Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Xayot faoliyati xavfsizligi fani huquqiy asoslari

Купить
Режа: 1. Меҳнат мухофазасига доир м е ъёрий хужжатлар тизими. 2 . Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мухофазасига доир м е ъёрий хужжатлар тизими. 3. Мехнат муҳофазаси ишларини ташкил қилиш. ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР РЎЙХАТИ Асосий: • Gazinazarova S.M., va b. Hayot – faoliyat xavfsizligi. O‘quv qo‘llanma. Тoshkent, 2012 y. -138 bet. • Yormatov G‘.YO. va boshqalar. Hayot faoliyati xavfsizligi. –T.: “Aloqachi”, 2009 yil. – 348 b. • Qudratov A. va b.. "Hayotiy faoliyat xavfsizligi". Ma’ruza kursi. “Aloqachi” -T.: 2005. -355 b. • G‘oyipov H.E. Hayot faoliyati xavfsizligi. –T.: “Yangi asr avlodi”, 2007 yil. – 264 b. • Nigmatov I., Tojieyv M. X. "Favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi" Darslik.-T.: Iqtisod-moliya. 2011. -260 b. • Tojiev M. X., Nigmatov I., Ilxomov M. X. «Favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi» O’quv qo’llanma. –T.: “Iqtisod-moliya”, 2005. - 195 b. • Ёрматов Ғ. Ё. ва бошқалар. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. -T.: 2005. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра сайёрамизнинг 45% аҳолиси, деярли 3 млрд инсон жамиятни моддий ва иқтисодий қўллаб-қувватловчи дунёдаги иш кучини ташкил этар экан. Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш миллий обзори (кузатиш натижалари) 2016 йил сентябр ҳолатига кўра, мамлакатимизда меҳнат қобилиятига эга бўлган ёшдаги аҳоли сони 19,6 млн.ни ташкил этиб, иқтисодий фаол аҳоли 14,8 млн нафардир. Ишлаётган эркаклар 43 % ёки 8,7 млн, аёллар эса 47 % ёки 9,5 млн нафарни ташкил этмоқда. улардан: саноатда – 13,2% қишлоқ хўжалигида –29,1 % қурилиш соҳасида – 8,3% савдо-сотиқ ва умумий овқатланиш соҳаларида – 8,9% транспорт ва алоқа – 4,8% соғлиқни сақлаш ва спорт – 7,2% халқ таълими, фан ва маданият – 13,5% уй-жой коммунал хўжалигида– 3,1% ни ташкил этмоқда. Мехнат мухофазасига оид қонун ва қоидалар тизими ҳақида асосий маълумотлар 1948 йил 10 декабрда БМТ “Инсон хуқуқлари умумий жаҳон декларацияси”ни қабул қилди. Декларациянинг 3-моддасида шундай дейилган “Ҳар бир инсон яшаш хуқуқига эга...”; 23-моддасида эса “- ҳар бир инсон меҳнат килиш, эркин касб танлаш, адолатли ва қулай шароитлар ... хуқуқига эга”. ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ҚОНУНИЙ- ҲУҚУҚИЙ НЕГИЗИ ВА БОШҚАРИШ Ўзбекистон Республикаси аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда бир қатор ҳуқуқий-меъёрий асосларга таянилади. Булар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кўрсатма ва буйруқларидан иборат. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон ФАРМОНИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6та бўлим, 26та боб, 128та моддадан иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида шундай дейилган: “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”. Бу модда “Инсон ҳуқуқлари” умумий декларациясининг 23-моддаси билан ҳамоҳангдир. Асосий Қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосини ҳам инсон, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ташкил этади. Инсоннинг ҳаёти, яшашга бўлган хуқуқи Конституция билан муҳофаза қилинади. Асосий Қомусимизда хавфсизлик, фуқаролар муҳофазаси масалаларига ҳам ўрин берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Президенти фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемия) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади, қабул қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлар Меҳнатни муҳофаза килиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 216-моддаси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8 ва 11-моддалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларни санитария-маиший шароитлар билан таъминлашни режали равишда амалга оширилувчи ташкилий-техникавий ва санитария- соғломлаштирув тадбирларини белгилайди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИ УМУМИЙ ҚИСМ 194-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, — иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жабрланувчининг йиллик иш ҳақидан, ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори эса, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, зарарли меҳнат шароитларида банд бўлганларга даволаш-профилактика озиқ-овқат маҳсулотлари ва сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат махсулотлари) билан таъминлаш, бино (ишлаб чиқариш, маъмурий, маиший, оммавий, омбор)ларни, иншоотларни, хоналарни, қурилиш ва саноат майдончалари ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини таъмирлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади ва жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимига киритилмайди. Иш вақтида вафот этган бўлса , жароҳат олганда бир марталик нафақа ходимнинг олти йиллик иш ҳаққи миқдоридан кам бўлмаслиги керак, уни даволатиш ҳам ташкилотнинг ҳисобидан бўлади . Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 168-сонли «Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) тўлаш тартибини белгилайди. 1. Мазкур Йўриқнома қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилади: ички ишлар органлари ходимларига; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) Қоровул қўшинларининг ҳарбий қисмларида ва Тошкент олий ҳарбий техник билим юртида муддатли ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга; ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга. 2. Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчиси (кейинги ўринларда ходим деб юритилади) хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади. 3. Ходим хизмат вазифасини бажараётган вақтда яраланганда, майибланганда ёки контузия олганда (кейинги ўринларда тан жароҳати деб ўртача оғир тан жароҳати олганда, ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади. 4. Енгил тан жароҳати олган ходимга нисбатан нафақа расмийлаштирилмайди. 5. ИИВнинг Портловчи қурилмалар ва моддаларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш махсус отряди ва Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари ҳамда уларнинг қуйи тизими ходимлари хизмат вазифасини бажараётган вақтда: ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган миқдорда; оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда; ўртача оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади. 6. Нафақа олишга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан амалга 1 . Мехнат мухофазасига оид қонун • 1. Интизомий - айбдорларга огоҳлантириш, ҳайфсан бериш, ойлиги кам ишга ёки лавозимга 3 ой муддатга ўтказиш, ишдан бўшатиш. • 2. Маъмурий - асосан мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилади (огоҳлантириш, танбеҳ бериш, жарима солиш). • 3. Жиноий жавобгарлик - (бахтсиз ҳодиса юз берганда ёки юз бериши мумкин бўлганда) - мажбурий хизмат ёки 5 йилгача озодликдан махрум этиш. • 4. Моддий жавобгарлик - корхонага моддий зарар етказилганда, шароитга қараб ўртача ойликнинг: • -ишчилар учун - 1/3, 2/3 ҳажмида; • - раҳбарлар учун – битта ўртача , иккита ўртача ва учта ўртача ойлик ҳажмида олиниши мумкин. • Моддий жавобгарлик юқоридаги 3 та жавобгарликка боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага келади. • Ишчилар зарарни тўла қоплайди: • - ўз иш вазифасини бажармаётганда юз берса; • - қасддан зарар етказилса; • - маст ҳолда булса. 3. Мехнат мухофазасига оид конун ва коидаларга риоя килиш назорати • Мехнат мухофазаси конун ва коидаларига риоя килиш давлат, муассаса ва жамоат органлари томонидан назорат килинади. Олий назорат Республика Бош прокурори томонидан, жойларда эса унинг кўл остидаги бошка прокурорлар томонидан олиб борилади. • Ма ъ мурий - жамоат назорати, 3 боскичдан иборат бўлади: • 1-босқич - участка бошлиғи ва меҳнат муҳофазаси жамоат инспектори ҳар куни эрталаб иш бошланганда техника хавфсизлиги талабларининг бажарилишини назорат қилади, аниқланган камчиликлар махсус журналага қайд қилинади, камчиликни бартараф қилиш муддати ва жавобгар шахс белгиланади. • 2-босқич - Цех бошлиғи, меҳнат муҳофазаси инженери, катта жамоат инспектори ва техник хизмати ходимидан иборат гуруҳ ҳар ҳафтада цехда назорат ишларини ўтказади. • 3-босқич - Корхона бошлиғи ёки бош муҳандис ва 2-босқичдаги мутахассислардан иборат гуруҳ ҳар кварталда корхонада "Меҳнат муҳофазаси" кунини ўтказади. 4. Меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими. • Мехнат мухофазасини бошкариш корхонани бошкариш тизимининг бир кисмидир. Мехнат мухофазасини бошкаришни корхона бошлиғи (бош инженер) ва бўлим бошлиқлари олиб боради. • Мехнат мухофазасини бошқариш - бу мехнат жараёни вақтида ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, иш қобилиятини ва соғлигини сақлаш бўйича ташкилий, техник, санитар- гигиеник, даволаш - олдини олиш ва бошка чора-тадбирларни тайёрлаш, кабул килиш ва амалга оширишдир. 5 . Меҳнат муҳофазасига оид тадбирларни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш • Меҳнат муҳофазасига оид тадбирлар режаси келишув асосида корхона рахбари ва касаба уюшма томонидан тасдикланади, ифодаланади. • Режа куйидаги тадбирларни уз ичига олади: • 1) жарохатланишларнинг олдини олиш буйича; • 2) касалланишларнинг олдини олиш буйича; • 3) мехнат шароитини умумий юксалтириш буйича; • 6. Ишчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитиш • Ишлаб чикаришда эса ишчилар куйидаги тартибда ўқитилади: • а) техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалардан ўтказиш: • 1. Кириш йўриқномаси; • 2. Бирламчи йўриқнома; • 3. Такрорий йўриқнома; • 4. Режадан ташкари йўриқнома. • 5. Жорий йўриқнома. • б) Курс ўқитишлари. Хужаликларда хар йили 1 марта, январда олиб борилади. • в) Малака ошириш. Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазасини назорат қилувчи ташкилотлар Меҳнат муҳофазаси бўйича қонунларнинг бажарилишини назорат қилиб туриш қуйидаги давлат ташкилотларига юклатилган: 1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги . 2. “Саноатконтехназорат” агентлиги. 3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария эпидемиология назорати. 4. ФВ вазирлигининг ёvиндан муҳофаза қилиш Бош бошқармаси. 5. Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш Давлат акционерлик жамияти. 6 . Мехнат мухофазаси Давлат инспекцияси; 7 . Давлат тоғ-кон назорати; 8 . Давтехназорат (Гостехнадзор); 9 . ДАН; 1 0 . Давлат экология назорати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги корхоналарда хавфсиз ишлаш, техника хавфсизлиги бўйича меъёр қоидаларига, саноат санитарияси ва меҳнат гигиенасига ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш масалаларини назорат қилади. Ҳар бир тармоқ ўз техник инспекторига эга. “Саноатконтехназорат” агентлиги буғ қозонларининг тўғри ишлашини, босим остида ишлайдиган идишларни, юк кўтариш машиналари (кўтарма кранлар, лифтлар), эксковаторлар, газ ускуналари магистрал қувурлари ишини ва портловчи моддаларни ишлатиш, сақлаш ва ташиш ишларини назорат қилади. Республика санитария-эпидемиология назорати ҳаво, сув ва тупроқни ифлосланишдан огоҳлантириш, шовқин ва титрашни йўқотиш, цехларнинг санитария ҳолатларини яхшилаш (ҳарорат, нисбий намлик, ёритилганлик ва ҳ.к.) ишларини назорат қилади. Давлат ёнғин назорати ёнғинга қарши тадбирларни, ўт ўчириш воситаларининг ҳолатини, ёнғин ҳақида хабар бериш воситаларининг ишини назорат қилади. Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш Давлат акционерлик жамияти корхоналардаги энергия тизимларининг техник эксплуатациясини ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни назорат қилади. Ўзбекистон Республикасинг Меҳнат Кодекси Ўзбекистон Республикасиннг Меҳнат Кодекси 1995 йил 21 декабрда тасдиқланган ва 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган. • Меҳнат Кодекси 16 та боб 294 та моддадан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 6 май 1993 йил 5 та бўлим, 29 модда , 2016 йил ўзгартиришлар киритилган Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган Ушбу Қонун ишлаб чиқариш усуллари, мулк шаклидан қаътий назар меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишни ягона тартибини белгилайди, ҳамда фуқароларнинг соғлиғи ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган. 1. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини (меҳнат муҳофазасини) таъминлашга оид қонун ва қоидалар тизими 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; 2.Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат Кодекси"; 3. Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни; 4. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига оид стандартлар, низомлар, қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар. ММ бўйича бошқа қонун ва қоидалар • Меҳнат муҳофазаси бўйича Вакил тўғрисида Низом. Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 18 декабрда 196-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, –Т.: 1995. • Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида. Меҳнат вазирлигининг Намунавий низоми, №273 от 14.08.1996, –Т.: 1996. • Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида. Меҳнат вазирлигининг Намунавий низоми, №272 от 14.08.1996, –Т.: 1996. • Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида Низом. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 й. 29 июлдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси имтиёзли пенсия таъминоти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлари. 2-нашр. “Адолат”, –Т.: 2000. • Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш услуби. Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан, №247, 28.05.1996, –Т.: 1996. • Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом. Вазирлар Маҳкамасининг қарори №286, 06.06.1997, –Т.: 1997. • “ Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, –Т.: 2007 й, 50-51-сон. • “ Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37- 38-сон. • “ Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳуж • “ Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун . Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, –Т.: 2009 й., 17-сон. • “ Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, –Т.: 2010 й., 20-сон. • Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида. Вазирлар Маҳкамасининг № 267 қарори, 12.07.2000, –Т.: 2000. • Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив- ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида. Вазирлар Маҳкамасининг №153 қарори, 20.07. 2010, –Т.: 2010. • Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, -Т.: 2011 й., 3-сон, 29-м Умумий меъёр ва қоидаларга қуйидагилар киради: • «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари » (ҚМҚ), • «Санитария меъёрлари (СМ)», • «Санитария қоидалари ва меъёрлари (С анПи Н)», • «Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари” (ЭУТҚ), • «Юк кўтариш кранларининг тузилиш ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» ва бошқалар киради. Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мухофазасига доир м е ъёрий хужжатлар тизими. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги “Аҳоли ни ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун 5 та булим 27 та модда А ҳ олини ва ҳ удудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши ва ривожланишининг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар келтирадиган талофатларни камайтириш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишни мақсад қилиб қўяди. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни 4 та бўлим 23 та модда • “ Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тў ғ рисида”ги қонундан фарқли ўлароқ ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш даври масалаларига ба ғ ишланган. Ушбу қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги “Гидротехник а иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни 15 та модда Гидротехник иншоотларини лойихалаш- тириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, тиклаш, концервациялаш ва тугатишда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдир. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5 та бўлим 28 та модда • Ушбу қонунинг мақсади радиациявий хавфсизликни, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол- мулки, шунингдек, атроф муҳитни ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни 6 та бўлим 31 та модда Қонунинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, асосий вазифалари этиб шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлаш, деб белгиланди. “ Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида”ги НИЗОМ “ Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг саноат корхоналари ва бошқа объектларидаги кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида” НИЗОМ Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 июндаги 243-сон қарори билан тасдиқланган (1-илова) “ Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисида”ги НИЗОМ Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 июндаги 243-сон қарори билан тасдиқланган (қарорга 2-илова) ФВ бўйича стандартлар (русча вариант) Ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий қонун ва қоидалар Ме ҳнат мухофазасининг ташкилий асослари Меҳнат мухофазаси бўлимлари Меҳнат мухофазаси бўлимлари таркибида 50 нафардан ортиқ ишчи-ҳоди м лари мавжуд бўлган ёки шунча штат жадвалига эга бўлган ташкилотлар корхоналарида ташкил этилади ва унинг низоми ишлаб чиқилади. «Агрегат заводи» ОАЖ ме ҳ нат мухофазаси хонаси Меҳнат мухофазаси бурчаги Namunaviy mehnat muxofazasi kabinetining loyihasi 1. Тexnika xavfsizligi bo’yicha stend. 2. Mehnat muxofazasiga doir ko’rgazmali qurollarni saqlash uchun maxsus qutilar. 3. Mehnat muxofazasi bo’yicha yo’riqnomadan o’tuvchi ishchi-xodimlar uchun stol stullar. 4. Favqulodda vaziyatlardan muxofazalanish va tug’ri harakat qilish bo’yicha ko’rgazmali stend. 5. Yong’in xavfsizligini ta’minlash uchun ko’rgazmali stend. 6 . Shaxsiy himoya vositalari saqlanadigan ko’rgazmali stol . 7 . Elektr xavsizligi bo’yicha asbob uskunalardan foydalanish o’rganiladigan maydoncha . 8. Ko’rgazmali qurollardan foydalanib mashg’ulot o’tish uchun taglik. 9.Birinchi tibbiy yordam ko’rsatish qoidalarini o’rganish maydonchasi. Хавфсизликни тизимий таҳлил қилишнинг мақсади: • Хавфсизликни тизимий таҳлил қилишнинг мақсади турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг (авария, ёнғин, жароҳатланиш, касалланиш ва ҳоказо) юзага келишига таъсир қилувчи сабабларни аниқлаш ва уларнинг юзага келиш эҳтимоллигини камайтирадиган олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдир. Назорат саволлари. 1. ҲФХ нинг қандай таркибий қисмларини биласи? 2. ҲФХ нинг 3-таркибий қисми нималардан иборат? 3 . Тизим нима, унинг турлари ва хоссалари. 4 . Тизимий (системали) таҳлилнинг мақсади ва статуси қанақа? 5 . Тизимий таҳлил қилишнинг услублари. 6. “Сабаблар ва хавфлар дарахти” нима? 7. Хавфларни ўрганиш кетма-кетлиги қанақа? 8. Тизимий таҳлилда қанақа ҳодисалар белгилари қўлланилади? 9. Тизимий таҳлилда қанақа мантиқий амаллар қўлланилади? 10. Мантиқий кўпайтма ва мантиқий йиғинди қандай аниқланади?
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha