Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 15.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Архитектура

Продавец

Bohodir Jalolov

Биноларнинг конструктив ечимлари ва асосий элементлари

Купить
Биноларнинг конструктив ечимлари ва асосий элементлари Режа: • Конструктив ечим тушунчаси • Юк кўтарувчи элементлар • Юк кўтармайдиган (тўсиқ) элементлар Бино ёки иншоотнинг конструктив ечими - унинг мустаҳкамлигини, устуворлигини, узоққа чидамлили-гини ва эксплуатацион сифатларини таъминловчи горизонтал ҳамда вертикал элементлардан иборат ўзаро боғланган юк кўтарувчи ва бошқа конструкция-лар мажмуасидир. Горизонтал юк кўтарувчи конструкциялар - одатда, қаватлараро ёпмалар, том, чордоқ, ертўла ёки техник қаватлар ёпмалари бўлиб, улар ўзларига тушадиган барча вертикал юкларни ҳамда шамол ёки зилзила натижасида ҳосил бўладиган горизонтал юклар ва таъсирларни қабул қиладилар ва вертикал юк кўтарувчи конструкцияларга узатадилар. Вертикал юк кўтарувчи конструкциялар - барча вертикал ҳамда горизонтал юкларни қабул қилиб, ўз навбатида уларни пойдевор конструкциясига узатадилар. Юк кўтарувчи деворли бино: конструкциялар ва уларга тушадиган юклар ва таъсирлар КАРКАСЛИ БИНО ҲАЖМИЙ-БЛОКЛИ БИНО Бинонинг асосий элементлари: а – ғишт бинонинг; б – каркасли панелли бинонинг; в – ҳажмий-блокли бинонинг; 1 – пойдевор; 2 – цоколь; 3 – юк кўтарувчи бўйлама девор; 4 – қаватлараро ёпма; 5 – пардадевор; 6 – том стропиласи; 7 – том қопламаси; 8 – зинахона; 9 – чордоқ ёпмаси; 10 – каркаснинг ригели ва колоннаси; 11 – осма деворлар; 12 – қозиқлар; 13 – блок-хона; 14 – ошхона, санузель блоки; 15 – зинахона блоки; 16 – отмостка. Бинонинг пойдевори таяниб турадиган ва ундан тушадиган юкларни қабул қиладиган грунт ёки тош жинслар замин ёки асос деб аталади. • Агар пойдевор остидаги грунт ўзининг табиий ҳолатида бинонинг устуворлигини, унда бир текис деформация бўлишини таъминлаш учун етарли юк кўтариш қобилиятига эга бўлса, бундай замин табиий замин деб аталади. • Агар пойдеворнинг таги қўйиладиган чуқурликда заминнинг юк кўтариш қобилияти етарли бўлмаса, уни сунъий равишда мустаҳкамлаш керак бўлади. Бундай замин сунъий замин деб аталади. Пойдеворлар бинодан тушадиган юкларни ўзига қабул қилиб, заминга узатиш учун хизмат қиладилар. Пойдевор учун материал сифатида ёғоч, табиий тошлар, бетон, темирбетон ишлатилади. Технологияси бўйича пойдеворлар қўлда терилган тош, монолит (қуйма) бетон, йиғма бетон ва темирбетон пойдеворларга бўлинади. а - лентасимон пойдевор; б -алоҳида турувчи пойдевор; в - яхлит пойдевор; г - қозиқ пойдеворлар 1 – монолит темир- бетон плита; 2 – қозиқ; 3 – ростверк; 4 – девор; 5 – пойдевор балкаси; 6 – устунлар. Деворлар: • Деворлар – бинонинг вертикал элементлари бўлиб, ташқи ва ички деворларга бўлинади. Ташқи деворлар бинони ташқи муҳитдан ажратиб туриш учун, ички деворлар бино ичини хоналарга ажратиш учун хизмат қиладилар. • Деворлар бинодаги горизонтал конструк- циялардан тушадиган юкларни қабул қилиб, пойдеворга узатишлари ёки фақат тўсиқ вазифасини бажаришлари мумкин. Шу боис деворлар юк кўтарувчи, ўзини-ўзи кўтарувчи ва юк кўтармайдиган (осма) деворларга бўлинади. Деворларнинг статик функцияси бўйича турлари: а - юк кўтарувчи девор; б – ўзини-ўзи кўтарувчи девор; в – юк кўтармайдиган (осма) девор; 1 – ёпма плита; 2 – пойдевор; 3 – колонна; 4 – ригель; 5 – пойдевор балкаси; 6 – устунсимон пойдевор; 7 – осма девор (панель). Девор материали ва элементларининг ўлчамлари бўйича турлари: Майда элементлардан қилинадиган деворлар (ғишт ва майда блок деворлар) Йирик элементлардан қилинадиган деворлар (йирик блок ва йирик панель деворлар). Монолит бетондан қилинадиган деворлар. Ҳажмий блокларнинг деворлари. Бино каркаси • Каркас – бино ёки иншоотнинг элементи, стерженлар бирикмаси кўринишидаги юк кўтарувчи система, юклар ва таъсирларни қабул қилади, бино ёки иншоотнинг мустаҳкамлиги ва устуворлигини таъминлайди. • Вертикал стерженлар колонна, горизонтал стерженлар ригель деб аталади. Колонналарнинг турлари: Очиқ консолли колонналар Яширин консолли колонналар Ригелларнинг турлари: Очиқ консолга таянадиган ригеллар Яширин консолга ригелнинг таяниши Ёпмалар - биноларнинг ички фазосини қаватларга бўлиб турувчи горизонтал юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялардир. Улар одамлардан, мебеллардан ва бошқа жиҳозлардан тушадиган вақтинчалик юкларни қабул қилиб деворларга ёки колонналарга узатадилар. Бинода жойлашган ўрнига қараб ёпмаларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин : • ертўла (ярим ертўла) ёпмаси, • цоколь ёпмаси, • чордоқ ёпмаси, • қаватлараро ёпмалар. Ёпмаларнинг конструктив ечимлари: • Балкали ёпмалар • Плитали ёпмалар Ёпманинг ташкил этувчилари: Пол Изоляцияқатлами Юк кўтарувчи элементлар Шифт • Том - бинонинг устки якунловчи, уни қор, ёмғир ва бошқа нобоп таъсирлардан ҳимоя қилувчи қисмидир. • Томлар куч ва куч бўлмаган ташқи таъсирларнинг мураккаб комплекси: доимий ва вақтинчалик юклар, шамол, қор босими, температура, қуёш радиацияси, ёғин-сочин, агрессив кимёвий моддалар таъсири остида ишлайдилар. • Том конструкцияси куч таъсирларга нисбатан мустаҳкам, устувор бўлиши, айниқса сув ўтказ- майдиган қатлами нам ўтказмайдиган, намга, коррозияга чидамли, қуёш радиациясининг таъсирига қаршилик кўрсата оладиган бўлиши керак. • Том юк кўтарувчи ёпма конструкция, иссиқлик изоляцияси ва сув ўтказмайдиган қатламли (том қопламаси) конструкциядан иборат бўлади. • Томлар чордоқли ёки чордоқсиз бўлиши мумкин. Чордоқли томда том ёпмаси (бу ҳолда чордоқ ёпмаси дейилади) билан томнинг сув ўтказмайдиган конструкцияси орасида ёпиқ фазо (чордоқ) ҳосил бўлади. • Чордоқсиз томда том ёпмаси билан сув ўтказмайдиган қатлам бирлашти- рилган бўлади. Шунинг учун бундай томни "бирлаштирилган" том деб ҳам аталади. Томларнинг турлари ва кўринишлари: а - бир нишабли том; б - икки нишабли том; в –тўрт нишабли том; г - кўп нишабли том. Зина – қиялик 14° дан катта бўлганда поғоналар ёрдамида ҳар хил сатҳларга кўтарилиш учун барпо этиладиган қурилма. Зина маршлардан, оралиқ ва қават майдончаларидан ҳамда тўсиқдан ташкил топади. Бир-бири билан кетма-кет жойлашган поғоналар қатори марш деб аталади. Кўпинча зинани оловдан ва тутундан ҳимоя қилиш мақсадида бошқа хоналардан вертикал деворлар билан ажратиб қўйилади. Ана шу деворлар билан ўралган, зина элементлари жойлашган хонани зинахона (лестничная клетка) деб аталади. 1 – қават майдончаси; 2 – оралиқ майдончалар; 3 – майдонча балкаси; 4, 5 – марш (4 – поғоналар; 5 – косоур); 6 – лифт шахтаси. Юк кўтармайдиган конструктив элементлар: • Уларга бинодаги пардадеворлар , деворлар ва пардадеворлардаги деразалар ва эшиклар киради. • Дераза ва эшик ўринларига (проёмлари), мос равишда, дераза ва эшик блоклари ўрнатилади. • Эшиклар ташқи , ички ва балкон эшиклари кўринишида бўлиши мумкин. Пардадевор – бино қаватини алоҳида хоналарга ажратиб туришга мўлжалланган юпқа вертикал ясси конструкциядир. Пардадеворлар ўзининг оғирлигидан бошқа юк кўтармайди, шунинг учун бинонинг юк кўтарувчи конструкцияси ҳисобланмайди. Пардадеворларни барпо этиш турар-жой бино- ларида умумий меҳнат сарфининг 20 % ини ташкил қилади, уларнинг умумий юзаси ташқи деворлар юзасидан 2,5-3 марта кўп. Қўзғалмас пардадевор Қўзғалувчан пардадевор Деразаларнинг вазифаси: • Хонага инсон учун жуда муҳим бўлган табиий қуёш нурларини тушириш; • Дераза орқали хона ҳавоси алмаштирилади (шамоллатилади); • Хонани нобоп ташқи таъсирлардан – ёмғир, қор, совуқ ҳаво, чанг, қуёш нурлари таъсирида қизиб кетишдан, кўчадаги шовқиндан ҳимоя қилади; • Хона ичидаги одам дераза орқали ташқи муҳит тўғрисида, ташқарида бўлаётган воқеа, ходиса- лар тўғрисида информация олади. Дераза ўрнини тўлдирувчи элементлар: 1 -иситиш батареяси учун девордаги махсус ўйиқ жой; 2 - дераза ости тахтаси; 3 – сувоқ; 4 - чорак; 5 – дераза устидаги перемичка; 6 – ром кесакиси; 7 –очилмайдиган фрамуга; 8 –фрамуганинг ён чорчўпи; 9 – дераза тавақаси- нинг устки чорчўпи; 10 – де- раза тавақасининг остки чор- чўпи; 11 -оралиқ чорчўп (горбылёк); 12 –форточканинг чорчўпи; 13 – форточканинг сув оқизғичи; 14 -толь қоғоз. Эшиклар: • Ташқи кириш эшиклари бир тавақали ва икки тавақали бўлади. Икки тавақали эшикларда тавақалар тенг бўлиши ёки бир-бирига тенг бўлмаслиги мумкин. • Кириш эшикларининг конструкцияси тўртбурчак ёғоч кесакидан ва унга осиладиган бир ёки иккита тавақадан иборат бўлади. • Кесакининг остки қисми остонали ёки остонасиз бўлиши мумкин. • Тавақаларнинг конструкцияси шитли, чорчўпли ва панжарасимон бўлади. • Ички эшикларнинг конструктив ечимлари ташқи эшикларникидан фарқ қилиши мумкин. • Ички эшиклар ҳам ойнаванд ёки яхлит (ойнасиз), бир ёки икки тавақали бўлишлари мумкин. Ташқи кириш эшикларининг кўринишлари: а - шитли эшик; б - чорчўпли эшик; в - панжарасимон эшик Филёнкали эшикнинг конструкцияси: а - эшикнинг кўриниши; б - тахта филёнка; в - фигарея: г - тахтали, раскладкали филёнка. Ички эшиклар: Балкон эшиклари: • Полнинг вазифаси бинолардаги хоналарда инсон учун шинам шароит яратиш ва санитария-гигиена талабла- рига жавоб берадиган сирт ҳосил қилиш. • Ертўла ва қаватлараро ёпмалар устида пол қилинади. • Биринчи қаватларда, кўпинча бевосита грунт устида пол қилинади. Поллар: Тахта полнинг конструкцияси: а - ёпма устида қилинган пол; б - грунт устида қилинган пол; 1 - тахта пол; 2 - лага; 3 - юмшоқроқ ёғочдан қилинадиган қистирма; 4 - қум ёки шлак; 5 - ёпма; 6 - толь: 7 – ғишт ёки бетон устунча: 8 - остки тўшама қатлам; 9 - тўкма грунт; 10 - табиий грунт. “ Иссиқ пол”нинг конструктив ечими: 1 – ёпма ва текисловчи қатлам; 2 – изоляцион плита; 3 – иситиш қувури; 4 – қоришма қатлам; 5 – пол тўшама- си; 6 – сим тўр; 7 – демпфер вазифасини ўтовчи лента. Саноат бинолари - саноат тармоқларининг турли ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга оширишга хизмат қиладилар. Заводлар ва фабрикалардаги турли цехлар, энергетика, транспорт ва омбор бинолари ҳамда корхона худудида жойлашган ишчиларга маданий-маиший, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатадиган ёрдамчи бинолар шулар жумласига киради. Саноат биносининг элементлари: 1 – пойдевор; 2 – колонна; 3 – стропилости фермаси; 4 – стропил фермаси; 5 – фонарь қурилмаси; 6 – том плитаси; 7 ...10 – томни ташкил қилувчи қатламлар; 11 – тарнов; 12 – тарнов томонга қиялик; 13 – карниз; 14 – девор панели; 15 – дераза; 16 – краности балкаси; 17 – кран юрадиган рельс; 18 – боғловчи қурилма; 19 – пойдевор балкаси; 20 – отмостка. Такрорлаш учун саволлар: • Бинонинг конструктив ечими деганда нима тушунилади? • Бинонинг горизонтал конструктив элементларига нималар киради? • Бинонинг вертикал конструктив элементларига нималар киради? • Нимани замин ёки асос деб аталади? • Пойдевор қандай вазифани бажаради? • Пойдеворларнинг қанақа турлари бор? Такрорлаш учун саволлар: • Бинодаги деворларнинг вазифалари нима ва уларнинг қандай турлари бор? • Қандай биноларни каркасли бино деб аталади? • Каркасли биноларда қанақа турдаги колонналар қўлланилади? • Каркасли биноларда қанақа турдаги ригеллар қўлланилади? • Ёпма конструкциянинг вазифаси ва турлари? • Томнинг вазифаси нима ва уларнинг қанақа турлари бор? Такрорлаш учун саволлар: • Стропил конструкцияси қандай элементлардан ташкил топади? • Қандай биноларда зина қўлланилади ва у қандай вазифани бажарадилар? • Пардадеворлар қандай конструкцияларга киради? • Деразаларнинг вазифаси нимадан иборат? • Эшикларнинг вазифаси нимадан иборат ва уларнинг қандай турлари қўлланилади? • Полларнинг вазифаси нимадан иборат ва қандай турлари бор? • Саноат биноларининг юк кўтарувчи элементларига нималар киради?
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Inshootlarni sel toshqinlaridan saqlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish
  • Uyumni ishlatish sharoitlarini sxemalashtirish
  • Islom arxetekturasi. O’zbekiston arxetektura yodgorliklari
  • Vermikulitli plitalarning fizik–mexanik xossalari va iqtisodiy samaradorlikni aniqlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha