Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Архитектура

Продавец

Bohodir Jalolov

Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш асослари ҳақида тушунчалар

Купить
Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш асослари ҳақида тушунчалар 1. Конструкцияларнинг ишлаш ҳолатлари. 2. Юклар ва таъсирлар. 3. Конструкцияларни ҳисоблашдаги чегаравий ҳолатлар. Бинолар ва иншоотларнинг ўзлари ва уларнинг конструкциялари доимий ёки вақтинчалик ташқи ва ички таъсирлар остида ишлайдилар. Шунда конструкцияларини ташкил қилувчи элементларда, уларга таъсир этувчи юклар ёки бошқа сабаблар (масалан, намликнинг температуранинг катта чегарада ўзгариши ва ҳ.к.) туфайли, эгилиш, сиқилиш, чўзилиш, буралиш, ёрилиш, ҳажмнинг кенгайиши ёки торайиши каби ҳодисалар юз беради. Биноларга бўладиган таъсирлар: Пойдеворга бўладиган таъсирлар: Куч таъсирлар: 1 - бинодан тушадиган юк; 2 - грунтнинг ён томондан босими; 3 - сейсмик кучлар; 4 - грунтнинг эластик қаршилиги; 5 - грунт шишгандаги кучлар; 6 - вибрация; Куч бўлмаган таъсирлар: 7 - грунтнинг температураси; 8 - ертўланинг температураси; 9 - грунтдаги намлик; 10 - ертўла ҳавосидаги намлик; 11- ҳаво ва сувдаги агрессив моддалар; 12 - биологик факторлар. Пойдеворларнинг деформациялари а – пойдеворнинг оддий ҳолатдаги чўкиши б – пойдеворнинг оғиши (крен) Муҳит шароитлари ва ёпмаларга бўладиган таъсирлар: 1 –хусусий оғирлик; 2 –бино элементларидан тушадиган юклар; 3 – иссиқлик оқими; 4 – сув буғлари диффузияси; 5 – ҳаво ўтиши; 6 – зарба шовқини; 7 – ҳаво шовқини; 8 – эксплуатацион юклар; 9 – алоҳида ўзига хос таъсирлар. Балкон плиталардан зўриқишларни узатиш схемалари : а – қалин ташқи юк кўтарувчи деворларга; б – ёпма ва деворларга; в – деворга туташ таянчларга. Икки нишабли ёғоч балкалар: А – елимланган тахталардан ; Б – михланган тахталардан. 8 Икки нишабли темирбетон балкалар: 9 Ҳовонли сегментсимон темирбетон ферма: 101-колонна ёки девор; 2-темирбетон балка ёки ферма; 3-анкер болт; 4-шайба; 5-балка ёки ферманинг таянч листи. Ҳовонсиз аркасимон темирбетон ферма: 11 Полигонал металл ферма: 12 Устунли-балкали ва рама кўринишидаги юк кўтарувчи конструкциялар кесимларида ҳосил бўладган зўриқишлар эпюралари Бинолар ёки иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини ҳисоблашдан мақсад, уларни қандай материалдан тайёрланган-лигидан қатьи назар, юқорида кўриб ўтилган юклар ёки бошқа таъсирлар натижасида уларнинг элементларида ҳосил бўладиган зўриқишлар, кучланишларнинг миқдорини аниқлаш, элементнинг кесимини танлаш, яъни элемент кўндаланг кесимининг ўлчамларини, бундан ташқари, масалан, темирбетон элементларда арматуранинг керакли миқдорини аниқлашдир. Қурилиш конструкцияларини уларнинг эксплуатацион хусусиятларини белгиланган хизмат муддати давомида, шунингдек, монтаж пайтида лойиҳадаги ҳолатининг сақланишига кафолат берадиган чегаравий ҳолатлар методи бўйича ҳисоблайдилар. Конструкциялар қуйидаги иккита сабаблар туфайли ўзларининг эксплуатацион хусусият-ларини йўқотишлари мумкин: 1) бузилиш ёки устуворлигини (мувозанат ҳолатидан чиқиб кетиши) туфайли. Бунда конструкция юк кўтариш қобилиятини йўқотади; 2) жуда катта деформация (эгилиш, нотекис чўкиш, ёриқлар пайдо бўлиши) туфайли. Шу сабабларга мос равишда конструкция-ларни ҳисоблашларда икки гуруҳ чегаравий ҳолат қабул қилинган: биринчи гуруҳ - юк кўтариш қобилиятини йўқотиш бўйича; иккинчи гуруҳ – нормал эксплуатация қилишга яроқсизлик бўйича. Биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблар барча турдаги конструкциялар учун албатта бажарилади, иккинчи гуруҳ бўйича ҳисоблар фақат катта деформация эксплуатацион хусусиятларни йўқолишига олиб келадиган ҳолларда (мустаҳкамлик етарлича сақланган бўлса ҳам) бажарилади. Катта деформация туфайли эксплуатацион хусусиятларни йўқолишига олиб келадиган ҳолатни юки унча катта бўлмаган, лекин узунлиги катта балкаларда кузатиш мумкин. Бундай балкалар кесимининг баландлиги юк кўтариш қобилияти бўйича унча катта бўлмаслиги мумкин, бироқ юк таъсирида хаддан зиёд эгилиши мумкин. Бундай ҳолларда балканинг кесимини эгилишни чеклаш шарти бўйича қабул қилинади, яъни иккинчи чегаравий ҳолат бўйича ҳисобланади. Темирбетон конструкцияларни иккинчи чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш нафақат эгилишдаги осилиб туришнинг катталигини чеклашни таъминлаши, балки зарурият бўлганда бетонда ёриқлар ҳосил бўлмаслигини ёки ёриқларнинг очилиш катталигини чеклашни ҳам таъминлаши талаб қилинади. Ёриққа чидамли конструкцияларга (ёки уларнинг қисмларига) улар ишлатиладиган шароитларга, қўлланиладиган арматура турига боғлиқ равишда тегишли тоифаларнинг талаблари ҳавола қилинади: а) 1-тоифа - ёриқлар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди; б) 2-тоифа - α crc1 ёриқларнинг эни бўйича чекланган қисқа очилишига йўл қуйилади, (уларнинг кейинчалик маҳкам зичланиши шарт бўлган ҳолда); в) 3-тоифа - ёриқларнинг энига қисқа α crc1 ва давомли α crc2 чекланган очилишига йўл қўйилади. Ёриқларнинг қисқа очилиши деганда, уларнинг доимий, узоқ ва қисқа муддатли юкламаларининг биргаликдаги таъсири, давомли деганда фақат доимий ва узоқ муддатли юкламаларнинг таъсири тушунилади. Эксплуатация пайтида конструкцияга таъсир этувчи юклар ҳамда конструкция тайёрланган материалларнинг мустаҳкамлик кўрсаткичлари маълум бир чегарада ўзгарувчан бўлади. Улар нормаларда белгиланган қийматлардан фарқ қилиши мумкин. Баъзан конструкциянинг мустаҳкамлиги ва деформацияланиш хусусиятларига таъсир қиладиган айрим факторларни конструкция- нинг ҳисобий схемасида бевосита кўрсатишнинг имкони бўлмайди. Бундай факторларни конструкцияни ҳисоблашда қуйидаги коэффициентлар ёрдамида ҳисобга олинади: 1) юк бўйича ишончлилик коэффициенти γ f >1; 2) конструкциянинг ишлаш шароитини ҳисобга оладиган коэффициент; 3) бинонинг вазифаси бўйича ишончлилик коэффициенти γ п < 1. Юклар таъсир этиш муддатига караб доимий ва муваққат (узоқ муддатли, қисқа муддатли, махсус) юкларга бўлинади . Доимий юклар га куйидагилар киради: а) иншоот кисмларининг оғирлиги, юк кўтарувчи ва тўсиқ курилиш конструкция- ларининг оғирликлари хам шунга киради; б) грунтларнинг оғирлиги ва босими, (кўтарма, тўлдирма), тоғ босими. Муваққат юклар нинг турлари жуда кўп, ҚМҚ 2.01.07-96 да (Юклар ва таъсирлар) келтирилган. Махсус юклар га қуйидагилар киради: а ) сейсмик таъсирлар ; б) портлаш таъсирлари ; в) технологик жараённинг кескин ўзгариши, ускуналарнинг вақтинча ишдан чиқиши ёки синиши натижасида вужудга келадиган юклар; г) грунт структурасини кескин ўзгариши (чўкувчан грунтлар намланганда) ёки тоғ конлари ҳудудида чўкиш натижасида заминда пайдо бўлган деформациялардан келиб чиққан таъсирлар. Конструкцияларни чегаравий холатларнинг биринчи ва иккинчи гурухлари бўйича ҳисоблашда юклар ва тегишли зўриқишларнинг энг нобоп жамламалари эътиборга олиниши зарур. Бу жамламалар конструкция бир вактнинг ўзида муваққат юклар қўйилишининг турли схемалари пайдо бўлиши имкониятларини эътиборга олган ҳолда турли юкларни ҳар хил вариантларда таъсир этишини ёки баъзи юкларнинг мавжуд эмаслигини кўриб чиқиш йўли билан белгиланади. Ҳисобга олинадиган юклар таркибига караб жамламалар қуйидаги хилларга бўлинади: а) доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли юклардан ташкил топган асосий жамламалар; б) доимий, узоқ муддатли, қисқа муддатли ҳамда махсус юкларнинг биридан ташкил топган махсус жамламалар. Темирбетон ва тош конструкциялари Бу фанни ўрганиш давомида «Қурилиш муҳандислиги» таълим йўналиши бўйича тайёрланадиган бўлажак қурувчиларга бетон, темирбетон ва тош-ғишт каби қурилиш материалларининг физик-механик хоссалари, йиғма ва монолит (қуйма) темирбетон конструкцияларни лойиҳалашга доир маълумотлар берилади. Мазкур фанни ўрганиш давомида талабалар бино ва иншоотларнинг турли конструкциялари ҳисоби ҳақида назарий ва амалий билимларга эга бўладилар. Металл конструкциялар “ Металл конструкциялар ” фанининг вазифаси – талабаларни мустаҳкамлик, устуворлик, узоққа чидамлилик ва эстетик талабларга жавоб берадиган бино ва иншоотларнинг техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган металл қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашга ўргатишдир. Курсни ўқиш давомида талабалар саноат ва фуқаро бинолари қурилишида металл конструкциялар ривожланишининг асосий анаъаналари ва қўлланилиш истиқболлари билан танишадилар. Ёғоч ва пластмасса конструкциялар Бу фан «Қурилиш муҳандислиги» таълим йўналиши бўйича тайёрланадиган бўлажак қурувчиларга ёғоч ва замонавий пластмасса қурилиш материалларининг физик-механик хоссалари, катта пролётларни ёпишда қўлланиладиган конструкцияларни лойиҳалашга доир билимлар ва кўникмалар берилади. Курсни ўрганиш давомида талаблар мазкур соҳада юртимизда ва ривожланган мамлакатларда амалга оширилаётган илғор тажрибалар билан танишадилар. Такрорлаш учун саволлар: • Биноларга қандай ташқи ва ички таъсирлар бўлади? • Бинонинг пойдеворига қанақа куч таъсирлар бўлади? • Бинонинг пойдеворига қанақа куч бўлмаган таъсирлар бўлади? • Бинонинг чордоқ ёпмалари қандай таъсирлар остида ишлайдилар? • Бинонинг қаватлараро ёпмалари қандай таъсирлар остида ишлайдилар? • Бинонинг ертўла ёпмалари қандай таъсирлар остида ишлайдилар? • Балкаларнинг қайси қисми юклар таъсирида чўзилади ва қайси қисми сиқилади? • Фермаларнинг қайси элементлари юклар таъсирида чўзилади ва қайси қисми сиқилади? • Бинолар ёки иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини ҳисоблашдан мақсад нима? • Конструкциялар қандай сабаблар туфайли ўзларининг эксплуатацион хусусиятларини йўқотишлари мумкин? • конструкцияларни қанақа чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблайдилар? • Ёриққа чидамли конструкцияларнинг тоифалари ва уларга қанақа талаблар қўйилади? • Юклар қандай турларга бўлинади? • Махсус юкларга қандай таъсирлар киради?
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Inshootlarni sel toshqinlaridan saqlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish
  • Uyumni ishlatish sharoitlarini sxemalashtirish
  • Islom arxetekturasi. O’zbekiston arxetektura yodgorliklari
  • Vermikulitli plitalarning fizik–mexanik xossalari va iqtisodiy samaradorlikni aniqlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha