Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 226.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геодезия

Продавец

Bohodir Jalolov

Хўжаликлараро ер тузиш тушунчаси, вазифалари ва мазмуни

Купить
Хўжаликлараро ер тузиш тушунчаси, вазифалари ва мазмуни www.arxiv.uz  Режа:  Хўжаликлараро ер тузишнинг иқтисодий моҳияти  Ер фонди, унинг таркиби ва фойдаланилиши  Хўжаликлараро ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни www.arxiv.uz КИРИШ  «Хўжаликлараро ер тузиш» тушунчаси жамиятда ва ишлаб чиқаришда унга зарурат туғилган сари аста-секин шаклланди. Аввало «чегаралаш» тушунчаси мавжуд бўлиб, унинг маъноси қуйидагидек ифодаланар эди: «Давлат чегаралаши ер мулкининг чегараларини моддий ва ҳужжатли мустаҳкамлашга ва унинг ичидаги ерлар миқдорини аниқлашга қаратилган техник ва ҳуқуқий ҳаракатлар йиғиндисидан иборатдир» (Кавелин С.П. Межевание и землеустройство. М.,1914. 149 б.). www.arxiv.uz  Хўжаликлараро ер тузиш - унинг ёрдамида ер ресурсларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга қаратилган ер тузиш турларидан биридир.  «Хўжаликлараро ер тузиш» атамаси фақат ўтган асрнинг 40 йилларида профессорлар С.А.Удачин ва Г.В.Чешихинларнинг илмий ишларида пайдо бўлди. www.arxiv.uz  Хўжаликлараро ер тузиш - бу халқ хўжалигида, унинг тармоқларида, ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг ер фондлари, хўжаликларнинг ер участкаларини тартибга солиш ва ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш, уларни жойларда ажратиш, маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ва махсус қўриқланадиган ҳудудлар чегараларини белгилаш бўйича тадбирлар тизими ва жараёнидир. У мўлжалланган мақсадга, мулкчилик турларига ва фойдаланилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда барча ерларни қамраб олади.  Хўжаликларда ички ер тузишдан фарқли ўлароқ хўжаликлараро ер тузиш ҳамма вақт бир неча ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни қамраб олади; фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки, халқ хўжалигининг барча тармоқлари ерларида ўтказилади. www.arxiv.uz  Ер эгалигини (ердан фойдаланишни) ташкил этиш - бу бутун ери тузилаётган ҳудудга тааллуқли бўлиб, ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни тузишни, қайта тузишни, тартибга солишни (такомиллаштиришни) ва ерларни жойларда ажратишни ўз ичига оладиган ер тузиш ишлари тизимидир.  Ер эгаликларини (ердан фойдаланишларни) тузиш - хохлаган ерларда янги хўжаликнинг ёки корхонанинг мос ер майдонини яратишдир.  Ер эгаликларини (ердан фойдаланишларни) қайта тузиш - хўжаликлар майдонларини, жойлашишини, шаклини ва сонини сезиларли ўзгартиришдир.  Ер эгаликларини (ердан фойдаланишларни) тартибга солиш - ер участкаларининг ўлчамларини (жойлашиши, майдони, чегаралари) мақсадли яхшилашдир. www.arxiv.uz  Ўзбекистон ҳудудидаги барча ерлар республикамиз ер фондини ташкил этади, унинг майдони 44410,3 минг га тенг (Ўзбекистон республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитасининг маълумотлари, 2004 й. 1 январдаги ҳолати бўйича).  Ер фонди - бу маълум ҳудудда, унинг чегаралари ичидаги (мамлакатда, вилоятда, туманда ва ш.ў.) хўжалик юритиш, мулкчилик, эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара объектлари ҳисобланган барча ерларнинг йиғиндисидир.  Ҳар хил фаолият соҳаларида ердан ҳар хил фойдаланилади, шунинг учун ер фонди ер тоифаларига бўлинади, улар иккита белги бўйича бир-бирларидан ажратилади:  асосий мўлжалланган мақсад бўйича;  фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий тартиби бўйича. Ер фонди, унинг таркиби ва фойдаланилиши www.arxiv.uz т.р. Ерлар тоифалари Майдони, минг га % 1 2 3 4 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 22570,4 50,8 2 Аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли 237,2 0,5 пунктлари) ерлари 3 Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжаллан-ган ерлар 1894,3 4,3 4 Табиатни муҳофаза қилиш, соғлом-лаштириш, рекреация мақсадлари-га мўлжалланган ерлар 72,4 0,2 5 Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 0,2 - 6 Ўрмон фонди ерлари 8597,4 19,4 7 Сув фонди ерлари 825,0 1,9 8 Захира ерлар 10213,4 22,9 ЖАМИ 44410,3 100Ўзбекистон Республикаси ер фонди (2004 й. 1 январига )www.arxiv.uz Ер турлари Майдони минг, га % Ҳайдалма ерлар 4042,7 9,1 Дарахтзорлар 337,0 0,8 Бўз ерлар 84,5 0,2 Яйлов ва пичанзорлар 21217,1 47,7 Қишлоқ хўжалик ерлари, жами 25681,3 57,8 Томорқа, боғдорчилик ва сабзавот уюшмалари ерлари 682,1 1,5 Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар 79,5 0,2 Ўрмонзорлар, жами 2817,7 6,4 Бошқа ерлар 15149,7 34,1 Жами ерлар 44410,3 100Ўзбекистон Республикаси ер турлари (2004 йил 1 январга) www.arxiv.uz  Хўжаликлараро ер тузишни ўтказишда иккита мақсад кўзланади. Биринчи мақсад - ердан оқилона фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш; иккинчиси - ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш, яъни, ҳудудда, унинг ишлаб чиқариш кучлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда - ишлаб чиқариш объектларини ва меҳнат ресурсларини жойлаштириш.  Хўжаликлараро ер тузишни ўтказишда бажариладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:  ерда хўжалик юритишнинг барча турларини ривожлантириш учун бир хил ҳудудий шароит яратиш;  ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларнинг оқилона тизимини яратиш ва такомиллаштириш; www.arxiv.uz  ер тузишда белгиланган чегараларнинг жойларда ўтказилишининг асосланганлигини, аниқлигини ва даҳлсизлигини таъминлаш;  қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини оқилона ташкил этиш учун ҳудудий шароит яратиш;  ерлардан фойдаланиш тартибини ва шартларини, мулк қилиб, эгалик қилиш учун, фойдаланишга берилган ер участкаларига тўловлар ва сервитутларни белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;  ер солиғи ва ҳақини белгилаш, ерларни олишдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарарини қоплаш учун маълумотлар тайёрлаш;  ерларни яхшилаш ва тиклашга, уларнинг унумдорлигини оширишга, эрозиядан ҳимоя қилишга, рекультивациялашга ҳамда унумдорлигини тиклашнинг иложи йўқ ерларни консервациялашга қаратилган тадбирларни ишлаш; www.arxiv.uz  Хўжаликлараро ер тузишга республикамиз «Ер кодекси»да кўрсатилган қуйидаги ер тузиш ишлари киради:  - жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлкалар, шаҳарлар, туманлар, вилоятларнинг чегараларини белгилаш;  - ерларнинг жойлашувидаги ноқулайликларни барта-раф этган ҳолда, ер эгаларининг ва ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ва ер мулкдорларининг янги ер участкаларини ташкил этиш, ҳамда мавжуд ер участкаларини тартибга солиш лойиҳаларини тузиш;  - янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари, ҳамда ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;  - корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга давлат ва жамият эхтиёжлари учун олиб қўйиладиган ерларни ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш; www.arxiv.uz  - ер участкаларини натурада (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини, ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш;  - янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқни сув ва шамол эрозиясидан селлардан, кўчкилардан, сув босишидан, захлашдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, радиоактив ва кимёвий моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш бўйича ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш;  - барча ерларни рўйхатга олиш, ҳамда фойдаланил-маётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш;  - ерларни ресурс жиҳатдан б ХУЛОСА  Хўжаликлараро ер тузиш мураккаб ва ҳар хил тадбирлар тизимини ва ер тузиш ишлари турларини ўзида мужассамлайди. У ҳар хил тавсифга, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тартибига эга барча тоифалардаги ерларда ўтказилади.  Халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ердан ҳар хил мақсадларда фойдаланилади. Масалан, қишлоқ хўжалигида ер асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида фойдаланилса, бошқа тармоқларда у ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун зарурий шарт, яъни, замин сифатида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам, ҳар хил тармоқлар учун ажратиладиган ерлар таркиби ҳам ҳар хил бўлиши керак. Қишлоқ хўжалиги учун энг унумдор тупроқли ерлар, бошқа тармоқлар учун эса унумдорлиги паст бўлган ерлар ажратилиши керак. www.arxiv.uz ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР  Авезбаев С. Рациональное использование земель в низовьях Амударьи. Т.: Меҳнат, 1990.-154 б.  Авезбаев С. Ер тузишни лойиҳалаш. 1. Ер тузишни лойиҳалашнинг илмий-услубий асослари, туманда ер тузиш (маърузалар матни).- Т.: ТИҚХМИИ, 2000. - 96 б.  Авезбаев С. Ер тузишни лойиҳалаш. 2. Хўжаликлараро ер тузиш (маърузалар матни).- Т.: ТИҚХМИИ, 2000. - 70 б.  Авезбаев С., Волков С.Н. Ер тузишнинг илмий асослари: Дарслик. Т.: Янги аср авлоди, 2002.- 228 б.  Авезбаев С. Волков С.Н. Ер тузиш иқтисоди. Дарслик.  Т.: Янги аср авлоди, 2002. 290 б.  6. Волков С.Н. Землеустройство. Землеустроительное про- ектирование. Том 2: Дарслик.- М.: Колос, 2001 - 648 б. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona psixologik test savollari
  • Geaxborot tizim va texnologiyalari asosida olot tumani melioratsiya elektron xaritalarni loyihalash va tuzish
  • Suv xo’jaligida zamonaviy TJABT qo'llash
  • Xo’jalik elektro texnika buyumlarini sertifikatlashtirish sinovlarini o’tkazish
  • Abu Rayhon Beruniy va geologiya faniga qo‘shgan hissasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha