Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 431.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Урта Осиёдаги табиий хусусиятли фавкулодда вазиятлар

Купить
Хаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан МАВЗУ: Урта Осиёдаги табиий хусусиятли фавкулодда вазиятлар 010203 0B02 12 05 16 04 06 REJA: 1. Tabiiy ofatlar 2. O’rta Osiyodagi tabiiy ofatlar 3. Yer silkinishi 4. Suv toshqini 5. Yong’inlar 01 Tabiiy ofatlar Табиий офатлар - табиат инжик,ликларининг кўринишлари сифатида пайдо бўладиган инсоннинг рисолада яшаш тарзини ўзгаришига олиб келадиган ва шунингдек кўпгина вайроналикларга инсоннинг моддий бойликларини бузилиб йўколишига олиб келадиган, баъзида кўплаб фожиаларга сабаб бўладиган табиат xодисасидир. 08 Yer silkinishi 1 . Зилзиланинг келиб чиқиши сабаблари, тарқалиши ва ҳалокатли оқибатлари. 2. Зилзиланинг иншоотларга кўрсатадиган кучини ўрганиш ва баҳолаш. 3. Иншоотларни зилзилага нисбатан зилзилабардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар. 4 .Зилзила вақтида аҳоли ҳаракати. 1A Yer silkinishi Бу табиий офатларнинг энг биринчиси бу зилзилалардир. Чунки зилзилалар таъсир даражаси ва келтириб чикарадиган вайроналиклари билангина ажралиб турмасдан балки кўплаб одамларнинг xаётдан кўз юмишига олиб келади. Бу xолда xаётдан кўз юмиш осонгина кечмасдан балки вайроналар орасида колиб кетиш билан бўлади. 1A Yer silkinishi Зилзилалар ер ости зарбалари натижасида ер юзасида табиий равишда xосил бўладиган силкиниш xисобланади. Ер ости зарбасининг xосил бўлиш жараёни ер остидаги зилзила ўчоги маълум калинликдаги ер катламида узок давр мобайнида йигилган энергиянинг ажралиш жараёни юз беради ва бунинг натижасида ер юзасида зарба тўгри келган марказдан xар томонга сейсмик тўлкин xаракати xисобланади. 1A Yer silkinishi Халкаро сейсмик шкала М К-64 га асосан зилзилалар 12 баллга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси худудида тектоник жараёнларнинг катта активлиги кузатилади, тогларнинг ўсиши йилига 1-2 см ни баъзибир жойларда эса 8-10 см ни ташкил килиб, бу ўсишлар ер кимирлаши билан ўтади. Ер кимирлаш ўчоклари ер карига жойлашган бўлиб, асосан унинг гранит катламида 5 дан 35 км чукурликда жойлашган бўлади. 1A Yer silkinishi Энг кучли зилзила Ўзбекистонда 1902 йилда (8-9 балл) Андижонда, 1946 йилда Наманганда (Чотқол зилзиласи номи билан), Тошкентда 1868 ва 1966 й. (7- 8 балл), Газлида 8-10 балл, Тожикистонда 1907 й., Ҳисорда (9-10 балл), 15 га яқин қишлоқлар хонавайрон бўлган, 1000 га яқин одам нобуд бўлган. 1911 йилда Помирда Сарез зилзиласи натижасида тоғ ўпирилиб, Усой деган тўғон ҳосил қилган. Мурғоб дарёсини тўсиб қолиб, Сарез деган кўл пайдо бўлган. 1A Yer silkinishi 1966 йилдаги Тошкент ва бирмунча кейинрок Газли ва Назарбекда бўлган ер кимирлашлари натижасида Республикамизга жуда катта моддий зарар етказилган эди. 1A Yer silkinishi Ер пўсти анчагина юпқа бўлиб, Ерни океан остида 5-10 км, қуруқликда 75-85 км. гача қоплайди. Ер пўсти қаттиқ қатлам бўлиб, плиталар деб аталувчи бир нечта бўлакларга бўлинган. 1A Yer silkinishi 1-расм. Тектоник плиталар 1A Yer silkinishi Ер пўсти остида кучлар ҳаракатда бўлиб, у плиталарни бир йилда бир неча сантиметрга силжитади. Қуйида плиталарнинг бир-бири билан тўқнашгандаги ҳаракати тасвирланган. 1A Yer silkinishi 2-расм. Плиталарнинг бир-бири билан тўқнашгандаги ҳаракати. 1A Yer silkinishi Зилзила содир бўлишига олиб келадиган акустик тўлқинлар сейсмик тўлқинлар дейилади. Демак, зилзила пайтида ер қобиғида сейсмик тўлқинлар ҳосил бўлади. 1A Yer silkinishi 3-расм. Сейсмик тўлқинлар. 1A Yer silkinishi Андижон 9 Жиззах 7 Олмалиқ 8 Урганч 7 Ангрен 8 Каттақўрғон 7 Самарқанд 8 Фарғона 8 Бекобод 7 Китоб 7 Сирдарё 7 Чирчиқ 8 Бухоро 7 Марғилон 8 Тошкент 8 Янгийўл 7 Газли 8 Наманган 8 Термиз 7 Қарши 7 Гулистон 7 Нукус 6 Учқўрғон 9 Қўнғирот 5Ўзбекистон шаҳарларининг сейсмик фаоллиги (балларда) 1-жадвал. 1A Yer silkinishi Юқорида айтилгандек ер юзасидаги унинг таъсир кучи одатда балларда баҳоланади. Қуйида шу нисбий сейсмик шкалани баъзи ўзгаришлар билан баён этамиз: 1A Yer silkinishi 1 балл – Сезиларсиз. Фақатгина сейсмик асбобларгина қайд қилади. 2 балл - Жуда кучсиз. Уй ичида ўтирган баъзи одамлар сезиши мумкин (дераза ойналари титрайди). 3 балл – Кучсиз. Кўпчилик одамлар сезмайди, очиқ ҳавода тинч турган одам сезиши мумкин. Осилган жисмлар аста-секин тебранади. 1A Yer silkinishi 4 балл - Ўртача сезиларли. Очиқ ҳавода турган одамлар ва бино ичидаги кишилар сезади. Уй деворлари қирсиллайди. Рўзғор анжомлари титрайди, осилган жисмлар тебранади. 5 бал л - Анча кучли. Ҳамма сезади, уйқудаги одам уйғонади. Баъзи одамлар ҳовлига югуриб чиқади. Суюқлик чайқалиб тўкилади, осилган уй жиҳозлари қаттиқ тебранади. 1A Yer silkinishi 6 балл - Кучли. Ҳамма сезади, уйқудаги одам уйғонади. Кўпчилик одамлар ҳовлига югуриб чиқади, уй ҳайвонлари бетоқат бўлади. Баъзи ҳолларда китоб жавонидан китоблар, жавонлардаги идишлар ағдарилиб тушади. 7 балл - Жуда кучли. Кўпчилик одамларни қўрқув босади, кўчага югуриб чиқади, автомобил ҳайдовчилари томонидан ҳаракат вақтида ҳам сезилади, уй деворларида катта-катта ёриқлар пайдо бўлади, ҳавзалардаги сувлар чайқалади, лойқаланади. 1A Yer silkinishi 8 балл - Емирувчи. Хом ғиштдан қурилган иморатлар бутунлай вайрон бўлади, анча пишиқ қилиб қурилган иморатларда ҳам ёриқлар пайдо бўлади, уй тепасидаги мўрилар йиқилади, баъзи дарахтлар бутун танаси билан йиқилиб тушади, синади, тоғлик жойларда қулаш, сурилиш ҳодисалари юз беради. 1A Yer silkinishi 9 балл - Вайрон қилувчи. Ер қимирлашга бардош берадиган қилиб қурилган иморат ва иншоотлар ҳам қаттиқ шикастланади, пойдеворларидан силжиб, қийшайиб қолиши мумкин. Оддий иморатлар бутунлай вайрон бўлади, ер юзасида ёриқлар пайдо бўлади, ер ости сувлари сизиб чиқиши мумкин. 1A Yer silkinishi 10 балл - Яксон қилувчи. Ҳамма иморатлар катта шикаст кўради. Темир йўл релслари тўлқинсимон шаклга кириб, бир томонга қараб эгилиб қолади, ер ости коммунал қувурлари узилиб кетади, чўкиш ҳодисалари юз беради, сув ҳавзалари тўлқинланиб қирғоққа урилади, қояли ён бағирларда катта-катга сурилиш ҳодисалари содир бўлади. 1A Yer silkinishi 11 балл - Фожиали. Ҳамма иморатлар деярлик вайрон бўлади, тўғон ва дамбалар ёрилиб кетади, темир йўллар бутунлай ишдан чиқади, ернинг устки қисмида катта-катта ёриқлар пайдо бўлади, ер остидан лойқа балчиқлар кўтарилиб чиқади, сурилиш, қулаш ҳодисалари ниҳоясига етади. 12 балл - Кучли фожиали. Ернинг устки қисмида катта ўзгаришлар юз беради. Инсон барпо этган ҳамма иморатлар бутунлай вайрон бўлади, дарёларнинг ўзани ўзгариб шаршаралар пайдо бўлади, табиий тўғонлар вужудга келади. 1A Yer silkinishi Зилзила вақтида аҳоли ҳаракати. Зилзилагача : (сумка ёки рюкзаклар билан) • шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат; • хонадонингизда батареяли радиоприёмник, • чўнтак электр фонари ва дори-дармонлар • сақланадиган қутича, зарур ҳужжатлар тайёр ҳолда туриши; • биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини билишингиз; • асосий электр ўчиргич ва газ кранларини жойини аниқ билиб олишингиз; 1A Yer silkinishi • шкафларда оғир буюмларни қўймаслик, оғир шкафларни деворга маҳкамлаб қўйиш; • зилзила содир бўлган вақтда оила аъзолари билан қаерда учрашишни келишиб олиш; • ташкилотлар, муассасаларда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш зарур. 1A Yer silkinishi Зилзила вақтида : • агар бинонинг биринчи қаватида бўлсангиз дарҳол ташқарига чиқинг, бинодан ташқарида бўлсангиз, ўша ерда қолинг; • хона ичида бўлсангиз, таянч деворлар ва эшик остонаси хавфсиз жойлар ҳисобланади; • зилзила вақтида лифт ёки зиналардан фойдаланманг. • электр тармоқларидан йироқроқ бўлишга ҳаракат қилинг; • кўчада бўлсангиз қулаб тушиши мумкин бўлган бино, баланд девор, электр тармоқларидан йироқроқ бўлишга ҳаракат қилинг; 1A Yer silkinishi • Зилзиладан сўнг: • саросимага тушмай хотиржамлик билан вазиятни баҳоланг, жабрланганларга ва болаларга ёрдам беришга киришинг; • сув, газ, электр тармоқлари ҳолатини текширинг, ишдан чиққан бўлса фойдаланманг; • шикастланган биноларга киришда эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилинг; • телефон тармоқларини ортиқча банд қилманг; • зилзила қайтишига тайёр туринг, берилаётган ахборотларни кузатиб боринг. 1A Yer silkinishi Умуман олганда Ўрта Осиё ва Марказий Осиё худудлари зилзила хавфи юкори бўлган худудлар сирасига киради. Хозирги замон фани ютуклари асосида ер кимирлашларни башорат килиш имкониятини яратадиган ютукларга эришган бўлсада лекин унинг аник вактини айтиб олдиндан бунга тайёрланиш имкониятлари xозирча яратилган эмас. 1A Suv toshqini Иккинчи энг катта табиий офатлардан бири ва хавфлилик даражаси зилзилалардан кам бўлмаган офат бу сув тошкини xисобланади. Уни келтириб чикарувчи сабабларига кўра сув тошкинларини уч туркумга бўлиш мумкин. 20 Suv toshqini 1. Табиат инжикликлари натижасида маълум худудга хаддан ташкари кўп микдорда ёмгир ёгиши ва тогли худудларда куннинг исиб кетиши натижасида кор ва музликларнинг эриб кетишидан хосил бўладиган сув тошкинлари. 2. Денгиз ва океанлар якинига жойлашган шахар ва худудларга шамол ва бўронлар таъсиридан сувнинг тошиб кетиши натижасида бўладиган сув тошкинлари. 20 Suv toshqini 1974 йилда худди шу холатда юз берган сув тошкини натижасида Хиндистон худудидаги 22 шахар ва 10 минг кишлок сув остида колиб кетган эди ва бунинг натижасида 1000 киши хаётдан кўз юмди. 3. Ер ости зилзилалари натижасида келиб чикадиган сув тошкинлари. 1953 йилда бўлган шундай сув тошкинидан Голландия зарар кўрган эди ва бунинг натижасида 1800 киши халок бўлган эди. 20 Suv toshqini Ўзбекистон Республикасида сув тошкинлари худудимизда бўлган сув омборларини тўсиб турган плотиналар бузилиб кетиши натижасида ва тогли районларда шиддатли ёмгир ёгиши натижасида сел хосил бўлиши натижасида бўлиши мумкин. Республикамиз худудига зарар етказиши мумкин бўлган сув омборлари 27 та бўлиб булардан 10 та сув омбори кўшни республикалар худудига жойлашган. 20 Suv toshqini Таҳлилни чизиқли талаб функцияси ёрдамида кўриб чиқамиз. Умумий ҳолдаги талаб чизиқли функцияси берилган бўлсин. Сув омборларида йигилган сув Хажми куйидагича: - Тошкент денгизи - 250 млн метр куб - Жиззах сув омбори - 85 млн метр куб - Каркидон сув омбори - 218 млн метр куб - Косонсой сув омбори - 165 млн метр куб - Катта Кўргон сув омбори - 900 млн метр куб - Кунозмозор сув омбори - 300 млн метр куб - Чорвок сув омбори - 2 млрд метр куб - Андижон сув омбори - 1, 75 млрд метр куб - Туямўйин сув омбои 5, 3 млрд метр куб - Чимкўргон сув омбори - 300 млн метр куб - Учкизил сув омбори - 165 млн метр куб - Пачкамар сув омбори - 280 млн метр куб. 20 Suv toshqini Мабодо бу сув омборларидан сув уриб кетса, сув босиб кетиши мумкин бўлган худуд майдони 57, 9 минг км_52_- га тенг ва бу худудда 7 млн киши истикомат килади. Фалокат содир бўлиши мумкин бўлган худудда 44 та шахар ва бир неча юзлаб кишлоклар, комуникация иншоотлари, 2775 км автомобил йўллари ва юзлаб кишлок хўжалик бўлимлари мавжуд. 20 Suv toshqini Сув тошкинлари вактида муxофаза килишнинг бирдан бир йўли уларни сув тошкини бўлиши мумкин бўлган ердан одамларни, у ерда бўлган xайвонларни ва техника анжомларни олиб чикиб кетиш ва шунинг билан бирга бу сув тошкинлари зарар даражасини камайтиришга каратилган чора- тадбирларни хам амалга оширишни унитмаслик керак. 20 Yong’in Ёнгинлар xам фавкулодда xодисалар каторига киради. Хозирги вактда ёнгинлар инсон учун энг хавфли табиий офатлар каторига кириб бормокда, чунки ёнгиндан келадиган зарар жуда катта микдорни ташкил килиши билан бирга инсон xаётига xам таxдид солувчи омиллардан бирига айланиб колмокда. 1A Yong’in 1972 йида АКШ да 2, 5 млн ёнгин кузатилган ва унда 12 минг киши xалок бўлган ва етказилган моддий зазрар 11 млрд доллар микдорни ташкил килган. Тошкент шаxрида xар йили 500 дан 800 гача ёнгинлар бўлиб туради деган маълумотлар бор. Бундан Республикамиз иктисодига жиддий моддий зарар етиши табиий. 1A Yong’in Републикамиз худудида 200 дан ортик портлашга ва ёнгинга хавфли объектлар мавжуд. Демак Республикамиз худудида ёнгинга карши кураш чора тадбирларини белгилаш энг муxим омиллардан бири xисобланади. 1A ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!! 60 0D 66
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha