Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 75000UZS
Hajmi 638.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 19 Mart 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Diplom ishlar
Fan Huquqshunoslik

Sotuvchi

Rajabov Yorbek

Ro'yxatga olish sanasi 19 Mart 2026

0 Sotish

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти

Sotib olish
Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда
прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
Режа:
Кириш
Асосий қисм 
I БОБ. Прокуратура органларини шакллантириш тартиби .
1. Ўзбекистон   Республикаси да   прокуратура   органларини   вужудга   келиши   ва
унинг ривожланиш босқичлари............................................................................ 10-22
2. Россия   Федерацияси   ва   Қозоғистон   Республикаси да   прокуроратура   фаолияти
ва уларни шакллантирилиши …… .................................................. …… .... ... ... . .. ..23-33
3. Франция ,   Германия   ва   АҚШ   давлатларида   прокуроратура   фаолияти   ва   унинг
ўзига хос томонлари …………………………… ................................................ ….34-60
II БОБ. Прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари .
1. Ўзбекистон   Республикасида   прокуратура   органлари   фаолиятининг   асосий
йўналишлари ва бунда Бош прокурор буйруқларининг   ўрни............................. 61-75
2. Россия   Федерацияси   ва   Қозоғистон   Республикаси да   прокуратура   органлари
фаолият и нинг асосий йўналишлари  ҳамда ўзига хос томонлари.................... 76-80
3. Франция ,   Германия   ва   АҚШда   прокуратура   органлари   фаолият и нинг   асосий
вазифа лари,   ваколатлари   ва   прокуратура   органларининг   қуйидан   юқорига
қ а раб жойлашуви  ........................................................ …… ....... .. ... .....................81-92
Хулоса    ………………………… ......... ……..… ................ …… …………. ………...…… 93 -10 6
Фойдаланилган адабиётлар …………… .. ……… ........................... …………….…10 7 -10 9 1 К ириш
Мавзунинг   долзарблиги.   Бугун ги   кунда   ҳаммамизга   маълумки   дунё даги
кўпгина   давлатлар нинг   интеграциялаш уви   кузатилмоқда.     Бунда н   албатта,   ҳеч   қайси
давлат  четда қолмайди, айниқса, ривожланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган давлатлар
интеграциялашув   ва   фуқаролик   жамиятини   қуришда   бир   ёқадан   бош   чиқариб   ҳаракат
қилмоқдалар. Агар  халқаро майдон даги   қонунчилик масалаларига  ҳам  назар ташлайдиган
бўлсак, шунга амин бўламизки, қонунлар кундан-кунга унификациялашмоқда, бу албатта,
давлатларнинг ўзаро ҳар томонлама яқинлашуви билан боғлиқ   ҳолат дир. Айниқса, инсон
манфаати учун хизмат қилувчи қонунларнинг кўпайиши ва аксарият давлатлар томонидан
мазкур   қонунларнинг   амалда   тадбиқ   этилиши   умуминсоният   цивилизацияси   ривожига
туртки   бўлмоқда.   Айниқса,   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органларнинг   ягона   ғоя   асосида
бирлашуви  ва илғор тажрибаларини ўзаро алмашуви  бунинг яққол мисолидир. 
Ҳозирги   пайтда   даврнинг   ўзи   биз   ҳуқуқшунослар нинг   олдига   бир   қанча
масалаларга   ойдинлик   киритишни   тақазо   этади,   мазкур   масалаларга,   аввало,   ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг ҳозирги пайтдаги ҳуқуқий аҳволи, жиноятчиликка қарши
курашнинг   илғор   методларидан   самарали   фойдаланиш   мезонлари,   қонунчиликдаги
бўшлиқларни   тўлдириш,   қолаверса ,   айрим   ривожланган   хорижий   мамлакатларнинг   узоқ
йиллик   тажрибаларидан   унумли   фойдаланиш   тартиби   каби   масалалардир.   Ушбу
масалаларга   ойдинлик   киритиш   ва   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органларнинг   ҳозирги
замонга   мос   тарзда   фаолият   юритишини   таъминлаш   ҳуқуқшуносларнинг   вазифалар идан
биридир .   Шу   жумладан,   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатларда   фаолият   юритаётган
прокуратура   органларининг   ўзига   хос   томонларини   ўрганиб   чиқиш   ва   таҳлил   этиш,
ҳозирги   даврнинг   долзарб   муаммоларидан   биридир.   Чунки   дунёда   кечаётган   суд-ҳуқуқ
ислоҳотлари   ҳеч   қайси   давлат   ва   жамиятни   четлаб   ўтмайди.   Айниқса,   мустақилликни
эндигина   қўлга   киритган   давлатларда   мавжуд   қонунчиликни   янгитдан   ислоҳ   этиш   ва
қонунчиликдаги   бўшлиқларни   янги     қонун-қоидалар   билан   тўлдириш   долзарблигича
қолмоқда.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримов нинг   Олий   Мажлис
Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма   мажлисида   қилган   "Бизнинг   бош
мақсадимиз   -   жамиятни   демократлаштириш   ва   янгилаш,   мамлакатни   модернизация   ва
ислоҳ   этишдир"   номли   маърузаси   мам лакатимизда   давом   этаётган   ислоҳотлар
жараёнининг янги  даврини бошлаб берди. 2 Жаҳон   давлатчилик   назарияси   ва   амалиётида   давлат нинг   асосий   функциялари
сифатида   қонунчилик,   ижро   ва   суд   фаолияти   эътироф   этилган.   Уларнинг   ҳар   бири
мустақил равишда тегишли  давлат органлари  томонидан амалга оширилишида  давлат ва
халқ манфаатлари ўртасида ўзаро  муштараклик намоён бўлади.
Мамлакатимизда   олиб   борилаётган   барча   ижтимоий   ислоҳотларнинг   негизида
асосий   бош   ғоя   қилиб   юрт   тинчлиги   ва   халқ   фаровонлиги   мақсад   қилиб   олинган   экан,
шубҳасиз ,   халқаро   майдондаги   тажрибаларни   ўрганиш,   тегишли   хулосалар   чиқариш   ва
тажрибаларни амалиётда қўллаш орқали бу мақсадларга тезроқ эришиш мумкиндир.
Халқаро   ҳуқуқнинг   умумэътироф   этилган   қоидаларнинг   устуворлигини   тан   олган
ҳолда   ҳамда   унга   оғишмай   амал   қилаётган   демократик   давлатлар   йўлидан   бораётган
Ўзбекистонда   яшар   эканмиз,   дунё   тажрибасини   чуқур   англаш   ва   ривожланган   хорижий
мамлакатларнинг   амалиётини   қўллашни  даврнинг  ўзи   талаб   этади .   Бу  орқали  биз   давлат
ва жамият   ҳаётини   эркинлаштириш,   инсон  ва фуқаролар  ҳуқуқ   ҳамда  эркинликларининг
кафолатлари   механизмини   яратиш   борасида   жаҳондаги   етакчи   давлатлардан   андоза
олишимиз   фойдадан   ҳоли   эмас   деб   ўйлаймиз.   Проку ратура   соҳасидаги   янгиликларни
янада кенгроқ тушуниш  ва ўрганиш юристларга катта имкони ят лар эшигини очади .   
Мамлакатимиз   раҳбари   И.А.Каримов     Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг   14   йиллигига     бағишланган   тантанали     маросимдаги     маърузасида
“юксак     даражада     тараққий     топган     демократик     давлатларнинг     ўзини   ҳар   томонлама
оқлаган   тажрибасини   танқидий   таҳлилдан   ўтказиб,     ўзимизга   қабул   қилиш   ва   жорий
этиш ,   шу   асосда     ҳаётимизни     қуриш”ни       бугун     изчиллик   билан   амалга   оширилаётган
тинч   ва   фаровон     ҳаёт     қуриш   йўлининг   қонунчилик     негизлари   учун   асосий     мезон
сифатида     таърифлаган   эдилар. 1
  Дарҳақиқат   дунёнинг     энг   тараққий     этган   давлатлари
тажрибаси   ва   ҳуқуқ   ислоҳотлар и ни   ўрганиш,   уни   таҳлил   қилиш     бугунги   кунда   суд
тизимида  ислоҳотлар олиб   борилаётган    давлатимиз     суд- ҳуқуқ   ислоҳотларининг   муҳим
йўналиш ларидан бир и дир.  
Тўғри, прокуратура фаолияти бутун дунёда бир-бирига жуда ўхшаш , уларни асосан
фаолият   йўналишлари   боғлаб   туради ,   лекин   ўзаро   фарқлар и   ҳам   ҳозирда   етарли
давражада мавжуд.
Масалан   олайлик,   собиқ   СС С Р   дан   ажралиб   мустақил   бўлиб   чиққан   давлатлар ,
жумладан ,   МДҲ   давлатлари   жиноят   қонунчилиги   ва   жиноят-процессуал   қонунчилик
соҳаларини   ислоҳ   этиш   замоннинг   талаби   бўлмоқда,   эски   догматик   қонунлар   билан   эса
ишлаб бўлмайди. Буни ўз вақтида тўғри англаган ҳолда Президентимиз ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи   органлар   олдига   бир   қанча   вазифаларни   қўйди.   Жумладан,   халқ   манфаати   ва
1
  Каримов.И.А.   Инсон   манфаатларини   таъминлаш,   ижтимоий   ҳимоя   тизимини   такомиллаштириш   -   устувор
вазифамиздир. // Халқ сўзи, 2006 й. 8 дек абр, 2 б . 3 жамиятни   ривожланиш   стратегиясига   мос   келувчи     қонунларни   яратиш   ҳамда   ҳаётга
тадбиқ   этиш   бош   вазифаларимиздан   бири   сифатида   эътироф   этилди.   Қонунларни   ислоҳ
этиш   йўлида   эса   ривожланган   айрим   хорижий   мамлакатлар   тажрибасини   ўрганиш   айни
муддаодир.
Айниқса,   дунё   миқёсидаги   давлатларнинг   ривожланиш   қонун и ятларини   чуқур
ўрганиш   ҳамда   бу   давлатлардаги   жиноий   сиёсатнинг   моҳиятини   очиш   ва   солиштириш
ҳозирги пайтда  зарур. Айнан шундай масалалар мавзунинг долзарблигини  ташкил этади .
Прокуратура   соҳасидаги   муаммоларни   ҳал   этишда   хорижий   мамлакатлар
прокуратура   органларининг   узоқ   йиллик   тажрибалари   ва   яхши   амалиёти   ас   қотиши
мумкин.   Диссертациянинг   моҳияти   ҳам   ривожланган   баъзи   хорижий   мамлакатлар
прокуратура   органларини   таҳлил   этиш,   ижобий   ва   салбий   томонларини   кўрсатиш   ҳамда
солиштиришдан иборатдир. Бу албатта, янги тажриба ва кўникмаларни ўқувчи -магистрант
ҳамда амалиёт ходимлари га бериши мумкин.
Хорижий   мамлакатлар   прокуратура   органлари   турли   ўзига   хос   томонлари   билан
ажралиб   туради.   Масалан,   баъзи   давлатларда   прокуратуранинг   фаолиятига   Сенат
аралашувини     кузатсак,   бошқа   баъзиларида   эса   мамлакат   Президентини   кўришимиз
мумкин.   Яна   бошқа   бир   давлатларда   масалан,   АҚШда   прокуратура   фаолияти   атторней
фаолияти   деб   юритилади.   Федерал   атторнейлар   Сенат   розилиги   билан   АҚШ   президенти
томонидан тайинланадилар. Кўпгина штатларда маҳаллий даражадаги атторнейлар аҳоли
томонидан сайланадилар ва қоидага кўра у ёки бу сиёсий партиянинг қўллаб-қувватлаши
натижасида   ўз   лавозимларини   эгаллайдилар.   Европанинг   кўпгина   давлатларида   эса
прокурорлар Президент  томонидан  тайинланади  ва марказлашган  органни  ташкил  этади .
Атторнейларнинг   ўзига   хос   хусусиятлари   эса   уларнинг   бир-бирига   бўйсунмаслиги   ва
ҳисобдор   эмаслигидадир.   Мазкур   мансабдор   шахслар   мустақил   равишда   ҳаракат
қиладилар   ва   бир-бирларига   бўйсунмайдилар.   Бундан   ташқари,   муайян   ишлар   бўйича
қарор   қабул   қилишда   федерал   округ   атторнейлари   адлия   департаменти   (вазирлиги)га
раҳбарлик қилувчи АҚШ Бош атторнейидан ҳам тўла мустақилдирлар 2
. Агар биз кўпгина
Европа   ва   Осиё   давлатларининг   прокуратура   органларига   назар   ташлайдиган   бўлсак,
шунга   амин   бўламизки,   прокуратура   органлари   қуйидан   юқорига   қараб   бўйсуниш   ва
ҳисобдорлик   тартибида   тузилгандир.   Бу   ҳисобдорлик   прокуратура   органларининг
уюшқоқлиги   ва   бирлик   принципига   асосланиб   ҳаракат   қилишини   таъминлайди.
Юқоридаги масалаларга диссертациянинг кейинги бобларида чуқурроқ тўхталиб ўтамиз.
Тадқиқот   мавзусининг     ўрганилганлик   даражаси.   Ўзбекистон   ва   хорижий
мамлакатларида   прокуратура   органларининг   ҳуқуқий   фаолияти   мавзуси   бўйича
2
 Алламуратов А.Т. Хорижий мамалакатлар суд тизими .  Ўқув қўлланма . Т.:  2005 йил.  - 18   б . 4 изланишларни   аввало,   Н.В.Доднов,   Ю.Е.Винокурова,   Ю.И.Скуратова,   К.Ф.Скворцова,
Ф.М.Решетников,   А.Д.Берензон,   В.Г.Мелкумов,   В.В.Гаврилов,   В.Г.Даев   қ олаверса,
ТДЮИ олимлари  Ғ.А.Абдумажидов,  М.Х.Рустамбаев, Е.Н.Никифорова, О.М.Мадалиев  ва
бошқа хориж олимлари томонидан муайян даражада ўрганилган.
Жумладан,   О.М.Мадалиев   ўзининг   “Прокурор   назорати”   ўқув   қўлланмасида
Европанинг   бир   нечта   давлатлари   прокуратураси   органлари   тўғрисида   атрофлича
тўхталиб соҳани ёритган. Таъкидлаш жоизки, ушбу мавзуга оид монографиялар ва илмий
изланишлар   комплекс   тарзда   Ўзбекистонда   олиб   борилмаган.   Шуларни   эътиборга   олган
ҳолда,   биз   ушбу   магистрлик   диссертациямизда   Ўзбекистон   ва   айрим   хорижий
мамлакатларида   прокуратура   органларининг   ҳуқуқий   фаолияти   ва   унинг   ўзига   хос
хусусиятларини атрофлича тадқиқ қилишга ҳаракат қилдик. 
Тадқиқотнинг   мақсад   ва   вазифалари.   Магистрлик   диссертациясининг   асосий
мақсади   ривожланган   айрим   хорижий   мамлакатларнинг   бир   нечтаси,   яъни   Франция,
Германия,   АҚШ   қолаверса,   МДҲ   давлатларидан   Россия   ҳамда   Қозоғистон   прокуратура
органлари   соҳасига   оид   масалаларни   назарий   жиҳатдан   ўрганиб   чиқиб,   ўрганилган
саволлар бўйича келиб чиққан муаммоларга жавоб қидиришдир. 
Ушбу мақсад тадқиқотнинг:
―   айрим   хорижий   мамлакатларда   прокуратура   фаолиятини   вужудга   келиши   ва
шаклланиш  тарихини  ўрганиш;   
―   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатларда   прокуратура   фаолиятини   шаклланиш
босқичларини  кўрсатиб бериш; 
―   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатлар   прокуратурасининг   бугунги     кундаги     ҳуқуқий
асосларини  таҳлил қилиш; 
―   дунёда прократура органларининг  миллий  ҳуқуқ тизимида  тутган ўрни ни  аниқлаш;  
―   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатларда   прокуратура   фаолиятининг   асосий
йўналишларини аниқлаш ва  таҳлил қилиш; 
―   Ўзбекистон   ва  хорижий  мамлакатларда  прокуратура  органи   ходимларининг  фаолияти
ҳамда касбдаги  ташкилий - ҳуқуқий асосларини ўрганиш;  
―   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатлар   прокуратура   органларининг   ҳуқуқий   мақомини
очиб бериш каби вазифаларни белгилаб олади.
Тадқиқот   объекти   бўлиб,   Ўзбекистон,   Франция,   Германия,   АҚШ,   Россия   ва
Қозоғистон   давлатларининг   прокуратура   органлари,   унинг     шаклланиш     босқичлари,
бугунги     кундаги    ҳуқуқий    ҳолати,   Ўзбекистон  ва  хорижий   мамлакатларда  прокуратура
органлари  ишларини кўриб чиқишнинг ўзига  хос  хусусиятларини белгиловчи процессуал
нормалар ҳисобланади. 5 Тадқиқот   предмети га   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатларда   прокуратура
органларига   оид   қонунчилик   ҳужжатлари     ва   шу   мавзуга     оид   юридик   ҳамда   тарихий
манбалар  ташкил қилади.
Диссертациянинг   норматив   асоси.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси,
Франция,   Германия,   АҚШ,   Россия   ва   Қозоғистон   Республикаси   Конституциялари,
умумэътироф   этилган   халқаро   ҳуқуқий   нормалар,   Прокуратура   тўғрисидаги   қонунлар,
жиноят-процессуал   кодекслари,   прецидентлар,   умуман   прокуратура   соҳасини   тартибга
солувчи бошқа норматив ҳужжатлардир 3
.
Тадқиқотнинг   назарий   манбаларини   жиноят-процессуал   ҳуқуқи,   хорижий
мамлакатлар прокуратура органлари тизими, юридик псиҳология ва бошқа фанлар бўйича
илмий ишлар ташкил этади. 
Шунингдек,   турли   олимларнинг   монография,   рисола   ва   турли   қўлланмалари   ҳам
манба сифатида ўрганилади 4
.
Тадқиқотнинг   илмий   янгилиги.   Ҳозирги   кунга   қадар   Ўзбекистон   ва   хорижий
мамлакатлар   прокуратура   органлари нинг   ҳуқуқий   фаолияти     тўлиқ     ҳолда,   унинг
шаклланиш   босқичлари,     қиёсий   таҳлили   ва   ху сусиятлари     билан     ўрганилган   эмас.
Шунинг   учун   ушбу   тадқиқотда     имкони   борича   Ўзбекистон   ва   хорижий   мамлакатлар
прокуратура   органлари нинг   ҳуқуқий   фаолияти     ба тафсил   ёритиб   берилган.
Диссертацияда   илмий   методологик   даражада   айрим   хорижий   мамлакатларнинг
прокурутура органлари   тизими комплекс тарзда ўрганилди. 
Диссертациянинг   янгилиги   айрим   хорижий   мамлакатлар   прокуратура
органларининг   ижобий   ва   салбий   томонларини   ўрганиш ,   янгилик   ҳамда   таклифларни
илгари суришдир.
Тадқиқотнинг   назарий   ва   илмий   аҳамияти .   Тадқиқотда   келтирилган
маълумотлардан   ҳуқуқшунос  кадрлар малакасини  оширишда, суд - ҳуқуқ ислоҳотларини
ўтказиш   борасида   тегишли     хулосалар   чиқаришда     фойдаланиш     мумкин.   Қолаверса,
бошқа   хорижий   мамлакатларнинг   прокуратура   соҳасидаги   муносабатлари,   унинг   ўзига
хос   янгиликлари   ва   ўзига   хосликларни   ҳам   ўрганишга   имкон   беради.   Тўғри   ва
асослантирилган   ҳолда   қўллаш   бўйича   илмий   назарий   хулосалар   ҳамда   илмий
асослантирилган, амалиётда тўпланган бой тажрибалар асосида кўрсатмалар ишлаб чиқиш
илмий   ва   назарий   жиҳатдан   фойдали   ҳисобланади.   Айниқса,   ҳозирги   даврда
давлатларнинг   интеграциялашуви   кузатилаётган   пайтда   хорижий   мамлакатларнинг   узоқ
йиллик   тажрибаларини   ўрганиш   фойдадан   ҳоли   эмас,   албатта.   Тадқиқотнинг   яна   бир
3
  Конституции   страна   мира,   Уголовный   процессуал ный   кодекс   Франци и ,   Росси и ,   Герман ии   и   Казакистана .
Юридический центр Пресс .  2002.  
4
  Резенов   В.П.   Уголовное   законодательство   зарубежных   стран .   М.:   (Англии,   США,   Франции,   Германии,   Японии) .
1958. 6 аҳамиятли   томони   шундаки,     тадқиқотда   айрим   хорижий   мамлакатлар   прокуратура
органларини   ислоҳ   қилиш   борасида   бугунги   кунда   олиб     борилаётган     ислоҳотлар,
айниқса ,   Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   учун   долзарб   бўлган   янгиликлар   ва
хулос алар тақдим қилин а ди. 
Тадқиқотнинг   амалий   аҳамияти .   Ушбу   магистрлик   диссертациясининг   хулоса
қисмида   айрим   хорижий   мамлакатлар   прокуратура   органлари   фаолиятида   қонунларни
қўллаш     борасида     эришилган   ютуқлар,   прокуратура   (атторней)   томонидан
жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида  прокуратуранинг  тутган
роли , фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишда прокурорнинг шахси каби
масалалар   ҳамда   хорижмий   мамлакатлар   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи     органлар
фаолиятини   такомиллаштириш   тажрибасидан   келиб   чиққан   ҳолда     Ўзбекистон
Республикаси   прокуратураси   ва   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи     органлар   фаолиятини
такомиллаштириш борасида амалий таклифлар   билдирилган. 
      Тадқиқотнинг   натижаларини   апробация   қилиш.   Асосий   назарий   қоидалар,
назарий хулосалар ва тавсиялар Тошкент Давлат юридик институтининг “Суд ва ҳуқуқни
муҳофаза   қилувчи   органлар”   кафедраси   мажлисида,   шунингдек ,   илмий   мақолалар
шаклида   эълон   қилинди.   Мазкур   мақолаларда   асосан   ҳар   бир   давлатни   конкрет
прокуратураси фаолиятига тўхталиб ўтилгандир.
Магистрлик диссертацияси таркибий жиҳатдан кириш, икки боб, олтита параграф,
хулоса ҳамда мавзуга оид  охирги  иловалардан иборат.  Хулосалар диссертациянинг якуний
қисмида жойлашган.  Тадқиқот охирида фойдаланилган адабиётлар руйхати келтирилган. 7 I БОБ .  ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1. Ўзбекистон   Республикасида   Прокуратура   органларини нг   вужудга   келиш и   ва
унинг  ривожланиш босқичлари.
Биз   прокуратура   органларининг   ташкил   топиши   ва   ривожланиши   ҳақида   сўз
юритганимизда   энг   аввало,   прокуратура   органи   вужудга   келган   жой   ҳақида   қисқача   сўз
юритиб ўтамиз.  Прокуратура дастлаб XIV aсрда Европа давлатларидан Францияда ташкил
топди ,  у дастлаб мажбурловчи ва жазоловчи орган ҳисобланар эди. Лекин унинг фаолияти
ва   мақсади   йиллар   ўтиши   билан   ўзига   хос   тарзда   ўзгарди.   Ҳозирда   прокуратура
мажбурловчи   ёки   жазоловчи   эмас ,   балки   аввало ,   инсонларнинг   бузилган   ҳуқуқларини
тикловчи   ва   қонунларнинг   ўз   мамлакат   доирасида   қандай   амал   қилаётгани   ҳамда   унинг
устидан назоратни амалга оширувчи орган  ҳисоблан ди.  Прокуратура органлари ҳеч қайси
органда кузатилмайдиган жуда уюшқоқлик билан тузилган орган бўлиб, яна барқарорлиги
билан   ҳам   ажралиб   туради.   Машҳур   француз   ҳуқуқшуноси   Рене   Давид   прокуратурани
роман-герман   ҳуқуқ   тизимида   пайдо   бўлганлигига   урғу   берган.   Шунинг   учун   ҳам
Францияда   миллий   прокуратура   Европада   биринчи   бўлиб   Францияда   вужудга   келган.
Франциядаги   прокуратура   тизимидан   дунёдаги   аксарият   давлатлар   андоза   олишган.   Шу
тариқа бошқа давлатларда прокуратура аста-секин шаклланди. Ҳозирги замонавий даврда
ягона   моделли   прокуратура   йўқ,   бу   эса   ўз-ўзидан   турли   хил   моделли   прокуратуралар
мавжудлигини   билдиради.   Масалан,   баъзи   прокуратуралар   ижро   ҳокимияти   таркибига
кирса,   баъзи   бошқаларда   ижро   ва   суд   ҳокимияти   ўртасидаги   орган   ҳисобланади.   Бу
албатта,   давлатдаги   мавжуд   тарихий   шарт-шароит,   ижтимоий   ва   сиёсий   аҳвол   ҳамда
унинг   миллий   одатларига   ҳам   боғлиқдир.   Дунёда   прокуратура   институтининг     давлат
ҳокимияти   билан   боғлиқ   ҳолда   фаолият   юритиши   бўйича   бешта   концепция   (қараш)лар
кузатилади 5
. Мазкур концепцияларни 5 та катта гуруҳга бўлса бўлади. 
Биринчи гуруҳдаги  давлатларда прокуратура ижро ҳокимияти таркибига кирувчи
Адлия вазирлигига бўйсунади. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, Америка ва Канадада
Бош   прокурор   (Бош   атторней)   бир   вақтнинг   ўзида   Адлия   вазири   ва   Бош   прокурор
ҳисобланади.   Бошқа   гуруҳдаги   давлатларда   эса   масалан,   Францияда   бу   қонунчиликка
тўғри   келмайди.   Лекин   шундай   бўлишига   қарамасдан     прокуратура   ижро   ҳокимияти
таркибига   киради.   Умуман   олганда,   прокуратура   ижро   ҳокимияти   таркибига   кирувчи
давлатлар   қуйидагилар:   АҚШ,   Франция,   Польша,   Бельгия,   Япония,   Исроил   ва   бошқа
кўплаб Европа давлатларидир.
5
  Матушевский Р.Г., Пятаков В.А. Прокуратура и прокурорский надзор. –М.:Приор-издат, 2005. -2 ст. 8 Иккинчи   гуруҳдаги   бошқа   баъзи   давлатларда   эса   прокуратура   суд   ҳокимияти
таркибига киради. Уларга қуйидаги давлатлар мисол бўлади: 
1. Испания   (суд   тизимининг   автоном   функциясини   бажаради.   У   қонунларни   ҳимоя
қилади,   шахс   ва   фуқаро   ҳуқуқлари   ҳамда   жамият   манфаатларини   судда   назорат
қилади).
2. Болгарияда прокуратура структураси суд тизимига киради. Болгарияда Бош прокурор
орқали қонунлар назорат қилинади. Прокурорни вазифасига тайинлаш ва вазифасидан
озод   қилиш   Олий   Суд   ҳайъати   томонидан   амалга   оширилади.   Бош   прокурорни   эса
Олий   Суд   ҳайъатининг   тақдимига   кўра   Президент   лавозимга   тайинлайди   ва   ундан
озод этади.
Учинчи   хил   давлатларда   эса   прокуратура   мустақил   орган   ҳисобланади.   Мазкур
гуруҳдаги давлатлар конституциясида прокуратура мустақил орган эканлиги белгиланган
бўлиб,   конституция   орқали   уларга   катта   ваколатлар   берилган.   Мазкур   давлатларда
прокуратура   ягона   орган   сифатида   ҳаракатланади   ва   марказлашган   орган   ҳисобланади,
шунингдек,   фақат   юқори   турувчи   олий   ҳокимиятгагина   ҳисобдордир.   Бу   давлатларда
прокуратура фаолияти конституция ва махсус қонунлар орқали тартибга солинади. Ушбу
давлатларга   мисол   қилиб,   Постсоциалистик   ва   социалистик   давлатларни   мисол   қилиш
мукин.   Масалан,   Россия,   МДҲ   давлатлари,   Хитой   Халқ   Республикаси   (Хитойда
прокуратура   махсус   мақомдаги   органдир,   яъни   тўртинчи   ҳокимият   ҳисобланади),
Вьетнам, Куба давлатларидир. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Россия Федерацияси
Конституциясида   прокуратура   суд   ҳокимияти   бобига   киритилган.   Конституциянинг   118,
129-моддалари   суд   ҳокимиятига   бағишланган   бўлиб,   фақат   129-моддасидагина
прокуратура тўғрисида сўз юритилади.
Тўртинчи   турдаги   прокуратура   органлари   эса   аслида   прокуратура   мамлакатда
мавжуд эмас, лекин унга ўхшаш органлар мавжуд. Масалан, Буюк Британияда давлатнинг
оммавий   айбловини   зарур   ҳолатлардан   келиб   чиқиб   адвокатлар   корпуси   қўллаб-
қувватлайди. Жуда муҳим жиноий ишларда эса оммавий кузатувнинг директори сифатида
Бош Атторней юзага чиқади. Буюк Британиянинг собиқ колоннияларида ҳам мазкур ҳуқуқ
тизими ҳукмрондир. 
Бешинчи турдаги  давлатларда эса прокуратура ўзига хос қурилишга эга. Масалан,
Лотин   Америкаси   давлатларида   икки   турдаги   прокуратура   мавжуд,   масалан,   бир
прокуратура   жиноий   қидирув,   суриштирув   ва   тергов   фаолияти   билан   шуғулланса,
иккинчиси фақат қонунларга риоя қилинишини назорат қилади. 
XIV   aсрда   яна   бир   Европа   давлати   Испания г а   эса   жиноят-процессуал
тортишувчанлик   принципи   кириб   келди.   Бу   албатта ,   суддаги   тортишувчилик 9 принципларини   вужудга   келтирди   ҳамда   адолатни   тиклаш   ва   фуқароларни   жазолаш   ёки
оқлашда  жуда қўл кела бошлади.   Бу фаолиятда ҳам прокуратура  органи ўзининг  жиноят
процессидаги салмоқли хиссасини қўшди. Судда адвокат билан прокурорнинг тортишиши
бутун дунё миқиёсида қўлланиладиган процессга айланди.
Одатда,   барча   давлатларда   прокуратура   қуйи   органларнинг   юқори   органларига
бўйсуниши  тамойилига  асосланиб  ташкил  этилди.  Шу  давлатлар  қаторида  Ўзбекистонда
ҳам   прокуратура   органлари   қуйи   органларнинг   юқори   органларга   бўйсуниш   тартибида
ташкил  топган.  Прокуратура  бошида эса Бош прокурор туради ҳамда бутун прокуратура
ишларини   мувоф и қлаштиради.   Лекин   баъзи   давлатларда   Прокурор   Республика
Президентига бўйсунса, баъзиларида Сенатга ёки Палатага бўйсунади. Шунингдек, баъзи
давлатларда прокуратура вазифаларини бошқа хизматлар органлари олиб боради.   Мазкур
соҳада   истиснолар   ҳам   мавжуд   бўлиб,   бутун   дунё   бўйича   бир   хил   кўринишга   эга   эмас,
м асалан,   АҚШдаги атторней хизмати прокуратура олиб борадиган ишларни олиб боради.
Бу эса ўз ўзидан соҳани тадқиқ этишимизда жуда кўп қизиқарли ҳолатлар ва янгиликларга
дуч келишимизни кўрсатади.
Биз агар бевосита Европа мамалакатларига назар ташлайдиган бўлсак ,  шунга амин
бўламизки,   Европада   прокуратура   доимо   полиция   билан   биргаликда   фаолият   юритади.
Баъзан   уларнинг   фаолияти   шунчалик   яқинлашиб   кетадики,   худди   полиция
прокуратуранинг таркибий қисмидек бўлиб кўринади. 
Кўпгина Европа мамлакатларида прокуратура полиция фаолиятини, унинг қонунга
риоя   этишини,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   бўйича   асосий   норматив
актларни   қўллашни   назорат   қилувчи   ягона   орган   бўлиб   келмоқда.   Лекин   шуни   ҳам
таъкидлаб   ўтиш   жоизки,   прокуратура   қайси   мамлакатда   бўлмасин,   унинг   фаолияти
давлатнинг   ривожланиш   стратегияси   билан   чамбарчас   боғлиқликда   ривожланади.   Агар
давлат   иқтисодий   сиёсатга   каттароқ   эътиборни   қаратадиган   бўлса,   албатта,   прокуратура
соҳаси   ҳам   иқтисодий   муносабатларга   бўлган   назорат   ва   аҳамияти   тез   ўсиб   боради.
Шунингдек,   бу   тузумда   прокуратура   ва   ҳарбий   органларнинг   аҳолини   шахсий   ишларига
аралашиш ва шахсни ушлаб туриш бўйича ҳаракатларида ҳам кўриш мумкин бўлади.
Демократик   ривожланишни   бош   мақсад   қилиб   олган   давлатларда   эса
прокуратуранинг аҳолига таъсири жуда кучли бўлмайди, бу дегани прокуратуранинг ўрни
йўқ   дегани   эмас,   балки   прокуратура   аҳолини   ҳуқуқий   жиҳатдан   ҳуқуқлари   бузилишини
олдини олиши ва мавжуд қонунларга риоя этилишини назорат қилиб, аҳолининг ҳуқуқий
маданиятини ўстиришга катта ҳисса қўшиб боради. Айниқса, Прокуратура фаолиятининг
асосий   йўналишлари   бўлган   -   инсон   ва   фуқароларнинг   ижтимоий,   иқтисодий,   сиёсий,
шахсий   ҳуқуқлари   ва   эркинликларини   муҳофаза   қилишни   таъминлашга   қаратилган 10 қонунларнинг   аниқ   ва   бир   хилда   ижро   этилиши   устидан   назорат   олиб   бориш,
қонунчиликни   такомиллаштириш   ҳамда   қонунларни   тарғиб   қилишда   қатнашиш
функцияси ўсади 6
. 
Энди   бевосита   прокуратура   органларининг   Ўзбекистон   Республикасидаги
фаолияти   ва   тартибга   солиш   мезонлари   ҳақида   қисқача   тўхталиб   ўтсак.   Покуратура
Ўзбекистонда   дастлаб   1922   йил   июнда   ташкил   топган   бўлиб ,   Адлия   органига   бўйсунар
эди.   Ўзбекистон   Республикасида   прокуратура   соҳасидаги   муносабатларни   тартибга
солувчи манбалар  қуйидагилардир:  Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси,  Ўзбекистон
Республикаси  «Прокуратура   тўғрисида» ги   қонуни,   Бош  прокурорнинг   буйруқлари  ва  шу
соҳани   тартибга   солувчи   бошқа   норматив   актлар   ҳисобланади.   Агар   биз   прокуратура
органларининг   вужудга   келиши   ва   тадрижий   ривожланиши   ҳамда   ҳозирги   давргача
қандай   келганига   назар   ташласак,   бир   ҳолатга   амин   бўламиз ,   яъни   давлатнинг
муваффақиятли ривожланишида 
прокуратуранинг роли сезиларли  экан.   Ҳақиқатдан  ҳам прокуратура  органининг вужудга
келиши   давлатнинг   ўз   сиёсати   ва   аниқ   мақсадига   интилиши га   ва   кўмагига   сабаб   бўлди.
Қолаверса,   прокуратуранинг   давлатчилик   институти   шаклланишида   роли   катта
ҳисобланади.  Бунга албатта ,  қуйидаги сабаблар муайян даражада бо ғлиқ:
Биринчидан,   давлат   ўз   сиёсатини   олиб   боришда   прокуратура   органларига   дастлаб
таянган   ва   уларнинг   вазифалари   бирдек   бўлган ,   кейинчалик   эса   уларнинг   вазифаси
ажрал иб чиққан .
Иккинчидан,   у   давлатни   ҳуқуқий   фаолиятига   қарши   борувчи   жиноятчилар   ва
жиноий   гуруҳларни   айблаши   ҳамда   уларни   илдизини   бир   маромда   қуритиб   бориши   ўз
навбатида   давлат   қонунларини   мустаҳкамлаган   ва   халқни   ягона   сиёсат   сари   бошлашга
кўмаклашган.
Учинчидан эса  прокурор вазифасини дастлаб юқори элита вакиллари ва шахзодалар
ёки   уларнинг   ворислари   ўташган,   улар   қонунларни   ҳамда   давлат   тўғрисидаги   ғояларни
тарғиб қилувчилар ҳам ҳисобланган.
Умуман   олганда ,   шу   тадрижий   ривожланиш   ва   манфаатлар   тўқнашуви
прокуратурани   жамиятда   ўз   ўрнига   эга   эканлигини   кўрсатиб   қўйди.     Эндиликда   эса   бу
орган   ходимларини   вазифалари   ва   ваколатлари,   масъулиятлари   ҳам   бир   қадар   ошди .
Прокуратура   ҳар   доим   инсон   ва   давлат   манфаатлари   ўртасидаги   ричаг   бўлиб   келган.
Айниқса,  давлат  ва жамият   уйғунлаш увида  уларнинг  роли катта  ва шунинг  билан  бирга,
давлат   ва   жамият   ўртасидаги   зиддият   кел иб   чиқмаслигини   ҳам   бир   мунча   таъминлаб
турганлар.
6
  Матушевский Р.Г., Пятаков В.А. Прокуратура и прокурорский надзор. –М.:Приор-издат, 2005. -4 ст. 11 Ҳозирда   эса   пркуратура   органларининг   вазифалари   бир   мунча   аниқлаштирилган,
масалан,   улар   инсонларни   қўрқув   асосида   сақлаши   ва   тергов   қилиши   мумкин   эмас.
Прокуратура   органлари   ҳар   доим   адолат   ва   одиллик   асосида   ўз   фаолиятларини
юритишлари ҳамда мамлакатдаги қонунларнинг аниқ ва бир хилда риоя этилиши устидан
назоратни олиб борадилар.
Турли   мамлакатларда   прокуратура   ваколат   доираси   ҳажми   билан   фарқланади.
Шунинг   учун   ҳам   прокурорнинг   далилларни   аниқлашда   ва   судгача   бўлган   тергов
босқичидаги   ўрни   каттадир.   Шунингдек,   прокурор   ҳамма   жойда   ё   бир   ўзи   ёки   бошқа
орган   билан   ҳамкорликда   (терговчи ,   судья)   амалга   оширадиган   асосий   ва   ажралмас
функциялари   ҳам   бор.   Буларга   жиноий   қидирув   тўғрисида   қарор   қабул   қилиш ,   судда
айбловни   таъминлаш,   суд   қарорлари   устидан   протест   келтириш   кабилардир .   Аксарият
мамлакатларда   прокуратура   –   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар   манфаатлари   ва
жиноий   жавобгарликка   тортилаётган   шахслар   ҳуқуқлари   ўртасидаги   протестни
таъминловчи   орган   ҳисобланади .   Гап   шундаки,   жиноий   юстиция   тизимида   қарама-
қаршилик   мавжуд ,   бир   томондан   жамиятни   муҳофаза   қилиш   учун   шахс   эркинлиги
бузилса, иккинчи томондан – шахс эркинлиги ўша жамият номидан кафолатланади. Ушбу
вазиятда   фақат   прокурор   бу   икки   гуруҳ   манфаатлари   ўртасидаги   мувозанатни   тиклаш
имкониятига эгадир.
Умумэътироф   этилишича,   прокурорнинг   асосий   вазифаларидан   бири   –   адолатга
эришиш   ва   эркинликларни   ҳимоя   қилиш.   Ўз   ваколатларини   амалга   ошириш   жараёнида
прокурор   қонунни   шундай   татбиқ   этадики,   жамият   учун   қабул   қилинган   қарорнинг
адолатлилиги тўғрисида ҳеч кимда шубҳа туғилмаслиги лозим.
Прокурор   фаолиятининг   умумий   жиҳати   жиноий   сиёсатни   ишлаб   чиқиш
жараёнида   қатнашиш,   ҳуқуқий   меъёрларни   қўллаш   бўйича   тавсиялар   бериш,   давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятига танқидий ёндашишлардан иборатдир.
Тенденцияси   тўғрисида   фикр   юритсак,   Ўзбекистонда   Прокуратура   фақат   XIX
асрнинг   иккинчи   ярмига   келиб,   Россия   томонидан   Бухоро   амирлиги,   Хива   ва   Қўқон
хонлигидан  иборат  Ўрта  Осиёни  босиб  олингунга  қадар,  бу ерда  прокуратура  ёки  шунга
ўхшаш идора бўлмаган.  Чунки ислом қонунчилигида шариат нормаларининг бажарилиши
устидан назорат қилувчи махсус алоҳида орган тузилиши кўзда тутилмаган. Лекин  шариат
нормаларини   қозилар,   уламолар,   дин   пешволари   ва   ислом   фи қхшунослари   муайян
даражада назорат қилганлар.
Прокурор   назорати   институти   1867   йилда   қабул   қилинган   “Туркистон   ўлкасини
бошқариш   тўғрисида”ги   вақтинчалик   Низом   лойиҳасида   назарда   тутилган   холос.   Аммо, 12 бу даврда прокуратура махсус орган сифатида ҳали ташкил этилмаган эди 7
.   Прокурорлик
вазифасини   ўз   ташаббусларига   кўра   ҳарбий   губернаторлар   бажаришган.   Туркистон
ўлкасининг   (Сирдарё   вилояти,   Зарафшон   округи,   Амударё   бўлими)   учта   мустақил
маъмурий  ҳудуд  бўлинишига  учта   “прокурор” :   Сирдарё   губернаторининг   ўзи,  Зарафшон
округи   бошлиғи   ва   Амударё   бўлими   бошлиғи   бошқарган .   Ушбу   мансабдор   шахслар
ишларни судловлилик бўйича тегишлилигини қайта кўриб чиқишлари,  уларни маъмурий
тартибда  ҳал қилишлари  ва ўзларининг  қарашлари  бўйича фаолият  юритишлари  мумкин
эди.
1887   йил   Адлия   вазирининг   бўйруғига   кўра   Россия   Адлия   вазирига   маъмурий
тартибда   бўйсунувчи   Сирдарё,   Янги-Марғилон,   Самарканд,   Верненск   вилоят   судлари
қошида   прокуратуралар   ташкил   этилди.   Россия   подшосининг   Туркистондаги
прокуратураси маъмурий-ҳудудий тамойилга кўра ташкил этилган. Округ суди қошидаги
прокурор   суд   палатасидаги   прокурорга   бўйсунар   эди,   у   эса   ўз   ўрнида   -   бевосита   Адлия
вазирига   бўйсунар   ва   унинг   олдида   ҳисобдор   эди.   Барча   прокурорлар   подшо   томонидан
лавозимига тайинланар ва лавозимидан озод қилинар эди 8
.
Туркистондаги   прокуратура   Россия   Подшолиги   прокуратурасининг   асосий
қисмини   ташкил   этиб,   унинг   қонунларини   татбиқ   қилиб   ва   қонунлар   ижроси   устидан
назоратни амалга оширар эди. Прокуратура органлари ходимларининг камлиги, уларнинг
маҳаллий одамларнинг тилини ва урф-одатларини билмаслиги, улар манфаатларининг бир
хил   эмаслиги   прокуроратура   органлари   ва   туб   аҳоли   ўртасида   яхши   мунос а батни
келтириб   чиқармас   эди.   Россия   прокуратурасининг   ташкил   этилиши   Россиядаги   Пётр   I
томонидан   амалга   оширилган   давлат   ислоҳотлари   билан   боғлиқ   эди.   Ҳукумат   Сенатини
ташкил этилиши муносабати билан, қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш
мақсадида   махсус   органни   ташкил   этиш   зарурияти   пайдо   бўлди.   Дастлаб   бу   институт
фискаллар эди, кейинчалик эса прокурорларга айланди.
Бош   прокурор   лавозимини   киритилиши   1722   йилда   Пётр   I   томонидан   амалга
оширилди.   Бош   прокурорга   Сенат   фаолиятидаги   қонунчилик,   кейинчалик   эса   барча
давлат   органлари   томонидан   қонунчиликка   риоя   қилиниши   устидан   назорат   қилиш
вазифаси юклатилган. Қонун бузилиши ҳолати аниқланадиган бўлса, Бош прокурор ушбу
қонун   бузилиш   ҳолатини   бартараф   этишни   аввал   таклиф   этиши,   унга   б ў йсунилмаган
ҳолатларда   эса   “протест   келтириши   ва   бу   ишни   тўхтатиши”   лозим   эди.   Бора-бора
прокурорлар   давлат   хизмати   ичида   муҳим   ўрин   эгаллай   бошладилар.   Прокурорлар
корпуси пайдо бўла бошлади. Прокурорларни 
7
  Мадалиев О.М .  Прокурор назорати .  Ўқув қўлланма .   –Т.: ТДЮИ, 2006. -27  б.
8
  Махбубов М. Ўзбекистонда прокуратура органларини ташкил этилиши ва ривожланиши.  Юридик фанлари доктори 
илмий унвонини олиш учун ёзилган диссертация   -Тошкент. 1993 й. 13 Генерал-губернаторларнинг   тавсиясига   кўра   Сенат   сайлар   эди.   Улар   марказий   ва
маҳаллий   муассасалар   фаолиятлари   устидан   назоратни   олиб   борар   ва   аниқланган
камчиликлар ҳақида Генерал-губернаторга ҳисоб берар эдилар. Қонун бузилиш ҳолатини
аниқлаган   прокурор   дастлаб,   оғзаки   равишда   ушбу   қонун   бузилиш   ҳолатини   бартараф
этишни   таклиф   этар,   ушбу   таклиф   бажарилмаса,   унда   ушбу   қонун   бузилиш   ҳолатини
бартараф этиш учун ваколатли органга ,   ундан сўнгра эса таа л луқли ҳайъатга ёки Сенатга
ёзма равишда протест киритар эди.  Ғ айриқонуний ҳужжатга нисбатан киритилган протест
ушбу   ҳужжат   ҳаракатини   тўхтатар   эди.   Агарда   қонун   бузилиши   ҳолати   ҳақида ги
маълумот   юқори  турувчи   прокурорга   келиб   тушса,   унда   у  ишни   тез   ва  тўғри   ҳал  қилиш
чораларини кўриши лозим эди.
Та х минан   шу   даврни   ўзида   марказий   билан   ёнма-ён   губерн и я   прокуратуралари
ташкил   этилади,   уларнинг   бошланишига   сарой   ҳовли   (надворных)   судларининг
прокурорлари   ташкил   этилиши   сабаб   бўлди.   Адлия   вазирлигининг   (1802   й.)   ташкил
этилиши   билан   Адлия   вазири   бир   вақтни   ўзида   Бош   прокурор   лавозимини   ҳам   эгаллай
бошлади, губерн и я прокуратураси эса Адлия вазирлигининг жойлардаги органига айлана
бошлади 9
.
1864 йили прокуратура  “судлар  ҳузуридаги  жойлар”да  назорат  қилиш  ваколатини
қўлга киритди. 1864 йил 20 ноябрдан суд ўрнатувлари таъсисига кўра судларда прокурор
назоратини   обер-прокурорлар,   прокурорлар   ва   генерал-прокурор   бўлмиш   Адлия
вазирининг   олий  назорати   остидаги   уларнинг   ўртоқлари   олиб  бора   бошладилар.   Ана  шу
вақтдан   бошлаб   қуйидан   юқорига   бўйсунувчи,   ягона   бошга   эга   ва   маҳаллий   ҳамда
маъмурий   ҳамда   суд   органлари   институтларидан   мустақил   бўлган   прокуратура
ташкилотини асоси пайдо бўла бошлади.
Прокуратура шундай шаклда 1917 йилгача мавжуд бўлди. Судлар тўғрисидаги №1
Декрет   билан   прокуратура   тугатилди.   Унинг   фаолияти   тўрт   йилдан   кўпроқ   вақт   қайта
тикланмади.   Прокуратурани   ташкил   этилиши   тўғрисидаги   фикрларни   совет   давлатининг
беш   йиллик   тажрибасидан   сўнг   излаш   лозим   бўлади.   Тарихий   тажриба   қонунчилик
устидан назорат қилишни амалга оширувчи мустақил орган - прокуратурани ташкил этиш
зарурати   ҳақидаги   фикрга   етаклаб   келди.   Бу   ўртадаги   бўшлиқ   муддати   давомида
прокуратура ваколатини бошбошдоқлик билан бошқарилди 10
.
Ҳар бир тармоқни бошқаришда ташкил этилган назорат қонунийликни таъминлаш
учун   етарли   кафолатларни   яратмас   эди,   чунки   у   идоравий   ташкилот   эди.   Уезд   ижроия
қўмиталари   ва   вилоят   ижроия   қўмиталарини   адлия   бўлимларига   юклатилган
9
  Мадалиев О.М .  Прокурор назорати .  Ўқув қўлланма .   –Т.: ТДЮИ, 2006. -39  б.
10
  Махбубов М. Ўзбекистонда прокуратура органларини ташкил этилиши ва ривожланиши.  Юридик фанлари доктори 
илмий унвонини олиш учун ёзилган диссертация .  Тошкент. 1993 й. 14 қонунчиликка риоя қилиниши устидан назорат ҳам унчалик даражада самарали эмас эди.
Кейинчалик яна давлат олдида қонунларни аниқ ижро этилиши устидан назорат қилишни
такомиллаштириш   вазифаси   пайдо   бўлди,   чунки   шу   кунгача   амал   қилган   қонунийликни
таъминлаш   тизими   ўзини   оқламади,   у   қонунийлик   учун   олиб   борилаётган   мақсадли
курашни   таъминлай   олмади.   Қонунийликни   амалга   оширувчи   марказий   ҳокимият
номидан   ҳаракат   қилувчи   ягона   услубга   эга   бўлган   ва   маҳаллий   ҳокимиятга
бўйсунмайдиган   махсус   ташкилотни   ташкил   этилиш   зарурати   пайдо   бўлди.   Бу   эса   ўз
ўзидан прокуратура органини яна пайдо бўлишига замин яратди.
Туркистон   АССРнинг   давлат   прокуратураси   ташкил   қилиниши   ҳақидаги   Декрет
лойиҳаси устида ишлаш 1922 йил бошида авж олиб кетди. 1922 йил 9 майда 11
   Туркистон
Республикаси   Совнаркоми   ва   Марказий   Ижроия   қўмитаси   1922   йил   3   июнда   қонуний
кучга   кирган   Туркистон   АССРнинг   давлат   прокуратураси   ҳақидаги   Низомни
тасдиқладилар 12
.  1922 йилнинг июнь ойида Туркистон АССРда прокуратура ҳам марказда
ҳам   жойларда   ташкил   этилди 13
.   Шундан   бошлаб   Туркистонда   прокуратурани   ташкил
этилиши бошланди.
Туркистонда прокуратурани ташкил этилиши ушбу регионда давлат фаолиятининг
сифатли   бўлган   янги   шаклини   ва   принципиал   янги   давлат   фунциясини   пайдо   бўлишига
сабаб   бўлди.   Прокуратура   органларига   умумий   назоратдан   ташқари,   ҳар   қандай
мансабдор шахсга нисбатан ўз ташаббусига кўра ҳам, ариза ва шикоятларга кўра ҳам суд
таъқибини қўзғатиш ва шу шахсларни ушлаш ваколати берилди.
Низомга   мувофиқ   бутун   прокуратуранинг   бошида   Туркреспублика   прокурори
ҳисобланган – адлия   комиссари турар эди. 
БутунбухМИКсининг   1922   йил   21   ноябрдаги   қарори   билан   БутунбухМИКсининг
Олий   назорати   бўлинмаси   сифатида   Прокуратура   ташкил   этилди 14
.   Ушбу   ҳолатни   қабул
қилиниши   билан   1922   йил   ноябрь   ойида   ҳақиқатда   амал   қилаётган   БХСРси
прокуратурасининг ҳуқуқий мақоми юридик мустаҳкамланди. 1923 йилги адлиянинг Халқ
н о з и ри   ҳақидаги   Низомига   мувофиқ   адлия   Халқ   нозири   бир   вақтнинг   ўзида   республика
прокурори ҳам ҳисобланар, шу муносабат билан унга жуда ҳам кенг ваколатлар берилган
эди. Прокурор назорати  БХСРсининг адлия Халқ нозирининг давлат прокуратура бўлими
орқали   амалга   оширилар   эди.   Бўлимга     республика   прокурори   томонидан   лавозимига
тайинланиб,   лавозимидан   озод   қилинадиган   БХСРнинг   прокурор   ёрдамчиси   бўлган
мудир бошчилик қилар эди.
11
 Известия ТуркЦИК.1992.3 июня
12
 ЦГА Республики Узбекистан Ф.25.оп.1.Д.19-а.Л.161 -бет.
13
 Махбубов М.  Ўзбекистонда прокуратура органларини ташкил этилиши ва ривожланиши. Юр.   фанлар докторлиги 
учун ёзилган диссертация автореферати.Тошкент.   1993й.   16 - б ет.
14
 ЦГА Руз. Ф.64.оп.1.Д.96.Л.3. 15 1924   йилнинг   24   сентябрь   куни   ХХСР   Советларнинг   МИК   қарорига   асосан
адлиянинг   Халқ   Нозирати   ҳақида   Низом   қабул   қилинган.   Халқ   нозирати   ҳақидаги
Низомига   мувофиқ   адлия   Халқ   нозири   бир   вақтнинг   ўзида   республика   прокурори   ҳам
ҳисобланар,   республикадаги   қонунийлик   устидан   умумий   назоратни   амалга   ошириш
вазифаси   унга   юклатилган   эди.   Бевосита   прокурор   назоратини   адлия   Нозиратининг
прокуратура   бўлими   амалга   оширар   ва   қуйидаги   вазифаларни   бажарар   эди:   давлат
номидан   барча   ҳокимият   органлари,   хўжалик   муассасалари,   жамоат   ва   хусусий
муассасалар   ҳаракатларини   қонунийлиги   устидан   назоратни   амалга   ошириб,   айбдор
шахсларга   нисбатан   жиноий   таъқиб   вазифасини   бажариб,   уларга   нисбатан   жиноят   иши
қўзғатар   ва   ноқонуний   қарорларга   нисбатан   протестлар   киритиш;   жиноятларни   очиш   ва
тергов   қилиш   соҳасида   суриштирув   ва   тергов   органлари   фаолияти   устидан   бевосита
назоратни   амалга   ошириш,   шунингдек,   давлат   сиёсий   бошқармаси   фаолияти   устидан;
озодликдан   маҳрум   этиш   жазолар и ни   ижро   этиш   жойлари   ва   меҳнат   тузатиш
муассасаларида фаолиятни тўғри амалга оширилаётганлигини назорат қилиш; Олий судга
нисбатан прокурор назорати функциясини амалга ошириш.
1926 йил 29 сентябр куни ЎзССР Советларининг МИК томонидан тасдиқланган ва
15   феврал   1927   йили   амалга   киритилган   ЎзССР   суд   тузилиши   тўғрисидаги   Низом,   1925
йилги   НКЮ   ҳақидаги   Низомни   ривожлантириб,   прокуратурага   қонун   бузилишига   йўл
қўйган   айбдор   шахсларга   нисбатан   интизомий   ва   маъмурий   таъқиб   қилиш   ҳуқуқини
бериб,   прокурорга   жиноят   ишлари   бўйича   кассация   инстанциясида   хулоса   бериш
ҳуқуқини ҳам бериб, жиноятчиликка қарши курашувчи барча органлар фаолияти устидан
умумий назоратни амалга ошириш ҳуқуқуни белгилаб берди.
1931 йилнинг 23 сентябрида ЎзССР Советларининг Халқ Комиссариати ва МИКси
ЎзССР   адлияси   халқ   комиссариати   тўғрисидаги   янги   Низомни   тасдиқлади 15
.   Низомга
мувофиқ прокуратура бўлим сифатида эмас, АХК(НКЮ) таркибидаги адлия Наркомининг
ўринбосари   ҳамда   республика   Прокурори   бошчилик   қиладиган   мустақил   ташкилот
сифатида   кўрилар   эди.     1933   йилнинг   10   июл   кунги   СССР   СНК   ва   МИКнинг   ССР
Иттифоқи   Прокуратурасини   ташкил   этиш   тўғрисидаги   қарори   прокуратура   тарихида
аҳамиятли   воқеа   ҳисобланади.   СССР   СНК   ва   МИКнинг   1933   йилнинг   17   декабр   кунги
қарори билан СССР Прокуратураси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Шу   билан   бир   вақтда   СССР   Олий   Суди   Прокуратураси   бартараф   қилинди.
Низомда   СССР   Прокуратурасининг   функцияси   ва   ташкил   этиш   тартиби,   шунингдек,
ҳозирда   ҳам   асосан   сақланиб   қолган   прокурор   назоратининг   йўналишлари   белгилаб
берилди,   хусусан   олганда:   умумий   назорат;   милиция   ва   ОГПУ   ҳаракатларини   тўғрилиги
15
 ЦГА Руз. Оп.9.Д.153.Л. 169-173. 16 ва   қонунийлиги   устидан   назорат;   дастлабки   тергов   устидан   назорат;   суд   органлари
томонидан қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат; ахлоқ-тузатиш
меҳнат муассасалари фаолиятини тўғрилиги ва қонунийлиги устидан назорат. 
Прокуратура   ҳаётининг   маълум   бир   босқичи   шундай   давр   билан   боғлиқки,   бу
даврда   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   органлари   фаолияти   шундай   шакллантирилган   эдики,
биринчи   режага   давлат   ҳокимиятининг   олий   органлари   томонидан   уст у вор   деб
ҳисобланган   жазо   муассасалари   чиқиб   олдилар.   Фақатгина   50-йиллар   ўртасида
қонунийликни   мустаҳкамлаш,   давлатнинг   ҳуқуқий   базасини   яратиш   бўйича   чора-
тадбирлар белгиланди.
1955 йилнинг 24 май куни қабул қилинган СССРда Прокурор назорати тўғрисидаги
Низом   прокуратурани   ривожланишида   навбатдаги   муҳим   босқич   бўлиб   хизмат   қилди.
Унда давлатда қонунийликни мақсади ҳақидаги ғоялар қонун билан мустаҳкамланиши ва
келгусидаги   ривожланиши   ҳамда   прокурор   назоратини   оғишмай   таъминланиши   ўз
ифодасини  топди. Низомда прокурорларни  ваколатлари,  вазифалари ва фуқаролик  ҳамда
жиноят   иш   юритувида   аниқланган   қонун   бузилишларига   нисбатан     прокурорлик   таъсир
чоралари қўллаш тартиби  белгиланди.   Бу ўзгариш  ва янгиланишлар  ҳозирги  кунга қадар
ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Прокурор   назорати   1980-1990   йиллардаги   авторитар   режим   йўлбошчиси,
маъмурий-бўйруқбозлик тизимининг бир қисми бўлиб хизмат қилди.  Прокуратурадан куч
ишлатиш   чораларини   қўллаш   зарур   бўлган   жойларда,   иқтисодий,   молиявий,   ҳуқуқий   ва
ташкилий   ричаглар   ишлаши   лозим   бўлган   жойларда   фойдаланилди.   Шундай   тажриба
натижасида кўпгина идоралар, совет ва назорат органлари қонунийлик ва интизомга риоя
қилиниши   устидан   ҳақиқий   назоратни   ва   тўлаликни   таъминланмаслигига   олиб   келди.
Улар томонидан ўзларига  берилган ваколатларидан  тўлиқ фойдаланилмаганлигига  сабаб,
зарур   бўлса   прокурорлар     томонидан   прокурор   таъсир   чоралари   ва   жиноят   ҳуқуқий
чоралар қўлланишига ишониб қолдилар.
Мустақиллик   ғоялари   билан   суғорилган   1991   йил   31   августда   қабул   қилинган
“Ўзбекистон   Республикасининг   давлат   мустақиллиги   асослари   тўғрисида”ги   қонун
Ўзбекистон   Республикаси   прокуратурасининг     янги   мақомини   бошланишига   йўл   очиб
берди.   1992   йил   8   январда   “Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   тўғрисида”
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Фармони   қабул   қилинди.   1992   йилнинг   9
декабр куни “Прокуратура тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унда мустақил Ўзбекистон
прокуратурасини   вазифалари,   унинг   фаолиятини   ташкил   этиш   принциплари,
прокурорларнинг   ваколатлари   белгилаб   берилди 16
.   Аммо,   вақтни   ўзи   ҳуқуқий   давлатни
16
  Ўзбекистон Республикаси Прокуратура тўғрисидаги қонуни. Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 2004. 17 қуриш шароитида  ва суд - ҳуқуқ ислоҳотлари  даврида прокуратура  органлари фаолиятини
такомиллаштирилиши   лозимлигини   талаб   этди.   Мазкур   диссертацияни   ёзишдан   мақсад
ҳам   мазкур   соҳани   чуқурроқ   ёритиш   ва   таҳлил   этиш,   қолаверса,   прокуратуранинг
ривожланиш   тенденциясини   мутақилликка   мос   тарзда   ўзига   хос   янги   тажрибалар   билан
бойитишга имкони борича хисса қўшишдир.
Айнан   шунинг   учун   ҳам   2001   йил   29   августда     Ўзбекистон   Республикасининг
“Прокуратура   тўғрисида”ги   қонунини   янги   таҳрири   қабул   қилинди.   Янги   қонун   бўйича
прокурор назорати объектидан фуқаролар чиқариб ташланди, чунки демократик жамиятда
прокурорлик назоратининг объекти фуқароларнинг ўзи эмас, балки уларнинг ҳуқуқларига
риоя   этилиши   бўлиши   керак.   Ҳақиқатдан   ҳам   прокуратуранинг   назорат   объекти
фуқаролар бўлиши мумкин эмас, уларнинг белгиланган қонунларга амал қилиши назорат
қилиниши ҳисобланади.  Агар ҳар бир фуқаронинг фаолиятига прокуратура аралашаверса,
прокуратура нодемократик тизимнинг ижрочисига айланиб қолади.
Янги   қабул   қилинган   қонун   таҳририда   янги   боб   киритилди.   Бу   2-боб   бўлиб,
фуқаронинг   ҳуқуқлари   ҳамда   эркинликларига   риоя   этилиши   устидан   назорат   деб
номланади. 
Бинобарин,   2001   йилнинг   29   август   куни   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг   иккинчи   чақириқ   олтинчи   сессиясида   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   И.А.   Каримов   «Адолат   –   қонун   устуворлигида»   деб   номланувчи   ўз
маърузасида   «Прокуратура   идоралари   фуқароларнинг   ҳуқуқлари   камситилиши
ҳолатларига   йўл   қўймаслик   мақсадида   бошқарув   ва   контрол   органларининг   ҳуқуқий
ҳужжатлар   қонунийлигини   назорат   қилиб   бориши   зарур.   Бу   прокурорларнинг   асосий
вазифаси ва бурчидир 17
», деб таъкидлаган эди. 
Умуман   олганда,   Прокуратуранинг   Ўзбекистон   Республикасида     вужудга   келиши
қонунларни республика ҳудудида аниқ ва бир хилда бажарилишига ҳамда фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда катта амалий аҳамиятга эга бўлди. 
2 . Россия   Федерацияси   ва   Қозоғистон   Республикаси да   прокуратура
фаолияти ва уларни шакллантирилиши
Бизга   маълумки,   собиқ   Совет   давлати   тарқалиб   кетгач,   унинг   ўрнида   янги
мустақил   давлатлар  пайдо  бўлди.  Тўғри  пайдо   бўлган  янги  давлатларнинг   ҳам ўзига   хос
17
 Каримов И.А. Адолат- қ онун устиворлигида. Хал қ  с ў зи. 2001 .  30 авг уст . 18 давлатчилик  тарихи  мавжуд   эди , лекин  уларнинг  том маънодаги  мустақилликлари  айнан
собиқ   Совет   давлатининг   парчаланиши   натижасида   қўлга   киритилди.   Бу   давлатлар
ҳозирда   Мустақил   Давлатлар   Ҳамдўстлигини   тузганлар   ва   ўзаро   шу   ташкилот   орқали
ҳамкорликни   давом   эттирмоқдалар.   Бу   мустақил   дав лат лардаги   прокуратура   органлари
ўзаро   жуда   яқин   бўлиб,   Роман-герман   оиласининг   вакилларидир.   Мазкур   давлатлардаги
прокуратурани  собиқ   Совет   даврида  шаклланган  прокуратура  боғлаб  туради,   чунки  улар
фаолияти ва асосий принциплари шу даврда шакллан иб улгурган  эди. 
Тўғри 90 - йиллардан кейинги ҳолатга назар ташлайдиган бўлсак, шуни кўришимиз
мумкинки,   мустақил   бўлган   давлатлар   ўзининг   мустақил   прокуратура   органларининг
ҳуқуқий   ҳолатларини   янгитдан   тикладилар   ҳамда   қайта   ташкил   этдилар.   Айниқса,
Ўзбекистон   Республикаси   прокуратура   органлари   мутлоқо   янгитдан   ислоҳ   этилди.   Бу
ислоҳот   айнан   прокуратуранинг   замон   талабларига   мос   равишда   ишлаши   ва
фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқдир.
Мустақил   Давлатлар   Ҳамдўстлиги   мамлакатлари   прокуратура   органларининг
ташкил топиши ва ривожланиши, тарихий тенденциялари бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб,
уларни   ягона   марказлашган   прокуратура   идораси   боғлаб   турган.   Шунинг   учун   мазкур
прокуратураларда   қонунларнинг   тузилиши,   прокуратура   идорасининг   давлат   органлари
ўртасида   тутган   ўрни   ва   аҳамияти   бир-бирига   боғлаб   туради,   масалан ,   Россия
Федерацияси   Прокуратура   органлари   фаолиятининг   ҳуқуқий   асослари   Россия
Федерацияси   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонунининг   3-моддаси да   белгиланган   бўлиб,
авваламбор,   Россия   Федерацияси   Конституцияси,   Прокуратура   тўғрисидаги   Федерал
қонуни,   бошқа   федерал   қонунлар   ва   халқаро   шартномалардан   иборат дир 18
.   Россия
Федерацияси   прокуратураси   қуйидан   юқорига   бўйсуниш   тартибида   (иерархик   тарзда)
Россия   Федерацияси   Бош   прокурори   раҳбарлик   қиладиган   прокуратура   органларининг
ягона   марказлашган   тизимидан   ташкил   топган.   Россия   Федерацияси   Бош   прокурори
Россия   Федерацияси   Президентининг   тақдимномасига   асосан   Федерация   Кенгаши
томонидан   лавозимга   тайинланади   ва   озод   қилинади.   Россия   Федерацияси
субъектларининг   прокурорлари   Россия   Федерацияси   Бош   прокурори   томонидан
субъектлар билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод қилинадилар. Бошқа
прокурорлар   Россия   Федерацияси   Бош   прокурори   томонидан   лавозимга   тайинланади   ва
озод   қилинадилар.   Умуман   олганда ,   Россия   Федерациясида     Прокуратура   ягона
марказлашган   тизим даги   органдир,   шунингдек,   Россия   Федерацияси   номидан
қонунларнинг   бажарилиши   ва   қонунларга   риоя   қилиниши   устидан   назоратни   амалга
оширади.   Россия   Федерацияси   Прокуратура   органи   ҳеч   қайси   ҳокимиятга,   яъни   қонун
18
  Россия Федерацияси   Прокуратура тўғрисидаги қонуни . Интернет.  www    .   google    .   ru     . 2007. 19 чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   органига   кирмайди,   у   мустақил   органдир.   Россияда
прокуратуранинг ривожланиш босқичлари қуйидаги 4 та босқични ўз ичига олади 19
.
1. Дастлабки   прокуратуранинг   шаклланишидан суд   ислоҳотларигача ( реформаларигача)
бўлган давр (1722-1864 йилгача ) ;
2. Суд ислоҳотларидан    қиролликнинг парчаланишигача (1864- 1917 йилгача ) ;
3. Совет даври ( 1917-1991 йилгача ) ;
4. Замонавий босқич  (1992 йилдан ҳозиргача) .
Ҳозирда   Россия   Федерацияси   прокуратурасини   ташкил   этиш   ва   фаолият   тартиби,
ваколатлари   федерал   қонунлар   билан   белгиланади.     Амалдаги   Россия   Федерациясининг
«Прокуратура   тўғрисида» ги   қонунига   асосан   прокуратура   органлари   фаолият   кўрсатади.
Россия Федерациясининг  «Прокуратура  тўғрисида» ги   қонуни  1992   йил 17 январда қабул
қилинган.   Ушбу   қонунга   ўзгартиришлар   10   феврал   1999   йили,   19   ноябр   1999   йили   ва   2
январ 2000 йили киритилган бўлиб, 7 та бўлим, 54 моддадан иборатдир.   1-бўлим Умумий
қоидалар,   2-бўлим   Россия   Федерацияси   прокуратура   органларини   ташкил   топиши   ва
тизими,   3-бўлим   Прокурор   назорати,   5-бўлим   Прокуратура   органлари   ва
муассасаларидаги   хизмат   масалаларига   бағишлангандир .   Прокуратура   органлари   ва
муассасалари   ходимлари,   6-бўлим   Ҳарбий   прокуратура   органларининг   ташкил   этилиши
ва фаолиятининг   ўзига  хос  хусусиятлари,  7-бўлим  прокуратура  фаолиятининг   ва  ташкил
этилишининг бошқа масалалари деб номланади.
Россия   Федерациясининг   прокуратураси   –   Россия   Федерацияси   номидан   Россия
Федерацияси   Конституцияси   ва   қонунларининг   аниқ   ва   бир   хилда   бажарилиши   устидан
назорат   фаолиятини   амалга   оширадиган   ягона   марказлашган   федерал   тизимни   ташкил
этади.
Россия прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари қонунда асосий
функциялари деб номланади. Асосий функциялар Россия Федерациясининг «Прокуратура
тўғрисида»ги   Федерал   қонунининг   1-моддасида   белгиланган.   2-моддасида   Халқаро
ҳамкорлик,   4-моддасида   прокуратура   фаолиятининг   ва   ташкил   этилишининг
тамойиллари, 5-моддасида прокурор назорати фаолиятини амалга оширишга аралашишга
йўл   қўйилмаслиги,   6-моддада   прокурор   талабларини   бажарилишини   мажбурийлиги,   8-
моддада   жиноятчиликка   қарши   кураш   фаолияти,   9-модда   ҳуқуқ   ижодкорлиги
фаолиятидаги иштироки, 10-моддасида прокуратура идораларида ариза, шикоят ва бошқа
мурожаатларнинг   кўриб   чиқилиши   ва   ҳал   қилиниши   белгилаб   қўйилган.   Қонуннинг
бошқа   кейинги   моддаларида   белгиланган   қонун   талаблари   ҳам   Ўзбекистон
Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонун талабларига ўхшаб кетади.
19
  Матушевский Р.Г., Пятаков В.А. Прокуратура и прокурорский надзор. –М.:Приор-издат, 2005. - 1  ст. 20 Тезкор   қидирув   фаолиятини   амалга   оширувчи   органларнинг   қонунлар
ижросини   таъминлаши   устидан   прокурор   назорати   –   прокуратура   органлари
фаолиятида   янги   йўналишдир.   Ўзбекистон   Республикасининг   янги   та ҳ рирдаги   2001   йил
29   август   куни   қабул   қилинган   2001   йил   27   октябр   кунидан   кучга   кирган   “ Прокуратура
тўғрисида ” ги   қонун н инг   4-моддаси   прокуратура   органлари   фаолиятининг   асосий
йўналишларига   бағишланган   бўлиб,   шу   асосий   йўналишлар   ичида   тезкор-қидирув
фаолиятини,  суриштирувни,  дастлабки  терговни  амалга оширадиган  органлар томонидан
қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши
кураш борасидаги  фаолиятини  мувофиқлаштириш бир йўналиш қилиб берилган.   Шулар
ичидан   тезкор-қидирув   фаолияти   ҳақида   илгари   бизнинг   қонунчилигимизда   тушунча
берилмаган эди. 
Қатор   ҳамдўстлик   давлатлари   қонунчиликларида   бу   ҳақда   алоҳида   тушунча
мавжуд. Масалан, Россия Федерациясида «Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун
1992 йил 13 мартда қабул қилинган. Ушбу қонун бўйича тезкор қидирув фаолиятига яхши
тушунча берилган. Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикасининг жуда кўп қонунлари
собиқ     иттифоқ   республикаларининг   қонунчиликларига   ўхшашдир.   Чунки,   илгари   шу
давлатларнинг қонунчиликлари асосини иттифоқ қонунлари асослари ташкил қилган эди.
Албатта,   иттифоқ   тарқалгандан   сўнг,   ҳар   бир   ҳамдўстлик   давлатлари   ўзларининг   ўз
миллий   ва   этник   келиб-чиқишлари,   урф-одатларига   мос   ҳолда   ўз   қонунларини   қайта
ишлаб   чиқиб,   қабул   қилганлар.   Ўзбекистон   Республикасида   ҳам   мустақилликка
эришилганидан   сўнг   худди   шу   асосларга   кўра,   яъни   ўз   миллий   турмуш   тарзимиз,   урф-
одатларимиз,   маънавий   бойликларимиз   ва   дунёқарашларимизга   хос   қонунлар   қабул
қилина   бошланди.   Ҳозирда,   муносабатларни   ҳуқуқий   тартибга   солувчи   300   дан   ортиқ
янги   қонунлар   қабул   қилинган.     Ҳамдўстлик   давлатлари   томонидан   қабул   қилинаётган
бир   қанча   қонунлар   предмети   бизнинг   қонунларимизга   ўхшаб   кетади.   Шундан   келиб
чиққан   ҳолда,   ҳозирча   Ўзбекистон   Республикаси   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонун
бўйича   тезкор   қидирув   фаолиятини   амалга   оширувчи   органлар   томонидан   қонунлар
ижроси устидан назорат ҳақида  қуйидагиларни гапириб ўтиш мумкин:
Тезкор   қидирув   фаолияти   соҳасидаги   назорат   юридик   жиҳатдан   ўзида   кўрсатиб
ўтилган   прокурор   назорати   йўналишининг   бир   қисмини   акс   эттиради.   Шу   билан   бирга
тезкор   қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг қонунларни ижро қилишлари
устидан   назорат   қилиш   объектлари,   предмети,   ташкил   этилиш   асослари   ва   ваколатлари
нуқтаи назаридан  ўзининг алоҳида хусусиятларига эгадир. 
Тезкор   қидирув   фаолияти     бўйича   қонунлар   ижроси   устидан     назоратни   амалга
оширишда     прокурорлар   томонидан,   авваломбор,     унинг   таркибини   ва   ҳуқуқий-меъёрий 21 асосини   билишларини   назарда   тутади.   Тезкор   қидирув   фаолияти   бу   –   қонун   йўли   билан
тезкор   қидирув   фаолиятини   амалга   ошириш   учун   махсус   ҳуқуқ-ваколатлар   берилган
давлат органларининг тезкор бўлинмалари томонидан   ўз ваколатлари доирасида ошкора
ва   хуфёна   амалга   ошириладиган   фуқароларнинг   соғли ғ ини,   ҳаётини,   мулкини,   ҳуқуқ   ва
эркинликларини, давлат ва жамиятни жиноий хуружлардан муҳофаза қилишга қаратилган
тезкор қидирув тадбирларидир.
Россия   Федерацияси   прокуратура   идораларининг   жиноятчиликка   қарши   кураш
фаолиятидаги   ваколатлари,   судларда   прокурор   ваколатини   таъминлаш,   умумий   назорат
фаолияти   ва   бошқа   фаолияти   прокурор   томонидан   ўз   ваколатларини   қўллашда
фойдаланадиган   прокурор   назорати   ҳужжатлари   Ўзбекистон   Республикаси   прокуратура
идоралари   ваколатлари   ва   прокурор   назорат   ҳужжатлари   ҳамда   уларнинг   қўллаш
асосларига   ўхшашдир.   Фақатгина   прокурорнинг   жиноят-процессуал   қонунчилигида
белгиланган   ваколатларида   фарқ   мавжуд   бўлиб,   айрим   тергов   ҳаракатлари   ва
фуқароларнинг   ҳуқуқларини   чеклаш   (санкция   бериш)   ваколати   Россия   Федерациясида
судларга берилган.  Шундай бўлсада, жиноятчиликка  қарши  курашувчи органлар дастлаб
ҳужжатларни   прокурорга   олиб   бориб,   унинг   қонуний   розилигини   олишлари   лозим
бўлади 20
.
Россия   Федерацияси   ҳудудидаги   барча   турдаги   прокуратура   органларини   ташкил
этиш,   қайта   ташкил   этиш   ва   тугатиш,   уларнинг   даражалари   ва   ваколатларини   белгилаш
Россия Федерацияси Бош прокурори ваколатига киради.
Бош прокурор ваколатига яна қуйидагилар киради:
 Россия Федерацияси прокуратура тизимига раҳбарлик қилади;
 Ўзининг   ваколатидан   келиб   чиқиб   прокуратура   органларини   тузади,   қайта   тузади   ва
тугатади;
 Прокуратура   органлари   тизимида   штат   бирлигини   аниқлайди,   меҳнатга   ҳақ   тўлаш
тартиби ва миқдорини белгилайди;
 Россия   Федерацияси   субъектларидаги   прокурорларни   лавозимга   тайинлайди   ва
лавозимдан  озод  этади.  Уларга  Россия   Федерациясидаги   шаҳарлар,  туманлар,   ҳарбий
ва   ихтисослаштирилган   прокурорлар   киради.   Шунингдек,   прокуратура   ходимларини
ишга тайинлайди;
 Россия   Федерацияси   давлат   органлари   билан   Россия   Федерацияси   прокуратураси
ўртасидаги  ўзаро муносабатларни тартибга  солади;
 Прокуратура ваколатидаги вазифа ва мажбуриятларни бажаради.
20
 Чувилёв А.А. умумий таҳрири остида. Россия Федерациясида прокурор назорати. Дарслик,  -М.: 2000. 22 Россия Федерацияси Бош прокурорини Россия Федерацияси Президенти лавозимга
тайинлайди   ва   лавозимдан   озод   этади,   Федерация   Мажлиси   эса   тасдиқлайди.   Бош
прокурорнинг   ваколат   муддати   5   йил.   Бир   шахс   иккинчи   марта   ҳам   Бош   прокурор
лавозимига тайинланиши мумкин.
2000   йил   17   майдан   Россия   Федерацияси   Бош   прокурори   лавозимини   Владимир
Васильевич Устинов эгаллаб келмоқда, унинг ваколат муддати 2005 йилги тасдиқдан сўнг
2010 йилгача чўзилди. 
Амалиётда   прокурорлар   ва   терговчилар   фаолиятига   аралашиши   қуйидагича
бўлиши мумкин:
―   мансабдор шахсларнинг аралашуви, жумладан, норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилиш
орқали;
―   оммавий   ахборот   воситаларининг   аралашуви   (ҳақиқатга   тўғри     келмайдиган
маълумотларни нашр қилишни буюртма қилиш шаклида);
―  қўрқитиш ёки жисмоний таъсир кўрсатиш (оила аъзоларини ўғирлаш, аноним ва тўғри
қўрқитишлар, босқинчилик ва бошқалар).
Шунинг учун қонун томонидан прокурор ва терговчиларни ҳимоя қилиш чоралари
белгиланган.   Ўзбекистонда   бевосита   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонуннинг   ўзида
айтилган.
Россияда   бу   борада   «Судъялар,   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар   ва   назорат
органлари   мансабдор   шахсларини   ҳимоялаш   тўғрисида»ги   қонун   қабул   қилинган.
Прокуратура   органларида   прокурор   ва   терговчилар,   уларнинг   оила   аъзолари,   мумкинки,
мустақиллигини, фаолиятининг фақат қонун асосида олиб борилишини, фуқаролар ҳуқуқ
ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш,   жамият   ва   давлат   манфаатини   ҳимоя   қилишга
қаратилган   фаолиятини   юритишда   хавфсизлик     хизмати   ташкил   этилган.   Қонун   нафақат
прокурорлик назоратини амалга оширишга  қўйилмасликни, балки прокуратура органлари
ва   тузилмаларининг   ҳар   қандай   бошқа   функционал   фаолияти,   жумладан,   жиноятларни
тергов   қилиш,   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар   фаолиятини   мувофиқлаштириш,
ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Россия Федерациясида Прокуратура тизими:
―   Бош   Прокуратура   Россия   Федерациясининг   Прокуратура   субъектлари   (уларга
тенглаштирилган ҳарбий ва ихтисослаштирилган прокуратуралар).
― Шаҳар прокуратуралари (уларга тенглаштирилган прокуратуралар).
― Туман прокуратуралари (уларга тенглаштирилган прокуратуралар). 23 ― Ўқитиш ва таълим муассасалари.
― Ҳарбий Прокуратура.
―   Ихтисослаштирилган   прокуратуралар:   транспорт,   табиатни   муҳофаза   қилиш
прокуратуралари, қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилувчи ахлоқ тузатишга оид
муассасалардан,   алоҳида   муҳофазада   турувчи   ва   тартибдаги   объектларни   муҳофаза
қилишда   қонунлар   устидан   назорат   қилувчи   прокуратуралар.   Россия   Федерацияси
Прокуратураси тизими бошида Россия Федерациясининг Бош прокурори туради.
Қозоғистон   Республикаси   ва   бошқа   собиқ   совет   давлати   таркибига   кирган
Мустақил   Давлатлар   Ҳамдўстлиги   давлатлар и нинг   прокуратура   органлари   фаолияти,
уларнинг   ташкил   топиши   ва   фаолият   принциплари   Ўзбекистон   Республикаси
прокуратурасининг  ташкил  топиш  ва фаолият принципларига   жуда   ўхшашдир.   Масалан,
Қозоғистон   Респуликаси   мустақил   бўлгунча   бўлган   даврни   собиқ   Совет   давлати
таркибида   ўтказди   ва   прокуратура   ҳам   бевосита   Ўзбекистонда   шакллантирилган   каби
шакллантирилди.
Қозоғистон   Респуликасида   Прокуратура   тўғрисидаги   қонун   1995   йил   21   декабрда
қабул   қилинган   бўлиб,   ҳозиргача   бир   қанча   ўзгартиришлар   киритилган,   охирги   ўзгариш
2004 йил 20 декабрда киритилган.
Қ о з о ғистон Республикаси   “ Прокуратура тўғрисида ”ги   қонун и   12 боб, 59   моддадан
иборатдир.   Мазкур   қонуннинг   1 - моддасида   ёзилишича ,   Қозоғистон   Республикаси
Прокуратураси   -   Қозоғистон   Республикаси   Президентига   ҳисобдор   бўлган   давлат
органидир,   у   қонунларнинг   бир   хил  ва   аниқ   бажарилиши   устидан   олий   назор а т   қилувчи
ва   Қозоғистон   Республикаси   Президенти   фармонлари   ҳамда   у нинг   чиқарган   барча
норматив   ҳужжатларини   республика   ҳудуд ида,   қолаверса ,   опер а тив   қидирув   фаолияти,
суриштирув   ва   тергов,   шунингдек ,   маъмурий   ва   ижро   фаолияти   қонунийлиги   устидан
назоратни амалга оширади.  Судда давлат манф а атларини ифода эт ади 21
.
Прокуратура   республика   ҳудудидаги   ҳар   қандай   қонун,   қонун   ости   ҳужжати   ва
бошқа   ҳуқуқий   ху ж жатлари   бузилишларини,   Конституция   ва   республика   қонунлари
бузилишларини   олдини   олади   ҳамда     назорат   қилади.   Шунингдек,   мазкур   қонунда
прокуратура   фаолиятининг   ҳуқуқий   асослари   кўрсатилган.   Қозоғистон   Республикаси
Прокуратураси,     аввало,   Қозоғистон   Республикаси   Конституцияси,   прокуратура
тўғрисидаги   қонуни,   прокуратурани   тартибга   солувчи   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатлар,
Қозоғистон  Республикаси  томонидан  рўйхатдан  ўтган  халқаро шартномалар,  шунингдек,
Бош прокурор буйруқлари асосида фаолият юритади.
21
  Прокурорский надзор: Сборник нормативных правовых актов. –Алматы. Юрист, 2006. 24 Юқорида   кўриниб   турибдики,   давлатнинг   ичида   қабул   қилинган   конституция,
қонунлар   ва   бошқа   меъёрий   ҳужжатлардан   ташқари   халқаро   шартномалар   асосида   ҳам
Қозоғистон Республикаси Прокуратураси фаолият юритади.
Қозоғистон   Республикаси   Прокуратураси   тизими   қуйидагичадир:   Қозоғистон
Республикаси   Бош   прокуратураси,   вилоят   прокуратураси,   шаҳарга   тенглаштирилган
прокуратураси   ва   пойтахт   прокуратураси,   туманлараро,   туман,   шунингдек,   шаҳар   ва
шаҳарга тенглаштирилган бошқа ихтисослашган прокуратуралардан иборат.
Умуман   олганда,   охирги   йилларда   Қозоғистон   Республикасида   прокуратуранинг
ўзига хос томонлари кузатилмоқда. Қозоғистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги
қонуннинг   10-моддасида   таъкидланишича,   Қозоғистон   Республикаси   Бош   прокурори
Қозоғистон   Республикаси   Президенти   томонидан   5   йилга   тайинланади   ва     Парламент
Сенати   томонидан   тасдиқланади.   У   Республика   Президенти   томонидан   ўз   лавозимидан
озод этилади. У доим Республика Президентига ҳисобдордир. У ўз лавозимини бажариш
вақтида     суд   тартибида   қамоққа   олиниши,   маъмурий   жавобгарликка   тортилиши,
Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши (жиноят устида қўлга олишдан
ташқари) мумкин эмас 22
.
Бош   прокурорнинг   1-ўринбосари   ва   ўринбосарлари   Бош   прокурорнинг
тақдимномасига  кўра  президент  томонидан   тайинланади.  Бош  прокурорнинг   ўринбосари
бир вақтнинг ўзида Бош прокуратура таркибидаги департаментни бошлиғи сифатида ҳам
тайинланиши мумкин.
Энди бевосита Бош прокурорнинг ваколатларини санаб ўтсак:
1. Қозоғистон   Республикаси   қонунлари,   президент   фармонлари   ва   унинг   чиқарган
норматив ҳуқуқий ҳужжатларини қанчалик республика ҳудудида амал қилишини назорат
қилади, шунингдек, қуйи турувчи прокуратураларга раҳбарлик қилади. 
2. Конституцияга,   қонун   ва   бошқа   меъёрий   ҳуқуқий   ҳужжатларга   зид   чиқарилган
орган ва мансабдор шахсларнинг қабул қилган ҳужжатларига нисбатан протест келтиради.
3. Олий Суд ҳайъати аъзоси ҳисобланади.
4. Қозоғистон   Республикаси   ҳудудида   фаолият   юритаётган   барча   прокуратура
органлари   ходимларига   нисбатан   буйруқ,   кўрсатма,   қарор,   йўриқномалар   чиқаради.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Прокуратураси бошқарувига тегишли бўлган барча
саволлар бўйича жавоб беради.
4.1. Ўзининг   ваколатларидан   келиб   чиқиб,   қуйидаги   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатларни
чиқаради: 
22
  Прокурорский надзор: Сборник нормативных правовых актов. –Алматы. Юрист, 2006. -6 ст. 25 ―   Жиноят-процессуал   кодекси   ва   Қозоғистон   Республикаси   қонунчилигидан     келиб
чиққан   ҳолда   белгиланган   саволларга   тезкор-қидирув   фаолияти,   суриштирув   ва   тергов
органи томонидан мажбурий бериладиган маълумотларни талаб қилиш;
―   барча   ҳуқуқий   статистика   субъектлари   учун   мажбурий   бўлган   ҳуқуқий   статистика   ва
махсус рўйхат бўйича саволларга жавоб бериш; 
―   бошқа   Қозоғистон   Республикаси   қонунчилиги   ва   прокуратура   тўғрисидаги
қонунлардан келиб чиқиб, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
4.2. Қабул   қилинаётган   қарорлар   лойиҳаларини     юбораётга   органлар,   тезкор-
қидирув   фаолияти,   суриштирув   ва   тергов   органлари   билан   келишган   ҳолда   норматив
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
5. Прокуратура   органларини   ташкил   қилиш,   қайта   ташкил   қилиш   ва   тугатиш,
прокуратура   муассасалари   тизимини,   прокуратура   қисмларининг   ҳуқуқ   ва
мажбуриятларини,   штат   рўйхати   ва   меҳнатга   ҳақ   тўлаш   лимитларини   Республика
Президентига тасдиқлашга тақдим қилади;
6. Республика   Президентига   даража   унвонлари   ва   ҳарбий   унвонларга   муносиб
номзодларни тақдим қилади;
7. Вилоят   прокурорлари   ва   унга   тенглаштирилган   прокурорлар,   ҳарбий   прокурор,
унинг   ўринбосарлари,   туман   ва   шаҳар   прокурорлари   ва   уларга   тенглаштирилган
прокурорларни тайинлайди ва вазифасидан озод этади;
8. Президент олдида Республика Прокуратураси фаолияти тўғрисида ҳисобдордир.
9. Белгиланган тартибда яхши ҳулқли прокуратура органлари ходимларига даражали
унвонларни беради;
10. Қозоғистон   Республикаси   Прокуратура   органлари   ходимларига   давлат
мукофотлари ва фахрий унвонларини бериш;
10.1. “Прокуратуранинг фахрий ходими” унвонини бериш ва бу унвонни тасдиқлаш;
11. Прокуратура   органлари   ходимларига   белгиланган   тартибда   озиқ-овқат,   кийим-
кечак, қурол-яроқ етказиб бериш;
11.1. Олий суд мажлисида суд амалиёти бўйича берилган саволларга жавоб бериш;
12.         Шунингдек,   Қозоғистон   Республикаси   қонунчилиги   билан   белгиланган   бошқа
ваколатларни амалга оширади.
Қозоғистон   Республикаси   Бош   Прокуратураси   тўғрисида   “Прокуратура
тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида белгилаб қўйилган.
1. Қозоғистон   Республикаси   Бош   Прокуратурасини   Қозоғистон   Республикаси   Бош
прокурори бошқаради.
2. Бош прокурор 1-ўринбосари ва ўринбосарларига эга. 26 3. Бош   Прокуратура   тизимидаги   проуратура   ходимлари   сонини   Бош   прокурор
тасдиқдайди 23
.
Бош Прокуратура:
1) республика   ҳудудида   прокуратуранинг   асосий   йўналишлари   ва   вазифаларини
мувофиқлаштиради;
2) прокурор   назоратини   қонунийлигини   анализ   қилади,   республикада   қонунийликни
таъминлайди;
3) прокурор назорати бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни тақдим этади;
4) республика   ҳудудида   қўлланилаётган   қонунларни   назорат   қилувчи   прокуратура
органларини бошқаради.
Қозоғистон   Республикаси да   вилоят   прокуратуралари   тўғрисида   “Прокуратура
тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида сўз юритилади. Вилоят прокуратураси ўз ҳудудида
қонунийликни таъминлайди ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
 Прокурор   назорати   бўйича   вилоят   ва   вилоят   таркибига   кирувчи   шаҳар,   туман   ва
уларга тенглаштирилган прокуратура фаолиятига бошчилик қилади.
 Ўзининг   бўйсунувидагиларга     нисбатан   мажбурий   бўлган   буйруқ,   фармойиш,
кўрсатмалар беради. 
“Прокуратура   тўғрисида”ги   қонуннинг   28-моддасида   прокурор   назоратининг
вазифалари  белгиланган:
1.   Инсон   ва   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш   юзасидан   турли
органлар,   ташкилотлар,   мансабдор   шахс   ва   фуқароларнинг   фаолиятини   қонунларга
қанчалик мослигини назорат қилиш.
2.   Ҳар   қандай   қонун   бузулишини   бартараф   этиш,   сабаб   ва   шартларини   топиш,   бузилган
ҳуқуқларини тиклаш.
3. Прокуратура бошқа давлат органларига ўхшамайди ва ташкилотлар ҳамда  
фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашмайди.
23
  Прокурорский надзор: Сборник нормативных правовых актов. –Алматы. Юрист, 2006. -7 ст. 27 3.   Франция ,   Германия   ва   АҚШ   давлатларида   прокуратура   фаолияти   ва   унинг
ўзига хос томонлари
Биз   энди   бевосита   юқоридаги   давлатлар   прокуратураларининг   ўзига   хос
хусусиятлари   ҳақида   фикр   юритадиган   бўлсак,   шуни   айтиш   мумкинки ,   жаҳон
прокуратура   тизимларининг   хилма-хиллигига   қарамай,   уларнинг   барча   фаолияти   давлат,
жамият ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 
Прокуратуранинг   асосий   вазифаси   жамиятни   жиноятчиликдан   ҳимоя   қилиш.   Бу
масалани   ҳал   этишда   прокуратура   жиноятчиликка   қарши   курашнинг   аниқ   қонунга   ва
унинг ҳуқуқий мақомига зид бўлмаган чораларни ўзи аниқлайди.
Биз   энди   бевосита   хорижий   мамлакатлар   прокуратура   органлари   ҳақида
тўхталадиган   бўлсак,   шуларни   айтиш   мумкинки,   ҳар   бир   давлатнинг   тарихий
ривожланиши   ва   муайян   жамият   қуришига   қараб   прокуратура   ҳам   ўзига   хос   тарзда
шакллангандир.   Лекин   прокуратуранинг   ҳар   қандай   ўзига   хос   томонлари   бўлмасин   ҳар
бир   давлатда   прокуратура   органларини   ягона   мақсад   бирлаштириб   туради,   яъни
жиноятчиликка   қарши   кураш   ва   инсонларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилишдир.   Одатда,
барча   давлатларда   прокуратура   қуйи   органларининг   юқори   органларига   бўйсуниши
тамойилига   асосланиб   ташкил   этилади.   Лекин   бундан   истиснолар   ҳам   мавжуд,   масалан,
деярли   барча   Европа   давлатларида   прокуратура   органлари   қуйидан   юқорига   қараб
иерархик тарзда бир бирига бўйсуниш тартибида тузилган,  АҚШ да  эса атторней хизмати
ҳеч кимга бўйсунмайди ва мутлақо мустақилдир. Бу эса АҚШ ҳуқуқ тизимининг албатта,
ўзига   хос   томонлари   кўп   эканлигини   ва   бошқа   процесслардан   ажралиб   туришини
англатади.
Биз   агар   бевосита   амалиётга   назар   ташлайдиган   бўлсак,   прокуратура
органларининг бир бирига бўйсуниш тартибида фаолият юритиши мутлақо тўғри фаолият
эканлигига   гувоҳ   бўламиз ,   чунки   жиноятчиликка   қарши   курашда   ягона   структурани
ҳаракати   мустақил   структурадан   натижалироқдир.   Мисол   қилиб   олганда,   Россия,
Қозоғистон   ва   Ўзбекистон   прокуратура   органлари   уюшқоқлик,   ягона   бўйсуниш   ҳамда
бирлик асосида ҳар қандай жиноятчиликни фош этиб келмоқда. Тўғри ягона бўйсунишга
асосланган прокуратура тизими ҳам камчиликлардан ҳоли эмас, масалан, муайян уюшган
жиноятчилик (мафия) билан прокуратура органини юқори мансабдор ходимларининг тил
бириктириши,   содир   этилган   жиноятчиликни   очишга   тўсқинлик   қилиши   мумкин   ёки
умуман мазкур жиноятлар (жиноятлар занжири) очилмаслиги мумкин. Қолаверса, жиноий
ишнинг  сабабсиз  ёпилиш  ҳолатларини  ҳам кузатиш  мумкин.  Бундай  ҳолатлар  амалиётда 28 жуда   кам   кузатилганлиги   туфайли   ягона   бўйсуниш   тартибидаги   прокуратура   тарқоқ
ҳолдаги атторней хизматидан яхшироқдир.
Прокуратура   ўз   фаолияти   хусусиятидан   келиб   чиққан   ҳолда   кўплаб   давлат
ҳокимияти   ва   бошқаруви   органлари   билан   ўзаро   ҳамкорлик   қилади.   Хорижий
мамлакатларда   прокуратура   ва   полицияларнинг   ўзаро   ҳамкорлиги   масаласига   алоҳида
эътибор  берилади.  Прокуратура  ва  полиция  ҳамкорлигининг  3  та   кўринишини  кўрсатиш
мумкин:   биринчидан,     прокуратура   ва   полиция   органларининг   ташкилий   бирлиги   билан
ифодаланади. Бунда қуйидаги вариантлар мавжуд:
 полиция органлари прокуратуранинг структуравий бўғини ҳисобланади;
 полиция фаолиятининг барча йўналишлари прокуратура назорати остида;
 прокуратура полиция кадрлари билан иш олиб бориш учун масъул;
 полиция фаолиятини белгилайди;
 унинг   жиноятчилик   билан   кураш   бўйича   сиёсатининг   асосий   йўналишларини
белгилайди.
Ҳамкорликнинг     иккинчи   кўриниши   прокуратура   полиция   ҳаракатини   умумий
жиноий   сиёсат  бўйича   ҳам  муайян   жиноий  иш  бўйича  ҳам  бошқариб   туриши.  Прокурор
тегов ишларини полициянинг қайси бўлими, қайси полициячи олиб боришини аниқлайди.
Шунингдек,   прокурор   муайян   жиноий   иш   бўйича   тергов   ишларини   олиб   боришда   жалб
қилиниши лозим бўлган куч ва воситаларни аниқлайди.
Прокуратура   ва   полиция   ўртасида   зиддият   пайдо   бўлганда   полициячи   прокурор
ҳаракатлари   устидан   юқори   турувчи   прокуратура   органларига   ёки   ўзининг   раҳбариятига
мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳамкорликнинг   учинчи   кўриниши,   бу   прокуратура   полиция   фаолиятининг
қонунийлигини   назорат   қилади 24
.   Назорат   функциясини   амалга   оширишда   прокуратура
полициядан   жиноятчилик   ҳолати,   муайян   жиноятлар   ва   уларни   содир   этган   шахслар
тўғрисида   ахборотни   талаб   қилиб   олади.   Баъзида   прокуратура   полициянинг   юқори
лавозимдаги   ходимларининг   фаолияти  устидан  интизомий   назорат   олиб  бориш  ҳуқуқига
эга. Охирги  вақтларда   прокуратура   фаолиятининг  полиция   фаолияти  билан   яқинлашиши
кузатилмоқда,   чунки   бу   органлар   ҳал   қиладиган   масалалар   умумийдир.   Прокуратура
полиция   фаолиятини,   унинг   қонунга   риоя   этишини,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини
ҳимоя   қилиш   бўйича   асосий   норматив   актларни   қўллашни   назорат   қилувчи   ягона   орган
бўлиб келмоқда ва бўлиб қолади.
Турли мамлакатларда  прокуратура  ваколат  доираси  ҳажми фарқланади.  Шу билан
бирга   прокурор   ҳамма   жойда   ё   бир   ўзи   ёки   бошқа   орган   билан   ҳамкорликда   (терговчи ,
24
  Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006. -123 б. 29 судья)   амалга   оширадиган   асосий   ва   ажралмас   функциялари   ҳам   бор.   Буларга   жиноий
қидирув   тўғрисида   қарор   қабул   қилиш ,   судда   айбловни   таъминлаш,   суд   қарорлари
устидан   протест   келтириш   кабилардир .   Аксарият   мамлакатларда   прокуратура   –   ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар манфаатлари ва жиноий жавобгарликка тортилаётган шахслар
ҳуқуқлари   ўртасидаги   протестни   таъминловчи   органдир.   Гап   шундаки,   жиноий   юстиция
тизимида қарама-қаршилик мавжуд: бир томондан жамиятни муҳофаза қилиш учун шахс
эркинлиги   бузилса,   иккинчи   томондан   шахс   эркинлиги   ўша   жамият   номидан
кафолатланади.   Ушбу   вазиятда   фақат   прокурор   бу   икки   гуруҳ   манфаатлари   ўртасидаги
мувозанатни тиклаш имкониятига эгадир.
Умумэътироф   этилишича,   прокурорнинг   асосий   вазифаларидан   бири   –   адолатга
эришиш ва эркинликларни ҳимоя қилишдир. Ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида
прокурор   қонунни   шундай   татбиқ   этадики,   жамият   учун   қабул   қилинган   қарорнинг
адолатлилиги тўғрисида ҳеч кимда шубҳа туғилмаслиги лозим.
Прокурор   фаолиятининг   умумий   жиҳати   жиноий   сиёсатни   ишлаб   чиқиш
жараёнида   қатнашиш,   ҳуқуқий   меъёрларни   қўллаш   бўйича   тавсиялар   бериш,   давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятига танқидий ёндашишлардан иборат.
Прокурорлар   жабрланувчиларга   ёрдам   кўрсатишда,   уларга   нисбатан   давлат
сиёсатини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, АҚШда АҚШ Бош атторней
(Генеральный   Атторней)   ташаббуси   билан   жабрланувчилар   ҳуқуқини   ҳимоя   қилиш
бўйича  “ Федерал Дастур ”  қабул қилинган. Шу каби дастурлар бошқа штатларда ҳам қабул
қилинган   бўлиб,   мамлакатдаги   жиноятчиликнинг   сифат   ва   миқдори   тавсифига   ижобий
таъсир   қилди.   Масалан ,   90-йиллардан   бошлаб   АҚШда   жиноятчилик   ҳар   йили   3-5   %   га
камаяди.   Бу   ҳолат   фуқароларнинг   жиноятчилардан   қўрқмай   қолганлиги   ҳамда   уларни
моддий   таъминлай   оладиган   прокуратура   ва   полиция   билан   фаол   ҳамкорлик   қилиши
билан боғлиқ. 
Деярли   барча   мамлакатларда   прокуратура   жиноий   ва   фуқаролик   ишларини   кўриб
чиқишда   қатнашиш   орқали   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   манфаатларини   ҳимоя   қилади.
Шунинг   ёрдамида   инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   тўғрисидаги   Конвенциянинг   6-
моддаси   амал   қилишини   таъминлайди.   Унда   кўрсатилишича,   ҳар   бир   шахс   унинг
фуқаролик   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини   белгилашда   ёки   унга   эълон   қилинган   ҳар   қандай
жиноий   айбловни   кўриб   чиқишда   ишнинг   оқилона   муддат   ичида   мустақил   ва   холис   суд
томонидан   кўриб   чиқилиши   ҳуқуқига   эга.   Шунингдек,   прокурор   айбланувчининг   бошқа
ҳуқуқларини   таъминлашда   ҳам   катта   аҳамиятга   эга,   масалан ,   унга   эълон   қилинган
айбловнинг хусусияти  ва асоси  тўғрисида  дарҳол ва тўлиқ  унга  тушунарли  бўлган тилда
хабардор   қилиниши;   ўз   ҳимоясига   тайёрланиш   учун   етарли   вақт   ва   имкониятларга   эга 30 бўлиши;   унга   қарши   гувоҳлик   берувчи   шахсларга   саволлар   бериш   ҳамда   у   талаб   қилган
гувоҳларга   саволлар   бериш,   шунингдек,   ўз   гувоҳларини   чақириш,   унга   қарши   гувоҳлик
берувчи гувоҳларни чақиришдек ҳуқуқлардир (Конвенциянинг 6-модда 3-қисми).
Прокурорнинг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   ҳокимиятлар   билан   ўзаро
муносабатлари   ҳам   ўқувчида   қизиқиш   уйғотиши   мумкин.   Бу   соҳада   жаҳон   тажрибасини
умумлаштириш ва мамлакатларни 3 гуруҳга бўлиб ўрганишга олиб келади: 
1) прокурорларнинг ижроия ҳокимияти билан яқин алоқада бўлган мамлакатлар; 
2) прокурорлар қонун чиқарувчи ҳокимият билан яқин алоқада бўлган мамлакатлар; 
3)   прокурорларнинг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   ҳокимиятлар   билан   доимий
алоқалари бўлмаган мамлакатлар.
Лекин,   қоида   бўйича   кўп   мамлакатлар   учун   прокуратура   қонун   чиқарувчи,   ижро
этувчи   ҳокимиятлар   билан   алоқада   аралаш   (гибрит)   кўринишда   намоён   бўлади.   Бундай
муносабатларнинг 8 та турини ТДЮИ ўқитувчиси О.М.Мадалиев ажратиб кўрсатган 25
:
1. Прокурор   –   ижроия   ҳокимиятининг ажралмас қисми;
2. Ижро ҳокимияти прокуратурага бошчилик қилади;
3. Ижро ҳокимияти прокурорларни таъминлайди;
4. Ижро ҳокимияти прокурорларга интизомий чоралар тайинлайди;
5. Ижро ҳокимияти прокуратура фаолиятини назорат қилади;
6. Ижро ҳокимияти прокуратурага муайян жиноий ёки фуқаролик ишлари билан боғлиқ
бўлмаган умумий масалалар бўйича буйруқлар беради;
7. Ижро ҳокимияти прокуратурага муайян ишлар бўйича буйруқ беришга ҳақли;
8. Ижро ҳокимияти прокуратура бюджетини бошқаради.
Ҳозирги   вақтда   прокуратура   тўғрисидаги   қонунчилик   прокуратура   фаолиятига
қонун   чиқарувчи   ва   ижроя   ҳокимиятининг   аралашмаслигига   кафолатни   таъминлаш
йўналиши   бўйича   ривожланмоқда.   Бунда   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   ҳокимиятлар
ваколатларини   белгилашда   уларнинг   прокурор   фаолиятига   аралашишига   ҳуқуқий   асос
бўлмаслиги таъминланган. Бундай аралашишнинг аниқ чегаралари белгиланади.
Бу   ҳолат   прокуратуранинг   бошқа   ҳокимият   структуралари   билан   алоқаси
йўқлигини билдирмайди, чунки акс ҳолда прокуратура фаолият юрита олмайди. Масалан,
прокуратура   ва   ижроия   ҳокимияти   органларининг   алоқалари   қуйидагиларга   имкон
беради: 
― прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги муносабатларни
мувофиқлаштиради;
―    жиноий сиёсатни амалга оширишни кафолатлаш;
25
  Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006. -326  б . 31 ―   профилактика   субъектининг   жамият   олдида   қонунийлик   ҳолати   учун   жавобгарлик
даражасини аниқ белгилаш.
Прокуратура   давлат   ҳокимиятининг   турли   органларининг   ҳамкорлигини
таъминлаш   орқали   бутун   дунё   мамлакатларида   тобора   уюшиб   кетаётган   жиноятчилик
билан   хусусан,   коррупция   билан   курашишда   асосий   рол   ўйнамоғи   лозим.     Бу   фаолият
самарали   бўлиши   билан   бирга   инсон   ҳуқуқларини   ҳурмат   қилишга   асосланиши,   одил
судловни   амалга   оширишда   қонунийликни   кафолатлаши   лозим.   Айрим   хорижий
давлатлар прокуратураларига тўхталсак .
Франция прокуратураси
Францияда прокуратура фаолияти узоқ тарихга  бориб тақалишини  юқорида айтиб
ўтган   эдик.   Ҳақиқатдан   ҳам   Франция   прокуратура   институтини   шакллантиришда   катта
амалий   тажрибани   яратди.   Айниқса,   прокуратура   органларининг   асосий   фаолияти   ва
назорат   предметлари   айнан   Францияда   вужудга   келди.   Бу   эса   ўз   ўзидан   Франция
прокуратурасини жуда узоқ вақт тарихий ривожидан далолатдир.
Францияда   прокуратура   фаолияти   Франция   Жиноят-процессуал   к одекси нинг   31 ,
48-моддалари   билан   тартибга   солинади.   Ташкилий   жиҳатдан   прокуратура   Адлия
вазирлиги   таркибига   киради.   Францияда   прокуратура   тизими   ташкилий   жиҳатдан   суд
тизимига ўхшайди. Юқори мансабдор шахс бўлиб кассацион суд қошидаги Бош прокурор
ҳисобланади.   Республика   прокурорлари   деб   кичик   ва   катта   (қуйи   ва   юқори)   инстанция
трибунали   қошидаги   туман   прокурорлари   аталади.   Улар   апелляцион   суд   қошидаги   Бош
прокурорларга   бўйсунади.   Бундан   ташқари   Бош   прокурорлар   ва   Республика
прокурорларининг ўринбосарлари лавозимлари ҳам мавжуд.
Барча   прокурорлар   Франция   Президенти   томонидан   тайинланади   ва   лавозимидан
четлатилади. Адлия вазири тавсия беришда муҳим аҳамиятга эга. Францияда  прокурорга
жиноятчилик билан кураш соҳасида сиёсатни аниқлаш ваколати берилган.
ЖПКнинг   34,   39-моддаларига   кўра   жиноят   ишини   қўзғатиш,   дастлабки   терговни
назорат қилиш, судда айбловни қувватлашга  прокурорлар  ҳақли  ҳисобланади .
Бош   прокурорлар   апелляцион   судлар   ваколат   доирасига   кирадиган   ҳудудларда
жиноят   қонунчилигини   қўллаш   устидан   назоратни   амалга   оширади.   Бош   прокурорга
апелляцион   суд   ваколат   доирасига   кирадиган   туманидаги   прокуратуранинг   барча
мансабдор   шахслари   бўйсунади.   Бош   прокурор   мансабдор   шахслар   ва   суд   полицияси
агентларининг   фаолияти   устидан   назоратни   амалга   оширадилар.   У   полицияга   одил
судловни   амалга   ошириш   учун   зарур   бўлган   маълумотларни   йиғиш   бўйича   кўрсатмалар
беришга ҳақли. 32 Республика   прокурори   суд   полициясининг   мансабдор   шахсининг   барча   ҳуқуқ   ва
ваколатларига эга бўлади ҳамда жиноятни очишга алоқадор бўлган полиция хизматларига
раҳбарлик   қилади.   Жиноят   иши   ким   томонидан   қўзғатилганлигидан   қатъи й   назар,   уни
давом эттириш ва судда айбловни қувватлаш ҳуқуқи прокуратурага тегишлидир.
Жиноят   ишини   тергов   қилишда   прокуратура   доим   Конвенциянинг   5,   6-
моддаларида   ўрнатилган   ушлаб   туриш   ва   процедураларнинг   оқилона   муддатига   риоя
этиш   ҳақида   қайғуради.   Бу   соҳада   унинг   барча   ҳаракатлари   процесснинг
тезлаштирилишига,   жабрланувчилар   ҳам   тергов   остидагилар   ҳам   азобланмаслигига
қаратилган.   Франция   прокуратураси   жиноят   ишини   қўзғатиш   масаласида   кенг   ҳаракат
доирасидан   фойдаланади.   Бунда   прокуратура   қонунийлик   тамо й илидан   кўра   мақсадга
мувофиқлик тамойилига амал қилади. Шуни айтиш мумкинки, Францияда жиноят ишини
қўзғатишни   рад   этиш   барча   ишларнинг   70%   ни   ташкил   этади.   Бунга   қарамай,   мақсадга
мувофиқлик ваколати чеклангандир, чунки у фақат қарор қабул қилиш даражасида амалга
оширилади ,  у жиноят иши қўзғатиш ёки қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқариши
мумкин.   Лекин   агар   жиноий   иш   қўзғатиш   тўғрисида   қарор   қабул   қилингандан   сўнг
Франция   қонунчилиги   бўйича   бу   иш   жамиятга   тегишли   бўлади ,   прокурор   энди   тергов
қилишдан   бош   торта   олмайди.   У   фақат   жиноий   иш   қўзғатилган   шахс   фойдасига
тавсиянома   киритиши   мумкин,   дастлабки   терговнинг   тугаши   вақтида   ишни   тугатиш
тўғрисида   ёки   суд   мажлисида   оқлов   ҳукми   чиқариш   ҳақида   илтимосномалар   киритади ,
қарорни эса ишни кўраётган тергов ёки суд органларига қабул қилади.
Ҳар бир мансабдор шахс, агар у ўзи фаолият юритаётган корхона ёки ташкилотда
содир   этилган   жиноят   тўғрисида   хабар   топса,   дарҳол  Республика   прокурорини   хабардор
қилиши шарт ва зарур бўлса ,  прокурор дастлабки тергов амалга оширишни талаб қилиши
мумкин.   Дастлабки   терговни   ўтказиш   ҳуқуқи   суд   таркибидаги   т ерговчи   судья   –
магистрларга   тегишли.   Тергов   судьяси   ташкилий   жиҳатдан   суд   инстанциялари
бўйсунувидадир, мазмун жиҳатдан эса прокурор кўрсатмалари чегарасида ҳаракат қилади.
Айнан   прокурор   ЖПКнинг   82-моддасига   кўра   терговнинг   ҳар   қандай   босқичида   тергов
судьясига   ҳақиқатни  аниқлашга  фойдали  бўлган  барча   ҳаракатларни  кўрсатиши  мумкин.
Шу   мақсадда   прокурор   ишнинг   барча   материалларини   24   соат   ичида   қайтариб   бериш
шарти билан талаб қилиб олиши мумкин. Прокурор тергов судьясига терговни бошлашни
ман   қилиб   қўйиши   ваколатига   эга ,   қачонки   ушбу   қилмишда   жиноят   белгилари   бўлмаса.
Тергов   судьяси   ўзининг   ҳар   бир   воқеа   жойига   чиқиш   ва   тинтув   ҳақида   прокурорни
хабардор қилади. Прокурор айбланувчини ва фуқаровий даъвогарни сўроқ қилишда ҳозир
бўлишга   ҳақли.   Тергов   судьяси   прокурорни   белгиланган   тергов   ҳаракатлари   тўғрисида
олдиндан   хабардор   қилади.   ЖПКнинг   140-моддасига   кўра   айбланувчини   вақтинча   озод 33 қилиш   тергов   судьяси   томонидан   фақат   прокурор   розилиги   билан   амалга   оширилади,
прокурор   эса   ўз   навбатида   айбланувчининг   озод   этилишини   хоҳлаган   вақтда   талаб
қилиши   мумкин.   Процессуал   меъёрларнинг   бузилишини   аниқлаган   тақдирда   прокурор
айблов камераси олдида у ёки бу ҳаракатни ёҳуд бутун ишни ҳақиқий эмас деб топишни
сўраши   мумкин.   Ниҳоят,   прокурор   тергов   судьясининг   ҳар   қандай   қарорига   унинг
маъмурий ёки суд ҳарактерига эга бўлишидан қатъи назар, протест келтириши мумкин.
Германия Федератив Республикаси прокуратураси
Германия   прокуратураси   роман-герман   оиласининг   ёрқин   вакили   бўлиб,
прокуратура   фаолияти   худди   МДҲ   давлатларининг   прокуратура   органлари   фаолиятига
ўхшаб кетади 26
.
Прокуратура   фаолияти   “Суд   тизими   тўғрисида”ги   Федерал   қонун,   Германия
Жиноят-процессуал Кодекси, “Прокурорнинг ташкилий структураси тўғрисида”ги Низом
ва прокуратуранинг ички тартиб қоидалари билан тартибга солинади 27
.
Германия прокуратураси ўзининг ягона марказлашган ва фақат қонунга бўйсуниши
билан   ўз   фаолиятини   юритади.   Германияда   прокуратура   асосан   роман-герман   ҳуқуқ
тизимидаги давлатлар прокуратураси каби фаолият юритади. Масалан, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар тизимида ГФР прокуратураси ўз ўрнини секинлик билан (қийинчилик)
билан   йиллар   давомида   эгаллади.   Бу   ҳолат   прокуратура,   суд   ва   полиция   ўртасидаги
доимий келишмовчиликлар билан амалга оширилди. Ташкилий жиҳатдан прокуратура суд
тизимининг   бир   қисми   ҳисобланади.   Умумий   судловли   ҳар   бир   судда   ўз   прокуратураси
мавжуд.   Энг   қуйи   судларда   ижтимоий   хавфлилик   даражаси   ун ч а   юқори   бўлмаган
жиноятларни   кўрувчи   судларда   прокуратуралар   ташкил   этилмайди.   Уларнинг
вазифаларини бажариш ер суди қошидаги прокуратурага юклатилган.
ГФРда   114   та   ер   суди   бўлиб,   улар   ишларни   биринчи   инстанция   ҳамда   апелляция
инстанциясида   кўриб   чиқади.   Ҳар   бир   ер   суди   қошида   ўз   прокуратураси   бор.   Ҳар   24   та
юқори ер судининг  қошида  (бу судлар биринчи  инстанция  ҳамда қуйи судлар қарорлари
устидан   шикоятларни   кассацион   инстанцияда   кўриб   чиқади)   ер   Адлия   вазирлигига
бўйсунувчи   Бош   прокуратура   мавжуд 28
.   Олий   федерал   суди   қошида   Федерал   Адлия
вазирлигига   бўйсунадиган   Федерал   Бош   прокуратура   бор.   Федерал   Бош   прокурор   ерлар
прокурорларига   кўрсатмалар   беришга   ҳақли   эмас.   ГФР   прокуратура   органларида   жами
4500   прокурорлар   ишлайди.   Ҳокимиятлар   бўлиниши   тизимида   прокуратура   органлари
26
  Уголовно-процессуальный кодекс Германия. Интернет.  www.google.ru . 2007.
27
  Мадалиев О.М .  Прокурор назорати .  Ўқув қўлланма .   –Т.: ТДЮИ, 2006. - 506 б .
28
  Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006. -506  б . 34 суднинг   эмас   ижро   ҳокимиятининг   таркибий   қисмидир.   Прокуратура   ижро   ҳокимияти
тизимидаги маъмурий бошқармаларга киради, бу бошқарма эса – адлия тизимига.
Прокуратурага   адлия   органлари   фаолиятини   таъминлаш   вазифаси   юклатилган
бўлиб,   бу   вазифани   эса   улар   суд   билан   ҳамкорликда   ва   тенг   ҳуқуқларда   бажаради.
Прокурорлар,   уларнинг   мақомидан   қатъи й   назар   давлат   чиновниклари   ҳисобланади,
уларнинг раҳбарият билан муносабатлари оммавий-ҳуқуқий ҳарактерга эга.
ГФРда   прокуратуранинг   асосий   вазифаси   жиноий   таъқибни   амалга   ошириш.
Прокуратура   –   жиноий   таъқибни   бошлашга,   иш   ҳолатини   аниқлашга,   далиллар   йиғишга
ваколатли   ва   мажбур   бўлган   органдир.   Прокуратура   жиноий   иш   қўзғашга   асослар
етарлилиги   масаласини   ҳал   қилади.   Прокуратура   тергов   ҳаракатларини   амалга   оширади:
айбланувчи,   гувоҳ,   экспертни   сўроқ   қилиш;   тинтув   ўтказиш   ҳақида,   ашёвий   далилларни
олиб   қўйиш   ҳақида   кўрсатма   бериш.   Фақат   прокурор   айблов   эълон   қилиш   йўли   билан
терговни   тугатиш   ҳақида   ёки   ишни   тугатиш   ҳақида   қарор   қабул   қилади.   Прокурор
нафақат   айбни   оғирлаштирувчи   ҳолатларни,   балки   енгиллаштирадиган   ҳолатларни   ҳам
аниқлаши шарт.
Терговни   олиб   боришда   прокуратура   кўп   ҳолларда   полицияга   таянади.   Унинг
ходимлари қонунда «прокуратуранинг ёрдамчи ходимлари», «прокурор ёрдамчилари» деб
номланиб, унинг кўрсатмаларини бажариши шарт. 
Тергов   олиб   бориш   мақсадида   прокурор   ҳар   қандай   давлат   органидан   маълумот
талаб қилиши, терговни ўзи олиб бориши ёки бошқармаларга ёҳуд полиция ходимларига
юклаши мумкин. Прокурор чақирув хати бўйича айбланувчи прокуратурага келиши шарт.
Гувоҳлар   ва   экспертлар   ҳам   чақирув   қоғози   бўйича   прокуратурага   келиши   ва   у   ерда
кўрсатувлар бериши шарт.
Дастлабки   тергов   давомида   прокурор   жиноят   содир   этилганлигида   аниқ   шахсни
гумон   қилиш   учун   етарли   асосга   эга  бўлганда   у  айблов   эълон  қилиш   йўли   орқали   судга
даъво тақдим  этади. Лекин  айбланувчининг айб даражаси юқори бўлмаганда  ёки жиноят
ишига жамиятнинг катта қизиқиши бўлмаган ҳолларда у бундай қилмаслиги ҳам мумкин.
Бунда айбланувчи жарима тўлайди. Жиноят содир этишда гумон қилиш учун етарли асос
бўлмаганда   прокурор   ишни   т у гатади.   Жиноят   орқали   зарар   кўрган   шахс   прокурор
томонидан   тугатилган   ишни   текшириш   мақсадида   судга   ариза   билан   мурожаат   қилиши
мумкин.   Судда   жиноий   ишни   кўриш   прокурор   томонидан   айбловнинг   тақдим   этилиши
билан   очилади.   Прокурор   судда   тараф   сифатида   иштирок   этмайди.   Прокурор   айблов
актини чақириб олишга ҳақли эмас, агар суд ишни ўз юритувига олган бўлса (асосий суд
музокараси   очилгунга   қадар) ,   қарор   қабул   қилиш   вақтида   суд   прокурорнинг   иш
ҳолатларига берган баҳоси ва у таклиф қилган жазо чораси билан чекланмаган. 35 Кассация   инстанциясида   прокурор   иштироки   суд   қарорининг   қонунга   мос
келишини   таъминлашга   қаратилган.   Прокурор   лозим   топса   биринчи   инстанция   суди
томонидан   айбли   деб   топилган   шахс   фойдасига   протест   киритиши   мумкин.   Бундан
ташқари,   прокурор   томонидан   киритилган   протест   айбланувчига   қўлланилган   жазо
чорасини ўзгартириши ёки суд қарорини бекор қилиши мумкин.
ГФРда   прокурор   янги   очилган   ҳолатлар   бўйича   ишни   янгидан   кўришда   иштирок
этишга   ваколатли,   яъни   гувоҳлар,   экспертларни   сўроқ   қилишда   қатнашиш,   суд да   ишни
кўриб   чиқишда   қатнашиш.   Прокурор   дастлабки   қамоқ   ва   вақтинча   ушлаб   туриш
масаласини ҳал қилишга ҳақли. Дастлабки қамоқ судьянинг арест ҳақидаги ёзма буйруғи
асосида   амалга   оширилади.   Айбланувчини   қамоққа   олиш   учун   ҳуқуққа   зид   қилмишни
содир  қилишда   «жиддий   гумоннинг»  мавжудлиги   етарлидир.  Вақтинчалик   ушлаб  туриш
суд   санкциясисиз   ҳам   амалга   оширилиши   мумкин,   қачонки   прокуратура   томонидан
аниқланадиган «ҳаракатларни секинлаштириш хавфи» бўлса.
Вақтинчалик   ушлаб   туришда   шахс   кейинги   кундан   кечиктирилмасдан   участка
судига келтирилиши ва у ерда суд озодликка чиқариш тўғрисида ё х уд дастлабки қамоққа
олиш тўғрисида қарор қабул қилади.
“ Суд   тизими   тўғрисида ” ги   қонунда   кўрсатилишича,   ер   қонунчилиги   томонидан
прокурор   ваколат   доираси   кенгайтирилиши   мумкин.   Шунинг   учун,   баъзи   ерларда
прокуратура   ваколат   доирасига   фуқаролик   ҳуқуқининг   муайян   масалаларини   ҳал   қилиш
киради.   Прокурор   никоҳни   ҳақиқий   эмас   деб   топиш   ҳақида   даъво   тақдим   этиш,   шахсни
муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида, шахсни ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги ишларни
қўзғатиш ҳақида ариза тақдим этиш ваколатига эга.
Германияда   прокурор   суд   амалиётига   қарши   бора   олмайди.   Агар   суд   қилмишни
жазога сазовор деб топса,  прокурор уни жазога  сазовор эмас деб ҳисоблай  олмайди. Яна
шуни   ҳ ам айтиб ўтиш лозимки,   Германияда суриштирув органи прокуратурадир. Жиноят
содир   этилганлиги   аризилардан   ёки   бошқа   манбалардан   жиноят   содир   этилганлиги
тўғрисида   гумонлардан   прокуратура   хабар   топиб,   жиноят   ишини   расман   қўзғатиш   учун
ишни   кўриб   чиқиши   лозим.   Прокуратура   нафақат   айблов   балки,   оқловчи   вазиятларни
ўрганиб   чиқиши   лозим,   йўқотилиши   мумкин   бўлган   далилларни   сақлаш,   қайси   жиноят
қонуни ва кандай жазо чорасини кўллашда аҳамиятли вазиятларни ўрганиб чиқади 29
.
Суриштирув   органи   ҳисобланмаган   полициянинг   вазифалари,   жиноятнинг
терговида   қатнашмоқ   ва   кечиктириб   бўлмайдиган   барча   чораларни,   тергов   ишини
чигаллаштиришни   олдини   олиш   мақсадида   қўллаш.   Бундай   ҳ олларда   полиция   барча
матери а лларни прокуратурага етказиши шарт. Буни ЖПК 2 - қисм 163-§ талаб этади.
29
  Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006. -509  б . 36 Талаб   этилган   ҳолларда   эса   судья   суд   тергов   ҳаракатларини   олиб   бориши   лозим.
Амалиётда   полиция   прокуратура   билан   ҳеч   кандай   мулоқотсиз   ва   унинг   назоратисиз
ўзининг   суриштирувини   тўла   ҳ ажмда   олиб   боради,   ҳамда   иш   материалларни
прокуратурага   прокурорнинг   жамоат   айблови   қўзғатиш   ёки   тугатилиши   лозим   бўлган
пайтда   тақдим   этади .   Шундай   қилиб   полиция,   қонун   билан   белгиланмаган   дастлабки
терговга  деярли жалб этилган суриштирув органи  ҳисобланади .
Суриштирувни   ўтказишда   тергов   судьяси   қатнашиши   мумкин.   У   топшириқли
фаолият   олиб   боради.   Агар   прокурор   суд   тергов   ҳаракатларини   лозим   деб   топса ,   у
илтимоснома   билан   ҳаракатлар   ўтказилиши   лозим   бўлган   ҳудуд   участка   судьясига   шу
ҳақда мурожа а т қилади. Одатда прокуратура судьядан, полиция ёки прокур а турада сўров
давомида   айбларни   ўз   бўйнига   олган,   аҳамиятли   гувоҳларни     айбланувчиларни   сўроқ
қилишни сўрайди.
Суришитирув   вазифалари.   Қонунда   белгиланганидек,   жамоат   айбловини
қўзғатиш   имкониятлари   ҳақида   фикр   юритиш   учун   гумон   мавжудлиги   масаласини
аниқлаштириш   лозим.   Муаммолар   назарияси   суриштирувга   тегишли   масалаларни
ўрганишда   суриштирув   вазифалари   айбланувчини   фош   этиш   эмас,   балки   фақатгина
гумонни   аниқлаш   киради,   чунки   унинг   фош   этилиши   бошқа   гумонларни   қидиришни
қийинлаштиради ва   суриштирув айблов йўналишини олган бўлади.
Гумон тушунчаси Германия жиноят процессида алоҳида аҳамиятга эга бўлганлиги
учун   назарияда   гумон   концепцияси   ишлаб   чиқилган,   у   фақатгина   назарий   ҳамда
дастлабки терговнинг ҳуқуқий асос босқичида мавжуд. Шуни таъкидлаш лозимки, гумон
концепцияси   кўп   жиҳатдан   ҳуқуқий   табиатни   дастлабки   терговнинг   Германия   жиноят
процессида   ўрни   унинг   аҳамиятлилигини   аниқлайди.   Суриштирув   эса   мустақил
аҳамиятли бўлгани учун жиноят процессининг тайёрлов босқичидир.
Оммавий   айбловни   қўзғатиш   институти,   Германияда   қабул   қилинган   Жиноят
процесси гумон концепциясига асосланади. Айблаш табиати ГФРнинг жиноят   процессида
шундан   иборатки ,   айблов   айбланувчи   жиноятни   содир   этганликда   қ ат ъ ий   ишонч
билдирмайди, фақатгина гумонни кўрсатади.
Олдин айтиб ўтилганидек ,  ЖПКнинг меъёрларида прокурор айбланувчига ва унинг
ҳимоячисига суриштирув тугатилганлиги ҳақида хабардор эти ши  лозимлиги кўрсатилган,
ҳамда   уларнинг   қ ўшимча   исбот   далилларнинг   камлиги   туфайли   илтимоснома   билан   арз
қилиши   ва   судга   юборилган   айблов   далолатномасига   эътироз   билдиришга,   айбланувчи
илтимоси   билан   ҳимоячиси   иштирокида   ўтказилган   суриштирув   хулосалари   бўйича   уни
прокурор эшитиб кўриш ҳуқуқига  эга. Бу 1974 йилда бекор қилинган.  Агарда олдинлари
ГФР процессуал адабиётларида берилган меъёрлар суриштирув жараёнида давлат   ҳ у қ у қ и37 принциплари   ҳуқуқий   эшиттиришни нг   кенг   ифодасини   топади   деб   берилган   бўлса ,
ҳозирги   пайтда   ай б ланувчи   суриштирув   тугатилгунга   қ адар   иш   материа л лари   билан
танишиб   чи қ и ши   мумкин   эмас   ( 103 - модда   1-қисм ) .   ЖПКнинг   169-парагрифига   мувофиқ
суриштирув   тугатилиши   шунга   йўналтирилганки ,   агар   прокурор   жамоат   айбловни
қўзғатишни   мумкин   деб   топган     бўлса,   суриштирув   тугатилганлиги   ҳақида   иш
материаллар и да белги кўйилади. Иш материаллари билан танишишга фақатгина ҳимоячи
ҳақлидир.   Суриштирув   тугатилишининг   яна   бир   шакли   жиноят   ишини   тугатишдир.   Кўп
ҳолларда   ГФРнинг   ЖП Кда   суршитирувни   тугатиш   жамоа   айбловини   кўзғатиш   билан
эмас ,  балки ишни тугатиш билан тугаллайди г ан 60  %  қўзғатилаг а н ишлар тугатилади.
Жиноят   иш и   процессуал   асосла р га   асосланиб ,   материалли   асосларга   (қилмиш
жиноий   жазолан а д и ган   ҳ исобланмас   экан) ,   фактли   асосларга   (гумон   иш   материалларида
исботини топмаган бўлса) асосланиб тугатилиши мумкин. Охирги шакл амалиётда кўпрок
учрайди ,   бу   эса   суриштирув   етарли   далилларсиз   бошланганлигини   билдиради,   яъни
аслида жиноят содир этилганликда оммавий айбловни қўзғатишга етарли гумон бўлмаган.
Ҳар қандай континентал системадаги мамлакат учун ҳуқуқ, шу жумладан Германия
(Олмония)   учун   ҳам,   жиноий-процессуал   ҳуқуқнинг   меъёрий   далолатномалар   системаси
шаклини   устунроқ   ифодалаш   ҳарактерлидир.   Шу   бугунга   қадар,   1877   йилда   қабул
қилинган,   суд   тузилмалари   қонуни   ва   жиноят-процессуал   кодекси   амалда   ҳисобланади.
Бир асрдан кўпроқ давр мобайнида уларнинг та ҳ ририяти ўзгарган ва кўплаб қўшимчалар
киритилган. Суд т у зилмалари ҳақидаги Қонун 1975 йил 9 майдан буён ҳаракатда.
  ГФР   ЖПК  ўзида   Наполеоннинг   1808    йилги  кодексини    кучли  таъсирини  сезган,
аммо   1987   йил   тахрири   жиноий   ишлар   ишлаб   чиқаришида     сифатан   янги   системани
назарда   тутади.   Бошқа   меъёрий   манбалар   орасида:   1982   йил   19   апрелдаги   судьялар
ҳақидаги   Қонунни;   1992   йилги   гиёҳванд   моддалар   билан   нелегал   савдо   қилувчиларга   ва
жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш ҳақидаги Қонунни ;   1975 йил 12
мартдаги   прокуратура   фаолиятини   шакллантириш   ва   тартиби   ҳақидаги   ижрони   айтиш
мумкин.
Германияда қонуншуносликдан ташқари, ҳуқуқ манбаи деб, Федерал конституцион
суднинг   ва   бошқа   юқори   суд   маҳкамаларининг   қарорлари   ҳисобланади.   ГФР   суд
системасида жиноий ишлар бўйича ишлаб чиқариш учун тўртта звено ажратилади.
Биринчи    звенони  участка  судьялари ташкил  қилади.  Участка  судьяси шахсан  ўзи
кўриб   чиқади:   1)     хусусий   айблов   ишларини;   2)   ҳолат   ишларни;   3)   прокурор   таклифига
кўра   жазо муддати бир йил муддатдан ошмайдиган озодликдан маҳрум қилинишига тўғри
келадиган   жиноий   ишларни.   Озодликдан   маҳрум   қилиниши   уч   йилгача   чегараланган 38 жиноий   ишлар   таркибига   участка   судьяси   ва   иккита   шеффен   ёки   иккита   профессионал
судья ва иккита шеффен киритилган шеффенлар суди кўриб чиқади.
Барча  суд  аъзолари   вазифалар   тақсимотисиз  ягона   коллегия  бўлиб  ҳаракатланади.
Дастлабки   текширувда   участка   судьяси   суриштирувчи   судья   функциясини   бажаради.
Суд   системаси   (тизими)нинг   иккинчи   звеноси   ерли   судларнинг   жиноий   палатаси
ҳисобланади.   Улар   биринчи   ёки   апе л ляцион   инстанция   суди   сифатида   ҳаракатланиши
мумкин.
Биринчи   инстанция   бўйича   улар   учун   участка   судьялари   ёки   юқори   ерли   судлар
ҳукмига   ҳавола   этилмаган   барча   ишларни   кўриб   чиқишади.   Биринчи   инстанциядаги
ишларни ёки жиноий палата ёки ерли суднинг катта жиноий палатаси кўриб чиқади.   Суд
ҳайъати   учта   профессионал   судьядан   ва   иккита   шеффендан   иборат   бўлиб,   улар   иш
тақсимотисиз ягона коллегия ҳолида ҳаракат қилишади.
Суд   системасининг   учинчи   звеноси   бўлиб,   биринчи   апелляцион   ва   кассацион
инстанция   судларининг   фунцияларини   бажарувчи   Олий   суднинг   жиноий   ишлар   бўйича
сенати хизмат қилади. Биринчи инстанция бўйича улар алоҳида аҳамиятли ва мураккабли,
шу   жумладан,   қатор   давлат   жиноятларини   кўришади.   Жиноий   ишлар   сенати   пастки
тизимдаги   судлар   ҳукмлари   бўйича   тушган   апелляцион   ва   кассацион   шикоятларни
кўради.
Суд  системасини,  умумий   судларнинг  ягона  умумфедерал   корхонаси   ҳисобланган
ГФРнинг юқори федерал суди бошқаради.
Юқори федерал суди тизимдаги барча судлар ҳукмлари бўйича тушган апелляцион
ва   кассацион   шикоятларни   кўриб   чиқади.   1969   йилдан   бошлаб   биринчи   инстанция
ишларини муҳокама қилиш юқори федерал суд ваколатига кирмай қолди.
Енгил   тартибда   иш   олиб   бориш.     Германия     Жиноят   процессида   70%   дан   ортиқ
ишлар   енгил   тартибда   иш   олиб   боришга   тўғри   келади.   Бу   тартиб   Германияда   “жазо
ҳақида   буйруқ”   деб   аталади.   Бу   участка   судьяси   томонидан   олиб   борилади   ва   жазо
озодликдан 3 ойгача маҳрум қилиш ҳуқуқига эга. Полиция участка судьясига жазо ҳақида
буйруқ чиқариш учун мурожаат этади. Шу мурожаатга асосан судья ишни орқага суриши,
жиноий   иш   қўзғаши   мумкин.   Жазо   ҳақидаги   буйруқ   7   кун   мобайнида     жабрланувчи
томонидан қайта кўриш учун ариза қилинмаса ,  шу ҳукм билан жазоланади.
Бу тартибда иш олиб боришнинг қуйидаги яхши томонлари бор:
 айбланувчига ҳукм  жарима  тўлаш билан алмаштирилиши мумкин;
 иш тез ва оз вақт олади;
 суд ресурсларининг иқтисоди; 39 Тергов   олиб   бориш   мақсадида   прокурор   ҳар   қандай   давлат   органидан   маълумот
талаб қилиши, терговни ўзи олиб бориши ёки бошқармаларга ёҳуд полиция ходимларига
юклаши мумкин. Прокурор чақирув хати бўйича айбланувчи прокуратурага келиши шарт.
Дастлабки   тергов   давомида   прокурор   жиноят   содир   этилганликда   аниқ   шахсни
гумон қилиш учун етарли  асосга  эга бўлганда,  у айблов  эълон қилиш  йўли орқали судга
даъво тақдим  этади.   Лекин айбланувчининг айб даражаси юқори бўлмаганда ёки жиноят
ишига жамиятнинг катта қизиқиши бўлмаган ҳолларда у бундай қилмаслиги ҳам мумкин.
Бунда айбланувчи жарима тўлайди. Жиноят содир этишда гумон қилиш учун етарли асос
бўлмаганда   прокурор   ишни   тўгатади.   Жиноят   орқали   зарар   кўрган   шахс   прокурор
томонидан   тугатилган   ишни   текшириш   мақсадида   судга   ариза   билан   мурожаат   қилиши
мумкин.   Судда   жиноий   ишни   кўриш   прокурор   томонидан   айбловнинг   тақдим   этилиши
билан   очилади.   Прокурор   судда   тараф   сифатида   иштирок   этмайди.   Прокурор   айблов
актини чақириб олишга ҳақли эмас, агар суд ишни ўз юритувига олган бўлса (асосий суд
музокараси   очилгунга   қадар) ,   қарор   қабул   қилиш   вақтида   суд   прокурорнинг   иш
ҳолатларига берган баҳоси ва у таклиф қилган жазо чораси билан чекланмаган.
Қонунда белигланганидек ,   жамоат айбловини қўзғатиш имкониятлари ҳамда фикр
юритиш   учун  гумон   мавжудлиги  масалалар и ни  аниқлаштириш  кабилар.  Муаммолар  ҳам
мавжуд   бўлиб ,   бу   назария   суриштирувга   тегишли   масалаларни   ўрганишда
суриштирув нинг   вазифалари   айбланувчини   фош   этиш   эмас,   балки   фақатгина   гумонни
аниқлаш   киради,   чунки   унинг   фош   этилиши   бошқа   гумонларни   қидиришни
қийинлаштиради ва суриштирув айблов йўналишини олган бўлади.
Германиянинг  жиноят   процессида  жиноят  ишини  қўзғатиш  босқичи  мавжуд эмас.
Биринчи   тергов   ҳаракатларини   ўтказиш   жиноят   иш   бошланганлигини   билдиради.   Бунга
сабаб (асослар) бўлиб:
 полиция ёки прокуратуранинг ўзининг хизмат ихтиёри ;
 шахслар н инг аризалари, шу  ҳ исобда яширин аризалар ;
  полиция хабарлари ;  
 жамоа   раҳбарлари   суд   органлари   шахсий   айблов   ишлари   бўйича   жабрланувчининг
аризалари кабилардир.
Суриштирув   тергов   ҳаракатларини   ўтказиш   ва   қонун   билан   белгиланган
қарорларни   қабул   қилишни   ўз   ичига   олади.   Суриштирув   мустақил   сўров   шакл и да
ўтказилади.   Демак ,   дастлабки   терговни   процессуал   шакллардан   ташқари   ҳ аракатларга
рухсат этилган. Бир хил ҳолларни олиб қарайдиган бўлсак ,  бу қонун унга аниқ изо ҳ  билан
боғлиқ ,   бошқа   томондан   қарайдиган   бўлсак ,   қонуннинг   ўзи да   бу   шаклнинг   ҳеч   қайси си
белгиланмаган. Суриштирувнинг тугатилиши қонун бўйича икки шаклда ,  яъни:  40  жамоат айбловини қўзғатиш  ёки 
 ишни тугатиш орқали  амалга оширилади 30
.
Оммавий   айбловни   қўзғатиш   институти   Германияда   қабул   қилинган   Жиноят
процесси   гумон   концепциясига   асосланади.   Айблаш   табиати   ГФРнинг   жиноят   процесси
шундан   иборатки ,   айблов   айбланувчи   жиноятни   содир   этганликда   қат ъ ий   ишонч
билдирмайди, фақатгина гумонни кўрсатади 31
.
ЖПКнинг   170 -моддаси   1-қисмига   асосан   прокуратура   оммавий   айбловни   судга
айблов   далолатномасини   юбориш   йули   билан   қўзғатади,   агарда   ўтказилган   суриштирув
бунга етарли асос бўлса, Оммавий айбловни қўзғатиш айбловнинг исботланганлиги билан
боғлиқ эмас. «Етарли гумон» ва «оммавий айблов» ўртасида фарқ мавжуд эмас. Оммавий
айбловни  қўзғатувчи  прокурор  айбланувчининг  айбли  эканлигига  ишонмаслиги   лозим,  у
фақатгина   айбланувчи   ушбу   ҳолатда   суд   томонидан   қонуний   даражада   хукмга   маҳкум
қилиниши   имкониятларини   олдиндан   айтиши   мумкин.   Оммавий   айбловни   қўзғатиш
тўғрисида   қарор   қабул   қилгандан   сўнг   прокурор   айблов   далолатномасини   тузади,   унга
кўра   ЖПКнинг   200 -моддасига   мувофиқ   айбланувчи   жиноят   процессида   жиноят   содир
этилган   жой   ва   вақт ,   жиноий   жазоланадиган   қилмишларнинг   ҳуқуқий   белгилари,
қўлланиладиган   қонун,   айблов   шакли ,   исботлар,   шунингдек ,   иш   қайси   суд д а   кўриб
чиқилиши,   айбланувчининг   ҳимоячиси   кўрсатилади.   Ҳамда   айблов   далолатномасида
суриштирувнинг   муҳим   хулосаларини   ҳам   кўрсатади,   лекин   улар   кўрсатилмаслиги   ҳам
мумкин,   агар   оммавий   айблов   якка   участкаси   суд ъ яси   олдида   қўзғатилган   бўлса,   айблов
далолатномаси   қўзғатилган   иш   материал л ари   билан   прокурор   томонидан   тегишли   судга
жўнатилади. Олдин айтиб ўтилганидек ,  ЖПКнинг меъёрларида прокурор айбланувчига ва
унинг   ҳимоячисига   суриштирув   тугатилганлиги   ҳақида   хабардор   этиш и   лозимлиги
кўрсатилган,   ҳамда   улар да   қўшимча   исбот   далилларнинг   камлиги   туфайли   илтимоснома
билан   арз   қилиши   ва   судга   юборилган   айблов   далолатномасига   эътироз   билдиришга,
айбланувчи   илтимоси   билан   ҳимоячиси   иштирокида   ўтказилган   суриштирув   хулосалари
бўйича уни прокурор эшитиб кўриш ҳуқуқига эга. Бу 1974 йилда бекор қилинган. Агарда
олдинлари   ГФР   процессуал   адабиётларида   берилган   меъёрлар   суриштирув   жараёнида
давлат ҳуқуқи принциплари ҳуқуқий эшиттиришни  кенг ифодасини топади деб берилган
бўлса ,   ҳозирги   пайтда   айбланувчи   суриштирув   тугатилгунга   қадар   иш   материал л ари
билан   танишиб   чиқиши   мумкин   эмас.   ГФР   ЖПКнинг   169-парагрифига   мувофиқ
суриштирув   тугатилиши   шунга   йўналтирилганки,   агар   прокурор   жамоат   айблов и ни
қўзғатишни   мумкин   деб   топган   бўлса,   суриштирув   тугатилганлиги   ҳақида   иш
материаллар и да белги қўйилади. Иш материаллари билан танишишга фақатгина ҳимоячи
30
  Уголовно-процессуальный кодекс Германия. Интернет.  www.google.ru . 2007.
31
  Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006. -506  б . 41 ҳақлидир.   Суриштирув   тугатилишининг   яна   бир   шакли   жиноят   ишини   тугатишдир.   Кўп
ҳолларда   ГФРнинг   ЖП К да   суриштирувни   тугатиш   жамоа   айбловини   қўзғатиш   билан
эмас ,  балки ишни тугатиш билан тугалла на ди г ан 60 фоиз қўзғатилган ишлар тугатилади.
Жиноят   иши   процессуал   асосларга   асосланиб ,   материалли   асосларга   қилмиш
жиноий   жазолан а д и ган   ҳ исобланмас   экан,   фактли   асосларга   гумон   иш   материалларида
исботини топмаган бўлса, асосланиб тугатилиши мумкин. Охирги шакл амалиётда кўпрок
учрайди ,   бу   эса   суриштирув   етарли   далилларсиз   бошланганлигини   билдиради,   яъни
аслида жиноят содир этилганликда оммавий айбловни қўзғатишга етарли гумон бўлмаган.
Прокуратура   функциясига   жиноий   иш   қўзғатиш   ёки   тугатиш   киради.   Ишни
тугатиш   тўғрисидаги   қарорни   прокурор   ёзма   равишда   асослантиради   ва   маълумотни
прокурор журналига киритади.
Бу   материаллар   билан   танишишга   гумон   қилинувчи   ҳам   арз   қилувчи   ҳам   ҳақли
эмас. Бундай ҳуқуқ раҳбарга, Адлия вазирига ва халқ адвокати (омбудсман)га берилган.
Прокурор   томонидан   ишни   судга   оширишда   2   процедура   мавжуд:   агар   5   йилгача
озодликдан   маҳрум   қилиш   таҳлил   қилинаётган   бўлса,   прокурор   жазо   тайинлаш
тўғрисидаги   илтимоснома   билан   чиқади.     5   йилдан   кўп   муддатга   озодликдан   маҳрум
этишда эса прокурор айблов хулосасини тақдим этади.
Прокурор   суд   чиқарган   ҳукм   устидан   апелляция   шикояти   келтиришга   ҳақли
(айбланувчи фойдасига ҳам, унга қарши ҳам).
Энди   қисқача,   фуқаролик   процессида   прокурор   ролига   тўхтал иб   ўт са к ,   бунда
охирги   пайтларда   прокурор   ваколати   доираси   чегараланяпти.   У   оталикни   тан   олиш,
никоҳни   ҳақиқий   эмас   деб   топиш,   бедарак   йўқолган   шахсни   ўлган   деб   эълон   қилиш
тўғрисидаги ишларда қатнашади. Прокурорнинг фуқаролик процессида қатнашиши унинг
фаолият   ҳажмининг   1   %   ини   ташкил   қилади.   Асосан   эса   фуқаролик   процессида   давлат
манфаатларини   прокурор   эмас,   молиявий   прокуратура,   ҳукумат   ёки   бошқа   муассаса
адвокат сифатида ҳимоя қилади.
АҚШда атторней хизмати
Биз   юқорида   айтиб   ўтганимиздек,   “атторней   хизмати”   фақат   АҚШ   давлатида
мавжуд   бўлиб,   бу   орган   прокуратура   органи   бажарадиган   ишларни   ва   фаолият   турини
амалга   оширади.   Атторней   хизмати   АҚШнинг   муайян   йиллик   тажрибаларидан   келиб
чиқиб   ҳамда   штатларнинг   ўз   ҳудуди   манфаатларидан   келиб   чиқиб   ташкил   этилган.
Шунинг учун ҳам атторней хизмати мустақил ва бир-бирига мутлақо бўйсунмайди.
Қатор   ҳолларда   дастлабки   тергов   ҳар   бир   федерал   суд   округида   бўлган   федерал
атторнейнинг   ёхуд   штат   Бош   атторнейининг   ёки   маҳаллий   (графлик,   шаҳар   ва   б.) 42 атторнейнинг аппаратлари томонидан ўтказилади 32
. Мазкур мансабдор шахслар мустақил
равишда ҳаракат  қиладилар ва бир-бирларига бўйсунмайдилар.  Бундан ташқари, муайян
ишлар   бўйича   қарор   қабул   қилишда   федерал   округ   атторнейлари   Адлия   департаменти
(вазирлиги)га   раҳбарлик   қилувчи   АҚШ   Бош   атторнейидан   ҳам   тўла   мустақилдирлар.
Моҳиятан, барча даражадаги атторнейлар жиноий таъқибни қўзғатишда ва айбланувчини
судга   бериш   масаласини   ҳал  қилишда   ҳал  қилувчи   ўринга  эгалар.  Кўпчилик  штатларда,
шунингдек, махсус орган–катта жюри ҳам сақланиб қолган бўлиб, унинг таркибига 12-23
присяжнийлар   киради   ва   улар   ишни   судга   ўтказиш   учун   айбловда   етарли   далиллар
мавжудлигини   текширадилар   (айрим   ҳолларда   катта   жюри   тергов   органи   сифатида   ҳам
иш кўриши мумкин). 
Биз   энди   атторнейлар   фаолитига   тўхталиб   ўтсак,   атторней   мансаби   ўзи   нима,
уларнинг   вазифаси   нимадан   иборат,   қандай   фаолиятни   олиб   борадилар   ҳамда   ўз
фаолияти орқали қандай натижаларга эришадилар каби саволларга жавоб бериб ўтсак.
Атторнейлар   –   бу   АҚШда   мавжуд   бўлган   мансаб   ваколати   бўлиб,   уларнинг
ваколатлари федерал қонун (ёки штат қонун ва қоидалари) билан белгиланган ва тартибга
солингандир.
Атторнейларнинг   энг   муҳим   вазифаси   –   судда   айбловни   қўллашдир.   Судга
бериш   босқичида   айблов   вакиллари   аксарият   ҳолларда   айбланувчини   айбига   иқрор
бўлиш   тўғрисидаги   битимни   тузишга   мажбур   қиладилар 33
.   Бу   шуни   англатадики,
айбланувчи  ўзининг  иши присяжнийлар  суди иштирокисиз  кўрилишига  розилик беради,
бунинг   ўрнига   унга   унча   оғир   бўлмаган   жиноятда   айблаш   билан   чекланишга   (м:
босқинчилик   ўрнига   ўғирликда)   ёхуд   ўлим   жазоси   ёки   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосини   тайинлашни   талаб   қилмасликка   ваъда   берилади.   Атторнейлар   суд
присяжнийлари   томонидан   чиқарилган   оқлов   ҳукмларидан   ташқари,   жиноят   ишлари
бўйича   чиқарилган   бошқа   ҳукмлар   устидан   юқори   турувчи   судга   шикоят   келтиришга
ҳақлидирлар.   Атторнейлар   шунингдек,   АҚШ   давлати   вакили   сифатида,   ёхуд   бунда
Америка   давлати   (федерал   атторнейлар)   ёки   айрим   штатлар,   графликлар,   шаҳарларнинг
манфаатдорлиги   бўлса,   биринчи   инстанция   судларида   ва   фуқаролик   ишлари   бўйича
апелляцион шикоятларни кўриб чиқишда қатнашишга ҳақлидирлар.  Федерал
атторнейлар   Сенат   розилиги   билан   АҚШ   президенти   томонидан   тайинланадилар.
Кўпгина штатларда маҳаллий даражадаги атторнейлар аҳоли томонидан сайланадилар ва
қоидага   кўра   у   ёки   бу   сиёсий   партиянинг   қўллаб-қувватлаши   натижасида   ўз
лавозимларини эгаллайдилар.
32
 Алламуратов   А.Т.   Хорижий мамалакатлар суд тизими .  Ўқув қўлланма .   Т.: ТДЮИ.  2005.  - 18   б .
33
 Служба атторнея в Америке. Основной задачы атторнея. Интернет.  http://www.yandex.ru . 2007. 43 Атторнейларнинг   муҳим   функцияси   айбловни   қўллаб-қувватлашдир.   Атторнейлар
судларда   айбловни   қўллаб-кувватлаб   барча   иш   ҳолатларини   аслича   баён   қилади.
Атторнейлар   жиноий   ишлар   бўйича   ҳакамлар   судлари   ҳукми   устидан   оқлов   ҳ укмини
истисно   қилганда,   юқори   турувчи   судга   шикоят   қилиши   мумкин 34
.   Атторнейлар   бир
тараф   сифатида   давлат   ёки унинг   ҳудудий   бирликлари,  штатлар,  графликлар,  шаҳарлар
иштирок   этаётган   биринчи   инстанцияда   ёки   апелляция   тартибида  кўрилаётган  фуқаролик
ишларида бевосита иштирок этиб, давлат манфаатларини ҳимоя қиладилар.   Агар терговни
федерал   ҳуқуқ   қўлловчи   орган   олиб   бораётган   бўлса,   илтимоснома   федерал   судьяга
берилади. АҚШнинг Бош атторнейининг ёки унинг номидан ҳаракатланаётган мансабдор
шахс   илтимосномани   санкция лаш   ҳуқуқига   эга.   Штатда   илтимосномани   штатнинг   Бош
атторнейи санкция лаш га ҳақли.
Суд   ордерини   олиш   учун   асос   бўладиган   далиллар   ва   ҳолатлар.   Уларга
қуйидагилар киради: тергаш учун эшитишни олиб бориш учун мўлжалланган жиноятнинг
квалификацияси;   эшитиш   мўлжалланган   алоқа   воситаси   ва   электрон   эшитишлар
ўтказилиши   мўлжалланган   жой;   музокараларнинг   ҳарактери,   албатта ,   фақат   рўйхатга
олинадигани;   тергов   қилинаётган   жиноятга   шерик   бўлган   инсон   ва   одамларнинг
маълумотлари; уларнинг музокараларини рўйхатга олиш мўлжалланади.
Эшитишни   ўтказиш   заруриятини   тасдиқловчи   далиллар .   Улар   қаторида:
фойдаланилган   далилларнинг   воситалари   тўғрисида   маълумотлар,   лекин   улар   натижасиз
қолса ,  сабабини аниқлаш, эшитишдан ташқари тергов иши бўйича далилларни олиш учун
етарли бўлмаганда таклиф этилади.
Эшитишни олиб бориш мўлжалланган вақти.   Агар тинтув қилинаётган жиноят
ҳарактери   шундай   бўлса,   яъни   ҳеч   қандай   керакли   маълумот   учун   белгиланган   даврда
ишончлилик   бўлмаса,   унда   эшитиш   даврини   узайтириш   орқали   натижа   олиш   учун
имкониятлар тўғрисида гувоҳлик берувчи асосларни келтириш керак.
Ўша   шахсларга   нисбатан   электрон   эшитишни   ўтказиш   ҳақида   ёки   ўша   алоқа
воситаларига   нисбатан,   ҳар   қандай   судьяга   илтимоснома   берилганлиги   борасида
маълумот   ва   ушбу   илтимосноманинг   натижаси   қандай   бўлганлиги   тўғрисидаги   хабар
ҳисобланади .
Илгари   ўтказилган   натижаларнинг   баённомаси.   Агар   илтимоснома   суд
ордерини   чўзиш   ҳақида   илтимосномага   эга   бўлса,   нима   учун   олдин   ўтказилган   эшитиш
натижасида кутилган маълумотлар олинмаганлигини тушунтириш зарур.
Прокурорлар   жабрланувчиларга   ёрдам   кўрсатишда,   уларга   нисбатан   давлат
сиёсатини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, АҚШда АҚШ Бош атторней
34
 Служба атторнея в Америке. Основной задачы атторнея. Интернет.  http://www.yandex.ru . 2007. 44 (Генеральный атторней) ташаббуси билан жабрланувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича
“ Федерал   дастур ”   қабул   қилинган 35
.   Шу   каби   дастурлар   бошқа   штатларда   ҳам   қабул
қилинган   бўлиб,   мамлакатдаги   жиноятчиликнинг   сифат   ва   миқдори   тавсифига   ижобий
таъсир   қилди.   Масалан ,   90-йиллардан   бошлаб   АҚШда   жиноятчилик   ҳар   йили   3-5   %   га
камаяди.   Бу   ҳолат   фуқароларнинг   жиноятчилардан   қўрқмай   қолганлиги   ҳамда   уларни
моддий   таъминлай   оладиган   прокуратура   ва   полиция   билан   фаол   ҳамкорлик   қилиши
билан боғлиқ. 
Тўғри ,   баъзи тергов ҳаракатлари  суд томонидан  амалга оширилади,  лекин   бу   умумий
жиноят   процессига   хосдир.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексида
тартибга   солинган   процессуал   ҳаракатлар   ҳам   ҳаттоки,   АҚШда   аралаш   тартибда   амалга
оширилади.   Юқорида   кўрсатиб   ўтилган   терговларни   амалга   оширишда   шериф,   полиция,
атторнейлар ва суд муҳим рол ўйнайди.  
Агар   биз   Ўзбекистон   қонунчилигида   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   ва   суд
тергов   олиб   боришга   ҳақли   эканлигини   кўрсак,   АҚШда   бу   фаолиятни   асосан:   Полиция,
Атторней хизмати (штат ва маҳаллий), Федерал тергов органларини киритишади.
Фуқаролар   билан   асосий   муносабатда   бўладиган   тергов   органи   бу   полициядир.
Улар   жиноятчи   деб   гумон   қилинган   ёки   жиноят   содир   этганларни   бевосита   тергов
қиладилар.   Аксарият  ҳолларда  ҳар  бир  полициячи  ўз  ҳудудида  жиноят   ишларини   тергов
қилади ,  баъзан эса федерал терговнинг махсус детективлари юборилиши мумкин. Яна бир
АҚШ   тергов   фаолиятида   қизиқ   томони   шундаки,   у   ҳам   бўлса   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари   томонидан   танланиб   сайланадиган   шериф   институтидир.   Бу   албатта ,   кўп
давлатларда   қизиқиш   ўйғотадиган   институтдир,   тўғри   биздаги   участка   нозирларининг
фаолияти   ҳам   бунга   жуда   ўхшаш,   лекин   уларни   сайланиши   ва   аҳолини   ишончи   асосида
фаолият   юритиши   тақсинга   сазовордир.   Масалан ,   АҚШда   шериф   ўзининг   ҳудуди
участкасида   ҳуқуқий   тартиботни   ўрнатибгина   қолмай ,   ўзини   ўзи   бошқариш   маҳаллий
органларнинг   фармойиши   ва   суд   қарорларини   бажарилишини   таъминлайди.   Бу   бир
томондан бизнинг участка нозирларидан фарқли равишда:
 суд қарорларини бажарилишини (ўз ҳудудида) таъминлайди;
 ижроия органининг қуйи вакили ҳисобланади;
 шу   ҳудудни   тинчлиги,   жиноятчиликдаги   ҳолат,   хавфсизликни   бошқаради   ва   бошқа
масалалар бўйича юқори турувчи органларга хабар беради.
АҚШда   асосан   полиция   терговни   олиб   боради,   лекин   улардаги   қўшимча   ва
тўлдиришларни   махсус   атторней   хизмати   томонидан   ҳам   олиб   борилади.   Бу   албатта ,
тергов қилишда икки ҳудудни фарқлайди. Уларни иерархик жойлашуви қуйидагичадир:
35
 Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006. – 495   б . 45  Федерал даражада Бош атторн ей  бошқармаси;
 Штатлар даражасида;
 Йирик шаҳарлар ва графлик атторнейларидир.
Канадада  магистратлар  судларида  айбловни  хусусий  шахслар  қўллайдилар.  Лекин
Федерациянинг   Бош   атторнейи   ёки   ҳудудий   атторней   суд   муҳокамасининг   ҳар   қандай
босқичида   хусусий   шахс   томонидан   қўлланилаётган   айблов   бўйича   кўрилаётган   жиноят
ишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Юқори турувчи инстанция судларида Бош
атторней   ёки   ҳудудий   атторней   ходимлари   томонидан   қувватланади.   Атторней   хизмати
вакили   сифатида   доимий   шу   иш   билан   шуғулланувчи   махсус   юрист   ёки   хусусий
амалиётчи адвокат ҳам айбловчи сифатида иштирок этиши мумкин.
Давлат номидан айбловни қўллаётган баъзи бир давлатлар қонунчиликларига назар
ташласак,   АҚШ да   давлат   айбловчисининг   функцияси   атторней   хизматига   юклатилган.
Атторней   –   АҚШ да   ҳар   қандай   ишончли   вакил   ва   юқори   суднинг   вакили   ҳисобланади.
Қонун вакили сифатида ўз фаолиятини амалга оширади, судлов фаолиятига кўмаклашади.
АҚШ да   прокурор   фақат   жиноят   процессида   давлат   айбловчиси   (атторней)   -
ҳукуматнинг   давлат   вакили   сифатида   иштирок   этади.   Унинг   вазифаси   тортишувчилик
тамойилига  кўра объектив  ҳақиқатни аниқлаш эмас, айбловни қўллашда ютуққа эришиш
ҳисобланади. 
АҚШ   қонунларига   кўра   атторней   хизмати   давлат   номидан   жиноят   иши   қўзғатади
(бизда эса жиноят иши давлат номидан қўзғатилмайди), қонунбузарликни тергов қилади,
судда айбловни қувватлайди. АҚШ федерал тузилиши 3 та муҳим тизимга бўлинади:
1) федерал;
2) штатли; 
3) маҳаллий.
Ҳар   бир   тизим   алоҳида   ўзининг   ташкилотига   эга.   Ҳар   бир   штат   ўз
Конституциясига эга. Федерал хизмат бошқаруви марказлашган бўла ди 36
. 
Атторней   хизмати   ўз   ваколатига   кўра,   полиция   томонидан   тўпланган   далилларни
суд   муҳокамасида   фойдаланиш   мумкинми   ёки   йўқми   таҳлил   қилиб,   тегишли   тарзда
уларга   баҳо   беради.   Далилларни   тўплашда   заррача   бўлса   ҳам,   қонун   бузилишига   йўл
қўйилган бўлса,  ноқонуний  услу л лар билан далиллар тўпланган бўлса, бундай далилларни
ҳақиқий  эмас деб топиши  мумкин.  Ушбу масалада атторней  хизмати  вакиллари  полиция
фаолияти устидан тўлиқ назоратни амалга оширадилар. 
Энди   бевосита   бошқа   Европа   мамлакатларининг   прокуратура   органларига   ҳам
қисқача тўхталиб ўтсак.  Австрия прокуратураси ,  Австрияда расман прокуратура ижроия
36
  Решетников Ф.М.Правовые системы стран мира. Справочник . -М.: 1993. с.111. 46 ҳокимияти   органларига   киради.   Шу   билан   бирга   унинг   фаолияти   кўпроқ   суд   ҳокимияти
билан   боғлиқ дир .   Австриянинг   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонунида   (§3,   аб.2)
прокуратура ҳуқуқни қўриқловчи орган сифатида қаралади.
Прокурор   лавозимига   тайинлаш   Адлия   вазири   томонидан   амалга   оширилади.
Номзод учун мажбурий шарт бўлиб судья 2 йил ишлаган бўлиш идир , Австрияда прокурор
суд тизимининг ташкилий структурасининг қисми бўлиб ҳисобланмайди. 
Прокурор   ўз   фаолиятида   унга   бериладиган   кўрсатмалар   билан   чекланган,   лекин
ижроия   ҳокимияти   органларининг   чиновникларига   нисбатан   чекловлар   камроқ
даражададир.   Бошқача   қилиб   айтганда,   прокурор   энг   юқори   чиновникларнинг   бири
ҳисобланади.
Прокурор   ҳар   қандай   чиновник   каби,   нафақат   жиноят   қонунчилигига   зид   бўлган
кўрсатмани, балки унинг фикрича судга тақдим этилиши мумкин бўлмаган кўрсатмаларни
бекор   қилишга   ҳақли.   Прокурор   Адлия   вазири   кўрсатмаларига   амал   қилиши     шарт.
Австрия  прокурорининг  вазифаси  жиноят  ишини   кўриш   давомида  жазо   тайинлаш   билан
боғлиқ  масалаларда  давлат  манфаатини  ҳимоя  қилиш.  Австрияда  прокуратура  органлари
назорат   функциясини   амалга   оширмайди.   Австрия   ЖПКнинг   1-моддаси   2 §
га   мувофиқ
жиноят   ишларининг   судда   кўрилиши   фақат   айбловчи   (прокурор)   аризасига   кўра
бошланади.
Прокурор   жиноят   ишини   қўзғатиш,   айблов   эълон   қилиш,   ишни   тугатиш
масалаларини   ҳал   қилиш   ваколатига   эга.   У   ҳатто   жиноят   ишининг   суд   муҳокамаси
босқичидан   ҳам   айбловни   чақириб   олиши   мумкин.   Фақат   прокурор   жиноят   ишини
қўзғатиш   ёки   тугатишни   ҳал   қилади.   Суд   жиноят   ишини   қўзғатиш   ва   кўриш   ваколатига
қачонки,   прокурорнинг   эътирози   бўлмасагина   ҳақли.   Бундай   ҳолларда   фақат   суд   айблов
эълон қилишнинг қонунийлигини текширади.
Бош   прокуратура   айблов   органи   ҳисобланмай,   фақат   Олий   судда   суд   қарорига
протест   келтириш   воситаларига   нисбатан   ўз   фикрини   билдиради.   Бош   прокуроратура
прокуратура   органлари   тизимига   кирмайди.   Бош   прокурор   назорат   олиб   боришга,
прокурорга   кўрсатмалар   беришга   ҳақли   эмас.   У   прокурор   фаолияти   учун   ҳеч   қандай
жавобгар   эмас.   Бош   прокурор   вазифаси   -   умумий   ҳолда   жиноят   қонунчилигининг
бузилишининг   олдини   олиш,   хусусан   эса   -   айбланувчи   манфаатлари   бузилишига   йўл
қўймасликдир.   Бу   вазифасини   бажариш   учун   Бош   прокурор   ўз   ташаббуси   билан   ёки
суднинг қонуний кучга кирган қарорига таянган ҳолда Олий Судга суд қарорини ҳақиқий
эмас   деб   топиш   ҳақида   даъво   киритади.   Федерал   Олий   Суд   ушбу   шикоятни   ўз   иш
юритувига   олар   экан,   ҳукм   чиқариш   йўли   орқали   қонун   бузилиши   маҳкум   учун   салбий
оқибатлар келтирган бўлса, олдинги ҳукмини бекор қилади. 47 Прокурорнинг объектив бўлиш талаби Прокуратура ходимлари шаъни тўғрисидаги
Кодексда, Прокуратура тўғрисидаги қонунда мустаҳкамланган ва уларга биноан прокурор
ўз вазифаларини тез, виждонан, беғараз ва холисона бажариши лозим. Прокурор фаолияти
устидан   назоратни   нафақат   Адлия   вазири   орқали   парламент,   балки   инситутлаштирилган
халқ адвокати (омбудсман) ҳам амалга оширади.
Содир қилинган жиноят ҳақидаги маълумот (далолат, аризалар) прокуратурага бир
неча   манба   орқали   келади:   полиция,   жандармерия,   жисмоний   шахслар,   бошқармалар,
оммавий ахборот воситалари. Келиб тушган далолатномалар  журналда рўйхатга  олинади
ва прокурорга берилади.
Жиноят   процессида   прокурор   процесс   тарафларидан   бири   ҳисобланади   ва
объективликка   риоя   қилиши   лозим 37
.   У   айбдор   жазоланиши   ва   айбсиз   оқланиши
мақсадида   айбланувчини   ҳам   оқлайдиган   ҳам   айблайдиган   ҳолатларни   аниқлаши   ва
текшириши  шарт. Прокурор ўз меҳнати  учун давлат бюджетидан  тўланадиган  ҳақ унинг
объектив бўлишига тўсқинлик қилмайди, чунки маош миқдори қонун билан тайинланади.
Объективлик   тамойили   прокурорга   нафақат   айбловчи   бўлишга,   балки   қонунийликни
таъминланишининг кафили бўлишга ёрдам беради. Бу процесснинг ҳар қандай босқичига,
шу билан бирга суд қарорига протест келтириш босқичига ҳам   тегишли. 
Италия прокуратураси
Бизга   маълумки,   Европанинг   энг   ривожланган   давлатларидан   бири   бу   Италия
ҳисобланади, Италияда прокуратура Франция прокуратураси таъсири асосида шаклланган
бўлиб, жуда кўп томони Франция прокуратурасига ўхшаб кетади.
Италия   –   прокуратура   органлари   ва   ижро   ҳокимияти   органларининг   аниқ
ажратилганлигининг   мисоли дир .   Италияда   прокуратура   суд   тизимига   кирса-да,   бу
тизимда у судлардан фарқли бўлган функцияларга эга. Ҳар бир прокурор суд корпусининг
аъзосидир.  Прокурорлар судьяларнинг Олий Кенгаши  томонидан  тайинланади.  Улар бир
умрга тайинланиб, судья ҳам бўлиши мумкин ва аксинча, судьялар прокурор лавозимида
ишлаши   мумкин.   Прокуратуранинг   Италия н ча   моделида   иерархик   юксалиш   йўқ.   Турли
даражадаги прокурорлар ўртасида ҳеч қандай иерархик тобелик йўқ. Ҳар бир прокурор ўз
ваколатида   мутлақо  мустақил   ва тўла  автономиядан  фойдаланади.  Прокурор  дискрацион
ҳуқуққа   эга.   Қонунийлик   тамойили   суд   тартибига   риоя   қилишни   талаб   қилади.   Италия
прокуратураси  айбловдан  воз  кечишга  ҳақли эмас. Прокурор суддан  судланувчига  оқлов
ҳукми   чиқаришни   сўраши   мумкин,   лекин   судья   далилларни   баҳолаб   бунга   норозилик
билдириши   ҳам   мумкин.   Италия   прокуратурасини   жиноят   процессининг   бирор-бир
37
  Мадалиев О.М .  Прокурор назорати .  Ўқув қўлланма .   –Т.: ТДЮИ, 2006. - 443   б .  48 тарафи   эмас,   балки   «одил   судлов   органи»   деб   аташ   тўғрироқ   бўлади,   чунки   прокурор
дастлабки тергов даврида барча айбл и диган  ва оқл и диган далилларни олиши шарт.  
Конституциянинг 104-моддасига кўра прокуратура ҳар қандай ташқи таъсирлардан
мустақилдир.   Жиноят   ишлари   бўйича   тергов   ҳаракатларини   олиб   бориш   жараёнида
прокурор фақат қонун ва ўз виждонига бўйсунади, бунинг учун эса у ташқи кўрсатмалар
ва шартлардан ҳоли бўлиши шарт. Жиноят иши кўрилар экан (дастлабки тергов муддати –
6   ой)   прокуратура   суд   полицияси   офицерлари   ва   агентларидан   ташкил   топган   аппаратга
таянади. Зарурат бўлганда ,   прокуратура тергов ишлари бўйича ўз ваколатларини ўзининг
бўйсунувидаги   давлат   полициясининг   карабинерлар   армияси   ва   молиявий   гвардиянинг
агентлари  ҳамда  офицерларидан иборат бўлган махсус бўлимга топшириши мумкин.
ЖПКнинг   330-моддасига   биноан   прокуратура   ўз   ташаббуси   билан   у   ёки   бу   шахс
томонидан   содир   этилиши   мумкин   бўлган   жиноят   ҳақида   гумон   қилинганда   ҳар   қандай
факт,   ҳар   қандай   ҳолатни   текширишга   ҳақли.   Бу   текширишлар   натижасида   прокурор
дастлабки   суриштирув   бошлаш   ҳақида   қарор   қабул   қилиши   мумкин.   Прокурор
суриштируви барча процессуал нормаларга риоя қилиш билан ўтказилади. Прокурорнинг
барча   текширув   ишларида   адвокат   иштирок   этиши   мумкин.   Прокуратура
такрорланмайдиган   тергов   ҳаракатлари   олиб   борилганда   масалан,   текширилаётган
предметнинг   йўқ   бўлиб   кетишига   олиб   келиши   мумкин   бўлган   экспертизаларда   адвокат
ёзма   равишда   ёки   телефон   орқали   прокуратура   органи   томонидан   тергов   ҳаракати   олиб
борадиган жой ва вақт ҳақида хабардор қилинади. 
Эшитиш   ҳақидаги   қарорда   бу   ҳаракатнинг   шартлари   ва   муддати   кўрсатилган
бўлиши керак. Бу муддат 15 суткадан ошмаслиги лозим. Лекин суд кўп маротаба ҳар бир
ҳолатда 15 суткадан узайтиришга ҳақли.
Ҳар сафар ёзиб олишдан сўнг баённома тузилиб, унинг нусхаси билан манфаатдор
шахслар танишиши мумкин. 
Охирги   йилларда   мафия   кўринишидаги   жиноий   гуруҳларнинг,   миллатлараро
жиноятчиликнинг   ривожланиши   оқибатида   прокуратура   органларининг   мамлакатда
ҳуқуқ-тартиботни   таъминлашдаги   аҳамияти   ўсиб   бормоқда,   уларнинг   функционал
мажбуриятлари   аниқ   жиноий   ишлар   чегарасидан   чиқиб,   прокурор   жиноий-ҳуқуқий   соҳа
сиёсатини аниқлаш ваколатига эга бўлмоқда. 49 II   БОБ .     ПРОКУРАТУРА   ОРГАНЛАРИ   ФАОЛИЯТ И НИНГ   АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ .
1.   Ўзбекистон   Республикаси да   прокуратура   органлари   фаолият и нинг   асосий
йўналишлари  ва бунда Бош прокурор буйруқларининг ўрни
Бизга  маълумки  прокуратура  ўзининг  муайян  ишларини  амалга  ошириши  учун ўз
олдига   аниқ   мақсадлар   қўяди,   бу   мақсадларни   амалга   оширишида   прокуратура
фаолиятининг   асосий   йўналишлари   белгилаб   олинади.   Ўзбекистон   Республикасида
Прокуратура   фаолиятини   тартибга   солиш   ва   унинг   фаолиятини   бир   маромда   амалга
оширилишини   таъминлаш   мақсадида   1992   йил   9   декабрда   “Прокуратура   тўғрисида”ги
қонун   қабул   қилинган 38
.   Мазкур   қонуннинг   4-моддасида   Прокуратура   фаолиятининг
асосий йўналишлари белгиланган, буларга:
 вазирликлар,   давлат   қўмиталари,   идоралар,   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш
органлари,   жамоат   бирлашмалари,   корхоналар,   муассасалар,   ташкилотлар,   ҳокимлар
ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
қилиш;
 фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлашга   қаратилган   қонунлар   ижроси
устидан назорат қилиш;
 Ўзбекистон   Республикаси   қуролли   кучларида,   вазириклар,   давлат   қўмиталари   ва
идораларининг   ҳарбий   тузилмаларида   қонунларга   риоя   қилиниши   устидан   назорат
қилиш;
 тезкор-қидирув   фаолиятни,   суриштирувни,   дастлабки   терговни   амалга   оширадиган
органлар   томонидан   қонунларнинг   ижро   этилиши   устидан   назорат   қилиш   ҳамда
уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
 жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
 судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда
фуқаролик   ишларини,   маъмурий   ҳуқуқбузарликлар   тўғрисидаги   ишларни   ҳамда
хўжалик   низоларини   кўришда   иштирок   этиш,   қонунларга   зид   бўлган   суд
ҳужжатларига протест келтириш;
 солиқ   интизомини   мустаҳкамлашга,   солиқ   соҳасидаги   жиноятлар   ва
ҳуқуқбузарликларга   қарши   курашга,   шунингдек,   давлатга   етказилган   иқтисодий
зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
38
  Прокурорский надзор: Сборник нормативных правовых актов. –Алматы. Юрист, 2006. -1 ст. 50  ушлаб   турилганларни,   қамоққа   олинганларни   сақлаш   жойларида,   жиноий   жазоларни
ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя
этилиши устидан назорат қилиш;
 қонун   ижодкорлиги   фаолиятида   ҳамда   жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш
ишида иштирок этиш.
Биз   юқоридаги   Прокуратура   фаолиятининг   асосий   йўналишларига   нисбатан
ўзимизнинг   таклифларимизни   илгари   суриб,   8   йўналишни   9   йўналишга   кўпайтиришни
таклиф   этамиз   ҳамда   диссертациянинг   хулоса   қисмида   бериб   ўтамиз.   Жумладан,
“Давлатнинг   ҳуқуқий   статистик   фаолиятини   таъминлаш   мақсадида   юқоридаги
барча назорат йўналишлари бўйича масъул ва мансабдор шахсларнинг тақдим этган
статистик   маълумотларини   объектив   ва   холис   тарзда   тўплаш   уларни   ҳисобини
юритиш,   ҳуқуқий   статистиканинг   махсус   рўйхатини   юритиш   қонунчилиги
соҳасидаги   назоратни   амалга   ошириш”   жумласи   билан   тўлдириш   лозим.   Мазкур
хулосавий   таклифга   асос   ҳар   қандай   вазирликлар,   давлат   қўмиталари,   идоралар,
фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари,   жамоат   бирлашмалари,   корхоналар,
муассасалар,   ташкилотлар,   ҳокимлар,   қуролли   кучлар,   ҳарбий   идораларнинг   ҳарбий
тузилмалари,   шунингдек,   тезкор-қидирув   фаолияти,   суриштирув,   дастлабки   терговни
амалга   оширадиган   органлар,   судлар   томонидан   тақдим   этиладиган   ҳуқуқий   стасистик
маълумотлар,   жазони   ижро   этиш   муассасалари   мансабдор   шахслари   томонидан   ушлаб
турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-
ҳуқуқий   таъсирнинг   бошқа   чораларини   ижро   этиш   бўйича   тақдим   этиладиган   статистик
маълумотларни   ҳақиқатга   қанчалик   тўғрилигини   назорат   қилиш   ва   ҳуқуқий   статистик
маълумотларнинг   ягона   баъзасини   шакллантириш   ҳамда   статистика   қонунчилиги
соҳасида назоратни ўрнатишдан иборатдир. 
Бунинг қуйидагича афзалликлари мавжуд:
1. Тақдим этиладиган ҳуқуқий сататистик маълумотларнинг объективлилик, тўлиқлилик
ва етарлилик  асослари ҳамда холислилиги ортади.
2. Статистик   маълумотларни   тўплаш   прокуратуранинг   назорат   йўналишларидан   бири
бўлгач,   мансабдор   шахслар   томонидан   тақдим   этиладиган   сатистик   маълумотларга
нисбатан ҳаққонийлик ва холислик асосида иш юритиш масъулияти ортади.
3. Мансабдор   шахсларнинг   сохта   маълумотлар   бериши   ва   ишонтириши   белгиланган
жавобгарликка сабаб бўлишини англагач, ишга бўлган муносабат тубдан ўзгаради (шу
ўринда мазкур муносабат билан ЖКга киритиладиган янги жавобгарлик мезонларини
ҳам кўриб чиқиш лозим бўлади). 51 4. Ҳар   қандай   ривожланишни   ўз   олдига   мақсад   қилиб   қўйган   давлатда   белгиланган
кўрсатгичлар   тўғри   ҳамда   холис   бўлиши   лозим,   шундай   экан   мазкур   соҳани   назорат
қилишни прокуратура органи ўз бўйнига олиши мақсадга мувофиқдир.
Прокуратура   органларида   ишни   ташкил   этиш   бевосита   прокуратурада   ишларни
режалаштириш   билан   ҳам   бевосита   боғлиқдир.   Қонун   билан   белгиланган   ва   қонун   ости
ҳужжатлари   билан   белгиланган   ваколатларини   амалга   оширишда   прокуратура
фаолиятининг   асосий   йўналишлари   (   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонуннинг   4-моддаси)
да кўрсатилган вазифалар муҳим аҳамиятга эгадир. Айнан шу  прокуратура фаолиятининг
асосий   йўналишларида   кўрсатилган   фаолият   турларини   амалга   оширишда   ҳар   бир
йўналиш   хусусида   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   чиқарган   бўйруқ,
кўрсатма   ва   Низомлари   асосий   ролни   ўйнайди.     Масалан,   жиноятчиликка   қарши
курашувчи   органлар   томонидан   қонунларга   риоя   этилиши   устидан   прокурор   назоратини
такомиллаштиришга   доир,   судларда   жиноят   ишларини   кўрилишида   прокурор   иштироки,
судларда   фуқаролик   ишларини   кўрилишида   прокурор   иштироки,   судларда   хўжалик
низоларини кўришда прокурор иштироки ва ҳ.к. йўналишлар бўйича прокурорнинг тутган
ўрни ва назорат қилишдаги  роли, айнан қандай масалаларга қандай ёндашиши лозимлиги
кўрсатиб   берилган.   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурори   ва   унга   бўйсунувчи
прокурорлар   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси,   Ўзбекистон   Республикасининг
«Прокуратура   тўғрисида»ги   қонуни   ҳамда   қонун   ости   ҳужжатлари   талаблари   ҳамда
ҳудудийлик   ва   предметлилик   принциплари   асосида   ўз   фаолиятларини   ташкиллаштириб,
Ўзбекистон   Республикаси   прокуратура   органларида   ишни   ташкиллаштирадилар.   Айнан
шу масала бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1993 йил 25 август
кунги   8 - сонли   «Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   органларида   ишни
ташкиллаштириш   ва   ижрони   назорат   қилишни   такомиллаштириш   ҳақида»ги   бўйруғи
мавжуд.   Ушбу   буйруқда   кўрсатилишича,   Қорақалпоғистон   Республикаси,   вилоятлар,
Тошкент   шаҳар,   Ўзбекистон   ҳарбий   ва   транспорт   прокурорлари   аппаратларининг
ташкилий   иши   прокуратура   фаолиятини   такомиллаштириш,   қуйи   органлар   устидан
раҳбарлик   қилишни   яхшилаш,   прокурорлик   назоратининг   асосий   йўналишларидаги
фаолияти   ва   самарадорлигини   юксалтириш,   қонунчилик   ва   ҳуқуқ - тартиботни
мустаҳкамлашда ижобий натижаларга эришишга йўналтирилиши лозим.
Предметлилик   принципини   тиклаш   ва   тадбиқ   этиш   долзарб   масала   деб
ҳисобланган.   Ишни   предметлар   бўйича   ташкил   қилиш   муттасил   равишда   текшириб
борилиши,   бу   ишдаги   сусткашликка   нисбатан   қатъий   чоралар   кўрилиб,   йўл   қўйилаётган
нуқсонларни   бартараф   қилиш   юзасидан   таклифлар   тайёрлаб   прокуратура   ҳайъатларига
киритилиши кераклиги таъкидланган.Шунингдек, буйруқда, асослантирилган қарорларни 52 ишлаб   чиқариш   мақсадида   масалаларни   ҳайъат   муҳокамасига   пухта   тайёрлаш,   тақдим
қилинаётган   ҳужжатлар   сифатини   кучайтириш   кераклиги,   бунда   юзакичиликка   йўл
қўйилмаслиги, қабул қилинган қарорларни бажаришни ташкиллаштириш устидан доимий
назорат   амалга   оширилиши,   даврий   равишда   ҳайъат   иши   умумлаштирилиб,   уни
такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилиши кўрсатилган. 
Юқорида   қайд   этилганидек,   буйруқда   ҳам   асосий   эътиборни   ишларни
режалаштиришга   қаратилиши   лозимлиги   таъкидланган.   Таркибий   тармоқларнинг
раҳбарлари   қонунлар,   Республика   Президенти   фармонларининг   талаблари,
фуқароларнинг   қонунбузарликлар   ҳақидаги   мурожаат   ва   хабарларининг   мазмуни ,   тергов
натижалари   ва   назорат   идораларининг   тадбирлари   ҳамда   жойлардаги   ҳақиқий   аҳволга
асосланган   таклифлар   киритишлари   лозим.   Ишни   ташкил   қилиш   ва   ижро   интизомининг
аҳволи   юқорида   баён   этилган   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   буйруғига
асосан   муттасил   равишда   текширилиб   турилади.   Хизмат   мажбуриятларини   бажариш,
ишни   ташкил   қилиш   ва   назоратни   амалга   оширишда   аниқланган   барча   камчиликлар
бўйича уларнинг сабаблари аниқланиб, бартараф қилиш чоралари кўриб турилади.
Жиноят   содир   қилганликда   гумондор   сифатида   фуқароларни   ушлаб   туриш
қонунийлиги   устидан   назорат   кучайтирилиб,   фуқароларни   вақтинчалик   ушлаш
ҳ ибсхоналарида сақланишларининг қонунийлиги мунтазам равишда ҳар 10 кунда камида
бир   марта   текширилади.   Оғир   ва   ўта   оғир   жиноятларни   содир   қилган   ҳамда   хавфли
жиноятларни  дуч келган  асослар  билан уларни очиқда  қолдирилишининг  олди олинмоғи
лозим.
Эҳтиёт   чораси   сифатида   очи қ да   қолдириш   нотўғри   қўлланилган   ҳолларда,   бу
турдаги   эҳтиёт   чорасини   қўллаган   терговчи,   прокурорнинг   жавобгарлик   масаласи   ҳал
қилинмоғи лозим.
Қамоққа   олишга   санкция   бериш   рад   қилинганида,   бундай   хулосага   келиш   ёзма
равишда   асослантирилмоғи   лозим.   Қамоққа   олишга   санкция   бериш,   айбланувчини
қамоқда   ушлаб   туриш   ва   тергов   муддатини   узайтириш   тўғрисидаги   илтимосини   кўриб
чиқишда   прокурорлар   жиноят   иши   материаллари   билан   танишиб,   йиғилган   далилларни
чуқур   ўрганиб,   танқидий   баҳо   беришлари   лозим.   Қамоққа   санкция   беришдан   олдин,
зарурат туғилган ҳолларда гумон қилинувчи ва айбланувчиларни, вояга етмаганларни эса
ҳар қандай ҳолларда ҳам шахсан сўроқ қилишлари керак. Биринчи марта содир қилинган
ва   ижтимоий   хавфли   бўлмаган   жиноятлар   учун   қамоққа   олиш   чорасини   қўллаш
масаласини   алоҳида   диққат   билан   кўриб   чиқиб,   айбланувчи   ёки   гумон   қилинувчининг
шахси,   ёши,   соғлиғи,   оилавий   аҳволи,   меҳнатга   муносабати   ҳақидаги   маълумотлар
инобатга олиниши керак. 53 Вилоят   прокуратураси,   ички   ишлар   бошқармаси   ва   миллий   хавфсизлик   хизмати
терговчилари   иш   юритувида   бўлган   жиноят   ишлари   бўйича   қамоқда   сақлаш   эҳтиёт
чорасини қўллашга вилоят прокурорлари ёки ўринбосарлари томонидан рухсат берилиши
белгилаб қўйилиши лозим.
Барча   прокурорлар   жиноят   ишлари   юзасидан   айблаш   хулосасини   тасдиқлашда
терговни   ҳар   томонлама,   тўла   ва   холисона   ўтказилганлигини,   эълон   қилинган   айбнинг
қанчалик   асослантирилганлигини,   процессуал   қонун   талабларига   тўлиқ   риоя
қилинганлигини   ниҳоятда   диққат   билан   текшириши,   қонун   бузилганлиги   аниқланган
тақдирда   тегишли   чоралар   кўриши   керак   бўлади.   Ўлим   жазоси   қўлланилиши   мумкин
бўлган   жиноят   ишлари   юзасидан   айблаш   хулосаси   шахсан   вилоят   ва   уларга
тенглаштирилган прокурорлар томонидан тасдиқланиши керак.
Прокуратура  фаолиятининг  мазмунини, таркиби  ва   ҳажмини ифодаловчи ва очиб
берувчи   тушунча   унинг   функциялари   ҳисобланади.   Қонун     прокуратура   тушунчасини
берар   экан,   авваламбор,   унинг   асосий   вазифаси   қонунларни   ижро   этиш   устидан   назорат
ҳисобланади.   Бошқа   нормада   прокуратура   қонунда     белгиланмаган   функцияларни
бажаришга йўл қўйилмайди.
Шундай   қилиб,   прокуратура   органларининг   функциялари   деганда   улар   ўз
вазифаларини   амалга   ошириш   жараёнида   қўллайдиган   усул   ва   воситалар   мазмуни
тушунилади.
Прокуратура фаолиятининг  максимал  даражада белгиланган аниқ шароити бўлиб,
функцияларнинг ички ўзаро боғлиқлиги ва белгиланиши ҳисобланади.
Прокуратура   органларини   ташкил   этишга   сабаб   бўлган     муҳим   функция   -   бу
қонунларнинг бажарилиши устидан назорат ҳисобланади.
Прокуратура   ўз   фаолиятини   амалга   оширишда   назорат   функциясидан   ва   функция
ости вазифасидан фойдаланади. Функция ости вазифаларига қуйидагилар киради:
―   Вазирликлар, қўмиталар, идоралар, давлат бошқарув ва ҳокимият органлари, ўз-ўзини
бошқариш     органлари,   ҳарбий   бошқарув   органлари,   назорат   органлари,   уларнинг
мансабдор     шахсларининг   қонунларни   ижро   этиши   ва   қонун   асосида   қарорлар   қабул
қилинишини назорат қилади.
―   Вазирликлар, қўмиталар, идоралар, давлат ҳокимият ва бошқарув  органлари, ўз-ўзини
бошқариш   органлари,   ҳарбий   бошқарув   органлари,   назорат   органлари   ва   уларнинг
мансабдор   шахслари,   тижорат   ва   нотижорат   ташкилотларининг   бошқарув   ва     бошлиғи
томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятини  таъминлашлари устидан  назорат.
―   Тезкор-қидирув,   суриштирув   ва   тергов   органлари   томонидан   қонунларнинг   ижро
этилиши устидан назорат. 54   ―   Жазоларни   ва   бошқа   ҳуқуқий   таъсир   чораларини   ижро   этувчи   органлар   ва
муассасалар,     қамоқда   сақлаш   ва     ушлаб   туриш   жойларининг   маъмурияти   томонидан
қонунларни ижро этилиши устидан назорат қилиш.
―   Барча суд иш юритув босқичлари ва инстанцияларида қатнашиш ҳуқуқи .
Бунда   у   судлар   устидан   назоратни     амалга   оширмайди,   балки   суд   томонидан
чиқарилган   қарорларнинг   қонунга   мувофиқлигини   текшириб,   зарур   ҳолларда     протест
киритади.  Судларнинг  қонуний  ва асослантирилган  қарор қабул  қилишига  кўмаклашади.
Бу   функциялар   ўзаро   боғлиқ   ва   ўзаро   бир-бирини   тўлдириб   туради.   Уларнинг   мажмуи
прокурорлик  назоратини  ташкил  этади.   Прокуратура   фаолиятининг  асосий   йўналишлари
деб   номланган   ушбу   функциялар   Ўзбекистон   Республикасининг   «Прокуратура
тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида белгилаб қўйилган. 
Шунингдек,   қонунда   кўрсатилганидан   ташқари,   прокуратура   органлари   ўз
фаолиятларининг   асосий   йўналиши   сифатида   вояга   етмаганларга   доир   қонунлар   ижроси
устидан назорат фаолиятини ҳам амалга оширадилар.
Булардан   ташқари,   прокуратура   ўз   функцияларини   амалга   ошириш   жараёнида
содир этилган  жиноятларни жиноий таъқиб қилиш функцияси ҳам мавжуд.
Бунинг асосий мазмуни прокурорнинг қуйидаги ваколатларида ифодаланади:
ҳар қандай жиноят юзасидан иш қўзғатиш;

тегишли терговчига уни иш юритувига қабул қилишни  топшириш;

терговга  тегишлиликдан қатъий назар уни ўз иш юритувига  олиш;

терговга   тегишлиликдан   қатъий     назар   ишни   тергов   қилишни   прокуратура
терговчисига топшириш.
Прокурорнин г  мазкур ваколатлари ягона марказлашганлигини ва унинг қўл остида
жиноятнинг тақдирини   белгилаш, яъни содир этилган жиноятни очиш ёки очилмаслигига
йўналтиривчи   куч   мавжуд .   Бу   куч   эса   ваколатларда   мужассамлашган,   в аколатлардан
қонуний   ва   виждонан   фойдаланиш   прокурор   шахсининг   ўзига   тегишлидир.   Бу
ваколатларни  одилона  ва ҳалол бажариши  прокуратуранинг  обрўсига  обрў қўшиш  билан
бирга прокуратура системасида ҳам ижобий силжишларга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, прокуратура томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
фаолиятини   мувофиқлаштириш   мустақил   функция   ҳисобланади.   Бунда   у   ҳуқуқни
муҳофаза   қилувчи   органларнинг   ўзаро     ҳамжиҳатликда   ҳамда     уларнинг   вазифа
мақсадлари,   ваколатлари   ва   уларни   амалга   ошириш   усулларига   мувофиқ   фаолиятини
таъминлаш киради.
Яна   бир   мустақил   функцияси   бу   қонун   ижодкорлиги   функциясидир.   Бунда
прокурор ўз   ваколатларини  амалга ошириш    жараёнида    қонунлардаги  камчиликлар  ёки 55 уларга   ўзгартириш   киритиш   ёки   янгисини   қабул   қилиш   масаласи   юзасидан   қонунчилик
ташаббусига   эга   бўлган   субъектлар   ёки   шундай   ҳуқуқларни   амалга   оширадиган   қуйи
ҳокимият ва бошқарув органига шундай таклиф ва лойиҳалар тақдим этади.
Энди   бевосита   Бош   прокурорнинг   чиқарадиган   буйруқларига   қисқача   тўхталиб
ўтсак,  Ўзбекистон  Республикасида  Бош  прокурорининг  буйруқлари  бошқа  роман-генман
ҳуқуқ оиласига тегишли бўлган прокуратура органлари буйруқларига ўхшашдир. Мазкур
буйруқлар   Бош   прокуратура   номидан   ўз   ваколатидан   келиб   чиққан   ҳолда   Бош   прокурор
томонидан   чиқарилади.   Буйруқлар   асосан   прокуратура   соҳасидаги   муносабатларни
тартибга солиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қаратилган бўлади.
Умуман   олганда,   ҳаммага   маълумки,   ҳозирда   республикамизда   барча   соҳаларда
бўлгани   каби   прокуратура   соҳада   ҳам   ислоҳотлар   босқичма-босқич   амалга   ошириб
келинмоқда.   Мазкур   жараённинг   маҳсули   сифатида   янги   таҳрирдаги   Ўзбекистон
Республикасининг   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонунини   қабул   қилиниши   ва   унда
прокуратура органларининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш
воситаларини   кучайтиришга   устувор   аҳамият   берилганлигини   таъкидлаш   жоиз.
Юртимизда   кечаётган   айни   шу   кенг   қамровли   ислоҳотлар   прокуратура   органларини
кўпгина йўналишлар бўйича фаолиятида мақсад ва вазифаларни қайтадан кўриб чиқишни
тақозо қилди.
Шу   муносабат   билан,   агар   биз   биргина   2004   ва   2005   йилнинг   ўтган   даврида
Республика   Бош   прокурори   томонидан   чиқарилган   буйруқларга   назар   ташлайдиган
бўлсак, қуйидаги кўрсаткичларни кўришимиз мумкин. Уларнинг жами 42 та (1-37, 40-44-
сонли) буйруқлар қуйи прокуратураларга ижро учун тушурилди.  
Мазкур   буйруқларнинг   5   таси   ташкилий-бошқарув   ва   16   таси   соҳавий   фаолиятни
тартибга   солишга   қаратилган   ҳамда   21   таси   асосида   прокуратура   органларининг   муайян
тармоқлари фаолиятига доир Низомлар тасдиқлангандир.
Ўз   навбатида,   Республика   Бош   прокурорининг   янги   буйруқлари   билан   муқаддам
амалда бўлган 28 та буйруқ ва 16 та Низом ўз кучини йўқотган деб эътироф этилган.
Прокуратура   томонидан   чиқарилган   буйруқлар   шубҳасиз,   ижро   этилиши,
маҳкаманинг   барча   бўлим   ва   тармоқ   бошлиқлари   ҳамда   туман   прокурорлари
буйруқларининг   аниқ   ва   бир   хилдаги   ижросини   таъминлашга   масъул   эканликларини
айтиб ўтиш мумкин. 
Бош   прокуратура   нафақат   буйруқлар   чиқаради,   балки   буйруқлар   орқали   турли
муносабатларни тартибга солувчи низомлар ва йўриқномаларни ҳам тасдиқлайди.
Айни   вақтда,   Республика   Бош   прокурори   томонидан   чиқарилган   баъзи   долзарб
буйруқларни   тахлил   қилиб   ўтсак.   Масалан,   2005   йил   17   февралда   қабул   қилинган     41- 56 сонли   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   буйруғи   Ўзбекистон   Республикаси
прокуратураси   органлари   ишини   ташкил   этиш   Регламентини   тасдиқлаш   тўғрисида   эди.
Мазкур   регламент   Бош   прокуратура   ва   унинг   таркибий   тармоқларида   ишларни   ташкил
этилиши,   амалга   оширилиши,   назоратнинг   таъминланиши,   ҳайъат   мажлислари,   тезкор
йўналишларнинг   ўтказилиши,   ташкилий   бошқарув   йўналишидаги   ҳужжатларнинг
(буйруқ,   кўрсатма,   фармойиш,   низом,   йўриқномалар)   тайёрланиши,   имзоланиши   ва
ижрога   қаратилиши   билан   боғлиқ   масалалар   мазкур   Регламент   ва   Ўзбекистон
Республикаси   Бош   прокурорининг   буйруқлари,   йўриқномалар,   таркиб   тармоқлар
тўғрисидаги   низомлар   билан   тартибга   солинишини   белгилайди.   Унда   яна   Бош
прокуратура   прокуратура   органлари   тизимининг   марказий   маҳкамаси   ҳисобланиши   ва
унинг   фаолиятига   бевосита   Бош   прокурор   раҳбарлик   қилиши   ҳамда   у   ҳайъат   раиси
ҳисобланиши тартибга солинган.
Бош прокурор вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бош прокурорнинг биринчи
ўринбосари,  Бош прокурорнинг  биринчи  ўринбосари  ҳам бўлмаганда  Бош  прокурорнинг
кўрсатмасига асосан ўринбосарлардан бири бажаради. Бош прокурорнинг ўринбосарлари
ўртасида вазифаларни тақсимлаш Бош прокурорнинг буйруғи билан белгилаб қўйилади.
Мазкур   Регламентнинг   3-бандида   Бош   прокуратура   таркибида   бошқарма   ва
бўлимлари   қонунчиликни   мустаҳкамлаш   муаммолари   ва   прокурор-тергов   ходимлари
малакасини   ошириш   Маркази,   "қонун   ҳимоясида   бирлашган   тахририяти,   шунингдек,
унинг   ҳузурида   Солиқ   ва   валютага   оид   жиноятларга   қарши   курашиш   департаменти
фаолият кўрсатади” деб белгилаб қўйилган.
Бошқарма   ва   бўлимлар   тўғрисидаги   Бош   прокурор   томонидан   тасдиқланадиган
низомларда   уларнинг   асосий   вазифалари   ҳамда   фаолият   йўналишлари,   шунингдек,
бошқарма  ва бўлимларнинг  бошлиқлари,  уларнинг  ўринбосарлари,  катта  прокурорлар  ва
прокурорлар   ҳамда   бошқа   ходимларнинг   ваколатлари   белгилаб   қўйилади.   Бошқарма   ва
бўлимлар   ходимларининг   вазифалари   прокуратура   раҳбариятининг   розилиги   асосида
тармоқ бошлиғи томонидан тақсимланади.
Қорақалпоғистон   Республикаси,   вилоятлар,   Тошкент   шахар,   Ўзбекистон
Республикаси   Ҳарбий   ва   Транспорт   прокурорлари   Бош   прокурор   олдида   бевосита
ҳисобдор   бўлиб,   қонунларнинг   аниқ   ва   бир   хилда   бажарилиши   устидан   назорат   олиб
борадилар.
Бош   прокуратура   томонидан   тезкор-қидирув,   суриштирув   ва   дастлабки   терговни
амалга оширадиган органлар фаолияти қонунлар асосида мувофиқлаштирилиб борилади.
Бош   прокуратуранинг   фаолияти   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   тартибда
ошкоралик асосида амалга оширилади. 57 Бош   прокуратура   номидан   оммавий   ахборот   воситалари   учун   расмий   ахборотлар
Бош   прокурорнинг   розилиги   асосида   ташкилий-назорат   ва   таҳлилот   бошқармаси   билан
келишилган   ҳолда   қонунчилик   тарғиботи   бўлими   таркибидаги   матбуот   маркази   орқали
берилади.
Бош   прокуратурада   лавозимига   Бош   прокурор   буйруғи   билан   тайинланадиган
прокуратура органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссияси
тузилади. Аттестация комиссияси Бош прокурор томонидан тасдиқланган Низом асосида
фаолият юритади.
Регламентнинг   яна   бир   муваффақиятли   томони   шундаки,   мазкур   регламентда
муайян   муддатларга   режалар   тузиб   олинади   ва   бу   режалар   ҳисоботлар   шаклида   тақдим
этилади.
Бош   прокуратуранинг   иши   ҳар   олти   ойга   тузилган   режалари   асосида
ташкиллаштирилади.   Иш   режасига   таклифлар   бошқарма   ва   бўлимларнинг   бошлиқлари
Бош   прокурор   ўринбосарлари   билан   келишилган   ҳолда,   қонунийлик   аҳволи   ва
жиноятчилик   ҳоллари   таҳлили   асосида,   шунингдек,   ҳайъат,   мувофиқлаштирувчи   кенгаш
қарорлари,   Бош   прокурорнинг   буйруқ,   кўрсатмаларини   инобатга   олган   ҳолда
киритадилар.
Мазкур Бош прокурор буйруғи билан тасдиқланган регламентда  қонунлар ижроси
юзасидан   текширишлар   ўтказиш   тартиби,   текшириш   натижаларини   расмийлаштириш   ва
прокурор   назорати   ҳужжатларини   тайёрлаш   мезонлари   белгиланган.   Прокуратура
органлари   томонидан   қонунлар   ижросини   текшириш   қонунларнинг   бузилаётганлиги
тўғрисидаги   аризалар   ва   бошқа   маълумотлар   асосида,   шунингдек,   қонунийлик   аҳволи
прокурор   томонидан   чоралар   кўрилишини   талаб   қиладиган   ҳолатда   эканлигидан   келиб
чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда ўтказилади.
Қонунлар ижроси юзасидан текширишлар, асосан, тегишли мутахассисларни жалб
қилган   ҳолда   ўтказилади.   Текширишнинг   йўналишидан   қатъий   назар,   6у   объектда   қабул
қилинаётган   ҳуқуқий   ҳужжатларнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ва
қонунларига мувофиқлиги, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатларининг
ҳал   қилиниши   ҳамда   ҳуқуқий   хизмат   ишининг   самарадорлигини   ўрганишга   комплекс
ёндошиш талаб қилинади.
Умуман   олганда,   мазкур   регламент   прокуратура   соҳасидаги   кўпгина
муносабатларни қандай тартибга солиш кераклигини кўрсатиб беради.
Мамлакатимиз   аграр   давлат   эканлигини   инобатга   олган   ҳолда   бу   соҳани   ҳам
кенгроқ тартибга  солишни назарда тутиб Ўзбекистон    Республикаси  Президенти 11 март
2004 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар 58 ижросини  таъминлашга  оид  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  3406-сонли  Фармони
билан   прокуратура   органларининг   янги   тузилмаси   тасдиқланганлиги   ҳамда   айрим
таркибий   тармоқлар   фаолияти   ва   номланишидаги   ўзгаришлар   киритилган,   шу   муносбат
билан ҳар бир қишлоқ хўжалиги мавжуд бўлган туманлар прокуратурасида биттадан янги
штат   очилиши   тасдиқланган.   Мазкур   масалага   бағишланган   Ўзбекистон   Республикаси
Бош  Прокуратурасининг   12  март  2004  йилдаги  Ўзбекистон   Республикаси  прокуратураси
органларининг   айрим   таркибий   тузилмаларини   тугатиш   ва   қайта   ташкил   этиш
тўғрисидаги   буйруғида     Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   органларининг   янги
тузилмаси   тасдиқланганлиги   муносабати   билан   унинг   айрим   таркибий   тармоқларига
ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, “Умумий назорат бошқармаси” тугатилсин ва “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари,   жамият   ва   давлат   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   бошқармаси”   ташкил
қилиниб,   унинг   таркибида   “қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   қонунийликни   таъминлаш   ва
хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   бўлими”   тузилсин   деб
белгиланган.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   мазкур   фармони   билан   Бош
прокуратуранинг   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликлари,   жамият   ва   давлат
манфаатларини   ҳимоя   қилиш   бошқармаси,   Қорақалпоғистон   Республикаси,   вилоят
прокуратуралари   таркибида   “Қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   қонунийликни   таъминлаш   ва
хўжалик     юритувчи   субъектларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   бўлим”лари   ташкил
этилганлиги, уларга 48 та штат бирлиги ажратилганлиги тақсинга сазовордир. Ушбу янги
тузилган   бўлимлар   ишини   ташкил   қилиш   ва   фаолияти   устидан   назорат   бевосита
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят прокурорлари зиммасига юклатилган.
Мазкур   очилган   янги   прокуратура   штатлари   қишлоқ   хўжалиги   соҳасида
қуйидагиларни назорат этадилар:
 қишлоқ   хўжалигида   иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштиришга   оид   қонунлар,
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   фармонлари   ҳамда   ҳукумат   қарорларида
баён этилган талаб ва қоидаларнинг белгиланган муддатларда тўлиқ ижро этилишини
назорат қилиш;
 асосий   қишлоқ   хўжалик   экинлари   (пахта   ва   ғалла)   экиладиган   майдонлар
мониторингини мунтазам ўтказиб туриш;
 экин   майдонлари   маҳсулот   ишлаб   чиқарувчилар   фермер   ва   ширкат   хўжаликлари,
туман   ва   вилоятлар   томонидан   қабул   қилинган   ҳамда   тасдиқланган   шартнома
мажбуриятларига мувофиқлигини танлаб текширишлар ўтказиш; 59  фермер   ва   деҳқон   хўжаликларига   ер   ажратиш   борасида   қонунчилик   ҳамда   меъёрий
ҳужжатларда   ўрнатилган   тартиб   бузилишининг   олдини   олишнинг   комплекс   чора-
тадбирларини амалга ошириш;
 бунда   масъул   шахслар   томонидан   хизмат   мавқеини   суиистеъмол   қилинишига,
қариндош-уруғчилик   ва   ошна-оғайнигарчилик   муносабатларидан   фойдаланиш
ҳолларига   йўл   қўймаслик,   ерлардан   қатъий   равишда   мақсадли   фойдаланиш,
суғориладиган   экин   майдонлари   муомаладан   чиқарилишига   йўл   қўймаслик,   қишлоқ
хўжалик   маҳсулотлари   етиштириш   бўйича   қабул   қилинган   шартнома
мажбуриятларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Ҳақиқатдан   ҳам   айрим   хорижий   мамлакатларда   ҳам   кузатиладиган   буйруқ
шаклидаги   меъёрий   ҳужжатлар   қабул   қилинади,   лекин   Ўзбекистон   Республикаси   Бош
прокуратураси   томонидан   чиқариладиган   буйруқлар   муайян   муносабатларни   тўла
тартибга солиши билан фарқ қилади.
Яна бир Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2005 йил 17 февралдаги 42-
сон   буйруғини   таҳлил   этадиган   бўлсак,   шунга   амин   бўламизки,   Бош   прокуратура   ҳам
давлат сиёсатига ҳамоҳанг тарзда ёшларга катта эътибор бермоқда. Айнан мазкур буйруқ
ёш кадрларнинг келажакдаги истиқболини белгилашида катта амалий аҳамиятга эга.
Буйруқ   Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   органларида   ёш
мутахассисларнинг   ишини   ташкил   этиш   тўғрисида   бўлиб,   унинг   Низомида
кўрсатилишича, олий юридик ўқув юртларини битирган ёш мутахассисларни прокуратура
органларига,   шунингдек,   юридик,   иқтисодий   ва   молия   ўқув   юртларини   битирган   ёш
мутахассисларни   Солиқ   ва   валютага   оид   жиноятларга   қарши   курашиш   департаментига
танлаб,   ишга   қабул   қилиш   ҳамда   уларнинг   билими   ва   қобилиятини   ҳисобга   олган   ҳолда
иш ўрганишини ташкил этиш тартибини белгилади. Бу тадбир чоралар ҳам бошқа кўпгина
хорижий мамлакатларда кузатилмайдиган ғамхўрликдир. Шунингдек, юқоридаги низомда
Прокуратура   раҳбарияти   ёш   мутахассисларга   ғамхўрлик   кўрсатиб,   уларни
прокуратуранинг   энг   яхши   анъаналарига   содиқ   ҳолда   тарбиялаш   чораларини   кўради.
Бунда ёш мутахассисларнинг олий ўқув юртларида олган билимларини амалиётга татбиқ
қилиш,   касб   сирларини   эгаллашлари   учун   кўмаклашиш,   уларда   масъулият   ва   қонун
бузилишларга   муросасизлик   ҳиссини,   янгиликни   сезиш   ва   ташкилотчилик
қобилиятларини шакллантиришга асосий эътибор қаратилиши лозим.
Галдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи “Суд қарорларини
ижро   этишда   ва   қамоққа   олинганларни   сақлашда   қонунларга   риоя   этилиши   устидан
назорат   бошқармаси   тўғрисида”ги   Низомни   тасдиқлаш   ҳақидадир.   2004   йил   чиқарилган
мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Суд қарорларини ижро 60 этишда   ва   қамоққа   олинганларни   сақлашда   қонунларга   риоя   этилиши   устидан   назорат
бошқармаси   тўғрисида”ги   Низоми   тасдиқланди.   Низомда   суд   қарорларини   ижро   этишда
ва   қамоққа   олинганларни   сақлашда   қонунларга   риоя   этилиши   устидан   назорат
бошқармаси   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратурасининг   мустақил   таркибий
тармоғи эканлиги белгиланган.
Бошқарма   фаолиятига   Бош   прокурор   томонидан   тайинланадиган   бошқарма
бошлиғи   раҳбарлик   қилади.   Бошқармада   бошқарма   бошлиғининг   ўринбосари,   катта
прокурорлари, прокурорлари ва бошқарма катта нозири фаолият кўрсатади.
Бошқарма   ўз   фаолиятини   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси,
“Прокуратура   тўғрисида”ги   қонуни   ҳамда   бошқа   қонун   ҳужжатлари,   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   фармонлари,   ҳукумат   қарорлари,   Бош   прокуратуранинг
ҳайъати   қарорлари,   Бош   прокурорнинг   буйруқ   ва   кўрсатмалари   ҳамда   мазкур   Низом
талаблари асосида амалга оширади.
Бошқарма   томонидан   қонунийлик   ва   жиноятчилик   аҳволи   таҳлилларидан   келиб
чиққан   ҳолда   ишни   ташкиллаштириш   борасида   Бош   прокуратуранинг   ярим   йилга
тузиладиган   иш   режаларига   таклифлар   берилади   ва   бошқарманинг   иш   режаси   тузилади.
Иш режасига киритилган тадбирлар ижроси белгиланган муддатларда таъминланади.
Бошқарманинг   асосий   вазифаси   ва   фаолият   йўналишлари   низом   билан   тартибга
солингандир.   Суд   ҳужжатлари   бўйича   ижро   иши   юритиш   жараёнида   фуқароларнинг
конституциявий   ҳуқуқ   ва   эркинликларини,   жисмоний   ва   юридик   шахслар   ҳамда   давлат
манфаатлари   ҳимоя   қилиниши,   мансабдор   шахслар   ва   ижро   юритувчи   органлар
томонидан   Ўзбекистон   Республикасининг   “Суд   ҳужжатлари   ва   бошқа   органлар
ҳужжатларини   ижро   этиш   тўғрисида”ги   қонунининг   аниқ   ва   бир   хилда   қўлланилиши
устидан назоратни амалга оширади.
Кейинги   Бош   прокуратура   буйруқларидан   бири   бу   Ўзбекистон   Республикаси   Бош
прокуратурасининг   “Вояга   етмаганлар   ҳақидаги   қонунлар   ижроси   устидан   назорат   бўлими
тўғрисида”ги   Низомни   тасдиқлаш   ҳақидадир.   Бу   буйруқ   2004   йил   23   апрелда   чиқарилган
бўлиб,   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратурасининг   «Вояга   етмаганлар   ҳақидаги
қонунлар ижроси устидан назорат бўлими тўғрисида»ги Низоми тасдиқланди.
Бевосита   Низомда   вояга   етмаганлар   ҳақидаги   қонунлар   ижроси   устидан   назорат
бўлими   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратурасининг   мустақил   таркибий   тармоғи
бўлиб,   ўз   фаолиятини   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси,   “Ўзбекистон
Республикасида   ёшларга   оид   давлат   сиёсатининг   асослари   тўғрисида”ги   ва   “Прокуратура
тўғрисида”ги   қонуни,   Президент   фармонлари,   ҳукумат   қарорлари   ва   Бош   прокуратуранинг 61 ҳайъати   қарорлари,   Бош   прокурорнинг   буйруқ   ва   кўрсатмалари   ҳамда   Низом   талаблари
асосида амалга оширилиши белгиланган.
Бўлим   вояга   етмаганлар   ҳақидаги   қонунлар   ижроси   устидан   назорат   фаолиятини
амалга ошириб, вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда
улар   томонидан   жиноятчилик   ва   ҳуқубузарликлар   содир   этилишининг   олдини   олиш   чора-
тадбирларини кўради.
Бўлимнинг   асосий   вазифаси   ва   фаолият   йўналишлари   бўлиб   вояга   етмаганлар
ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширади, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва
манфаатларини   ҳимоялаш   чораларини   кўради.   Бу   борада   уларнинг   фаолиятига   доир
қонунлар   ва   улар   асосида   қабул   қилинган   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларнинг   талабларига
қатьий амал қиладн.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасида Бош прокурорнинг буйруқлари
прокуратура   соҳасидаги   муносабатларни   тартибга   солишда   асосий   манбалардан   бўлиб
хизмат қилади.
2.   Россия   Федерацияси   ва   Қозоғистон   Республикаси да   прокуратура   органлари
фаолият и нинг асосий йўналишлари  ҳамда ўзига хос томонлари
Юқорида   Россия   Федерацияси   ва   Қозоғистон   Республикаларининг   прокуратураси
фаолияти  ҳамда унинг умумий жиҳатлари га тўхталиб ўтган эдик. Мазкур бобда эса асосан
прокуратуранинг   мамлакатдаги   фаолияти   ва   прокуратура   органларининг   асосий
йўналишларини   та ҳ лил   этиб   чиқамиз.   Мазкур   йўналиш   бўйича   ҳаттоки   МДҲ   давлатлари
қонунлари   ва   ҳуқуқ   тизимларида   ҳам   катта   фарқлар   мавжуд.   Европа   мамлакатларида   эса
прокуратура   фаолиятининг   асосий   йўналишларига   катта   урғу   берилмаган,   фақат
прокуратуранинг   фаолияти,   ваколатлари,   ҳокимият   тизимлари   билан   ҳамда   фуқаролар
билан муносабатларига кенг эътибор берилган. 
Россия   Федерацияси   Прокуратурасининг   асосий   йўналишлари   қонунда
белгиланмаган, лекин прокурор назоратининг фаолиятлари кўрсатилган.
Россия   Федерацияси   Прокуратураси   Федерация   Конституцияси   ва   қонунларининг
ижросини   таъминлаш,   инсон   ва   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини,   шунингдек,
жамият   ва   давлатнинг   қонуний   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   мақсадида   прокуратура
органлари қуйидаги  фаолият лар ни амалга оширади :  
1. Федерал вазирликлар, давлат қўмиталари, федерал ижро ҳокимияти органлари, Россия
Федерациясининг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   органлар   субъектлари,   ўзини-ўзи
бошқариш   органлари,   ҳарбий   бошқарув   органлари,   назорат   органлари   ва   уларнинг 62 мансабдор   шахсларининг   қонунларнинг   ижроси   устидан,   шунингдек,   нодавлат   ва
нотижорат   ташкилотларининг   бошқарма   ва   раҳбарларининг   чиқарган   норматив
ҳуқуқий ҳужжатлари ва қонунларнинг ижроси устидан назоратни; 
2. Федерал вазирликлар, давлат қўмиталари, федерал ижро ҳокимияти органлари, Россия
Федерациясининг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   органлар   субъектлари,   ўзини-ўзи
бошқариш   органлари,   ҳарбий   бошқарув   органлари,   назорат   органлари   ва   уларнинг
мансабдор шахслари, шунингдек, нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг бошқарма
ва   раҳбарлари   инсон   ва   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ҳамда   эркинликларига   риоя   этилиши
устидан назоратни;
3. Тезкор-қидирув   фаолияти,   суриштирув   ва   дастлабки   тергов   органларининг
қонунларни ижроси устидан назоратни;
4. Суд ижрочиларининг қонунларни ижроси устидан назоратни;
5. Маъмурий   органлар,   муассаса,   жазоларни   ижро   этиш   жойлари,   судгача   ушлаб
турилганларни,   маъмурий   тартибда   ушлаб   турилганлар   ва   қамоққа   олинганларни
сақлаш жойларида қонунларнинг бажарилиши устидан назоратни;
6. Россия Федерацияси жиноят-процессуал кодексида белгиланган ваколатлар доирасида
жиноятни очиш ва айбдорни фош этиш;
7. Ҳуқуқни   мухофаза   қилувчи   органларнинг   жиноятчиликка   қарши   кураш   фаолиятини
мувофиқлаштиради.
Қозоғистон   Республикасида   “ Прокуратура   тўғрисида ” ги   қонуннинг   4-
моддасида   прокуратура   органларининг   асосий   йўналишлари   белгиланган,   унда
Конституцияни ва қонунларни тўла муҳофаза қилиш, инсон  ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда
эркинликларини   ҳимоя   қилиш,   Конституция,   қонунлар   ва   Қозоғистон   Республикаси
Президенти  фармонларини аниқ ва бир хил да   бажарилиши  устидан  олий назорат  қилувчи
органдир.   Прокуратура   давлат   номидан   қуйидаги     назорат   йўналишлари ни   амалга
оширади.
1) Конституция,   қонунлар   ва   Қозоғистон   Республикаси   Президентининг   чиқарган
норматив   ҳуқуқий   ҳужжатларини   бажарилишини   назорат   қилади   ва   уларга   нисбатан
қонун бузилиши ҳолатларини олдини олади.
2) Қонунда белигиланган тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув  ва терговни, шунингдек,
маъмурий ҳамда ижро фаолияти қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади.
3) Суд д а  давлат манфаатларини ифода эт ади.
4) Конституция,   Республика   қонунлар и га   зид   қонунлар   ҳамда   бошқа   ҳуқуқий
ҳужжатларга  нисбатан  протест келтир ади ;
5) Ўрнатилган қонунларни тартибга солиш, жиноий қидирув ишларини амалга ошир ади ;63 6) Давлатнинг ҳуқуқий статистик фаолиятини  шакллантиришда  статистик маълумотларни
тўлиқлилиги,   етарлилиги   ва   объектив лигини   таъминлаш   мақсадида   уларни   ҳ исобини
юритиш,   ҳуқуқий   статистика нинг   махсус   рўйхат и ни   юритиш   доира сидаги
қонунчиликнинг ижроси устидан  назоратни амалга ошир ади .
Энди   бевосита   юқоридаги   йўналишларга   қисқача   тўхталиб   ўтсак,   прокуратурани
назорат   йўналишларини   амалга   оширишда   конституция,   қонунлар   ва   Қозоғистон
Республикаси   Президентининг   чиқарган   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатларини   бажарилиши
назорат   қилиш   ҳамда   уларга   нисбатан   қонун   бузилиши   ҳолатларини   бартараф   этиш   ва
олдини олиш энг муҳим йўналиш ҳисобланади. Чунки конституция, қонунлар ва президент
чиқарган   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатлар   жамиятни   тартибга   солиб   турувчи   нормалардир.
Мазкур   нормаларнинг   ҳар   қандай   бузилиши   қонунларга   хилоф   ҳисобланади   ҳамда
прокурор назоратининг асосий предмети ҳисобланади.
Прокуратура   назорат  йўналишининг   иккинчи   тури   бу  қонунда   белгиланган   тезкор-
қидирув   фаолияти,   суриштирув   ва   терговни,   шунингдек,   маъмурий   ҳамда   ижро   фаолияти
қонунийлиги   устидан   назоратни   амалга   оширишдир.   Ушбу   назорат   йўналиши   бўйича
тезкор-қидирув,   суриштирув,   тергов,   маъмурий   ҳамда   ижро   фаолиятида   қонунларни
амалга   оширувчи   органларнинг   қонунларга   қанчалик   аниқ   ва   тўғри   риоя   этилишини
назорат қилади. Мазкур йўналишнинг энг қизиқ томони шундаки, қонунларнинг қанчалик
амалга   оширилишини   айнан   давлатнинг   ишончли   органлари   ўз   структурасидаги
органларни назорат қилади.
Учинчи   назорат   йўналишида   эса   прокуратура   судда   давлат   манфаатларини   ифода
этади.   Бу   Қозоғистон   Республикаси   “Прокуратура   тўғрисида”ги   қонуннинг   30-моддасида
ўз аксини топган.
1) Прокурор   давлат   манфаатларини   жиноят   ишлари   ва   фуқаролик   ишлари   бўйича
судларда   ҳамда   уларнинг   процессларида   иштирок   этиш,   судда   апелляция   ва   назорат
тартибида  ўзининг  ваколатидан  келиб чиққан  ҳолда   “ Прокуратура  тўғрисида ” ги қонунг а,
жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал қонунчиликларга асосан амалга оширади.
2) Прокурор   агар   суд   чиқарган   қарор,   ҳукм   ва   иш   бўйича   бошқа   чиқарган   қарорларга
қарши бўлса, юқори турувчи судга қарорни бекор қилиш ва ўзгартириш тўғрисида протест
келтиришга ҳақли. 
Прокурор   агар   судда   иштирок   этиш   ёки   иштирок   этмаслигидан   қатъий   назар   суд
чиқарган   қарор   ва   ҳукмига   қарши   юқори   судга   протест   келтирса,   мазкур   қарор     ва   ҳукм
қонуний кучга кирмай туради.
Тўртинчи   назорат   йўналиши   бўйича   эса     прокурор   Конституция,   Республика
қонунлар и га зид қонунлар ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга  нисбатан  протест келтир ади. 64 Агар ҳар қандай  давлат органи,  мансабдор шахс  Конституция  ва Республика  қонунларига
зид келувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар чиқарса, уларга нисбатан прокурор Конституция
ва   “ Прокуратура   тўғрисида ” ги   қонун ида   белгиланган   ваколатлари   асосида   мазкур   орган
чиқарган ҳужжатларга нисбатан ўша органга ёки ундан юқори турувчи органларга протест
келтиради.   Прокурорнинг   киритган   протестини   тегишли   орган   ва   мансабдор   шахс   10
кунлик   муддат   ичида   кўриб   чиқиши   шарт.   Суднинг   чиқарган   қарорига   нисбатан
киритилган протест эса қонунчиликда белгиланган муддатда кўриб чиқилади. 
Протест   киритишдан   мақсад   Конституция   ва   қонунларга   зид   бўлган   норматив
ҳуқуқий   ҳужжатларини   бекор   қилиш   ва   мансабдор   шахснинг   ноқонуний   фаолиятини
тўхтатиш ва бузилган ҳуқуқларни тиклашдан иборатдир.
Бешинчи   назорат   йўналиши   эса   ўрнатилган   қонунларни   тартибга   солиш,   жиноий
қидирув   ишларни   амалга   ошириш   ҳисобланади.   Агар   республика   ҳудудида   ўрнатилган
қонунларни  доимий  тартибга  солиниб  ҳамда ҳокимликлар  томонидан  қонунларни  ижроси
назорат   қилинмаса,   қонуннинг   асл   кучи   йўқолади.   Шуни   инобатга   олиб,   Қозоғистон
Республикаси   Прокуратурасида қонунларни тартибга солишга алоҳида эътибор берадилар.
Жиноий   қидирув   ишларини   амалга   ошириш   эса   ўз   ўзидан   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи
органларнинг   зиммасидаги   вазифадир.   Мазкур   вазифани   қанчалик   қонунларга   мувофиқ
амалга  оширилишини  прокурор назорат  қилиб  боради.  Айниқса,  жиноятчилик  соҳасидаги
сиёсатни   барқарор   юритишда   ҳамда   жиноят   қидирув   органларини   ягона   ғоя   асосида
бирлаштиришда ҳам прокуратуранинг ўрни сезиларли.
Давлатнинг   ҳуқуқий   статистик   фаолиятини   шакллантиришда   статистик
маълумотлар и ни   тўлиқлилиги,   етарлилиги   ва   объектив лигини   таъминлаш   мақсадида
уларни   ҳ исобини   юритиш   ҳамда   ҳуқуқий   статистика нинг   махсус   рўйхат и ни   юритиш
доира сидаги   қонунчиликнинг   ижроси   устидан   назоратни   амалга   ошириш.   Бу   албатта,
мамлакатда фаолият юритаётган барча мансабдор шахсларнинг ўз иш фаолиятига нисбатан
объектив   ёндашишини   ҳамда   чин   статистик   маълумотларни   тақдим   этишини   назарда
тутади.   Бу   соҳадаги   қонунчиликнинг   бузилиши   белгиланган   тартибда   маъмурий   ҳамда
жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Қозоғистон Республикаси  Прокуратурасида қуйидаги ҳужжатлар чиқарилади:
1. Прокурор назорати ҳужжатлари: протест, қарор, фармойиш, ариза, санкция, кўрсатма,
ёзма доклад, қонун тушунтиришлари.
2. Прокуратура   органлари   фаолиятини   тартибга   солувчи   ҳужжатлар:   буйруқ,   кўрсатма,
фармойиш, қарор, йўриқнома.
3. Прокурор   назорати   ҳужжатлари   ва   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатларни   вақтинча
тўхтатиш бўйича нашр этиладиган ҳужжатлар. 65 4. Прокуратуранинг   қорор   ва   йўриқномалари   тегишли   прокурорларнинг   буйруқлари
асосида тасдиқланади. 
3. Франция ,   Германия   ва   АҚШда   прокуратура   органлари   фаолият и нинг   асосий
вазифа лари,   ваколатлари   ва   прокуратура   органларининг   қуйидан   юқорига   қ а раб
жойлашуви
Франция 
Биз   юқорида   айтиб   ўтганимиздек,   Франция   прокуратураси   жуда   узоқ   йиллик
тарихга   эга.   Агар   Францияда   прокуратурани   вужудга   келишидан   ҳозиргача   бўлган   давр
мобайнидаги   тараққиётини   солиштирадиган   бўлсак,   жуда   кўп   ўзгариш   ва   ислоҳотларни
кузатишимизга   тўғри   келади.   Францияда   прокуратура   тизими   ташкилий   жиҳатдан   суд
тизимига ўхшайди. Юқори мансабдор шахс бўлиб кассацион суд қошидаги Бош прокурор
ҳисобланади.   Республика   прокурорлари   деб   кичик   ва   катта   (қуйи   ва   юқори)   инстанция
трибунали   қошидаги   район   прокурорлари   аталади.   Улар   апелляцион   суд   қошидаги   Бош
прокурорларга   бўйсунади.   Бундан   ташқари ,   Бош   прокурорлар   ва   Республика
прокурорларининг ўринбосарлари лавозимлари ҳам мавжуд.
ЖПКнинг   34,   39-моддаларига   кўра   жиноят   ишини   қўзғатиш,   дастлабки   терговни
назорат қилиш, судда айбловни қувватлашга  прокурорлар  ҳақли  ҳисобланади .
Бош   прокурорлар   апелляцион   судлар   ваколат   доирасига   кирадиган   ҳудудларда
жиноят   қонунчилигини   қўллаш   устидан   назоратни   амалга   оширади.   Бош   прокурорга
апелляцион   суд   ваколат   доирасига   кирадиган   туманидаги   прокуратуранинг   барча
мансабдор   шахслари   бўйсунади.   Бош   прокурор   мансабдор   шахслар   ва   суд   полицияси
агентларининг   фаолияти   устидан   назоратни   амалга   оширадилар.   У   полицияга   одил
судловни   амалга   ошириш   учун   зарур   бўлган   маълумотларни   йиғиш   бўйича   кўрсатмалар
беришга ҳақли.
Республика   прокурори   суд   полициясининг   мансабдор   шахсининг   барча   ҳуқуқ   ва
ваколатларига эга бўлади ҳамда жиноятни очишга алоқадор бўлган полиция хизматларига
раҳбарлик   қилади.   Жиноят   иши   ким   томонидан   қўзғатилганлигидан   қатъи   назар,   уни
давом эттириш ва судда айбловни қувватлаш ҳуқуқи прокуратурага тегишлидир.
Прокурор   судда   ижро   ҳокимиятининг   вакили   сифатида   иштирок   этишига
қарамасдан, у тўла мустақилдир, хусусан, судга нисбатан ва судьялар ҳамда ҳакамлардан
фарқли равишда рад этилмайди. 
Франция   ЖПК си нинг   32-моддасига   кўра,   прокурорга   тараф   тушунчаси
берилмайди,   шу   сабабли   суд   унга   тарафга   бўлган   муносабатда   бўла   олмайди,   хусусан, 66 унга санкциялар  қўллаш  мумкин эмас. Судьялар билан бир қаторда  терговнинг  хоҳлаган
вақтида   судланувчи   ва   гувоҳларга   саволлар   бериш,   шунингдек,   айбланувчининг
ҳимоячиси томонидан ҳам рад этилмайди 39
.
Жиноят   қонунчилигининг   бузилиши   қонун   бузувчига   қарши   давлат   томонидан
жиноий   даъво   қўзғатиш   орқали   суд   текширувларини   ўтказишга   олиб   келади.   Жиноий
даъво томонидан  давлат номидан ёки унинг ўз ташаббуси  билан ёҳуд шикоят,  баённома,
хабарлар жабрланувчи шикояти асосида киритилади.
Жиноят   ишини   тергов   қилишда   прокуратура   доим   Конвенциянинг   5,   6-
моддаларида   ўрнатилган   ушлаб   туриш   ва   процедураларнинг   оқилона   муддатига   риоя
этиш   ҳақида   қайғуради.   Бу   соҳада   унинг   барча   ҳаракатлари   процесснинг
тезлаштирилишига,   жабрланувчилар   ҳам   тергов   остидагилар   ҳам   азобланмаслигига
қаратилган.   Франция   прокуратураси   жиноят   ишини   қўзғатиш   масаласида   кенг   ҳаракат
доирасидан   фойдаланади.   Бунда   прокуратура   қонунийлик   тамойилидан   кўра   мақсадга
мувофиқлик тамойилига амал қилади. Шуни айтиш мумкинки, Францияда жиноят ишини
қўзғатишни   рад   этиш   барча   ишларнинг   70%   ни   ташкил   этади.   Бунга   қарамай,   мақсадга
мувофиқлик ваколати чеклангандир, чунки у фақат қарор қабул қилиш даражасида амалга
оширилади ,  у жиноят иши қўзғатиш ёки қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқариши
мумкин.   Лекин   агар   жиноий   иш   қўзғатиш   тўғрисида   қарор   қабул   қилингандан   сўнг
Франция   қонунчилиги   бўйича,   бу   иш   жамиятга   тегишли   бўлади ,   прокурор   энди   тергов
қилишдан   бош   торта   олмайди.   У   фақат   жиноий   иш   қўзғатилган   шахс   фойдасига
тавсиянома   киритиши   мумкин,   дастлабки   терговнинг   тугаши   вақтида   ишни   тугатиш
тўғрисида   ёки   суд   мажлисида   оқлов   ҳукми   чиқариш   ҳақида   илтимосномалар   киритади ,
қарорни эса ишни кўраётган тергов ёки суд органлар и  қабул қилади.
Республика прокурори шикоятлар ва хабарлар қабул қилади ва улар бўйича тезкор
қарор қабул қилади.
Ҳар бир мансабдор шахс, агар у ўзи фаолият юритаётган корхона ёки ташкилотда
содир   этилган   жиноят   тўғрисида   хабар   топса,   дарҳол  Республика   прокурорини   хабардор
қилиши шарт ва зарур бўлса ,  прокурор дастлабки тергов амалга оширишни талаб қилиши
мумкин.   Дастлабки   терговни   ўтказиш   ҳуқуқи   суд   таркибидаги   т ерговчи   судья   –
магистрларга   тегишли.   Тергов   судьяси   ташкилий   жиҳатдан   суд   инстанциялари
бўйсунувидадир, мазмун жиҳатдан эса прокурор кўрсатмалари чегарасида ҳаракат қилади.
Айнан   прокурор   ЖПКнинг   82-моддасига   кўра   терговнинг   ҳар   қандай   босқичида   тергов
судьясига   ҳақиқатни  аниқлашга  фойдали  бўлган  барча   ҳаракатларни  кўрсатиши  мумкин.
Шу   мақсадда   прокурор   ишнинг   барча   материалларини   24   соат   ичида   қайтариб   бериш
39
  Филимонов Б.А. Защитник в Германском уголовном процессе. -М.: 1997. –с. 86 67 шарти билан талаб қилиб олиши мумкин. Прокурор тергов судьясига терговни бошлашни
ман   қилиб   қўйиши   ваколатига   эга ,   қачонки   ушбу   қилмишда   жиноят   белгилари   бўлмаса.
Тергов   судьяси   ўзининг   ҳар   бир   воқеа   жойига   чиқиш   ва   тинтув   ҳақида   прокурорни
хабардор қилади. Прокурор айбланувчини ва фуқаровий даъвогарни сўроқ қилишда ҳозир
бўлишга   ҳақли.   Тергов   судьяси   прокурорни   белгиланган   тергов   ҳаракатлари   тўғрисида
олдиндан   хабардор   қилади.   ЖПКнинг   140-моддасига   кўра   айбланувчини   вақтинча   озод
қилиш   тергов   судьяси   томонидан   фақат   прокурор   розилиги   билан   амалга   оширилади,
прокурор   эса   ўз   навбатида   айбланувчининг   озод   этилишини   хоҳлаган   вақтда   талаб
қилиши   мумкин.   Процессуал   меъёрларнинг   бузилишини   аниқлаган   тақдирда   прокурор
айблов камераси олдида у ёки бу ҳаракатни ёҳуд бутун ишни ҳақиқий эмас деб топишни
сўраши   мумкин.   Ниҳоят,   прокурор   тергов   судьясининг   ҳар   қандай   қарорига   унинг
маъмурий ёки суд ҳарактерига эга бўлишидан қатъи й  назар протест келтириши мумкин.
Прокурорнинг   суд   полицияси   фаолияти   устидан   назорат   қилишда   ҳам   кенг
ваколатлари мавжуд. Прокуратура магистратлари ва суд полицияси офицерлари ўртасида
узлуксиз   телефон   алоқа   ўрнатилган.   Прокурор   полиция   ходимининг   ҳодиса   тўғрисида ги
ҳисоботини эшитиб, дарҳол еттита қарордан бирини қабул қилади:
1) жиноят   ишини   қўзғатишни   рад   этиш ,   қоида   бўйича,   бундай   қарор   ижтимоий   хавфи
катта   бўлмаган   ҳуқуқбузарликни   биринчи   марта   содир   этган   шахсларга   нисбатан
қабул қилинади;
2) дарҳол   жиноий   иш   қўзғатиш,   шу   билан   бирга   полициядан   ҳуқуқбузарни   ахлоқ
тузатиш  судига  келиш   ҳақида  огоҳлантирилиши  сўралади.   Бундай  йўл  кичик   ва ўрта
ҳуқуқбузарлик,   баъзан   эса   оғир   жиноят   содир   этган   шахсларга   нисбатан   назарда
тутилади;
3) ахлоқ тузатиш  судига  жўнатиш  учун суриштирувчига  ҳуқуқбузарни  прокурор олдига
келтириш ҳақида буйруқ бериш. Бундай қарор содир этилган қилмиш учун бир йилдан
етти йилгача қамоқ жазоси белгиланган тақдирда қабул қилинади;
4) терговни   бошлаш   учун   суриштирувни   олиб   бораётган   шахсга   ҳуқуқбузарни   олиб
келиш ҳақида буйруқ бериш.  Бу ҳолда прокуратура тергов судьяси ишни ўз юритувига
қабул   қилиши   учун   прокурорнинг   дастлабки   терговни   бошлаш   талабини   тузади.   Бир
вақтнинг   ўзида   вақтинча   ушлаб   туриш   масаласи   ҳал   қилинади.   Бундай   қарор   шахс
томонидан оғир жиноят содир этилганда қабул қилинади;
5) суриштирувчига ҳуқуқбузарни прокуратурага олиб келиш тўғрисида кўрсатма бериш.
Прокурорнинг   ўзи   ҳуқуқбузарни   ахлоқ   тузатиш   суд и га   келиши   шартлиги   тўғрисида
баённома орқали огоҳлантиради; 68 6) суриштирувчига   ҳуқуқбузарни   ахлоқ   тузатиш   судига   аниқ   кун   ва   соатда   келиши
тўғрисида   кўрсатма   бериш.   Судга   келишнинг   бундай   йўли   амалда   кўп   учрайди:   у
судга   тўғридан-тўғри   чақиришга   тенглаштирилади   ва   шунинг   учун   судланувчини
унинг судга келиш-келмаслигидан қатъий назар суд қилишга йўл қўяди;
7) полицияга   ҳуқуқбузарни   қўйиб   юбориш   ва   суриштирувни   давом   эттириш   ҳақида
кўрсатма бериш.
Прокуратура   ва   полиция   ҳамкорлигининг   бу   янги   тезкор   тизими   прокурорларга
полиция   билан   алоқа   ўрнатишга,   полиция   фаолиятини   назорат   қилиб   туришга   ёрдам
беради.
Германияда прокуратура жойлашуви
Германияда   прокуратура   Франция   прокуратураси   тажрибаларидан   унумли
фойдалиб   шакллантирилгандир.   Германия   Федератив   Республикаси   прокуратура
органларининг иерархик тизими ва прокурор давлат хизматчиси ҳисобланганлиги сабабли
барча   прокурорлар   ҳамда   прокуратуралар   устидан   юқори   турувчи   раҳбарият   ёки   раҳбар
томонидан   назорат   олиб   борилади.   Федерал   Адлия   вазири   федерал   Бош   прокурор   ва   у
билан   ишлайдиган   федерал   прокурорлар   устидан   назорат   ва  раҳбарлик   қилади,   ер  адлия
бошқармаси   –   бу   ердаги   прокуратура   органлари   устидан   назорат   қилади .   Ер   судлари
қошидаги   прокуратуралар   бир   вақтнинг   ўзида   юқори   турувчи   ер   суди   қошидаги
прокуратуралар   Бош   прокурорлари   назорати   остида   бўлади.   Шунингдек,   прокурорлар
устидан  уларнинг  раҳбарлари  ҳам назорат  олиб боради.  Хизмат  назорати  деганда  хизмат
бурчларини   расмий   ва   фактик   бажарилиши   устидан   назорат   қилиш   тушунилади.   Бунга
бошлиқнинг   қўл   остидаги   прокурорни   огоҳлантириш   ва   вазифасини   тегишли   тарзда
бажарилишини   талаб   қилиш   ваколати   ҳам   киради.   Хизмат   назорати   раҳбарга
прокурорнинг ҳисобот беришини ҳам назарда тутади 40
.
Прокуратура   органлари   раҳбарлари   ижрочи   прокурорнинг   функцияларини   ўз
зиммасига   олиши   ( р еволюцион   ҳуқуқ)   мумкин   ёки   вазифани   бажаришни   бошқа
прокурорга   юклаши   (субституцион   ҳуқуқ)   мумкин.   Худди   шундай   ҳуқуқларга   ер   Адлия
вазирлари   эга,   лекин   революцион   ҳуқуққа   эга   эмаслар,   чунки   улар   прокуратура
бошқармаси ҳисобланмайди. Кўрсатмалар бериш ҳуқуқи икки даражани: ички ва ташқини
назарда тутади. «Ички» кўрсатма бериш ҳуқуқи прокуратура раҳбари ва Бош прокурорга
ўз   бўйсунувидаги   прокурорга   нисбатан   берилган,   «ташқи»   эса   –   Адлия   вазир лиг ига.
Ташқи   кўрсатмалар   бериш   ҳуқуқи   прокуратура   органлари   ишининг   умумий   тартибига
тегишли  бўлади; аниқ  ишлар бўйича  аниқ  кўрсатмалар  кам  учрайди;  кўрсатмалар  бериш
институти   кўп   вақт   давомида   танқидга   учраган.   Лекин   Адлия   вазирининг   жавобгарлиги
40
  Филимонов Б.А. Защитник в Германском уголовном процессе. -М.: 1997. –с. 179 69 принципидан   келиб   чиққан   ҳолда   бу   ҳуқуқ   сақланиши   лозим.   Бошқа   тарафдан   эса,
прокуратура қабул қилган қарорларининг  ҳаммасига ҳам кўрсатмалар беришни, айниқса,
ташқи   қўллаб   бўлмайди.   Шунинг   учун   кўрсатмалар   бериш   қарорлар   варианти   мавжуд
бўлгандагина мумкин. Прокурор  ГФРда жиноий  та ъқибни амалга оширади.  Прокуратура–
жиноий   таъқибни   бошлашга,   иш   ҳолатини   аниқлашга,   далиллар   йиғишга   ваколатли   ва
мажбур   бўлган   органдир.   Прокуратура   жиноий   иш   қўзғашга   асослар   етарлилиги
масаласини ҳал қилади. Прокуратура тергов ҳаракатларини амалга оширади: айбланувчи,
гувоҳ,   экспертни   сўроқ   қилиш;   тинтув   ўтказиш   ҳақида,   ашёвий   далилларни   олиб   қўйиш
ҳақида   кўрсатма   бериш.   Фақат   прокурор   айблов   эълон   қилиш   йўли   билан   терговни
тугатиш  ҳақида   ёки  ишни   тугатиш  ҳақида  қарор  қабул  қилади.   Прокурор нафақат  айбни
оғирлаштирувчи ҳолатларни, балки енгиллаштирадиган ҳолатларни ҳам аниқлаши шарт.
Терговни   олиб   боришда   прокуратура   кўп   ҳолларда   полицияга   таянади.   Унинг
ходимлари қонунда «прокуратуранинг ёрдамчи ходимлари», «прокурор ёрдамчилари» деб
номланиб, унинг кўрсатмаларини бажариши шарт. 
Тергов   олиб   бориш   мақсадида   прокурор   ҳар   қандай   давлат   органидан   маълумот
талаб қилиши, терговни ўзи олиб бориши ёки бошқармаларга ёҳуд полиция ходимларига
юклаши мумкин. Прокурор чақирув хати бўйича айбланувчи прокуратурага келиши шарт.
Гувоҳлар   ва   экспертлар   ҳам   чақирув   қоғози   бўйича   прокуратурага   келиши   ва   у   ерда
кўрсатувлар бериши шарт.
ГФРда,   тергов   судьяси   лавозими   йўқ.   Лекин   айбловчи   ҳуқуқларини   чекловчи
мажбурлов чораларини  қўлланилиши  мумкин (тинтув  ўтказиш,  телефон сўзлашувларини
эшитиш,   хат-телеграфик   корреспонденциясининг   ўқилиши)   бўлиб,   булар   полиция
томонидан   прокурор   санкцияси   бўйича   судьянинг   рухсати   билан   амалга   оширилади.
Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда судьянинг рухсатини ўз вақтида олиш имконияти
бўлмаганда   бу   ҳаракатларнинг   ўтказилиши   прокурор   рухсати   билан   ҳам   амалга
оширилиши мумкин.
Дастлабки   тергов   давомида   прокурор   жиноят   содир   этилганлигида   аниқ   шахсни
гумон   қилиш   учун   етарли   асосга   эга  бўлганда   у  айблов   эълон  қилиш   йўли   орқали   судга
даъво тақдим  этади. Лекин  айбланувчининг айб даражаси юқори бўлмаганда  ёки жиноят
ишига жамиятнинг катта қизиқиши бўлмаган ҳолларда у бундай қилмаслиги ҳам мумкин.
Бунда айбланувчи жарима тўлайди. Жиноят содир этишда гумон қилиш учун етарли асос
бўлмаганда   прокурор   ишни   тўгатади.   Жиноят   орқали   зарар   кўрган   шахс   прокурор
томонидан   тугатилган   ишни   текшириш   мақсадида   судга   ариза   билан   мурожаат   қилиши
мумкин.   Судда   жиноий   ишни   кўриш   прокурор   томонидан   айбловнинг   тақдим   этилиши
билан   очилади.   Прокурор   судда   тараф   сифатида   иштирок   этмайди.   Прокурор   айблов 70 актини чақириб олишга ҳақли эмас, агар суд ишни ўз юритувига олган бўлса (асосий суд
музокараси   очилгунга   қадар).   қарор   қабул   қилиш   вақтида   суд   прокурорнинг   иш
ҳолатларига берган баҳоси ва у таклиф қилган жазо чораси билан чекланмаган.
Кассация   инстанциясида   прокурор   иштироки   суд   қарорининг   қонунга   мос
келишини   таъминлашга   қаратилган.   Прокурор   лозим   топса   биринчи   инстанция   суди
томонидан   айбли   деб   топилган   шахс   фойдасига   протест   киритиши   мумкин.   Бундан
ташқари,   прокурор   томонидан   киритилган   протест   айбланувчига   қўлланилган   жазо
чорасини ўзгартириши ёки суд қарорини бекор қилиши мумкин.
“ Суд   тизими   тўғрисида ” ги   қонунда   кўрсатилишича,   ер   қонунчилиги   томонидан
прокурор   ваколати   доираси   кенгайтирилиши   мумкин.   Шунинг   учун,   баъзи   ерларда
прокуратура   ваколат   доирасига   фуқаролик   ҳуқуқининг   муайян   масалаларини   ҳал   қилиш
киради.   Прокурор   никоҳни   ҳақиқий   эмас   деб   топиш   ҳақида   даъво   тақдим   этиш,   шахсни
муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида, шахсни ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги ишларни
қўзғатиш ҳақида ариза тақдим этиш ваколатига эга.
ГФРда   прокурор   янги   очилган   ҳолатлар   бўйича   ишни   янгидан   кўришда   иштирок
этишга   ваколатли,   яъни   гувоҳлар,   экспертларни   сўроқ   қилишда   қатнашиш,   суд   кўриб
чиқишида   қатнашиш.   Прокурор   дастлабки   қамоқ   ва   вақтинча   ушлаб   туриш   масаласини
ҳал   қилишга   ҳақли.   Дастлабки   қамоқ   судьянинг   арест   ҳақидаги   ёзма   буйруғи   асосида
амалга   оширилади.   Айбланувчини   қамоққа   олиш   учун   ҳуқуққа   зид   қилмишни   содир
қилишда   «жиддий   гумоннинг»   мавжудлиги   етарлидир.   Вақтинчалик   ушлаб   туриш   суд
санкциясисиз   ҳам   амалга   оширилиши   мумкин,   қачонки   прокуратура   томонидан
аниқланадиган «ҳаракатларни секинлаштириш хавфи» бўлса.
Вақтинчалик   ушлаб   туришда   шахс   кейинги   кундан   кечиктирилмасдан   участка
судига келтирилиши ва у ерда суд озодликка чиқариш тўғрисида ёҳуд дастлабки қамоққа
олиш тўғрисида қарор қабул қилади.
«Суд   тизими   тўғрисида»ги   қонунда   кўрсатилишича,   ер   қонунчилиги   томонидан
прокурор   ваколати   доираси   кенгайтирилиши   мумкин.   Шунинг   учун,   баъзи   ерларда
прокуратура   ваколат   доирасига   фуқаролик   ҳуқуқининг   муайян   масалаларини   ҳал   қилиш
киради.   Прокурор   никоҳни   ҳақиқий   эмас   деб   топиш   ҳақида   даъво   тақдим   этиш,   шахсни
муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида, шахсни ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги ишларни
қўзғатиш ҳақида ариза тақдим этиш ваколатига эга.
Прокуратура   органларининг   иерархик   тизими   ва   прокурор   давлат   хизматчиси
ҳисобланганлиги   сабабли   барча   прокурорлар   ва   прокуратуралар   устидан   юқори   турувчи
раҳбарият ёки раҳбар томонидан назорат  олиб борилади.   Федерал Адлия вазири федерал
Бош прокурор ва у билан ишлайдиган федерал прокурорлар устидан назорат ва раҳбарлик 71 қилади,   ер   адлия   бошқармаси   –   бу   ердаги   прокуратура   органлари   устидан.   Ер   судлари
қошидаги   прокуратуралар   бир   вақтнинг   ўзида   юқори   турувчи   ер   суди   қошидаги
прокуратуралар   Бош   прокурорлари   назорати   остида   бўлади.   Шунингдек,   прокурорлар
устидан  уларнинг  раҳбарлари  ҳам назорат  олиб боради.  Хизмат  назорати  деганда  хизмат
бурчларини   расмий   ва   фактик   бажарилиши   устидан   назорат   қилиш   тушунилади.   Бунга
бошлиқнинг   қўл   остидаги   прокурорни   огоҳлантириш   ва   вазифасини   тегишли   тарзда
бажарилишини   талаб   қилиш   ваколати   ҳам   киради.   Хизмат   назорати   раҳбарга
прокурорнинг ҳисобот беришини ҳам назарда тутади.
Прокуратура   органлари   раҳбарлари   ижрочи   прокурорнинг   функцияларини   ўз
зиммасига   олиши   (деволюцион   ҳуқуқ)   мумкин   ёки   вазифани   бажаришни   бошқа
прокурорга   юклаши   (субституцион   ҳуқуқ)   мумкин.   Худди   шундай   ҳуқуқларга   ер   Адлия
вазирлари   эга,   лекин   революцион   ҳуқуққа   эга   эмаслар,   чунки   улар   прокуратура
бошқармаси ҳисобланмайди. Кўрсатмалар бериш ҳуқуқи икки даражани: ички ва ташқини
назарда тутади. «Ички» кўрсатма бериш ҳуқуқи прокуратура раҳбари ва Бош прокурорга
ўз   бўйсунувидаги   прокурорга   нисбатан   берилган,   «ташқи»   эса   –   Адлия   вазирларига.
Ташқи   кўрсатмалар   бериш   ҳуқуқи   прокуратура   органлари   ишининг   умумий   тартибига
тегишли  бўлади; аниқ  ишлар бўйича  аниқ  кўрсатмалар  кам  учрайди;  кўрсатмалар  бериш
институти   кўп   вақт   давомида   танқидга   учраган.   Лекин   Адлия   вазирининг   жавобгарлиги
принципидан   келиб   чиққан   ҳолда   бу   ҳуқуқ   сақланиши   лозим.   Бошқа   тарафдан   эса,
прокуратура қабул қилган қарорларининг  ҳаммасига ҳам кўрсатмалар беришни, айниқса,
ташқи   қўллаб   бўлмайди.   Шунинг   учун   кўрсатмалар   бериш   қарорлар   варианти   мавжуд
бўлгандагина мумкин.
Прокуратура   органларининг   иерархик   тизими   сабабли   ва   прокурор   давлат
хизматчиси   ҳисобланганлиги   сабабли   барча   прокурорлар   ва   прокуратуралар   устидан
юқори турувчи  раҳбарият  ёки  раҳбар  томонидан  назорат  олиб  борилади.   Федерал Адлия
вазири   федерал   Бош   прокурор   ва   у   билан   ишлайдиган   федерал   прокурорлар   устидан
назорат   ва   раҳбарлик   қилади,   ер   адлия   бошқармаси   –   бу   ердаги   прокуратура   органлари
устидан. Ер судлари қошидаги прокуратуралар бир вақтнинг ўзида юқори турувчи ер суди
қошидаги   прокуратуралар   Бош   прокурорлари   назорати   остида   бўлади.   Шунингдек,
прокурорлар   устидан   уларнинг   раҳбарлари   ҳам   назорат   олиб   боради.   Хизмат   назорати
деганда   хизмат   бурчларини   расмий   ва   фактик   бажарилиши   устидан   назорат   қилиш
тушунилади.   Бунга   бошлиқнинг   қўл   остидаги   прокурорни   огоҳлантириш   ва   вазифасини
тегишли   тарзда   бажарилишини   талаб   қилиш   ваколати   ҳам   киради.   Хизмат   назорати
раҳбарга прокурорнинг ҳисобот беришини ҳам назарда тутади. 72 АҚШда   прокуратура   органлари   (атторней   хизмати)   фаолиятининг   асосий
вазифалари, ваколатлари ва жойлашуви. 
Биз   АҚШда   атторней   хизмати   органининг   фаолиятини   ўрганиб   жуда   кўп   қизиқ
маълумотларга   эга   бўлдик.   Айниқса,   прокуратура   фаолиятини   амалга   ошириш   давомида
атторней   бир-бирига   мутлақо   бўйсунмайди   ва   ҳисобдор   эмас,   бу   ҳолат   фақат   Италияда
ҳам   кузатилди,   яъни   Италияда   ҳам   прокурорлар   бири-бирига   ҳисобдор   эмас   ҳамда
мутлақо   мустақилдир.   Турли   даражадаги   прокурорлар   ўртасида   ҳеч   қандай   иерархик
тобелик   йўқ.   Ҳар   бир   прокурор   ўз   ваколатида   мутлақо   мустақил   ва   тўла   автономиядан
фойдаланади.
АҚШда атторнейларнинг энг муҳим вазифаси – судда айбловни қўллашдир. Судга
бериш   босқичида   айблов   вакиллари   аксарият   ҳолларда   айбланувчини   айбига   иқрор
бўлиш   тўғрисидаги   битимни   тузишга   мажбур   қиладилар.   Бу   шуни   англатадики,
айбланувчи   ўзининг   ишини   присяжнийлар   суди   иштирокисиз   кўрилишига   розилик
беради,   бунинг   ўрнига   унга   унча   оғир   бўлмаган   жиноятда   айблаш   билан   чекланишга
(масалан,   босқинчилик   ўрнига   ўғирликда)   ёхуд   ўлим   жазоси   ёки   озодликдан   маҳрум
қилиш   жазосини   тайинлашни   талаб   қилмасликка   ваъда   берилади.   Атторнейлар   суд
присяжнийлари   томонидан   чиқарилган   оқлов   ҳукмларидан   ташқари,   жиноят   ишлари
бўйича   чиқарилган   бошқа   ҳукмлар   устидан   юқори   турувчи   судга   шикоят   келтиришга
ҳақлидирлар.   Атторнейлар   шунингдек,   АҚШ   давлати   тарафи   сифатида   ёхуд   бунда
Америка   давлати   (федерал   атторнейлар)   ёки   айрим   штатлар,   графликлар,   шаҳарларнинг
манфаатдорлиги   бўлса,   биринчи   инстанция   судларида   ва   фуқаролик   ишлари   бўйича
апелляцион шикоятларни кўриб чиқишда қатнашишга ҳақлидирлар.  Федерал
атторнейлар   Сенат   розилиги   билан   АҚШ   президенти   томонидан   тайинланадилар.
Кўпгина штатларда маҳаллий даражадаги атторнейлар аҳоли томонидан сайланадилар ва
қоидага   кўра,   у   ёки   бу   сиёсий   партиянинг   қўллаб-қувватлаши   натижасида   ўз
лавозимларини эгаллайдилар.
Атторнейларнинг   муҳим   функцияси   айбловни   қўллаб-қувватлашдир.   Атторнейлар
судларда   айбловни   қўллаб-кувватлаб   барча   иш   ҳолатларини   аслича   баён   қилади.
Атторнейлар   жиноий   ишлар   бўйича   ҳакамлар   судлари   ҳукми   устидан,   оқлов   ҳ укмини
истисно   қилганда,   юқори   турувчи   судга   шикоят   қилиши   мумкин 41
.   Атторнейлар   бир
тараф   сифатида   давлат   ёки унинг   ҳудудий   бирликлари,  штатлар,  графликлар,  шаҳарлар
иштирок   этаётган   биринчи   инстанцияда   ёки   апелляция   тартибида  кўрилаётган  фуқаролик
ишларида бевосита иштирок этиб, давлат манфаатларини ҳимоя қиладилар.
41
 Служба атторнея в Америке. Основные задачи атторнея. Интернет . http://www.yandex.ru . 2007. 73 Агар терговни  федерал ҳуқуқ қўлловчи орган олиб бораётган  бўлса, илтимоснома
федерал   судьяга   берилади.   АҚШнинг   Бош   атторнейининг   ёки   унинг   номидан
ҳаракатланаётган   мансабдор   шахс   илтимосномани   санкция   қилиш   ҳуқуқига   эга.   Штатда
илтимосномани штатнинг Бош атторнейи санкция қилишга ҳақли.
a) суд   ордерини   олиш   учун   асос   бўладиган   далиллар   ва   ҳолатлар.   Уларга
қуйидагилар   киради:   тергаш   учун   эшитишни   олиб   бориш   учун   мўлжалланган
жиноятнинг квалификацияси; эшитиш мўлжалланган алоқа воситаси ва электрон
эшитишлар ўтказилиши мўлжалланган жой; музокараларнинг ҳарактери, албатта
фақат  рўйхатга  олинадигани;  тергов  қилинаётган  жиноятга  шерик  бўлган инсон
ва   одамларнинг   маълумотлари;   уларнинг   музокараларини   рўйхатга   олиш
мўлжалланади.
b) эшитишни   ўтказиш   заруриятини   тасдиқловчи   далиллар.   Улар   қаторида:
фойдаланилган   далилларнинг   воситалари   тўғрисида   маълумотлар,   лекин   улар
натижасиз   қолса;   сабабини   аниқлаш,   эшитишдан   ташқари   тергов   иши   бўйича
далилларни олиш учун етарли бўлмаганда таклиф этилади.
c) эшитишни   олиб   бориш   мўлжалланган   вақти.   Агар   тинтув   қилинаётган   жиноят
ҳарактери   шундай   бўлса,   яъни   ҳеч   қандай   керакли   маълумот   учун   белгиланган
даврда   ишончлилик   бўлмаса,   унда   эшитиш   даврини   узайтириш   орқали   натижа
олиш учун имкониятлар тўғрисида гувоҳлик берувчи асосларни келтириш керак.
d) ўша   шахсларга   нисбатан   электрон   эшитишни   ўтказиш   ҳақида   ёки   ўша   алоқа
воситаларига  нисбатан   ҳар қандай  судьяга  илтимоснома  берилганлиги   борасида
маълумот   ва   ушбу   илтимосноманинг   натижаси   қандай   бўлганлиги   тўғрисидаги
хабар.
e) илгари ўтказилган  натижаларнинг  баённомаси.  Агар илтимоснома суд ордерини
чўзиш   ҳақида   илтимосномага   эга   бўлса,   нима   учун   олдин   ўтказилган   эшитиш
натижасида кутилган маълумотлар олинмаганлигини тушунтириш зарур.
Давлат номидан айбловни қўллаётган баъзи бир давлатлар қонунчиликларига назар
ташласак,   АҚШ да   давлат   айбловчисининг   функцияси   атторней   хизматига   юклатилган.
Атторней   –   АҚШ да   ҳар   қандай   ишончли   вакил   ва   юқори   суднинг   вакили   ҳисобланади.
Қонун вакили сифатида ўз фаолиятини амалга оширади, судлов фаолиятига кўмаклашади.
АҚШ да   прокурор   фақат   жиноят   процессида   давлат   айбловчиси   (атторней)   -
ҳукуматнинг   давлат   вакили   сифатида   иштирок   этади.   Унинг   вазифаси   тортишувчилик
тамойилига  кўра объектив  ҳақиқатни аниқлаш эмас, айбловни қўллашда ютуққа эришиш
ҳисобланади.  74 АҚШ қонунларига  кўра, атторней хизмати давлат номидан жиноят иши қўзғатади
(бизда эса жиноят иши давлат номидан қўзғатилмайди), қонунбузарликни тергов қилади,
судда   айбловни   қувватлайди.   АҚШ   федерал   тузилиши   3   та   муҳим   тизимга   бўлинади:   1)
федерал 2) штатли 3) маҳаллий. Ҳар бир тизим алоҳида ўзининг ташкилотига эга. Ҳар бир
штат ўз Конституциясига эга. Федерал хизмат бошқаруви марказлашган бўлади 42
. 
Атторней   хизмати   ўз   ваколатига   кўра,   полиция   томонидан   тўпланган   далилларни
суд   муҳокамасида   фойдаланиш   мумкинми   ёки   йўқми   таҳлил   қилиб,   тегишли   тарзда
уларга   баҳо   беради.   Далилларни   тўплашда   заррача   бўлса   ҳам,   қонунсизликка   йўл
қўйилган  бўлса, қонунсиз  услублар билан далиллар тўпланган  бўлса, бундай далилларни
ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Ушбу масалада, атторней хизмати вакиллари полиция
фаолияти устидан тўлиқ назоратни амалга оширадилар. 
Атторней   хизматининг   жойлашуви   эса   ўзига   хос   бўлиб ,   уларнинг   ҳеч   бири   бир-
бирига   бўйсунмайди   ва   ҳисобдор   эмасдирлар.   Бу   ҳам   хизматни   тушунишда   икки   хил
т ушунчани беради .
Энди   бевосита   яна   уларни   жойлашувига   фикримизни   қаратсак,   Атторней
хизматининг   бошида   Бош   атторней   (Федерал   Атторней)   туради,   штатларда   штат
атторнейи   штатга   бошчилик   қилади.   Шу   асосда   атторней   хизмати   икки   бўғиндан
иборатдир. 
Бизнингча,   ҳозирги   пайтда   АҚШда   Атторней   хизмати   тўғрисидаги   қонунларга
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритилиши   лозим,   масалан,   мазкур   хизматнинг   бир-бирига
бўйсуниш   тартиби   ва   ҳисобдорлиги   тартибга   солиниши   керак.   Агар   уларнинг   тарихий
ривожланиш   шарт-шароитларини   назарда   тутиб   ҳисобдорлик   маъқул   топилмаса -да ,   ҳеч
бўлмаганда Сенат ва Президентга ҳар 6 ойда оммавий ахборот воситалари орқали ҳисобот
топшириши лозим лиги белгиланиши керак .
42
  Решетников Ф.М.Правовые системы стран мира. Справочник . -М.: 1993. с.111. 75 ХУЛОСА
Диссертациянинг   хулосаси   орқали   биз   мамлакатимизда   амалга   оширилаётган
ислоҳотларнинг   бир   бўл а ги   бўлмиш   прокуратура   органидаги   ислоҳотларни   имкон   қадар
ёритиш,   таҳлил   этиш   ва   мазкур   соҳадаги   ислоҳотларга   диссертациядан   келиб   чиқиб
таклифларни  ва таҳлилий хулосаларни  бериш га ҳаракат қилдик .
Мамлакатимизда   олиб   борилаётган   барча   ижтимоий   ислоҳотларнинг   негизида
юқорида  айтиб   ўтганимиздек,  асосий   бош  ғоя  қилиб  юрт  тинчлиги  ва  халқ   фаровонлиги
мақсад   қилиб   олинган ,   шунинг   учун   ҳам   халқ   манфаатларига   мос   келув ч и   қонун   ва
қоидаларни   доимо   қайта   кўриб   чиқиш   ҳамда   илғорроқлари   билан   тўлдириб   бориш
даврнинг тақ о зоси.
Юқорида айтиб ўтилганидек, БМТнинг 8-Конгрессида қабул қилинган прокуратура
магистратларига   тааллуқли   жиноятчиликнинг   олдини   олиш   ва   ҳуқуқбузарлар   билан
муомалада   бўлиш   тўғрисидаги   Раҳбарий   тамойилларда   кўрсатилишича,   прокурорлар
одил   судловни   амалга   оширишда   муҳим   аҳамиятга   эга.   Уларга   татбиқ   этиладиган
қоидалар   ва   процедуралар   уларнинг   инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   бўйича
фаолиятларини рағбатлантиришга қаратилган. Деярли барча давлатлар қонунчилигида  ва
амалиётида   прокуратура   объективлик,   холислик   ва   мустақиллик   тамойилларига
асосланади.   Прокуратура   ҳар   қандай   ташқи   таъсир,   шу   жумладан,   сиёсий   ҳокимият
таъсиридан   мустақилдир.   Шунингдек,   прокуратураларнинг   умумий   тамойили   -   унинг
ҳаракатчанлигидадир.   Унинг   ҳаракатчанлиги   қонунларда   прокуратура   идораларига
берилган  ваколатлар  доирасининг  кенглиги  билан белгиланади.  Прокуратуранинг  асосий
вазифаси жамиятни жиноятчиликдан ҳимоя қилиш. Бу масалани ҳал этишда прокуратура
жиноятчиликка қарши курашнинг аниқ қонунга ва унинг ҳуқуқий мақомига зид бўлмаган
чораларни ўзи аниқлайди.
Диссертациядан келиб чиқиб қуйидаги та ҳлилий хулосаларни  бериб ўтамиз:  
1.   Германияда   прокуратура   ташкилий   жиҳатдан   суд   тизимининг   бир   қисми
ҳисобланади.   Демак, Германия прокуратураси суд ҳокимиятининг таркибидаги органдир.
Умумий судловли ҳар бир судда ўз прокуратураси мавжуд. Энг қуйи судларда ижтимоий
хавфлилик   даражаси   ун ч а   юқори   бўлмаган   жиноятларни   кўрувчи   судларда
прокуратуралар   ташкил   этилмайди.   Чунки   уларнинг   вазифаларини   бажариш   ер   суди
қошидаги   прокуратурага   юклатилган.   Шунинг   учун   ҳам   Германияда   прокуратура   билан
судлар фаолияти жуда аралашиб кетган ҳамда ягона структурага киради.  76 ГФРда   114   та   ер   суди   бўлиб,   улар   ишларни   биринчи   инстанция   ҳамда   апелляция
инстанциясида   кўриб   чиқади.   Ҳар   бир   ер   суди   қошида   ўз   прокуратураси   мавжуд .   ГФР
прокуратурасининг  яна бир қизиқ  томони,  Федерал Бош прокурор ерлар прокурорларига
кўрсатмалар   беришга   ҳақли   эмас.   Шу   жумладан,   Европанинг   яна   бир   давлати   Италияда
ҳам   прокуратуранинг   Италиянча   моделида   иерархик   юксалишда   шаклланмаган,   яъни
турли   даражадаги   прокурорлар   ўртасида   ҳеч   қандай   иерархик   тобелик   йўқ.   Ҳар   бир
прокурор ўз ваколатида мутлақо мустақил ва тўла автономиядан фойдаланади.
ГФР   прокуратура   органларида   жами   4500   прокурорлар   ишлайди.   Ҳокимиятлар
бўлиниши тизимида прокуратура органлари суднинг эмас ижро ҳокимиятининг таркибий
қисмидир. Прокуратура ижро ҳокимияти тизимидаги маъмурий бошқармаларга киради, бу
бошқарма эса – адлия тизимига. Ўз ўзидан кўриниб турибдики, ГФРда прокуратура икки
томонлама   ҳокимиятга   бўйсунади,   яъни   суд   ҳокимияти   ва   ижро   ҳокимиятига   киради
ҳамда   гибрит   (аралаш)   тизимни   ташкил   этади.   Италияда   эса   прокуратура   суд   тизимига
кирса-да, бу тизимда у судлардан фарқли бўлган функцияларга эга, ҳар бир прокурор суд
корпусининг   аъзосидир.   Прокурорлар   судьяларнинг   Олий   Кенгаши   томонидан
тайинланади. Улар бир умрга тайинланиб, судья ҳам бўлиши мумкин ва аксинча, судьялар
прокурор лавозимида  ҳам  ишлаш лар и мумкин. 
ГФРда   прокуратуранинг   асосий   вазифаси   жиноий   таъқибни   амалга   ошириш.
Прокуратура   –   жиноий   таъқибни   бошлашга,   иш   ҳолатини   аниқлашга,   далиллар   йиғишга
ваколатли   ва   мажбур   бўлган   органдир.   Прокуратура   жиноий   иш   қўзғашга   асослар
етарлилиги   масаласини   ҳал   қилади.   Прокуратура   тергов   ҳаракатларини   амалга   оширади:
айбланувчи,   гувоҳ,   экспертни   сўроқ   қилиш;   тинтув   ўтказиш   ҳақида,   ашёвий   далилларни
олиб   қўйиш   ҳақида   кўрсатма   бериш   ҳуқуқига   эга.   Фақат   прокурор   айблов   эълон   қилиш
йўли   билан   терговни   тугатиш   ҳақида   ёки   ишни   тугатиш   ҳақида   қарор   қабул   қилади.
Прокурор   нафақат   айбни   оғирлаштирувчи   ҳолатларни,   балки   енгиллаштирадиган
ҳолатларни ҳам аниқлаши шарт ҳисобланади. 
Федерал   Адлия   вазири   федерал   Бош   прокурор   ва   у   билан   ишлайдиган   федерал
прокурорлар   устидан   назорат   ва   раҳбарлик   қилади,   ер   адлия   бошқармаси   –   бу   ердаги
прокуратура органлари устидан, ер судлари қошидаги прокуратуралар бир вақтнинг ўзида
юқори   турувчи   ер   суди   қошидаги   прокуратуралар   Бош   прокурорлари   назорати   остида
бўлади. Шунингдек, прокурорлар устидан уларнинг раҳбарлари ҳам назорат олиб боради.
ГФРда   хизмат   назорати   деганда   хизмат   бурчларини   расмий   ва   фактик   бажарилиши
устидан   назорат   қилиш   тушунилади.   Бунга   бошлиқнинг   қўл   остидаги   прокурорни
огоҳлантириш   ва   вазифасини   тегишли   тарзда   бажарилишини   талаб   қилиш   ваколати   ҳам
киради.   Хизмат   назорати   раҳбарга   прокурорнинг  ҳисобот  беришини  ҳам  назарда   тутади. 77 Германияда   суриштирув   органи   прокуратурадир.   Суриштирув   органи   ҳисобланмаган
полициянинг   вазифалари   жиноятнинг   терговида   қатнашмоқ   ва   кечиктириб   бўлмайдиган
барча   чораларни,   тергов   ишини   чигаллаштиришни   олдини   олиш   мақсадида   қўллашдир.
Бундай   ҳолларда   полиция   барча   материалларни   прокуратурага   етказиши   шарт.
Германиянинг   жиноят   процессида   жиноят   ишини   қўзғатиш   босқичи   мавжуд   эмас.
Биринчи  тергов    ҳаракатларини  ўтказиш  жиноят  иш  бошланганлигини  билдиради.  Бунга
сабаб   бўлиб,   полиция   ёки   прокуратуранинг   ўзининг   хизмат   ихтиёри,   шахсларинг
аризалари,   шу   ҳисобда   яширин   аризалар ,   полиция   хабарлари,   жамоа   раҳбарлари   суд
органлари   шахсий   айблов   ишлари   бўйича   жабрланувчининг   аризалари   асос   бўлади.   Шу
ерда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
323-моддасида   жиноят   ишини   аноним   хабарларга   асосан   қўзғатишга   йўл   қўйилмайди,
жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза
ёки   бошқа   аноним   хабарлар   жиноят   ишини   қўзғатиш   учун   сабаб   бўла   олмаслиги
таъкидланган.   Германияда   эса   аноним   хатлар   асосида   ҳам   тергов     ҳаракатларини
ўтказилиши белгиланган. Бизнингча, мазкур масала бўйича Ўзбекистон қонунчилигидаги
ёндошув илғорроқдир.
ГФРда   фуқаролик   процессида   давлат   манфаатларини   прокурор   эмас,   молиявий
прокуратура,   ҳукумат   ёки   бошқа   муассаса   адвокати   сифатида   ҳимоя   қилади.   Шундай
қилиб ГФРдаги прокуратуранинг ўзига хос томонлари ва кўринишлари шулардир.
2. Хорижий   мамлакатлар   прокуратура   органлари   турли   ўзига   хос   томонлари
билан   ажралиб   туради.   Масалан,   баъзи   давлатларда   прокуратуранинг   фаолиятига   Сенат
аралашувини     кузатсак,   бошқа   баъзиларида   эса   мамлакат   Президентини   кўришимиз
мумкин.   Яна   бошқа   бир   давлатларда   масалан,   АҚШда   прокуратура   фаолияти   “атторней
фаолияти” деб юритилади. Федерал атторнейлар Сенат розилиги билан АҚШ президенти
томонидан тайинланадилар. Кўпгина штатларда маҳаллий даражадаги атторнейлар аҳоли
томонидан сайланадилар ва қоидага кўра у ёки бу сиёсий партиянинг қўллаб-қувватлаши
натижасида   ўз   лавозимларини   эгаллайдилар.   Европанинг   кўпгина   давлатларида   эса
прокурорлар Президент  томонидан  тайинланади  ва марказлашган  органни  ташкил  этади .
Атторнейларнинг   ўзига   хос   хусусиятлари   эса   уларнинг   бир-бирига   бўйсунмаслиги   ва
ҳисобдор   эмаслигидадир.   Энди   АҚШнинг   атторней   хизмати   ва   роман-герман   ҳуқуқ
тизимига   кирувчи   давлатлардаги   прокуратуранинг   марказлашган   ҳолда   фаолият
юритишини   таҳлил   этиб   ўтсак,   АҚШдаги   мазкур   мансабдор   шахслар   мустақил   равишда
ҳаракат   қиладилар   ва   бир-бирларига   бўйсунмайдилар.   Бундан   ташқари,   муайян   ишлар
бўйича   қарор   қабул   қилишда   федерал   округ   атторнейлари   адлия   департаменти 78 (вазирлиги)га  раҳбарлик қилувчи АҚШ Бош атторнейидан  ҳам тўла мустақилдирлар.   Бу
эса   АҚШ   ҳуқуқ   тизимининг,   албатта,   ўзига   хос   томонлари   кўп   эканлигини   ва   бошқа
процесслардан ажралиб туришини англатади.
Биз   агар   бевосита   амалиётга   назар   ташлайдиган   бўлсак,   прокуратура
органларининг бир бирига бўйсуниш тартибида фаолият юритиши мутлақо тўғри фаолият
эканлигига   гувоҳ   бўламиз ,   чунки   жиноятчиликка   қарши   курашда   ягона   марказлашган
структурани   ҳаракати   мустақил   структурадан   натижалироқдир.   Мисол   қилиб   олганда,
Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси прокуратура
органлари   ҳозиргача   уюшқоқлик,   ягона   бўйсуниш   ҳамда   бирлик   асосида   ҳар   қандай
жиноятчиликни фош этиб келмоқда. 
Тўғри,   ягона   бўйсунишга   асосланган   прокуратура   тизими   ҳам   камчиликлардан
ҳоли   эмас,   масалан,   муайян   уюшган   жиноятчилик   (мафия)   билан   прокуратура
органларининг   юқори   мансабдор   ходимлари   тил   бириктириши   содир   этилган
жиноятчиликни   очишга   тўсқинлик   қилиши   мумкин   ёки   умуман   мазкур   жиноятлар
(жиноятлар занжири) очилмаслиги мумкин. Қолаверса, жиноий ишнинг сабабсиз ёпилиш
ҳолатларини  ҳам кузатиш  мумкин.  Бундай  ҳолатлар  амалиётда  жуда  кам кузатилганлиги
туфайли   ягона   бўйсуниш   тартибидаги   прокуратура   тарқоқ   ҳолдаги   атторней   хизматидан
яхшироқдир.
Атторней   хизматининг   ижобий   ва   салбий   томонларини   таҳлил   этиб   қуйидаги
хулосаларга келдим:
Салбий   томони,   атторней   хизматининг   ҳеч   кимга   ҳисобдор   эмаслигидир,   бу
дегани   атторней   хизматининг   ортиқча   анархияга   (бош-бошдоқликка)   олиб   келиши
эҳтимоли   катталигидан   далолатдир.   Агар   ҳар   бир   штат   ва   губернияларда   атторней
хизмати   ўзи   билганича   фаолият   юритса   ва   ҳаракат   қилса,   фуқаро   ёки   жабрланувчини
ҳуқуқлари   муайян   доирадаги   шахслар   қўлида   қолиши   мумкин,   бу   эса   ўз-ўзидан
самарасизликни   келтириб   чиқаради.   Тўғри,   уларни нг   фаолиятини   тартибга   солувчи
Федерал   қонунлар   мавжуд,   лекин   бу   қонунларда   уларнинг   қайси   ҳолатларда   қандай
фаолият   юритиши   аниқ   кўрсатилмаган,   улар   ўзларининг   умумий   ҳуқуқларидан   ва
“Миранда   тўғрисидаги   қоидалардан”келиб   чиқиб   ҳаракат   қиладилар.   АҚШда   ҳуқуқни
муҳофаза   қилувчи   орган   ходимлари   1966   йилдан   Миранда   қоидасига   амал   қилиб   кел ади .
АҚШ  Олий  суди  томонидан  қарорлаштирилган  «Миранда»  қонунида  ҳар  қандай  шахсни
ноқонуний усулда айблаш ва сўроқ қилиш  ман этилади .
Бунга   кўра,   яъни   «Миранда»   қонунига   кўра   сўроқ   айбланувчини   ҳибсга   олган
пайтда полиция ходимлари томонидан ўтказиладиган ҳаракат бўлиб ,   уни барча полиция 79 ходимлари   амалга   ошириши   шарт.   Ҳар   қандай   полициячи   айбланувчини,   гумондорни
ушлагач унга савол беришдан олдин 3 та гапни айтиши шарт ҳисобланади. Булар:
1. Сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз.
2. Ҳамма айтган гапларинг ўзингга нисбатан судда қарши ишлатилиши мумкин.
3.   Сўроқ   пайтида   адвокатга   эга   бўлиш   ҳуқуқинг   мавжуд   кабилардир.   Агар   назар
ташласак,   бу   қоида   ҳам   инсон   ҳуқуқларини   ҳимояси   бўлиб,   ҳ атто   ҳозиргача   кўп
давлатларда   амалдадир.   Соқов   ва   карларни   гувоҳлантиришда   терговчи   албатта
тегишли   таржимонларни   чақириши,   бундан   ташқари   ҳимоячининг   иштироки   зарур
бўлади.
Ижобий томони эса, мазкур хизматнинг ўз иши ва фаолиятига мустақил ёндоша
олиши  ҳамда  жавобгарликни хис қилишидадир. Айтайлик ,  муайян жиноят ишини очишда
улар   жуда   мустақил   ҳаракат   қиладилар   ва   турли   гуруҳларга   бирлашиб,   турли
йўналишлар бўйича жиноятни очишга киришадилар, натижалар эса ёмон бўлмайди. Шу
ўринда   яна   бир   фикр ни   ҳам   айтиб   ўтиш   керакки,   яъни   агар   қонунни   назорат   қилувчи
органда   ҳеч   қандай   ҳисобдорлик   ва   назорат     масаласи   бўлмаса,   ҳеч   қайси   орган   реал
тарзда   қонунни   назорат   қилувчи   органга   айлана   олмайди.   Бу   узоқ   йиллик   ривожланган
давлатларнинг   давлатчилик   тарихидан   олинган   тажрибалардир.   Масалан,   оддий   мисол
қилиб   олганда,   XVIII   асрда   француз   олимлари   томонидан   назарий   жиҳатдан
асослантирилган   ҳокимиятлар   бўлиниши   принципи   ҳам   ҳокимиятларнинг   бир-бирини
тийиб туриш ва назорат қилишини назарда тутади. Шундай экан, бизнингча, қонунларни
назорат қилувчи органлар ҳар доим ҳисобдорлик тартибига риоя қилишлари лозим. 
Агар   бевосита   АҚШда   тергов   ва   суриштирув   ишларини   олиб   боришга
тўхталадиган бўлсак, қуйидаги хулосаларга келамиз. АҚШда баъзи тергов ҳаракатларини
олиб бориш  суд томонидан  амалга оширилади,  лекин  бу умумий жиноят  процессига  хос
хусусиятдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида тартибга солинган
тергов   ва   процессуал   ҳаракатлар   ҳам   ҳаттоки,   АҚШда   аралаш   тартибда   амалга
оширилади.   Юқорида   кўрсатиб   ўтилган   тергов   ҳаркатини   амалга   оширишда   шериф,
полиция,   атторнейлар   ва   суд   муҳим   рол   ўйнайди.     Агар   биз   Ўзбекистон   қонунчилигида
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд тергов олиб боришга ҳақли эканлигини кўрсак,
АҚШда   бу   фаолиятни   асосан:   полиция,   атторней   хизмати   (штат   ва   маҳаллий),   Федерал
тергов органларини киритишади.  Атторней хизматлари ўзларининг ҳудудларига тегишли
жиноятлар юзасидан тергов олиб боради. Яна бир АҚШ тергов фаолиятида қизиқ томонни
кузатиш   мумкин,   у   ҳам   бўлса,   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   томонидан   танланиб
сайланадиган   шериф   институтидир.   Бу   албатта,   кўп   давлатларда   қизиқиш   ўйғотадиган
институтдир,   тўғри   биздаги   участка   нозирларининг   фаолияти   ҳам   бунга   жуда   ўхшаш, 80 лекин   уларнинг   сайланиши   ва   аҳолининг   ишончи   асосида   фаолият   юритиши   тақсинга
сазовордир.   Масалан,   АҚШда   шериф   ўзининг   ҳудуди   участкасида   ҳуқуқий   тартиботни
ўрнатибгина   қолмай   ўзини   ўзи   бошқариш   маҳаллий   органларнинг   фармойиши   ва   суд
қарорларини   бажарилишини   таъминлайди.   Бу   бир   томондан   бизнинг   участка
нозирларидан фарқли равишда:
 суд қарорларини бажарилишини (ўз ҳудудида) таъминлайди;
 ижроия органининг қуйи вакили ҳисобланади;
 шу   ҳудудни   тинчлиги,   жиноятчиликдаги   ҳолат,   хавфсизликни   бошқаради   ва   бошқа
масалалар бўйича юқори турувчи органларга хабар беради.
3.   Хорижий   мамлакатларда   прокуратура   ва   полицияларнинг   ўзаро   ҳамкорлиги
масаласига   алоҳида   эътибор   берилади.   Европа   давлатларида   прокуратура   ва   полиция
ҳамкорлигининг   3   та   кўринишини   кўрсатиш   мумкин:   биринчидан,     прокуратура   ва
полиция   органларининг   ташкилий   бирлиги   билан   ифодаланади.   Назорат   функциясини
амалга   оширишда   прокуратура   полициядан   жиноятчилик   ҳолати,   муайян   жиноятлар   ва
уларни   содир   этган   шахслар   тўғрисида   ахборотни   талаб   қилиб   олади.   Баъзида
прокуратура   полициянинг   юқори   лавозимдаги   ходимларининг   фаолияти   устидан
интизомий   назорат   олиб   бориш   ҳуқуқига   эга.   Охирги   вақтларда   прокуратура
фаолиятининг   полиция   фаолияти   билан   яқинлашиши   кузатилмоқда,   чунки   бу   органлар
ҳал қиладиган масалалар умумий   ҳисоблана ди. Прокуратура  полиция фаолиятини, унинг
қонунга   риоя   этишини,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   бўйича   асосий
норматив   актларни   қўллашни   назорат   қилувчи   ягона   орган   бўлиб   келмоқда.   Францияда
Бош   прокурор   мансабдор   шахслар   ва   суд   полицияси   агентларининг   фаолияти   устидан
назоратни амалга оширади. У полицияга одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган
маълумотларни йиғиш бўйича кўрсатмалар беришга ҳақли.
Ҳар бир мансабдор шахс, агар у ўзи фаолият юритаётган корхона ёки ташкилотда
содир   этилган   жиноят   тўғрисида   хабар   топса,   дарҳол  Республика   прокурорини   хабардор
қилиши шарт ва зарур бўлса ,  прокурор дастлабки тергов амалга оширишни талаб қилиши
мумкин.   Дастлабки   терговни   ўтказиш   ҳуқуқи   суд   таркибидаги   т ерговчи   судья   –
магистрларга   тегишли.   Тергов   судьяси   ташкилий   жиҳатдан   суд   инстанциялари
бўйсунувидадир, мазмун жиҳатдан эса прокурор кўрсатмалари чегарасида ҳаракат қилади.
Айнан   прокурор   Франция   ЖПК си нинг   82-моддасига   кўра   терговнинг   ҳар   қандай
босқичида   тергов   судьясига   ҳақиқатни   аниқлашга   фойдали   бўлган   барча   ҳаракатларни
кўрсатиши мумкин. Шу мақсадда прокурор ишнинг барча материалларини 24 соат ичида
қайтариб   бериш   шарти   билан   талаб   қилиб   олиши   мумкин.   Прокурор   тергов   судьясига 81 терговни  бошлашни  ман  қилиб  қўйиши   ваколатига  эга , қачонки  ушбу қилмишда  жиноят
белгилари   бўлмаса ,   албатта .   Тергов   судьяси   ўзининг   ҳар   бир   воқеа   жойига   чиқиш   ва
тинтув   ҳақида   прокурорни   хабардор   қилади.   Прокурор   айбланувчини   ва   фуқаровий
даъвогарни сўроқ қилишда ҳозир бўлишга ҳақли. Тергов судьяси прокурорни белгиланган
тергов   ҳаракатлари   тўғрисида   олдиндан   хабардор   қилади.   ЖПКнинг   140-моддасига   кўра
айбланувчини  вақтинча  озод  қилиш   тергов  судьяси  томонидан  фақат   прокурор  розилиги
билан амалга оширилади, прокурор эса ўз навбатида эса айбланувчининг озод этилишини
хоҳлаган вақтда талаб қилиши мумкин. Процессуал меъёрларнинг бузилишини аниқлаган
тақдирда прокурор айблов камераси олдида у ёки бу ҳаракатни ёҳуд бутун ишни ҳақиқий
эмас   деб   топишни   сўраши   мумкин.   Ниҳоят,   прокурор   тергов   судьясининг   ҳар   қандай
қарорига   унинг   маъмурий   ёки   суд   ҳарактерига   эга   бўлишидан   қатъи   назар,   протест
келтириши   мумкин.   Умуман   олганда,   Европа   давлатларида   прокуратура   полиция   билан
кенг   алоқаларни   ўрнатган.   Ушбу   хусусият   Европа   давлатларидаги   прокуратура   ва
полициянинг ўзига хос томонидир.
4.   Хорижий   мамлакатларда,   жумладан   Европанинг   аксарият   давлатлари
прокуратура   органларида   прокурорнинг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   ҳокимиятлар
билан ўзаро муносабатлари ўқувчида қизиқиш уйғотиши мумкин.  Агар биз мазкур соҳада
МДҲ   ва   собиқ   совет   давлати   таркибидан   ажралиб   чиққан   давлатлар   прокуратурасига
назар   ташлайдиган   бўлсак,   шунга   амин   бўламизки,   улар   мутлақо   мустақил   ҳамда   фақат
республика   конституцияси   орқали   ўз   ваколатларини   оладилар.   Хорижий   мамалкатларда
бу   ҳолат   жуда   мураккаблиги   билан   изоҳланади,   яъни   прокуратура   ҳам   суд   ҳокимияти
таркибига   ҳам   ижро   ҳокимияти   таркибига   кириши   ҳамда   ўзига   хос   гибрит   (аралаш)
тизимни   ташкил   этиши   билан   фарқланади.   Агар   бу   соҳада   жаҳон   тажрибасини
умумлаштири б олиб ўргансак,  мамлакатларни 3 гуруҳга бўлиб ўрганишга  тўғри  келади: 
1) прокурорларнинг ижроия ҳокимияти билан яқин алоқада бўлган мамлакатлар; 
2) прокурорлар қонун чиқарувчи ҳокимият билан яқин алоқада бўлган мамлакатлар; 
3)   прокурорларнинг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   ҳокимиятлар   билан   доимий
алоқалари бўлмаган мамлакатлар.   Лекин қоида бўйича кўп мамлакатлар учун прокуратура
қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ҳокимиятлар   билан   алоқада   аралаш   (гибрит)   кўринишда
намоён   бўлади.   Бундай   муносабатларнинг   бир   нечта   турини   ТДЮИ   ўқитувчиси
О.М.Мадалиев  ўзининг ўқув қўлланмасида  ажратиб кўрсатган .
Хорижий   мамлакатлардан   бири   бўлган   Австрия да   прокуратура   расман   ижроия
ҳокимияти   органларига   киради.   Шу   билан   бирга   унинг   фаолияти   кўпроқ   суд   ҳокимияти
билан   боғлиқ дир .   Австриянинг   «Прокуратура   тўғрисида»ги   қонунида   (§3,   аб.2)
прокуратура   ҳуқуқни   қўриқловчи   орган   сифатида   қаралади.   Прокурор   лавозимига 82 тайинлаш   Адлия   вазири   томонидан   амалга   оширилади.   Номзод   учун   мажбурий   шарт
судья   бўлиб ,   2   йил   ишлаган   бўлишидир,   Австрияда   прокурор   суд   тизимининг   ташкилий
структурасининг   қисми   бўлиб   ҳисобланмайди.   Объективлик   тўғрисида   гапирганда,
Австриянинг Олий Судида Бош прокуратуранинг мавжуд бўлишига эътибор бериш лозим
бўлади .   Бош   прокуратура   айблов   органи   ҳисобланмай,   фақат   Олий   судда   суд   қарорига
протест келтириш воситаларига нисбатан ўз фикрини билдиради   холос . Бош прокуратура
прокуратура   органлари   тизимига   кирмайди.   Бош   прокурор   назорат   олиб   боришга,
прокурорга   кўрсатмалар   беришга   ҳақли   эмас.   У   прокурор   фаолияти   учун   ҳеч   қандай
жавобгар   эмас.   Бош   прокурор   вазифаси   -   умумий   ҳолда   жиноят   қонунчилигининг
бузилишини   олдини   олиш,   хусусан   эса   -   айбланувчи   манфаатлари   бузилишига   йўл
қўймасликдир.   Бу   вазифасини   бажариш   учун   Бош   прокурор   ўз   ташаббуси   билан   ёки
суднинг қонуний кучга кирган қарорига таянган ҳолда Олий Судга суд қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақида даъво киритади.  Юқорида кўриб чиқилган давлатнинг прокуратура
органи   мамлакатда   жуда   юқори   ўринга   эга   эмас,   лекин   ўзига   хос   бўлган   функцияларни
республика ҳудудида амалга оширади.
5.   Россия   Федерацияси   ва   Қозоғистон   Республикаси   прокуратура   органларининг
ҳуқуқий фаолиятини ўрганиб қуйидаги таҳлилий хулосаларга келдим:
1)   Россия   Федерацияси   прокуратура   органларининг   фаолият   йўналишлари
Ўзбекистон   Республикаси   прокуратура   органларининг   асосий   фаолият   йўналишига
нисбатан   торроқ   ҳисобланади.   Россия   Федерациясида   яна   нодавлат   ва   нотижорат
ташкилотларининг бошқарма ва раҳбарларининг чиқарган норматив ҳуқуқий ҳужжатлари
ва   қонунларнинг   ижроси   устидан   ҳам   назорат   ўрнатилгандир.   Бу   масалани   ҳам
Ўзбекситонда чуқурроқ ўрганиб чиқиш ва ҳозирда ривожланаётган нодавлат ва нотижорат
ташкилотларининг   ҳам   фаолиятини   таҳлил   этиб,   улар   чиқарадиган   норматив   ҳуқуқий
хужжатлари   ва   шу   соҳадаги   қонунларнинг   ижроси   устидан   назорат   масаласини   ҳам
ўрганиб чиқиш керак. 
2)     Агар   Қозоғистон   Республикаси   прокуратура   органларини   таҳлил   этадиган
бўлсак,   Қозоғистон   Республикаси   прокуратура   органларида   ҳали   ислоҳотларни   жуда   кўп
ўтказиш   кераклигига   амин   бўламиз.   Масалан,   “Прокуратура   тўғрисида”ги   қонуннинг     4-
моддасида   прокуратура   фаолиятининг   асосий   йўналишлари   ўз   ифодасини   топган.   Мазкур
йўналишлар   кўпроқ   собиқ   совет   давридан   мерос   бўлиб   қолган   йўналишлардир.   Мазкур
назорат   йўналишларидан   давлатнинг   ҳуқуқий   статистик   фаолиятини   шакллантириш
соҳасидаги   қонунчилик   ижроси   устидан   назоратни   амалга   ошириш   йўналиши   ўзига   хос
янгилик ҳисобланади. Бу масалани диссертациямнинг таклифлари қисмида бериб ўтаман. 83 Шунингдек,   Қозоғистон   Республикаси   прокуратураси   фаолиятида   Қозоғистон
Республикаси   Президенти нинг   чиқарган   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатлари   бажарилиши
устидан   олий   назорат   қи лиш   масаласига   ҳам   урғу   бериб   ўтганлар.   Бу   соҳада   Республика
Президентининг   чиқарган   фармонларининг   ижроси   Республика   ҳудудида   қандай   амалга
оширилмоқда   ҳамда   мансабдор   шахсларнинг   чиқарилган   фармонларининг   ижросини
таъминлаш   юзасидан   фаолияти   масалалари   назорат   остига   олингандир.   Бу   назорат
йўналишини   ҳам   ўрганиб   чиқиш   мақсадга   мувофиқ   ҳисобланади,   чунки   мамлакат
Президентининг  давлат фаолиятини  тартибга  солиш ва ислоҳотларни  амалга оширишдаги
асосий   ғоялар   у   томонидан   чиқариладиган   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатларда   ўз   аксини
топади, мазкур хужжатларни ижросини таъминлаш эса доимо долзарб ҳисобланади.
  Диссертациядан келиб чиқиб қуйидаги  таклифларни илгари сураман:
1. Прокуратура   йўналишларидан  бири   сифатида  Қозоғистон   Республикаси   “Прокуратура
тўғрисида”ги   қонуннинг   4-моддасида   белгиланган   6-йўналишни   ўзига   хос   тарзда
ўзгартириб   Ўзбекистон   қонунчилигига   киритишдир.   Шунда   “Прокуратура
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасидаги 8 та йўналиш 9 тага
кўпаяди ҳамда 8-йўналиш қуйидагича эътироф этилади  ва тўлдирилади:
“давлатнинг   ҳуқуқий   статистик   фаолиятини   таъминлаш   мақсадида   юқоридаги
барча назорат йўналишлари бўйича масъул ва мансабдор шахсларнинг тақдим этган
статистик   маълумотларини   объектив   ва   холис   тарзда   тўплаш   уларни   ҳисобини
юритиш,   ҳуқуқий   статистиканинг   махсус   рўйхатини   юритиш   қонунчилиги
соҳасидаги назоратни амалга ошириш;
 вазирликлар,   давлат   қўмиталари,   идоралар,   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш
органлари,   жамоат   бирлашмалари,   корхоналар,   муассасалар,   ташкилотлар,   ҳокимлар
ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
қилиш;
 фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлашга   қаратилган   қонунлар   ижроси
устидан назорат қилиш;
 Ўзбекистон   Республикаси   қуролли   кучларида,   вазириклар,   давлат   қўмиталари   ва
идораларининг   ҳарбий   тузилмаларида   қонунларга   риоя   қилиниши   устидан   назорат
қилиш;
 тезкор-қидирув   фаолиятни,   суриштирувни,   дастлабки   терговни   амалга   оширадиган
органлар   томонидан   қонунларнинг   ижро   этилиши   устидан   назорат   қилиш   ҳамда
уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш; 84  жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
 судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда
фуқаролик   ишларини,   маъмурий   ҳуқуқбузарликлар   тўғрисидаги   ишларни   ҳамда
хўжалик   низоларини   кўришда   иштирок   этиш,   қонунларга   зид   бўлган   суд
ҳужжатларига протест келтириш;
 солиқ   интизомини   мустаҳкамлашга,   солиқ   соҳасидаги   жиноятлар   ва
ҳуқуқбузарликларга   қарши   курашга,   шунингдек,   давлатга   етказилган   иқтисодий
зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
ушлаб   турилганларни,   қамоққа   олинганларни   сақлаш   жойларида,   жиноий   жазоларни
ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя
этилиши устидан назорат қилиш; 
 давлатнинг   ҳуқуқий   статистик   фаолиятини   таъминлаш   мақсадида   юқоридаги
барча   назорат   йўналишлари   бўйича   масъул   ва   мансабдор   шахсларнинг   тақдим
этган   статистик   маълумотларини   объектив   ва   холис   тарзда   тўплаш   уларни
ҳисобини   юритиш,   ҳуқуқий   статистиканинг   махсус   рўйхатини   юритиш
қонунчилиги соҳасидаги назоратни амалга ошириш;
 қонун   ижодкорлиги   фаолиятида   ҳамда   жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш
ишида иштирок этиш.
Мазкур   хулосавий   таклифга   асос   ҳар   қандай   вазирликлар,   давлат   қўмиталари,
идоралар,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари,   жамоат   бирлашмалари,
корхоналар,   муассасалар,  ташкилотлар,   ҳокимлар,  қуролли   кучлар,  ҳарбий  идораларнинг
ҳарбий   тузилмалари,   шунингдек,   тезкор-қидирув   фаолияти,   суриштирув,   дастлабки
терговни   амалга   оширадиган   органлар,   судлар   томонидан   тақдим   этиладиган   ҳуқуқий
стасистик маълумотлар, жазони ижро этиш муассасалари мансабдор шахслари томонидан
ушлаб   турилганларни,   қамоққа   олинганларни   сақлаш   жойларида,   жиноий   жазоларни   ва
жиноят-ҳуқуқий   таъсирнинг   бошқа   чораларини   ижро   этиш   бўйича   тақдим   этиладиган
статистик   маълумотларни   ҳақиқатга   қанчалик   тўғрилигини   назорат   қилиш   ҳамда
статистика қонунчилиги соҳасида назоратни ўрнатишдан иборатдир. 
Бунинг қуйидагича афзалликлари мавжуд:
1. Тақдим этиладиган ҳуқуқий сататистик маълумотларнинг объективлилик, тўлиқлилик
ва етарлилик  асослари ҳамда холислилиги ортади.
2. Статистик   маълумотларни   тўплаш   назорати   прокуратуранинг   назорат
йўналишларидан   бири   бўлгач,   мансабдор   шахслар   томонидан   тақдим   этиладиган
сатистик   маълумотларга   нисбатан   ҳаққонийлик   ва   холислик   асосида   иш   юритиш
масъулияти ортади. 85 3. Мансабдор   шахсларнинг   сохта   маълумотлар   бериши   ва   ишонтиришга   бўлган
ҳаракатлари   белгиланган   жавобгарликка   сабаб   бўлишини   англагач,   ишга   бўлган
муносабат тубдан ўзгаради (шу ўринда мазкур муносабат билан ЖКнинг 209-моддаси,
яъни  Мансаб  сохтакорлиги   моддасига   киритиладиган   янги  жавобгарлик   мезонларини
ҳам кўриб чиқиш лозим бўлади).
4. Ҳар   қандай   ривожланишни   ўз   олдига   мақсад   қилиб   қўйган   давлатда   белгиланган
кўрсаткичлар   тўғри   ҳамда   холис   бўлиши   лозим,   шундай   экан   мазкур   соҳани   назорат
қилишни прокуратура органи ўз бўйнига олиши мақсадга мувофиқдир.
Айнан   ҳуқуқий   статистика   бўйича   назоратни   прокуратура   амалга   оширишига
қуйидагича сабаблар мавжуд:
А)   прокуратура   органининг   республика   ҳудудида   қонунларни   ижро   этилиши   устидан
назоратни амалга оширишга ваколатли эканлиги;
Б)   қонунларни   қанчалик   тўғри   ва   аниқ   амалга   оширилаётганлиги   бу   ҳуқуқий   статистик
маълумотлар орқали ифодаланади, маълумотларнинг қанчалик ҳақиқатга тўғри ёки тўғри
эмаслиги мазкур назоратга эҳтиёжни вужудга келтиради, шунинг учун бу соҳани назорат
қилиш   бошқа   органлар   томонидан   эмас   айнан   прокуратура   органи   томонидан   амалга
оширилиши лозим деб ҳисоблайман;
В) прокуратуранинг жамиятдаги ўрни ва ўзига  хос таъсирга  эга эканлиги  ҳам статистика
соҳасидаги назоратни прокуратура органи амалга оширишини тақазо этади.
Юқоридаги   фикрлардан   келиб   чиқиб,   давлатнинг   ҳуқуқий   статистика   фаолиятини
назорат қилиш алоҳида йўналиш сифатида инобатга олинишини ҳамда унинг назоратини
прокуратура амалга ошириши кераклигини таклиф этаман.
2.   Ўзбекистон   Республикаси   “Прокуратура   тўғрисида”ги   қонуннинг   4-моддасида
белгиланган   прокуратура   органлари   фаолиятининг   асосий   йўналишларидан   бири   7-
йўналишни қуйидагича ўзгартириш  ва тўлдириш лозим:
“солиқ   интизомини   мустаҳкамлашга,   солиқ,   валюта   соҳасидаги   жиноятлар   ва
ҳуқуқбузарликларга   қарши   курашга,   шунингдек   қишлоқ   хўжалиги   соҳасидаги
қонунларни   ижросини   ва   давлатга   етказилган   иқтисодий   зарарни   қоплашга   қаратилган
қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш”
Асос  Ўзбекистон Республикасининг аграр давлат эканлиги ҳамда бу соҳани юқори
масъулият   билан   бошқариш   ва   тартибга   солишга   бўлган   эхтиёждир.   Тўғри   биринчи
йўналишда   ҳам   умумий   тарзда   ҳокимлар   ва   бошқа   мансабдор   шахсларнинг   қонунларни
ижроси устидан назорат қилиши тартибга солинган, лекин бизнингча бу масалани алоҳида
ёритиш ва белгилаш лозим ҳисобланади. 86 3.   Россия   Федерацияси   Прокуратураси   Федерация   Конституцияси   ва   қонунларининг
ижросини   таъминлаш,   инсон   ва   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини,   шунингдек,
жамият   ва   давлатнинг   қонуний   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   мақсадида   7   та   фаолиятни
амалга оширади, мазкур фаолиятларининг 4-тури, яъни суд ижрочиларининг қонунларини
ижроси   устидан   назорат   йўналишини   Ўзбекистон   Республикаси   Прокуратураси
фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида киритиш лозим. Чунки суд ижрочиларининг
ҳозирда қонунларни  ижроси устидан назорати муҳимдир. Масалан, улар томонидан ижро
фаолиятининг қанчалик қонуний ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказмай
амалга оширилиши, шунингдек, судларнинг обрўсини кўтаришдаги ролини инобатга олиб
мазкур соҳада ҳам прокуратуранинг назоратини ўрнатиш лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига
прокуратура   фаолиятининг   асосий   йўналишларидан   бири   сифатида   6-йўналишга
қуйидагича тўлдириш киритиш лозим.
“судларда   жиноят   ишлари   кўриб   чиқилаётганда   давлат   айбловини   қувватлаш,
судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда
хўжалик   низоларини   кўришда   иштирок   этиш,   қонунларга   зид   бўлган   суд   ҳужжатларига
протест   келтириш,   шунингдек,   суд   ижрочилари   томонидан   қонунларни   ижро   этилиши
устидан назоратни амалга ошириш”; 87 Фойдаланилган адабиётлар
I. Раҳбарий адабиётлар:
1. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   буюк   келажак   сари.   Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва
тараққиёт йўли. -Т.: Ўзбекистон, 1998. 
2. Каримов И.А.    Адолат-қонун устуворлигида. Халқ сўзи. 2001, 30 авг.
3. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   буюк   келажак   сари,   Ўзбекистон   бозор   муносабатларига
ўтишнинг ўзига хос йўли. –Т., 1998. 
4. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз Т 4.--
Т.: Ўзбекистон, 2000. 
5. Каримов   И.А.   Халқимиз   жипслиги   –   тинчлик   тараққиёт   гарови:   Биринчи   чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн иккинчи сессиясидаги маъруза. 1998
йил 28 август. -Т.: Ўзбекистон, 1998.
6. Каримов   И.А.   Барқарор   тараққиётга   эришиш-устувор   вазифа.   Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. 1998 йил 25 февраль. -
Т.: Ўзбекистон, 1998.
7. Каримов   И.А.   Ўзбекистонда   демократик   ўзгаришларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик жамияти асосларини  шакллантиришнинг  асосий  йўналишлари    Халқ сўзи.
2002. 30 авг.
8. Каримов И.А. Янги уй қурмай, эскисини бузма -Т., Ўзбекистон, 1993.  
9. Каримов И.А. Ўзбекистон  тараққиёти  ва ривожланишининг  ўз йўли. -Т.: Ўзбекистон,
1992.
10. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,   барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон,  1997. 
II . Қонунлар ва норматив материаллар :
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 1992.
2. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратура тўғрисидаги қонуни. 29 август 2001. Халқ
сўзи.  27 октябрь 2001 йил.
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. -Т.: Ўзбекистон, 1994.
4. Ўзбекистон Республикасининг Судлар тўғрисидаги қонуни. Халқ сўзи 2001 .  (2000 йил
14 декабрда қабул қилинган).
5. Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноий   жазоларнинг   либераллаштирилиши
муносабати   билан   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят,   Жиноят-процессуал 88 кодекслари   ҳамда   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодексига   ўзгартишлар   ва
қўшимчалар   киритиш   ҳақидаги   қонун.   Халқ   сўзи   2001   й.(2001   й.   29   августда   қабул
қилинган).
6. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.  -Т., 1994. 
7. Ўзбекистон Республикаси  Жиноят ижроя кодекси -Т., 1997. 
8. Ўзбекистон  Республикасининг  Адвокатура  тўғрисидаги  қонуни. 1996 й. 27 декабрь. -
Т.: Адолат, 1997 й.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорларининг тўплами 1991-2002 й. -
Т.: Билим, 2002 й.
10. Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   амалдаги   буйруқлари,   кўрсатмалари,
низом ва йўриқномалари тўплами. -Т.: Тошкент, 1999 й.
11. Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   Ўзбекистон   Республикаси
Прокуратураси   идораларида   иш   юритиш   ва   ҳужжатлар   ижросини   назорат   қилиш
тўғрисидаги Йўриқномаси. -Т., 2001 й.
12. Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   Ўзбекистон   Республикаси
Прокуратураси   идораларида   иш   юритиш   ва   ҳужжатлар   ижросини   назорат   қилиш
тўғрисидаги   Йўриқномани   тасдиқлаш   ҳақидаги   №   830-сонли   буйруғи.   -Т.,   2001     25
декабрь.
III . Махсус адабиётлар:
1. Басков В.И. Прокурор назорати .  Дарслик  - -М., Бек нашриёти, 1998.
2. Давлетов А.Д. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). -Нукус.: Билим,1999.
3. Россия   Федерациясида   прокурор   назорати.   (дарслик,   рус   тилида)   А.А.   Чувилёвнинг
умумий таҳрири остида/ --М., 2000.
4. Иноғомжонова     З.Ф.     умумий   таҳрири   остида   Жиноят   процесси   (умумий   қисм,
дарслик, ўзбек тилида) -Т.: Янги аср авлоди, 2002 й.
5. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят процесси (махсус қисм, дарслик,
ўзбек тилида) --Т.: ТДЮИ, 2003 й.
6. Никифорова Е.Н. Уголовный процесс. (Учебник, на русском языке.) -Т. 2002 й.
7. Ковалёв   М.А.   Жиноятларни   тергов   қилишда   шахснинг     ҳуқуқларига   риоя   қилиниши
устидан прокурор назорати.  (монография) -М., 1981. 
8. Решетников Ф.М.Правовые системы стран мира. Справочник. -М.: 1993. с.111. 
9. В.М. Савицский. Судда давлат айблови. (монография, рус тилида) -М.: Наука, 1971.
10. Савицский В.М. Судда  давлат айбловини қувватлаш. -М.: Юрлит,1978. 89 11. Пулатов   Б.Х.   Теоретические   основы   совершенствования   законодательного
регулирования   и   практики   участия   прокурора   при   рассмотрении   уголовных   дел   в
судах. (монография) -Т.: Фан АН Республики Узбекистан,   2002.
12. Эсанов  М./., Полвонов С.Ё. Тергов  ва суриштирув  устидан  назоратни  ташкил  этиш. -
Т., 1998 й.
13. Алексеев   А.И.,   Ястребов   В.Б.   Профессия   -   прокурор.   Введение   в   юридическую
специальность. -М., 1998. 
14. Гаврилов В.В. Сущность прокурорского надзора. -Саратов, 1984.  
15. Даев В.Г., Маршунов М.Н. Основы теории прокурорского надзора. -Л., 1990.
16. Берензон А.Д., Мелкумов В.Г. Работа прокурора по общему надзору. -М., 1974. 
17. Проблемы   эффективности   прокурорского   надзора.   (Под.   ред.   К.Ф.Скворцова.)   -М.,
1977. 
18. Акты прокурорского надзора. (Под. ред. Ю.И. Скуратова.) -М., 1997.  
19. Правоохранительные органы, Учебник для вузов. Под редакцией профессора Гуценко
К.Ф. 3-е изд. и перераб. -М.: Зерцало, 1998. 
20. Пўлатов Б.Х. Жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан
қонунларнинг ижро этилиши устидан прокурор назорати. -Т.:2007.
21. Рустамбаев   М.Х.,   Никифорова   Е.Н.,   Правоохранительные   орган и   Республики
Узбекистан.   Учебник   для   вузов.   Под   редакцией   профессора   Рустамбаева   М.Х.   -Т.,
2003 . 90
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари
  • Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский