Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 78.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Амир Темур ва темурийларнинг Франция ўртасидаги муносабатлари

Купить
Kirish _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ I BOB: ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ЭЛЧИЛИК АЛОҚАЛА - РИНИНГ ЎРНАТИЛИШИ I .1 . Темурийлар давлатининг халқаро алоқалари тарихий географияси I . 2 . Халқаро муносабатлар ва элчилик фаолияти. _ _ _ _ _ _ _ _ _ II BOB . АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАРНИНГ ФРАНЦИЯ Ў РТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР И НИНГ ФРАНЦУЗ ТАРИХЧИЛАРИ АСАРЛАРИДА АКС ЭТИШИ II. 1 . Амир Темур ва Кастилия қироли ўртасидаги муносабатлар _ _ II .2. Амир Темур ва Франция кироли ўртасидаги муносабатлар _ _ _ II .3.Шоҳруҳ ва Улуғбек даври элчилик алоқалари _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ Xulosa . _ _ _ _ _ _ __ _ _ _ _ _ __ _ _ _ __ _ _ _ _ __ _ _ _ _ Adabiyotlar ro ’ yhati . _ _ _ _ _ _ __ _ _ _ _ _ __ _ _ _ __ _ _ _ _ I BOB : ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ЭЛЧИЛИК АЛОҚАЛА - РИНИНГ ЎРНАТИЛИШИ. I .1 . Темурийлар давлатининг халқаро алоқалари тарихий географияси. Маълумки, XIV асрнннг охирида Евросиёда олтита йирик сиёсий бирлик юзага келди: Амир Темур давлати, Олтин Ўрда, Миср, Рум мамлакати, Ғарбий Европа мамла катлари, Хитой. Уларнинг олиб борган сиёсати халқаро муносабатларда ўз аксини топган. Жумладан, Амир Те- мур ва ундан кейин ҳокимиятга келган ўғли Мирзо Шоҳрух ҳам халқаро миқёсда маълум бир сиёсат олиб борганлар ва бу ҳақда ўша давр ёзма манбаларида озми-кўпми маълумотлар сақланиб қолган. Темур ва темурийлар давлатининг халқаро муносабат лари мавзуининг сўз дебочасини Чиғатой улуси тарихи ҳақида кисқача шарҳ билан бошлаш дурустроқ бўлади. Зе ро, Амир Темур мустақил давлат барпо этган Мовароун наҳр XIII Кароғинлардан ҳисоб- ланмиш Амир Ҳусайн, ўзининг бир гуруҳ қадим мўғуллари ва ул уруғдан келиб чиққан қаравунослар билан қўрқувга тушиб бугун бир томонда бўлсалар, эртасига бошқа то- монда бўлардилар. Улжой-Буғо сулдуз ҳам сардорлик даъвосини қилиб, сулдузлар тўпи бир томон бўлган эди. Шоҳ Муҳаммадхожа Зиндаҳашим ва Қаросон (иккаласи) Андхўд ва Шибурғонни эгалладилар. Шоҳ Муҳаммад Ба- дахшоний ўз Куҳистонини мустаҳкамлаб олди ҳамда ул вилоят ҳукмдорлигини тамаъ қиларди. Амир Кайхусрав ва амир Улжойту апарди иттифоқликда Катлон ва унга тобеъ жойларни эгаллаб олдилар. Амир Хизр ясавурий ўз қаби- лалари ва кўчманчиларини (атрофига) йиғиб, ўзини бошкалардан кўра кўпроқ мустақил дейишга ҳақли, деб биларди. Шу боисдан, ул мамлакатда ҳар кун бир фитна ва ҳар лаҳзада бир ғавғо келиб чиқарди» 1 Мўғ таъминлаш зарур эди. Чунки шарқда Мўғулистон, ғарбда эса Олтин Ўрда ҳамда уларга хайрихоқ бўлган Хоразм ҳукмдорлари Мовароуннаҳрда мустақил давлат барпо бўлганлигига бефарқ қараб тура олмасдилар. Олдинги тарихий воқеалар, яъни Туғлуқ Те мурхон ва Илёсхожахоннинг юришлари бунинг тасдиқи эрур. Амир Темур, айниқса Мўғулистон томондан янги чопқинлар, юришлар бўлиши мумкинлигидан доим хавф сирарди. Шу сабабдан, Амир Темур собиқ Чиғатой улуси ҳудудини ўз тасарруфига киритишни мақсад қилиб белги лади. Бу иш анча қийинчилик билан амалга ошди; XIV аср нинг 70— 80- йилларида собиқ Жўчи ва Чиғатой улуслари ерларини қамраб олган мураккаб халқаро вазият юзага келди. Натижада, Амир Темур Мўғулистон, Хоразм ва Олтин Ўрдага бир неча бор юришлар қилишга мажбур бўлди ва уларнинг ҳар бирининг ўз сабаби бор. киради лар. Андижон доруғаси Ҳаммадий ҳам шу йўсинда иш ту- тиб, уларга қўшилади. Улар биргалашиб Самарқанд томон юрадилар, бироқ шаҳар аҳолиси мудофаани кучайтириб душманни киритмайди. Ёв Бухорога йўл олади. Бу воқеадан хабар топган Амир Темур ярим йўлдан қайтишга мажбур бўлади. Мирзо Жаҳонгир бошчилигида илғор тарзда олдинроқ етиб келган қўшин Кармина яқинида душман билан жанг қилиб, уни тўзитиб юборди. Бош кўтарганлар Дашти Қип чоққа қочиб Ўрусхон даргоҳидан паноҳ топдилар. Маълум вақтдан сўнг улар Мўғулистонга қайтиб келиб Камарид динга қўшилдилар ва биргалашиб Андижонга чопқин яса дилар. Амир Темур Қамариддинга қарши юришга отланди. Бу унинг Мўғулистонга қилган бешинчи юриши эди, Лекин ўғли мирзо Жаҳонгирнинг вафоти туфайли юришни чиҳоясига етказмай қайтишга мажбур бўлган эди. Маълум зарба беришга уринишлари Тўхтамиш ва Олтин Ўрда хонлиги тарихи билан боғлиқ. Амир Темур 1376 йили Мўғулистонда юриш қилиб тур ганида Тўхтамиш Олтин Ўрда хони Ўрусхоннинг таъқибидан қочиб, унинг даргоҳидан паноҳ излаб келди ва Соҳиб қирон уни хайрихоҳлик билан қабул қилиб, ҳатто ўғлим, деб атади, деб ёзади Шарафиддин Али Яздий. Сўнгра уни Сирдарёнинг қуйи ҳавзасидаги вилоятларга ҳоким этиб тайинлайди. Бу, ўз навбатида, Амир Темур давлати билан Олтин Ўрда хонлиги ўртасидаги муносабатларнинг мурак- каблашувига олиб келди. Ўрусхон Тўхтамишга қарши қўшин жўнатди; улар ўртасида жанг бўлиб Тўхтамиш енгилиб қочди, бироқ Ўрусхоннинг ўғли Қутлуқ-Бўка ҳам ушбу муҳорабада ҳалок бўлган эди. Ўрусхон Кепек манқит ва Тулужонларни элчи қилиб Амир Темур ҳузурига юборади ва: «Тўхтамиш менинг ўғлимни ўлдириб қилиб тайин лайди. Олтин Ўрдада эса, Темур Малик ҳокимиятни бошқа ришни эплайолмай, давлати борган сари заифлашади. Амир Темур ана шу қулай вазиятни аниқ ҳисобга олиб, Тўхтамишни жўнатади ва у осонгина тахтни эгаллайди. Кейинги йилларда Тўхтамиш ўз мавқеини кучайтириб бо риб, ниҳоят 1380 йили Олтин Ўрдага хон бўлди. Тўхтамиш хонлик тахтига ўтиргач, Амир Темур Олтин Ўрда билан муносабатлардан кўнгли таскин топган бўлса, бироқ Хоразм масаласида ҳали чигалликлар бор эди. Чун- ки 1376 йили Амир Темур Ўрусхон билан урушмоқчи бўлиб Ўтрорда турганида, Хоразм волийси Юсуф Сўфи- нинг қўшинлари Бухоро атрофларига чопқин ясаб аҳолини талаган эдипар. Амир Темур 1379 йили Хоразмга юриш қилди. Бу унинг тўртинчи ва ҳал қилувчи юриши эди. Хоразм пойтахти уч ой давомида қамал қилинди, охири Юсуф Сўфи ғам-а бу воқеадан қаттиқ дарғазаб бўлган эди, душманлардан қасос олишга аҳд қилди. У дастлаб, Хоразм томон юрди. Ушбу бешинчи юриш- да Хоразм пойтахти яксон этилди ва аҳолиси Самарқандга кўчирилди. Лекин орадан уч йил ўтгач, Соҳибқирон афв- имзоси чекиб, Хоразмни янгидан обод этмоққа фармон берди. Шарафиддин Али Яздий шундай ёзади: Тўхтамишхон 1388 йилнинг декабрь ойида сон-саноқсиз лашкар тўплаб Мовароуннаҳрга юриш қилади ва илғор қисмлари Сирдарёдан ўтиб Жиззахга яқинлашганда Соҳибқирон лашкари томонидан тор-мор этилади. Амир Темур 1389 йилнинг февралида ўз лашкари билан Сирда-рёдан ўтади. Зафарли лашкарнинг етиб келганидан хабар топган душманлар тумтарақай қочиб қоладилар. Худди шу 1389 йили Амир Темур аркони давлат билан маслаҳатлашиб Мўғулистон сари юриш бошлайди. Или во- дийсига етиб борга Хитойда 1368 йили Юань мўғул сулоласи тугагач, йирик марказлашган Мин империяси (1368—1644) ташкил топди. Дастлабки пайтларда Хитойнинг ташқи сиёсатидаги асосий муаммо мўғулларнинг янги ҳужумига йўл қўймасликдан иборат бўлган, зеро ана шундай хавф ҳали мавжуд эди. Шу боисдан Хитой ўзининг шимолий чегараларида мўғул- лар билан тез-тез тўқнашиб турарди. Натижада, XIV аср нинг сўнгги йилларида Мин империясининг чегараси мус таҳкамланиб, у кейинги йилларда ҳам деярли ўзгармай қолади; Шимолда Буюк Хитой девори, шимоли-ғарбда Ганьсу вилояти ва ғарбда эса Цинхай вилоятининг шарқий қисми билан чегараланган эди. Мин сулоласининг ҳоки-миятга келиши ва уни мустаҳкамлаш билан боғлиқ ҳарбий тадбирлар Хитойнинг бошқа давлатлар, жумладан, Ўрта Осиё билан савдо-элчилик алоқаларини деярли тўхтатиб қўйди. Ш йўллайди. Мактубда, жумладан, Султон Аҳмад ва Қора Юсуф туркман Соҳибқирон қўшин- ларидан қўрқиб, Миср диёрига қочиб кетганлиги ва Миср султони уларни тутиб қамаганлигига хайрихоҳлик изҳор этилиб, Султон Аҳмад жалойирни банди қилиб ва Қора Юсуфни банддан бўшатган ҳолда Самарқандга жўнатиш буюрилган эди. Амир Темур томонидан давлатлараро элчилик муносабатларига махсус эътибор билан қараш анъанаси, кейинчалик, унинг авлодлари томонидан ҳам давом эттирилди. Миср билан элчилик ва савдо алоқалари Мирзо Шоҳрух салтанати чоғида ҳам мавжуд бўлган. XIV асрнинг 2- ярми, яъни Амир Темур Марказий Оси ёда мустақил давлат барпо этиб, сўнгра ҳудудий жиҳатдан Евросиё бўйлаб ястанган ва ҳатто Мисрни бўйсиндириб Африкагача ўтган улкан империя тузишга муваффақ бўлган бир пайтда, Ғарбий Европа сиёсий картасид воқеалардан иборат бўлган. Франция билан Англия ўртасида юз йиллик уруш (1337—1453 йиллар) давом эт ган. XIV аср охирида Франция қироллигини Карл V ва XV аср бошида эса, Карл VI бошқарган. Амир Темурнинг Ғарбий Европадаги Франция, Англия, Испания, Италия каби бир қанча йирик давлатлар билан элчилар орқали ёзишмалар олиб боргани маълум. Юқо рида қайд этилганидек, Европа давлатлари қўшма армия-си 1396 йили Болгариянинг Никополь шаҳри яқинида Боя- зид лашкари томонидан тор-мор этилганидан сўнг, улар нинг қироллари қўрқув-ваҳимага тушиб қолишди. Зеро, Боязидга қарши жанг қилишга ожиз эканликлари аниқ бўлиб, ягона нажот чораси Амир Темур давлати билан алоқа ўрнатишдан иборат бўлиб қолди ва ундан энг авва ло Константинополдаги христиан черкови манфаатдор эди; чунки юқорида қайд этилганидек, Виза яна олдинги воқеаларга, аниқроғи Амир Те мурнинг Кичик Осиёга юриши чоғида унинг ғарб давлат лари билан муносабатларига қайтамиз. Ушбу юриш чоғида дастлаб Қора денгизнинг жануби- шарқий соҳилидаги мустақил Тарабзун грек христиан қироллиги Амир Темурга тобелик изҳор этади. Тарабзун муҳим денгиз порти, Шарқ билан Ғарб савдо йўлидаги йирик воситачи эди; унда Генуя савдогарларининг мавқеи устун эди. Константинополдан ҳам Амир Темур ҳузурига элчилар келиб Рум султонига қарши иттифоқ тузиш таклифини етказадилар. Амир Темур жавоб элчи- лари жўнатиб, ўз мактубида ушбу таклифга розилигини қайд этган ва айни вақтда, жизя ва бож тўлаш мажбури- ятини қам юклаган. У ёқдан яна элчилар келиб Византия- нинг бу талабга розилигини маълум қилганлар 3 . Европанинг бошқа давлатларидан ҳам элчилар келиб, ўз қир давлатлари қиролларига жўнатган мурожаатномаси ана шулар жумласидандир. Соҳибқироннинг Испанияга юбор-ган элчиларига жавобан у томондан Испания қироли Руи Гонсалес де Клавихони юборади. У 1403— 1406 йилларда Самарқандга келгани, қайтиб боргач сафар хотираларини ёзиб қолдиргани маълум. Ҳозирги вақтда бу кундалик чоп этилган, унинг русча нашри ҳам бор. Ёзишмаларда ҳамкорлик қилиш, давлатлар ўртасида элчилик муносабатлари ўрнатиш, савдо-сотиқни ривож- лантириш, йўлларда савдо карвонларининг хавфсизлигини таъминлаш кабилар қайд этилган эди. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, Амир Темур халқаро муносабатларда элчилик алоқаларидан кенг фойдаланган ва бунга катта эътибор берган. Бошқа давлатлардан келган элчиларнинг иззат-ҳур матини тўла адо этган. Испания қиролининг элчиси Руи Гонсалес д унга ҳамроҳ қилди... Элчилар орқали юбориладиган мактубларнинг мазму- ни ва безатилишига ҳам алоҳида эътибор берилган. Маса- лан, Амир Темурнинг юқорида қайд этилган Мавлоно Аб- дуллоҳ Кеший орқали Мисрга юборган мактуби ҳақида: «эни 3 газ, узунлиги етмиш газ (ҳозирги ўлчовда эни 1,8 метр, узунлиги 42 метр), ҳаммаси олтин сувида, китобат ва ҳуснихат фазилатида (ягона) мавлоно шайх Муҳаммад хати билан битилган мактуб йўлланди ҳамда кўплаб под- шоҳона бийлокот — хилъат, тож, камар, турли кийим ва матоларни элчи ва хат билан жўнатди»,— деб ёзади Ша- рафиддин Али Яздий 4 . Хулоса қилиб, жумладан, шуни айтиш мумкинки, Амир Темур давлатида етук халқаро дипломатия анъанаси шакл- ланган эди. Амир Темур ўзи унинг барча қоидаларига тўла амал қилар эди. Унинг давлатида халқаро элчилик ва сав- до-соти келган ва ўз са- фари ҳақида кундалик ҳам ёзиб қолдирган. Кундалик ҳозирги вақтда форс тилидан ўзбек тилига ҳам таржима қилинган 5 . Марказий Осиёнинг XV аср биринчи чорагидаги савдо- элчилик алоқалари Хитойда император Чжу-ди (1404— 1424) хукмронлиги даврига тўғри келади. Хитойда ҳам ана шу йилларда иқтисодиёт, маданият ва савдо ривожланган; Нанкин, Пекин, Сучжоу, Сунцзян, Ханчжоу, Гуанчжоу ва бошқа шаҳарлар ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ марказ- ларидир . Шоҳрух даврида Темурийлар давлатининг Хитой билан элчилик алоқалари 1409 йилдан, Ҳиротга Хитой элчилари келган пайтдан бошланади. Элчилар Соҳибқирон вафоти-га таъзия билдириш учун ташриф буюрган эдилар. Кейин-ги йилларда бу алоқалар мунтазам давом этди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Марказий Осиё би лан Хитой ўртасида савдо-элчилик ал келишига йўл очилди. Бунда, би ринчи навбатда, Мовароуннаҳрнинг Са марқанд, Бухоро, Аксикент, Андижон ва бошқа шаҳарларидан чиққан савдо гарлар фаол қатнашдилар. Юртимиз савдогарларини Хитой, Ҳиндистон, Қрим, Кичик Осиё ва Шимолий Африканинг пойтахт шаҳарлари портларида кўриш мумкин эди, - «Рас мол», «дастмоя» сўзлари мусулмон сав догарлари оғзидан ва бу сўзларнинг таржимаси бўлган «капитал» эса евро палик савдогарлар оғзидан тушмай қолди. Савдо-сотиқнинг жадал ривожланиши, кўп жиҳатдан, бу минтақа тарақ- қиётини илдамлаштирди. Хазина тўла бошлади, Амир Темур имкон қадар ич ки савдога ҳам, ташқи савдога ҳам қу лай шароит яратди. Ўрта асрларда савдо билан дипло матия уйғунлашиб кетган эди.Савдо ва дипломатия муносабатларини кен гайтириш мақсадида Амир Темур кар вон йўлларини ободонлаштирди. чопиши керак эди. Одам сиз йўлларда ҳам, аҳоли зич яшайдиган жойларда ҳам отлар тайёр турар ди. Кимсасиз жойларда сенъор яқин роқдаги шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси от ва озиқ-овқат келтирсин деб катта карвонсаройлар қурдирган. Отларни парваришлаб турувчи махсус одамлар бўлиб улар анчо (ямчи) деб юритил ган. Шундай қилиб, подшога хабар кел тирган чопарларнинг отлар эгар-жаб- дуsларидан ечилиб, бошқа, дам олиб турган отлар билан алмаштириларди. Чопарлар кетаётганларида анчолардан бир-икки киши уларнинг отларига қа раб борарди. Улар подшо отлари тур ган навбатдаги бекатга етиб келганла- рида илгари алмаштирган ўз отларини олиб қайтишади ва йўловчига бошқа анчо ҳамроҳлик қилади. Шунга қарамай, йўлда бирор от ба ногоҳ ҳориб қолса, дуч келган бошқа бир йўловчини отидан тушишга маж бур қилардилар ва бўйсунди рилган аниқ ва тезкор йўл-алоқа хиз мати жорий қилинган. Муболағасиз ай тиш мумкинки, бундай хизмат Темур ва Темурийлар давлатининг илдам та- раққиётига олиб келди. Узоқ мамлакатлардан карвон йўлла ри бўйлаб келган савдогарлар ўзлари билан фақат молларгина эмас, балки бошқа мамлакатларнинг иқтисодий аҳ воли, турмуш тарзи, одатлари ва дини ҳақида янги-янги хабарлар келтирар дилар. Улар айни вақтда маданият тар қатувчилар ҳам эдилар, чунки қўлёзма китоблар, қоғоз олиб келишар, бошқа халқлардан эшитган ҳикоя, афсона ва ривоятларни сўзлаб берардилар. Ўз навбатида, маҳаллий савдогар лар узоқ юртларда бўлиб, жуғрофий тасаввурларини кенгайтирар, сафардан қайтиб келиб, ўз ишлари ва саргузашт лари ҳақида ҳикоя қилиб берардилар- ки, уларни муншийлар ёзиб олишар ди. Савдо шу тариқа маданият XIV аср охирида ёш Усмонли дав латининг кучайиши ва унинг Эгей ҳам да Қора денгизларини туташтирувчи бў ғозларни ўз қўлига олиши натижасида Марказий Осиё ва Узоқ Шарққа олиб борувчи йўллар ғарбликлар учун ёпил ди. Шу тариқа Ғарб мамлакатлари учун «турк масаласи» юзага келди, биноба рин, уни ҳал қилмай туриб, Ҳиндис тон ва Хитойга ўтиб бўлмасди. Европа салибчилари 1396 йили Бол гариядаги Никопол шаҳри яқинида мағлубиятга учраганларидан сўнг Ви зантия императори Маниул II Палео лог (1391 — 1425) (Шарқда Такур деб аталган) 1399 йили Ғарбдан ёрдам сў раб мурожаат қилди. У туркларга қар ши Рим папаси билан иттифоқ туз моқчи эди. Шу кезларда Амир Темур қудрати ва унинг кўп ерларни забт этгани ҳа- қида Трапезунд салтанати орқали Ев ропага хабарлар ета бошлади. Ғарбда давлат раҳбарлари Амир Темур бу ҳисоботларда акс этмаган. Мурод қўмондонлигида, кейинчалик унинг ўғли Боязид қўмондонлигида Ус монли турклар 1396 йилда Никопол остоналарида ўзларига қарши турган насроний давлатлари уюшмасини як- сон этиб, Ғарбий Европани қўлга ки рита бошладилар ва Константинопол да ўз қароргоҳларига асос солдилар. Генуяликлар ва венецияликлар (уларнинг бўлинмалари Кавказ, Тана, Сарой ва Астраханда турар эди. Осиё билан савдо-сотиқ қилишар ва Амир Темурнинг зафарларидан хабардор эди лар. Улар Амир Темур 1386 йил қиши да Гуржистонни, Арманистонни забт этганидан, 1387 йилда Арзирумга яқин лашиб қолганидан хабардор эдилар. Улар Усмонли султонлигининг қўшни си бўлган Арзинжон ҳукмдори, турк ман амири Таҳуртан, гарчи у султон ликни босиб олишга роса уринган бўлса ҳам, энди Темурга тобелигидан, Амир Темур у Бунга кўра, агар Амир Те мур Боязидга қарши уруш бошласа, одатда, Боязидга мўлжалланган хирож Амир Темурга берилиши айтилган эди. Константинопол императорининг Амир Темурга ёзган мактубида ва Амир Темурнинг Франция қироли Карл VI га ёзган мактубида битилган айрим жумлалар ана шу элчиликлар ҳақида гувохлик беради. Агар элчилар айирбошлаш ҳақида фикр юритадиган бўлсак, монах Фран суа воситачилигида европаликлар би лан Амир Темур ўртасида дўстона мулоқот бошланганидан воқиф бў ламиз. 1400 йил мобайнида Венеция сенати Амир Темур ҳузурига ўзининг икки вакилини - Андреа Жистиниани ва Матео Барбадиголарни жўнатди . 1401 йил август ойида асли пера лик, кейинчалик эса, Генуяда ўтроқ бўлиб қолган кишининг ҳисоб дафта- рига ёзилганига қараганда, бу шаҳарга Амир Темур элчиси келган. Мазкур элчи импера қилинаётган эди. Француз қироли Карл VI нинг, Византия императори Ману- ил II нинг, Рим Папасининг, Генуя нинг, Венециянинг ҳамда Кастилия ва Лионнинг қироли Генрих I I I нинг эл чилари бу урушни кузатиб турган эди лар. Пайо де Сотомайор ва Эрнан Сан чес де Паласуелослар испан қиролининг элчилари эди. Европа давлатларининг Анқарадаги жангга қизиқиши тасодифий эмас эди. Усмонли султонининг Жануби-шарқий Европада эришган қатор галабалари ўша пайтларда катта қудратга эга бўлмаган Европа монархлари учун даҳшатли огоҳлантириш эди. Салибчиларнинг 1396 йилдаги мағ лубияти шуни кўрсатдики, ўша пайтда нафақат алоҳида бир Европа давлати, балки давлатларнинг бирлашган куч- лари ҳам Усмонли султонининг қудра тига бас келолмас экан. Шунинг учун, агар Амир Темур бўлмаганида, бутун Европанинг ёки унинг б сақланган. Анқара жангидан кейин Амир Те мур юборган отлиқ аскарлар, турклар- нинг қаршилигини енгиб, иложи бо рича кўпроқ ўлжани қўлга киритга нидан кейин жанг тугади. Шундан кейин Амир Темур билан европалик лар ўртасида элчилар борди-келдиси яна ҳам илдамлашди. Лекин бу учра шувлар тафсилоти бизгача етиб кел маган. Ўша вақтда Амир Темур ҳузурига Европадаги бошқа мамлакат элчилари ҳам хирож билан келишди. Булар орасида Франсуа Гаттилузио чопари, Лес бос ва Хиос оролида ҳукмронлик қил ган генуялик Маоно ҳам бор эди. Худди ўша ойда Амир Темур элчи лари Перага келишди, элчиларга совға- саломлар инъом этилди. Анқара жангидан сўнг Ғарбий Ев ропа давлатларидан Франция ва Анг- лия ёзишмалар орқали Амир Темур би- лан дипломатик муносабат ўрнатди. Француз қироли Карл VI билан Амир Темур ўртасидаги қилинганлиги ҳақида, Боязид то монидан асирга олинган насронийлар- нинг озод этилганлиги ва агар яна бошқа насроний асирлар бўлса, Амир Темурнинг уларни ҳам озод этиш май ли борлигини маълум қилиш; 2) Франция салтанати буюклигининг шоҳиди бўлиш истагини ва Амир Темур салтанати ҳашаматини билдириши. Шундан сўнг элчи Амир Темур нас роний давлатларни қизиқтирувчи қуй и даги икки таклифни киритишини ай тди: 1) Икки давлат савдогарларининг эркин савдо муносабатларини таъмин- лаш. 2) Агар қирол герцоглар рози бўлиш са, бу савдо эркинлигини тегишли битим орқали кучга киритиш. Амир Темур билан Карл VI ўртаси даги ёзишмадан маълум бўлишича, ик- кала подшо ҳам савдо битими тузиш- дан манфаатдор (60). Бироқ 1405 йил февралида Амир Темур вафоти бу ишни поёнига етказиш имконини бер мади. . Амир Темур в элчи ҳатто душман тарафидан келган бўлса ҳам, у доимс уларга сарпо кийдирган. Амир Темур карвон йўлларининг хавфсизлиги учун ҳаракат қилиб, до имо ҳам яқин, ҳам узоқ мамлакатлар билан дипломатик муносабатлар ўрна тишга интиларди. Улкан ҳудудлар ва кўплаб мамлакатларни бир давлатгг бирлаштириб, улар орасида узвий иқ тисодий алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилган. II BOB. АМИР ТЕМУР ВА ФРАНЦИЯ Ў РТАСИДАГИ МУНОСАБАТ- ЛАРНИНГ ФРАНЦУЗ ТАРИХЧИЛАРИ АСАРЛАРИДА АКС ЭТИШИ. II.1. Амир Темур ва Кастилия қироли ўртасидаги муносабатлар. Амир Темур ва Европа қироллари ўртасидаги му носабатлар кўп жиҳатлари билан кишини ҳайратга солади. Аслини олганда уларни кўп нарса ажратиб турарди: эътиқодлари, тиллари, бир-бирига душман халқлари, ораларидаги масофа ва айниқса, манфаат ларининг турли-туманлиги. Бироқ ўз сал қилган ва Можористон, Булғория ҳамда Юнонистонни вайрон қилган усмонли турклари эди. Европоликлар Амир Темур ва Йилдирим Боязид ўртасида — икковлари ҳам бир ирқ ва бир эътиқод ва киллари бўлса-да, чуқур ғанимлик борлигидан ҳам хабар топдилар. Ҳеч шубҳа йўқ эдики, бўлғуси жангда улар дан бири қоларди, холос. Мамлукларни маҳв этган Улуғ амир Туркия томон юриш бошлаганида, Европа қироллари бутун умидла рини Амир Темурнинг Боязид устидан қозонадиган ғалабасига тикдилар. Улар Амир Темурга чопарлар йўлладилар, Византия туркларга тўлайдиган ўлпонла р и н и у н г а т а к л и ф қ и л д и л а р в а а г а р у т у р к л а р г а қарши жанг очадиган бўлса, насронийларнинг кемалари унга кўмакка келишини маълум қилдилар. 7 Амир Темур европалик ва византиялик элчиларни иззат-хурмат кўрсатиб қабул қилди, ул ишонч ли далиллари ва ўша замоннинг улар туртки берган қ атор афсоналари бизгача етиб келган. Мажруҳлиги туфайли «Хаста» деб лақаб олган ва бевақт оламдан ўтган Кастилиянинг тиришқоқ ёш хаёл параст қироли Ҳенри III (1390—1406) ташаббусига кўра Насроний Испания Амир Темур бйлан бошқа Европа давлатларига қараганда анча муҳим дипломатик мун осабатлар ўрнатди. Боязид ва Амир Темур билан алоҳида-алоҳида уч рашиб, уларнинг насроний мамлакатларга бўлган му носабатларини билиш вазифаси топширилган бу икка элчи 1402 йилнинг баҳорида Туркияга етиб келишди. Жуғрофий жихатдан Европага яқин турган Боязид уларни биринчи бўлиб қабул қилди. Элчилар Амир Темур Кичик Осиёга қадам қўйганлиги тўғрисида ха бар олган Боязид ўз лашкарларини Ансир (Анкара) қ аршисига жамлаётган пайтда унга учрашдилар. Тарихдан ях Фурсатдан фойдаланиб Гомес ва Ҳернан шахсан Амир Темур уларга шамшир совға қилишини илтимос қилишади. Уларнинг бу нияти бажо келтирилади. Гомео туркларнинг бирортаси билан яккама-якка жанг қи лишга рухсат сўрайди ва бунга ижозат олади: жанг да у ғолиб чиқади ва Амир Темурнинг таҳсинига са зовор бўлади. Амир Темур «ўғли» Ҳернан ушбу учра-шувдан хотира сифатида ўз исми-шарифига унинг ҳам исмини қўшиб олишини таклиф қилади; шундай ҳам бўлади, зеро юқорида тилга олинган солномада таъ-кидланишича, кейинчалик Ҳернаннинг Аревало яқини даги Рапариегос черкови ҳовлисига қўйилган қабр тошига қуйидаги сўзлар битилади: «Бу ерда қирол Ҳенри III саройининг аъёни ва унинг Амир Темур ҳузуридаги элчиси марҳаматли рицар Ҳернан Санчес до Паласуэлос Тамерлан дафн этилган». Ҳикоя қилиш ларича, Улуғ амир Ҳернан уч аёл, беш татар ва турк ҳамда уч шарқ насронийлари қайд этилган. Рўйхатда Ҳернан Санчес номининг йўқлигини унинг элчилар яқинлашиб кела-ётганлиги ҳақида қиролни хабардор қилиш учун ошиқ- қанлиги билан изоҳлаш мумкин. Уч аёлга келсак, улар дан иккитаси: Мария ва Қаталина Анжелина билан бирга тутқунликда юрган аёллар бўлиши мумкин. Амир Темурнинг Муҳаммад ал-Кешийсига келсак, унинг Кастилияда қандай ҳаёт кечиргани ва мезбон лар билан қайси тилда муомала килганлиги хусуси да (бироз юқорида биз тахмин қилганимиздек, араб тилида сўзлашишган бўлса ажаб эмас) маълумотлар йўқ; аммо кирол Амир Темурга янги элчилар юбориш га қарор қилган паптда яна Муҳаммад ал-Қеший пайдо бўлади. Бу иккинчи сафар учун Ҳенри III ўз мулозимлари дан бири бўлмиш Руи Гонсалес де Клавихони, доми никан мазҳабилик руҳоний туфайли расмий делегация сифатида қабул қилинган бу гуруҳга барча манзилларда иззат-икром кўрсатилди: уларга бошпана бердилар, янги чопқир отлар билан, қўриқчилар ва ҳатто, анча миқдордаги пул билан таъминладилар, бироқ барча сарф-харажатлари давлат зиммасига олинган чопарлар Самарқанд га элтувчи асосий йўлларда риоя қиладиган тартиб- қоидаларга улар ҳам бўйсунишга мажбур эдилар. Улар юрадиган йўллар ва бунинг учун кетадиган муддат олдиндан белгиланган эди. Европаликлар учун бу муддат жуда қисқа эди. Улар Табриздан Султонияга, Теҳ рондан мовий гумбазлари кўп ва машхур шоир Умар Ҳай ём туғилган шаҳар Нишопургача елдек учиб, заррача тин олмай ва холдан тойиб етиб келдилар. Нишопурда йўловчилардан бири—Гомес де Саласарнинг жони узилди. Шу ерда тупроққа қўйилган бечоранинг тани совуб улгурмаси Ҳукмдор (Амир Темур) ҳашаматли уй олдидаги шоҳсупа устида ўтирарди. Унинг ёнидаги фавв сувлари анча баландга отилиб, ҳовузга қайтиб туи ҳовузда эса қизил олмалар сузиб юрарди. У гулсиз шоҳи либос кийган бўлиб, оппоқ телпагининг атроф жавоҳирлар қоплаган катта қизил ёқут безаб турарди.. 9 Расмий қутловлардан сўнг Амир Темур яхширок кў риб олиш учун европаликларни яқинроқ келишларини сўради. У элчиларга одат бўйича мурожаат қилиб, Кастилия қиролининг саломатлигини суриштирди, сафар тафсилотлари билан қизиқди ва уларга : «Салтанати мизга хуш келибсиз!»— деди. У европалик меҳмонларга иззат-икром кўрсатар экан, улар ўз қиролида яхши тасаввур туғдирадиган «ижобий таассурот» олиб қайтишларини истарди. Барча буюк фотиҳлар каби ҳар бир ишининг оқибатини ўйлаб иш қиладиган Амир Темур ҳеч қачон бекор топшириғига биноан Буюк Амир Темур саройига қилган элчилигим маршрути» номли бу ғаро йиб саргузашт қиссаси мана шундай тугади. Мазкур асар ўзининг классик испан тили ва адабиётининг шакл ланишига қўшган ҳиссаси учун бутун дунёга танилади. Клавихо орзу қилганидек, бу китоби туфайли у инсоният хотирасидан абадий жой олди, бирок вата- нига кайтгач унинг кисмати нима бўлди? Шон-шухратига кўмилган адиб отаси Ҳенри III нинг ўрнига тахтга ўтирган қирол Хуанга садоқат билан хиз мат қилди ва элчиликдан қайтиб келганидан олти йил кейин 1412 йил 2 апрелда Мадридда оламдан ўтди. У ўз она шаҳрининг Сан Франсиско монастиридаги кат та черковга дафн этилди. Унинг мармар билан қоплан ган хилхонаси тепасига тошдан ясалган бюсти ўрнати либ, унинг этагига эса Клавихолар хонадонинг тўрт- бурчак ичидаги ярим ой француз лардан бўлиб, туркларнинг ашаддий душмани ҳисоб ланарди. У исёнкор генуяликларни тезда тиз чўктирди. Маршал яқинда усмонлиларга қарши яна бир жан говар юришдан қайтиб келганди. 1399 йил у атиги минг кишилик лашкарга бош бўлиб Эг-Мортдан олти кемада йўлга чикқан ва Константинопол қамалини ёриб ўтишга муваффақ бўлган эди. У Венеция ва Ро досдан ёрдамга келган бир неча кема билан ўз қўши кини мустаҳкамлаб, турк қирғоқларига қатор шиддатли хужумлар уюштирган, кўп ерларни вайрон қилган, аҳоли орасида ваҳима уруғини сепиб, истеҳкомларни забт этган ёхуд кулини кўкка совурган ва бу билан Боя зидни Базелиус салтанати пойтахтини қамал қилиб турган кўшинларндаи бир кисминн ўзнга к.арши таш лашга мажбур килган эди. Бусико Генуянинг ҳокими бўлгач, шахарнинг Шарқ даги ямлоклзри тақдири билан шуғ топ-ширди, зархал ҳарфлар билан битилган ёрлиқнинг би рида Улуғ амирнинг «Рости—русти» шиори битилган кичик шахсий муҳри босилган эди. Одатда бошқа мамлакатларнинг ҳукмдорларига би тилган мактубларда қўлланиладиган мақтов-олқиш лардан холи ва ўта расмий оҳангдаги бу мактубда Амир Темур икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқни ривожлантириш нияти борлигини, Францияга борган ўз тижоратчиларига қирол раҳнамолик қилса, унинг салтанатига келадиган насроний савдогарларга шахсан ўзи панох бўлишини маълум қилган эди. У ўз ҳузурига киролнинг мактубини олиб келган руҳоний Франсуадан Франция қиролининг кудрати хусусида эшитганини, рухоний уз кироли қудратли қўшинга бош бўлиб йўлга тушганини ва Амир Темурнинг ҳам ғанимлари бўл миш душманларини ер билан яксон қилганини ҳам сўзлаб берган экан. Бу, албатта, ўз паноҳига олишини ҳамда Амир Темурдан Шарққа тижорат иш- лари билан борадиган ўз фукароларига нисбатан худди шундай йўл тутишни илтимос қилган эди. 11 Кўп тилларни пухта билувчи, тахминларга қараган да итальян миллатига м ансуб руҳоний Венеция ва Генуя томон қайтиб кетишидан олдин «Амир Темур хакида хотира» номли кичик бир рисола ёзишга ҳам улгурди ва уни кўп нусхада атрофидаги одамларга тарқатиб чиқди. Бизгача француз тилидаги асл нусхаси ва лотинча таржимаси сакланиб қолган бу бебаҳо ҳужжатнинг мақсади барча қизиқувчиларни Осиёнинг янгн хукмдорининг кискача тарихи билан хамда у Оврўиодан олишни ихтиёр этган «махсулотлар» рўйхати билан таништиришдан иборат эди. Амир Темур билан якиндан мулоқотда бўлган унинг замондоши томонидан битилган ушбу матнда соҳибқирон хақидаги киммат- бахо маълу муносабатлари, иқтисодий алоқалар ўрнатилганди. Яхши муносабатлар баъзан урушлар билан ҳам алмашиниб турарди. Ҳижрий 832 йилга қадар (1428-1429 й.) Шоҳруҳ ва Улуғбек қорақўюнли туркманлар, афғонлар, Оқ Ўрдалик кўчманчи ўзбеклар билан узоқ, муттасил, қаттиқ кураш олиб боришларига тўғри келди. Бу кураш гоҳ у тараф, гоҳ бу томоннинг устунлигида ўтар ва бу урушлар кўчманчи қабилаларнинг Хуросон ва Мовароуннаҳрга доимий қилиб турадиган урушларнинг олдини олишга қаратилган эди. Бундан ташқари, ҳар икки томон ўз олдига сиёсий таъсирини қўшнисига ўтказиш вазифасини қўйганди. Мовароуннаҳрнинг Мўғулистон ва Оқ Ўрда (Ўзбек улуси) билан бўлган ўзаро сиёсий муносабатлари темурийлар давлатининг ижтимоий - сиёсий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. Мўғулистонда исён ва ўзаро низолар бошланди. Хизрхўжа вафот қочганидан кейин, Улуғбек Ахсикат ва Андижонни хойнаҳой қаршиликсиз эгаллаган ва бу шаҳарларга амир Муҳаммад Тобон ва Мусо акани тайинлаб, ўзи Самарқандга қайтган. Бирок у Фарғонани қўлда тутиб туролмади. Фарғонада Улугёекнинг йўклигидан фойдаланиб Мирак Аҳмад ва Саъид Али Андижон яқинида темурий қўшинларини енгиб, Саъид Али Мўғулистонга кетган, Мирак Ахдоад эса яна Кошғарга қайтган. Улуғбек нафақат Фарғонада, балки Кошғарда ҳам мустаҳкам ўрнашиб олиш учун кулай фурсат кутаётганди. Фурсат хижрий 818 й. (1415 й.) Муҳаммадхон ўлдирилгандан сўнг етиб келди. Улуғбек Кошғарга амирлардан Сидциқ Али такрит ва Али Тоғойилар бошчилигида қўшин жўнатди ва мамлакатни ўзига бўйсундириб олди. Мирак Аҳмадга келсак, бунгача у Ҳиротга, Шоҳруҳ ҳузурига чақиртирилиб, Маккага, ҳаж сафарига жўнатилди. Мирзо у Қошғарда асир олиниб, шундан бери Самарқандда фахрий асир сифатида турган Саъид Али ҳам ўшанда озодликка чиқди. Улуғбекнинг бу хатти- ҳаракатлари Мўғулистондаги ўзаро низоларга ўз манфаати йўлида аралашиш мақсадида қилинган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бу орада у ердаги феодал низолар қайтадан авж олди. Ҳижрий 822 й. ражаб ойининг охирида (1419 й. 22 августда) Вайсхонга қарши дуғлат амири Худовдод ва унинг тарафдорлари қўзғалди. Шаъбон ойининг охирида (1419 й. сентябрида) Улуғбек кўшинга бош бўлиб амир Арслонхўжа тархон, Ёдгор, Маҳмуд тархон ва бошқалар билан биргаликда, Мўғулистонга юриш қилди. Фараз қилишларича, амир Худойдоднинг хатти- ҳаракатларида Улуғбекнинг қўли бўлган. Аммо бу юриш амалга ошмай қолди. Улугбек Маҳмуд тархон қўмондонлиги остида Кошғарга қўшин жўнатиб, ўзи Самарқандга (1421 й. 29-30 июль) Улуғбек ҳузурига сулҳ таклиф қилиб Шермухаммадцан элчилар келди. Манбаларда ўшанда сулҳ тузилгани ёки тузилмаганлиги ҳақида маълумот учрамайди. Фақат шуниси маълумки, Улуғбек юришни тўхтатиб, Самарқандга қайтди. Бироқ мўғул элчиларини қўйиб юбормасдан ўзи билан бирга Самарқандга олиб кетди. Улар фақат 824 ҳ. й. зулҳижжа ойининг 13-куни (1421 й. 10 декабрда) Кошғар орқали қайтдилар. Кўриниб турибдики, Мўғулистондаги ўзаро низоларда Вайсхоннинг қўли баланд келган. Шермухаммад билан Вайсхон ўртасида олий ҳокимият учун бўлган кураш қандай кечганлиги хақида манбаларда баъзи маълумотлар сакланиб қолган. Бу маълумотларга қараганда, Вайсхонни кўпгана кабила етакчилари, жумладан Худойдод ва илгари Самарқанддан тутқинликдан кочган Саъид Али қўллаб-қувватлашган. Вайсхон ва Саъид Мўгулистонга қочиши ҳам (1424) гувохдик беради. Улуғбек уни қайтариб беришни талаб қилди, бироқ Шермухаммад унга рад жавобини берди. Бу Улугбекнинг Мўғулистонга янги юриш кллишига бир баҳона бўлди. Юриш хижрий 827 йил зулқижжа ойининг дастлабки кунларида (1424 йил 25-26 октябрда) бошланган, Ноябрь ойида Улуғбек Шоҳруҳияга етиб келиб барча випоятлардан қўшин тўплашни буюрган. Қўшиннинг ўнг қаноти Хари Малик ва Шайх Абу Саъид бошчилигица Андижон атрофларида қишлаши, сўл қанот Султон Увайс барлос, хожа Юсуф ва Таваккал барлос бошчилигида Ўтрор яқинццаги Қорасомонда, кўшиннинг маркази эса, Улугбекнинг ўзи бошчилигида Шоҳруҳиянинг ўзида қишлаши тайин этилди. Улуғбекнинг қўшинлари 1425 йил февраль ойида Мўғулистонга отланди. Ашпара ва Оқсувда қўшин мўғул амирларидан Иброҳим ва Жаҳоншоҳнинг кучла валиахдларнинг тож- тахт учун курашларини қўллаб-кувватлаб турдилар. Кўчманчилар ҳужумининг сабаби (улар кўпинча қиш фаслида ўтказиларди) чорва учун ем-хашак ва ахолиси учун озиқ-овқат ва кийим- кечакнингтанқислигидан эди. Кўчманчилар Мовароуннаҳрга бостириб кириб, Самарқанд ва Бухорога беш фарсах (30-35 км) етмай атрофдаги туманларни талон-тарож қилиб, аҳолининг мулкини талаб, ўзларини асир қилиб ҳайдаб кетардилар. Ўзбек улусининг тарихи ҳам шу давр билан боғлиқ. Маълумки Урусхон (1361- 1375)нинг ўғилларидан Куйричоқ ўғлон (шарқ муаллифлари уни ўзбеклар мамлакатининг хукмдори деб атайдилар) Темур билан Тўхтамиш ўртасида қаттиқ уруш бораётган йилларда жўчилардан Қутлуғ Темур билан Амир Темурнинг хузурида эди. 1395 йили Терек дарёси водийсида Тўхтамишни тор-мор келтирган. Темур Идил (Волга) қайтди. Бароқ ўғлон бўлса Улуғ Муҳаммаддан мағлубиятга учраб, узоқ муддат Ўзбек улуси сарҳадларида тентираб юрди. Шуниси эътиборга моликки, Шоҳруҳ ўша йиллари Бароқ ўғлонни қўллаб- қувватлаган ўғлига қарама-қарши ўлароқ Улуғ Муҳаммад билан дўстона муносабатлар ўрнатди ва бу билан Ўзбеклар улусидаги ўзаро низони қувватлади. Ҳижрий 823 й. шаъбон ойининг охирвда (1420 й. 8 сентябрь куни) Самарқавдга Бароқ ўғлоннинг элчиси Сўфи ўғлон келиб Улуғбекка катта туҳфалар топширди ва бу билан ўз ҳукмдорига янада фаолроқ ёрдам ундиришга ҳаракат қидди. Ўзбек улусида феодал гурухлар ўртасидаги низо ва муттасил давом этиб турган курашлар натижасида Улуғ Муҳаммад тахт тепасида узоқ қололмади. Бароқ ўғлон УлуИэекнинг ёрдамида бутун Ўзбек улуси устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Улуғбек эндиликда Ўзбек улуси 1427 йилнинг июл ойида Шоҳруҳ қўшин билан Мовароуннаҳрга қараб жўнади. Икки юзта кема билан Амударёдан кечиб ўтиш сал кам бир ой вақтни олганлигининг ўзи бу қўшин нақадар катта бўлганидан далолат беради. Бироқ, кейинги воқеаларнинг кўрсатишича, Шоҳруҳ Ўзбек улусини - бир пайт Темур килганидек бўйсундириб олмоқчи эмасди. Шоҳруҳнинг ҳаракати огохлантирувчи, ҳимоя тарзида бўлиб, кўчманчи ўзбекларнинг янги хуружларининг олдини олиш мақсадида қилинган бўлиши керак. Сиғноқ жангидаги мағлубият сабабларини текшириб ва айбдорларни жазолаб, Шоҳруҳ 1427 йилнинг 5 сентябрида Самарқанд шахрини тарк этди. Бароқхонга келсак, у Ўзбек улуси тахтида узоқ ўтирмади. Ҳижрий 832 (1429) йилда у сирли бир вазиятда вафот этди. Унинг ўлимидан сўнг Ўзбек улуси билан темурийлар давлати ўртасидаги муносабатлар қандай бўлса керак. Абулхайрхоннинг Хоразмни тарк этишига бошқа бир сабаб ҳам бор. Ўша пайтда унга қарши Кичик Муҳаммаднинг ўғиллари: Муҳаммадхон ва Аҳмадхон бош кўтаргандилар, улар ўша пайтда Орол бўйи даштларида кўчиб юрар ва Ҳожи тархон (Астрахон)га эгалик қилардилар. Улар Абулхайрхон улусига бостириб кириш хавфини туғдирмоқда эдилар. Кўчманчи ўзбеклар Хоразмни 1435 йили яна талон-тарож қилишди. Орадан кўп вақт ўтмай, ўзбекларнинг етакчиларидан Мустафохон Хоразмда мустаҳкам ўрнашиб олди. Шу йиллари кўчманчи ўзбеклар Мозандарон ва Журжонга тез-тез ҳужум қилиб туришди. Шу сабабдан Шоҳруҳ йил бўйи ўша вилоятларда катта қўшин тутиб туришга мажбур бўлди. Темурийпар империясининг шимолий вилоятлари ҳам шундай хатарга дучор бўлмокда эди. Шунинг учун Улугбек ҳар йили қиш фаслини қўшин билан Бухоро ёки Абдуллатиф бирмунча вақт сипоҳсоларлик вазифасини эгаллаб турди, аммо, Шоҳруҳ вафотидан сўнг мансабндан олиниб, Ҳиротга келтирилди ва ҳатто вақтинчалик Ихтиёриддин калъасига қамаб қўйилди. Улугбек Шоҳруҳнинг вафот этгани ва тахтга Алоуццавла ўтирганлигини Абдуллатиф юборган элчвдан эшитди. У шошилинч равишда Хуросон устига юриб, Амударёдан ўтди ва Балх билан Чечактуни эгаллади. Улугбек билан Алоудцавла ўртасида Шоҳруҳнинг тож-тахти учун узоқ ва оғир кураш бошлавди. Яқиндагана ягона, бир бутун бўлган темурийлар салтанати Шоҳруҳ вафотидан сўнг яна парчаланиб кетди. Ғарбий Эрон ва Форсга Муҳаммад Султон ўрнашиб олди, Журжон ва Астробод Абулқосим Бобурнинг, Хуросон эса, Ҳирот шаҳари билан, Алоуддавланинг қўлига ўтиб қолди. Амударёнинг ҳар икки қирғоғи бўйлаб жойлашган ерлар - Балх, Хутталон, Қ Лекин Марв йўлида Улуғбекка амир Хундука хужум қилиб, унинг қўшинига жидций шикаст етказди. Бу ҳам етмагандай Улуғбек Амударё кечувидан ўтаётгавда кўчманчи ўзбекларнинг хужумига дучор бўлди. Улуғбекнинг пароканда қўшини катта машаққатлар билан Бухорога етиб келиб, қишловга жойлашди. Шу орада Мовароуннаҳрнинг ўзида ҳижрий 852 йил рамазон ойининг сўнгги кунларида (1448 йил ноябрь охирида) жидций воқеалар юз берди. Ҳижрий 850 й. (1446) кузида Абулхайрхон Сиғнокни эгаллаб, у ерда қишлаб колди. Келаси йили баҳорида Абулхайрхон Шоҳрухнинг вафот этгани ва Улуғбекнинг Мовароуннаҳрдан кетганлигини билгач, ёзги яйловга кўчишни орқага сурди ва шошилинч суратда Самарканд томонга отланди. Кўчманчи ўзбеклар ўшанда Самарқанд шаҳрининг мудофаа деворларига қадар етиб бориб, уни чор атрофидан қуршаб олдилар қолган умрини тоат-ибодат ва илмий машгулотларгабахшида этмокми бўлган. Бироқ Улугбек қаттиқ янглишди. Абдуллатиф отасини совуққина қабул қилиб Макка сафарига кўйиб юборди, сўнфа Улугбекдан норози бўлган амирлар ва мутаассиб руҳонийлар ёрдамида уни ўлдиришни уюштирди. Бу воқеа Самарканд атрофида, шаҳардан унча узоқ бўлмаган ерда, қижрий 853 йил рамазон ойининг 8-куни (1449 йил 25 октябрь куни) содир бўлди. Темурийлар хонадонининг йирик вакилларидан бири ва замонасинингулуғ алломаси Мирзо Улугбекнинг ҳаёти шу тариқа фожиона тугади. Бу эса Амир Темур томонидан тузилган, бир пайтлар қудратли бўлган империянинг парчаланиш тарихидан бир саҳифа эди.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha