Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш йўллари

Юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғини ҳисоблаш тартибини
такомиллаштириш йўллари
Мун д арижа 
  Кириш
1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг   
2. иқтисодий моҳияти ва солиқ тизимини тутган ўрни 
3. Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини   тўловчилар   ва
солиқ солиш объектини аниқлаш 
тартиби 
4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича   
5. солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар 
6. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини   
7. ҳисоблаш механизмининг амалдаги ҳолати таҳлили 
8. Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида
юридикшахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш 
9. механизмини такомиллаштириш йўллари 
  Хулоса
  Фойдаланилган адабиётлар
  1 Кириш
Бугунги   кунда   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи
объектларини   аниқлаш,   уларнинг   ҳисобини   юритиш,   юридик   шахслардан
олинадиган   фойда   солиғини   ҳисоблаш   ва   ундириш   жараёнида   бир   қанча
муаммолар   юзага   келмоқда.   Солиқ   тизими   давлатимиз   ривожланишининг
барча   босқичларида   бюджетга   зарур   молиявий   ресурсларнинг   келиб
тушишиши,   ижтимоий-иқтисодий   ривожланишни   таъминлаш   бўйича   ўз
олдида турган вазифаларни бажариб келмоқда. 
Мамлакатимиз   солиқ   тизими   иқтисодиётни   модернизациялаш
шароитида   узлуксиз   такомиллашиб   бормоғи   лозим,   чунки   бундан   асосий
мақсад   корхоналар   зиммасидаги   солиқ   юкини   макроиқтисодий
ўзгаришларни   ҳисобга   олган   ҳолда   мунтазам   камайтириб   боришдир.
Солиқлар   юкининг   юқори   бўлиши   корхоналарни   ишлаб   чиқаришни
ривожлантиришга,   замонавий   техника   ҳамда   технологиялар   билан   қайта
жиҳозлашга,   айланма   маблағларини   кўпайтириша   маблағлар   йўналтириш
имкониятини   кескин   камайтиради.   Бу   эса   ишлаб   чиқариш   даражасининг
пасайишига   олиб   келади.   Натижада   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг
молиявий муаммолари кескинлашувига сабаб бўлади. 
Иқтисодий   ислоҳатларни   амалга   оширишда   юридик   шахслардан
олинадиган   фойда   солиғи   ва   солиққа   тортиш   муносабатлари   узлуксиз
равишда   ўзининг   такомиллаштириш   тавсифига   эга   бўлган.   Солиқ
муносабатларини   бугунги   кун   талаблари   даражасида   янада   самаралироқ
ташкил   этиш   ва   амалга   ошириш,   субъектлар   томонидан   ундаги   айрим
элементлар механизмини мақбул шартлар асосида қабул қилиш заруриятини
белгилайди. 
2012   йил   19   январь   куни   мамлакатимиз   Президенти   Ислом   Каримов
томонидан   2011   йилнинг   асосий   якунлари   ва   2012   йилда   Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий   ривожлантиришнинг   устувор   йўналишларига
бағишланган   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
мажлисидаги   маърузасида   изчиллик   билан   амалга   оширилаётган   солиқ
  2   юкини   камайтиришга   қаратилган   оқилона   солиқ   сиёсати   иқтисодиётдаги
таркибий ўзгаришларга, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик
фаоллиги ва молиявий барқарорлигини юксалтиришга хизмат қилаётганлиги
эътироф   этилди   «Изчиллик   билан   амалга   оширилаётган,   биринчи   навбатда
солиқ   юкини   камайтиришга   қаратилган   оқилона   солиқ   сиёсати
иқтисодиётдаги  таркибий ўзгаришларга, хўжалик юритувчи субъектларнинг
ишбилармонлик   фаоллиги   ва   молиявий   барқарорлигини   юксалтиришга
хизмат қилмоқда. 
Хусусан, 2011 йилда солиқ юки,1991 йил билан солиштирилганда, ялпи
ички   маҳсулотга   нисбатан   қарийиб   2   баробар   камайиб,   41,2   фоиздан   22
фоизга тушганини қайд этиш зарур. 
2011 йилда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови
ставкасининг   7   фоиздан   6   фоизга   камайтирилиши   хўжалик   юритувчи
субъектлар   инвестиция   фаолиятининг   кенгайишига   хизмат   қилди.   бунинг
натижасида бўшаб қолган қарийиб 80 миллиард 300 миллион сўм маблағни,
биринчи   навбатда,   ишлаб   чиқаришни   технологик   янгилаш   ва   замонавий
техникани жорий этига йўналтириш имкони пайдо бўлди. 
2011   йилда   республикамизда   иш   ҳақи   20,2   фоизга,   бюджет
ташкилотлари  ходимларининг   иш   ҳақи,  пенсиялар,   нафақа   ва   стипендиялар
миқдори эса 26,5 фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари йил мобайнида
23,1   фоизга   ортди.   Айни   пайтда   шунга   эътибор   беришингизни   сўрайман
аҳоли   жами   даромадларининг   47   фоизи   тадбиркорлик   фаолиятидан
олинмоқда. 
Кейинги   ўн   йилда   юртимизда   аҳоли   даромадлари   ҳажми   8,1   баробар
ортган   бир   пайтда,   иш   ҳақи,   ижтимоий   кўмакка   муҳтож   тоифаларнинг
даромадлари   миқдорини   жадал   ошириш,   улар   қўллаб   қувватлаш   ва   солиқ
имтиёзлари бериш ҳисобидан аҳолининг энг паст ва энг юқори даромадга эга
бўлган   гуруҳлари   ўртасидаги   тафовут,   бошқача   айтганда,   даромадларидаги
фарқ   коэффиценти   21,1   баробаридан   8,3   баробарига   қисқарди.   Айтиш
керакки,   мустақил   давлатлар   ҳамдўстлиги   мамлакатлари   ва   бир   қатор
  3 иқтисодий   ривожланган   давлатлар   ўртасида   бу   коэффицент   энг   паст
кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 
Юртимизда   ўтган   йиллар   давомида   иш   ҳақи   ва   пенсияларнинг   харид
қобилияти   изчил   ва   барқарор   ўсгани   аҳолининг   ҳаёт   даржаси   ва   сифати
ортиб бораётганининг яққол тасдиғидир. 
Солиқ   юкини,   биринчи   навбатда,   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик субъектларидан олинадиган солиқ юкини сезиларли даражада
камайтириш   белгиланмоқда.   Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъектлари   учун   ягона   солиқ   тўлови   ставкаси   6   фоиздан   5   фоизга
туширилиши режалаштирилмоқда. 
Шу   билан   бирга,   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад
солиғининг   энг   паст   ставкаси   10   фоиздан   9   фоизга   пасайтирилганини   қайд
этиш   лозим.   Бу,   аввало,   кам   иш   ҳақи   тўланадиган   ишловчилар   тоифаси
даромадларининг кўпайишига сезиларли равишда ижобий таъсир кўрсатиши
табиийдир» 1
 
Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида   солиқ   соҳасидаги
ислоҳатларни   амалга   оширишда   солиқ   муносабатларини   такомиллаштириш
юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   ва   унинг   амал   қилиш
механизмини   илмий   таҳлил   қилиш   муҳим   ва   долзарб   муаммоли
масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Иқтисодиётни   давлат   томонидан   солиқлар   орқали   тартибга   солиниши
давлат   бюджетини   шакллантириш,   солиқ   солиш   воситасида   жамиятдаги   у
ёки   бу   жараёнларнинг   ривожланишига   таъсир   кўрсатиш   услуби
ҳисобланади.   Давлатнинг   мавжудлиги   солиқлар   билан   узвий   боғлиқ,   чунки
тушадиган   солиқ   тушумлари   давлат   иқтисодий   мустақиллигининг   бош
манбаидир. 
Вазирлар   Маҳкамасининг  мажлисидаги   маърузаси.  –  “Халқ   сўзи”,  2012  йил
20 январь (№ 14) 2-бет 
 
  4     5 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг иқтисодий
моҳияти ва солиқ тизимини тутган ўрни 
Солиқлар   деганда   солиқ   қонунчилигида   белгиланган,   муайян
миқдорларда   ундириладиган,   мунтазам,   қайтариб   берилмайдиган   ва   беғараз
хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари
тушунилади. 
Давлат   бюджети   республика   бюджетини,   Қорақалпоғистон
Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Давлат
бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади. 
Солиқ   тизимини   давлат   томонидан   жорий   этилган   барча   солиқлар,
йиғимлар ва бошқа бюджетга ундириладиган мажбурий тўловлар мажмуаси,
уларнинг шакли ва тузилиш методлари ташкил этади. Солиқ тизими етарли
даражада   мураккаб   бўлиб,   у  кўпгина   солиқ  турлари,   ҳар   ҳил   турдаги   солиқ
тўловчилар,   солиқни   ундиришни   ташкил   этиш   усуллари   ва   солиқ
имтиёзларидан иборат. 
Солиқлар   ва   бошқа   мажбурий   тўловлар   тизими   қуйидаги
таркибга эга: 
1.Умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар. 
2.Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
Умумдавлат   солиқлари   ва   бошқа   мажбурий   тўловларга
қуйидагилар киради: 
1) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи. 
2) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи. 
3) Қўшилган қиймат солиғи. 
4) Акциз солиғи. 
5) Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар. 
6) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. 
Бошқа мажбурий тўловлар: 
1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар: 
- ягона ижтимоий тўлов. 
  6   - фуқароларнинг   бюджетдан   ташқари   Пенсия   жамғармасига
суғурта бадаллари. 
- бюджетдан   ташқари   Пенсия   жамғармасига   мажбурий
ажратмалар. 
2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар: 
- Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар. 
- Республика йўл жамғармасига йиғимлар. 
3) давлат божи. 
4) божхона тўловлари. 
Инглиз иқтисодчиси Д.Кейнснинг фикрича, “жамиятда солиқлар фақат
иқтисодий муносабатларни изга солиб туриш учун мавжуд” 1
 
Солиқ назарияси солиққа тортиш хусусидаги иқтисодий муносабатлар
ва   бу   муносабатлар   туфайли   келиб   чиқадиган   объектив   ва   субъектив
зиддиятларни,   зарурий,   муҳим   боғлиқлик   ва   алоқадорликни   очиб   беради,
зарур   ҳолларда   солиқ   ундириш   жараёнидаги   ҳодисаларни   категориялар
воситасида изоҳлаб беради. У ёки бу умумдавлат солиқ тури, унга хос бўлган
тушунчаларни тўғри ифодалай олиш юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғи тўғрисидаги билимларни аниқлаштиради. 
Республика   бюджети   даромадларини   асосий   қисмини   ташкил   этадиган
ва   давлат   бюджетининг   умумдавлат   тусидаги   тадбирларни
молиялаштиришда   фойдаланиладиган   солиқлар   умумдавлат   солиқлари   деб
аталади. 
Республика   бюджети   бу   давлат   бюджетининг   умумдавлат   тусидаги
тадбирларни   молиялаштиришда   фойдаланиладиган   қисми   бўлиб,   унда
даромадлар   манбалари   ва   улардан   тушумлар   миқдори,   шунингдек   молия
йили   мобайнида   аниқ   мақсадлар   учун   ажратиладиган   маблағлар   сарфи
йўналишлари ва миқдори акс эттирилади. 
1   Завалишина И.А. Солиқлар: назария ва амалиёт.-Тошкент: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 2005.- 26-
бет.  
 
  7 Республика   бюджети   даромадлари   қуйидагилар   ҳисобига
шакллантирилади: 
1. Қонун   ҳужжатларида   белгиланган   тартибдаги   ва   нормативлар
асосидаги   умумдавлат   солиқлари,   йиғимлари,   божлари   ва   бошқа
мажбурий тўловлар. 
2. Қонун   ҳужжатларида   белгиланган   нормативлар   бўйича   давлат
молиявий   ва   бошқа   активларини   жойлаштирилиши,   фойдаланишга
берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар. 
3. Қонун  ҳужжатларига  мувофиқ мерос  олиш,  ҳадя  этиш  ҳуқуқи  бўйича
давлат мулкига ўтган пул маблағлари. 
4. Юридик   ва   жисмоний   шахслардан,   шунингдек   чет   эл   давлатларидан
келган қайтарилмайдиган пул тушумлари. 
5. Резидент-юридик   шахсларга   ва   чет   эл   давлатларига   берилган   бюджет
ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар. 
6. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар. 
Молия   йили   биринчи   январдан   ўттиз   биринчи   декабрь   куни   охиригача
бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр ҳисобланади. 
Солиқларнинг умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлиниши ҳукумат
идораларининг   республика   ҳукумати   ва   маҳаллий   ҳукуматларга   бўлиниши
асосида келиб чиқади. Ҳар бир ҳокимият идоралари ўзларининг бажарадиган
муҳим   вазифаларидан   келиб   чиқиб,   ўз   бюджетига   ва   уни   таъминлайдиган
солиқларга эга бўлиши керак. 
  Республика   ҳукумати   умумдавлат   тусида   жуда   катта   вазифаларни
мудофаа, хавфсизликни сақлаш, тартиб интизом инфратузилмасини яратиш,
меҳнаткашларга   ижтимоий   ҳимоясини   ташкил   этиш   ва   бошқа   бир   қатор
йирик   вазифаларни   бажаради.   Шунинг   учун   унинг   бюджети   ҳам   солиқлари
ҳам   салмоқли   бўлиши   шарт.   Умумдавлат   солиқларнинг   муҳим   хусусияти
шундаки,   республика   бюджетига   тушадиган   солиқлардан   маҳаллий
бюджетларни бошқариб бориш учун ажратма сифатида тушуши мумкин. 
  8   Солиқ тўғрисидаги тушунча асрлар давомида ўзгариб борган. Солиққа
тортиш   назариясининг   ривожланиши   ва   такомиллашиб   бориши   билан
«солиқ»   тушунчасига   нисбатан   қараш   эволюцион   равишда   ўзгарган.
Олимлар   ва   жамоат   арбоблари   солиқ   тушунчасига   фақатгина   иқтисодий
қарашдангина эмас, балки унга юридик нуқтаи назардан ҳам таъриф беришга
уринганлар. 
Италиялик иқтисодчи Ф.Нитти давлатнинг солиқлар таъсирида миллий
бозорини   ривожланишдаги   ролини   аниқлаб   берувчи   таърифни   берди:
“Солиқлар бу фуқаролар бойлигининг улар томонидан давлатга ва маҳаллий
органларга   ўзларининг   жамоа   талабларини   қондириш   учун   тўлайдиган   бир
қисмидир” 2
 
Инглиз   иқтисодчиси   С.   Паркинсоннинг   фикрича:   “Солиққа   тортиш
дунё   каби   қадимий   бўлиб,   унинг   бошланғич   шакллари   маҳаллий   қабила
бошлиқларининг дарё бошларини, икки дарёнинг кесишган ёки тоғдан ўтиш
жойларини тўсиб, ундан фойдаланганлик ёки савдогар ва сайёҳлардан ушбу
ердан ўтганлик учун тўловлар ундирган даврларда пайдо бўлган” 3
 
Швецария   иқтисодчиси   С.   Фишернинг   фикрича,   «Солиқлар-   бу
жамиятнинг цивилизация учун тўловидир» 4
 
2007 йил 23 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган,
2007 йил 30 ноябрда Сенат  томонидан маъқулланган, 2007 йил 25 декабрда
Ўзбекистон   Республикасининг   Президенти   И.   Каримов   томонидан
тасдиқланган   2008   йил   1   январдан   эътиборан   кучга   кирган   Ўзбекистон
Республикасининг   Солиқ   кодексининг   126-127-моддаларида   фойда   солиғи
тўловчи юридик шахслар қуйидагича акс эттирилган: 
«Фойда солиғи тўловчи юридик шахслар қуйидагилардир: 
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари. 
2  Ресакова И.Г., Кашина В.А. Налоги и налогооблажение –М: Ифра-М, 1998.-7с 
3  Завалишина И.А. Солиқлар: назария ва амалиёт.-Тошкент: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 2005.-3-бет.  
 
4  Завалишина И.А. Солиқлар: назария ва амалиёт.-Тошкент: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 2005.-3-бет.  
 
  9 Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга
ошираётган   ёки   ҳосил   бўлиш   манбаи   Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида
жойлашган   даромадларни   оладиган   Ўзбекистон   Республикаси
норезидентлари. 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғининг   объекти
қуйидагилардир: 
Ўзбекистон   Республикаси   резидентларининг,   шунингдек   Ўзбекистон
Республикасида   фаолиятни   доимий   муассаса   орқали   амалга   оширувчи
Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг фойдаси. 
Ўзбекистон   Республикаси   резидентларининг   ва   Ўзбекистон
Республикаси   норезидентларининг   ушбу   бўлимга   мувофиқ   чегирмалар
қилинмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлари» 5
 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғига   республикамиз   олим
ва   мутахассиларидан   ҳам   бир   нечтаси   таъриф   бериб   ўтган.   Профессор
А.В.Ваҳобов,   А.Жўраевлар   бу   ҳақда   тўхталиб,   “Солиқ   кодексига   кўра
юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   тўловчилари   бўлиб,   молия
йилида   солиққа   тортиладиган   фойдага   эга   бўлган   юридик   шахслар
ҳисобланади” 6
- дейди. 
Республикамиз   олимларидан   профессор   М.Йўлдошев   ва
Й.Турсуновлар   бу   ҳақда   тўхталиб,   “Даромад   фойда   солиғи   субъектлари,
тўловчилари   бўлиб   молия   йилида   солиқ   солинадиган   даромад   фойдага   эга
бўлган   юридик   шахслар   бу   солиқнинг   тўловчилари   ҳисобланадилар” 7
  деб
таъриф берганлар. 
Бундан   ташқари   республикамиз   олимларидан   И.А.Завалишинанинг
қуйидаги   фикрларини   келтиришимиз   мумкин:   “Молия   йилида   солиқ
солинадиган   даромад   (фойда)га   эга   бўлган   юридик   шахслар  даромад   фойда
солиғи тўловчилар ҳисобланади” 8
 
5  Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси.-Т.: Адолат, 2008 й.-            бет 
6  Ваҳобов А.В, А.Жўраев. “Солиқлар ва солиққа тортиш”- Тошкент.Шарқ, 2009.- 72-бет. 
7  Йўлдошев М, Турсунов Й. Солиқ ҳуқуқи-Тошкент: “Молия” 2000 й. 64-бет 
8  Завалишина И.А. Солиқлар: назария ва амалиёт.-Тошкент: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 2005.- 177-бетлар.  
 
  10   Ўзбекистон   Республикасида   юридик   шахслардан   ундириладиган
даромад   (фойда)   солиғи   бўйича   солиққа   тортиш   тизимининг   ривожланиши
1991   йилдан   шу   кунга   қадар   назар   ташлайдиган   бўлсак   қуйидагиларни
кузатиш мумкин бўлади: 
-Умумий тартибда барча солиқ тўловчилар учун даромадларни ҳисобга
олиш усули жорий қилинди. 
-Солиқ ставкаси 38 фоиздан 9 фоизгача тушурилди. 
-Солиқ   тўловчилар   мустақил   равишда   бухгалтерия   ҳисобини   юритиш
ва солиққа тортиш усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлдилар. 
-Чет   эллик   юридик   шахсларни   солиққа   тортиш   тартиби   аниқланди,
бунда уларни резидентлик ва доимий муассаса хусусиятларига қараб бўлиб 
чиқилди. 
-“Солиқ   тўловчининг   идентификация   рақами”,   “лизинг”,   “шубҳали
қарзлар” ва шунга ўхшаш кўпгина тушунчалар киритилди. 
Ҳар бир мамлакат иқтисодиётида давлат бюджети асосий ўрин тутади.
Чунки   бюджет   барча   соҳаларни   қамраб   олгани   ҳолда   уларнинг   нафақат
муайян   йил,   балки   келгусидаги   истиқболи   белгиланиши   билан
аҳамиятлидир.   Давлат   бюджети,   асосан   солиқлар   тушуми   билан
шаклантирилар экан, умумдавлат солиқлари Ўзбекистон Республикаси солиқ
тизимида асосий ўринни эгаллайди. 
Мамлакатимизда солиқ тизими шаклланишига жуда кўп вақт кетмаган
бўлса   ҳам,   солиқ   тизимимиз   йил   сайин   янгиланиб,   такомиллашиб,
ривожланиб   бормоқда.   Ҳазирги   кунда   бутун   дунё   мамлакатларида
давлатнинг   аниқ   амал   қилувчи   солиқ   тизими   мавжудлиги   унинг   юксак
даражада тараққий этганлигининг белгиси ҳисобланади. Шунинг учун солиқ
тизимини   жаҳон   андозалари   даражасида   шакллантириш   ва   ривожланган
мамлакатларнинг   солиқ   амалиётидаги   илғор   тажрибаларидан   солиқ
тизимимизда   фойдаланиш   бозор   муносабатларига   ўтиш   шарт-шароитига
мослашишда алоҳида аҳамиятга эгадир. 
  11 Давлат   ўз   вазифаларини   бажариш   жараёнида   бир   қатор   харажатлар
қилиши   зарур.   Бу   харажатлар   энг   аввало,   мамлакат   иқтисодиётини
ривожлантириш   учун   турли   тармоқларга   инвестиция   қилиш   учун
мўлжалланган,   аҳолини   турмуш   даражасини   кўтаришга   мўлажалланган
ижтимоий   вазифаларни   бажаришга   ажратилган,   давлатни   бошқариш,
мудофаани таъминлаш каби аниқ мақсадларга қаратилган, режалаштирилган
харажатлардан   иборат   бўлади.   Бу   умумдавлат   харажатлари   бюджет   орқали
молиялаштирилади. 
2011 йил якунига кўра Ўзбeкистoнда ялпи ички маҳсулoтнинг ўсиши 8,3
фoизни   ташкил   этди.   Санoат   маҳсулoтлари   ишлаб   чиқариш   6,3   фoизга
кўпайди,   чакана   савдo   айланмаси   16,4   фoиз,   аҳoлига   пуллик   xизмат
кўрсатиш 16,1 фoизга oшди (1-жадвал). 
1-
жадвал Ўзбекистонда 2011 йилда эришилган асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлар 
 (ўтган йилга нисбатан) 9 10
 
 
 
№
  Асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлар  2007
йил  2008
йил  2009
йил  2010
Йил  2011
йил 
1.  Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши  9,5  9,0  8,1  8,5  8,3 
2.  Саноат маҳсулотнинг ўсиши  12,1  12,7  9,0  8,3  6,3 
3.  Хизмат кўрсатиш ҳажми  20,6  21,3  12,9 13,4 16,1
4.  Савдо соҳаси  21,0  7,2  16,6 14,7 16,4
5.  Давлат бюджети профицити (ЯИМга 
нисбатан)  +1,1 +1,5  +0,2 +0,3 +0,4
6.  Инфляция даражаси  6,8  7,8  7,4  7,3  7,9 
9  И.А.Каримов. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади: 2011 йилнинг асосий якунлари ва 
10  йилда ўзбекистонни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – “Халқ сўзи”, 2012 йил 20 январь (№ 14) 2-бет 
 
  12   7.  Иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳакининг
ошиши  44,2  40,0  40,0 32  26,5
8.  Аҳоли жон бошига реал 
даромадларнинг ўсиши  27,0  23,0  26,5 23,5 23,1
2-жадвал 
Давлат бюджети профицити (ЯИМга нисбатан % 
ҳисобида) 11
 
 
 
№
  Кўрсаткичлар  2007
йил  2008
йил  2009
йил  2010
йил  2011
йил 
1.  Давлат   бюджети   профицити
(ЯИМга нисбатан)  +1,1  +1,5  +0,2  +0,3  +0,4
 
 
2.  Инфляция даражаси  6,8  7,8  7,4  7,3  7,9 
 
 
 
 
11   http://www.mf.uz  – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари 
  13   14   3-жадвал. 
Ўзбекистонда солиқ ставкаларининг пасайтирилиши 12
 
 
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
тури  2000
йил  2010
йил  2011
йил  2012
йил 
Юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғи 
  31%  9%  9%  9% 
Жисмоний шахслардан олинадиган 
даромад солиғи  15%, 
25%, 
36%, 
40%  11%, 
17%, 
22%  10%, 
16%, 
22%  9%, 
16%,
22%
Микрофирма ва кичик корхоналар учун
ягона солиқ тўлови 
  15%  7%  6%  5% 
Юридик шахсларнинг мол-мулкига 
солинадиган солиқ 
  4,0%  3,5%  3,5%  3,5%
Ягона ижтимоий тўлов 
  40%  25%  25%  25% 
4- жадва
л Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий 
кўрсаткичлари 
 
  Асосий 
макроиқтисодий 
кўрсаткичлари   2010 йилги   2011 йил  
  15  
 
Ялпи ички маҳсулот 
  108,3   108,3  
 
Саноат маҳсулот
ишлаб чиқариш 
   108,3    109,3  
 
Қишлоқ   хўжалик
маҳсулоти   ишлаб
чиқариш 
  105   105,8  
 
Капиталь қўйилмалар
ҳажми 
  122,1   112,4  
 
Чакана савдо ҳажми 
  116,3   115,4  
                          
12
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги 
 Давлат бюджети параметрлари 
Асосий
бюджет 
кўрсаткичлари 2010
йилги   2011 йил   Ўсиш
кўрсаткичлари
% да   Бюджет
дармадларида
салмоги %да  
Давлат
бюджети 13 116   123,3   100  
  16   даромадлари  
396,9   16 178
563,5 
Шу жумладан:
Бевосита
солиқлар   3 420 602,8   4 238 732,8   123,9   26,2  
Билвосита
солиқлар   6973 809,5   8 656 853,1   124,1   53,5  
Ресурс
солиқлари   1 974 143,8   2 308 908,7   116,9   14,3  
 
Бошқа
даромадлар    
589120,3  974068,9   165,3   6,0  
Бюджет
харажатлари  
13 732
502,5   16 991
100,0   123,7   Бюджет
дефицити 
ЯИМга 
нисбатан 1,0
фоиз  
Таҳлил   қилинаётган   даврнинг   якунларига   кўра,   2011   йилда   давлат
бюджетининг   даромадлар   қисмида   тўғри   солиқлар   4   238,   7   млрд.   сўмни
ташкил   этди.   Шундан,   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   825,0
млрд.   сўм,   савдо   ва   умумий   овкатланиш   корхоналари,   шу   жумладан
микрофирмалар   ва   кичик   корхоналар   учун   ягона   солик   тўлови   527,4   млрд.
сўм,   микрофирмалар   ва   кичик   корхоналар   учун   ягона   солик   тўлови   378,3
млрд. сўм, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 1789,7 млрд. сўм, юридик
ва   жисмоний   шахслардан   тадбиркорлик   фаолияти   айрим   турлари   бўйича
олинадиган катъий белгиланган солиқ 187,5 млрд. сўм, ободонлаштириш ва
ижтимоий   инфратузилмани   ривожлантириш   солиғи   530,6   млрд.сўмдан
иборат (6-жадвал). 
  17 5- жадва
л Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тўғри 
солиқларнинг тутган ўрни 12
 
Кўрсаткичлар   2006 
йил  2007 
йил   
2008 
йил 
   
2009 
йил 
   
2010 
йил    
2011 
йил    
2012 
йил 
млрд
. сўм  млрд.
сўм  млрд.
сўм  млрд.
сўм  млрд.
сўм   млрд
. сўм   млрд.
сўм 
Даромадлар, давлат 
мақсадли 
жамғармаларисиз - 
жами  4 
042,5 5100,9  7108,3  10421,
4  13 
116,4  16 
178, 5 20614,
1 
1. Бевосита (тўғри) 
солиқлар  1 
115,3 1320,
5  1798,
1  2769,2 3420,
6  4 
238, 
7  5196,4
1.
1  Юридик 
шахслардан 
олинадиган
даромад   (фойда)
солиғи  218,9  261,7           
  Юридик 
шахслардан 
олинадиган 
фойда 
солиғи      361,2  542,4  645,5  825,0  917,2 
1.
2  Савдо  ва 
умумий  72,9  -  -         
12   .
  http    ://    www    .   mf    .   uz     – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари 
  18   овқатланиш 
корхоналаридан 
олинадиган 
ялпи 
даромад солиғи 
  Савдо ва умумий
овкатланиш 
корхоналари, шу
жумладан 
микрофирмалар 
ва кичик 
корхоналар учун
ягона солик 
тўлови 
  -  110,8  145,0  222,4  297,0  527,4  703,5 
1.
3  Ягона   солиқ   ва
микрофирмалар
ва   кичик
корхоналар   учун
ягона   солиқ
тўловидан
Давлат 
бюджетига 
ажратмалар  95,5  -           
  Микрофирмалар
ва   кичик
корхоналар   учун
ягона   солик
тўлови  -  103,9  145,6  256,0  346,3  378,3  538,5 
  19 1.
4  Жисмоний 
шахсларнинг 
даромад солиғи  603,4  689,0  888,5  1281,6 1535,
0  1789,
7  2372,7 
1.
5 
2.  Юридик  ва 
жисмоний 
шахслардан 
тадбиркорлик 
фаолияти   айрим
турлари   бўйича
олинадиган
катъий
белгиланган
солик  55,0  54,2  81,7  108,6  139,1  187,5  218,1 
Ободонлаштири
ш 
ва  ижтимоий 
инфратузилмани
ривожлантириш 
солиғи  69, 6  100,5  176,1  358,2  457,5  530,6  446,4 
 
2011 йилда давлат бюджетининг даромадлар қисмида эгри солиқлар 8
656,8   млрд.   сўмни   ташкил   этди.   Шундан,   қўшилган   қиймат   солиғи   5228,7
млрд. сўм, акциз солиғи 2481,7 млрд. сўм, божхона божлари 515,9 млрд. сўм,
жисмоний   шахслардан   транспорт   воситаларига   бензин,   дизель   ёқилғиси   ва
газ   ишлатганлик   учун   олинадиган   солиқ.   430,3   млрд.   сўмдан   иборат.   (7-
жадвал) 
  20   7- жадва
л Эгри солиқларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети 
тизимида тутган ўрни 13
 
Кўрсаткичлар   
2006
йил   
2007
йил   
 
2008
йил 
   
 
2009
йил 
   
 
2010
йил    
 
2011 
йил    
 
2012 
йил 
млрд
. сўм  млрд.
сўм  млрд.
сўм  млрд. 
сўм  млрд
. сўм   млрд
. сўм   млрд.
сўм 
Даромадлар, 
давлат мақсадли 
жамғармалариси
з – жами    
4042,
6   
5100,
9   
7108,
3   
10421,
4   
13
116,4   
16
178, 5   
20614,
1 
1. Билвосита 
(эгри) солиқлар 1
986,7  2478,
1  3571,
0  5
162,1  6973,
8  8 656,
8  11187,
8 
1.1
.  Қўшилган 
қиймат 
солиғи  1 
017,3 1261,
7  2000,
9  3093,9 3988  5228,
7  6784,5
1.2
.  Акциз 
солиғи  760,5  915,7  1170,
4  1503,9  2191,
0  2481,
7  3115,5 
1.3
.  Божхона 
божлари  86,
8  116,0  247,8  361,1  479,3  515,9  732,4 
1.4
.  Жисмоний 
шахслардан
ягона 
божхона 
тўлови  45,
9  73,4  -  -  -  -  - 
13    http    ://    www    .   mf    .   uz     – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги 
маълумотлари 
  21 1.5
.  Жисмоний 
шахслардан
транспорт 
воситалари
га 
бензин,
дизель
ёқилғиси   ва
газ
ишлатганли
к   учун
олинадиган
солиқ.  76,2  111,3  151,9  203,2  315,5  430,3  555,4 
8- жадва
л 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тизимида ресурс 
солиқларини тутган ўрни 14
 
 
Кўрсаткичлар  2006 
йил  2007 
йил  2008 
йил 
  2009 
йил 
 
  2010
йил   2011 
йил   2012
йил 
млрд
. сўм  млрд
. сўм  млрд
. сўм  млрд. 
сўм  млрд.
сўм   млрд
. сўм   млрд.
сўм 
Даромадлар, 
давлат мақсадли 
жамғармаларисиз -
жами   4042,
5  5100,
9  7108,
3  10421,
4  13
116,3  16
178, 5  20614,
1 
14   http    ://    www    .   mf    .   uz     – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари  
  22    Ресурс тўловлари
ва мулк солиғи  768,2  931,8  1218,
8  1662,5 
  1974,
1  2 308,
9  2746,4 
1.1 Мол - мулк 
солиғи  142,6  191,4  234,0  319,1  354,1  490,5  642,0 
1.2
.  Ер солиғи  138,5  180,3  203,6  275,1  303,8  346,8  446,0 
1.3 Ер ости 
бойликларида
н 
фойдаланганл
и к солиқ  465,8  531,0  746,3  1
024,8  1265,
0  1409,
7  1585,3 
1.4 Сув 
ресурсларида
н 
фойдаланганл
и к солиқ  21,3  29,1  34,9  43,5  51,2  61,7  73,1 
 
2011   йилда   давлат   бюджетининг   даромадлар   қисмида   ресурс
солиқлари   2   308,   9   млрд.   сўмни   ташкил   этган   бўлиб,   шундан   мол   -   мулк
солиғи   490,5   млрд.   сўм,   ер   солиғи   346,8   млрд.   сўм,   ер   ости   бойликларидан
фойдаланганлик   солиқ   1409,7   млрд.   сўм   ва   сув   ресурсларидан
фойдаланганлик солиқ 61,7 млрд. сўмдан иборат.(8-жадвал) 
  
 
 
 
 
 
2.Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини
  23 тўловчилар ва солиқ солиш объектини аниқлаш
тартиби
   Солиқ тўловчилар солиқ қонунчилигига  мувофиқ зиммасига  солиқлар
ва   бошқа   мажбурий   тўловларни   тўлаш   мажбурияти   юклатилган   юридик
шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларидир. 
Тўғри   солиқлар   давлат   бюджети   даромадлари   орасида   эгри
солиқлардан   кейинги   ўринда   турса-да,   лекин   мамлакат   иқтисодиётини
ривожланттиришда,   давлат   олдида   турган   иқтисодий   ва   ижтимоий
вазифаларни бажариш, кенг қамровли дастурларни рўёбга чиқаришда муҳим
аҳамиятга эга. 
Тўғри   солиқлар   миқдори   олдиндан   белгилаб   қўйилиши,   мунтазам
тўлаб   борилиши   ва   давлат   хазинасини   тўлдиришга   қаратилганлиги   билан
бошқа тўловлардан фарқ қилади.  
Фойда солиғи тўловчи юридик шахслар қуйидагилардир: 
1.Ўзбекистон Республикасининг резидентлари. 
2.Ўзбекистон   Республикасида   фаолиятни   доимий   муассаса   орқали
амалга   ошираётган   ёки   ҳосил   бўлиш   манбаи   Ўзбекистон   Республикаси
ҳудудида   жойлашган   даромадларни   оладиган   Ўзбекистон   Республикаси
норезидентлари. 
Қуйидагилар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар
бўлмайди: 
1. Нотижорат ташкилотлар. 
2. Солиқ   солишнинг   соддалаштирилган   тартиби   назарда   тутилган
юридик шахслар. 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғининг   объекти
қуйидагилардир: 
1.Ўзбекистон   Республикаси   резидентларининг,   шунингдек   Ўзбекистон
Республикасида   фаолиятни   доимий   муассаса   орқали   амалга   оширувчи
Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг фойдаси. 
  24   2.Ўзбекистон   Республикаси   резидентларининг   ва   Ўзбекистон
Республикаси   норезидентларининг   чегирмалар   қилинмаган   ҳолда   тўлов
манбаида солиқ солинадиган даромадлари. 
Солиқ   солинадиган   база   жами   даромад   билан   чегириб   ташланадиган
харажатлар ўртасидаги  фарқ сифатида,  имтиёзлар  ҳамда солиқ солинадиган
фойданинг   камайтирилиши   суммалари   инобатга   олинган   ҳолда   ҳисоблаб
чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади. 
Жами даромадга қуйидагилар киради: 
1.Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган
даромадлар. 
2.Бошқа даромадлар. 
Солиқ   тўловчининг   қиймати   чет   эл   валютасида   ифодаланган
даромадлари миллий валютада олинган даромадлар билан жамланган ҳолда,
бухгалтерия   ҳисоби   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган
тартибда ҳисобга олинади. 
Товарларни   (ишларни,   хизматларни)   реализация   қилишдан,   шу
жумладан   ёрдамчи   хизматлар   томонидан   реализация   қилишдан   қўшилган
қиймат   солиғи   ва   акциз   солиғи   чегириб   ташланган   ҳолда   олинган   тушум
товарларни   (ишларни,   хизматларни)   реализация   қилишдан   олинадиган
даромаддир. 
Товарларни   (ишларни,   хизматларни)   реализация   қилишдан   олинадиган
тушум   юклаб   жўнатилган   товарлар   (бажарилган   ишлар,   кўрсатилган
хизматлар)   қийматидан   келиб   чиққан   ҳолда   товарларни   жўнатиш,   ишларни
бажариш,   хизматлар   кўрсатиш   ҳолларини   тасдиқловчи   ҳужжатлар   асосида
белгиланади. 
Бошқа   даромадларга   товарларни   (ишларни,   хизматларни)   ишлаб
чиқариш   ва   реализация   қилиш   билан   боғлиқ   бўлмаган   операциялардан
олинадиган даромадлар киради. 
Солиқ   тўловчининг   харажатлари   солиқ   солинадиган   фойдани   аниқлаш
пайтида чегириб ташланади. 
  25 Солиқ   тўловчининг   харажатлари   чегириб   ташланадиган   ва   чегириб
ташланмайдиган харажатларга бўлинади. 
Чегириб ташланадиган харажатлар қуйидагилардир: 
1) моддий харажатлар. 
2) меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари. 
3) амортизация харажатлари. 
4) бошқа харажатлар. 
5) келгусида   солиқ   солинадиган   фойдадан   чегириб   ташланадиган
ҳисобот давридаги харажатлар. 
Солиқ солинадиган  фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга
қуйидагилар киради: 
1) моддий   қимматликларнинг   табиий   камайиши   нормаларидан
ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар. 
2) ходимларга   бериладиган   ёки   солиқ   тўловчининг   умумий
овқатланиш   эҳтиёжлари   учун   ёрдамчи   хўжаликлар   томонидан   ишлаб
чиқариладиган   товарлар   (ишлар,   хизматлар)   бўйича   нархдаги   фарқлар
(зарарлар). 
3) хизмат   сафарлари,   вакиллик   харажатлари,   ихтиёрий   суғурта
турлари бўйича ажратмалар. 
4) нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар. 
5) хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар. 
6) умумий   овқатланиш   корхоналари   ёки   бошқа   чет   ташкилотларга
жойларни бепул бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун
коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш. 
7) йиллик   молиявий   ҳисоботни   бир  ҳисобот   даврида   бир  мартадан
ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари. 
8) солиқ   тўловчининг   фаолиятида   талаб   этилмайдиган   касблар
бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари. 
9) жисмоний   шахснинг   моддий   наф   тарзидаги   даромадлари
ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари. 
  26   10) ходимларга   таътил   учун   меҳнат   тўғрисидаги   қонун
ҳужжатларида   белгиланган   нормалардан   ортиқча   тўланган   ҳақ   ва   улар
бўйича пуллик компенсациялар. 
11)дала   таъминоти,   хизмат   мақсадида   ходимнинг   шахсий
автотранспортдан   фойдаланганлик   учун   қонун   ҳужжатларида   белгиланган
нормалардан ортиқча тўланган тўловлар. 
12) пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига
бирйўла тўланадиган нафақалар. 
13) ходимларга тўланадиган моддий ёрдам. 
14) меҳнатда   майиб   бўлганлик,   касб   касаллиги   ёхуд   меҳнат
вазифаларини   бажариш   билан   боғлиқ   ҳолда   соғлиғининг   бошқача
шикастланиши   сабабли   ходимларга   етказилган   зарарнинг   ўрнини   қоплаш
учун   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   нормалардан   ортиқча   тўланадиган
тўловлар. 
15) экология,   соғломлаштириш   ва   ҳайрия   жамғармаларига,
маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш,
жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига маҳаллий
давлат   ҳокимияти   органларига,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органларига бадаллар, ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар. 
16) ишлаб   чиқариш   жараёни   билан   боғлиқ   бўлмаган   соғлиқни
сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар. 
17) маҳсулот   ишлаб   чиқариш   билан   боғлиқ   бўлмаган   ишларни
(хизматларни)   (шаҳарлар   ва   шаҳарчаларни   ободонлаштириш   ишлари,
қишлоқ   хўжалигига   ёрдам   кўрсатиш   ва   бошқа   турдаги   ишлар)   бажаришга
сарфланган харажатлар. 
18) атроф   муҳитни   ифлослантирганлик   ва   чиқиндиларни
жойлаштирганлик   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   нормалардан   ортиқча
бўлганлиги учун компенсация тўловлари. 
  27 19) кредит   шартномасида   муддатли   қарзлар   учун   назарда   тутилган
ставкалардан   ортиқча   тўлов   муддати   ўтган   ҳамда   узайтирилган   кредитлар
(заёмлар) бўйича фоизлар. 
20) лойиҳалардаги   ва  қурилиш-монтаж   ишларидаги   камчиликларни,
шунингдек  объект  ёнидаги  омборга ташиб  келтирилгунига қадар  юз берган
бузилишлар   ва   деформацияларни   бартараф   этиш   бўйича   харажатлар,
коррозияга   қарши   муҳофазадаги   нуқсонлар   туфайли   тафтиш   ўтказиш
(асбобускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари. 
21) байрам   саналари   ва   муҳим   саналар,   жамоат   фаолиятидаги
ютуқлар   муносабати   билан   ходимларни   рағбатлантириш   ҳисобланадиган
бир йўла мукофотлар ва таътилга қўшимча тўланадиган ҳақлар. 
22) суд чиқимлари. 
23) айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомаддан ёки айбдор
томон   ҳисобидан   зарур   суммаларнинг   ўрнини   қоплаш   мумкин   бўлмаганда
кўрилган зарарлар. 
24) солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг 
(активларининг)   чиқиб   кетишидан   (балансдан   чиқарилишидан)   кўрилган
(бухгалтерия   ҳисоби   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ
аниқланадиган) зарарлар. 
25) хўжалик   шартномалари   шартларини   ва   қонун   ҳужжатларини
бузганлик   учун   тўланган   ёки   тан   олинган   жарималар,   пеня   ҳамда   бошқа
турдаги санкциялар. 
26) инвестиция   активларини   ишончли   бошқарувчилар,   давлат
ишончли   бошқарувчилари   ва   давлат   улушларини   бошқариш   бўйича
ишончли   бошқарувчилар   хизматларининг   қийматини   ҳамда   уларга
мукофотлар тўлашга доир харажатлар. 
27) бошқа харажатлар. 
 
 
 
  28   3.Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
бўйича солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар
Солиқлар   ва   бошқа   мажбурий   тўловларнинг   ставкалари   Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади. 
  Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2011   йил   30   декабрдаги
“Ўзбекистон   Республикасининг   2012   йилги   асосий   макроиқтисодий
кўрсаткичлари   прогнози   ва   Давлат   бюджети   параметрлари   тўғрисида”   ги
ПҚ1675-сонли   қарорига   мувофиқ   2012   йилда   юридик   шахслардан
олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланган: 
Умумбелгиланган   тартибдаги   солиқ   тўловчилар   учун   фойда
солиғининг, 9 фоизлик ставкаси сақлаб колинди Шунингдек: 
Банклар учун                   - 15 фоиз 
Аукционлар   ўтказишдан,   гастроль-концерт   фаолияти   билан
шуғулланишга   лицензияси   бўлган   юридик   ва   жисмоний   шахсларни
(шунингдек   норезидентларни)   жалб   этиш   йўли   билан   оммавий   томоша
тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахсларга   
- 35 фоиз миқдорда сақланиб қолинди.  
Пластик   карточкаларда   хизмат   курсатган   корхоналар   хизматлар
хажмидан   келиб   чикиб   белгилаган   солик   ставкасини   10   %га   камайтириши
мумкин 
Ўзбекистон   Республикаси   норезидентининг   доимий   муассаса   билан
боғлиқ   бўлмаган   ва   тўлов   манбаида   солиқ   солинадиган   даромадларига
қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади: 
1) дивидендлар ва фоизларга - 10 фоиз. 
2) суғурта   қилиш,   биргаликда   суғурта   қилиш   ва   қайта   суғурта
қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларига - 10 фоиз. 
3) халқаро   алоқа   учун   телекоммуникациялар,   халқаро   ташишларга
(фрахтдан олинадиган даромадларга) - 6 фоиз. 
4) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг доимий муассаса
билан боғлиқ бўлмаган даромадларига - 20 фоиз. 
  29 9-
жадвал   Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 
ставкалари 15
 
№ Тўловчилар   Солиқ
ставкалари,
солиқ
солинадиган 
базага нисбатан
%да  
1.  Юридик  шахслар  (2-3-бандларда  назарда 
тутилганларидан ташқари)   
9 
2.  Тижорат банклари  15 
3.  Аукционлар   ўтказишдан,   гастроль-концерт   фаолияти
билан   шуғулланишга   лицензияси   бўлган   юридик   ва
жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни)
жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини
ташкил этишдан даромад 35 
 
олувчи юридик шахслар 
 
4.  Ўзи   ишлаб   чиқарган   товарлар,   ишлар,   хизматлар
(Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   1997   йил
10   октябрдаги   ПФ-1871сон   Фармони   билан
тасдиқланган   рўйхатда   келтирилган   хом   ашё
маҳсулотларидан   ташқари)   экспортининг   (ишларни
бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар)
эркин   алмаштириладиган   валютадаги   улуши   қуйидаги
миқдорларни   ташкил   этадиган   экспортчи   корхоналар  
15  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон  Республикасининг 2012  йилги  асосий 
макроиқтисодий  кўрсаткичлари  прогнози  ва Давлат бюджети  параметрлари  тўғрисида”ги ПҚ-1675-сон қарори «Солиқлар ва божхона
хабарлари» молиявий-иқтисодий газетаси 2012 йил                                                                                 
  30   учун: 
 
 
  сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача 
  белгиланган 
ставка 
30% га
пасайтирилади 
 
сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори 
  белгиланган 
ставка 
50% га
пасайтирилади 
 
5.  1-бандда   кўрсатилган   хизматлар   кўрсатиш   соҳаси
корхоналари   учун,   пластик   карталар   қўлланиб   ҳақ
тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича 
  белгиланган 
ставка 
10% га
пасайтирилади 
 
 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини   тўлашдан   қуйидаги
юридик шахслар озод қилинади: 
1) ногиронларнинг   жамоат   бирлашмалари,   "Нуроний"   жамғармаси
ва   "Ўзбекистон   чернобилчилари"   ассоциацияси   мулкида   бўлган,
ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945
йиллардаги   уруш   ва   меҳнат   фронти   фахрийлари   ташкил   этган   юридик
шахслар. 
2) даволаш   муассасалари   ҳузуридаги   даволаш-ишлаб   чиқариш
устахоналари. 
3) жазони ижро этиш муассасалари. 
4) ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари. 
  31 Юридик   шахсларнинг   қуйидаги   фойдаси   юридик   шахслардан
олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади: 
1) протез-ортопедия   буюмлари,   ногиронлар   учун   инвентарлар
ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати
кўрсатишдан,   ногиронлар   учун   мўлжалланган   протез-ортопедия   буюмлари
ва   инвентарларни   таъмирлаш   ҳамда   уларга   хизмат   кўрсатишдан   олинган
фойдаси. 
2) шаҳар   йўловчилар   транспортида   (таксидан,   шу   жумладан
йўналишли   таксидан   ташқари)   йўловчиларни   ташиш   бўйича   хизматлар
кўрсатишдан олинган фойдаси. 
3) тарих   ва   маданият   ёдгорликларини   таъмирлаш   ҳамда   қайта
тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси. 
4) инвестиция   фондларининг   хусусийлаштирилган   корхоналар
акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган фойдаси. 
5) Халқ   банки   томонидан   фуқароларнинг   шахсий   жамғариб
бориладиган   пенсия   ҳисобварақларидаги   маблағлардан   фойдаланишдан
олинган фойдаси. 
Ишловчилари   умумий   сонининг   3   фоизидан   кўпроғини   ногиронлар
ташкил  этган   юридик   шахслар  учун   юридик  шахслардан   олинадиган   фойда
солиғи   суммаси   ушбу   қисмда   белгиланган   нормадан   ортиқ   ишга
жойлаштирилган   ногиронларнинг   ҳар   бир   фоизига   юридик   шахслардан
олинадиган   фойда   солиғининг   суммаси   бир   фоиз   камайтириладиган
ҳисобкитоб асосида камайтирилади. 
Ставка   солиқ   солинадиган   базанинг   ўлчов   бирлигига   нисбатан
ҳисобланадиган фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорни ифодалайди. 
 
 
 
4.Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини
ҳисоблаш механизмининг амалдаги ҳолати таҳлили
  32   Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини   ҳисоблаш   солиқ
солинадиган   базадан   ва   белгиланган   ставкадан   келиб   чиққан   ҳолда   амалга
оширилади. 
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат
солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида
ҳисобот   чорагидан   кейинги   ойнинг   25-кунидан   кечиктирмай,   йил   якунлари
бўйича   эса,   йиллик   молиявий   ҳисобот   тақдим   этиладиган   муддатда   тақдим
этилади. 
Календарь йил солиқ давридир. Йилнинг чораги ҳисобот давридир. 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   бўйича   жорий
тўловларнинг   суммасини   аниқлаш   учун   солиқ   тўловчилар   жорий   ҳисобот
даври   биринчи   ойининг   10-кунигача   давлат   солиқ   хизмати   органига   жорий
ҳисобот   даври   учун   тахмин   қилинаётган   солиқ   солинадиган   фойдадан   ва
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасидан
келиб чиқиб ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг
суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар. 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   бўйича   жорий   тўловлар
ҳар ойнинг 15-кунига қадар ҳисоблаб чиқарилган йил чораги бўйича юридик
шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   суммасининг   учдан   бир   қисми
миқдорида тўланади. 
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда энг кам
иш   ҳақининг   икки   юз   бараваридан   кам   миқдорни   ташкил   этадиган   солиқ
тўловчилар жорий тўловларни тўламайди. 
Тахмин   қилинаётган   солиқ   солинадиган   фойдадан   келиб   чиққан   ҳолда
ҳисоблаб чиқарилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси
ҳисобот   даври   учун   бюджетга   тўланиши   лозим   бўлган   юридик   шахслардан
олинадиган   фойда   солиғи   суммасига   нисбатан   10   фоиздан   кўпроқ
камайтирилган   тақдирда,   давлат   солиқ   хизмати   органи   жорий   тўловларни
юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғининг   ҳақиқий   суммасидан
келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли. 
  33 Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини   тўлаш
ҳисобкитобларни   топшириш   муддатларидан   кечиктирмай   амалга
оширилади. 
Ўзбекистон  Республикаси  норезидентининг   доимий  муассасаси   юридик
шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини,   шунингдек   соф   фойдадан
олинадиган   солиқни   жорий   тўловларни   тўламасдан   йилига   бир   марта,
ҳисобкитобни тақдим этиш муддатидан кейин бир ой ичида тўлайди. 
          Юридик   шахслардан   тўлов   манбаида   олинадиган   фойда   солиғи
белгиланган   ставкаларни   чегирмаларни   амалга   оширмасдан   тўланадиган
даромад суммасига нисбатан қўллаш орқали ҳисоблаб чиқарилади. 
Корхонанинг бир ойдаги даромади 15 200,0 минг сўм ташкил этмоқда.
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   ҳисобланганда   (15   200,0   Х
9% =) 1 368,0 минг сўмни ташкил қилди. 
15   200,0   -   1   368,0   =   13   832,0   Х   8%   =   1   106,56   минг   сўм
ободонлаштириш   ва   ижтимоий   инфратузилмани   ривожлантириш   солиғи
ҳисобланилади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  34   5. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини
ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш йўллари
Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида   давлат   бюджети   ва
юридик   шахсларни   иқтисодий   манфаатларига   мос   келувчи   юридик
шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   механизмини   такомиллаштириш
муҳим   ҳисобланади.   Бугунги   кунда   иқтисодиётда   бозор   муносабатлари
шаклланиб   ва   аста   секин   ривожланиб   бораётган   бир   пайтда   солиқларни
қайта тақсимлаш масалалари алоҳида аҳамият касб этади. Чунки иқтисодиёт
тармоқлари   ҳар   бирининг   ривожланиш   суръатлари   ва   бутун   иқтисодиёт
ўзининг   ҳам   ривожланиш   даражаси   кўп   жиҳатидан,   бошқа   шароитлар   тенг
бўлган   тақдирда,   ана   шу   масалаларининг   қай   даражада   ҳал   этилганлигига
бевосита   боҳлиқдир.   Бу   нарса   юридик   шахснинг   фаолиятига   ҳам   бевосита
тегишлидир. 
Солиқ   ислоҳатларининг   асосий   йўналишларидан   бири   хўжалик
юритувчи   субъектлар   зиммасига   тушадиган   солиқ   юкини   камайтириш,
корхоналарнинг   тўлов   қобилиятини   мустаҳкамлаш   ва   уларнинг
ривожланиши учун шароит яратишга, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни
ҳисоблаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган. 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   бўйича   солиқ
ставкасининг пасайтириб келиниши, солиқ базасидан чиқариб ташланадиган
харажатлар   таркибини   кенгайишига   ҳамда   ушбу   солиқ   тури   бўйича   кенг
имтиёзлар тизими яратилишидир. 
Ривожланган   хорижий   мамлакатларда   ўтказилган   солиқ   ислоҳатлари
фискал ислоҳат нуқтаи назаридан икки гуруҳга бўлинади: 
Биринчи гуруҳ давлатлар АҚШ, Англия, Япония тўғри солиққа тортиш
тизимини ривожлантиришни танладилар. 
  35  Иккинчи гуруҳ давлатлари бу Европа Иқтисодий Иттифоқ давлатлари (ЕЭС)
бўлди.Улар   ўз   асосий   имкониятларини   эгри   солиққа   тортиш   тизимини
ривожлантиришга йўналтирдилар. 
Мамлакатимизда 1996 йилда даромад (фойда) солиғи ставкаси 37 фоиз
бўлган бўлса, ўтган йиллар давомида ушбу солиқ ставкаси босқичма босқич
пасайтирилиб,   2010   йилга   келиб   9   фоиз   миқдорида   белгиланди   ва   ушбу
ставка 2012 йил учун ҳам 9 фоиз миқдорида сақланиб қолинди. 
Яратилган   даромад   фойданинг   давлат   ва   юридик   шахслар   ўратасида
оқилона   оптимал   тақсимланиши   корхоналарнинг   ривожланишига   ўзининг
ижобий таъсирини кўрсатади. Бу энг аввало ушбу солиқ тури бўйича солиқ
ставкасида бевоситиа боғлиқдир. 
  Агарда   1996   йил   даромад   фойда   солиғи   ставкаси   37   фоизни   ташкил   этган
бўлса,   даромад   фойда   солиғи   тушуми   давлат   бюджетига   мақсадли
жамҳармалардан   ташқари   24,1   фоизни   ташкил   этган.   2001   йилда   даромад
фойда солиғи 26 фоизни ташкил этган бўлса, даромад фойда солиғи тушуми
давлат   бюджетига   мақсадли   жамғармаларни   ҳисобга   олмаган   ҳолда   11,3
фоизни   ташкил   этган.   Даромад   фойда   солиғи   ставкаси   2005   йил   учун   15
фоизни ташкил этган бўлса, ушбу солиқ тушуми давлат бюджетига мақсадли
жамғармаларни   ҳисобга   олмаган   ҳолда   умумий   тушумнинг   6,1   фоизни
ташкил   этди.   Давлат   томонидан   солиқ   ставкасини   пасайтиришнинг   бош
мақсади   бу   солиқ   тўловчилар   орасида   солиқ   юкини   пасайтиришдир.   2005
йилда   агарда   даромад   (фойда)   солиғи   тўловчиларининг   40,4%   ини   хусусий
корхоналар ва улар томонидан ушбу солиқ бўйича тўланган солиқ бор йўғи
3,5   фоизини,   солиқ   тўловчиларнинг   41   %ини   жамоа   корхоналари   ва   улар
томонидан тўланган солиқ 32,1 фоизни ва қолган 18,6 % солиқ тўловчиларни
давлат   корхоналари   ташкил   этса,   улар   томонидан   тўланган   солиқ   64,4
фоизни ташкил этган. 
Ушбу   маълумотдан   шундай   хулоса   қилиш   мумкинки,   даромад   фойда
солиғи   суммасининг   асосий   қисми   давлат   корхоналари   ҳиссасига   тўғри
келади.   Ва   аксинча,   хусусий   корхоналар   3,5   фоизни   ташкил   этади.   Буни
  36   хусусий   корхоналар   учун   солиқ   сола   ишнинг   соддалаштирилган   тизими
жорий   этилганлиги   билан   изоҳлаш   мумкин,   лекин   улар   томонидан   ушбу
солиқ тури бўйича солиқ тушумларини кўпайтириш мақсадида,  қуйидагини
жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди: 
Фойда   солиғи   базаси   ва   ободонлаштириш   ва   ижтимоий
инфратузилмани   ривожлантириш   солиғи   базаси   бир   хиллик   эга   эканлигини
инобатга   олиб,   ушбу   солиқ   турларини   унификациялаш   мақсадга   мувофиқ
деб   ҳисоблаймиз.   Ободонлаштириш   ва   ижтимоий   инфратузилмани
ривожлантириш   солијини   маҳаллий   бюджетга   тушумини   ва   фойда   солиғи
республика   бюджетига   тушушини   инобатга   олиб   банкларга   ушбу
унификациялаш   натижасидан   тушган   солиқ   тушумларини   белгиланган
нисбатлдарда тегишли бюджетларга ўтказиш лозим. 
Шу   ўринда   иқтисодиётнинг   молиявий   секторида   фаолият   кўрсатувчи
тижорат   банклари,   суғурта   ташкилотлари   даромад   фойдасини   солиққа
тортиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни қолган ташкилотлар каби
бир ҳил қилиб  жорий этиш ва фақатгина  уларнинг даромад  олиш эҳтимоли
кўпроқлигини   инобатга   олиб   бошқа   юридик   шахслардан   фарқли   равишда
юқорироқ ставка қўллаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
  Солиққа тортишни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан юридик
шахслардан   олинадиган   фойдасидан   олинадиган   умумий   солиқ   миқдорини
камайтириш,   корпорациялар   фойдасига   солиқ   ставкасини   пасайтиришга   шу
билан   бир   қаторда   инвесторларга   берилган   солиқ   имтиёзлари   тизимини
ислоҳ   қила   бошладилар.Бундай   ҳолатда   бюджет   йўқотишларини   қоплаш
зарурати   келиб   чиқди   ва   аста   секинлик   билан   эгри   солиқлар   ставкасини
ошириш ва уларни солиққа тортиш базасини кенгайтириш билан бир қаторда
миллий   капитални   инвестициялашни   ва   хусусий   тадбиркорликни
рағбатлантиришни ўсиши учун кучли механизм яратдилар. 
  Ривожланган   давлатлар   солиқ   тизимидаги   ислоҳатлардаги   илғор
тажрибаларини   Ўзбекистон   Республикасида   қўллашда   давлатимизнинг
иқтисодий   ва   солиқ   сиёсатининг   ўзига   хос   хусусиятлари   ва   тамойиллари
  37 нуқтаи   назаридан   кўриб   чиқилиши   лозим.   Бу   албатта   ўтказилаётган   солиқ
сиёсати ислоҳатларининг ижобий истиқболини таъминлайди. 
Юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   ҳар   бир   давлат
иқтисодиётини   ривожлантиришда   солиқ   тизимининг   ажралмас   қисми
ҳисобланади. 
Барча   солиқ   тизими   тарққий   этган   илғор   мамлакатларнинг   солиқ
тизимида  юридик  шахслар  фойдасидан  олинадиган   солиқни  аҳамияти   катта
бўлиб,   мазкур   солиқ   бир   томондан   бюджет   даромадларини   салмоқли
қисмини   ташкил   қилган   бўлса,   иккинчи   томондан   иқтисодиёт   ривожини
таъминлашда   хўжалик   сўбъектлари   учун   муҳим   рағбатлантирувчи
жиҳатларга эгадир. 
Шу   билан   бирга,   юридик   шахслардан   олинувчи   фойда   солиғидан
оптимал   фойдаланиш   иқтисодиётга   инвестиция   оқимларини   ортишига   ва
капитални   ўсиб   боришига   ижобий   таъсир   кўрсатувчи   қўшимча   омил
ҳисобланади. 
Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида   солиқ   тизимидаги
ислоҳатлар   билан   бир   қаторда   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда
солиғига   тортиш   тизими   ҳам   такомиллашиб   бормоқда.   Мазкур   солиқни
иқтисодиёт   ривожини   таъминлашда   хўжалик   субъектлари   учун
рағбатлантирувчи   жиҳатлардан   янада   самарали   фойдаланишда   етакчи
давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  38    
 
 
Хулоса
Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида   давлат   томонидан
солиқлар   орқали   тартибга   солиниши   давлат   бюджети   даромадларини
шакллантириш,   солиқ   солиш   воситасида   жамиятдаги   у   ёки   бу
жараёнларнинг   ривожланишига   таъсир   кўрсатиш   воситаси   ҳисобланади.
Давлатнинг фаолияти солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки тушадиган солиқ
тушумлари   давлат   иқтисодий   мустақиллигининг   асосий   манбаи
ҳисобланади. 
Солиқларни   белгилашда   солиқлар   даражаси   мамлакат   бюджетига
етарли   миқдордаги   тушумлар   тушишини   таъминлаши   билан   бирга   солиқ
юкининг   жуда   ҳам   юқори   бўлиб   кетмаслиги   зарурлигини   инобатга   олиш
керак бўлади. 
Солиқ   юкининг   юқори   бўлиши   тадбиркорларнинг   ишлаб   чиқаришни
кенгайтиришдан   ва   иқтисодий   фаолият   юритишдан   манфаатдорлигини
пасайишига   олиб   келади.   Иқтисодиётда   солиқ   юкини   камайтириш   асосан
корхоналар   фойдасини   солиққа   тортиш   ставкаларини   пасайтириш   ҳамда
муайян   турдаги   корхоналарга   солиқдан   имтиёзлар   бериш   орқали   амалга
оширилмоқда. 
Солиқ   юки   –солиқ   тўловчининг   муайян   давр   оралиғидаги   фаолияти
натижасида   тўлаган   солиқларнинг   йиғиндисини   ифодалайди.   Бунда   солиқ
тўловчиларнинг   тўлайдиган   барча   солиқлар   ва   солиқсиз   мажбурий
тўловларининг   йиғиндиси   ифодаланади.   Солиқ   юкининг   аниқ   солиқ
тўловчилар   зиммасига   қанча   тўғри   келганлигини   аниқлаш   анча   мураккаб
жараён ҳисобланади.  
Мамлакатимизда   солиқ   тизимини   такомиллаштириш   жарёнида
хўжалик юритувчи субьектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтиришга
алоҳида   эътибор   каратилмоқда.   Бунда   биринчи   навбатда,   уларнинг
  39 даромадларидан   ундириладиган   бевосита   солиқларнинг   солмоғини
камайтириш   диққат   марказда   турибди.   Бунинг   натижасида   корхона
ихтиёрида   қоладиган   маблағлар   улушининг   кўпайиши   эвазига   унинг
айланма   маблағлари   миқдорини   кўпайтириб   бориш   ва   оптимал   даражасини
сақлаш,   ишлаб   чиқаришни   замонавийлаштириш,   унинг   самарадорлигини
ошириш мақсадида купроқ инвестиция киритиш, ходимлар меҳнатини янада
рағбатлантириш имкони пайдо бўлади. 
Бозор  иқтисодиёти  шароитида  солиқлар ва  бошқа мажбурий  тўловлар
фақат   қонунчилик   асосида   амалга   оширилади.   Солиқ   қонунчилиги
ҳужжатлари қанчалик пухта ва мукаммал ишланган бўлса солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни ҳисоблаш, ундириш осонлашади ҳамда уларни йиғиш
арзонлашади. 
Солиқ   муаммолари   таркибида   солиқ   юки   муҳим   аҳамият   касб   этади.
Солиқ   юки   мамлакат   иқтисодий   қудратига,   корхоналарнинг   иқтисодий   ва
молиявий   барқарорлигига   бевосита   боғлиқдир.   Улар   бир-бирига   ўзаро
таъсир қилувчи омиллардир. Солиқ юки хўжалик юритувчи субъектларнинг
давлат   бюджетига   белгиланган   ставкада   ва   тартибда   тўлайдиган
солиқларнинг   иш   ҳажмига,   фойдага   нисбати   тушинилади.   Хўжалик
юритувчи субъектларга  тўғри келадиган солиқ юкини ҳисоблаш учун солиқ
тўловчиларнинг   қайси   тур   солиқ   тўловчи   эканлигини   белгилаб   олиш
муҳимдир. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юридик шахслардан олинадиган
фойда   солиғи   мамлакатимиз   солиқ   тизмининг   бир   бўлаги   ҳисобланиб,
амалга   оширилаётган   солиқ   солиш   тизимидаги   ислоҳатлар   мамлакатнинг
иқтисодий кўрсаткичларига сезиларли тарзда таъсир этади. 
Курс   ишимизнинг   ниҳоясида   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда
солиғининг   солиқ   тизими   ва   давлат   бюджети   даромадларини
шакллантиришда   тутган   ўрни,   иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида
юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини   ҳисоблаш   механизмини
  40   такомиллаштириш   ҳамда   уни   ўрганиш   асосида   олинган   асосий   хулоса   ва
таклифларни қисқача акс эттирамиз. 
Бу борада қуйидаги таклифларни киритиш мумкин: 
Биринчидан,   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини
ҳисоблаш механизмини соддалаштириш лозим. 
Иккинчидан,   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғини   тўлаш
тартиби   бўйича   солиқ   тўловчи   юридик   шахслар   учун   тушунарли   ҳолда
амалий тавсиялар тайёрлаб солиқ тўловчиларга етказиш лозим. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  41  
 
 
 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон,2010 й. 40 бет. 
2. Ўзбекистон   Республикаси   Солиқ   Кодекси.   Ўзбекистон   Республикаси
Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил январь. 
3. Ўзбекистон  Республикасининг  «Солиқ  маслаҳати  тўғрисида»
ги 
4. Қонуни, -Т.: Халқ сўзи, 2006 йил, 21 сентябр. 
5. Ўзбекистон   Республикасининг   «Давлат   солиқ   хизмати   тўғрисида»   ги
Қонуни. -Т.: Халқ сўзи, 1997 йил, 29 август. 1-2 бет. 
6. Ўзбекистон   Республикасининг   «Банклар   ва   банк   фаолияти   тўғрисида»   ги
қонуни. – Тошкент, 1996. 25 апрел. 
Интернет сайтлари.
www.lex.uz   - Ўзбекистон Республикаси қонунлари базаси сайти. 
www.mf.uz - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайти. 
www.сb.uz-  Ўзбекистон Республика Марказий банки сайти. 
www .   soliq    .   uz    - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сайти. 
 
 
 
 
 
 
 
 
  42