Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 107.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати тўғрисидаги НИЗОМ

Купить
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ◦ 1-боб. Умумий қоидалар ◦ 1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. ◦ 2. Психологик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. ◦ 3. Психологик хизматнинг фаолияти: умумий ўрта таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқарма 2-боб. Психологик хизматнинг мақсад ва вазифалари ◦ Психологик хизматнинг мақсади ўқувчиларни, ота-оналарни, педагогик жамоани психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг фаол ижтимоий мослашуви ва уларнинг ёш даврлари бўйича ривожланишида психологик ва психосаматик саломатлигида учрайдиган оғишларнинг олдини олиш ва бартараф этишга ёрдам бериш, узлуксиз таълим жараёнида ўзлигини англаши, индивидуал психологик хусусиятлари, шахсий имкониятлари ва қобилиятларини намоён этишлари учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш (психодиагностик фаолият, сўровнома, маслахат бериш орқали)дан иборат. ◦ 3-боб. Психологик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари  психологик маърифат ва ташвиқот;  психологик-педагогик ташхис;  психологик профилактика;  психологик коррекция;  психологик маслаҳат;  фан ва касбга йўналтириш. ◦ а) психологик маърифат ва ташвиқот йўналишида: ◦ ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига дастлабки психологик-педагогик тушунчалар ва билимларни бериш; ◦ ўсмир ёшидаги ўқувчиларга жинсий тарбия, оилавий муносабатлар ва соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар бериш; ◦ ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашув орқали педагог ходимлар ва ота-оналарнинг психологик саводхонлиги ва компетентлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш; ◦ тўгарак машғулотлари, ёш психологлар клуби, ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар билан якка ва жамоавий шаклдаги суҳбатлар, маслаҳатлар, семинар-тренинглар ташкил этиш, турли хил йиғилишларда маърузалар билан чиқишлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали психологик билимларни бериб бориш; ◦ б) психологик-педагогик ташхис йўналишида: ◦ ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги иштироки, уларнинг ҳар бир ҳолат, воқеа ва ҳодисага муносабатини психологик-педагогик ташхисга оид янги методикалар асосида ўрганиш, таҳлил этиш ва керакли кўрсатмалар бериш; ◦ ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари, истеъдоди ва иқтидоридаги асосий йўналишларни аниқлаш ва ривожлантириш; ◦ таълим муассасасига қабул қилинган ўқувчиларнинг психологик мослашуви ва ривожланиш динамикасини, ўқувчиларнинг ўқишга тайёргарлик ҳолатлари, ўзлаштириши ва ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш, коррекцион машқлари орқали тўғрилаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш; ◦ таълим муассасасининг кейинги босқичларига ўтган ўқувчиларнинг янги ижтимоий муҳитга мослашуви, ўқув фаолияти, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикаси, шахс сифатлари, шахслараро муносабатлар шаклланишини кузатиб бориш, таҳлил этиш, коррекцион машғулотларни ташкил этиш; ◦ психологик-педагогик ташхислар, сўровномалар, суҳбатлар орқали ўқувчиларнинг фан ва касбий қобилиятлари, қизиқишлари ва фанни ўзлаштиришга бўлган мойилликларини аниқлаш, уларнинг онгли равишда касб танлашларига кўмаклашиш, таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттиришлари учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар бериш; ◦ ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд ҳамда фанларни ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан психологик-педагогик ташхислар, сўровномалар, суҳбатлар ўтказиш орқали муаммо турини аниқлаш, ◦ в) психологик профилактика йўналишида: ◦ ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқиш; ◦ ўқувчиларнинг тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабатларида психологик шикаст етказувчи омилларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш; ◦ ўқувчилар хулқ-атворидаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмалар ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш; ◦ саломатлиги жиҳатидан имконияти чекланган ўқувчиларни психологик қўллаб-қувватлашни амалга ошириш; ◦ маҳаллий ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ота-оналар билан учрашувлар, суҳбатлар, семинар-тренинглар, дебатлар ва очиқ мулоқотларида психологик мавзуга оид тавсия ◦ г) психологик коррекция йўналишида: ◦ таълим олиш ва касб танлашда қийналаётган ўқувчилар, шахснинг мотивацион доираси билан боғлиқ муаммоларни ечишда индивидуал ва жамоавий коррекция ишларини олиб бориш; ◦ етим ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг психологик реабилитациясини таъминлаш; ◦ мутахассис сифатида ўқувчининг психологик ҳолатига оид маълумотларга муносабат билдириш, тарбиясида салбий ҳолатлар мавжуд бўлган ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш; ◦ таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ҳамда қизиқишларини ривожлантириш, уларнинг интеллектуал пассивлигини коррекциялаш; ◦ индивидуал ёки жамоавий тартибда ота-оналар ва педагог ходимларни жалб этган ҳолда ўйин, мулоқот, суҳбат, тренинг, машқ ва машғулотлар шаклида тадбирларташкил этиш; ◦ д) психологик маслаҳат йўналишида: ◦ ўқувчиларнинг индивидуал ривожланишидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича барча таълим жараёни қатнашчиларига маслаҳатлар бериш; ◦ ўқувчиларга таълим олиш, келажагини аниқлаш, тенгдошлари ва ёши катталар билан муносабатларидаги муаммоли ҳолатлар юзасидан маслаҳатлар бериш; ◦ ўқувчиларнинг психик ривожланиш хусусиятлари, шахс сифатида шаклланиши, шахслараро муносабат мақоми, уларнинг ёш, жинс, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича амалий маслаҳатлар ташкил этиш; ◦ е) фан ва касбга йўналтириш йўналишида: ◦ ўқувчиларга турли касблар, ихтисосликлар, мансаб лавозимлари, танланган касбни, ихтисосликни эгаллаш мумкин бўлган таълим муассасалари ҳамда касбнинг инсонга, унинг жисмоний, психологик ва шахсий сифатларига, саломатлигига қўядиган талаблари ҳақида маълумотлар бериш; ◦ ўқувчиларнинг билиш (ўқув предметларига, фанга) ва касбий (касбларга, мутахассисликларга) қизиқишларини, касб танлаш мотивлари ва касбий режаларини аниқлаш ҳамда баҳолаш; ◦ ўқувчиларга уларнинг индивидуал хусусиятлари ва меҳнат бозори талабларини, таълим олиш ҳамда келгусида ишга жойлашиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда касб ва таълим муассасасини танлашга кўмаклашиш; ◦ ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини, касбларга қизиқиш, меҳнатсеварлик, ишчанлик ва масъулиятни шакллантириш ҳам ◦ Психологик хизмат ходимларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат: ◦ таълим муассасаси уставига амал қилиш; ◦ ўқувчилар томонидан ўқув дастурларининг муваффақиятли ўзлаштирилишига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш; ◦ ўқувчилар, ота-оналар ва педагогларга таълим ва тарбия вазифалари бўйича консультация (маслаҳат) бериш; ◦ ўқувчиларда хулқ оғишларини бартараф этиш борасида профилактик, ривожлантирувчи ва коррекцион ишларни амалга ошириш; ◦ психологик диагностика ишларини ўтказиш; ўтказилган диагностик методикалар натижалари бўйича шахсий маълумотлар банкини шакллантириш; ◦ ота-оналар ва педагогик жамоанинг психологик маданиятини ошириш тадбирларини ташкил этиш; ◦ мактаб педагогик кенгашларида, директор хузуридаги йиғилишларда, тиббий-педагогик консилиумларда иштирок этади; ◦ психологик этика тамойилларига амал қилиш. ◦ Психологик хизмат ходими қуйидаги ҳуқуқларга эга: ◦ таълим муассасасини бошқаришда қатнашиш; ◦ ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; ◦ таълим муассасаси ходимлари учун белгиланган барча кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланиш, жамоат бирлашмаларига сайлаш ва сайланиш; ◦ ўқувчилар, ота-оналар, шунингдек таълим муассасаси ходимлари билан олиб бориладиган ишларнинг муайян йўналишларини мустақил шакллантириш; ◦ таълим муассасаси раҳбариятидан ўзининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини талаб қилиш; ◦ таълим муассасаси раҳбарияти билан келишган ҳолда синфдаги ва синфдан ташқаридаги машғулотларда ҳамда бошқа тадбирларда ўқувчиларнинг хулқ-атвори ҳамда индивидуал хусусиятларини, уларнинг ўқишга ва педагог ходимларга бўлган муносабатларини ўрганиш мақсадида ишт ◦ дарс машғулотлари, маънавий-тарбиявий тадбирлар ва спорт мусобақаларини кузатиш, таҳлил қилиш, ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари билан танишиш, зарур таклиф ва маслаҳатлар бериш; ◦ таълим муассасасининг педагогик ва методик кенгашларида иштирок этиш, ўз йўналиши бўйича таклифлар бериш; ◦ психологик-педагогик ташхисга оид янги методикалар ва дастурларни ишлаб чиқишда, тажриба-синовдан ўтказишда қатнашиш, уларни амалиётга жорий этишда иштирок этиш; ◦ таълим муассасаси раҳбариятининг қонун ҳужжатларига зид равишда берилган топшириқ ва кўрсатмаларини бажармаслик; ◦ ўқувчиларнинг ҳаёти ва фаолиятига доир турли ишчи гуруҳлар ва комиссиялар ишида ўз ихтиёрига кўра қатнашиш, фикрлар билдириш, уларда қабул қилинган қарорлар устидан юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилиш; ◦ давлат ва нодавлат ташкилотларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўқувчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан илтимосномалар бериш. ◦ Психологик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. ◦ Психологик хизмат ходими қуйидагиларга мажбур: ◦ халқаро психологлар кодексига, психологик этика тамойилларига амал қилиш; ◦ таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш ва ўқувчиларни психологик таъсирлардан ҳимоя қилиш; ◦ ўзининг касбий кўникмалари ва маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш ҳамда белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориш; ◦ психологик-педагогик ташхис натижаларини тўғри расмийлаштириш, ташхис натижалари бўйича асослантирилган тавсиялар бериш; ◦ фаолиятини иш режаси асосида ташкил этиш, амалга ошириш, иш режасининг ижроси бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва муассаса маъмуриятига тақдим этиш; ◦ психологик маърифат, ташхис, психопрофилактика, коррекцион-ривожлантирувчи, маслаҳат тадбирларини сифатли ташкил этиш ва муддатларига риоя қилиш; ◦ таълим жараёни иштирокчиларининг шахсий маълумотлари ҳамда ташхис натижаларига оид маълумотларни ошкор этмаслик. ◦ Психологик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha