Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Тупроқшунослик ва деҳқончилик фанининг аҳамияти. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёни

Купить
ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК ФАНИНИНГ АҲАМИЯТИ. ТУПРОҚ ҲОСИЛ БЎЛИШ ЖАРАЁНИ Режа: 1. Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифаси. 2. Фаннинг ривожланиш тарихи. 3. Тупроқнинг ҳосил бўлиш жараёни. Асосий омиллар ва шароитлар. 4. Ҳудуднинг географик жойлашиши. 5. Тупроқ ҳосил бўлишида инсон иштироки 1. R. E. White. Principles and Practice of Soil Science . Oxford, UK, Blackwell Publishing company, 2006. 56-79. 2. Рамазонов О., Юсупбеков О. Тупроқшунослик ва деҳқончилик . – T., Шарқ, 2003. 272 бет. 3. Ramazonov O., Yusupbekov O. Tuproqshunoslik va dehqonchilik . – T., Sharq, 2005. 280 bet. 4. Рамазанов А. Почвоведение и земледелие . Учебник. – Т., Fan va texnologiya, 2007. 176 стр. 5. Бобохўжаев И., Узоқов П. Тупроқшунослик. Дарслик. – Т., Меҳнат. 1995. 356 б. Адабиётлар рўйхати Фаннинг мақсади ва вазифалари Деҳқончилик қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлиб аҳолини озиқ-овқат, саноатни хом-ашё, чорвачиликни эса ем-хашак билан таъминлайди. • Экинлардан сифатли ва юқори ҳосил олиш мақсадида уларни парвариш қилиш усуллари, тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари билан шуғулланади. • Деҳқончиликнинг вазифаси ўсимликларни ташки мухит шароитига бўлган талабани ўрганиш ва шунинг асосида уларни қондириш усулларини ишлаб чиқишдир. • Ернинг асосий хусусиятларидан бири унинг эскирмаслигидир. Ердан тўғри фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ходимларининг энг муҳим вазифасидир. Ўрта Осиёда бир квадрат километр ерга тўғри келадиган ахоли жон боши Бир квадрат километр ерга тўғри келадиган ахоли жон боши Ўзбекистонда 51,4 киши Қозоғистонда 6,1 киши Қирғизтонда 22,7 киши Туркманистонда 9,4 киши МДХ мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган экин майдони Ахоли жон бошига тўғри келадиган экин майдони Ўзбекистонда – 0,17 га Украинада – 0,59 га Қозоғистонда – 1,54 га Россияда – 0,67 га Қирғистонда – 0,26 га474E 38 Дунё олимларининг фанга қўшган хиссалари Деҳқончилик фанини ривожланишида қатор олимлар ўз ҳиссасини қўшган. М.В.Ломоносов (1711-1765) "Ер қатламлари ҳақида" номли асарида қора тупроқни келиб чиқишини баён қилди. Болотов XVIII асрнинг иккинчи ярмида ер тузилиши, алмашлаб экиш, бегона ўтларга қарши кураш, ўғитлаш масалалари бўйича мақолалар билан деҳқончиликнинг асосий принципларини таьрифлади. У етти далали алмашлаб экишнинг 3 та даласи қўриқ бўлишини баён этди. И.М.Комов 1898 йилда "Деҳқончилик ҳақида" асарида партов системасига қарши чиқиб у кўп далали ва экинлар навбатлаб экиладиган алмашлаб экишни тавсия қилди. Д.И.Менделее в минерал ўғитларни қўллашни текшириб, деҳқончиликни интенсивлаштиришга даъват этди. М.Г.Павлов (1793-1840) алмашлаб экишни кенг ташвиқот қилди. У т Ўзбекистон олимларининг фанга қўшган хиссалари • Ўзбекистонда деҳқончилик фанини ривожланишга илмий фаолияти билан катта хисса қўшган олимлар. Н.Рыжов, М.В.Муҳамеджонов, А.Қ.Қашқаров З.С.Турсунхўжаев, В.П.Кондратюк, Х.Турсункулов ва бошқалар. • Н.Рыжов (1903-1981) - ғўзани суғориш ва тупроқнинг физик хоссаларини ўрганиш бўйича ишлар қилди. • М.В.Муҳамеджонов ва А.Қ.Қашқаров - ер ҳайдаш, ер ҳайдашни табақалаштириш, оралиқ ва сидерат экинларни экиш масалалари бўйича илмий ишлар олиб бориб, ишлаб чиқаришга тавсияномалар беришди. Дунёда тупроқларни ва сувни ифлосланиши, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг маҳсулотларини нитратлар, оғир металлар, агрокимёвий моддалар билан ифлосланиши хатарли тус олмоқда. Айни бир вақтда салбий омиллар алоҳида-алоҳида ва биргаликда тупроқни сифат баҳосига катта таъсир кўрсатади. Тупроқни бонитировкалашда асосий мезон тариқасида эса унинг унумдорлиги олинади ва балларда ифодаланади. Бу вазифани “тупроқ бонитировкаси” амалга оширади. Бонитировка сўзи лотинча bоnitаs - сахийлик, яъни тупроқларни, уларни ишлаб чиқариш қобилиятига кўра нисбий баҳолаш демакдир. Ерларни баҳолаш учун эса уларни рўйхатдан ўтказиш зарурияти ҳам туғилади, бу ишга кадастрлаш дейилади. Кадастр сўзи французча - cadastre дан олинган бўлиб, рўйхатга олмоқ демакдир. Тупроқ бонитировкаси Ер кадастрининг таркибий қисми ҳис Ерни ҳисобга олиш ва баҳолаш қадимги Римда мавжуд бўлган. Египетда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш билан бирга ердан олинган даромадни 20% ни солиқ тариқасида ундириб олинган. Россияда Пётр давригача давлат сарф харажатларини қоплаш учун Ер эгаларидан алоҳида Ер солиғи олинган. Қадимги Рус давлатларида деҳқонлар биринчи бонитировкачилар бўлганлар. Улар ҳозирги замон илмига эга бўлмаган бўлсаларда, яъни тупроқнинг механик таркиби, гумус, шўртоблиги ва бошқа хосса ва хусусиятларини билмаган бўлсаларда қора ва қорамтир ранглардаги тупроқларни биринчи ўринга, бўз, оч бўз рангли тупроқларни кейинги ўринларга, оқ тупроқларни эса унумсизлар қаторига қўйганлар ва шу аснода жойлашганлар ҳамда деҳқончилик қилганлар. Иван Грозний даврида ҳам ерларни ҳисобга олиш мақсадида махсус буйруқлар берилган в Ҳайдаладиган ерлар ўзларининг сифат кўрсаткичларига қараб уч гуруҳга: сахий, ўртача, озғинларга бўлинган. Булардан ташқари ҳайдалган, ҳайдалмаган ўрмон, қамишзор, тошли ер, қумли ер ва бошқаларга ажратилган. Феодализм давридаги ер тақсимотидаёк ерларни сифати эътиборга олинган, яъни ўртача сифатга эга бўлган ерлардан ер берилаётганда меьёрга нисбатан 25% кўпроқ, паст сифатли ердан берилганда эса 50% кўпайтирилиб берилган. Пётр даврида Ерга бўлган муносабатлар, уни баҳолаш масалалари деярли тўхтаб қолди ёки кучли даражада бузилди. Россия тупроқ қопламини ўрганишда XVIII асрда ташкил этилган Россия Фанлар Академиясининг география департаменти алоҳида аҳамият касб этади. Буюк олим М.В.Ломоносов ушбу департаментни бошқарган эди. Бу даврда департамент томонидан жойлардан маoлумотлар тўплаш учун М.И.Афонин 1771 йилда тупроқларни таснифи сифатида гилли қора тупроқ, тошли, ўрмон, ботқоқ, ёнғоқсимон қора тупроқларни ажратди. Россияда 1765 йили "Эркин иқтисодий уюшма" ташкил этилади. Бу уюшма вазифаси ўз замонасидаги деҳқончилик, иқтисод соҳасидаги янгиликларни тўплаш ва аҳолига етказишни янги усулларини ишлаб чиқиш, ерларни сифатини ўрганиш эди. Бу даврга келиб Россия дунёда буғдой сотувчи йирик мамлакатлардан бирига айланган эди. Шу боис эркин иқтисодий уюшма асосий буғдой майдони ҳисобланган қора тупроқларни ўрганишга киришди. Академик Леман, Болотов, Комовлар уюшмани тўпламларида тупроқни хоссалари, иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида чиқиб турдилар. XIX асрнинг биринчи ярмида дастлабки рўйхатга олиш ишлари давлат томонидан солиқларни баробарлаш мақсадида бошланди. Кадастр и Шундай қилиб Россияда Ер кадастри айни вақтда тупроқлар географияси ва тупроқларни хариталаш каби фанларга асос солди. Кейинчалик баҳолаш ишлари услуби ишланди ва бироз такомиллашди. Тупроқларни сифат жиҳатидан баҳолаш ҳосилга боғланди. Ҳайдаладиган ерлар 5 синфга, пичанзорлар эса 14 синфга, пичан 4 навга ажратилди. Губерниялар учун алоҳида-алоҳида буғдойни ҳосилдорлиги, нархи аниқланди. Энг кам ҳосил подзол, энг юқори ҳосил эса қора тупроқлардан олиниши аниқланди. Шу даврда, яъни 1870 йиллардан бошлаш Докучаевнинг фаолияти кўрина бошлади. 1883 йили Докучаев томонидан "Рус қора тупроғи" номли асар чоп этилди. Шу асар орқали дунёда янги " Тупроқшунослик " фани пайдо бўлди. Тупроқларни генетик асосда ўрганиш бошланди. Айни шу вақтда тупроқларни илмий бонитировкалашга асос сол Тупроқнинг ҳосил бўлиши ниҳоятда мураккаб биофизик-кимёвий жараёндир. Тупроқнинг ҳосил бўлиш жараёни деганда моддалар ва энергиянинг тупроқ қатламида ўзгариши ва ҳаракати натижасида ҳосил бўлган моддалар йиғиндиси тушунилади. Бу фақат тирик организмлар – юксак ўсимликлар ва микроорганизмларнинг ўзаро таъсири туфайли содир бўлади. Тупроқ деб, ернинг устки қисмида жойлашган ва ўсимликларнинг ривожланиши учун шароит мавжуд бўлган унумдор қатлами га айтилади. Тупроқнинг ҳосил бўлишида бевосита қатнашувчи жараённинг материал ва энергетик асосларини яратувчи омилларга қуйидагилар киради: Тупроқ ҳосил қилувчи она жинс. Тоғ жинслари, ҳар хил чўкиндилар, табиий кучлар, ҳароратнинг ўзгариши, атмосфера ёғинлари, шамол ва юксак ўсимликлар таъсирида емирилиши натижасида ҳар хил катталикдаги зич жойлашмаган, ўзининг петрографик ва минерал таркибини сақлаб қолган моддалар ҳосил бўлади. Емирилиш физик (табиий куч, ҳарорат, шамол таъсирида), кимёвий (атмосфера таркибидаги ҳар хил газлар, буғлар иштирокида) ва биологик (ўсимлик ва организмлар ва уларнинг қолдиқлари таъсирида) кўринишда содир бўлади. Тирик организмлар (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси қолдиқлари). Тупроқ ҳосил бўлиши, унумдорликнинг шаклланиши, органик моддаларнинг ҳосил бўлиши асосан бир йиллик ва Атмосфера (ёғинлар, ҳарорат, ҳаво, ҳаво намлиги, шамол) тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида содир бўладиган физик, физик-кимёвий, биологик жараёнларнинг йўналиши ва миқдорий кўрсаткичларини белгилайди ва иштирок этади. Ҳаводаги кислород миқдорига ўсимлик ва микроорганизмларнинг ҳаёти бевосита боғлиқ бўлади. Табиий шароит атмосфера ёғинларининг миқдорига қараб нивал, гумид ва арид турларга бўлинади. Нивал минтақада ёғингарчилик қор сифатида ёғади, асосан музликлар бўлганлиги сабабли унумсиз, кам ривожланган тупроқлар шаклланган. Гумид минтақада йил давомида ёғаётган қор ва ёмғир миқдори умумий буғланишга сарфланаётган сувдан бир неча баробар кўп бўлганлиги сабабли унумсиз, ювилган ва ботқоқ тупроқлар шаклланган. Арид минтақада ёғингарчилик умумий буғланишга сарфланаётган сувдан кам бўлганлиги саба Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнини маълум давр ва ҳудуд миқёсида белгиловчи шароитларга қуйидагилар киради: Ҳудуднинг географик жойлашиши . Ер шарининг шимолдан жанубга ёки текисликлардан тоғларга қараб йўналишида иқлим шароитининг ўзгариши натижасида тупроқ ҳосил бўлиш жараёни ҳар хил жадалликда ўтади. Шимолий қутбда ҳозирга қадар ўсимлик учун зарур хоссаларга эга бўлган тупроқлар шаклланмаган. Марказий Осиёнинг текислик қисмида шаклланган тупроқлар энг қадимий тупроқлар ҳисобланади. Ҳудуднинг паст-баландлиги тупроқнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Паст-баландлик асосан сув айиргичлар, нишабликлар ва водийлар тарзида шаклланади ва катталигига қараб макро, мезо ва микро паст-баландликларга бўлинади. Макро — Ер шаридаги энг йирик паст-баландликлар (тоғлар, пасттекисликлар, адирлар); мезо — у Давр . Ер юзида ҳаёт вужудга келиши билан бир вақтда бошланган тупроқ ҳосил бўлиш жараёни туганмас жараён ҳисобланади. Шу сабабли тупроқ ёши мутлоқ ва нисбий бўлиши мумкин. Мутлоқ ёш мазкур тупроқнинг тўлиқ шаклланиши (ҳозирги даврга қадар) учун ўтган вақт. Нисбий ёш тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг тезлиги бўлиб, у шароитлар билан боғлиқ. Айрим иқлимшароитда тупроқ тез ҳосил бўлади ва ривожланади, бошқа шароитда нисбатан секин шаклланади ва ривожланади. Тупроқ ҳосил бўлишида инсон иштироки . Инсон меҳнати ва фантехника тараққиёти таъсирида тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, унинг хусусиятлари шаклланиши маълум даражада ўзгаради, тупроқ маданийлашади, яширин ва самарадор унумдорлик ортади. Тупроқ ҳосил бўлиши юқорида айтилган омилларнинг мавжудлигида юз беради ва табиий шароитда содир бўладиган физ Бу жараённи қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин: - ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқларининг минераллашиши (парчаланиши) натижасида иккиламчи лойсимон маъданларнинг ҳосил бўлиши; - бирламчи алюмо ва ферросиликатларнинг парчаланиши ва темир оксиди, аллюминий ва кремнезем ҳосил бўлиши (латеризация); - лойқа заррачаларнинг устки қатламдан пастга ювилиши (пессиваж); - тупроқнинг маъдан қисми нордон моддалар таъсирида мутлоқ парчаланиши ва юқори қатламдан эриган модда ва лойқаларнинг ювилиши, (подзоллашиш); - темир бирикмалари ва марганецнинг эритмага ўтиши ва тупроқ қатламида йиғилиши (темирлашиши); - тупроқнинг ўта намланиши, қайта тикланиш жараёнининг содир бўлиши (глейланиш белгилари); - минерал моддаларнинг ўта намлик ва турғун халқоб сув йиғилиш даврида анаэроб шароит натижасида парчаланиши ва ёпишқ - тупроқ қатламида эриган тузларнинг йиғилиши, шўрхоқларнинг ҳосил бўлиши (шўрланиши); - тупроқ заррачаларининг таркибига натрий катионининг сингиши (шўртобланиш); - шўртоб тупроқларда алюмосиликат ва кремнеземнинг мутлоқ парчаланиши (солодларнинг ҳосил бўлиши); - ўсимлик, ҳайвон, микроорганизмлар қолдиқларининг чириши натижасида ҳар хил юқори молекулали органик моддалар (гумус) ҳосил бўлиши; - тўла (мутлоқ) чиримаган ўсимлик қолдиқлари тупроқнинг устки қатламида йиғилиши (торф ҳосил бўлиши). Юқорида кўрсатилган тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг айрим йўналишлари асосий омилларнинг иштирок этиш даражаси ва мазкур ҳудуднинг иқлим-шароитлари билан белгиланади. Қашқадарё вилоятининг тупроқ харитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27-июлдаги 314- сонли ва 2004 йил 19-октябрдаги 483-сонли қарорига биноан Ўзбекистон республикаси Ер ресурслари, геодезия, картаграфия ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий – тадқиқот давлат институти билан ҳамкорликда яратилган Ўзбекистон Республикаси тупроқ қопламлари АТЛАСИ дан фойдаланган ҳолда Қашқадарё вилояти тупроқларининг ҳосил бўлиш хосса ва хусусиятлари, генезиси ҳамда улардан қишлоқ-хўжалигида фойдаланишнинг илмий ва амалий тавсиялари ишлаб чиқилган. Деҳқончилик фани олдига мураккаб вазифалар қўйилади, улар қуйидагилардан иборат: 1. Тупроқ умумдорлигини ошириш ва уни кўз қорачиғидай сақлаш. Бу ҳозирги замон деҳқончилигининг бош вазифасидир. 2. Барча деҳқончиликка яроқли ерлардан самарали фойланиш йўлларини белгилаш. 3. Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш. 4. Тупроқни сув, ирригацион ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш. 5. Қишлоқ хўжалик экинларининг жадал ўсиши ва ривожланиши учун ҳаёт омилларининг оптимал миқдорларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш. 6. Деҳқончиликни жадаллаштиришни таъмин этадиган янги технологияни ишлаб чиқиш. 7. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдорини ошириш, сифатини яхшилаш ва таннархини арзонлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha