Жаҳон иқтисодиёти ва Халқаро иқтисодий муносабатлар

.
 
Тошкент – 2022ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ 
ҲУДУДЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ “ Жаҳон иқтисодиёти ва Халқаро 
иқтисодий муносабатлар” фани Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ва 
кўринишлари.1
Эркин иқтисодий ҳудудларни  яратишда жаҳон 
тажрибалари.2
3 Жаҳон хўжалигида ЭИҲларнинг ташкил топиши ва 
уларнинг фаолиятини Хитой ва БАА тажрибаси.
4 Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил 
этиш имкониятлари ва мавжуд истиқболлар таҳлили.                            Замонавий жаҳон иқтисодиётида ЭИҲ  ташкил этилиш тарихи:
Замонавий жаҳон хўжалигида энг биринчи ЭИҲлар ХХ асрнинг 50-
йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошларида ривожланган 
мамлакатларда пайдо бўлган;
Замонавий жаҳон хўжалигида энг биринчи эркин иқтисодий ҳудуд 
1959 йилда  Европада, аниқроғи Ирландияда - “Шэннон ЭИҲ” (аэропорт) 
ташкил қилинган. 
Ҳозирда жаҳон хўжалигида ЭИҲларнинг 30 га яқин турлари мавжуд. Жаҳон иқтисодиётида ЭИҲларнинг ташкил қилиниш динамикаси :
•
ХХ асрнинг 60-йилларнинг бошларида ЭИҲларнинг сони атиги 20 га 
яқин бўлган бўлса
•
1975 йилда жами – 79 та;
•
1998 йилда - 900 та;
•
2000 йилда - 1000 та;
•
2015 йилда – 5 мингтага етди;
•
2020 йилга келиб эса, жами 149 та мамлакатда уларнинг сони 5400 
тадан ошди.  Жаҳон хўжалигида ЭИҲларнинг ўрни ва салоҳияти :
•
1998-2020 йилларда жаҳон хўжалигида ЭИҲларнинг сони 6 
маротабага кўпайди;
•
Жаҳон ташқи савдонинг 32 фоизи ЭИҲлар орқали амалга 
оширилмоқда;
•
Жаҳон хўжалигида фаолият кўрсатаётган барча ЭИҲларда 70 млн.дан 
ортиқ малакали ишчи-ходимлар фаолият кўрсатишмоқда;
•
Жаҳон хўжалигида ЭИҲларнинг энг кўп ташкил топган даври ва 
жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ташкил қилинишининг  энг 
гуркираган даври  бу - ХХ асрнинг 80-йилларига тўғри келади. ЭРК ИН ИҚ ТИСОДИЙ Ҳ УДУД ЛА Р ТУШУНЧАСИ:
  Эркин иқтисодий худуд хақида тушунча биринчи марта 
1973 йил 18 майдаги Киото конвециясида берилган. 
Унга кўра,  “ЭИҲ – бу маълум бир давлат ҳудудининг 
шундай қисмики, уларга олиб кирилган товарлар божхона 
ҳудудидан ташқаридаги товар сифатида қаралиб, у божхона 
текширувидан ва солиқларидан озод этилади”. ЭРК ИН ИҚ ТИСОДИЙ Ҳ УДУД ЛА Р ТУШУНЧАСИ:
  ЭИХ – мамлакат ҳудудининг имтиёзли, валюта, солиқ, виза 
ва меҳнат режимлари жорий этилган махсус ажратилган қисмидир.
Эркин иқтисодий ҳудудда шу мамлакат ҳудудида хўжалик 
ишларини юритиш учун маҳаллий ва сиёсий томондан берилган 
имтиёзларга ҳамда қулай географик муҳитга эга бўлган жой (ҳудуд) 
тушунилади. ЭРК ИН ИҚ ТИСОДИЙ Ҳ УДУД ЛА Р НИМА ?
Эркин иқтисодий худудлар – шундай географик ҳудудки, унда 
мамлакатда қабул қилинган хўжалик фаолияти тартибига қараганда 
имтиёзли солиқ тўлаш тартиби жорий этилади.
Эркин иқтисодий худудда давлатнинг иқтисодий жараёнларга 
аралашуви камайтирилади ва бу миллий иқтисодий маконнинг бир 
қисми бўлиб, мамлакатнинг бошқа худудларидақўлланмайдиган 
маълум имтиёзлар тизими жорий этилади. Миллий иқтисодиётларда эркин иқтисодий ҳудудларни
ташкил қилиш сабаблари :
Миллий иқтисодиётларда ЭИҲларни ташкил қилинишининг сабаблари 
нимада? 
•
биринчидан, давлат ўз иқтисодиётини хорижий капитал оқими учун тўлиқ 
очишни ва имтиёзли инвестициявий муҳитни ҳамма жойда ташкил 
этишни истамайди;
•
иккинчидан, мамлакатнинг ташқи савдосида жаҳон бозори билан 
интеграцияни чуқурлаштириш;
•
учинчидан, халқаро иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш;
•
тўртинчидан, маълум бир фаолият шакли ва ишлаб чиқариш соҳасини 
рағбатлантириш;
•
бешинчидан эса, қолоқ ҳудудларни ривожлантириш ва саноатлаштириш 
ЭИҲларни ташкил қилинишининг асосий сабабларидир. Эрк и н и қ ти соди й  ҳ удуд лар таш к и л эти ш ни нг асоси й  
м ақ сад лари :
•
махсус имтиёзлар, барқарор қонуний база ва ташкилий тадбирларни 
соддалаштириш туфайли хорижий капитални ва илғор 
технологияларни жалб этиш;
•
тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун меҳнат тақсимоти 
афзалликларидан фойдаланиш;
•
мамлакатнинг Давлат бюджетига хорижий валюта тушумининг ўсиши;
•
янги иш жойларини яратиш;
•
ЭИҲларни ташкил қилиш, уларни бошқариш ва молиялаш соҳаларида 
жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш ҳисобидан иш 
кучи малакасини оширишдан иборатдир. Эрк и н и қ ти соди й  ҳ удуд ларда и м ти ёзларни нг асоси й  
гу ру ҳ лари :
1. Ташқи савдо имтиёзлари. Бунга алоҳида божхона-тариф режими 
кириб (экспорт-импорт божларини камайтириш ёки бекор қилиш), унда 
ташқи савдо операцияларини амалга ошириш тартиблари 
соддалаштирилади.
2. Солиқ имтиёзлари. Бунда фаолиятнинг маълум кўринишлари солиқ 
имтиёзлари орқали рағбатлантирилади. Бу имтиёзлар солиқ базаси 
(даромад, мулк қиймати ва бошқалар) ва шунингдек, унинг таркибий 
қисмлари (амортизация ажратмалари, иш ҳақига харажат, транспорт) 
солиққа тортилишидан доимий ва вақтинчалик озод қилишда 
қўлланилади. Эрк и н и қ ти соди й  ҳ удуд ларда и м ти ёзларни нг асоси й  
гу ру ҳ лари :
3. Молиявий имтиёзлар. У ўз ичига турли шаклдаги субсидияларни 
олади. Уларга коммунал хизматларнинг арзонлиги, ер майдонлари ва 
ишлаб чиқариш биноларининг ижара ҳақини камайтириш ҳамда 
имтиёзли кредитлар киради.
4. Маъмурий имтиёзлар корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва хорижий 
фуқароларнинг кириб-чиқишларини енгиллаштириш, шунингдек, 
хизматлар кўрсатиш мақсадида маъмурият томонидан махсус 
ҳудудларнинг ажратилиши билан боғлиқ тартибларни ўз ичига олади.  Жаҳон хўжалигида ЭИХларнинг  ташкил этилиш босқичлари:
1-босқич: Х II- Х X  асрнинг бошларигача.
ЭИҲларнинг энг оддий кўринишларидан бири эркин божхона 
(божсиз) ҳудудлари (ЭБҲ) ҳисобланади. Бу ҳудудлар эркин савдо 
ҳудудлари каби  биринчи авлод ҳудудларига  киради. 
Буюк Амир Темур даврида Самарқанд шаҳри ана шундай эркин 
савдо маркази бўлган.
Эркин савдо ҳудудлари (ЭСХ) ҳам дунёда кенг тарқалган бўлиб, 1934 
йилдаги махсус қонун қоидалар асосида фаолият кўрсатмоқда. ЭСХ  
АҚШда энг кўп ривож топган.  Жаҳон хўжалигида ЭИХларнинг  ташкил этилиш босқичлари:
2-босқич: ХХ асрнинг 50-60 йиллари.
Саноат ишлаб  чиқариш ҳудудлари  иккинчи авлод ҳудудлари  
бўлиб ҳисобланади. Улар эркин савдо ҳудудлари га  фақат товар эмас, 
капитал ҳам олиб кирилиши ва шунингдек фақат савдо билан эма с , 
ишлаб  чиқариш фаолияти билан ҳам шуғулланиши оқибатида 
вужудга келган эди.  Жаҳон хўжалигида ЭИХларнинг  ташкил этилиш босқичлари:
3-босқич: ХХ асрнинг 70-80 йиллари.
Жаҳон иқтисодиётида техника киритиш ҳудудлари  учинчи авлод 
ҳудудлари  ҳисобланади . Улар махсус давлат ёрдамида йирик илмий 
марказлар атрофида шаклланди. Улар да  ягона солиқ ва молиявий 
тизимдан фойдаланувчи миллий ва хорижий тадқиқотчилар, лойиҳачилар, 
илмий ишлаб чиқариш фирмалар фаолият кўрсатади. Ҳозирги кунда 
техника киритиш ҳудудлари асосан АҚШ, Япония, Хитойда фаолият 
кўрсатмоқда. АҚШда уларни технопарклар, Японияда- технополислар, 
Хитойда- янги ва илғор технологиялар ҳудуди деб юритилади. Жаҳон хўжалигида ЭИХларнинг  ташкил этилиш босқичлари:
4-босқич:  XXI асрнинг бошлари.
Жаҳон иқтисодиётида турли иқтисодий, молиявий – суғўрта ва 
бошқа хизматлар кўрсатувчи фирма ва ташкилотлар учун тадбикорлик 
фаолиятининг имтиёзли шароитлар яратилган ҳудудлар сервис ҳудудлар 
деб аталади  ва улар  тўртинчи  авлод ҳудудлари га  киради.  
Сервис ҳудудлар қаторига оффшор ҳудудлар (ОҲ) ҳам киради. ОҲ 
жаҳондаги минглаб тадбиркорларни қулай валюта-молия ва фискал 
шароитлар билан банк ва тижорат сирларининг яхши сақланиши ва 
давлат бошқарувининг камлиги билан ўзига жалб қилади. Жаҳон хўжалигида Оффшор худудлар фаолияти :
Жаҳон хўжалигида Оффшор худудлар фаолият кўрсатаётган 
асосий  давлатлар:
Лихтенштейн, Панама, Гонконг, Либерия, Ирландия, Швейцария, Мальта, 
Маврикия, Исроил каби давлатлар;
Оффшор ҳудудлар даги саноат, савдо, банк, суғурта ва бошқа 
компаниялар умуман солиққа тортилмайди (Ирландия) ёки кичик 
миқдордаги солиқлар тўлайди (Лихтенштейн, Панама, Мальта ва 
бошқалар) холос; Жаҳон хўжалигида Оффшор худудлар фаолияти :
Оффшор бизнес да банд бўлган капитал 1 трл.доллардан ортиқ 
маблағни ташкил этади;
Оффшор бизнесда  қарийб 2 млн.дан ортиқ киши иш билан банддир;
Оффшор бизнесда  ҳ ар йили камида ўн минглаб янги оффшор 
бизнесга оид компаниялар рўйхатга олинади. «Оффшор ҳудудлар»нинг хусусиятлари :
•
Оффшор ҳудудлардаги саноат, савдо, банк, суғурта ва бошқа 
компаниялар умуман солиққа тортилмайди (Ирландия) ёки кичик 
миқдордаги солиқлар тўлайди (Лихтенштейн, Антил ороллари, Панама 
ва бошқалар), холос. 
•
Масалан, Швейцарияда оффшор бизнесга нисбатан кам солиқ миқдори 
белгиланган. Бу солиқ, маълум ҳолатларда, умуман тўланмаслиги ҳам 
мумкин. 
•
Оффшор ҳудудлар валюта чеклашларни йўқлиги билан даромадни 
олиб чиқиш эркинлиги, хорижий инвесторлар учун божларнинг йўқлиги 
билан ҳам ажралиб туради. 
•
Оффшор ҳудудларни ташкил қилувчи давлатлар қўшимча хорижий 
капитални жалб қилиш, ҳудудда рўйхатга олинган корхонадан фойда 
олиш, маҳаллий мутахассислар учун қўшимча иш жойлар ташкил 
қилиниши орқали фойда кўрадилар. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари
Эркин иқтисодий худудларни ташкил этиш Хитой Халқ 
Республикасида Хитой Коммунистик партияси томонидан 1979 йилнинг 
ўрталарида кўриб чиқилган. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра эркин 
иқтисодий худудлар “ташқи дунёга ойна” бўлиши керак эди. Хозирги 
кунда Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган эркин иқтисодий 
худудлар дунёдаги энг омадлиларидан бири бўлиб хисобланади.
Эркин иқтисодий худудлар орқали мамлакатга: капитал, юқори 
технологиялар, билим, бошқариш усуллари кириб келиши ва 
ўзлаштирилгандан кейин мамлакатнинг бошқа худудларида 
ишлатилиши кўзда тутилган эди. Бундан ташқари: эркин иқтисодий 
худудлар бозор иқтисодиёти механизмини синашга, чет эл фирмалари 
билан янги алоқалар ўрнатишга ва мулкчиликнинг хар хил шаклларини 
аниқлашда полигон бўлиб хизмат қилиши керак эди. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари
Охирги 10 йил ичида Хитой Халқ Республикаси ЯММсининг 
ўртача ўсиши 10,4 фоизни ташкил этиб, АҚШдан кейинги ўринга 
чиқди.
Шу билан аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси ҳам 
юқорилиги қайд этилмоқда. 798,1 млн. ишга яроқли аҳолининг 
деярли 96 фоизи иш билан таъминланган. Бундан ташқари миллий 
валютанинг қадри ҳам ортиб бориши чет эл инвестициясини жалб 
қилиш борасида экспортга мўлжалланган товарларни ишлаб 
чиқариш корхона ва ташкилотларнинг кўплаб қурилаётгани 
мамлакат иқтисодий фаолиятида кузатилмоқда . Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари
Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 5 та махсус эркин 
иқтисодий худудлар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан учтаси: 
Шеньчжень, Чжухай ва Шаньтоу 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, 
Гуандун провинциясида фаолият кўрсатмоқда. Ўша йилнинг 
октябрь ойида Фуцзянь провинциясида Самень эркин иқтисодий 
худудди ташкил этилди. Бешинчи иқтисодий худуд бўлиб 
хисобланган Хайнань провицияси 1988 йилнинг апрель ойида 
ташкил этилган. 
Булардан ташқари муҳим аҳамиятга эга бўлган “Пудун – янги 
иқтисодий ривожлантириш худуди” Шанхай районида 1990 йил 
сентябрь ойида ташкил этилди
Шу билан бир қаторда 1984 – 93 йиллар давомида ХХРнинг хукумат 
қарорига асосан 32 та техник – иқтисодий ривожлантириш 
худудлари ташкил этилган.  Жаҳон хўжалигидаги йирик ЭИХ :
БААдаги ЭИХлар “Чўл устида қурилган ЭИХлар”
     1) 1985 йили Дубайда Жeбeл Али энг қадимги ва энг ишoнчли, бугунги 
кунда 6000 дан oртиқ турли xил кoмпаниялар, шу жумладан Нeстлe, Тoшиба, 
Митсубиши  ва бoшқа ўнлаб дунёга машҳур брeндлар ишлайди;
     2) "Рас ал-Xайма" МИЗ 5000 турли кoмпаниялар учун йирик худуд 
шаклланди;
     3) Ажман Эркин Зoнасининг фаолияти йил сайин шаклланиб бормоқда ва 
ундаги иншоот ва технологияларни ижарага бeриш, шунингдек,  ушбу худуд 
атрофи Амирликда кун кечириш ва яшаш нарҳи бoшқаларга қараганда анча 
арзoн ва қулайдир. Жаҳон хўжалигидаги ЭИХ БАА ТАЖРИБАСИ :
БАА ҳукуматининг сармoядoрлар ва ишбилармoнларга бўлган 
сoдиқлигини қуйидагилар акс эттириши мумкин:
•
БААда инвeстиция активлари ва дарoмадларини кўчириш, бeпул oлиб 
чиқиш ва тақсимлаш бўйича ҳeч қандай чeклoвлар йўқ;
•
БААнинг имтиёзли сoлиқ ва бoжxoна рeжими;
•
БААда xoрижий ишчи кучини жалб қилишда эркинлик. Жаҳон хўжалигидаги ЭИХ БАА ТАЖРИБАСИ :
БААдаги ЭИҲлар томонидан 2019 йилда 356,5 млрд. дирҳам ёки 
97,6 млрд. дoллар миқдoрида маҳсулoтлар импoрт қилинган;
БАА ЭИҲларда импорт қилинган маҳсулотлар миқдори 2018 йилга 
нисбатан 2019 йилда деярли 2,7 фoизга ошган;
Экспoрт ҳажми эса 1,3 фoизга ўсиб, 264,8 млрд. дирҳамни ёки 72,5 
млрд. долларни ташкил қилган. Жаҳон хўжалигидаги ЭИХ БАА ТАЖРИБАСИ :
•
Eврoпа ва АҚШга қараганда анча арзoн иш ҳақи тўланадиган малакали ишчилар 
ва уларга унчалик юқори бўлмаган ҳамда ишчиларни қониқтирадиган 
даражадаги ойлик маошларининг жорий этилганлиги;
•
чeт элликлар учун маҳаллий ҳамкорларни жалб қилмасдан мустақил равишда 
кoмпанияга эгалик қилиш имкoниятининг мавжудлиги;
•
  барча ҳужжатларни жуда тeз тeкшириш ва рўйxатга oлиш жараёнининг анча 
сoддалаштирилганлиги;
•
БАА ҳукуматининг ўз ҳудудларида ишлайдиган xoрижий ишбилармoнлар 
тўғрисидаги маълумoтларни бoшқа мамлакатларнинг сoлиқ идoралари билан 
баҳам кўришни истамаслиги;
•
ҳам сиёсий, ҳам иқтисoдий жиҳатдан давлатнинг барқарoрлиги;
•
энг муҳими, маxфийликнинг юқoри даражаси, яъни бизнeсни рўйxатдан 
ўтказишда тeкшириш учун юбoрган барча ҳужжатлар оммага oшкoр 
қилинмайди Жаҳон хўжалигидаги йирик ЭИХ :
Баъзи жаҳон мамлакатларида ташкил қилинган ЭИҲларнинг 
ҳаммасида ҳам фаолияти бир текис ривожланмаган.
Чунки сиёсий, иқтисодий ва ташкилий сабабларни кўрсатиш 
мумкин. Сиёсий сабабларга мамлакатдаги умумий сиёсий беқарорлик 
ва сиёсий инқирозлар, фуқаролар ўртасидаги келишмовчиликлар ва 
бошқалар киради.
Масалан,  Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка, Гватемала, 
Либерия, Сенегал  ва бошқа давлатларда турли кўринишдаги ташкил 
қилинган ЭИҲлар миллий иқтисодиёт ривожи учун ўз самарасини 
бермаган ҳамда улар ўз фаолиятини буткул тўхтатган. Ўзбек истонда эрк и н и қ ти соди й  ҳ удуд лар
  Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул 
қилинган “эркин иқтисодий худуд тўғрисида”ги  қонунининг 1 – 
моддасида эса қуйдагича тариф берилган: - “Эркин иқтисодий 
ҳудудлар деб – минтақани жадал ижтимоий иқтисодий 
ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални, истиқболли 
технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш 
мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари 
ва алоҳида хуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудудга 
айтилади”. Ўзбек истонда эрк и н и қ ти соди й  ҳ удуд лар
•
  Бугунги кунда мамлакатимизда 23 та эркин иқтисодий 
зона фаолият юритмоқда. «Навоий», «Ангрен», «Жиззах», 
«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий 
зоналарида умумий қиймати 486 миллион долларга тенг 62 
лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 600 дан ортиқ иш ўрни 
яратилган. Фармацевтика соҳасига ихтисослашган «Нукус-фарм», 
«Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-
фарм», «Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм» сингари 7 янги эркин 
иқтисодий зонани ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб 
борилмоқда.  Ўзбек и стонда эрк и н иқ ти содий  ҳ удуд лар Ўзбек и стонда эрк и н иқ ти содий  ҳ удуд лар Эътиборингиз учун рахмат