Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 74.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Хотира ва шахс тажрибасининг бойлиги

Купить
Хотира-бу тажрибамизга алоқадор хар қандай маьлумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унитиш билан боғлиқ мураккаб жараёндир. Хотира хар қандай тажрибамизга алоқадор маьлумртларнинг онгимиздаги аксидир . Инсон хотирисининг яхши бўлиши, яьни хис-кечинмаларимиз, кўрган-кечиргарларимизнинг мазмуни тўлароқ миямизда сақланиши қуйидаги омилларга боғлиқдир :  эсда са қ лаб қолиш билан боғлиқ харакатларнинг якунланганлик даражасига ;  шахснинг ўзи шуғулланаётган ишга нечоғлик қизиқиш билдираётганлиги ва шунга мойиллиги ;  Шахснинг бевосита фаолият мазмуни ва ахамиятига муносабатининг қандайлигига ;  Шахснинг айни пайтдаги кай0фиятига ;  Иродавий кучи ва интилишларига. Хотира жараёнлари шахснинг фаолиятидаги юту қларига боғлиқ бўлгани учун хам, унинг табиати, қандай кечишига кўплаб олимлар ахамият берганлар. Масалан нима учун Одам у ёки бу маьлумотни хотирада сақлайди, деган саволга турли олимлар турлича жавоб берадилар. Масалан, физиологлар унинг сабабини мияда хосил бўладиган нерв боғланишлари-ассоциялар билан боғлашса, биохимиклар-рибонуклеин кислота (РНК) ва бошқа биохимик ўзгаришлар оқибатидадир, деб тушунтирадилар. Психологлар эса хотирани доимо инсон фаолияти, унинг шахс учун ахамияти ва мотивлар характери билан боғлайдилар. Чунки шахснинг йўналганлиги, унинг хаётдаги мавқеи ва қобилятларининг ривожланганлик даражаси айнан хотирасининг мазмунига боғлиқ. Шунинг учун хаттоки, шундай гап бор: “ Нимани эслашингни менга айт мен сени кимлигингни айтиб бераман”. Умуман хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан боғланади. Демак одамлар айнан шу сифатларга кўра хам фарқланадилар:  Материални тезда эслаб қоладиганлар ;  Материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар ;  Истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар. Масалан айрим одамлар кўрган нарсаларини жуда яхши эслаб қ олади, демак, уларнинг хотираси кўргазмали-образли бўлиб, кўзт бтлпн кўрмагунча нарсанинг мохиятини тушунмайди хам. бошқалар эса ўзича фикрлаб номини айтиб, мавхум тарзда тасаввур қилмагунча, эслаб қолиши қийин бўлади. Бундайлар сўз-мантиқий хотира типи вакилларидир. Ўзлаштирилиш лозим бўлган маьлумотнинг хотирада сақланишини америкалик Психолог Квинн Вирджиния қуйидагича тасаввур қилади. Сенсор хотира блоки Маьлумот тушди лекин сақланмади Қисқа муддатли хотира блоки Маьлумот сақланмади Узоқ муддатли хотира блоки Мухим маьлумот ажратиб олинди. Хотиранинг 8 қонуни мавжуд бўлиб улар қуйидагилар:  Англанганлик қонуни  Қизиқиш қонуни  Илгариги билимлар қонуни  Эслаб қолишга тайёрлик қонуни  Ассоциациялар қонуни  Бирин-кетинлик қонуни  Кучли таасуротлар қонуни  Томозланиш қонуни.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha