Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Транспорт

Продавец

Bohodir Jalolov

Тупроқтепалар (кавальерлар)ни ва канал сиртларини текислаш машиналари

Купить
ТУПРОҚТЕПАЛАР (КАВАЛЬЕРЛАР)НИ ВА КАНАЛ СИРТЛАРИНИ ТЕКИСЛАШ МАШИНАЛАРИ Режа: 1.Кавальерлар текислаш машиналари 2. Канал сиртларини текислаш машиналари 3. Сувнинг сизишига қарши қопламалар ўрнатиш машиналари(қуриш машиналари) Канални қазиш жараёнида, қазилган тупроқ, канал қирғоқларига ётқизилади. Каналдан чиқарилган ҳамда канал деворлари ва тубидаги тупроқларни ёйиш ва текислаш талаб қилинади. Айниқса канал сиртига бетон ётқизишда уларни сиртини текислаш ва зичлаш зарур. Бетонланмайдиган каналларни эса сиртини текислаш ва зичлаш билан бирга уни турғунлигини таъминлаш мақсадида унинг сиртига чимлар ёки плёнка ётқизилади, шунингдек, каналдан махсус аралашмали сув ўтказилиб, унда махсус қоплам ҳосил қилинади. Бундай қопламлар каналдан фойдаланишда уни бузилиб кетишини олдини олиш билан бирга сувни ерга шимилишини камайтиради. Кавальер деб, траншея ёки каналларда қазиб чиқарилган тупроқларга айтилади. Бу қирқиб чиқарилган тупроқлар махсус машиналар ёрдамида қатлам - қатлам қилиб, ёйилади ва текисланади, ҳамда айрим ҳолларда қайта кўмилади. Каналлардан қазиб чиқарилган тупроқларни суришда уни ёйиб текисловчи машиналарга кавальер текислаш машиналари дейилади ва улар оддий иш жиҳозига эга бўлиб, ўрмаловчи ва ғилдиракли тракторларнинг олд ёки орқа қисмларига осма равишда ўрнатилади.Кавальер текисловчи машина, каналнинг тупроқ чиқарилган томонидан ўрнатилиб, унинг ўқи бўйича ҳаракатланиш давомида тупроқни канал деворларидан маьлум масофага суриш орқали ёйиб, текислайди. Кавальер текислаш машиналари асосан ўрмаловчи тракторга осма равишда ўрнатилган ағдаргичли иш жиҳоздан ташкил топган (18,19- расмлар). Иш жиҳози мех Кавальер текисловчи машина: а- ён томонидан кўриниши ; b -устидан кўриниши: 1-трактор; 2- гидроцилиндр; 3-винтли тирковичлар; 4- ағдаргичли иш жиҳози; 5-таянч боғлагичлар; 6-сурувчи рама; 7-посанги рамаси; 8-посанги; 9-таянч шари. Кавальер текисловчи машина: а- ён томонидан кўриниши ; b - устидан кўриниши: 1-трактор; 2-гидроцилиндр; 3-винтли тирковичлар; 4- ағдаргичли иш жиҳози; 5-таянч боғлагичлар; 6- сурувчи рама; 7-посанги рамаси; 8-посанги; 9-таянч шари. Занжирли трактор базасидаги кавальер текислагич: а- умумий кўриниши; b - ағдаргични бурувчи механизмлар; 1- ағдаргич (отвал); 2- гидроцилиндр; 3- сурувчи рама; 4- юриш жиҳозининг рамаси; 5-посанги; 6- трактор; 7- ағдаргични бурувчи гидроцилиндр; 8- қўзғалувчи рама; 9- ағдаргични эгувчи механизм. Кўрсаткичлари Қийматлари Қуввати, кВт Иш жиҳозининг узунлиги, м Иш жиҳозининг баландлиги, м Тупроқни кўтариш баландлиги, м Қамраш бурчагининг чегаравий қиймати, град Иш жиҳозининг массаси, кг 37...96 2,5...6,8 0,8...1,75 0,6...1,05 45 0 ...90 0 650...4700 Кавальер текисловчи машинанинг асосий кўрсаткичлари Канал туби ва деворлари (откоси)ни текислаш машиналари Қазилган каналларнинг туби ва деворлари (откоси)ни текислашдан асосий мақсад, унинг сиртига юқори сифатли ва бир хил қалинликда бетон ётқизиш учун унинг ғадир будирлигини иложи борича (±2...3 см) камайтириш ҳамда уни бузилиб кетишини олдини олувчи ишларни қўшимча ишларсиз бажаришдир. Канал туби ва деворлари (откоси)ни текисловчи машиналар улар бажарадиган ишнинг технологик жараёнига қараб, ярим туби ва девори узунлигини ёки тўлиқ сиртини текисловчи машиналарга ажратиш мумкин. Уларнинг турлари -расмда келтирилган. Улар асосан бир чўмичли экскаватор-драглайнни ( а, b, d- расмлар) хартуми ёки чўмичига махсус ўзгартиришлар киритиш орқали канал откослари текисланади. Бир чўмичли экскаватор-драглайнга махсус ўрнатилган иш жиҳози 3, тортувчи арқон 4 ёрдамида хартум 2 нинг пастки қисмида канал откосга параллел равишда юқорига ҳаракатланиб, уни тозалайди ( а -расм). Шу экскаваторнинг хартумига ўрнатилган тирноқли 7 иш жиҳозининг пастга қиладиган ҳаракати ёрдамида канал откоси тозаланади ( b - расм). Канал откосини тозалашда, трактор ва автогрейдр базасидаги махсус иш жиҳозли тозалагичлардан ҳам фойдаланилади ( e, f, g, h -расм). Кўп чўмичли 17 иш жиҳозига эга бўлган канал откосини тозалаш учун мўлжалланган экскаватор, махсус канал туби ва қирғоғига ўрнатилган темир йўл 18 га ўрнатилган ферма 16 дан ташкил топган (20, i- расм). Чўмичлар ёрдамида канал откосидаги грунтлар қирқилиб, тасмали юклагич 19 га тушади ва у тупроқни маълум масофага чиқариб ташлайди. Канал туби ва деворлари (откоси)ни текислаш машиналари: а- махсус чўмичли экскаватор; b- махсус тирноқли иш жиҳозига эга бўлган экскаватор; d- махсус чўмичли экскаватор драглайн; e- махсус иш жиҳозли грейдер; f- махсус иш жиҳозли бульдозер; g- трактор орқасига ўрнатилган махсус иш жиҳозли текислагич; h- автогрейдрга ўрнатилган махсус иш жиҳозли тозалагич; i- кўп чўмичли канал откосини тозалагич; 1-экскаваторнинг айланиш платформаси; 2- хартум; 3-махсус текисловчи иш жиҳози; 4-тортувчи арқон; 5- кўтарувчи арқон; 6-хартумнинг арқони; 7-тирноқли текислагич; 8-откос тозалагич; 9-автогрейдр; 10-асосий ағдаргич; 11-трактор; 12-орқа ағдаргич; 13-тутгич; 14- текисловчи иш жиҳози; 15- тўғирловчи арқон; 16-ферма; 17-кўп чўмичли иш жиҳози; 18- темир йўл; 19-тасмали юклагич . Канал сиртини тўлиқ текисловчи машиналар асосан тубининг эни 3 м гача бўлган ва текислаш қалинлиги юқори бўлган каналларни тозалашда ишлатилади. Канал қирғоқларига ўрнатилган темир йўл нишаблиги канал нишаблигига мос келишини таъминлаш лозим. Шунда канал сиртини сифатли текислашга имконият яратилади. Канал сиртини тўлиқ текисловчи машинанинг умумий кўринишлари ва иш жараёнлари кейинги расмларда келтирилган. Канал қирғоқлари унинг нишаблигига мос равишда текисланиб, унга темир йўл ўрнатилади. Ушбу темир йўлга, канал тозаловчи машина махсус юк кўтарувчи машиналар ёрдамида ўрнатилади. Темир йўл 5 га ўрнатилган машина ҳаракатни юриш ускунаси 9 орқали олади (21-расм). 8 7 6 54 32 1 9 Канал сиртини тўлиқ текисловчи машина: 1-тасмали юклагич; 2-винтли механизм; 3-ферма; 4-бошқарув жойи; 5- темир йўл; 6-кўп чўмичли иш жиҳози; 7-чўмич занжирини йўналтирувчи мослама; 8-иш жиҳозининг рамаси; 9-юриш мосламаси Винтли механизм 2 ёрдамида керакли қирқиш қалинлиги ўрнатилиб, кўп чўмичли иш жиҳози 6 га ҳаракат берилади ва у қирқилган тупроқни бўйлама ва кўндаланг тасмали юклагичлар орқали каналнинг бирор ён томонига чиқариб ташланади. Темир йўлдан машинанинг бир ўтишида қирқиш қалинлиги 0,15 м дан ошмаслик керак. Агар қирқиш қалинлиги 0,15 м дан юқори бўлса, уни бир неча бор шу йўлдан қайта ўтиш орқали амалга ошириш зарур. Бунда қирқиш қалинлиги винтли механизмлар орқали ўзгартирилади. Канал сиртини тўла текисловчи машинанинг иш жараёни 22-расмда келтирилган. Бунда ҳаракат манбаси 7, яъни ички ёнув двигатели ёрдамида ҳаракат генераторга берилади ва у орқали электр энергияси ишлаб чиқарилиб, тегишли редукторлар ёрдамида электр моторларга узатилади. 59876 5 11 12 1 0 14 13 . Канал сиртини тўлиқ текисловчи машинанинг иш жараёни: 1-темир йўл; 2-юриш ускунаси; 3- редуктор; 4- бошқарув жойи; 5-винтли механизм; 6- бўйлама тасмали юклагич; 7-ҳаракат манбаси; 8-ферма; 9-кўндаланг тасмали юклагич; 10- чўмич занжирини тарангловчи мослама; 11-кўндаланг вал; 12-чўмич; 13-чўмичнинг занжири; 14-чўмич занжирини йўналтирувчи мослама. Д-654А русумли канал текислагичнинг кинематик схемаси: 1-червякли редуктор; 2,6,14,16,20-электр моторлар; 3-чап томон юриш ускунаси; 4-кўп чўмичли иш жиҳози; 5-кўндаланг тасмали юклагич; 7-ҳаракат манбаси; 8- бўйлама тасмали юклагич; 9-генератор; 10-кўп чўмичли иш жиҳозининг ҳаракат манбаси; 11-юриш ускунасининг ҳаракат манбаси; 12-фермани кўтариб туширувчи механизм; 13-редуктор; 15- ғалтак; 17- электромагнит муфтаси; 18- тўхтатиш мосламаси; 19-юриш ускунасининг узатмалар қутиси. Ҳаракат манбаси 7, 9 орқали ҳаракат тегишли равишда юриш ускунаси 11, кўп чўмичли иш жиҳози 4, тасмали юклагичлар 5 ва 8, винтли механизм 12 ларга тақсимланади. Тракторнинг мотори 7, генератор 9 ни ҳаракатга келтириб, электр энергиясини ишлаб чиқаради. Генератордан электр энергияси тегишли редукторлар ёрдамида, юриш ускунаси 19, тасмали юклагич 5, 8 ва кўп чўмичли иш жиҳози 4 ларга электр маторлар орқали узатилади. Канал сиртида унча катта бўлмаган қалинликдаги тупроқларни қирқишда махсус машиналар ишлатилади. Бу машиналарнинг тасмали юклагичлари бўлмайди ва каналнинг сирти бўйлаб қирқилган тупроқ, кўп чўмичли иш жиҳози ёрдамида чиқариб ташланади. Канал қирғоқларини унинг нишаблигига мос равишда текисланиб, унга темир йўл ўрнатилади. Ушбу темир йўлга, канал тозаловчи машина махсус юк кўтарувчи машиналар ёрдамида ўрнатилади. Темир йўл 8 га ўрнатилган машина ҳаракатланди. Винтли механизм 4 ёрдамида керакли қирқиш қалинлиги ўрнатилиб, кўп чўмичли иш жиҳози 5 га ҳаракат берилади. Кўп чўмичли иш жиҳозининг бир томон занжири узайтирилган бўлиб, қирқилган тупроқ, шу томон қирғоғига чиқариб ташланади (-расм). 8 7 6 54321 . Канал сиртини тўлиқ текисловчи машина: 1-бошқарув жойи; 2-ферма; 3-чўмич; 4-винтли механизм; 5-кўп чўмичли иш жиҳозининг занжири; 6-иш жиҳозининг рамаси; 7-чўмич занжирини йўналтириувчи мослама; 8-темир йўлли юриш ускунаси. Темир йўлдан машинанинг бир ўтишида қирқиш қалинлиги 0,15 м дан ошмаслик керак. Агар қирқиш қалинлиги 0,15 м дан юқори бўлса, уни бир неча бор шу йўлдан қайта ўтиш орқали амалга ошириш зарур. Бунда қирқиш қалинлиги винтли механизмлар орқали ўзгартирилади. Канал сиртини тўла текисловчи машинанинг иш жараёни -расмда келтирилган. Бунда ҳаракат манбаси 5, яъни ички ёнув двигатели ёрдамида ҳаракат генераторга берилади ва у орқали электр энергияси ишлаб чиқарилиб, тегишли редукторлар ёрдамида электр моторларга узатилади. Иш жиҳози 9, юриш ускунаси 3 ва винтли механизм 8 лар махсус редукторга эга бўлиб, улар электрмоторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. . Канал сиртини тўлиқ текисловчи машинанинг иш жараёни: 1-темир йўл; 2-юриш ускунаси; 3- редуктор; 4- бошқарув жойи; 5-ҳаракат манбаси; 6-ферма; 7-чўмич; 8-винтли механизм; 9-кўп чўмичли иш жиҳози . 8 9 78 9 78 9 7 Канал сиртини тўлиқ текисловчи кўп чўмичли иш жиҳозига эга бўлган, темир йўлда юрувчи машиналарнинг иш унумдорлиги 20...120 м 3 /соат, ишчи тезлиги 0,02...0,22 м/с бўлиб, чуқурлиги 3 м ва тубининг эни 3 м гача бўлган каналларни сиртини текислайди. Бу машиналарнинг камчилиги қилиб, конструкциясининг мураккаблиги ва у юрадиган темир йўл қурилишга сарфланадиган ҳаражатларнинг юқорилигини кўрсатиш мумкин. Бу машиналар ичида аралаш иш жиҳозига эга бўлган занжирли трактор базасидаги канал сиртини тўлиқ текисловчи машиналарни кўрсатиш мумкин. Бундай машиналарнинг иш унумдорлиги 75...380 м 3 /соат бўлиб, ишчи тезлиги 0,075 м/с ни ташкил қилади . Бу машиналарни асосий ютуқлари қилиб, иш унумдорлигининг юқорилиги, бир ўтишда керакли қалинликдаги канал сиртини текислашини, канал откоси турлича бўлган Канал сиртига қоришма бетон ётқизувчи машиналар Бу машиналар ҳам ўзларининг конструкциялари бўйича, бетонни канал сиртининг бир қисмига ёки бутун сиртига ётқизувчи турларга ажратилган. Каналлар сиртининг бир қисмига (бир девор ва тубининг бир қисмига) бетон ётқизувчи машина (2,3-расмлар) канал деворига паралелл қилиб, ўрнатилган металл ферма 2, канал қирғоғига ҳамда тубига ўрнатилган темир йўлда юрувчи аравачалар 7, ферманинг пастки қисмига канал деворига паралелл қилиб ўрнатилган темир йўлда ҳаракатланувчи бетон тарқатиш қутиси (бункер) 8 ва унга қўзғалувчан қилиб махкамланган бетон зичлагич 9 ҳамда силлиқлагич 10 лардан ташкил топган.Қоришма бетонни тошиб келган транспорт воситаси, фермага қузгалувчан қилиб ўрнатилган қўшимча фермада ҳаракатланувчи чўмичга бетонни тўкади ва чўмич пўлат Агар канал қазилма конструкцияли бўлса, қушимча ферма, асосий фермадан ажратиб олинади ва келтирилган бетон қоришмаси тарқатувчи қутига бўшатилади. Канал сиртининг тўла қисмига бетон қоришмасини ётқизувчи машинанинг ишлаш жараёни ҳам худди шундай бўлиб, ётқазувчи бункер, каналнинг иккала деворига паралелл текисликда ҳаракат қилади. 6 9 8 75 4 3 21 12 11 10 Канал сиртининг бир қисмига бетон қоришмасини ётқи- зувчи машинанинг умумий кўриниши: 1-бошқариш жойи; 2-ферма; 3-бе- тон ташувчи арава; 4- пўлат арқон; 5-сув идиши; 6-винтли ме- ханизм;7- юриш уску- наси; 8-бетон тарқат- кич; 9-бетон зич- лагич; 10-бетон сил- лиқлагич; 11-бетон қатлами; 12- темир йўл. . Канал сиртига бетон қоришмасини ётқизувчи машинанинг иш жараёни: 1-канал тубидаги темир йўлда юрувчи мослама; 2-титратгич; 3-тутгич; 4-бетон қоришмани тарқатувчи арава; 5-ферма; 6-бетон тутгич; 7-бошқарув жойи; 8, 12-гидроцилиндрлар; 9-икки ғалтакли чиғир; 10-канал қирғоғидаги темир йўлда юрувчи мослама; 11-қўшимча рама; 13-қўшимча ферма; 14-бетон қоришмани қабул қилувчи чўмич. Кўрсаткичлар Бетонни кўндаланг ётқизиш Бетонни бўйлама ётқизиш Бетон қутили канал сиртининг бир қисмига Бетон қутили канал- нинг тўлиқ сиртига Бетон қутисиз канал сиртини бир қисмига Бетон қутили канал- нинг тўлиқ сиртига Титратма сирпаниб юрувчи Бункернинг ҳажми, м 3 2,4...8 3,3...5 - 2,4...5 1,5...2 Ётқизиладиган бетон қалинлиги, см 6...30 6...20 10...20 6...15 6...15 Канал чуқурлиги, м 2,5…10 1,5…6 2,5…9 1,5…6 1…1,5 Канал тубининг эни, м 4…8 1,5…8 3…20 0,8…2,5 0,6…1,2 Откоснинг нишаблиги 1:1,5…1:2,5 1:1…1:2 1:1,5…1:3 1:1,5 1:1…1:2 Ҳаракат манбаси Электрик Электрик Дизел- электрик Дизел- электрик Механик ва электрик Қуввати, кВт 50...125 120 125 50...100 10...15 Юриш ускунаси Темир йўлда Темир йўлда Занжирли, темир йўлда Темир йўлда Сирпаниб юрувчи Иш унимдоргиги, м 3 /соат 20…80 15 60…2 Жадвалдан шуни хулоса қилиш мумкинки; канал сиртига бетонни тўлиқ ётқизувчи машиналарнинг умумий қувватининг 120 кВт ва иш унумдорлиги 15 м 3 /саот ҳамда ишчи тезлиги 18 м/ мин бўлиши яхши натижа бўлса, массасининг 135 т бўлиши эса метал сарфининг кўплиги уни тан нархини юқори бўлишини кўрсатади. Бундан ташқари темир йўлда юрувчи машиналар, темир йўл қурилиш харажатларининг юқорилигини ҳам кўрсатиб ўтиш керак. Қоришма бетонни канал сиртига бўйлама ётқизувчи машиналар Бетонли қоришмани канал сирти бўйлаб, маълум қалинликда тўлиқ бетон билан қоплашга мўлжалланган машиналар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг канал сиртига бетон ётқизиш бўйича, канал ўқи бўйлаб ва унга кўндаланг (перпендикуляр) турларга ажратиш мумкин. Бунда канал сиртига бетонни ётқизиш, машинанинг юриши бўйлаб ёки унга перпендикуляр Канал сиртига бетон қоришмасини тўлиқ ётқизувчи машинанинг умумий кўриниши -расмда келтирилган. Одатда канал сиртини текисловчи машина учун қурилган темир йўлдан уни бетонлашда ҳам фойдаланилади. Махсус юк кўтариувчи машина ёрдамида бетон ётқизувчи машина темир йўлга ўрнатилади, бетон қутиси 9 қоришма бетон билан тўлдирилади (-расм). . Канал сиртига қоришма бетонни бўйлама ётқизадиган машина: 1-электромотор; 2,6- юриш ускунаси; 3- ҳаракат манбаси жойлашган бошқарув жойи; 4-ферма; 5- тупроқни намлаш учун сарфланадиган сув идиши; 7-винтли ме- ханизм; 8-бетон тар- қатгич; 9- бетон қутиси; 10-бетон зичлагич; 11- бетон қирувчи мослама; 12-бетонни силлиқ- ловчи мослама. Винтли механизм 7 ёрдамида керакли бетон ётқизиш қалинлиги ўрнатилади, канални бетон ётқизиладиган сиртига сув, унинг махсус идиши 5 орқали сепилади. Бетон қутиси 9, трапеция шаклдаги призмадан иборат бўлган металдан ясалган бўлиб, ички қисми кўндаланг ва бўйлама тўсиқларга бўлинган. Бетон қутиси 9 машинанинг асоси бўлмиш ферма 4 га ўрнатилган. Машинанинг юриш ускунаси 2 ва 6 га ҳаракат берилиб, канал сиртига бетон ётқизиш жараёни бошланади. Бунда бетон қатламини канал сиртига ётқизиш бўйлама бўлиб, машинанинг юриш йўналиши эса канал ўқи бўйлаб давом эттирилади. Керакли қалинликдаги ётқизилган бетон зичлагич 10 орқали зичланиб, силлиқловчи 12 мослама орқали силлиқланади. Айрим машиналар, қоришма бетонни канал сиртига ётқизишни кўндаланг яъни канал ўқига перпендикуляр равишда амалга оширила Титратма ҳаракатли канал сиртида сирпаниб юрувчи бетон ётқизувчи машина: Бу машиналар унча катта бўлмаган канал (тубининг эни 2,5 м гача ва периметри 4,5...5 м) сиртини бетонлашга мўлжалланган. Унинг умумий кўриниши а, б - расмда келтирилган. 6 5 4321 9 7 8 7 Титратма ҳаракатли канал сиртида сирпаниб юрувчи бетон ётқизувчи машинанинг умумий кўриниши: а–ён томонидан кўриниши; b –тепадан кўриниши; 1-тортувчи пўлат арқон; 2-арқонни ўровчи чиғир; 3-бетон қутиси; 4-электр моторлари; 5- титратма ҳаракатга қарши майдон; 6- текисловчи мослама; 7-бетон қирқувчи пичоқ; 8-тиркамали тутқич; 9-тебранма ҳаракат ҳосил қилувчи мослама; 10- титраткичлар; 11-бетонни текисловчи мослама; 12-сув насоси; 13-пичоқни ҳаракатга келтирувчи винтли механизм .1 2 7 94 11 10 84 4 4 4 410 12 13 Канал сиртида сирпаниб юрувчи машинанинг ўлчамлари канал ўлчамларига мослаштирилгандан сўнг, бетон қутиси 3, бетон билан тўлдирилади ва арқонни ўровчи чиғир 2 ёрдамида машинага ҳаракат берилади, машина сирпаниб, бетонни керакли қалинликда канал сиртига ётқизади. Бетон ётқизилишидан олдин, канал сирти сув ёрдамида намланади, сув, машинага ўрнатилган махсус идишдан сув насоси 12 орқали берилади. Маълум қалинликда ётқизилган бетон титратгич 10 ёрдамида зичланиб, сув бериш орқали бетонни силлиқловчи мосламалар 6,11 ёрдамида силлиқланиб, текисланади. Канал сиртига ётқизилган бетон қатламини қирқиш махсус пичоқ 7 орқали амалга оширилади, пичоқ, ҳаракатни винтли механизм 13 ёрдамида олади. Канал сиртида сирпаниб юрувчи машинанинг ўлчамлари канал ўлчамларига мослаштирилгандан сўнг, бетон қутиси 3 СИНОВ (НАЗОРАТ) САВОЛЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАР • Нима учун канал сиртига сув шимилишига қарши қопламлар ҳосил қилинади ? • Сув шимилишига қарши қопламларнинг турларини айтиб беринг ? • Канал сиртини зичловчи машиналарнинг қандай турларини биласиз ? • Канал сиртига қоришма бетон ётқизувчи машиналарнинг турлари ва уларни ишлаш жараёнини айтиб беринг ? • Канал сиртига бетон ётқизувчи машинанинг кинематик схемасини тушунтириб беринг ? ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР  Асосий адабиётлар  1. Акбаров А. Курилиш машиналари. Т.; Ўқитувчи, 1992й. 274 б.  2. Васильев Б.А. и др. Мелиоративние и строительние машины, М. 1986 г. 431 с.  3. Боршчов Т.С. ва бошқалар. Мелиорация машиналари. Т.Ўқитувчи. 1989. 296 б.  4. Л.А.Гоберман. Основы теории, расчета и проектирования строительных и дорожных машин. М.; 1988. 464 с.  5.. В.В.Суриков и др.Строительные машины для механизации мелиоративных работ.М:,1991,463 с.  Т.У.Усмонов, С.Т.Вафоев .Мелиорация - қурилиш машиналари. Тошкент, Чўлпон,2007й. 240б.  Т.У.Усмонов,А.У.Атаджанов,Н.К.Даулетов.Суғориш машиналари ва ускуналари. Тошкент,2008й.  Т.У.Усмонов,Н.К.Усманов. Қурилиш машиналари. Тошкент, 2011й. 376 б.  Қўшимча адабиётлар  Т.У.Усмонов ва бошқ. Қурилиш машиналари фанидан курс иш
Купить
  • Похожие документы

  • VAZ 2121 avtomobilining besh uzatmasi
  • Avtotest prava Javoblari bilan
  • Toshkent shahri, Yashnabod tumanida joylashgan tuman ahamiyatidagi “Quruvchilar” ko‘chasini ta’mirlash texnologik jarayonlarini ishlab chiqish va tashkil etish mavzusidagi
  • ARGOS test
  • Avtotest prava savollari javoblari bilan

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha