Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Замонавий медиа муҳитда ахборот манипуляциясидан ҳимояланиш

Купить
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА МУҲИТДА АХБОРОТ МАНИПУЛЯЦИЯСИДАН ҲИМОЯЛАНИШ Режа: 1. Медиа манипулятция инструменти сифатида 2. Манипуляцияси усуллари 3. Манипуляциясидан ҳимояланиш йўллари Машҳур “Forbes”2 нашрининг ёзишича, медиа манипуляцияси идрок ва ҳақиқат ўртасидаги фарқдан фойдаланади. Оммавий ахборот воситалари узоқ даврлар давомида жамоатчилик учун ишончли ахборот манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда уни ишончли қилган барча тўсиқлар бузилди. Шунга қарамай, эски тушунчалар сақланиб қолмоқда. Агар тасодифий ҳар қандай блогдаги медиа контент бир нечта муҳаррирлар томонидан текширилган, таҳрирланган ва кўриб чиқилган “New York Times” мақоласи каби ишончли бўлса, уни ёритиш икки баравар осон ишга айланади. Бу эса манипуляторлар орасида ким ўзарга ўйнаш ёки кимнинг овози баландроқ чиқишига баҳслашиш ва онлайн оламда ким кўпроқ шов-шуб қила олишни кўрсатиш имконини беради. Биламизки, агар биз етарлича онлайн шовқин- суронни ярата олсак, одамлар тутун бор жойда олов бор деб Ўтган асрда ёки янги асримизнинг бошида ҳам, оммавий ахборот воситаларини манипуляция қилиш ҳақида гап кетганда, бизда фақат бир нечта таҳдидлар бор эди: ҳукумат тарғиботчиси ва шов-шувли публицист. Улар жиддий таҳдидлар эди, аммо бу каби таҳдидлардан ҳимояланишда ҳушёрлик қолибилияти аниқ ва оддий ҳимоя сифатида ишларди. Аммо бугунги глобаллашув ва рақамлашув даврида, блогларга тобелигимиз ва интернетга асосланган медиа сиклимиз билан ҳеч нарса бўрттириш, бузиш, уйдирма ва соддалаштиришлардан қочиб қутула олмайдиган болиб қолдик. Анъанавий оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио) йилдан-йилга ўз таъсирини йўқотиб, янги ОАВ, аксинча, замонавий медиа маконда ўз ўрни ва кўламини янада кенгайтириб бормоқда. Масалан, “Медиасcопе” маълумотларига кўра, 2019 йилда Россияда Интернет биринчи марта кундалик ёритиш бўйича телевизордан ўзиб кетди: йирик шаҳарлар аҳолисининг тахминан 75 фоизи ҳар куни онлайн ва 70,4% телевизор томоша қилган 1980-йилларда газеталар (айримлари юзлаб ходимлардан иборат) тиражлари 2-3 миллионга етганидан фахрланарди, аммо бугунги кунда машҳур блоггернинг ўн миллион аудиторияси борлиги энди ажабланарли эмас. Маълумки, ижтимоий тармоқлар дастлаб сиёсий ёки манипуляция воситаси сифатида ўйлаб топилмаган: улар дўстлар ва ўртасидаги мулоқот учун эркин ва демократик маконга айланиши керак эди. Қариндошлари, бошқа обуначилар билан китоблар, филмлар, мусиқа, саёҳатлар, таомлар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдиган, рецептлар, фотосуратлар, видео ва постлар эълон қиладиган платформага айланиши кўзланган эди. Бироқ, ижтимоий тармоқлар билан (уларнинг кенг фойдаланувчиларни қизиқишлари бўйича сегментация қилиш имкониятлари) дарҳол кўп миллионли аудиторияга эга бўлди ва бизнес манфаатлари соҳасига кирди Қуйидаги визуализацияда манипуляция тушунчаси остида яширинган мақсадларни англаб олиш мумкин. 1-расм  Чиндан ҳам манипуляция орқали аудиторияни ўз манфаатлари доирасида ахборотларга ишонтириш орқали уларнинг онг остига таъсир қилиш, сохта реаллик яратиш билан медиа истеъмолчиларнинг диққатини чалғитиш, кишиларнинг ҳиссиётларига таъсир қилиш мумкин.  Манипуляция усуллари бугунги медиа оламда шунчалар кўпайиб бормоқдаки, уларнинг таъсир ддаражаси ҳам бир- биридан қолишмайди. Қуйида ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладиган манипуляци усуллари ва уларга қисқача таърифлар келтирилган.  1. Киберҳужум (cyberbulling) - рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда зўравонликни амалга ошириш усули. Бу ижтимоий тармоқларда, хабар алмашиш платформаларида, ўйин платформаларида ва мобил телефонларда бўлиши мумкин. Бу нишонга олинганларни қўрқитиш, ғазаблантириш ёки шарманда қилишга қаратилган такрорий хатти-ҳаракатлардир. Масалан:  – ижтимоий тармоқларда кимнингдир шармандали фотосуратлари ёки видеолари ҳақида ёлғон тарқатиш ёки жойлаштириш;  – хабар алмашиш платформалари орқали хафа, ҳақоратли ёки таҳдидли хабарлар, тасвирлар ёки видеоларни юбориш”  – кимгадир тақлид қилиш ва уларнинг номидан ёки сохта аккаунтлар орқали бошқаларга ёмон хабарлар юбориш 2. Троллинг (cyber trolls) – Интернет-трол ёки онлайн безорилик, Facebook постларида, блогларида, YouTube видеолари остида, форумларда ва Twitter ва Instagram каби бошқа ижтимоий тармоқларда ҳақоратомуз изоҳлар қўйиш орқали одамларни атайлаб хафа қилишга, муаммо туғдиришга ёки бевосита ҳужум қилишга уриниш. 3. Хейтинг (hate) – “Нафрат нутқи” ижтимоий тинчликка таҳдид солиши мумкин бўлган ирқи, дини ёки жинси каби ўзига хос хусусиятларга асосланган гуруҳ ёки шахсга қаратилган ҳақоратли нутқни англатади. Манипуляциянинг бу каби жуда ўткир ва таъсирли усулларидан ҳимояланишда медиа ва ахборот саводхонлиги жуда зарур ҳисобланади. Шунингдек, қуйидаги визуал ахборотда келтирилган тавсиялар орқали ҳам медиа истеъмолчилар ўзларини манипуляциядан ҳимоя қилишлари ва унинг таъсирига тушиб қолишдан сақланишлари мумкин. Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha