Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 408.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Авесто

Купить
1. “ Авесто” ва моддий маданият 2. “ Авесто” ва илк давлатчилик Адабиётлар: 1. «Авесто» Яшт китоби. М. Исҳоқов таржимаси. - Тошкент, Шарқ, 2001. 2. «Авесто». Видевдат. М. Исҳоқов таржимаси. - Тошкент, Шарқ, 2008. 3. Арриан. Поход Александра. Пер.М.Е.Сергеенко. - М.:- Л., 1962. 4. Руф Квинт Курций. История Александра Македонского. Под. ред. В.С. Соколова, М.: 1963. www.arxiv.uz www.arxiv.uz « Авесто»да пул муносабатлари, солиқ тўловлари, алоқа йўллари, Аҳамонийлар империяси ва сатрапликлари бошқаруви усуллари тўғрисидаги маълумотлар учрамайди» И.М. Дьяконов. «Авесто» жамоасининг моддий маданияти архаик формада бўлган, бу жамоа ҳали шаҳар ҳаётини ва умуман шаҳарларни билмайди. Меҳнат тақсимоти, яъни деҳқончиликдан ҳунармандчиликнинг ажралганлиги тўғрисида маълумотлар ҳам йўқ, ҳаттоки, бу жамоа темирдан меҳнат қуролларини ясашни ҳам билмаган» М.М. Дьяконов www.arxiv.uz www.arxiv.uz «Авесто» жамоасининг деҳқон ва чорвадор аҳолиси темирни билганлиги ва ундан ҳунармандчиликда кенг фойдаланганлиги хусусида, «Авесто»да махсус ҳунарманд, кулол, тўқувчи каби сўзларни англатган терминларни, каналлар қазилганлиги тўғрисида маълумотлар бор. «Авесто» даври аҳолисининг ижтимоий гуруҳларга ажралганлиги ёки жамоанинг ҳуқуқсиз аъзолари (vira, vaesa) ҳақида маълумотлар борлиги аниқланган. Аслзода (azata, asna), ҳарбий (ravaestar), ҳукмдор (sastar, satar) каби аҳолининг ижтимоий қатламларга ажралганлиги хусусида ҳам илмий изланишлар қилинган. www.arxiv.uz “ Авесто” ва археология  «Авесто»да аҳолининг ижтимоий гуруҳларга ажралганлиги ёки жамоанинг ҳуқуқсиз аъзолари (vira, vaesa) ҳақида маълумотлар бор. Аслзода (azata, asna ), ҳарбий (ravaestar), ҳукмдор (sastar, satar) каби аҳолининг ижтимоий қатламларга ажралганлиги хусусида ҳам илмий изланишлар қилинган.  «Авесто» жамоасининг ижтимоий таркиби ҳам аниқланган: оила (nmana)  уруғ, уруғ жамоаси (vis)  қишлоқ жамоаси (zantu)  вилоят, мамлакат (dahyu ).  Оила бошлиғи ( nmanopati ), уруғ оқсоқоли, яъни бошлиғи (vispati ), жамоа бошлиғи (zantupati ), вилоят, мамлакат ҳукмдори (dainhupati ) каби ижтимоий терминлар ҳам аниқланган. Давлатчилик тарихи учун энг муҳим термин бўлган, «Миҳр Яшт»даги вилоятлар бирлашмаси «dainhusasti » термини давлатчилик тарихи учун қимматли ҳисобланади. www.arxiv.u “ Авесто” ва археология • «Авесто» жамоасининг синфий характерини белгиловчи «vira» ёки «vaesa» терминларини И.М. Дьяконов уй хизматкори, қул деб тушунса, В.М. Массон оиланинг, жамоанинг кичик аъзоси деб билади. • Зардуштийлик урф - одатлари бўйича «насасса»ларни ҳам жамиятнинг қуйи табақа аъзоларига қўшиш мумкин. Улар мурда билан боғлиқ барча маросимларни бажаришган. • Унда суғорма деҳқончиликнинг бўлганлигини тасдиқловчи, яъни каналлар қазилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўқиса бўлади . Шимолий Бақтриядаги энг қадимги канал ҳам Кучук I даврига тўғри келади. Бу Бандихон канали. www.arxiv.uz “ Авесто” ва археология • «Авесто»да ҳунармандчиликнинг яна бир тури - темирчиликнинг ва умуман темирнинг кашф этилганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмаса - да, «Кичик Авесто»даги «ayah» сўзини В. Гейгер “темир” деб ўқиган бўлса, А. Бартоломэ эса бу терминни умумлаштириб “металл” деб таржима қилган • Бақтриянинг Бандихон ёдгорликлари мажмуасида, Миршоди воҳасининг Қизилча манзилгоҳида ва Қизилтепа қазишмаларида, Сўғд ҳудудидаги Сангиртепа ёдгорлиги ва унинг атрофларида сочилган одам суякларини топишган. Бу ҳолатни кузатган А.С. Сагдуллаев Страбоннинг «Бақтрия атрофлари одам суяклари билан тўла эди. Македониялик Александр бу маросимга барҳам берди» деган хабарини тарихий ҳақиқат деб қабул қилишни таклиф этади www.arxiv.uz “ Авесто” ва археология • Қиш даврида, ёмғир ва қорли кунларда мурдага қандай муносабатда бўлиш тўғрисида ҳам «Авесто»дан айрим маълумотларни топишимиз мумкин. Ҳар бир жамоада, ҳар бир қишлоқда майитлар учун алоҳида хона - «ката» қурилганлиги маълум. Қурилган хонанинг кўлами одам тик турганда боши шипга, ётганда эса қўл ва оёқлари деворларга тегмаслиги лозим бўлган. • Сополли маданиятидан фарқли ўлароқ Кучук I даврида ибодатхоналар қурилмаган. Ҳар ҳолда, ҳозирча, археология фани шу даврга оид маҳобатли қилиб қурилган ибодатхоналарни билмайди. Одам ва ҳайвонлар тасвири ифодаланган ҳар хил терракот ҳайкалчалар ясаш одати ҳам унутилган. www.arxiv.uz “ Авесто” ва давлатчилик • «Авесто» пайдо бўлган Ёз I даври сўзсиз синфий муносабатлар тўлиқ шаклланган даврдир. Аҳолининг синфий табақаланганлигини тасдиқловчи археологик манба аркларнинг пайдо бўлишидир. Ёз I даврида Ўрта Осиё ҳудудларида илк маротаба мудофаа деворлари билан ўралган арклар пайдо бўлган бўлса, «Авесто»нинг деярли барча қисмларидан жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тенгсиз аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни топиш мумкин. Жумладан, Митрага ибодат қилганда, сиғинганда унга бой ёки камбағал одамларнинг фарқи йўқлигига ишора этилганлигини ўқишимиз мумкин: • Ибодатни ижобат - • Қилгумдир мен албат • Хоҳ фақир, хоҳ подшоҳнинг • Авесто даври жамоаси тўғрисида гап кетганда Митра алқовидан қуйидаги маълумотларни билиб олишимиз мумкин: • Митрага топинурмиз • О, уй сардори Митра. • Уруғ, а “ Авесто” ва давлатчилик Агар уйда уй боши, уруғда уруғ боши қабилада йўлбошчи Мамлакатда ҳукмдор, бўлса каззоб, алдоқчи Митра ҳалок айлагай. Ушбу сатрлардан билиш мумкинки, ўрганилаётган даврнинг ижтимоий ва сиёсий бирлашмалари оила (уй)  уруғ  қабила  мамлакат (давлат)дан иборат бўлиб, буларни оила бошлиғи(ота), уруғ бошлиғи, қабила йўлбошчилари ва мамлакатни шоҳлар бошқарган . www.arxiv.uz “ Авесто” ва давлатчилик • «Авесто»да таърифланган мамлакатлар, подшоҳликлар тўғрисидаги хабарлар асосида илк давлатлар борасида янги маълумотларни топишимиз мумкин. Мазда берган кўркабой Хаошйанха Парадата Хара тоғи остида Ашига номоз йўллаб... Бу маълумотдан шуни англаш мумкинки, Парадата сулоласидан бўлган подшоҳ Хушанг (Хаошйанха) мамлакатни ҳар хил девлардан, офатлардан, бало- қазолардан қутқариш учун Ашидан тилак сўрайди. Аши тилакларни бажо келтиради. Бу маълумотдан шуни англаш мумкинки, Парадата сулоласи бошлиқ мамлакат ёхуд «ном» типидаги ҳудудий давлат бўлган, гап бу ерда унинг подшоҳи Хушанг тўғрисида кетмоқда. www.arxiv.uz “ Авесто” ва давлатчилик • «Авесто»да эслаб ўтилган яна бир сулола, тўғрироғи Атвийа уруғи вориси Трайтаона тўрт бурчакли Варнада (қўрғонда) Ашидан мадад сўрагани ва Ашининг унга мадад берганлиги тўғрисида маълумот бор. Бундан шуни англаш мумкинки, «Авесто» даврида Атвийа уруғидан иборат мифологик юрт бўлган ва унинг ҳокими Трайтаона исмли шоҳ бўлган. • Яна бир мифологик юрт - Хйаона тўғрисида ҳам «Авесто» да маълумотлар б ор . Бу юртнинг доҳийси Арэжатаспа бўлиб, Виштаспанинг душмани саналган, яъни зардуштийликни қабул қилмаган. Виштаспа унга қарши курашда Ашидан мадад сўраганлиги тўғрисида хабарлар бор. Бу маълумотдан шундай хулоса чиқариш мумкинки, «Авесто» даврида Хйаона номли ҳудудий бирлашма бўлган ва бу бирлашмага зардуштийликни қабул қилмаган Арэжатаспа исмли «қаҳрамон» раҳбарлик қ “ Авесто” ва давлатчилик(кавий) • Кавилар мамлакати ёки Кавилар давлати масаласи илк маротаба А. Кристенсен, И.М. Дьяконов, И.В. Пьянков сўнг Г. Ньоли томонидан фанга олиб кирилган. И. Пьянковнинг «Авесто» ва «Шоҳнома» бўйича олиб борган тадқиқотларига кўра, Кавилар давлатининг ривожланиши хронологик жиҳатдан икки - илк ва сўнгги Кавилар даврига бўлинади. Илк Кавиларнинг асосчиси Кави Кавата бўлиб, унинг меросхўри Кави Апиваху ҳисобланади. Кави Апивахунинг тўртта ўғли ҳам кави унвонида бўлган. Ўғилларининг орасида Усан (Усадан) ва Усаннинг набираси Хаусрав Кавилар сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Хаусрав Кавиларни кичик подшоҳликларга бўлиб бошқарган. Шундай ҳукмдорлардан бири Кави Виштаспа бўлиб, у Бақтриянинг ҳукмдори бўлган. И.В. Пьянков «Авесто»да эсланадиган Усан, Хаусравларни илк Ка “ Авесто” ва давлатчилик • «Авесто»нинг Яшт қисмида кўчманчи тур қабиласининг шоҳи Франграсьян (Афрасиёб) бутун арийлар мамлакатининг ҳукмдори сифатида тилга олинади. «Авесто» маълумотларига қараганда, Кави Усаннинг ўғли Сьяваршан Франграсьянга, яъни «Турлар мамлакатига қочади» ва «баланд илоҳий Кангхе» устига Хшатросаука қўрғонига асос солади. Бу маълумотлар кўчманчилар дунёси давлатчилиги тарихида, айниқса, уларнинг шоҳи Франграсьяннинг бутун арийлар устидан ҳукмронлик қилганлиги тўғрисидаги маълумотларни кўчманчилар дунёси илк давлатчилиги борасида янги маълумотлар сифатида қабул қилиниши мумкин. • Юнон манбалари бўйича илк темир даврида Бақтрия ҳудудида Паретака мамлакати бўлганлигини яхши биламиз. Александр Македонский армиясининг Мароқанддан Бақтрга кетиш йўлида Наутака, Ксениппа, Бу “ Авесто” ва давлатчилик • «Авесто»да уруғлар номи сифатида эсланган Парадата, Атвийа, Хйона ва умуман илк Кавиларни сиёсий бирлашмалар, ҳудудий давлатлар сифатида эътироф этишни таклиф этамиз. Негаки, «Авесто»да улар ўз эрки учун, диний эркинликлари учун курашган шоҳликлар сифатида куйланади. • «Авесто»нинг Видевдат алқовида Заратуштра ва Ахурамазданинг савол ва жавоблари ифодаланган бўлиб, мамлакатларнинг яратилиши борасида баённомалар мавжуд. Ушбу баённомаларга мувофиқ Ахурамазданинг энг аввал Арьяна-Вайджани, иккинчи ўринда Гава Сугда, сўнг Мору, Бахди, Хоройу каби жами 16 та мамлакатни «яратганлиги» ҳақида маълумотлар мавжуд. Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики «Авесто»нинг Видевдат алқови Яшт алқовига нисбатан давр жиҳатидан кейин ёзилган деб айтиш мумкин. Чунки бу ерда тарихий географ
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha