Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Июнь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Умумий ўрта таълим мактабларида психологик хизмат хонаси

Купить
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психололгик-педагогик ташхис маркази Умумий ўрта таълим мактабларида ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ХОНАСИ Умумий ўрта таълим мактабларида ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ХОНАСИ • Умумий ўрта таълим мактабларида психологик хизмат хонаси «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2002 йил 1 августдаги 118-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Халқ таълими тизимида психологик хизмат тўғрисида муваққат Низом» асосида ташкил этилади. Психологик хизмат хонаси • – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг шахсий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишини ташхис қилиш, таълим- тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, мавжуд камчилик ва бузилишларнинг олдини олиш, шунингдек, ўқувчиларнинг қобилиятлари, касб-ҳунарга мойилликлари, қизиқишлари ва кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда, уларга академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларидаги таълим йўналишини танлашда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади. • Мазкур хонани ташкил этиш тўғрисидаги тавсиялар халқ таълими вазирлигининг 2001 йил 6 ноябрдаги «Умумий ўрта таълим фанлари учун кўргазмали қуроллар техник воситалар ва бошқа техник жиҳозларни яратишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 160-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилди. • Психологик хизмат хонасининг жиҳозланиши барча психологик, физиологик, педагогик, санитария-гигиена, техника хавфсизлигига риоя қилиб, психологик хизмат учун кирган ҳар бир шахсга (ўқувчи, ўқитувчи ва ота-она) фикрларини жамлашга, эркин ҳаракатланишига ва психологик хизмат кўрсатиш учун барча шарт- шароитлар мавжудлиги билан бошқа фан хоналаридан фарқ қилади. Психологик хизмат хонасининг асосий мақсадлари: • - шахс манфаатлари ва таълим устуворлиги, узлуксиз таълим жараёнида миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларни ўзлаштириш, баркамол инсонни шакллантириш, таълим эҳтиёжларини қондириш, ўқув жараёнида ўқувчининг қобилиятлари, имкониятлари, ўзига хос (индивидуал) хусусиятларини ўрганиш, мақсадли йўналтириш ва ривожлантириш; • - ўқувчиларнинг шахсий ва интеллектуал ривожланишини ташхис қилиш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, ўқувчиларнинг ақлий тараққиётида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларни ўз вақтида олдини олиш; • - мактаб педагогик жамоасини ҳамда ўқувчилар ва ота- оналарни психологик билимларни эгаллашга жалб этиш, уларнинг психологик маданиятини оширишга қаратилган турли машғулотлар, ўқувлар, маърузала Ўқув жараёнида ўқувчининг қобилиятлари, имкониятлари, ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, мақсадли йўналтириш ва ривожлантириш Шахсий ва интеллектуал ривожланишни ташхис қилиш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, ўқувчиларнинг ақлий тараққиётида ги салбий оғишларни ўз вақтида олдини олиш Психологик маданиятни оширишга қаратилган турли машғулотлар, ўқувлар, маърузалар, тренинглар, индивидуал суҳбатлар уюштиришПсихологик хизмат хонасининг асосий мақсадлари Психологик хизмат хонасининг асосий вазифалари: • - ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналарга психологик маслаҳат бериш, психологик ташхис, психологик коррекцияга оид тадбирларни ўтказиш; • тарбия ва аҳлоқ ҳақида ўқитувчилар ва мураббийлар билан ҳамкорликда махсус кечалар, давра суҳбатлари, кўрик танловлар, коррекцион машғулотлар, психологик тренинглар ва ўқувчилар орасида тушунтириш ишларини ташкил этиш; • шахс ва жамоага фаол руҳий таъсир ўтказиш. (Руҳий мувозанатлаштиришга оид тренинглар олиб бориш.) • ўқувчиларнинг лаёқати, қизиқиши ва қобилиятларини ташхис қилиш ҳамда уларнинг қобилиятларига мос касб-ҳунарларни онгли танлашларига кўмаклашиш кабилардан иборат. Психологик хизмат хонасининг асосий вазифалари Психологик коррекцияга оид тадбирларни ўтказиш шахс ва жамоага фаол руҳий таъсир ўтказиш касб-ҳунарларни онгли танлашларига кўмаклашишўқувчилар орасида тушунтириш ишларини ташкил этиш I . Психологик хизмат хонасига қўйиладиган талаблар • Умумий ўрта таълим мактабларида психологик хизмат хонасининг ташкил этилиши , ўқувчиларнинг индивидуал - психологик хусусиятларини ўрганиш билан шахснинг ҳар томонлама камол топиши , ҳам маънавий , ҳам ақлий ривожланиши , ўзлигини англаши ва қобилиятларини намоён этишлари учун тегишли таълим - тарбиявий ҳамда маънавий - руҳий шароитлар яратишга имконият яратади . • П сихологик хизмат хонасининг фаолиятига қуйидаги йўналишлар доирасидаги талаблар қўйил ади . • 1. Педагогик талаблар. • 2. Психологик-физиологик талаблар. • 3. Техника хавфсизлиги ва гигиеник талаблар. • 4. Эстетик талаблар. Психологик хизмат хонасига қўйиладиган талаблар1. Педагогик талаблар. 2. Психологик- физиологик талаблар 3. Техника хавфсизлиги ва гигиеник талаблар 4. Эстетик талаблар 1.1. Педагогик талаблар. • Психологик хизмат хонасида коррекцион машғулотлар, психологик ташхис, психотренинглар, индивидуал суҳбат, психологик маслаҳатлар ўтказиш билан бир қаторда турли психологик ўқувлар ўтказиш, психологик ва касб-ҳунарга йўналтирувчи билимлар бериш ҳам кўзда тутилган. • Юқоридаги вазифаларни инобатга олиб, психологик хизмат хонасининг жиҳозланишида педагогик муҳитни яратиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, барча педагогика мезонлари ва меъёрларига мос келиши керак. Қолаверса , шахснинг руҳиятига хонанинг ижобий педагогик таъсирини ўтказиши ҳам инобатга олинади. 2007-2008 o’quv yilida boshlang’ich 2007-2008 o’quv yilida boshlang’ich ta’lim metod birlashmasida amalga ta’lim metod birlashmasida amalga oshirilgan ishlar monitoring:oshirilgan ishlar monitoring: Педагогик талабларИндиви - дуал суҳбат коррекцион машғулотлар . психологик маслаҳат лар психотренинглар психологик ўқувлар касб-ҳунарга йўналтирувчи билимлар бериш Психологик билимлар бериш психологик ташхис 1.2. Психологик-физиологик талаблар. • Психологик хизмат хонасини жиҳозлашда хонанинг таъмирланиши, жиҳозлари ва материалларининг барчаси психологик – физиологик қонуниятларга амал қилган ҳолда, қўллашда қулай бўлиши, улардан фойдаланганда ўқитувчи ва ўқувчиларда қаноатланиш ҳиссиётларини уйғотиш назарда тутилади. Психологик-физиологик талаблархонанинг таъмирланиши материалларнинг қўллашда қулай лиши психологик – физиологик қонуниятларга амал қилиниши фойдаланганда қаноатланиш ҳиссиётларини уйғотиш и 1.3. Техника хавфсизлиги ва гигеник талаблар: • - хонага ўрнатилган барча электротехник жиҳозлар, жумладан, шахсий компьютернинг электр тармоқларига уланиши бўйича техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши керак; • психологик хизмат хонасини ёриткичлар билан таъминлашда уларнинг замонавийлигига, бутун хонани меъёрида ёритишига ва хавфсизлигига эътибор қаратилади; • - психологик тренинг машғулотлари, психологик ташхис қилиш ва индивидуал суҳбат ўтказиш жараёнларидаги техник воситалардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши лозим. Техника хавфсизлиги ва гигеник талаблар электротехник жиҳозлар нинг техника хавфсизлиги ёриткичлар замонавийлиги техник воситалардан фойдаланишда техника хавфсизлиги 1.4. Эстетик талаблар: • Психологик хизмат хонасидаги жиҳозлар, ахборот берувчи восита ва материалларнинг умумий кўриниши эстетика қонуниятларига мос келиши, дид билан жиҳозланиши ва уларнинг замонавийлигига эътибор қаратилади, бу жар а ён ўқувчиларнинг гўзалликка бўлган ижобий интилишини тарбиялайди. Эстетик талаблар Эстетик кўриниши Замонавий - лиги Дид билан жиҳозланиш и 4C 14 II . Хонанинг ўқув ва моддий-техник таъминоти • Умумий ўрта таълим мактабларидаги психологик хизмат хонаси, мактаб биносининг биринчи қаватида, касб-ҳунарга йўналтириш ва тиббий хизмат хонаси билан ёнма-ён жойлаштирилиши, яъни битта бинода бўлиши тавсия этилади. Мазкур хона учун 36 кв.м. майдондаги хона ажратилиши мақсадга мувофиқдир. • Психологик хизмат хонасининг ўнг томонидаги бурчагининг 5 кв.м. жойи индивидуал суҳбат ўтказиш бурчаги учун, 16 кв.м. эса шкаф, стол-стул, доска ва бошқа жиҳозлар учун, 10 кв.м. жой ўқувчиларнинг эркин ҳаракатланишлари учун қолдирилади. 2.1. Хонадаги жиҳозлар рўйхати № Жи ҳ озлар номи Сони Тавсия этиладиган сифатлари 1 Шкаф ( б урчакли) 1 та Ё ғоч рангида 2 Юмшоқ стуллар 15 та Ёғоч рангида 3 Стол (индивидуал) 15 та Оч яшил рангда 4 Психолог учун стол-стул (2та тортмали стол) 1 та Ёғоч рангида 5 Доска (кў чма ) 1 та Оқ ёки тўқ яшил рангда 6 Кичик журнал столи (индивидуал суҳбат бурчаги учун) 1 та Ойнали 7 Оромкурси (кресло) (индивидуал суҳбат бурчаги учун) 2 та Оқ ёки яшил рангда 8 Хона дераза токчаларига тувакли табиий гуллар 10 та Рангбаранг 9 Пардалар (жалюзи) деразалар сонига қараб Оқ рангда 10 Палос 2 та Жигар ранг 11 Аквариум (балиғи билан) 1 та – 12 1х70 см кўзгу (руҳий енгиллаштириш учун) 1 та Трюмо кўринишида 1 3 Компьют е р , принтери билан 1 та Оқ ёки кул ранг 1 4 Ёриткич ( с тол лампа си ) 1 та Ойнали 15 Гул қо 2.2. Даҳлиздаги жиҳозлар рўйхати . № Жи ҳ озлар номи Сони Ранги 1. Стенд 2 та Оч рангларда 2. Ишонч қутиси 1 та Ёғоч рангида 2.3. Хонадаги жиҳозларнинг тавсифи • Психологик хизмат хоналарини таъмирлашда ва жиҳозларни танлашда уларнинг рангига, жойлаштиришга қулайлигига, бирининг иккинчиси билан уйғунлашганлигига аҳамият берилади. Жиҳозларнинг ранги, тузилиши, дизайни, қулайлиги ҳам ўз навбатида шахс психологиясига катта таъсир кўрсатади. • Психологик хизмат хонаси деворларининг ранги оч яшил бўлиши тавсия этилади. Деворларнинг ранги оч яшил бўлса, шахсни тинчлантиради. Полнинг жигар ранг бўлиши шахсда ўзига ишонч ва қатъиятлилик ҳисларини уйғотади. Хонанинг шифти оқ рангда бўлиши, шахсда енгиллик ҳиссини уйғотиб, диққатини жамлашга ёрдам беради. Жиҳозлар ранги, жойлаштириш қулайлиги, бирининг иккинчиси билан уйғунлашганлиги дизайни, қулайлиги Деворлар оч яшил Пол жигар ранг Шифт оқХона ж иҳозла нишига талаблар • Психологик хизмат хонасида (ўқувчилар учун) 15 та индивидуал стол, 15 та юмшоқ стуллар ва (ўқитувчилар учун) 1 та стол, 1 та стул бўлиши лозим. Хонада ўтказиладиган машғулотларнинг шартларига кўра стол ва стуллар турлича жойлаштирилади. Индивидуал столларни танлаш ва турли шаклларда жойлаштириш, психолог учун ўқувчига индивидуал ёндошиш имкониятини беради ва ўқувчилар орасидаги оралиқ масофа бузилмайди. Оралиқ масофанинг бузилмаслиги эса, ҳар бир шахснинг руҳиятига маълум даражада таъсир кўрсатиб, уларнинг эркин ва мустақил фикрлаши ҳамда ўзига ишонч туйғуларини шакллантиришда ёрдам беради. • Имконият даражасида психологик хизмат хонасига жиҳозларни камроқ бурчакли, яъни бурчаклар ўрнига айлана шаклдаги жиҳозларни танлаш ва тўғри жойлаштириш тавсия этилади. Хона жиҳозларидаги қирра ва тў • Хонадаги жиҳозларнинг ранги девор ранги билан уйғунлашиши макон кенглиги ва психологик комфортни вужудга келтиради. Шунинг учун жиҳозларнинг рангини танлашга алоҳида эътибор билан қараш тавсия этилади. • Психологик хизмат кўрсатиш хоналаридаги шкаф хонанинг чап томонига жойлаштирилиб, унинг бир томонида меъёрий ҳужжатлар, диагностика натижалари, иш ҳужжатлари турса, иккинчи томонида кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, психодиагностик тест ва услубий қўлланмалар, журнал ва бошқа психологик адабиётлар жойлаштирилади. • Психологик хизмат хонасида интернет тизимига уланган персонал компьютер ва принтер бўлиши психологга интернет тармоғига чиқиш, мультимедиядан унумли фойдаланиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида турли психологик ҳамда интелектуал тестларни ўтказиш, барча психодиагностик • Амалиётчи психолог мактабда психологик маърифат ва ташвиқот, психологик профилактика, коррекция, маслаҳат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб бориш билан бирга, мактабда ўтказиладиган тадбирларга психологик хулосаларини бериб боради. Бундай ҳажмдаги ишларни олиб бориш учун албатта, замонавий интернетга уланган мультимедияли компьютер бўлиши лозим. • Психологик хизмат хонасининг деразаларида оқ парда ёки замонавий жалюзи бўлиши шахсда жўшқинлик ҳиссини уйғотади, меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ортишига олиб келади. • Хонанинг ўнг томонида индивидуал суҳбатларга мўлжалланган психологик бурчак ташкил этилиб, иккита оромкурси, журнал столи, ёриткич (стол лампаси) тувакларда хонаки табиий гуллар жойлаштирилади. Оромкурси суҳбат чоғида бемалол ўтиришга имконият яратса, хонадаги табиий • Хона орқа деворининг 6 кв.м.га табиат манзараси акс эттирилган гулқоғоз ёпиштирилади. Гулқоғозни танлашда албатта табиат манзараси бўлиши ва унда табиатнинг энг чиройли манзараларидан тоғ, шаршара, яйловлар, гулзорлар, дарё ва денгизларнинг бўлишига эътибор қаратиш зарур. Энг аҳамиятли жиҳатларидан бири эса гулқоғоздаги рангларнинг хона рангига уйғунлашиши, яъни табиат манзараларида мовий, оч яшил ранглар бўлиб, очиқ ҳаво манзараси бўлиши керак. Бундай рангларни танлаш хонада психологик муҳитни яратишга, шахс тасаввурини ривожлантиришга имконият беради ва психотренингларни ўтказишда кўргазмали материал сифатида ҳам хизмат қилади. • Табиат манзаралари расмини танлашда қўрқинч, хавотир ҳисларини пайдо қилувчи тўқ рангли қалин ўрмонларни, чўл ва саҳроларни, қияли тоғу-тошларни танламаслик к • Хонада ҳаракатланувчи доска бўлиши, тренинг тартибига кўра машғулотларни олиб боришда, жойни ҳоҳлаган тартибда ўзгартириш имкониятини яратади. Досканинг оқ рангда бўлиши турли рангдаги маркерлардан фойдаланиш учун қулайлик яратиб, тренинг жараёнида ўқувчиларнинг эътиборини тортишга, машғулотларни ранг- баранг ва қизиқарли ўтишига ёрдам беради. • Пол ва палоснинг жигарранг бўлиши шахсда ишонч ва қатъиятлилик ҳисларини уйғотади. Хонада палосни бўлиши комфортликни таъминлаш билан бирга коррекцион ва тренинг машғулотларини ўтказишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг эркин ҳаракатланишлари учун хизмат қилади. • Психологик хонага киришдаги йўлакда «Ишонч қутиси» жойлаштирилади. Ишонч қутисининг эни 40 см ва бўйи 60 см ўлчамда бўлади. Қутининг юзига «Ишонч қутиси» деб ёзилади. «Ишонч қутиси» ўқувчиларнинг сирли савол ва муаммолари бўлганда психолог билан илк бор мулоқотга киришиш воситасидир. • «Психологик маслаҳатлар», «Психологик мониторинг» бурчаклари ва «Ишонч қутиси» йўлакка психологик хизмат хонасининг эшиги ёнига жойлаштирилади. • «Психологик маслаҳатлар» бурчаги қизиқарли психология, психология йўналишидаги янгиликлар, умумий йўналишдаги психологик маслаҳатлар, ғаройиб ходисалар, тестлар каби маълумотлар билан бойитилади. Мазкур бурчакдаги маълумотларни бойитиб бориш ва уларни тез- тез янгилаш ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарнинг психологик билимларини оширишга ҳамда психология фанига қизиқ 2.4. Хонадаги кўргазмали воситалар. 1 Индивидуал суҳбат бурчаги учун аквариум 2 Стол ёритгичи (стол лампаси ). 3 Шахсни руҳий мувозанатлаштиришга мўлжалланган кўзгу. 4 Табиат манзараси акс этган гул қоғоз (фотообой). 5 Шахсни коррекция қилишга ва тренинг машғулотлари шартларига кўра зарур бўлган кўргазмали қуроллар.(копток, ранг-баранг ўйинчоқлар, маркер) 6 Ҳаракатланувч и доска . 7 Хона учун табиий гуллар. 8 Палос 9 Ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг шахсий, касбий, муаммолари юзасидан «Психологик маслаҳат», «Психологик мониторинг» стендлари (йўлакда). 10 «Ишонч қутиси» (йўлакда). Тарқатма (дидактик) материалларТестлар Тренинг дастурларига доир турли тарқатма материаллар Сўров варақалари Жавоб варақалари Коррекцион машғулотларга доир тарқатма материаллар Психологик ташхис қилишга доир тарқатма материаллар 2.6. Хонанинг ўқув методик таъминоти. • Касб-ҳунарга йўналтирувчи ташхис методикалари мажмуаси. • Коррекцион машғулотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар. • 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлик даражасини аниқлаш бўйича методикалар тўплами. • Тренинг машғулотларини ўтказиш бўйича методикалар мажмуаси. • Иқтидорли ва истеъдодли болаларни аниқлаш ҳамда улар билан ишлаш бўйича тест саволлари, услубий қўланмалар. • Тарбияси оғир болалар билан ишлаш, индивидуал суҳбат бўйича методикалар. • CD дисклари (тестлар, кўргазмали материаллар, методикалар). III . Хонанинг зарурий иш ҳужжатлари. • Ўқув йили _____________________________ • Хонага жавобгар шахс __________________ • Сентябр ҳолати _______________________ • Январ ҳолати _________________________ • Июн ҳолати ___________________________ 3.1. Психологик хизмат хонасининг паспорти 3.2. Хонага қўйиладиган талаблар Техника хавфсизлик қоидалари Санитария гигиена ҳолатлари электр тармоқла - рини талаб даражасида таъминлаш Ёрити - лиши Мебел - ларнинг ҳолати хонанинг умумий ҳолати (девори, поли, ойнаси) 3.3. Психологик хизмат кўрсатиш хонасидаги расмий, м еъёрий ва иш ҳужжатлари • Амалиётчи психологлар мактабда психологик хизматнинг 6 та (психопрофилактика, психологик маориф ва ташвиқот, психологик диагностика, психологик коррекция, психологик маслаҳат, касб-ҳунарга йўналтириш) йўналиши бўйича фаолият олиб боради, улардан мазкур йўналишлар доирасидаги иш ҳужжатларининг юритилиши талаб этилади. Психологик хизмат йўналишларипсихологик маслаҳат касб-ҳунарга йўналтириш психопрофилактика психологик коррекция психологик диагностика психологик маориф ва ташвиқот • Мазкур йўналишлар доирасида психолог томонидан юритилган ҳар бир ҳужжат биринчидан , психологнинг ўзи учун ўқувчи шахсининг барча жиҳатлари, унинг оилавий муҳити ва атрофдагиларнинг таъсири, хатти- ҳаракати ҳамда хулқ-атворидаги ўзгаришлар, бузилишлар ва бошқалар хусусида тўпланган маълумотлар тизимининг яратилишига ва ушбу маълумотларни бирини иккинчиси билан таққослашдан олинган хулосаларнинг мавжуд бўлишига имконият яратади. • Иккинчидан , қуйида келтириладиган иш ҳужжатларининг мавжудлиги унинг фаолиятининг босқичма-босқич, тизимли равишда боришини ва юқори натижалар олишга эришилишини таъминлайди. Иш Иш ҳужжатлариҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида ўқувчи ёшларни касб- ҳунарга йўналтириш тизимини ривожлантириш Концепцияси Юқори ташкилотлардан келган ҳу жжатларни ижро этиш журнали Меъёрий ҳужжатлар т ўплами (буйруқлар,қарор лар,фармойишлар). Ҳ исоботлар«Мактаб ва ҳаёт» журналлари тўплами Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида психологик хизмат тўғрисида муваққат Низом • Эслатма: Юритиладиган ҳар бир рақамдаги иш ҳужжатлари ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда файл папка ёки махсус тутиладиган иш дафтарлари каби кўринишга эга бўлади. • Тўпланган барча маълумотлар баъзаси эса махсус папкаларга солиниб, психолог хонасида сақланади. Ўқувчи (раҳбар, ўқитувчи) шахси билан боғлиқ барча маълумотлар психолог томонидан сир сақланиши шарт. Психо логик профилактик ага доир ҳ ужжатлар Дарсларнинг психологик таҳлили ва бериладиган тавсиялар Психологнинг мактабда психологик муҳитни ўрганиш ва уни барқарорлаштириш хусусида олиб борган тадбирлариПедагогик консилиум материал лари Педагоглар учун маъруза, суҳбат ва тренинг материаллари Психологик маориф ва маърифат (ташвиқот)га доир ҳужжатлар Педагог ходимларнинг психологик билимларини ошириш бўйича тадбирлар материаллариЎқувчиларнинг психологик билимларини ошириш бўйича тадбирлар материаллари Педагогик кенгаш, семинар, методик бирлашма, ота- оналар мажлислари учун тайёрланган психологик материаллар ва маърузалар Психологик ташхисга доир ҳ ужжатларПсихологик ташхис методикалари Тарбияси қийин болалар ва ўсмирларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш натижалари 6 ёшли болаларни ППТ кўригининг ҳисоботи Гуруҳий психологик ташхис натижаларини қайта ишлаш, психологик ҳулосаларни расмийлаштириш Психологик ташхис натижаларини қайта ишлаш, хулосаларини расмийлаштириш, тавсиялар бериш6 ёшли болаларни мактабга қабул қилиш журнали Психологик ташхис методикалари педагог ходимлар билан ишлашга доир методикалар 6 ёшли болаларнинг мактабга м ослашуви ва ривожланиш динамикасини ўрганишга доир методикалар жамоада ижтимоий муҳитни ўрганишга доир методикалар ўзлаштириши паст, руҳий оғиш ва кечикишларн и ташхис этишга доир методика - ларўқувчиларни касб- ҳунарга қизиқиши, қобилияти, лаёқатини ташхис қилиш иқтидорли болаларни аниқлашга доир методикалар Псих ологик коррекция га доир ҳ ужжатлар . • Коррекцион методикалар : • ўзлаштириши паст кечаётган болалар билан индивидуал ва гуруҳлаштирилган коррекцион машғулотлар; • зиддият ва низоларни юмшатиш бўйича коррекцион машғулотлар; • психик ривожланишида содир бўладиган салбий бурилиш, руҳий оғиш ва кечикишларни олдини олувчи коррекцион машғулотлар. Психологик маслаҳатга доир ҳужжатлар. • 1. Психологик маслаҳат дафтари: • - ўқувчилар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат; • - ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат; • - ота- оналар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат; • - раҳбар ходимлар учун индивидуал суҳбат. Касб-ҳунарга йўналтиришга доир ҳужжатлар. • 1. Ташхис хариталари. • 2. Касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар. • 3. Касб-ҳунарга йўналтирувчи тренинг дастурлар. • 4. Касб-ҳунарга йўналтириш комиссиясининг баённомалари. • 5. Тавсияномалар берилишини қайд қилиш журнали. Sog’ bo’linglar! Diqq а tingiz uchun TASHAKKUR!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha