Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши кураш

Купить
Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши кураш Режа: 1. Ёнғиндан сақлаш хизмати. 2. Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари, турлари, хусусиятлари ва уларга қўйиладиган талаблар. 3. Ёнғин офатида иншоотлардаги фуқароларни эвакуация қилиш тартиби, ёнғинга қарши тўсиқлар, хусусиятлари, ёнғин даракчилари ва алоқа тизими. Ёнғиндан сақлаш хизмати одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:  Ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;  Ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш. Ёнғиндан сақлаш хизматининг турлари: Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий туридир ва у Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда белгиланган тартибда ташкил этилади. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ваколатли органларда ва ташкилотларда уларга қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилади. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек шахсий таркибнинг хизматни ўташ тартиби тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББсининг вазифаси давлат мулкини, фуқоролар шахсий мулкини ёнғиндан муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида ёнғинни олдини олиш профилактика ишлари ва чора - тадбирларини тарғибот қилиш ҳамда шу соҳа бўйича назорат ишларини олиб боришдан иборат. ЁХББ қуйидаги вазифаларга масъулдир:  барча идора, ташкилот ва алоҳида шахслар учун мажбурий бўлган ёнғин муҳофазасига доир қоидалар, меъёрлар, юриқномалар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;  саноат, фуқаро бино ва иншоотларини, аҳоли яшаш масканларини лойиҳалаш, қуришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари меъёрларининг бажарилишини текшириш;  барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналардаги ўт ўчириш бўлинмаларининг шайлигини ва ўт ўчириш воситаларининг созлигини қаттиқ назорат қилиш ва текшириш. Бирламчи ўт ўчириш воситалари: 1.Ёнғин ўчириш воситалари бўйича ўт ўчириш воситалари қуйидаги турларга бўлинади:  кўпикли (ҳаво-механик кўпикли);  кукунли (натрий бикарбонати);  углекислотали (СО 2 );  аэрозолли (хлодонли, бром этилли, бром метиленли ва ҳ.к.);  суюқлик (сув, сув билан намловчилар аралашмаси);  аралашмали (қоришиқли). Бирламчи ўт ўчириш воситалари: 2. Ҳажм бўйича ёнғин ўчириш воситалари турлари:  кичик ҳажмли, ҳажми 5 л. гача;  ўрта ҳажмли (саноатдаги), ҳажми 5 дан 10 л. гача;  муқим ўрнатилган ва кўчма, ҳажми 10 л. дан юқори. 3. Ёнғин ўчириш воситаларини ўт ўчиргичлардан узатилиши бўйича турлари:  ўт ўчиргич қисмида жойлашган махсус кичик идишда ишчи газ босими остида;  ўт ўчиргичнинг корпусига олдиндан ҳайдалган газ босими остида;  ёнғин ўчириш воситаларини ўзининг босими остида. 4. Ўт ўчириш воситаларини ишга тушириш бўйича турлари:  жўмракли;  пистолет шаклидаги ёпиб-очиш мосламаси билан;  пиропатрон орқали ишга тушириш;  доимий босим манбаи орқали ишга тушириш. 1. Ёнғин ўчириш воситасини бекорга сарфламаслик учун ўт ўчиргични ёнаётган жойда иш ҳолатига ўтказиш керак. Ёнғин ўшириш воситалари Ёнғин (ўт) ўчириш усуллари:  куч ва воситаларни ҳал қилувчи йўналишга киритиш;  ёнғин ўчириш воситаларини узлуксиз таъминлаш;  ёнаётган материаллар устига совитувчи ёнғин ўчириш воситаларини узатиш;  ёнғин майдонида ёки унинг атрофида ёнмайдиган газ ёки буғ аралашмаларини ҳосил қилиш ва ёнғин жараёнини кимёвий тўхтатиш;  ёнғинни ўчириш воситалари ёрдамида ёнаётган материал атрофида ёки ёнғин майдонида ва ҳаво орасида ҳимоя қатламини ҳосил қилиш. Ёнғин (ўт) ўчириш усуллари: Сув билан ўчириш:  Сув энг кўп тарқалган арзон ва шунинг билан бирга деярли ҳамма ерда мавжуд бўлган ўт ўчириш воситаси бўлиб, ҳар қандай масштабдаги ёнғинларни ўчириш мумкин.  Сув кўп миқдорда иссиқлик ютади. 1 литр сувни 1°С гача иситиш у-н 4,2 кЖ иссиқлик сарфланади. 1 литр сувни ҳаво ҳарорати 20°С дан қайнаш ҳароратигача чиқариш у-н 335 кЖ, унинг буғга айланиши у-н эса 2260 кЖ иссиқлик кетади.  Сув ёнаётган зонадан кислородни сиқиб чиқариб аланганинг ўчишини таъминлайди.  Сув билан реакцияга киришиши мумкин бўлган моддаларни (ишқорий металлар: калий, натрий) сув билан ўчириб бўлмайди. Бу металлар ҳаттоки 0°С дан паст ҳароратда ҳам сув билан реакцияга киришиб, сув таркибидан водородни сиқиб чиқаради, унинг ҳаво билан аралашмаси портлашга хавфли аралашма ҳ Ёнғин (ўт) ўчириш усуллари: Буғ ёрдамида ўчириш:  Баъзи бир саноат корхоналарида жуда кўп миқдорда буғ ҳосил бўлиши мумкин. Бундай корхоналарда ёнғин чиққан тақдирда буғдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.  Буғ билан ўчиришнинг асосий қонунияти шуки, хоналарга юборилган буғ кислородга бой ҳавони сиқиб чиқариб, унинг ўрнини эгаллайди. Кўпик билан ўчириш:  Кўпик бу суюқликнинг майдаланган тизими бўлиб, бунда ҳаво бир-биридан суюқликнинг таранг сиртлари билан ажратилган бўлади. Кўпик ҳосил қилиши учун ҳаво зарраларини сув қобиғи билан ўраш, яъни ҳаво зарраларини сувга сингдириш керак.  Ишқорлар билан кислоталар аралашмасининг кимёвий реакцияси, ёки сув билан кўпик ҳосил қилувчи модда ва ҳаво аралашмасини механик аралаштириш асосида кўпик ҳосил қилинади. Ёнғин юз берганда одамлар эвакуацияси:  Мажбурий эвакуация жараёни 2 ёки 4 поғонада ўтказилади. 1. бинонинг охирги қаватида жойлашган барча хоналарда одамларнинг йўлакка чиқиш ҳаракатидир. 2. одамларнинг йўлакка чиқиш эшигидан то зинапоягача бўлган масофани босиб ўтиши учун мўлжалланган ҳаракати киради. Бунда ҳаракатланувчи оқим йўлак бўйлаб ўтади. Агар бино бир қаватли бўлса, эвакуация иккинчи поғонадан сўнг тугаши мумкин. 3. одамларнинг юқори қаватнинг зинапояга келишидан то биринчи қаватдаги зинапоядан чиқиш эшигигача бўлган масофани босиб ўтиш учун қилинган ҳаракати киради. 4. одамларнинг зинапоядан тушгандан кейин айвон ва йўлаклар орқали ташқарига чиқиш эшигигача бўлган масофани босиб ўтишига қаратилган ҳаракати киради.  Эвакуация йўллари деб, бино ва иншоотларда хавфли ҳолат юзага Ёнғинга қарши тўсиқлар:  Саноат корхоналарини лойиҳалаш-қуриш жараёнида ёнғинга қарши ташкилий ишлар амалга оширилади. Бу ташкилий ишлар қаторига ёнғинга қарши тўсиқларни кўрсатиш мумкин. Буларга ёнғинга қарши девор, эшик, дарвоза, тамбур, шлюзлар ва деразалар киради.  Ёнғинга қарши тўсиқ воситалари ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши ва қуйидагича ўтга чидамлилик чегарасига эга бўлиши керак (соатларда): Ёнғинга қарши асосий деворнинг ўтга чидамлилик даражаси - 2,5 соат, ёнғинга қарши деворларда бўлган эшик, дераза ва дарвозалар - 1,2 соат, асосий бўлмаган девор - 0,75 соат, асосий бўлмаган девордаги эшик, деразалар, шунингдек, тамбур, шлюзлар - 0,6 соат дан кам бўлмаслиги лозим. Ёнғиндан xабар берувчи воситалар деб ёнғин ҳақида xабар беришни шакллантирадиган қурилмага айтилади.  Ҳаракатга келтириш бўйича ёнғин xабар бергичлар қўлда ва автоматик турларга бўлинади. Қўлда ҳаракатга келтириладиган ёнғин xабар бергичлар маълум шаклдаги электр сигналини алоқа тармоғига тугмачани босган пайтда беради. Автоматик ёнғин xабар бергичлар ёнғин юзага келган пайтда атроф муҳитдаги параметрларни ўзгариши билан уланади.  Датчикни ҳамжиxатликда ишлашини юзага келтирувчи факторга кўра ёнғин xабар бергичлар иссиқлик, тутун, ёрқинлик ва комбинациялашган турларга бўлинади. ОВОЗ КУЧАЙТИРГИЧ ОРҚАЛИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР СОДИР БЎЛГАНДА АҲОЛИНИ ОГОҲЛАНТИРИШ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ"DIQQAT BARCHAGA!" si gnal i ni eshi tgach, darhol tel evi zor, radi opri yomni kni yoqi sh va FV xavfi yoki sodi r bo'l ganl i gi , keyi ngi harakatl ar to'g'ri si dagi axborotni ti ngl ash l ozi m Favqulodda vaziyat sodir bo' lganda vahimaga tushmaslik, vaziyatni to' g' ri baholash, asoslangan qaror qabul qilish va unga muvofiq harakat qilish kerak! DIQQAT BARCHAGA!
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha