Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Баскетбол

Купить
Баск етбол ўйини бутун дунё спорт ишқибозлари томонидан севиб томоша қилинадиган ва севиб ўйналадиган спорт ўйинларидан бири ҳисобланади. Ўйин янги ихтиро этилган даврларда узун бўйли ўйинчилар учун ҳужумлар самарасиз вазерикарли бўлиб қолган эди. Ўйинчиларнинг ҳужум зонасида ҳаракатларини чегаралаш мақсадида 3 (уч) секунд қоидаси қабул қилинди. Бу қоидага кўра шитнинг остидаги зонада ўйинчиларнинг 3 секундан ортиқ туриши тақиқланади. Баскетбол ўйини тараққиётига тўп шакли ҳам ўзгариб борди. 1891 йилдан 1894 йилгача футбол тўпида ўйналган. 1894 йилдан тўпнингхажми катталаштирилди. Ҳозирги даврда резинадан қуйилган тўпдан фойдаланилмоқда. Тўп оғирлиги 650 гр., диаметри 76-78 см. Баскетбол ўйини майдонига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Майдон ўлчами 15х28 метр қилиб белгиланди. Ўртадан 2 қисмга бўлинди. Майдонни ҳужум ва ҳимоя қисмига бўлувчи чизиқ ҳужумчини тўпни фақат олдига узатишга мажбур қилади, ҳужум зонасидан туриб тўпни орқага қайтариш таъқиқланилади. Майдон маркази ва шит олдидаги ҳужум зоналарида диаметри 360 сантиметрли доира чизилган. Энлилиги 5 сантиметрли оқ чизиқ белгиланди. Бу доиралардан бахсли тўпни ҳал этиш учун фойдаланилади. Баскетбол мусобақалари 2000 йилда қабул қилинган қоидаларга асосан мусобақалар 4 таймда ўтказилиб, ҳар бир тайм 10 минут давом этади. Биринчи тайм оралиғидаги танаффус 5 минут бўлиб, иккинчи таймдан сўнг 10 минут, учинчи таймдан сўнг эса 5 минут танаффус қилинади. Баскетбол ўйинининг асосини қуйидаги техник ҳаракатлар ташкил этади:  юриш  югуриш  сакраш  тўхташ  бурилиш Юриш ва югуриш ҳаракатлари баскетболнинг майдон бўйлаб ҳаракатланишини таъминлайди. Юриш ва югуришлар ҳар хил тезликларда ва ҳар хил йўналишда амалга оширилади. Сакрашлар тўп қабул қилишда ва узатишда, ҳамда саватга тўп улоқтиришда бажарилади. Якка хужум ҳолатида, икки қадамли хужум ҳаракатида сакрашлар бир оёқда бўлиши ва тинч холатдан саватга тўп улоқтиришда сакрашлар икки оёқда бажрилади. Баскетболчи тўп қабул қилишда ва узатишда, ҳамда хужум ва ҳимоя ҳаракатларини режалаштиришда сакраш ёки ҳаракатланишдан тўхташи мумкин Тўпсиз бурилиш ҳолатлари қулай вазиятга чиқиш, хужум уюштириш, химоя ҳолатини эгалаш вақтида бўлиши мумкин.Тўп билан бурилиш ҳаракати фақатгина бир оёқ таянч холатидан узилмаган холда бажарилади, акс холда, тўпсиз ҳаракат хисобланиб тўп рақиб жамога олиб берилади. Тўпни ушлаш ҳаракати хар хил баландликда келаётган тўпни икки қўллаб ва бир қўллаб ушлаш ҳаракати хисобланади. Ўртача баландликда келаётган тўпни ушлаш ҳаракати кўп учрайдиган ҳаракат бўлиб, бу ҳаракатда баскетболчи тўпни ушлаш учун қўллари узатилган ҳолатда бўлиши керак. Тўп қўлларга етиб келганида енгилгина билаклар букилиб тўп тезлиги сусайтирилади. Баланд учиб келаётган тўпни ушлашда баскетболчи баланд сакраши, бир қўли билан тўпни ушлаши мумкин бундай ҳаракатлар асосан хужумда ва тўпни шитдан ёки саватдан қайтаришда қўлланилади. Паст холатда келаётган тўпни ушлаш учун баскетболчи эгилиши ҳамда ярим ўтирган ҳолатни эгаллаши керак, баъзан бундай тўплар полдан қайтадиган ҳолда ҳам келиши мумкин. Бу ҳолатда тўпнинг тезлиги ва йўналиши ноаниқ бўлади. Баскетболда ҳар хил шакилдаги тўпни узатиш ҳолатлари қўлланилади. Тўпни кўкракдан икки қўллаб узатиш усули баскетболчи шериги яқин ёки ўртача масофада турганда қўлланилади. Бу холатда тўп бармоқлар ёзилган холатда ушлаб пастдан юқорига кўтарилиб кўкракдан узатилади. Бундай узатиш усулида тўпнинг тезлиги катта бўлиши мумкин. Тўпни икки қўллаб юқоридан узатиш усули рақиб яқин турганида, тўп йўлини тўсмоқчи бўлганида бажарилади. Бунинг учун баскетболчи қўлларини баланд кўтариб билак кучи билан тўпни узатади. Баскетболда тўп ушлаш ва узатишниг хилма хил шакллари учрайди. Ён томондан тўп узатиш ва қабул қилиш орқага тўп узатиш ва хокозолар. Бу техник ҳаракатларни бажариш учун баскетболчи техник жихатдан ривожланган бўлиши керак. Тўпни олиб юриш баскетболда асосий техник ҳаракат бўлиб, бунда тўпни юриб ёки югуриб олиб юрилади. Бу ҳолатда доимо тўп полга бир қўллаб уриб турилиши лозим. Тўпни полга урмасдан олиб юриш таъқиқланади. Шунингдек тўпни олиб юрувчи ҳавода ирғитиб яна ушлаб олиб юриши таъқиқланади тўп олиб юришнинг бир неча хил усуллари бор. Тик ҳолатда тўп олиб юриш, ярим эгилган ҳолатда тўпни олиб юриш, эгилган ҳолатда тўпни олиб юриш. Тўпни олиб юриш ҳаракатлари ҳар хил йўналишда ва ҳар хил тезликда бажарилиши мумкин. Ҳужумчининг якуний ҳаракати ва жарима тўпи ташлашдаги ҳаракатга саватга тўп ташлаш дейилади. Ҳаракатнинг аниқлиги ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатади. Саватга тўп ташлаш қисқа масофадан 3 метргача, ўрта масофадан 3-6 метргача ва узоқ масофадан (6 метрдан узоқ) усулларига бўлинади. Саватга тўпни бир ёки икки қўллаб амалга оширилиш мумкин. Шу билан бирга баскетболда тўпни бир қўллаб ташлашнинг хилма- хил усуллари мавжуд. Бир қўллаб пастдан, бир қўллаб ёндан ташлаш ва бошқалар.
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha