Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Хотира физиологик механизмлари

Купить
Хотира физиологик механизмлари Бажарди: Текширди: • Инсон хотирасининг қонуниятларини ўрганиш психология фанининг марказий масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, инсоннинг ҳар қандай кечинмаси, ҳатто хатти- ҳаракатлари узоқ муддат онгда сақланиб, маълум бир шароитда қайта намоён бўлувчи излар қолдиради. Шунинг учун хотира деганда, инсонга табиат, жамият, коинот тўғрисида маълумот, хабар, ахбор о т ва таассурот тўплаш имконини б е радиган ҳамда илгариги тажриба изларининг эсда олиб қолиниши, эсда сақланиши, қайта эсга туширилиши, эслаши, таниши тушунилади. • Ўз навбатида, бош мия катта ярим шарлари янги боғланишлар пайдо бўлишига ва мустаҳкамланишининг асосий физиологик механизмларини текшириш имкониятини туғдирди. Ана шундай қилиб, ушбу боғланишлар пайдо бўлишига ва сақлаб қолишига ёрдам берадиган шарт-шароитлар, шунингдек, боғланишларнинг сақланишига таъсир қилувчи ҳолатлар, омиллар ва механизмлар тасвирлаб берилди. И.П.Па в лов олий асаб фаолияти таълимоти ва унинг асосий қонунлари хот и ранинг физиологик механизмларига оид билимларнинг асосий манбаига айланиб қолди. • Болаларда хотиранинг юксак (юқори) шаклларини биринчи марта тадрижий равишда тадқиқот қилиш таниқли руҳшунос Л.С.Виготскийга насиб этган (1896-1934). Л.С.Виготский ХХ асрнинг 20-йилларнинг охирлари д а махсус текширишларнинг предмети қилиб, хотиранинг юксак шаклларини ривожланиш муаммосини танлаган ва у ўз шогирдларига Л.Н.Леонтьев (1903-1979) ва Л.В.Занков билан биргаликда хотиранинг юксак шакллари руҳий фаолиятнинг мураккаб шакли эканлигини, келиб чиқиш жиҳатидан ижтимоийлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга , у мураккаб, моҳиятига кўра, эсда олиб қолишнинг асосий босқичлари ривожланишини далиллаб бе р ди. • Руҳшунослардан А.А.Смирнов, П.И.Зинченколар ҳам хотира бўйича илмий-текшириш ишларини олиб бордилар, унинг янги қонунлари ва механизмларини очдилар, эсда олиб қолишнинг фаолият мақсадига боғлиқлигини ёритдилар, мураккаб материални эсда олиб қолишнинг оқилона усулларини кўрсатиб беришга мувофиқ бўлдилар. Уларнинг тадқиқотлари тўғрисида бошқа бобда батафсил тўхталиб ўтамиз, шунинг учун ҳозир умумий та в сиф билан чекланамиз, холос. Хотиранинг физиологик асослари • Асаб тизимида изларнинг сақланиши • қўзғатувчи таъсири остида ҳосил қилинган изларнинг узоқ муддат сақланиш ҳодисасининг ҳайвонот оламини тараққиёти жараёнида намоён бўлиш хусусияти тадқиқотчилар томонидан текширилган ва муайян даражада маълумотлар тўплаш имкониятига эга бўлганлар. Изларнинг «консолидацияланиш» жараёни. • Юқорида биз инсон миясига таъсир қилган қўзғовчиларнинг изи эсда олиб қолинишини кўриб ўтган эдик. Навбатдаги вазифа изларни муста ҳ камланиш жараёни қандай кечади, деган саволга жавоб беришдан иборатдир. Излар тезда мустаҳкамланадими ёки маълум вақт талаб қиладими, деган муаммолар туғилиши табиий ҳолдир. Хотиранинг физик ва нейрон из қолиш назариялари • Физик из қолиш назариясида нейронлардан нерв импульсларининг ўтиши ўзидан кейин физик из қолдиради деб тахмин қилинади. Бу назария тарафдорларининг фикрига қараганда, изларнинг физик акс этиш синап с ларда юзага келадиган электрик ва механик ўзгаришларда ўз аксини топади. • Изларнинг нейрофизиологик асослари тўғрисида фикр юритилганда Лоренте, Максэлеин каби олимларнинг ревер б ерлаштириш ҳодисасини (реверберлаштириш - айлана акс эттириш демакдир) татбиқ қилинганларини айтиб ўтиш мақсадга мув о фиқдир. Уларнинг кўрсатишларича, нерв ҳужайраларидан чиққан аксонлар бошқа ҳужайраларидаги дендритлар билан қўшилиши натижасида реверберлаштириш ҳодисаси вужудга келади. • Протоинлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар биокимёвий реакциялар дейилади. Бу ҳодисани жаҳон психологлари узоқ муддатли хотиранинг психофизиологик механизми деб атайдилар. • Юқоридаги физи о логик омилларга асосланган ҳолда мана бундай хулосага келиш мумкин: биринчидан, бир мавзудан бошқа бир мавзуга ўтиш чоғида бироз тўхталиш қилиш туфайли асабий таранглашув, жиддийлик, ақлий зўриқиш камаяди; иккинчидан, аудиториядан ташқари машғулотларда мустақил билим олишда турдош, жинсдош ўхшаш фанлар юзасидан эмас, балки ўзаро бир-бири билан кескин тафовутланувчи соҳалар бўйича тайёргарлик ишларини йўлга қўйиш даркор. •
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha