Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 731.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Июль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Умр даврларини табақалаш

Купить
Умр даврларини табақалаш Режа  1. Психологияда умр даврларини табақалаш масаласи.  2. Турли ёндошувлар асосида психик ривожланишни даврлаштириш Таянч тушунчалар: ёш даврлари, ёш инқирозлари, шахс, гетерохроник ривожланиш, онтогенетик тараққиёт, ёшга оид психологик хусусиятлар, етакчи фаолият. Мавзу б ў йича адабиётлар:  Нишонова З.Т., Алимова Г.К. Болалар психологияси ва психодиагностикаси. Т.: ТДПУ 2017 - 264 б.  Ғозиев Э.Ғ. Онтогенез психологияси. Назарий- экспериментал таҳлил. Т.: Ношир 2010. - 356 b .  Дўстмуҳамедова Ш.А., Нишонова З.Т.ва бошқалар. Ёш даврлари ва педагогик психология Т.: Фан ва технологиялар 2013 - 343 б.  Шаповаленко И.В. Возрастная психология (Психология развития и возрастная психология): учебник для студентов вузов. - М.: Гардарики, 2007. -349 с. Ёш даврлари классификацияси  Л. С. Виготский бўйича инсон тараққиётини даврлаштириш № Ёш босқичлари Хронологик ёш Ёш инқирозлари 1 Ча қ ало қ лик 0 ойдан 2 ойгача туғилгандаги инқироз 2 Гўдаклик 2 ойдан -1 ёшгача бир ёш инқирози 3 Илк болалик даври 1-3 ёш уч ёш инқирози 4 Мактабгача тарбия ёши 3-7ёш етти ёш инқирози 5 Кичик мактаб ёши 8-12 ёш 13 ёш инқирози 6 Пубертат (жинсий етилиш) даври 14-17 ёш 17 ёш инқирози. Д. Б Эльконин онтогенетик тараққиётда етакчи фаолият турига аҳамият берган Бос қич лар Даврлар Хро н о логик ёш Етакчи фаолият тури Фаолият типи Ривожланиш даги ўзига хослик Илк б о ла лик Чақалоқ лик 0-1 ёш Бевосита- эмоционал мулоқот Айрим фаолиятнинг ижтимоий мотивацион томони р ивожланади, муносабатлар тизими, мотивлар шаклланади (1) Мотивацио н - эҳтиёжлар соҳаси (1) Илк бола лик 1-3 ёш Предметли фаолият Фаолиятнинг операцион томони ривожланади (2) Интеллек- туал - билиш соҳаси (2) Бо ла лик Мактабгача тарбия ёши 3-7 ёш Ролли ўйин (1) (1) Кичик мактаб ёши 7-10 ёш Таълим (2) (2) Ўс мир лик Ўсмирлик 11-15 ёш Тенгдошлар билан и нтим- шахсий мулоқот (1) (1) Илк ўспиринлик 15-17 ёш Ўқув - касбий фаолият (2) (2) Э. Ғ. Ғозиев бўйича:  1. Чақалоқлик ва гўдаклик даври – туғилгандан 1 ёшгача.  2. Илк болалик даври – 1-3 ёшгача.  3. Мактабгача ёш даври – 3-6 ёшгача.  4. Кичик мактаб ёш даври – 6-10 ёшгача.  5. Ўсмирлик даври – 10-11ёшдан 14-15 ёшгача.  6. Илк ўспиринлик даври – 15-18 ёшгача.  7. Ўспиринлик даври – 17-22 ёшгача (талабалик).  8. Ёшлик даври – 23-28 ёшгача.  9. Етуклик даврининг 1-босқичи – 28-35 ёшгача.  10. Етуклик даврининг 2-босқичи – 36-55 (60) ёшгача.  11. Кексайиш даври – 61 (56)- 74 ёшгача.  12. Кексалик – 75-90 ёшгача.  13. Узоқ умр кўрувчилар – 90 дан юқори. Г.С. Абрамова бўйича:  1. Гўдаклик даври – туғилгандан 2 ёшгача.  2. Илк болалик даври – 2-4 ёшгача.  3. Ўрта болалик даври – 5-7 ёшгача.  4. Болаликнинг тугаш даври – 8-12 ёшгача.  5. Ўсмирлик даври – 13-17 ёшгача.  6. Ўспиринлик даври – 18-22 ёшгача.  7. Катталик даври – 23-30 ёшгача.  8. Ўтиш даври – 30-35 ёшгача.  9. Етуклик даври – 36-50 ёшгача.  10. Кексайиш даври – 51-65 ёшгача.  11. Қарилик даври – 65 ёшдан юқори. Грейс Крайг, Дон Бокумнинг “Психология развития” (2006 й) китобида инсоннинг ҳаётий йўли қуйидаги даврларга бўлинади:  1. Пренатал давр – ҳомила пайдо бўлгандан боланинг туғилишигача бўлган давр.  2. Гўдаклик – туғилгандан 18-24 ойликкача (2 ёшгача) бўлган давр.  3. Ҳаётнинг датлабки 2 йили (тоддлер босқичи) – 12-15 ойдан 2-3 ёшгача бўлган давр.  4. Илк болалик – 2-3 ёшдан 5-6 ёшгача бўлган давр.  5. Ўрта болалик – 6-12 ёшгача бўлган давр.  6. Ўсмирлик ва ўспиринлик – тахминан 12-18-27 ёшгача бўлган давр.  7. Илк катталик – 18-21 дан то 40 ёшгача бўлган давр.  8. Ўрта катталик – 40 дан 60-65 ёшгача бўлган давр.  9. Кечки катталик – 60-65 дан умр охиригача бўлган давр. Э.Эриксон ва Д.Б.Элконинларнинг концепцияларини таҳлил қилиш натижасида В.И.Слободчиков ва Г.А.Цукерман инсон тараққиётини қуйидагича даврлаштир а ди лар :  Жонланиш (туғилгандан 12 ойгача) - яқинларига боғлиқлик. Бу даврда бола ўзининг танаси ва психосоматик индивидуаллигини ўзлаштиради.  Руҳланиш (11 ойдан 6.5 ёшгача) - яқин қариндошлари билан якдиллик. Бола биринчи марта "ўзлиги"ни англайди, ўз ҳохиш ва истакларининг субъекти сифатида ўзини танийди.  Персонализация (5.5-18 ёш) - мулоқот доираси кенгаяди. Ўз шахсини англайди, келажак олдида маъсулиятни хис қила бошлайди.  Индивидуализация (17-42 ёш) - қадриятлар тизими ва идеаллари ривожланади. Инсон ўз олдида масъулиятни ҳис эта бошлайди.  Универсализация (39 ёшдан юқори) - олий қадриятларнинг ривожланиши, шахсда индивидуал З. Фрейд бўйича даврлаштириш:  Орал босқич туғилгандан 18 ойгача давом этади. Бундан она сути билан озуқаланиш, овқатланишга асосий урғу берилади. Бу даврда онанинг ишончи ва меҳри етакчи ўринга эга.  Анал босқич 1-1.5 ёшдан 3 ёшгача давом этади. Асосий жиҳат Эгонинг ривожланиши билан белгиланади. Айнан мана шу даврда ота-она ёрдамида болада ўзини - ўзи бошқариш механизми ривожлана бошлайди.  Фаллик босқич 3 ёшдан 6 ёшгача давом этади. Бу даврда жинсий идентификация шаклланади. Ўғил болаларда Эдип, қиз болаларда Электра комплекслари айнан мана шу даврда кузатилади.  Латент босқич 6-7 ёшдан 12 ёшгача давом этади. Таълим, спорт, дўстлар билан мулоқотга бўлган эҳтиёж ортади.  Генитал босқич (12-18 ёш) - биологик етилиш билан кечадиган давр. Инсон организмидаги биологик етилиш агрессив қў Э.Эриксоннинг психосоциал даврлаштириш босқичларида маълум бир хисларга асосланилган ва улар қуйидагилар:  Гўдаклик даври (туғилгандан 1 ёшгача): ишонч/ишончсизлик. Бу хислар она меҳри ва ғамхўрлигининг қай даражадалиги билан боғлиқ. Агар оилада эмоционал дискомфорт кузатилса болада ишончсизлик ҳисси устунлик қила бошлайди.  Илк болалик (1-3 ёш): автономия/уят ва шубҳа. Бола жамиятда қабул қилинган нормаларга дуч кела бошлаши натижасида унда "Мен қила оламан", "Мен ўзим" ёки унинг акси бўлган кечинмалар юзага кела бошлайди.  Ўйин даври (3-6 ёш): ташаббускорлик/айбдорлик. Бола ролли ўйинлар орқали ижтимоий тажрибани ўзлаштира бошлайдилар. Ўйин жараёнини ташкил этишда боланинг ташаббусини катталар томонидан қўллаб-қувватланиши ёхуд қаттиқ танқид қилиниши мазкур хисларни ша Ж. Пиаже инсон тараққиётини қуйидагича даврлаштир ади № Босқичлар Даврлар Хусусиятлар 1 Сенсоматор (0-1,5 ёш) 0ойдан 7-9 ойгача гўдакда ўз танасига марказий эътибор қаратилади 9 ойдан 1,5ёшгача макон билан амалий и нтеллект орасида объектив боғлиқлик кузатилади. 2 Аниқ операциялар (2-11ёш) Операцияларгача тайёрлов (2-5 ёш) Аниқ операцияларнинг биринчи даражаси (5-7 ёш) Аниқ операцияларнинг иккинчи даражаси (8-11 ёш) 3 Расмий операциялар (11-15ёш) 11-12 ёшдан 14-15ёшгача мантиқий, таҳлилий фикрлаш ривожланади Усмирларда учрайдиган автономиялар: 1. Хукукий 2. Маконий 3. Эмоционал К. Д. Ушинский фикрича, боланинг мактабга тайёрлиги айрим психик жараёнларнинг тараккиёт даражаси билан эмас, балки бола шахсининг умумий тараккиёт даражаси билан ифодаланади. П. И. Левентуев, Д. Б. Эльконин, Т. В. Драгунов усмирлик даври хусусиятларини талкин килиб, угил ва кизларнинг бу ёшда уртоклари билан муносабатларга интилиши, тенгдошлари жамоасининг хаётига кизикиши эркин намоён булади. Ж. Пиаже: «Ижтимоий хаёт уч нарсанинг таъсири – тил, мазмун, коидалар асосида шакллантирилади» Эътибо- рингиз учун ташак- кур! Тел: 93 - 415 12 83
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha