Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубиёти

Купить
“ Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубиёти ” мавзусидаги . М у н д а р и ж а. Кариш..................................................................................3 I.БОБ. Босқон улоқтиришга ихтисослашаётган аёллар ва эркакларнинг модели ва машқлар юкламаларининг тахминий ҳажми..............................7 1.2 . Босқон улоқтиришга ихтисослашаётган аёллар ва эркакларнинг модел тавсифи......................................................7 1.2. Босқон улоқтирувчи спорт усталари учун ҳафталик машқлар ва юкламаларнинг тахминий ҳажми........................................... ...14 II.БОБ. Босқон улоқтириш техникаси самарадорлигини белгиловчи омиллар. 2 . 1 . Босқон улоқтириш техникасининг сервариантлиги .............................................................................55 2 . 2 .Ҳаракатларни уддалай олиш қобилияти ваҳаракат малакаси…….. КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар ёш авлодни ҳар томонлама ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом руҳда тарбиялаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хурматли юртбошимиз И.А.Каримов таҳкидлаганидек “Келажак авлод хақида қайғуриш соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир”. Хукуматимиз томонидан қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори 1 , «Соғлом авлод учун» нодавлат дастури, «Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Фармони 2 ва бошқа бир қатор қарорлари спорт ҳаракатини ривожлантири ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳамда юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан биридир. Умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми хисобланган миллий маданиятимизни, ёшларнинг ахлоқий тарбиясини онгли равишда ёндашишсиз тасаввур этиш қийиндир. Инсон ижтимоий хаётда онгли равишда ўз ўрнини эгаллаши унинг вояга етиши, фарзандлик бурчини, ота-оналик бурчини ато этиши, ўзидан кейин маҳлум бир из қолдириши жамият тараққиётини белгилайди. Шундан келиб чиқиб cпорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш миллий тарбия муамосига янада чуқурроқ кириб боришга ва бу муаммога илмий- амалий жиҳатдан ойдинлик киритишга асос бўла олади. Ўқувчиларда жисмоний тарбия ва спортнинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида улуғ алломаларимизнинг қолдир маҳрифий ва психологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Аксарият кўпчилик тадқиқотларда жисмоний таҳлим машғулотлари педагогикадан ажратиб ўрганилади. Шуни таҳкидлаш керакки, юқоридаги олимлар томонидан Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш ўрни тўлиқ илмий масала сифатида ёритилмаган. Илмий тадқиқотлар, берилган адабиётлар ва м актабларда жисмоний маданият дарсларини ўрганиб, битирув малакавий ишнинг мавзуини қуйидагича танладик: « Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубиёти ». Тадқиқот мақсади: Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубини самарали йулини аниқлаш. Тадқиқот фарази сифатида биз қуйидагиларни илгари сурсак, спортчиларни воситалардан фодалан - Босқон билан бурилишлар бир таянчли ва икки таянчли босқичлардан иборат бўлиши. -Якуний кучланишни снарядга улоқтирувчи танасининг юқориги ёки пастки қисмлари (қўллар ва оёқлар) фаол таьсир кўрсатиш босқичига тақсимлаш. Илмий янгилиги: Қуйидагиларни ўз ичига олади: 1.Тренерлар, одатда, кўп йиллик машғулотлар босқичларига татбиқан жисмоний ривожланиш ва махсус тайёргарликнинг асосланган кўрсаткичларига эҳтиёж сеза-дилар. 2.Юқорида баён этилган кўрсаткичлар динамикасининг таҳлили ҳозирги пайтда босқон улоқтирувчи аёллар махсус жисмоний тайёргарлигининг кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқариш имконини беради Тадқиқотнинг амалга оширилиш босқичлари: 1 . Тадқиқот муаммосига оид педагогик-психологик, илмий-оммабоп ва махсус адабиётлар, таҳлим муассасаларининг ижодий иш тажрибаларини ўрганиш ва умумла Тадқиқотнинг базаси сифатида Карши Олимпия Заҳиралари коллежи хизмат қилди. Тадқиқот хулосаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги: Олинган натижаларни педагогика ва психология соҳаларининг фундаментал асосларига амал қилинганлиги; тавсия этилаётган илмий-педагогик ишланмаларнинг методологик асосланганлиги; тадқиқот мақсади ва вазифаларига мос келувчи илмий замонавий методлар қўлланилганлигида ўз ифодасини топган; Ҳимояга қуйидаги ҳолатлар олиб чиқилади: 1. Кучни, тезликни, чидамлиликни, чаққонликни, бўғинларҳаракатчанлигини ва мускуллар эгилувчанлигини намоён қилишига қараб янги педагогик туркумини амалиётда шакллантирш . 2. Тананинг жами ўлчамлари жадвалини босқон улоқ-тирувчи эркаклар устида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ спорт натижаси билан энг мустаҳкам алоқадорликда бўлган кўрса I.I . Босқон улоқтиришга ихтисослашаётган аёллар ва эркакларнинг модел тавсифи. Анатомик жиҳатдан аёллар организми улоқтириш-нинг бошқа турларига нисбатан босқон улоқтиришга яхшироқ мослашган, чунки гавданинг узунлиги (оёқларга нисбатан) айланма ҳаракатлар вақтида мувозанатни сақлашга ёрдам беради, оёқ кафтининг кичкиналиги 4 марта бурил-гандан сўнг айлана ичида қолиш вазифасини осонлаштиради. Эркаклар ва аёлларда суст ва тезкор мушак толаларининг нисбати бир хил, бу бошқа кўрсаткичлар бир хил бўлганида, тезлик имкониятлари тенг эканлигидан дарак беради. Аёллар елка сатҳи ва гавдаси мушакларининг эркин кучи эркакларнинг худди шу мушак гуруҳлари кучининг 40-70% ини ташкил этади, оёқ мушаклари кучи эса кўпинча эркакларникидан ортиқ бўлади. Бу анча муҳим, чунки босқон улоқтиришда оёқ мушаклар Юқорида баён этилган кўрсаткичлар динамикасининг таҳлили ҳозирги пайтда босқон улоқтирувчи аёллар махсус жисмоний тайёргарлигининг кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқариш имконини беради. Тадқиқот натижалари 1- ва 2-жадвалда кўрсатилган. Тананинг жами ўлчамлари жадвалини босқон улоқ-тирувчи эркаклар устида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ спорт натижаси билан энг мустаҳкам алоқадорликда бўлган кўрсаткичлар ташкил этади. 1-жадвал Тананинг ялпи ўлчамлари Аёллар Натижа ( м ) 50 60 70 80 Найз а (СУ) Диск (СУ) Тана узунлиги ( см ) 17 6 178 18 0 180 182 186 Тана массаси ( кг ) 72 76 80 84 75 85 Қулоч кенглиги ( см ) 18 6 188 19 0 190 190 197 Эркаклар Натижа ( м ) 50 60 70 80 Найз а (СУ) Диск (СУ) Тана узунлиги ( см ) 18 8 190 19 2 192 194 198 Тана массаси ( кг ) 96 102 10 8 114 96 120 Қулоч кенглиги ( Тана тузилишига кўра “босқончилар”ни бошқа улоқтирувчилар билан таққослаш мумкин. Масалан, босқон улоқтирувчилар тана массасининг кўрсаткичлари диск ҳамда найза улоқтирувчиларнинг худди шундай кўрасткичлари орасида, оғирлик-бўй индекси – ядро итқитувчи ва диск улоқтирувчилар орасида бўлади. Кўриб турибмизки, замонавий “босқончи” аёл – бу снарядни зарурий айланма амплитуда билан таҳминловчи кенг қулочли, баланд бўйли спортчидир. Мазкур турнинг ривожланиши ва саралашнинг такомиллашуви орқасида тананинг ялпи ўлчамларинг чегаралаштирилиши (малакага қараб) энг паст даражага тушиб қолиши мумкин. Ҳозирча эса шундай қайд қилсак бўлади: босқон улоқтиришда етарлича “сифатли” қизлар ўтмаяпти. Аёлларда спортчи массасининг 5- 6% ини ташкил қилувчи снаряднинг бирмунча енгиллиги (эркакларда 7- 8%) улоқти атиги 164 см га тенг. Ўзбекистонлик ХСУ унвонига эга Ольга Жогулева 170 см бўйга эга. Вазни эса 2-жадвал Махсус жисмоний тайёргарликнинг меҳ ёрий кўрсаткичлари Аёллар Натижа ( м ) 50 60 70 80 Найз а Диск Тезкорлик-куч 30 м га югуриш 4 . 4 4 . 3 4 . 2 4 . 1 4 . 2 4 . 3 60 м га югуриш 8 . 6 8 . 4 - - 8 . 0 8 . 4 Жойдан туриб сакраш ( см ) 22 0 24 0 27 0 29 0 240 260 Жойдан туриб уч ҳатлаб ( см ) 68 0 72 0 76 0 82 0 720 760 Ядрони орқага итқи-тиш ( м ) 12 15 18 21 15 16.5 Ядрони олдинга итқи-тиш ( м ) 10 13 10 19 13 16 Куч Кўкракка олиш ( кг ) 50 70 90 11 0 65 90 Ўтириб-туриш ( кг ) 90 11 0 14 0 18 0 100 120 Даст кўтариш ( кг ) 40 55 70 85 50 65 Эркаклар 30 м га югуриш 4.2 4.1 4.0 3.9 4.2 4.1 60 м га югуриш 7.5 7.4 - - 7.4 7.3 Жойдан туриб сакраш ( см ) 26 0 29 0 32 0 33 0 290 290 Жойдан туриб уч ҳат-лаб ( см ) 82 0 88 0 92 0 96 0 860 880 Ядрони орқага итқи-тиш ( м ) 14 16 19 22 18 17 Я узунликка жойдан сакраш – 240 см , штанга билан ўтириб-туриш – 80 кг , штангани даст кўтариш – 40 кг , ядрони олдинга отиш – 12,71 см , ядрони орқага отиш – 14 м 82 см . О.Жогулеванинг энг яхши натижаси – 57,02 см ва бу Ўзбекистон рекордидир. 2. Йиллик тайёргарлик циклида техник тайёргарлик учун қўлланиладиган восита ва усуллар Босқон улоқтиришда техник тайёргарлик турли воси-таларни (энг аввало, стандарт босқонни) қўллаган ҳолда, ҳаракат фаолияти ва техник хусусиятли махсус тайёрлов машқларини имитацион бажариш йўли билан амалга оширилади. Тайёрлов машқлари улоқтиришнинг асосий ҳалқаларини ўзлаштириш ҳамда организмнинг функционал ҳолатини (вестибулятор ва ҳаракат анализаторлари) яхши-лашга йўналтирилган бўлади (1-расм). Эркаклар ўз машғулотларида қўллайдиган кўпгина воситалардан аёллар ҳа Ўлчамларнинг номланиши Снарядга қўйиладиган талаблар Аёллар учун Эркаклар учун Ёшлар учун Умумий оғир- лиги ( кг ) 4,25 7,257 6,0 5,0 Ядросининг оғирлиги ( кг ) 4,0 6,80 5,55 4,80 Умумий узунлиги ( см ) 116-119 118-122 102-122 102-105 Ядросининг диаметри 95-110 102-120 86-118 97-115 2.1. Тайёргарлик даври Турли спорт малакасига эга бўлган спортчиларнинг машғулотларида ҳар хил оғирликдаги снарядларни самарали қўллаш муаммосига йилдан-йилга тобора кўпроқ эҳтибор берилмоқда, зеро, оғирлаштирилган, енгиллаштирилган ва мусобақа снарядларидан фойдаланиш спортчининг техник маҳоратигагина эмас, зарур тезлик-куч сифатлари ривожла-нишига ҳам бевосита таҳсир кўрсатади. Бундан ташқари, спортчининг малакаси ва шуғулланиш стажи ортиши билан шуғулланганликнинг ижобий кўчиши унча самарали бўлмай қолади. Б Енгиллаштирилган ва оғирлаштирилган снарядлар-нинг энг мақбул вазнини танлаш ҳам биринчи даражали аҳамият касб этади. Уларни мусобақа снаряди билан уйғунлаштириш ва навбатлаштириш ҳам самарали. Шубҳа-сиз, қўлланадиган снарядларнинг мақбул вазни йил сайин ўзгариб туради, бу, ўз навбатида, бир хил вазнли снаряд-лардан (енгиллаштирилган ва оғирлаштирилган) бошқала-рига (мусобақаларга хос) машқланганликни ижобий кўчи-риш муаммосини тушунишда қўшимча мураккабликларни келтириб чиқаради. Бугунги кунда шуниси аниқки, тайёр-гарлик даврида анҳанавий восита ва усуллардан фойдаланиш билан бир вақтда тезкорлик қобилиятларини ривожлан-тириш учун умумий ҳажмнинг 5-10% игача енгиллашти-рилган снарядларни улоқтиришга, 10- 25% гача стандарт снарядларга, куч қобилиятини ривожлантириш учун 60-65% гача оғирлаш 6. Босқон улоқтириш техникасини алоҳида хусусиятларни аниқлаган ҳолда такомиллаштириш 2-расм. Босқонни ушлаш. Босқон дастаси к ўрсаткич, ўрта ва номсиз бармоқлари ўрта ҳамда Босқон улоқтирувчининг синчалоқнинг ўрта ва тирноқли дастлабки ҳолати оралиғидаги бўғим устига (оёқлар жойлашуви) қўйилади. Дастлабки ҳолат. Босқонни айлантиришдан аввал улоқ-тирувчи айлананинг орқа қисмида улоқтириш йўна-лишига орқа ўгириб туради. Оёқлар бир-биридан 60-80 см улоқликда, оёқ учлари бир оз ташқи томонга қара- ган ҳолатда бўлади. Босқонни дастлабки айлантириш. Бу улоқтиришнинг ажралмас қисми бўлиб, қолган ҳаракатларнинг тўғри бажарилиш шунга боғлиқ. Энг кучли улоқтирувчилар дастлабки айлантириш вақтида икки ёки уч айлана бажарадилар. Якуний кучланиш босқичи тақлидий ҳаракат фаолиятларини бажариш; техник хусу-сиятли (улоқтириш ҳаракатининг асосий ҳалқаларини ўзлаштиришга, организм тизимларининг (вестибуляр ва ҳаракат анализаторларининг) функционал ҳолатини яхши-лашга йўналтирилган) махсус тайёрлов машқларини қўллаш орқали амалга оширилади. Босқон улоқтирувчи аёлларнинг тайёргарлик даври-даги ҳафталик машғулот циклларини оқилона ташкил этиш шуни кўрсатдики, машғулот юкламаларини тақсимлашнинг энг самарали йўли уларни тақсимлашнинг аралаш варианти бўлиб, бунда техник ва куч машқларига кўпроқ аҳамият берилган. Спортчи қизларнинг маҳорати ортиб борган сайин ҳар томонлама тайёргарликнинг йўналиши ва вазифалари ўзга-ради. Машғулот воситаларининг умумий ҳажмига нисбатан ҳар томонлама тайёргарлик воситаларининг салмоғи бутун тайёргарлик даври мобайнида ўзгариб боради. Кузда, тайёр-гарлик даври бошида улар организмнинг қишки фаолиятига тайёрланишига ёрдам беради, бу ишлар техника ва ҳаракат сифатларини такомиллаштиришга бағишланади. Қиш ўрта-сида уларнинг ҳажми қисқаради, техник ва махсус тайёргар- ликнинг ҳажми эса ортади. 2.2. Мусо мумкин бўлади. Спортчи қизларнинг мусобақага бевосита тайёргарлигининг хусусияти ва мазмуни катта аҳамият касб этади. Бунинг учун вақт ва куч тузилиши бўйича асосий машққа мувофиқ келадиган, айни пайтда бу таркибий қисмларнинг такомиллашувига ёрдам берадиган воситаларни аниқлаш талаб қилинади. Мусобақаолди тайёргарлигида техникани такомил-лаштириш мақсадида босқон улоқтиришни тезлик-куч жиҳатдан ривожлантириш учун энг мос бўлган махсус машқлардан фойдаланилиб, улар асосий ҳаракатга, шунинг-дек, 70 см ли тросга осилган енгиллаштирилган босқон улоқтиришга вақт ҳамда куч тузилиши жиҳатидан мувофиқ келади. Енгиллаштирилган босқонни улоқтиришда ҳаракат-нинг тезлик-куч жиҳатдан такомиллашуви енгиллаштирил-ган снарядни улоқтиришдагидан суст бормайди, чунки улоқти-рувчилар кучланишларини вақт моба шуни аниқлашга имкон берди: энг яхши натижанинг 90-97% га тенг узоқликка машқ сифатида улоқтиришлар ҳозирги пайтда куч ҳамда вақт тузилишига кўра рекорд улоқти-ришларга яқни келади. Бу мусобақаолди босқичида босқон улоқтириш техникасини такомиллаштириш улоқтиришлар-ни “энг мақбул” узоқликка, ҳозирги пайтдаги энг яхши натижанинг 90-97% чегарасида улоқтиришларни бажаришда самаралироқ амалга ошади, деб ҳисоблашга шароит яратади. Бунда спортчи онгини мақсадга йўналтириб “созлаш” (ҳаракатга йўналтириш) чегарага яқин режимларда ишлаш жараёнида техникадан энг унумли фойдаланиш учун яхши шароитни юзага келтиришини эҳтиборга олиш лозим. Изланишлар мобайнида шу аниқландики, агар енгил ва ўртача юкламалар ҳаракат техникасини ўзгартиришга жиддий таҳсир кўрсатмаса, спортчиларнинг асаб-мушак аппарати кў Мусобақаларда иштирок этиш, етакчи босқон улоқти-рувчи спортчи аёлларнинг машғулот режими билан тани-шиш энг кучли босқон улоқтирувчиларнинг тайёргарлик воситаларини қўллашларида айрим қонуниятлар мавжудли-гини намойиш этди. Мусобақа даврида вариатив усулга катта эҳтибор бериш лозим, бу усулга кўра енгиллаштирилган босқонларни улоқтириш бутун улоқтириш фаолияти ҳаж-мининг 80-85% ини ташкил этади, стандарт босқонлар билан ишлаш эса 15-20% атрофида бўлади. Буларга, биринчи навбатда, қуйидагилар киради: 1. Босқон билан машқ дарслари миқдорини барқа-рорлаштириш. 2. Мусобақа даврида тайёргарликнинг бошқа восита-лари билан бир қаторда штанга билан бажариладиган машқлардан ҳам фойдаланиш; бунда машқлар муайян мушак гуруҳларини ривожлантириш мақсадида танлана-диган бўлди. 3. Мусобақа даврида босқо 5. Мавсумдаги мусобақалар миқдори. 6. Спортчининг саломатлиги ҳолати. Улоқтирувчи аёлларнинг малакаси қанчалик юқори бўлса, уларда асосий ҳамда ёрдамчи машқ орасидаги алоқа-дорлик шунчалик мустаҳкам бўлади, унинг даражаси эса, ўз навбатида, шуғулланиш стажи ва, афтидан, тайёргарлик даврида спортчилар қўллайдиган машқлар миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Мусобақа даврида юқори малакали босқон улоқти-рувчи аёлларнинг қадоқтош ва оғирликларни улоқтириш машқларидан катта ҳажмда фойдаланишлари жисмоний ва техник тайёргарликнинг “жуфтли” таркибий қисмлари яқин-лашувига ёрдам беради, бу босқон улоқтириш вақтида якуний кучланиш қувватининг ошишида яққол кўзга ташланди. Биргаликда таҳсир кўрсатувчи асосий ва ёрдамчи машқлар – қадоқтош ва оғирликларни улоқтиришни қўллаш ҳажми мусобақа даврида ўрта IV кун . Дам олиш. V кун . I кун дастурига мувофиқ. VI кун . II кун дастурига мувофиқ. VII кун . Дам олиш. Жами: қадоқтошларни айлантириш – 160-200 марта, қадоқтош ёки оғирликни улоқтириш – 120-160 марта, штанга билан машқлар, жами уринишлар – 40-50, такрорлашлар – 300-500, сакрашлар – 240-300. Махсус жисмоний тайёргарлик ҳафтаси (МЖТ). I кун . Шерик билан эгилувчанликни ривожлантирувчи бадан қиздириш машқлари. Штангани елкага олиб бури-лишлар, эгилишлар. Штанга билан машқлар. Қўлларни тор ёки кенг очиб чўққайиб ўтиришсиз ҳолда штангани силтаб тикка кўтариш, белгача даст кўтариш, штанга билан ўтириб-туришлар – 6-8 мартадан, жами – 20 тагача уринишлар (70-85%). 16-32 кг ли қадоқтошни бир ва икки қўлда (босқон каби) ҳар икки томонга 8-10 мартадан айлантириш, жами – 8-10 уриниш. II кун . Тўлд Техник тайёргарлик ҳафтаси (ТТ). I кун . Эгилувчанликни ривожлантирувчи бадан қизди-риш машқлари. Босқонни бир ёки уч бурилиш билан 25-30 марта улоқтириш (6 таси – бор куч билан). Жойдан туриб, зарб билан югуриб келиб уч ҳатлаб, беш ҳатлаб сакраш – 2-4 б.ш. – 50 марта итарилиш. Стартдан югуриш 6-8 марта ва 60 м тезланишлар – 2-3 марта. II кун . Тўлдирма тўплар билан бадан қиздириш машқлари. Дастлабки айланишлардан сўнг босқон билан бурилишлар (1-3), жами – 100 тагача бурилиш. Қадоқтош ва оғирликни (16 кг ) бир ҳамда икки қўллаб олдинга, орқага ва бурилиш билан, жами – 30-40 марта улоқтириш. Штанга билан машқлар – даст кўтариш, белгача даст кўтариш, даст кўтариб, 3-5 мартадан ўтириб-туриш, жами – 12-16 уриниш (80-90%). Қорин мушакларини ривожлантирувчи машқлар. III кун . Шерик билан бадан қ Малакали енгил атлетикачи улоқтирувчилар жисмо-ний сифатларининг машғулотлар жараёнидаги ривожланиш даражаси турли ва куч қобилиятларини ўлчовчи умум қабул қилинган назорат машқлари ёрдамида баҳоланади. Улоқтирувчиларнинг техник тайёргарлиги кўпинча субҳектив равишда, спортчи ҳаракатларини кузатиш орқали баҳоланади. Спортчи техник фаолиятининг обҳектив мезони сифатида расмий мусобақаларда ёки назорат-машқ дарсла-рида кўрсатилган спорт натижалари қабул қилинади (4-расм). Ҳозирги вақтда назоратнинг ускунавий усулларини жорий қилишга талаб ўсиб боряпти, бу малакали спортчилар техникасини субҳектив баҳолашдаги қийинчиликлар билан боғлиқ. Илмий тадқиқотларда биомеханика усуллари кенг қўлланиляпти. Спорт натижалари даражасининг ўсиб бори-ши туфайли ҳаракатларнинг биомеханика таҳлили жуда муҳимла динамик таркибий қисми ҳисобланиб, унинг тезлиги, ташқи қарши-лик ва фаолиятнинг давомийлигига қараб ҳар хил сифат хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Иккинчидан, спорт фаолияти шароитида ҳаракатларнинг ишчи самараси ҳам ривожлантирилган кучланиш максимуми катталиги билан, ҳам бунга сарфланган вақт билан белгиланади. Шунинг учун спортчининг куч қобилиятларини баҳолашнинг асосий мезони сифатида ишчи кучланиш қуввати кўрсаткичини қабул қилиш керак. Алоҳида спорт ихтисосликларининг ҳаракат қобилият-ларига боғлиқ равишда куч сифатларининг ўзига хослигини аниқлашга келсак, буни текширганда, қуйидагилардан келиб чиқиш керак: мушак зўриқишларининг намоён бўлиши ҳар қандай замонавий спорт машқини бажаришга хос. Муайян спорт турларига хос бўлган етакчи ҳаракат сифатига қараб (спорт турларининг тезлик Тезкорликнинг намоён бўлиши анча ўзига хос. Бир хил ҳаракатларни тез, бошқаларини нисбатан секинроқ бажариш мумкин. Спортчи спринтда (30 м ) етарлича юқори натижалар кўрсатиши, босқон улоқтириш вақтида эса айлана ичида доиравий ҳаракатларни секин бажариши мумкин. Бунинг акси бўлган ҳолатлар ҳам кузатилган. Фақат айрим спортчи-ларгина тўғри чизиқли ҳаракатларда ҳам (қисқа спринт), доиравий ҳаракатларда ҳам (босқон улоқтириш) юқори тезликни ривожлантира оладилар. Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятидан маҳлум-ки, тезкорликнинг ижобий кўчиши координацион жиҳатдан ўхшаш ҳаракат фаолиятларидагина юз бера олади. Бу тезлик қобилиятларини фақат мусобақа машқлари учун хос бўлган ҳаракатлар ёки унинг элементлари орқали ривожлантириш, масалан, енгиллаштирилган снарядларни улоқтириш билан кифояланмай тиниқлигини ривожлантиришга ёрдам берса, сезгиларнинг юқори даражада аниқ бўлиши техник тайёргар-ликнинг янада ўсиши учун заминга айланади. Техник маҳоратнинг ўсиши билан бир вақтда, биринчи навбатда, ҳар хил муайян спорт тури одамнинг ҳаракатла-ридан талаб қиладиган психик функциялар яхшиланади. Бу ўз-ўзидан содир бўлади, яҳни машғулот таркибига ҳаракат-ларни бошқарувчи психик функцияларни такомиллашти-ришга йўналтирилган махсус тадбирларни киритиш шарт эмас. Лекин юқори малакали спортчи бу функцияларнинг шундай, ўз-ўзидан ривожланиб қолишига ишониб ўтириши мумкинми? Албатта, йўқ. Юқори малакали спортчиларнинг техник тайёргарлик жараёнида ҳаракатлар ҳақидаги тасаввурларнинг алоҳида ўрни бор. Ҳаракатлар ҳақидаги бу тасаввурлар спортда техник маҳоратни эгаллашда катта аҳамият касб этади. Ул муаммосидир. Техник маҳоратни ўргатиш ва такомиллаштириш мазмуни ҳамда усулларидаги ҳар хилликлар шу тарзда юзага келган, техникадаги хатоликлар эса кўпинча унинг вариантлари деб кўрсатилган ва спортчининг алоҳида хусусиятлари билан боғланган. Техник маҳорат ҳолати (сервариантлик) – анча кенг тушунча бўлиб, фаолиятнинг жисмоний ҳодиса сифатидаги ҳаракат жиҳатинигина эмас, ҳаракатларни бошқаришда иштирок этадиган ва уларнинг юксак якуний самарасини таҳминлайдиган барча жараёнларни ўз ичига олади. Умумий кўринишда техник маҳоратнинг даражаси ҳаракат имкониятларидан самарали фойдаланиш даражаси билан белгиланиши керак. Бу ерда жуда аниқ қонуниятнинг амал қилаётганини кузатиш мумкин: техник маҳорат даражаси билан спорт натижаси кўрсаткичи бирлигига сарфланган зўриқишлар, жисмоний ҳаракатлар ка Одатдаги ва оғирлаштирилган снарядни улоқтириш ритмлари орасида энг юқори зичлик мавжуд. Улоқтириш техникаси ривожининг юқори даражасига бурилишларни бажариш давомийлиги ва финалнинг қиймати қисқариши ҳамда улоқтириш вақтида босқон троси таранглашиши энг юқори ва энг паст кучларининг тенг қийматли ўсиши хос бўлади. Сўнгги кўрсаткичда таранглашиш кучининг йўқоти-лиш катталиги муҳим аҳамиятга эга. Техник мукаммалликни янада чуқур баҳолаш учун динамик тузилишнинг ўзига хос мукаммаллик мезонини топиш муҳим. Бу ерда кинематик занжирнинг асосий эле - ментлари самарадорлиги кўрсаткичи муҳим ҳисобланади. Биомеханикадан маҳлумки, ички ва ташқи кучлар фаолияти бирлигида суст ички кучлар, инерция кучлари ва, айниқса, реактив ҳамда ташқи кучлардан оқилона фойдаланиш катта аҳамият касб этади. “Организм t V a t          Спортчининг танаси ва снаряднинг “улоқтирувчи – босқон” тизимининг айланиш ўқига нисбатан компенсаторли оғиши. кг F огирлик m мок F а 500 300 ) (    Марказдан қочувчи ва марказга интилувчи кучларнинг ўзаро қаршилиги. Снарядга бериладиган куч катталигига қараб унинг бошланғич тезлиги ҳам ва, табиийки, улоқтириш масофаси ҳам турлича бўлади. Улоқтириш ритми. Ҳар қандай ҳаракат муайян изчилликда кетма-кет содир бўладиган фақат унга хос қисмлар ва элементлардан иборат бўлади. бу изчиллик ҳар бир ҳаракат кўникмаси тузилиши билан, унинг мураккаблиги, спорт такомиллашуви жараёнида уни ўз- лаштириш даражасидан қатҳи назар боғлиқ бўлади. Бутун ҳаракат яхлит ҳолда, шунинг-дек, уни ташкил этувчи таркибий қисмлар доимий ёки ўзгарувчан тезлик билан бажа- рилади, бу унинг ри Иккинчи дастлабки айлантириш 0,84 сек I бурилиш 0,595 сек Икки таянчли ҳолат 0,350 сек Бир таянчли ҳолат 0,245 сек II бурилиш 0,490 сек Икки таянчли ҳолат 0,280 сек Бир таянчли ҳолат 0,210 сек III бурилиш 0,385 сек Икки таянчли ҳолат 0,210 сек Бир таянчли ҳолат 0,175 сек Якуний кучланиш 0,240 сек Яхлит ҳаракатни бажариш вақтида кучланишнинг пасайиши Ҳаракатларнинг ишончлилиги ва аниқлиги мезонлари хусусида сўз очганда, қайд этиш керакки, аниқлик ва ишончлилик ҳаракат механизмларининг тузилишига, қури-лишининг оптималлигига боғлиқ. Ишончлиликда ҳал қилувчи омил тизимлар функция-ларининг мураккаблашуви, яҳни элементар ҳаракатлар занжирининг узайтирилиши натижасида машқларнинг мураккаблашуви, координация нуқтаи назаридан ҳаракат-ларнинг мураккаблашуви, ҳаракатларнинг аниқлигига қўйи-ладиган т Ишончлилик ва аниқликнинг кейинги мезони – ҳаракатларнинг қатҳий автоматлаштирилганлиги ва ҳаракат кўникмаларининг ички ва ташқи издан чиқарувчи омиллар-нинг ёмон таҳсирига қарши барқарорлиги. Адабий манба-лар, ўтказилган тажрибалар ҳамда тадқиқотдан олинган маҳлумотларга кўра, ҳаракат кўникмаларининг барқарор-лиги ва сервариантлиги орасидаги энг мақбул нисбатни, спорт курашининг хусусиятлари ва шароитларини ҳисобга олган ҳолда, бу мезоннинг энг муҳим миқдорий кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин. Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, техник маҳоратнинг мукаммаллигини баҳолаш учун сервариант-ликнинг шундай цикл ва диапазонларини белгилаш муҳим- ки, улар спортчи ҳаракатларининг юқори барқарор-лиги ва мустаҳкамлигини таҳминлаши лозим. Маҳоратнинг юқори даражаси, энг аввало, вариантлиликнинг икк берувчи машқлардан самарали фойдаланиб малаканинг ижобий ва салбий кўчишини таoминлайди. Таoлим жараёнидаҳаракат фаолиятларини ривожланти-риш . ҳаракат фаолиятларини ўқитиш жараёнида тананинг у ёки бу қисми (бўлаги)даҳаракатни бошқаришнинг характери ўзгаради, натижадаҳаракат фаолиятини эгаллашнинг даражаси ортади. Б.А. Ашмарин бу жараённи қуйидагича ифодалаган: 8.1.1-жадвал Ҳаракат фаолиятини ўқитиш Ҳаракатни қила билишни Ҳаракат малакасини Олий тартибдаҳаракат Махсус билимларга эга бўлиш Ўқувчи (шуғулланувчи) махсус билимлар базасида ва тизимли машқлар натижасидаҳаракат фаолиятини бажариш учун белгиланган имкониятлар чегарасига етади, такомиллаш-тириш учун эса чегарасиз имкониятларга эга бўлади (олий тартибдаҳаракат қила билиш).ҳ аракат фаолиятини эгаллаш-нинг уч босқичга бўлиниши шартлид -ҳаракат вазифасини бажариш усули стабил эмас (такрор-лашларнинг мароми турлича). Бу босқичдаҳаракат вазифаси-нинг осон, кўп энергия сарфламайҳал этиш усули изланади. -ҳаракатни қила билиш,ҳаракат фаолиятини биринчи ўрганаётганлар четлаб ўтадиган хатоларданҳоли бўлган фаолият эмас. Тўғри, малакагача ўтиш даврининг узунлиги, даражаси турлича ва у ўқувчи қобилияти, таoлим услубининг такомил- лашганлиги,ҳаракат фаолиятининг тўла таркибининг осон ёки қийинлигига ваҳоказоларга боғлиқ. Аҳамияти .ҳаракатни бажара олиш асосан ижодий изла-нишлар орқали, таққослаш, солиштиришлар,ҳаракатни бажа-риш усулларини баҳолаш, уларни бир бутунҳаракат фаолиятига бирлаштириш бўлиб билим бериш учун катта имкониятларни очади.ҳ аракатни қила билиш ҳаракат фаолиятини эгаллашнинг шундай даражасики, характерига кўра Заруриятга қараб ўқувчи, ўрганувчиҳар бирҳаракатнинг бажарилишини назорат қилиши мумкин, шунингдек, ижрога лозим бўлган ўзгартишлар киритиши ёки бошқа фаолиятни бажаришга ўтиб кетиши мумкин (масалан: қўлда ёки бошни ерга қўйиб туришда мувозанатни йўқотса, ўқувчи «групперовка» (йиғиштириниш) қилиб олдинга «перекат» қилиши мумкин). 5.ҳ аракат малакаси юқори турғунликка эга . Бу шуни кўрсатадики, бошқа шароитдаҳаракат фаолияти бажарилиши-нинг бузулишига оз имконият бўлади (масалан: бошқа спорт зал, бошқа жиҳозлар ваҳоказолар), ўқувчиларга одатланмаган куза-тувларнинг таoсири (томашабинлар). 6.ҳ аракат малакаси учунҳаракатлардаги маoлум тизим-нинг мавжудлиги ва ўзига хослиги . Бу алоҳида ажратилганҳаракатларнинг бир бутунҳаракат фаолиятига ортиқчаҳаракат-лар ушланишини йўқотиш билан бирлаштири тормозланиш жараёнининг ўзаро такомиллашмаганҳолдаги ўрин алмашишларинингҳали етарли даражада эмаслигиҳаракатларда ортиқча зўриқиш, мускуллар таранглигини ошириб юбориш билан кузатилади. III-фаза ҳаракатнинг динамик стериотипи шаклланиши-нинг тугалланиши билан характерланади. Буҳаракатларни нис-батан такомиллашган даражада бажарилишига имкон беради. Малака юқорида айтилган барча белгиларига эга бўлиб боради. Малаканинг стабиллашуви ва пластиклиги . Ҳаракат малакаси шаклланиб бўлгандан сўнг унинг ривожланиши давом этади. Агар рационал такрорлаш давом эттирилса, унда малаканинг янаҳам такомиллашуви содир бўлади, уни стабиллашуви давом этади. Малакани нисбатан мослашувчанроқ қилиш учун уриниш давом этади ва афзал малака деб қараладиган турғунроқ, юқори темпиратура, шовқин ваҳоказоларнинг таoс 4. Малака ривожланишининг ушланиши («плато»). Ушла-ниш икки сабаб орқали вужудга келиши мумкин: - вақт ўтиши билан малаканинг сифат ўзгаришларига олиб келувчи организмдаги сезилмас даражада бораётган мослашув жараёнининг бориши; - таoлимнинг усулиятини нотўғрилиги ёкиҳаракат сифат-ларини етарли даражада ривожланмаганлиги орқали келиб чиқадиган сабаблар. Агарда малакани ушланишининг сабаби тўғри аниқланса, уни енгиш ушланишини тезроқ ўтиши учун биринчи сабаб вақт, иккинчи сабаб ўқитишнинг восита ва методлари бўлиб, лозим бўлса уларни кескин ўзгартириш керак бўлади. Малаканинг сўниши .ҳаракат малакаси барча шартли рефлекслар қатори, агарда мустаҳкамланиб турилмаса сўнади. Сўниш малаканинг кетма-кетлигига ўхшаш кетма- кетликда ёки унинг тескариси тартибида содир бўлади. Малакани номоён қила о Кейинчалик спортчи қачонлардир юқори натижа кўрсатганҳаракат малакасини тўла йўқотиш мумкин. Қари гимнастлар «мах» билан бажариладиган техник жиҳатдан енгил машқларни жуда осонлик билан перекладина, брусoяда бажарсалар,ҳалқада куч билан бажариладиган машқ-ларни уддалай олмайдилар. Малакани кўчиши (ўтиши). Жисмоний тарбиянинг билим бериш вазифаларидан бири белгиланганҳаракат малакалари тизимини яратишдир. Натижада бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин бир нечаҳаракат малакалари шаклланиб, бир-бирига таoсир кўрсатиши мумкин. Физиология нуқтаи назаридан малакаларнинг ўзаро таoсири алоқалари шундай жараёнки, бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин координацион структуралар ўзгариши юзага келаверади. Бир вақтнинг ўзида бир нечаҳаракат фаолиятига ўқитиш, масалан: дарслар сериясида ёки битта фаолиятни ўр вазифасиҳар қандай шароитда шуғулланувчи малакани эгаллашга ва уни такомиллаштиришга (ишлаб чиқаришда, турмушда,ҳарбий, спорт соҳасида) одатлантириш ва ўргатишдир. Фақат шуҳолдагина малака ўзининг амаллий қимматига эга бўлади. Мободо спорт залида; (майдонда) шуғулланувчи ишонч билан баландликдан сакраб ўта олсаю, лекин ўша малакани табиий тўсиқлардан ўтишда амалиётда (ҳаётда) қўллай олмаса, бундай малаканинг қиммати паст бўлади. Ҳаракатни олий тартибда бажара олиш – бу ўзлашти-рилган, ўрганилганҳаракатларни оз куч сарфлаб, сарфланадиган энергияни ўта иқтисод қилиб турмушда аниқ қўллай олишдир. Бундай ижро малакаси шаклланганҳаракат малакаси асосида ва нисбатан юқори даражадаги махсус билимлар эвазига вужудга келади. Аслида таoлимнинг (ўқитишнинг) пировард мақсадиҳамҳаракатни олий тартибда турлича ва ўқувчининг қобилиятига, айниқса, малаканинг ўзига хос хусусиятларига, ўқитувчининг шахси ва таoлим методи-касининг такомиллашувига, ортиб бораётганҳаракат тажрибаси ваҳ.к.га боғлиқдир. II . III . Босқон улоқтириш мусобақалари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган талаблар. Диск ва босқон улоқтириш , ядро и тқ итиш жойлари ҳалқа билан чегараланган майдончадан ҳамда снарядлар ерга тушиши учун бурчаги (34,920±1 о ) ли сектор кўринишидаги жойдан иборат (24- расм ). Изоҳ : 34,92 0 бурчакдан иборат сектор ташкил қилиш учун айлана марказидан секторни бе л гиловчи чизиқлардаги икки нуқта орасидаги 20 м ли масофани ўлчаш керак. Бу ҳолда икки нуқта орасидаги масофа 12 м ни ташкил қилади (20х0,60). Мувофиқ равишда айлана марказидан узоқлашиб борувчи ҳар бир метрга 60 см ли масофа мос келади. Ҳалқалар пўлат тасмадан ёки бошқа шунга мос келадиган хом ашёдан тайёрланади. Улар кўчмас, яъни майдонча «тана»- сига чўктириб юборилган бўлиши мумкин, бунда айлана ичидаги сирт 20 мм (±6 мм ) га айлана ҳалқасининг юқориги қиррасидан пастро қ да жойлашади, ҳалқанинг ички юзаси эса вертикал ҳолатда туриши шарт. Ҳалқа оқ рангга бўялади, унинг йўғонлиги 6 мм дан кам бўлмайди. Иккинчи ва учинчи даражали мусобақаларда ҳалқалар кўчма, яъни бетон ёки асфальт майдончага ўрнатиладиган бўлиши мумкин, оёғи таянганда ҳам ўрнидан қ ўзгалмайдиган қилиб маҳкамланади. 9.3.4. Ядро и тқ итилаётганда, ҳалқанинг олдинги қисми ўртасида ёғочдан ёки бошқа шунга мос хом ашёдан ишланган, ҳалқани устки томондан беркитиб, унинг ички юзаси билан устма-уст тушадиган тахтача ўрнатилиб, яхшилаб маҳкамлаб қўйилади (13-ра бўлмайдиган қилиб қ уриш лозим. Агар кўрсатилган талаб-ларга мувофиқ бўлса, тўсиқни исталган тузилишда ўрнатиш мумкин. 26 -расм. Ядро итқитиш жойи (ўлчамлар мм ларда). 27-расмда катта стадионларда, диск ёки босқон улоқти-риш билан баробар бошқа мусобақалар ҳам ўтказилганда қўлланадиган тўсиқ кўрсатилган. Тўсиқ кўзғалмас тақасимон тузилишга ҳамда иккита буриладиган қисмга эга бўлган, бутун периметри бўйлаб тўр тутилган қурилмадир. У улоқтириш айланасини ўраб олади ва снаряд учиб чиқиши учун ерга тушиш секторига қарата очиқ жой қолдирилган бўлади. Тўсиқнинг кўзғалмас қисми ерга маҳкамлаб ўрнатилган (тупроққа қўмилган стаканлар (7) ёрдамида ёки бошқа йўл билан) 8 та Г-симон металл устунлардан (4) иборат тузилма бўлиб, устунларнинг юқори қисми консоллар билан тугайди, уларнинг учлари (6) эса 6 1 – диск (Д) улоқтириш учун айлана; 2 – босқон (Б) улоқтириш учун айлана; 3 – тўсиқ тўри полотноси; 4 – Г-симон кўзғалмас устунлар; 5 – устунлар консолларининг учлари орасидаги боғлам харичалари; 6 – планкалар туташган жой; 7 – устунлар ўрнатиладиган стаканлар; 8 – буриладиган ромлар; 9 – иштирокчиларнинг рақамлари ёзилган натижалар кўрсаткичлари. металл харичалар – боғламлар билан (5) бирлаштирилади. Бу харичаларга тўрнинг юқори қисми маҳкамланади. Энг четдаги иккита харичанинг узунлиги – 2,84 м , қолганлариники – 2,74 м дан.Тўсиқнинг кўзғалмас қисмидаги очиқ жойда консоллар учлари орасидаги масофа 6,0 м бўлиши зарур. Устунлар ўрнатиладиган стаканлар ёки бошқа мослама-лар марказлари айлана (1, 2) марказидан ўтадиган чизиқ-ларда, консолларнинг учлари остидаги жойдан 0,5 м масо- фада, яъни ҳаракатланувчи қисмларидан бирини секторни чегараловчи чизиққа етгунча буриб қўйиш керак бўлади, иккинчиси эса унга параллел равишда ўрнатилади. Масалан, агар шамол чап томондан эсаётган бўлса, тўсиқнинг ўнг қисми сектор чегараси чизиғи-гача бурилади, чап қисми эса унга параллел қилиб қўйилади. Тўсиқ олиб қўйиладиган ёки кўчмас бўлиши мумкин. 9.3.7. Узунлиги 25,0 м атрофида бўлган тўр полотноси табиий ёки синтетик арқондан тўқилган бўлиб, арқоннинг диаметри 4 мм , тешиклари ўлчами 44х44 мм бўлиши лозим. Тўрнинг мустаҳкамлиги унга оғирлиги камида 130 кг ли юк осиш йўли билан аниқланади, бунда тўрнинг оғирлиги 7,26 кг ли 29 м/сек тезлик билан учиб келаётган дискни тутиб қола олиши заруратидан келиб чиқилади. Тўр мустаҳкамлиги назорати йилда 1 марта ўтказилади. Тўрнинг юқориги қирғоғи харичал Найза, тўп, граната улоқтириш мусобақаларини ўтказиш жойлар и га қўйиладиган талаблар 9.4.1. Найза, тўп, граната улоқтириш жойлари зарб билан югуриб келиш йўлкачасидан ҳамда эгри шаклли планкадан улоқтириш учун бурчаги тахминан 29 о (±0,1 о ) ли сектор кўри-нишидаги снарядлар ерга тушадиган ва белгилар чизилган участкадан иборат (28-расм). Амалда найза тушадиган секторга белги қўйиш учун 12-б расмда келтирилган чизмадан фойдаланилади. 9.4.2. 0,07 м кенгликдаги планкалар фанердан ясалган бўлиши мумкин ёки тупроққа бўёқ билан чизилади. Биринчи ҳолатда улар югуриб келиш йўлкаси сирти билан бир текисликда ётадиган қилиб ўрнатилади ҳамда оқ бўёқ билан бўялади. 28-расм. Найза, тўп, граната улоқтириш жойи(ўлчамлари мм ларда) Эгри шаклдаги планка 8 м радиус бўйича (ички қирраси бўйлаб) қайрилган. 9.4.3. Қопламали югуриб келиш йўлкаси югуриш йўлкалари қопламаларига қўйиладиган талабларга жавоб бериши лозим. Чимли қопламадан ҳам зарб билан югуриб келиш мумкин. Йўлкачанинг узунлиги камида 30 м , аммо 36,5 м дан ошмаслиги, бутун узунлик бўйлаб кенглиги 4 м бўлиши керак. Йўлкача ҳар икки томондан эни 50 мм ли оқ чизиқлар билан чегараланади, бу чизиқларнинг югуриб келиш йўна-лиши бўйича қиялиги 1:1000 дан, кўндаланг йўналиши бўйича қиялиги эса 1:100 дан ошмаслиги шарт. 9.4.4. Зарб билан югуриб келиш йўлкасининг ҳар икки томонида ва ерга тушиш сектори чегараларидан ташқарида ён чизиқлар бўйлаб ёт буюмлардан ҳоли бўлган, эни камида 1 м ли ҳамда югуриб келиш йўлкаси ва ерга тушиш сектори сирти билан бир текисликда ётувчи йўлка ажратилиши керак. Улоқтириш ва итқитиш снарядларига қўйиладиган ётадиган қилиб бир-бирига параллел ҳолатда металл пластиналар маҳкамланиб, улар пластиналарсиз ҳам ишланиши мумкин, аммо бунда пластиналар жойлашиши керак бўлган майдон участкалари ясси қилиб ясалиши, снаряднинг ўлчамлари ва умумий оғирлиги талабларга мувофиқ бўлиши шарт. 29 -расм. Диск (ўлчамлари мм да) Учинчи даражали мусобақаларда қуйма резина диск-лардан фойдаланишга йўл қўйилади. Кўрсатилган натижалар тоифа меъёрларининг ( II катталар тоифаси ва ундан қуйи ) бажарилиши сифатида хисобга олинади, аммо рекордлар сифатида тасдиқланмайди. Битта мусобақада айни вақтда ҳам резина дисклардан, ҳам бошқа хом ашёлардан ясалган дисклардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Дискнинг иккала томони силлиқ бўлиб, ҳеч қандай бўртиқлар, ўйиқлар, ўткир бурчакларсиз, бир хил шаклга эга бўлиши зарур. Марказда Мусобақада қўллаш учун рухсат бериш ва рекордни тан олиш учун энг кичик оғирлик 1,000 кг 1,500 кг 1,750 кг 2,000 кг Ишлаб чиқарувчи-лар учун ахборотлар: Снарядни мусобақа-ларга етказиб бериш учун оғирликлар оралиғи 1,005 кг – 1,025 кг 1,505 кг - 1,525 кг 1,755 кг - 1,775 кг 2,005 кг - 2,025 кг Металл ҳ алқанинг ташқи диаметри ( min / max ) 180 мм - 182 мм 200 мм - 202 мм 210 мм - 212 мм 219 мм - 221 мм Металл пластина ёки яссиланган марказий қисм диаметри ( min / max ) 50 мм - 57 мм 50 мм - 57 мм 50 мм - 57 мм 50 мм - 57 мм Металл пластина-нинг ясси марказий қисми қалинлиги ( min/max ) 37 мм - 39 мм 38 мм - 40 мм 41 мм - 43 мм 44 мм - 46 мм Гардишнинг эни (қиррасидан 6 мм ), ( min / max ) 12 мм - 13 мм 12 мм - 13 мм 12 мм - 13 мм 12 мм - 13 мм 9.5.5. Босқон яхлит қуйилган чўяндан ёки жезда Сим пўлатдан ясалган, бир толадан иборат бўлиб, диаметри камида 3 мм га тенг бўлиши ва улоқтириш вақтида узаймаслиги керак. Дастак бир ёки икки қаватли ҳ алқа кўринишида ишланиб, қаттиқ бўлиши, ҳеч қандай бўғимлар, таркибий қисмларга бўлинмаслиги, улоқтириш пайтида шаклини ўзгартирмаслиги лозим. Тавсия этиладиган ўлчамлар ҳамда дастак тузилишлари 31- расмда кўрсатилган. Дастак билан сим ҳалқа ёрдамида шундай бирлаштириладики, улоқтириш пайтида сим ҳ алқада буралиб, шу билан босқ о ннинг умумий узунлиги ошиб кетмаслиги зарур. 9.3 -жадвал Иштирокчилар гуруҳи Босқоннинг ўлчамлари Масса Дастанинг ички томо - нидан уму - мий узун - лиги L ( мм ) Шарнинг диаметри D ( мм )Рекорд тас - диқланиши учун мини - мал ( кг ) Мусобақада йўл қўйила-диган ( кг ) ЮЭ, Э, Э-40, Э-45 7,260 7,265-7,285 1175-1215 Иштирокчилар гуруҳи Масса Диаметр, мм Рекорд тасдиқланиши учун минимал ( кг ) Мусобақада йўл қўйиладиган ( кг ) ЮЭ, Э, Э-40, Э-45 7,260 7,265-7,285 110-130 Ю-16-17, Э-50, Э-55 6,000 6,005-6,025 105-125 Ў-14-15, Э-60,Э-65 5,000 5,005-5,025 100-120 Қ-16-17, ЮА, А, А-35, А-40, А-45, Ў-12-13, Э-70 ва ундан катта 4,000 4,005-4,025 95-110 Қ-12-13, Қ-14-15, А-50 ва ундан катта 3,000 3,005-3,025 85-100 9.5.7. Найза корпус, металл пойнак ( учлик ) ҳамда ўрама ( ушланадиган жой ) дан иборат. Корпус металлдан, ўрнатилган ўлчам ва шакл меъёрларига аниқ риоя қилинган ҳолда ясалади. Найзанинг оғирлиги ва ўлчамлари 9.4-жадвалда ҳамда 19- расмда кўрсатилган ўлчамларга мувофиқ келиши шарт. 9.5-жадвал И штирокчилар гуруҳи Найзанинг ўлчамлари Э, ЮЭ, Э-45, Э-50, Э- 55, Ю-16-17 Ў-13-14, Ў-15-16, А, ЮА, А-30, А-35, А- 40, А-45, Э-60 ва ундан катта, Қ А-50 ва ундан катта, Қ-13-14, Қ-15-16 мин. макс. мин. макс. мин. макс. Массаси ( г ) Мусобақалар учун Рекорд тасдиқланиши учун 805 800 825 – 605 600 625 – 405 400 425 – Узунлик ўлчамлари ( мм ) Умумий узунлиги Пойнак узунлиги Пойнак учидан ОМгача бўлган масофа Дастанинг ўралган жойгача узунлиги L L 1 2600 250 900 150 2700 330 1060 160 2200 250 800 140 2300 330 950 150 Кесиклар диаметри ( мм ) Ўралган жойнинг бошида Ўралган жойнинг охирида Тиғдан 150 мм узоқликдп Пойнак асосида Пойнак асоси тагида Тиғдан ОМгача масофанинг ўртасида D 0 D 1 D 2 D 3 D 4 D 5 25 D 0 –0 ,25 – – D 3 – 2,5 – 30 – 0,8D 0 – – 0,9D 0 20 D 0 -0,25 – – D 3 – 2,5 – 19-расм. Найзанинг ўлчамлари ( мм ларда) 9.6-жадвал Ишлаб чиқарувчилар учун ахборот 600 г 700 г 800 г Мусобақада қўллашга рухсат бериш учун оғирликлар оралиғи 605- 625 г 705- 725 г 805- 825 г Умумий узунлиги, min/ max 2 ,20- 2,30 м 2,30- 2,40 м 2,60- 2,70 м Металл пойнакнинг узунлиги, min / max 250- 330 мм 250- 330 мм 250- 330 мм Пойнакнинг тиғидан оғирлик марказигача бўлган масофа, min/max 0,80- 0,92 м 0,86- 1,00 м 0,90- 1,06 м Дастанинг энг йўғон қисмидаги диаметри, min/max 20-25 мм 23-28 мм 25-30 мм Ўраманинг кенглиги, min/max 140- 150 мм 150- 160 мм 150- 160 мм 9.5.8. Ушланадиган жой (ўрама) оғирлик маркази атрофида жойлашган бўлиб, корпус диаметридан кўпи билан 8 мм га йўғонроқ бўлиши мумкин. Ўрама ҳеч қандай бўртиқ ҳамда ботиқларга эга бўлмаслиги ҳамда бутун узунлиги бўйича қалинлиги 9.5.9. Корпуснинг кўндаланг кесими бутун узунлик бўйича доира шаклида бўлиши керак (оғишларга йўл қўйилади, бунда ҳар бир кесикдаги энг катта ва энг кичик диаметрлар орасидаги тафовут 2% дан ошмаслиги зарур). Унинг энг катта диаметри ушлаш жойи олдида бўлади. Ўрамадан бошлаб корпус пойнак ёки дум томонга қараб тобора торайиб боради. Ўрамадан найзанинг ҳар иккала учига қараб ўтказилган чизиқлар тўғри ёки бир оз қайрилган (диаметр катталигини кескин ўзгартирмай) бўлади. Корпус-нинг металл пойнак тиғи томонга торайиши шундайки, найзани ушлайдиган жойнинг олдинги томони билан металл пойнак тиғигача оралиқнинг ўрта қисми диаметри корпус максимал диаметрининг 90% ни ташкил қилиши, металл пойнак тиғидан 150 мм масофада жойлашган нуқтадаги диаметр максимал диаметрнинг 80% ича бўлиши лозим. Корпусн Улоқтиришлар бўйича мусобақа ўтказиш қоидалари Диск улоқтириш ни иштирокчи аввал айлана ичида дастлабки тинч ҳолатни эгаллаганидан сўнг , жойдан ёки айлана ичида бурилиб бир қўлда бажаради . 9.6.2. Иштирокчининг снаряд ерга тушмагунича айлана-дан чиқиб кетиш и мумкин эмас. Қўлқопдан фойдаланишга ҳам йўл қўйилмайди. 9.6.3. Босқон улоқтириш ни иштирокчи аввал дастлабки тинч ҳолатни эгаллагач, икки қўллаб жойидан туриб ёки бурилиб ( битта ёхуд бир неча бурилишдан сўнг ) бажаради. Қўлқопдан фойдал а нишга рухсат этилади. Бунда бармоқ учлари очиқ қолдирилиши зарур. Қўлларга ёки қўлқопга босқонни маҳкамроқ ушлаш учун шу мақсадга мувофиқ бўлган моддалардан суртиш мумкин. Агар иштирокчи босқонни айлантира туриб, уни айлана ташқарисидаги тупроққа теккизса ва айлантиришни тўхтатса, улоқтириш ҳисобга Найза ҳали ерга тушмай туриб, иштирокчининг йўлка чегараларини тарк этишига ижозат берилмайди. Шунда н кейин у ҳаракатсиз ҳолатдан чиқиб, ён ёки «муртлар» чизи-ғидан чиқмай, йўлкани тарк этади. Найза ерга тушаётганда, тупроққа унинг бошқа қисмларидан аввалроқ пойнак тиғи теккан ҳоллардагина улоқтириш тўғри бажарилган ҳисоб-ланади. Найза ерга тўғри тушганлигини аниқлаш майдондаги ҳакамлар зиммасига юклатилади, бунинг учун улар энг бехато қарор чиқаришга қ улай бўлган жойни танлашлари ( найзанинг учишини ён томондан кузатиш учун у ерга тушадиган жой яқинида тури шлари ) керак. Ерга тушиш тўғри бўлганлиги ҳақидаги сигнал байроқчалар ёрдамида берилади. Югуриб келиш вақтида ҳамда улоқтириш лаҳзасида иштирокчи югуриб келиш йўлкачасининг ён чизиқлар билан белгилаб қўйилган чегараларидан чиқиб кет ҳолатдан пастга тушмаслиги керак. И тқ итишда ядрони ёнга ёки орқа га – елка чизиғи ортига олиб ўтишга ( қўл силкиш ) рухсат этилмайди. ХУЛОСА 1. Техник маҳорат ҳолати (сервариантлик) – анча кенг тушунча бўлиб, фаолиятнинг жисмоний ҳодиса сифатидаги ҳаракат жиҳатинигина эмас, ҳаракатларни бошқаришда иштирок этадиган ва уларнинг юксак якуний самарасини таҳминлайдиган барча жараёнларни ўз ичига олади 2. Босқон ва ёрдамчи снарядларни улоқтириш вақтида (16 кг ли қадоқтошни битта бурилиш билан, оғирликни икки бурилиш билан) мушаклар фаоллигини солиштириш кўрсатилган махсус машқларни қўллаш самарадорлигидан далолат берди. Қадоқтош ва оғирликни улоқтиришда босқон улоқтиришга қараганда мушаклар фаоллигининг яна ҳам аниқ кучайиши юз беради, айниқса, якуний кучланишни бажариш вақтида. Бу қадоқтош ва оғирликни улоқтириш энг аввало якуний кучланиш қувватини ошириш учун яхши машқлантириш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эканлигини к 5. Анатомик жиҳатдан аёллар организми улоқтириш-нинг бошқа турларига нисбатан босқон улоқтиришга яхшироқ мослашган, чунки гавданинг узунлиги (оёқларга нисбатан) айланма ҳаракатлар вақтида мувозанатни сақлашга ёрдам беради, оёқ кафтининг кичкиналиги 4 марта бурил-гандан сўнг айлана ичида қолиш вазифасини осонлаштиради. Эркаклар ва аёлларда суст ва тезкор мушак толаларининг нисбати бир хил, бу бошқа кўрсаткичлар бир хил бўлганида, тезлик имкониятлари тенг эканлигидан дарак беради.. Фойдаланилган адабиётлар руйхати 1. Каримов.И.А.”Ўзбекистон келажаги буюк давлат” Тошкент Ўзбекистон 1992 йил. 2. Каримов.И.А.”Биздан озод ва обод ватан қолсин” Тошкент Ўзбекистон 1994 йил. 3. Каримов.И.А “Баркамол авлод орзуси” Шарқ нашриёти – матаба концерни бош тахририяти Тошкент 1999 йил. 4. Каримов.И.А “Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида ” Хафсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Ўзбекистон нашриёти Тошкент 1997йил. 5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони:компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида” Тошкент, 2002 йил. 6. Каримов.И.А “Юксак маънавият енгилмас куч” “Маънавият” нашр Тошкент 2008 йил 7. Мўминов А. ва бошқалар. Ўзбекистон ифтихорлари. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1999 йил. 8. Каримов И.А. “Бизда
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha