2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти тўғрисида

 Мамлакатимизда қабул қилинган ижтимоий дастурлар, шу жумладан, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти тўғрисида Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Давлат дастури қабул қилинди. 6 та бўлим, 66 та банддан иборат бўлган Давлат дастурида бу каби эзгу ва хайрли ишларга 2 триллион 246 миллиард 500 миллион сўм ва 229 миллион 600 минг АҚШ доллари сарфланиши белгиланган. бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари фондлардан; ижрочи ва ҳомийлар маблағларидан; маблағ банк кредитлари ҳисобидан; маблағ халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, грант маблағларидан сарфланиши кўзда тутилган. 01 17 1F0D16 1F05 0102 17 0A 03 12 Биринчи йўналиш бўйича : Кексаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш ҳамда улар ҳаёти мазмуни ва сифатини ошириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш мақсадида жорий йилда 3 та Қонун лойиҳаси, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 1 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 08 25 23 28 03 0B 09 2E1605 31 32 07 Иккинчи йўналиш бўйича : Кексаларни, энг аввало, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда ёлғиз қариялар ва ногиронларга қўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлар билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш вазифалари белгиланган. 25 11 0508 20 0E0618 03 09 03 090D 0D1908 Бу йўналишдаги тадбирлар ижроси учун маҳаллий ҳокимликлардан ташқари 30 тага яқин республика ташкилотлари масъул этиб белгиланган бўлиб, унда асосан «Маҳалла» жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси тадбирлари акс эттирилган. 3B 230D 09 1A 09 03 1941-1945–йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш; 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига бир марталик манзилли моддий ёрдам кўрсатиш; 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига Ватанимизда ишлаб чиқилган рақамли телевизор, мобиль телефон аппаратини бепул бериш; ёлғиз кексаларга биринчи навбатда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини уларнинг сифат ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда бериш механизмини такомиллаштириш; 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ҳар бир туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи 10 минг нафар ёлғиз кексаларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш мақсадида хонадонларини жорий таъмирлашга қўшимча ижтимоий кўмак кўрсатиш тадбирлари кўзда тутилган бўлиб, бу тадбирлар тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиб келинмоқда. Бу йўналишда касаба уюшмалари томонидан ҳам бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига бир марталик манзилли моддий ёрдам кўрсатиш, уларни маиший техника билан бепул таъминлаш, зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий кўмак кўрсатиш бўйича қатор тадбирлар амалга ошириляпти. 23040E02 27071F 17 14 03 3B 11 42 09 05 03 14 Касаба уюшмалари томонидан 23 минг нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга қўшимча ижтимоий кўмак (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон олиб бериш, яшаш жойларини таъмирлашда, коммунал тўловларни тўлашда ёрдам бериш ва ҳ.к.) кўриш берилмоқда. Бунга касаба уюшмалари ҳисобидан жами 920,0 млн . сўм маблағ ажратилган. Шунинг дек : 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 300 минг сўмдан бир марталик манзилли моддий ёрдам кўрсатиш учун 900,0 млн . сўм маблағ ажратилиб, уларга тарқатилди. 26 та «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи кекса кишиларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқилди ва буни амалга ошириш учун жами 100,0 млн . маблағ ажратилиши белгиланди. 25 1A 0B0D0F080E 01 0B 09 0C 02 10 Учинчи йўналиш : Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини ошириш, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч харакат тизими ва юрак-кон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, уларни реабилитация воситалари билан имтиёзли таъминлаш ҳамда кекса инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш. 3204 0A 03 1406 12 03 0C 13 11 170816 11 03 Жорий йилда 21 минг 98 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган 37 та санаториялар рўйхати тасдиқланган. Қорақалпоғистон Республикасида 2 та («Акшакул», «Тахиатош») Бухорода 1 та («Ситораи Мохи Хоса») Жиззахда 3 та («Жиззах», «Маржон суви», «Зомин») Қашқадарёда 3 та («Мироқи», «Қашқадарё соҳили», «Геолог») Навоийда 2 та («Навоийазот», «Олтинсой») Наманганда 4 та («Оромбахшгазчи», «Чортоқ», «Косонсой», «Косонсой») Самарқандда 2 та («Абу Али ибн Сино», «Марварид») Сурхондарёда 1 та («Омонхона») Рўйхатга: 42 17 02 1A 32 02 03 2C11 02 01 20 02 36 0231 01 02 38 02 01 02 2C02 02 01 02 3A 022D 01 02 3A 362B 01 20 3B 02 01 02 3B 0231 01 02 Тошкент вилоятида 9 та («Хумсон», «Ўзметкомбинат санаторийси», «Оқ-тош», «Ботаника», «Бўстон», «Умид Гулшани», «Товоқсой», «Назарбек», «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати санаторийси») Фарғонада 6 та («Олтиариқ», «Булоғлибоғ чиройи», «Зилол», «Чимён», «Нурафшон», «Чимён») Хоразмда 1 та («Хонқа») Тошкент шаҳрида 3 та («Нуроний», «Чинобод», «Турон») санаторий киритилган. 3C 02 01 0D 2B 1B 02 3D 02 01 20 02 3E 31 01 02 3C 02 01 02 12 Бугунги кунда 14 та санаторийда 2447 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилмоқда. Барча санаторийларда яратилган шарт-шароитлар ва сифатли хизмат кўрсатиш Касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги идоралараро Республика ишчи гуруҳи томонидан доимий назоратга олинган. 3B 19 13 1A 3B04 12 32 0F Шу билан бирга, касаба уюшмалари томонидан: 420 нафар (ҳар бир ҳудуддан 30 нафардан) кексалар ва ногиронларга қўшимча ёрдамчи ва техник реабилитация воситаларини касаба уюшмалари томонидан бепул бериш (жами 300,0 млн. сўм) ;6 минг нафар ишлайдиган пенсионерлар, меҳнат фахрийлари, ишламайдиган пенсионерларни бепул ва имтиёзли соғломлаштириш (жами 4 млрд. 950 млн сўм) ; тизимдаги бир қатор соғломлаштириш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш ишлари (жами 30 млрд. 621,6 млн. сўм, шундан 2015 йилда – 20 млрд. 549 млн.сўм) кўзда тутилган 36 01 02 0B0D 11 01 07 21 01 08190704 01 0A 10 21 Тўртинчи йўналиш: Мамлакатимизнинг ҳарбий, иқтисодий, маданий- маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик ва барқарорлик кайфиятини шакллантириш, соғлом, баркамол авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакиллари ҳурматини жойига қўйиш, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш белгиланган. 34 09 1E 14 03 11 0B 1F 04 Бунда: 1 октябрь – Халқаро кексалар кунида кекса кишиларни қутлаш бўйича комплекс маданий-маърифий ва хайрия тадбирларини амалга ошириш; мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасаларида республиканинг кекса фуқароларини қутлашга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказиш; кексаларнинг кинотеатрлар, театрлар, музейлар, концерт томошалари, бошқа маданий-маърифий тадбирларга бепул боришини ташкил этиш; 100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш бўйича «Аср билан юзма-юз» тадбирини ташкил этиш; «Ораста қизлар давраси» ҳудудий танловлари ғолиблари орасида «Кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият» шиори остида «Маҳалланинг энг ораста қизлари» Республика анжуманини ўтказиш тадбирлари ўз аксини топган. 31 05 0D 09 09 05 14 03 05 31 05 38 38 150B0F 04 Касаба уюшмалари томонидан: Жамоа шартномалари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан 29 минг нафар кексаларни пенсияга чиқиш муносабати билан, юбилейи муносабати билан ҳамда 55 нафар ишламайдиган (илгари ишлаган ташкилотлари орқали) пенсионерларни моддий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган (жами 13 млрд.) . 42 131D 28 09130B 4608 28 03 01 1C Бешинчи йўналиш: Ҳар бир инсонга атрофлича эътибор қаратиш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кучайтириш, самарасини ошириш, кексалар ҳаёт кечириши ва ҳордиқ чиқаришини ташкил этишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш тадбирлари белгиланган. Бунда: маданият ва истироҳат боғларидан 29 та янги қуриш, 18 тасини реконструкция қилиш, 6 тасини капитал таъмирлаш ва 3 тасини жорий таъмирлаш; энг аввало, қишлоқ жойларда аҳолининг 170 та маданият ва дам олиш марказларини қуриш-таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш ишларини амалга ошириш; 48 1E 12 22 1406 09 0E 1E 150B0F02 0D 03 қишлоқ жойларида 12 минг дона намунали лойиҳадаги уйлар қуриш; якка тартибдаги уй-жойлар массивларида 169 та ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектлари (гузарлар, савдо, маиший хизмат комплекслари ва шу кабилар) қуриш; телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари, кинотеатр ва театрлар, бошқа маданият масканларида кекса авлод вакиллари қизиқишига мос турли тематик эшиттириш ва кўрсатувлар, театр ва фильмлар намойишини кўпайтириш ҳамда янгиларини яратиш каби вазифалар белгилаб берилган. 200819 2414 05 17 03 03 20081608200819 1A 11 Олтинчи йўналиш: Маҳалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ташкилий тузилмасининг кексаларга ва ногиронларга доимий ғамхўрлик кўрсатиш секторини, яъни, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматини мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширишни мустаҳкамлаш масалалари акс этган. ҳар бир маҳаллаларда кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича комиссиялар ташкил этиш; Бунда: маҳаллалардаги ёлғиз кексаларга ва аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларига бюджетда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган моддий ёрдам кўрсатиш, бунда кўрсатиладиган қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини таъминлашга, ҳақиқатда муҳтож бўлган кексаларни,ёлғиз пенсионерларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш; 3404 03 1406 17 09 2 Касаба уюшмалари томонидан 1 минг нафар кексаларнинг республикамизнинг тарихий шаҳарларига ва диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил қилиш режалаштирилган, бунинг учун 120 млн. сўм ажратилади. Шунингдек, маҳаллаларда ўтказиладиган «Кексалар дуосини олайлик» акциясида иштирок этиш ва акция доирасида ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар яшаётган, эҳтиёжманд оилалардан 2 минг нафарига 1 млрд. 500 млн . сўмлик электр- маиший техника товарларини бепул бериш белгиланди.маҳалла гузарларини аҳоли ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан ободонлаштириш, зарурий маиший жиҳозлар, шахмат ва шашкалар билан таъминлаш белгиланган 1C 02 0E 1E 13 19 4A 0D 081E03 0D 17 02 192F 1C02 13 02 09 09 0D 05 Давлат дастури ижроси ва юртимизда амалга оширилаётган ижобий ишларни аҳолига етказишда қуйидагиларга эътибор қаратишимиз зарур бўлади. Биринчи, дастур доирасида ҳудудда амалга оширилган ишларни ва эришилган ютуқларни тарғиб этиш учун аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказиш. Иккинчи, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларига материаллар тайёрлаб, узатиб бориш. Учинчи, маҳаллий газеталарда рукн ташкил этиш ва унинг ҳар бир сонида дастур доирасида амалга оширилган ишларни ёритиб бориш. Тўртинчи, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг веб сайтлари орқали амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқларни тарғибот-ташвиқот қилиш. 21 02 11 13 24 02 04 261F 0A 09 05 05 1D 0A 14 0D 03