Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 685.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Абу Наср Фаробийнинг ҳаёти ва ижоди

Купить
Абу Наср Фаробийнинг ҳаёти ва ижоди Бажарди: Абдуллаева М. Абу Наср Фаробий ҳаёти  Фаробий манбаларда "Ал- файласуф ат-туркий" деб юритилади. Фаробийнинг миллати дарҳақиқат турк бўлиб, Мовароуннаҳрда Фарб вилоятининг Васиж қишлоғидаги хижрий 257 (мелодий 873) йилда туғил гани, отаси армия қўмондони бўлгани айтилади.  Фаробий дастлаб Марвда таҳсил кўрган. Кейин Боғдодга кетди. Фалсафага теран бир қизиқиши бор эди. Абу Машр Моттабин Юнусдан мантиқ дарси олди. Оралиқда бир бора Харронга кетди. Сафарда Юхонна бир Хайлон билан танишди. Ундан мантиқ ва фалсафа илмини ўрганди. Илм таҳсилини қаттиқ севганидан фалсафий маданиятни ортириш учун яна Боғдодга қ ай тди; Юнон файласуфини ва айниқса Арасту (Аристотель)нинг асарларини синчиклаб ўрганди. Ислом илмиларини ҳам яхши билар эди. Яхшилик қилишни севар эди. Халифа Мутадир замонида атрофига зиё тарата бошлади. Абу Наср Фаробий ижоди  Абу Наср Ал Фаробий қаламига мансур асарлари 160 дан ортиқдир. Улар "Талхису Навомису Афлотун" (Афлотун қонунияларини моҳияти) "Нуфузли шаҳар аҳолисининг маслави", "Бахт саодатга эришувчи рисола" ва ҳакозолардир. Ал Фаробий ўзининг кўп қиррали ижоди билан келажак авлодни билим ва маданиятга эришишида инсон камолотига алоҳида эътибор берди.  Абу Наср Фаробий биринчилардан бўлиб, ўз даври илмлар классифакациясини яратган ва унга бағишлаб қатор рисолалар ёзди. У ўз даврида мусиқа масалаларига атаб катта асар ёзиб, мусиқа назариясининг тафсилини берди ва Шарқда кенг тарқалган най, ноғора, чанг, рубоб каби қатор Мусиқа асбоблари таърифини ёзиб қолдирди. Унинг бу асари Шарқ Мусиқашунослиги тарихида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. У ўз даврининг қомусий олими бўлиб, риёзиёт, тиббиёт, араб грамматикаси, алхимия, фалаккиёт, мантиққа оид асарлар муаллифидир.  Фаробий авваламбор машҳур файласуф – фалсафанинг энг муҳим масалалари бўйича қатор асарларнинг муаллифи сифатида шуҳрат қозонди. У Шарқда қадим Юнон фалсафаси айниқса, қадимги дунёнинг қомусий олими Аристотелнинг асарларини ўрганиш, уларга шарҳлар ёзиш, ғояларини тарғиб эти шва янада ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Аристотель «Биринчи муаллим» деб ном олган бўлса, бутун Шарқда Фаробий «Иккинчи муаллим» унвонига сазовор бўлди.  У Аристотелнинг барча фалсафий асарларига яна қадимги Юнон олимлари Платон, Гален, Евклид, Парфарий, Сократ кабиларнинг рисолаларига шарҳлар яратди.  Фаробий ўз даврида ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича биринчи бўлиб йирик асарлар яратган мутафаккирдир. У ижтимоий ҳаётнинг турли масалалари, айниқса, давлат тузилиши ва уни бошқариш, турли ижтимиоий низоларнинг олдини олиш каби ҳамда камолотга эришган ижтимоий жамоани яратиш каби ижтимоий масалаларни олға сурди. Етук жамоани вужудга келтириш комил инсонни яратиш муаммосини ҳал этиш билан боғлиқ эканлигини биринчи бор Ўрта аср шароитида Фаробий олға сурди. «Унинг идеал шаҳар аҳолиларининг райлари», «Идеал жамоа ҳақида», «Бахт-саодатга эришув тўғрисида» каби машҳур асарлари шу масалаларга бағишландир.  Абу Наср Форобийнинг адолатли жамият, оламнинг абадийлиги ҳақидаги ғоялари Европанинг уйғониш даврига таъсир ўтказган. Унинг ғоялари, умуман, Марказий Осиёдаги уйғониш даврининг илк назарий асосларидан бўлиб, бу минтақада уйғониш даври Европага нисбатан бир неча аср аввалроқ бошланишига туртки берган. Абу Наср Форобийнинг Европа ва умуман, жахон фалсафасига таъсири ўрганилиши лозим бўлган обpектлардандир. Ўрта Осиёлик қомусий олим Абу Наср Абу Наср Форобий хурфикрлилик ривожига улкан хисса қўшган.  Халаф (Алеппо) ва Шом ҳудудларининг султони Сайф ад- Давлат Фаробийга кўп ҳурмат кўрсатади. Ниҳоят Фаробий хиж рий 339 (милодий 950) йилда Дамашқда ҳаётдан кўз юмди. Ундан жуда кўп асар лар мерос қолган. Турли илм соҳаларида замоннинг энг машҳур олими эди. Айниқса, фалсафа, мантиқ, психология, мусиқа, математика ва тиб билимларига доир тадқиқотлари билан кенг шуҳрат қозонган.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha