Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Углеродни табиатда алмашинишида микроорганизмларнинг роли

Купить
Углеродни табиатда алмашинишида микроорганизмларнинг роли Режа: 1. Карбонат ангидрид ва кислород айланиши 2. Спиртли бижгиш ва унинг аҳамияти 3. Сут кислотали бижгиши ва унинг аҳамияти 4. Мой кислотаси бижгиш 5. Таркибида углерод сақловчи баъзи целлюлоза гемицеллюлоза лигнин ва пектинни парчаланиши Углерод манбалари, углеродли озиқланиш типлари . Микроорганизмларнинг ўсиши ва яшаб туриши учун улар яшайдиган муҳитга турли ҳужайра компонентларининг тузилиши учун озроқ материаллар ва яроқли энергия манбалари бўлиши керак. Овқатга муҳтожлик, яъни барча тирик организмлар етарли миқдордаги сувга, маълум элементлар: С, О, N, Н, Nа ва бошқаларга муҳтож бўлади. Аутотрофлар ( юнонча autos-ўзи, tropis-овқатланувчи) ўзининг ўсиши учун зарур углеродларни СО 2 ёки СО 3 -2 дан оладиган бактериялардир. Гетеротрофлар (юнонча heteros-бошқа, trophic-озиқланувчи) углерод манбаи сифатида оқсиллар, ёғлар, қандлар, материка ва бошқалар сингари мураккаб органик бирикмалардан фойдаланади. Сапрофитлар ўзининг ҳаёт фаолияти учун ўлик органик моддалардан фойдаланади. Улар табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ ва оқава сувидаги органик қолдиқларнинг парчаланишида муҳим рол ўйнайди. Карбонат ангидрид ва кислороднинг айланиши Карбонат ангидриднинг фотосинтезда ўзлаштирилиши ва кислород ажралиб чиқиши. Органик модданинг минераллашуви ва кислороднинг углерод билан бирикиб карбонат ангидрид ажралиб чиқишидир. Биринчи жараён юксак ўсимликлар, сув ўтлари ва фотосинтезловчи бактериялар томонидан амалга оширилади. Иккинчи жараённи микроорганизмлар амалга оширади, бунда кислород ўзлаштирилиб яна фитосинтез учун субстратлар карбонат ангидрид ва сув ажралиб чиқади . Спиртли бижгиш ва унинг аҳамияти Спиртли бижгиш баъзи ачитқилар асосан сахармукос авлоди вакиллари иштирокида содир бўлади. Баъзи бактериялар (сарцина) ва могор замбуругнинг алоҳида вакиллари ҳам содир этадилар. Муҳит кучсиз кислоталик рН – 4 – бўлганда улар яхши ривожланадилар ва эритмада 15-17% гача спирт тўпланади. Трушлар гексозларни этил спирти ва карбонат ангидридгача парчалайди. С 6 Н 12 О 6 қ2СН 3 СН 2 ОНқ2СО 2 қ 25 кал. Бу икки фазада иборат бўлади. 1. Индукцион 2 .Стационар. Сут кислотали бижгиш ва унинг аҳамияти Углеводлар бижгишнинг анча оддий хили бўлиб, уни амалга оширувчи микроорганизмни ўтган асрнинг 60- йилларида Луи Пастер қатиқдан ажратиб олди. Буни стрептококнус лактус деб аталди. С 2 Н 12 О 6 – 2СН 3 СНОН СООН ҳосил бўлади. Бу фақатгина сут кислота ҳосил бўлганлиги учун гомоферментатив сут кислотали бижгиш дейилади. Мой кислотали бижгиш Мой кислотали бижгишни кластридиум бутурикум бактерияси амалга оширади. Умуман кластридиум авлодига кўп бактериялар киради ва улар эрувчан углеводларни, аминокислоталарни, азот сақловчи циклик бирикмаларни, этил спирти ва сирка кислотаси аралашмаларини бижгитиб турли махсулотлар ҳосил қиладилар. Мой кислотали бижгиш умумий реакциясини тубандагича изохлаш мумкин. 4С 6 Н 12 О 6 + 3СН 3 СН 2 СН 2 СООН + 2СН 3 СООН +8 СО 2 + 8Н 2 Таркибида углерод сақловчи баъзи моддаларни оксидланиши Углерод сақловчи моддалар фақатгина бижгимасдан микроорганизмлар иштирокида оксидланишига ҳам учрайдилар. Масалан ёглар оксидланиб глецерин ва ёг кислоталарига парчаланади. Бунда дастлаб ёг гидрозланади (липоза таъсирида) кейин парчаланади. С 3 Н 5 (С 18 Н 35 О 2 ) 3 +3Н 2 О  С 3 Н 5 (ОН) 3 + 3С 18 Н 36 О 2 Целлюлоза, гемицеллюлоза, лигнин, пектин каби қийин парчаланадиган моддалар ҳам тупроқ микроорганизмлар таъсирида парчаланадилар. Биосферадаги органик углероднинг 50% дан кўпроги целлюлоза (клетчатка) таркибидадир. Целлюлоза ўсимликларда энг кўп учрайдиган (15-50% ўсимлик массасини ташкил этади) полисахарид ҳисобланади. Целлюлоза аэроб парчаланиши. Спирохета ситофага деб номланган таёқчасимон бактерия фаолияти билан богликдир. Целлюлоза, гемицеллюлоза, лигнин ва пектин парчаланиши Adabiyotlar: 1. "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A Karimovning va Respublika Vazirlar maxkamasining qishloq xo`jaligini rivojlantirish to`grisidagi ko`rsatma va farmonlari" 2. X.Atabaeva, O.Qodirxo‘jaev-O‘simlikshunoslik, T. YAngi asr avlodi, 2006, 298 b 3. X.Atabaeva va boshq - O‘simlikshunoslik - T.Mexnat, 2000. 4. P.P. Vavilov. -Rasteniyevodstvo-M.Kolos,1986 5. O.Mirzaev, T. Xudoyberganov-Em-xashak yetishtirish Andijon, 2003
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • Mitoxondriyalarda Са2+-transport sistemalarining tuzilishi, funksiyasi va ularga biologik faol moddalarning ta`siri
  • O`zbekistonga o`simliklarni introduksiya qilish tarixi va istiqbollari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha