Автомобил ва табиатни муҳофаза қилиш мавзусини давра суҳбати асосида ташкил этиш ва ўтказиш

Автомобил ва табиатни муҳофаза қилиш
мавзусини давра суҳбати асосида ташкил этиш ва
ўтказиш  
Режа: 
Кириш 
I. Ички ёнув двигателлари чиқарган газларнинг заҳарлилиги ва 
уларни камайтириш. 
1.1. Двигател ишлаб чиқадиган газларнинг заҳарлилиги ва уни 
меъёрлаш. 
1.2. ИЁД дан чиқадиган газларнинг заҳарлилигини камайтириш. 
II. КҲК да “ИЁД дан чиқадиган газларнинг заҳарлилигини 
камайтириш” мавзусидан амалий машғулотларни ташкил этиш.
2.1. Касб ҳунар коллежларида ўқитишнинг ташкилий шакл ва 
методлари. 
2.2. Амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси. 
Хулоса. 
Адабиётлар.   I. Ички ёнув двигателлари чиқарган газларнинг заҳарлилиги ва
уларни камайтириш.
Двигател ишлаб чиқадиган газларнинг заҳарлилиги ва уни меъёрлаш.  
Инсон ҳаёти ва уни ўраб тўрган атроф мухитга зарарли таъсир кўрсатадиган
моддалар —  заҳарли моддалар  деб аталади. Автомобил двигателлари ишлаган
пайтда   қўйидаги   зарарли   моддалар   ва   бирикмалар   ажралиб   чиқади:   азот
оксидлари   NOx,   углерод   оксиди   СО,   углевод   ородл   ар   СН,   қурум   (қаттиқ
заррачалар),   олтингугурт   ҳамда   қурғошин   бирикмалари   ва   бошқалар.   Бу
зарарли   моддалар   ёнилғи   ёнганда   двигател   цилиндрларида   ҳосил   бўлади   ва
ишлатилган   газлар   (ИГ)   билан   биргаликда   атмосферага   чиқариб   юборилади.
улардан   ташқари,   картер   газлари   ва   буғланиш   оқибатда   атмосферага
чиқадиган   ёнилғи   ҳам   двигателнинг   зарарли   манбалари   ҳисобланади.
Атмосферага   энг   кўп   зарарли   моддалар   чиқариш   ишлатилган   газларга   туғри
келади,   шунинг   учун   асосий   эътибор   улар   зарарлилигини   камайтиришга
қаратилади. 
Уларда   зарарли   моддаларнинг   мужассамланиши   (концентрацияси)
қўйидаги оралиқларда узгариши мумкин: 
 
Дизел  Учқундан ўт
олдириладиган
двигателлар 
Углерод оксиди СО, фоиз 
Азот   оксиди,   фоиз
Углеводородлар,   фоиз   Қурум,
мг/л  0,1-0,5 
0,05-0,2 
0,01-0,03 
0,3 гача  0,1-6,0 
0-0,4 
' 0,05-0,2 
0,05 гача 
Автомобил   двигателларидаги   улар   (ишлатилган   газлар)   билан   зарарли
моддаларни   чиқарилиб   юборилиши,   хавони   ифлосланишига   катта   таъсир
кўрсатади   ва   жиддий   экологик   муаммоларни   (айниқса,   шахарлар   учун)
келтириб   чиқаради.   Шунинг   учун   бир   қатор   мамлакатларда   махсус   қонун   ва
стандартлар   қабул   қилинган   бўлиб,   улар   чиқариб   юбориладиган   заҳарли
моддаларнинг рухсат этилган меъёрини белгилайди, дизеллар учун яна унинг
туташига   ёки   улардаги   қаттиқ   заррачаларга   ҳам   меъёр   белгиланган.
  Стандартларда   синаш   режими   ва   усуллари   ҳамда   ИГнинг   заҳарлилигини   ва
туташини   аниқлашда   фойдаланиладиган,   улчаш   асбобларининг
тавсифномалари   ёзиб   қуйилади.   Курсаткичларнинг   синаш   натижасида
олинадиган қийматлари, белгиланган меъёрдан ошмаслиги керак. 
Стандартларда   икки   хил   синаш   кўзда   тутилган:   автомобилларни   ишлатиш
жараёнида   текшириш   ва   автомобиллар   ёки   двигателларни   махсус   стендларда
синаш.   Автомобилларни   ишлатилаётган   шароитларда   синаш   портатив   (олиб
юриладиган)   аппаратлардан   фойдаланган   ҳолда   соддалаштирилган   усуллар
билан   ўтказилади.   Бензинда   ва   газда   ишлайдиган   двигателли   автомобиллар
қанча   СО   ва   СН   чиқазаётгани,   ўнинг   салт   ишлашида,   тирсакли   валнинг
минимал ҳамда юқори айланишларида ҳам синалади. Дизелли автомобилларда
ИГнинг   туташи   эркин   тезланишда   ва   салт   ишлашда   тирсакли   валнинг   энг
юқори частотали айланишида синовдан ўтказилади. 
Автомобил   двигателларининг   ИГини   заҳарлилиги   ва   туташини   янада
тўлароқ   баҳолаш,   заводларда,   оҳирги   синов   ва   қабул   қилиш   жараёнларида
ўтказилади.   Бунда   автомобилларни   йирик   шаҳарларда   ҳаракатланишини
ҳисобга олувчи, берилган режимлар мажмуаси бажарилади. Баҳоланадиган ва
меъёрланадиган   курсаткичлар   бўлиб   чиқариб   юборилган   СО,   NOx,   СНлар,
дизеллар учун яна ИГни туташи ёки ундаги қаттиқ заррачалар миқдори ҳизмат
қилади. 
Дизел   ва   учқундан   ўт   олдириладиган   двигателли,   максимал   массаси  
3500   кгдан   ортмаган   автомобиллар   (енгил,   микроавтобус   ва   бошқалар)
югурувчи барабанли стендларда синовдан ўтказилади. Юк автомобилларининг
(массаси 3500 кг. дан ортиқ) двигателлари туксиз режимли цикллар (учқундан
ўт оддириладиган двигателлар) ёки ун уч режимли цикллар (дизеллар) бўйича
тормозлаш стендида синалади. 
1.2. Иёд дан чиқадиган газларнинг заҳарлилигини камайтириш.
Аралашма таркиби.
Автомобилларни   ишлатганда   карбюратор,   бензин   пуркаш   аппаратлари,   газ
редукторларини   туғри   ростланган   ҳолатда   ушлаб   туриш   жуда   муҳимдир,
чунки аралашма таркиби ИГ захарлилигига катта таъсир курсатади. 
  Двигател сиқилган ёки суюлтирилган газ ёнилғисида ишлаганда СО ва СН
эгри   чизиқлари   деярли   бир   ҳил,   NOx   эгри   чизиғи   бўлса   катга   фарқ   қилади.
Сиқилган   газ   учун   NOx   концентрацияси   бензинга   қараганда   деярли   икки
марта кичик бўлади, эгри чизиқ эса бўтунлигича суюқ аралашма зонаси томон
сўрилади. 
Салт   ишлаш   режимида   аралашма   таркиби   ИГда   заҳарли   СО   ва   СНлар
концетрациялашувига катта таъсир кўрсатади. Шу билан бирга двигателни бир
маромда   ишлаши,   жумладан,   унинг   осмаларидаги   тебраниши   боғлиқ   бўлади.
Аралашма   ҳаддан   зиёд   суюқлашиши   билан   СН   концентрацияси   ортади   ва
двигателни осмаларидаги тебранишлари ҳам кўчайиб кетади. 
Ўт   олдиришни   илгарилатиш   бурчаги.   У   узининг   оқилона   қийматига
яқиин   қийматларда   (двигателни   тежамкор   ишлаши   нуктаи   назаридан)   СО   ва
СНлар концентрациялашувига деярли таъсир курсатмайди, аммо илгарилатиш
бурчагининг усиши билан N0 нинг концентрацияси ортади. Бу айникса, сс>1,0
бўлганда яққол сезилади. 
Двигател учун тавсия этилган ўт олдиришни илгарилатиш бурчагидан ортга
чекиниш,   азот   оксидларини   чиқаришни   камайтирсада,   двигателни   иқтисодий
курсаткичларини   ёмонлашувига   сабаб   бўлади.   Ҳаддан   зиёд   эрта   ўт   олдириш
билан   ишлаш   ҳам   яхши   эмас,   чунки   NOx   ларни   чиқиши   кўпаяди   ва   бошка
кўрсаткичлар ҳам ёмонлашади. 
Ишлатилган   газларни   қайта   айлантирилиши   (рециркуляция).   Агар
ИГларнинг   бир   қисмини   чиқариш   тизимидан   киритиш   қувур   йўлига
йуналтирилса, у ҳолда заряддаги (цилиндрларга киритилаётган аралашмадаги)
ёнилғи концентрацияси камаяди. Ушбу щлат ИГни нисбатан юқори иссиқлик
сиримига   эга   эканлиги   би-лан   қушилиб   циклнинг   максимал   ҳароратини   ва
зарядцаги кислород кон-центрациясини камайишига олиб келади. Демак, азот
оксиди   ҳосил   бўлишини   озайишига   кўмаклашади   ва   унинг   ИГдаги
концентрациясини 40-50 фоизга камайтиради. Тажрибалар шуни кўрсатадики,
NOx   концентарциясини   шу   даражада   камайтириш   учун   киритиш   тизимига
ҳаво   миқдорининг   20   фоизи   даражасида   ИГ   юбориш   керак   экан.   Ҳаддан
ортиқча рециркуляция эса СН чикишини кўпайтириб, ёнилғи тежамкорлигига
салбий   таъсир   этади.   Бинобарин,   рециркуляцияни   двигателни   юкланишига
  қараб ростлаш керак. ИГнинг махсус дозатори (меъёрлагичи) худди шу макрад
учун хизмат килади. 
ИГ   рециркуляцияси   аралашма   ёнишидаги   максимал   ҳарорат   етарлича
баланд   ва   зарядда   ортиқча   кислород   мавжуд   бўлганда,   уртача   юкланиш
режимида   анча   самарали   бўлади.   Дроссел   заслонкалари   туда   очик   бўлганда
рециркуляциядан   фойдаланилмайди   чунки   у   двигател   қувватини   пасайтириб
юборади.   Салт   ишлашда   ва   кичик   юкланишларда   ҳам   зарурат   йуқлиги   учун
рециркуляциядан фойдаланилади. 
Карбюраторли   двигателларда   ИГ   аралашма   дозаланишини   бузмаслик   ва
карбюраторда   қатламлар   (қурумлар)   ҳосил   бўлмаслиги   учун   киритиш   қувур
йўлининг дроссел заслонкаларидан кейинги қисмига юборилади. 
И   ш   л   а   т   и   л   г   а   н   г   а   з   л   а   р   н   и   н   е   й   т   р   а   л   л   а   ш   —   ИГ   захарлилигини
камайтиришнинг   кескин   (радикал)   усулидир.   Автомобил   двигателлари   учун
каталитик   нейтрализаторлар   (бетарафловчи)   кўплаб   қўлланилади.   Улардаги
махсус моддалар (катализаторлар) СО ва СНларни оксидланиш ҳамда NO
X HH
қайтарилиш реакцияларини жадаллаштиради. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-чизма.  Каталитик нейтрализатор (нейтралловчибетарафловчи): 
   
1— катализатор қатлами цопланган керамик ташувчи; 2ташувчи чеклагичи;
3—  корпус. 
   
 
 
Зангламайдиган   пулат   корпусли   нейтрализатор   чиқдириш   тизимига,
чиқариш коллектори ва шовқин сундиргич орали-FHra урнатилади. Ташувчига
(1)   юпқа   қилиб   қилинадиган   катализатор   сифатида,   одатда,   нодир   металлар
(платина,   палладий,   радий   ва   бошқалар)   ишлатилади.   Агар   нейтрализатор
фақат  СО   ва  СНларни  С02   ва  Н2Огача  оксидлашга   мулжалланган  бўлса,   уни
оксидловчи   деб   аталади.   СО   ва   СНларни   оксидланиши   учун   зарур   бўлган
кислород,   махсус   насос   ёки   электор   ёрдамида   нейтрализаторнинг   кириш
қисмига   ҳаво   билан   юборилади.   Шундай   қилиб,   ишлатилган   газлар
нейтрализаторга қўшимча ҳаво билан кириб боради. 
Учта   компонентларни   (СО,   СН   ва   NOx)   нейтраллашда   қўлланиладиган
каталитик нейтрализатор   уч компнентли   ёки   бифункционал   деб аталади. Унинг
самарадорлиги   двигателда   ишлатилаётган   аралашманинг   таркибига   жуда   ҳам
БОҒЛИҚ бўлади. 
9.3-чизмада   ИГни   заҳарли   компонентларининг   К:   узгартириш   даражасини
аралашма таркибига қараб узгариши кўрсатилган: 
Бу ерда С ва С' — мое равишда нейтрализаторнинг кириш ва чиқишидаги i
— компонентнинг концентрацияси. 
Аралашма   таркиби   ос=0,1   га   яцин   бўлганда,   шундай   бир   кичик   оралиқ
ҳосил этиб, бу ерда бирданига асосий заҳарли компонентларни узгартириш
даражаси   юқори   бўлади,   яъни   1ЧО
х ни   қайтарилишидаги   озод   бўлган
кислород СО ва СНларни оксидлаш учун етарлидир. 
Аралашма   таркибини   шундай   кичик   оралиқда   ушлаб   турилишига
фақатгина,   ёнилғи   пуркалишини   кислород   датчиги   (А,   -   зонд)   сигналлари
асосида, электронли бошқариладиган тизимни қуллаб эришиш мумкин.   X—
  зонд   тавсифи   9.4-чизмада   кўрсатилган.   Кўриниб   тўрибдики,   аралашма
таркибини талаб этиладиган оралиқда датчик сигнали деярли погчжа симон
тарзда   ўзгаради.   Бу   эса,   электронли   бошқариш   блокига   бензинни   пуркаш
ҳисобига   аралашма   таркибини   ±1   фоиз   аниқлик   билан,   ос=   1,0   ҳолатда
ушлаб   туриш   имкониятини   яратади.   Уч   компонентли   нейтрализатори
бўлган двигателларда ёнилғи юборишни бошқаришнинг қатъий чизмаси эса
9.5чизмада курсатилган. 
Агар   чиқариш   тизимига   катталик   нейтрализатор   ўрнатилган   бўлса,   у
ҳолда   этилланган   бензинни   ишлатиш   ярамайди,   чунки   қурғошин
катализаторни   тезда   ишдан   чиқаради.   Оқибатда   нейтрализатор   уз
вазифасини бажаришдан тухтайди. 
Электронли бошқариладиган карбюраторлар жуда кам қўлланилади 
 
 
4-чизма.   Кислород   датчиги   сигналлари   асосида   ёнилғи   беришни   (а=1,0)
бошкариш: 
I—электронли бошқариш блоки; 2—уч компонентли каталитик нейтрализатор
(бетарафловчи);   3—Я-зонд;   4—электромагнитли   форсунка;   5—ҳаво   сарфи
улчагичи. . 
  ИГ   захарлилиги   ва   туташининг   жадаллиги   кўп   жихатдан   ёнилғи   ҳайдаш
аппаратларининг   техник   ҳолатига   ва   зарурий   даражада   ростланганлигига
боғлиқ   бўлади.   Тузитгичдан   ёнилғи   томишига,   пуркалишнинг   бошланиш
босими   ва   бурчагини   нотуғри   ростланишига,   тузитгич   нинасини   осилиб
қолишига ва шу каби носозликларга рухсат этилмайди. 
Тузитгичнинг   иссиқлик   ҳолати   катта   аҳамиятга   эга.   Тузитгичнинг   қизиб
кетиши   (180-200°С   дан   ортиқ)   унинг   қурум   босишига,   пуркаш   тавсифини
  бўзилишига,   алоҳида   тешикларидан   ёнилғи   ҳайдашнинг   бир   хиллигини
ёмонлашувига   олиб   келади.   Шундай   ҳолатларда   ИГнинг   заҳарлилиги   ва
туташи   кўчайиб   кетади.   Ҳаво   тозалагични   кирланиши   ёки   клапанлар
герметиклигининг   йуқолиши   ҳисобига   цилиндрларни   тўлдирилиши   ва
компрессиясини   (босимини)   пасайиши   натижасида   ИГнинг   заҳарлилиги
ўсиши   мумкин.   Цилиндрдаги   деталлари   кўп   ёйилган   дизелларда   ёниш
камерасининг   деворолди   зоналарига   мой   зарралари   тушиб   қолади,   оқибатда,
ўта   заҳарли   бўлган   бензпиренни   чиқариш   8-10   марта   ортиб   кетади.   Дизелни
туғри   ишлатиш,   яъни   унинг   техник   ҳолатини   яхши   тутиш   ва   ёнилғи
аппаратларини   доимо   соз   ҳолатда   бўлиши   ҳамда   ИГнинг   заҳдрлилигини   ва
туташини   даврий   равишда   назорат   қилиш   уйғунлашиб,   заҳарли   моддаларни
умумий чиқарилишини 30-40 фоизга камайтириш имконини беради. 
Ёниш  камералари   поршеннинг  узида   бўлган   дизелларда,   ёниш  камералари
ажратилган   дизелларга   қараганда   рециркуляция   яхши   самара   беради.   Юқори
юкланишларда,   табиийки,   ИГ   рециркуляцияси   индикатор   ф.и.к.   ни
камайтириб, СО чиқаришни кучайтиради. 
ИГ   рециркуляциясига   ухшаб   дизелнинг   киритиш   қувур   йулига   ёки
цилиндрларига   сув   юбориш   ҳам   NOx   чиқишини   камайишига   ижобий   таъсир
кўрсатади. Цилиндрларга сув ёнилғи билан биргаликда, сув ёнилғи эмулсияси
куринишида   пуркалиши   мумкин.   30   фоиз   миқдорда   (масса   буйича)   сув
қўшилганда NOx концентрацияси 2,5 марта камаяди, шу билан бир вақтда СО
чиқиши ва ИГни туташи ҳам пасаяди. NOx ни ҳосил бўлишини йуқотиш учун
сувдан   фойдаланиш   бир   қатор   амалий   қийинчиликларни,   яъни   сувни   музлаб
қолиши,   коррозия   намоён   бўлиши   ва   айрим   деталларни   кўплаб   ейилиши   ва
хоказоларни келтириб чиқаради. 
ИГни каталитик нейтраллаш.  Оксидловчи каталитик нейтрализаторларда
ишлатилган газлар, СО ва СНларни С02 ва Н2Ога айланишини тезлаштирувчи
катализатор   қатламидан   ўтади.   ИГ   ҳарорати   300°С   дан   юқори   бўлганда
каталитик нейтраллаш натижасида СО концентрацияси 85-90 фоиз, СН эса 75-
80   фоизга   камаяди.   ИГ   ҳарорати   300°С   дан   паст   бўлганда   каталитик
нейтрализаторларнинг самарадорлиги унчалик юқори бўлмайди. 
  Дизелнинг   ИГида   кислород   борлиги   сабабли   NOx   чиқишини   камайтириш
учун каталитик нейтрализаторлардан фойдаланишнинг иложи йўқ. 
У ш л а г и ч л а р (қурум ҳамда қаттиқ. заррачаларни тутиб қолувчи) ва ф и
л   т   р   л   а   р   дизелнинг   ИГи   туташини   камайтирувчи   самарали   восита   бўлиб
ҳизмат   қилади.   Филтрларда   қурум   ва   қаттиқ,   заррачалар,   ИГ   филтрловчи
элементдан   ўтганда   ёки   уларни   центрифугалаш   йўли   билан   ушлаб   қолинади.
Махсус   ушлагичларда   центрифугалаш   билан   ўйғунлашган   электростатик
майдон ҳосил қилинади. 
I. КҲК да “ИЁД дан чиқадиган газларнинг заҳарлилигини
камайтириш” мавзусидан амалий машғулотларни ташкил этиш.
2.1. Касб ҳунар коллежларида ўқитишнинг ташкилий шакл ва методлари. 
  Кадрлар   тайёрлаш  миллий   дастурида   «…таълим   сохасини   тубдан   ислоҳ
қилиш,   уни   ўтмишдан   қолган   мафкуравий   қарашлар   ва   сарқитлардан   тўла
халос этиш замонавий ва энг илғор таълим технологиялари билан қуролланган
холда   анъанавий   ва   ноанъанавий   таълим   методларидан   самарали
фойдаланиш» масаласига алоҳида аҳамият берилган. 
Таълим   жараёнининг   самарадорлигини   оширишда   ўқитувчи   ва
ўқувчиларнинг муайян мақсадга қаратилган, биргаликдаги фаолиятини ташкил
қилишнинг   тартибга   солинган   усуллар   тизимидан   фойдаланиш   учун
анъанавий   таълим   методлари   билан   бир   қаторда   ноанъанавий   таълим
методлари ҳам қўлланилмоқда. 
Ўқитишнинг   ноаънанавий   моделлари   кадрлар   тайёрлаш   миллий
дастурида   таълим   тизимига   илғор   педагогик   технологияларни   жорий
қилиниши асосида вужудга келади. Педагогик технология оқими деярли барча
ривожланган мамлакатларда ЮНЕСКО каби нуфузли ташкилот томонидан тан
олингандан кейин тез тарқалди ва мувафақиятли ўзлаштирилди. 
  Таълимни   технологиялаштиришнинг   асосини   таълим   жараёнини,   унинг
самарадорилигини ошириш ва таълим олувчиларни, берилган шароитларда ва
ажратилган   вақт   ичида   лойиҳалаштирилаётган   ўқув   натижаларига
эришишларини   кафолатлаш   мақсадида   тўлиқ   бошқариш   ғояси   ташкил   этади.
Бундай   ёндошишнинг   моҳияти   таълим   жараёнини   такомиллаштиришдан-уни
  аниқ   расмийлаштирилган   ва   деталллари   бўйича   аниқ   элементларга   бўлиб
ташлаш ёрдамида амалга ошириш мумкин. 
Таълим   технологияларини   қўллаган   ҳолда   ноанъанавий   методлардан
фойдаланиш   имконияти  яратилади.  Мазкур  методик  тавсияномада  автомобил
двигателларини   ўқитишда   ноанъановий   методлардан   фойдаланиш   бўйича
тавсиялар берилган. Ундан касб ҳунар коллежи ўқитувчилари, ўқув усталари,
методистлар ва амалиётчи талабалар фойдаланиши мумкин. 
  Касб ҳунар коллежларида ички ёнув двигателларининг
ўқитилиши
Поршенли   ички   ёнув   двигателлари   автомобил   транспортида,   қишлоқ
хўжалигида,   йўл   қурилишида,   ўрмончилик   ва   суғориш   ишларида
ишлатиладиган   машиналарнинг   асосий   куч   агрегатлари   сифатида   хизмат
қилади.   Бу   двигателлар   юқори   иқтисодий   кўрсаткичларга   эга   бўлганлиги,
чидамли ва узоқ муддат ишлаши, ишга тушишга доим тайёргарлиги етарли
даражада ихчамлиги учун халқ хўжалигининг турли тармоқларида ўзи юрар
машиналарни,   кўчма   механизмларни   ва   транспорт   воситаларини   ҳаракатга
келтиришда   кенг   қўлланилади.   Дунёда   ишлаб   чикариладиган   механик
энергиянинг   80   %   ички   ёнув   двигателлари   ҳисобига   тўғри   келади.   Бутун
дунёда   ҳар   йили   эскирган,   ейилган   машиналарни   алмаштириш   ҳамда
ҳаракатдаги   машина   паркини   кенгайтириш   мақсадида   50   млн   дан   ортиқ
ИЁД ишлаб чиқарилади. 
Ички ёнув двигателлари  деганда  ёнилғини ёқиш ҳисобига  механик энергия
ҳосил   қилишга   мўлжалланган   иссиқлик   машинаси   тушинилади.   Бунда
ёнилғининг   ёнишида   иссиқлик   ажралиб   чиқишга   олиб   келувчи   химиявий
реакциялар ва ажралган иссиқликнинг механик ишга айланиши цилиндр деб
аталган   иш   органида   амалга   оширилади.   Цилиндрнинг   ичида   поршен
ҳаракатланади,   шу   сабабли   ички   ёнув   двигателлари   поршенли   двигателлар
деб ҳам юритилади. Ички ёнув двигателлари курси ўқув предмети сифатида
касб-ҳунар   коллежларида   мутахассислар   тайёрлашда   асосий   ўрин
эгаллайди.   Унда   бўлажак   мутахассислар   тайёрлашнинг   асосий   ўқув   ҳамда
тарбиявий вазифаларни бошқа предметлар ва ишлаб чиқариш таълим билан
боғлиқ   ҳолда   олиб   борилади.   Ўқув   предметининг   бундай   қўйилиши   уни
ўрганишнинг   шакл   ва   усулларига   алоҳида   талаблар   қўяди.   Назарий
билимларни ўрганишда ўқувчиларни дарсга ғоявий-сиёсий тарбиялаш усули
билан,   таълим   бериш   сифати   ва   самарадорлигини   оширишнинг   хозирги
усуллари   ва   воситалари   билан   ўқув   тарбиявий   жараённи   оқилона   ташкил
этиш   ва   ўқувчиларнинг   билим   олишларини   фаоллаштириш   билан   доимо
биргаликда олиб бориш керак. 
  Ўқувчиларнинг   ИЁД   тузилишини   ўрганиш   жараёнида   турли   хилдаги
кўргазмали   ўқув   қуролларини   кўрсатиш,   машқ   ва   лаборатория   ишларини
биргаликда   олиб   бориш   лозим.   Автомобилнинг   ҳар   қайси   маркасига   оид
кўргазмали   қуроллар:   плакатлар,   схемалар,   двигател,   транмиссия
механизмлари,   юриш   ва   бошқариш   қисмларининг   деталлари   тўплами,
лойиҳалаш,   совитиш,   таъминлаш   системаларининг   ҳамда   электр
жиҳозларининг   асбоблари   бўлиши   лозим,   техника   воситаларидан:
диафильмлар,   слайдлар,   кинофильмлар,   ўргатувчи   ва   назорат   қилувчи
машиналар,   дастурлашган   таълим   бериш   учун   зарур   турли   хил
қўлланмалардан   фойдаланиш   керак.   Стендларга   ҳар   бир   автомобилнинг
қирқимлари   кўрсатилган   асосий   агрегатлари   ўрнатилиши   лозим.   Ҳар   бир
мавзу   бўйича   фронтал   тарзда   иш   ташкил   қилиш   учун   дарс   пайтида
ўқувчиларга   тарқатиладиган   деталлар   комплектларини   тайёрлаб   қўйиш
лозим. 
Ички   ёнув   двигателлари   курсини   методик   жиҳатдан   ишлаб   чиқишда
қўйидагиларга эътибор бериш лозим: 
- ўрганилаётган мавзунинг асосий масалалари; 
- ўқув материалининг ўзига хос хусусиятлари; 
- мавзунинг ўқув дастуридаги ўрни ва алоқаси: 
- бошқа предметлар билан боғланиши; 
- ўқув материалини ўрганиш тартиби; 
- таълим   беришда   замонавий   техник   ва   дастурлаштирилган   воситаларни
қўллаш; 
- ўқув   материалини   қисқача   умумлаштириш   ва   хулоса   чиқариш;   -   ўқув
материалини дарс (машғулот) ларга тақсимлаш.  
Ички ёнув двигателини ўқитишда техникани ўрганишнинг ўқувчи онгида
кенг   умумтехник   билим   даражаси   ҳамда   фикр   юритиш   шаклланишига,
машина ва механизмлар тузилишининг асосида ётувчи табиат қонуниятларини
кўра   билиш   ва   амалий   фаолиятда   уларни   қўллай   билишга   имкон   берувчи
политехник принципларига амал килиш лозим. 
Ўқувчиларга   таълим   беришдаги   политехник   йўналиш   ички   ёнув
двигателларининг барча моделларини ўрганишдан иборат бўлмай, балки улар
  тузилишининг   асосий  принципларини  техника   ва  ишлаб  чикаришнинг  илмий
асослари нуқтаи назаридан тушуниб етишдан иборатдир. 
Мазкур   предметни   ўрганишда   ўқувчиларда   техникага   халқ   мулки
сифатида   қараб,   эхтиёткор   муносабатда   бўлишни   шакллантириш,   уларга
тартиблиликни, меҳнат ва ахлоқ маданиятини сингдириш жуда муҳимдир. Бу
хислатлатларни   тарбиялаш   учун   ўқув   жараёнини   тўғри   ташкил   этиш,   меҳнат
қилиш   ва   ўқиш   учун   яхши   шарт-шароитлар   яратиш,   ўқувчиларнинг   ўзаро
ўртоқлик   муносабатларини   ва   ўқитувчининг   ҳар   бир   ўқувчига   талабчан
бўлишини таъминлаш керак. 
Ўқув   дастурларида   одатда,   таълимнинг   фақат   мазмунини,   яъни
ўқувчиларга   нимани   ўргатиш   лозимлигини   кўрсатиб   беради.   Таълим   бериш
методикаси   масалаларини   эса,   яъни   қай   тарзда   ўқитишни,   асосан,
ўқитувчининг ўзи ҳал қилади. 
«Ички   ёнув   двигателлари»   курсини   ўқитишнинг   биринчи   ва   асосий
вазифаси  –  автомобил  механизмлари,  асбоблари   ва  деталларини  ўрганишдир.
Ўқувчилар   мазкур   механизмнинг   вазифасини,   унинг   бошқа   механизмлар
тизимида ва умуман автомобилда тутган ўрнини тушунишлари лозим. 
Иккинчидан,   энг   муҳим   вазифа   механизимлар   асбоблар   деталларнинг
тузилишини   ва   ишлашини   ўрганиб   олиш.   Бу   ерда   материал
конкретлаштирилган   бўлиб,   кўп   нарсани   ўз   ичига   олади   ҳамда   аниқ   баён
қилишни талаб қилади. 
Учинчи   вазифа   двигателнинг   ишлаш   жараёнининг   тузилиши   ва   ишлаш
шароитлари   билан   чамбарчас   боғланган   машиналарнинг   техник   қаров
қоидаларини   ўрганиш.   Бу   вазифа   таълим   беришнинг   бутун   курси   давомида
ҳал қилиниши керак. 
Таълим   бериш  жараёни-икки  ёқлама   жараён.  Бу   жараёнда   ўқитувчи   ҳам,
ўқувчи   ҳам   фаол   бўлиши   керак.   Агар   педагог   ўз   ишида   муваффақиятга
эришишга интилса, у албатта ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, фаолликни
рағбатлантириши   ва   керакли   йўлга   солиши   лозим:   берилган   ахборот
ўқувчилар   томонидан   қабул   қилинганлигига,   бошқача   қилиб   айтганда,
«тескари   алоқа»   юзага   келганлигига   ишонч   ҳосил   қилиши   керак.   Тескари
  алоқатаълим   беришнинг   асосий   мақсади   ва   шарти,   унга   эришиш-ўқитувчи
ҳамда ишлаб чиқариш устасининг асосий вазифасидир. 
Ўқитиладиган   предметнинг   ўзига   хос   хусусияти   шундан   иборатки,
двигателнинг   тузилишини   баён   қилиш   ўқитувчи   учун   талайгина
қийинчиликлар   туғдиради.   Бир   томондан   назарий   машғулотларда   физика,
химия,   математикадан   олинган   билимларига   таяниб   уларнинг   асосий
қоидаларини   двигателнинг   конструкциясини,   ишлашини,   қаровини,
ишлашини   тушунтириш   учун   фойдаланилади.   Иккинчи   томондан
двигателнинг   тузилишини   ўрганишга   оид   машғулотларга   кам   вақт
ажратилганлиги   учун   ўқитувчи   ўқув   материалини   қисқача   ўтишга   мажбур
бўлади. 
Ўқувчилар   ҳали   машғулотлар   бошламасдан   олдин   битирувчи-
ўқувчиларнинг   фикрмулоҳазаларини   эшитиб,   предмет   ва   ўқитувчи   ҳақида
барча   керакли   маълумотларни   «тўплайдилар».   Бунинг   натижасида   олдиндан
ўқитувчи ва унинг дарсларига  нисбатан маълум бир муносабат  юзага келади.
Бинобарин, ўқитувчининг муваффақияти аслида олдиндан илгариги педагогик
фаолиятига қараб ҳал қилинган бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитувчига ва унинг
дарсларига   нисбатан   ўқувчиларда   дастлабки   йилларда   шаклланган
муносабатларни   ўзгартириш   баъзида   қийин   бўлади.   Ўзининг   педагогик
фаолиятини   бошлашда   двигателнинг   тузилиши   курсидан   қониқарсиз   сабоқ
берган   ўқитувчи,   дарсларга   тайёргарлик   кўрмаганлиги   учун,   кўпинча,   узоқ
вақт жазосини тортади. 
Тингловчилар   ўқитувчига   доимо   сезгир   муносабатда   бўладилар   ва   уни
«амалий   ишда»,   дарс   вақтида   танқидий   текширадилар.   Илгари   ўқувчилар
орасида   ҳурмат   қозонолмаган   ўқитувчининг   кейинги   йилда   дарсларга   пухта
тайёргарлик   кўриш   туфайли   янги   ўқувчилар   назарида   «қониқарли»   ва   ҳатто
яхши ўқитувчи даражасига кўтарилиш ҳоллари ҳам кам эмас. 
Ўқитувчи бўладиган дарс учун материал танлайди, дарсни тузиб  чиқади,
кўргазмали   ўқув   қуролларини   кўрсатишга   тайёрлайди.   Дарс   материалини
тушунтиришнинг  шакл ва усулларини пухта  уйлаган ҳолда дарс  бутунлигича
ва унинг алоҳида  қисмлари ўқувчилар  томонидан қандай  қабул қилинишини:
онгли,   қизғин,   (лекин   синфдагиларни   ҳаддан   ташқари   толиқтирадиган   тарзда
  эмас)   ишлашни   таъминлаш   учун   нималарни   олдиндан   белгилаб   қўйиш
кераклигини ўқитувчи доимо ёдда тутиш лозим. 
Агар ўқитувчи дарсларга тайёргарлик кўришда юқорида айтилганларнинг
ҳаммасини   ҳисобга   олса,   дарс   пайтида   ўқувчиларнинг   диққат-эътиборини
жалб   қилиш   унга   қийинчилик   туғдирмайди,   ҳамда   кўпинча   дарс
материалининг   мазмуни  билан  ҳам,  синфдаги   иш  хусусияти  билан  ҳам  узвий
боғланмаган қўшимча чора тадбирлар кўришга ўрин ҳам қолмайди. Бироқ бу,
дарснинг   бориши   ёки   мазмуни   билан   боғланган   ҳолда   керакли   жойда,   ўз
вақтида   ва   педагогик   зийраклик   билан   ҳазил   мутойиба   қилиб,   дарсларни
жонлантиришга   хизмат   қилувчи   анча   кенг   тарқалган   усулдан   бутунлай   воз
кечишни англатмайди. 
Назарий машғулот бу жамоа фикр юритиш. У ўқитувчи билан ўқувчилар
ўртасида   ижодий   алоқа   ўрнатиш   учун   ҳам   катта   имкониятларга   эга.
Двигателдан   дарс   берадиган   кўпчилик   ўқитувчилар   бу   имкониятлардан
фойдаланади, деб бўлмайди. 
Материалистик   психология   ва   педагогика   инсон   уни   шахс   сифатида
шакллантирувчи   муайян   билимларни   ўзлаштиришга   бўлган   қобилият
нишоналари   билангина   дунёга   келади,   деб   таъкидлайди.   Мазкур   қобилият
нишоналари   таълим   бериш   жараёнининг   сифатига   боғлик   ҳолда   турлича
амалга   оширилиши   мумкин.   Шунинг   учун   ҳам   педагогик   ва   методик
маҳоратни   эгаллаш   педагогнинг   вазифасигина   эмас   балки,   унинг   фуқаролик
бурчи ҳамдир. 
Шахснинг   шаклланишида   ўқувчининг   фаоллиги,   унинг   мустақил   ўқув-
билиш   фаолиятининг   роли   муҳимдир.   Мустақилликка   бу   фикрлаш
системасида,   киши   фаолиятининг   турли   кўринишларида   ва   ҳаракатларида
ўзининг ифодасини топадиган инсон ҳарактерининг хусусиятларидан бири. 
Шундай   қилиб,   таълим   бериш   жараёнида   педагог   ва   ўқувчининг
ҳаракатлари   бир   бутун   бўлиб   бирлашади   ва   дидактик   жараён   деб   аталувчи
билим бериш ва қабул қилишнинг ҳамоҳанг жараёни вужудга келади. 
Таълим   бериш   назарияси   ёки   бошқача   қилиб   айтганда,   дидактика
педагогиканинг   бир   бўлими   бўлиб   таълим   беришнинг   моҳиятини,   унинг
  вазифаларини,   мазмунини,   принципларини,   усулларини   ҳамда   ташкилий
шаклларини асослайди ва очиб беради. 
Таълим   бериш   принципи   бу   таълим   бериш   назариясининг   бошлангич
(асос қилиб  олинган)  қоидалари  бўлиб,  ўқитувчи   ва ишлаб  чикариш  таълими
устози ўқув тарбиявий жараёнини ташкил қилиш ҳамда ўтказишда уларга амал
қилишлари керак. 
Бўлажак   мутахассисларга   таълим   беришнинг   асосий   дидактик
принциплари   бу   тарбиявий   ўқитиш,   ўқув   материалининг   илмий   жиҳатдан
тўғрилиги,   ўқитишнинг   кўргазмали   бўлиши,   унинг   амалиёт   билан   алоқаси,
илмларни онгли равишда ўзлаштириш, ўқув  материалини тушунтириш ҳамда
ўрганишнинг   изчиллиги   ва   мунтазамлиги,   ўқитишнинг   содда   ва   тушунарли
бўлиши,   билимларни   ўзлаштиришдаги   пухталик   ҳар   бир   ўқувчига   якка
тартибда ёндашиш. 
Педагогнинг   вазифаси   двигателсозликнинг   тарихини   баён   қилишдан
иборат   бўлибгина   қолмай,   балки   ҳар   бир   мавзуда   мазкур   соҳада   эришган,
ютуқларимизнинг   барча   илғор   ҳамда   қимматли   томонларни   кўрсатишдан
иборатдир. 
Тарбия   масалалари   ҳар   қандай   шаклдаги   ўқув   машғулотларининг   (дарс,
лаборатория,   амалий   машғулот,   консультация,   ишлаб   чиқариш   таълими,
амалиёт,   имтихон)   асосини   ташкил   қилади.   Педагогнинг   шахсий   ибрат
кўрсатиши катта тарбиявий рол ўйнайди. У ҳар куни ўқувчилар билан 4-6 соат
бирга бўлади. Педагогнинг билими унинг обрўсини оширади. 
Эркак ўқитувчиларнинг соч-соқоли доимо олинган бўлиши, аёл ўқитувчи-
саришта таранган бўлиши керак. Озода ва дид билан кийинган ўқитувчиларда
ўзларига   нисбатан   ҳавас   уйғотишлари   мумкин.   Қўлай   ва   тоза   иш   кийими
кишининг кайфиятини кўтариб, унинг ғайратини оширади. 
Ўқитувчининг   синфга   кириб   келгандаги   кайфияти   жуда   муҳимдир.
Педагогнинг   руҳий   ҳолати   қандай   бўлмасин,   дарс   пайтида   у   вазмин,   тетик,
хушмуомала, сабртоқатли бўлиши керак. Аксинча, у ҳақ бўлган тақдирда ҳам,
педагог учун ҳеч қандай ёрдам бермайди, синфда кераксиз танг аҳволни юзага
келтиради,   холос.   Босиқ   бўлиб   гапириш,   ҳазил   мутойиба,   ўз   ўрнида
  ишлатилган,   лекин   ранжитмайдиган   танбех-мана   шу   воситалар   билан   энг
«интизомсиз» синфни ишчан ҳолатга келтириш мумкин. 
Ўқитувчининг   нутқи   ўқувчиларга   ғоят   катта   таъсир   кўрсатади.   Нутқ
мазмунли,   жумлалари   қисқа,   дона-дона   бўлиши   керак.   Ўқитувчининг
мазмунли   ва   бурро   нутқини   эшитган   ўқувчилар   ўзларининг   нутқларига
талабчанлик   билан   ёндашадилар,   уни   бузаётган   барча   сўзларини   (кераксиз
муқаддималар, жаргон сўзлар) ишлатмасликка ҳаракат қиладилар. 
Двигателдан   дарс   берадиган   ўқитувчи   техник   терминларни   ишлатганда
айниқса   битта   деталнинг   ҳар   хил   аталишига   (масалан,   дроссель   педали-газ
педали, акселератор педали, дифференциал-диффер: тўхтатиб қўйиш тормози;
рул   ғилдираги   –   чамбарак   ва   ҳ.к)   йўл   қўймаслиги   керак.   Ўқитувчи   ва   ишлаб
чикариш   таълими   устаси   ўқувчиларнинг   ҳаммасига   бир   хил   муносабатда
бўлиши, ҳеч кимни алоҳида ажратиб кўрсатмаслиги керак. Педагогнинг ўзига
ва   ўқувчиларига   талабчан   бўлиши,   ўқитувчи   меҳнатига,   шунингдек,   ўз
ўртоқлари меҳнатига ҳурмат билан қарашни тарбиялайди. 
Ишлаб   чиқариш   таълим   устасининг   меҳнати   енгил   эмас,   бироқ   бу   унга
қўполликларга   йўл   қўйиш   ҳуқуқини   бермайди.   Қўполлик   ва   талабчанлик
ўртасида   ҳеч   қандай   умумийлик   мавжуд   эмас.   Уларни   айнан   бир   деб
ҳисоблашга йўл қўйиб бўлмайди. 
Талабчан, саботли ва шу билан бирга босиқ бўла олишлик ўқув-тарбиявий
иш ютуғининг зарурий шартидир. Талабчанлик, меҳрибонлик, ғамхўрлик каби
хислатлар билан бирга қўшилгандагина ижобий натижалар беради. 
Ўқувчилар ўртасида  ва ўқув гуруҳлари  ўртасида  мусобақа  уюштириш ва
ёритишга  алоҳида  эътибор  бериш  зарур.  Мусобака  якунларини  кўриб  чиқиш,
уларни барча ўқувчилар орасида муҳокама қилиш лозим. 
Ўқитиш курсида баён қилинадиган барча маълумотлар шу фан асосларига
мувофиқ бўлиши керак. Бирор бир жараённинг мураккаб ривожланиш йўлини
анча   содда   йўл   билан   алмаштириб   бўлмайди.   Баён   қилишнинг   илмийлиги
ҳозирги   замон   илм   фан   ютуқларини   тўғри   танлай   билиш,   қўлланиладиган
илмий   усулларнинг   хилма-хиллиги   ва   уларнинг   назария   ҳамда   амалиётнинг
илм фан асосларини ўзида мужассамлаштирадиган ҳозирги ютуқлари асосида
чуқур таҳлил қилиш билан белгиланади. 
  Янги кашфиётлар ва гипотезаларга берилиб кетган ўқитувчи баъзан ҳали
муаммо   бўлиб   турган,   етарлича   исбот   қилинмаган   нарсаларни   ўқувчиларга
таърифлай   бошлайди.   Одатда,   ўқув   курсига   илмий   жиҳатдан   исботланган
маълумотларгина   киритилади.,   бироқ   ўқитувчи   дарсни   жонлантириш   учун
двигателларнинг   ривожланиш   истиқболлари   тўғрисида   ҳам   сўзлаб   бериши
мумкин,   бундай   суҳбатлар   ўқувчиларнинг   билим   доирасини   кенгайтиришга
ёрдам беради. 
Энг   муҳими-мустақил   фикрлаш,   билим   даражасининг   кенглиги,   ғоявий
мақсад,   билимларни   ҳаётга,   амалий   фаолиятга   тадбиқ   этиш.   Шунинг   учун
двигателнинг   тузилиши   предметини   ўқитиш   билимларни   ўзлаштириш   ва
малака   ҳосил   қилиш   жараёнида   ўқувчиларнинг   мустақил   фикрлаш
қобилиятларини ривожлантириш билан биргаликда олиб боришга асосланади. 
Ўқув   ишлари   шундай   йўналтириши   керакки,   бунда   илм   фан   моҳиятини,
унинг   ривожланиш   йўлларини   ва   илмий   натижаларни   амалда   қўллашни
ўқитувчи   раҳбарлигида   ўқувчиларнинг   ўзлари   тушуниб   етадиган   бўлсинлар.
Билимларни якка тартибда излашўрганиш ўқув жараёнини асосида ётади. 
Ушбу принцип ўқитувчининг ўқувчига бевосита, шунингдек, ўқув гуруҳи
орқали таъсир кўрсатишга асосланган. Бевосита ёндашиш ўқитувчи ва ишлаб
чикариш   таълими   устасидан   ҳар   бир   ўқувчининг   ўзига   хос   хусусиятларни
билишни,   жамоа   орқали   ёндашиш   бир   гуруҳда   бирор   мақсад   сари   интилган
жамоани   вужудга   келтириш   ва   унда   дўстлик   ўзаро   кўмаклашишни   қарор
топтиришни талаб қилади. 
Ўқувчиларга   якка   тартибда   ёндашиш   учун   педагог   психологик
маданиятга   эга   бўлиши,   ўқувчиларни   кузата   билишга,   уларнинг   ҳатти
ҳаракатларини холисона баҳолашга, таркиб топган таассуротлар ва баҳоларни
танқидий қайта кўриб чиқишга қодир бўлиши керак. 
Ўқув гуруҳининг тузилиши ўқитувчи ва ишлаб чикариш таълим устасига
гуруҳининг   сифати   жиҳатидан   таркиби   тўғрисида   анкета   маълумотлари
бўйича   хулоса   чиқаришга   имкон   беради.   Бундай   танишиш,   шунингдек,
ўқувчилар билан дастлабки суҳбатлар ўтказиш ўқитувчига гуруҳ лаборатория-
амалий   ишларни   бажариш   учун   бригада   (звено)   бошлиқларини   тайинлаш
имконини беради. 
  Ўқувчиларни яхши билиш ўқитувчи учун зарур психологик ва педагогик
материал бўлиб хизмат қилади. Мазкур материалдан ўқувчиларнинг тарбияси
билан   уларнинг   илмфанга   ва   ўқув   ишларига   қизиқишларини   ошириш   билан
боғлиқ   бўлган   масалаларни   якка   тартибда   ҳал   этиш   бўйича   дарсларнинг
мазмуни   тўғрисида   уларга   муайян   тушунча   бера   оладиган   ривожланган
фикрлаш қобилияти мавжуд деб хисоблашга ҳақлидир. 
Касб-ҳунар   коллежларида   ўқув-тарбия   ишлари   ўқувчиларнинг   ёши   ва
тайёргарлик   даражасига   мувофиқлигини   ҳисобга   олган   ҳолда   уюштирилиши,
ижобий   руҳда   бўлиши,   ўқувчилар   билан   якка   тартибдаги   ишлар   улар
жамоадаги   мароқли   машғулотлар   билан   бирга   олиб   бориладиган   бўлиши
лозим. 
Айрим   ўқувчиларнинг   билимини   уни   амалда   қўллай   олишини,   онгли
фикрлаш   ва   ғайрат   кўрсатиб   меҳнат   қилишни   ҳисобга   олиб   бориш
ўқитувчининг   машғулотларни   самарали   ўтказишда   ҳамда,   амалий   ишларни
яхши ташкил этишга имкон беради. 
Шундай   экан,   ўқитиш   фақат   касбий   тайёргарликни   таъминлашга
қаратилган   бўлибгина   қолмай,   балки   ижодий   фаолиятнинг   ривожланиши,   ёш
хайдовчининг   тез   ўзгарувшароитларга   осон   мослашуви   имкон   яратувчи
идрокнинг   шаклланиш,   билимини   тобора   ошириб   бориши   учун   зарур   шарт-
шароит   яратишга   ҳам   қаратилгандир.   Бундай   хислатлардан   бири   бўлган
кузатувчанлик   туғма   ва   айрим   кишиларнинг   ўзига   хос   хусусиятлари   бўлмай,
балки   ҳар   бир   инсонда   билимлар   ва   амалий   тажрибани   ўзлаштириш
натижасидир. 
Ўқув   материалини   ўқувчиларга   тушунтириш   жараёнида   ўқитувчилар
дидактик энг муҳим принципларидан бири-кўргазмали ўқитиш принципи кенг
миқиёсда   қўллайдилар.   Кўргазмали   ўқитишда   принцип   муайян   ва   муҳим
тушунчаларнинг   муштараклиги   тўғрисидаги   қоида   нуқтаи-назаридан
ўрганилади. 
Кўргазмали   ўқитиш   принципи   ўқитувчининг   турли   хил   кўргазмали   ўқув
қуролларидан фойдаланишда ўз ифодасини топади. 
Ички   ёнув   двигателини   ўрганишда   ишлатиладиган   кўргазмали   қуроллар
табиий ва тасвирий турларга бўлинади. Табиий кўргазмали қуроллар сифатида
  автомобил   деталлари,   механизмлари,   узеллари,   асбоблари,   агрегатларидан,
лабаратория-амалий   ишларини   ўтказишда   ишлатиладиган   асбоб   ва
мосламалардан   фойдаланилади.   Ушбу   турга   махсус   тайёрланган   моделлар,
макетлар,   лавҳалар   қўшса   ҳам   бўлади.   Табиий   кўргазмали   қуролларнинг
афзалликлари   жуда   кўп.   Бироқ   ушбу   кўргазмали   қуроллар   воситасида   ҳамма
нарсаларни  тўлиқ  кўрсатиш  имконияти  ҳар  доим   ҳам   бўлавермайди.  Шунинг
учун   бу   камчиликни   тасвирий   кўргазмали   қуроллардан   фойдаланган   ҳолда
бартараф этиш мумкин. 
Тасвирий кўргазмали қуроллар деталларнинг асл нусхаси жуда катта ёки
жуда   кичик   бўлганда:   нарса   ёки   ходисаларнинг   аслини   кўриш   бўлмаганда
(электр   токи,   молекулалар   тузилиши,   крисстал   панжаралар   ва   ҳ.к.)
ўрганиладиган   нарса   ёки   ҳодисаларнинг   реал   кўринишини   бевосита   кузатиб
бўлмаганда   (двигатель   узел   агрегатларининг   ички   тузилиши,   ички   ёнув
двигателининг   иш   жараёни   ва   иссиқлик   механик   ишга   айланиши   ва
бошқалар);   двигателнинг   характеристикаси,   допуск   ва   пасадкалар,   электр
схемалари,   кривошип-шатун   механизмининг   чекка   нуқталари   каби   график
тарзда ифодалаш талаб этилганда ва бошқа ҳолларда ишлатилади. 
Тасвирий кўргазмали қуроллар ясси ва ҳажмий турларга бўлинади. 
Ясси   турдаги   тасвирий   кўргазмали   қуролларга   деталлар   ёки   яхлит
машинанинг   схема,   жадвал   фототранспаратларнинг   тасвирлари   туширилган
плакатлар, доска ва ҳ.к. 
Ҳажмий   турдаги   кўргазмали   қуролларга   одатда   асл   нусхага   нисбатан
катталаштирилган   ёки   кичиклаштирилган   ўлчамдаги   модел   ва   макетлар
киради. 
Доскага   чизилган   тасвирлар   кўргазмали   воситалар   орасида   катта   ўринни
эгаллайди.   Доскада   турган   кўргазмали   қурол   ўқувчиларга   фактларни,
ҳодисаларни,   диаграммаларни,   схемаларни,   расмларни,   ички   ёнув
двигателининг   цикллар   кетма-кетлиги   динамикасидаги   жараённи   двигател
цилиндрларининг   ишлаш   кетма-кетлиги   ва   ҳ.к.   ва   тўғри   тушунишда,   эслаб
қолишда   ёрдам   беради.   Янги   материални   ўрганишда   мавзунинг   номи   ва
махсус   терминларни   доскага   ёзиш   лозим.   Айрим   терминларни   ёки   расм
қисмини   ажратиб   кўрсатиш   учун   рангли   бурлардан   фойдаланиш   керак,
  доскага мураккаб бўлмаган расмларни чизиш зарурияти туғилса, уни олдиндан
тайёрлаб   қўйиш   лозим.   Доскага   пала-партиш   ёзув   ва   расмлар   бўлмаслиги
лозим. 
Кўргазмали   ўқитишдан   моҳирона   фойдаланиш   ўқитиш   сифатини
оширибгина қолмай, балки ўқув вақтидан янада оқилона фойдаланишга имкон
беради. 
Двигателнинг тузилишини ўқитиш жараёнида назариянинг амалиёт билан
чамбарчас   боғлиқлиги,   билимларни   пухта   ўзлаштириш   ва   ҳайдовчиларни
замонавий   автомобилларда   ишлаш   учун   муваффаққиятли   тайёрлашнинг
негизидир.   У   назарий   масалаларни   тушунтириш   жараёнида   турли   хилдаги
кўргазмали воситалардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш, назарий ва
лаборатория-амалий   машғулотларни   бирга   қўшиб   ёки   навбати   билан   ўтишни
тўғри ташкил этиш билан амалга оширилади. 
Назариянинг   амалиёт   билан   тўғри   боғланиши   учун   ўқув   материалининг
ҳажмий ва уни ўрганишга кетадиган вақтни ҳисобга олиш зарур. Двигателнинг
тузилиши   бўйича   назарий   материал,   одатда,   мазкур,   материал   двигателнинг
тузилиши   ва   техник   қарови   бўйича   лаборатория-амалий   машғулотларда
қўлланмасдан олдин ўрганилади. 
Ҳар   бир   ўқитувчи   ўз   фаолиятида   назариянинг   амалиёт   билан   боғлиқлик
принципига   амал   қилиш   керак.   У   ўқувчиларни   техник   қаров   бўйича
бузуқликларни   аниқлаш   ва   бартараф   этишга   доир   машқларни   онгли   ва
мустақил   равишда   бажаришга   шунингдек,   двигателнинг   тузилиши   бўйича
олинган билимларни бевосита  двигателда  (макетда, стендда)  мустаҳкамлашга
тайёрлайди.   Мазкур   принцип   ўқитувчилар   ва   ишлаб   чиқариш   таълим
усталарининг   доимо   ўзаро   ҳамкорликда   ишлаши,   бир-бирларининг
машғулотларида қатнашиши ва тажриба алмашиши, қоида ва низомларни бир
хилда   тушунтириши   билангина   амалга   оширилиши   мумкин.   Ушбу   барча
масалалар   бўйича   етакчи   рол   ўқитувчининг   зиммасида   бўлиш   керак.   Бундай
ўзаро   алоқанинг   мавжуд   эмаслиги   битта   масалани   турлича   (қарама-карши)
изоҳ   унинг   ўқитувчилар   томонидан   яхши  тушунмаслигига   олиб   келади   ва  бу
оқибатда ҳайдовчилар тайёрлаш сифатига таъсир қилади. 
  Энг   муҳим   педагогик   принцип   билимларни   онгли   равишда   ўзлаштириш
принципидир. У ўқувчининг автомобил ҳайдовчиси ихтисослигини аниқлашга
бўлган   қизиқиши   билан   белгилайди.   Машғулотларда   ўқувчиларнинг
фаоллигини   ошириш   учун   бунинг   ўзи   камлик   қилади.   Машғулотларнинг
юқори   илмий   даражада   ўтказилиши,   назарий   хулосаларни   амалиёт   билан
боғлаш,   баён   қилишнинг   тушунарлилиги,   шунингдек,   ўқувчиларни   баён
қилинаётган   далилларни   мустақил   равишда   англашга   йўналтира   билиш   –
билимларни онгли равишда ўзлаштириш принципининг асосидир. 
Шу  билан бирга  билимларни онгли  равишда  ўзлаштиришга  ўқув юртида
барча тарбиявий ишларни тўғри йўлга қўйиш омилининг таъсир кўрсатишини
ҳисобга олмаслик мумкин эмас. 
Ўқитувчи материални тушунтириш вақтида ўқувчилар уни онгли равишда
қабул қилаётганликларига ишонч ҳосил қилиши керак. Ҳар бир механизмнинг
конструкциясини   ўрганишни   унинг   вазифаси   тўғрисида   ҳикоя   қилишдан
бошлаш   тавсия   этилади.   Механизмнинг   вазифасини   батафсил   ёритиб   бериш
шу   билан   бирга   ўқувчиларни   навбатдаги,   ушбу   механизмнинг   тузилиши   ва
ишлаш   тўғрисидаги   маърузага   эътиборли   онгли,   ҳамда   фаол   муносабатда
бўлишга сафарбар қилиш керак. 
Двигателнинг   техник   қарови   бўйича   машғулотларда   ишларни
бажаришдаги   технологик   кетма-кетлик   усулларини,   топшириқни   бажариш
учун   тана   ва   қўлларнинг   керакли   вазиятда   бўлишини,   мувофиқ   келадиган
асбобни қўллашни ва ҳаказоларни тушунтириш керак. 
Билимларни онгли равишда ўзлаштириш ўқувчиларнинг фикрлаши ҳамда
амалий   фаолиятида   ўз   аксини   топувчи   фаолларни   тузиш   керакки,   уларни
бажариш  жараёнида   ўқувчилар   юзаки   (кўр-кўрона)   ҳаракат   қилмасдан,   балки
ўзларидаги бор билимлардан онгли равишда фойдалансинлар. 
Билимларни   онгли   равишда   ўзлаштириш   кўрсаткичлари   бу
ўқувчиларнинг   ўрганиладиган   мавзуларни   ҳар   томонлама   муҳокама   қила
олиши,   ўртасида   ўзаро   боғлиқлик   ўрната   олиниши,   назарий   тайёргарликнинг
зарурлигини   англаши,   ўзлаштирилган   билимларни   амалда   моҳирлик   билан
қўллаш. 
  Кетма-кетлик   бу   ўқув   жараёнининг   мантиқ   ва   услуби   ўлароқ
«Двигателнинг   тузилиши»   бўлимлари   (ўқув   предметининг   мавзулари)   ни
режали   тартибда   ўтиш,   кетма-кетлик   транспорт   воситалари   ҳайдовчиларини
тайёрлашнинг ўқув дастури билан аниқланади. 
Двигателнинг   тузилишини   ўрганиш   одат   бўлиб   қолган   ҳамда   педагогик
нуқтаи   назаридан   ўзини   олдинги   материал   оқлаган   кетма-кетликда
(двигателнинг   умумий   тузилиши:   двигател,   таъминлаш   системаси,   электр
жиҳозлари,   трансмиссия,   юриш   қисми,   бошқариш   механизмлари,   кузов   ва
қўшимча асбоб-ускуналар) олиб борилади. 
Мавзуларнинг бундай кетма-кетликда жойлашиши мантиқий боғлиқликни
таъминлайди   ҳамда   ўқувчиларнинг   материални   англашига   зарурат,   туғдириб
мавзулар   ўртасида   изчил   боғлиқликка   риоя   қилиш   имконини   беради.
Предметни назарий ва амалий жиҳатдан келгусида ўрганиш учун зарур бўлган
асосий тушунчалар шу негизда мустаҳкамланади. 
Лаборатория   –   амалий   машғулотлар   таълим   назарияси   билан   чамбарчас
боғликдир.   Уларни   муайян   назарий   материал   ўрганилгандан   сўнг   ўтказиш
керак. 
Таълим   беришдаги   мунтазамлик   қўйидаги   талабларни   ўз   ичига   олади:
ўқув   материалини   двигател   тузилиши   курсининг   мантиқий   кетма-кетлиги
билан   мувофиқ   равишда   ҳамда   мураккабликнинг   аста-секин   ўсиб   бориши
тартибида   жойлаштириш,   предметларни   тушунтиришдаги   мазмун   жиҳатдан
ҳам   уларни   ўрганиш   вақтлари   жиҳатдан   ҳам   ўзаро   боғлиқлик,   асосий
масалаларни   ажратиб   кўрсатиш   ҳамда   якунловчи   хулосаларни   аниқланган
ҳолда   материални   қисмлар   (бўлимлар,   мавзулар)   бўйича   ўрганиш,   янги   ўқув
материалини   асосида   ва   у   билан   ўзаро   боғлиқ   ҳолда   тушунтириш,   мантиқий
фикрлашни   ривожлантириш   ва   ўқувчиларнинг   билимларини   мустақил
равишда   таҳлил   қилишга,   уларни   системалашга   ҳамда   умумлаштиришга
ўргатиш, ўтилган материални доимо такрорлаш. 
Изчил  ва  мунтазамлик  билан тушунтиришни илашиш муфтаси  мисолида
кўрсатиш   мумкин.   Илашиш   муфтасининг   вазифаси   ҳамда   унинг   фрикцион
ҳаракати   тўғрисида   ҳикоя   қилгандан   сўнг   тушунтиришни   қўйидаги   тартибда
тузиш тавсия этилади: 
  а) деталларни етакчи, етакланувчи ва илашиш муфтаси юритмасининг 
деталларга ажратиш; 
б)   схема   бўйича   етакчи,   кейин   етакланувчи   деталларнинг   жойлашиш   ўрнини
аниқлаш; 
в)   схемада   илашиш   муфтасининг   ишлашини   яъни   ёпиқ   турдаги   илашиш
муфтасини   қўшиш   ва   ажратишда   етакчи   ва   етакланувчи   деталларнинг   ўзаро
таъсирини (ишқаланишини) кузатиш: 
г)   илашиш   муфтасини   бошқариш   механизмнинг   тузилиши   ҳақида   ҳикоя
қилади: 
д)   юқоридаги   кетма-кетликка   риоя   қилган   ҳолда   бир   деталнинг   конструктив
тузилишини   алоҳида   –алоҳида   ёритишга   ўтиш.   Демак,   биз   бир   –   бири   билан
бирлашган иккита, яъни умумий ҳолдан хусусийга ва соддадан мураккаб ҳолга
қараб йўналган тушунтириш йўлига эгамиз. 
Кетма-кетлик   ва   мунтазамлик   ўзаро   боғликдир.   Бу   боғлиқлик
ўқувчиларнинг   билим   олиш   сифатини   яхшилаш   хусусан,   соддалик   ва
тушунарлилик принципини амалга ошириш учун биринчи даражали аҳамиятга
эга. 
Соддалик   ва  толиқтирмаслик   тушунчалари   бир  хил  маъно  англатади   деб
бўлмайди.   Материал   содда   бўлиши   мумкин   лекин,   ўқувчилар   уни   тушуниб
олиши учун толиқиб қолиши мумкин. 
Таълим беришдаги соддалик принципи қўйидагиларга асосланган: 
-янги   материални   мураккабликнинг   ортиб   бориши   тартибида,   яъни
осондан қийинга ва маълумдан номаълумга қараб йўналишда тушунтириш; 
-тушунтириладиган   материални   бўлимлар   ва   мавзулар   бўйича   соддадан
мураккаблик томон жойлаштириш. 
Ўқитишда   толиқтирмаслик   принципига   миқдорий   ва   сифатий   нисбатлар
орқали баҳо бериш мумкин. Ушбу принципнинг миқдор жиҳатдан бузилиши –
бу   ўқувчиларга   ўқув   материалини   меъёрдан   ортиқ   бериш,   ўқувчиларнинг
толиқишини   ва   уларнинг   меҳнат   унумдорлиги   пасайишини   келтириб
чиқарадиган узоқ давом этадиган машғулотлар ўтказиш. 
Таълим   беришдаги   соддаликни   осон   ўзлаштириш   билан   аралаштириб
юбормаслик   керак.   Ўқувчиларга   жуда   осон   бўлган   нарса,   одатда   диққат   -
  эътиборсиз   ўзлаштирилади.   Бу   ўқувчиларнинг   ақлий   фаолияти
ривожланишига тўсиқлик қилади, предметга бўлган қизиқишини пасайтиради.
Ўқув   материали   доимо   ўқувчилар   учун   маълум   даражада   қийинроқ
бўлиши   керак.   Ўқув   масалаларини   енгиллаштириш   мумкин   эмас,   чунки   янги
нарсани ўзлаштириш ақлий интилиш билан амалга ошиши керак, акс ҳолда бу
ўзлаштириш мустаҳкам бўлмайди. 
Демак таълим беришдаги соддалик, ўқув материалининг мураккаблигига,
ўқувчиларнинг тайёргарлик ва ривожланиш даражасига, билимларни онгли ва
пухта   ўзлаштиришга   ёрдам   берадиган   ўқитиш   усулларига   ва   кўргазмали
воситаларга боғлиқ. 
Ўқувчиларнинг ўтилган ўқув материалини эсга олиб такроран баён қилиб
бериш қобилияти билим пухталиги дейилади. Ушбу принцип бутун умр буйи
керак   бўладиган   асосий   нарсани   кўзлайди.   Бунда   ўқувчилар   билимларни
малака ва маҳоратларини пухта эгаллайдилар. 
Ўқув   жараёнини   педагогик   нуқтаи   назаридан   тўғри   ташкил   этиш   билим,
малака   ва   маҳоратларни   эгаллашда   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Демак   дарс
жадвалига двигателнинг тузилишини ўрганиш бўйича кетма-кет тўрт соат дарс
киритиш   мақсадга   мувофиқ   экан.   Психологик   тадқиқотлар   шундан   далолат
берадики,   юқоридаги   каби   ҳолларда   миянинг   фақат   маълум   бир   қисмлари
кучли   ишлайди   (зерикади)   натижада   миянинг   толиқишига   қарши   ҳимоя
реакциясини ишга тушиши ва тормозланиш юзага келиши мумкин, яъни бунда
олдин   қабул   қилинган   бўлиши   мумкин,   яъни   бунда   олдин   қабул   қилинган
билимлар   миядан   ўчиши   ёки   заифлашиш   мумкин.   Бу   маълум   бир   предмет
бўйича назарий машғулотларни бир кунда кўпи билан икки соат, лаборатория
– амалий машғулотларни эса 4 – 6 ўқув соати тарзида (дарсларни қўш саотлаб
ўтиш   ва   улар   орасида   10-15   минутли   танаффус   қилиш   керак)   режалаштириш
зарурлигини кўрсатади. 
Амалий – лаборатория ишларини ташкил қилиш ва ўтказишда қуйидаги
иш тартибига риоя этиш тавсия этилади:
1. Иш ўрнини ташкил қилиш, ускуналар қуроллар, мосламалар ва  технологик
карталар билан таништириш. 
2. Йиғин бирлигини бутунлаш ёки қисман қисмларга ажратиш. 
  3. Деталларнинг ўзаро ишлашини уларни мойлаш ва совитишни ўрганиш. 
4. Деталларнинг умумий бўлган нуқсонларини, уларнинг йиғиш бирликларини
ишига таъсирини ўрганиш. 
5. Йиғиш   бирлигини   ишлатиш   жараёнида   пухта   ишлашини   таъминловчи
технологик ва ишлатиш вақтидаги тузатишларни ўрганиш. 
6. Двигателни   ташкил   этадиган   қисмларни   йиғиш,   йиғишнинг   тўғрилигини
текшириш. 
7. Иш ўрнини йиғиштириш ва топшириш. 
Амалий   –   лаборатория   машғулотларидан   олдин   ўқувчилар   ишнинг   асосий
ҳавфсизлик   қоидалари   ҳамда   юк   кўтариш   жиҳозлари,   ажраткичлар,
стендлар, электротехника жиҳозлари, пресслар ва бошқа мосламалар билан
танишадилар. Ўқувчиларнинг ҳавфсизлик қоидалари билан танишганлигини
таъкидлаш   учун   махсус   қайдномага   туширилади.   Унинг   кўриниши
қўйидагича: 
 
Тартиб
номери  
сана  Инструктаж
ўтказган 
ўқитувчининг
исми,
фамилияси  Инструктаж
эшитган 
ўқувчиларнинг
исми,
фамилияси  Ўқитувчи ва
ўқувчиларнинг
имзоси   
Эслатма 
     
 
       
 
 
 
Ўқувчиларни ишининг асосий ҳавфсизлик қоидалари  билан таништириш
ҳамда   уларнинг   йўқламадаги   имзолари   лаборатория   амалий   машғулотлар
вақтида ўқитувчидан ҳавфсизлик бўйича масъулият олинмайди. Шунинг учун
лаборатория   –   амалий   машғулотлар   вақтида   ўқитувчи   методик   раҳбарлик
қилибгина   қолмасдан   ўқувчиларнинг   ҳар   бир   ҳаракатини   диққат   –   эътибор
билан кузатиб туриши керак. 
  Адабиётлар 
 
1. И.Каримов. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. 
Тошкент. “Ўзбекистон”. – 1998. 
2. И. Каримов. Баркамол авлод орзуси. Тошкент. “Ўзбекистон”. – 1999. 
3. Прогессивнуе педагогические технологии. Москва. Просв. – 1989. 
4. Педагогическая технология в учебном процессе Ташкент. – 1989. 
5. М. Очилов Янги педагогик технологиялар. Қарши. “Насаф”. – 2000. 
6. С.М. Қодиров. Автомобил ва трактор двигателлари. 
Тошкент. “Ўқитувчи”. – 1992. 
7. К. Давлатов. Мехнат ва касб таълими методикаси ҳамда назарияси. 
Тошкент. “Ўқитувчи”. – 1993. 
8. Таълим самарадорлигини ошириш йўллари. Тошкент. – 2002. 
9. Э.Ж.Турдиев,   Б.Ҳ.Бердиев   “Касб-ҳунар   коллежларида   ички   ёнув
двигателларни   ноанъанавий   таълим   методлари   асосида   ўқитиш”.     Қарши-
2006. 
10. Э.Ж.Турдиев,   Б.Ҳ.Бердиев   “Касб-ҳунар   коллежларида   таълим
моделлари”. Қарши – 2006 
  Э.Ж.Турдиев,   Г.Ишмуродова,   Б.Ҳ.Бердиев   “Малакавий   таълим
методикасидан амалий машғулотлар”. Қарши – 2007

Автомобил ва табиатни муҳофаза қилиш мавзусини давра суҳбати асосида ташкил этиш ва ўтказиш