Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 207.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Тупроқнинг сув ва ҳаво хоссалари

Купить
Режа: 1. Ўсимликлар ҳаётида сувнинг аҳамияти. 2. Уруғнинг униб чиқиши учун талаб этиладиган сув миқдори. 3. Тупроқда сувнинг шакллари. Тупроқнинг сув режимини бошқариш. 4. Тупроқ ҳавоси ва унинг аҳамияти 5. Тупроқнинг ҳаво режимини бошқариш. Тупроқнинг сув ва ҳаво хоссалари Ўсимликлар ҳаётида сувнинг аҳамияти. • Тупроқда ва ўсимликда бўладиган кимёвий ва биокимёвий жараёнлар сувли муҳитда кечади. • Ўсимлик сув билан етарли таъминлангандагина унда ўсиш, ривожланиши ва барча физологик жараёнлар нормал ўтади. • Ҳар қандай маданий ўсимлик уруғи униб чиқишидан олдин маълум миқдорда сув шимади. Уруғнинг униб чиқиши учун сув миқдори. (Уру ғ вазнига нисбатан % ҳисобида) Экинлар Талаб этиладиган сув Экинлар Талаб этиладиган сув Ғў за 60,0 Зиғир 100,0 Маккажўхори 44,0 Қанд лавлаги 120,3 Буғдой 45,5 Тариқ 25,0 Арпа 48,2 Кўк нўхот 106,8 Жавдар 57,5 Беда 56,3 Сули 59,8 Қизил себарга 117,3 Ўсимликларни сувга талаби • Ўсимликлар таркибида 80-90 % гача сув бўлади.Ўсув даврида ўсимликлар бу сувнинг асосий қисмини буғлантириб юборади. Кузатишларга қараганда, ўсимликлар бутун вегетация давомида ўзлаштирган сувнинг атиги 0,01-0,03% ни ўз организмини шаклланиши учун сарфлайди. • Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уларнинг ривожланиш фазаларига қараб турлича бўлади. Масалан,кузги буғдой най чиқариш ва бошоқлаш даврида, маккажўхори гуллаш ва дони сут пишиқлиги фазасида, картошка гуллаш ва ҳосил тугиш даврида, кунгабоқар гуллаш ва саватча ҳосил қилиш фазасида, ғўза гуллаш ва мева тугиш даврида сувни кўп талаб қилади. Кўп йиллик экинлар эса сувга янада талабчан бўлади. Ғўзанинг сув сарфи Бир гектар ердаги ғўза ўсимлигини сувга талаби Чи н барг чиқарганда Шоналаш даврида Гуллаш ва кусак тугиш даврида Кўсакларни очилиш даврида 10-12 м3 30-50 м3 80-120 м3 30-40 м3 Тупроқдаги сув нинг шакллари . • Тупроқда сувнинг икки хил шакли бор: физикавий бириккан сув ва кимёвий бириккан сув. Кимевий бириккан сув минерал коллоидлар ва минераллар таркибида бирикма ёки молекула шаклида учрайди. Физикавий бириккан сувнинг шакллари. • Физикавий шаклдаги сув қуйидаги хилларга бўлинади: • буғсимон сув, • гигроскопик сув, • пардасимон сув, • капилляр сув , • гравитацион сув • Ҳар қандай шароитда тупроқдаги сувиниг бир қисми буғ ҳолатига ўтади. Тупроқ ғовакликларидаги буғ тупроқ ҳароратини ўзгариб туриши натижасида томчи ҳолатига ўтиши ва ўсимликнинг илдизи орқали ўзлаштирилиши мумкин. Гигроскопик сув-тупроқ зарралари юзасига сингдирилган намликдир. Парда сув- тупроқ заррачаларининг сиртидан юпқа парда сингари ўраб олган бўлади. Тупроқдаги сувнинг шакллари ТупТуп роқдаги роқдаги сувнинг сувнинг шаклларишакллари буғсимон сувбуғсимон сув гигроскопик сувгигроскопик сув пардасимон сув,пардасимон сув, капилляр сувкапилляр сув гравитацион сувгравитацион сув Ўсимлик ўзлаштира олмайдиган сувнинг шакли. • 1. Гигроскопик сув. • 2. Парда сув. Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли.Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли. • 1. Капилляр сув. • 2. Гравитацион сув. • 3. Буғсимон сув. • Капилляр сув - тупроқ қатламларидаги капилляр ғоваклар орқали қуйи қатламдан юқори қатламга эркин ҳаракат қиладиган сувдир. Капилляр сув тупроқнинг жуда майда капиллярларини тўлдиради ва ўсимликни сув билан таъминлашда асосий манбалардан ҳисобланади. Тупроқнинг- нокапилляр ғоваклари орқали юқоридан қуйи қатламларига эркин ҳаракатланадиган сув гравитацион сув дейилади ва ундан ўсимлик қисман фойдаланади • Гравитацион сув - Тупроқнинг- нокапилляр ғоваклари орқали юқоридан қуйи қатламларига эркин ҳаракатланадиган сув гравитацион сув дейилади ва ундан ўсимлик қисман фойдаланади • Буғсимон сув - Ҳар қандай шароитда тупроқдаги сувиниг бир қисми буғ ҳола Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли.шакли. Ўсимлик Ўзлаштира оладиган сувнинг шакллари Капилляр сувКапилляр сув ГравитационГравитацион сувсув Буғсимон сувБуғсимон сув Сув хоссаси. • Тупроқнинг сувга бўлган талабини ифодаловчи хусусиятларининг барчаси тупроқнинг сув хоссаларини ташкил этади. • Тупроқнинг сув режими унинг агрофизик ва сув хоссаларига боглиқ бўлади. Тупроқнинг сув хоссаларига сув ўтказувчанлиги, сув кўтарши хусусияти, нам сиғими кабилар киради. Тупроқнинг нам сиғими нима ва Тупроқнинг нам сиғими нима ва унинг турлари.унинг турлари. • Тупроқнинг- маълум миқдорда ўзига сув сингдириб ушлаб туриш қобилияти унинг нам сиғими дейилади. Тупроқнинг нам сиғими • - максимал гигроскопик. • - капилляр, • - дала • - тўлиқ нам сиғимларига бўлинади. Тупроқнинг қайси нам сиғими мухим ахамиятга эга.Тупроқнинг қайси нам сиғими мухим ахамиятга эга. • Деҳқончилик нуқтаи назаридан капилляр, тўлиқ ва дала нам сиғимлари аҳамиятли ҳисобланади. • - Капилляр нам сиғими деганда тупроқнинг капилляр ғовакликларида ушланиб турган сув миқдори тушунилади. Капилляр нам сиғими капилляр ғовакликлар ҳажмига ва шу капиллярларга намликни келиб туришига боғлиқ бўлади. • - Ҳамма ғовакликларни сув билан тўлиши тўлиқ нам сиғими дейилади. • - Гравитацион сув юқоридан қуйи қатламга оқиб кетгандан сўнг тупроқда ушланиб қолган сув миқдорига тупроқнинг максимал дала нам сиғими дейилади. Тупроқда намлик захирасини яратишда Тупроқда намлик захирасини яратишда масалани мураккаблиги.масалани мураккаблиги. • Суғориладиган дехқончилик шароитида суғориш масаласининг мураккаблиги шундаки, ўсимлик яхши ривожланиб мўл ҳосил тўплаши учун ўсиш ва ривожланиши даврида тупроқда етарли миқдорда сув бўлиши зарур. Мана шу миқдордаги сувнинг мавжуд бўлиши учун тупроқ қандай оптимал намликда бўлиши зарурлигини аниқлаб олиш анча қийин. Тупроқ намланишининг юқори чегараси дала нам сиғимидан иборатдир. Маълум тупроқни мана шу чегарадан ортиқ ёки кам намланиши мақсадга мувофиқ эмас: керагидан ортиқ еки кам миқдордаги сув тупроқнннг намланиш чуқурлигини оширади ёки камайтиради, аммо сув ётган зонанинг намлик даражаси ўзгармайди. Шунинг учун дала нам сиғимини оптимал намликдан юқори деб қабул қилс Турли хил тупроқларнинг дала нам сиғими ва сўлиш намлиги. • 4- жадвал • Суғориладиган ерлардаги тупроқ турларида дала нам сиғими ва сўлиш намлиги, тупроқ вазнига нисбатан % (Рыжов С.Н. маълумоти) Тупроқ турлари Нам сиғими Сўлиш намлиги Тупроқ турлари Нам сиғими Сўлиш намлиги Бўз тупроқларда Ўтлоқи ва боткоқ тупроқларда Соз тупроқ 25 13 Соз тупроқ 27 14 Оғир қумоқ тупроқ 22 10 Оғир қумоқ тупроқ 24 12 Ўртача қумоқ тупроқ 19 8 Ўртача қумоқ тупроқ 21 9 Енгил қумоқ тупроқ 16 6 Енгил қумоқ тупроқ 18 7 Қумлоқ тупроқ 13 4 Қумлоқ тупроқ 15 5 Қум тупроқ 10 2 Қум тупроқ 12 3 Ғўза илдизини ривожланиши • расм. Тупроқнинг намлигига боғлиқ ҳолда ғўза илдиз тизимининг ривожланиш тавсифи: • 1 – намлик етарлича эмас; • 2 – мўътадил намлик • шароитида; • 3 – меъёридан ортиқча намлик шароитида. Тупроқнинг сув режимини яхшилаш. • Тупроқнинг сув режимини яхшилаш ва бошқариш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак: • - тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш, • - нам сиғимини ошириш • - намликни юқорига кўтарилиш ҳусусияти • - сувнинг буғлаш меъёрини камайтириш. • Тупроқ сув ўтказувчанлигини яхши бўлиши экинларнинг ерга осон ва тўла шимилишини таъминлаш учун зарур, юқори нам сиғимини тупроқ қатламига кираётган сувни тутиб қолади ва унинг камайишини минимум ҳолга келтиради. Тупроқнинг сув кўтариш ҳусусиятини камайтириш, тупроқнинг пастки қаватидан юқори қаватига кўтарилаётган капилляр намликни қисқартириш ва атмосферага буғланиб кетаётган сувни озайтириш учун керак. Сув режимини яхшилашда тупроқни юмшатишнинг аҳамияти. • тупроқ юзаси юмшатилганда капилляр оралиқлар бузилади. • ғовак қатламли тупроқда нам яхши сақланади • ёғингарчилик ёки суғориш натижасида тупроқ зичлашиб қолади • пастки қатлам билан капилляр боғланиш ҳосил бўлади • буғланиш кескин ошади • шунинг учун ҳар галги ёмғир еки суғоришдан кейин буғланишни камайтириш ва ерни зичлашган юзасини юмшатиш керак Хайдов қатламни чуқурлатишнинг намлик захирасини яратишдаги ўрни. • Академик М.В. Муҳаммаджоновнинг маълумотига кўра ҳайдо ва қатламини чуқур бўлиши тупроқда нам захирасини оширади. Унинг кузатишларига қараганда ер чуқур юмшатилганда ҳайдалма қатламнинг бузилиши, тупроқ ҳажм оғирлигининг камайиши ундаги ғовакликнинг ошиши туфайли ювиладиган запас сув ва ўсув даврида берилган сув каби ва мустаҳкам нам запаси ҳосил қилиб чуқурроқ қатламга тушади. Кузатишлардан маълум бўлишича, чуқур ҳайдаб юмшатилган майдонларда одатдагича ҳайдалган ерга қарагагнда ёғин-сочинлар ҳисобига экин экилгунга қадар 1 м чуқурликдаги қатламда гектарига 150-200 м3 сув тўпланади. Тупроқнинг сув режимини яхшилаш.Тупроқнинг сув режимини яхшилаш. • Сув кам бўлган районларда тупроқнинг сув режимини яхшилашда агротехник тадбирларни самарадорлиги юқори бўлади. • Қор тўплаш тупроқнинг сув режимини яхшилаб, кузги, баҳорги дон ва бошоқли дон экинлар ҳосилини оширади. Масалан, 10 см қалинликда тўпланган қор ҳар гектар ерда қўшимча 200-300 м3/ га яқин намга айланади. • Тупроқда нам сақлашнинг- энг яхши усули бу қора шудгордир. • Тупроқнинг сув режимини суғориладиган деҳқончилик шароитида тартибга солишда суғоришнинг аҳамияти каттадир. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва кўтариш хусусияти. • Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги деб юқоридан пастки қатламларига сув ўтказиш қобилиятига айтилади. • Капилляр оралиқлар орқали сувни пастдан юқорига кўтаришига эса, тупроқнинг сув кўтариш хусусияти дейилади. • Сув ўтказувчанлик ва сув кўтариш тезлиги см/сек, см/мин ва см/соатларда ифодаланади. • Тупроқнинг сув хоссалари унинг механик таркибига, структурасига ва тузилишига боғлиқ бўлади.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha