Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 432.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Июнь 2021
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари

Купить
“Психология” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси Мавзу: “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзусини ўқитишда инновацион технологиялар БИТИРУВ ЛОЙИҲА ИШИ Мундарижа КИРИШ .......................................................................... 3 I-БОБ. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзусининг назарий масалалари 1.1. Ёш оила тушунчаси ва ёш оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишларнинг моҳияти .................................... 6 1.2. “Ёш оилалар психологик мухитининг ўзига хос хусусиятлари ........ 18 II-БОБ. “Ё ш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси ни ўқитишнинг оптимал йўллари. 2.1. “Оила психология” фани дастури (силлабуси) ......................... 27 2.2. “Ёш оилаларнинг ижтимоий - психологик муаммолари” мавзусини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш ................ 36 2.3. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси КИРИШ Битирув лойиҳа ишинг долзарблиги. Мустақил тараққиёт ва ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий- демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятни қуриш жараёнида унинг яхлитлигини кафолатловчи оила институтини мустаҳкамлаш борасида истиқболли аниқ сиёсат олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳатларнинг барчаси оила ва ҳар бир фуқоранинг манфаатини ижтимоий жиҳатдан кўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Мамлакатимизда барча аҳолининг 97 фоизи оилаларга бирлашиб яшайди, қолган уч фоизи – яъни, ёлғиз қолган кексалар, ота-онадан етим бўлиб қолган ва меҳрибонлик уйларида тарбияланаётганлар, бошқа юртдан келиб вақтинчалик Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлар ҳисобланади. Шу маънода оила – инсон ўз бахти ва саодати, орзу-ҳаваслари, мақсад- муддаоларини тўғри келади. Бу босқичда эр-хотинларнинг оилавий ҳаёт ҳакидаги тасаввурлари шаклланади, фарзандлар дуньёга келади, уларни тарбиялаш, вояга етказиш билан боғлик бўлган асосий ишлар амалга оширилади. Юқорида қайд этилган маълумотларга асосан ёш оилалар ва улардаги ижтимоий-психологик муаммоларини ўрганиш оила психологиясидаги долзарб муаммолардан булиб, бу мавзуни ўқитишдаги инновациялар, мавзу муамолари бўйича кейслар, амалий топшириқлар шу кунга қадар олий таълим муасасалари профессор-ўқитувчилари томонидан лозим даражада ўрганилишни талаб этмоқда. Битирув лойиҳа ишининг мақсади. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси ни ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, мавзу юзасидан ўқув модули амалий масалаларини тадқиқ ишланмасини шакллантириш ҳамда ўқитишни т Мавзунинг предмети: олий таълим муасасаларида оила психологияси фанидан “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси мазмун моҳиятини ўрганиш ҳамда уни назарий ва амалий тадқиқ этиш ҳисобланади. Битирув лойиҳа иши назарий ва амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, берилган хулосалар “Оила психологияси” фанидан “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси бўйича ташкилий характерга эга бўлган технологик модул ва тақдимотларни ишлаб чиқиш учун амалий дастур бўлиши мумкин. Олинган хулоса ва билдирилган таклифлардан таълим муассасалари фаолиятида, оила психологияси, психогигиена фанларини ўқитишда ва такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Битирув лойиҳа ишининг тузилиши ва хажми. Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, саккизта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар I-БОБ. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзусининг назарий масалалари 1.1. Ёш оила тушунчаси ва ёш оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишларнинг моҳияти Ёш оила деб, аввало, эр ва хотиннинг иккаласи ҳам 30 ёшдан ошмаган ёки оилавий турмуш қуриш тажрибаси 10 йилдан ошмаган ёшлар оиласи назарда тутилади. Биринчи ёндашув, яъни, эр ва хотиннинг паспорт ёшини инобатга олиб, оилага мақом бериш тўғрироқ бўлиб, қачон турмуш қурганлигидан қатъий назар, албатта, шу муддат орасида ҳали йигит ҳам қиз ҳам том маънода катта меҳнат стажига эга бўлмайди ва кўп ҳолларда аёл-она айнан шу даврда фарзандли бўлиб, уй бекаси бўлиб ўтириб қолиши эҳтимоли катта. Агар иккинчи ёндашув бўйича ёш оилани оилада яшаш муддатига кўра табақалаштирилса, ун билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Умуман, фанда ёш оилани тавсифлаганда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:  жуда ёш оила – никоҳга кирган вақтдан токи 4 йилгача; ёш оила – 5 йилдан 9 йилгача;  ўрта оилавий ҳаёт муддати – 10 йилдан 19 йилгача;  катта оилавий ҳаёт муддати – 20 йил ва ундан ортиқ муддат турмуш кечирганлар оиласи. Кўплаб олимларнинг таъкидлашларича, ёш оиланинг мустаҳкамланиб, оёққа туриб кетиши, турли маиший муаммоларни ўзи мустақил хал қилиши учун зарур бўлган муддат аслида турмуш қурган икки шахснинг бир-бирига бўлган самимий муносабатига, оила ва унинг атрофидаги турли қадриятларга нисбатан уйғун қарашларига, ота-она оиласида ибрат сифатида кўрган- кечирганларини учун ўз оиласида қўллай билиш маҳоратига бевосита боғлиқдир. Лекин барибир ҳар бир оила айнан ёш ҳаваслар, ижтимоий эҳтиёжларнинг тобора ортиб бораётганлиги билан изоҳланади. Шу боис ҳам юртимизда ёш оила манфаатларини ижтимоий жиҳатдан мухофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунинг ёрқин исботи 2007 йилнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинганлиги, ушбу йилда қабул қилинган давлат дастурида ёш оила манфаатини ҳимоя қилиш алоҳида бандда акс этганлиги ва ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 май куни имзолаган “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидир. Фармоннинг ижтимоий ҳамда тарихий аҳамияти шундаки, унда ёш оила мустаҳкам ва унда тарбияланаётган фарзандларнинг соғ-саломат уйлағишларига оид барча энг муҳим вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, кўп бўғинли ва кўп фарзнадли оилалар сон ўзаро муносабатлари ва уларнинг янгича муносабатлар тизимига кўникиши масаласидир. Чунки романтик севги, бир-бирини ёқтириш босқичидан ўтган ёшларнинг энди янги оилавий ҳаёт тамойиллари асосида кундалик ҳаётни бошдан кечиришига муайян қийинчиликлар бўлиши табиий. Йигит-ку ўз уйида, ота-онаси яратиб берган шароитда яшайди. Мослашув жараёнидаги қийинчиликларнинг энг оғири келинчакнинг бўйнига тушади. У бошдан кечирадиган муаммолардан бири эса – янги оила аъзолари билан муомала маромларини тўғри ўрнатишдир. Тўғри, тўйдан кейин ўзбекона ур ф -одатга кўра қизнинг онаси ва унинг яқин қариндошлари келинчакни “йўқлайди”, яъни, пишир-куйдир қилиб, қиз ўз хонадонида суйган таомини пишириб, янги келин тушган хонадонда дастурхон юборилади. Албатта, бу каби азалий урф-одатни нг асосида ётган муҳим саба бири – қайноналар билан янги келинчакнинг тез киришиб, тил топишиб кета олмаётганлиги. Бу ҳам оилавий муносабатлар борасидаги муаммолардир. Чунки айниқса, шаҳар шароитида битта ёки иккитагина ўғил ўстирган она кўпинча янгича муносабатлар тизимига ўзи кўника олмайди ва келинчакни ҳам тезроқ кўникиб кетишига ёрдам бериш чораларини билмайди. Яъни, қайнона билан келин ўртасида ўзига хос рашкка ўхшаш муносабатлар пайдо бўладики, бу ҳолат қайнонанинг келинга нисбатан адолатли, бағрикенг инсон сифатида иш тутишига ҳалақит беради. Тошкент шаҳрида содир бўлаётган никоҳ ажримларининг сабаблари орасида айнан қайнона билан келин ўртасидаги низоларнинг қайд этилиши юқоридаги фикрларнинг далилидир. Шунинг учун бундай ҳолатларнинг олдини олишнинг йўлларидан биринчиси – бу ёшларни (йигит ва қизларни) оила Мана шу шартларга риоя қилган кишининг саломатлиги шубҳасиз ўз қўлида бўлади. Лекин кўпинча бу шартларга амал қилиш ёшларга кўпинча эриш туюлади. Ҳозирги кунда кўпчилик ўртасида учраётган касалликлар ва бевақт ўлимнинг асосий сабабларидан бири оила аъзоларининг соғлом бўлиш учун ўзлари ҳаракат қилмаётганликлари, ҳали ҳам бирон бир мўъжизавий ҳаёт бахш этувчи дори ёки шифокор бўлишига ишониб, яшаётганликларидир. Албатта, замонавий тиббиёт фани Ўзбекистонда ҳам ривожланиш кетди, тиббиёт ходимлари орасида ўз касбининг устаси бўлган олийжаноб инсонлар ҳам кўп. Лекин агар инсон ўз турмуш тарзини онгли ташкил этиб, касал бўлиб қолганда ҳам унга қарши ўша шифокор билан тенгма-тенг онгли равишда турмаса, дардни енгиш мушукул бўлишини бугун кўпчилик яхши билади. Лекин ёшлар ўртасида шу оддий ҳақиқа Шуни алоҳида масъулият билан таъкидлаш жоизки, давлатимиз асосини ташкил этган ёш оилалар равнақи келажагимиз пойдеворини соғломлаштириш учун тарғиботни энг аввалло оиладан, қолаверса, барчамиз учун “ватан ичра ватан бўлган” маҳалладан бошлаш керак. Чунки, соғлом турмуши тарзини оилада тўғри йўлга қўйсак, шу оила азоси саломатлик энг биринчи даражали эканлигини тушуниб етади. Бир оила тушуниб етган нарсани шу оиланинг бошқа яқинлари – қариндош-уруғлар, кейинчалик ёру- биродарлар, ниҳоят қўни-қўшнилар тушуниб етади. Олимларнинг фикрича, инсон саломатлигининг 51,6% соғлом турмуш тарзига, 20,5 % ирсиятга, 19,3 % ташқи экологик муҳитга, 8,6% соғлиқни сақлаш тизимига боғлиқ экан. Кўриниб турибдики, саломатлик ҳар бир инсоннинг қандай ҳаёт кечириши, нима ейиши, кимлар билан муомала қилиши, ўзи у эътибор берилмоқда. Масалан, америкалик олимлар бу нарсага панжа ортида қараш нимага олиб келади, деган саволга кўпроқ уларни агрессив хулқ-атвор билан боғламоқдалар. Яъни, одам урушқоқ, салга тажанг бўладиган, сабрсиз бўлиб қолади. Бу нарса охир оқибат гиёҳвандикка берилиш, ичкиликка ружу қўйиш, оилада эр-хотин ўртасида носоғлом муносабатларнинг келиб чиқиши, аёлга нисбатан зуғумнинг ортиши, спортга нисбатан бефарқлик, шахслараро зиддиятларни келтириб чиқаради. Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари 2000 йилларнинг бошида Ўзбекистон худудидаги қишлоқ оилалари аъзоларининг соғлом турмуш тарзи борасидаги саводхонлигини махсус тадқиқот доирасида ўрганди. Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 600 дан зиёд хотин-қизлар билан суҳбат ва сўровлар ўт моликки, ўрганилган гуруҳдагиларнинг 87,7 фоизида биринчи фарзандлари қолган кейингиларига нисбатан кўпроқ хасталанган. Демак, ёш она боласини парвариш этиш малакасига, тажрибасига эга бўлмаганидан тез-тез касал қилиб қўяди. Айнан ўшалар тиббий саводхонликка муҳтождир. Албатта, соғлом турмуш тарзи тушунчаси ҳар инсонда ўзига хос тарзда шаклланар экан. Респондентларга “Соғлом турмуш тарзини қандай тушунасиз?” деб савол билан мурожаат қилинганда, кўпчилик, яъни сўралганларнинг салкам 41%и уни “атроф-муҳит тозалиги” билан, 37,3% и “тўғри, рацион бўйича овқатланиш” билан, қолганлар – “ўз вақтида ухлаш”, “спорт билан шуғулланиш” (28,4%), “чекмаслик, ичмаслик” кабилар билан боғлашди. Албатта, бу каби соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ тасаввурлар шаклланади, керак бўлса, тарбияланади. Соғлом турму стратегиясига мос бўлиб, юртимизда тинчлик, тотувлик ҳамда ривожланишга, ёш оилаларнинг мустаҳкамлигига хисса бўлади. Бунда мамлакатимзда амалга оширилаётган қатор ҳайрли тадбирлар, жумладан никоҳолди тиббий кўрикдан келин ва куёвларни ўтказиш амалиёти ўзининг жуда катта ижобий самарасини бериши табиий. Оила Кодексининг 17-моддасида ёш келин-куёвлар никоҳгача ихтиёрий тарзда тиббий кўрикдан ўтишлари мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланган. Бу модда киритилишининг моҳияти шундаки, имонли, инсофли ва яхши ниятли инсон учун оила қуриш, унинг мустаҳкам пойдеворда бўлишига қайғуриш қанчалик муҳим ва мажбурий бўлса, ёки ота- она бўлиш масъулияти кучли бўлса, ўзидан соғлом зурриёт қолдириш, уни соғ-саломат катта қилиб вояга етказиш, тўғри тарбия бериш шунчалик масъулиятли ва мажбурий ишдир. Шунинг асосий хасталик – сил, тери-таносил, гиёҳвандлик, ОИТС, руҳий касалликлар бўйича текширилади. Сабаби, бу бешта касаллик бевосита наслга таъсир қилади. Кузатишлар ва амалиёт шуни тасдиқламоқдаки, никоҳолди тиббий кўрикдан онгли равишда ўтиш, саломатликни асрашнинг айнан ўзимизга, оиламизга боғлиқ жиҳатларини билиш, болалар спорти, оилавий, оммавий спортни ривожлантириш, оилада соғлом яшаш тарзи кўникмаларини шакллантириш миллатни жисплаштирувчи, наслни покловчи, давлатни кучли қилувчи омил сифатида баҳоланмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар юртдошларимизда “саломатлик” қадриятига муносабатлари ижобий томонга ўзгараётганлигини исботламоқда. Хусусан, Республика “Оила” илмий- амалий ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш “Ижтимоий фикр” Марказларининг тадқиқот натижаларига эътибор берадиган бўлсак, агар маҳаллада шарқона ювиниш масканлари бўлмиш ҳаммомлар қурилишига эътиборнинг ортаётганлиги ҳам юртдошларимиз психологиясининг муҳим ўзгаришларидандир. Охирги йилларда оммавий спортга, оилавий ҳамда болалар, аёллар спортига эътибор янада кучайди. “Баркамол авлод” спорт ўйинлари, “Универсиада”, “Умид ниҳоллари” мусобақалари, Республика аёллар спартакиадаси, бадиий гимнастика бўйича халқаро беллашувлар ва бошқалар ўз кўлами ва халқчиллиги билан халқ эътирофини қозонди. Ушбу саъйи ҳаракатлар давлатимизнинг бу борадаги стратегик режаларни муваффақиятли амалга оширишда халқ билан ҳамжиҳат эканлигини исботламоқда. Юртимиз а ёллари ва болалар спорт билан фақат ўзининг жисмоний қувватини тиклаш ва бўш вақтини мароқли ўтказиш учун эмас, балки у орқали соғлом турмуш тарзи кенг тарғибот қилиш, маънавий 1.2. “Ёш оилалар психологик мухитининг ўзига хос хусусиятлари Маълумки, оила – бу ижтимоий тарихий белгига, муайян тузулишига эга бўлган ижтимоий гурухнинг кўринишидир, чунончи унинг аъзолари қариндош уруғчилик, никох, турмуш шароити бирлиги, одоб – ахлоқ умумийлиги, маънавий эхтиёж каби алоқалар ўзаро боғлаб туради. Оила мураккаб ижтимоий гуруҳ бўлиб, биологик, ижтимоий, ахлоқий, идеалогик ва психологик муносабатларнинг узвий бирлашуви натижасида вужудга келади. Эркак ва аёл қовишувидан бошланадиган бу тузилма аслида бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи қадриятлар. Қарашлар, кутишлар ва эътиқодлардан таркиб топадиган, агар уларнинг ҳар бири ўзаро мулоқот жараёнида бир-бирларини билгани сари ўз қарашлари, ҳатти-ҳаракат меъёрлари, одат ва қилиқларидан қисман бўлса-да, воз кечмас экан, оилавий этадиган ҳам айнан шу ёш оила босқичига тўғри келади. Бу босқичда эр- хотинларнинг оилавий ҳаёт ҳакидаги тасаввурлари шаклланади, фарзандлар дуньёга келади, уларни тарбиялаш, вояга етказиш билан боғлик бўлган асосий ишлар амалга оширилади ва уларда ижтимоий, иқтисодий, маънавий қўллаб-қувватлаш янги оиланинг барқарорлигини таъминлашга имкониятлар яратиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Оиланинг мустаҳкам бўлиши, эр-хотиннинг бахтиёр, тинч-тотув яшашларида уларнинг ўзаро қовушуви муҳим рол уйнайди. Ўзаро қовушишларни шартли равишда учта таркибий қисмга ажратиш мумкин: 1. Биологик қ овушув; 2. Психологик қ овушув; 3. Социал қ овушув. Қ овушувларда ҳ ам биологик ҳ ам психологик жи ҳ атдан бир-бирига бирмунча уй ғ унлиги, кам ў згарувчанлигини ҳ исобга олиш зарур. Яъни шаклланг 3. Уй-рўзғор кўникмаси – ҳар бир оилада бўлганидек, уй ишларини бажаришга кўникиши, уддалаш малакаларини шакллантириш. 4. Эр-хотин бир-бирларининг индивидуал хусусиятлари, эҳтиёжлари, имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бир-бирларига жинсий мослашишлари. Янги келин-куёвларнинг кўпчилиги бир-бирларига мос бўлмасаларда, аммо уларнинг оилавий ҳаётдан қониқиш кўп жиҳатдан мослашиш характерига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммоларига ёшларнинг бўлажак оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бизга маълум, ҳар бир ёш уғил, қизнинг ўз оилавий ҳаёти ҳақидаги тасаввурлари бўлади. Уларнинг канчалик реалликка яқин бўлиши, шу оила мустаҳкамлигининг бош гарови ҳисобланади. Бунда асосан ёшлар оилавий ҳаётни бутун борлигича, тўла, яхлит тасаввур қ вазиятлар, шароитлар, бир-бирларига мослашиш жараёнларида юзага келган қийинчиликлар, тўсиқлар, муаммолар олдида эсанкираб қолиб, оила қуришда “адашганликлар”идан нолиб қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда оилавий ҳаёт, эр-хотин ўртасидаги муносабатларни фақат бир ёқлама ва фақат яхши тамондангина кўрсатавериш ҳам мақсадга мувофиқ эмаслигини кўриш мумкин. Шундагина ёшларимизда оилавий ҳаёт ҳақида нисбатан адекватроқ тасаввур шаклланиши мумкин. Ёш оилаларнинг муаммоларига яна бир сабаб никоҳ қуриш мотивлари ҳисобланади. Психологик адабиётларда бир неча ўнлаб никоҳ мотивлари фарқланади. Лекин улар умумлаштирган ҳолда учта классификацияга фарқланади. Булар: севги туфайли оила қуриш, яъни ёшлар оила қуришдан аввал бир-бирларини севиб, маълум бир муддат севиб-севи учала мотив: севги, моддий ёки ўзга манфаатдорлик туфайли, стереотип бўйича қурилган оилаларнинг қай бири мустаҳкамроқ бўлади, яъни қайси мотив никоҳ оила мустаҳкамлигини кучлироқ таъминлайди? Албатта, бу саволга ёшларнинг аксарияти, биринчи мотивни, яъни севги мотивини танлаб жавоб беришади. Чунки улар севги туфайли оила қўриш никоҳ мустаҳкамлигини таъминловчи энг ишончли, мустаҳкам пойдевор деб ҳисоблайдилар. Ҳақиқатан ҳам, севгининг оила мустаҳкамлигидаги ўрни беқиёсдир. Инсоният ўз тараққиётида эришган энг юксак чўққилар ҳам севги туфайлидир. З.Фрейд таъкидлаганидек: «Севги - бу инсониятни ҳайвонот оламидан суғуриб олган кучдир!». Инсон яратган буюк мўжизаларнинг барчаси севги туфайлидир. Бу айтилганлардан кўриниб турибдики, севги туфайли оила қуриш бахтли ва мустаҳкам никоҳнинг асосин оилаларнинг юзага келиш шарт-шароитлари билан ўзвий боғлиқдир. Албатта, ёш оила юзага келар экан, улар бир-бирларини севиб турмуш қуришганми, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, совчилик ёки стереотип буйичами, қандай бўлишидан қатъий назар никоҳнинг илк кунларида уларнинг бир-бирларига нисбатан бўлган ўзаро муносабатларида, эр-хотин ўртасидаги шахслараро муносабатларда эмоционал кўтаринкилик, ҳиссий ранг-баранглик даражаси юқори бўлади. Бир-бирларини маълум бир муддат севишиб оила қурган жуфтларда бундай эмоционал кўтаринкилик даражаси ниҳоятда юқори бўлади. Чунки улар бир неча йил кутиб, интилиб яшаган бўладилар. Нафақат севишиб оила қурганлар, балки деярли барча мотивларга кўра оила қурган ёшларда ҳам никоҳнинг бошида эр-хотин ўзаро муносабатларида бир-бирига яқинлик, бир-бирини қадрл болалар характерида мустақилликнинг шаклланишига ҳам сира зарар етказилмайди. Оилавий ҳаётда эр-хотин ўртасидаги муносабатлар муҳаббат билан чегаралиниб қолмайди, бундай маънавий ҳамфикрлилик ҳам керак, чунки оила турмуши тўрт кунлик вақтинча иш эмас, балки умр бўйи садоқатнинг шодлик ва ғам-қайғу дақиқаларида ҳамдардликнинг синовидир. Оила қураётган ҳар бир шахс буни чуқур англаб етиши, бошқа бир шахснинг ҳаётини ҳам ўз жавобгарлиги остига олаётганини ҳис этиши керак. Ёш оилаларда оилавий низолар жуда куп учрайди. Маълумки, бир- бирларига айнан ў хшаш, мос икки одамнинг б ў лиши мумкин эмас, чунки шахс ва унинг индивидуаллиги такрорланмасдир. Бир оила учун меъёрида б ў лган шахслараро муносабатлар тизими, иккинчи бир оилага мос келмаслиги, ёки бирон-бир оила учун у қ адар ахамиятга эга б бошлайдилар. Идеал қ айнона ва идеал келин ҳ ам б ў лиши мумкин эмас. Бунда келинлар ў злари тушган янги оила аъзоларига илк таассурот асосида ба ҳ о беришга оши қ масликлари лозим. Эр-хотин ўртасидаги жанжалларнинг оиладаги зиддиятларнинг сабаблари ўрганилганда кўпинча эр ёки хотиннинг оилавий ҳаётдаги бурч ва маъсулиятини тўғри тушунмаслик маълум бўлмоқда. Оила мустаҳкамлиги ва барқарорлигига раҳна соладиган зиддиятларнинг айрим сабаблари: 1. Ҳаётда ишнинг касб фаолиятининг ва оиланинг қадр-қимматини ўлчашда юзага келади. 2. Оилада етакчилик мавқеини қўлга кириш учун кураш заминида юзага келадиган келишмовчиликлар – (сўнгги йилларда аёллар эмансипацияси жуда катта ижобий натижалар берди, шунинг учун эр-хотиннинг ёш орасидаги фарқнинг камайиб бораётганлиги ҳам улар муносабатларига ҳам таъ Оила муаммоларини ўрганганда уларнинг ўзига тегишли психологик муҳити борлигини ҳам унутмаслик керак. Оиладаги психологик муҳит – оила аъзоларининг бир-бирлари билан кўпроқ самимий туйғулар ва муносабатлар орқали боғланганидир. Оила бахтининг асосида оиланинг психологик муҳити ётади. Оиланинг психологик муҳитига эр-хотинларнинг ва бошка оила аъзоларининг бир-бирларига бўлган муносабатлари таъсир қилади. Социалог-психологлар бахтли ва бахтсиз оилалларда ўзига ва хотинига бўлган муносабатларнинг хусусияларини аниқлаганлар. Улар қизиқарли фактларга эга бўлдилар. Оиладаги психолгик муҳит эр-хотин қизиқишларининг умумийлиги билан характерланади, энг муҳими уларнинг иккаласи ҳам қизиқиш билан ҳисоблаша билишларида ва эътибор бера билишларидадир. Оиладаги қулай ахлоқий-психологик муҳит эр-хотин в II -БОБ. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси ни ўқитишнинг оптимал йуллари. 2.1. “Оила психология” фани дастури (силлабуси) Фаннинг қисқача тавсифи OTMнинг номи ва жойлашган манзили: Нукус давлат педагогика институти Нукус шахри А.Досназаров № 106 Kaфедра: Педагогика ва психология “Педагогика” факультети Tаълим соҳаси ва йўналиши: 5110900–педагогика ва психология Фан ўқитувчиси ҳақида маълумот: Ўқитувчи А.Е.Ибраймова e - mail : ibraymova @ mail . ru Дарс вакти ва жойи: 5-бино 208- auditoriya Курснинг давомийлиги : 20 . 0 2 .201 5 - 25 .0 5 .2015 Индивидуал график асосида ишлаш вақти: Чоршанба ва жума кунлари 15.00 дан 17.00 гача Фанга ажратилган соатлар Аудитория соатлари Мустақил таълим: 82 Маъруза: 3 8 Амалиёт 40 Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги Умумий психоло  берилган уй вазифаси ва мустақил топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;  кўчирмачилик (плагиат) қаътиян ман этилади;  дарсларга қатнашиш мажбурий ҳисобланади, дарс қолдирилган ҳолатда қолдирилган дарслар қайта ўзлаштирилиши шарт;  дарсларга олдиннан тайёрланиб келиш ва фаол иштироқ этиш;  талаба ўқитувчидан сўнг дарс хонасига – машғулотга киритилмайди; талаба рейтинг баллидан норози бўлса эълон қилинган вақтдан бошлаб 1-кун мобайнида аппеляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин. Электрон почта орқали муносабатлар тартиби: Профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мумкин, телефон орқали баҳо масаласи мухокама қилинмайди, баҳолаш фақатгина институт худудида, ажратилган хоналарда ва дарс давомида амалга оширилади. Электрон почтаси о хусусиятлари. 3. Хорижда ва Өзбекистонда оила муҳитини инобатга олган гендер тадқиқотларнинг қисқача таҳлили. 4 Оилавий социализация. 1.Оилавий социализация – ижтимоийлашувнинг психологик ва педагогик моҳияти, унинг манбалари, учоқлари, таъсири ва аҳамияти. 2 Оилада ижтимоий тарбиянинг босқичлари. 2 5 Оилавий социализация. 1. Ота-оналик установкалари ва тарбия шакллари. 2. Миллий ғоя ва шахс тарбиясида оиланинг урни. 3. Оила, мактаб, педагог ҳамкорлиги. 4. Оилага психологик хизматни ташкил етишда педагогларнинг роли. 2 6. Оилавий муносабатлар психологияси. 1.Оиладаги узаро муносабатларнинг илдизлари . 2.Оилавий муносабатлар аттракцияси. 3.Ёктириб колишнинг ташки ёкимтойликка багликлиги 2 7 Оилавий муносабатлар психологияси. 1.Романтик севгида муносабатлар динамикаси 2. Узига жалб этиш. Маш қувватлашга қаратилган Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг моҳияти ва тарихий аҳамияти 11 . Оилавий муносабатларнинг бузилиши: никоҳ ажримлари 1. Оиладаги инқирозлар ва уларнинг оқибатлари. 2. Ажримларнинг ер-хотин ва фарзандлар тақдирига таъсири. Г.Фигдор (1995) ўтказган тадқиқот ва кузатишларнинг мазмуни. 3. Ажримнинг фарзандларга таъсири. 2 12 Оилавий муносабатларнинг бузилиши: никоҳ ажримлари 1.Республика “Оила” илмий-амалий маркази ҳамда “Ижтимоий фикр” маркази олимлари томонидан муаммонинг ў рганилганлик даражаси. 2. Инқирозли оилани ижтимоий психологик жиҳатдан қ ў ллаб-қувватлаш ва унга психологик ёрдам к ў рсатиш 2 13 Ота-она – бола муносабатлари психологияси 1.“Ота-она-бола” муносабатлари тизими. Ота-она-бола муносабатларининг тарихий даврлари ва улар ҳ a 17 Ота-она – бола муносабатлари психологияси . 1.Ака-укалик ва опа-сингиллик муносабатлари. 2.Сиблинг муносабатлар туғрисида тушунча. Сиблинг мақомининг оиладаги болалар ва катталарга таъсири. 3.Куп болали оиладаги шахслараро муносабатлар ва унинг бола психик тараққиётига таъсири. 4.Оилапарварлик фазилатлари: миллий ва умумбашарий қадриятлар 4 18 Узбекистонда оила сиёсатининг шаклланиши. 1.Давлатнинг оилани мустаҳкамлаш сиёсати ва унинг асосий тамойиллари. 2.Узбекистонда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий-демографик тадқиқотлар. 3.Оилага йуналтирилган сиёсат дастури: ХХ 1-аср оиласи концепцияси, унинг асосий мазмуни ва ахамияти. 2 Жами 38 с “Оила психологияси” фани бахолаш мезони (3 курс педагогика ва психология тәлим йуналиши учун ) Билимларни назорат қилиш: Талабаларнинг билим № Бахолаш тури Балл Бахолаш формаси 1 Жорий бахолаш- 40 балл 1- Жорий бахолаш 13 балл «5» = 13-12 «4»= 11-10 «3» = 9-8 «2»= 7-0 Огзаси 2- Жорий бахолаш 13 балл «5» = 13-12 «4»= 11-10 «3» = 9-8 «2»= 7-0 Огзаси 3- Жорий бахолаш 14 балл «5»=14-12 «4»=11-10 «3»= 9 – 8 «2»= 7 -0 Ёзма 2 Оралик бахолаш – 30 балл 1-Оралик бахолаш 15 балл «5»= 15-13 «4»= 12 -11 «3»= 10 -9 «2»= 8 -0 Тест 2-Оралик бахолаш 15 балл «5»= 15-13 «4»= 12 -11 «3»= 10 -9 «2»= 8 -0 Ёзма Якуний бахолаш – 30 балл 3 Якуний бахолаш 30 балл «5»= 30-26 «4»=25 -21 «3»= 20-17 «2»= 16 -0 Ёзма Талабанинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичини назорат қилишда қуйидаги мезонлар тавсия этилади: а) 86-100 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим :  фаннинг мохияти ва мазмунини тўлиқ ёрита олса;  фандаги мавзуларни  конспектни пухта тайёрланган бўлса;  мустақил топшириқларни тўлиқ ва аниқ бажарган бўлса;  фанга тегишли қонунлар ва бошқа меъёрий-х уқуқий хужжатларни тўлиқ ўзлаштирган бўлса;  фанга тегишли мавзулардан бири бўйича илмий мақола чоп эттирган бўлса;  хуқуқий нормаларни шархлай билса; б ) 71-85 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:  фаннинг моҳияти ва мазмунини тушунган, фандаги мавзуларни баён қилишда илмий ва мантиқий чалкашликларга йўл қўймаса;  фаннинг мазмунини амалий аҳамиятини тушинган бўлса;  фан бўйича берилган вазифа ва топшириқларни ўқув дастури доирисида бажарса;  фан бўйича берилган саволларга тўғри жавоб бера олса;  фан бўйича конспектини пухта шакллантирган бўлса;  фан бўйича мустақил топшириқларни тўлиқ бажарган бўлса;  фанга тегиш 3. Сюзен Келли «Почеми мужчини изменяют». М.: “ Гранд ”. 200 1 год. - 265 с. 4. Ейдемиллер Е.Г. Юстицкисий В.В. «Психология и психотерапия семьи». СПб.: “ Питер ”. 2002 год. - 651 с. 5. Каримова В. М. «Оилавий ҳаёт психологияси». Тошкент. 2006 й. 137 б. 6. Узбекистон Республикасининг Оила кодекси . – T.: Adоlat, 1998. 7. Андреева Т.В. Семейная психология. – М.: “Изд-во” 2004. 8. Бодалев А.А., Столин В.В. Семья в психологической консултации. – М.: “Изд-во” 1989. 9. Буриев Очил. Узбек оиласи тарихидан. – Т.: Уқитувчи, 1995. – 128 б. 10. Гозман Л.Я. Психология эмоциональных отношений. – М.: “Изд-во” 1987. 11. Голод С.И. Семья и брак: Историко-социологический анализ. – СПб.: “Изд-во” 1998. 12. Дмитриева Е.В. Социология здоровья. – М.: “Изд-во” 2002. 13. Дрисколл Р., Икстейн Д. Порядок рождения 11. Фрейджер Р., Фейдимен Д. Личност: Теории, упражнения, эксперименти. – СПб.: “Изд-во” 2002. 12. Хетфилд Е. Любов // Психологическая энциклопедия. Изд. 2-е / Под ред. Р. Корсини, А. Ауербаха. – СПб.: “Изд-во” 2003. 13. Шнайдер Л.Б. Основы семейной психологии: Учебное пособие.- М.: изд- во Московского психолого-социалного института; Воронеж: изд-во НПО «МОДЕК», 2003 – 928 с. Интернет маълумотлари қуйидаги сайтлардан олинади: www . bilimdon . uz , www.de.uz , www.tatu. .uz 2.2. “Ёш оилаларнинг ижтимоий - психологик муаммолари” мавзусини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш Машғулот мавзуси: Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари. Машғулот тури: маъруза Машғулотнинг таълимий мақсади: Талабаларда ёш оила тушунчаси, ёш оила хусусиятлари ва улардаги ижтимоий-психологик муа Машғулотнинг тарбиявий мақсади: Талабаларнинг ёш оила ва уларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ҳақидаги илмий дуньё қарашини кенгайттириш, ёш оила муаммолари бўйича фикрлаш орқали ўз муносабатини шакллантириш. Машғулотнинг ривожлантирувчи мақсади: Талабалар онгида ёш оила ва уларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ҳақидаги тушунчалар бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш. Машғулот жиҳозлари: компъютер, проектор, доска, фан бўйича асосий ва қўшимча адабиётлар, ўқув-услубий мажмуа, кўргазмали ва тарқатма шаклидаги дидактик материаллар. Машғулотда фойдаланиладиган технология : Талабаларнинг кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлашига мўлжалланган модул дастур, кластер, Венн диаграммаси ва БББ усули. Машғулотнинг бориши : I. Ташкилий кисм. II. Ўтилиши керак бўлган мавзу юзасидан талабалар қанча Бу босқичда ёш оила ва улардаги ижтимоий-психологик муаммолари атрофида кенг турда қуйидаги асосий маълумотлар берилади. Маълумки, оила мураккаб ижтимоий гуруҳ бўлиб, биологик, ижтимоий, аҳлоқий, идеалогик ва психологик муносабатларнинг ўзвий бирлашуви натижасида вужудга келади ва бир неча боскичлардан ўтиб боради. Ҳар бир босқичнинг ўзига хос муаммолари, қийинчиликлари бўлади. Ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари эса қуйидаги босқичларда учрайди. 1. Эркак ва аёл қовишувидаги муаммолар. Бу жуда катта психологик жараён хисобланиб, унинг натижаси ўлароқ оилада эр-хотиннинг бир-бирига адаптацияси, мослашуви рўй бериши мумкин. Янгича “қовушув”, бир- бирини идентификация қилиш, ўхшашликлар жараёни адаптациянинг муҳим натижаси ўлароқ, бундай бир-бирига яқинлашиш, “ўхшашлик ва уйғунликни - Эр-хотин бир-бирларининг индивидуал хусусиятлари, эҳтиёжлари, имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бир-бирларига жинсий мослашишлари. 3. Эр-хотиннинг бўлажак оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари сабабли келиб чиқадиган муаммолар. Бизга маълум, ҳар бир ёш ўғил, қизнинг ўз оилавий ҳаёти ҳақидаги тасаввурлари бўлади. Уларнинг канчалик реалликка яқин бўлиши, шу оила мустаҳкамлигининг бош гарови ҳисобланади. Бунда асосан ёшлар оилавий ҳаётни бутун борлигича, тўла, яхлит тасаввур қила олишлари муҳим. Кўпинча ёш оилаларда эр-хотиннинг ўз тасаввурларини реалликка айлантириши билан боғлик муаммолар учрайди. Натижада, уларнинг ҳар бири “ўзича ҳақ” бўла туриб бир-бирлари билан келиша олмай колади. 4. Никоҳ қуриш мотивлари буйича муаммолар. Уларга севги туфайли оила қуриш, моддий ёки манфаатдорлик туфай тахти учун кураш” эрга ҳам, хотинга ҳам фойда келтирмаслигини, аксинча, ҳар бир жанжал гуллаб турган оила дарахтига урилган болта зарби эканини яхши билиб олишлари зарур. Кўпгина замонавий оилаларнинг эр ва хотин томонидан баб-баробар бошқарилишини кўриш мумкин. Бироқ бундай биархат бошқарувда ҳам кимнингдир сўзи сўнгги ҳал қилувчи бўлади. Ҳеч бир оила оила батамом биархат (эр ва хотиннинг баробар хукмронлиги) бўла олмайди. Оилани ягона бошлиқ демократик принципда бошқариши мақсадга мувофиқдир. 7. Ёш оилаларда қ айнона-келин муаммоси. Бундай келишмовчиликлар келтириб чи қ арувчи бир қ атор сабаблар асосида юзага келадилар. Баъзи қ изларда нико ҳ гача оилавий ҳ аётга, қ айнонага, қ айнона- келин муносабатларига нисбатан салбий тасаввурлар шаклланган б ў лади. Айникса, ёшлар қ айнонани олдин ҳаракатда бўлган эҳтиёжларининг чегараланганлигида кўринади. Бундай кишиларнинг бир-бирлари билан ажралиши ва бегоналаниши юз беради. Энди талабалардан олган маълумотларини таҳлил қилган ҳолда кластер тузиш таклиф этилади. Масалан, ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари асосида қуйидаги кўринишдаги кластер тузилади. 1-расм. Ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари буйича Кластер. IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш ва якунлаш. Бу босқичда ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммоларининг олдини олиш усулларини ўрганиш мақсадида Венн диаграммасини тузишни таклиф этиш мақсадга мувофиқ. Бунда ёш оилаларнинг бахтлилигини таъминловчи шахс хусусиятлари билан оилани инқирозга олиб борувчи Ёш оилаларнинг ижтимоий- психологик муаммолари КуникишКовушувдаги Никох мотивлари буйича муаммолар Муво хусусиятлар талқин қилинади. Бу икки тамоннинг ўртасида турувчи “оила” масканининг ўзига хос хусусияти яъни оила талаб этувчи барқарор хусусиятларга мос келиш ҳолатлари ўртасидаги ҳолатлар ўрганилади. 2-расм. Венн диаграммаси Хулоса чиқариш мақсадида БББ технологияси асосида ўтилган мавзу бўйича якун ясаш мумкин. Бунда мавзу ўтилмасдан олдин талабаларга таниш бўлган маълумотлари, нималарни билишни ҳоҳлаганликлари ва дарс охирида ўтилган мавзудан ўзлаштирган янги билимлари таҳлил қилинади. БББ технологияси асосида маълумотлар таҳлили1.Бахтлиликни таъминловчи хусусиятлар: - - - - - - - Оилани инкирозга олиб борувчи хусусиятлар: - - - - - - - - - “ Оила” хусусияти - - - - - - Биламан Билишни ҳоҳлайман Билиб олдим 2.3. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси буйича маъруза матни 1. Ёш оила: муносабатлар модели ва ху сусиятлари Ёш оила деб, аввало, эр ва хотиннинг иккаласи ҳам 30 ёшдан ошмаган ёки оилавий турмуш қуриш тажрибаси 10 йилдан ошмаган ёшлар оиласи назарда тутилади. Биринчи ёндашув, яъни, эр ва хотиннинг паспорт ёшини инобатга олиб, оилага мақом бериш тўғрироқ бўлиб, қачон турмуш қурганлигидан қатъий назар, албатта, шу муддат орасида хали йигит ҳам қиз ҳам том маънода катта меҳнат стажига эга бўлмайди, ва кўп ҳолларда аёл-она айнан шу даврда фарзандли бўлиб, уй бекаси бўлиб ўтириб қолиши эҳтимоли катта. Агар иккинчи ёндашув бўйича ёш оилани оилада яшаш муддатига кўра табақалаштирилса, унда у ёки бу жамиятда никоҳ ёшининг ўртача кўрсат салбий асоратлар ва моддий-маънавий қийинчиликлар билан, энг муҳим эр ва хотиннинг саломатлиги ҳолати, туғилажак зурриёднинг соғлом туғилиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Умуман, фанда ёш оилани тавсифлаганда қуйидаги мезонлар инобатга олинади: жуда ёш оила – никоҳга кирган вақтдан токи 4 йилгача; ёш оила – 5 йилдан 9 йилгача; ўрта оилавий ҳаёт муддати – 10 йилдан 19 йилгача; катта оилавий ҳаёт муддати – 20 йил ва ундан ортиқ муддат турмуш кечирганлар оиласи. Кўплаб олимларнинг таъкидлашларича, ёш оиланинг мустаҳкамланиб, оёққа туриб кетиши, турли маиший муаммоларни ўзи мустақил хал қилиши учун зарур бўлган муддат аслида турмуш қурган икки шахснинг бир-бирига бўлган самимий муносабатига, оила ва унинг атрофидаги турли қадриятларга нисбатан уйғун қарашларига, ота-она оиласида ҳаваслар, ижтимоий эҳтиёжларнинг тобора ортиб бораётганлиги билан изоҳланади. Шу боис ҳам юртимизда ёш оила манфаатларини ижтимоий жиҳатдан мухофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунинг ёрқин исботи 2007 йилнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинганлиги, ушбу йилда қабул қилинган давлат дастурида ёш оила манфаатини ҳимоя қилиш алоҳида бандда акс этганлиги ва ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 май куни имзолаган “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашна доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидир. Фармоннинг ижтимоий ҳамда тарихий аҳамияти шундаки, унда ёш оила мустаҳкам ва унда тарбияланаётган фарзандларнинг соғ-саломат уйлағишларига оид барча энг муҳим вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, кўп бўғинли ва кўп фарзнадли оилалар сони ўзаро муносабатлари ва уларнинг янгича муносабатлар тизимига кўникиши масаласидир. Чунки романтик севги, бир-бирини ёқтириш босқичидан ўтган ёшларнинг энди янги оилавий ҳаёт тамойиллари асосида кундалик ҳаётни бошдан кечиришига муайян қийинчиликлар бўлиши табиий. Йигит-ку ўз уйида, ота-онаси яратиб берган шароитда яшайди. Мослашув жараёнидаги қийинчиликларнинг энг оғири келинчакнинг бўйнига тушади. У бошдан кечирадиган муаммолардан бири эса – янги оила аъзолари билан муомала маромларини тўғри ўрнатишдир. Тўғри, тўйдан кейин ўзбекона урф-одатга кўра қизнинг онаси ва унинг яқин қариндошлари келинчакни “йўқлайди”, яъни, пишир-куйдир қилиб, қиз ўз хонадонида суйган таомини пишириб, янги келин тушган хонадонда дастурхон юборилади. Албатта, бу каби азалий урф-одатни асосида ётган муҳим сабаблар бири – қайноналар билан янги келинчакнинг тез киришиб, тил топишиб кета олмаётганлиги. Бу ҳам оилавий муносабатлар борасидаги муаммолардир. Чунки айниқса, шаҳар шароитида битта ёки иккитагина ўғил ўстирган она кўпинча янгича муносабатлар тизимига ўзи кўника олмайди ва келинчакни ҳам тезроқ кўникиб кетишига ёрдам бериш чораларини билмайди. Яъни, қайнона билан келин ўртасида ўзига хос рашкка ўхшаш муносабатлар пайдо бўладики, бу ҳолат қайнонанинг келинга нисбатан адолатли, бағрикенг инсон сифатида иш тутишига ҳалақит беради. Тошкент шаҳрида содир бўлаётган никоҳ ажримларининг сабаблари орасида айнан қайнона билан келин ўртасидаги низоларнинг қайд этилиши юқоридаги фикрларнинг далилидир. Шунинг учун бундай ҳолатларнинг олдини олишнинг йўлларидан биринчиси – бу ёшларни (йигит ва қизларни) оила гигиеник кўникмаларга амал қилишдир. Мана шу шартларга риоя қилган кишининг саломатлиги шубҳасиз ўз қўлида бўлади. Лекин кўпинча бу шартларга амал қилиш ёшларга кўпинча эриш туюлади. Ҳозирги кунда кўпчилик ўртасида учраётган касалликлар ва бевақт ўлимнинг асосий сабабларидан бири оила аъзоларининг соғлом бўлиш учун ўзлари ҳаракат қилмаётганликлари, ҳали ҳам бирон бир мўъжизавий ҳаёт бахш этувчи дори ёки шифокор бўлишига ишониб, яшаётганликларидир. Албатта, замонавий тиббиёт фани Ўзбекистонда ҳам ривожланиш кетди, тиббиёт ходимлари орасида ўз касбининг устаси бўлган олийжаноб инсонлар ҳам кўп. Лекин агар инсон ўз турмуш тарзини онгли ташкил этиб, касал бўлиб қолганда ҳам унга қарши ўша шифокор билан тенгма-тенг онгли равишда турмаса, дардни енгиш мушукул бўлишини бугун кўпчилик яхши билади. кўрсатди ва ҳозир ҳам шундай. Шуни алоҳида масъулият билан таъкидлаш жоизки, давлатимиз асосини ташкил этган ёш оилалар равнақи келажагимиз пойдеворини соғломлаштириш учун тарғиботни энг аввалло оиладан, қолаверса, барчамиз учун “ватан ичра ватан бўлган” маҳалладан бошлаш керак. Чунки, соғлом турмуши тарзини оилада тўғри йўлга қўйсак, шу оила азоси саломатлик энг биринчи даражали эканлигини тушуниб етади. Бир оила тушуниб етган нарсани шу оиланинг бошқа яқинлари – қариндош-уруғлар, кейинчалик ёру- биродарлар, ниҳоят қўни-қўшнилар тушуниб етади. Олимларнинг фикрича, инсон саломатлигининг 51,6% соғлом турмуш тарзига, 20,5 % ирсиятга, 19,3 % ташқи экологик муҳитга, 8,6% соғлиқни сақлаш тизимига боғлиқ экан. Кўриниб турибдики, саломатлик ҳар бир инсоннинг қандай ҳаёт кечириши, нима ейиши, кимл Бугунги кунда бутун дунёда саломатлик ва соғлом турмуш тарзига катта эътибор берилмоқда. Масалан, америкалик олимлар бу нарсага панжа ортида қараш нимага олиб келади, деган саволга кўпроқ уларни агрессив хулқ-атвор билан боғламоқдалар. Яъни, одам урушқоқ, салга тажанг бўладиган, сабрсиз бўлиб қолади. Бу нарса охир оқибат гиёҳвандикка берилиш, ичкиликка ружу қўйиш, оилада эр-хотин ўртасида носоғлом муносабатларнинг келиб чиқиши, аёлга нисбатан зуғумнинг ортиши, спортга нисбатан бефарқлик, шахслараро зиддиятларни келтириб чиқаради. Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари 2000 йилларнинг бошида Ўзбекистон худудидаги қишлоқ оилалари аъзоларининг соғлом турмуш тарзи борасидаги саводхонлигини махсус тадқиқот доирасида ўрганди. Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Р тиббий билимга эга бўлиши керак” деб ҳисоблайди. Шуниси эътиборга моликки, ўрганилган гуруҳдагиларнинг 87,7 фоизида биринчи фарзандлари қолган кейингиларига нисбатан кўпроқ хасталанган. Демак, ёш она боласини парвариш этиш малакасига, тажрибасига эга бўлмаганидан тез-тез касал қилиб қўяди. Айнан ўшалар тиббий саводхонликка муҳтождир. Албатта, соғлом турмуш тарзи тушунчаси ҳар инсонда ўзига хос тарзда шаклланар экан. Респондентларга “Соғлом турмуш тарзини қандай тушунасиз?” деб савол билан мурожаат қилинганда, кўпчилик, яъни сўралганларнинг салкам 41%и уни “атроф-муҳит тозалиги” билан, 37,3% и “тўғри, рацион бўйича овқатланиш” билан, қолганлар – “ўз вақтида ухлаш”, “спорт билан шуғулланиш” (28,4%), “чекмаслик, ичмаслик” кабилар билан боғлашди. Албатта, бу каби соғлом турмуш тарзи билан боғл барқарорлаштиришга қаратилган барча саъй-ҳаракталаримиз ислоҳотларимиз стратегиясига мос бўлиб, юртимизда тинчлик, тотувлик ҳамда ривожланишга, ёш оилаларнинг мустаҳкамлигига хисса бўлади. Бунда мамлакатимзда амалга оширилаётган қатор ҳайрли тадбирлар, жумладан никоҳолди тиббий кўрикдан келин ва куёвларни ўтказиш амалиёти ўзининг жуда катта ижобий самарасини бериши табиий. 3. Ёшларни никоҳолди тиббий кўрикдан ўтказиш ва никоҳнинг мустаҳкамлиги Оила Кодексининг 17-моддасида ёш келин-куёвлар никоҳгача ихтиёрий тарзда тиббий кўрикдан ўтишлари мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланган. Бу модда киритилишининг моҳияти шундаки, имонли, инсофли ва яхши ниятли инсон учун оила қуриш, унинг мустаҳкам пойдеворда бўлишига қайғуриш қанчалик муҳим ва мажбурий бўлса, ёки ота- она бўлиш масъулияти кучли бўлс Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда қабул қилган 365 сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу Низомга кўра, барча барча фуқаролар никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Бунда бўлажак келин-куёвлар бешта асосий хасталик – сил, тери-таносил, гиёҳвандлик, ОИТС, руҳий касалликлар бўйича текширилади. Сабаби, бу бешта касаллик бевосита наслга таъсир қилади. Кузатишлар ва амалиёт шуни тасдиқламоқдаки, никоҳолди тиббий кўрикдан онгли равишда ўтиш, саломатликни асрашнинг айнан ўзимизга, оиламизга боғлиқ жиҳатларини билиш, болалар спорти, оилавий, оммавий спортни ривожлантириш, оилада соғлом яшаш тарзи кўникмаларини шакллантириш миллатни жисплаштирувчи, наслни покловчи, давлатни кучли қилувчи омил сифатида баҳоланмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар юртдошларимизда “саломатлик” қадриятига муносабатлари самарали тарғибот-ташвиқот ишларининг натижасидир. Қишлоқ худудларида аҳолининг тоза ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шарт- шароитларини яратиш, хусусан, ота-боболаримиздан қолган ҳар бир маҳаллада шарқона ювиниш масканлари бўлмиш ҳаммомлар қурилишига эътиборнинг ортаётганлиги ҳам юртдошларимиз психологиясининг муҳим ўзгаришларидандир. Охирги йилларда оммавий спортга, оилавий ҳамда болалар, аёллар спортига эътибор янада кучайди. “Баркамол авлод” спорт ўйинлари, “Универсиада”, “Умид ниҳоллари” мусобақалари, Республика аёллар спартакиадаси, бадиий гимнастика бўйича халқаро беллашувлар ва бошқалар ўз кўлами ва халқчиллиги билан халқ эътирофини қозонди. Ушбу саъйи ҳаракатлар давлатимизнинг бу борадаги стратегик режаларни муваффақиятли амалга оширишда халқ билан ҳамжиҳат эканлигини исботла 1. Муаммоли вазият Сулаймановларнинг оиласи расмий никоҳ асосида 8 йилдан бери тинч-тотув яшаб келмокда. Эр-хотин иккаласи бир-бирларини тушунишиб, фикрларини ҳ урмат қ илиб, бирга масла ҳ атлашиб иш к ў ради. Улар шаърий нико ҳ ни тан олишмайди. Лекин, эрининг ота-онаси шаръий нико ҳ ўқ итмаганликлари сабабли норозилик билдиради. Уларнинг айтишларича шаръий нико ҳ ўқ илмаган оилаларда нотинчлик, келишмовчиликлар, жанжаллар к ў п б ў лиши мумкин экан. Кейс юзасидан саволлар: 1. Расмий ва шаръий никоҳлар ҳақида нима дея оласиз, сиз учун уларнинг аҳамияти қандай? 2. Сулаймановларнинг оиласи шаърий никоҳ ўқитмаса оиласидаги тинчликка путур етиши мумкинми? 3. Сиз бу оилага қандай маслаҳат берган бўлардингиз? 4. Сиз ўзингиз қайси никоҳ турини абзал кўрасиз ва нима сабабдан? 2. Муаммоли вазият С ижтимоий психологик установкаларнинг шаклланишида ўзаро психологик мослик му ҳ им а ҳ амият касб этишини аниқлаган. 30-36 ёшдаги эркакларда биринчи ўринда ҳ аётда ру ҳ ан яқин бўлган инсоннинг борлиги кўрсатилган . Ушбу ёшдаги аёлларда ҳ аётда суяна оладиган инсоннинг борлиги ва севимли бўлиш омили эгаллаган. Кейс юзасидан саволлар: 1. Бу ёшдагиларнинг нико ҳ га кириш ижтимоий психологик установкаларнинг шаклланишини тал қ ин қ илинг. 2. Бундай установкалар асосида турмуш қ урилса сизнинг назарингизда қ андай оила вужудга келиши мумкин? 3. Ушбу саволга сизнинг жавобингиз қ андай ва гуру ҳ буйича с ў ралганда худди ю қ оридагидек натижани олиш мумкинми? 3. Муаммоли вазият Алишер Навоийнинг «н осоз жуфт қўрқинчли касалликдир. Уятсиз бўлса, кўнгил ундан озорланади, ярамас бўлса, руҳ ундан азо эътиборини қаратади. Унинг фикрича, биринчи навбатда эр оиладаги тарбиявий ишларга доир ҳам назарий, ҳам амалий маълумотларга эга бўлиши шарт. Шундагина, у ҳақиқий оила бошлиғи бўла олади. Эр-хотин муносабати тенглик ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат асосида қурилиши ҳақида тўхталиб, "Эркак киши оила бошлиғидир, у оиланинг барча эҳтиёжларини қондирмоғи лозим, чунки бу унинг бирламчи вазифасидир. Аёл эса эркакни яхши, муносиб йўлдоши ва бола тарбияси борасида энг яхши ворис ва ёрдамчисидир" деб ёзади . Кейс юзасидан саволлар: 1. Бу фикрларга сизнинг қ арашларингиз? 2. Бугунги кунда оилада эр тарбиявий ишларга қ анчалик маъсул? 3. Фа қ ат эркак киши оиланинг барча эҳтиёжларини қ ондирмоғи лозим эканлигига фикрингиз қ андай? 5. Муаммоли вазият Ёшлар дунёқараши сўнги йилларда тез ўзгариб бор олиб беришга ваъда беради-ю, лекин кўпинча уни бажармайди. Унга бу ҳакида айтсам, ҳозирги вазиятни ўзинг кўриб турибсан-ку деб уришиб беради. Яқинда синглиси сумка олиши керак эканлигин айтганди, икки кун ичида сумка олишга пул берди. Мен туфли олишим керак эди, сабаби туфлим эскириб кийишга ярамасдан қолди. Эримга туфли олишимни айтган эдим, у яқинда бор пулини синглисига берганлигини, оз гина вақт сабр қилишини айтди. Орадан бир ой вақт ўтди, унинг ваъдаси яна бажарилмади. Мен жаҳлим чикиб, доимо чунақа бўлишини айтгандим, унинг ҳам жаҳли чиқиб пулни стол устига ташлаб чиқиб кетди. Лекин, мен у пулга қўлимни ҳам теккизмадим. Мен эрим бу пулни қайтариб олмаса керак деб уйласа керак деб уйладим, лекин эрим мен уйлаганимдек иш килмади, орадан бироз вақт ўтгач қайтиб келиб индамасдан пулни о 3. Уйдаги юмушларни бажариш тартиби ни келинни нг ўзи белгилаши қандай натижа беради? 8. Муаммоли вазият Ёш эр-хотин турмуш қ урганига икки йилдан ошди. Турмуш қ урмасидан олдин бир-бирини ҳ айратлантириш ма қ садида янгича кийинишга, г ў зал к ў ринишга ҳ аракат қ иларди. Турмуш қ уриб, вакт ў тгани сари эр-хотин бир- бири олдидаги «сир асрорлари тобора очилиб» бораверишди. Мулойим, эхтиёткор йигит энди ў зига қ арамайдиган, бефаросат, қў пол эрга айланди. Озода, бежирим, дид билан кийинадиган, камтарин, нозик қ из эса энди бе ў хшов кийинган, ў зига қ арамайдиган, вайса қ и хотинга айланди. Энди улар бир-бирларидан к ў пинча нарози. Кейс юзасидан саволлар: 1. Бу ҳолатга қандай баҳо берасиз? 2. Буни бир-бирига ўрганиш ҳолати, ҳамма оилада учрайди деб бўладими? 3. Сир асрорларининг тобора 2. Бу ҳол ёш келиннинг янги шароитга мослашиш жараёни билан боғлик қийинчиликлар бўлиши мумкинми? 3. Бу ҳолда барча маъсулият эрнинг буйнида деб қарасак бўладими? 4. Бу ҳолатнинг ўз вақтида ечим топмаслиги кескин низоли вазиятларни юзага келтириши ва оиланинг бузилишига олиб келиши мумкинми? 10. Муаммоли вазият Ҳозирги аёлларимиз ўқимишли, оқ-қорани таниган кишилар, эркаклар билан ёнма-ён туриб хизмат қилишади, уйни ҳам, ишни ҳам эплашади. Ёш келин Мехрибон ҳам бунинг уддасидан чиқмоқда. Лекин афсуски, оиладаги бурчини аёллик латофати, ўзбек аёлларига хос иффат, назокат, ҳаё-андишани унутиб қўйётган хотинлар ҳам йўқ эмас. Булардан хабордар бўлган эри унинг ишдан кеч кайтганидан баъзида жаҳли чиқиб туради. Унинг назарида Мехрибон аввалгидек эмас, худди ўзгариб бораётгандек туюлади. Эри шу с билан бошламоқда. Бу ҳол янги оиладаги шароит била ҳисоблашмаслик, маънавий қарашларидан иқтисодни устун қўйиши сабабли оиланинг жипслашувига уз таъсирини ўтказади”. Кейс юзасидан саволлар: 1. Бу фикрга қалай қарайсиз? 2. Шу сабабли ажралишган оилаларни мисол келтира оласизми? 3. Мана шу нуқтаи назардан ҳозирги тўйлар ҳақида нима дея оласиз? 4. Ўз тўйингизни қандай режа асосида ўтказишни ҳоҳлайсиз? 12. Муаммоли вазият Ҳозирги замонавий оилаларда шу каторда ёш оилада ҳам аёл сиймоси бутунлай бошқача. Уларнинг иш ҳақи эркакларникидан кам эмас, айрим ҳолларда ҳатто кўп ҳамдир. Натижада хотин эрига моддий жиҳатдан тобе бўлмай қолади. Аммо айрим эркакларнинг аёлларга, хотинларга эски анъана бўйича “менсимай” қараш каби ҳоллар ҳам учрайди. Бунга сиз билган оилалардан мисоллар келтиринг. Кейс юза 2. Бирга яшашда мижоз қандай ахамиятга эга? 3. Сиз турмуш қуришда унинг мижозини ҳам ҳисобга олиш керак деб ўйлайсизми? 14. Муаммоли вазият 1-фикр: “Ёш келин-куёв мижози буйича бир хил холерик турига мансуб. Шунинг учун улар ўртасида салга низо-жанжаллар чиқаверишади”. 2-фикр: “Бу ерда энг муҳими мижоз тури эмас, балки улар ўртасидаги ҳиссиёт кучи, оилавий ҳаётни мустаҳкамлашга интилиш, тарбия ва маданий савия даражаси, ўзаро муносабатлардаги маданиятдир”. Кейс юзасидан саволлар: 1. Мижоз буйича бир хил бўлган оилаларда муҳитнинг яхши бўлмаслиги қанчаллик тўғри? 2. 2-фикрга қандай қарайсиз? 2.5. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси юзасидан назорат топшириқлари (саволлар ва тестлар) Жорий, оралиқ ва якуний назорат учун саволлар. 1. Оила ва ёш оила тушунчаси. 2. Жуда ёш оила ва ёш оила даврларига тавсиф. 3. Ёш оилада учрайдиган муаммолар. 4. Ёш оиланинг мослашув жараёнидаги қийинчиликлар. 5. Соғлом турмуш тарзи тушунчаси ва унинг ёш оиладаги аҳамияти. 6. Соғлом турмуш тарзининг асосий шартлари. 7. “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом моҳияти. 8. Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш тартиби. 9. Ёшларнинг бўлажак оилавий ҳаёт ҳакидаги тасаввурларининг оилавий ҳаётга таъсири. 10. Ёш оилаларда эр-хотин муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишининг умумий механизмлари. 11. Ёш оилаларда эр-хотинларнинг бир-бирларига кўникиш жараёни ва боскичлари. 12. Ёш оила ва қулай ахлоқий-психологик муҳит 13. Эр-хотиннинг бир-бирлари билан мувофиқлиги тушунчаси ва турлари 14. Ёш оилада эр-хотинларнинг бир-бирига мослашишида руҳий кўн Г) ёши 25 дан, турмуш куриш тажрибаси 5 йилдан ошмаган оилалар 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон качон кабул килинди? А) 2009 йил 16-ноябрь Б) 2007 йил 18-май В) 2008 йил 11-июнь Г) 2006 йил 18-январь 3. Статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда йилига ўртача қайд этиладиган никоҳларнинг неча фоизини ёш оилалар ташкил этади? А) 45 фоизни Б) 42 фоизни В) 40 фоизни Г) 44 фоизни 4. Тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан сақланиш, меҳнат қилиш ва фаол дам олишни тўғри ташкиллаштириш ҳамда гигиеник кўникмаларга амал қилиш ... хисобланади? А) Соғлом турмуш тарзи малакалари Б) С аломатлик учун кураш В) Оила сабоқлари Г) Соғлом турмуш тарзининг асосий шартлари 5. Ўзбеки Б) 1994 В) 1996 Г) 1998 8. Олимларнинг фикрича, инсон саломатлигининг неча фоизи соғлом турмуш тарзига боглик? А) 51,6% Б) 55% В) 49,5% Г) 50% 9. Ўзбекистон худудидаги қишлоқ оилалари аъзоларининг соғлом турмуш тарзи борасидаги саводхонлигини махсус тадқиқот доирасида кимлар ўрганди? А) “Соғлом она – соғлом бола” ижтимоий ҳаракати Б) Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари В) БМТ томонидан Г) жамоатчилик фикрини ўрганиш “Ижтимоий фикр” маркази 10. Ёш келин-куёвлар никоҳгача ихтиёрий тарзда тиббий кўрикдан ўтишлари мақсадга мувофиқ эканлиги оила кодексининг нечанчи моддасида таъкидланган? А) 11-моддасида Б) 7-моддада В) 17-моддасида Г) 5-моддада 11. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш кандай тартибда амалга оширилади? А) Келин-куёвлар умумий курикдан утади Б) Келин-куёвла 13. Эр-хотинларнинг индивидуал хусусиятлари, эҳтиёжлари, қизиқиш – ҳаваслари ва дунёқарашлари жихатидан бир-бирига мослашиши нима дейилади? А) Руҳий кўникиш Б) Уй-рўзғор кўникмаси В) Жинсий мослашишлари Г) Қариндошлик туфайли кўникиш 14. Эр-хотинлар оилада ҳам бирга шахсий ва мулкий масалаларда ҳам тенг ҳуқуқли эканликлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи моддасида таъкидланган? А) 44-модда Б) 46-модда В) 47-модда Г) 45-модда 15. Келин-куёвнинг қайнона, қайнисингиллар, қайнилар ва янги оиланинг бошқа яқин кишилари билан бўлган муносабати, улар билан чиқишиб кетиши билан бир-бирига мослашиши нима дейилади? А) Руҳий кўникиш Б) Уй-рўзғор кўникмаси В) Жинсий мослашишлари Г) Қариндошлик туфайли кўникиш 2.6. “Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари” мавзуси юзасидан тақ ГЛОССАРИЙ Севги – бу нафақат хиссиёт, балки бошқаларни сева олиш қобилияти ва севилиш унинг асосий мезони – “инсоний фазилатлар” ҳисобланади. Симпатия – у заро ёқтириб қолиш, бу севгининг илк босқичи ҳисобланади. Бунда асосан севги объектнинг ташқи жозибаси рол уйнайди. Ҳис-туйғу – инсоннинг нисбатан барқарорлиги, умумийлиги, унинг шахс сифатидаги тараққиёти давомида шаклланган эҳтиёжлари ва (хусусан) қадриятларига мослиги билан фарқ қиладиган юксак ўзаро маданий боғланган ҳиссиётларидир Аффект ( лотинча аффеcтус – руҳий ҳаяжонланиш, қизиқиш) қисқа муддатда ва шиддат билан содир бўладиган ҳиссий, ҳаяжонли жараён: ҳулқ- атвор, ҳатти-ҳаракат устидан назоратнинг сусайиши туфайли руй берадиган кучли ҳис-туйғу (ғазабланиш, қурқиш, нафратланиш, шодланиш). Мутахассислар нормал ва патологик аффект Аҳлоқ - ижтимоий онг шаклларидан биридир. Кишиларнинг тарихан таркиб топган ҳулқ – атвори, юриш – туриш, ижтимоий ва шахсий хаётга ўзаро, шунингдек жамиятга бўлган муносабатларини тартибга солиб турувчи барқарор муайян норма ва қоидалар йиғиндиси. Аттракция – (лотинча–ёқтириш, ўзига жалб етиш) – бу бир инсоннинг бошқа бир инсонга ижобий муносабати асосида ёқиши ва ёқтириш, ўзаро мобилликни тушунтирувчи эмоционал ҳисдир. Алоқа – макон ё вақтда бир – биридан муайян масофада узоқликда жойлашган икки ёки бир неча ҳодиса ё объектнинг ўзаро боғланиш ходисаси. Билиш – оламнинг инсон онгидаги инъикос этиш жараёни инсон ўзини қамраб олган атроф – мухит тўғрисида билиш ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон бир тури билан шуғуллана олмайди. Билишнинг махсули натижаси билим бўлиб, хар қанд Инсонпарварлик – гуманизм одамларга меҳр – мухаббат билан қараш, уларни хурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини юксалтириш ва кишиларда юксак маънавий фазилатларни ривожлантиришга ғамхўрлик қилиш ғоялари билан суғорилган дунёқараш. Инсоф – инсоннинг муайян жамиятда амал қилаётган ахлоқ меъёрини назорат қилиш ва ахлоқий бахолаш. Кайфият – инсоннинг психик ҳаётида намоён бўладиган, ўртамиёна ёки заиф самарадорликнинг нисбатан давомий, барқарор, эмоционал ҳолати бўлиб, у ёки бу ҳиссиётнинг устунлиги билан характерланади. Муносабатнинг ў згариши (деформация) – бу муносабатлардаги шундай ўзгаришлар (бузилиш, қийинчиликлар, янглишишлар), улар муносабатдаги самарадорликнинг пасайиши ёки бузилишига, ҳамкорликларнинг соғлиғига, уларнинг обрусига ёки руҳий осойишталигига, моддий қадриятларига в Битирув лойиха ишини якунида қуйидаги хулоса ва таклифларга келинди: “Оила психологияси” фани буйича талабаларга дарс бериш жараёнида куйидагиларни эътиборга олиш керак: 1. Дарсни замонавий техник воситаларга таянган холда утиш максадга мувофикдир. 2. Талабаларнинг билиш жараёнларини асосан тафаккур жараёнини ривожлантириш максадида утилган мавзу буйича боскичма-боскич тахлил килиниши талаб этиладиган савол-жавобларни ташкил этиш, уларнинг фикрларини, хулосаларини эшитиш ва бу буйича йуналиш бериб бориш зарур. 3. Амалий машгулотлар ва мустакил таълимга эътиборни кучайттириш лозим. Амалий машгулотларда психодрамма ва видеороликлардан фойдаланган холда дарс утиш дарс саморадорлигини янада оширади ва бу талабалар учун хам хаётий хам касбий тажрибасининг ортишига олиб келади. 4. Талабаларни ас ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ I. Раҳбарий адабиётлар. 1. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Тошкент.: Ўзбекистон, 1995. -269 б. 2. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2000. Т.8. -528 б. 3. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2001. Т.9. -439 б. 4. Каримов И.А. Жамиятни эркинлаштириш, ислохотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш-барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2007, Т. 15. -126 б. 5. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. –Тошкент.: Маънавият, 2008. -176 б. 6. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган т 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Никохланувчи шахсларни тиббий курикдан утказиш тугрисида”ги №365-сонли карори. Т-2003 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисда”ги Фармони. Т-2004 й. 7. “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республика Президентининг 2007 йил 18 майдаги Фармони III. Махсус ва қўшимча адабиётлар. 1. Шоумаров Ғ.Б. таҳрири остида. «Оила психологияси», Т.: «Шарқ, 2000. 2. Каримова В. М. «Оилавий ҳаёт психологияси». Тошкент. 2006 й. 137 б. 3. Андреева Т.В. Семейная психология. – М.: “Изд-во” 2004. 4. Буриев Очил. Узбек оиласи тарихидан. – Т.: Уқитувчи, 1995. – 128 б. 5. Каримова В.М. Оила психологияси
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha