Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 129.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Замонавий оилада эр- хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектлари

Купить
Замонавий оилада эр- хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектлари М у н д а р и ж а Кириш ……..……………………………………………………………… I-Боб. Оилада эр-хотин муносабатларининг ўзаро мувофиқлигини психология фанида ўрганилганлиги .................................................................. 1.1 Оилада эр – хотин муносабатларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида шарқ мутафаккирларининг қарашлари.................................................................. 1.2. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштириш муаммосининг чет эл психологиясида тадқиқ этилиши................................................................. 1.3. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ўзбек психологлари томонидан таҳлил қилиниши.......................................................... Биринчи боб бўйича хулосалар. II - Боб. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштир КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир. Президентимиз И.А.Каримов оиланинг туб моҳияти ҳақида гапириб: &#34;Оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор&#34; (6;400), деган эдилар. Дарҳақиқат, оила - ҳар бир шахсда илк ёшлигидан бошлаб шаклланадиган инсоний фазилатлар, эзгу-истаклар, қадриятлар такомил топадиган, минг йиллар давомида ша Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори-атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр- хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтли ва фаровон турмуш кечириш йўллари, ҳаётий мисоллар ёрдами билан ҳикматлар ва насиҳатлар кўринишида баён этилган. Оилавий турмуш билан жамият Ана шундай халқаро аҳамиятга молик тадбирларнинг кун тартибида туриши оила ҳаёти, ундаги шахслараро муносабатлар мустаҳкамлиги ва унинг фаровонлиги каби масалалар ижтимоий психологиянинг асосий категорияси ва шахслараро муносабатнинг асоси сифатида ниҳоятда долзарб муаммо эканлигидан далолат беради. &#34;Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла, юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради&#34; (6;400). Кўриниб турибдики, оилавий ҳаёт масалалари ҳозирги давр фани тадқиқот йўналишининг устувор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Республикамизда &#34;Оила&#34; илмий- амалий марказининг ташкил этилиши ҳамда ҳукумат томонидан &#34;Оила кодекси&#34; (1998 масалалар ҳар томонлама ўрганилиб таҳлил қилинган. Бироқ, юқоридаги илмий изланишларда оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари махсус тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган. Аслида оилавий турмушда юзага келадиган муаммолар, ҳатто оиланинг бузилиши ва унинг салбий асоратлари, ҳамма- ҳаммаси ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг натижаси эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бундан келиб чиқадиган хулоса шундан иборатки, оила барқарорлиги, бахтли ва фаровон турмуш кечириш, албатта, шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги туфайли, айнан шу муаммо юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этади. Илмий тадқиқотнинг мақсади – замонавий оила да эр-хотин муносабатларин 3. Замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик аспектларини шахслараро ўзбек миллий-психологик хусусиятларини текшириш. 4.Ўзбек оилаларида шахслараро муносабатлар тенглигини таъминлашнинг ижтимоий психологик механизмларини аниқлаш. Илмий тадқиқотнинг предмети - замонавий оила да эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг этнопсихологик хусусиятлари Илмий тадқиқот методлари: Тажрибада кузатиш, суҳбат, биография, фаолият натижаларини таҳлил қилиш анкета-тест, математик-статистика методларидан фойдаланилди. Илмий тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маълумотлар фондини бойитишга, зарур эмпирик материалларни олишга хизмат қилувчи А.Жабборов, М.Файзиева ва И.Жабборовлар томонидан &#34;Ижтимоий психологик сўровнома&#34; (ИПС) ишлаб чиқилди. I БОБ. ОИЛА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДА ЎРГАНИЛГАНЛИГИ Ижтимоий-психологик адабиётларда оила-никоҳ муносабатлари, оилавий турмуш масалалари, унинг барқарорлигини, ундаги муносабатлар мустаҳкамлигини ҳамда фаровонлигини таъминловчи омиллар, шунингдек, ўзаро муносабатларда зиддиятларнинг шаклланиши ва оила унда бузилишларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ муаммоларга бағишланган қатор ишлар мавжуд бўлиб, уларда ҳозирги оилавий турмуш учун қимматли ҳаётий ва илмий хулосалар кенг ёритилган. Биз тадқиқот олиб бораётган муаммони асослаш ва илмий ечимини аниқроқ топиш мақсадида оила барқарорлигини таъминловчи омилларнинг психология фанида бир-бирини мазмунан бойитадиган, мантиқий изчилликка эга изланишларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ тадқиқотл Бу методлар ушбу тадқиқотнинг вазифаларини объективроқ ёритишда ва унинг мақсадини қарор топтиришга ёрдам берди. 9 1.1.Оила да эр-хотин муносабатлар ининг ўзаро мувофиқлигини психология фанида ўрганилганлиги . Президентимиз И.А.Каримов алоҳида таъкидлаб ўтганларидек, &#34;Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган&#34; Дарҳақиқат, Шарқнинг буюк алломалари ва маърифатпарварлари ҳисобланган Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ризоуддин ибн Фахруддин, Аҳмад Дониш, Абдулла Авлоний, Фитрат ва бошқаларнинг асарларида Марказий осиёда яшаб келаётган халқлар, жумладан, ўзбек халқининг оилавий ҳаёти, ундаги ўзаро муносабатларнинг (айниқса эр-хотин) миллий психологик муҳаббат, эзгуликка интилиш, ҳалол ва пок яшаш улуғланган. Бу воқеликни биз Алпомиш, Кунтуғмиш, Гўрўғли, Ойсулув, Лайли ва Мажнун, Юсуф ва Зулайҳо каби қатор ўзбек халқ достонларининг қаҳрамонлари мисолида кўришимиз мумкин. Кўриниб турибдики, халқ оғзаки ижоди ва диний ғоялар ҳамда ҳикматномалар оғзаки тарзда авлоддан-авлодга кўчиб сайқаллашган ҳолда сақланиб келган бўлса, халқимиз орасидан етишиб чиққан донишманд ва алломалар эса ана шундай қимматли маълумотларни халқ анъаналари ва қадриятларига таянган ҳолда ўз асарларида ёритган ҳолда илмий-маданий мерос сифатида келгуси авлодлар учун қолдирганлар. Улардан бири - жаҳон илм-фани ҳазинасига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир олим Абу Наср Форобийдир. Абу Наср Форобий (873-950) жамият тараққиёти қонуниятларини ва инсон камолоти босқичларини, шаҳардир, бахтга эришиш мақсадида бирлашган кишилар жамоаси (бизнингча, оила жамоаси) фазилатли жамоадир&#34; (12; 187). Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўз ижтимоий қарашларини акс эттирган яхлит ижтимоий таълимот яратмаган бўлса-да, лекин у ижтимоий масалалар бўйича ўзининг нуқтаи назарини кўпгина қомусий асарларида изҳор этишга ёки улар юзасидан танқидий фикрлар айтишга ҳаракат қилган. Абу Райҳон Берунийнинг муайян қарашлари оилавий турмуш, оила ва никоҳ, оилавий қадриятлар ва унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларига хосдир. Бундай ишораларни Беруний ҳикматларида ҳам учратамиз. &#34;Яхши хулқ яхшилик аломатидир&#34; (13; 19). &#34;Бузуқ ниятли ва ёмон ахлоқли кишилар ўртага кириб олиши билан иш тўғри бўлмайди&#34; (13; 20). &#34;Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғу Ушбу муаммога оид мулоҳазалар Абу Али Ибн Синонинг (980-1037) &#34;Донишнома&#34;, &#34;Рисолаи ишқ&#34;, &#34;Тиб қонунлари&#34;, &#34;Уй хўжалиги&#34; каби қатор асарлари Марказий Осиё халқлари ахлоқ-одоби, тарбия психологияси, фалсафа ва табобат оламида алоҳида ўрин тутади. Ибн Сино оилавий муносабатларнинг турли ва муҳим томонларини ёритар экан, аввало оила бошлиғи эрнинг олдидаги масъулиятли вазифаларга эътиборини қаратади. Унинг фикрича, биринчи навбатда эр оиладаги тарбиявий ишларга доир ҳам назарий, ҳам амалий маълумотларга эга бўлиши шарт. Шундагина, у ҳақиқий оила бошлиғи бўла олади. Эр-хотин муносабати тенглик ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат асосида қурилиши ҳақида тўхталиб, &#34;Эркак киши оила бошлиғидир, у оиланинг барча эҳтиёжларини қондирмоғи лозим, чунки бу унинг бирламчи вази Носоз жуфт уй учун ҳам очиқ ва ҳам яширин қўрқинчли касалликдир. Уятсиз бўлса, кўнгил ундан озорланади, ярамас бўлса, руҳ ундан азоб тортади. Тили ёмон бўлса куёвнинг кўнгли яраланади, ёмон ишлик бўлса, эрга юз қаролик келади. Майхўр бўлса, уй ободонлиги йўқолади ва бузуқи бўлса уй ичи расвогарликка айланади&#34; (22; 201). Ҳусайн Воиз Кошифий (1440-1505) ўзининг ҳаётдан олган сабоқлари, тажрибалари асосида инсонпарварлик, ижтимоий ҳаёт, оилавий одоб, адолат, ҳалоллик, софдиллик, тўғрилик, ростгўйлик ҳақидаги фикрларини қизиқарли ҳикоялар, ривоятлар, панду-насиҳатлар ёрдамида баён этган. У салбий ахлоқий хислатларни қоралайди ва уларнинг инсон ҳаёти ва жамият учун катта зарар олиб келишини қатор ибратли ривоятлар билан кўрсатади. Коши- фий жамиятда, одамлар ўртасида ва оиладаги ўзаро мунос барча машаққатдан сақлайдилар, қурбилари етмаган хизматга буюрмайдилар&#34;(116 ; 35). ХХ аср Туркистон жадидчилигининг улкан намояндаларидан бири Абдурауф Фитрат &#34;Оила&#34; номли асарида фарзандлар тарбияси, қизлар ҳам илм олиш кераклиги ва бу соҳада ота-онанинг вазифалари, уйланиш ва уйланмаслик, уйланишда қандай хотин танлаш лозим, бўлажак эр-хотин биринчи марта нималарга эътибор бериши лозимлиги, эр-хотиннинг қандай яшамоқлари хусусида оиланинг маишати ва идораси, эр хотинга хос сифат ва фазилатлар тўғрисида ҳаётий маълумотларга таяниб илғор ғояларни илгари суради. У &#34;миллат тақдири мана шу миллат вакиллари яшаган оиланинг ҳолатига боғлиқдир, қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади&#34;, деб ёзади (10; 8). Фитрат мазк муқаддаслигини белгиловчи муҳим миллий-маданий ва миллий-психологик омиллар кўрсатиб ўтилган. Айниқса, оиланинг асосини ташкил этувчи эр ва хотинга хос сифат ва фазилатларнинг шаклланган бўлиши, улар оилавий бурч ва вазифаларини садоқат билан адо этишлари, бир-бирига меҳрибон ва кечиримлилиги энг муҳим қадрият сифатида эъзозланади. Оила барқарорлигини белгиловчи шахслараро муносабатлар таъсирига хос қимматли маълумотлар ҳозирги оилавий турмуш ва унинг барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 16 1.2. Оилада эр- хотин муносабатларини мувофиқлаштириш муоммосининг чет эл психологиясида тадқиқ этилиши Оилавий ҳаёт муаммоларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари психология фанининг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ижтимоий психологияда оилавий ҳаёт муаммоларига доир илмий тадқиқот ишлари қанчалик кенг миқёсда олиб борилишига қарамай, унинг ҳали етарли даражада ўрганилмаган томонлари ҳам мавжуд. Булар қаторига оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий- психологик хусусиятлари ҳам киради. Бугунги кунда никоҳ ва оилада муҳим ўзгаришлар юз бераётганини рад этиш қийин. Булар кенгроқ ижтимоий ўзгаришларни ўзида ифодалайди. Тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича &#34;бахтли оила&#34; ва &#34;фаровон турмуш&#34; ни таъминловчи муҳим жиҳатлар тўғрисидаги ўспиринлар т Хорижий мамлакатларда шу соҳада ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, юқори синф ўқувчиларида бахтли оила қуришлари учун уларда иккита муҳим жиҳат шаклланган (улар эгаллаган) бўлиши шарт. Биринчиси, ғоявий етуклиги (иқтисодий таъминланганликка нисбатан ҳам), иккинчиси, ўзаро муносабат ва мулоқот маданияти таркиб топган бўлиши зарур. Шу билан бир қаторда оила қураётган ёшларда яна: ўзини ўзи англаб ўзидаги қусурларни қисқартиришга интилиш, воқеа ва ҳодисаларга ўзгалар назари билан қараш, муомалада юқори маданиятлилик, бошқаларни хоҳиш ва қарашлари билан ҳисоблашиш, севгини улуғлаш, бир-бирига барқарор ишонч, бир-бирини тушунишнинг юқорилиги, бир-бирига ҳурмат ва садоқат) каби фазилатлар ҳам мужассамлашуви керак. Оилавий муносабатларни ўрганиш соҳасида эстониялик олимлар Э.Тийд ва В. Уко оширилади. Улар оила хўжалигини бирга юритадилар, унинг масалалари ва муаммоларини бирга ҳал қиладилар ҳаттоки, то тарбиявий масалаларгача. Эстониялик олимлар Э.Тийт ва В.Уколоваларнинг кўрсатишича, оиланинг мустаҳкамлиги, ундаги муносабатларнинг аниқ мақсадларга қаратилганлиги ва йўналтирилганлиги билан ҳам белгиланади. Улар оилавий муносабатлар мақсадини кўпроқ 3 йўналишда бўлишини фарқлайдилар. Оилавий муносабатлар барқарор бўлади, қачонки: 1.Мақсад, болалар тарбияси билан боғланган бўлса; 2.Мақсад, эр-хотиннинг шахс сифатида янада ривожланиб боришини асосласа; 3.Мақсад, оила учун зарурий нарсаларни, уйни шинам ва орасталигини таъминлашга қаратилган бўлса Кўриниб турибдики, оила барқарорлиги-оила аъзоларининг ўзаро ҳурматга, севги-муҳаббатга, жавобгарлик - бурч ҳиссига ва эр-хотиннинг п Америка Қўшма Штатларида сўров даврида 266 та оилавий муаммолар бўйича шуғулланадиган маслаҳатчилар ўрганиб кўрилганда, уларнинг қайд этишича, уларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳар 10 та оиланинг 9 тасида ўзаро муносабатларда қийинчиликлар содир бўлаётганлигини тасдиқлай- дилар. Мазкур қийинчиликлардан: - коммуникатив қийинчиликлар - 86,6% ни, болалар ва уларнинг тарбияси билан боғлиқ - 45,7% ни, жинсий муаммолар - 43,7% ни, молиявий муаммолар - 37% ни, маданий муаммолар - 37,6% ни, туғишганлар билан муносабат - 28,4% ни, эр-хотин ўртасидаги ишончсизлик - 26,6% ни, хўжалик ишлари - 16,7% ни, жисмоний ҳақоратлаш - 15,6% ни ва бошқа муаммоларни ташкил этади. Худди шундай ҳолатни, яъни эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар маданиятини америкалик тадқиқотчилар В.Метьюза ва К.Михановичлар оли Муаммоли оилада эр-хотин ўртасида содир бўладиган қарама- қаршиликлар ёки зиддиятлар асосан унда қийин ҳаётий вазиятлар, қийинчиликлар (масалан уй-жойнинг йўқлиги, оғир ва узоқ муддатли касаллик) юз берган ҳолатларда юзага келади. Ана шундай оилалардаги эр-хотинлар улардаги ижтимоий-психологик муҳит ва ўзаро ҳурматга, ёрдамга таянган ўзаро муносабатлардан қониққандагина турмушлари мустаҳкам бўлиши мумкин (Ковалев). Оилавий қийинчиликларни келтириб чиқарувчи муҳим сабабларни ўрганган С.И.Голод (1981) оилавий қийинчиликларни қуйидаги кўринишларда: -уй хўжалигини ташкил этиш; қариндошлар билан муносабатнинг оғирлиги; болалар ва унинг тарбияси; коммуникациядаги қийинчиликлар, молиявий қийналишлар, ичимликка берилиш, қизиқиш ва эътиқодларнинг турли йўналишдалиги, рашк ва қизғаниш, жинсий номута Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-оналар ажралганидан сўнг, кўп ҳолларда болалар анча маъюс бўлиб қолганлар. Сўров ўтказилган 131 та боланинг қарийб ҳаммаси ажралиш вақтида ўткир эмоционал ҳолатда бўлганлар. Мактабгача ёшдаги болалар баъзан юз берган воқеада айбни ўзларига олиб, хижолат ва ваҳимада бўлганлар, катта ёшдагилар эса ота-оналарининг ниятларини яхшироқ тушунсаларда, ажралиш оқибатлари ва ўзларининг келажаклари учун чуқур хавотирланишни, уларда кўпинча ўткир ғазабланиш туйғусини юзага келтиради (172; 145). Е.Бургесс, П.Воллин, Л.Терман ва М.Одема, Г.Роландлар бир қатор тажрибаларга таяниб эр-хотинликдан қониқишда шерикларга хос сифатларнинг қуйидаги турларини қайд этадилар. Бахтли никоҳдаги шерикларни тавсифловчи сифатларга: 1.Эмоционал барқарорлик. 2.Ўзга кишилар билан келиша оли А.Кемпинский бўлса эр-хотин ҳамжиҳатлиги тўғрисидаги қизиқарли (таажжубли) концепцияни тақдим этди. Муаллиф бу концепцияни тақдим этишда (тайёрлашда) невротик оилаларга оид маълумотларга таянади. Унинг қарашларига кўра, эр-хотин ўртасидаги мутаносиблик учун муҳим (чуқур) аҳамият касб этувчи шахс хислатларига қараганда, шунчаки юзаки (иккинчи даражали) фазилатлар муҳимдир. Иккинчи даражали шахс сифатлари ситуатив хулқ-атворда намоён бўлади. Улар эр-хотин жуфтлигининг яхлит тузилма сифатида мос келишидаги вазифаларини мувофиқлаштиради ; В.Е.Семенов, Машеров, Ю.Т.Тимофеевларнинг тадқиқотларида оилада низоли вазиятларни келиб чиқиши инсон турмуш тарзининг бутунлигича қамраб олувчи соҳалардаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ эканлиги кўрсатиб ўтилади. Тадқиқотдаги натижаларга кўра, ишчи аёллар учун ҳолда, бу илмий далилларни ўзбек оилалари учун ҳам тўла тааллуқли дея олмаймиз. Энди биз ана шу нуқтаи назардан Ўзбекистон психолог олимларининг оилавий турмуш муаммоларини, хусусан, оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганишга яқинроқ масалалар бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларини таҳлилига доир фикрларимизни баён этамиз. 1.3. Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ўзбек психологлари томонидан таҳлил қилиниши Ижтимоий-тарихий ва илмий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўзбек оиласининг ҳаёти, ундаги ўзаро муносабатлар, унинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари, турмуш тарзи, маданияти, тарбиявий муҳити ва меҳнат шарт-шароитлари жиддий илмий муаммолар сифатида XX асрнинг 60-70 йилларидан эътиборан ўрганила бошлан бўлса, кейинги тадқиқотлар ўз характерига кўра, оиланинг маданий, ҳуқуқий, тиббий, унинг турмуш тарзи, ундаги тарбия муҳитининг аҳамияти, ўзаро муносабатларнинг психологик қонуниятларини ўрганишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Мазкур тадқиқотлар сирасига қуйидагиларни келтириб ўтиш ўринлидир. Оилавий ҳаёт психологияси, оила-никоҳ муносабатлари, оиладаги ўзаро муносабатлар, ундаги зиддиятлар, ажралишлар ва унинг оқибатлари кейинги йилларда психология фанининг кенг тадқиқот объектига айланиб бормоқда. Бу соҳада психолог олимлардан Ғ.Б.Шоумаров (1986, 1990, 1994, 2001), Е.А.Моршинина(1986), Э.Ғозиев (1994, 2002). В.М.Каримова (1987, 1994, 1999), М.Г.Давлетшин (1993,1994), Н.А.Соғинов (1990), С.А.Охунжонова (1991), А.Шожалилов (1994), Т.М.Адизова (1994), Э.Усмонов (1993), Х.Каримов (199 келишолмасликлари, фарзандсизлик, рашк ва ишончсизлик эканлигини кўрсатиб ўтади. Э.Ғозиевнинг (1992, 2002) оилавий ҳаёт муаммолари соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлари диққатга сазовордир. Олимнинг фикрича, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёки янги оилалар қуришда ана шу муҳим асосларга эътибор бериш ва баъзи бир нарсалардан огоҳ бўлиш зарур. &#34;Оила бут бўлиши учун биринчи навбатда, шахслараро тенгликни қарор топтириш керак. Икки ёш, яъни бўлғуси куёв- қайлиқлар бир-бирларини чуқурроқ ўрганишлари, айрим нуқсонлардан кўз юмушлари зарур. Ёшларни қийинчиликларни енгишга, ўзгача шарт-шароитга кўникишга болаликдан ўргатиб бориш лозим. Энг муҳими улар ўртасида чин муҳаббат бўлиши даркор. Оилада меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиш айни муддаодир&#34;. Э.Ғозиев ўз тадқиқотларида оилада юзаг ҳаёт муаммоларига доир материалларни изчил ўрганиб, психологик таҳлиллари асосида бир қатор илмий ғояларни илгари сурган. Муаллифнинг фикрича, оилавий-ижтимой тасаввурлар мураккаб ва кўп компонентли психологик тизимлар бўлиб, уларнинг таркибига оиланинг умумий қадриятлари, шахслараро муносабатларга хос тасаввурлар, эркак ва аёл фазилатлари, уларнинг оилавий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги, оилавий роллар ва уларни амалга оширувчи ижтимоий установкалар, репродуктив тасаввурлар ва бошқа ижтимоий-психологик тушунчалар киради. М.Г.Давлетшин (1993,1994)тадқиқотларида ўзбек оиласининг этнопсихологик муаммолари кенг қамровли ўрганилган, шунингдек, таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишда этнопсихологик омилларни эътиборга олиш масалалари, этнопсихологик хусусиятларнинг Ў этишда ота-оналарга таяниш, оиладаги ўзаро муносабатлар қўполлик асосига қурилиши ва бошқа бир қатор салбий ҳолатлар юзага келиши кўрсатиб ўтилади. Х.Каримов тадқиқот ишлари натижаларига таяниб эр-хотин ўртасидаги юз берадиган низоли ҳолатларнинг классификациясини ишлаб чиққан. Низолар классификациясини асослашда низо сабаблари, унда иштирок этганлар сони, унинг ифодаланиш даражалари, низо ўчоғи, йўналганлик характери, босқичлари ва бошқалар асос қилиб олинган. Шу билан бир қаторда, муаллиф тадқиқотларига таяниб оилавий низоларнинг олдини олиш йўллари, бартараф қилиш чоралари, унда ўзаро муросабатлар барқарорлигини таъминлашга боғлиқ тавсияларни ҳам илгари суради. Ш. Жўраеванинг ўзбек ва рус оилаларида никоҳдан қониқиш соҳасида олиб борилган изланишлари натижалари билан солиштирган ҳолда т Н.Салаеванинг (2001) тадқиқотларида Хоразм оилаларининг этнопсихологик хусусиятлари ўрганилган. Муаллифнинг фикрига кўра, хоразм оилалари миллий маданиятида этник хусусиятларга риоя қилинган ҳолда ворислик сақланиб келмоқда. Хоразм оилаларининг этнопсихологик хусусиятлари ўзбек халқи истиқомат қилаётган бошқа ҳудудлардан ўзининг тарихий кечиши, макони, маданияти ва турмуш тарзи билан муайян даражада фарқланишга эга. Н.Салаева тадқиқотлари натижаларига таяниб, ҳозирги ўзбек халқининг оилавий муносабатларида этнопсихологик хусусиятларга амал қилинишига қараб қуйидагича оила тоифаларини фарқлашни таклиф этади: 1.Урф-одатлар оилавий муносабатларда қонун даражасида қабул қилинган оилалар. 2.Урф-одатлар оилавий муносабатларда ҳаётий меъёр даражасида қабул қилинган оилалар: 3.Урф-одатлар оилавий халқларидаги, хусусан ўзбеклардаги оилавий муносабатларнинг ўзига хослиги ва бошқа томонларига катта эътибор берилган. 2.Ўрганиб чиқилган тарихий, назарий-методологик ва илмий манбаларда оила муқаддас, инсон камолоти, жамият тараққиёти ва барқарорлигини таъминлайдиган ижтимоий институт эканлигига алоҳида эътибор берилган. Оила ҳаёти, оила ва никоҳ масалаларининг ижтимоий-тарихий шаклланиш жараёнлари ўзгариб бориши ва ҳозирги давр талабига мос оилавий турмуш тарзи ва ундаги муаммолар кенг ўрганилган. 3. Оилавий турмуш муаммолари нафақат бугунги кунда ва ҳатто қадим-қадимдан ҳам жамиятнинг илғор кишилари: уламолар, мутафаккирлар, зиёлию-олимларини қизиқтирган ва муаммою, сир- синоатларга бой ижтимоий турмушнинг устувор соҳаси сифатида ўрганиб келинган. Оилавий турмуш масалалари, эр-хотиннинг Ҳар иккала соҳадаги ишларни чуқур талқин қилиш тадқиқотимиз вазифаларини амалга оширишда муайян даражада ёрдам беради. 6.Мамлакатимизда оила ва никоҳ муносабатлари, оилавий турмушнинг турли жабҳаларига хос муаммолар, фалсафа, тарих, этнография, социология, педагогика, психология, ҳуқуқ фан соҳаларининг вакиллари томонидан муайян даражада ўрганилаётган бўлса-да, лекин оила ҳаётига хос баъзи бир муаммолар ҳали ҳам ўз долзарблигини сақлаб келмоқда. Чунончи, оила- никоҳ муносабатларининг беқарорлиги, ажралишлар сонининг ошиб бориши, оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатларда зиддиятлар ва кескинлишуви сақланиб қолмоқда. Жумладан, психология фанида оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари айнан ўзбек миллий-маданий муҳити шарт-шароитлари таъсири ну шу иккита эҳтиёжга урғу берилиши замонавий оила ўзининг бу икки энг муҳим вазифасини бажара олмай қолаётганлигидан гувоҳлик бермоқда. Ушбу ҳолни халқаро миқиёсда кўриш имконияти туғиладиган бўлса, қуйидагича тасвирлашнинг ўзи кифоя қилади. Бир қатор изланишларнинг кўрсатишича, хусусан Россияда қуйидаги сабаблар оилалар нотинчлигининг бевосита ва билвосита кўрсаткичлари ҳисобланади: туғилишнинг ҳалокатли равишда камайиб бораётганлиги, абортлар сони жиҳатидан дунёда энг юқори кўрсаткич, никоҳсиз туғилишларнинг ошиб бораётганлиги, болалар ва оналар ўлимининг ғоят юқорилиги, умрининг қисқалиги, бузилаётган оилалар сонининг кўплиги, муқобил никоҳ ва оила турларининг ўзгарувчанлиги (оналар оилалари, бирга яшаш, эр-хотиннинг алоҳида яшашига асосланган оилалар, ўз жинсидагилар билан қурилган оилал унинг ўзи топиши даркор. Замонавий инсоннинг ижтимоий тажрибаси, унинг дунё ҳақидаги билимлари тобора хилма-хил, зиддиятли, &#34;узуқ-юлуқ&#34; бўлиб борар экан, шахснинг ўз ўрнини эркин топиш майдони, бинобарин, унинг ҳаётий муаммолари майдони ҳам кенгая боради . Шундай қилиб, жамиятнинг ва унинг &#34;қуйи ячейка&#34;ларидан бўлган оиланинг ривожланиши ҳар хил оилавий муаммолар кўпайишига ва оқибат натижада замонавий оиланинг умумий таназзулига олиб келади. Бу тарзда таназзулга юз тутишнинг ижтимоий-психологик сабабларини таҳлил қилиб кўрайлик. Бунинг учун оиладаги қадриятлар мувофиқлиги, эр- хотинларнинг ролли установкалари, оиланинг сақланишини таъминловчи мотивлар, улар ўртасидаги фикрларнинг номутаносиблигига олиб келувчи омилларни, уларнинг ҳамкорлигини ифодаловчи ҳолатларга аниқлик ҳаракатлари, оиладаги функцияларини бажаришдаги фаолликлари изоҳланади. 2.Эр ва хотиннинг оилавий қадриятлар ҳақидаги ва ролли установкалар юзасидан тасаввурлари қиёсий таҳлил қилинади. 3.Бу босқичда оилавий шахслараро муносабат ва ўзаро таъсирланувда эр-хотинларнинг роллари мувофиқлиги даражаси 3-7 оилавий қадриятлар шкалалари ёрдамида аниқланади. Юқоридаги натижаларни қайта ишлаш босқичларига таянган, ҳолда тадқиқотимизда муайян аҳамиятга эга маълумотлар олишга эришилди. Оиланинг барқарорлиги, шахслараро муносабатнинг мақсадга мувофиқ кечиши унинг аъзолари, хусусан эр-хотинларнинг оилавий қадриятларни қандай даражада кундалик турмушда намоён қилишларига боғлиқ. Шу боис, тадқиқот натижаларига мурожаат қилайлик. Замонавий оилаларда э р- хотинларнинг оилавий қадриятлар тўғрисидаги тасаввурл 1.Жинсий муносабатлар. Методиканинг биринчи шкаласи жинсий муносабатларни аниқлашга йўналтирилган бўлиб, эр-хотинларнинг жинсий муносабатлардаги мувофиқлигини, оиланинг тинч-тотувлигида уларнинг аҳамиятини ёритиш имконини беради. Тадқиқот натижаларига мурожаат қиладиган бўлсак, ушбу шкала юзасидан эрлар 7,13+0,72, аёллар 6,72+0,67(р-фарқлар ишончлилиги кузатилмади) баллни намоён қилганликларини гувоҳи бўламиз. Натижалар эр-хотинларда ўртачадан юқори эканлигидан далолат бермоқда. Методиканинг шартига кўра, натижанинг бундай кўриниш олиши, оилада, эр-хотин муносабатларида жинсий масалаларни эътибордан четда қолдириш керак эмас, деган хулосани келтириб чиқаради. Нисбий маънода натижалар эр-хотинларнинг берган жавобларида жинсий мутаносиблик оилавий бахт, улар ўзаро эъзозланишининг муҳим шарт -шахслик мазмунини инобатга олган ҳолда эр-хотинлар ўртасидаги жинсий номутаносибликни ижобий ҳал этиш позициясига эга бўлиш: -эр-хотин ўртасидаги жинсий номутаносиблик бўлиши мумкин ҳодиса ва ундан фожиа ясамаслик лозим деган ижтимоий фикрни (хусусан эр- хотинларнинг ўзида, қон-қариндошлар ҳамда қўшнилар орасида) шакллантириш лозим. 2.Эр-хотинларнинг шахс сифатида мувофиқлиги. &#34;Турмуш мушт&#34;, &#34;Оиладаги бир гап кўп, бир гап кам&#34; деган шаклдаги фикрларни кўплаб учратамиз. Оилавий муносабатларда эр-хотиннинг ёки келин-куёвларнинг тўйга қадар бир-бирларига мувофиқ келиши (&#34;юлдузи юлдузига&#34; мос келиши тарзда бадиий тус бериши), ўзаро севги-муҳаббат ва ёқтириш асосида турмуш қуриш анча ижобий ҳолат сифатида қаралади. Навбатдаги &#34;Эр-хотинларнинг шахс сифатида мувофиқли кўрсаткичдан юқори эканлигидан далолат бермоқда. Бу эса эркаклар учун аёлларнинг манфаатлари, қизиқишлари, қадриятлар ориентациясига улар томонидан белгиланишга иштиёқ юқорилигини айтиш мумкин. Миллий маданий муҳитимизда ҳам хотин доимо эрни тушуниши, унинг фикрларига қаршилик билдирмаслиги, норозилик қилмаслиги ва сўзсиз бўйсуниши лозим деган позицияда туриш етакчилик қилади. Хотинларнинг натижалари эса эрлариникига нисбатан анчагина юқори. Бу эса аёлларнинг (қизларни) ўзларига турмуш ўртоқ танлашда оқилона ёндашишга мойил эканлигини англатади. Аёллар ўзбек этносидаги хотиннинг эрига тобе бўлиши, унинг манфаатларига мувофиқ хулқ-атвори ва қизиқишларини мослаштириш керак деган анъанавий тамойилга амал қилсалар-да, лекин бундай ҳолат кучли ҳиссий зўриқиш, фрустрацияга мойиллик, норозиликлар -эрларни хотинлари билан бўш вақтни бирга қизиқарли, мароқли ўтказиш тўғрисидаги фаолиятлари шаклланмаган. Айтиш жоизки, шахслилик идентификацияси оиладаги шахслараро муносабатларнинг меъёрида бўлишини таъминлашда бошқа омилларни ҳам инобатга олишга чорлайди. 3.Маиший-хўжалик юритиш. &#34;Бўш қоп тик турмайди&#34;, &#34;аввал иқтисод, кейин сиёсат&#34; шаклдаги нақлларни тез-тез такрорлаймиз. Оиланинг маиший- хўжалик фаолиятини кўнгилдагидек ўтиши эр-хотинларнинг муносабатларини, шунингдек, унинг барқарорлигини таъминловчи марказий омиллар сирасига киради. Аммо оиладаги маиший-хўжалик фаолиятини бошқаришда кимнинг етакчилик қилиши керак? деган савол кўндаланг туради. Методиканинг хусусиятига кўра, шкала бўйича юқори натижалар эр- хотинларнинг бир-бирига нисбатан маиший-хўжалик юритишга нис -баъзи бир таомларни тайёрлай билиш; -уй ҳайвонларини парваришлаш; -ўсимликларга ишлов бериш ва бошқа юмушларни бажариш малакаларига эга бўлиши жоиз. Узатилаётган қиз эса: -уйни саранжом-саришталаш; -пишириқлар ва мазали таомлар тайёрлай олиш; -ошхона идишларини тоза-озода сақлаш; -меҳмон кутишни уддалаш ва шу сингари ишларни моҳирона бажариш талаб этилади. Натижаларимиз эр-хотинларнинг жавобларига кўра, маиший-хўжалик юритиш фаолиятида ҳали нисбатан номутаносиблик ҳукмронлик қилаётганлигини кўрсатади. Натижада эр билан хотинларнинг хўжалик фаолиятидаги роллари ўзгаришига олиб келади, 4. Ота-она тарбиячилик функцияси. Бу шкала эр-хотинларнинг ота- оналик мажбуриятларига муносабати, фарзандлар шаклланишдаги шахсий позициялари, ота-оналик функцияларига тааллуқ тасаввурларини ифодалайди. Эр-х эса замонавий оиладаги ижтимоий-психологик муҳитда инқирозни юзага келтиради. Шунингдек, эр томонидан оиланинг маиший-хўжалик соҳасига асосий эътибор қаратаётганлиги, унда ота тарбиясининг ўрни бўшаб қолаётгани, онанинг уй юмушлари билан мутассил машғуллиги ўғил-қизлар доимий назоратидан четга қолишга олиб келмоқда. Натижалар эр-хотинларнинг ота-оналик, тарбиячилик установкалари бўйича тасаввурлари ижобий бўлса-да, лекин реал муҳитда бу мажбуриятлар &#34;бегоналашаётганга ўхшаб қолмоқда&#34;. 5.Ижтимоий фаоллик. Мазкур шкала эр-хотинларнинг ташқи ижтимоий фаоллигини, яъни касбий ва жамият ҳаётидаги оилавий муносабатлар барқарорлигини белгиловчи установкаларни акс эттиради. Эркак киши оилани моддий таъминлаш учун қандайдир ишнинг бошини тутган бўлиши керак. Эр-хотиннинг оиладан ташқари қизи Биринчидан, эр-хотинларнинг оиладаги эмоционал лидерликни, психологик муҳитни, ахлоқий ва ҳиссий қўллаб-қувватлаш ҳамда &#34;психотерапевтик муҳитни&#34; шакллантириш масаласини акс эттирса, иккинчидан, эр- хотинларнинг оила &#34;психотерапевти&#34; ролини бажаришга интилишини белгилайди. Натижаларнинг умумий мазмуни эр-хотинларнинг ўзаро ахлоқий ва ҳиссий жиҳатдан оила аъзоларини қўллаб-қувватлаши, уни ардоқлаши, унда психологик хотиржамлик ва барқарорликни мувофиқлаштиришни тақозо этади. Бизнинг тадқиқотимизда &#34;эмоционал-психотерапевтик&#34; шкаласи бўйича текширилувчилар қуйидаги кўринишдаги маълумотларни намоён қилдилар. Эркаклар 5,36  0,23 балл, аёллар 6,10  0,55 балл (р<0,05 га тенг бўлди). Натижаларимиз бир томондан ажойиб маълумотлар беришга, иккинчидан, анча таажжубли ҳолатг муҳаббатлари ҳам оиладаги ижтимоий-психологик муҳитнинг белгиловчи омилларидан бири деб қарайдиган бўлсак, классик психология вакили Э.Фроммнинг қуйидаги фикрига эътибор қаратиш жоиз: &#34;Отанинг фарзандларига муҳаббати мажбурият доирасидан, онанинг болаларига севгиси эса табиийдир 7.Ташқи жозибадорлик. Мазкур шкала эр-хотинларнинг ташқи қиёфалари ва уларнинг кийинишларини замон талаблари даражасига мослиги аҳамиятини белгиловчи установка ҳисобланади. Шкаладан кўриниб тургандек эр-хотинларнинг энг ёқимтой жуфтлик бўлиши ташқи жозибадорликка эгалик, бежирим ва замонавий кийинишга интилиши масаласи оилавий муносабатларнинг муҳим шартидир. Оилавий муносабатларда эр-хотиннинг бир-бирларига нисбатан ёқтириш ва ёқтирмасликларида дидга мос кийиниш, гўзал қиёфага ва ҳуснга эгалик, ўзаро таъбларин 2-жадвал Жин - Сий интим Шахсий иден - тифика - ция Хўжа- лик маи - ший Ота- o на тарбия - чи Ижти- моий фаол- лик Эмоци- онал психоте рапев- тик Ташқи жозиба- дорлик Оқш.э 4 8 7 5 5 5,5 6 Оқш.а 3 6 6,5 8 8 6 7 Оқм 1 2 1,5 0,5 3 0,5 1 Эр-хотинларнинг оилавий қадриятлар шкалалари бўйича кўрсаткичлар қўйидаги ҳулосани келтириб чиқарди: Тадқиқотимиз натижаларига кўра, эр-хотинлар жуфтлигининг оилавий қадриятлар бўйича мувофиқлиги маълум даражада экан. Эр-хотинларнинг оилавий турмуш фаолиятининг муҳим соҳалари бўйича фарқлари белгиланган меъёрдан ошиб кетган (белгиланган меъёр-3 баллдан ошмаслиги керак). Эр-хотинлар оилавий муносабатларида ота-онанинг тарбиячи сифатида, эҳтиёжлар, тасаввурлар, уларнинг турмуш мақсадлари муҳим ўрин тутар экан. Яна шуни айтиш жоизки, оилавий муносабатлардаги бе мувофиқлаштиришнинг таъминлашнинг ижтимоий- психологик механизмлари Шахслараро муносабатлар ижтимоий-психологик ва психологик муҳитни оптимал таъминлашга хизмат қилувчи асосий механизм ҳисобланади. Бугунги кунда оилаларда кутилаётган психологик инқирозлар шахс камолоти, шахслараро муносабатлар улардаги ижтимоий муҳит, қадриятлар бузилиши билан боғлиқдир. Оиладаги шахслараро муносабатларда эр-хотин, ота-она билан фарзандлар, келин билан қайнона-қайнота, келин билан қайн ака, қайн ука, қайн опа, қайн сингил ва бошқа яқин қариндошлар ўртасидаги муносабат жараёнларини кузатиш мумкин. Биз юқоридаги саволларга жавоб излаш маъносида Лирининг низоли вазиятларга муносабат тестидан фойдаланишни лозим топдик. Методика ёрдамида оиладаги эр-хотинлар ва қайнота-қайноналарни тадқиқ қилишни маъқул деб ҳи синалувчиларнинг &#34;Реал Мени&#34;, &#34;идеалдаги эр&#34; ва &#34;идеалдаги хотин&#34; тимсоллари бўйича баҳолаш мўлжалланди. 1-тенденция. Лидерликка мойиллик, ҳукмронлик, зулмкорлик. Ушбу тенденция бўйича натижалар эр-хотинларнинг &#34;Реал Мен&#34; доирасида 9,16  0,70 балл ва 8,45  0,52 балл билан қаноатланди. Айтиш жоизки, лидерликка мойиллик эрларда юқори бўлса-да, аммо аёлларда ҳам бу сифат қисман тенгдир. Оиланинг ҳар иккала аъзоси ҳам оилани бошқаришнинг адаптация босқичига эга, ҳаётий тажриба тўпланиб бораётганлиги ва унинг икир-чикирларида ўз шерикларидаги қайсидир етишмовчиликларни англай олганликларидан далолат беради. Бу ўринда лидерликнинг ўзи етарли эмаслиги, оилани бошқаришда тактик шарт-шароитларга сезгирлик, эр- хотинлар бир-бирини ижтимоий тан олиши, бир-бирларига и ишонч - ўзини яхши кўриш&#34; тенденцияси натижалари реаллик билан идеалликни тақозо этганлигини эътироф этади. 3.Талабчанлик-муросасизлик-шафқатсизлик. Бу тенденция таъсирчан- лик, танқидийлик, шерикнинг хатоларига бардошсизлик. Ушбу тенденция- нинг меъёрдан юқори натижалари истеҳзолик ва заҳархандаликни намоён қилади. &#34;Талабчанлик муросасизлик-шафқатсизлик&#34; тенденцияси бўйича кўрсаткичлар эр-хотинларнинг оилавий муносабатда, муросасизлик ва шафқатсизликка ўрин йўқлигини қайд қилади. Чунки улар муросасизлик, низо, ўзаро тушунмовчилик ҳеч қачон ижобий оқибатларга олиб келмаслигини ҳаётий тажрибалардан билишади. Натижаларимиз ҳам тенденция бўйича учинчи даражали кўрсаткичлар мақсадга мувофиқ эмаслигини тасдиқлади. Эркаклар &#34;Реал мен&#34; бўйича 10,6  0,69 балл, аёллар 7,25  0, Аёллар ҳам эркакларни талабчан бўлиш ва хотинларни эса нисбатан бўлса-да турмуш ўртоқларини тингловчан, бўйсунувчан шериги бўлиб қолиш тарафдоридирлар, аёлларнинг бундай натижаларини ўзбек халқининг этногенезидан излашга тўғри келади. Чунки қизни турмушга узатаётганда кексалар хотиннинг эрига нисбатан садоқати ва унга тобе бўлиши оилани мустаҳкамлашнинг шартларидан бири сифатидаги установкаларининг натижасидир. 4.Ишончсизлик-қайсарлик-салбийлик тенденцияси. Мазкур тенденция ишончсизлик, шубҳаланиш, рашк, жиззакилик, гина сақловчанликни аниқлашга ёрдам беради. Оиладаги шахслараро муносабатларда ишончсизлик, шубҳаланиш, рашк ва жиззакилик бузувчи омиллар сифатида иштирок этиши табиийдир. Мазкур муносабатларда тенгликни таъминлашда таъкидлаб ўтилган хусусиятлардан холи бўлган оиладаги ижтимои бўйича 8,15  0,77 балл, &#34;менинг идеалимдаги аёл&#34; бўйича 5,12  0,22 балл; (t=3,78, Р<0,001 га тенг) аёлларда: &#34;менинг идеалимдаги эр&#34; бўйича 8,45  0,66 балл, &#34;менинг идеалимдаги аёл&#34;6,56  0,37 балл) (t=2,52 Р<0,001 га тенг). Ишончсизлик-қайсарлик-негативизмда оилавий муносабатларда бузилишга замин яратади. Эр-хотинлар ва атрофдагиларнинг оила барқарорлиги учун ўз хатти- ҳаракат ва хулқ-атворларини назоратлашда, фаолиятда субъектив, яъни интериаллашган механизм юзага келгани маъқул. 5.Ён беришлик-беозор-пассив бўйсунувчанлик. Тенденция ўзига танқидийлик, вазминлик, мулойимлик, тобелик, уятчанликни баҳолаш имкониятини беради. Натижалар методиканинг хусусиятига кўра, биринчи ва иккинчи даражали кўрсаткичлар доирасидан ўрин олган: эркакларда &#34;Реал мен&#34; 4,45  поғонадан ўрин олган, яъни 8,28  0,76 балл (эрларда), 8,15  0,58 баллни (аёлларда) намоён қилди. Эркак ва аёллар бир-бириларида турмушда юқори ишонувчанликни намоён қилишга мойиллигини кўрсатмоқда. Эр турмуш ўртоғининг ишончини қозониши, унга ҳурмат ва қувонч бахшида қилиши, эъзозлаши аҳамиятлидир. Синалувчилар &#34;идеал&#34; лари бўйича иккинчи даражанинг юқори чегарасидаги натижаларни намойиш қилдилар. Уларнинг тасаввурларида эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига ишонувчанлигидан ташқари итоаткорликка ҳам мойил бўлишларини исташар экан. ўзбек миллий психологияси эр билан хотин муносабатларида эрнинг етакчи бўлиши авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъана ҳисобланади. 7.Кўнгилчанлик - мустақил эмас, ён берувчан. Ушбу тенденция ўзаро ёрдам, мулоқотмандлик, эътиборлилик, хайрихоҳликни ўлчаш имкон қилдилар. Эрлар оилавий муносабатларда (хусусан, атрофдагилар), билан хушмуомила, уларга монанд иш тутишни эътироф этсаларда, доимо ҳам камчиликларга нисбатан кечиримли ва кўз юмиб кетиш ҳам жоиз эмаслигини ифодаламоқдалар. Хотинлар эса атрофдагиларга муносабатда мулойим, ёқимтойлик, зарур бўлса камчиликларни кечириш ҳам муҳим хислат деган хулосани илгари суришга даъват этмоқда. Оилавий муносабатларда тенгликни таъминлашда эр-хотинларда хушмуомалалик, раҳмдиллик, фидокорлик жоизлигини эътироф этиш керакдир. II боб бўйича хулосалар 1.Оилавий шахслараро муносабатлар мураккаб тизимга эга бўлиб, унинг асосий бўғини эр билан хотин ўртасидаги муносабат ҳисобланади. Эр- хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ҳаёти ва фаолиятида намоён бўлади. 2.Эр-хотинларнинг жинсий муносбатларига оид қад 6. &#34;Мен&#34; нинг шаклланганлик даражаси шахслараро муносбатларда етакчи рол ўйнаши оиладаги ўзаро муносбатларда ҳам кузатилди. Эр- хотинларнинг &#34;Реал Мени&#34; билан &#34;идеал Мен&#34;и ҳамда &#34;хоҳишларига кўра эр ёки хотиннинг&#34; тимсолини баҳолаш тизими дифференциаллашган хусусиятга эга. Эрларда кўпроқ лидерлик, ўзига ишонч, мустақиллик, тиришқоқлик ва фаоллик юқори хусусиятлар тарзида мужассамлашганда, аёллар сабр- тоқатли, эътиборли бўйсунувчан эканликларида муносабатлар маромида бўлиши кутилади. Аёллар эрларини фаол, ўзига ишонган, талабчан, жиззаки бўлмаган, тингловчан, фидойи шахслиги бўлишини муносабатлар учун анча қўл келишини таъкидлашади. 51 III БОБ. ЗАМОНАВИЙ ОИЛАДА ЭР- ХОТИН МУНОСАБАТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 3.1. Замонавий оилаларда эр- хотин муносабатларини гуманизациялаш имкониятлари. Яқин йилларгача жаҳон психология фанида ягона инсонпарварлик анъанаси ривожланишининг икки йўналиши: диалектикматериализм фалсафасига асосланган психология ва инсонпарвар (ҳуманитар)лик психологияси ўзаро фарқланар эди. Бироқ, улар ўртасида азалдан принципиал фарқ мавжуд бўлиб, уни англаб етиш ва бартараф қилиш учун фақат кейинги даврдагина (ХХ асрнинг 90-йилларида) қулай мафкуравий ва илмий шарт-шароитлар яратила бошланди. Биринчи йўналишга асосланган психологияда ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс идеали ҳар доим пировард мақсад, идеал чегара ёки шахснинг камол топиши жараёни самараси ва ўзига хос андозаси (эталон) сифатида қ Инсонпарвар психологияда эса Америка инсонпарвар психологияси етакчилик қилади. Мазкур психология вужудга келган даврданоқ бир қатор тарихий, сиёсий ва умуммаданий вазиятлар тақозоси туфайли идеалнинг ҳаётдан ажралишига асосланган қалбаки тадқиқотчилик стратегиясини четлаб ўтишга муваффақ бўлинди. Америкалик психологлар тўлақонли фаолият кўрсатувчи инсон идеалини ёки аниқроғи, бу идеалнинг эмпирик моҳиятини ҳаётнинг ўзидан излашга (топишга) ҳаракат қилдилар. А. Маслоу, К. Рожерс ва бошқа психологлар томонидан реал кишилар, жумладан: олимлар, психотерапевтлар, ўқитувчилар, маъмурлар, сиёсий арбоблар ўрганилган ва улар ҳаётда ўзларини ўзлари ва касбий фаолиятларини фаоллаштиришга нисбатан мойилликлари намоён бўлишининг тадқиқ қилиниши шахс сифатида ривожланиш ва фаолият кўрсатишнинг идеал ша Никоҳ - эр билан хотин ҳаётидаги бир даврдир, чунки аслини олганда, уларга алоҳида ҳолда никоҳ керак эмас. Никоҳ оилани ташкил этиб, унинг муҳим вазифаси фарзандлар кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар давомийлиги билан ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлаш, муқаддас урф-одатларни сақлаш ва уни авлоддан-авлодга ўтказишдек вазифаларни амалга оширади. Бизнингча, оила ана шундай вазифаларни амалга ошириш учун инсонпарварлик психологиянинг асосий принципини қуйидагича ифодаласа бўлади. Фаровон турмуш ва оилавий бахт-саодатга эришиш учун оиланинг асосини ташкил этувчи эр-хотин зарур инсоний сифат ва фазилатларни эгаллаган, ҳар томонлама баркамол, бахтли-саодатли, фаровон турмушни таъминлашга қодир (тайёр) инсонлар бўлиши керак. Ушбу тамойил эр-хотин ва оиланинг бошқа аъзолари фаолиятини тўғри ва оқилона юритиш ҳисобланади. Оила аъзоларининг унинг даромадларини режали сарфлаши кундалик турмуш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, то кийим-кечак, ҳатто хўжалик асбоб- анжомларигача меъёр билан харид қилиш, тежамкорлик билан фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик унинг равнақ топиши ва гуллаб яшнаши учун имкон яратади. Оилавий шахслараро муносабатлар барқарорлигида &#34;Оила аъзоларининг онглилик ва маънавий ахлоқий мавқеи&#34; (ўринлар йиғиндиси 1,40; 92%) ҳам муҳим ўринда туриши қайд этилди. Албатта, оила аъзоларининг онглилик ва маънавий ахлоқий мавқеи ундаги шахслараро муносабатларнинг барқарорлиги учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир онгли инсон у ёки бу нарсанинг моҳиятини, қадр-қимматини, аҳамиятини тўғри англайди ва уни муносиб баҳолай о самимий, эрнинг хотинига, хотиннинг эрига нисбатан ўзаро ҳурмати, меҳр- муҳаббати ва иффати асосида қурилсагина унда мусаффо маънавий муҳит юзага келади, шахслараро муносабатлар барқарорлиги янада мустаҳкамланади. Эрнинг хотинга, хотиннинг эрга бетакаллуфлиги, бир- бирига қўпол муомаласи, оилавий турмуш билан боғлиқ иқтисодий, ташкилий, тарбиявий ва маънавий қийинчиликларни енгишдаги турли фикрлилик, келиша олмаслик ҳолатлари аста-секин ундаги шахслараро муносабатларнинг бузилишига, яъни оиланинг инқирозига олиб келади. Эр-хотиннинг оила бошқарувидаги иштироки унда роллар ёки меҳнат тақсимоти (ўринлар йиғиндиси 2,00; 80%) муҳим аҳамият касб этиши қайд қилинди. Оилавий муносабатлар маданиятининг такомиллашуви турли ижтимоий тарихий даврларда турлича хусусиятга эга бўлган. У ҳудудий, миллий келиши мумкин. Жинсий мослик эса-жинсий қониқиш, бир-бирига ишонч, меҳр-муҳаббатли, садоқатли, ҳамдам-ҳамфикр бўлишга, оила ғурури ва шаънини сақлашга чорлайди, унинг мустаҳкам ва барқарорлигини таъминлайди. Тадқиқотларимизда янги оиланинг &#34;уй-жой билан таъминланганлиги&#34; (ўринлар йиғиндиси 2,40; 72%) ҳам унинг барқарорлигини таъминловчи муҳим таркиб эканлиги тан олинганлиги ижтимоий-психологик воқеликдир. ўзбекларнинг миллий-маданий ва ҳудудий хусусиятларига кўра, ҳар бир оила уй-жой билан таъминланган бўлиши керак. Шу боис, ўзбек оиласида ўғил фарзанд туғилса, ота-она тезда уй-жой қуриш ташвишига тушадилар, чунки улар улғайиб турмуш қурганларида уйли-жойли бўлишлиги оиланинг тўла-тўкис фаолият кўрсатишига, унинг аъзолари эркин ва фаровон турмуш кечиришига асосдир. Уй-жой қуриш мур эҳтироми, бўйсуниши, итоаткорлиги, унда эркакнинг муҳим рол ўйнаши, ота-онага нисбатан муносабатнинг алоҳида аҳамият касб этиши, аёлларга нисбатан эъзоз, уларни авайлаб-асраш ҳиссининг кучлилиги, оила ғурури ва шаънини ҳимоя қилиш аъзоларнинг бурчига айланиб қолганлиги, туғилиб ўсган жойига алоҳида меҳр-муҳаббат туйғусининг мавжудлиги хосдир. Ўзбекларда оилавий низоларни келтириб чиқарувчи омилларни илмий жиҳатдан орқали ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий- психологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилди. ўтказилган анкета сўров натижаларига (6-жадвал) кўра, эр-хотин феъл-атворининг мос келмаслиги (ўринлар йиғиндиси 1,20; 96%), оилада фарзандсизлик (1,30; 94%), эр ва хотин ўртасида севги ва меҳр-муҳаббатнинг етарли эмаслиги (1,45; 91%), оила бюджети уриниш эди: &#34;... айнан оиланинг барбод бўлиши аниқ хавфга айланган ўша даврда оилавий терапея уни даволашнинг ўзига хос услуби сифатида янги бир ички имконият сифатида намоён бўлди. Тараққиёт психологияси ижтимоий психология билан биргаликда оилавий психотерапияни, яъни оилани тушуниш учун янги психологик асосни юзага келтиришга ҳаракат қилади [114; 71]. Оилавий психотерапияга доир энг мукаммал қўлланмаларда бу илмий- амалий фанга шундай таъриф берилган: Оилавий терапия профилактика, касалликларни даволаш ҳамда шундан кейинги ижтимоий меҳнат реабилитацияси мақсадида уни ўрганишни ва унга таъсир кўрсатишни қамрайдиган психотерапиянинг бир соҳаси ҳисобланади. Оилавий психотерапия усуллари энг аввало, психозга хос бўлмаган психоген бузилишларда, алкоголизмда, гиёҳвандликда, психатия, псих мамлакатингни тартибга келтиришни хоҳласанг, дастлаб вилоятни тартибга келтир. Агар сен вилоятни тартибга келтиришни истасанг, аввалига шаҳарларда тартиб ўрнат. Шаҳарларда тартиб ўрнатиш учун оилаларни батартиб қилмоғинг лозим. Агар сен оилаларда тартиб ўрнатишни хоҳласанг, аввало ўз оилангда тартиб ўрнатишинг керак. Сен ўз оилангда тартиб ўрнатишни истар экансан, дастлаб ўзингни тартибга солмоғинг жоиз [114; 77]. Хуллас, &#34;оилаларда тартиб ўрнатиш&#34; га даъват этилган оилавий терапия пировард натижада инсонпарвар психологик амалиёт сифатида намоён бўлади [114; 128]. Бизнинг назаримизда, у ўзининг бу хусусияти билан замонавий оила ривожланишида, унинг базавий ижтимоий йўналиши марказида инсон туриши туфайли уни ўзгартирадиган инсонпарварлик майлларига ёрдам беришга даъват этилган. Ага қариндошларнинг хулқ-атвор хусусиятлари ва уларда ўзаро муносабатларга мос равишда шаклланган муомала-муносабат маданияти даражалари ўртасидаги тафовутларни ўрганиш ва шунга хос психотерапевтик воситалардан ўринли фойдаланиш орқалигина уларни бартараф қилиш мумкин. Биз тадқиқотларимиз давомида оиладаги шахслараро муносабатларда низоларни келтириб чиқарувчи 50 дан зиёд омиллар таъсирини ўрганган бўлсак-да, лекин улардан энг муҳимлари деб баҳоланган 20 та омил тўғрисида фикр юритишга қарор қилдик, холос. Респондентларга &#34;Қуйидаги омилларни сизнинг оилангиздаги шахслараро муносабатларда низоларни келтириб чиқарувчи сабаблар сифатида намоён бўлишини баҳолангў&#34; (&#34;кучли&#34;, &#34;ўртача&#34;, &#34;кучсиз&#34;, &#34;учрамайди&#34; кўринишида) деб берган саволимизга улар қуйидагича жа фарзандсизлик (4%) омиллари туфайли уларда кучли низолар келиб чиқиши деярли кузатилмайди. Айнан мазкур омиллар жуда кам сонли оилалардагина оилавий низолар учун &#34;ўртача кучли&#34; ва &#34;кучсиз&#34; сабаблар сифатида умумий қайд этилмади. Ўзбек оилаларидаги оилавий низолар ва келишмовчиликлар кўпинча кучсиз ҳарактерда бўлиб, буларнинг келиб чиқишида унинг аъзоларида муваққат нохуш кайфиятларнинг юзага келиши (55%), оила манфаатига мос соҳада ишламаслик (44%), дунёқараш ва маслакларнинг номувофиқлиги (38%), уй ишларида баъзан саранжом-саришта ва орасталикнинг бузилиши (37%), болалар тарбиясига муносабат (35%), уй ишларининг тақсимоти (25%) таъсирчан сабабдир. Энг муҳими, тадқиқот ўтказилган оилаларнинг аксарият кўпчилигида унинг барқарорлиги ўзгаришига ва ундаги зиддиятлар кучайиш туф ривожланиш қонуниятларини илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиш унда юзага келадиган келишмовчиликлар ва зиддиятларнинг олдини олишга, уни бузилишлардан сақлаб қолишга, унинг барқарорлигини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Биз тадқиқотимиз мақсадидан келиб чиққан ҳолда оиладаги шахслараро муносабатларда учрайдиган салбий-ахлоқий иллатларни ҳам ўрганишга ҳаракат қилдик. Респондентларга &#34;Сизнинг оилангизда шахслараро муносабатларда кўпроқ қандай сабаблар асосида зиддиятлар, келишмовчиликлар юзага келади&#34; деган савол билан мурожаат қилганимизда, улар бесабрлик, ўзгани тушунмаслик, эътиборсизлик, қизғанчиқлик, жиззакилик, уқувсизлик, билимсизлик, бепарволик, лоқайдлик, қўпол муомала сабабли юзага келишини, баъзи оилаларда бетакаллуфлик, дидсизлик, уятсизлик, мунофиқлик ва ҳатто бузуқлик ва ўзининг ҳаётий ҳолатини яхшироқ ҳамда тўлиқроқ тушунишга имкон беради. 3.Психолог ўзи муаммолардан холи, мулоқот учун очиқ, унинг &#34;бу ерда ва энди&#34; вазиятида келиб чиқадиган ўз фикрлари ва туйғулари мижоздан мулойим табассум орқасида ёки ҳамма нарсани билгучи эксперт ниқоби билан яширинмаган (очиқ) бўлсагина унга ёрдам бера олади. Психологнинг самимийлиги мижозда ҳам самимият уйғотади, унинг суҳбатдошга умуман, маслаҳат олиб борилаётган вазиятга, охир оқибатда эса ўзига-ўзи ишончни оширади. Ифодали айтадиган бўлсак, психолог мижоз учун ўзига хос жонли кўзгуга айланган тақдирдагина унга ёрдам бера олади. Бу кўзгу мижозга тўлиқ очилган бўлиши, маслаҳат берилаётган вазиятда мижоз ички дунёсининг турли томонларини акс эттириши ва ниҳоят мижозга унинг руҳий оламининг аниқ ва қалбакил ўтиш ҳолати сифатида таърифлаш ҳам мумкин. Унга оиланинг анъанавий, енгил тушуниб олинадиган йўналганлиги ва оилавий турмушнинг тўла англанмайдиган таърифлари мажмуасининг кучайиши хосдир. Анъанавий оила йўналишини ўзгариш жараёнлари сиртдан қараганда, узлуксиз инқироз, барқарорликнинг, гармониянинг бузилиши (инқироз) тарзида намоён бўлмоқда. Хусусан, ҳамма жойда никоҳ бузилишлари сони ошаётганлиги қайд этилиши шундан гувоҳлик бермоқда. Шу соҳада олиб борилган илмий тадқиқот натижаларининг гувоҳлик беришича (100, 185, 187, 189, 192,), 1970 йилларнинг ўрталаридан то ҳозиргача АҚШ ва Россияда ҳар йили ажралишлар натижасида 50 фоиздан 80 фоизгача оила бузилмоқда, бунинг устига айнан кейинги йилларда ажралишларнинг сони, айниқса кўпаяётганлиги кузатилмоқда. Масалан, АҚШда никоҳ бузилишлари сон ҳаётларини ўзаро бир-бирлари билан ҳамкорликда бўлишга қарор қилган кишиларнинг ҳар қандай бирлашмасини оила деб ҳисоблаш лозим&#34;. Бу таъриф &#34;анъанавий&#34; ўзак (нуклеар) оилани ҳам кенгайтирилган ва қариндошлик алоқалари тизимидан тортиб, то ота-оналардан бири бўлган ва бирга яшайдиган бир жинсдаги шерикларгача ўзгариб турадиган бошқа турмуш услубларини ҳам ўз ичига олади. Оила таърифининг муҳим унсурлари шундан иборатки, бу бирлашманинг аъзолари ўзларига оила сифатида қарайдилар, ўзаро бир- бирига интилиш (аффиляция)ни ҳис қиладилар ва ўзларини бир-бирларига ғамхўрлик қилишга бағишлайдилар[184; 285]. Оила инсоний муносабатларнинг ўзига хос &#34;тажриба&#34; лабораторияси бўлиб, унда ҳар хил тажриба ўтказишлар тўхтамайди. Бизнинг фикримизча, бу соҳада алғов-далғовликдан тартибга ў мувозанатлашган шахслараро муносабатни яратиш ўзига хосликка эгалиги учун жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Оиладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, аъзоларининг маънавий жиҳатдан камолоти ижтимоий- психологик муҳитни таъминлашда ҳамда унинг барқарорлигини қарор топтиришда муҳим ўрин тутади. Инсонлар орзу қиладиган оила ўзининг қайсидир жиҳатлари билан реал турмушдаги оилаларга ибрат-намуна бўлиши назарда тутилади. Бу эса ушбу мазмундаги оиланинг яққол андозавий тасвирини (идеал проекциясини) ишлаб чиқишни тақозо этади. Оила ижтимоий-тарихий тараққиётнинг натижаси ва буюк неъматидир. Биз оиланинг андозавий тасвирини ишлаб чиқишда психиканинг муҳим хусусиятларидан бири тарихийлик ва унинг даврий хусусиятга эга эканлигини инобатга олиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки оиланинг шаклланиши ва ун 2.Инсонпарварлик психологияси инсон ҳаётининг ижтимоий шарт- шароитларига, айниқса, шахсларнинг никоҳ ва оиладаги ўзаро муносабатлари контекстига алоҳида эътибор беради. Унга кўра, никоҳга кирувчилар (оила қурувчилар) дастлаб жамиятда мустакил яшашни, турли ижтимоий гуруҳлар доирасида муомала қилишни, шахслараро мулоқотнинг ҳар хил (зарур) шакллари ва усулларини ўрганиб олиши шартдир. 3.Оиладаги шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлашда эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат ва ишончнинг бўлиши (96%), аъзоларининг бир-бирини яхши тушунишлари (95%), фарзандлар (95%), муомала одоби (93%), унинг моддий таъминланганлиги (92%), аъзоларининг онглилик ва маънавий-ахлоқий мавқеи (92%), унда роллар тақсимотининг ўринлилиги (80%), жинсий мослик (жинсий қониқиш) (74%), уй-жой билан таъминланганлик ( келмаслиги, рашк ва ишончсизлик, иқтисодий таъминотдаги камчиликлар, оила бюджетини оқилона бошқара олмаслик, уй ишларининг саранжом- саришта ва ораста эмаслиги, ота-она ва қариндош-уруғларга муносабатнинг меъёрида эмаслиги, яшаш шароитининг ноқулайлиги, гап олмаслик ва келишмовчиликлар сабаб бўлиши аниқланди. 7.Тадқиқотларимиз натижаларига кўра, 94% оилалар фарзандлар туфайли бахтиёр эканлиги, 72% ида ўзаро муносабатларда низолар учрамаслиги, 68% ида ичиш, чекиш ва бошқа қусурлар сабабли низолар қайд этилмаганлиги, 66% ида эр-хотиннинг жинсий мослиги, 64% оилаларда севги ва меҳр-муҳаббатнинг мавжудлиги, 64% ида яшаш шароитининг қулайлиги, 62% ида рашк ва ишончсизликнинг учрамаслиги, 62% ида ота-оналар билан ҳамжиҳат ва ҳамфикрлик устунлиги, 60% ида ота-она ва қариндош уруғларга муносабатн Х У Л О С А Л А Р Ўзбек оиласининг миллий-маданий ва ижтимоий-психологик хусусиятларини ҳисобга олмай туриб оила-никоҳ муносабатларини, оилавий турмуш фаолиятини, унинг барқарорлиги ва фаровонлигини мақсадга мувофиқ йўсинда ташкил этиш ва амалга ошириш мумкин эмас . Тадқиқот натижасида ўзбек оиласининг миллий қиёфасини белгилайдиган (ойдинлаштирадиган) ижтимоий-психологик асослар муайян даражада ёритилди. Биз ўзбек ҳалқининг урф-одатлари, анъаналари, маданияти, турмуш тарзини, шунингдек, ҳудуднинг оила ҳаёти ва фаолиятига таъсир этадиган хусусиятларини ҳамда ижтимоий маданий муҳитни мазкур оиланинг миллий қиёфаси моҳиятини ташкил этувчилар сифатида эътироф этдик. Оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг муқаддас китоблардаги баёни ва шарқ мутафаккирлари асарларидаги талқинни жиддий асарлари ҳимояга тавсия этилган диссертация ишининг назарий методологик асосини ташкил қилди. Албатта тадқиқотимиз олдига қўйилган масалаларни ҳал қилишга методологик ёндашувимизда чет эл муаллифларидан К. Аронс, К. Витек, В.Вунд, А.Маслау, Т.Персон, К.Р.Роджерс, Ж.Роланд, Ж.Течман, З.Фрейд, Э.Фромм, Г.Энтоне, К.Г.Юнг, М.Хансон ва бошқаларнинг методологик нуқтаи назарлари ҳам алоҳида эътиборга олинди. Биз амалга оширган тадқиқот натижалари дастлабки илмий фаразимизни тўла тасдиқлайди ва қуйидаги умумлашган хулосаларни чиқариш имконини беради. 1.Олинган маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ўзбек халқининг узоқ тарихга эга ижтимоий-маданий муҳити, турмуш тарзи, маданияти, миллий онги ва ўзини ўзи англаши, миллий характери, хулқ-атвор стереотиплари ва ўзига хослигини илмий ўрганиш оила б 4.Жамиятнинг ижтимоий тарихий тараққиёти ва унда кечган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва маърифий ўзгаришлар оила турмуш тарзига бевосита таъсир этган (акс этган). Оила тараққиёти тарихининг ҳамма босқичлари ва замонларида оилавий турмушга хос турли муаммолар шаклланган ва улар жамиятшунослик, инсоншунослик фанларининг муҳим масалалари сифатида қаралган. 5.Оилавий турмуш масалаларини ўрганган узоқ ва яқин чет эл психологияси айнан оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганмаган бўлса-да, унинг барқарорлигини сақловчи ёхуд бузилишларига олиб келувчи иқтисодий, ижтимоий-биологик, ижтимоий-психологик, маънавий-маданий, ҳиссий-эмоционал, тарбиявий-педагогик омиллар таъсирини ўрганганлар ва оилавий турмуш муаммоларини ечиш билан боғли 8. Оилавий муносабатларни инсонпарварлаштиришда инсонпарварлик психологиясининг &#34;ҳаётдан-идеалга&#34; қоидасига амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, никоҳга кирувчилар (оила қурувчилар) дастлаб оилавий турмуш тарзи тўгрисидаги реал тасаввурларга эга бўлиш билан бирга жамиятда мустақил яшашни, турли ижтимоий гуруҳлар доирасида муомала қилишни, шахслараро муносабатнинг ҳар хил (зарур) шакллари ва усулларини эгаллай олиши шарт. 9. Ўзбек оилаларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини белгилашда эр-хотин муносабатларидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, бир-бирини яхши тушуниш, фарзандлар, муомала одоби, онглилик ва маънавий ахлоқий мавқе, унинг моддий таъминланганлиги, уй-жой билан таъминланганлик, роллар тақсимотининг мослиги, жинсий мослик муҳим омиллар ҳисобланади. 10. Тадқиқот давомида АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1.Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т.: Ўзбекистон . 1998. - 64 б. 2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан қолсин. Т.2. -Т.: Ўзбекистон . 1996. -366 б. З. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқини - халқ, миллатини - миллат қилишга хизмат этсин. -Т.: Ўзбекистон . 1998 -30 б. 4. Каримов И.А Маънавият юксалиш йўлида. -Т. : Ўзбекистон . 1998. -480 б. 5.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. -Т.:Ўзбекистон . 1998. -32 б. 6. Каримов И.А. Хавфсизлик ва 6арқарор тараққиёт йўлида. -Т.: Ўзбекистон . 1998. -432 б. 7.Каримов И.А. Юксак маънавият –енгилмас куч. -Т.: Маънавият. 2008.-176 б 8 .Абдурауф Фитрат. Оила. - Т.: Маъ навият . 2000. -112 б. 9.Абрамов М.С. Мужчины и женщины. - Т.: Медицина . 1990 . -160 с. 10.Абу Наср Фаробий. Фозил одамла 18.Давлетшин М.Г., Шоумаров Ғ.Б. Замонавий ўз6ек оиласи ва унинг психологик хусусиятлари. / Ўзбек оиласининг этнопсихологик муаммолари. Респ. Илм. амал. анж. маъруза қисқача баёни. -Т., 1993. -3-5 б. 19. Дробижева Л.М., Кузнецов И.М., Кцоева Г.У. Некоторые проблемы этнопсихологиических исследований //Психол.журнал.1988.-Т.9.№3.-С.26-34. 20.Душков Б.А. Актуальные проблемы этнической психологии // Психол.журнал. 1981. Т.2. №5. -34-35 с. 21. Елизаров В.В. Перспективы исследования семье: анализ моделирование, управление. -М.: Мысль. 1987. -164 с. 22.Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси.Т.: Фан. 1994.-312 б. 23. Кайковус. Қобуснома. -Т.: Истиқлол. 76 б. 24.Каримова В.М. Социальных представления об узбекской семье у юношей и девушек: Автореф. дисс. … док. психол. наук. -Т., 1 994. -40с. 25.Ковал 37. Самаров Р. Тожик оиласида эр-хотин низоларининг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари. //Психол. Фан. номз. … дисс. -Т.,1997.-141 б. 38. Согинов НА. Шоумаров Ғ. Б. Ўзбек оилалрида ажралиш ва унинг ижтимоий психологик хусусиятлари. //Респ. Илм.амал. анжум. маър. қисқ. баёни. -Т., 1993. -49 б. 39. Узоқов Х., Ғозиев Э., Тожиев А. Оила этикаси ва психологияси. - Т.: Ўқитувчи. 1992.- 128 6. 40.Усмон Турон,Туркий Халқлар мафкураси -Т.:Чўлпон.1995.-104 6. 41 . Усмонов Р. Саодатнома. -Т.: Ўқитувчи, 1995.-368 б. 42. Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. -Т.: Маънавият, 1998. -112-б. 43. Файзиева М.Х, Жабборов А.М. Оилавий муносабатлар психологияси. -Т .: Янги аср авлоди. 2006.-1…б 44. Фрейд З. Психология бессознательного. -М. , 1989. - 448 с. 45. Фромм Э. Азбука для родителей . //Пер с 54 .Энтоне Гидденс. Социология. -Т.:Шар қ . 2002. -848 б. 55. Юнг К.Г. Проблемы души нашего времени. -М. , 1994. 56. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. -Т. , 1971. 57. Қуръони Карим. Алоуддин Мансур таржимаси. -Т.: Чўлпон . 1992. - 3-237 б . 58.Hareven T.Historical Analysis of the Family // Handbook of Marriage and the famile.- N.Y.L., 1987. 59.Maslov A.H The father reachers of Human Mature, N.Y. 1972. 60. Rogers C. Becoming Partners: Marrige and iқ Alternatives. NY. 1972. 61 . Rogers N. Emerging Woman. A Decade of midlife Transitions-santa Rosa, 1980. 62.Roland. J Osychological pattering in miirage-Rsychological Bullen, 1963. Vol. 60. №2. 77 10,76 10,2 6,35 6,56 7,52 10,33 6,28 7,26 024681012 Лидерликка мойиллик Ишончсизлик Кунгилчанлик &#34;Реал Мен&#34; &#34;Менинг идеалимдаги аёл&#34; &#34 024681012 Лидерликка мойиллик Ишончсизлик Кунгилчанлик &#34;Реал Мен&#34; &#34;Менинг идеалимдаги аёл&#34; &#34;Менинг идеалимдаги аёл&#34;78
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha