Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 254.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат тузуми

Купить
Бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат тузуми Тошкент - 2008 КИРИШ ..................................................................................... 3 I БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий – сиёсий шарт- .......................... шароитлар .............................................................................................................. 15 1.2. Амирликнинг шаклланишида сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларнинг ...... аҳамияти ................................................................................................................. 26 1.3. Бухоро амирлигининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ........... 47 I боб бўйича умумий хулосалар ...................................... 2 Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Мустақиллик йилларида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида бўлганидек, ижтимоий-сиёсий ва маънавий йўналишларда ҳам миллий ўзлигимизни англаш, давлатчилигимиз тарихининг номаълум саҳифаларини қайтадан ўрганиш, асоссиз равишда унутилган давлат арбобларимиз ҳамда мутафаккирларимизнинг бой илмийижодий меросини ёритиш билан боғлиқ изланишларга кенг йўл очилди. Таъкидлаш жоизки, ўзбек халқининг тарихий-маданий меросида давлат ва ҳуқуқ масалаларига бағишланган асарлар салмоқли ўринни эгаллайди. Ушбу меросни ўрганиш, илмий таҳлил қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бу масалада Президент И.А.Каримов шундай деб таъкидлайди: “Бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, си 3 Ўзбекистон давлатчилиги бой тарихга эга бўлиб, унинг узоқ даврлар давомида таркиб топган назарий-ҳуқуқий тажрибаларини замонавий, демократик, ҳуқуқий қадриятлар билан уйғунлаштириш ва жамиятимиз турмушида улардан янада кенгроқ ва самаралироқ фойдаланиш ҳозирги кунда долзарб вазифалардан биридир. Шу боис, халқимизнинг бой илмиймаънавий меросини, хусусан миллий давлатчилигимиз тарихида ўзига хос давр ҳисобланган Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи тарихини ҳамда ушбу даврда муҳим ўрин тутган йирик давлат арбоблари ва мутафаккирларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини миллий истиқлол мафкураси талабларидан келиб чиққан ҳолда ўрганишга, ҳозирги кунда сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи ҳамда давлат ва ҳуқуқ тарихи фанлари олдида турган энг муҳим масалаларидан бири сифатида қаралмоқда. Ушбу тадқиқот м 4 амалиётини муайян даражада тадбиқ этиш республикамиз тараққиётида муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бухоро амирлиги давлатчилиги тарихига оид масалалар кўп қиррали бўлганлиги боис, ушбу даврнинг тарихий-ҳуқуқий мероси кўпгина фан йўналишлари бўйича тадқиқот объекти бўлиб келган. Шу жиҳатдан олганда, мазкур мавзу билан боғлиқ амалга оширилган изланишларни қуйидаги йўналишларда кўриш мумкин: Биринчи: Тадқиқот ишининг назарий-методологик ва концептуал жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримов асарларида ҳар томонлама ва тизимли тарзда ёритиб берилган. Уларда Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида миллий давлатчилигимиз тарихини ва ўзларининг ҳаётий ва ижодий фаолиятлари орқали бой 5 Жамал, А.А.Семенов, О.А.Соловьева, Г.Уилэр, О.Д.Чехович, Я.Ғ.Ғуломов, И.Ғаниев каби олимларнинг тадқиқотлари асосан Бухоро амирлигининг маданий ҳаёти, турли миллатларнинг турмуш тарзи, дини ва урф-одатлари ҳамда ҳудудий бирликларини ўрганишга қаратилган 5 . 1 Қаранг: Б.Аҳмедов. Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари. – Тошкент: Чўлпон, 2003. – 110 б; История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) / А.А.Асқаров, Б.А.Аҳмедов, С.К.Камалов ва бошқ; Отв.ред. Р.Г.Мукминова. – Ташкент: Фан, 1993. – 476 с; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари / Масъул муҳаррирлар: Д.А.Алимова, Э.В.Ртвеладзе. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 224 б; Ўзбекистон тарихи: Қисқача маълумотнома / Ҳ.Бобобеков, Ш.Каримов, М.Содиқов ва бошқ.: Масъул муҳаррир Ш.Каримов. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 400 б; Бартольд. В.В. У 6 изланишларида давлатчилигимиз тарихи, хусусан, Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи тарихи масалалари муайян даражада ўрганилган 6 . вв.) // Из истории культурного наследия Бухары. – Бухара. 2003. – Вып. 8. - С.51-88; Казаков Б. Коллекция исторических документов Бухарского государственного архитектурно-художественного музея- заповедника // Тр. Научных сотрудников БГАХМ. – Бухара, 1990. – Вып. 1. – С.62-78; История Узбекистана в источниках. – Сост. Б.В.Лунин. – Ташкент: Фан, 1984. – 224 с; Nasir Jamal J. The Islamic Law of Personal Status. – Oxford: 1986; Семенов А.А. Указатель совершаемых у народных судей (казиев) документов, подчиняющихся действию “Устава о гербовом сборе”. – Ташкент, 1912. – 33 с; Семенов А.А. Очерк поземельно платного и налогового устройство бывшего Бухарского ханства / 7 Бинобарин, Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоийсиёсий шарт-шароитлар; давлат ҳокимиятини аштархонийлар қўлидан манғитлар сулоласи бошқарувига ўтишига сабаб бўлган сиёсий- ҳуқуқий омиллар; амирлик марказий ва маҳаллий бошқарувининг ҳуқуқий асослари, Бухоро амирлигининг ташқи сиёсати ва дипломатияси; амирликда қози улқуззотлар, уларнинг фаолият даври, амирлик суд ва судлов масалаларининг бошқа хонликлардан фарқли ҳамда ўзига хос жиҳатлари; ёзма ҳуқуқ манбаларининг турлари (амир фармонлари, ёрлиқлари, муборакномалари, қозининг қарорлари, ҳукмлари ва бошқа ҳужжатлар), “Фатвои аҳли Бухоро”, “Айн ул-Ҳикма” ва “Ал-фавоид ал-алфийа” каби манбалар ва бошқа кўпгина масалалар давлат ва ҳуқуқ тарихи ҳамда сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанлари нуқтаи назаридан атрофлича ўрганилмаг 8 Тадқиқотнинг мақсади. Бухоро амирлигининг ташкил топиши, давлатчилиги ривожланиши босқичларида муҳим ўрин тутадиган ижтимоийсиёсий шарт-шароитлар, сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий таълимотларнинг ривожида тутган ўрнини асослаш ҳамда давлат бошқаруви, ташқи сиёсати, суд ва ҳуқуқий тизимини ўзига хослигини мунтазам бир тизим сифатида тўлиқ ва якунланган тарзда тадқиқ этишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари. Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланди: - Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий-сиёсий шартшароитларни таҳлил этиш; - Бухоро амирлиги давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатган сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг бу жараёндаги аҳамиятини кўрсатиб бериш; - амирл 9 Тадқиқотнинг объекти ва предмети. XVIII аср ўрталари ва XX аср бошидаги Ўрта Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазият, манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши, ушбу даврда давлатчиликнинг ривожланиш босқичлари, Бухоро амирлигининг марказий ва маҳаллий бошқаруви, ташқи сиёсати, суд ва ҳуқуқий тизими тадқиқотнинг объектини ташкил этади. Бухоро амирлигида яшаб ижод этган мутафаккирларнинг давлат, уни бошқариш, давлат бошлиғи, ижтимоий адолат ҳақидаги қарашлари, амирлик марказий ва маҳаллий бошқаруви ўртасидаги муносабатлар, ташқи сиёсат ва дипломатияси, суд ва судлов, ҳуқуқ манбалари ҳамда ислом ҳуқуқининг амал қилиниши ҳақидаги масалаларни ўрганиш тадқиқотнинг предметини ташкил қилади. Тадқиқот методлари. Тадқиқотни амалга оширишда тизимлилик, муаммовий-мақсад 10 равишда ўрганишга ва кейинги йилларда аниқланган илмий ва тарихий манбаларни таҳлилэтиш асосида тадқиқ этишга ҳаракат қилинди. 3. Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар, давлат ҳокимиятини аштархонийлардан манғитлар сулоласи бошқарувига ўтишига сабаб бўлган сиёсий ва ҳуқуқий омиллар таҳлил этилди. 4. Бухоро амирлигида яшаб ижод этган мутафаккирлар сиёсийҳуқуқий қарашларининг давлатчиликни шакллантириш ва ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилди. 5. Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида яшаб ижод этган мутафаккирлардан Муҳаммад Вафо Карминагий, Мирза Салимбек, Мирзо Абдулазим Сомий ва Мулла Икром (Муҳаммад Икром ибн Абдусалом)ларнинг сиёсий-ҳуқуқий фикрлари сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар фани нуқтаи назаридан илк бор ўрганилди ва уларнинг қараш 11 10. Амирликнинг суд тизими ўрганилиб, қози-ул-қуззотлар наслнасаби ҳамда улар фаолиятининг турли жиҳатлари дастлабки манбаларни таҳлилэтиш орқали кўрсатиб берилди. 11. Бухоро амирлиги ҳуқуқий тизимида ислом ҳуқуқи манбалари ва асосий тамойилларининг ўрни ҳамда шариат нормалари ва одат ҳуқуқининг ўзаро нисбати масалалари таҳлил этилди. Диссертация ишининг илмий янгилиги шундан иборатки, аввало мавзуга оид мавжуд адабиётларни илмий ўрганиш ва таҳлил этиш асосида XVIII аср ўрталарида Ўрта Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазият, манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши, ушбу даврда давлатчиликнинг ривожланиш босқичлари, Бухоро амирлигининг марказий ва маҳаллий бошқаруви, ташқи сиёсати, суд ва ҳуқуқий тизими билан боғлиқ масалалар “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи 12 Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация иши натижаларидан ТДЮИнинг бакалавриат ҳамда магистратура талабаларига “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” ва “Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари тарихи” фанларидан таълим бериш жараёнида фойдаланилмоқда. Тадқиқот ишининг синовдан ўтиши. Илмий изланишларнинг асосий мазмуни ва натижалари муаллифнинг Тошкент давлат юридик институтида ўтказилган “Ер қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари” (2005 йил 14 апрель), “Жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва ислоҳ қилиш муаммолари” (2005 йил 5 декабрь), “Проблемы трудового права на современном этапе” (2007 йил 22 июнь. Қоз.Рес.Чимкент ш.) мавзуларида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманларда қилган маърузаларида баён этилган. Тадқиқотнинг хулосалари Тошкент давлат юридик институти “Давлат ва ҳуқуқ та 13 Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, саккизта параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унинг ҳажми 168 бетни ташкил қилади. Диссертацияда тадқиқот мавзусига оид 180 дан ортиқ адабиётдан фойдаланилган. 14 I БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий-сиёсий шарт шароитлар Жамият ҳаётининг барча соҳаларида бўлганидек, ижтимоий-сиёсий ва маънавий йўналишларда ҳам миллий ўзлигимизни англаш, давлатчилигимиз тарихининг номаълум саҳифаларини қайтадан ўрганиш, асоссиз равишда унутилган давлат арбобларимиз ҳамда мутафаккирларимизнинг бой илмийижодий ҳаётини ёритиш билан боғлиқ изланишларга ҳам кенг йўл очилди. Шу жиҳатдан олганда, миллий давлатчилигимиз силсиласида алоҳида ўрин тутадиган Бухоро амирлиги даврини холисона ва объектив тарзда ўрганиш борасида ҳам муайян тадқиқотлар амалга оширилмоқда 7 . Тарихий тараққиётнинг муайян босқичида ҳокимият тепасига объектив ва субъектив шарт-шароитлар натижасида турли к 15 моҳиятини ўрганишда илмий жамоатчилик ўртасида турли хил ёндашувлар илгари сурилади. Тарихий манбалардан маълумки, аштархонийлар сулоласи ҳукм сурган даврда, айниқса, унинг охирги вакилларидан бири Абулфайзхон ҳукмронлиги йилларида (1711-1747) давлатда ўзбошимчалик, бошбошдоқлик, ўзбек қабила-уруғлари ўртасида ҳокимият учун кураш, айрим ҳудудларнинг мустақилликка бўлган интилишларининг кучайиши билан боғлиқ ҳолатлар Бухоро давлатини ҳам ички ҳам ташқи сиёсатда тўла таназзул ёқасига олиб келган эди 8 . Жамият ҳаётида бундай муаммоларнинг юзага келишига асосий сабаблардан бири – аштархонийлар сулоласининг сўнгги вакили Абулфайзхоннинг давлатни бошқаришдаги ролининг пасайганлиги ва унинг етарли бошқарув қобилиятига эга эмаслигида эди. Шарқшунос Анке фон Кюгельген маълумотларига эътибор қа 16 ресурслари жойлашган Самарқанд беклигини хоннинг асосий рақибларидан бири бўлган Ражаб Султон бошқарувига ўтиши 10 ; Иккинчидан, номусулмон бўлган жўнғорлар қувғинидан қочган қозоқ уламоларига нисбатан хон ҳокимияти томонидан етарли эътибор бўлмаганлиги ва бунинг оқибатида мусулмонлар ўртасида катта обрўга эга бўлган ушбу уламоларнинг етти йил давомида сарсон-саргардончиликда бўлишлари аҳолининг хонга бўлган ҳурмат эътиборини йўқолишига олиб келган; Учинчидан, хоннинг бевосита йўл қўйиб бериши натижасида Ибодулло хитой ва унинг тарафдорлари томонидан муқаддас қадамжо ҳисобланадиган Хўжа Баҳовуддин хонақосининг вайрон этилиши аҳолининг кучли норозилигини келиб чиқишига сабаб бўлган 11 . Бинобарин, 1721-1722 йилларда Самарқанднинг Ражаб Султон бошқарувига ўтиши нафақат Бухоро хонлигига қ 17 Муҳаммад Ҳакимбий (Муҳаммад Раҳимнинг отаси) исёнчилар ва ички душманлар билан тинчлик йўлида музокаралар олиб бориши натижасида муайян муддат давомида барқарорликни сақлашга муваффақ бўлган 13 . Шу билан бирга, юқорида номи тилга олинган Ибодулло хитой ўз тарафдорлари ва бошқа хитой-қипчоқ уруғига мансуб бўлган аҳоли билан биргаликда Миёнқолда амирга қарши қўзғолон кўтарган ва бунинг оқибатида бир қатор шаҳарлар вайрона ҳолатга тушиб қолган. Бундай вазиятда Абулфайзхон Ибодулло хитойнинг қилмишларига яраша жазо бериш ўрнига, аксинча, уни девонбеги (“девонхона бошлиғи”) лавозимига тайинлагани халқнинг ҳақли равишда Абулфайзхон хокимиятига нисбатан норозилигини ва унга қарши бориш руҳиятини келтириб чиқарган 14 . Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Муҳаммад Ҳакимбий Абулфайзхон ҳукмронлиги д 18 ғамхўрлик кўрсатади ва оталиқ Муҳаммад Дониёлбийни асирликдан озод этади. Юқоридагилар билан чекланмасдан, “Нодиршоҳ ўғли Ризоқулининг номақбул ҳаракатлари учун Абулфайзхондан узр сўраб, ундан анъанага кўра сулҳ тузишни таклиф қилади” 16 . Икки давлат ҳукмдорлари Амударё қирғоқларида учрашиб, Эрон ва Турон мамлакатлари ўртасида барқарор иттифоқни мустаҳкамлашга келишиб оладилар. Мазкур учрашувда Муҳаммад Ҳакимбий ва унинг ўғлини озод этилиши икки давлат ўртасидаги барқарор тинчликни ўрнатишда муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Икки давлат ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишда Муҳаммад Ҳакимбий ва унинг ўғли Муҳаммад Раҳимларнинг хизмати катта бўлган. Бундай вазиятдан унумли равишда фойдаланган Муҳаммад Раҳим ҳокимиятни эгаллаш учун Нодиршоҳ билан самимий муносабатда бўлишга интилади. 19 мақсадда Нодиршоҳ икки асосий ҳуқуқий ҳужжат – фармон(ёрлиқ)ни қабул қилади. Биринчиси, Абулфайзхонни ўз лавозимидан озод этиш ва унинг ўрнига ўғли Абдулмўминни хон этиб тайинлаш ҳақида, иккинчиси, Муҳаммад Раҳимни Мовароуннаҳр султони (амир ул-умаро) этиб тайинлаш ҳақида эди” 17 . Бироқ Абулфайзхон Нодиршоҳ хизматида фаолият юритиш таклифини рад этади. Мавжуд тарихий манбаларда Нодиршоҳнинг Муҳаммад Раҳимга нисбатан бўлган муносабати турлича изоҳланади. Хусусан, Муҳаммад Раҳим Нодиршоҳнинг шогирди деб эътироф этилса, баъзан уни ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олган шахс сифатида баҳолашади. Ҳар қандай вазиятда ҳам Абулфайзхон ҳокимиятининг инқирозга юз тутишига Муҳаммад Раҳим сабабчи деб топилади. 1743 йилнинг декабрь ойида Нодиршоҳ ўн иккита шиа мазҳабига мансуб бўлган имомла 20 мазҳабининг вакиллари Али Акбар ва унинг сафдошлари дастлабки икки халифа Абу Бакр ва Умар сафдошларини камситишни, вақтинчалик никоҳ масаласини ҳамда Ҳазрат Али Муҳаммад Пайғамбарнинг ёлғиз вориси эканлигини тан олишни рад этиш тўғрисидаги келишувга рози бўлганлар. Суннийлик вакиллари ўз навбатида шиалик таълимотини, яъни тўрт асосий ҳуқуқ мактаблари қаторида жаъфария мазҳабини тан олишга тайёр эканликларини билдирганлар. “Йиғилишнинг якунловчи қисмида иштирок этган уламолар ягона “келишувга” имзо қўйганлар” 19 . Мазкур келишув ғоявий жиҳатдан уламолар ўртасидаги муайян барқарорликни қарор топтирган бўлсада, амалда диний оқимлар ўртасидаги келишмовчиликлар кейинчалик ҳам давом этган. Юқоридаги таҳлиллардан ҳам кўриниб турибдики, ҳокимиятнинг сўнгги аштархоний Абулфайзхон қўлидан кетиш 21 йилдан 1753 йилга қадар бошқарганлиги ҳақида сўз юритилиб, биз тадқиқ этаётган масала юзасидан жумладан, шундай дейилади: “жонийларнинг сўнгги вакили Абулғози қатъиятли эмас эди. У Шоҳмуродга оталиқ лавозимини эгаллаш ва амалда ҳоким бўлишга розилик беришини сўраб бир неча марта мурожаат қилди. У кўп марта рад жавобини бергач, ниҳоят рози бўлди, вазирлик (1785-1800) лавозимини эгаллаб, қўзғолонларни тинчитди ва давлатда тартиб ўрнатди. Сўнг Абулғозини тахтдан ағдариб 1785 йилда ўзи тахтга ўтирди” 21 . Мазкур маълумотдан аштархонийлар сулоласи 1785 йилгача ҳукмронлик қилган, деган хулосага келиш мумкин. Муҳаммад Раҳимбий вафотидан кейин 1758 йилда унинг ёш невараси Фозил Тўра тахтга ўтиради, унга Муҳаммад Раҳимнинг катта амакиси Дониёлбий оталиқ тайинланади. Муҳаммад Раҳимнинг ўлими ҳақ 22 Абулфайзхон ўлимидан сўнг унинг ўғиллари Абдулло ва Абдулмўминга оталиқлик қилади (1747), кейин 1756 йили сайидлар, хўжалар ва руҳонийлар тарафидан Бухорода хон қилиб кўтарилган бўлса ҳам, у ўзини “ноиб- улҳукумат” – ҳоким ўринбосари, деб билган. Раҳимбий Абулфайзхон қизига уйланган эди. 1756 йили Муҳаммад Раҳимбий ўлгандан сўнг ўрнига амакиси Дониёлбий оталиқ ҳукуматни қўлга олади. У хонликка даъво қилмай, аввал Фозил Тўрани кейин Абулғозий деган кимсани хон қилиб, ўзини уларга ноиб деб эълон қилади. Унинг ўғли Шоҳмурод 1785 йили Бухорода амир- улмўминин номи билан тахтга кўтарилади. У амакисининг хотини Абулфайзхон қизига уйланиб, кейин чингизийларга қўшилди. Амир Шоҳмурод вафотидан кейин амир Ҳайдар, амир Ҳусайн, амир Умар, амир Насрулло, амир Музаффар, амир Абдулаҳад, амир Олимхонл 23 оталиқнинг ҳокимиятни ўз қўлига олиши ва Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг ўзбек хонликлари ерларига бостириб киришини кўрсатади 24 . Миллий давлатчилик тарихи масалалари билан шуғулланган Азамат Зиёнинг “Ўзбек давлатчилиги тарихи” асарида аштархонийлар ҳокимиятининг заифлашуви ҳамда манғит ҳукмдорлари бошқарувига ўтишига сабаб бўлган омиллар хусусида тўхталиб ўтилмасдан, кўпроқ Муҳаммад Раҳимнинг давлатни бошқариш фаолияти ҳақида сўз юритилади 25 . Проф. Д.А.Алимова ва акад. Э.В.Ртвеладзелар Нодиршоҳнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши ва Муҳаммад Ҳакимбий билан шартнома тузганлиги хусусида маълумот 26 , А.Сагдуллаев ва Ў.Мавлоновларнинг тадқиқотларида Абулфайзхон ҳукмронлиги даврида манғит уруғи вакилларининг ҳокимиятга интилиши кучайганлиги ҳамда Муҳаммад Ҳакимнинг Нодиршоҳ хизматига кириб ўз авло 24 бериши мумкин бўлган тарихий манбалар етарли бўлишига қарамасдан Бухоро давлатчилиги тараққиётида муҳим ўрин тутадиган мазкур давр тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган. Биз томонимиздан дастлабки манбаларни ўрганиш ва таҳлил этиш асосида ҳокимиятнинг аштархонийлар сулоласидан манғитлар сулоласига ўтишига сабаб бўлган омиллар сифатида ташқи сиёсий вазият, Абулфайзхон ҳукмронлиги йилларида давлатда ўзбошимчалик, бошбошдоқлик сингари иллатларнинг кучайиб кетиши кўрсатилди. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Бухоро давлати ҳокимиятининг аштархонийлар ҳукмронлигидан манғитлар вакилларига ўтишига ҳам ички ҳам ташқи-сиёсий омил муҳим рол ўйнаган. Хусусан, сўнгги аштархоний Абулфайзхоннинг давлат бошқаруви масалаларида ички зиддиятлар ва ўзбошимчаликларни ўз вақтида бартараф эта олмаслиги ҳамда 25 аждодларимизнинг ғоявий меросини ўрганиш ва бу борада фуқаролар онгини шакллантириш масалаларига айнан мустақил Ўзбекистонда алоҳида эътибор берилди. Бинобарин, фуқаролар дунёқарашини кенгайтириш ва миллий ғурурини ўстиришда тарихий шартшароитларни ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади. Зеро, Президент И.А.Каримов айтганларидек, “ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади” 30 . Шу жиҳатдан олганда, мазкур масалаларга давлатимиз томонидан бўлаётган эътибор, ўз навбатида, Бухоро амирлиги давлатчилиги тарихини ҳам янада изчил, илмий, холисона, ҳозирги давр нуқтаи назаридан, миллий давлатчилигимиз тараққиётидан келиб чиққан ҳолда ўрганишга ундайди. Бухоро амирлигида яшаб ижод этган мутафаккирлар орасида ўзининг сиёсий- ҳуқуқий қарашлари, билимлари билан ўз замонасининг илғор кишиларидан с 26 алломалар ҳисобланган. Шу билан бирга, юқорида номи келтирилган кўпчилик мутафаккирларнинг илмий мероси Собиқ иттифоқ тузуми даврида асоссиз равишда унутилган ва деярли ўрганилмаган. Ҳолбуки, мазкур мутафаккирлар ўз даврида халқимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурини бойитишга беқиёс ҳисса қўшганлар. “XX аср бошидаги маърифатчилик ҳаракати ҳақида гапиргандим,- деган эди Президентимиз И.А.Каримов. – Ўша ҳаракатнинг намоёндалари бойлик учун, шон-шуҳрат учун майдонга чиқишдими? Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори, Фитрат, Таваллоларга мактаб очганлари, халқни ўз ҳақ-ҳуқуқларини танишга даъват этганлари учун биров маош тўлаганми? Биров уларга ойлик берганми? Албатта йўқ! Улар ўт билан ўйнашаётганини, истибдодга қарши курашаётганликлари учун аёвсиз жазоланишларини олдиндан билишган. Билатуриб 27 сабабларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотларга батафсил тўхталиб, танқидий баҳо беради 32 . “Туҳфат ул-хоний”да бундан ташқари, ўзбек қабилалари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни; аштархонийлар, манғитлар ҳукмронлиги даврида ўзбек қўшини ва давлатининг тузилиши; 1722 – 1782 йилларда Бухоро билан Эрон, Афғонистон, Қозоқ, ва Қўқон хонликлари ҳамда Қошғар билан бўлган сиёсий ва ҳуқуқий муносабатлар ҳақида ҳам маълумот берилади. Муҳаммад Вафо Карминагийнинг фикрича, “мамлакатдаги сиёсий танглик ва феодал тарқоқликнинг кучайишини олдини олиш ҳамда мамлакатни иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида мамлакатда, аввало, тинчликни ўрнатмоқ зарур, солиқлар ва бошқа тўловларнинг барча аҳоли қатлами учун бир хилда эълон қилиш ҳамда қўшни давлатлар билан ташқи сиёсий, са 28 “Тарихи Салимий” асари тадқиқотчилар томонидан тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этилган бўлсада 34 , сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи нуқтаи назаридан деярли ўрганилмаган. Мирза Салимбек мазкур асарида ўзи фаолият юритган барча даврларни таҳлил этиб, давлат, уни бошқариш, ҳукмдорнинг вазифалари хусусида илғор сиёсий-ҳуқуқий фикрларни илгари сурган. Мирза Салимбекнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини таҳлил қиладиган бўлсак, унинг асарларида давлатни мустаҳкам идора этишнинг энг асосий йўли бу – Бухоро амирлиги билан қўшни давлатлар ўртасида ўзаро сиёсий, маданий, савдо-сотиқ алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда ўзаро дипломатик муносабатларни янада тиклаш зарурлиги ғояси ётганини гувоҳи бўламиз. Унинг фикрича, амир ташқи сиёсатни амалга оширишда якка ўзи эмас, балки давлатдаги хизматчилар 29 амирлик давлат тузумини тубдан ислоҳ қилиш орқали бартараф этиш мумкин 38 . Аҳмад Дониш давлатда амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни Бухоро амирига тақдим этади. Мутафаккирнинг лойиҳасига асосан давлат бир гуруҳ кишилар эҳтиёжларини қондириш сари эмас, балки умумхалқ эҳтиёжларини қондириш учун, халқ манфаатларига хизмат қилиш учун, мамлакатда тўкин-сочинликни таъминлаш учун, энг аввало, мамлакатни обод этиш, аҳолига барча имкониятларни яратиб бериш учун хизмат қилмоғи даркор бўлади. Унинг фикрича, адолатни таъминлашнинг ягона йўли – бу давлат раҳбарининг маърифатпарвар, билимдон, одил, фуқаролар йўлида хизмат қиладиган, ҳар қандай масалани ҳал қилишда ўзини оддий фуқаро ўрнида кўра оладиган ҳукмдорнинг давлат тепасида туришидадир. Давлат тепасида тур 30 тўғрисида концептуал фикрларни охиригача ишлаб чиқа олмади. Хусусан, у жамиятни мавжуд қонун ва давлат тартибини такомиллаштириш йўли билан, одил подшоҳнинг ёрдамида қайтадан қуриш мумкин деб ҳисоблаган 41 . Олимнинг бу қарашлари унинг “Наводир ул-вақое” (“Нодир воқеалар”) асарида ўз аксини топган. Аҳмад Дониш мазкур асарида амирга давлатни бошқариш ишларини қайтадан қуришни маслаҳат берган. Аҳмад Донишнинг фикрича, қонунчилик ва қонунийлик масалаларида таъсис этилган қонун-қоидалар ижроси таъминланиши орқалигина, мамлакатда мустаҳкам тартиб ўрнатиш мумкин. Бунинг учун ўз навбатида қонунларнинг ижросини самарали таъминлаш мақсадида кучли назорат механизмини жорий этиш ва ушбу вазифани бевосита давлат бошлиғи зиммасига топшириш лозим 42 . Мирзо Абдулазим Сомий – тахминан 1838-1839 йилда 31 “Яхшилик қилган инсон тинч ва осойишталикда яшайди, ёмонлик қилган инсон эса таъқиб остига олиниб тарбия қилинади” 43 . Сомий салбий усулда бошқариладиган давлат тузуми сифатида Абулфайзхон ва амир Насрулло давридаги бошқарув усулини мисол қилиб келтиради. Шу билан бирга, ижобий белгиларга эга бўлган давлатга амир Дониёл, амир Ҳайдар ва амир Шоҳмурод бошқарув усулини кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, бошқарувда қобилиятсизлик ва соғлом ақлга эга бўлмаслик оқибатида давлат ишлари пароканда бўлади ҳамда шариат қонунлари ўз вақтида бажарилмай қолади 44 . Мулла Икром (Муҳаммад Икром ибн Абдусалом) – 1847 йилда Бухорода хизматчи оиласида туғилган, Аҳмад Дониш сиёсий-ҳуқуқий йўналишининг намоёндаси ва тарғиботчиси сифатида Икромча домла номи билан машҳур бўлиб, ўзининг сиёсий ва ҳуқуқий фикрлар 32 нормаларига тўғри келишини мантиқий асосларга таяниб кийиб юришларини таклиф этади” 46 . Маърифатпарварлик ҳаракатига салмоқли ҳисса қўшган шоир Шамсиддин Шоҳин ҳокимият шоҳга худо томонидан берилган. Ҳокимиятдан у халқни эзиш, талаш, жабр-зулм ўтказиш воситаси сифатида эмас, балки адолат тантанасини таъминлаш ва халқни бахт-саодатга эриштириш қуроли сифатида фойдаланиши лозим 47 . Шу билан бирга, шоир шахсларнинг тенг ҳуқуқлилиги, сўз эркинлиги, фикрлаш эркинлиги, аёл ва эркакнинг бир хилда тенг ҳуқуқларга эга эканлигининг тарафдори эканлигини уқтириб ўтади. Халқнинг урф-одати, хулқ-атвори, ижтимоий муносабатлар тўқнашуви, кишиларнинг адолат учун курашганликларини ҳаққоний ёритиб берган жамоат арбобларидан бири – Садриддин Айний эди. У амирнинг халққа хизмат қилиши лозимлигини таъкидл 33 унга маърифатли ҳукмдор дея таъриф беради. Шу ўринда у давлат бошлиғи ҳақида қуйидаги фикрларини билдириб ўтади: “Ҳукмдор билан халқ ўзаро бир-бирига таяниши лозим. Ўз навбатида икки томон муносабатини ўзаро бир-бирига ишонч ташкил этиши керак. Шу билан бирга, ҳукмдор ўз халқини ўзининг фарзандлари каби яхши кўриши ва унга нисбатан мурувват кўрсатиши лозим” 51 . Аҳмад Дониш қарашларига ҳамоҳанг сиёсий-ҳуқуқий фикрларни илгари сурганлардан яна бири Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий Европа давлат тузумларини ўрганиб, таҳлил этган мутафаккирлардан эди. Унинг миллат озодлиги ва мустақиллиги ҳақидаги ғоялари истиқлолчилик ҳаракатининг асосини ташкил этган эди 52 . Шунинг учун ҳам у давлат бошлиғи саналмиш – амирга халқни маърифатли, ватанпарвар, билимли кишилар билан бойитиш зарур 34 қозилар ва бошқа мансабдор шахслар ихтиёрига батамом топшириб қўйилганлиги, улар фаолияти устидан қатъий ва қонуний назорат олиб борилмаётганлигини кўрсатиб беради. У айрим қозилар диний, шаръий ва ҳаттоки маиший масалаларни ҳам таъмагирлик асосида кўриб чиқаётганликларига қаттиқ норозилик билдириб, қозиларнинг ноқонуний ҳаракатларини танқид остига олади” 54 . Беҳбудий суд тизимини ислоҳ қилиш масаласида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқади: биринчидан, қозилик суди ўрнига давлат апелляция судини ташкил этиш; иккинчидан, раис, ўринбосар ва учта суд аъзосидан иборат бўлган округ судлари фаолиятини назорат қилувчи Олий суд палатасини тузиш 2 . Атоқли давлат ва жамоат арбоби, халқпарвар ва жадид Абдурауф Фитрат ҳам қонунлар ва уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва зарурати хусусида ўзининг илғор 35 тамойилига асосланган БХШЖ Конституциясининг қабул қилинганлиги бўлди 55 . Мутафаккир қонунлар тўғрисида ҳам ўзининг қимматли фикрларини айтиб ўтган. Унинг фикрича, “инсонлар шаҳарларда жамоат бўлиб яшаганларидан сўнг, қавмларга бўлиниб кетдилар. Бу қавмларнинг аъзолари бир-бирлари билан муайян муносабатда бўладилар. Бу муносабат мобайнида инсонлар орасида ўзаро келишмовчилик, зиддиятлар келиб чиқиб, ҳатто бирбирларига нисбатан куч ишлатишлари ёки ўлдиришлари ҳам мумкин. Шундай экан инсонлар ўртасидаги муносабат ва муомалаларни тартибга соладиган қонунлар зарур” 56 . Фитратнинг назарида, инсон жамиятда ҳамиша шахсий манфаатларини ўйлайди – бунга эса табиий қонунлар сабабчи, шунинг учун инсон ўз манфаатини таъминлаш учун ҳаракат қилади. Шу билан бирга, ўз манфаатини қонуний йўл билан фа 36 тез ўзгарувчан воқелик олдида чўчимасдан ўз халқи, миллати, юрти, равнақи учун охиригача кураш олиб борди” 58 . У ислоҳотларни амалга оширишда сиёсий кучларни, ҳаракатларнинг роли катта эканлигини тушуниб етди. Файзулла Хўжаев олдин жадидчилик, кейинчалик “Ёш бухороликлар” ҳаракатида фаолият кўрсатиб, воқеа-ҳодисаларга мавжуд турмуш тарзидан келиб чиқиб фикр юритган. У амалда бўлган давлат тузуми ўрнига демократик талабларга жавоб берадиган давлат бошқарувини ташкил қилиш учун кураш олиб боради 59 60 . Бухоро амирлиги давлатчилиги ривожланиши ва тараққий этишига улкан ҳисса қўшган “Ёш бухороликлар” томонидан мамлакатда мавжуд ижтимоий- сиёсий воқеликлар, давлат тузуми ҳақидаги қарашларини ўзида аниқ акс эттирган муҳим ва расмий жиҳатдан шаклланиши лозим бўлган ҳужжатга эҳтиёж юзага кел 37 Жадидларнинг фикрича, мазкур давлат органлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: - Зироат ишлари – давлатнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, ободонлаштириш, сув чиқариш, ариқ ва каналлар қазиш ишлари билан бевосита шуғулланувчи давлат идораси. Ушбу маҳкама “зироат вазири” томонидан бошқарилади. - Вақф ерлари – вақф ерлари, мол-мулкларини бошқарувчи ва назорат қилувчи идора. Бухорода вақфлар вазирлигини ташкил этиш ҳамда ушбу вазирлик барча вақф мол-мулклари, яъни мактаб, масжид ва мадрасаларни қайта таъмирлаб, ўз навбатида янги кутубхоналар, мактаблар, етимхоналар, бева-бечоралар учун касалхоналар, ошхоналар очиш мақсад қилиб қўйилади. - Аскарлик – давлатнинг мудофаа ва ҳарбий масалаларини бошқарувчи орган. Лойиҳа бўйича ҳарбий хизматга йигирма икки ёшга тўлган, жисмоний бақувват 38 туманга бўлинишлиги ҳамда бу ҳудудлар бошқарувини дохилия вазирининг тақдимига асосан амир томонидан тайинланиши назарда тутилади. - Шаръий маҳкамалар – Бухорода фақия – шаръий қонунларни билатурғон бир кимса вазир мақоми билан қози калон бўлсун. Қози калоннинг расмий оти “адлия вазири” бўлсун. Бухоро шахриға икки ё уч қози бўлсун, ҳар қозининг ёнида икки муфтидан иборат бир маҳкамаи шаръийя бўлсун. Халқнинг бутун даъво жанжаллари шул маҳкамада сўралсун 63 . - Забтия ишлари – ҳарбий бошқарма бўлиб, шаҳарда тинчликни ва хавфсизликни сақламоқ учун ташкил этилиши мўлжалланган вазирлик. - Йўллар ва маданлар – мамлакатда йўллар ва темир йўлларни қуриш, таъмирлаш ҳамда ноёб қазилма бойликларни қазиб олиш, қайта ишлаш мақсадида ташкил этилиши мўлжалланган давлат идораси. - Хорижий ишлар – Рус 39 қилиниши назарда тутилган. Бош вазир томонидан вазир лавозимига тайинлаш учун номзодларни амирга тақдим этиш ҳуқуқи белгиланади. - Баладий мажлислари – шаҳарларнинг кўчалари, йўллари ва нархнаволарини назорат қилиш учун халқ томонидан сайланадиган вакиллар йиғини. - Тергов этмак ишлари – юқорида санаб ўтилган вазирлик ва идораларни хато йўллардан сақлаш, хиёнатдан маън этиш ва фаолияти устидан назорат олиб бориш учун икки бўғинли фаолият тури. Биринчиси – хусусий деб аталиб, йигирма кишидан иборат бўлган тергов мажлиси. Ушбу тергов мажлиси вазирликлар фаолияти устидан ҳисобот асосида текширувлар олиб бориши керак эди. Иккинчиси эса – умумий деб аталиб, бу ерда матбуот, газеталарда чиқиш орқали халқнинг вазирликлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашувч 40 Бухоро меҳнаткашлар оммасининг фаровонлиги ва маданийлигини ошириш негизида Бухорони иқтисодийсиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат эди” 65 . Мамлакатда турли демократик ислоҳотлар ўтказиш орқали амирликнинг капитализм ва ижтимоий тараққиёт йўлида ривожланишини муайян даражада ҳаракат қилган “Ёш бухороликлар”нинг ҳаракатлари натижасиз тугаган эди 2 . Таъкидлаш жоизки, манғитлар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлигида муяйан даражада ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилган. Бундай ислоҳотлар сифатида ер-ҳуқуқий, молия, маъмурий, солиқ, суд ва ҳарбий соҳалардаги айрим уринишларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бухоро амирлигида ер-ҳуқуқий ислоҳотлари асосан манғит ҳукмронларидан амир Шоҳмурод, амир Ҳайдар, амир Музаффар ҳукмронлик қилган даврларда амалга оширилган. Ушбу ислоҳотлар ерга оид т 41 мақсадида фармойиш (муборакнома) эълон қилинади. Ушбу фармойиш (муборакнома)да қуйидаги матнлар баён этилган: «Ҳурматли Мирзо Умид тўқсоба ва қози мулло Олимхожи! Сизларга Оллоҳнинг раҳм ва шафқати келсин. Сизларга юборилаётган хабарноманинг мазмуни шундай “Ушбу низо бизнинг томондан тўлиқ суриштирилиб, ўрганиб чиқилди. Гулаёғусти маҳалласида тахминан 2000 (7) таноб султонликнинг “ўлик ерлари” мавжуд бўлиб ушбу ерлардан ҳеч ким фойдаланмайди. Тахминан 8000 қадам ушбу ерларни обод қилиш мақсадида бир неча киши ариқ қазиган. Ариқни чиқаришга оз қолган, лекин саккиз киши томонидан сотиб олиниши керак бўлган ерларнинг нархига томонлар ўзаро келиша олмаяпти. Агар ариқни қазиш охирига етказилса, аҳолига жуда катта фойда олиб келган бўлур эди. Қонунга асосланган ҳолда унинг ҳаққоний нархини ч 42 борган фуқароларига нисбатан айрим имтиёзлар белгиланган эди. Бухоро амирлигида бундай ислоҳотлар орқали мамлакат хазинасига келиб тушадиган ер солиқларининг мунтазам амалга оширилишига катта имконият яратиларди. Чунки бундай имтиёзлар ўз вақтида ерлардан унумли фойдаланиш, деҳқонларга қўшимча ерлар беришни кучайтирар эди. Амирлик томонидан эса қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан унумли фойдаланиш учун аҳолига қулай бўлган имкониятлар яратиб беришга ҳуқуқий асос туғилар эди. Ушбу ислоҳотлар биринчи навбатда аҳолининг турмуш даражасини ва ерларнинг ҳолатини яхшилашга ҳамда мамлакатда тинчликни сақлашнинг муҳим воситаси сифатида амалга оширилган. Қуйида ерга нисбатан чекловларнинг олиб ташланиши ҳақида чиқарилган амир фармонинининг мазмунини келтириб ўтамиз: хусусан, 1827 йил 14 июлд 43 ҳаракатларнинг расмий жихатдан тўлиқ амалга оширилганлигини назарда тутади. Бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳуқуқий ҳужжат саналган хабарномалар (аризалар) орқали барча бажарилган ишларнинг расмий ҳужжати шу жумладан, ерга оид ҳуқуқий хужжатлар рўйхатларида (реестр)да ёзиб қолдириш орқали ўз ифодасини топган. Қуйида бунга аниқ бир мисолни келтириб ўтмоқчимиз: XIX асрнинг иккинчи ярмида қози Мулло Мирзо Ҳикматулло томонидан давлат бошлиғи амирга Сомичан тумани ҳудудидаги ерларни аҳолига сотилганлиги ва сотилган ерларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат реестрига киритиш ҳақида хабарнома (ариза) келтирилган. Ушбу хабарномада (аризада) қози Мулло Мирзо Ҳикматулло томонидан Сомичан тумани Мусича ҳудудига кирадиган ерларнинг давлатга тегишли эканлиги, ушбу ерлар давлат хазинаси ҳисобида 44 томонидан амир номига шикоят хатлари, хабарномалар (аризалар) келтирилар эди. Ушбу ҳужжатларни таҳлил қилиш орқали, Бухоро амирлигида юқорида номи кўрсатиб ўтилган ҳукмдорлар даврида деҳқонларнинг қисман бўлсада манфаатларини таъминлашга қаратилган муайян ер-ҳуқуқий ислоҳотлари ўтказилганлиги тўғрисида хулосага келиш мумкин. Ушбу ислоҳотлар ўз навбатида, давлатда барқарорликни таъминлашга ва иқтисодий таназзулдан чиқиб кетишга имкон туғдирган. Юқоридагилардан ҳам кўриниб турибдики, манғитлар ҳукмронлиги даврида муайян даражада давлат ва ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш юзасидан ислоҳотлар амалга оширилган. Собиқ иттифоқ даврида тадқиқотчилар ушбу даврга ҳукмрон мафкура нуқтаи назаридан ёндашиб, Марказий Осиё давлатларида мавжуд бўлган давлат тузуми қолоқ ва ёввойи шаклда бўлган деган ғоя 45 қарашларини ўрганиш ва таҳлил этиш бугунги кунда олимларимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 46 1.3. Бухоро амирлигининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Бухоро амирлиги ўзига хос ўрин тутади. Шуни таъкидлаш жоизки, 167 йил давом этган манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида кечган ижтимоий-сиёсий воқелик муайян даражада олимларнинг тадқиқот объекти бўлиб келган 71 . Шу билан бирга, ушбу тадқиқотчилар томонидан амирлик ҳаётининг турли хил жиҳатлари муайян ижтимоий фанлар доирасида кўриб чиқилган. Бинобарин, манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида амалга оширилган сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар, ташқи иқтисодий ва сиёсий алоқалар ҳамда манғит амирларининг фаолияти жамият ҳаётига салбий ёки ижобий маънода таъсир этиш нуқтаи назаридан алоҳида ўрганилмаган. Собиқ иттифоқ тузуми даврида манғитлар сулоласи вакилларига бир томонлам 47 тарихнавислари маълумотлари, тарихий ҳужжатлар, дастлабки манбалар ва саёҳатчиларнинг йўл хотираларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ўз навбатида, ушбу фикрларнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Ўрганилган тарихий манбалар манғитлар сулоласи вакилларининг барчасини ҳам фаолияти юқоридаги ёндашувлар асосида баҳолашга лойиқ эмаслигидан далолат беради. Шу жиҳатдан олганда, таҳлил этилган манбаларга асосланиб, албатта, бунда жамият ривожланишига таъсир этган объектив ва субъектив омилларни ҳисобга олган ҳолда, Бухоро амирлиги давлатчилигининг шаклланиш ва ривожланишини муайян босқичларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Биз бунда манғитлар сулоласининг дастлабки вакиллари томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ўз навбатида, мамлакатни бирлаштириш ва аҳоли турмуш тарзини енгиллашти 48 Ўз навбатида, Муҳаммад Раҳим давлатни мустаҳкамлаш ва маъмурийҳудудий бирликларни бирлаштириш йўлида ташқи сиёсий тўсиқларга дуч келган. Маҳаллий тарихнавислар Муҳаммад Шариф ва Хумулийларнинг гувоҳлик беришича, афғон саркардаси Аҳмадшоҳ Дурроний Бургут ва Миёнқол ҳудудларида кечган сиёсий ғалаёнларнинг юзага келишига сабабчи бўлган ва маҳаллий аҳолини Муҳаммад Раҳим қўшинига қарши курашда четдан туриб қўллаб-қувватлаб турган. Муҳаммад Раҳим Бухоро амирлари орасида мамлакатнинг барча ҳудудида муайян даражада тинчликни сақлай олган, давлатнинг чегараларини мустаҳкамлаган ҳамда ташқи душманлардан ҳимоя қилган ягона давлат бошлиғидир. Давлатни қаттиққўллик асосида бошқариш, унга исёнчилар билан бўлган тўқнашувда ғалабага эришиш ҳамда Ҳисор ва Шаҳрисабз бекликларини амирлик тасарруфига тўл 49 қолган салбий оқибатлар, яъни қўшни давлатлар билан доимий урушлар олиб боришга қисман чек қўйган ва мамлакатда муайян даражада тартиб ўрнатишга эришган. Бу эса ўз навбатида, амирликда савдо-сотиқ ва деҳқончилик ишларининг ривожланишига туртки бўлган. Дастлабки манбаларга асосланган хориж тадқиқотларида ҳам Муҳаммад Раҳимнинг давлат бошқарувига ижобий баҳо берилади. Хусусан, Анке фон Кюгельген “Муҳаммад Раҳим мамлакатни ривожлантирди ва мамлакатда яшовчиларни бахтиёр айлади. У давлатни бошқариш билан бирга ўзини бошқаришни ва фуқароларни ҳурмат қилишни ҳамда уларнинг дарди билан яшашни унутмади” 74 – деб қайд этади. Тарихнавис Сомий ҳам Муҳаммад Раҳимни сахий, меҳрибон, олийжаноб ҳамда жазолашда қатъий қарор қабул қилувчи ҳукмдор сифатида таърифлайди 75 . Манғитлар сулоласининг кейинги 50 шахс эди. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Дониёлбий барча олиму-фузалолар, дин пешволарининг танлови асосида давлатни бошқара бошлаган. Муҳаммад Дониёлбий биринчи навбатда давлатда тартибсизликларни бартараф этишга ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга эътибор қаратган. Иккинчи ўринда у нафақат Бухоро шаҳри балки амирлик таркибига кирувчи барча бекликларда савдо-сотиқ, ҳунармадчиликни ривожлантиришга ҳамда фуқароларга тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлаб беришга муяссар бўлган. Муҳаммад Дониёлбий ижтимоий муносабатларни ҳуқукий асосларда тартибга солишнинг тарафдори бўлган. Шунинг учун у фиқҳ илми уламоларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаган. Манбаларда келтирилишича, Муҳаммад Дониёлбий барча ҳуқуқий масалаларда ислом ҳуқуқшуносларидан маслаҳат олган 76 . Муҳаммад Дониёлбий давлат ва жамият бошқар 51 Муҳаммад Дониёлбий вафотидан кейин унинг ўғли Шоҳмурод давлатни бошқариш ваколатини қўлга киритади. У Муҳаммад Дониёлбий даврида Кармана, Қарши бекликларини бошқаради ва маълум вақт давомида давлатдаги энг олий мансаблардан бири бўлмиш қушбеги лавозимида фаолият юритади. “Бошданоқ у мамлакатда қаттиқ тартиб ўрнатишга киришиб, ишни сулола мавқеини расмий жиҳатдан мустаҳкамлашдан бошлайди. Яъни сохта хонлик анъанасига чек қўйиб, тахтга расман ўзи чиқади, лекин хон эмас, амир унвони билан” 78 . Шоҳмурод давлат бошлиғи – амир унвонини таъсис этар экан, ушбу унвоннинг ўзбек ва мўғул уруғлари анъаналари билан эмас, балки шариат қоидалари асосида юзага келганини асослаб беради. Ҳуқуқшунос олим З.Муқимовнинг таъкидлашича, “Амир Шоҳмурод солиқлардан эзилган халқнинг норозилиги кучайган даврда т 52 қўйилишига, қозилар томонидан муайян даражада одиллик, адолат ва инсонпарварлик руҳида суд жараёнларини амалга оширишга имкон яратиб берган. Ушбу суд – ҳуқуқ ислоҳотларининг яна бир муҳим жиҳати қозининг ҳукмидан норози бўлган тарафнинг қози-ул-қуззотга ёки амирга шикоят қилиш ҳуқуқини қўлга киритганлигида кўринади. Ўз навбатида, қозикалонга ёки амир номига ёзилган шикоятнома ўрганиб чиқилиб, қозининг ҳукмини асосли равишда қози-ул-қуззот бекор қилиши ҳамда унинг қарорини фақат амир бекор қилиши мумкин бўлган. Амир Шоҳмурод томонидан ўтказилган суд – ҳуқуқ ислоҳотлари ўз даврида нафақат Бухоро амирлиги, балки бошқа хонликлар учун ҳам прогрессив аҳамиятга эга эди. Шу билан бирга, амир Шоҳмурод судловни ташкил этиш, хусусан, қуйи суд қозиларининг тайинланиши борасида ҳам муайян ўзгаришла 53 ҳамда давлат бошлиғи сифатида қирқ аълам суди ишларида иштирок этганда тарафларнинг ўзаро келишуви, жабрланувчи ва айбланувчи томонларнинг ўзаро ярашувининг тарафдори эди 82 . У амирлик хазинасидан жабрланувчининг фойдасига етказилган зарарнинг ярмини қоплаш учун айбланувчининг келажакда ижтимоий тарбияланиши, оиласи, фарзандлари қаровсиз қолиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида фоизсиз маблағ ажратиш амалиётини қўллаган. Ушбу хусусияти билан амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган ярашув механизми ўз даври учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Таъкидлаш жоизки, амир Шоҳмурод томонидан ўтказилган ушбу ислоҳот бугунги кунда суд-ҳуқуқ амалиётида муҳим амалий аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштиришда тарихий-ҳуқуқий асос вазифасини ўташи мумкин. Амир Шо 54 бошқа диний мансабларга номзодларни тайинлашда уларнинг шариат нормаларига амал қилиш даражаси, ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигига эътибор қаратган. Шариат нормаларини ўша давр талаби даражасида билмаган қозилар, имомлар, муфтийлар ҳамда мадраса мударрислари амир Шоҳмуроднинг фармони билан ўз лавозимидан озод этилган. У шариат нормаларини чуқур ўзлаштирган мадраса талабаларига солиқлар ҳисобидан қўшимча талабалик ҳақлари бериш тизимини жорий қилган. Шоҳмурод нафақат таълим жараёнида, балки бошқа фуқароларнинг ҳам ислом ҳуқуқи нормаларини билишликка даъват этиш билан бирга, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар яратиб берган 86 . Бу борада Хумулийнинг таъкидлашича, амир Шоҳмурод фиқҳшунос олимлар ва вилоят бекларидан амирликнинг барча ҳудудларидаги масжид ва мадрасаларда аҳолига ҳа 55 Шу билан бирга, амир Шоҳмурод ҳуқуқий масалаларга оид бўлган китоблар ёзган. Хусусан, ханафия мазҳабига оид бўлган барча фатволар ва қоидаларни мужассамлаштирган “Фатвойи аҳли Бухоро” ва “Айн ул-Ҳикма” номли тўпламларини кўрсатиб ўтиш мумкин 89 . Шу жиҳатдан олганда, амир Шоҳмуроднинг ушбу асарларини бугунги кунда миллий давлатчилик тарихини ўрганиш ва уни илмий таҳлил этишда нодир ва қимматли ҳуқуқ манбаси сифатида қараш лозим. Амир Шоҳмурод нафақат Бухоро шаҳрида балки амирликнинг турли вилоятларига бориб улардаги масжид ва мадрасаларда шариат ҳуқуқи нормалари ва уларни тадбиқ этишга оид масалалар юзасидан машғулотлар ўтказиб келган. Масжидларда имомлик қилиб, намоз тугаганидан сўнг “олий йиғин”(мажлиси олий)ни чақирган ҳамда унга илм аҳлини, қозиларни, ҳадисшунос олимларни тўплаган. 56 жамиятининг одатлари ва кийимларини сақлаб қолиб, ҳатто ўз қўшинларини жангга бошлаб бораётганда ҳам оддий паст бўйли отида боришини, ҳарбий йўлбошчи сифатида ажойиб ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини таъкидлаб ўтади 91 . Марказий Осиё тарихини ўрганган деярли барча тарихчи олимлар амир Шоҳмуроднинг давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятига юқори баҳо берадилар. Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб тарихий фактлар ҳамда манбаларга асосланган ҳолда олиб борилаётган бир қатор илмий изланишлар натижасида амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган ислоҳотларнинг ўша давр учун муҳим аҳамият касб этганлиги ўзининг исботини топмоқда. Ўз навбатида Г.Хэмбли амир Шоҳмуроднинг сиёсий-ҳуқуқий фаолиятига қуйидагича баҳо беради: “У Афғонистоннинг Дурроний ҳукмдорларидан Балхни тортиб ололмасада, аммо Эр 57 ўрганиш учун етарли тарихий манбалар мавжуд бўлишига қарамасдан, уларни ўрганишга деярли рағбат кўрсатилмаган. Шу асосда давлатчиликни ривожланишига муайян даражада ўз ҳиссасини қўшган амир Шоҳмуродга ўхшаган ҳукмдорлар фаолияти ҳам бир томонлама яъни фақат салбий нуқтаи назардан ўрганилган. Ҳолбуки, ўз даврида манғит ҳукмдорларининг фаолиятини танқидий тасвирлаган Аҳмад Дониш ҳам амир Шоҳмуродни халифа Умар билан бир қаторга қўйиб “амирлик гиламини камбағаллик кийими билан безади, жаҳон боғидан душманлик ва ёмонлик томирини суғуриб ташлади ва адолат ниҳолларини ўтказди” 94 , - деб унинг фаолиятини юксак баҳолаган эди. Амир Шоҳмурод фаолияти юзасидан хулоса ўрнида айтиш мумкинки, манғитлар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлигида давлатчиликни тараққий этиб шаклланиши ва ривожланиши айнан 58 борилган урушлар Амир Ҳайдарни давлатда ҳарбий-сиёсий ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилди. У олиб борган тинимсиз курашлар натижасида 1817-1850 йилларда Балх воҳаси қўлга киритилди, Маймана, Бадахшон ва Қундуз вилоятлари амирлик ҳудудига қўшиб олинди. Амир Ҳайдар давлатни бошқаришда асосан ташқи муносабатларга эътибор қаратади, хусусан, у афғон ҳукмдори Аҳмад Шоҳ Дурронийнинг ўғли Шўжа ал-Мулком билан икки мамлакат ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини қайта тиклашга муваффақ бўлган 96 . Бухорога қўшни давлатларнинг ҳукмдорлари амир Ҳайдар ҳукмронлигини заифлаштириш мақсадида унинг сарой аъёнлари ва беклари, қариндош-уруғлари ва биродарларига турли ваъдалар бериб, уларнинг ўзаро тотувлигига путур етказишга интилганлар. Марказий ҳокимиятга қарши исён кўтарган Носириддин Тўра 4000 аскар билан 59 Ҳайдар амирликда хитой-қипчоқлар томонидан юзага келиб турадиган турли можароларни олдини олиш мақсадида ушбу ҳудудларга нисбатан турли тўловлар миқдорини камайтирган. Амир Ҳайдар мамлакатда муайян даражада ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлашга ҳам ҳаракат қилган. Бу борада тарихчи олим Қ.Ражабовнинг эътироф этишича, “Амир Саид Ҳайдар ислом фиқҳининг ҳанафия мазҳабига оид “Ал-фавоид ал-алфийа” номли асар ҳам ёзган. Амир Ҳайдар давлат ҳужжатларини тизимлаштиришга алоҳида эътибор қаратган манғитлар сулоласининг дастлабки ҳукмдорларидан бири эканлиги билан ҳам диққатга сазовордир” 97 . Тарихнавис Сомий ҳам амир Ҳайдарни зиёли давлат бошлиғи ва одил ҳукмдор сифатида баҳолаб, унинг давлат ишлари билан нечоғлик банд бўлишига қарамасдан олиму-фузалолар билан ҳуқуқий мавзулардаги машғулотларда доимо 60 Амир Насрулло ҳокимият тепасига отаси амир Ҳайдарнинг ўлимидан сўнг олти ой ўтгандан сўнг келган. У миллий давлатчилик тарихида кучли, жасур ҳамда қаттиққўл давлат бошлиғи сифатида жой олган. Тарихчи ва саёҳатчиларнинг маълумотларига қараганда, амир Насрулло ҳукмдор сифатида давлатнинг ички ва ташқи душманларига ҳақиқий зарбани берди 101 . Амир Насрулло томонидан олиб борилган ҳарбийсиёсий ислоҳотлар натижасида давлатнинг ҳарбий қудрати мустаҳкамлана борган. Олиб борилган тинимсиз урушлар баробарида Қўқон хонлиги (1842й) ҳамда Шаҳрисабз (1856й) беклиги эгалланади 102 . Амир Насрулло ташқи сиёсат масаласида олдинги давлат бошлиқларидан фарқли равишда, Марказий Осиёнинг иқтисодий салоҳиятига талабгор бўлган икки йирик давлатлар Россия ва Англия билан очиқ сиёсат олиб бориш дастурини амал 61 Амир Насруллодан кейин давлатни бошқарган манғит сулоласи вакилларидан амир Музаффар, амир Абдулаҳад, амир Олимхонлар даври миллий давлатчилик тарихида кам ўрганилган давр бўлиб, тегишли манбаларда ушбу ҳукмдорларга нисбатан деярли ижобий баҳо берилмаган. Истиқлол шарофати ила миллий давлатчилик манбаларини тадқиқ этиш жараёнида юқорида номлари зикр этилган ҳукмдорлар томонидан ҳам муайян даражада ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Хусусан, амир Абдулаҳад суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга ҳамда ушбу соҳани янада инсонпарварлик тамойили асосида шакллантиришга, амир Олимхон жамиятда порахўрликни бутунлай йўқотиш ва таълим тизимини тубдан ислоҳ этишга уринганлар. Чор Россияси қўшинларининг 1866 йилда Тошкентни эгаллаши Бухоро амири Музаффарни Ўратепа, 62 Бухоро амирлиги билан Россия давлати ўртасида тузилган сулҳ шартномасидан келиб чиқиб, 1884 йилда Бухоро билан Каттақўрғон шаҳарлари орасида телеграф алоқаси ҳамда 1888 йилда Чоржўй, Амударё, Бухоро ва Самарқандгача, ниҳоят 1898 йилда Тошкентгача темир йўллари ётқизилади. Шу билан бирга, амирлик ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар давом этиб борган. Маориф соҳасида амалга оширилган янги ўқув усуллари – “усули жадид”ни жорий қилиш мақсадида 1893 йилда Исмоилбек Гаспиринский шахсан Бухоро амири Абдулаҳад билан музокаралар олиб борган. Шу билан бирга, мусулмон дини ривожига алоҳида эътибор берган, натижада эса уламолар сони 500 дан 150 минг кишига ортган 105 . Маълумки, Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори амир Саид Олимхон ҳукмронлиги даври адабиётларда салбий жиҳатдан ёритилган 106 . Биз эса, 63 Амир Саид Олимхон томонидан давлатни бошқариш масаласида олиб борилган сиёсатнинг асосий эътиборли жиҳати шуки, Бухоро амирлиги таркибига кирувчи беклик(вилоят)лар бошлиқлари ушбу даврга келиб сайлаш усули орқали ўз ваколатини амалга оширар эдилар. Амир Саид Олимхон ҳукмронлиги даврида “Ёш бухороликлар”нинг талаблари асосида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиши мўлжалланган эди. Бу эса ўз навбатида “Ёш бухороликлар” ҳаракатини сиёсий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишдаги ролини янада кучайтирди. Жумладан: - маҳаллий солиқлар 10 фоизгача қисқартирилган; - ҳарбийлар ойлик ҳақи оширилган (пиёда хизматчиларга ойида 3-9 рублгача, отлиқ қўшинларга 6-20 рублгача); - ёши улуғ бўлган ҳарбий хизматдан озод этилган кишиларга ойида 3 рублгача нафақа тайинланган; - қозиларга суд жараёнида тарафлардан 64 амирликда бир қатор ҳиссадорлик жамиятлари, банклар, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилган. Олинган даромадлар темир йўл, алоқа ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ажратилган 110 . Бухоро амирлиги давлатчилиги шаклланиши ва ривожланиши хусусида қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: Биринчидан, тарихий-илмий холисликка асосланиб ушбу даврни икки босқичда ўрганиш муҳимдир; иккинчидан, бир ярим асрдан ортиқ давлатчиликка эга бўлган Бухоро амирлигида давлат-ҳуқуқий тартиблар муайян даражада амал қилган; учинчидан, ўз даврида ижобий характерланган ва бугунги кун учун ҳам аҳамиятга эга бўлган амир Шоҳмурод ва амир Ҳайдарлар бошқарув фаолиятига ижобий баҳо бериш мумкин; тўртинчидан, Бухоронинг сўнгги амирлари давлат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашда муяйан даражада ўз хиссал 65 Давлат бошқаруви органларини ислоҳ қилиш ва идора этувчи органлар фаолиятида ўзаро бир-бирига аралашмаслик, хусусан, қозилар фаолиятини мустақил этиб белгилашга оид бўлган қарашлар айнан ушбу даврда рўёбга чиқа бошлаган. Амирликда манғитлар сулоласининг айрим вакиллари ҳукмронлиги даврида муайян даражада ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказилган. Амалга оширилган ер- ҳуқуқий ислоҳотлари натижасида ерга оид турли низоларни суд йўли билан ҳал этиш, ер солиқларини эркинлаштириш, яъни халқни айрим ер солиқларидан озод этиш ҳамда ерларни ижарага бериш каби масалалар кўзда тутилган. Хусусан, амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган сиёсий- ҳуқуқий ислоҳотларнинг бугунги кунда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллашда тарихий сабоқ сифатида муҳим аҳамиятга эга. Ўз даврида ўзбек 66 ҳукмрон мафкура манфаатлари ва талаблари нуқтаи назаридан ёритилган эди. Бинобарин, миллий давлатчилигимиз тарихини ўрганишга жиддий эътибор берилаётган бугунги кунда Бухоро амирлигининг XIX аср охири – XX аср бошларидаги тарихи, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари, олий табақа амалдорлар ва қуйи маъмурий бирликлардаги мансабдор шахслар ҳамда ҳарбий-маъмурий ва диний амалдорларнинг давлат бошқарувидаги ўрнига доир илмий асарларга эҳтиёж каттадир. Бухоро амирлигида олий ҳарбий-маъмурий амалдорлар, маҳаллий бошқарувдаги асосий мансабдорлар манғит уруғига мансуб бўлган кишилардан тайинланган. Шу билан бирга, бу даврда манғитларга ва бошқа ўзбек уруғларига мансуб бўлмаган кишиларнинг ҳам давлат бошқарувида юқори амалларни эгаллаш ҳолати кўзга ташланади. Шу ўринда, давлатда амирдан кей 67 этилган. Айнан ушбу даврдан Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб юритила бошланган. Амир давлатни мансабдор шахслари, яъни амир хизматчилари орқали бошқарар эди. Ушбу мансабдор шахслар давлатнинг бошқарув аппаратини ташкил этган. Бухоро амирлари ўз шажараларини Муҳаммад пайғамбардан бошлаганликлари сабабли уларнинг унвонларига “саид” сўзи қўшиб айтилган. Амир ёнида доимий равишда унинг шахсий ёзишмаларини олиб борувчи икки нафар котиби бўлган. Уларнинг биринчиси мунший бўлиб, у барча ишлар бўйича берилган кўрсатмаларни ёзиб борган ва амирга келган ахборотларга, маълумотларга ҳамда маъмурий вакиллардан ва алоҳида шахслардан келган илтимосномаларга, шикоятларга жавоб бериш билан машғул бўлган. Иккинчи котиб – мушриф бўлиб, у сарупо бериш, қурол-яроғ ва шу кабиларни тарқатиш ҳақидаги кўрсат 68 XVIII асрнинг ўрталарига келиб қушбеги мансаби етакчи ўринга чиқиб, у давлат аппаратининг асосий бўғини сифатида барча бошқарувнинг асосий функцияларини ўз қўлида тўплай борган. Қушбеги маҳаллий беклар орқали марказий давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир қаторда, чет мамлакатлардан келадиган мол-мулклардан олинадиган бож тўловлари устидан назоратни амалга оширган. Қушбеги лавозимига давлатнинг тажрибали, ишбилармон, сиёсатдон кишиларидан тайинланиб, номзод аввал девонбеги мансабида фаолият юритган бўлиши лозим бўлган. У саройдаги энг юқори унвон эгаси сифатида давлатда амирдан кейин турган. Турклардаги улуғ вазир ёки Европадаги давлат канцлери сингари, қушбеги амирнинг энг яқин маслаҳатчиси ва ишончли кишиси бўлган. Қушбеги бир вақтнинг ўзида амирнинг шахсий муҳрини сақлаш, бошқа 69 ишларни бевосита амирнинг розилиги билан қилган ва ҳар куни қилинган ва қилинаётган ишлар тўғрисида амирга ёзма ёки оғзаки ахборот бериб турган. Оталиқ – амирлик марказий бошқарувида ўзига хос ваколатга эга бўлган 117 , манғит ҳукмдорларининг таянчи ҳисобланган ва уларнинг ҳурматига сазовор бўлган мансаб эгаси. Унга Бухоро шаҳри ва Самарқанддан Қорақўлгача бўлган ҳудудларда сув тақсимотини назорат қилиш вазифаси юклатилган. Ўз навбатида оталиқ Шоҳруд канали мироблиги вазифасини ҳам бажарган. Бухоро амирлигида аҳамияти бўйича учинчи поғонада молия идораси – молиявий девонхона турган, ушбу давлат идорасини олий молиявий амаллардан бири саналмиш девонбеги бошқариб, у давлат бошқарув тизимида иккинчи мансабдор шахс ҳисобланган 3 . Девонбеги давлат хазинаси, закот (хорижий мамлакатлардан ке 70 Ўз навбатида амирлик марказий бошқарувида бошқа бир қатор мансаб ва унвонлар бўлиб, улардан тўртта асосий ва юқори даражадаги лавозим эгалари ҳукуматга алоқаси бор шахслар ҳисобланган 119 . Жумладан, Биринчиси, шайх ул-ислом – диний унвонлардан бири бўлиб, диний ишларни бошқарган ва назорат қилган. Қози аскар – ҳарбий масалалар ва ҳарбий жиноятларни кўриб ҳал қилувчи мансабдор; Иккинчиси, аъламлар – давлатда фиқҳий масалалар бўйича фатво чиқарувчи шахслар 120 . Ҳарбий муфтийлар – ҳарбийлар учун фатво тузувчи, айниқса, давлат бошлиғининг бошқа бекликларга сафари чоғида ва ҳарбий юришлари пайтида ҳарбийлар учун фатво чиқарувчи вакил ҳисобланган; Учинчиси, муҳтасиб – аҳолини шариат таъқиқлаган ҳаракатлардан тийилиб туришига ва яхшиликка оид ҳаракатларни қилишига ундаш билан шуғулланган 12 71 саидлар қўшинида мухтасиб вазифасини амалга оширувчи шахс. Тўртинчи мансаб нақшбандий деб номланиб, унга амирлар дафн этиладиган қабристонни кўкаламзорлаштириш ишларини бошқариш топширилган. Давлатда яна тўрт турдаги лавозим мавжуд бўлиб, махсус тайинлов асосида фаолият юритмасдан, балки ижтимоий мавқеидан қатъий назар ушбу мансабларга ҳар қандай шахс тайинланиши мумкин бўлган. Аниқроғи, амирга маъқул бўлган олимлар, саидлар, хожалар, ўзбеклар ва бошқалардан бирига топширилган мир асад, файзи, садр ва судур деб номланган лавозимлар. Агар файзи олим ёки саид бўлса, унга муқаддас Бухоро шаҳрининг ташқи қисми мухтасиблиги топширилган. Агар мирасад олим ёки саид бўлса, унга саидлар ўртасида работ(кичик шаҳарча)да бир фарсанг оралиғида мухтасиблик ваколатини амалга ошириш юклатилган 122 . С 72 юритган бўлса 123 , судур работ ташқарисидаги вақфларни бошқариш масаласи билан машғул бўлган. Амирлик марказий бошқарувида давлат бошлиғининг ташкилийижрочилик ишларини олиб борувчи бўлими мавжуд бўлиб, унда қуйидаги тўрт асосий мансабдор шахс ўзига белгиланган ваколатни амалга оширган. Жумладан, девонбеги – танхо масалаларини қайд этувчи дафтарни юритиш мудири; мушриф – ҳукмдор томонидан тақдим этилган ашёлар, кийимкечаклар, қалқонлар, совутлар ва бошқа совғаларни ёзиб қолдириш ишлари билан шуғулланган; дафтардор – танҳо ёки суюрғолдан фойдаланиш бўйича тасдиқланган ёхуд рад этилган шахсларнинг маълумотини юритган; танобчи девон – баҳор ва куз ойларида хирож ерларидан тушадиган тушумларни юритувчи лавозимда хизмат қилган 124 . Ундан ташқари амирлик марказий бошқарувида унча юқори бўл 73 Давлат бошлиғи маҳкамасининг икки асосий махсус ходими бўлиб, улар амирнинг кундалик иш юргизиш масалалари билан бевосита машғул бўлган. Парвоначи – амир фармонлари ва бошқа қарорларини бекларга ҳамда бошқа мансабдор шахсларга етказиш масалалари билан шуғулланган 126 . Додҳоҳ эса – давлат бошлиғига турли масалалар бўйича келиб тушадиган ариза ва шикоятларни қабул қилиб, унга етказиш ҳамда берилган жавобларни ўз эгаларига қайтариш вазифаси юклатилган 127 . Давлат бошқарувида бошқа бир қатор мансаблар ҳам мавжуд бўлиб, улар асосий вазифа билан бирга қўшимча ваколатларга ҳам эга бўлган. Масалан, тўқсабо – амир мажлиси дастурхонини назорат қилиш билан бирга, Харканруд туманининг ҳокимлиги ва мироблиги ҳам унинг қўлида эди. Шу билан бирга тўқсабо ҳарбий ҳаракатлар чоғида амир байроғини кўта 74 Қоровулбеги – соқчилар ва қоровуллар бошлиғи саналиб, давлатнинг асосий ички ва ташқи хавфсизлиги масалаларини назорат қилиб турган. Амирликда шиғовул, мирохўрбоши, миршаб каби амаллар бўлиб, улар ҳам ўзига хос равишда тегишли вазифаларни адо этганлар. Масалан, шиғовул – давлат вакиллари ва элчиларни қабул қилиб, уларнинг фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланган. Мирохўрбоши – ҳукмдорга тегишли бўлган отларга ем-хашак етказиш масаласини ташкил қилиб, назорат остига олган. Миршаб эса, шаҳарни қўриқлаш вазифани бажарган 130 . Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, марказий бошқарувда ўша даврда ўзга давлатларда амалда мавжуд бўлмаган тартиб, яъни ҳарбий йиғинлар пайтида маҳаллий бошқарув вакиллари марказий бошқарувда бевосита иштирок этганлар. Чунончи, чандавул, қоровул, йўлчи ва жосус ка 75 вакиллар тайинланган. Масалан, шарбатдор амирликда турли ичимликларни тайёрлаш ва етказишни ташкил этган бўлса, заргарбоши заргарлар фаолиятини назорат қилиб турган. Меъморбоши эса, шаҳарнинг бош меъмори ҳисобланиб, шаҳарни безаш ва қурилиш ишларига умумий раҳбарликни амалга оширган. “Амир ошхонасининг бош ошпази фаррошбоши деб аталган” 131 . Ўз ўрнида таъкидлаш лозимки, амирликда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, фуқароларни йўлларда ўғри, талончи, босқинчи ва турли исёнчилар ҳужумидан ҳимоя этиш мақсадида бир қатор мансаблар жорий этилган эди. Улар қаторида зиндонбанд, жилбанд, жаллод ва бандибанд 132 каби амалдорларни санаб ўтиш мумкин. Амир ёки унинг ваколати доирасида тайинланган мансабдор шахслар, яъни амирнинг жойлардаги вак 76 бошқариш ва ташкиллаштириш бўйича котиблари бўлиб, ҳудудлардан тушадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни назорат қилган. Хўжалик ишларини дастурхончи деб номланган хазинабон бошқарган. Бухоро амирлигида бекликлар ҳуқуқий мақоми бўйича бир-биридан фарқ қилган. Масалан, Самарқанд беклиги нуфузлилиги, Қарши беклиги кўп ҳолларда давлат бошлиғи меросхўри ҳокимлиги билан, Чоржўй беклиги эса уруғ давомчиларига, Бухоро беклиги эса қушбегининг ўзи томонидан бошқарилганлиги туфайли кенг имтиёзларга эга бўлган 134 . Умуман олганда бекликларнинг мақоми уларнинг давлат ва жамиятга келтирадиган фойдаси миқдорига боғлиқ бўлган. Беклар асосан рентадан даромад олганлар, чунки улар амирдан ҳеч қандай мояна ҳақи олмаганлар, ўз навбатида улар аҳолидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш ишларига б 77 неча қишлоқлардан ташкил топган, уларни қишлоқнинг ёши улуғ ва тажрибали оқсоқоллари бошқарган. Ҳар бир амлокдорлик уч асосий мансабдор, яъни мироб, закотчи ва доруғабошилар орқали бошқарилган. Мироб – ҳудуднинг суғориш тизимини кузатиш ва сувни тақсимлаш вазифасини бажарган бўлса 137 , закотчи солиқ ва йиғимларни назорат қилиб турган. Беклик лавозими мерос тариқасида қолмасдан, балки ҳар қандай ҳолатда амир томонидан алмаштирилиши ёки лавозимидан озод этилиши мумкин бўлган. Бек вафот этган ҳолатларда унинг барча мол-мулклари давлат хазинасига топширилиб, унинг меросхўрлари қолган меросга нисбатан ҳеч қандай эгалик ҳуқуқига эга бўлмай, балки кейинчалик марказий бошқарувда хизмат қилган. Бекликларда юзага келиб турадиган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларни бирлаш 78 5 эшикоғаси, 3 тўқсабо, мирохўрлар, қоровулбеги, жевачи, мирзабоши, чироқоғаси ва навкарлар иштирок этишган 138 . Шарқий Бухоро ҳудудидаги Ҳисор беклиги маҳаллий бошқарувида амал қилган маъмурий тузилишини таҳлил этиш баробарида Бухоро амирлигидаги маҳаллий бошқарув тизимини ўрганиб чиқадиган бўлсак, ушбу ҳудудда қоидага биноан бек лавозимини амирнинг яқин қариндошларидан бири, яъни амир Абдулаҳаднинг тоғаси Остонақулибек эгаллаган эди. Ҳисор беклиги Бухоро амирлигининг энг бой ҳудудларидан бири ва бек амирнинг 138 Искандаров Б.И. Из историиБухарского эмирата. – М.: Изд-во. Вос. Лит-ры, 1958. – С.16. Қаранг: 79 яқин қариндоши саналганлиги сабабли унга ўлим жазосига маҳкум этиш ҳуқуқи берилган эди. Остонақулибек ихтиёрида бир қатор мансабдор шахслар бўлиб, бу ҳудудда ҳам барча амалдорлар ўзга бекликлар каби маҳаллий аҳолидан йиғиладиган солиқлар ҳисобига яшаганлар. Бек томонидан бериладиган мояна амалдорлар даромадининг маълум бир қисмини ташкил этган. Остонақулибек бекликни ўзининг қушбегиси ва катта ясовулбошиси орқали бошқарган. Ундан ташқари бекликда махсус девонхона бўлими мавжуд бўлиб, ушбу бўлим етти котиб томонидан идора этилган. Шу билан бирга, маҳаллий бошқарувда турли вазифаларни бажарувчи 25 та ясовул ҳам иштирок этган 139 . Ҳисор беклигида бошқарувни қулай йўлга солиш мақсадида беклик амлокдорлар томонидан бошқариладиган 23 та амлокдорликка бўлинган эди. Амлокдорлар бекнинг қаринд 80 Амлокдорликларда навкарларнинг сони бир хил бўлмаган. Масалан, Эсонхўжа амлокдорлигида 195 та, Бодроқлида – 90, Ғозималикда – 80, Қоратоғ ва Регарда 25 тадан, Хонакида – 24, Сарижўйда – 18, Шўрконда – 13, Дашнободда – 11, Сариосиёда – 8, Ҳисорда – 7 тадан навкар бўлган 140 . Кўлоб ва Қоратегин бекликларида маҳаллий бошқарувга алоқаси бўлмаган доимий қуролланган замбарак отувчи қўшинлар мавжуд эди. Денов ва Қўрғонтепа бекликларида эса, амирнинг доимий армияси бўлмай, балки беклар бошқарувни маҳаллий ҳарбий кучларга таяниб амалга оширганлар. Бекликларда маҳаллий бошқарув ташкил этишда диний-ҳуқуқий масалаларни ҳал этувчи қози, раис, муфтий ва миршаб каби амалдорлар иштирок этганлар. Бекликлар қозилари тўғридан-тўғри Бухородан тайинланган ва ўз фаолиятида бекдан мустақил бўлганлар 141 . У 81 Тарихчи Р.Ҳолиқованинг маълумотларига кўра, “Бухоро шаҳри икки даҳага, даҳаларнинг ҳар бири эса олти жарибга бўлинган. Ҳар бир даҳани даҳабоши бошқарган. Жарибни эса бобо бошқарган бўлиб, унинг маҳкамаси бобохона дейилган. Унинг ихтиёрида фақат тунда ишлайдиган махсус қўриқчилар бўлиб, улар шабгардлар деб аталган. Шабгардлар (тунда кезувчи) – форс-тожик тилидан олинган бўлиб, “шаб” – кечқурун, тун ва “гард”- кезмоқ, кезувчи маъноларини англатади” 142 . Шабгардларнинг асосий вазифаси тунда шаҳарни кезиб юриш ва барча шубҳали шахсларни аниқлаш билан бир қаторда эҳтиёжсиз равишда шаҳарда юрган шахсларни ушлаб тегишли тартибда чора кўриш бўлган. Ушланган шахслар дини ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, шаҳар кўчалари ва ҳаммомларни тозалаш ишларига жалб қилинган. Бухоро шаҳар миршаббошисин 82 қолган 9 тумандан асосий фарқи шунда эдики, туманларнинг маъмурий маркази мавжуд эмас эди. Шимолийи Руд ва Жанубийи Руд туманларидан солиқ йиғиш вазифасини Бухоро шаҳар садр-раис хизматчилари амалга оширганлар. Қолган 9 та туманни маъмурий жиҳатдан туман қозилари бошқарган. Кўпгина туманлар аҳоли зич жойлашган туман марказларининг номи билан ҳам иккинчи ном сифатида юритилган. Масалан, Харкан Руд ёки Ғиждувон тумани каби. Ундан ташқари А.Р.Мухамеджановнинг маълумотларига қараганда Камат тумани Вобканд, Сомежон тумани Рометан деб аталган 143 . Маҳаллий ҳудудларни бошқаришни амалга ошириш мақсадида ва ҳар бир туманни ташкил этиш учун 80 тадан аҳоли яшаш жойлари бирлаштирилган. Кейинчалик эса ушбу туманларнинг аҳоли яшаш жойлари сони 120 дан 340 тага ошган. Амирликда барча бекликлар маъму 83 ҳудуди амлок, мавзе, гузар ва масжид деб аталган. Ҳар бир мавзе 10 дан ортиқ масжид деб номланган ҳудудий бирликлардан иборат бўлган 144 . Манбаларда мавзе билан қишлоқ ўртасидаги фарқ деярли кўрсатиб ўтилмаган. Фақатгина Хутфар тумани ва Кармана беклиги ҳудудларида жойлашган мавзе билан қишлоқ аҳоли ҳудудий бирлигининг фарқи белгилаб берилган. Масалан, Хутфар туманидаги мавзеларнинг ярмидан кўпи бир қишлоқдан иборат бўлган. Кармана беклигида эса, ҳар бир мавзе таркибига ўн учтагача қишлоқ кирган. Умуман олганда мавзе қишлоқ ёки масжид каби номланган ҳудудий бирликларга нисбатан катта бирликни ташкил этган. Карки беклиги бир неча мавзедан иборат бўлган бўлса ҳам, лекин улар бекча деб номланган ҳудудий бирликлардан ташкил топган. Нурато беклиги гузарларга, гузарлар эса қишлоқларга бўлин 84 ҳузурида ойида бир марта чақириладиган, мансабдор шахслар ва йирик амалдорлар иштирок этадиган Кенгаш доимий фаолият юритиб турган” 146 . Қўқон хонлиги давлат бошқаруви Бухоро амирлиги бошқарув тизимига муайян даражада ўхшаб кетган. Кўпгина мансаблар номланиши ва ваколати бир хилда бўлсада, айрим даврда улар ўзгариб турган. Масалан, Қўқонда шиғовул илм-маориф соҳасини бошқарган. Фарқли томони шундаки, давлатда хондан кейин мингбоши турган, қушбеги эса фахрли унвон саналиб, унга асосий шаҳарлардан бирини бошқариш вазифаси берилган. Молия идорасини дастурхончи, суд маҳкамаси хўжалардан танланган қозикалон томонидан идора этилган. Худоёрхон даврига келиб мингбоши бошқарувида дастурхончи, рисолачи (котиб) ва икки юқори мансабдор шахс иштирокида Кенгаш тузилган. Бухоро ва Хива хонликларидан 85 томонидан бошқариларди. Ҳар қайси беклик ўзининг суд аппаратига эга бўлиб, у бош қози ва унга бўйсунувчи қозилардан, шунингдек муфтидан иборат эди. Ҳамма идоралар амир назорати остида эди” 147 , - деб таъкидлайди. Англиялик олим Мэри Холдсворт Бухоро амирлигининг сиёсий аҳволи, марказий ва маҳаллий бошқарув масалаларига алоҳида тўхталади. М.Холдсворт “Бухоро ва Қўқонда амирлик ёки хонлик бекликлардан иборат бўлиб, улар вилоятлар деб номланган ҳамда хон ёки амир оиласи билан қариндош ҳокимлар ёки беклар томонидан бошқариларди. Вилоятлар Бухорода туманларга, Қўқонда эса бекликларга бўлиниб, ҳар қайсиси маҳаллий ҳукмдор оилаларидан чиққан беклар қўл остида эди. Оқсоқол ёки мироблар маҳаллий амалдорлар бўлиб, улар ижро этувчи шахс эдилар” 148 . Яна бир инглиз олими Г.Уилер Бухоро амирлигид 86 шайх ул-ислом ва мударрисларга умумий раҳбарлик қилган. Девонбеги номусга тегиш ва тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ишларни тергов қилган. Мутаваллий эса, кутубхона, дорихона, ошхона, мехмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳасини бошқарган 151 . Бухоро амирлигининг марказий ва маҳаллий бошқаруви билан боғлиқ тарихий-ҳуқуқий манбаларни таҳлил қилиш натижалари қуйидаги хулосаларни илгари суриш имконини беради: биринчидан, амирлик давлат тузуми шарқий монархия бошқарувига асосланган; иккинчидан, марказий ва маҳаллий бошқарув идоралари ўртасида муайян тизим амал қилиб, ваколат ва вазифалар доираси аниқ белгиланган бўлган; учинчидан, амирликнинг турли ҳудудларида маҳаллий бошқарув ўзини-ўзи бошқариш тартибида амалга оширилган; тўртинчидан, бошқарувда асосий йўналишлар бўйича мансабдор шахсл 87 асрларда Ғарб билан Шарқни боғловчи муҳим карвон йўлларинниг ўтганлиги, ислом маданияти ўчоқларидан ҳисобланган Самарқанд, Бухоро ва Урганч (кейинчалик Хива) шаҳарларининг жойлашганлиги, савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликнинг ривожланганлиги ва бошқа қатор жиҳатларни санаб ўтиш мумкин. Бироқ тадқиқот доирасида ўрганилаётган даврга келиб, яъни XVIII ўрталари – XX аср бошларида Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Бухоро, Қўқон ва Хива хонликлари савдо-сотиқ, илм-фан ва бошқа соҳаларда жаҳон цивилизациясидан бир мунча ортда қолиб кетди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқоридаги ҳолатларнинг юзага келишига бир қатор омиллар сабаб бўлган. Биринчидан, мазкур ҳудудда ўз манфаатларига эга бўлган дунёнинг етакчи давлатларининг ўзаро низолари (Россия-Туркия, Россия-Эрон, Англия-Ҳиндистон низолари); икк 88 муайян даражада эътибор берилмаган ҳамда бу борада етарли тажриба ва амалиёт мавжуд бўлмаган. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтиш ўринли, деб ҳисоблаймиз, яъни “Ўзбекистон Республикаси учун мустақил ташқи сиёсат юритиш – давлат фаолиятининг янги ва амалда қўлланилмаган йўналишларидан биридир. Яккаҳокимлик тизими шароитида Ўзбекистон халқаро майдонга тўғридан-тўғри ва очиқ чиқиш имкониятидан маҳрум этилган бўлиб, ўзининг ташқи давлат идораларига, етарлича дипломатларига ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги мутахассисларига эга эмас эди” 152 . Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг юқорида келтирилган фикрларидан келиб чиқиб, миллий давлатчилик тарихининг муҳим масалаларидан бири бўлган ташқи сиёсат ва 89 холис ёритилмаганлиги, бошқа мамлакатлар элчиликлари таркибида амирликка келган саёҳатчиларнинг асарларида ушбу масалалар қисман ва ўз мамлакатлари манфаатидан келиб чиққан ҳолда баҳоланганлиги каби қатор сабабларни келтириб ўтиш мумкин. Лекин шунга қарамай ушбу масалалар юзасидан бир қатор шарқшунос, ўлкашунос ва тарихчи олимлар томонидан муайян даражада илмий тадқиқотлар олиб борилганлигини ҳам эътироф этиш лозим. Улар қаторида хусусан, Д.Валиева, Б.Маннонов, Е.К.Мейендорф, Г.А.Михалева, З.Раҳмонқулова, М.Содиқов, Ҳ.Тўраев, А.А.Семенов, Н.А.Халфин, Б.Хўжаева ва бошқаларнинг илмий изланишларини кўрсатиб ўтиш мумкин 153 . Шу билан бирга, мазкур изланишларда ташқи сиёсат ва дипломатия тарихига оид бўлган манбалар етарли тарзда таҳлил этилган деб бўлмайди. Уларда Бухоро амирлигининг айри 90 Шу жиҳатдан олганда, Бухоро амирлиги дипломатик алоқаларининг ҳуқуқий асослари, ташқи сиёсатининг тамойиллари, қоидалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари амалга оширилган тадқиқотлар доирасидан четда қолиб кетганлигини қайд этиш лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, бизнинг фикримизча, ушбу даврда амалга оширилган ташқи сиёсатнинг қуйидаги масалаларини ўрганиш муҳимдир. Чунончи, - тадқиқ этилаётган давр йирик давлатларнинг ўзаро низолари, урушлари даврига тўғри келганлиги ва шу муносабат билан Буюк Ипак йўлининг аҳамияти пасайиши шароитида олиб борилган дипломатик алоқаларнинг ўзига хослиги; - мамлакатда маҳаллий-уруғларнинг ўзаро келишмовчиликларига қарамасдан ташқи сиёсий алоқаларнинг муайян даражада олиб борилганлиги; - Бухоро амирлигининг ташкил топиши жараёнида Эрон ва Бухоро давлатлар 91 - Биринчидан , ушбу амирлар ҳукмронлиги йилларига оид дипломатик ёзишмалар, хатлар ва ҳужжатлар кўпроқ сақланган; - иккинчидан, ушбу даврда Бухоро амирлиги ва бошқа давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга кенг эътибор берилган; - учинчидан, олиб борилган ташқи сиёсат ўз навбатида, амирликда савдо-сотиқни ривожлантиришга, янги таълим усулларини кириб келишига, саноат, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида муайян даражада ўзгаришларга олиб келган; - тўртинчидан, айнан ушбу даврга келиб давлат ҳокимиятини амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни ҳуқуқий воситалар асосида ҳал қилишга эътибор қаратилган. Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиё давлатлари – Хива ва Қўқон хонликлари, Россия, Эрон, Афғонистон, Хитой ҳамда Усмонийлар давлати билан халқаро иқтисодий, маданий ва сиёс 92 борасида мунозаралар олиб бориш ёки муҳим воқеалардан ахборот бериш учун юборилар ва уларнинг мақсади амир ёрлиғида баён қилинар эди 154 . 1805 йилда Россия ташқи ишлар вазирлиги бошқармасининг бошлиғи князь Адам Чартерийскийнинг кўрсатмасига биноан махсус карвонда савдогар қиёфасида Оренбургдан Бухорога рус конфидентларидан бири Ҳабибулла Абдулов юборилади. У бу ерда расман сохта пул ясашда айбланган ва Бухорога қочиб келган рус фуқаролигига мансуб тептяртатарларни Россияга топшириш ҳақида музокаралар юритади, аммо аслида унга юклатилган асосий вазифа Нодиршоҳнинг Бухорода яшаши тахмин этилган неварасини рус императори паноҳига олиб кетиш бўлган. Шу йилнинг ўзида Оренбургга Бухоро амирлиги элчилари сифатида икки савдогар – Мирзабек Аллаёров ва Ғофуржон Наврўзжоновлар ташриф буюради. У 93 амирлиги ҳамда Россия давлатлари ўртасидаги карвон савдоларининг хавфсизлигини таъминлаш, аниқроғи қароқчилар томонидан талон-тарож қилинган савдо карвонлари масаласини ҳал қилиш ҳамда Россия-Бухоро давлатлари ҳамкорлигида ўзаро жиноятчиликка қарши курашиш, шу билан бирга, Россиядан қочиб Бухорода бошпана топган сохта пул ясовчи Хамитов ва унинг шерикларини Россия давлатига топшириш билан боғлиқ масалалар билан шуғулланган 156 . Ўз навбатида, амир Ҳайдар жавоб хатида бундай масалалар фақатгина икки давлатнинг бошлиқлари томонидан ҳал қилиниши, яъни амирга фақат бевосита Россия давлати бошлиғи мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида баён этади. Бухоро амири Ҳайдар ўзининг ана шу мактуби билан давлатлараро қонун-қоидаларга риоя этиш масаласини эслатиб, унга танбеҳ бериш билан бирга, халқаро миқ 94 Шу ўринда, Бухоро амирлиги ва Россия давлатининг ўзаро икки томонлама халқаро жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамда савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган муносабатлари муваффақиятли кечганлигини эътироф этиш жоиз. Юқоридаги тадқиқотлардан қуйидагича хулоса қилиш мумкин: - Поручик Субҳонқулов элчилиги Россия – Бухоро сиёсий ва иқтисодий алоқалари ривожига катта ҳисса қўшган; - Икки давлат ўртасида расмий халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бир маромга тушишига имконият яратилган; - Бухоро амирлиги амир Ҳайдарнинг оқилона сиёсати туфайли ташқи сиёсатда мустақил равишда тенг ҳуқуқли давлат сифатида тан олинганлиги ўз навбатида, Россия ва бошқа давлатлар учун амирлик билан кейинги ташқи сиёсий алоқаларда алоҳида аҳамият касб этган эди. Россия Бухорога хуфялар йўллар экан, даставвал Бухоронинг Хи 95 бизларга етиб келди. Отангизнинг вафотини эшитиб қайғуга ботдик. Қайғумизни сизнинг тахтга чиққанингиз бир оз бўлса-да, енгиллаштирди. Изҳор қилган дўстлигингиз давомий бўлсин” 157 . Амир Ҳайдар Бухоро амирлигининг Усмонийлар давлатидаги элчиси Мирза Муҳаммадюсуф ҳамда унинг вафотидан сўнг элчи Мирза Муҳаммадфозил орқали юборилган номаларида сиёсий муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритилмасдан, балки кўпроқ икки давлат ўртасида маданий ва иқтисодий ҳамкорлик борасидаги таклифлар изҳор этилган эди. Таъкидлаш жоизки, амир Ҳайдар яқин қўшни давлатлар билан ҳам дипломатик алоқаларни қайта тиклашга ва ривожлантиришга муайян даражада ҳаракат қилган. Хусусан, у 1812 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон олдига ўзининг икки элчисини вакил қилиб юборади. Ўроқбой Жўра ва Аваз Муҳаммад Ясовулбо 96 Азимжон Мўминжонов бошчилигидаги элчилик орқали амир Ҳайдар Бухоро-Россия ўртасида ўзаро савдо-сотиқ хавфсизлигини таъминлаш, турли талашлардан қутулиш мақсадида ҳамда икки давлатнинг ўзаро фойдаси учун халқаро савдо битими тузишга, яъни икки давлат ўртасида умумсавдо манфаатларига хизмат қилувчи ҳуқуқий ҳужжатни имзолашга тайёр эканлигини изҳор қилади. Юқоридагилар билан бирга, амир Ҳайдар ушбу миссияга Бухоро савдогарлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида божхоналарга тайинланган Бухоро мансабдорларига ўз элатларининг савдога тааллуқли бўлган барча ишлари бўйича илтимос қилиш ҳуқуқи берилишини, уларга божхоналарда қатъий қарор қабул қилиш учун Оренбург чегара комиссиясига юбориладиган барча даъволарни кўришда ва текширувларда иштирок этишга рухсат берилиши ҳамда бухоролик савдогарлар 97 ўз ёрлиғини топшириш билан бир қаторда, унга ўзининг оғзаки топшириқларини ҳам беради 160 . Ўз ўрнида амир Ҳайдар Туркия давлати билан ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга интилади. Хусусан, у 1819 йилнинг март ойида Истанбулга Ҳожи Маҳмуд Шариф бошчилигидаги элчиликни юборади. Ўша даврда қабул қилинган элчилик таомилларига кўра амир ёзма нома билан бирга, “элчи орқали ўзининг яқин муносабатлар ўрнатиш билан боғлиқ истакларини султонга оғзаки тарзда етказиш учун элчига махсус топшириқ беради” 161 . Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида Бухоро ва Россия давлатлари ўртасидаги муносабатлар бир томонлама характерга эга бўлмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, 1820 йилда Россия давлатидан Бухорога жавоб тариқасида А.Ф.Негри бошчилигида биринчи маротаба расмий эл 98 маълумотларни йиғиш ва ушбу ҳудудларда Европа молларига бўлган талаб ва эҳтиёж даражасини ўрганиш каби бир қатор масалалар юкланган эди 162 . Юқоридагилардан ҳам кўриниб турибдики, Россиянинг ҳукмрон доиралари Бухорога юборган дастлабки расмий миссиянинг ўзидаёқ Марказий Осиёни ўз таъсир доирасига олиш ва ушбу ҳудудни бутунлай босиб олиш мақсадини амалга ошириш имкониятларини ўрганишга ҳаракат қилган. Бухоро амирлиги ташқи сиёсати тарихида Эрон давлати ўртасидаги дипломатик алоқалар ҳам муҳим ўрин тутади. Таъкидлаш жоизки, Эрон давлати билан дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашда амир Насруллонинг фаолиятини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. У миллий давлатчилик тарихида “қонҳўр амир” номи билан из қолдирган бўлсада, лекин ташқи сиёсий ва дипломатик масалаларда муҳим геополитик аҳамиятга эга 99 давлат ўртасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган амирнинг таклифларини қабул қилади. Эрон элчиси иккинчи масала, яъни Марв вилоятидаги сиёсий аҳвол масаласида Бухоро амири унга ушбу ҳудуддаги сиёсий аҳволнинг нақадар мураккаблигини тушунтириб, Марв ҳокими аҳоли талаби асосида тайинланганлигини, туркман уруғлари Бухоро амирлигига қарши ҳаракатлар уюштирганлигини таъкидлаб, Марв воҳасини қайта обод қилиш зарурлигини, акс ҳолда Марвни ҳеч ким бошқара олмаслигини билдиради. Учинчи масала бўйича мунозара анча кескин кечади, “чунки бу масала инглизларнинг Бухорода, умуман, Ўрта Осиёдаги, жосуслик фаолияти билан боғлиқ эди” 163 . Ўрта Осиёда жосуслик фаолиятини амалга ошириш учун Эрон орқали полковник Стоддарт ва капитан Коноллилар юборилган. Ушбу икки элчи амир Насрулло томон 100 Амир Эрон элчиси билан Субҳонқулибек номли зотни совға-саломлар билан Эрон давлатига элчи қилиб юборади. Эрон элчиси у зотни, Жозеф Вулфни ва эронлик асирларни олиб, Бухорони тарк этади 2 . Бухоро амирлиги билан Эрон давлати ўртасидаги муносабатларда энг ўткир масалалардан бири – асирлар масаласи бўлганлиги сабабли, бундай омил икки давлатнинг ўзаро ташқи сиёсий ва дипломатик алоқаларининг ривожига тўсиқ бўлиб турарди. Икки давлатнинг ҳеч бирига итоат этмайдиган кўчманчи қабилалар ва уруғлар карвон йўлларида ва чегара ҳудудларида турли талон-тарожларни амалга ошириб, асирларни Бухоро ёки бошқа шаҳарлар бозорларида сотардилар. Бундай кўринишдаги инсонлар савдосидан тарафлар, яъни сотувчи ва олувчилар манфаатдор бўлганлиги сабабли қул савдосини бутунлай барҳам топтириш мушкул эди. Ушбу 101 1845 йилда Хивадан келган элчилик амир Насрулло томонидан самимий ниятларда кутиб олинсада, лекин унинг Хива билан асл мақсади, яъни тинчлик ёки уруш олиб бориш ниятидалигини аниқлашнинг имкони бўлмайди. 1856 йилда Хива хонлиги томонидан амир Насрулло ҳузурига иккинчи маротаба элчилик жўнатилади. Бироқ бу сафар мадад ва кўмак билан келган элчилик ҳеч қандай натижасиз қолиб, Амударё яқинида элчиликнинг барча вакиллари қириб ташланади 164 . Бироқ, ушбу даврда Бухоро ва Хива давлатлари ўртасида муайян даражада ташқи иқтисодий алоқалар фаол кечган эди 165 . 1858 йил адъютант Н. П. Игнатьев бошчилигида Россиядан Бухоро ва Хивага элчилик гуруҳи ташриф буюради. Ушбу миссияга бир қатор кўрсатмалар берилади: Ўрта Осиёдаги вазиятни тўлиқ ўрганиш; Россиянинг ушбу давлатлардаги мавқеини мустаҳкам 102 қилинмаслиги Н.П.Игнатьев бошчилигидаги миссиянинг муваффақиятли якунланишига муайян даражада таъсир этади 168 . Бухоро тахтига келган амир Музаффар давлатни бошқариш масаласида асосий эътиборни амирликнинг халқаро алоқаларини янги босқичга кўтаришга ҳаракат қилган. Худди шу даврда Россия империясининг тажовузи кучаётган кескин бир вазиятда амир Музаффар марказлашган Бухоро давлати ҳамда бутун Туркистон ҳудудини душманлардан сақлаб қолиш учун Англия, Франция, Италия давлатлари ва Туркия султонлиги билан ўзининг очиқ ва махфий дипломатик алоқаларини ўрнатган. Амирлик ўз элчилари орқали Англиянинг Ҳиндистондаги вакиллари ва Туркия султонлиги, шунингдек, Франция ҳамда Италияга ҳарбий-сиёсий алоқалар ўрнатиш таклифлари битилган дипломатик номаларини жўнатган. Бу ҳақда тарихнавис Ҳамид Ибн 103 қарши курашда ёрдам сўралганлигини ҳамда Туркиядаги дипломатик миссия натижасиз тугаганлигини қайд этади 171 . Элчи султондан аниқ бир жавоб ололмай Бухорога қайтишга мажбур бўлади. Шунингдек юқорида қайд этиб ўтилган Ғарб давлатларидан (Франция ва Англия) ҳам амир Музаффар ижобий жавоб ололмайди. Чунки Франция ҳам Англия ҳам Бухоро учун ўз сиёсий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Россия империяси билан муносабатларини бузилишини истамас эдилар. Иккинчидан эса, бу вақтга келиб Усмонийлар давлати аввалги мавқеини йўқотган, унинг ҳарбий ва сиёсий қуввати сустлашиб қолган эди. Бухоро амири Музаффар ташқи сиёсати ва дипломатик муносабатлари тарихи ҳақида сўз кетганда, аввало, унинг давлатни бошқарган йилларида амирликнинг Россия империясига мустамлака бўлган даврига алоҳида тўхталиб ўтиш 104 сентябрида тузилган “Россия билан Бухоро ўртасида дўстлик шартномаси”га 1888 йил 23 июнда Россия империяси Сиёсий агенти ва Останақул Иноқлар томонидан имзоланган “Қўшимча қоидалар баённомаси”га асосан темир йўллардан фойдаланиш масаласи сиёсий агентлик ваколатига тегишли бўлиб, амирлик ўз маҳсулотларини четга чиқариш ҳуқуқидан муайян даражада чекланган. Бухоро амири Абдулаҳад даврида ҳам давлатчилик масаласида жуда муҳим ва стратегик аҳамият касб этувчи ташқи сиёсий алоқалар кенг ривожланган эди. Бухоро амири Абдулаҳад Петербургга қилган сафарлари ҳисоботи сифатида “Рўзномаи сафари Фитирбурх” номли икки мемуар асар ёзган эди 174 . Манбадаги маълумотларга қараганда, Петербург сафари 1906 йилнинг 10 ноябридан 22 декабригача давом этган. Асарда кўрсатилишича, Бухоро ҳукмдори совға сифат 105 Чор Россияси қулаганидан кейин Муваққат ҳукумат ва Бухоро амирлиги ўртасида келишув тузилиб, унга Муваққат ҳукумат тарафидан А.Г.Преображенский ва амир Саид Олимхонлар имзо чекадилар. Афғон давлатидан Бухорога мухтор вакил сифатида тайинланган Муҳаммад Валихон амирга ташқи сиёсий масалаларда ўзининг керакли маслаҳатларини бериб, дин ва миллат учун якдил курашда тайёр эканлигини билдиради ҳамда Фазл Аҳмадхон бошчилигида икки юз нафар аскар, етти тўп ва еттита филни юборган эди 176 . Амир Олимхон давлатни бошқарган йиллари Совет Россияси билан ҳам муайян даражада дипломатик алоқалар олиб борилган. Жумладан, Колесов бошчилигидаги тўқнашувлардан сўнг сулҳ тузиш мақсадида большевикларнинг вакили сифатида Ш.З.Элиава мухтор вакил сифатида Бухорога келади. Большевиклар вакили амир Олимхонга д 106 давлатлардан келадиган элчилар, вакиллар ва савдогарларнинг асл мақсадини тўғри англаб етиш, аниқлаш чоралари етарли даражада ишлаб чиқилмаган; учинчидан, Бухоро амирлигидан йўлланган элчилар ўзга давлатнинг ички сиёсати ва Бухоро амирлигига бўлган ҳақиқий муносабати ҳақидаги маълумотлар аниқланмаган ҳамда ўз вақтида етказилмаган; тўртинчидан, бир қатор давлатлар билан амалга оширилиши мўлжалланган дипломатик алоқалар натижасиз қолиб кетган, бешинчидан, амирликнинг вакили сифатида юборилган элчилар давлатларнинг тили, дини, жўғрофияси, ижтимоий ва давлат тузуми, ҳарбий қудрати, урф-одати ва бошқа масалалар хусусида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган, оқибатда эса, дипломатик моҳирликка жиддий таъсир етказиб, амирларнинг ташқи сиёсатда муваффақиятсизликка учрашига сабаб бўлган. Хулоса ўрнид 107 Бизнинг фикримизча, юқоридаги масалаларни таҳлил этишда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: Биринчидан, Бухоро амирлиги суд ва судловига оид бўлган маълумотларни тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан дастлабки манбаларга таянган ҳолда таҳлил этиш; Иккинчидан, Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларининг суд ва судлов масаласини қиёсий усулда тадқиқ этиш; Учинчидан, Бухоро амирлигида суд ишларини юритишнинг ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиш; Тўртинчидан, Бухоро амирлиги давлат тизимида суд ҳокимиятининг ўрни ва аҳамиятини белгилаб бериш; Бешинчидан, суд ҳокимиятининг бошқа давлат органлари билан муносабатларини ўрганиш; Олтинчидан, одил судловни амалга ошириш жараёнида иштирок этувчи тегишли мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таҳлил этиш. Бинобарин, ушбу масалала 108 Ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадлари учун жаҳон илғор андозаларига ва тажрибаларига, шу билан бирга, қадимий миллий давлатчилигимиз анъаналарига асосланган ва уйғунлашган ҳолда дадил қадам қўймоқдамиз” 178 . Президент И.А.Каримовнинг юқорида келтирилган фикрларидан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки, миллий давлатчилик тарихимизнинг муҳим масалаларидан бири бўлган суд ва судлов масалалари тарихини холисона ўрганиш ва ундан тегишли хулосалар чиқариш ҳамда давлатнинг тараққиёти ва ривожланишида унинг аҳамиятини кўрсатиб бериш бугунги кунда тадқиқ этилиши долзарб бўлган мавзулардан бири ҳисобланади. Шу ўринда, Бухоро амирлиги суд ҳокимияти билан боғлиқ масалалар тарихчи, шарқшунос ва ҳуқуқшунос олимлар томонидан муайян даражада тадқиқ этиб келина 109 ҳамда учинчи давр тадқиқотчиларига эса, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан то ҳозирги вақтгача олиб борилган илмий ишларни киритиш мумкин 180 . Шу билан бирга, мазкур тадқиқотларда амирликнинг суд тизими, суд жараёни, қозилик фаолияти, унинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа бир қатор масалалар умумлашган ҳолда яхлит тадқиқот сифатида ўрганилмаган. Бинобарин, ушбу изланишларда суд ва судлов тарихига оид бўлган манбалар етарли тарзда таҳлил этилган деб бўлмайди. Уларда Бухоро амирлиги суд ва судлов масаласининг айрим жиҳатлари ўрганилган, холос. Хусусан, Д.И.Логофет Бухоро амирлиги суди тарихини бир ёқлама ва асоссиз равишда баён этиб, унга “ҳуқуқсизлар ва ёввойи ўзбошимчалик мамлакати”- деб таъриф беради ҳамда одил судловга оид қоидалар амалда қўлланилмаган деб маълумот 110 Бухоро амирлиги давлатчилиги тарихи билан шуғулланган олим Б.И.Искандаров амирлик суди тарихига оид асосли ва холис маълумотларни дастлабки манбаларга таянган ҳолда келтириб ўтади. Хусусан, у амирликда суд ишлари шариат асосида олиб борилганлигини, қозилар ва аъламлар руҳонийлар таркибига кирганлигини, улар амир томонидан тайинланганлиги ва қозилик фаолияти қози калон томонидан бошқарилганлигини ҳамда суд ҳокимиятининг маҳаллий ҳокимиятдан алоҳида иш олиб борганлигини эътироф этади 184 . Шу билан бирга, Бухоро амирлиги суд ва судлови тарихи хусусида ўзбек олимларининг ҳам бир қатор тадқиқотлари мавжудлигини эътироф этиш лозим. Хусусан, “Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти” номли асарда кўпроқ суд ишларини юритиш тартиби ва суд жараёни ҳақида маълумот берилади. З.Ю.Муқимовни 111 Мавжуд манбалар ва адабиётларни ўрганиш асосида Бухоро амирлиги суд тизимини қуйидагича таҳлил қилиш мумкин: Қозилик маҳкамаси – қози ул-қуззот томонидан бошқарилган бўлиб, унда мирзалар ҳамда мулозимлар фаолият юритганлар. Ўз навбатида, қози ул-қуззот Бухоро шаҳрининг бош қозиси ҳисобланган. Мирзалар – қозилик маҳкамасининг иш юритувчилари ҳисобланса, мулозимлар эса суриштирув ишларини олиб бориш билан машғул бўлганлар. Девони уламо – қозилик фаолиятига кўмаклашувчи ва маслаҳат берувчи идора. Ушбу идорада муфтийлар ва аъламлар фаолият юритганлар. Маълумотларга қараганда, мазкур девонда 12 муфтийдан иборат бўлган кенгаш амал қилган 188 . Маҳаллий қозилик идораси – барча бекликларда ушбу идоралар бевосита амир томонидан тайинланадиган қозилар томонидан бошқарилган. Ундан ташқари ушбу и 112 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим тадқиқот ишларида амирликда қозилик идорасига қози ул-қуззот бошчилик қилган дейилсада, бошқа манбаларда уни қози калон бошқарган деб таъкидланади. Айрим тадқиқотларда эса, қози ул-қуззот қози калон ўринбосари лавозимида хизмат қилган 191 ва “қози калон амирликдаги барча қозилар устидан назорат олиб борган” деб эътироф этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қози калон Бухоро хонлиги давлатида (аштархонийлар ҳукмронлиги) олий судья лавозимини амалга оширганлиги тўғрисида мавжуд манбалар гувоҳлик беради. Бухоро амирлиги давлатида қози ул-қуззот лавозимида хизмат қилган қозилар ўз муҳрларига эга бўлиб, ҳужжатларни кўпинча “хўжа”, “мир” каби фахрли унвонлар ва “ходим ал-фуқаро”, “мушфиқ ал-уламо”, “муҳиб ассолиҳа” каби лақабларни қўшиб расмийлаштирганлар. Ма 113 12. Қози ул-қуззот Муҳаммад Шариф (1916-1919) 192 . Бухоро амирлиги суд тизимида алоҳида аҳамиятга эга бўлган фиқҳ илми уламолари қонун ва шариат ҳуқуқий нормалари ҳимоячиси, қонунлар шарҳловчиси сифатида обрў-эътибор топганлар. Суд тизими меҳнат тақсимотида қаттиқ тартиб ўрнатилган бўлиб, унга кўра қозилик идорасида фаолият юритувчи ҳар бир мансабдор шахс фақат ўзига тегишли ваколатни амалга оширган. Давлатда суд соҳаси муайян бир тизимга амал қилишига қарамасдан, Ўрта аср Ғарб мамлакатлари каби судлар диний ва дунёвий судларга бўлинмаган эди. Таъкидлаш жоизки, Бухоро амирлигида суд тизими Хива ва Қўқон хонликларига қараганда муайян даражада такомиллашган эди. Хусусан, Хива хонлигида суд тизими оддий кўринишга эга бўлиб, кўпгина ишлар тўғридантўғри хон қабулига келиб тушар, маълум би 114 Қозиликка фақатгина ханафийлик мактаби таълимотини билишлик талаб қилинмасдан, балки илмий даража бўлишлиги, яъни фиқҳ илми ва шариат норма ҳамда қонунларини изоҳлаш ҳуқуқи берилганлиги ҳам талаб қилинган. Бухоро амирлигида қозиларга уларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олинган ҳоллардагина иш ҳақи берилган. Қозиларнинг даромади асосан улар томонидан ўз фойдасига ундириладиган суд жарималари ҳамда фуқаролар ўртасида тузиладиган турли хил шартномаларни гувоҳлантириш орқали келиб тушадиган йиғим ва тўловлардан иборат бўлган 195 . Қозилар ўз мажбуриятларини тўғри ва аниқ бажарганликлари учун қозилик маҳкамаси томонидан рағбатлантириб турилган. Аксинча, агар қози муайян бир иш бўйича пора олса, у дарҳол ўз лавозимидан озод этилган. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, амирликда суд ишлари шариат 115 Фуқаролик ишлари: 1) ерга оид низолар; 2) меросни тақсимлаш масалалари; 3) ҳадя; 4) қарздорлик билан боғлиқ ишлар; 5) никоҳдан ажратиш; 6) никоҳни бекор қилиш; 7) ота ёки оналикдан маҳрум қилиш; 8) васийлик ва ҳомийликни тайинлаш кабилар. Ўз навбатида, қозилик маҳкамаси судловига қуйидаги ишлар тааллуқли бўлган: 1) давлатга қарши қаратилган жиноий ишлар; 2) миллатга ва ирқий камситилишга қаратилган ишлар; 3) давлат сирини ошкор қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар; 4) динга қарши қаратилган жиноятлар; 5) қасддан одам ўлдириш; 6) маҳаллий ҳудудлардан келиб тушадиган шикоят ва аризалар асосида иш юритиш. Кам аҳамиятли ишлар бевосита маҳаллий ҳудудларда оқсоқоллар ва амлокдорлар томонидан кўриб чиқилган. Қози муайян бир иш бўйича жарима, қамоқ ва таёқ билан уриш каби жазоларни тайинлаш ҳуқуқи 116 тўлашга мажбур бўлган. Агар ҳибсга олинган шахсни яна ушлаб туришнинг зарурати туғилса, бундай ҳолатда шахс зиндонга юборилган. Одатда қозилар суд мажлисларини масжидларда олиб борсаларда, кўп ҳолларда уларга ўз уйларида ишларни кўриб чиқиб, таҳлил қилиш ва музокаралар олиб боришга йўл қўйилган. Қозилик судларида суд жараёнини ташкил этишнинг аниқ бир шакли мавжуд эмас эди ва шунга кўра маълум бир шаклда суд жараёнини ўтказиш талаб қилинмаган. Суд ишлари фуқаролик ёки жиноят жараёни каби турларга бўлинмаган. Барча турдаги ишлар жабрланувчи мурожаати билан бошланган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, жиноят ишларида давлат айблови институти мавжуд бўлмаган. Даъволар асосан сўровлар шаклида амалга оширилган. Низолар кўп жиҳатдан сув тақсимотидаги камчиликлар, солиқлар, божлар ва бошқа 117 - даъвогарлар давлат бошлиғининг саройдан чиқиб кетиши вақтида мурожаат этишлари мумкин 199 . Бухоро амирлиги даврида ижод этган тарихнавислардан Аҳмад Донишнинг маълумотларига қараганда, амир ариза ва мурожаатларни кўпинча Бухоро аркида, баъзан эса сарой минораси олдида муҳокама этган 200 . Амир ариза ва шикоятларни шахсан ўзи кўриб чиқар, баъзан вазирга ёки қози калонга мазмунан кўриб чиқиш учун ишларни топширарди. Ушбу ҳолатда вазир ёки қози ариза ҳамда шикоятни кўриб чиқишдан бош тортса, шикоятчилар такрорий равишда иккинчи маротаба амирга мурожаат этишлари мумкин бўлган. Иккала ҳолатда ҳам қоида бўйича маълум бир иш бўйича қарор жойнинг ўзида қабул қилиниши лозим эди 201 . Ариза ёки даъво даъвогарнинг махсус ишончли вакили томонидан топширилиши ҳамда суд жараёнида унинг вакил сиф 118 ва батафсил равишда амалга оширилиши лозим бўлган. Гувоҳ ўз кўрсатмаларини фақат ўзи билган ёки кўрганлигига асосланиб баён этиши лозим бўлган. Бошқа бировдан эшитган, билганларини суд жараёнида айтиб бериш – “гувоҳ тариқасида кўрсатма” деб расмий тан олинмаган. Суд жараёнида бошқа бировнинг топшириғига асосан фақатгина икки ёки ундан ортиқ гувоҳлар бўлгандагина гувоҳлик бериш мумкин бўлган. Бухоро амирлигида гувоҳ тариқасида суд жараёнида: вояга етмаганлар, қуллар, ғайридинлар, туҳматчилар, иғвогарлар, ёлғончилар, қасамхўрлар, жазога тортилганлар, яқин қариндошлар ва бошқалар иштирок эта олмаганлар 204 . Айрим фуқаролик ва жиноят ишларида икки эркак киши бўлган ҳамда ҳажми катта бўлган жиноят ишларида тўртта эркак кишининг гувоҳ тариқасида иштирок этиши талаб этилган. Бир эркак гувоҳ 119 оширилиши суднинг энг маъқул сифатлари деб ҳисобланган. Қози ҳукмидан норози бўлганлар қозикалон ёки амирга ариза беришга ҳақли эдилар. “Қози чиқарган ҳукмни қозикалон, унинг ҳукмини эса фақат амир бекор қилиши мумкин бўлган” 2 . Амирликда қозига суд ишларини муҳокама этишдан ташқари қуйидаги мажбуриятлар ҳам юклатилган: Чунончи, 1) васийлик ва ҳомийликни тайинлаш; 2) мерос қилиб қолдирилган ҳамда меросни тақсимлаш каби масалаларни назорат қилиш; 3) қабул қилинган қарорлар ижросини юритиш; 4) тарафлар томонидан имзоланган шартнома ва битимларни гувоҳлантириш ва бошқа турли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кирган 205 . Бухоро амирлиги суд тизимини таҳлил қилиш орқали унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин: Биринчидан, амирликда суд ҳокимияти фаолиятига маҳаллий 120 давлат ишларини ягона давлат бошлиғининг ҳал этиши Бухоро амирлигини ҳам иқтисодий-ижтимоий ҳам сиёсий-ҳуқуқий асосларини емирилишига олиб келган. Марказий ва маҳаллий бошқарувда иштирок этган мансабдор шахсларнинг ваколатлари аниқ ҳуқуқий асосга эга бўлган. Мамлакатнинг турли маъмурий- ҳудудий бирликларида ўзини-ўзи бошқаришнинг ўзига хос шакли амал қилган. Йирик давлатларнинг ўзаро низолари кечаётган бир пайтда Буюк Ипак йўлининг аҳамияти пасайиши шароитида ўзига хос равишда дипломатик алоқалар ўрнатилган ва маҳаллий уруғларнинг ўзаро келишмовчиликларига қарамасдан ташқи сиёсий алоқалар муайян даражада олиб борилган. Бухоро амирлигининг ташкил топишида Эрон ва Бухоро давлатлари ўртасида юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатнинг мустақиллигини сақлаб қолиш мақсадида олиб борил 121 Бухоро амирлигининг ижтимоий-сиёсий тузуми ҳамда унинг давлатчилиги ривожланиши масалаларини ўрганишда ўша даврда амалда бўлган ҳуқуқ манбаларини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, барча Шарқ мусулмон мамлакатлари каби Бухоро амирлигида ҳам ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ислом ҳуқуқининг асосий манбалари ҳисобланган Қуръони Карим, Сунна, Ижмоъ ва Қиёс ҳуқуқнинг асосий манбалари сифатида қўлланилган. Ўрта Осиё хонликлари шу жумладан, Бухоро амирлиги ҳуқуқ тизимини тадқиқ этган олимларнинг илмий изланишларида ислом ҳуқуқининг юқорида қайд этилган тўртта манбаси атрофлича таҳлил этилган 206 . Шу жиҳатдан олганда, мазкур тадқиқот ишида юқоридаги манбалар қисман таҳлил этилиб, асосий эътибор Бухоро амирлиги ижтимоий воқелигида юқоридаги ҳуқуқ манбалари негизи 122 Одат ҳуқуқи – амирликда мавжуд бўлган, бир неча авлод вакиллари томонидан такрорий қўлланилиш натижасида кишилар онгида кўникма бўлиб қолган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, давлат томонидан эътироф этилган нормалар йиғиндисидир. Бухоро амирлигида одат шариат қонунлари билан бир қаторда жамият ҳаётини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этган 207 . Ҳуқуқнинг ушбу манбаси асосан айрим ижтимоий, иқтисодий ҳамда оилавий муносабатларни тартибга солишда қўлланилган. Хусусан, амир Шоҳмурод ўзи томонидан амалга оширилган давлат-ҳуқуқий ислоҳотлари орқали одат ҳуқуқи институтларини амалда кенг жорий этган 208 . Ўрганилган дастлабки манбалар ва ҳужжатларни таҳлил этиш бизга ўша даврда амал қилган ёзма ҳуқуқ манбаларини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш имконини бера 123 - қози томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар (қарор, ҳукм, ариза ва хатлар) 210 ; - давлат бошлиқларининг амалий қўлланма ва кўрсатмалари (Мажма ал- арқам, Айн ул-ҳикма, Ал-фавойид ал-алфийа ва қирқ аълам суди учун қўлланма). Бизнинг фикримизча, ушбу давр ҳуқуқ манбалари ҳақида сўз кетганда, энг аввало, давлат бошлиғи амирнинг фармонларига мурожаат этиш лозим. Бухоро амирлари томонидан чиқарилган фармонлар асосан мансабга тайинлаш ёки озод этиш масалаларига қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжатлар турлича атамалар билан номланган. Масалан, ёрлиқ (туркча), маншур (арабча) ва нишон (форс-тожик) каби. Амирликда фармон билан биргаликда, ёрлиқлар (имтиёз ҳуқуқи тўғрисида ) ҳам мавжуд бўлиб, унинг хусусияти шундаки, ёрлиқда маълум бир мулк ёки имтиёз берилганлиги эълон қилинган. Юқорида 124 ва тасдиқловчи ёрлиқлар. Тасдиқловчи ҳужжатлар матни “фалон ҳукмдорнинг ёрлиғи асосида...” каби сўзлар билан бошланган. Мисол тариқасида 1827 йилда амир Насрулло томонидан амир Ҳайдарнинг ёрлиғи асосида чиқарилган Қоракўл вилоятидаги 100 таноб ернинг Мирзо Абдурахимга тегишлилигини гувоҳлантирувчи ёрлиқни кўрсатиш мумкин 211 . Фармойиш – ёзма ҳуқуқ манбаининг бир шакли сифатида фармондан бир қатор белгилари билан фарқланади. Хусусан, ташқи белгиси – муҳр шакли ва ўрни билан, ички белгиси – фармойишда маълум бир вазифа, топшириқни бажариш ёхуд назорат қилиш аниқ шахс ёки шахслар зиммасига юкланади. Шу билан бирга, фармойишлар нафақат амир томонидан балки, марказий ва маҳаллий бошқарув ҳокимиятининг бошқа мансабдор шахслари томонидан ҳам чиқарилган. Кўпгина ҳолларда амир томонидан чиқар 125 Вақфнинг ўзига хос жиҳати шундаки, бундай муносабатга ижтимоий келиб чиқиши ёки расмий лавозимидан қатъий назар ҳар қандай шахс иштирок этиши мумкин бўлган. Хусусан, Усто Муҳаммад Салим томонидан 1855 йилда Шодимбий мадрасаси ҳисобига холва сотишга мўлжалланган 2 та дўкон, сопол кўза ва турли асбобларнинг ўтказилиши ҳақидаги вақфнома 213 ҳамда Саид Аминбой томонидан 1865 йилда Гузари Зомича кўчасида жойлашган Хўржин мадрасаси ҳисобига 7 та дўкон ва 14890 танганинг ўтказилиши ҳақидаги вақфнома ва бошқалар шулар жумласидандир 214 . Шу ўринда, вақф муносабатларида нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам иштирок этганликларини эътироф этиш жоиз. Мисол тариқасида, Зийнатбегим Мир Бадеъ қизи томонидан 1866 йилда Кўрпафуруш бозорида жойлашган 1 та савдо дўконини Калтақуён масжиди ҳисобига ўтказил 126 дўконни Мусурмон Энага кўчасида жойлашган Ўткир қушбеги мадрасаси ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги 219 ва Қушбеги Мирзо Насрулло томонидан 1912 йилда Лаби Ховузда жойлашган 2 та савдо дўконини Файзиобод ҳудудида жойлашган Сангин мақбараси ҳисобига ўтказиш ҳақидаги 220 ҳамда ўша йили амир Олимхон томонидан Сўзангарон кўчасидаги 12 та дўкон ва 7 та хужрадан иборат бўлган 1 карвонсаройни Мадина шаҳрида жойлашган Муҳаммад Пайғамбар мақбараси ҳисобига ўтказиш ҳақидаги 221 вақф ҳужжатлари кабилар шулар жумласидандир. 219 Ўзб. Рес. МДА. ф. № И-323, рўй.1, йиғма жид № 28. 220 Ўзб. Рес. МДА. ф. № И-323, рўй.1, йиғма жид № 1028. 221 Ўзб. Рес. МДА ф. № И-323, рўй.1, йиғма жилд № 1025. . 127 Ёзма ҳуқуқ манбаларининг иккинчи турига оид бўлган ҳужжатлар орасида кўп учрайдиган тури бу васиқаи – батат (бай-и бат) – олди-сотди шартномаларидир. Ушбу шартномаларнинг объекти кўпинча ер, уй-жой ва бошқа кўчмас мулклар бўлган. Масалан, 1848 йилда Рахимбой томонидан мулло Ёдгорга Зўрманоҳ ҳудудида жойлашган 1,5 таноб мулк ерларининг 27 тиллога сотилганлиги ҳақидаги 222 , 1854 йилда Хусайнбой томонидан Убайдуллобойга Бухоро шаҳри гузарида жойлашган уйни сотилганлиги ҳақидаги 223 ёки 1871 йилда Сайиджон томонидан Мир Саид қорига Тими Абдулахад омборида жойлашган ускунани 450 тангага сотилганлиги ҳақидаги 224 ва 1887 йилда Нурилло хожи томонидан Мирдўстим мавзесида жойлашган уйни Абдураззоқ ўғли Кенжага 4500 тангага сотилганлиги ҳақидаги 225 ҳамда 1901 йилда Қори Атоулло томонидан Мехч 128 мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу турдаги ижара шартномаларида кўп ҳолларда ижарага берувчи ёки ижарага олувчи ҳақида ва яна ижара ҳақи тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид ҳужжатлар орасида тилхат алоҳида аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, тилхатда айрим ҳолларда фоиз, олинган шахснинг исми-шарифи ёки муддат каби масалалар эътибордан четда қолиб кетган. Масалан, 1882 йилда Мирзо Бахром ва Мирзо Икромлар томонидан берилган тилхат ва 1908 йилда Усто Абдулкарим ўғли Абдурахим томонидан берилган тилхатларни келтириб ўтиш мумкин. Юқоридагилардан ташқари хатт-и ваколат, яъни ишончномалар ҳам амалда кенг қўлланилган. Бунга мисол сифатида, 1901 йилда Хадичаой томонидан Абдулғафур номига қонуний вакил сифатида отасидан қолган мол-мулкни тақсим 129 мумкин 228 . Никоҳни расмийлаштириш билан бир қаторда, никоҳдан ажралиш гувоҳномалари ҳам мавжуд бўлган. Ушбу ҳужжат талоқ хат деб аталган. Ушбу даврга оид бўлган мерос ҳуқуқи масалаларини тартибга солишга қаратилган ёзма ҳуқуқ манбалари қаторига хатт-и тарақани киритиш мумкин. Бундай ҳуқуқ манбалари асосан мерос мулкини тақсимлашга қаратилган. Мисол тариқасида, 1898 йилда Бухоро шаҳар Тоғбанд мавзесида жойлашган Усто Рафиққа тегишли бўлган уйни унинг ўғиллари Абдураҳим, Абдуҳалим, Абдулвосий ва Қиличойлар ўртасида тақсимлаш ҳақидаги далолатномани келтириб ўтиш мумкин 229 . Мерос муносабатининг объекти сифатида нафақат кўчмас мулклар балки кўчар мулклар ҳам ҳисобланган. Масалан, 1916 йилда Муҳаммад Зарифбойга тегишли бўлган 5500 танга ҳисобидаги турар жой, нақд 4300 танга ва 500 танга 130 ерларни тўғри расмийлаштириб бериш ҳақида йўлланма хатларни 5 келтириб ўтиш мумкин. Шу ўринда қозиларнинг маълум бир масалани ҳал қилишга қаратилган қарорига эътибор қаратиш жоиз. Масалан, 1909 йилда тўрт нафар вояга етмаган ўғил бола ва икки нафар вояга етмаган қиз болани озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш учун уларнинг катта акасини боқувчи этиб тайинлаш ҳақида қарор (хати-нафақа ва тайини васия) 233 . Юқоридаги манбалар орасида даъво бўйича қарор алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у даъвони муайян томон фойдасига ҳал этиш бўйича чиқарилган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланган. Бундай мазмундаги қарорларни келиб чиқиш доирасига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин: ер-сув муносабатларига оид, савдо-ҳунармандчилик муносабатларига оид ва фуқаролик-оила ҳуқуқий муносабатларига оид бўлган даъвол 131 “Алфавоид ал-алфийа” – давлат ҳужжатларини бир тизимга солиб, бошқарувга оид турли кўрсатмалар берган 236 . Таъкидлаш жоизки, Бухоро амирлигида шариат ҳуқуқ тизими сифатида хўжаликда ва суд амалиётида бир қатор ўзгаришлар билан ҳамда ислом динининг турли ақидаларига бўйсунган ҳолда амалда бўлиб келган. Бухоро амирлигининг ижтимоий-сиёсий тузуми ҳамда унинг давлатчилиги ривожланиши масалалари доирасида ҳуқуқ манбаларини таҳлил этиш орқали қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Биринчидан, Ўрта Осиёнинг бошқа хонликлари каби Бухоро амирлигида ҳам асосий ҳуқуқ манбалари сифатида Қуръони Карим, Сунна, Ижмоъ ва Қиёс ҳисобланган; Иккинчидан, Бухоро амирлигида турли миллат ва элатларнинг истиқомат қилиши ҳамда уларнинг ўтроқ ва кўчманчи шаклдаги ҳаёт тарзи шариат қоидаларининг мазмун моҳиятига ж 132 Бешинчидан, юқоридаги манбаларнинг Бухоро амирлиги ҳуқуқ тизимидаги ўрни билан боғлиқ масалалар алоҳида тадқиқот иши доирасида ўрганишни тақозо этади. Чунки, ушбу масалалар тегишли адабиётларда қисман ўрганилган бўлиб, мавжуд қўлёзмалардаги қимматли маълумотлар бугунги кунгача илмий муомала доирасига етарли тарзда киритилмаган. 3.2. Амирлик ҳуқуқ тизимининг асосий соҳалари (солиқ, жиноят ҳуқуқи, савдо ҳуқуқи, оила-никоҳ, мерос ҳуқуқи ва бошқалар) Мамлакатимизда мустақиллик йилларида бозор муносабатларини шакллантириш борасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, Собиқ иттифоқ тузуми даврида маъмурийбуйруқбозликка асосланган режали иқтисодиёт шароитида хўжалик юритиш муносабатлари мавжуд бўлган бўлсада, давлатчилигимизнинг уч минг йиллик тарихи мобайни 133 Таъкидлаш жоизки, Бухоро амирлигида ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш умуман ер-ҳуқуқий муносабатлар шариат нормаларига асосланиб тартибга солинган. Ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланишга рухсат бериш давлат бошлиғи – амир ихтиёрида бўлиб, бекликларда ушбу ваколатни вилоят ҳокимлари – беклар амалга оширганлар. Шу билан бир қаторда, ерга нисбатан давлатнинг эгалиги 238 ва унинг давлат бошлиғи томонидан тақсимланиши ўз навбатида, ерга нисбатан хусусий ер эгалиги ва ундан хусусий фойдаланишни инкор этмаган 239 . Бухоро амирлигида ерга нисбатан мулкчиликнинг ҳуқуқий ҳолатига қараб қуйидаги шаклларини кўрсатиб ўтиш мумкин: давлат ерлари, амлоки подшоҳий ёки амлок ерлари; шахсан амирга тегишли бўлган ерлар; мулк ерлари; вақф ерлари; жамоа ерлари. Мулк ерларига эгалик қилиш қуйидаги ҳуқуқий 134 Амирликда вақф ерлари Хива ва Қўқон хонликлари каби руҳонийларнинг давлат ва жамиятдаги ролини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлаган. Мамлакатда вақф мулкларининг турли шакллари мавжуд бўлиб, ўз ерини чегараланган шартларда вақф мулкига топширган шахсларга бир вақтнинг ўзида вақф ери унинг манфаатига хизмат қилиш имконини берарди. Юқорида таъкидланганидек, ерларнинг вақфга айланиши ҳар хил шартларда амалга оширилган. Масалан, баъзи ҳолларда ўз мулкини вақфга қўйган шахс умрининг охиригача ушбу мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин эди. Ушбу мулкдан олинадиган даромадлар ўрнатилган вақф тартиби бўйича вақфга топширувчи шахснинг вафотидан кейин амалга оширилган. Вақф мулкларидан олинадиган даромадлардан барча мадраса, масжид, мозорларнинг ҳамда мактабларда дарс бераётга 135 Вақфи-авлод мулкларини ташкил қилган шахслар ўз меросхўрларига вақфдан келадиган даромадларнинг у ёки бу қисмига масжид ёки мадрасалар қуришни васият қилиб қолдирганлар. Вақфи-авлод ерлари ҳам мулки- хуррихорис ерлари каби барча солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилган. Йирик вақфларни ташкил этиш учун амирнинг махсус рухсатномаси – муборакномаси эълон қилинган. Вақфни ташкил этувчи шахс муборакномани олгандан сўнг вақфномани тузиб, амирнинг тасдиғига киритиши ҳамда уни гувоҳлантириш учун қозига тақдим этиши лозим эди. Бухоро амирлигида мавжуд бўлган яна бир ер тури – жамоа ерлари бўлиб, бундай турдаги ерлар алоҳида тоифада мавжуд бўлмасдан, умумий характердаги ерга эгалик қилиш шакли эмас, балки ердан фойдаланиш шакли сифатида қабул қилинган. Ердан жамоа тарзида фойдаланиш амлок ер 136 эркин ифодасидир. Шартномалар одатда қарз эвазига тузилиб, гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилган. Шартномаларнинг гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилиши шариат нормаларига мос бўлиб, келажакда тарафларнинг низоларини ҳал қилишда қози олдида тақдим қилиниши шарт бўлган далил ҳисобланган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амирлик даврига келиб Бухорода қарз шартномасини тузишда қарз олувчи тилхат ёзмай, балки қарз берувчи тилхат ёзган. Бундай кўринишдаги тилхатлар “фалончи менга фалон миқдорда қарздор” каби мазмунда баён этилар эди. Бундай кўринишдаги тилхатни расмийлаштиришдан асосий мақсад – қарздордан берилган қарз миқдоридан ортиқча ҳақ талаб қилмасликнинг олдини олиш бўлган. Айниқса бундай кўринишдаги муносабатлар амирликда яшовчи ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасида бўлиб ўтадиган товар а 137 “Гаров (рахн) шартномаси бўйича гаровга олинган нарса ёки ашё қарз берувчининг ёхуд депозит сифатида учинчи шахснинг тасарруфига топширилган” 246 . Гаровга қўйилган мулкдан қарздор вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. Лекин аксарият ҳолларда гаровга мулкни олувчи шахс ундан фойдаланмай, балки гаровни ўз ҳолича сақлаган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мажбурият ҳуқуқининг институтлари ҳалқаро иқтисодий алоқалар, ички савдо ва ҳунармандчиликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган. Бунинг натижасида амирликда савдо ва олди-сотди муносабатларидан катта молиявий манфаатдорликка эришилган. Бундай муносабатлар қаторида шерикчилик (ширкат) шартномаси алоҳида аҳамият касб этади. Ислом ҳуқуқи бўйича шерикчиликнинг икки тури мавжуд: 1) умуммулкдорлик ҳуқуқига асосланган шерикчилик (ширкати-м 138 шакли мудароба – ушбу шартномада бир томон ўз маблағи билан ҳамда иккинчи томон ўз фаолияти (меҳнати) билан иштирок этган 248 . Бухоро амирлигида фуқаролик муомаласида бошқа бир қатор фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар ҳам мавжуд бўлган. Масалан, васият, кафолат, ҳадя(хибо), ижара ва бошқалар. Ижара шартномаси мол-мулк ва ишчи кучига нисбатан тузилган. Шартномалар ҳам ўз ўрнида мол-мулк ижараси шартномаси ва ишчи кучи ижараси шартномаси деб эътироф этилган. Ишчи кучи ижара шартномаси иш ҳақи ёлланма ҳақ (ужро) деб юритилган 3 . Бухоро амирлигида кенг қўлланилган фуқаролик-ҳуқуқий институтларни таҳлил қилиш орқали қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Биринчидан, ислом ҳуқуқининг асосий тамойиллари феодал муносабатлар шаклланиши ва тараққий этиши асосида оддий товар-хўжалик шаклида амал қилган 139 ҳолда тартибга солинган. Оила бошлиғининг ҳокимияти чекланмаган бўлиб, у оиланинг барча мулкини ва оила аъзолари тақдирини ҳал қилган. Аммо кўчманчи уруғ-оила муносабатлари ривожланган халқларда ҳам янги оилалар алоҳида шаклдаги “кичик оила”ларни ташкил қилганлар. Амирлик даврида ислом оиласи ушбу жиҳатлари билан Қадимги Рим оиласидан тубдан фарқ қилган (Қадимги Рим оиласи таркибига оила хизматкорлари, катта ёшдаги ўғиллар оиласи ва қуллар ҳам кирган). Оила бошлиғининг ҳокимияти рим ҳуқуқидаги оталик ҳокимиятидан ўз тузилиши ва оила бошқаруви билан фарқ қилган. Шариат бўйича кўпхотинликка рухсат этилган бўлсада, амалда моногамияга (яккахотинликка) амал қилинган. Якка хотинликка амал қилишнинг асосий сабаби иқтисодий жиҳатдан етарли салоҳиятга эга бўлмаслик ҳисобланган. Бухоро амирлиги 140 Ислом қонуншуносларининг фикрича, никоҳ насл-насаб, эътиқодда, касбда, ахлоқда ва муомалада тенг бўлган шахслар ўртасида тузилиши керак 250 . Бироқ ушбу тенглик шарти табақаланиш фарқланишида инобатга олинмайди. Эркин эркак киши чўри аёлга уйланиши мумкин бўлган. Амирликда фақатгина қон бўйича яқин бўлган шахслар, қуда томондан қариндош бўлган ёки эмикдошлар билан тузиладиган никоҳларга рухсат этилмаган. Бухоро амирлигида никоҳга кириш асосан маҳр ва қалинни тўлаш билан боғлиқ бўлган. Умуман олганда ислом ҳуқуқи бўйича фақатгина маҳр тўлови тан олинган. Маҳр – бу никоҳ совғаси бўлиб, тўй куни қайлиқ томонидан келинга берилиши лозим бўлган совға тури. Хотин киши маҳрни пул шаклида ёки нархи 10 тангадан кам бўлмаган миқдордаги мулкни талаб қилишга ҳақли бўлган. Маҳрнинг ўлчами томонлар 141 қилинган. Қалин пулининг миқдори ўтроқ халқларга нисбатан кўчманчи халқларда кўп бўлган. Амирлик шаҳарларида қалин пули пул тариқасида берилган бўлса, қишлоқ жойларида қалин пули чорва ва буғдой ёки бошқа бир мулк шаклида тўланган. Қалин пули қоида бўйича никоҳ тузилиши пайтида тўланган. Бироқ вояга етмаганлар ўртасида тузиладиган никоҳ шартномалари бўйича ва моддий аҳволдан келиб чиқиб қалин пулини бир-икки йилга узайтириб тўлаш мумкин бўлган. Бундай тартибдаги қалин пули одат ҳуқуқига асосан қисмларга бўлиб, ҳар йили рамазон байрами (рўза ҳайити) арафасида тўланган. Никоҳга киришда маҳр ва қалин пулини тўлашдан ташқари никоҳ шартномасига асосан қозига никоҳ битимини амалга оширганлиги учун муайян ҳақ тўлаш лозим бўлган. Масалан, нақд маҳр ўн дирхамни ташкил қилган бўлса, “қозига ник 142 тартибқоидалар асосида навбат билан меросхўрлар томонидан тарқатиб бериш шаклида амалга оширилган. Шахснинг вафотидан сўнг қоладиган мерос миқдори, яъни унинг ўлимидан олдинги барча мол-мулклари навбат билан қуйидаги беш асосий меросга талабгорлар ўртасида тақсимланган. Чунончи, 1) кредиторлар (қарз берган шахслар) бўлиб, улар вафот этган шахснинг қолган мол-мулкига нисбатан гаров ҳуқуқини сақлаб қолганлар; 2) жамоа қоидасига асосан дафн этишга кетадиган харажатлар; 3) гаров ҳуқуқига эга бўлмаган кредиторлар; 4) улушли-меросхўрлар; 5) бошқа меросхўрлар 255 . Шундай қилиб қолган мол-мулкдан биринчи навбатда марҳумнинг қарзлари адо этилиб, сўнг бошқа мол-мулклар меросхўрлар ўртасида тақсимланган. Шариат бўйича меросхўрлар шартли равишда икки категорияга бўлинган: асосий ва қўшимча. Асос 143 мероснинг учдан бир қисмига, агар меросхўрлар мавжуд бўлса – фақатгина қолган мероснинг учдан бир қисмигагина эгалик қилиши мумкин бўлган. Кўп хотинлик ҳолатида мерос ўзаро бирлик асосида қонуний улуш бўйича тақсимланган. Улушли меросхўрлар – меросга эгалик қилишда устун ҳуқуқларга эга бўлган меросхўрлардир. Улушли меросхўрлар ўз манфаатларини қондирганларидан сўнг қўшимча меросхўрлар ўзларининг мерос ҳуқуқларидан фойдаланишга киришганлар. Ушбу меросхўрлар асосан марҳум билан қандайдир қондош уруғ авлодидан бўлган шахслар ҳисобланган. Қўшимча меросхўрлар тўрт туркумга бўлинган. Ҳар бир туркумдаги меросхўр мулкни кейингисидан буткул тугаллаши лозим эди. Бухоро амирлигида ислом ҳуқуқининг қўлланилиши масаласида васиятнинг аҳамияти каттадир. Ислом ҳуқуқида юридик жиҳатдан васият бўйича м 144 меросхўрлар мулкнинг учдан бир қисмидан ортиқчасини васият асосида қолдирилишига қарши бўлмасалар васият ҳақиқий деб топилган. Меросхўрларнинг бундай кўринишдаги розилиги васият қилувчининг ўлимидан сўнг амалга оширилиши лозим бўлган, акс ҳолда мулк қайтарилиб олинган. Мерос қолдирувчининг васийлик ҳуқуқларини чекловчи меросхўрлари бўлмаса, меросхўр барча мол-мулкини васият асосида ўзга шахсга қолдириши мумкин бўлган. Васият раддияси фақатгина қонуний бўлмаган меросхўрнинг манфаатига ҳизмат қилган. Агар қолган меросхўрларнинг розилиги бўлмаса, васийлик раддияси ҳақиқий эмас деб топилган. Бухоро амирлигида ўз навбатида вақфларни таъсис этиш шаклидаги васият қилиб қолдириш ҳуқуқий муносабати кенг амал қилган. Вақфларни таъсис этиш мерос тартиботига сезиларли ўзгартириш киритмаган. Вақфн 145 сарқитларининг сақланиб қолганлиги, иккинчидан, феодал асосга эга бўлган савдо муносабатларининг ривожланганлиги. Бухоро амирлигида шариат асосида амалда бўлган жиноят ҳуқуқи масалаларини қиёсий таҳлил этганда, унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан амалда деярли кам равишда қўлланилганлигининг гувоҳи бўламиз. Ислом қонунчилиги амалда қозилик ва беклик судларида қўллаш учун фақатгина умумий тамойилларга асосланган шартларда жиноят ҳуқуқининг назарий масалаларини ишлаб чиққан эди. Бухоро амирлигида жазо чораларининг ва жиноят турларининг лозим даражада ишлаб чиқилмаганлиги шариатнинг жиноят ва унга яраша жазо тайинлаш таълимотига мос келмас эди. Ушбу ҳолатни бир қатор сабаблар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, жиноий қатағонлик соҳасида сиёсий душманларнинг хуружлари ўткир қурол сифатида муҳим 146 Амирликда амалда бўлган жиноят ҳуқуқида ақли расолик масаласи ҳам ишлаб чиқилган. Ақли норасолик оқибатида содир этилган айрим бир жиноятлар учун зарар қопланган ва жиноий жазодан озод этилган. Жиноятнинг иштирокчилари сифатида маълум бир жиноятни содир этишда шахсан иштирок этган, шахсни жиноятга бошлаган, уни қўллабқувватлаган ҳамда рағбатлантирган шахслар тан олинган. Жиноят содир этилганидан сўнг жиноят изини яширишда иштирок этган шахслар иштирокчи сифатида тан олинмаган. Ундан ташқари, талон-тарож этилган мол-мулкни ўзи билмаган ҳолатда яширган шахслар ҳам ўғрилик жиноятини содир этганликда иштирокчи деб тан олинмаган. Жиноят ҳуқуқи бўйича икки ҳолат, яъни жавобгарликни оғирлаштирувчи ва истисно ҳолатлар мавжуд бўлган. Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларга мастлик ҳолати кириб 147 жиноятларга жазо тайинлаш бевосита қозининг ихтиёрида бўлиб, “айбдорларга ахлоқ тузатиш (таъзир) тариқасидаги жазолар қўлланилган” 259 . Бухоро амирлигида жазоларнинг қуйидаги турлари амалда бўлган: ўч олиш характерига эга бўлган жазолар (зарарни қоплаш) ва шахсий характердаги жазолар; Қуръонда аниқ кўрсатилган жазолар; қозиларнинг ихтиёри асосида бериладиган жазолар (таъзир). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Бухоро амирлигида жиноят ва жазо билан боғлиқ фаолиятни амир ёки унинг номидан қушбеги назорат қилган. Биринчи навбатда қозилик суди фуқаролик ишлари, жиноий ишлар ҳамда хусусий айблов асосидаги жиноят ишларини муҳокама қилган. Маъмурий идоралар суди, амир суди, беклик судлари асосан жиддий характердаги жиноятларни, яъни давлат ва унинг сиёсатига қарши қаратилган жиноятлар, давлатг 148 маъмурияти идоралари ҳам ваколатли бўлиб, уларга шаҳарларда тартибни ва ички хавфсизликни сақлаб туриш ҳуқуқи берилган. Умуман олганда ўша даврда Бухоро амирлигида жиноятларни тергов қилиш, суд қилиш ишлари ва амалда жазо тизимининг қўлланилиши муайян тизим асосида амалга оширилган. Бухоро амирлиги давлатчилигининг сўнгги босқичларида жазолар тизими қуйидаги кетма-кетлик тартибида амал қилган: пул жаримаси; қамчи ёки таёқ билан жазолаш 263 , қамоқ, турмага ёки ўрага ташлаш 264 , қуролли кучларга топшириш, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этиш, тутқунликка топшириш, ўлим жазоси. Юқорида эътироф этилган барча жазолар қози томонидан қўлланилган. Жарима ва тан жазолари асосий жазоларга қўшимча жазо сифатида берилган. Ундан ташқари амир ўз ваколат доирасидан келиб чиқиб, “чоройна” (тўрт ойна) 149 тўпчибошига узатган ва ниҳоят ижро ҳақида жаллодга фармойиш берилган” 265 . Қолган барча оғир жиноят ишларини беклик судлари кўриб чиққан. Фақатгина кам аҳамиятли жиноятлар бўйича ишларни кўриб чиқиш қозилик судларига топширилган. Ўлим жазоси кўзда тутилган барча ҳукмлар зудлик билан амирга тақдим этилиши лозим бўлган. Қамоқ жазоси бекликларда жойлашган қамоқхоналарда ижро этилган. Бухоро амирлигида оғир жиноят деб эътироф этилган жиноятлар шариат бўйича таснифланган жиноятларга мос келмас эди. Масалан, давлат ҳокимияти вакили томонидан шариат бўйича никоҳда турувчи шахсга нисбатан хиёнат қилиш оғир жиноят ҳисоблансада, амирликда эса фақатгина айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда жиноят деб топилган. Эр-хотинлик садоқати интизомини бузганлик учун эр жиноий жавобгарликка тортилмаган. Агар а 150 хун олишга ҳуқуқли бўлган марҳумнинг қариндошлари айбни исбот этиш учун етарли ва асосли далилга эга бўлиши лозим бўлган. Юқоридагилар билан бирга, туркман одат ҳуқуқига асосан ўғрилик жиноятларини тергов қилиш масалалари шариатдан фарқ қилган. Масалан, шариат қоидаларига кўра ўғрилик жиноятини содир этганлик учун айбдорнинг қўли кесиб ташланиши назарда тутилган бўлса, туркман одатига кўра ўғирланган мол-мулкни (асосан чорвани) қидириб топиш муҳим бўлиб, ўғрига нисбатан қийноққа солиш тариқасидаги чора қўлланилган. Йўқолган мол-мулк топилса ёки мол-мулк ихтиёрий равишда топширилганда ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмаган. Туркман миллатига мансуб аҳоли яшайдиган ҳудудларда жиноят иши одат ҳуқуқи бўйича жабрланувчи ёки унинг яқин қариндошларининг хусусий айблови асосида юзага келган. Бу 151 озод бўлиш мумкин бўлган. Бунда ҳақнинг миқдори айбнинг даражасига ҳамда етказилган зарарнинг миқдорига боғлиқ бўлган. Масалан, қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлик учун 200 та байтал ва 60 та от берилиши лозим бўлган. Ёки қасддан тана аъзосига оғир шикаст етказганлик учун етказилган зиённинг оғирлигига қараб юқоридаги рақамнинг 1/3 ёки 1/10 қисми миқдорида ҳақ тўланган. Ўғрилик жиноятини содир этган шахс мулкни қайтаришдан ташқари ўғирланган мулкнинг уч баравари миқдорида мажбурий тўловни тўлаши ва жабрланувчига мулк ўғирлангани натижасида етказилган зарарни тўлиқ қоплаши лозим бўлган 269 . Юқорида баён этилганлардан қуйидагича хулоса қилиш мумкин: Бухоро амирлигида жиноят ҳуқуқи масалалари ислом дини таъсири остида амал қилган, бироқ шунга қарамай, муайян масалалар юзасидан 152 тартибга солишда ҳамда айрим ижтимоий, иқтисодий ва оилавий муносабатларни тартибга солишда қўлланилган. Амирликда вақф муносабатларини тартибга солишнинг ўзига хослиги, бундай муносабатга ижтимоий келиб чиқиши ёки расмий лавозимидан қатъий назар ҳар қандай шахс иштирок этиши мумкин бўлган. Давлат бошлиқларининг амалий қўлланма ва кўрсатмалари амирлик бошқарув фаолиятида муҳим рол ўйнаган. “Мажма ал-аркам” молия, ер, солиқ ҳисоботини ҳамда иш юритиш бўйича расмий қўлланма сифатида амал қилган. Амир Шоҳмурод қирқ аълам суди фаолияти юзасидан шариат қоидаларига асосан махсус йўриқнома ишлаб чиққан. Амир Ҳайдар эса, “Алфавоид ал-алфийа” – давлат ҳужжатларини бир тизимга солиб, бошқарувга оид турли кўрсатмалар берувчи қўлланмани жорий этган. Бухоро амирлигида ерга нисбатан мулкчиликнинг қ 153 Бинобарин, тадқиқот жараёнида ўрганилган манғитлар сулоласи ҳукмронлик қилган Бухоро амирлиги давлатчилиги ва ҳуқуқий тизими ҳам мамлакатимиз тараққиётида ўзига хос ўрин тутади. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда миллий давлатчилигимиз тажрибасини ўрганиш, хусусан, Бухоро амирлиги давлат ва ҳуқуқ тизимини “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” ва “Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари тарихи” фанлари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш ҳамда тадқиқот олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш натижалари, ўз навбатида, қуйидаги хулосаларга келишга ва миллий ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга асос бўлади: I. Илмий-назарий хулосалар 1. Миллий давлатчилигимиз тарихида, хусусан, Бухоро ам 154 2. Бухоро амирлиги даврида яшаб ижод этган маърифатпарвар мутафаккирлар томонидан Ватан озодлиги, ижтимоий тенглик, адолат, эркинлик, давлатни бошқариш, ҳокимиятни ташкил этиш, қонунийлик, маърифатли давлат бошлиғи, бошқарувнинг ижобий ва салбий усуллари ва халқнинг бахт-саодатга эришиш йўллари борасида ўз даври учун илғор қарашлар илгари сурилган. Уларнинг асарларида инсоннинг мулк ҳуқуқи, сиёсий ҳуқуқи каби бир қатор ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги хусусида муайян қарашлар ифодасини топган. Шу билан бирга, давлатдаги тартибсизликлар ва бошқа тазйиқларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар сиёсий онгини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида муайян ҳаракатлар амалга оширилган. Бухоро амирлиги давлатчилиги ривожланиши ва тараққий этишига улкан ҳисса қўшган “Ёш бухороликлар” мамлакатда 155 барҳам берилмаганлиги, маҳаллий уруғ-аймоқчиликнинг кучайиши натижасида юзага келган ички келишмовчиликлар ва ғалаёнларнинг (хитойқипчоқлар, суннийлар-шиалар) узлуксиз давом этиши муайян даражада таъсир ўтказган. 5. Бухоро амирлигининг ташқи сиёсатда муваффақиятсизликка учраши ҳамда XIX асрнинг охирларига келиб, унинг қарам, ярим мустамлака ҳолатга тушиб қолишини қуйидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин: йирик давлатлардан келадиган элчилар, вакиллар ва савдогарларнинг асл мақсадини тўғри англаб етмаслик; амирликдан йўлланган элчиларнинг ўзга давлатнинг ички сиёсати ва Бухоро амирлигига бўлган ҳақиқий муносабати ҳақидаги маълумотларни аниқламасликлари ҳамда давлатларнинг тили, дини, жўғрофияси, ижтимоий ва давлат тузуми, ҳарбий қудрати, урф-одати ва бошқа масалалар хусусида тўлиқ маълум 156 оила-никоҳ ва мерос муносабатларига оид бўлган ҳужжатлар (никоҳ гувоҳномалари, никоҳдан ажралиш ҳужжатлари, меросни бўлиш далолатномалари ва меросни қабул қилганлик ҳақида тилхат); қози томонидан қабулқилинадиган ҳужжатлар (қарор, ҳукм, ариза ва хатлар) ва бошқалар алоҳида ўрин тутган. 8. Амирликда ер давлатнинг мулки ҳисобланиб, ундан фойдаланиш давлат бошлиғининг рухсати билан ижара шартномаси асосида амалга оширилган. Бухоро амирлигида бозор-савдо муносабатлари мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан юксалишида муҳим аҳамият касб этган. Фуқаролар томонидан олди-сотди шартномалари асосан ёзма шаклда тузилган. Бухоро амирлигида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича алоҳида судловлилик мавжуд бўлмай, балки бир жараённинг ўзида ҳам жиноий иш ҳам фуқаролик даъвоси кўриб ҳал этилг 157 Бухоро” ва “Айн ул-Ҳикма” номли тўпламлари ўша даврда ҳуқуқ нормаларини тизимлаштиришда муҳим аҳамият касб этган. Шу билан бирга, амир Шоҳмуроднинг ташаббуси билан “мажлиси амир”ни ташкил этилганлиги аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ва ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлганлигини эътироф этиш лозим. Юқоридаги илмий назарий фикр ва мулоҳазаларга хулоса қилиб таъкидлаш жоизки, Бухоро амирлигининг давлат тузуми, марказий ва маҳаллий бошқаруви, ташқи сиёсати ва дипломатияси, суд ва судлов масалалари, ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқ соҳаларининг ўзига хос тарзда амал қилиши ўз даврида муайян даражада ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилган. Шу жиҳатдан олганда, Бухоро амирлиги давлатчилиги анъаналарини, унинг сиёсий-ҳуқуқий меросини илмий жиҳатдан чуқур ўргани 158 барқарорликка эришишда; давлат ва жамият, халқнинг ижтимоий- этник ҳамда маънавий-руҳий бирлигига эришишда. 2. Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурини янада бойитиш мақсадида, миллий ўтмишимизнинг интеллектуал бойлигига таянган ҳолда ёш авлодни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашнинг муайян механизмини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. 3. Муҳаммад Вафо Карминагий, Мирза Салимбек, Мирзо Абдулазим Сомий ва Мулла Икромларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари баён этилган дастлабки манбаларни тадқиқ этиш баробарида ушбу меросни илмий муомалага киритиш ва ҳар бир мутафаккирнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини алоҳида тадқиқот иши доирасида ўрганиш лозим. 4. Юқорида санаб ўтилган мутафаккирларнинг сиёсий-ҳуқуқий меросидан “Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари тарихи” фанл 159 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати I. Раҳбарий адабиётлар 1.1. Каримов И. А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 364 б. 1.2. Каримов И. А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 380 б. 1.3. Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 366 б. 1.4. Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 394 б. 1.5. Каримов И. А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т.5. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 384 б. 1.6. Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – 429 б. 1.7. Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – 413 б. 1.8. Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, 160 ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т.15. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – 320 б. 1.16. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 176 б. II. Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонуности ҳужжатлари 2.1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2008. – 40 б. 2.2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги Фармойиши // Халқ сўзи. – 2001. – 5 янв. 2.3. Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори // Халқ сўзи. – 1996. – 4 янв. 2.4. Файзулла Хўжаев таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 161 III. Махсус адабиётлар 3.1. Ўзб.Рес. МДА, ф. №. 6. рўй. 10. йиғма жилд № 291, 277 в. 3.2. Ўзб. Рес. МДА, ф. №. И-126, рўй.1, йиғма жилд № 1383, 7 в. 3.3. Ўзб. Рес. МДА, ф. №. И-323, рўй.2, йиғма жилд № 28; 33; 43; 52; 54; 134; 714; 1025. 3.4. Ўзб. Рес. МДА. ф. №. И-323, рўй.1, йиғма жилд № 1707, 3 в. 3.5. Ўзб. Рес. МДА. ф. №. И-126, рўй.1, йиғма жилд № 1713, 29 в; 33 в. 3.6. Огаҳий. Гулшани давлат: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 7572. 41б; 42а. 3.7. Шермуҳаммад Мунис. Фирдавс ул-иқбол: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 5364-1. 160 б-161 а. 3.8. Мирза Салимбек. Тарихи Салимий: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв № 2016. 3.9. Мирий. Махазин ат-таква: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв № 51. 119а-б варақ. 3.10. Мирзо Содиқ Мунший. Тарихи манзум: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв № 2731/III. 233а-б варақлар. 3.11. Муҳаммад Вафо Карминагий. Т 162 3.16. Хумулий. Тарихи Хумулий: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 37. 185б; 202б; 211а; 251б варақлар. 3.17. Ҳамид Ибн Бақо Хўжа. Танзил ал-амсол фикри зикри байон ул- аҳвол. Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 602. 3.18. Мулло Икром муфти. Ифоз ал ноимин ва эълом ал жоҳилин. – Бухоро: 1330 х. – 98 б. 3.19. Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: Шарқ, 1997. – 112 б. 3.20. Аҳмедов. Б. Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари. – Тошкент: Чўлпон, 2003. – 110 б. 3.21. Абдураимов М.А. Очерки аграрных отношений в Бухарском ханстве в XVI – первой половине XIX века. Т.2. – Тошкент: Фан, 1970. – 286 с. 3.22. Айни С. Бухара. (Воспоминания). / Пер. с тадж. С.Бородина. – Душанбе: Ирфон, 1980. – 260 с. 3.23. Айни С. Бухоро инкилоби тарихи учун материаллар. –М.: Книжная фабрика центр. изд-ва народов СССР 163 3.33. Бухоро Давлат бадиий-архитектура музей-қўриқхонаси (БДБАМҚ.) манбалари: Инв. № 31593/11 – 31751/11; Инв. № 31816/11 – 31817/11; Инв. № 31954/11 – 32000/11; Инв. № 379/272; Инв. № 136б/119б; Инв. № 295/225; Инв. № 329/255. 3.34. Внешняя политика России XIX начала XX века. Документы Российского Министерства иностранных дел. Серия первая. 1801-1815 гг. Т.4. – М.: Полит. лит-ры, 1965. – 580 с. 3.35. Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида унвон ва мансаблар. – Тошкент: Фан, 1996. – 32 б. 3.36. Дониш А. История мангитской династии. / Пер. с тадж. И.А.Наджафова. – Душанбе: Дониш, 1967. – 142 с. 3.37. Жаббаров С. Шариат, семейное и обычное право в Узбекистане: История и современность (опыт социально-правового исследования). – Тошкент: Фан, 1996. – 122 с. 3.38. Зиё А. Ўзбек давлат 164 3.49. Маннонов Б. Бухорода ислоҳот лойиҳаси (1918 йил): Ёш бухороликлар қўмитаси тайёрлаган. – Тошкент: “Ўз.Р. ФААК”, 2005. – 56 б. 3.50. Маннонов Б. Ўзбек дипломатияси тарихи. – Тошкент: ЖИДУ, 2003. – 375 б. 3.51. Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. – М.: Наука, 1975. – 182 с. 3.52. Мирза Абдал Азим Сами. Тарихи Салатини-и мангитийа (История мангытских государей). / Пред. Л.М.Епифановой. – М.: Вост. литер., 1962. – 179 с. 3.53. Мирза Бади-Диван. “Мажма ал-аркам”. – М.: Наука, 1981. – 198 с. 3.54. Муқимов З.Ю. Ўзбекистон ҳуқуқининг тарихий манбалари. – Самарқанд: “Зарафшон”, 1995. – 126 б. 3.55. Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Самарқанд: “Зарафшон”, 1998. – 312 б. 3.56. Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: Адолат, 2004. – 280 б 165 3.66. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи / Бобоев Ҳ.Б., Воҳидов Ҳ.В., Дадабоев Ю.Т., Воҳидова Д. – Тошкент: ТДЮИ, 2003. – 205 б. 3.67. Торнау Н.Е. Изложение начал мусульманского законоведения. – СПб.: Б.И., 1850. – 197 с. 3.68. Торнау Н.Е. Особенности мусульманского права. – СПб.: Б.И., 1892. – 164 с. 3.69. Тошқулов Ж. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 128 б. 3.70. Туркестанские ведомости. 1907. 25 октября; 1908. 27 мая. 3.71. Тухтаметов Т.Г. Россия и Бухарский эмират в начале XX века. – Душанбе: Ирфон, 1977. – 208 с. 3.72. Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари / Масъул муҳаррирлар: Д.А.Алимова, Э.В.Ртвеладзе. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 224 б. 3.73. Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Иккинчи китоб / М.М. 166 3.83. Халфин Н. А. Три русские миссии. – Ташкент: Изд. САГУ, 1956. – 86 с. 3.84. Хамидова М.А. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 192 б. 3.85. Ханыков Н. Описание Бухарскаго ханства. – СПб.: “Типография Императорской Академии Наук”, 1843. – 386 с. 3.86. Ҳасанов М. Файзулла Хўжаев. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 1990. – 204 б. 3.87. Ходжаев Ф. Избранные труды. Т.1. – Ташкент: Фан УзССР, 1970. – 498 с. 3.88. Чехович О.Д. Документы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве XVII – XIX вв. Вып. 1. – Ташкент: Изд. Акад. Наук Уз ССР, 1954. – 268 с. 3.89. Юшков С.В. История государства и права СССР. Ч. I. – М.: Наука, 1940. – 596 с. IV. Даврий адабиётлар 4.1. Алимова Д.А. Файзулла Хўжаев ва Бухоро жадидчилиги // “Инсониятнинг маданий мероси – учинчи минг йилликка” 167 4.9. Валиева Д. Бухоро – Эрон алоқалари тарихига доир // Шарқшунослик. – Тошкент, 1997. -№ 8. – Б.132-140. 4.10. Дўстқораев Б. Туркистоннинг усули идораси қандай бўлмоғи керак эди? // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 1998. - № 1. – Б.64-67. 4.11. Иляьсов Ф.Н. Сколько стоит невеста // Социологические исследования. – Москва. 1991. -№ 6. – С.68. 4.12. Қосимов Ф. Халқ дарди билан яшар эди // Бухоро Мавжлари. – Бухоро, 2006. -№2. - Б.12-13. 4.13. Курбанов Г.Н. Печати кази ал-куззатов – верховных судей Бухарского эмирата. (19 – нач. 20 вв.) / Из истории культурного наследия Бухары: Сборник статьей. – Бухара, 2003. – Вып. 8. – С.51- 88. 4.14. Маннонов Б. Ўзбек дипломатияси тарихи муаммолари // Шарқшунослик. –Тошкент, 1993. -№ 4. – Б.120-131. 4.15. Муқимов З. “Мажма ал-аркам” XVIII аср Бухоро а 168 4.25. Семенов А.А. Бухарский трактат о чинах и званиях и об обязанностях носителей их средневековой Бухаре // Советское востоковедение. – Москва. 1948. - № 5. – С.147-148. 4.26. Семенов А.А. Бухарский трактат о чинах и званиях и об обязанностях носителей их в средневековой Бухаре // Советское востоковедение. – Москва. 1948. - № 5. – С.136-153. 4.27. Семенов А.А. Очерк поземельно платного и налогового устройство бывшего Бухарского ханства // Труды САГУ. – Ташкент, Серия II. Вып I. 1929. – С.148-150. 4.28. Семенов А.А. Очерк устройства центрально-административного управления Бухарского ханства позднейшего времени / Материалы по истории таджиков и узбеков Средней Азии. – Ташкент, 1954. - Вып.2. – С.6061. 4.29. Содиқов М. Амир Музаффарнинг дипломатик ёзишмаларига доир янги маълумотлар (18 169 4.40. Ҳолиқова Р. Марказий давлат бошқаруви тарихига бир назар // Мулоқот. – Тошкент, 2004. -№ 4 – Б.41-42. 4.41. Шарипов Р. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг давлатчиликни шакллантиришга доир фикрлари // Давлат ва ҳуқуқ. - 2003. - №4. – Б.69. 4.42. Шукуриллаев Ю. Қўшин бошқаруви тарихидан // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2006. - №2. – Б.48. 4.43. Эргашева М. Жадид мутафаккирлари – қонунлар тўғрисида // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2006. - № 1. – Б.88-90. 4.44. Эргашева М. Жадидлар Конституция ва қонунлар тўғрисида // Қонун ҳимоясида. – Тошкент, 2001. - № 10. – Б.22-23. 4.45. Эргашева М. Маҳмудхўжа Беҳбудий судлар тўғрисида // Қонун ҳимоясида. 2005. - № 9. – Б.34. 4.46. Эргашева М. Миллатни ҳурриятга чорлаган адиб // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент, 2000. - № 8. – Б.37-39. V. Диссертация ва диссерт 170 5.5. Мухаммаджонов А. XIX асрнинг 20-50 йилларида Бухоро хонлиги билан Россия ўртасидаги муносабатларга оид нашр этилган асосий манбалар характеристикаси: Тарих фанлари номзоди... дисс. – Тошкент: 1955. – 260 б. 5.6. Муқимов З. Основные исторические источники права в Узбекистане: (VII – XIX в.в.). Автореф. дис...д-ра. юрид. наук. – Ташкент: 1997. – 34 с. 5.7. Норқулов Н.К. “Тарихи Салимий” – ценный источник по истории Бухарского эмирата: (1860-1920). Автореф. дис. …канд. ист. наук. –Ташкент: 1968. – 24 с. 5.8. Эргашев Б.Х. Из истории становления и развития общественнополитических идей джадидизма: Дисс… д-ра филос. наук. – Бухара: 1993. – 316 с. 5.9. Эргашева М.З. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари: Юрид. фанлари номзоди…дис. автореф. – Тошкент: 2002. – 23 б. VI. Чет эл ад 171 6.7. Malсolm H. History of Persia. – Р. 247. 6.8. Hambly G. Central Asia. – New York: 1969. – 388 р. 6.9. Holdsworth M. Turkestan in the nineteenth century. A brief History of Khanates of Central Asia. – Oxford: 1959. – 80 p. 6.10. Wheeler G. Modern history of Soviet Central Asia. – London: Weiden feld and Niаlson, 1964. – 272 p. VII. Интернет саҳифалари 1. http://www.portalus.ru 2. http://www.library.by 3. http://www.esci.ru 4. http://www.2lib.ru 5. http://www.kungrad.аm 6. http://www.hrono.ru 7. http://www.ant.tj 8. http://www.nasledie.ru 9. http://www.history.uzsci.net 10. http://www.planetadisser.аm
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha