Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 70.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёш тараққиётини даврлаштириш

Купить
Ёш тараққиётини даврлаштириш Режа:  Ёш даврларини табақалаш.  «Инқироз» тушунчаси.  Умр инқирозлари даврида хулқ-атвор ва муомаланинг ўзига хос хусусиятлари. Онтогенез  юнонча, онтос-мавжуд, жон, зот; генезис-келиб чиқиш, пайдо бўлиш - индивиднинг пайдо бўлишидан умрининг охиригача психик ривожланиши. Акселерация ва инволюция  Акселерация -тараққиётнинг илгарилаб кетиши, ривожланишнинг тезлашуви, жадаллашуви.  Инволюция-ўсишдан орқада қолиш Ёш даврларининг табақаланиши  Илк болалик даври - туғилгандан 3 ёшгача;  Мактабгача даври - 3 ёшдан 6,7 ёшгача;  Кичик мактаб ёши даври - 6, 7 ёшдан 10, 11 ёшгача;  Ўсмирлик даври - 10, 11 ёшдан 14, 15 ёшгача;  Илк ўспиринлик (коллеж ва лицей ўқувчилари)- 14, 15 ёшдан 17, 18 ёшгача. Боланинг мактабга тайёргарлиги  Анъанавий жиҳатдан олганда боланинг мактабга тайёргарлиги интеллектуал, эмоционал, ижтимоий аспектларни ўз ичига олади. Бола шахсининг таълимга психологик тайёргарлиги  Боланинг объектив ва субъектив жиҳатдан мактаб талабига тайёрлигини ўз ичига олади Мактабгача тарбия ёшида юзага келадиган инқирознинг характерли белгилари  Боланинг хоҳиши билан бу хоҳишнинг ҳаракатда ифодаланиши ўзаро мос тушмаслиги Кичик мактаб даври  6-7 ёшдан 9-10 ёшгача давом этади. Бу даврда бола мактаб ўқувчиларига қўйиладиган турли талаблар билан танишади, фан асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик жиҳатдан тайёрланади. Унинг психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади.  Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг етакчи фаолияти ўқиш ҳисобланади.  Кичик мактаб ёшидаги болаларга хос хусусиятлардан бири бу тақлидчанликдир. Ўсмирлик даври  Ўсмирлик 10-11 ёшлардан 14-15 ёшларгача бўлган даврни ташкил этади. Бу ёшда ўсмир ривожида кескин ўзгаришлар рўй бера бошлайди. Бу ўзгаришлар физиологик ҳамда психологик ўзгаришлардир. Ўсмирлик даври «ўтиш даври», у кризис даври каби номларни олган. Чунки, бу ёшдаги ўсмирларнинг хатти-ҳаракатида янги шароитларда ўз ўрнини топа олмаганлигидан психик портлаш ҳоллари кузатилади.  Ўсмирлик даврида етакчи фаолият – бу мулоқот, ўқиш ҳамда меҳнат фаолиятидир. Ўсмирлик даври психик ўсишини ҳаракатга келтирувчи кучлар  Ўсмир фаолиятини вужудга келтирган янги эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар тизимининг намоён бўлиши Пубертат ва препубертат давр  Пубертат-балоғатга етиш даври  Препубертат-балоғатга етишдан олдинги давр Ўсмирлик даврида жинсий тарбия  Ўсмир ёшдаги ўқувчилар диққат-эътиборини иложи борича жинсий ички кечинмалардан четга, яъни фойдали жамоат ишларига, меҳнатга, қизиқарли тўгаракларга, спорт мактабларига, ўқувчилар саройларига жалб қилиш керак.  Ўсмирнинг жинсий тарбияси билан шуғулланишда кечалар, мунозаралар, суҳбатлар ўтказиш ва жинсий тарбия беришда қуйидаги талабларга эътибор қаратиш:  а) берилаётган мазмун тўғри бўлиши;  б) билим аниқ ва тушунарли бўлиши;  в) ўқувчилар ёшига мос бўлиши;.  г) тарбиявий характерга эга бўлиши; Психологик ва педагогик жиҳатдан қаровсизлик  1-босқич: Элементлар аста-секин йиғилади. Ўқувчи вазиятга қараб яхши ва ёмон ишлар қилиши мумкин. Бу психологик ва педагогик жиҳатдан қаровсизликнинг пинҳоний даври ҳисобланади.  2-босқич: Ўзлаштирмаслик, интизомни бузиш, атрофдагилар билан жанжаллашиш тез-тез такрорланади. Ақлий ривожланишда тенгдошларидан орқада қолади. Бу эса мактабдан совушни ва кўчага қизиқишни кучайтиради.  3-босқич: Кескин ўзгариш рўй беради. Ўқувчи энди одоб-ахлоқ қоидаларига бўйсинмай қўяди. Хатти- ҳаракатини оқлайдиган ўз аҳлоқий нормасини яратади. Ўсмирларнинг ўзлаштира олмаслигининг асосий сабаблари  Билим олиш фаоллигининг пастлиги;  Билимга қизиқишнинг кучсизлиги;  Зарур ёрдам бўлмаслиги туфайли, айрим фанларни ўзлаштиришдаги қийинчиликларнинг ортиб бориши;  Ақлий ўсиш нуқсонлари.  Ўқув меҳнати кўникмаларининг шаклланмаганлиги, топшириқларни бажариш тартибини тўғри танлай олмаслик, ўқиш ва ёзишдаги сустлик, уй вазифасини олинган кунда бажармаслик.  Ўқишга ситқидилдан ёндошмайдиган тенгдошларнинг таъсири. Ўзлаштирмовчи ўқувчи билан ишлаш  Ўқувчининг ўз кучига ишониши, ўз имкониятлари ва қобилиятларига ишонч билан қараши.  Ўз кучига ишонч билан қарашни таркиб топтириш ўқувчига дастлабки ўз муваффақиятларини ҳис қилишига ёрдам беради.  Ўқувчи ўзини илгарилаб бораётганини ҳис қилсин. Унга дастлабки муваффақиятлари кувончини хис этишга имкон бериш керак.  Ўқитувчи ўқувчининг гарчи оз бўлса ҳам, эришган муваффақиятларини таъкидлаши, унинг диққат эътиборини эришган айрим ютуқларига қаратиш учун бор имкониятдан фойдаланиши муҳим. Ўсмирлик даврида «Мен» - образи  Ўсмирлик даврида ўзига нисбатан ўта қизиқувчанлик, ким эканлигини билиш ва англашга интилиш ривожланади. Бу даврда пайдо бўладиган «катталик» ҳисси қизларда ҳам, йигитларда ҳам нафақат ўзига, балки ўзгалар билан бўладиган муносабатларини ҳам белгилайди. Қизлардаги «Мен» - образининг ижобий бўлиши кўпрок бу образнинг аёллик сифатларини ўзида мужассам эта олиши, аёллик ҳислатларининг ўзида айни пайтда мавжудлигига боғлиқ бўлса, йигитлардаги образ кўпрок жисмонан баркамоллик мезонлари билан уйғун эканлигига боғлиқ бўлади. Ўсмирларнинг ижтимоийлашувида шахс типларининг намоён бўлиши  Интернал шахс ўзининг ҳаётида рўй бераётган барча ҳодисаларнинг сабабчиси, масъули сифатида фақат ўзини тан олади. Менинг ҳаётим ва ютуқларим фақат ўзимга боғлиқ деб билади.  Экстернал шахс барча рўй берган ва берадиган воқеа, ҳодисаларнинг сабабчиси ташқи омиллар, бошқа одамлар ота - она, ўқитувчилар танишлар ва бошқалар деб билади.  Масъулиятни ўз бўйнига олишга ўргатилган болаларда ҳавотирлик, нейротизм, конформизм ҳолатлари кам учраркан. Улар ҳаётга тайёр, фаол, мустақил фикр юритувчилардир. Уларда ўз-ўзини ҳурмат ҳисси ҳам юқори бўлади .  Ўсмирлик давридаги қийинчиликларнинг олдини олиш  Ўсмирнинг бирор нарсага турғун қизиқишига эришиш, фаолият мотивларини мазмунлироқ қилишдир. Ўсмир қизиқишини кондириш шарт- шароитининг яратилиши, бекор қолмаслигига эришиш, ҳар бир ҳаракатини рағбатлантириш, унга бир иш қўлидан келадиган одамдай муносабатда бўлиш катта педагогик аҳамиятга эга. Шундагина унинг ўз «Мен»и тўғрисидаги тасаввурлари ижобий, ўз-ўзига баҳоси объектив ва адолатли бўлади, ўзининг нималарга қодирлиги ва ким эканлиги ҳақида яхши фикрлар пайдо бўлади. 
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha