Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 66.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Английский язык

Продавец

Bohodir Jalolov

Америкалик роман устаси Гарри Синклер Льюис

Купить
Кириш ХХ аср Америка адабиёти ХХ аср Америка ижтимоий ва адабий муҳити. Льюис Синклернинг адабий фаолияти. II . Льюис Синклер ижодининг ғоявий – тематик хусусияти. 2.1. С. Луис ижодининг ўзига хос хусусияти 2.2. С. Льюис асрларининг бадиий қиммати. 2.3. С. Льюис ижодида урушга қарши кураш ғоясининг акс этиши. 2.4. С. Льюис ижодида и р қчиликка қарши кураш. III. Хулоса IV. Файдаланилган адабиётлар рўйхати. 1 Кириш Мавзу: Ж.Элиот “Мидлмарч” асари нинг ғоявий – тематик хусусияти Кириш..............................................................................................2 I . Боб. Х1Х аср инглиз танқидий реализм адабиёти........................9 1.1. Англия адабиётида реализм ва танқидий реализм мето ди нинг шакилланиш омиллари............................................................................9 1.2. Ж. Элиотнинг адабий фаолияти.......................................................... ХУЛОСА...................................................................................................16 II . Ж. Элиот ижоднинг ғоявий – тематик хусусияти..........................20 2.1 . “Мидлмарч” асарида конфликт ва низоли вазиятларнинг реалистик берилиши....................................... Кириш “Ўзбекистон халқи, айниқса, ёшларнинг дунёқарашини янада бойитиш, уларнинг умумбашарий қадриятлар, инсониятнинг маънавий мероси дурдоналаридан баҳраманд бўлишлари,ҳар томонлама камол топишлари учун шароит яратиш, кенг жамоатчиликни илғор жаҳон адабиёти ва санъатининг нодир намуналари билан мунтазам таништириб бориш ва адиларимизнинг халқаро алоқалирини кенгайтириш мақсадида” 1 таъсис этилаётганлиги таъкидланган эди. Шунинг учун биз ёшлар тили ўрганаётган мамлакатнинг адабиётини, дурдона асарларидан баҳраманд бўлишимиз керак. Ана шу адаблардан бири Инглиз адаби Луис Синклер. Луис Синклер – машҳур Америка ёзувчиси. Миннисота штатининг Соук сентирда 1885 йил 7 февралда дунёга келади. У “Бэббит”, “Қопқон”, “Додсворт”, “Бош куча” ва бошқа асарлар муаллифидир. Мавзу долзарблиги. Ҳозирги ши тематик ғоясига эътиборимизни қаратдик. Бу асарнинг танқидий реализмга хослиги Битрув малакавий ишимизнинг долзарблигини кўрсатади. Битрув малакавий ишнинг мақсади Виктория даври Америкада адбиёт тараққиёти асосий йўналишлари нуқтаи назаридан Луис Синклер ижодини ўрганишда иборат. Битирув малакавий ишда ёзувчи ижодининг ялпи адабий жараён билан умумий жиҳатлари, шунингдек унинг ўзига хослиги, индивидуаллигини белгилаб берадиган ёрқин хусусиятлари кўриб чиқилади. Битрув малакавий ишнинг вазифалари. - Танқидий Реализм ҳаётий воқеа – ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур очиши 1 -Танқидий Реализмни бутун мураккаблиги, қарама - қаршилиги билан кўрсатиши -Виктория (викторианлик) даври адабиётининг XX аср адабиётига қиёслаши. - Виктория (викторианлик) даври ва ўша давр АҚШ ҳаётий позицияларига жуда ўхша ишлатгани, жамиятни беаёв фош қигани, шу тариқа ҳаёт ҳақиқатини бадиий кашф этганиниўрганиб чиқишга ҳаракат қилинди. Битрув малакавий ишнинг янгилиги. Бугунги кунда ҳаётимизни белгилаб бераётган кўпгина нарсалар, воқеа-ҳодисалар илдизи викториан даврига бориб тақалиши. Луис Синклер Америкаликларга хос инсоний туйғуларнинг айнан инглизча вариантини кўрсата олиши битирув малакавий ишмизнинг янгилигини ташкил этади. Америкалик роман устаси Гарри Синклер Льюис ҳақли равишда Америка адабиётининг ХХ аср ёзувчилари Э. Хемингуэй, Фалькнер, Драйзер, Стейинбеклар қаторига қўшиш мумкин. Америка адабиётига ўзининг йирик романлари ва ҳикоялари билан номини шойон қилган адиблардан биридир. Реализм ва танқидий реализм ижодий методи ва сатира жанридаги хизматлари билан бир неча йиллардан бери барча олим в Америка иқтисодиётининг империалистик уруш вақтидаги “гуллаб- яшнашидан” кейин урушдан кейинги юзага келган даврдаги инқирози шаҳар майда буржуазияси, айниқса маҳаллий фермерлар доираларида норозилик ҳаракатини келтириб чиқарди. Иқтисодий кучга эга бўлмаган бу ҳаракат Америка майда буржуа зиёлиларининг радикал оқимига айланди ва адабиёт саҳнасида тарихда “20-йиллар кишилари” номи билан қолган адабиёт вакиллари пайдо бўлдилар. Шервуд Андерсон, Бен Хект, Флойд Делл каби ёзувчилар билан бирга улар қаторидан Льюис ҳам ўрин эгаллади. У ана шу тарзда дастлабки радикал реалист-ёзувчилар – XIX аср охирида адабиёт саҳнасига чиққан Гарленд, Крэйн ва Норрислар бошлаб берган радикал Америка майда буржуазия адабиётининг умумий оқимига қўшилиб кетди. Бу маънода Льюис учун Мастерс ўзига хос йўл кўрсатувч эттириб, у стандарт мешчаннинг классик образини яратиб, у капиталистик ҳаётнинг энг биқиқ шаклларига қарши стихияли равишда исён кўтараиб туради. Адиб бу билан “Бош кўча” мотивларини давом эттиради. Льюиснинг нисбатан кейинроқ яратган сатирик асарларидан бири - «Кулижни билган одам» (The Man who knew Coolidge, 1927). «Эльмер Гентри» (Elmer Gantry, 1927) — буржуа дини ва унинг вакилларига ёзилган сатирик асар бўлиб, Льюис ижодининг ўзига хос ижтимоий норозилик билан чиққан, энг гуллаб-яшнаган даврини якунлайди деб аташ мумкин. Аммо унинг ижодида ана шу норозиликни кўтариб чиққан Кэроль, Бэббит, Эроусмит каби қаҳрамонлар пассив, суст исёнкор бўлиб, улар манфур ижтимоий тизимга қарши ҳеч нима қила олмайдилар. Фаол исёнкорлик Льюис ижодида баъзи-баъзидагина бўй кўрсатади, холос. Бу каби образл ХХ аср Америкада ижтимоий ва адабий муҳит. Кўпгина муарриҳлар икки жаҳон уруши орасидаги даврни Америка Қўшма Штати учун урилиб-сурилиб катта бўлиш деб таърифлайди. Ваҳоланки Американинг урушга жалб этилиши бошқа мамлакатларга нисбатан жуда қисқа бўлган бўлсада Яъни 1917-1918 йилларда бўлиб, қурбону – талофатлар европага ва душманларига нисбатан анча кам эди. Жон Дос Пассос американинг бу урушлардан кейин албатта ҳафсаласи пир бўлишини 1921 йилда ёзган ўзининг “Уч аскар” романида ифодалаб, цивилизация кенг кўламли сохта мунофиқлик эди, уруш эса уни вайрон этиш ўрнига, унинг энг тўлиқ ва энг бемаъни ифодасига айланди деган эди. Мунтаззам равишда ўзгарган ва ларзага тушган америкаликлар ўз уйларига қайтдилар аммо ҳеч фачон бу урушда уларнинг гуноҳлари йўқ эканликларини ҳеч қачон исботлай олм америкаликлар ҳафтасига бир марта кинога боришни, рақс тушушни, жаз мусиқалари эшитиш, коктейллар, енгилтак мода кийимлари ва енгил автамашиналарда сайр этиш мамлакат миқёсида одат тусига киритга эди. Ғарб ёшлари шафқатсиз уруш оқибатида исёнкор, жаҳилдор ва хом- хаёллардан холи бўлиб, бунга катта авлод маъсул еб билишди. Урушдан кейинги қийин иқтисодий шароитда Ф. Скотт, Фицжеральд, Э. Хемингуэй, Гертруда Стейн ва Эзра Паунд каби ёзувчилар ўз асарларида ҳорижда арзимаган пулга чиройли яшаш мумкинлиги ёритиб беришди. Америка ёшлари ақлий янгилик деб Фрейж психологияси, Максизм таълимоти ва Дарвин назариясини қабул қилишлари миллатнинг маънавий жиҳатдан миллийлигини йўқотишига олиб келишига сабаб бўлди десак хато бўлмайди. Бунга айниқса хорижда яшовчи америкаликлар ҳисаси каттадир. Уильям Ф йилларида Европа ва Америкада аста секин юзага кела бошлаган модренизмнинг катта маданий тўлқини қамраб ола бошлади. Ўша даврнинг барча зиёлийлари имкондаражада модренизм йўналишига тақлид қилишга интилар эди. ХХ аср бошларида американинг кўпгина ёзувчилар класик анъаналарни инкор этиш, янги яратилаётган санъат орқали замонавий ҳаётни ифодалашни афзал кўрдилар. Адабиётда биринчилардан бўлиб Гертруда Стейн (1874-1946 йилларда яшаб ижод этган) замонавий санъатга муқобил шаклни ривожлантирди. Парижда яшовчи Стейн санъат дурдоналарини тўплади. Стейн табрича У ва Пикассо айнан бир иш билан машғул эди. Пакассо рассомчиликда, у эса адабиётда. Содда ва муайян сўзларни акс маънода ишлатиб, Стейн абстрак, эксприментал насрий назмни ривожлантирди. Стейннинг болаларга хос содда сўзлар мажмуаси замонав Мазмунга эквалент шакл ғояси икинчи жаҳон урушидан кейинги санъат ва адабиётнинг тамал тоши бўлиб, айнан шу даврда такомиллашди. Сўнги илмий ютуқлар билан қуролланган фотография нафис санъат мафомини ола бошлади. Фотограф Альфред Стейлитс Нью-йорк шаҳрида солон очиб 1908 йилга келиб энг сўнги Европа намуналари, шулар жумласидан Пикассо ва Г. Стейннинг ўзга европалик дўстларининг асрларини намоён эта бошлади. Стейлитс солони ўша даврнинг кўплаб санъаткорлари ва ёзувчиларига ўз таъсирини ўтказди Шулар қатарида Уильям Карлос Уильямс ХХ аср иккинчи ярмидаги американинг энг нуфузли шоирларидан бири. Уильямс сиймонинг фотографик аниқлигини куйлайди. Унинг қуйидаги эстетик афоризми ҳаммага маълум: “Ғоялар эмас, нарсалар”. Кўриш ва назар нуқтаси замоновий романларнинг ҳам муҳим воситасига айланди. Миннесота штатининг марказидаги аҳолиси 3 минг кишига яқин кичик шаҳарча - Соук-Сентерда 1885 йилнинг 7 февралида дунёга келади. Отаси шифокор, онаси эса шифокорнинг қизи бўлган. Ёзувчининг 1920 йилда ёзган “Бош кўча” романи айнан у туғулиб ўсган шаҳар Соук-Сентерга бағишланган. Эдвин Льюиснинг уч ўғлидан энг кичиги Синклер, қўпол, юзини ҳуснбузар қоплаган, малла соч бола бўлиб. Унинг ғалати қилиқлари ва гаплари тенгдошлари, ҳам катталарнинг кулгисига сабаб бўларди. У спорт билан шуғулланишни ёқтирмас, балки холи қолиб, шеър ўқишни ва бир ўзи тоза ҳавода сайр қилишни ёқтирарди. 1902 йили, 17 ёшида у Оберлин- академиясига ўқишга киради; бироқ Льюис Нью-Хейвендаги Йель университетида таҳсил олишни орзу қилар, ниҳоят бир йилдан кейин у ниятига эришади ва уни ана шу университетга ўқишга қабул йилда ёзган “Бургут парвози” романи адабиётшунсларга Сервантеснинг “Дон Кихот” романини эслатади. Иккала романи нашриётларда босилиб чиқса ҳам Луис арзимаган қалам ҳаққи олади. Бу эса унинг маълум даражада руҳиятига таъсир этади. 1904 ва 1906 йилларда, ёзги таътил даврида Льюис баржада Англияга қорамол ташийди ва шу саёҳати давомида бўлғуси китоблари учун материал тўплайди. 1906 йили Йелга қайтса ҳам, тез орада Нью-Х е йвен ни тарк этади ва Эптон Синклернинг Энглвуд ( Нью-Жерси штати ) яқинидаги Хеликон- Холл социалистик коммунасида фаррош бўлиб ишга киради. Бироқ коммуна тез орада университет каби бўлажак ёзувчининг жонига тегиб, Льюис ижодининг янги босқичини б ошлаш ниятида Нью-Йоркка йўл олади. Унинг шеър ва новеллалари турли газета ва журналларда чоп этилиб, у «Трансатлантик тейлз» (« Льюис 1910 йили Яна Нью-Йоркка қайтиб, беш йил давомида турли нашриётлар ва журналларда ишлайди. Унинг нашр этилган дастлабки китоби болаларга бағишланган бўлиб, у “Аэропланда сайр” («Hike and the Aeroplane», 1912) 1 деб аталиб, ёзувчи унга Том Грэм тахаллуси остида чиқарди. Орадан бир йил ўтар-ўтмас Льюиснинг илк жиддий романи “Бизнинг мистер Ренн” («Our Mr. Wrenn», 1914) 2 Дуне юзини кўриб, унинг қаҳрамони – ёш ҳаёлпарастда Льюиснинг ўзини таниб олиш қийин эмас. Қаҳрамон турли саргузаштларни бошидан кечириб, уни муҳаббат ва шу билан бирга афсус-надоматлар кутиб турган Лондонга етиб боради. Йигитча Америкага ҳаёлларини ташлаб, анча “пишиб”, муайян тажриба билан қайтади. Ёзувчи “Бизнинг мистер Ренн”дан сўнг «Лочин парвози»ни («The Trail of the Hawk», 1915) 3 яратди. Бу АҚШ адабиётшуноси Ма кўплаб ҳикоялар, шу билан бирга ижодий савияси ҳар хил тўртта роман яратади. Масалан. “Иш” («Job», 1917) Льюиснинг энг яхши дастлабки асарларидан бири сифатида эътироф этилган бўлса, «Соддалар» («The Innocents», 1917) , аксинча, ёзувчининг энг бўш романи деб тан олинган. 1919 йили Льюиснинг яна бир романи - “Озодлик ҳавоси” («Free Air») китобхонлар қўлига бориб тушди. Бу асарда Америка бўйлаб автомобилда сайр қилган кишининг таассуротлари ҳақида ҳикоя қилинади . “Бош кўча” (1920) пайдо бўлганидан сўнг Льюис йирик прозаик ёзувчи ва танқидчи сифатида обрў қозонди. Унга қадар маҳаллий ёзувчиларнинг аксарияти чека шаҳар ва қишлоқлар ҳаётини ҳазил ҳамда ачиниш ҳисси билан, уни катта ва чиркин шаҳар ҳаёти билан солиштириб ёритган эдилар. Льюис “Бош кўча” да АҚШ шаҳарча ва қишлоқлари аҳли қарашла китобларида Диккенснинг бадиий бўрттириш (метафора) услубини замонавий Америкага нисбатан қўллашга ҳаракат қилган”. “Бош кўча” дан сўнг Америка жамиятининг турли муаммоларини кўтариб чиққан янада зиддиятли асарлар яратилди. Масалан, «Бэббит»да («Babbitt», 1922) ўрта тоифага хос ақлан чекланган ва иккиюзламачи тадбиркорлар кўрсатилади. «Эроусмит» («Arrowsmith», 1925) романида эса бош қаҳрамон – шифокор бўлиб, «Бэббит» лар унга юксак инсонийлик идеалларини юзага чиқариш имконини беришмайди. «Элмер Гентри»да («Elmer Gantry», 1927) муаллиф черков аҳли ҳаётининг ички томонини намойиш этишга аҳд қилган бўлса, «Додсворт»да («Dodsworth», 1929) Европа ва Америка маданиятлари ўртасидаги зиддият, қарама-қаршилик ўзига хос қобиллиятли, обрў талаб бизнесмен мисолида тадқиқ этилади . «Энн Викерс» («Ann охирига келиб халқаро даражада эътироф этилган Льюис Америка Қўшма Штатларининг энг қўрқмас ва қалами ўткир ёзувчиларидан бирига айланди. 1930 йили Льюисга “кучли ва ифодали ҳикоя қилиш санъати ва киноя (сатира) ва юмор билан янги тип ва характерларни ярата олиш каби ноёб маҳорати учун” адабиёт бўйича Нобель мукофоти топширилди. Кириш сўзида Швеция академиясининг аъзоси Эрик Карлфелдт шундай деди: “Ҳа, Синклер Льюис – америкалик. У янги тил – америка ликларга хос тилда, 120 миллион инсон нинг она тили да қалам тебратади”. “Янги америкача адабиёт ишни ўз-ўзини танқиддан бошлади. Бу – соғломлик белгиси. Синклер Льюисда дастлабки кўчманчиларнинг характери бор. У – ҳақиқий америкалик йўл очувчилардан деб айтиш мумкин”. Ўзининг “Америкаликларнинг адабиёт қаршисидаги ваҳимаси” («The American Fea «Кингсблад, қироллар авлоди»да («Kingsblood Royal», 1947) Льюис Америкада негрларнинг оғир аҳволига мурожаат қилади. Синклер Льюис умри давомида жуда кўп ичиб, бу билан соғлиғига анча путур етказади. Умрининг сўнгги йиллари ёзувчи Европада, асосан Италияда яшайди. Унинг сўнгги, “Олам шунчалар кенг” («World so Wide») романи адиб ўлимидан кўп ўтмай нашрдан чиқди. Синклер Льюис 1951 йилнинг 10 январида Римда юрак хуружидан вафот этади. II . Льюис Синклер ижодининг ғоявий – тематик хусусияти. 2.1. С. Луис ижодининг ўзига хос хусусияти . Танқидчилар Льюис ижодига турлича муносабат билдирдилар. 1940 йили америкалик адабий танқидчи А.Казин Льюисни ўз сатирик қаҳрамонлари унинг ўзига ўхшаганлиги учун уларни севадиган ёзувчи деб атади. 1951 йили америкалик ёзувчи Жозеф Вуд Кратч Льюиснинг мимикрия Ўз фикрлари ва хатларида, унга яқин кишилар эслашича, Синклер Льюис ҳақиқий индивидуалист сифатида намоён бўлади. У инсон шахсиятини чеклайдиган ҳар қандай нарсага, ҳоҳ у черков қонунлари бўлсин, ҳоҳ мешчанларнинг ўзини тутиш ахлоқига оид қоидаларми, исён кўтариб, ҳар қандай барча учун мажбурий ва умумқабул қилинган нарсаларга, ҳар қандай сохталикка, тиш-тирноғи билан қарши чиққан. Қисман айнан ана шу хусусият унга америкача буржуа ҳаёти ва руҳиятида инсоннинг стандарт белгиларини, унинг “Бэббит” романида мароқли тарзда ифодаланган нарсаларни зийраклик билан кўра билиш имконини беради. Аммо Синклер Льюис ҳар қанақа ташкилотчилик, уюшқоқлик, интизомга ҳам ишончсизлик назари билан қараган: масалан, у синфий курашнинг уюшган шаклларига, турли-туман байроқлар, номлар остида ташкиллаштирилган и Янги материалларда Синклер Льюиснинг ишчи синфи ва социализм муаммоларига мойиллиги анча чуқур ва давомий эканлиги маълум бўлди. Бу ҳавас унда талабалик йиллариёқ юзага келади. 1906 йили бўлғуси ёзувчи Йель университетидаги ўқишини ташлаб, Эптон Синклер Геликон-Холлда асос солган социалистик колонияга (қисқа муддатга бўлса ҳам) қўшилиб кетади. Бора-бора ёш Синклер Льюис Бакунин ва Прудон, Фейербах ва Марксни зўр бериб мутолаа қилишга киришади. “Биз социалистик иқтисодий тузумни ўрнатишимиз учун курашишимиз лозим” деб ёзади у 1910 йили дўстларидан бирига. Орадан ўн йил ўтгач, Льюис ўзининг “Бош кўча” романини бу вақтда Атланта қамоқхонасида ҳибсда тутиб турилган атоқли социалист арбоблардан бири – Южин Дебсга жўнатади. 1922 йили эса у билан шахсан юзма-юз учрашиб, Дебсни “ўта доно, юмшоқкўн 1920 йили Синклер Льюиснинг оламшумул машҳурлигига сабаб бўлган, унинг илк ижодий ютуғи - “Бош кўча” романи ёзувчининг олтинчи романи эди. Унинг бундан олдинги асарлари охири албатта яхшилик билан тугайдиган ўртамиёна қиссалардан деярли фарқ қилмас эди. Бироқ келажакда унинг ном қозонишига сабаб бўлган реализм куртаклари унинг ана шу эрта, нисбатан хом асарларида ҳам бўй кўрсата бошлаган эди. Учувчи ҳаётининг дебочасини акс эттирган 1915 йилда ёзган “Лочин парвози” романида қўрқмас, иқтидорли шахснинг хусусиятлари намоён этилиб, у атрофдаги биқиқ муҳитдан, унинг чиркин меъёрларидан чиқиб кетишга интилади. Аммо бу романдаги характерлар ўта бўш ишланган, кўплаб вазиятлар ўта содда, ҳаётий коллизиялар ноаниқ, ҳатто асар охирида улар бутунлай тушиб қолади. Бироқ ёзувчининг ушбу эрта романидаёқ куртаклари бўй кўрсатади ва ана шу маҳорат учун асос бўлган исёнкор ғоялар тўпланиб борди. 2.2. С. Льюис асрларининг ғаявий-бадиий қиммати. “Бош кўча” (1920), ва ундан кейинги “Бэббит” (1922), “Эроусмит” (1925), “Элмер Гентри” (1927) романлари АҚШ адабиётида танқидий (критик) реализм йўналиши тараққий этган йилларда яратилди. Биринчи жаҳон уруши, Ғарбнинг қатор мамлакатларида 20-йиллар бошидаги кескин сиёсий тўқнашувлар – буларнинг бари энг сара хорижий ёзувчилар ижодига чуқур таъсир кўрсатди. АҚШда биринчи жаҳон урушидан кейинги даврда синфий кураш Европа мамлакатларидаги каби кескин тус олмади. Бироқ ҳаётнинг ўзи жамиятнинг адолатсиз асосга қурилганлиги ва унинг инқирозга юз тутиши муқаррарлигидан далолат бериб, ёзувчига бу тўғрида айтиб тургандек бўларди. АҚШнинг 20-йиллар адабиёти мамл Хемунгуэй “Қуёш чиқади” ва “Алвидо, қурол!” романларини чоп эттирди; Уильям Фолкнер ўзининг илк урушга қарши романи – “Аскар мукофоти” романи билан чиқди. Синклер Льюис ёш жиҳатидан 20-йиллар авлодига нисбатан бироз катта бўлса ҳам аммо унинг ижодий гуллаган чоғи айнан шу вақтга тўғри келди. Биринчи жаҳон урушидан аввалроқ Теодор Драйзер ва Эптон Синклер “юз фоизлик америкалаштириш” мафкурасига қақшатқич зарба бериб, камбағалларни бойлардан ажратиб турган жарликнинг нақадар чуқурлигини намойиш этдилар ва буржуа демократияси барча фуқароларга берадиган “тенг имкониятлар” тўғрисидаги афсонага чек қўйдилар. 20-йиллар ёзувчилари янада чуқурроқ кириб бордилар. Улар йирик шаҳарлар ва кўп қаватли Америка тўғрисидаги эмас, балки чекка ва забун, “бир қаватли” Америка ҳақидаги ҳақиқатни очиб бердила Айни шу маънода Синклер Льюис сатираси халқаро аҳамиятга эгалиги тўғрисида сўзлашга асосимиз бор. Ғарбий Европа ва Америка ёзувчилари XIX ва XX асрларда кўплаб ишбилармон ва тадбиркорларнинг жозибадор фигураларини яратдилар. Синклер Льюиснинг “Бэббит” романи қаҳрамони улар қаторида алоҳида ўрин тутади. У Диккенснинг Баундербиси каби қаҳри қаттиқ, ёки Драйзернинг Каупервуди сингари безбет, Генрих Маннинг Дидерих Гесслинги каби жоҳил эмас. Умуман олганда, Бэббит золим одам эмас ва уни инсоний туйғулардан бебаҳра дейиш ҳам қийин. Унинг энг катта нуқсони – ғирт калтабинлиги. Уни жангари, тантана қилган ўртамиёналилик рамзи деб аташимиз мумкин. Ғарб публицист ва социологлари буржуа демократияси шахс тараққиёти учун кенг имкониятлар яратиб бериши, ташаббусга эркин йўл очиб, иқтидорлар ўсишига кў америкалик, 46 ёшида анча нарсага эришган, аммо ўз ёғига ўзи қовурилиб юрган одам. Бэббит кеч бўлмасидан ҳаётдан автомобиллар ва уйдан ташқари кўпроқ нарса олиб қолиш илинжидаги инсон… Мен унинг асл қиёфасини кўрсатганимда, фавқулодда, алоҳида, биздан фарқли хусусиятлари йўқлигини, аммо драматизми, эҳтироси, кураши мавжудлигини уқтирмоқчиман” 1 . Бэббитда – эҳтирос, кураш борми? Албатта, унинг ҳашаматли буржуа ҳаёти доирасидан чиқиб кетишга уринишлари ўта майда ва кулгили. Аммо ишбилармонлик ботқоғига ботиб қолган Бэббитнинг ўзи ҳам вақти-вақти билан кўзи ярқ этиб очилади: “Пул ишлаб топишни роҳат келтиради деб айтолмайман… Буларнинг бари нима учун керак?” Бунда гап Бэббитнинг ўзида, ҳатто инсон феъл-атворида эмас, балки жамиятда, унинг бу аҳволга тушишига сабаб бўлган муҳитда. Бэббит ўзин Айни шу пайт Пуллмор трактор заводи – пўлат ва бетондан ясалган “шаҳар”да Польша қўшини учун транспортерлар буюртмасини бажариш устида тунги смена тер тўкиб меҳнат қиларди… Темир йўл ортидаги харобаларда ярим йил иш қидириб тополмаган йигит газ мурватини очиб, ўзини хотини билан бирга заҳарлаб ўлдирди. Ана шу вақт Ллойд Маллэм, шоир, китоб дўконининг эгаси, феодал Флоренциясида яшаш нақадар мароқли ва Зенитдаги ҳаёт эса қанчалар зерикарли эканлигини тасвирлаган шеърини ёзиб тугатаётганди. Худди шу соатда Жорж Ф. Бэббит оғирлик билан ёнига ўгирилиб, сўнгги марта айланди-ю - бу уйқусизлик жонига текканининг белгиси эди, қаттиқ ва узоқ муддат ухлашга қарор қилди”. Кўриб турганимиздек, Синклер Льюис “ўрта тоифа” ва унинг турмушини ифодалаш билан чекланмай, “бэббитлар” оламидан ташқарида ҳам қа манфаатлари турлича бўлиши мумкин, аммо улар тайёр тушунчалар ёрдамида фикрлаш, ёки тайёр формалалар ёрдамида сўзлашга кўниккан, тўғрироғи, ўргатилганлар. Ёзувчининг ўзи ҳам асарга берилган саркастик, аччиқ руҳдаги муаллиф шарҳида аста-секин “бэббитлар” оламига хос одамга айланиб бораверади. “Америкача демократия” дейди у, “асло мулкий тенгликни англатмайди, аммо фикрлаш, кийиниш, ранг тасвир санъати, маънавият ва нутқда соғлом ягона шаклга амал қилишни талаб қилади” (“Бэббит”). Ушбу “соғлом ягона шакллилик”ка риоя қилишни истамаганларга нисбатан бизнес олами ўзгача йўл тутади. Синклер Льюис ўзининг 20- йиллардаги романларида илғор элементларнинг полиция таъқиби остига олиниши, суд бошбошдоқлиги тўғрисида деярли ҳеч нарса демайди. Аммо у кўпинча кундалик жиноятлар ва мулкдорлик ахлоқининг ибодатга ҳам сенсация ва реклама тиқиштиришга уринадиган “тадбиркор” лар пайдо бўладилар. Синклер Льюис романларида мансабпараст ва порахўрлар мамлакат ижтимоий (жамоатчилик) ҳаётининг анъанавий шаклларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадилар. Турли-туман клублар, гуруҳлар, лигалар, тарғибот ва хайр-эҳсон билан шуғулланадиган кампанияларнинг урчиб, кўпайиб кетганлиги – жамоатчилик ташаббусини рағбатлантирибгина қолмай, балки ҳар хил қаллоблар фаолияти учун ҳам қулай муҳит яратади. “ Эроусмит ” да бир кичик, аммо ўта жозибадор, ўзига хос фигура – доктор Альмус Пиккербо образи мавжуд. У соғлиқни сақлаш соҳасида Элмер Гентри диндан фойдалангани каби безбетларча ва ишонч билан тирикчилик қилади; у “Соғлиқ қанча кўп бўлса – ақча шунча кўпаяр” шиори остида санитария оқартув ишлари билан шуғулла кўринг, биз ҳалоллик, одамийлик ва бирдамликдан бошқа ҳеч нарса билан савдо қилиш мумкин бўлмаган соҳада ишлаймиз!”). Льюиснинг 1928 йилда ёзган “Кулижни таниган одам” китоби ҳам ўзига хос асар. Бу сатирик қисса-монолог. Бэббитнинг ҳамшаҳари ва дўсти мистер Лоуэл Шмальц ўзи ҳақида ҳикоя қилиб беради. Ўзидан ишидан хурсанд, кўнгли тўқ, иши юришган, аммо руҳан тубан буржуанинг асли нафақат унинг сўзлари моҳиятидан, балки нутқ услубидан ҳам билиниб туради. 20-йиллар романларида Синклер Льюис ўзини зийрак ва ҳозиржавоб фош қилувчи муаллиф сифатида кўрсатди, аммо фақат ана шу роль билан кифояланишни истамас эди. Адиб - Льюиснинг ўзига хос хусусияти – матонат билан ижобий қадриятлар ва ижобий қаҳрамонларни излаш. Кўп маротаба америкача ҳаётни қоралаб, бузиб кўрсатишда айбланган бу заҳарханда сат устида ишлар экан, у шундай деб айтади: “”Бэббит”дан кейинги романим сатирик эмас, балки исёнкорона руҳда, фақат қаҳрамонона марказий характери билан бўлади...”. Дебс билан учрашув, ишчилар синфи тўғрисидаги дастлабки режалар – буларнинг бари бевосита ижодий натижалар келтириб чиқармади. Ижобий бош қаҳрамонига эга роман ғояси бутунлай ўзгача тарзда “Эроусмит”да амалга ошди. Синклер Льюис ишчилар учун кураш соҳасида жонбозлик ва матонат кўрсатган инсонни ишончли ва рўй-рост кўрсатишига ана шу синф манфаатларидан жуда узоқлиги халал берди. А ммо у худди шундай сифатларни илм-фан соҳасида намойиш этган киши тасвирини бера олди. “ Бош кўча ” ва “ Эроусмит ” да Льюис американча ҳаётни янгича тарафдан очиб берди. “ Эроусмит ” да АҚШ буржуа воқелигининг реалистик танқидини ривожлантира бориб, у к Крайф (De Cruif) иштирок этганлиги билан боғлаш лозим. Ёзувчи ва бактериолог Поль де Крайф (Крюи) билан Льюис ўша даврда танишиб, у ўта қобилиятли ва улкан билим соҳиби эди. Ушбу шахснинг асар устида ишлаш жараёнидаги иштироки уни мазмунан анча бойитиб, янада қизиқарлироқ бўлишига хизмат қилди. Бутун асар давомида тадқиқотчи-шифокор меҳнати, унинг ижодий жиҳатдан тикланиши, изланишлари ва кашфиётлари, ютуқ ва мағлубиятлари қизиқарли ва аниқ, бу соҳа билан яқиндан таниш одам тилидан баён этилган. Синклер Льюис бу китобида ҳам буржуа цивилизациясини танқид қилишда давом этди. У илм-фан тақдири доллар ихтиёрида эканлигини, олимларнинг тадқиқотларини молиявий таъминлаб, бундан катта-катта фойда олаётган бадавлат ҳомийлар қўлида эканлигини кўрсатиб беради. Аммо романнинг таъсир кучи ва ўзига хо Тўғри, асар қаҳрамони, автомобиль фирмаси хўжайинининг хотини Фрэн, ўзи ва эри ўртасидаги жанжални фикри-ҳаёли бизнес билан банд одамлар орасида яшаш зерикарли эканлиги билан изоҳлайди: “Индустриал тизимимиз камчилиги шундаки, унинг идеаллари сезги-ҳиссиётга қодир аёлнинг эҳтиёжларини қондира олмайди”. Бироқ асар сюжети ривожланган сари Фрэннинг “юксак ҳис-туйғулари” фош бўлиб, уларнинг тантиқ, кайф- сафодан ўзгасини билмайдиган, оиласига бефарқ аёлнинг эркаликларидан бошқа нарса эмаслиги маълум бўлади. “Америка индустриал тизими”ни танқид остига олган қаҳрамонини фош этиш билан ёзувчи бу тизимни маълум маънода оқлаб, уни тиклашга ҳаракат қилади. Ишбилармон Сэм Додсворт – кўп жиҳатларига кўра Бэббитга ўхшаб кетиб, унинг хислатларини ёзувчи илиқлик билан очиб беради. У ўзининг нисбатан маън ва ҳаракатчан, унда адолатга интилиш, унинг учун курашиш туйғуси ўта кучли. Замонавий жамиятдаги аёлнинг ўрни муаммоси Синклер Льюис ҳаётини банд қилиб келаётган мавзулардан бири. У аёл кишининг ўрни фақат ошхона ва болалар хонасидагина эмас, балки улар мустақил ижодий меҳнат билан ҳам шуғулланиб, ҳаётда ўз ўрнини эгаллаш учун курашишга ҳақлидирлар деб ҳисоблайди. Кэрол Кенникотнинг “мағлубиятини”, унинг “Бош кўча” дунёси билан келишувини адиб у оиласидан ташқарида имкониятларини қўллай олмаганлиги билан изоҳлайди. Леора Эроусмит эса Синклер Льюис томонидан севикли рафиқа сифатидагина эмас, балки шу билан бирга эрининг ишончли ҳамкори, ёрдамчиси каби тасвирланади. “Энн Викерс” романида Синклер Льюис, ўз мамлакати адабиётида биринчи бўлиб жамоат арбоби – аёл кишини кўрсатиб берди. Романнинг мукофотига лойиқ топилган 1930 йилдан кейинги китоблари эса умумий қилиб “Тушкунлик” номи билан аталган. Льюиснинг ёзувчилик йўлига, унинг ижодига бўлган бундай қараш ҳеч қандай танқидга чидаш бермайди. 2.3. С. Льюис ижодида урушга қарши кураш ғоясининг акс этиши. Синклер Льюиснинг ижодий йўли ҳеч қачон фақат олдга қараб йўналган ҳаракатдан иборат бўлмаган. У 20-йилларда ҳам ноёб, унинг ютуқлари қаторидан ўрин олган романлар билан бирга ўртамиёни ҳикоялар ҳам яратиб, “Додсворт” да эса аввалги қарашларидан бирмунча чекиниб, бадиий ижодкор сифатида ҳам муваффақиятсизликка учрайди. 1930 йилдан кейин ёзувчининг ғоявий иккиланишлар кучайиб, у гоҳ бэббитлар олами билан сулҳ тузишга уринса, гоҳ яна унга қарши овозини кўтарар эди. Ишчилар синфи билан яқинроқ таниши у ҳақида йирик асар яратишга ури Унинг 1935 йили, Германияда Гитлер диктатураси ўрнатилганидан икки йил кейин чоп этилган “Бизда бунинг иложи йўқ” романини ўқиб чиқиб, юқорида айтилганларга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Синклер Льюис 30-йилларнинг ўрталарига келиб қулоч ёйган антифашистик адабий ҳаракатда бевосита иштирок этмаган, контресслар минбаридан туриб маданиятни ҳимоя қилиб алангали нутқлар сўзламаган бўлишига қарамай, ижодкор сифатида оламда бўлиб ўтаётган воқеа- ҳодисаларга тайёрлик билан жавоб берди. Гитлерчи фашизмига Льиюс ғазаб ва нафратини яширмасди. 1933 йили у немис ношири Э.Ровольтга хатида “токи Германияда ҳозирги режим мавжуд экан”, ўз китобларининг у ерда чоп этилиши ва тарқатилишидан намойишкорона тарзда бош тортаман деб ёзади. “Бизда бунинг иложи йўқ” романида Синклер Льюис яна бир маротаба новатор, янг “Бизда бунинг иложи йўқ” – жанри ўзига хос асар бўлиб, долзарб моҳиятли роман-памфлет бўлиш билан бирга воқеалари яқин келажакда бўлиб ўтадиган роман-утопия ҳамдир. Асар жанри ва материалининг янги жиҳатлари ёзувчидан унинг учун ноодатий бадиий воситалардан фойдаланишни талаб қилди (бу вазиятда Синклер Льюисга у илгаридан ҳурмат билан қараган ижодкор - Герберт Уэллс тажрибаси жуда қўл келди деб уқтириш мумкин). Льюиснинг фашизмга қарши романида унинг аввалги китобларида кўришга ўрганиб қолган қатъий ишончлилик, синчиклаб ёзиб олинган кўплаб оддий деталларни кўрмаймиз. Одамлар, уларнинг ҳаётий шароити ҳам бир мунча қисқа ва лўнда тарзда баён этилади. Шу билан бирга ёзувчи асарга кенг кўламда публицистика элементларини киритиб, ўзи ўйлаб чиқарган ҳужжатлар, мақола ва нутқлардан цитаталар кел Синклер Льюис фашистларнинг ўзи қўллайдиган ниқоблаш (маскировка) шаклларини зўр маҳорат билан ва аниқ тасвирлаб беради. Биз бунда халққа жуда оз реал ҳуқуқлар берадиган буржуа демократияси бой ҳомийларига эга бўлган олғир, фирибгар сиёсатчиларни кенг имкониятлар билан таъминлашини кўришимиз мумкин. Романнинг марказий ва ғаройиб фигураларидан бири – епископ Пол Питер Прэнг. У ўз ихтиёридаги сўз эркинлигидан фойдаланиб, радиостанциялар вақтини сотиб олиб, эфирни инсон ва унинг ҳуқуқларига қарши алмойи-алжойи нутқлари билан тўлдириб юборади. Китобхон Прэнгнинг радиочиқишлари ва Бэз Уиндрипнинг ёзма нутқларида сохта демократия шаклларида берилган Гитлер ва Муссолинининг дастурини кўради. Муаллиф Уиндрипнинг нотиқлик маҳоратини қуйидаги тарзда тасвирлайди: “У тингловчиларни ўзининг на “наци” в Романнинг марказий ижобий қаҳрамони соф виждонли ва қарашлари либерал бўлган журналист Дормэс Жессэп. Суронли воқеалар таъсирида у ўз тинч хизмат хонасини тарк этиб, сиёсий ҳаёт тўлқинлари гирдобига киради. Аввалига заиф ва бироз аянчли кўринган Жессэп асар давомида руҳан кучайиб, тобора мардлиги ва бардоши ортиб боради. У ўзига “безакдор нақшли перчаткани эмас, балки темирдан ясалганини кийиш керак”лигини уқтирган қизининг буткул ҳақ эканлигига ишонч ҳосил қилади. Асар якунида муаллиф Дормэс Жессэпни юксалтиради ва уни умрбод барҳаёт халқ рамзи деб намойиш қилади. Роман айнан шундай сўзлар билан тугайди: “Ҳамон Дормэс Жессэп ўзининг лоларанг тонг шафағидаги йўлида давом этмоқда, чунки Дормэс Жессэп асло ўлиши мумкин эмас”. Айтиш мумкинки, Дормэс Жессэп қайсидир жиҳатлари билан роман муалл Урушдан бироз аввалроқ “Америкен сколар” журналида Синклер Льюиснинг “Ижодкор, олим ва олам” мақоласи босилиб чиқди. У мақолада эрксевар халқларнинг фашизмга қарши жаҳон кураши туфайли юзага келган ўз фикрларига якун ясайди. Унда ноаниқ, мавҳум ерлари ҳам анчагина бўлиб, мақолада Льюиснинг ижтимоий қарашларидаги чалкашлик ҳам қисман акс этди. Бироқ унда ягона, асосий ғоя кузатилади: ёзувчи, олим, ижодкорнинг бурчи – реакцияга қарши курашда фаол иштирок этишдан иборат. Льюис замонавий оламда кабинетига қамалиб олиб, “инсоният курашини юқоридан туриб кузатадиган” эски типдаги адабиётшуносларга ўрин қолмаган деб уқтиради. У бунда Бернард Шоу ва Карл Сэндберг каби илғор ёзувчиларнинг ижобий намунасига ишора қилади. Синклер Льюис “ бугунги ҳарбий ҳалокатли даврда кўплаб ижодкор ва олимлар уларн “ Гидеон Плениш ” романида (1943) у яна бир бор антифашист ик мавзуга қайтади ваш у билан бирга янгича америкалик мансабпараст-мешчан образини киноя билан яратади. “ Гидеон Плениш ” д а Льюиснинг аввалги энг кучли асарларидаги фош этувчи мотивлар давом этиб, улар янада долзарблашган. Муаллиф янги романининг илгариги сатирик китоблари билан қисман боғлиқлигини ўзи ҳам қайд этади: бу ерда ўрни-ўрни билан эски танишимиз , “ замонавий дин нотиқлари орасида тенги йўқ ” ваъзхон Элмер Гентри иштирокчи сифатида пайдо бўлиб туради. Провинциал университет профессори, сўнг Нью- Йоркдаги кўзга кўринган жамоат арбобларидан бири Гидеон Пленишнинг ўзи ҳам қисман Элмер Гентрини эслатади - у ҳам ўз-ўзини мақташда устаси фаранг, иккиюзламачи сурбет, вазият тақозо қилганида ўзини авлиё қилиб кўрсатишдан ҳам юзида жилмайиш зоҳир бўлди, чунки у кўпдан бери тушларида ана шу поездга ўтириб, ўзини баланд ва кенг залларда миллионерлар, шоирлар актрисалар кутиб турган жойларга етиб боришини кўрар ва бунга қатъий ишонарди…” Бу сўзлар асар финалида ҳам яна бир бор такрорланади: “Паромнинг узоқдан келган хавотирли товуши уни уйғотиб юборди ва унинг квадрат юзида жилмайиш зоҳир бўлди, чунки у тушларида ана шу поездга ўтириб, бирон-бир тинч водийда ўз-ўзига ҳурматни, қалби эса сокинлик топишига ишонарди”. Ана шу икки ҳуштак оралиғида Гидеоннинг икир- чикирлар, ҳаракат, кўчиб юришларга тўла ҳаёти ҳам ўтди: мансабга эга бўлди, аммо ёши бир ерга бориб қолган одамнинг қалб сокинлиги тўғрисидаги орзуси, унинг болаликдаги миллионлар ва шон-шараф ҳақидаги орзуси каби ҳамон воқеликдан ўта йироқ.. Ана шу сатрларн қора танлилар тўдаларини меҳр, бироқ қатъият билан бошқариш имконини берган”. Бу фикрдан ҳарбий босқинчилик ва Американинг бутун дунё устидан ҳукмронлиги ғоясига қадар бир қадам, холос... Китобхон кўз ўнгидан ижтимоий ҳаёт саҳнасидаги сиёсий авантюристлар ва қаллобларнинг турли-туман сафлари ўтади. Улар орасида касаба уюшмасига қарши курашаётган тадбиркорлар ташкилотининг бошлиғи – мистер Сандерсон-Смит ҳам бор: у “уларга қарши яҳудийлар, коммунистлар, скандинав-ирланд-фермер-ишчилар тузаётган қутқулар” тўғрисидаги эртаклари билан миллионерларнинг “жонини” олиб, ўзи эса бу вақтда Германия нацистлари билан яширин алоқаларини мустаҳкамлаш билан машғул. Бундай қаллобларнинг яна бири – Наполеон ва генерал Франконинг ишқибози полковник Мардук. “Қалб тўрида у Гитлер ва Муссолини Энг қудратли шах ташқари, мендек жанговар либерал, ана шундай йўлни босиб ўтган инсон, Халқдан юз ўгириши асло мумкин эмас...” Гидеон Плениш бу ҳолда, доим бўлгани каби, ўзига кўпроқ наф келтирадиган йўлни танлайди. Синклер Льюис каби реалист-ижодкорга хос зийраклик уруш давомида яратилган романида ўзини шароитга мослашган ҳолда “антифашист” қилиб кўрсатиб, амалда эса қулдор ва эскилик тарафдори бўлиб қолаётган империализм арбобларининг иккиюзламачилигини очиб бериш имконини беради. Романнавис буржуа жамиятида Гидеон Плениш ва унинг ҳомийларига қарши тура оладиган кучларни излаб топишга интилади. Бу эса унинг учун у қадар енгил вазифа эмаслиги маълум бўлди. Романнинг энг жозибадор персонажи – Кэрри Плениш, Гидеоннинг қизи. У болалигиданоқ ота-онасининг ўзидан хурсанд бўлиб алжирашларини кинояли ва ҳайрон б Синклер Льюиснинг асосий адашишларидан бири ҳам ана шу персонаж билан боғлиқ. Жонсон, муаллиф фикрига кўра, сиёсий ҳаётдан чеккада эканлиги учун ҳам таҳсинга лойиқ. Ёзувчи ўзининг буржуа жамоатчилиги, буржуа сиёсий партияларига бўлган ишончсизлигини барча ижтимоий фаолият турларига ва барча партияларга ёяди. У ҳам ўнг, ҳам сўл сиёсий ташкилотлар ва гуруҳлар фаолиятини кескин қоралайди. Сиёсатга аралашмайдиган “оддий” инсонга ишонч, сиёсатга ишончсизлик назари билан қараш – буларнинг бари Льюис онгидан мустаҳкам ўрин эгаллаган эди. Ана шу каби қарашлар роман якунида ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Пойтахт шовқини, икир-чикирларидан чарчаган Пленишда жонажон шаҳарчасига қайтиш фикри пайдо бўлади. Муаллиф тасаввурининг маҳсули бўлган мўъжаз Кинникинник шаҳри бузуқ ва ёрқин, шовқин- суронли Юқоридаги сатрларда келтирилган мотивлар – ирқий фарқларнинг шартлилиги, баъзи “рангли”лар вакилларининг баъзи оқ танлилардан устунлиги, - бу фикрлар “Кингсблад, қироллар авлоди” романида кенг ёритилади. Роман чиққанига кўп вақт бўлмасидан “Литерэри гайд ревю” журналида чиққан мақоласида Льюис, хусусан, шундай дейди: “Рўй-рост рангли одамлар бўлмайди. Тани оқлигидан ҳатто қуёшда бироз қорайган европаликка ўхшаб кетадиган негрлар ҳақида сўз борганида, барча ирқий назарияларнинг нақадар, даҳшатли тарзди ҳеч нима билан солиштириб бўлмайдиган даражада аҳмоқоналиги кўзга яққол ташланади”. Роман ёзувчининг расизмга, қора танлилар ҳуқуқларини поймол қилишга қарши онгли, ҳар томонлама ўйланган чиқиши бўлди. “Кингсблад, қироллар авлоди” романини “Гидеон Плениш” билан солиштириш қизиқарли хулосаларг (Масалан, Эрскин Колдуэллнинг “Июль ойидаги воқеа” си, ёки Харпер Лининг “”). Синклер Льюис ўз мамлакатининг ёзувчиларидан биринчи бўлиб қора танлилар муаммоси шимолий штатларда ҳам мавжудлигини йирик реалистик асар орқали кўтариб чиқди. Хўш, Шимол қора танлиларига осонми? Льюиснинг романидаги зиёли қора танли аёл Мэри Вулкейп ана бундай дейди: “Жанубда бизга аниқ ва тушунарли қилиб: сен, итсан ва ўз инингга кўникишинг керак, шунда эганг олдингга ёғли суяк ташлайди ва ундан мақтов сўзларини эшитасан. Аммо бу ерда бизни ҳақиқий одамларсиз деб ишонтиришади, ишонишимиз ва орзу қилишимизга имкон беришади. Шу сабабли бизнинг нотўкислигимиз тўғрисидаги доимий эслатишлар, чеккадан туриб ташланган ҳақоратли сўзлар биз учун жанубдаги биродарларимизнинг линч суди қаршисидаги қўрқувидан кўра даҳшатли имконидан маҳрум, тушундингми?” АҚШнинг миллионлаб оқ танли фуқаролари ана шундай қарашлар асосида тарбияланган эдилар. Роман қаҳрамони Нийл Кингсблад аввалига тайёр тушунчалардан фойдаланишга ва буржуа воқелигини ўйлаб-нетиб ўтирмай қабул қилишга кўниккан анъанавий “ўртача америкалик” тушунчасига анчайин яқин туради. Унинг руҳий оламини бой дейиш қийин, яхши кўрган ёзувчилари – Киплинг, О`Генри, Конан-Дойль, суратли журналларининг спорт рубрикаси. У келажакда мансаб пиллапоясидан кўтарилишни ният қилиб, банкдаги хизматига ўта жиддий қарайди. Эътиқодига кўра республикачи, аммо, тўғрисини айтганда, ижтимоий ҳаёт масалалари устида бош қотиришни хуш кўрмайди. Оиласининг тинчлиги, фаровонлигини ҳар нарсадан устун қўяди. Бироқ маънавий жиҳатларига кўра Нийл Кингсблад оддий фуқаролардан бир мунч фазилатларини ҳам белгилаб беради. Уруш йилларида орттирилган ҳаётий тажриба, ана шу уруш таъсирида юза келган ўйлар, - Нийл Кингсблад руҳий кучининг бош манбаларидан бири. Фронтда Нийл қалбида илк бора демократик идеалларга нисбатан чуқур ишонч ҳисси пайдо бўлади; унинг айнан шу идеаллар учун урушгаётганига ишончи комил эди; Нийл улар учун қон тўкканлиги сабабли унинг назарида уларнинг қадри ортиб кетади. Воқеликнинг Мустақиллик Декларацияси формулаларидан нақадар йироқлилигига ўз тажрибасида ишонч ҳосил қилган Нийл эндиликда ҳайрон. У ўз шахсий фаровонлиги бузилганлиги учун эмас, балки АҚШ фуқароси, ватанпарвари ва урушнинг фахрий қатнашчиси сифатидаги юксак туйғулари топталганидан аламзада. Унинг нафақат қора танлилар тақдири, балки бутун бошли АҚШ демократиясининг тақдири учун ҳам юраг бормикан деб ўйлаяпман. Ахир унинг қонининг бор-йўғи ўттиз иккидан бир қисмини қора танли қони ташкил қилар экан. Мистер Вандер минғиллади: - Менинг тушунишимча, ниггер деб ўзини ҳамманинг олдида ва рўйи- рост қора деб тан олган ҳамда бу билан ўзини одамлар жамиятидан сиқиб чиқарган кимсани айтса бўлади. Қонида неча қисм қоралар қони оқишининг эса умуман аҳамияти йўқ. - Ҳа, сиз ҳақсиз, - шоша-пиша тасдиқлади Орло. Тез орада Гранд Рипабликда Нийлнинг, - “агар аниқ билишни хоҳласангиз” – танасида чорак қисм қони қора танлиларники экан деган фикр тарқалиб кетди”. Нийлнинг “айби” шунда бўлдики, у ўз-ўзини қора танли, негр деб тан олди ва бу билан мамлакатнинг мазлум “рангли” аҳолиси билан бир табақага мансублигини эътироф этди. Уни қора танлининг авлоди сифатида эмас, балки биринчи навбатда ма Нийл Кингсблад Льюиснинг аввалги қаҳрамонлари – Мартин Эроусмит ва Энн Викерс каби якка-ёлғиз эмас. Оғир дамларда Нийлга унинг янги дўстлари – қора танли америкаликлар кўмак берадилар. Қора танли инсонлар образлари Синклер Льюисга нафақат дискриминация қурбонлари фожеасини, балки ирқий бидъат-хурофотларнинг аҳмоқоналигини, уларнинг асоссизлигини кўрсатиб беради. Ижодкор етакчи ўринларга янги, урушдан кейинги шаклланган қора танлилар – маърифатли, оқ-қорани таниган ва ўз- ўзига ҳурмат билан қараган инсонларни қўяди. Бу каби типлар “Кингсблад, қироллар авлоди” романига қадар АҚШ адабиётида деярли пайдо бўлмаган эди. Ушбу романда Льюиснинг барча аввалги асарларини бирга олгандагига нисбатан жозибадор, ҳурматга сазовор одамлар образи кўпроқ тасвирланади. Ивен Брустер, Софи Конкорд, Дэвислар ва асосланган аблаҳона тизимга қарши курашда бирлашишга тайёрлар!” Райаннинг бу сўзлари Синклер Льюис ўз замонасини нақадар чуқур ва нозик ҳис қилганлигини намоён этади. 1947 йили нашрдан чиққан романда Осиёдаги мустамлака режимларининг қулаши Америка қора танлиларининг ирқчиликка қарши курашини янги босқичга кўтариши башорат қилинган эди… Роман Синклер Льюис учун хос бўлмаган тарзда якунланади. Унинг барча бундан аввалги романлари уларда очилган зиддиятларнинг ҳал этилиши ёки жуда бўлмаганда пасайиши билан тугалланар эди. Бу галл эса конфликт интиҳо топмай, балки, аксинча, ўта юқори чўққисига кўтарилади. Ҳикоя энг қизғин нуқтасида узиб қўйилади. Нийлнинг рафиқаси, Вестлнинг полициячининг бетига: “Биз келаяпмиз!” деб айтган кескин сўзлари кўп маъноли, деярли рамз каби жаранглайди. Ҳақиқатан ҳ йилларда унинг эгаллаган сиёсий позицияси унинг ижодига ҳам тиклаб бўлмайдиган зарар етказди. АҚШдан Европага йўл олишдан аввал яратилган “Худо изловчи” ( 1949) романини заиф, анча бўш асар деб эътироф этилди. Роман муаллифи бу ерда ўз замонасидан ўтмишга қайтишга интилади, асар воқеалари ўн тўққизинчи асрнинг ўрталарида, Америка Ғарбидаги ҳиндуларга тегишли ҳудудлар ўзлаштирилаётганида бўлиб ўтади. Роман марказида миссионер ва шу билан бирга тадбиркор Аарон Гард образи туради. У капиталист манфаатларини христиан маънавияти билан уйғунлаштиришга интилади: ҳатто роман якунида унинг ўзи ишчилар касаба уюшмасини ҳам ташкил этади... Бу ерда Синклер Льюиснинг ҳушёр реализми ўз ўрнини сохта идеализмга бўшатиб берди. Льюис вафотидан кейин чоп этилган “Олам нақадар кенг” китоби тўғрисида ҳам юқори Хулоса Синклер Льюис романларини бир-бири билан солиштирар эканмиз, уларнинг персонажларида америкача миллий феъл-атворнинг турли жиҳатлари намоён бўлиб бораётганлигини кўрамиз. Льюис ҳаракатчан ва ишбилармон кишиларни кўп маротаба тасвирлайди. Бэббит, Пиккербо, Элмер Гентри каби шахсларда америкача ишбилармонлик пул дардида куйинишга айланиб, ўзининг асл, меҳнатга боғлиқ асосини йўқотган ва фақат фойда олишга қаратилган, холос. Мартин Эроусмитга эса бу каби ишбилармонликнинг ижобий, яхши маънодаги шакли хосдир. Унинг енгилмас ва маълум маънода оғир феъли ўзининг матонати, ички саботи билан инсонни жалб этади; айнан шу фазилатлар Мартинга, мураккаб меҳнат шароитига қарамай, фанни янги ютуқ ва кашфиётлар билан бойитиш имконини беради. Мартиннинг турмуш ўртоғи – вафодор ва қувноқ Леора образ ўзлаштирилмаган ерларини эгаллаб, бу ерни оғир меҳнати билан гуллаб- яшнатган одамларнинг авлоди эканлигини эслатади. Табиат билан кўп йиллик кураш миллатнинг руҳиятига таъсир кўрсатмай қолмади. Мартин Эроусмит – нима қилса ҳам ўз халқининг фарзанди. У қолип кўринишини олган ватанпарварлик ибораларини нақадар ёмон кўрмасин, ўз юртини қалбдан севади. Рафиқаси билан Шимолий Дакотанинг чексиз прериялари бўйлаб ўтиб борар экан, унинг қалби фахр ва ифтихорга тўлади: “Ҳақиқий инсонлар юрти. Ўзлашмаган ўлка. Буюк имкониятлар. Америка!” Камбағаллик исканжасидан чиқиб кетишга эришган ёш шифокор оддий меҳнаткашлар билан ҳам осонлик билан тил топишади. Мартин зиёлиларча тоифаларга ажратиш ёки калондимоғликдан йироқ, аммо уларга хос индивидуализмдан халос бўлолмайди. У илдизлари билан халқига боғланга масалалар устида ўй сурган вақтларида Мартин бу муаммоларни фақат четлашган-салбий нуқтаи назардан туриб ҳал қилишга интилади. Синклер Льюиснинг ўй-фикри ўша даврда кўп жиҳатдан Мартиннинг кайфиятига ўхшаб кетар эди. “Ўз-ўзидан кўнгли тўқ Америка” мақоласида (1925) ижодий меҳнат кишиларини ўзларининг чекланган манфаатларига бўйсундириб олишни ният қилган “савдогарлар, приказчиклар ва пастор хотинларининг” зўравонлигидан шикоят қилади. Бунга қарши у ижодкор мустақил, озод шахс бўлиб, ўзи хоҳлаган вақтда ва истаган шаклида ижод қилади ва яратади деб уқтиради. 1927 йили “Элмер Гентри” муаллифи ўнг матбуот вакиллари ва черков ходимларининг аёвсиз хуружларига дучор бўлди. Романга баҳо берувчилар ибора ҳам танлаб ўтирмадилар: “ифлосликдан ўзга нарса эмас”, “мунофиқ ва юраксиз”, “заҳарли”, “принц Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. Проблемы истории литературы США. М. «Наука» 1964. 2. Засурский Я. Н. Американская литература ХХ века М. 1966. 3. Самохвалов Н. И. Американская литература Х1Х века. М. 1961. 4. Современная литература США М. 1962. 5. Модернизм: Анализ и критика основных направлений. М. 1987. 6. Балашов П. С. Писатели – реалисты ХХ века на Западе М.1984. 7. Затонский Д. В. Искусство романа и ХХ в. М. 1973. 8. Кертман Л. Е. История культуры стран Европы и Америки. 1870-1917,- М. 1987. 9. Самарин Р. М. Зарубежная литература.- М. 1987. 10. История зарубежной литературы конца Х1Х-начала ХХ века: Курс лекций\\ Под ред М. Е. Елизаровой и Н. П. Михальский М. 1970. 11. Литературная история США т.11. М. 1978. 12. С. Льюис Собрание сочинений Т.9. М.1965. 13. Гиленсон Б. А. Американс
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona psixologik testi
  • OAVlari matnlaridagi frazeologik birliklarni Ingliz tilidan O‘zbek tiliga tarjima qilishning pragmatik xususiyatlari
  • Ingliz tili leksikografiyasi tarixi va lug’at turlarining rivojlanishi
  • Analysis of English and Uzbek poetry
  • Sohaga oid matnlar tarjimasidagi muammolar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha