Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 10 Март 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Зилзила ва ундан огоҳлантириш, муҳофазаланиш тадбирлари

Купить
Зилзила ва ундан огоҳлантириш, муҳофазаланиш тадбирлариМавзу 16 Ҳаёт фаолияти хавфсизлигиФАН: Режа: • 1. Зил-зила ундан ҳимояланиш тадбирлари. 2. Зил-зила ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва улардан ҳимояланиш тадбирлари. Hayot faoliyati xavfsizligi 2 «Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июль № 208-сонли Қарори ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИ ВА ҲУДУДИНИНГ СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА Тошкент ш., 2021 йил 13 сентябрь, ЎРҚ-713-сон Сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари аҳамиятига кўра 4 та тоифага бўлинди: I тоифа – хавфлилик омили паст объектлар (вақтинча павильонлар, киоскалар, омборлар, ангарлар, сақлаш музхоналари); II тоифа – хавфлилик омили ўрта объектлар (якка тартибдаги уй- жойлар (3 қаватгача), оромгоҳлар, умумий овқатланиш ва маиший хизмат пунктлари, коммуникация тоннеллари, матбаа саноати объектлари, чиқиндини қайта ишлаш, маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотлари корхоналари); III тоифа – хавфлилик омили юқори объектлар (кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, ўрта ва кўп қаватли (3 ва ундан юқори) уйлар ҳамда меҳмонхоналар, таълим муассасалари, сув ажратиш тармоқлари, қурилиш саноати, пахтани қайта ишлаш корхоналари, кинотеатрлар, тарихий обидалар); IV тоифа – хавфлилик омили ў 14-модда. Бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини текшириш ҳамда мониторинг қилиш Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II — IV тоифадаги объектлар ҳар беш йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади. Визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви ўтказилади ҳамда уларнинг электрон техник паспорти янгиланади. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III-IV тоифадаги объектлар ҳар ўн йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим . Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда улар зилзилабардошликка доир инструмен Magnitudasi uncha katta boʻlishiga qaramay (taxminan 5.2), oʻchogʻi yer sathiga yaqin boʻlgani tufayli 7-8 balli silkinishlar roʻy berdi va natijada shahar hududidagi koʻpgina inshootlar jiddiy talafot koʻrdi. Lekin shahar chekkasida zilzila 6 ballgacha pasaygani qayd etildi. 2-3 Hz chastotali yer silkinishlari 10-12 soniya davom etdi. Qurbonlar soni kamligi (8 kishi halok boʻlgan, bir necha yuz kishi jarohatlangan) esa silkinishlarning boʻylama boʻlganligi bilan izohlanadi, boʻylama tebranishlarda binolar katta zarar koʻrmaydi. Ammo hodisadan keyingi yurak va asab hastaliklari tufayli qurbonlar soni koʻpaydi. ЗИЛЗИЛАЛАР вулқон тектоникўпирилиш ЗИЛЗИЛА - бу ернинг ички харакатлари натижасида унинг юзасида пайдо бўладиган тебранма ҳаракат. Ер силкинишларининг пайдо бўлган жойи ЗИЛЗИЛА ЎЧОҒИ, унинг маркази эса ГИПОЦЕНТР дейилади. Гипоцентрнинг ер юзидаги проекцияси ЭПИЦЕНТР дейилади. Гипоцентр ва эпицентр оралиғидаги масофа ЗИЛЗИЛАНИНГ ЧУҚУРЛИГИ дейилади. Одатда биринчи тебранишдан сўнг қайта зарбалар бўлиши муқаррар улар АФТЕРШОК деб аталади. З И Л З И Л А Ер шарининг географик плиталарга бўлиниши  Зилзила - ер юзидаги силкинишлар ва тебранишлар. Замонавий қарашларга кўра, зилзилалар сайёрамизнинг геологик ўзгариши жараёнини акс еттиради. Зилзилаларнинг асосий сабаби глобал геологик ва тектоник кучлар эканлиги, аммо ҳозирги пайтда уларнинг табиати тўлиқ аниқ емас. Ушбу кучларнинг пайдо бўлиши ернинг чукур катламларидаги ҳарорат ўзгариши билан боғлиқ. Кўпинча зилзилалар тектоник плиталарнинг чеккаларида содир бўлади. I дунёда бир йилда бўладиган зилзилалар статистикаси: 1 - катастрофик даражадаги зилзила (8); 18 - та зилзила "жуда кучли" (7-7.9); 120 - та "кучли" зилзилалар (6-6.9); 800- "ўртача" тупроқ тебранишлари (5-5.9); 6200 - енгил зилзилалар (4-4.9); 50 мин- г "заиф" (3-3.9). Зилзилалар - бу ер қобиғининг ёки мантиянинг юқори қисмининг тўсатдан силжиши ва ёрилиши натижасида юзага келадиган ва силлиқ тебраниш шаклида узоқ масофаларга узатиладиган ер сатҳининг кучли силкинишлари ва тебранишлари. Вужудга келиш сабаблари Тектоник ҳодисалар; Метеорит, техноген, кўчки, вулқон3F ЗИЛЗИЛА – БУ ЕРНИНГ ИЧКИ ҲАРАКАТЛАРИ НАТИЖАСИДА УНИНГ ЮЗАСИДА ПАЙДО БЎЛАДИГАН ТЕБРАНИШ НАТИЖАСИДА СОДИР БЎЛАДИГАН ЕР СИЛКИНИШЛАРИДИР. ЕР СИЛКИНИШЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛГАН ЖОЙИ ЗИЛЗИЛА ЎЧОҒИ, УНИНГ МАРКАЗИ ЭСА ГИПОЦЕНТР ДЕЙИЛАДИ. ГИПОЦЕНТРНИНГ ЕР ЮЗИДАГИ ПРОЕКЦИЯСИ ЭПИЦЕНТР ДЕЙИЛАДИ. ГИПОЦЕНТР ВА ЭПИЦЕНТР ОРАЛИҒИДАГИ МАСОФА ЗИЛЗИЛАНИНГ ЧУҚУРЛИГИ ДЕЙИЛАДИ. ЕРНИНГ ЭНГ УСТКИ ҚАТЛАМИ УНИНГ ҚОБИҒИ ДЕЙИЛАДИ. ЕР ҚОБИҒИНИНГ ЧУҚУРЛИГИ ҚУРУҚЛИКЛАРДА АСОСАН 30-50 КМ НИ ТАШКИЛ ЭТИБ, БАЪЗИ ЖОЙЛАРДА 70 КМ ГАЧА БОРАДИ, ОКЕАНЛАРДА ЭСА 6-8 КМГА БОРАДИ. КЕЙИНГИ ҚАТЛАМ МАНТИЯ БЎЛИБ, У 2900 КМ ГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ. СЎНГГИ ҚАТЛАМ 2900 КМ ДАН ТО ЕРНИНГ МАРКАЗИГАЧА ДАВОМ ЭТИБ У ЯДРО ҚАТЛАМИДИР. Зилзила тўғрисида қисқа маълумот • Зилзила – Ер ички инергиянинг ўзгариши, бу ернинг ички қатламларида йиғилган табиий қўшимча куч таъсирида механик энергиянинг эластик сейсмик тўлқин энергиясига айланиши ва атрофга тарқалиши натижасида содир бўладиган ер силкинишидир. Hayot faoliyati xavfsizligi 15 Ер силкинишлари юзага келиш сабаблари • А- Вулқон зилзилалар • Б – Ағдарилиш,ўпирилиш зилзилалари • В - Тектоник зилзилалар • Г - Техноген (инсоннинг мухандислик фаолияти билан боғлиқ зилзилалар). Hayot faoliyati xavfsizligi 16 А- Вулқон зилзилалар • Вулқон жараёни, яъни ер остидаги магмани вулқон канали орқали ер юзасига чиқиши билан боғлик бўлган ер силкинишига вулқонли ер силкиниши дейилади. Бундай ер силкиниши вулқоннинг фаоллашиши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли аксарият кўп ҳолларда улар аниқ башорат қилиниди. Шунинг учун унинг келтирадиган талофати деярли кучли бўлмайди. Hayot faoliyati xavfsizligi 17 Б – Ағдарилиш,ўпирилиш зилзилалари • Қоя сатҳларида тоғ жинсларининг катта бўлакларини ағдарилиши ёки тоғларнинг ўпирилиши натижасида юзага келувчи ер силкинишлари. Бу ер силкинишининг тарқалиш майдони кичик, кўп ҳолларда талофатсиз бўлади Hayot faoliyati xavfsizligi 18 В - Тектоник зилзилалар • Зилзила турларидан энг хавфлиси (талофотлиси) тектоник зилзила ҳисобланади. Тектоник зилзилалар - ер силкиниши турлари ичида катта майдонга тарқаладиган ва энг кўп талофат келтирадигани тектоник ер силкинишидир. Бундай ер силкинишлар ҳақида гап кетганда литосфера ўрамларида бўладиган ҳаракат (тектоник кучлар) тушунилади Зилзила турларидан энг хавфлиси (талофотлиси) тектоник зилзила ҳисобланади. Hayot faoliyati xavfsizligi 19 Зилзила чуқурликларига қараб зилзилалар уч турга бўлинади, яъни қобиқ, қобиқ ости ва чуқур фокусли турларга. • Қобиқ зилзилаларига гипоцентри ер сатҳидан 70 км чуқурликкача жойлашган ер силкинишлари киради. Ўзбекистонда бўладиган зилзилаларнинг барчаси ушбу турга кириб, уларнинг чуқурлиги асосан 10-40 км, айрим ҳолларда Помирда 70 км гача боради. • Қобиқ ости зилзилаларига гипоцентри 70 дан 300 км гача бўлган ер силкинишлари киради. Улар, асосан Афғонистоннинг Ҳиндуқуш тоғлари остида содир бўлиб, таъсир кучи Ўзбекистонга ҳам етиб келиши мумкин. • Чуқур фокусли зилзила гипоцентри 300-780 км гача бўлган ер силкинишлари ҳисобланади. Улар, асосан Тинч океани ва бошқа океанлар билан континентлар туташган жойларда рўй беради. Hayot faoliyati xavfsizligi 20 Зилзила ўчоғигача бўлган масофа ортган сари у шунчалик узоқ вақт ва пастроқ частотада сезилади. • Масалан , Тошкентда яшовчилар учун зилзила ўчоғи Тошкент вилояти, Фарғона водийси, Жиззах, Самарқанд вилоятларида рўй берган бўлса 10-30 секундгача давом этиши мумкин. Тошкентдан 500-600 км масофада жойлашган Ҳиндукуш зилзилалари 2-3 минутгача сезилади. Hayot faoliyati xavfsizligi 21 Маълумки, ҳар йили сайёрамизда 100000 дан ортиқ ер силкинишларни сейсмик асбоблар (сейсмографлар) қайд этади. Булардан 100 таси вайрон қилувчи фожиали бўлиб, иморат ва иншоотларнинг бузилишига, ер юзасида ёриқларнинг пайдо бўлишига, минг-минглаб инсонлар ёстиғининг қуришига олиб келади. Ер силкиниш ўчоғи-гипоцентрнинг жойлашган чуқурлиги бўйича: ернинг юза қисмида - 70 км гача, ўрта қисмида - 70-300 км ва чуқур қисмида - 300 км дан пастда «мантия» қатламида вужудга келадиган хилларини ажратиш мумкин. Республикамизда кузатиладиган зилзилаларнинг ўчоғи асосан 70 км гача чуқурликларда жойлашганлиги қайд этилган. Мантиядаги катта босим ёки портлашлар туфайли зилзила ўчоғи вужудга келади, натижада катта кучланишлар пайдо бўлади, булар ўз навбатида ернинг устки қатламининг тебранишига олиб келади. Гипосентрдан ҳамма тарафга, қайтар сейсмик тўлқинлар тарқалади, улар асосан узунасига ва кўндаланг турларига бўлинади (схема). Ер остидан узунасига тарқалаётган (вертикал тарзда) тўлқинлар ўз йўналиши бўйича навбатма-навбат ер пўстлоғини сиқиб, ер юзасига чиққанда товуш чиқаради. Бу эса ер силкиниш олдидан чиқадиган товушнинг ўзгинасидир. Кўндаланг тўлқинлар (горизонтал) ер юзасига чиқиб зилзила тўлқинларини вужудга келтиради ва эпитсентрдан барча тарафларга тарқалади: Кучли ер силкиниши оқибатида ернинг яхлитлиги, бутунлиги ўзгаради, иншоотлар, жиҳозлар бузилади, коммунал-энергетик қисмлар ишдан чиқиши, инсонлар ўлими юз беради. Ер силкиниши кўпчилик ҳолларда маълум интенсивликда чиқадиган товуш билан юз беради ва унинг пастбаландлиги ер қимирлашининг кучига боғлиқ. Ер қимирлашининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ер силкиниш ўчоғининг чуқурлиги, силкиниш амплитудаси ва ер силкинишининг интенсив энергияси. Тарихий маълумотларни тахлил қилиш кўрсатадики, ФВ ларда ўлганлар ичида зилзила туфайли ўлганлар, уруш, эмидемия ва бошқа йирик фожеаладагиларга нисбатан камроқдир. Замонавий фан зилзиланинг қаерда ва қандай куч билан содир бўлишини айтиб бера олади, лекин унинг куни ва соатини айтишга ожиз. Зилзила ҳақида ҳабар берувчи билвосита белгилар қуйидагилардир: ер ости сувларининг физик – химик таркибининг ўзгариши. Иккинчиси ўзбек олимлари, хусусан академик Ғ.Мавлонов аниқлаган кашфиётдир. Сув таркибида р о д о н гази миқдорининг ўзгариши зилзиладан дарак беришини хусусан Тошкент зилзиласи ва Республикамизда ва Марказий Осиё давлатларида рўй берган бир неча зилзилаларда ўз тасдиғини топди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг сейсмология институти томонидан 1997 йилда Ўзбекистоннинг янги сейсмоактив харитаси тузилиб, бунда ҳар бир ҳудуднинг сейсмологик ҳусусиятлари ҳисобга олинган. Харитада кўрсатилишича Ўзбекистоннинг минтақаларида бўлиши мумкин бўлган ер силкинишлари белгиланган. Жумладан, Қорақалпоҳистон Республикасида – 6 баллгача; Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 7 баллгача; Тошкент, Қарши, Бухоро, Термез, Наманган, Фарғона шахарларида – 8 баллгача; Андижон вилоятида – 9 баллгача белгиланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг сейсмология институти томонидан 1997 йилда Ўзбекистоннинг янги сейсмоактив харитаси тузилиб, бунда ҳар бир ҳудуднинг сейсмологик ҳусусиятлари ҳисобга олинган. Харитада кўрсатилишича Ўзбекистоннинг минтақаларида бўлиши мумкин бўлган ер силкинишлари белгиланган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида – 6 баллгача; Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 7 баллгача; Тошкент, Қарши, Бухоро, Термез, Наманган, Фарғона шахарларида – 8 баллгача; Андижон вилоятида – 9 баллгача белгиланган. Шунингдек, сейсмоактив харитада Тошкент шаҳри учун ҳам 6-9 баллгача бўладиган микросейсмоактив худудлар белгилаб қўйилганки, ҳозирги кунда мана шу маълумотлар асосида Тошкент шаҳрида мақсадли қурилишлар олиб борилмоқда. Зилзила хавфи мавжуд худуд ахолиси билиши керак бўлган белгилари қуйидагилардир: -олдин ҳавоси тоза бўлган жойларда газ ҳидининг келиши, қушлар ва уй ҳайвонларининг безовталаниши, ҳавода чақмоқ шуъласи каби ёруғлик пайдо бўлиши, бир–бирига яқин, лекин тегмаётган электр симларидан учқун чиқиши, уйларининг ички деворларида зангори шуълалар пайдо бўлиши, люминесцент лампаларининг ўз– ўзидан ёниши. Бу белгиларининг барчаси аҳолини зилзила бўлиши эхтимоли борлиги ҳақида ҳабар бериш учун асос бўла олади. Республикамизда 136 та шаҳар мавжуд бўлиб, улардан 13 та йирик шаҳар ҳисобланади. Шахарларда қурилишлар 5 тоифа бўйича амалга оширилиб, улар катта–кичиклигидан қатъий назар ҳалқа йўли билан белгиланиши зарур. Чунки ФВ да фуқароларни фақат транспорт йўллари орқали (яъни халқа йўллари орқали) ҳаракат қилишига йўналтирилиши лозим. Шунинг учун ҳар бир корхона раҳбари зилзила оқибатларини камайтиришнинг асосий тадбирларини билиши зарур. Булар қуйидагилардан иборат: -Ҳудуднинг сейсмик харитаси, унда зилзила бўлиши эхтимоли бор жойлар ва унинг кучи кўрсатилади; -Зилзилага бардош берадиган уйлар ва саноат иншоотларини қуриш; -Зилзила содир бўлиб қолган ҳолда аҳоли ўзини қандай тутиши ва хатти – харакатлари ҳақида тушунтириш; -Сейсмик станцияларда узлуксиз навбатчиликни ташкил қилиш ва олиб бориш; -Зилзилалар хақида аниқ хабар ва алоқа тизимини ташкил қилиш; -Қутқарув, куч ва воситаларини тайёр холга келтириб қўйиш; -Ахолини хавфсиз, ўз вақтида эвакуация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш; -Моддий техник таъминоти (палаткалар, озиқ-овқат, дори-дармон) захираларини ташкил қилиш; -Зилзила хақида хабар берувчи белгиларни ахолига тушунтириш ва ўз вақтида қўллаш. Зилзила хамма вақт одамларда турли даражадаги рухий холатнинг бузилишига, нотўғри хатти-харакатларга олиб келади. Статик маълумотлар, ахолининг зилзила пайтида олган жарохатларининг аксари саросима холатида ғайриоддий харакатлар натижасида олинганлигини кўрсатади. Кишининг шундай холатга тушиб қолмаслиги учун унда юқори фуқаролик хиссини, жасорат, ўзини тута билиш, интизомлилик, дадиллик, фақатгина ўзини эмас, балки атрофдагиларни хам хулқ- атворларига жавобгарлик хиссини тарбиялаш лозим. Зилзила хақида хабар эшитганда ёки унинг белгилари сезилганда тез, хотиржам, ховлиқмасдан, саросимасиз ва ишончли харакат қилиш керак. Зилзила хақида олдиндан хабар берилса уйни ташлаб чиқишдан аввал газ ва бошқа иситкич асбобларни ўчириш, болаларни ва қарияларни кийинтириш, ўзи кийиниши, зарур буюмларни, озиқ-овқат, дори-дармон ва хужжатларни олиш ва кўчага чиқиш керак. Агар зилзила кутилмаганда бошланиб қолса, юқоридаги ишларни бажаришга ва уйдан чиқишга вақт бўлмаса, у холда дархол дераза ва эшик катаклари орасига ёки кўтарувчи устун ёки тўсинлар туташган бурчакларга, столларнинг тагига кириб олиш керак. Дастлабки зарба тиниши билан ташқарига чиқиш керак. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, кўп қаватли биноларнинг энг нозик, ишончсиз жойлари, зинапоялар ва лифт шахталаридир. Шунинг учун зилзила бошланган пайтларда зинапоялардан югуриш тавсия этилмайди, лифтлардан фойдаланиш эса тақиқланади. Корхона ва муассасаларда зилзила пайтида иш тўхтатилади, электр токи, сув, газ ва буғларни тўхтатиш ишлари олиб борилади, ФМси қисмларидаги ишчи хизматчилар олдиндан белгилаб қўйилган йигилиш жойига тўпланадилар, бошқалар хавфсиз жойларда бўладилар. Зилзилига қадар ўтказиладиган химоя тадбирлари . 1. Кучли зилзилалар оқибатида зарарларни камайтириш мақсадида барча турдаги иморатлар қурилишини зилзилабардошлигини таъминлаш; 2. Маҳаллий шароитдан келиб чиққан холда зилзиладан ҳимояланиш тўғрисида аҳолини огоҳлантириш режа ва тадбирларини тузиш; 3. Яшаш, ишлаш ва ўқиш жойларида зилзиладан сақланиш учун хавфсиз ҳисобланган жойларни олдиндан белгилаб олиш (улар хона бурчаги, асосий девор ва устунлар ости, столлар, парталар, дастгохлар таги бўлиши мумкин); Зилзила содир бўлганда бино ичининг энг хавфсиз жойи. 4. Йўлаклар, кириш ва чиқиш жойларини катта ва оғир буюмлар билан тўсилиб қолишига йўл қўймаслик ва ҳар қандай ҳолатда ҳам эшикларни бемалол очилиб - ёпиладиган бўлишини таъминлаш; 5. Зилзиладан жарохатланиши мумкин бўлганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш; 6. Шаҳсий тиббий аптечкалар доимо биринчи ёрдам учун дори-дармонлар билан тўла бўлиши; 7. Хоналардаги жихозлар ва мебелларни жойлаштирганда зилзила содир бўлишини ҳисобга олиб, уларни одамларга халақит бермайдиган, улардан жарохатланиш мумкин бўлмаган тарзда жойлаштириш; 8. Захарли ва тез ёниб кетадиган суюқликларни тўкилиб кетмаслиги учун алоҳида хавфсиз жойларда сақлаш. 9. Ўт ўчириш учун қулай жойга ўт учириш воситаларини жойлаштиш 10. Шаҳсий хужжатларни, қимматбаҳо қоғозларни ёнмайдиган қутиларда сақлаш; 11. Зилзила рўй беришдан аввал зилзила вақтида оилавий сақланиш учун олдиндан бошпана тайёрлаш. Булар боғ, ҳовли, гараж, ховлидаги ертўла бўлиши мумкин. Бу жойларда 3 кунлик озиқ-овқат, сув, иссиқ кийим - бош захираси сақланишини таъминлаш; 12. Олдиндан болаларга ўйин тариқасида мактабда, кўчада, транспортда зилзила содир бўлганда нима қилиш кераклигани ўрнатиб бориш; 13. Кариялар, ногиронлар ва касаллар ҳавфсизлигини таъминлашни олдиндан билиш. Зилзиланинг кучини баҳолаш. Инсоният ўзининг бутун тарихий тараққиёти мобайинида кўп ер силкинишларни бошидан кечирган, унинг аянчли оқибатларининг гувоҳи бўлган. Ўтган ХХ асрда энг кучли ер силкинишлар кўпроқ Хитойда, Японияда, Ашхабадда, Марокашда, Эронда, Перуда, Арманистонда, Тайванда,Туркияда кузатилган. Кучли ер силкинишлари Ўзбекистон ҳудудларида ҳам кузатилган. Жумладан, 1902 йилда 8-9 балл билан Андижонда, 1946 йилда Наманганда (Чотқол зилзиласи), 1868 ва 1966 йилда 7-8 балл билан Тошкентда, Газлида 8-10 балл билан ва бошқа жойларда. Респубилкамизда ва жуда кўп давлатларда зилзила кучи 12 балли шкала асосида баҳоланиб, хар бир баллга эга бўлган зилзила, ўз тафсилотига эга ва 9 балли Рихтер шкаласидан ҳам фойдаланилади. Бизда асосан 2 турдаги ер қимирлаши кузатилган: - узоқ даврли 1,5-2,5 мин давом этадиган: - юқори частотали тебранишли 1,5-2,5 сек давом этадиган Зилзила кучи икки хил ўлчов бирлигида ўлчанади. 1.Балларда; 2. Магнитудада. Дунёнинг жуда кўп давлатларида ер силкиниш кучи 12 балли Халқаро ўлчов бирлигида ўлчанади. Балл - ер юзасининг тебранма ҳаракат даражасини кўрсатади. Силкиниш кучини балларда ўлчашда «сейсмограф»лардан фойдаланиб, тоғ жинси заррачаларининг тебранма ҳаракат тезлиги топилади. ЗИЛЗИЛА КУЧИНИНГ БАЛЛАРДАГИ ТАЪСИРИ 1-БАЛЛ. СЕЗИЛМАЙДИГАН ЗИЛЗИЛА - Зилзилани фақат сейсмографлар ёрдамида ёзиб олиш мумкин. 2-БАЛЛ. ЗЎРҒА СЕЗИЛУВЧИ ЗИЛЗИЛА - Зилзилани бино ичида тинч ўтирган, айниқса юқори қаватларда бўлган айрим одамларгина сезади. 3-БАЛЛ. КУЧСИЗ ЗИЛЗИЛА - Зилзила синчиклаб кузатилганда осиб қўйилган нарсаларнинг енгил тебранаётганлиги, юқори қаватларда бу тебраниш кучлироқ сезилади. 4-БАЛЛ. СЕЗИЛАРЛИ ЗИЛЗИЛА - Зилзила вақтида уй деразалари,эшиклари,идишлар зириллайди. Пол ва ёғоч уй деворлари ғичирлайди. Очиқ идишлардаги суюқликлар чайқалади. 5-БАЛЛ. СЕЗИЛАРЛИ КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА - Зилзила таъсирида ухлаётган одамлар уйғониб кетади. Ҳайвонлар нотинчланади.Бинолар тўла ҳаракатга келади. Осиғлик буюмлар кучли тебранади. 6-БАЛЛ. КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА - Зилзила айрим кишиларни мувозанат Рихтер шкаласи бўйича магнитуда 4,0- 4,9 5,0- 5,9 6,0- 6,9 7,0- 7,9 8,0- 8,9 MSK-064 шкаласи бўйича кучланиш IV- V VI- VII VII -IX IX- X XI- XII Эпитсентрда тоғ жинси заррачаларининг сейсмик тезланишини, у ерда содир бўлган ўзгаришларга (бузилиш, ёрилиш, вайрон бўлиш ва ҳ.к.) таққосланган ҳолда Россия Фанлар Академияси олимлари томонидан ер силкинишининг кучини «балларда» баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилиб, ҳозирда бу услуб ҳамма МДҲ га кирувчи давлатларда жумладан, Ўзбекистонда МСК (Медведев, Шпонхоер ва Карник) номи билан қўлланилади. Тупроқ зарраларининг тебранма ҳаракат интенсивлиги-силкиниш ўчоғи чуқурлигига, магнитудага, эпитсентрдан узоқ яқинлигига, тупроқнинг геологик тузилишига ва бошқа омилларга боғлиқ. Иккинчи ўлчов бирлиги бу Рихтер шкаласи бўйича Магнитуда (М) ҳисобланади. Магнитуда шкаласи 1935 йилда Америка сейсмологи Ч.Рихтер томонидан таклиф қилинган. Магнитуда ер силкинишининг умумий энергиясини кўрсатиб, у ернинг максимал сурилиш амплитудасининг логарифмини белгилайди ва микронларда аниқланади. Кучли ер силкиниши вақтида Зилзила рўй берганда, ернинг юза қисми унча узоқ бўлмаган вақт тебраниб туради. Ер силкиниши даври – силкиниш ер қатламининг юзасида ва яқин масофада бўлса, бир неча сония, чуқурроқда бўлса, 2-3 дақиқагача давом етиши мумкин, бу тебранишлар инсонга ноқулайлик туғдириб, саросимага туширади. Лекин ер силкинишининг тўхташини кутишдан бошқа чора йўқ. Шунинг учун ваҳимага тушмасликка ҳаракат қилинг, осойишталик ва хотиржамликни сақлаш жуда муҳим. Ер қимирлаётганда хотиржамлик ва ақл билан иш кўрсангиз талофатсиз чиқишингизга кўпроқ имконият бўлади. Бундан ташқари атрофингиздаги одамлар сиздан ўрнак олишади ва бу улар учун ниҳоятда фойдали. КЎЧКИЛАР. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ Кўчки - табиий тусдаги фавқулодда вазият турларидан бири бўлиб, уни ўрганиш, баҳолаш, башорат қилиш ва ундан аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш мамлакат иқтисодини кўтаришда муҳим ҳисобланади. Денгиз, кўл, сойлар ва тоғ ён бағирларида жойлашган бўш тоғ жинслари устки қисмининг ер устки ва остки сувлари ҳамда ўзининг оғирлик кучи таъсирида пастга қараб ҳаракат қилиш ходисаси кўчки дейилади. Республикамизнинг тоғли, тоғолди, дарё бўйлари ҳудудларида яшайдиган аҳоли ва халқ хўжалиги объектларига катта хавф туғдирадиган табиий офатлардан бири ер кучишидир. Кўчки содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларга Тошкент, Андижон, Фаргона, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқақарё, шунингдек, Жиззах ва Наман ган вилоятларининг айрим туманлари киради. Ҳар йили республикамизда 150-250 та кўчки ҳодисаси содир бўлади. Оғирлик таъсирида тоғ жинсларининг тоғ ёнбағри бўйлаб силжиши кўчки деб аталади. Кўчкилар тоғ ёнбағрини сув ювиши натижасида қияликнинг ошиши, шамоллар таъсирида ёки ёғинлар ва ер ости сувларидан намланиши оқибатида жинслар мустаҳкамлигининг сусайиши, сейсмик тебранишлар таъсири ҳамда жойнинг геологик шароитини ҳисобга олмай инсон томонидан олиб борилган хўжалик фаолияти таъсиридан содир бў Кўчкилар халқ хўжалигига катта зарар келтиради. Шунингдек, иморат ва иншоот, йўл, ер ости коммуникацияси, тўғон, туннел ва кўприклар мустаҳкамлигининг сусайишига ёки бутунлай бузилишига сабаб бўлади. Масалан, 1963 йил 9 октябрда Шимолий Италияда рўй берган кўчкининг баландлиги 265,5 м бўлган. Вайонт тўғонини вайрон қилган. Натижада 3000 та одам ҳалок бўлган ва катта миқдорда моддий зара кўрилган. Кўчки ҳодисаси маълум бир шароитларда содир бўлади, яъни жинс ўз жойидан силжиш учун ёнбағир усти тикроқ, жинс қатламлари қалин бўлиши, атмосфера ёғинининг мавсумий ёки йиллик миқдори кўп бўлиши, сув ўтказувчан ёки ўтказмайдиган қатламлар қат-қат бўлиши лозим. Ёмғир ва қор сувлари ёнбағирликдаги соз тупроқ, қум оҳактош каби жинсларга шимилиб, уларни юмшатади ва оғирлаштиради. Сув ўтказмайдиган қат Кўчки танаси суриладиган массани ташкил қилиб, унинг устки қисмининг релефи паст- баландликдан иборат бўлади. Кўчки танасининг бош қисми ёнбағирликдаги узилиш ёриқлари билан чегараланади, унинг ҳажми асосан кўчувчан массанинг калинлигига ва тарқалган майдонига боғлиқ бўлиб, баъзан бир неча миллион куб метрни ташкил этади. Кўчки танасининг энг қуйи қисми кўчки тили дейилади. Айрим ҳолларда кўчки тилининг олд қисмида сурилиш массаси, кўчки ҳодисасининг такрорлани-ши натижасида поғонасимон майдонлар – кўчки супалари ҳосил бўлади. Суриладиган массанинг юқори қисмида ёриқлар пайдо бўлади, у йиллар ўтиши билан кенгайиб, чуқурлашиб, купайиб боради ва кўчки танаси шу ердан бошланади. Баъзи бир олимлар уни узилиш девори деб ҳам атайдилар. Унинг баландлиги бир неча метрдан бир неча ўн метргача, узун Кўчки зонасида қуйидаги ишлар бажарилишини ман этилади: 1. ёнбағирликни қирқиш ва текислаш; 2. иморат ва иншоотлар кўриш; 3. портлатиш ишлари; 4. кон қазиш; 5. оғир юкли транспортнинг катта тезликда ҳаракат қилиши; 6. дарахтларни режасиз қирқиш; 7. ерларни суғориш; 8. оқава ва булоқ сувларини оқизиш; Юқорида қайд қилинган чора – тадбирларнинг мустаҳкамлигини ошириш ҳамда кўчки ҳодисасини маълум бир даврга тўхтатиб туриш учун бажарилади. Актив чораларга ёнбағирликлардаги кўчкига мойил бўлган тоғ жинсларининг ҳаракатини тўхтатиш мақсадида иншоотлар қуриш тоғ жинсларининг мустаҳкамлигини ошириш учун махсус чора тадбирлар кўриш киради. Бундай чора- тадбирлар кўриш тўрт гуруҳга бўлинади: 1. кўчкини келтириб чикарадиган сабабларни аниқлаш ва йўқ қилиш; 2. кўчкига мойил бўлган жинсларни ушлаб турадиган иншоотлар қуриш; 3. жинсларнинг кўчишга қаршилигини кучайтириш учун уларнинг мустаҳкамлигини сунъий йўл билан ошириш; 4. кўчувчан массани ёнбағирликдан бутунлай олиб ташлаш. КЎЧКИ СОДИР БЎЛГАНДА Кўчки хавфи бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли нималарни билиши керак. Бу ҳудудда яшовчи аҳолини ўз хонадони кўчки остида қолиш қолмаслигини билиши керак. Хавфли майдонларда яшаш учун иморат ҳамда, тўхтаб туриш жойларини қуриш мумкин эмас. Маҳаллий бошқарув органлариннг кўчки хавфи содир бўлиши ва хавфсиз жойга кўчиш ҳакидаги кўрсатмаларига эътибор беринг. кўчки хавфи ҳакида огоҳлантириш олгандан сўнг (мактаб, МФЙ) режа асосида масъул шахслар кўрсатмаси билан харакат килинг, электр энергия, газ ва сув тармоқларини беркитинг. кўчки содир бўлгандан кейин яшаш жойингиздаги юқорида кўрсатилган тармоқларни яхшилаб кўздан кечиринг. мустаҳкамлигига шубҳа қилсангиз дарҳол хонадан чиқиб кетинг. катта моддий зарар етганда ёрдам сўраб махаллий бошқарув органларига мурожаат этинг. Кўч
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha