Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солигини хисоблаш ва бюжетга ундириш тартиби

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғини ҳисоблаш ва бюджетга ундириш тартиби
Мундарижа
 Кириш
1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини объектив 
зарурлиги, ўзига хос хусусиятлари ва Ўзбекистон Республикаси солиқ 
тизимида тутган ўрни  
2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини иқтисодий 
моҳияти ва меъёрий-хуқуқий асослари 
3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар 
таркиби ва солиқ солиш объектини аниқлаш тартиби 
4. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ 
ставкаларининг табақаланиши ва солиқдан белгиланган 
имтиёзларнинг амалдаги холатини тахлили
5. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ва 
бюджетга ундириш тартиби 
Хулоса  Кириш
Мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   чуқур   иқтисодий   ислоҳотлар,
ижтимоий   ҳаётнинг   турли   жабҳаларидаги   кенг   кўламли   бунёдкорлик   ишлари,
иқтисодиётни   модернизация   ва   диверсификация   қилиш,   туб   таркибий
ўзгаришлар   жараёни   нақадар   салмоқли   натижалар   бераётгани   2010   йилдаги
ривожланиш   якунлари   мисолида   яна   бир   бор   ўз   исботини   топди.   Бу   борада
эришилган аниқ ютуқ ва муваффақиятларнинг чуқур ва атрофлича таҳлили, шу
асосдаги   муҳим   амалий   хулосалар,   келгусида   эътибор   қаратишимиз   лозим
бўлган   долзарб   масалалар   Прeзидeнтимиз   Ислом   Кaримoвнинг   2011   йил   21
январда   Ўзбекистон   Республикаси   Вaзирлaр   Мaҳкaмaсининг   2010   йилнинг
aсoсий   якунлaри   вa   2011   йилдa   Ўзбeкистoнни   ижтимoий-иқтисoдий
ривoжлaнтиришнинг   энг   муҳим   устувoр   йўнaлишлaригa   бaғишлaнгaн
мaжлисида   сўзлаган   маърузасида   ўзининг   ҳар   томонлама   ҳаққоний   ифодасини
топди. Унда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ўзига хос модели, унинг асосий
тамойиллари   асосида   ишлаб   чиқилган,   ҳар   томонлама   пухта   ўйланган
мамлакатни   ислоҳ   этиш   ва   модернизация   қилишнинг   тадрижий   дастури   изчил
амалга   оширилиши   жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирозининг   республикамиз
иқтисодиёти,   унинг   молия   ва   банк   тизимига   салбий   таъсирини   сезиларли
даражада камайтириш имконини бергани қайд этилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   солиқ   тизими   давлатимиз   ривожланишининг
барча   босқичларида   давлат   бюджетига   зарур   молиявий   ресурсларнинг   келиб
тушишиши,  ижтимоий-иқтисодий  ривожланишни  таъминлаш  бўйича  ўз  олдида
турган   вазифаларни   бажариб   келмоқда.   Солиқ   тизимини   бозор   тамойиллари
асосида   ислоҳ   қилиш   шароитида   солиқ   соҳасидаги   ислоҳатларни   амалга
оширишда   солиқ   муносабатларини   такомиллаштириш,   жисмоний   шахсларнинг
даромадларини   солиққа   тортиш   ва   уларнинг   амал   қилиш   механизмини   илмий
таҳлил   қилиш   муҳим   ва   долзарб   муаммоли   масалалардан   бири   бўлиб
ҳисобланади. 
Давлат   ва   жамият   тараққиётининг   тадрижий   ривожланиш   босқичларида
солиқлар   ва   жисмоний   шахсларни   солиққа   тортиш   муносабатлари   узлуксиз
  2   равишда   такомиллаштириб   борилган.   Ушбу   солиққа   тортиш   муносабатлари
тизимини ҳозирги кун талаблари даражасида янада самаралироқ ташкил этиш ва
амалга   ошириш,   жисмоний   шахслар   томонидан   жисмоний   шахсларни   солиққа
тортиш   тизимидаги   айрим   элементлар   механизмини   мақбул   шартлар   асосида
қабул   қилиш   заруриятини   белгилайди.   Солиқлар   ва   солиққа   тортиш
муносабатларидаги   мана   шундай   муҳим   элементлар   механизмидан   бири,   бу
жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларини солиққа
тортиш механизмидир. 
Жаҳоннинг   ривожланган   мамлакатларида   бўлгани   сингари   Ўзбекистон
Республикасида   ҳам   унинг   фуқаролари,   хорижий   мамлакатлар   фуқаролари
ҳамда   фуқаролиги   бўлмаган   шахслар,   яъни   жисмоний   шахслардан   олинадиган
солиқлар   ва   бошқа   йиғимларнинг   тармоқли   тизими   мавжуд   бўлиб,   бу
даромадлар давлат бюджетининг асосий манбаларидан саналади. 
2012   йил   19   январь   куни   мамлакатимиз   Президенти   Ислом   Каримов
томонидан   2011   йилнинг   асосий   якунлари   ва   2012   йилда   Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузасида
изчиллик   билан   амалга   оширилаётган   солиқ   юкини   камайтиришга   қаратилган
оқилона   солиқ   сиёсати   иқтисодиётдаги   таркибий   ўзгаришларга,   хўжалик
юритувчи   субъектларнинг   ишбилармонлик   фаоллиги   ва   молиявий
барқарорлигини   юксалтиришга   хизмат   қилаётганлиги   эътироф   этилди
«Изчиллик   билан   амалга   оширилаётган,   биринчи   навбатда   солиқ   юкини
камайтиришга   қаратилган   оқилона   солиқ   сиёсати   иқтисодиётдаги   таркибий
ўзгаришларга, хўжалик юритувчи субъектларнинг  ишбилармонлик фаоллиги ва
молиявий барқарорлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 
Хусусан,   2011   йилда   солиқ   юки,   1991   йил   билан   солиштирилганда,   ялпи
ички маҳсулотга  нисбатан  қарийиб 2 баробар  камайиб, 41,2 фоиздан  22 фоизга
тушганини қайд этиш зарур. 
2011 йилда республикамизда иш ҳақи 20,2 фоизга, бюджет ташкилотлари
ходимларининг   иш   ҳақи,   пенсиялар,   нафақа   ва   стипендиялар   миқдори   эса   26,5
  3   фоизга   ўсди.   аҳолининг   реал   даромадлари   йил   мобайнида   23,1   фоизга   ортди.
Айни   пайтда   шунга   эътибор   беришингизни   сўрайман   аҳоли   жами
даромадларининг 47 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинмоқда. 
Кейинги   ўн   йилда   юртимизда   аҳоли   даромадлари   ҳажми   8,1   баробар
ортган   бир   пайтда,   иш   ҳақи,   ижтимоий   кўмакка   муҳтож   тоифаларнинг
даромадлари   миқдорини   жадал   ошириш,   улар   қўллаб   қувватлаш   ва   солиқ
имтиёзлари   бериш   ҳисобидан   аҳолининг   энг   паст   ва   энг   юқори   даромадга   эга
бўлган гуруҳлари ўртасидаги тафовут, бошқача айтганда, даромадларидаги фарқ
коэффиценти   21,1   баробаридан   8,3   баробарига   қисқарди.   Айтиш   керакки,
мустақил   давлатлар   ҳамдўстлиги   мамлакатлари   ва   бир   қатор   иқтисодий
ривожланган давлатлар ўртасида бу коэффицент энг паст кўрсаткичлардан бири
ҳисобланади. 
Юртимизда   ўтган   йиллар   давомида   иш   ҳақи   ва   пенсияларнинг   харид
қобилияти   изчил   ва   барқарор   ўсгани   аҳолининг   ҳаёт   даржаси   ва   сифати   ортиб
бораётганининг яққол тасдиғидир. 
Солиқ   юкини,   биринчи   навбатда,   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъектларидан   олинадиган   солиқ   юкини   сезиларли   даражада   камайтириш
белгиланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ягона
солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилиши режалаштирилмоқда. 
Шу   билан   бирга,   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг
энг паст ставкаси 10 фоиздан 9 фоизга пасайтирилганини қайд этиш лозим. Бу,
аввало,   кам   иш   ҳақи   тўланадиган   ишловчилар   тоифаси   даромадларининг
кўпайишига сезиларли равишда ижобий таъсир кўрсатиши табиийдир» 1
. 
Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози   шароитида   солиқ   тизимини   ислоҳ
килиш   давлатнинг   солиқ   сиёсатига   чамбарчас   боғлиқ   бўлиб,   жисмоний
шахсларнинг   даромадларини   солиққа   тортиш   ва   ҳуқуқий   асосларини   чуқур
ўрганиш   ҳамда   ривожланган   мамлакатлар   илғор   тажрибаси   асосида   солиқ
тизимини   ва   жисмоний   шахсларнинг   даромадларини   солиққа   тортиш
1   И.А.Каримов. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади: 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012
йилда   ўзбекистонни   ижтимоий   иқтисодий   ривожлантиришнинг   устувор   йўналишларига   бағишланган   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – “Халқ сўзи”, 2012 йил 20 январь (№ 14) 2-бет 
 
  4   механизмини   такомиллаштириш   бўйича   чуқур   илмий   изланишлар   олиб
борилиши лозим. 
Солиқ соҳасидаги ислоҳатларни амалга оширишда солиқ муносабатларини
тартибга   солишда   жисмоний   шахсларнинг   даромадларини  солиққа   тортишнинг
таркибий  тузилиши,  ҳуқуқий  асослари,  жисмоний  шахсларнинг   даромадларини
солиққа   тортиш   механизмини   такомиллаштириш   муҳим   ва   долзарб   муаммоли
масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
 
1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини объектив
зарурлиги, ўзига хос хусусиятлари ва Ўзбекистон Республикаси
солиқ тизимида тутган ўрни.
Жисмоний   шахсларни   солиққа   тортишда   жисмоний   шахслар   томонидан
тўланадиган солиқларнинг энг асосийси даромад солиғидир. Жисмоний шахслар
даромадларидан   олинадиган   солиқ   давлат   бюджетига   ўз   вақтида   тўлиқ   келиб
тушиши   давлат   олдида   турган   ижтимоий,   иқтисодий   ва   бошқа   вазифаларни
муваффақиятли   бажаришга,   аҳолининг   ижтимоий   ҳимояга   муҳтож
қатламларини ҳимоялашга хизмат қилади. 
Мамлакатимизда юз берган иқтисодий ўзгаришлар, бозор муносабатларига
асосланган жамиятга ўтиб борилиши даромадга жисмоний шахслар даромадига
солинадиган   солиқнинг   белгиланиши   ва   тўпланишида   ҳам   жиддий   ўзгаришлар
юз беришига сабаб бўлди. Мазкур ўзгаришлар ва ислоҳатларнинг барчаси 2007
йил   23   ноябрда   Қонунчилик   палатаси   томонидан   қабул   қилинган,   2007   йил   30
ноябрда   Сенат   томонидан   маъқулланган,   2007   йил   25   декабрда   Ўзбекистон
Республикасининг   Президенти   И.Каримов   томонидан   тасдиқланган   2008   йил   1
январдан   эътиборан   кучга   кирган   Ўзбекистон   Республикасининг   Солиқ
Кодексида ўз ифодасини топган. 
Жисмоний   шахсларни   солиққа   тортишда   жисмоний   шахсларнинг
даромадига солинадиган солиқнинг объектив зарурлигини бозор иқтисодиётига
ўтиш   шароитидаги   икки   ҳолат   билан   ифодалаш   мумкин:   биринчидан,
  5   давлатнинг   қатор   вазифаларини   маблағ   билан   таъминлаш   зарурлиги,
иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари. 
Давлатнинг   бажарадиган   функциялари   ва   вазифалари   кўп   ва   бозор
иқтисодиёти   ривожлана   бориши   билан   баъзи   ижтимоий   ҳимояланган   бозор
муносабатларига   мос   келмайдиган   вазифалар   йўқола   борса,   янги   вазифалар
пайдо   бўла   бошлайди.   Бозор   иқтисодиётига   ўтиш   даврида   давлатнинг   янги
вазифалари   пайдо   бўлади.   Буларга   бизнинг   республикамизда   кам
таъминланганларга   ижтимоий   ёрдам   кўрсатиш,   бозор   иқтисодиёти
инфратузилмасини   (саноатда,   қишлоқ   хўжалигида,   молия   тизимида)   ташкил
қилиш   киради.   Шу   ерда   давлат   кучли   социал   сиёсат   тадбирларини   амалга
ошириш   учун   пенсионерлар,   нафақахўрлар,   талабалар,   кўп   болали   оналар   ва
бошқаларни   кўпроқ   маблаг   билан   таъминлаш   зарурлигини   англаб   чекланган
товарлар   баҳосидаги   фарқни   бюджет   ҳисобидан   қоплайди   ва   уларга   бошқа
харажатларни   давлат   ҳисобидан   амалга   оширади,   маҳаллаларда   кам
таъминланганларга   моддий   ёрдамлар   ташкил   этади.   Шу   билан   бирга,
Ўзбекистон   давлати   жамият   аъзолари   осойишталигини   сақлаш   мақсадида
ўзининг мудофаа қобилиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга, техника ва ўқ-
дориларга   ҳам   маблағлар   сарфлайди,   қолаверса,   давлат   фуқаролар
хавфсизлигини   сақлаш,   мамлакатда   тартиб   интизом   ўрнатиш,   уни   бошқариш
функцияларини   бажариш   учун   ҳам   кўплаб   маблаг   йўналтиришга   мажбур.
Бундай   харажатларни   амалга   оширишнинг   мажбурийлиги   улар   учун   манба
бўлган солиқларни ҳам объектив зарур қилиб қўяди. 
Қайд   этиш   лозимки,   ҳозирга   қадар   давлатнинг   функцияларини   бажариш
учун лозим бўлган молиявий маблағлар шакллантиришнинг солиқлардан бошқа
усули   жаҳон   амалиётида   қўлланилган   эмас.   Давлат   мавжуд   экан,
молиялаштириш усули сифатида солиқлар ҳам амал қилади. Маълумки, жамият
иқтисодий   ҳаёти   жуда   мураккаб   иқтисодий   ҳодисалардан   иборат.   Ана   шу
мураккаблик   бевосита   солиқларга   ҳам   тегишлики,   бу   ҳолат   солиқларни
иқтисодий моҳиятини теран англашни тақозо этади. 
  6   Солиқлар   молиявий   ресурсларни   давлат   ихтиёрида   тўпланиб   боришини
таъминлайди,   бу   ресурслардан   иқтисодий   ривожланишнинг   умумдавлат,
минтақавий   вазифаларни   ҳал   қилиш,   ишнинг   самарадорлиги   ва   сифатини
рағбатлантириш,   ижтимоий   адолат   тамойилларидан   келиб   даромадларни
тартибга солиш учун фойдаланилади. 
Давлат   солиқларни   давлат   бюджетини   шакллантириш   учун   амалга
киритади,  солиқлар  бирорта  аниқ  харажатларни қоплаш  мақсадига   эга  эмас,  бу
айрим   турдаги   даромадлардан   тушадиган   тушумлардан   амалга   ошириладиган
харажатлар   уларга   боғлиқ   бўлиб   қолишини   олдини   олиш   зарурати   билан
асосланган.   Бироқ   бир   қанча   ҳолларда   умумий  солиқлар   билан  бирга   мақсадли
солиқлар   ҳам   белгиланади,   уларни   амалга   киритилиши   иқтисодий   фаолиятда
ижобий рол ўйнаши мумкин. 
Давлат   бюджети   бу   давлат   пул   маблағларининг   (шу   жумладан   давлат
мақсадли   жамғармалари   маблағларининг)   марказлаштирилган   жамғармаси
бўлиб,   унда   даромадлар   манбалари   ва   улардан   тушумлар   миқдори,   шунингдек,
молия   йили   мобайнида   аниқ   мақсадлар   учун   ажратиладиган   маблағлар   сарфи
йўналишлари ва миқдори акс эттирилади. 
Кўпгина   давлатларда   давлат   бюджети   даромадларини   асосий   қисмини
солиқлар ва йиғимлар ташкил этади. Масалан, АҚШ да давлат бюджетининг 91
фоизи,   Францияда   96   фоиз,   Россияда   92   фоиз,   Германияда   82   фоиз   ва
Ўзбекистон Республикасида ўртача 95 фоизни солиқлар ташкил этади. 
Жисмоний   шахслардан   ундириладиган   солиқлар   таркибида   жисмоний
шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг   салмоғи   анча   юқоридир.   Давлат
бюджетининг   даромадлар   қисмидаги   улуши   юқори   бўлган   сабабли   ҳам,   бу
солиқ тури солиқ тизимида муҳим ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. 
Хўжалик   юритувчи   субъектлар   ва   аҳолига   солиқ   имтиёзларининг   ошириб
борилишига   қарамай   амалга   оширилган   изчил   солиқ   сиёсатининг   самараси
ўлароқ, давлат бюджети даромадларидаги солиқлар ҳажмининг ошиб боришига
эришилди. 
  7   1-
жадвал  Давлат бюджети даромадлари таркиби 
Даромадларнинг турлари  2010 й.  2011 й.  2012  
млрд. сўм %  млрд. 
сўм.  %  млрд. 
сўм.  % 
Мақсадли фондларсиз 
даромадларнинг турлари  13116,4  100  16178, 5  100  20614,1  100 
1. Бевосита солиқлар  3420,6  26,0 4238,7  26,2  5196,4  25,2 
2. Билвосита солиқлар  6973,8  53,3 8656,8  53,5  11187,8  54,2 
3. Ресурс тўловлари ва 
мулк солиғи  1974,1  15,0 2308,9  14,3  2746,4  13,3 
4. Бошқа даромадлар  747,8  5,7  974,1  6,0  1483,5  7,2 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари. 
Жадвал   маълумотларидан   кўриниб   турибдики   давлат   бюджетига   бевосита
солиқлардан тушум  2010 йилда 3420,6 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2011
йилда   ушбу   солиқлардан   тушум   4238,7   млрд.   сўмни   ташкил   қилган.   Уларнинг
давлат   бюджети   даромадлари   таркибидаги   салмоғи   2010   йилда   26,0   фоизни
ташкил   қилган   бўлса,   2011   йилда   26,2%ни   ташкил   этган.   Бевосита   солиқлар
тадбиркорлик   субъектлари   ва   жисмоний   шахслардан   тўғридан-тўғри
ундириладиган   солиқларни   ўз   ичига   олиб   кейинги   йилларда   ушбу   туркум
солиқлар   бўйича   солиқ   ставкаларининг   пасайтирилганига   қарамасдан,   солиқ
базасининг   кенгайиши   ҳисобига   давлат   бюджети   даромадлари   ҳам   ортиб
бормоқда. 
Давлат   бюджети   ортиғи   билан   бажарилди,   кўзда   тутилган   дефицит   ўрнига
ялпи   ички   маҳсулотга   нисбатан   1,5   фоиз   миқдорида   профицитга   эришилди.
Пухта   ўйланган   қатъий   пулкредит   сиёсатини   изчил   олиб   бориш   туфайли
инфляцияни кўзда тутилган прогноз кўрсаткичлари чегарасида, яъни йиллик 7,8
фоиз даражасида сақлаб қолишга эришилди.   2
 (2-жадвал) 
2   И.А.Каримов.  «Мамлакатимизни  модернизация  қилиш  ва  янгилашни  изчил  давом    эттириш-   давр  талаби»  -Т.:     Халқ   сўзи,  2009  йил.,  14
февраль,  1б   2
  И.А.Каримов. «Асосий  вазифамиз-ватанимиз  тараққиёти  ва  халқимиз  фаровонлигини  янада  юксалтиришдир» -Т.:    Халқ  сўзи,
2010 йил., 30 январ, 
  8   2009 йилдa Ўзбeкистoндa ялпи ички мaҳсулoтнинг ўсиши 8,1 фoизни тaшкил
eтди.   Сaнoaт   мaҳсулoтлaри   ишлaб   чиқaриш   9,0   фoизгa   кўпaйди,   қишлoқ
xўжaлигидaги ўсиш 5,7 фoизни тaшкил eтди, чaкaнa сaвдo aйлaнмaси 16,6 фoиз,
aҳoлигa пуллик xизмaт кўрсaтиш 12,9 фoизгa oшди 3
. 
2-
жадвал Давлат бюджети камомади (ЯИМга нисбатан % 
ҳисобида) 4  
Кўрсаткич
лар  2000
йил  2001
йил  2002
йил  2003
йил  2004
йил  2005
йил  2006
йил  2007
йил  2008
йил  200
9
йил  2010
йил  2011
йил 
Дефицит (-)
Профицит(+
)  -1,0  -1,0  -0,8  -0,4  -0,4  +0,
1  +0,
5  +1,
1  +1,
5  +0,2 +0,3  +0,
3 
 
Таҳлил   қилинаётган   даврнинг   якунларига   кўра,   2009   йилда   давлат
бюджетининг   даромадлар   қисмида   тўғри   солиқлар   2769,2   млрд.   сўмни   ташкил
этди.   Шундан,   юридик   шахслардан   олинадиган   фойда   солиғи   542,4   млрд.   сўм,
савдо   ва   умумий   овкатланиш   корхоналари,   шу   жумладан   микрофирмалар   ва
кичик корхоналар учун ягона солик тўлови 222,4 млрд. сўм, микрофирмалар ва
кичик   корхоналар   учун   ягона   солик   тўлови   256,0   млрд.   сўм,   жисмоний
шахсларнинг   даромад   солиғи   1281,6   млрд.   сўм,   юридик   ва   жисмоний
шахслардан   тадбиркорлик   фаолияти   айрим   турлари   бўйича   олинадиган   катъий
белгиланган   солиқ   108,6   млрд.   сўм,   ободонлаштириш   ва   ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи 358,2 млрд.сўмдан иборат. 
Давлат бюджети камомадини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ва уни
инфляциясиз   манбалар   ҳисобидан   чегаравий   даражада   молиялаштиришга   амал
қилиш иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига эришишга, инфляцияга қарши
тартибга   солиш   бўйича   чора-тадбирларни   амалга   оширишга   ва   инфляцион
жараёнларни бошқаришга олиб келди. 
3   -бет 
4   http    ://    www    .   mf    .   uz     – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари 
  9   Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда жисмоний шахсларнинг
меҳнатга   ҳақ   тўлаш   шаклидаги   даромадларини   солиққа   тортишда   жисмоний
шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   бевосита   (тўғри)   солиқлар   таркибида
катта улушни ташкил этади (3-жадвал). 
Солиқ-бюджет   сиёсатини   амалга   ошириш   ва   унинг   иқтисодий   ўсишига
таъсирининг   муҳим   воситаси   солиқлардир.   Солиқ   сиёсати   истеъмол,   ишлаб
чиқаришга ва инвестицияларга бевосита таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда давлат
бюджети   даромадларининг   90   фоиздан   ортиғи   солиқ   тушумлари   ҳисобига
шаклланади. 
 
2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини
иқтисодий моҳияти ва меъёрий-хуқуқий асослари.
Ўзбекистон   Республикасида   жисмоний   шахсларнинг   даромадига
солинадиган   солиқ   дастлаб   1924-1925   йилларда   шаҳар   аҳолисидан   даромад
солиғи   олиниши   лойиҳалаштирилди   ва   тўғри   солиқ   тури   сифатида   жорий
этилди.  Мустақилликдан   олдинги  даврларда   аҳоли  асосий  даромадлари   манбаи
иш   ҳақи   бўлганлиги,   иш   ҳақи   камлиги   туфайли,   аҳоли   даромадларининг   бир
хиллиги   ва   табақалашмаганлиги   туфайли   жисмоний   шахслардан   олинадиган
солиқлар   фуқаролар   кўпчилик   қатламлари   манфаатларига   дахл   қилмас,
прогрессив   солиқ   солиш   таъсири   сезилмас   эди.   Даромад   солиғи   аҳоли
даромадларининг   6-6,8   фоизини   ташкил   этарди.   Солиқ   бўйича   асосий   оғирлик
корхоналар зиммасига юкланган эди. 
«Солиқ» тушунчаси ўзининг илдизлари билан асрлар ичра маълум бўлиб,
давлат   хазинасига   ундириладиган   ҳар   хил   тушумлар   кўринишда   бўлган.
Қадимда   давлатни   молиялаштириш   механизмлари   пайдо   бўлаётган   бир   даврда,
солиқлар   давлатнинг   пайдо   бўлиши   ва   ундаги   жамиятнинг   синфларга
бўлинишида муҳим иқтисодий муносабат сифатида юзага келган. Солиқларнинг
ҳозирги   кундаги   ўрни   эса   ҳуқуқий   онг,   иқтисод,   давлат   назорат   тизимининг
юқори   даражадаги   ривожланиши   натижасида   пайдо   бўлган.   Жисмоний
шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш илк бор қадимги Грецияда жорий
  10   этилган бўлиб, қадимги Грецияда солиққа тортиш Ўрта Осиёда қабул қилинган
солиққа тортишдан фарқ қилган. Қадимги Грецияда солиқлар даромад солиғи ва
эҳсонлардан иборат бўлган. Даромад солиғи даромаднинг ўндан ёки йигирмадан
бири   ҳажмидан   ундирилган,   мазкур   маблағлар   жамоат   мақсадлари   учун
сарфланган. Грек шаҳри кенгаши бўлғуси йирик харажатлар қилиниши олдидан
даромадларининг   фоиз   ажратмаларини   белгилаган.   Амалдаги   солиққа
тортишнинг   зиддиятли   томони   шунда   эдики,   Афинада   озод   фуқароларни
бевосита   солиққа   тортиб   бўлмайди   деб   ҳисоблашган,   чунки   озод   фуқаролар
бевосита   солиқларни   тўлаши   керак   эмас,   улар   кўнгилли   равишда   солиқ
тўлашади   деган   фикр   мавжуд   бўлган,   бу   ҳолат   фуқаролар   ушбу   тоифасининг
имтиёзларидан бири деб ҳисобланган. 
Жисмоний   шахслар   даромад   солиғи   ҳозирги   замон   давлатларида   мавжуд
бўлган   асосий   солиқлардан   саналади.   У   XVIII-XIX   асрларда   аҳолининг   турли
табақалари   даромад   турлари   ва   миқдори   ўртасида   катта   фарқлар   юзага   кела
бошлаган пайтда пайдо бўлган. Жисмоний шахслар даромад солиғининг жорий
этилиши солиқ ислоҳатлари билан бевосита боғлиқдир. 
Ўзбекистон   Республикаси   солиқ   сиёсатининг   ҳуқуқий   асослари   давлат
мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб яратила бошлаган. Ўзбекистон
Республикасининг   1991   йил   31   августдаги   “Ўзбекистон   Республикасининг
давлат   мустақиллиги   тўғрисида”   ги   қонунда   Ўзбекистон   Республикаси   бундан
буён ўзининг мустақил молия-солиқ сиёсатини олиб бориши кўрсатилиб ўтилди.
Давлатнинг   солиқ   сиёсати   асоси   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясида
ҳам ўз ифодасини топган. 
Ўзбекистон   давлат   мустақиллигини   қўлга   киритганидан   кейин   ва   бозор
муносабатлари   ривожлана   бориши   билан   жисмоний   шахслардан   олинадиган
даромад   солиғи   ҳам   жамиятда   юз   бераётган   ўзгаришларга,   энг   аввало
даромадлар   миқдори   бўйича   аҳолининг   тез   суръатлар   билан   табақалашиб
бораётганлигига,   тадбиркорликка   кенг   йўл   очилиши   туфайли   даромадлар
миқдори   ва   манбаларини   кескин   кенгайиб   бораётганлигига,   аҳамиятига,
  11   ижтимоий   ҳимояга   муҳтож   қатламларини   юзага   келаётгани   каби   янги
ҳодисаларга мослаша борди. 
Ўзбекистон   Республикасининг   1991   йил   15   февралдаги   “Ўзбекистон
фуқаролари,   хорижий   фуқаролар   ва   фуқаролиги   бўлмаган   шахслардан   даромад
солиғи   тўғрисида”   ги   Қонунда   даромад   миқдорига   қараб   прогрессив   солиқ
олиш, кўп даромад олувчи шахслардан кўп солиқ олингани ҳолда кам даромадли
шахсларни,   аҳолини   ижтимоий   ҳимоя   қилиш,   солиқ   соҳасида   енгилликлар
беришга   қаратилган   йўл   тутилди.   Бу   қонун   қабул   қилиниши   солиқларнинг
ҳуқуқий   асосини   янада   мустаҳкамлади   ва   вақт   ўтиши   билан   иқтисодий
ислоҳатлар ривожлана борган сари такомиллашиб борди. 
Аммо   жисмоний   шахслардан   солиқлар   олиш   тўғрисидаги   қонунларнинг
кўплиги,   бу   соҳадаги   қоидаларни   турли   қонун   ҳужжатларида   тарқоқ   ҳолда
эканлиги,   айрим   ҳолларда   улар   ўртасида   муайян   зиддиятларни   учраб   туриши
аҳоли учун муайян камчиликларни вужудга келтирар, айрим ҳолларда солиқдан
бўйин товлаш учун имконият яратар эди. 
90-йилларнинг   биринчи   ярмида   давлат   молияси   соҳасида   ўта   кескинлик
ҳукм   сурган   пайтда   солиқ   тизими   фискал   вазифани   бажарига   йўналтирилган
эди.   Бу   давр   солиқлар   миқдорининг   кўплиги   солиқ   ставкаларининг   юқорилиги
билан   белгиланиб,   жуда   катта   солиқ   имтиёзлари   ҳам   қўлланилган.   Солиқ
тизимидаги муайян ўзгаришлар 1997-1998 йилларда кузатилди, яъни Ўзбекистон
Республикаси   Солиқ   Кодекси   амалга   киритилиб,   жисмоний   шахсларнинг
даромадига   солинадиган   солиқни   ҳисоблаш   механизми   ва   бюджетга   тўлаш
тартиби бўйича аниқ тушунарли ҳолатда хуқуқий асос яратилди. 
Мамлакатимизнинг   бозор   иқтисодиёти   томон   ривожланиши   даражаси
ривожланган   мамлакатлар   илғор   тажрибасини   тўлароқ   ҳисобга   олиш   ҳамда
солиқ   қонунларини   ихчамлаштириш,   такомиллаштириш   мақсадларида   янги
Солиқ   Кодекси   лойиҳаси   ишлаб   чиқилди   ва   умумхалқ   муҳокамасидан   кейин
1997   йил   24   апрель   куни   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   томонидан
қабул   қилиниб,   1998   йил   1   январдан   амалга   киритилди.   Солиқ   Кодексининг
қабул   қилиниши   солиқ   сиёсатини   давлат   томонидан   амалга   оширишда   катта
  12   аҳамиятга   эга   бўлди.   2000   йилдан   бошлаб   солиқ   сиёсатини   амалга   оширишда
янги   даврни   ажратиш   мумкинки,   у   солиқ   тизимини   Солиқ   Кодекси   доирасида
тизимлаштириш ва унинг эркинлаштирилиши билан боғлиқ. Жисмоний шахслар
даромад солиғининг энг юқори ставкаси 45 дан 22 фоизга камайтирилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Солиқ   Кодекси   илк   бор   1998   йил   1   январдан
амалга   киритилган   бўлиб,   аввал   амал   қилган   ва   солиқ   солиш   жараёнини
бошқарадиган   меъёрларни   тизимлаштириш   имконини   берди   ва   ўша   пайт   учун
ягона қонунчилик базаси яратди. 
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон
ва   қарорлари   қабул   қилиндики,   улар   иқтисодиётни   эркинлаштириш,   солиқ
қонунчилиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш
механизми,   бюджетга   тўлаш   тартибини   такомиллаштиришга   қаратилди.
Шунингдек,   улар   1998   йил   1   январдан   амалга   киритилган   Солиқ   Кодекси
муттасил   бойитиб   борди.   Бундан   ташқари,   ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг   жадаллашуви,   хусусий   секторнинг   кенгайиши   ва
тадбиркорлик   субъектлари   ҳамда   фуқароларнинг   ҳуқуқий   саводхонлигининг
ўсиши   Солиқ   Кодексининг   янги   тахрирдаги   лойиҳасини   ишлаб   чиқиш
заруратини келтириб чиқарди. 
Шу   муносабатда,   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом
Каримовнинг   Олий   Мажлис   палаталарининг   қўшма   йиғилишида   белгилаб
берган   устуворликларга   мувофиқ,   Республикамиз   ҳукумати   2005   йилда   Солиқ
Кодекси   лойиҳасини   устида   ишлашни   бошлади.   Ушбу   ҳужжат   2008   йилнинг   1
январидан   кучга   кирди.   Янги   таҳрирдаги   Солиқ   Кодекси   амалдаги   кодексни
сифат   жиҳатидан   такомиллаштириш   ва   кенгайтириш,   шунингдек   солиқ   солиш
масалаларини   тартибга   солувчи   барча   амалдаги   меъёрлар   ва   низомларни
такомиллаштириш ва тизимлаштириш йўли билан ишлаб чиқилди. 
Мазкур Солиқ кодекси тўғри таъсир қилувчи қонун ҳужжати бўлиб, эски
таҳрирдаги   олдинги   Солиқ   кодексидан   сезиларли   фарқ   қилади.   Бу   шуни
англатадики, айнан шу Солиқ кодекси олдин амалдаги кўп сонли йўриқномалар,
тартиблар   ва   низомлар   ўрнига   солиқ   солиш   тизимини   меъёрий   бошқариш
  13   вазифасини   бажаради.   Янги   Солиқ   кодексининг   бевосита   таъсир   кўрсатувчи
ҳужжат   сифатида   жорий   этилиши   солиқ   қонунчилигининг   барқарорлигини   ва
аниқлигини   таъминлаш   орқали   иқтисодиётни   янада   ривожлантиришга
кўмаклашади. 
Жисмоний   шахсларни   солиққа   тортиш   тизимида   марказий   бўлиб
жисмоний шахсларни даромадларини солиққа тортиш ҳисобланади. Юртимиз ва
хорижий   мамлакатларнинг   иқтисодиёти   тарихий   ривожланишида   жисмоний
шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   кўпдан   буён   анънавий   солиқ   бўлиб
келмоқда.   Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   ставкасининг
пасайиши,   яъни   энг   юқори   солиқ   ставкаси   45%   дан   22%   гача   туширилиши   ва
доимий   равишда   солиққа   тортиш   базасининг   кенгайиши   билан   олиб
борилмоқда.   Шу   билан   бир   қаторда   солиқ   тўлаш   манбасига   тўлиқ   асосли
равишда   фақат   ишчи   ва   хизматчилардан   ундириладиган   даромад   солиғигина
эмас,   балки   у   билан   бирга   мулкий   даромадлар   ва   бошқа   фаолиятдан   олинган
даромадлари ҳам кирмоқда. 
Мамлакатимизда   аҳолини   самарали   муҳофаза   қилишга   йўналтирилган
мақсадли   чоратадбирлар   ҳамда   юқори   иқтисодий   ўсиш   ва   бандлик   суръатлари
аҳоли фаровонлигини оширишни таъминламоқда. 
Аҳоли   реал   даромадларининг   ошишида   асосий   омил   бўлиб,
макроиқтисодий   шароитнинг   қулайлиги,   иқтисодий   ўсишнинг   тез   суръатларда
ошиши,   инфляциянинг   сезиларли   даражада   пасайганлиги,   иқтисодиётдаги
таркибий   ўзгаришлар   ва   аҳолини   аниқ   ижтимоий   ҳимоя   қилишнинг
кучайганлиги ҳисобланади. 
Аҳоли   даромадлари   асосан   пул   даромадлари   ва   натурал   шаклдаги
даромадлардан   ташкил   топади.   Бозор   муносабатлари   ривожланиб   борган   сари
аҳоли пул даромадларининг салмоғи сезиларли даражада ошиб, унинг таркибий
тузилиши ҳам такомиллашиб боради. 
Иш   ҳақи   ва   аҳоли   реал   даромадларининг   аҳамиятли   даражада   ўсиши
миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланиши билан бир қаторда
ташқи   савдо   ва   экспорт   соҳасидаги   фаолиятнинг   самарадорлигига   ҳам   боғлиқ.
  14   Аҳoлининг   рeал   дарoмадлари   2009   йил   давoмида   26,5   фoизга   кўпайгани,   иш
ҳақи,   пeнсия   ва   нафақаларнинг   ўсиши   2009   йилда   ўрта   ҳисoбда   40   фoизни
ташкил этгани бунинг тасдиғидир. 
Сўнгги   йилларда   иш   ҳақи,   пeнсия,   стипeндия   ва   нафақалар   миқдoрини
oшириш,   жисмoний   шаxслар   дарoмадидан   oлинадиган   сoлиқ   ставкаларини
камайтириш,   инфляция   даражасини   пасайтириш   бўйича   кўрилган   чoра-
тадбирлар натижасида аҳoлининг ялпи ва рeал дарoмадлари сeзиларли равишда
oшди,   унинг   xарид   қoбилияти   барқарoр   суръатда   ўсиб   бoрмoқда.   Жумладан,
2009   йилда   2000   йилга   нисбатан   ўртача   иш   ҳақи   28,5   барoбар,   пeнсияларнинг
ўртача   миқдoри   қарийб   18   барoбар,   аҳoли   жoн   бoшига   нисбатан   пул
дарoмадлари эса 12 барoбар oшди 5 6
. 
2010   йилда   ҳам   иш   ҳақини   камида   30   фoизга,   рeал   дарoмадларни   эса   23
фoизга   oшириш   мўлжалланмoқда.   Аҳoлининг   узoқ   муддатли   фoйдаланишга
мўлжалланган санoат тoварларини xарид қилиш бўйича xаражатлари сeзиларли
даражада ўсди 7
. 
Бундай   шарoитда   аҳoлининг   ўсиб   бoраётган   тўлов   қoбилияти   билан
мамлакатимиз   кoрxoналарида   ишлаб   чиқарилаётган   истеъмол   тoварлари  ҳажми
ўртасида ички бoзoрда мутанoсибликни таъминлаш, бундай маҳсулoтлар турини
кенгайтириш,   бoзoрларимизни   улар   билан   ишoнчли   тарзда   тўлдириб   бoриш
алoҳида   аҳамият   касб   этади .   Чунки,   аҳолининг   турмуш   фаровонлиги   кўп
жиҳатдан   унинг   озиқ-овқат   маҳсулотлари   билан   таъминланганлик   даражасига
боғлиқ   бўлади.   Мазкур   масалани   ҳал   этишда   ушбу   маҳсулотларни   ишлаб
чиқариш   учун   кенг   имкониятлар   яратиш,   деҳқон   ва   фермер   хўжаликлари
фаолиятларидан янада самарали фойдаланиш зарур бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида солиқ
муносабатларини   такомиллаштириш,   жумладан,   жисмоний   шахсларнинг
даромадларини   солиққа   тортиш   ва   унинг   иқтисодий   моҳиятини,   ўзига   хос
хусусиятларини илмий жиҳатидан ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 
5   И.А.Каримов. «Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» -Т.:  Халқ сўзи, 2010 йил., 30
январ, 
6   -бет 
7   И.А.Каримов. «Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» -Т.:  Халқ сўзи, 2010 йил., 30
январ, 2-бет 
  15   2007   йил   23   ноябрда   Қонунчилик   палатаси   томонидан   қабул   қилинган,
2007   йил   30   ноябрда   Сенат   томонидан   маъқулланган,   2007   йил   25   декабрда
Ўзбекистон Республикасининг Президенти  И.Каримов томонидан тасдиқланган
2008   йил   1   январдан   эътиборан   кучга   кирган   Ўзбекистон   Республикасининг
Солиқ  Кодексининг   167-моддасида   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад
солиғи тўловчиларга қуйидагича таъриф берилган: 
«Солиқ   солинадиган   даромадга   эга   бўлган   жисмоний   шахслар   жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилардир» 8
 
Шунингдек,   2008   йил   1   январдан   эътиборан   кучга   кирган   Ўзбекистон
Республикасининг   Солиқ   Кодексининг   172-моддасида   меҳнатга   ҳақ   тўлаш
тарзидаги   даромадлар   қуйидагича   баён   этилган   “Меҳнат   шартномаларига   ёки
ишлар   бажариш   ва   хизматлар   кўрсатиш   предмети   бўлган   фуқаролик-ҳуқуқий
тусдаги   шартномаларга   мувофиқ   жисмоний   шахсларга   ҳисобланадиган   ва
тўланадиган   барча   тўловлар   меҳнатга   ҳақ   тўлаш   тарзидаги   даромадлар   деб
эътироф этилади” 9
 
Жисмоний   шахслар   даромадларидан   олинадиган   солиқ   тушумлари
миқдорига,   тўловчилар   доирасига,   солиққа   тортиладиган   даромад   турларига
кўра, энг аҳамиятга молик тўғри солиқлардан биридир. 
Ўзбекистон   Республикаси   фуқаролари,   чет   давлатлар   фуқаролари,
шунингдек   фуқаролиги   бўлмаган   шахслар   жисмоний   шахслар   деб   эътироф
этилади. 
Мамлакатимизда   аҳолининг   иш   ҳақи   шаклидаги   даромадларини   солиққа
тортиш  2007  йил  23  ноябрда   Қонунчилик  палатаси  томонидан  қабул   қилинган,
2007   йил   30   ноябрда   Сенат   томонидан   маъқулланган,   2007   йил   25   декабрда
Ўзбекистон Республикасининг Президенти  И.Каримов томонидан тасдиқланган
2008   йил   1   январдан   эътиборан   кучга   кирган   Ўзбекистон   Республикасининг
Солиқ   Кодекси   ва   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ҳар   йилги
“Ўзбекистон   Республикасининг   йиллик   асосий   макроиқтисодий   кўрсаткичлари
8  Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси.-Т.: Адолат, 2011 й.- 154- бет 
9  Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси.-Т.: Адолат, 2011 й.- 158- бет 
  16   прогнози   ва   Давлат   бюджети   параметрлари   тўғрисида”ги   қарорлари   асосида
олиб борилади. 
  17   3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини
тўловчилар таркиби ва солиқ солиш объектини аниқлаш тартиби.
Президентимиз   2011   йил   якунларини   баҳолашда   аввало   мамлакатимиз
иқтисодиётининг   юқори   барқарор   ўсиш   суръатлари   ва   макроиқтисодий
мутаносиблиги   сақланиб   қолаётганини   қайд   этиш   зарурлигини   таъкидлади.
Дарҳақиқат,   жамиятдаги   ижтимоий,   иқтисодий   ва   бошқа   барча   муаммоларни
ҳал   қилишнинг   асосий   йўли   –   бу   миллий   иқтисодиётнинг   барқарор
ривожланиши   ва   юксалишга   эришишдир.   Аҳоли   фаровонлигининг   ошиб
бориши   ҳам   пировард   натижада   иқтисодий   ўсиш   даражаси   ва   суръатларига
боғлиқ.   Иқтисодий   ўсиш   бевосита   ялпи   ички   маҳсулот   ҳажмининг   мутлақ   ва
аҳоли   жон   бошига   кўпайиши   ҳамда   иқтисодий   ресурслар   харажатларнинг   ҳар
қайси   бирлиги   ҳисобидан   ўсиши,   сифатининг   яхшиланиши   ва   таркибининг
такомиллашувида ўз ифодасини топади. Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлақ ҳажми
ёки   аҳоли   жон   бошига   реал   ЯИМ   миқдорининг   ортиши   асосида   ўлчаш   унинг
қандай   мақсадда   амалга   оширилаётганига   боғлиқ   бўлади.   Одатда   бирон-бир
мамлакатнинг   иқтисодий   ўсишини   ЯИМ   мутлақ   ҳажмининг   ортиши   асосида
ўлчаш, унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ
миқдорининг   ортиши   орқали   ўлчаш   эса   мамлакатдаги   турмуш   даражасини
таққослашда   қўлланади.   Мамлакатимизда   олиб   борилаётган   кенг   қамровли
иқтисодий ислоҳотлар натижасида 1996 йилдан бошлаб олдинги йилга нисбатан,
2001   йилдан   бошлаб   эса   1991   йилдаги   даражага   нисбатан   ЯИМ   ҳажмининг
барқарор   равишда   ўсишига   эришилди.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози
таъсирида юзага  келган муаммо ва қийинчиликларга  қарамай, 2008 йилда ялпи
ички   маҳсулотнинг   ўсиш   суръатлари   9   фоизни,   2009   йилда   8,1   фоизни,   2010
йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. 
Солиқ   солинадиган   даромадга   эга   бўлган   жисмоний   шахслар   жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилардир. 
Жисмоний шахсларнинг  – Ўзбекистон   Республикаси  норезидентларининг
даромадларига   солиқ   солинади,   бундан   Ўзбекистон   Республикасидаги   солиқ
  18   солинадиган   доимий   муассаса   билан   боғлиқ   бўлмаган   манбалардан   олинган
Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари мустасно. 
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари солиқ солиш объектидир: 
1.Ўзбекистон   Республикаси   резидентларининг   Ўзбекистон
Республикасидаги ва ундан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари. 
2.Ўзбекистон   Республикаси   норезидентларининг   Ўзбекистон
Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган
солиқ   солинадиган   даромадлар   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад
солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди. 
Солиқ   солинадиган   база   жами   даромаддан   келиб   чиқиб,   солиқ   солишдан
озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади. 
Агар   солиқ   тўловчининг   даромадидан   унинг   ихтиёрига   кўра,   суд   ёки
бошқа   органларнинг   қарорига   биноан   бирон   бир   ушлаб   қолишлар   амалга
оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ солинадиган базани камайтирмайди. 
Жисмоний   шахснинг   чет   эл   валютасида   ифодаланган   даромадлари
даромадлар   амалда   олинган   санада   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки
томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.
Жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради: 
1)   Меҳнатга   ҳақ   тўлаш   тарзидаги
даромадлар. 2) Мулкий даромадлар. 
3) Моддий наф тарзидаги даромадлар. 
4) Бошқа даромадлар. 
Меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш 
предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний
шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш 
тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради: 
Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига қуйидагилар киради:
  19   1) Йиллик   иш   якунлари   бўйича   мукофот,   бир   йўла   бериладиган
мукофотлар. 
2) Юридик   шахснинг   мукофотлаш   тўғрисидаги   қоидасида
назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар. 
3) Касб   маҳорати,   мураббийлик   учун   тариф   ставкаларига   ва
маошларга устамалар. 
4) Таътилга ҳар йилги қўшимча ҳақлар. 
5) Кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар. 
6) Рационализаторлик таклифи учун тўлов. 
Меҳнатга  ҳақ  тўлаш  тарзида  даромадга  киритиладиган  
компенсация  тўловлари (компенсациялар) жумласига қуйидагилар киради: 
1) Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан
боғлиқ қўшимча тўловлар. 
2) Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   томонидан
тасдиқланадиган   касблар   ва   ишлар   рўйхати   бўйича   оғир,   зарарли,   ўта   зарарли
меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар. 
3) Технологик   жараён   жадвалида   назарда   тутилган   тунги   вақтда,   иш
вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган)  кунларида
ишлаганлик   учун   тариф   ставкаларига   ҳамда   маошларга   устамалар   ва   қўшимча
тўловлар. 
4) Кўп   сменали   режимда   ишлаганлик,   шунингдек   бир   неча   касбда,
лавозимда   ишлаганлик   ва   хизмат   кўрсатиш   доирасини   кенгайтирганлик   учун
устамалар ва бошқа шу каби олинган суммалар. 
Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга қуйидагилар киради: 
1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдаги (ҳар йиллик) ва қўшимча
таътилларга   ҳақ  тўлаш,   фойдаланилмаган   навбатдаги   (ҳар  йиллик)   ва   қўшимча
таътиллар   учун   компенсация,   ўсмирларнинг   имтиёзли   соатларига,   оналар
болани   овқатлантириши   учун   ишда   бериладиган   танаффусларга,   шунингдек
тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш. 
  20   2) Асосий иш ҳақи қисман сақланиб қолган ҳолда мажбурий таътилда
бўлган ходимларга бериладиган тўловлар. 
3) Донор   ходимларга   кўрикдан   ўтиш,   қон   топшириш   ва   қон
топширилган   ҳар   бир   кундан   кейин   бериладиган   дам   олиш   кунлари   учун   ҳақ
тўлаш. 
4) Ўзбекистон   Республикаси   Меҳнат   кодексига   мувофиқ   давлат   ёки
жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш. 
5) Қишлоқ   хўжалиги   ва   бошқа   ишларга   жалб   қилинадиган
ходимларнинг   асосий   иш   жойи   бўйича   сақлаб   қолинадиган   иш   ҳақи   ва   бошқа
шу каби тўланадиган тўловлар. 
Жисмоний   шахсларнинг   мулкий   даромадлари   таркибига
қуйидагилар киради: 1) Фоизлар. 
2) Дивидендлар. 
3) Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар. 
4) Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган
мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. 
5) Саноат   мулки   объектларига   берилган   патент   (лицензия)   сотилган
тақдирда,   патент   (лицензия)   эгаси   бўлган   жисмоний   шахс   сотишдан   олган
даромад. 
6) Роялти. 
7) Қимматли   қоғозларни   реализация   қилишдан   тушган   даромадлар   ва
юридик шахсларнинг  устав фондидаги  (устав капиталидаги)  улушини (пайини)
реализация қилишдан олинган даромадлар. 
8) Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий
корхона   мулкдори   ҳамда   фермер   хўжалиги   бошлиғи,   хусусий   амалиёт   билан
шуғулланувчи нотариус ихтиёрида қоладиган фойда суммаси. 
Солиқ   тўловчи   томонидан   моддий   наф   тарзида   олинадиган   даромадлар
қуйидагилардир: 
1) Юридик   шахс   томонидан   жисмоний   шахс   манфаатларини   кўзлаб,
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш. 
  21   2) Совғалар,   текин   берилган,   шу   жумладан   ҳадя   қилиш   шартномаси
асосида   берилган   товарлар,   солиқ   тўловчининг   манфаатларини   кўзлаб,
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати. 
3) Товарларнинг   (ишларнинг,   хизматларнинг)   ходимларга   реализация
қилинадиган   нархи   ва   шу   товарларнинг   (ишларнинг,   хизматларнинг)   ҳисоблаб
чиқарилган қиймати ўртасидаги салбий тафовут. 
4) Қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё,
автомобиль   транспорти   ва   шаҳар   электр   транспортида   юриш   бўйича
бериладиган имтиёзлар суммаси. 
5) Жисмоний   шахснинг   юридик   шахс   олдидаги   қарзининг   юридик
шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари. 
6) Иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб
қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар. 
Солиқ   тўловчи   юридик   шахсдан   товарлар   (ишлар,   хизматлар)   олган
тақдирда,   ушбу   товарларнинг   (ишларнинг,   хизматларнинг)   қиймати   уларни
олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Жисмоний   шахсларнинг   бошқа   даромадлари   жумласига   қуйидагилар
киради: 
1) Давлат   ижтимоий   суғуртаси   бўйича   нафақалар,   ишсизлик
нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар. 
2) Стипендиялар. 
3) Жисмоний   шахсларга   хайрия   ва   экология   жамғармаларининг
маблағларидан кўрсатиладиган моддий ёрдам. 
4) Донорлик учун пул мукофотлари. 
5) Алиментлар. 
6) Ҳайвонларни   (қорамол,   парранда,   мўйнали   ва   бошқа   ҳайвонларни,
балиқ   ва   бошқаларни)   тирик   ҳолда   ҳамда   уларни   сўйиб,   маҳсулотларини   хом
ёки   қайта   ишланган   ҳолда,   ипак   қурти,   чорвачилик,   асаларичилик   ва
деҳқончилик   маҳсулотларини   табиий   ва   қайта   ишланган   ҳолда   сотишдан
олинган даромадлар. 
  22   7) Жисмоний   шахслардан   текин   (шу   жумладан   ҳадя   шартномалари
бўйича) олинган молмулк ёки мулкий ҳуқуқлар қиймати. 
8) Мусобақаларда,   кўрикларда,   танловларда   совринли   ўринлар   учун
бериладиган совринлар, пул мукофотлари. 
9) Ютуқлар. 
10) Грантлар,   шу   жумладан   чет   давлатлар   грантлари   бўйича   олинган
суммалар. 
11) Жамғариб   бориладиган   мажбурий   пенсия   бадаллари,   улар   бўйича
олинган   фоиз   тарзидаги   ва   бошқа   даромадлар,   жамғариб   бориладиган   пенсия
тўловлари. 
12) Яратилган   фан,   адабиёт   ва   санъат   асарлари   (предметлари)   учун
жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар. 
13) Ўзбекистон   Республикасининг   давлат   мукофотлари   ва   давлат   пул
мукофотларига сазовор  бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган
давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати. 
14) Халқаро   спорт   мусобақаларида   совринли   ўринларни   эгаллаганлиги
учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти. 
15) Ходим   билан   меҳнат   шартномаси   алоҳида   асос   бўйича   тугатилган
тақдирда,   меҳнат   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ   моддий   ёрдам
сифатида бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар. 
 
4. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича
солиқ ставкаларининг табақаланиши ва солиқдан белгиланган
имтиёзларнинг амалдаги холатини тахлили.
Ўзбекистонда   эришилаётган   иқтисодий  ўсиш  кўп жиҳатдан  иқтисодиётда
солиқ   юкини   пасайтиришга   қаратилган   ва   изчил   амалга   оширилаётган   сиёсат
билан   боғлиқ.   Мамлакатимизда   бюджет   ва   солиқ   тизимини   такомиллаштириш
иқтисодий   ислоҳотлар   ва   давлат   иқтисодий   сиёсатининг   асосий   масалаларидан
бири   ҳисобланади.   Зеро,   изчил   солиқ-бюджет   сиёсатининг   амалга   оширилиши,
солиқ   юкини   камайтириш   билан   боғлиқ   чора-тадбирларнинг   ишлаб   чиқилиши
  23   солиқ   тўловчилар   учун   ишлаб   чиқаришни   кенгайтиришга   шароит   яратилиши,
ишлаб   топилган   ва   уларнинг   ўзларида   қолдирилаётган   маблағларнинг
реинвестиция қилиниши оқибатида қўшимча  солиқ объектининг  пайдо бўлиши
ҳисобидан нафақат бюджетдаги йўқотишлар ўрнининг қопланиши, балки солиқ
тўловчиларнинг   қўшимча   даромадларга   эга   бўлиб,   ишлаб   чиқариш
имкониятининг ошишига олиб келади. 
Мамлакатимизда   ишлаб   чиқаришнинг   юқори   ўсиш   суръатларини
таъминлаш,   тадбиркорлик   фаолиятини   рағбатлантириш,   аҳолининг   реал
даромадларини   ва   истеъмол   талабларини   оширишда   солиқ   юкини   камайтириш
чораларининг   мунтазам   равишда   кенг   қўлланилаётгани   ўз   натижаларини
бермоқда. 
Солиқ   тизимидаги   ислоҳатларнинг   энг   эътиборли   жиҳатларидан   бири
жисмоний   шахсларнинг   меҳнат   ҳақидан   тўланадиган   солиқ   ставкаларининг
мунтазам равишда пасайтирилиб боришидир. 
1998-1999   йилларда   жисмоний   шахслар   даромадларидан   солиқ   беш
поғонали 15%,  25%,  35%,  40%   ва  45%   шкала  бўйича  олинган  бўлса,  2001-2009
йиллардан   бошлаб   учта   поғонали   шкала   бўйича   ундирилади.   2008   йилдан
жисмоний   шахсларнинг   даромадларига   солинадиган   солиқ   ставкалари   қуйи
ставка 13%, ўрта ставка 18% ва юқори ставка 25% гача белгиланди.  
2000  йилда   жисмоний  шахслар  даромадларидан   солиқ  тўрт  поғонали  15%,
25%,   36%   ва   40%   шкала   бўйича   олинган   бўлса,   2001   йилдан   бошлаб   учта
поғонали шкалага ўтилди. Бунда энг паст ставка 2000 йилга солиштирилганда 15
фоиздан   12   фоизгача,   ўртача   ставка   25%   дан   17%   гача,   юқори   ставка   эса   40%
дан 22% гача пасайтирилди   (4-жадвал).  
4-жадвал 
2001-2012 йилларда даромад солиғининг ставкалари 
(фоизда) 
Энг кам
ойлик иш
ҳақининг 2001
йил  2002
йил  2003
йил  2004
йил  2005
йил  2006
йил  2007
йил  2008
йил  2009
йил  2010
йил  2011
йил  2012
йил 
  24   миқдори 
1 баробар   
 
12   
 
13   
 
13   
 
13   
 
13   
 
13   
 
13   
 
13 
   
 
12    
 
11 
   
 
10 
 
 
   
 
9 
 
 
 2 баробар 
3 баробар 
4 баробар 
5 баробар   
 
25 6 баробар   
 
23 
   
 
22   
 
21   
 
21   
 
20   
 
18 7 баробар   
18   
17    
17   
16 
 
   
16 
 
 8 баробар 
9 баробар   
 
36 10 баробар 
10 
баробарида
н юқори  33  32  30  30  29  25  25  22   22  22  22 
 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2011   йил   30   декабрдаги
“Ўзбекистон   Республикасининг   2012   йилги   асосий   макроиқтисодий
кўрсаткичлари   ва   давлат   бюджети   параметрлари   тўғрисида”   ги   ПҚ-1675-сон
қарорига   мувофиқ   2012   йил   1   январдан   бошлаб   жисмоний   шахсларнинг
даромадларига   солинадиган   солиқнинг   қуйи   поғонадаги   ставкаси   1   фоизга
камайтирилди.   Бунда   жисмоний   шахсларнинг   даромадларига   солинадиган
солиқнинг   суммаларини   камайтириш   ҳисобига   фуқароларнинг   шахсий
жамғариб   бориладиган   пенсия   ҳисобварақларига   йўналтириладиган   мажбурий
ойлик бадалларни ўтказишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2011   йил   30   декабрдаги
“Ўзбекистон   Республикасининг   2012   йилги   асосий   макроиқтисодий
кўрсаткичлари   ва   давлат   бюджети   параметрлари   тўғрисида”   ги   ПҚ-1675-сон
қарорига   мувофиқ   2012   йилда   жисмоний   шахсларнинг   даромадларига
солинадиган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган: 
  25   5-жадвал 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 10
 
  Солиқ солинадиган даромад   Солиқ ставкаси  
Энг кам иш ҳақининг беш бараваригача
миқдорда  Даромад суммасининг 9 фоизи 
 
Энг кам иш ҳақининг беш бараваридан
(+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда  Беш   баравар   миқдордан   солиқ   +   энг
кам   иш   ҳақи   миқдорининг   беш
бараваридан   ошадиган   суммадан   16
фоиз 
Энг   кам   иш   ҳақининг   ўн   баравари   (+1
сўм) ва ундан юқори миқдорда  Ўн   баравар   миқдордан   солиқ   +   энг
кам   иш   ҳақи   миқдорининг   ўн
бараваридан   ошадиган   суммадан   22
фоиз 
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди: 
1) Моддий ёрдам суммалари. 
2) Йўлланмалар   қийматини   юридик   шахслар   томонидан   тўлиқ   ёки
қисман қоплаш суммалари. 
3) Ўз   ходимларига   ва   уларнинг   болаларига   амбулатория   ва   (ёки)
стационар   тиббий   хизмат   кўрсатилганлиги   учун   иш   берувчи   томонидан
тўланган суммалар. 
4) Ўзбекистон   Республикаси   фуқароларининг   Ўзбекистон
Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан бюджет
ташкилотларидан   чет   эл   валютасида   олинган   иш   ҳақи   суммалари   ва   бошқа
суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида. 
5) Вақтинчалик   бир   марталик   ишларни   бажаришдан   олинган
даромадлар,   агар   бундай   ишларга   ёллаш   вақтинчалик   бир   марталик   иш   билан
таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса. 
10   Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2011  йил  30  декабрдаги  «Ўзбекистон     Республикасининг   2012  йилги    асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1675-сон қарори   8-илова 
 
  26   6) Солиқлар   ва   бошқа   мажбурий   тўловларни   тўлаганидан   кейин
хусусий   корхона   мулкдори,   фермер   хўжалиги   бошлиғи   ихтиёрида   қоладиган
фойда суммаси. 
7) Ўзбекистон   Республикасининг  давлат   мукофотларига   ва  давлат   пул
мукофотларига сазовор  бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган
давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати. 
8) Халқаро   спорт   мусобақаларида   совринли   ўринларни   эгаллаганлиги
учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти. 
9) Саноат   мулки   объектларига   ва   селекция   ютуғи   патентига   патент
(лицензия)   эгаси   бўлган   жисмоний   шахснинг   патентни   (лицензияни)   уларнинг
амал қилиш муддати доирасида. 
10) Донорлик   учун   пул   мукофотлари,   шунингдек   қон   йиққанлик   учун
тиббиёт муассасалари ходимлари оладиган суммалар. 
11) Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган
мол-мулкни   сотишдан   олинадиган   даромадлар,   амалга   ошириладиган
тадбиркорлик   фаолияти   доирасида   олинган   мол-мулкни   сотишдан   тушадиган
даромадлар бундан мустасно. 
12) Уй   хўжалигида,   шу   жумладан   деҳқон   хўжалигида   етиштирилган
ҳайвонларни   (қорамол,   парранда,   мўйнали   ва   бошқа   ҳайвонлар,   балиқ   ва
бошқаларни)   тирик   ҳолда   ҳамда   уларни   сўйиб,   маҳсулотларини   хом   ёки   қайта
ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган
чорвачилик,   асаларичилик   ва   деҳқончилик   маҳсулотларини   сотишдан
олинадиган   даромадлар,   бундан   манзарали   боғдорчилик   (гулчилик)
маҳсулотлари   мустасно.   13)   Халқаро   ҳамда   республика   танловлари   ва
мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қиймати. 
14) Юридик   шахслардан   олинган,   солиқ   даврининг   охиридаги   ҳолатга
кўра   белгиланган   энг   кам   иш   ҳақи   миқдоридан   келиб   чиққан   ҳолда   ҳисоблаб
чиқарилган,   бир   йил   мобайнидаги   энг   кам   иш   ҳақининг   олти   баравари
миқдоригача бўлган суммадаги совғаларнинг қиймати. 
  27   15) Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин
олинган   пул   ва   натура   шаклидаги   даромадлар,   бундан   фан,   адабиёт   ва   санъат
асарларининг,   адабиёт   ва   санъат   асарлари   ижрочиларининг,   шунингдек
кашфиётлар,   ихтиролар   ва   саноат   намуналари   муаллифларининг
меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари мустасно.
16) Давлат   заёмининг   облигациялари   бўйича   ютуқлар,   шунингдек
Ўзбекистон   Республикасининг   давлат   қимматли   қоғозлари   бўйича   фоизлар,
лотерея бўйича ютуқлар. 
17) Депозит   сертификатлар   бўйича   даромадлар,   тижорат   банкларидаги
омонатлар ва давлат хазина мажбуриятлари бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар. 
18) Халқаро   ҳамда   чет   эл   ташкилотлари   ва   фондларидан,   шунингдек
илмий-техника   ҳамкорлиги   соҳасидаги   Ўзбекистон   Республикасининг   халқаро
шартномалари   доирасида   бевосита   жисмоний   шахс   грант   берувчидан   ёки
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган фан
ва   технологияларни   ривожлантиришни   мувофиқлаштириш   бўйича   органнинг
хулосаси   бўлган   тақдирда,   юридик   шахсдан   –   грант   олувчидан   олган   грант
суммаси. 
19) Фуқароларнинг   иш   ҳақи   ва   солиқ   солинадиган   бошқа
даромадларининг   давлат   корхоналари   мол-мулкини   сотиб   олиш,
хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтириладиган
суммалари,   шунингдек   дивидендлар   тарзида   олинган   ва   дивиденд   тўлаган
юридик   шахснинг   устав   фондига   (устав   капиталига)   йўналтирилган   қўшимча
акцияларнинг   қиймати   ёки   ўтган   йиллардаги   тақсимланмаган   фойда   устав
фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўналтирилганда акциялар номинал
қийматининг кўпайиши тарзида олинган даромадлар. 
20) Меҳнат   шартномаси   бекор   қилинганида   энг   кам   иш   ҳақининг   ўн
икки   баравари   миқдори   доирасида   тўланадиган   ишдан   бўшатиш   нафақаси,
давлат   ижтимоий   суғуртаси   ва   давлат   ижтимоий   таъминоти  бўйича   нафақалар,
ишсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бундан вақтинчалик
меҳнатга   қобилиятсизлик   нафақалари   (шу   жумладан   оиланинг   бемор   аъзосини
  28   парваришлаш   нафақалари)   мустасно,   шунингдек   хайрия   ва   экология
жамғармалари   маблағларидан   жисмоний   шахсларга   бериладиган   нафақалар
ҳамда бошқа ёрдам турлари. 
21) Олинган алиментлар. 
22) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг суғурта бўйича оладиган
суммалари. 
23) Таълим   муассасаларида   ўқиётганларга   тўланадиган,   уларга   қонун
ҳужжатларида   давлат   стипендиялари   учун   белгиланган   миқдорларда   шу
муассасалар томонидан тайинланадиган стипендиялар. 
24) Уй-жой-коммунал   хизматларига   ҳақ   тўлаш   бўйича   қонун
ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойлик компенсация пул тўловлари. 
25) Давлат пенсиялари. 
26) Давлат пенсияларига устамалар. 
27) Жамғариб   бориладиган   мажбурий   пенсия   бадаллари,   улар   бўйича
фоиз даромадлари, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари. 
28) Солиқ солиниши керак бўлган ва мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда
ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун
йўналтириладиган   Ўзбекистон   Республикаси   фуқаролари   иш   ҳақининг   ҳамда
бошқа даромадларининг суммалари. 
29) Юридик   шахслар   муассисларининг   (иштирокчиларининг)   ихтиёрий
тугатилаётган   тадбиркорлик   субъектига   –   юридик   шахсга   унинг
мажбуриятларини   бажариш   учун   йўналтириладиган   даромадлари   суммалари.
Ихтиёрий   тугатиш   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   муддатларда
тугалланмаган   ёки   тугатиш   тартиб-таомили   тўхтатилган   ва   фаолият   қайта
тикланган   тақдирда,   ушбу   имтиёз   қўлланилмайди   ва   солиқ   суммаси   имтиёз
қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади. 
30) Жисмоний  шахсларнинг   –  ёш   оила  аъзолари   иш   ҳақининг   ва  солиқ
солинадиган ҳамда якка тартибда уй қуриш, уни реконструкция қилиш ва олиш
ёки кўп квартирадаги уйни реконструкция қилиш ва олиш учун олинган ипотека
  29   кредитларини   ҳамда   уларга   ҳисобланган   фоизларни   қоплаш   учун
йўналтириладиган бошқа даромадларининг суммалари. 
31) фуқароларнинг   солиқ   солинадиган   иш   ҳақи   ва   бошқа
даромадларининг: 
Ўзбекистон   Республикаси   олий   ўқув   юртларида   таълим   олиш   учун
(ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун)
йўналтириладиган суммалари; 
Ўзбекистон   Республикаси   Халқ   банкидаги   фуқароларнинг   шахсий
жамғариб   бориладиган   пенсия   ҳисобварақларига   ихтиёрий   равишда
йўналтириладиган суммалари 
Солиқ солишдан қуйидаги жисмоний шахслар тўлиқ озод қилинади: 
1) Хорижий   давлатлар   дипломатик   ваколатхоналарининг   бошлиқлари
ва   ходимлари,   консуллик   муассасаларининг   мансабдор   шахслари,   уларнинг
ўзлари   билан   бирга   яшайдиган   оила   аъзолари,   агар   улар   Ўзбекистон
Республикасининг   фуқароси   бўлмаса,   –   Ўзбекистон   Республикасидаги
манбалардан   олинадиган,   дипломатлик   ва   консуллик   хизмати   билан   боғлиқ
бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича. 
2) Хорижий   давлатлар   дипломатик   ваколатхоналари   ва   консуллик
муассасаларининг   маъмурий-техник   ходимлари   ҳамда   уларнинг   ўзлари   билан
бирга   яшайдиган   оила   аъзолари,   агар   улар   Ўзбекистон   Республикаси   фуқароси
бўлмаса   ёки   Ўзбекистон   Республикасида   доимий   яшамаса,   –   Ўзбекистон
Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати
билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича. 
3) Хорижий   давлатлар   дипломатик   ваколатхоналарига,   консуллик
муассасаларига   хизмат  кўрсатадиган  ходимлар  таркибига  кирган   шахслар,  агар
улар   Ўзбекистон   Республикаси   фуқароси   бўлмаса   ёки   Ўзбекистон
Республикасида   доимий   яшамаса,   –   ўз   хизмати   юзасидан   оладиган   барча
даромадлари бўйича. 
4) Хорижий   давлатлар   дипломатик   ваколатхоналари   ва   консуллик
муассасалари   ходимларининг   уйларида   ишловчилар,   агар   улар   Ўзбекистон
  30   Республикаси   фуқароси   бўлмаса   ёки   Ўзбекистон   Республикасида   доимий
яшамаса, – ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича. 
5) Халқаро   ноҳукумат   ташкилотларнинг   мансабдор   шахслари   –   агар
улар   Ўзбекистон   Республикаси   фуқароси   бўлмаса,   уларнинг   ушбу
ташкилотларда олган даромадлари бўйича. 
6) Ўзбекистон  Республикаси  мудофаа,  ички  ишлар,  
фавқулодда  вазиятлар 
вазирликларининг,   Миллий   хавфсизлик   хизматининг   ҳарбий
хизматчилари,   ички   ишлар   органлари   ҳамда   божхона   органларининг   оддий
хизматчилари ва бошлиқлари таркибига  кирувчи шахслар, шунингдек  ўқув ёки
синов   йиғинларига   чақирилган   ҳарбий   хизматга   мажбурлар   –   хизматни   ўташ
(хизмат   вазифаларини   бажариш)   муносабати   билан   олган   пул   таъминоти,   пул
мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича. 
7) Прокуратура   органларининг   даража   унвонларига   эга   бўлган
ходимлари   –   уларнинг   хизмат   вазифаларини   бажариш   муносабати   билан   олган
даромадлари бўйича. 
8) Гастроль-концерт   фаолияти   билан   шуғулланиш   ҳуқуқини   берувчи
лицензияси бўлган шахслар – ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича. 
Қуйидаги   жисмоний   шахслар   солиқ   солишдан   қисман   (даромад   олинган
ҳар   бир   ой   учун   энг   кам   иш   ҳақининг   тўрт   баравари   миқдоридаги   даромадлар
бўйича) озод қилинади: 
1) «Ўзбекистон   Қаҳрамони»,   Совет   Иттифоқи   Қаҳрамони,   Меҳнат
Қаҳрамони   унвонларига   сазовор   бўлган   шахслар,   учала   даражадаги   Шуҳрат
ордени   билан   тақдирланган   шахслар,   уруш   ногиронлари   ёхуд   1941–1945
йиллардаги   уруш   даврида   ёки   ҳарбий   хизматнинг   бошқа   мажбуриятларини
бажаришда   яраланганлиги,   контузия   бўлганлиги   ёки   шикастланганлиги
оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб
қолган   ҳарбий   хизматчилар   жумласидан   бўлган   бошқа   ногиронлар,   собиқ
партизанлар   жумласидан   бўлган   ногиронлар,   шунингдек   пенсия   таъминоти
  31   бўйича   мазкур   тоифадаги   ҳарбий   хизматчиларга   тенглаштирилган   бошқа
ногиронлар.      
2) Хизматни   ҳаракатдаги   армия   таркибига   кирган   ҳарбий   қисмлар,
штаблар   ва   муассасаларда   ўтаган   ҳарбий   хизматчилар,   собиқ   партизанлар
жумласидан   бўлиб,   1941–1945   йиллардаги   уруш,   собиқ   СССРни   ҳимоя   қилиш
бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941–1945 йиллардаги
уруш   даври   меҳнат   фронтининг   фахрийлари   ва   концентрацион   лагерларнинг
собиқ ёш тутқинлари. 
3) Ленинград   шаҳрида   1941   йил   8   сентябрдан   1944   йил   27   январгача
қамал даврида ишлаган фуқаролар. 
4) Ички   ишлар   органларининг   бошлиқлари   ва   оддий   хизматчилари
жумласидан   бўлиб,   хизмат   вазифаларини   бажаришда   яраланганлиги,   контузия
бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ногирон бўлиб қолганлар. 
5) Болаликдан   ногирон   бўлиб   қолганлар,   шунингдек   I   ва   II   гуруҳ
ногиронлари. 
6) Ўн ва ундан ортиқ боласи бор аёллар. 
7) Собиқ   СССРни   ҳимоя   қилиш   ёхуд   ҳарбий   хизматнинг   бошқа
вазифаларини   бажариш   пайтида   яраланганлиги,   контузия   бўлганлиги   ёхуд
шикастланганлиги   оқибатида   ёки   фронтда   бўлиш   билан   боғлиқ   касаллик
туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва рафиқалари. 
8) Хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб
борилган   бошқа   мамлакатларда   вақтинча   бўлган   қўшинларнинг   чекланган
контингенти   таркибида   ўтаган   ҳарбий   хизматчилар   ҳамда   ўқув   ва   синов
йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар. 
9) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар. 
10) Икки   ва   ундан   ортиқ   ўн   олти   ёшга   тўлмаган   болалари   бор   ёлғиз
оналар. 
11) Икки   ва   ундан   ортиқ   ўн   олти   ёшга   тўлмаган   болалари   бор   ва
боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар. 
  32   12) Болалигидан   ногирон   бўлган,   доимий   парваришни   талаб   қиладиган
фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. 
Имтиёзларга   бўлган   ҳуқуқлар   календарь   йили   давомида   вужудга   келган
тақдирда,   имтиёзларга   бўлган   ҳуқуқлар   вужудга   келган   пайтдан   эътиборан
қўлланилади. 
Жисмоний   шахсларнинг   қуйидаги   даромадларига   белгиланган   энг   кам
ставка бўйича солиқ солинади: 
-баланд   тоғли,   чўл   ва   сувсиз   ҳудудларда   ишлаганлик   учун   Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   томонидан   белгиланган   коэффициентлар
бўйича   қўшимча   тўловлар   тариқасида   олинган   даромадларга.   Бунда   чўл   ва
сувсиз   жойларда,   баланд   тоғли   ва   табиий-иқлим   шароити   ноқулай   ҳудудларда
ишлаганлик   учун   юридик   шахслар   ходимларининг   иш   ҳақига   коэффициентлар
ҳисоблашнинг   энг   юқори   суммаси   ҳисоблаш   пайтидаги   ҳолатга   кўра
белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланади. 
-корхоналар,   муассасалар,   ташкилотлар   томонидан   вақтинчалик   қишлоқ
хўжалиги   ишларига   юборилган   жисмоний   шахсларнинг   шу   ишларни
бажаришдан олинган даромадларига. 
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг
даромадларидан олиш даражаси 20 фоиздан ошмаслиги лозим. 
Жисмоний   шахснинг   –   Ўзбекистон   Республикаси   норезидентининг
Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган, доимий муассаса
билан   боғлиқ   бўлмаган   даромадларига   манбада   чегирмаларсиз   қуйидаги
ставкалар бўйича солиқ солинади: 
-дивидендлар ва фоизларга – 10 фоиз. 
-белгиланадиган халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан
олинадиган даромадларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) – 6 фоиз. 
-интеллектуал   мулк   объектларига   бўлган   мулкий   ҳуқуқларни   бошқа
шахсга   ўтказганлик   учун   пул   мукофоти,   ижара   бўйича   даромадлар,   ишлар
бажариш,   хизматлар   кўрсатиш   билан   боғлиқ   бўлган,   фуқаролик-ҳуқуқий   тусга
эга шартномалар бўйича олинган бошқа даромадларга – 20 фоиз. 
  33   Курс   ишимизнинг   бу   режасида   жисмоний   шахслардан   олинадиган
даромад   солиғи   бўйича   солиқ   ставкаларининг   табақаланиши   ва   солиқдан
белгиланган   имтиёзларнинг   амалдаги   холатини   таҳлилини   кўриб   чиқдик.
Кейинги   саволида   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғини
ҳисоблаш ва бюджетга ундириш тартибини кўриб чиқамиз. 
5. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш
ва бюджетга ундириш тартиби .
Календарь   йил  солиқ  даври   бўлиб,  йил  чораги  даромад   тўлаш  манбаидан
жисмоний   шахсларнинг   даромад   солиқларини   ушлаб   қолувчилар   учун   ҳисобот
даври ҳисобланади. 
Жисмоний   шахсларнинг   даромадларига   солинадиган   солиқни   тўлов
манбаида   ҳисоблаб   чиқариш,   ушлаб   қолиш   ва   тўлаш   мажбурияти   юридик
шахслар,   фаолиятни   Ўзбекистон   Республикасида   доимий   муассаса   орқали
амалга   ошираётган   Ўзбекистон   Республикаси   норезидентлари   ҳамда   чет   эл
юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади. 
Жисмоний   шахсларнинг   даромадларига   тўлов   манбаида   солиқ
солинадиган даромадларга қуйидагилар киради: 
1) Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари.
2) Жисмоний   шахсларнинг   бир   марталик   ишларни   бажаришдан
оладиган даромадлари. 
3) Жисмоний   шахсларнинг   дивидендлар,   фоизлар,   пул   мукофотлари
тариқасида олган даромадлари. 
4) Жисмоний   шахсларнинг   бепул   берилган   акциялар   ёки   юридик
шахслар мол-мулкининг улуши тариқасидаги даромадлари. 
5) Ўзбекистон   Республикаси   норезидентларига   тўланадиган
даромадлар. 
6) Жисмоний   шахсларнинг   мол-мулкни   юридик   шахсга   ижарага
беришдан оладиган даромадлари. 
7) Роялти. 
  34   8) Жисмоний шахсларнинг танловлар ва мусобақалар якунлари бўйича
совринлар, ютуқлар тариқасида оладиган даромадлари. 
9) Юридик   шахс   –   грант   олувчи   томонидан   жисмоний   шахсга
бериладиган грантларнинг суммалари. 
10) Жисмоний   шахсларга   яратилган   фан,   адабиёт   ва   санъат   асарлари
(предметлари) учун юридик шахслар томонидан тўланадиган даромадлар. 
11) Жисмоний шахсга юридик шахс томонидан моддий наф тариқасида
тўланадиган даромадлар. 
Тўлов   манбаида   солиқ   солиш   солиқ   солинадиган   база   ва   белгиланган
ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ агентлари томонидан амалга оширилади. 
Солиқ   агентлари   солиқ   тўловчининг   даромадларидан   ҳисобланган
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   суммасини   мазкур
даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолишлари шарт. 
Жисмоний   шахсларнинг   даромадларидан   олинадиган   солиқнинг
ҳисобланган   суммасини   солиқ   тўловчидан   ушлаб   қолиш   солиқ   агенти   солиқ
тўловчига   тўлаётган   ҳар   қандай   пул   маблағлари   ҳисобидан,   мазкур   пул
маблағлари   ҳақиқатда   солиқ   тўловчига   ёки   унинг   топшириғига   биноан   учинчи
шахсларга тўланаётганда амалга оширилади. 
Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг   тўғри   ушлаб
қолиниши   ва   ўз   вақтида   бюджетга   ўтказилиши   учун   жавобгарлик   даромад
тўлаётган   солиқ   агентининг   зиммасида   бўлади.   Мазкур   солиқ   суммаси   ушлаб
қолинмаган   тақдирда,   солиқ   агенти   ушлаб   қолинмаган   суммани   ҳамда   у   билан
боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт. 
Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғини   ҳисоблаб   чиқариш
учун   солиқ   ставкасини   қўллаш   мақсадида   энг   кам   иш   ҳақи   миқдори   йил
бошидан   ортиб   борувчи   якун   бўйича   (йил   бошидан   тегишли   даврнинг   ҳар   бир
ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади. 
Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғини   ҳисоблаб   чиқариш
ва   ушлаб   қолиш   ушбу   бўлимда   белгиланган   солиқ   солинадиган   база   ҳамда
ставкалардан   келиб   чиққан   ҳолда   даромад   ҳисобланишига   қараб,   йил   бошидан
  35   ортиб   борувчи   якун   бўйича   ҳар   ойда   жисмоний   шахснинг   асосий   иш   жойи
бўйича солиқ агенти томонидан амалга оширилади. 
Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг   ҳисоблаб
чиқарилган   суммаси   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   тартибда   жисмоний
шахсларнинг   шахсий   жамғариб   бориладиган   пенсия   ҳисобварақларига
ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. 
Ўз   ходимларига   моддий   ёрдам   кўрсатган   ва   қимматбаҳо   совғалар   берган
солиқ   агентлари   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғини   солиқ
даврининг   охирида   амалда   бўлган   энг   кам   иш   ҳақи   миқдоридан   келиб   чиққан
ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади. 
Жисмоний   шахснинг   асосий   бўлмаган   иш   жойидан   ёки   бошқа   юридик
шахслардан   моддий   ёрдам   ва   қимматбаҳо   совға   олган   жисмоний   шахслардан
олинадиган   даромад   солиғи   суммасини   қайта   ҳисоб-китоб   қилиш   жисмоний
шахс   даромадлар   тўғрисида   декларация   топширган   тақдирда,   давлат   солиқ
хизмати органлари томонидан солиқ даврининг охирида амалда бўлган энг кам
иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 
Йил   мобайнида   асосий   иш   (хизмат,   ўқиш)   жойи   ўзгарган   тақдирда,
жисмоний   шахс   жорий   йилда   ўзига   тўланган   даромадлар   ва   ушлаб   қолинган
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   суммалари   тўғрисидаги
маълумотномани   янги   асосий   иш   (хизмат,   ўқиш)   жойидаги   бухгалтерияга
дастлабки   иш   ҳақи   ҳисоблангунига   қадар   тақдим   этиши   шарт.   Илгариги   иш
(хизмат,   ўқиш)   жойидан   маълумотнома   тақдим   этилмаган   ёки   солиқ
тўловчининг   идентификация   рақами   тақдим   этилмаган   тақдирда,   жисмоний
шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   белгиланган   энг   юқори   ставка   бўйича
ушлаб қолинади. Маълумотнома ёки идентификация рақами кейинчалик тақдим
этилган   тақдирда,   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   суммаси
илгариги   асосий   иш   (хизмат,   ўқиш)   жойида   олинган   даромадлар   инобатга
олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади. 
Янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан буён илгариги ва
  36   янги   иш   (хизмат,   ўқиш)   жойларидан   олинган   жами   даромаддан   келиб   чиққан
ҳолда амалга оширилади. 
Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш
жойида   тўлов   амалга   оширилган   тақдирда,   мазкур   тўловларга   жисмоний
шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   имтиёзлар   қўлланилмаган   ҳолда
солинади.   Юридик   шахс   бу   ходимга   тўлаган   даромаднинг   жами   суммаси   ва
ундан   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг   ушлаб   қолинган
умумий   суммаси   ҳақида   бу   юридик   шахс   ҳисобга   қўйилган   жойдаги   давлат
солиқ хизмати органига ўттиз кун ичида ёзма равишда маълум қилиши шарт. 
Асосий   бўлмаган   иш   жойидан   ёки   бошқа   юридик   шахслардан   олинган
даромадларга   тўлов   манбаида   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад
солиғини   ҳисоблаб   чиқариш   жами   даромад   суммасидан   имтиёзлар
қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил
бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади. 
Агар   асосий   бўлмаган   иш   жойидан   ёки   бошқа   юридик   шахслардан
даромадлар   олаётган   жисмоний   шахс   бухгалтерияга   ўз   даромадидан   жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб
қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган юридик шахслар жисмоний
шахслардан   олинадиган   даромад   солиғини   имтиёзларни   қўлламаган   ҳолда   энг
юқори ставка бўйича ушлаб қоладилар. 
Солиқ   агентлари   иш   ҳақи   тўлаётганда   жисмоний   шахснинг   талабига
биноан   унга   даромадларининг   суммалари   ва   турлари   ҳақида,   шунингдек
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг   ушлаб   қолинган
суммаси   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   солиқ   қўмитаси   ва
Ўзбекистон  Республикаси  Молия  вазирлиги  томонидан  белгиланадиган   шаклда
маълумотнома беришлари шарт. 
Жисмоний   шахсларнинг   асосий   бўлмаган   иш   жойидан   олган
даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний
суммаси   олинган   даромадлар,   қилинган   харажатлар   ва   ушлаб   қолинган   солиқ
  37   суммалари   тўғрисида   тақдим   этилган   декларациянинг   маълумотлари   бўйича
давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади. 
Солиқ агентлари: 
1)   Солиқ   даври   тугаганидан   сўнг   ўттиз   кун   ичида   давлат   солиқ   хизмати
органларига   даромадлар   олган   жисмоний   шахслар   тўғрисида,   асосий   иш   жойи
бўйича   даромадлар   олган   жисмоний   шахслар   бундан   мустасно,   Ўзбекистон
Республикаси   Давлат   солиқ   қўмитаси   ва   Ўзбекистон   Республикаси   Молия
вазирлиги   томонидан   белгиланадиган   шаклда   маълумотнома   тақдим   этиши
шарт, унда қуйидагилар акс эттирилади: 
1. Солиқ   тўловчининг   –   жисмоний   шахснинг   идентификация
рақами. 
2. Солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий
яшаш жойи манзили. 
3. Ўтган   солиқ   даври   якунлари   бўйича   даромадларнинг   умумий
суммаси ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб
қолинган умумий суммаси. 
4. Солиқ агентининг идентификация рақами. 
5. Солиқ агентининг номи, жойлашган ери (почта манзили). 
2)   Йилнинг   ҳар   чорагида,   ҳисобот   давридан   кейинги   ойнинг   25-кунига
қадар,   йил   якунлари   бўйича   эса   йиллик   молия   ҳисоботини   тақдим   этиш
муддатида   давлат   солиқ   хизмати   органларига   ҳисобланган   ва   амалда   тўланган
даромадлар   суммалари   ҳамда   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад
солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон
Республикаси   Давлат   солиқ   қўмитаси   ва   Ўзбекистон   Республикаси   Молия
вазирлиги томонидан белгиланган шаклда тақдим этиши шарт. 
Тўлов   манбаида   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг
ҳисоблаб   чиқарилган   суммаси   бюджетга   солиқ   агенти   томонидан   қуйидаги
муддатларда тўланади: 
-пул   маблағларини   олиш   учун   хизмат   кўрсатувчи   банкка   ҳужжатларни
тақдим этиш билан бир вақтда. 
  38   -тўлов   натура   ҳолида   амалга   оширилган   ой   тугаганидан   кейин   беш   кун
ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса. 
Агар   юридик   шахснинг   банк   ҳисобварағида   иш   ҳақини   тўлаш   ва   бир
вақтнинг   ўзида   ходимларнинг   иш   ҳақидан   ушлаб   қолинган   солиқларни
бюджетга   ўтказиш   учун   маблағлар   етарли   бўлмаса,   жисмоний   шахслардан
олинадиган   даромад   солиғи   банк   ҳисобварағидаги   қолдиқ   маблағларга
мутаносиб суммада бюджетга ўтказилади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Ўзбекистон
Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат
бюджети   параметрлари   тўғрисида»   ги   2011   йил   30   декабрдаги   ПҚ   1675-сон
қарорига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни
ҳисоблаш учун прогрессив шкала (ставкалар) белгиланган. 
Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   суммасини   ҳисоблаб
чиқариш мақсадида энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан ортиб борувчи
якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун
энг кам иш ҳақининг жами суммаси). 
Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   суммаси,   фуқароларнинг
шахсий   жамғариб   бориладиган   пенсия   ҳисобварақларига   ўтказиладиган,
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   солинадиган
даромадларидан   1%   миқдорида   ҳисоблаб   чиқариладиган   ҳар   ойлик   мажбурий
бадаллар суммасига камайтирилади. 
2010   йилнинг   декабрь   ойи   учун   жисмоний   шахслар   даромадидан
олинадиган солиқ ҳисобкитоби 
Январь-декабрь   ойлари   учун   энг   кам   иш   ҳақи   (ЭКИҲ) 11
  миқдори   494   355
(37 680 + 37 680 + 37 680 + 37 680 + 37 680 + 37 680 + 37 680 + 45 215 + 45 215 +
45 215 + 45 215 + 49 735) сўмга тенг. 
11   Президентнинг 2009 йил 16 ноябрдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий  нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида" ПФ-4152-сон Фармонига биноан 2009 йил 1 декабрдан бошлаб энг кам иш ҳақи
миқдори   ойига   37   680   сўм   этиб,   2010   йил   9   июлдаги   ПФ-4224-сон   Фармонига   биноан   2010   йил   1   августдан
бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори ойига 45 215 сўм этиб, 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сон Фармонига биноан
2010 йил 1 декабрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори ойига 49 735 сўм этиб белгиланган. 
  39    Солиқ солинадиган даромад
миқдори  Солиқ суммаси 
2966 130 сўмгача (494 355 х 6)  Даромад суммасининг 11 фоизи 
2966 131 сўмдан 4943 550 сўмгача 
(494 355 х 10)  326274,3 сўм + 2996 130 сўмдан ортиқ 
сумманинг 17 фоизи 
4943 551 сўм ва ундан юқори 
  662435,7 сўм + 4943 550 сўмдан ортиқ 
сумманинг 22 фоизи 
 
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг олти бараваридан кам
бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби. 
Жисмоний   шахснинг   январь-июль   ойларидаги   иш   ҳақи   миқдори   ҳар   ойда
200 000 сўмга, августдан ноябрь ойига қадар 240 000 сўмга тенг бўлса, декабрь
ойида   эса   265   000   сўмгача   ошган   бўлса,   у   ҳолда   январь-декабрь   ойлари   учун
унинг жами даромади 2 625 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 +
200 000 + 200 000 + 200 000 +240 000 + 240 000 + 240 000 + 240 000 + 265 000)
ташкил қилади. Солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади. 
Солиқ   ставкалари   жадвалидан   кўриниб   турганидек,   жисмоний   шахснинг
меҳнатга   ҳақ   тўлаш   тарзидаги   2   966   130   сўмгача   даромадига   11%лик   ставка
бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-декабрь ойлари учун солиқ суммаси:
2 625 000 х 11% = 288 750 сўмни ташкил этади. 
Январь-ноябрь ойларида 259 600 сўм солиқ ушланганлиги сабабли, декабрь
ойи учун солиқ суммаси 29 150 сўмни (288 750 - 259 600) ташкил этади. 
Январь-декабрь   ойлари   учун   иш   ҳақининг   1   фоизи 12
  миқдоридаги   шахсий
жамғариб   бориладиган   пенсия   ҳисобварағига   (ШЖБПҲга)   мажбурий
ушланмалар суммаси: 
2 625 000 х 1% = 26 250 сўмни ташкил этади. 
12   Президентнинг   ПҚ-1245-сон   қарорига   (8-илова)   мувофиқ,   2010   йилда   фуқароларнинг   ШЖБПҲга
мажбурий пенсия бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасининг
1%ини   ташкил   этади   (Вазирлар   Маҳкамасининг   2004   йил   21   декабрдаги   "Фуқароларнинг   жамғариб
бориладиган   пенсия   таъминоти   тўғрисида"ги   Ўзбекистон   Республикаси   Қонунини   амалга   ошириш   чора-
тадбирлари ҳақида" 595-сон қарорининг 2банди билан белгиланган) 
  40   Фуқароларнинг   ШЖБПҲга   мажбурий   бадаллари,   қонун   ҳужжатларига
мувофиқ,   ходимга   ҳисобланган   жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад
солиғидан   чегирилади 13 14
.   Январь-ноябрь   ойларида   ШЖБПҲга   23   600   сўм
миқдорида   мажбурий   бадаллар   ушланганлиги   боис,   декабрь   ойи   учун   ажратма
миқдори  2 650  сўмни (26 250  -  23 600)  ташкил  этади.  Бюджетга  ўтказиладиган
солиқ суммаси (2011 йил 5 январга қадар): 
29 150 - 2 650 = 26 500 сўмни ташкил этади. 
Мажбурий   суғурта   бадаллари   ходим   иш   ҳақининг   бутун   суммасидан
ундирилади. Унинг декабрь ойи учун суммаси: 
265 000 х 4% = 10 600 сўмни ташкил этади 5
. 
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга
тўланадиган даромад: 
265 000 - 29 150 - 10 600 = 225 250 сўмни ташкил этади. 
2-ВАЗИЯТ.   Бир   ойда   олган   даромадлари   ЭКИҲнинг   ўн   бараваридан   кам
бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби. 
Жисмоний   шахснинг   январь-июль   ойларидаги   иш   ҳақи   миқдори   ҳар   ойда
300   000   сўмни,   август-ноябрь   ойларида   360   000   сўмни   ташкил   қилиб,   декабрь
ойида эса 395 000 сўмгача етди. Ўн икки ой учун жами даромад 3 935 000 сўмга
(300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000+ 360 000 +
360 000 + 360 000 + 360 000 + 395 000) тенг. Даромад солиғини ҳисоблаб ёзишда
17%лик   ставка   бўйича   солиқ   солинадиган   даромад   суммасини   ва   солиқни
ҳисоблаб чиқариш керак: 
(3 935 000 - 2 966 130) х 17% = 968 870 х 17% = 164 707,9 сўм. 
Солиқ ставкалари  жадвалидан кўриниб турганидек,  бир ойда  ЭКИҲнинг  6
баравари   миқдоригача   даромаддан   олинадиган   солиқ   миқдори   326   274,3   сўмни
ташкил этади. 6 ЭКИҲгача бўлган ва ушбу миқдордан ошадиган даромадлардан
13   Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига
мажбурий   бадалларни   қўшиш   ва   тўлаш   тартиби   тўғрисидаги   низомнинг   (МВ,   ДСҚ,   МБ   бошқарувининг   АВ
томонидан 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 3-банди.    
14   йил   учун   фуқароларнинг   бюджетдан   ташқари   Пенсия   жамғармасига   уларнинг   меҳнат   ҳақи
даромадларидан   мажбурий   суғурта   бадаллари   ставкаси   ходимга   ҳисоблаб   ёзилган   иш   ҳақи   (даромад)
суммасининг 4 фоизи миқдорида белгиланди (Президентнинг ПҚ-1245-сон қарори 3-банди). 
 
  41   олинадиган солиқ суммаларини қўшиш йўли билан жисмоний шахснинг январь-
декабрь ойларидаги даромадларидан ушланадиган солиқ суммасига эга бўламиз:
326 274,3 + 164 707,9 = 490 982,2 сўм. 
Январь-ноябрь   ойларида   441   736,8   сўм   солиқ   ушланганлиги   боис,   декабрь
ойи учун даромадлардан 49 245,4 сўм (490 982,2 - 441 736,8) ушланади. 
Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий ушланмалар суммаси: 
3 935 000 х 1% = 39 350 сўмни ташкил этади. 
Январь-ноябрь   ойларида   35   400   сўм   миқдорида   ШЖБПҲга   мажбурий
бадаллар   ушланганлиги   боис,   декабрь   ойи   учун   3   950   сўм   (39   350   -   35   400)
ушлаб қолиш керак. Декабрь ойи учун бюджетга: 
49 245,4 - 3 950 = 45 295,4 сўм солиқ ўтказилади. 
3-ВАЗИЯТ.   Бир   ойда   олган   даромадлари   ЭКИҲнинг   ўн   бараваридан   кўп
бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби. 
Жисмоний   шахснинг   январь-июль   ойларидаги   иш   ҳақи   миқдори   ҳар   ойда
400   000   сўмни,   август-ноябрь   ойларида   480   000   сўмни,   декабрь   ойида   эса   525
000 сўмни ташкил қилади. Бир йил учун жами даромад 5 245 000 сўмга (400 000
+ 400 000 + 400 000 + 400 000+ 400 000 + 400 000 + 400 000 + 480 000 + 480 000
+ 480 000 + 480 000 + 525 000)  тенг. Солиқни ҳисоблаб ёзишда  22%лик ставка
бўйича   солиқ   солинадиган   даромад   суммасини   ва   ундан   олинадиган   солиқни
ҳисоблаб чиқарамиз: 
(5 245 000 - 4 943 550) х 22% = 301 450 х 22% = 66 319 сўм. 
Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, бир ойда ЭКИҲнинг 10
баравари   миқдоригача   даромаддан   олинадиган   солиқ   миқдори   662   435,7   сўмни
ташкил   этади.   10   ЭКИҲгача   бўлган   ва   ушбу   миқдордан   ошадиган
даромадлардан   олинадиган   солиқ   суммаларини   қўшиш   йўли   билан   жисмоний
шахснинг   2010   йилги   даромадларидан   ушланадиган   солиқ   суммасига   эга
бўламиз: 
662 435,7 + 66 319 = 728 754,7 сўм. 
Январь-ноябрь  ойларида  656  026,8  сўм  солиқ  ушланганлиги  боис,   декабрь
ойи учун: 
  42   728 754,7 - 656 026,8 = 72 727,9 сўм солиқ ушланади. 
Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий ушланмалар суммаси: 
5 245 000 х 1% = 52 450 сўмни ташкил этади. 
Январь-ноябрь   ойларида   47   200   сўм   миқдорида   ШЖБПҲга   мажбурий
бадаллар   ушланганлиги   боис,   декабрь   ойи   учун   5   250   сўм   (52   450   -   47   200)
ушлаб қолиниши керак. 
Фуқароларнинг   ШЖБПҲга   мажбурий   бадаллари   ҳисоблаб   ёзилган
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғидан   чегирилади,   тегишинча
декабрь ойи учун бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси: 
72 727,9 - 5 250 = 67 477,9 сўмни ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг
2011   йилги   асосий   макроиқтисодий   кўрсаткичлари   ва   давлат   бюджети
параметрлари   тўғрисида»   ги   2010   йил   24   декабрдаги   ПҚ-1449-сон   қарорига
мувофиқ,   маблағларни   бюджетдан   ташқари   Пенсия   жамғармаси,   Бандликка
кўмаклашиш   давлат   жамғармаси   ва   Ўзбекистон   Касаба   уюшмалари
Федерацияси   ўртасида   белгиланган   нормативларга   мувофиқ   тақсимлаган   ҳолда
ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида; 
2012   йилдан   Фуқароларнинг   бюджетдан   ташқари   Пенсия   жамғармасига
уларнинг   меҳнат   ҳақи   даромадларидан   мажбурий   суғурта   бадаллари   ставкаси
5,5 фоиз миқдорида тасдиқланган. 
 
6. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ундириш
механизмини такомиллаштириш
Иқтисодиётни   модернизация   қилиш   ва   ишлаб   чиқариш   соҳасига
инновацион   технологияларни   кенг   жорий   этиш   натижасида   кейинги   йилларда
мамлакатимизда   макроиқтисодий   барқарорлик   ва   иқтисодий   ўсиш   суръатлари
кузатилмоқда.   Бунда   макроиқтисодий   тартибга   солиш   тизимининг   муҳим
воситаларидан   бири   бўлган   давлат   бюджетининг   аҳамияти   ғоят   юксакдир.
Амалга   оширилган   бюджет-солиқ   сиёсати,   биринчидан,   иқтисодиётнинг
истиқболли   соҳа   ва   тармоқларини   давлат   томонидан   молиявий   қўллаб-
  43   қувватлаш   тизимида   муҳим   фискал   омиллардан   бири   бўлиб   хизмат   қилмоқда.
Қолаверса, амалдаги фаол ижтимоий сиёсат ва кучли ижтимоий ҳимоя тизимини
шакллантиришда давлат бюджетига алоҳида вазифалар юклатилган бўлиб, ушбу
вазифаларнинг   самарали   ижроси   таъминланмоқда.   Кейинги   йилларда   амалга
оширилган   ислоҳотлар   натижасида   давлат   молияси   тизими   фаолиятининг
барқарорлиги кузатилди. 
Республика   раҳбарияти   томонидан   мамлакатимизда   жаҳон   молиявий-
иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган кенг
кўламли   чоралар   амалга   оширилмоқда.   Хусусан,   Президентимизнинг
ташаббуслари билан 2009–2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга
қарши дастурнинг 2009-2010 йиллар давомида инқироз таъсирини юмшатиш ва
бартараф этишда роли ва аҳамияти катта бўлди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримов   томонидан
таъкидлаб   ўтилганидек:   “Мазкур   дастур   ўзига   қамраб   олган,   ўз   вақтида   қабул
қилинган   ҳужжатларда   аввало   мамлакатимиз   молиявий-иқтисодий,   бюджет,
банк-кредит   тизимининг   барқарор   ҳамда   узлуксиз   ишлашини   таъминлаш,
иқтисодиётнинг   реал   сектори   тармоқлари   ва   корхоналарга   ёрдам   кўрсатиш,
аҳолини   ижтимоий   қўллаб-қувватлашга   қаратилган   чора-тадбирларнинг   пухта
ишлаб чиқилгани ўзининг амалий самарасини берди” 15
. 
Бизга   маълумки,   Инқирозга   қарши   чоралар   дастуридаги   тадбирлар   энг
аввало, қуйидаги йўналишларда: 
биринчидан, молия-банк тизимини мустаҳкамлаш; 
иккинчидан, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиётнинг
реал 
сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашга қаратилган эди. 
Иқтисодиётнинг   реал   сектори   корхоналарини   қўллаб-қувватлаш   бўйича,
биринчи   навбатда,   ишлаб   чиқаришни   модернизация   қилиш,   кооперация
алоқаларини   кенгайтириш,   мустаҳкам   ҳамкорликни   йўлга   қўйиш,
15   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримовнинг   2009   йилнинг   асосий   якунлари   ва   2010
йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан 
  44   мамлакатимизда   ишлаб   чиқарилган   маҳсулотларга   ички   талабни
рағбатлантириш   масалаларига   кенг   эътибор   берилди.   Жумладан,   мазкур
йўналишда қуйидагиларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди: 
1. Солиқ   юкини   енгиллаштириш,   солиққа   тортиш   тизимини
соддалаштириш ва  унификация қилиш бўйича  хўжалик тузилмаларини қўллаб-
қувватлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш; 
2. Давлат   томонидан   қўллаб-қувватлаш   мақсадида   корхоналарнинг
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга  тўловлар бўйича  муддати ўтган
ҳамда жорий кредитор қарздорлигини қайта кўриб чиқиш; 
3. Tадбиркорлик   субъектлари   фаолиятини   ташкил   этиш   билан   боғлиқ
харажатларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 
Мамлакатимизда солиқ юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини
соддалаштириш  ва   унификация  қилиш  бўйича   хўжалик  тузилмаларини  қўллаб-
қувватлаш   мақсадида   бир   қатор   қўшимча   чоралар,   хўжалик   субектларига   кенг
кўламли   қўшимча   солиқ   ва   божхона   имтиёзлари   берилдики,   жумладан
жисмоний   шахсларнинг   микрофирма   ва   кичик   корхоналарни   таъсис   этишдан
олинадиган   дивиденд   тарзидаги   даромадлари   ҳамда   юридик   шахсларнинг
капиталлаштиришга,   инвестицияларга,   аввал   олинган   кредитлар   учун   ҳисоб-
китоб   қилишга   йўналтирилган   маблағлари   5   йил   муддатга   солиққа   тортишдан
озод этилди. 
Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози   шароитида   жисмоний   шахсларни
солиққа   тортиш   механизмини   такомиллаштириш   муҳим   аҳамиятга   эгадир.
Айнан мана шундай такомиллаштиришнинг изчиллик билан амалга оширилиши
давлатчилигимизнинг мустақиллилиги қарор топиши ва янада тараққий этишида
ҳал қилувчи омилдир. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар аҳолидан ва
жисмоний   шахслардан   ундириб   олинадиган   мажбурий   тўловлардир.
Мамлакатимизда   олиб   борилаётган   солиқ   ислоҳатлари   ривожланган   давлатлар
илғор тажрибасига асосан амалга оширилмоқда. 
Мамлакатимиз   Президенти   Ислом   Каримовнинг   «Жаҳон   молиявий-
иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
  45   чоралари»   номли   асарларида   мамлакатимизда   аҳолининг   иш   ҳақи   ва
даромадларини   изчил   ва   олдиндан   ошириб   бориш   ҳамда   истеъмол   бозорида
нархлар   индексининг   асоссиз   тарзда   ўсишининг   олдини   олишга   доир
чоратадбирлар ҳам изчиллик билан амалга ошириш таъкидлаб ўтилди: 
«Аҳолининг иш ҳақи ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш
ҳамда   истеъмол   бозорида   нархлар   индексининг   асоссиз   тарзда   ўсишининг
олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Бу   эса   эл-юртимизнинг   фаровонлигини   юксалтириш,   аҳолининг   харид
қобилиятини   оширишни   кўзда   тутадиган   энг   муҳим   устувор   мақсадларимизга
тўла мос келади. 
Табиийки,   юқорида   келтирилган   мисол   ва   рақамлардан   тобора
чуқурлашиб   бораётган   жаҳон   молиявий   инқирози   мамлакатимизга   таъсир
кўрсатмайди,   бизни   четлаб   ўтади,   деган   хулоса   чиқармаслик   керак.   Масалани
бундай   тушуниш   ўта   соддалик,   айтиш   мумкинки,   кечириб   бўлмас   хато   бўлур
эди. 
Барчамиз   бир   ҳақиқатни   англаб   етишимиз   лозим   —   Ўзбекистон   бугун
халқаро   ҳамжамиятнинг   ва   глобал   молиявий-иқтисодий   бозорнинг   ажралмас
таркибий қисми ҳисобланади» 16
. 
Президентимиз   ўз   асарларида   мaмлaкaтимиздa   мeҳнaтни   рaғбaтлaнтириш,
иш ҳaқини кўпaйтириш вa aҳoли дaрoмaдлaри ўсишини тaъминлaшгa қaрaтилгaн
сиёсaтни   aмaлгa   oшириш   бўйичa   қўлгa   киритилгaн   нaтижaлaр   ҳaқидa   aлoҳидa
тўxтaлиб ўтдилар. 
Жамият   аъзолари   даромадлари   даражаси   улар   турмуш   фаровонлигининг
муҳим   кўрсаткичи   ҳисобланиб,   шу   билан   бирга   алоҳида   шахсларнинг   дам
олиши,   билим   олиши,   соғлиғини   сақлаши,   энг   зарур   эҳтиёжларини   қондириши
имкониятларини   белгилаб   беради.   Аҳоли   пул   даромадлари   иш   ҳақи,
тадбиркорлик   фаолиятидан   олинадиган   даромад,   нафақа,   пенсия,   стипендия
шаклидаги   барча   пул   тушумларини,   мулкдан   фоиз,   дивиденд,   рента   шаклда
олинадиган   даромадларни,   қимматли   қоғозлар,   кўчмас   мулк,   қишлоқ   хўжалик
16   И.А.Каримов.   «Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон   шароитида   уни   бартараф   этишнинг
йўллари ва чоралари» -Т.: Ўзбекистон, 2009.-  24 -бет  
  46   маҳсулотлари,   ҳунармандчилик   буюмларини   сотишдан   ва   ҳар   хил   хизматлар
кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади. 
Жаҳон   молиявий   инқирозининг   салбий   таъсирлари   саноат   ишлаб
чиқаришида   нисбатан   кўпроқ   намоён   бўлиши   натижада   унинг   ялпи   ички
маҳсулотдаги   улуши   2009   йилдаги   23,6   фоиз   ўрнига   2010   йилда   24   фоизни
ташкил   этган.   Қишлоқ   хўжалиги   салмоғининг   2010   йилда   17,5   фоизга   қадар
пасайиши  эса   мамлакатимиз   ялпи   ички  маҳсулоти   таркибининг   такомиллашиб,
унда   саноат,   қурилиш   ва   хизмат   кўрсатиш   соҳаларининг   улуши   йилдан-йилга
ошиб бораётганлигини англатади. Айни пайтда ялпи ички маҳсулот таркибидаги
соф   солиқлар   ҳиссасининг   7,0   фоизга   қадар   қисқарганлиги   мамлакатимиздаги
солиқ юкининг тобора пасайиб бораётганлиги кўрсатади. 
Хусусан,   иқтисодиётдаги   солиқ   юкини   янада   қисқартириш   ва   солиқ
маъмурчилигини   такомиллаштириш   бўйича   ислоҳотлар   давом   эттирилди.   Буни
қуйидаги жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин. 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари 
2008   йилда   иқтисодиётдаги   умумий   солиқ   юки   (давлат   бюджетининг
мақсадли   фондлари   билан   биргаликда)   33,5%ни,   2010   йилга   келиб   ушбу
кўрсаткич   2010   йилда   31,5%ни   ташкил   этди.   2011   йилда   эса   унинг   ҳажми
30,1%ни   ташкил   этиши   кўзда   тутилмоқда.   Солиқлар   бўйича   берилаётган
имтиёзлар   натижаси  ўлароқ,  давлат   бюджетининг  ЯИМдаги   улуши  2010  йилда
22,1%ни   ташкил   қилган.   2011   йилда   ушбу   кўрсаткич   20,9%ни   ташкил   этиши
кўзда тутилмоқда. 
  47    0510152025303540
2008   йил 2009   йил 2010   йил 2011   йил
1 . Давлат бюджети солиқ юки
2 . Давлат мақсадли жамғармалари солиқ юкки
3 . Иқтисодиётга умумий солиқ юки
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23-мартдаги ПҚ-1306-
сонли   “2010   йилда   саноат   кооперацияси   асосида   тайёр   маҳсулотлар,   бутловчи
буюмлар   ва   материаллар   ишлаб   чиқаришни   маҳаллийлаштириш   Дастури
тўғрисида”   ги   Қарорига   мувофиқ   иқтисодиётнинг   12   та   энг   муҳим   базавий
тармоқлари бўйича  180  дан  ортиқ корхоналарга  солиқ  тўловлари бўйича  солиқ
имтиёзлари   ва   преференциялар   берилди.   Натижада,   тадбиркорлик
субъектларининг   солиқдан   бўшаган   маблағлари   ҳисобига   ишлаб   чиқаришни
модернизациялаш,   техник   ва   технологик   янгилаш   бўйича   инвестицияларни
молиялаштириш   учун   мақсадли   йўналтириш   имкониятларини   вужудга
келтирмоқда. 
Хўжалик   юритувчи   субъектлар   ва   аҳолига   солиқ   имтиёзларининг   ошириб
борилишига   қарамай   амалга   оширилган   изчил   солиқ   сиёсатининг   самараси
ўлароқ, давлат бюджети даромадларидаги солиқлар ҳажмининг ошиб боришига
эришилди. 
Даромад   солиғининг   хорижий   давлатлардаги   тажрибасига   мурожаат
қиладиган бўлсак унда қуйидаги холатларни кўришимиз мумкин: 
Жисмоний шахслардан олинадиган давлат даромад солиғи Бельгияда ва чет
элда   олган   резидентлар   даромадиддан   ва   бельгияда   олинган   норезедентлар
даромадидан   ушланади.   Солиқ   мулкдан   олинган   тушумлар,   қимматбаҳо
қоғозлар   ва   бошқа   манбалар   ҳамда   харажатлар   суммаси,   ижтимоий   имтиёзлар
чиқариб   ташланган   иш   ҳақидан   олинади.   Солиқ   прогрессив   характерга   эга
бўлиб,   даромад   ҳажмига   қараб   ўзгаради.   Энг   паст   солиқ   ставкаси   25%   йиллик
даромади   253000   франккача   бўлса   ва   энг   юқори   ставка   55%   даромад   2420000
франкдан ортиқча бўлганда қўлланилади. 
Канадада   аҳолини   даромадига   солинадиган   солиқ   қуйидаги   ставкалар
билан аниқланади (6 жадвал). 
6-
жадвал   Канадада аҳолини даромадига солинадиган солиқ қуйидаги 
ставкалар белгиланган 17
 
17  Шамсутдинов Ф.Ш., Шамсутдинова Ш.Ф., «Чет мамлакатлар солиқ тизими» – Тошкент.: ТДИУ.2007 й 
  48     Солиқ солинадиган даромад  Ставкани чегараси 
1. 0 дан – 27500 гача  17% 
2. 27501 дан – 55000 гача  26% 
3. 55000 юқори  29% 
 
Швейцарияда   даромад   солиғи   федерал   тўғри   солиқлардан   бири   бўлиб
жисмоний   шахслардан   олинади.   Солиққа   резидентлар   ёки   Швейцарияда   фойда
келтирадиган   фаолият   билан   шуғулланувчи   вақтинча   резидентларни
даромадлари тортилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
ставкаси прогрессив ҳисобланади. 
Буюк Британияда даромад солиғи йил давомида ундирилиб, солиққа тортиш
жараёни   апрель   ойининг   6   санасидан   бошланади.   Буюк   Британияда
ишчиларнинг   кўпчилиги   даромад   солиғини   PAYAS   YOU   EARN   (PAYE)
тизимида, яъни иш ҳақини олишлари билан тўлайдилар. 
Иш   ҳақидан   олинадиган   корхона   даромад   солиғини   тўлов   манбаи   бўлиб
ҳисобланади. Буюк Британияда жами даромад солиғи тўловчиларни тахминан 26
миллион   деб   олсак,   шундан   7,6   миллиони   пасайтирилган   ставкада   16,2
миллиони базавий ставкада 2,4 миллиони эса оширилган ставкада тўлайдилар. (7
-жадвал) 
7-
жадвал Буюк Британияда даромад солиғи бўйича ставкалар ва
интерваллар (фунт стерлинг ҳисобида) 18
 
Солиқ ставкаси тури  Солиқ ставкаси  Даромадлар
интервали 
Пасайтирилган ставка  20 фоиз  0-4300 гача 
Базавий ставка  23 фоиз  4301-27100 гача 
Оширилган ставка  40 фоиз  27100 ва ундан ортиқ 
 
18  С.Хакимов. Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқлар.Бозор, пул ва кредит. 7-сон. 2006 йил 51-
бет. 
  49   Шу билан бирга, Буюк Британия шахсий ва оилавий чегирмалар миқдори
ҳар молия  йилида  чакана  нархлар  индекси  ўсишини ҳисобга  олган  ҳолда қайта
кўриб   чиқилади.   Бундан   ташқари,   жисмоний   шахслар   дарормадини   солиққа
тортишда қўшимча имтиёзлар ҳам қўлланилади. (8жадвал)  
8-
жадвал Буюк Британияда жисмоний шахслар даромадига 
солинадиган солиқ бўйича чегирмалар (фунт стерлинг ҳисобида) 19
 
Кўрсаткичлар  Чегирма 
миқдори 
Даромад солиғи бўйича 
чегирмалар 
Ўз шахсий эҳтиёжлари учун чегирмалар  4194 
Ўз   шахсий   эҳтиёжлари   учун   чегирмалар   ва   бева
қолганлар   учун   чегирмалардан   иборат   эр-хотин
учун чегирмалар  1900 
65-74 ёшгача бўлган фуқаролар учун чегирмалар шу 
жумладан: 
Ўз шахсий эҳтиёжлари учун чегирмалар  5410 
Эр-хотин учун чегирмалар  3305 
75 ва ундан юқори бўлган ёшдаги фуқаролар учун 
чегирмалар шу жумладан: 
Ўз шахсий эҳтиёжлари учун чегирмалар  5600 
Эр-хотин учун чегирмалар  3345 
Ёшга доир гуруҳлар учун даромад солиғидан  16200 
19  С.Хакимов. Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқлар.Бозор, пул ва кредит. 7-сон. 2006 йил 51-
бет. 
  50   чегирмалар лимити 
Ўзи ҳақида маълумот бермайдиган фуқаролар учун 
шахсий чегирмалар  1330 
 
Францияда   даромад   солиғи   бюджетнинг   20   фоизини   ташкил   этади.   Бу
давлатда   ҳам   солиққа   тортиш   тартиби   прогрессив   бўлиб,   0   фоиздан   56,8
фоизгача   бўлган   шкалада   солиққа   тортилади.   18   ёшга   етган   шахс   даромад
солиғига   тортилади.   Даромад   солиғи   тўловчилар   Францияда   7   тоифага
бўлинади: 
1. Иш жойидан даромад олувчилар 
2. Ердан даромад олувчилар (ер ва биноларни ижарага беришдан) 
3. Капитал айланишидан даромад олувчилар (дивидендлар ва фоизлар)
4.   Қайта   сотишдан   даромад   олувчилар   (бинони,   қимматли   қоғозларни)   5.
Ишлаб чиқариш ва савдо фаолиятидан даромад олувчи. 
6. Тижорат билан боғлиқ бўлмаган даромад (шахснинг бошқа касб билан
шуғулланиши) 7. Қишлоқ хўжалиги ишларидан даромад олувчилар. 
Францияда Марказий ҳамда маҳаллий бюджетларга тушаётган солиқлар ва
йиғимларни Ягона Солиқ Хизмати (ЯСХ) бажаради, Ўзбекистонда бу вазифани
Давлат Солиқ Қўмитаси амалга оширади. 
Даромад   солиғи   Францияда   -   бу   ягона   ва   прогрессив   солиқ   ҳисобланади.
Бу   солиқ   давлат   даромадларини   асосий   элементи   ҳисобланмайди.   Бу   солиқ
бюджетни   солиқ   даромадларини   тахминан   1/5   қисмини   ташкил   қилади.
Жисмоний   шахсларга   солинадиган   даромад   солиғи   прогрессив   хусусиятга   эга.
Унинг ставкаси 0 дан 56,8%гача боради. Даромади 18140 франкдан ошмайдиган
шахсларни даромадлари (ставкаси 0%) га солиқ солинмайди. Энг юқори ставка
246770 франкдан юқори бўлган даромадларга қўлланилади. 
Солиқ тўловчини даромади 7 категорияга бўлинади: 
1. Ёлланиб ишлайдиганларни иш ҳақиси. 
2. Ер даромадлари (ер ва иморатни арендага бериш). 
  51   3. Оборот   капиталидан   олинадиган   даромад   (дивидендлар   ва
фоизлар). 
4. Қайтадан   сотишдан   олинадиган   даромад   (иморатни,
қимматбаҳо қоғозларни). 
5. Акционер   жамият   бўлмаган   корхоналарни   ишлаб   чиқориш   ва
савдо фаолиятидан олинадиган даромад. 
6. Тижорат   хусусиятига   эга   бўлмаган   даромадлар   (эркин   касб
эгаларини даромадлари). 
7. Қишлоқ хўжалик даромадлари. 
Францияни   даромад   солиғи   Россия   Федерацияси   ва   Ўзбекистон
Республикаси ва бошқа давлатларни даромад солиғидан кескин фарқ қилади. 
Бу  фарқни  унинг  мазмунидан  аниқлаш  мумкин.  Солиқ  давлат   бюджетига
максимал даромад тўплаш эмас, биринчи навбатда маълум ижтимоий сиёсатини
амалга ошириш учун қаратилган. Шу нуқтаи назардан бу солиқ етарли даражада
самарали ҳисобланади. Агар уни давлат бюджетидаги улуши бошқа давлатларга
нисбатан   паст   бўлсада,   унинг   билвосита   мамлакатни   фаровонлигини
кўтаришдаги роли катта. 
Бу   солиқ   жуда   мураккаб,   ўзига   хос   хусусиятларга   эга.   Солиқ   француз
жамоаси,   сиёсати   ва   аҳолиси   билан   чамбарчас   боғланиб   кетган,   шунинг   учун
уни унификация қилиш ҳар томонлама ўйлаб иш тутишни талаб қилади. 
9-
жадвал АҚШда фуқаролардан олинадиган даромад 
солиғининг ставкалари 20
 
Солиққа тортиладиган йиллик
даромад суммаси, АҚШ доллари  Даромад солиғи, % 
1.  22000 гача  15% 
2.  22000-51000  3300+22000 дан ортиқ сумманинг 28 
фоизи 
20  Даромад, бюджет ва солиқлар.Солиқ тўловчининг журнали. 4-сон. 2004 йил 21-бет. 
 
  52   3.  51000-115000  12000+51000 дан ортиқ сумманинг 31 
фоизи 
4.  115000-250000  31000+115000 дан ортиқ сумманинг 36 
фоизи 
5.  250000 дан ортиқ  80000+ 250000 дан ортиқ сумманинг 40
фоизи 
 
Маълумотлардан   кўринадики,   АҚШда   фуқаролардан   олинадиган   даромад
солиғига   нисбатан   прогрессив   ставкалар   қўлланилмоқда.   Бундай   солиқ
ставкалари   фуқаролар   даромадининг   ўсишига   боғлиқ   равишда   ошиб   боради   (-
жадвал). 
Ҳозирги   кунда   жисмоний   шахслардан   олинадиган   солиқлар   объектларини
аниқлаш,   уларнинг   ҳисобини   юритиш,   жисмоний   шахслардан   олинадиган
солиқларни  ҳисоблаш   ва  жисмоний  шахсларни   солиққа  тортиш   жараёнида   бир
қанча   муаммоларга   дуч   келинмоқда.   Мамлакатимизда   амал   қиладиган   солиқ
тизимнининг   асосий   белгилари   мустақилликка   эришилгандан   сўнг   шаклланди.
Солиқ   тизимига   ўзгаришлар   ислоҳатларнинг   бориши   ва   ижтимоий-иқтисодий
вазият билан узвий боғлиқ бўлди. 
Давлат томонидан жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда
солиқ   юкини   босқичма-босқич   пасайтиришнинг   изчил   солиқ   ислоҳатларини
ўтказилиши   миллий   солиқ   тизимини   ҳалқаро   меъёрлар   ва   стандартларга
мувофиқлаштириш эҳтиёжи тақазо қилди. 
Солиқ   тизимини   ислоҳ   қилиш   соҳасида   асосий   вазифа   ўртага   қўйилди,   яъни
фуқаролар зиммасидаги солиқ юкини солиқ ставкаларини пасайтириш ҳисобига
изчиллик билан камайтириш. 
Солиқ   юкини   камайтиришга   йўналтирилган   чоралар   ишлаб   чиқарувчи
корхоналардан   истеъмолчи   корхоналарга   ўтказиш   бевосита   солиқлар
корхоналар   молия-хўжалик   фаолиятининг   натижалари   ва   фуқароларнинг
даромадларига таъсир кўрсатиши билан изоҳланади. 
  53   Жисмоний   шахслар   даромадига   солиқ   босимини   камайтириш   ва   фуқаролар
даромадини   легаллаштириш   мақсадида   жисмоний   шахслар   даромадига
солинадиган   солиқ   шкаласи   доимо   такомиллаштирилмоқда.1998   йилда   энг   кам
иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошадиган даромадга белгиланган 45%лик
энг   юқори   солиқ   ставкаси   билан   бир   қаторда   жисмоний   шахслар   даромадига
солиқ солишнинг 5 даражали шкаласи қўлланган эди. 2000 йилда солиқнинг энг
юқори ставкаси 40% бўлган 4 даражали шкала жорий этилди. 
Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришнинг
3   даражали   тизимига   ўтиш,   энг   кам   иш   ҳақи   чегирилишини   бекор   қилиш   ва
ставкани   36   фоиздан   2001   йилда,   33   фоизга   2002   йилда   камайтириш   бюджет
даромадлари таркибида мазкур солиқ салмоғининг 1,1 фоизга кўпайишига олиб
келди. 2007 йилда даромад солиғининг энг юқори ставкаси 25%, 2009 йилда эса
жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг   энг   юқори   ставкаси   22
% миқдорида белгиланди. 
2005   йил   1   январдан   бошлаб   фуқароларнинг   шахсий   жамғариб   бориладиган
пенсия ҳисобварақларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан
тегишли   равишда   чиқариб   ташланган   ҳолда   ходимнинг   ҳисобланган   иш
ҳақининг 1 фоизи миқдорида амалга оширилади,бу билан жисмоний шахсларга
солиқ   босими   пасаяди   ва   иш   ҳақини   алоҳида   оладиган   фуқароларнинг
даромадларинн   хуфияликдан   чиқариш,   жамғармалари   ошишини   таъминлаш
учун рағбат бўлиб хизмат қилиши керак. 
Жисмоний   шахслар   даромад   солиғини   ягона   ижтимоий   тўловдан   алоҳида
қараб   бўлмайди,   унинг   миқдори   ҳам   камаймоқда.   Масалан,   2004   йилда   мазкур
меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 33%ини, 2009 йилда эса атиги 24%ини, 2010 йил
25%ни   ташкил   қилди.   Кўпайиши   корхона   харажатларининг   ўсишига   олиб
келадиган   иш   ҳақи   тўлайдиган   ҳўжалик   юритувчи   субъект   ягона   ижтимоий
тўловни тўловчи ҳисобланади. 
Ягона   ижтимоий   тўлов   ва   даромад   солиғини   пасайтириш   қисқа   муддатли
даврда бюджет камомадига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, иш ҳақининг
  54   кўпайиши,   яъни   меҳнатга   ҳақ   тўлаш   фондини   тежаш   ва   аҳоли   харид
қобилиятининг   ошиши   товар   айланмасининг   ўсишига,   солиқ   тушумларининг
кўпайишига   ҳам   олиб   келади.   Бундан   ташқари,   иш   ҳақининг   кўпайиши   аҳоли
банкларга жамғармалар қўйишига имконият беради, бу эса тижорат банкларини
капиталлаштиришга таъсир кўрсатади. 
Солиқ   юкини   пасайиши   натижасида   бўшаган   маблағлар   ўз   оборот
маблағларини   тўлдириш,   инвестицияларни   кўпайтириш   манбаси   бўлди,   бу   эса
солиқ солиш базасининг кенгайишига олиб келди. 
Ҳар   қандай   солиқ   тизимининг   муҳим   қисми   солиқ   маъмурчилигидир.   Солиқ
маъмурчилиги   тизимини   такомиллаштириш   мамлакатдаги   бизнес-муҳитни
давлат бюджетига зарар етказмасдан яхшилаш имконини беради. 
Солиқ   маъмурчилиги   тизимида   2005   йилда   юз   берган   ўзгаришлар
мамлакатдаги бизнесмуҳитни яхшилашнинг муҳим омили бўлди. Бу йўналишда
солиқ текширувлариини қисқартириш ва уларни ўтказишнинг аниқ тартиботини
ишлаб   чиқиш,   солиқ   ҳисоботи   тартиботини   соддалаштириш   ва   солиқ
тўловчилар   хуқуқларини   ҳимоя   қилиш   механизмларини   кучайтириш   бўйича
чоралар кўрилди. 
Жисмоний   шахсларнинг   даромадига   солинадиган   солиқга   баҳо   берилганда
кўпчилик   солиқ   оғирлигини   солиқ   ставкалари   билан   баҳолайди.   Унинг   юқори
ставкаси  1998  йилда  45  фоиз  белгиланган   бўлса,  2007 йилга  келиб  (1/4  улушга
камайган   ҳолда)   25   фоизни,   2009   йилда   22   фоизни   ташкил   қилмоқда.
Ривожланган   мамлакатларда   эса,   бу   кўрсаткич   ўз   ички   хусусиятларидан   келиб
чиққан ҳолда, турли солиқ ставкаларида белгиланган. (10 -жадвал) 
10-
жадвал Ривожланган давлатлардаги жисмоний шахслар даромад 
солиғи ставкалари 21
 
№ Мамлакатлар  Бошланғич 
ставка,%  Энг юқори
ставка, % 
1.  АҚШ  15,0  39,6 
21  Адизов.А “Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи оғирлиги ва уни белгиловчи омиллар”. 
“Ўзбекистон Иқтисодий Ахборотномаси” 1-2-сон  2008 йил 12-бет. 
  55   2.  Буюк Британия  10,0  40,0 
3.  Франция  0,0  54,0 
4.  Италия  18,5  45,5 
5.  Канада  17,0  29,0 
Жадвал   кўрсаткичларини   кўздан   кечирар   эканмиз,   Ўзбекистон
Республикасида амал қилаётган солиқ ставкалари юқори эмаслигини кўришимиз
мумкин. 
Бозор   иқтисодиёти   тараққий   этган   мамлакатларда   даромад   солиғини
ҳисоблашда   кун   кечириш   минимумини   чегириб   ташлаб,   қолган   даромаддан
солиқ ундирилади. 
Жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишнинг яна бир жиҳатини бу
солиққа   тортиладиган   даромадни   табақалаштириш   ёки   солиқ   ставкалари
ўртасидаги   қадамининг   қисқалиги   ёки   энг   кам   иш   ҳақининг   беш,   ўн   ва   ундан
юқори   баробари   миқдорида   қилиб   белгиланганлиги   ҳамда   қадам   сифатида
олинган миқдорнинг камлиги билан изоҳлаш мумкин. 
Жисмоний   шахслар   дармад   солиғи   оғирлигига   солиқ   ставкалари,
чегирмалар   ва   солиқ   ставкалари   ўртасидаги   қадам   тўғридан-тўғри   таъсир
кўрсатса,   шундай   омиллар   борки,   солиқ   оғирлигига   баҳо   берганда   улар
кўпчилик   назаридан   четда   қолади.   Республикада   шундай   омиллар   сирасига
аҳоли таркибида меҳнат ёшида бўлмаганлар улуши, бандлик даражаси, соҳалар
бўйича аҳоли бандлигини киритиш мумкин. 
Бозор   иқтисодиёти   тарққий   этган   мамлакатларда   жисмоний   шахслардан
олинадиган   даромад   солиғини   ҳисоблашда   кун   кечириш   минимумини   чегириб
ташлаб,   қолган   даромаддан   солиқ   ундирилади.   Мамлакатимизда   амал   қилиб
келаётган   жисмоний   шахслар   даромадига   солинадиган   солиқ,   бир   қарашда
жаҳон   тажрибаларига   молик   бўлсада,   аммо   ўзининг   маълум   хусусиятларига
асосан, улардан фарқ қилувчи белгиларини келтириб ўтиш мумкин. 
  Ўзбекистон   Республикаси   давлат   бюджетининг   солиқли   даромадлари
ичида, мазкур  солиқ тушуми 2006 йил кўрсаткичларига  асосан  14,9 фоиз  (2005
  56   йилда   14,1   фоиз,   2004   йилда   12,8   фоиз   ва   2003   йилда   13,1   фоиз)   ни   ташкил
этади.   Яъни   фискаллик   хусусиятига   кўра   2006   йилда   учинчи   (2005   йилда
учинчи,   2004   йилда   тўртинчи   ва   2003   йилда   учинчи)   ўринни   эгаллайди.   Бироқ
бир   қатор   давлатларда   жумладан,   АҚШнинг   федерал   бюджети   даромадларида
унинг   улуши   41   фоиз,   Буюк   Британияда   25,9   фоизни   ташкил   этиб,   фискаллик
хусусиятига   кўра   биринчи   ўринни   эгаллайди.   Мазкур   ҳолатдан   келиб   чиқиб,
айтиш   мумкинки,   келажакда   Ўзбекистон   Республикасида   ҳам   жисмоний
шахслар  даромадига   солиқнинг  бюджетдаги   салмоғи  етакчи   ўринларга  чиқиши
истиқболли   режалардир.   Ҳозирги   кунда   бунга   етарлича   шарт-шароитлар
яратмоқда.   Ўзбекистон   Республикасининг   иқтисодий   муносабатларида
тадбиркорлик   фаолиятлари   билан   шуғулланишлари   учун   мавжуд   бўлган
ҳуқуқий имкониятларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин. 
Ҳозирда   мамлакатимизда   олиб   борилаётган   солиқ   ислоҳатлари
ривожланган давлатлар илғор тажрибасига асосан амалга оширилмоқда. 
2010   йилгача   бўлган   даврда   бюджетнинг   стратегик   устуворлиги   уйғун
иқтисодий ўсишни йилига 8-8,5 фоиз даражасида таъминлаш, унинг сифатини ва
аҳоли фаровонлигини оширишдаги ҳиссасини кўтаришдир. 
Ушбу   мақсадга   эришиш   учун   давлат   сиёсатининг   барча   воситаларидан
самарали   фойдаланмоқ   керак,   улар   орасида   эса   асосий   роль   солиқ-бюджет
сиёсатига тегишли. 
Давлат   мажбуриятларининг   ва   ижтимоий   кафолатларнинг   бажарилиши
нафақат   бюджет   маблағларининг   қандай   тамойилларга   ва   қоидаларга   кўра
шаклланиши   ва   сарфланишига,   давлат   молиявий   ресурсларини   қандай
бошқаришга,   балки   мамлакатни   ривожлантиришнинг   стратегик   мақсадларга
эришига ҳам боғлиқ. 
Кўрилган   чоралар   ва   бунинг   натижасида   солиқ   юкининг   пасайишига
қарамай,   унинг   даражаси   худди   шундай   даромад   даражасига   эга   бўлган,
шунингдек,   иқтисодий   ривожланишнинг   юқори   суръатларга   эришган
ривожланаётган   давлатларга   қараганда   юқорилигича   қолмоқда.   Хитойда
ниҳоятда   юқори   иқтисодий   ўсиш   суръатлари   кузатилган   1979-1996   йилларда
  57   солиқ   юки   36   дан   13   фоизга   камайтирилди.   Фақат   кейингина   18   йиллик   юксак
иқтисодий ўсишдан кейин у 20 фоизга кўпайтирилди.  
Иқтисодиётнинг   янада   ривожлантирилиши   тўғри   ва   билвосита   солиқ
солиш   базасини   кенгайтиради   ва   улар   улушини   оширади.   Бунда   солиқ
ставкаларининг   пасайтирилиши   имконияти   пайдо   бўлади.   Жисмоний
шахсларнинг   даромад   солиғи   ставкасини   пасайтириш   ва   унификациялаш
айниқса   муҳимдир.   Бу   йўналишда   амалга   оширилаётган   чора-тадбирлар   аҳоли
даромадларининг   ўсишига   ва   солиқ   тўлашдан   бўйин   товлаш   ҳолларининг
камайишига кўмаклашади. 
Солиқ   сиёсатининг   ўрта   истиқболдаги   асосий   йўналишларини   қуйидаги
тарзда белгилаш мумкин: 
- Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғи   бўйича   солиқ
юкини камайиши. 
-Жисмоний   шахсларнинг   даромадига   солинадиган   солиқни   ҳисоблаш
механизмини янада соддалаштириш. 
- Жисмоний   шахслардан   олинадиган   даромад   солиғининг
рағбатлантирувчи функциясини кучайтириш. 
- Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш. 
 
  58   Хулоса 
Мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   иқтисодий   ислоҳатлар
амалиётидаги энг мураккаб муаммолардан бири жисмоний шахслар даромадини
солиққа   тортиш   муаммосидир.   Энг   мақбул   солиққа   тортиш   тизимини   ишлаб
чиқган   ҳолда   мамлакат   иқтисодиётининг   ривожланишига   таъсир   қилиш,
тадбиркорликнининг тараққий этишига ёрдам бериш ва ижтимоий муаммоларни
ҳал этиб  бориш  бозор  муносабатларига  ўтиш  шароитида  ҳам,  ундан  кейин  ҳам
давлатнинг бош мақсади бўлиб қолаверади. 
Республикамизда   солиққа   тортиш   тизими   шаклланишига   жуда   кўп   вақт
кетмаган   бўлса   ҳам,   солиққа   тортиш   тизимимиз   йил   сайин   янгиланиб,
такомиллашиб,   ривожланиб   бормоқда.   Ҳозирги   кунда   бутун   дунё
мамлакатларида   давлатнинг   аниқ   амал   қилувчи   солиққа   тортиш   тизими
мавжудлиги   унинг   юксак   даражада   тараққий   этганлигининг   белгиси
ҳисобланади.   Шунинг   учун   солиққа   тортиш   тизимини   жаҳон   солиқ   амалиёти
даражасида   шакллантириш   ва   ривожланган   мамлакатларнинг   солиқ
амалиётидаги илғор тажрибаларидан солиққа тортиш тизимимизда фойдаланиш
бозор   муносабатларига   ўтиш   шарт-шароитига   мослашишда   алоҳида   аҳамиятга
эгадир. 
Иқтисодий   ислоҳатлар   шароитида   солиқлар   давлат   бюджети
даромадларини   шакллантиришнинг   асосини   ташкил   этади.   Мавжуд   молиявий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тўғри йўналтириш самарадорлигини
ошириш ва ижтимоий иқтисодий асосга таянаётганлиги жуда муҳимдир. Солиқ
бюджет   сиёсатининг   яхлитлигига   эришиш   мамлакатда   макроиқтисодий
барқарорликни   таъминлашга,   самарали   бюджет-солиқ   сиёсатини   юритишга,
аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади. 
Жисмоний   шахслар   даромад   солиқлари   таҳлил   қилинганда,   асосий
солиққа   тортиладиган   база,   яъни   иш   ҳақи   нуқтаи   назаридан   мавжуд   шароит
қониқарли   ҳисобланади.   Жисмоний   шахсларни   солиққа   тортиш   бўйича   фискал
сиёсатнинг   мақсади,   аҳолининг   ўрта   ва   юқори   даромадли   гуруҳларини
кўпайтиришдан иборат бўлиши лозим. 
  59   Солиқ   тизимини   бозор   тамойиллари   асосида   ислоҳ   қилиш   шароитида
иқтисодий   тараққий   этган   мамлакатларнинг   жисмоний   шахсларни
даромадларини   солиққа   тортиш   юзасидан   илғор   тажрибаларини   ўрганиш   ва
самарали   бўлган   усулларини   иқтисодиётимизнинг   ўзига   хос   хусусиятларини
инобатга олган ҳолда тадбиқ этиш бош масала ҳисобланади. 
Хулоса  қилиб  шуни айтиш  мумкинки, жисмоний  шахслардан  олинадиган
даромад   солиғи   Ўзбекистон   Республикаси   солиқ   тизмининг   бир   бўғини
ҳисобланиб, амалга оширилаётган солиқ сиёсати мамлакатнинг макроиқтисодий
ва микроиқтисодий кўрсаткичларига сезиларли тарзда таъсир этади. 
Курс   ишимизнинг   ниҳоясида   жисмоний   шахслар   даромадини   солиққа
тортишнинг таркибий тузилиши, ҳуқуқий асослари ва Ўзбекистон Республикаси
солиқ   тизимини   ислоҳ   қилиш   шароитида   жисмоний   шахслар   даромадини
солиққа   тортиш   механизмини   такомиллаштириш   ҳамда   уни   ўрганиш   асосида
олинган асосий хулосаларни қисқача акс эттирамиз. 
Улар қуйидагилардан иборат: 
Биринчидан,   жисмоний   шахсларнинг   даромадига   солинадиган   солиқнинг
иқтисодий моҳияти ва назарий-ҳуқуқий асослари умумлаштирилди. 
Иккинчидан,   жисмоний   шахслар   даромадини   солиққа   тортиш
механизмининг амалдаги ҳолатига баҳо берилиб таҳлил қилинди. 
Учинчидан,   жисмоний   шахслар   даромадини   солиққа   тортишнинг
таркибий   тузилиши   ва   Ўзбекистон   Республикаси   солиққа   тортиш   тизимида
тутган ўрни белгилаб олинди. 
Тўртинчидан, солиқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида жисмоний шахслар
даромадини солиққа тортишнинг назарий-ҳуқуқий асослари ўрганилди. 
Бешинчидан,   Ўзбекистон   Республикаси   солиқ   тизимини   ислоҳ   қилиш
шароитида   жисмоний   шахслар   даромадини   солиққа   тортиш   механизмини
такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилди. 
 
 
 
 
  60     61   Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2008 й. 40 б. 
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Ўзбекистон Республикаси Қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2011 йил январь. 
3. «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг 
қонуни. // «Халқ сўзи» газетаси, 1997 йил 29 август, 1-2 б. 
 
Интернет саҳифаларига ҳаволалар 
  http://www.soliq.uz    
  http://www.nalog.ru    
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  62