Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 10.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ахамонийлар даври археологияси

Купить
Аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади: - Форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган Вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(Мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши; - Вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши; - Кичик Осиё, Вавилония, Финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. Кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган; - Шоҳлар шоҳи Кирнинг оқилона ташқ Халқ йиғини «Kaрa»  Шоҳлар шоҳи Кир (550-529) - Камбиз (530-522) - Доро I (522-485) - Ксеркс (486-465) - Арта ксеркс I (465-423) - Доро III (335-330).  Маслаҳат кенгаши аъзолари (пасаргад уруғидан иборат оқсоқоллар, сатраплар, ҳарбий аристократлар ва амалдорлар)  7 нафар сарой оғалари  Хазарапад (Мингбоши)  Сатраплар (I-XXI)       Канцелярия бошлиғи, Хазинабон, Ташаббусни б ў ғувчилар, Ҳисобчилар, Терговчи - суд ъ ялар, Солиқчилар Маҳаллий уруғ бошлиқлари, амалдорлар • Қадимги эронликларда, умуман шарқ халқларида шоҳ маълум уруғлар, яъни ҳукмронликка даъвогар, хукмронликка тааллуқли уруғлар орасидан, халқ йиғинида сайланган («Kara» - халқ-қўшин). Аҳамоний урф-одатига кўра, бу йиғинда шоҳлар шоҳи сайланган. Шоҳнинг номи нафақат улуғланиб, балки илоҳийлашти - рилиб худоларга тенглаштирилган, илоҳларга «айланти - рилган». У давлат билан бир вақтда диний ишларни ва маросимларни ҳам бошқарган. Тож кийиш маросимидан сўнг у «қайта туғилди», деб ҳисобланган. Шоҳ ўлганда эса унинг шарафига доимий ёниб турган алтарлар ҳам ўчирилган. Шоҳни кўмиш маросимида унинг яқин оила аъзолари ёки хизматкорлари ҳам ўзини ўзи ўлдириши лозим бўлган. • Widengren G. The Sacral Kingship of Iran. «Numen», Supplement, - Leiden, 1959. - P. 242-257. • Форслар Осиёга ўзларининг мулки сифатида қараган ва Осиёни ҳукмдор форс шоҳининг ерлари сифатида билганлар. Шоҳни «...юқоридан берилган, Ахурамазданинг ердаги сояси ва бутун ернинг эгаси» сифатида билганлар. Аҳамонийларнинг давлатни идора қилиш усули ҳақиқий ҳарбий деспотизмдир. Негаки, аҳамонийларга давлатни идора қилишнинг қонун чиқарувчи, ижро ёки суд органлари каби бошқарув усуллари умуман бегона бўлган. Шоҳ ёки шоҳлар шоҳи бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган. • Эсфир маълумотларига қараганда, шоҳнинг атрофида доимий маслаҳатчилар кенгаши бўлган. Маслаҳат кенгаши аъзолари давлатни бошқаришда вазирлик вазифасини бажарган. Улар давлат ишларини бажаришда шоҳдан кейинги бош вазифани бажарган. Бутун жамоатчилик ишлари уларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган. • Маслаҳат кенгашидан сўн • Кир ва Камбиз замонида Аҳамонийлар империясининг тайинли сиёсий маркази, саройи ҳам йўқ эди. Ҳарбий фаолиятга қараб, шоҳ ҳамда унинг мажлислар ўтказадиган «сарой»и ҳам кўчиб юрган. Кир резиденцияси Экбатанда, Дейок қурдирган саройда жойлашган бўлса, Камбиз Мисрни деярли тарк этмаган. Доро I Суз шаҳрини империянинг пойтахти сифатида танлади ва с арой қурдиришга фатво берди. Персеполни эса ўз династияси аъзоларининг хилхонасига айлантирди ва у ерда ҳам сарой қурдиришга эришди. • Сарой форслар тилида «duvara» деб аталиб, шоҳнинг олдига киришнинг маълум тартиб қоидалари ишлаб чиқилган. Вазирларга тенглаштирилган маслаҳат кенгаши аъзолари, сарой оғалари ва бошқа сарой ҳизматкорлари сарой дарвозаси олдида, эгаллаган мансаби бўйича қатор туришган. Ишлаб чиқилган қоидага риоя қилмай, шоҳ қабулиг • Сатраплар ва ундаги ҳарбий бошлиқлар шоҳлар шоҳи ва марказий давлат бошқарувининг доимий назоратида бўлган. Давлат бошқаруви ва текширувлар Хазарапад томонидан амалга оширилган. У бир вақтнинг ўзида шоҳлар шоҳининг шахсий гвардиясини ҳам бошқарган. • Жойлардаги сатрапликларни бошқариш усули ва канцелярия таркиби Суздаги бош канцелярия тузилишини айнан такрорлаган, яъни канцелярия бошлиғи, хазинабон, ташаббусни бўғувчилар, ҳисобчилар, судъялар, ҳуснихатчилар ва бошқалар. • Оромий тили империянинг ягона давлат тили ва ёзувига айлантирилган, деган ғоя Совет шарқшунослиги адабиётларида ўрнашиб қолган эди. Янги маълумотларга кўра, Доро I бир неча тилни империянинг давлат тили сифатида қабул қилишга мажбур бўлган. Кичик Осиёда канцелярия ишлари грек тилида, Каппадокия, Киликия, Сурия ва Фаласт • Аҳамонийлар империяси даврида ягона пул бирлигини жорий этишга эришилган. Шоҳлар шоҳи томонидан зарб қилинган олтин «дарик»нинг оғирлиги 8,4 граммни ташкил этган. Сатрапликлар ҳам ўзининг кумуш ва мис тангаларини зарб қилиш ҳуқуқларига эга бўлган. • Аҳамонийлар империяси таркибига кирган сатраплар тўғрисидаги манбалар Геродот, Беҳустун қоя тош ёзувларида, Доро I нинг Нақши Рустам ёзувларида сақланиб қолган. • «Тарих отаси» қолдирган Аҳамонийлар империяси сатраплари рўйхатида энг яқин қўшни мамлакатлар бўлган Бақтрия ва Сўғдиёна алоҳида сатрапликлар сифатида тилга олинади, яъни Бақтрия XII, Сўғдиёна эса Хоразм билан бирга XVI сатраплик сифатида талқин қилинади. Бу ҳақда тадқиқотчиларнинг турли хил фикрлари мавжуд. В.В. Бартольд ва В.М. Массон бу Геродотнинг хатоси деган фикрда бўлсалар, б • Аҳамонийлар империяси таркибига кирган 21 та сатрапликдан учтаси бевосита Ўрта Осиё ҳудудларига тўғри келади. Ҳар бир сатраплик маълум талант (оғирлик ўлчов бирлиги) миқдорида тўлов тўлаган. 1 талант 25, 92 кг.га тўғри келади. Шундан Бақтрия 360 талант кумуш (8972 кг), Харайва (Парфия, Сўғд) 300 талант (7776 кг), саклар 250 талант (6230 кг) кумуш солиқ тўлаган. Бу ҳаммаси бўлиб 910 талант, яъни 23 тонна кумуш миқдоридаги бойликка тўғри келади. Доронинг қурдирган саройини безашда Бақтриядан олтин, Сўғдиёнадан лапис, сердолик, Хоразмдан гавҳар олиб кетилганлиги тўғрисида маълумотлар бор. • Аҳамонийлар империяси даврида сув ҳам пуллик ва ҳисоб- китобли бўлган. Геродотнинг хабар беришича Ак(ес) дарёсига қурилган дамбани очишда шоҳнинг белгиланган солиқдан ортиқ пул олганлиги тўғрисида маълум
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha