касалликни кўпайишига ўрта ва кечпишар навларни кўп йиллар мобайнида репродукция қилиш сабаб бўлади. 30Баргларнинг найчаланиши касаллигини М вируси пайдо қилади. Бунда барглар ўрта томир томонга буралиб найча шаклига киради. Кудряш (ҳурпак) касаллигида тупдаги поялар сони (10-15 дона) кўпайиб, барглар шакли ўзгаради, пояси катталашиб, юқори тоқ ёнбарглари ўсиб кетади. Буларнинг таъсирида туганакларнинг кўриниши ҳам ўзгариб кетади. 31Ўзбекистонда картошка сабзавот ва ем- хашак экинлари алмашлаб экиш далаларида жойлаштирилади. Алмашлаб экишда дуккакли дон экинлари ва кузги буғдой ҳам картошка учун яхши ўтмишдош бўлади. Полиз ва илдизмевали экинлар, бир йиллик ўтлар ҳам картошка учун яхши ўтмишдошдир. Беда ўрнига ҳам картошка экиш мумкин. Бунинг учун беда экилган ер ҳайдалгач кечки муддатдаги картошка экилади. 32Дон учун экилган маккажўхори ва кунгабоқар картошканинг ёмон ўтмишдоши ҳисобланади. Шунингдек, картошкани помидор, чучук қалампир, бақлажон ўрнига экишга ҳам йўл қўймаслик керак, чунки бу экинлар ва картошка бир хил касаллик билан касалланади ҳамда бир хил зараркунандалар зарар етказади. Картошка юмшоқ тупроқни ҳоҳловчи экин. Уни яхши юмшатилган сув сингувчи тупроққа экиш зарур. 33 34Картошка экиш учун ажратилган ерлар кузда 27-30 см чуқурликда шудгор қилинади ва эрта баҳорда бороналади. Ўтлоқи-ботқоқ ва бўз тупроқли ерларда эртанги картошкани эрта муддатда экиш учун эгатлар куз фаслида олиб қўйилгани маъқул. Картошка такрорий экин сифатида етиштирилганда асосий экиндан бўшаган ер аввал суғорилади, сўнг шудгорланиб, бир йўла бороналади. 35Бўз тупроқларда эртаги картошка 120-150 кг/га, 80-100 кг/га фосфор, 60 кг/га калий, кечки навларига мос равишда 200-225, 150-160 ва 90-100; ўтлоқи тупроқларда эртаги картошкага азот ва фосфор -100-120, калий -50-60; кечки картошкага мос ҳолда 150-180 ва 70-80 кг минерал ўғит бериш лозим. Органик ўғит гектарига 20-40 тонна берилса, азот ва фосфорнинг миқдори -20-30%, калий -50-70% камайтирилади. 36Шудгорлаш олдидан органик ва калийли ўғитларнинг йиллик миқдори, фосфорнинг 70-80 фоизи солинади. Фосфорнинг қолган қисми экиш даврида, шунингдек, эртаги картошкани экишда эгат тубига азотнинг 20 фоизини солиш мақсадга мувофиқ. Азотнинг қолган қисми ғунчалаш даврида берилади. 37Уруғлик учун соғлом туганаклар танлаб олинади ва улар 25-50 г, 50-90 г ҳамда 90 г дан ортиқ бўлган гуруҳларга сараланади. Вазни 90 г дан юқори бўлган туганаклар кўзларининг жойлашишига қараб иккига бўлиб экилади. Уларга экилишидан олдин тоннасига 3,0-3,5 кг ТМТД сепилади. Юқори ҳароратда чириб кетмаслиги учун бундай туганаклар ёзда бўлакламасдан экилади. 38Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эртароқ етилишини таъминлаш учун туганаклари ёруғ ва иссиқ (12-13 0 С) хоналарда ерга, стеллажлар, юза яшикларга икки-уч қаторлаб териб, тезпишар навлари 20-25 кун ва ўртапишар навлари 30-35 кун давомида ундириб, сўнгра экилади. Эртанги картошка уруғини ундириш даврида 8-10 кун мобайнида ҳароратни 18-20 0 С гача ошириб, сўнг 2-3 соат 30-35 0 С гача кўтариш ҳам яхши натижа беради. 39Ёзда экишга мўлжалланган туганакларнинг кўкарган нишлари 8-10 см га етгандан сўнг синдириб ташланиши лозим. Сўнги синдириш экишга 1,5-2 ҳафта қолганда амалга оширилади. Шундан сўнг янги ниш урган кўзлари билан экилган туганаклар ердан тез униб чиқади. Эртанги ва ёзги экиладиган туганаклар 0,5 мг/л гибриллин ва 500 мл/л ТУР эритмалари солиб, сўнгра экилса яхши натижа беради. 40 41Экиш 8-10 0 С да 10-15 см чуқурликда ўтказилиши керак. Ҳарорат юқори бўлса, майсаларнинг ҳосил бўлиши тезлашади. Экиш картошка ўтказувчи СН-4Б, КСМ-6, СН-452 сеялкалар ёрдамида амалга оширилади. Экиш даврида фосфорнинг йиллик меъёрининг 20-25 фоизи, азотнинг 20 фоизи солинади. Оптимал кўчат қалинлиги 50-70 минг туп, қатор оралиғи 60-70 см, туганаклар ораси 20- 30 см бўлиши керак. Ҳар гектарига бунда 2500-3000 кг уруғлик сарфланади. Майсалари экилгандан кейин 25-30 кунда униб чиқади. 42Картошка экилгандан 12-15 кундан кейин далалар тўрсимон ёки тишли борона билан енгил бороналанади. Биринчи культивация ўсимлик бўйи 15-20 см бўлганда, иккинчиси гуллаш даврида ўтказилади. Ёзда экилган картошка 3 мартагача культивация қилинади. Дастлабки культивацияда ҳимоя зонаси 10-12 см, кейингиларида 16-18 см бўлиши лозим. Картошка тўлиқ униб чиққач азот йиллик миқдорининг 30 фоизи, шоналаш даврида эса 50 фоизи солинади. 43Эрта баҳорда экилган картошка вегетация даврида сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда 7-8 марта, сизот суви юза жойлашган ерларда эса 4-7 марта суғорилади. Суғоришлар туганаклар ҳосил бўла бошлагунча ҳар ҳафтада, туганаклар ҳосил бўлаётганда эса ҳар 5-6 кунда гектарига 400-500 м 3 ҳисобидан амалга оширилади. 44Кечки картошка камида 10-12 марта, сизот сувлари юза жойлашган ерларда 7-10 марта суғорилади. Дастлабки икки суғориш 500-600 м 3 /га, кейингилари 400-500 м 3 /га ҳисобидан ўтказилади. Ёзги иссиқда ҳар 7-8 кунда, салқин тушиб қолганда 10-12 кунда суғориб турилиши керак. 45Кузги тунламга қарши экиш даврида 50 кг/га 7%ли гранулаланган хлорофос тупроққа солинади, ўсув даврида 0,5 % ли хлорофос эритмаси сепилади. Калорадо қўнғизига қарши ЭЙМ, дециссумма альфа препаратларидан бири 0,15-0,30 кг, қандалаларга қарши БИ-58 ёки антионинг 0,15-0,20% ли эритмалари сепилиши керак. Калорадо қўнғизларини териб олиш, ғумбак ва тухумига қарши каратэ, сумицин-лардан фойдаланиш керак. Поя ниматодига қарши 1 м 2 га 150-200 г карбатион билан тупроқ ишланади. 46Картошка кўпинча фузариоз сўлиш, макроспориоз, ҳалқали чириш, фитофтора билан касалланади. Макроспориоз ва фитофторага қарши 1 фоизли бордо эритмаси, мис хлориднинг 0,3-0,5 фоизли эритмаси ёки цинеб препаратининг 0,4-0,5 фоизли суспензияси пуркалади. Фитофторага қарши родомола, авексидла, арцерид, деконил, оксихоллари препаратларининг биронтасидан эритма тайёрланиб сепилиши мумкин. 47Баҳорда экилган эртаги картошка навлари май ойининг охиридан то июль ойининг охиригача, кечки картошка октябрь ойининг ўрталарида КТН-26 картошка ковлагичи ва КУ-2 комбайнидан фойдаланиб ковлаб олинади. Ҳосилни ковлаб олишдан аввал картошка палаги КИР-1,5 майдалагич-косилка билан ўриб чиқилади. 48Ўзбекистонда эрта баҳорда экилган картошка ҳосилини ёзнинг бошларида йиғиб олиб, яна қайта экиш ва иккинчи ҳосил олиш мумкин. Бу усулда картошка етиштиришда “Зарафшон”, “Санте”, “Невский”, “Марфона”, “Рамона”, “Огоньёк” навларидан фойдала- нилади. Икки ҳосилли экин сифатида экиш учун тиним даври қисқа, тезпишар “Хибин-3”, “Хибинский двуурожайный”, “Имандра”, “Зинда-28”, “Захро-32”, “Баҳро-30” навлари яратилган. 49Янги ковлаб олинган туганакларни экиш учун мўлжалланган пайкалдаги картошка тўлиқ гуллагандан кейин 20-25 кун ўтгач картошка палаги КИР-1,5 ёрдамида ўриб ташланади ёки хлорат магний билан десикация (15-20 кг/га 500 л сувда) қилинади. Уруғлар 20-25 июнда ковлаб олинади ва вазни 30-80 г туганакларнинг киндик қисми кертилади. Йирик туганаклар 2-3 бўлакка бўлинади. Туганаклар 30-35 кг ҳолда тўр халталарга солинади. 50Уруғлик туганакларни тиним давридан чиқа- риш учун 500 л тиниқ сувга 5 кг тиомочевина, 5 кг родонли калий, 2,5 г гибереллин, 10 г қаҳрабо кислотаси, 30 кг ТМДТ препарати аралаштирилиб эритма тайёрланади. Эритмани тайёрлаш учун эни 80-100, чуқурлиги 70-90 см, узунлиги 2-3 м ўра ковланади ва полиэтилен плёнкаси тўшалади. Тўр халталардаги туганак- лар эритмада 1-1,5 минутдан 10 минутгача ивитилади, кейин шу куни ёки 7-10 кун қоронғи жойда сўлитилиб, нишлатиб экилади. 51Янги ковлаб олинган туганакларни экиш учун кузги бошоқли дон ва оралиқ экинлардан бўшаган майдонлар, бедапоя яроқлидир. Экиш муддати 25-30 июнь. Экиш чуқурлиги 8-10 см, туп қалинлиги 70-93 минг. Уруғлар 70х15-20 см схемада экилади. Майсалар экилгандан 30-35 кун ўтгач ҳосил бўлади. 52Парваришлаш даврида экинзор кам меъёрларда ҳар 5-6 кунда суғорилади, бегона ўтлардан тозаланиб, қатор оралари культивация қилинади. Картошка палаги кеч кузгача яшил ҳолда сақланади. Бу усулда етиштирилган картошка гектаридан 160-180 ц ҳосил беради. Олинган туганаклар келгуси йили одатдаги уруғлик туганаклар экилгандагига нисбатан 50-60 ц/га кўп ҳосил беради (Остонақулов, Абдукаримов, 1997). 53Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha