Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Баркамол авлодни тарбиялашда болалар спортининг ўрни

Купить
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШД А БОЛАЛАР СПОРТИНИНГ ЎРНИ. 01 02 0D 02 10 13 Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жахон хамжамиятидаги обрў-эьтибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир хақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. И. Каримов “ Юксак маьнавият енгилмас куч” Ҳар тoмонлама ривожланган инсон шахсини шакллантириш давримизнинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Чунки Она- Ватанимизни келажаги бугунги ёш авлоднинг билими, салоҳияти, истеъдоди, мустақил фикрлашига бевосита боғлиқдир. Жамиятимизда олиб борилаётган таълим жараёнидаги ислоҳотларни бош мақсади ҳам баркамол авлодни тарбиялашдир. ҲАЁТ ҳақиқати шундайки, касалманд, жисмонан заиф, кўнгли ва руҳи безовта одам фақат ўзини қийнаётган дард билан олишиб яшайди. Бундай одамдан ўзига ҳам, жамиятга ҳам манфаат кам тегади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳам спорт керак. Умуман, юксак ва олижаноб туйғулар билан яшаш - бу инсон ҳаётининг маъно-мазмунини ташкил этади. Мана шу фикрни жамоатчилик, барча ёшларнинг онгига сингдира олсаккина, бизнинг кўзлаган буюк мақсадларимиз сари қиладиган парвозимиз спорт орқали бўлади. Чунки, спорт билан шуғулланган одамнинг кўнглида ҳаётдан норозилик, бошқаларга нисбатан алам ва ҳасад бўлмайди, унинг юраги, руҳи тоза бўлади. Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Мактабдан ташқари таълим маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилувчи, болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил этиладиган таълим босқичи. СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС БЎЛИНГ! Дарҳақиқат, агар чекка қишлоқларда яшаётган, келажакка катта умид билан қарайдиган, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбияламоқчи бўлсак, болалар спортини мамлакатимизнинг олис-олис жойларида ҳам ривожлантиришимиз керак. Бошқача айтганда, агар биз келажагимиз учун мустаҳкам замин, ишончли пойдевор қўймоқчи, умуман, ўзбек спортини ривожлантирмоқчи бўлсак, унинг негизида соғлом авлодни вояга етказиш масаласини ечими кўпроқ вилоят ва туманларга эътиборни кучайтирилишига боғлиқ Биринчи навбатда мактаб, лицей ва коллежлардаги ва барча таълим муассасаларидаги спорт майдончаларини ташкил қилиш ишларини ривожлантириш, бунинг учун олис-олис қишлоқларимизда ҳам спортга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, бу - замон талаби, давр тақозоси. Ҳозир жойларда одамлар келажагимизнинг қандай бўлиши ҳақида кўп гапиради, фикрлайди. Лекин, соғлом авлодни вояга етказиш, эртанги зурриёдларимизни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун, ўтган давр мобайнида боланинг соғлом туғилиши, оналар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди, ҳомиладор аёллар учун зарур шарт- шароитларни яратиш ва бу масалаларни замон талаблари даражасида ҳал этиш бўйича анча- мунча ишлар амалга оширилди. Биз энди озод ва эркин халқмиз. Шунинг учун дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, эртага мана шу заминимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этадиган авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз лозим. Шу орқали жаҳонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашимиз даркор. Бунга эришиш учун "Биз киммиз, кимларнинг авлодимиз?" деган савол доимо қалбимизда, юрагимизда жаранглаб туриши зарур. Агар шу саволга жавоб топиб, ўзимизнинг кимлигимизни англаб яшасак, мана шу даъват орқали болаларимизни, бутун жамиятимизни уйғота олсак, кўзланган эзгу мақсадларга албатта эришамиз. Лекин, бу борадаги ишлар фақат тиббиёт соҳаси доирасида чегараланиб қолмаслигига эришишимиз ва янги авлодни вояга етказишда спортнинг бошқа ҳеч нарса боса олмайдиган алоҳида ўрни борлигини англашимиз лозим. Соғлом танда соғ ақл 32 Болалар спортини ривожлантиришни йўлга қўйиш, фарзандларимизни спортга, жисмоний тарбияга жалб этиш орқали бир қанча натижаларга эришишимиздан мақсад: - болаларимиз спорт орқали соғлом ва бақувват, ҳаётнинг барча мураккаб синовларига бардош берадиган инсонлар бўлиб вояга етади; - жисмоний соғломлик инсонда руҳий-маънавий соғломликни келтириб чиқаради. Яъни, спорт билан шуғулланган бола ҳеч қачон ёмон йўлларга юрмайди. Бугунги замондаги даҳшатли бало-қазолар - террорчилик ёки ақидапарастлик дейсизми, гиёҳвандлик ёки жиноятчилик дейсизми - барчасидан йироқ бўлади; - спорт билан шуғулланган боланинг билим олиш, ўз қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга бўлган интилиши янада ортади. Биз фарзандларимизни оммавий равишда спортга жалб этиб, ўзбек спортини бутун дунёга намойиш қилиш орқали халқимиз ва миллатимизнинг куч-қудратини, ўзимизнинг кимлигимиз, кимларнинг авлоди эканимизни яққол кўрсатишга эришамиз; - миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришда ҳам беқиёс ўрин тутади. Масалан, биргина кураш билан боғлиқ миллий қадриятларимизнинг халқимизнинг ғурур-ифтихорини кўтарадиган хусусиятлар кўп; - болаларни спорт орқали соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш - бу келажакка бўлган мустаҳкам ишонч ифодасидир. Чунки биз ҳаммамиз болаларимизнинг бахтли келажагини ўйлаб яшаймиз ва бизнинг ортимизда соғлом ва баркамол фарзандларимиз қолиши ва бошлаган ишла Болаларимизни ҳам маънавий, ҳам жисмоний нуқтаи назардан соғлом ва бақувват этиб ўстиришимиз лозим. Токи бу авлод миллатимизнинг халқаро миқёсда юксак парвоз қилишига хизмат этсин. Фарзандларимизни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш учун уларни 5-7 ёшдан бошлаб спортга жалб этишимиз керак. Ушбу мақсадларни рўёбга чиқарадиган, бу ишда пойдевор бўладиган мустаҳкам замин, тегишли шарт-шароит яратадиган тизим ташкил қилиш ва қишлоқларда шу тизимга суяниб иш олиб бориш даркор. Ҳозирги пайтда юртимизда ёшлар ўртасида жуда кўп спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Таълим тизимидаги уч босқичдан иборат "Универсиада", "Баркамол авлод" ва "Умид ниҳоллари" каби ўйинларни ўз ичига оладиган яхлит тизим шакллангани бу соҳадаги катта натижаларимиздан бири бўлди. Бу борадаги тажриба Ушбу мақсадларнинг моҳиятини аввало ёшларнинг ўзи яхши тушуниб олиши керак. Сен соғлом бўлишинг керак, фарзандинг эса сендан ҳам соғломроқ бўлиши керак, шундагина халқимиз, миллатимиз янада кучли бўлади, деган фикрни уларнинг қалби ва онгига сингдириш лозим. Бу ишни ўзимизнинг фарзандларимиз олдидаги, юртимиз ва халқимиз олдидаги шарафли бурчимиз эканлигини билишимиз лозим. Чеҳраси очиқ, эртанги кунга интилиб яшаётган мана шундай соғлом болаларимиз халқаро мусобақаларда ғолиб чиқиб, Ўзбекистоннинг байроғини баланд кўтарса, худдики, уларнинг ёнида туриб шу байроқни кўтаргандек ифтихорга тўламиз. Шунинг учун, спорт - бу эртанги кунга бўлган ишончимиз, бизларнинг ортимиздан келаётган авлодни соғлом ва бақувват қилиб тарбиялайдиган ҳаётимизнинг муҳим бир соҳаси, кундалик турмушимизнинг узвий б Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha