Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 10000UZS
Hajmi 85.7KB
Xaridlar 1
Yuklab olingan sana 17 Mart 2024
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Давлат қимматли қоғозлар бозори

Sotib olish
Давлат қимматли 
қоғозлар бозори                 Режа :
1. Молия бозорининг назарий асослари
2. Давлат қимматли қоғозлар бозорининг 
назарий ва ҳуқуқий асослари
3. Давлат қимматли қоғозлар савдосини 
амалдаги ҳолати                 Адабиётлар рўйхати

Шоҳаъзамий Ш.Ш. Молия бозори ва қимматли қоғозлар. 
Дaрслик. –Т.: Fan va texnologiya, 2012 й.- 440 б.

S.Elmirzayev  ва бошқалар. Молия бозори. Дарслик.  –  Т. : 
“ Иқтисод - молия ”, 2019. – 324  б.

Е.Г.Князева, М.И.Львова, Н.Н.Мокеева, Е.А.Разумовская, 
О.В.Толмачева. Финансовые рынки и институты. Учебное 
пособие. – Экатеринбург. :  «Издательство Уральского 
университета», 2020. – 96 с.

Рубцов Борис Борисович ,  Адамова  Каринэ   Рубеновна ,	 
Брюховецкая Светлана Владимировна   «Финансовые рынки (для 
бакалавров)» Издательство:	
  Кнорус , 2021 г. 
Подробнее:	
 https:/www.labirint.ru/books/648596/

Bloomberg

The Wall Street Journal

Investing

finlit-uz                 Молия  бозори  –  молиявий 
инструментлардан  фойдаланиш 
асосида  молиявий  воситачилар 
орқали  вақтинча  бўш  пул 
маблағларини  қайта  тақсимлаш 
юз берадиган бозордир.                 Молия бозорида муомалада бўладиган 
махсус товарлар :

Пул

Кредит

Қимматли қоғозлар

Валюталар

Суғурта полислари

Пенсия жамғармалари

Қимматбаҳо металлар

Ҳосилавий молиявий инструментлар                 Молия бозори иштирокчилари
Капитал жалб 
қилувчилар
(қарз олувчилар) Инвесторлар
(Капитал жалб 
қилади) Воситачилар
Молиявий 
ресурс жалб 
қиладилар Капитал 
жойлаштирад
илар Молиявий 
хизматлар 
тақдим 
қилади                 Молия бозорида воситачи турлари
Депозит туридаги 
воситачилар
Инвестиция туридаги 
воситачилар
Шартнома - жамғарма 
туридаги 
воситачилар •
Тижорат банклари
•
Махсус жамғарма муассасалари
•
Инвестиция фондлари
•
Пай фондлари
•
Инвестиция компаниялари
•
Суғурта компаниялари
•
Хусусий пенсия фондлари                 Молия бозори таркиби
Кредит 
бозори  Пул -
кредит
бозори Қимматл
и 
қоғозлар 
бозори Қимматбаҳо 
металлар 
бозори Суғурта 
ва 
хусусий 
пенсия 
бозори                 Инструментлари муомалада бўлиш 
муддатига кўра :

Пул бозори

Капитал бозори 
Пул  бозорида  нақд  пул,  қисқа  муддатли  тўлов 
воситалари,  бир  йилгача  бўлган  қисқа  муддатли 
жамғармалар муомаласи ташкил этилади.
Капитал  бозорида  “узун  пуллар”  муомаласи  ташкил 
этилиб,  унда  асосан  акциялар  ва  облигациялар  амал 
қилади. Муомала муддати эса бир йилдан ортиқ бўлади.
                  Қимматли  қоғозлар  бозори  молиявий 
актив  хусусиятига  кўра  улуш 
муносабатини  англатувчи  ва  қарз 
муносабатини  англатувчи  қимматли 
қоғозлар  бозорига  бўлинади.

акциялар бозори

облигациялар бозори                 Давлат қимматли қоғозлар бозори 
Давлат  қимматли  қоғозлари  —  Ўзбекистон 
Республикасининг  ғазна  мажбуриятлари  ва  Ўзбекистон 
Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  ваколат  берган 
орган томонидан  чиқарилган облигациялар,  шунингдек 
Ўзбекистон  Республикаси  Марказий  банкининг 
облигациялари;
ДҚҚ   -  бюджет	
 камомадини  қоплаш 
мақсадларида	
 ҳукумат	 ёки  маҳаллий  ҳокимият 
идоралари  номидан  чиқари лади   ва  албатта  хукумат 
томонидан кафолатланади.	
                  Ўзбекистон  Республикасининг  давлат 
қимматли  қоғозлари  юқори  ликвидли  қарз 
мажбуриятлари  ҳисобланади.  Молия 
Вазирлиги  ёки  Марказий  банк  томонидан 
чиқарилади  ва  ким  ошди  савдолари  орқали 
Ўзбекистон  Республика  валюта  биржасига 
жойлаштирилади.                 Давлат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи 
норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар
1.  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  бюджети  кодексининг  156 
моддаси ;
2.  2015  йил  3  июнь  ЎРҚ-387-сон  «Қимматли  қоғозлар»  бозори 
тўғрисидаги қонуни нинг 13, 19 моддалари ;
3 .  Вазирлар  Маҳкамасининг  2018  йил  14  декабрдаги  1016-
сон қарорига   ИЛОВА  “ Ўзбекистон  Республикасининг  давлат 
қимматли  қоғозларини  чиқарилишларининг 
жойлаштирилиши,  муомалада  бўлиши  ва  сўндирилиши 
тартиби тўғрисида ”   НИЗОМ .                 Ўзбекистон  Республикаси  давлат 
қимматли  қоғозларининг  инвесторлар 
учун афзалликлари :

катта  танлов  асосида  юқори  рентабеллик  –  давлат 
қимматли  қоғозлари  ҳозирда  17  дан  22  фоизгача 
бўлган  даромадликда  жойлаштирилган, 
инвесторларга  муддати  6  ойдан  5  йилгача  бўлган 
давлат қимматли қоғозларининг кенг танлови таклиф 
этилади. Шунингдек, ҳар олти ойда фоиз тўлайдиган 
купон  облигациялари  ва  номиналдан  паст  бўлган 
дисконт облигациялари ўртасида танлов мавжуд ;                 
кафолатланган  инвестициялар.  Амалдаги  қонун 
ҳужжатларига  мувофиқ  давлат  қимматли  қоғозлари 
республиканинг  барча  мулки  томонидан 
кафолатланади ;

давлат  қимматли  қоғозларидан  олинадиган  даромад 
солиққа  тортилмайди.  Юридик  шахслар  учун 
депозитдан  олинган  фоизлар,  шунингдек, 
корпоратив  облигациялар  бўйича  купонлар  бўйича 
даромадлар  солиқ  солинадиган  базага  киритилади, 
давлат  қимматли  қоғозлари  эса  солиқдан  озод 
қилинади ;                 
нархлар  кўтарилишидан  даромад,  фоиз  даромадини 
олиш  имкониятидан  ташқари,  инвесторлар 
ставкалар  тушганда  давлат  қимматли  қоғозларини 
қимматроқ  нархда  сотишлари  мумкин.  2022-йил 
бошида  Ўзбекистон  Республикаси  Марказий  банки 
асосий  ставкани  3  фоизга  оширди,  бу  эса  давлат 
қимматли  қоғозлари  ставкаларининг  ошишига  ва 
уларнинг нархининг пасайишига олиб келди. Яқинда 
Марказий  банк  ставкани  1  фоизга  пасайтирди, 
ставкаларни  янада  пасайтириш,  давлат  қимматли 
қоғозлари нархининг ошишига олиб келади.                  
қарз  олиш  учун.  Гаров  сифатида  давлат  қимматли 
қоғозларидан  фойдаланиш  мумкин,  бунда  репо 
операциясидан  фойдаланган  ҳолда  чегирмасиз  пул 
маблағлари олинади ;

арбитражда  пул  ишлаш.  Ўзбекистон  сўмига 
индексланган  Ўзбекистон  еврооблигациялари 
бўйича  ставкалар  ва  давлат  қимматли  қоғозлар 
ставкалари  ўртасида  сезиларли  спредлар  мавжуд 
бўлиб,  инвесторлар  улардан  фойдаланишлари  ва 
репо  операциялари  орқали  қўшимча  даромад 
олишлари мумкин.                 2015  йил  3  июнь  ЎРҚ-387-сон  «Қимматли 
қоғозлар»  бозори  тўғрисидаги  қонунига  кўра :

Ўзбекистон  Республикасининг  ғазна  мажбуриятлари  ва 
Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  ваколат 
берган  орган  томонидан  чиқарилган  облигациялар, 
шунингдек  Ўзбекистон  Республикаси  Марказий 
банкининг  облигациялари  давлат  қимматли  қоғозлари 
ҳисобланади;

давлат  қимматли  қоғозларини  чиқариш  эмиссия 
рисоласисиз  ва  давлат  қимматли  қоғозларининг 
чиқарилиши  давлат  рўйхатидан  ўтказилмаган  ҳолда 
қонунчиликда  белгиланган  тартибда  амалга 
оширилади ;                 
давлат  қимматли  қоғозлари  қисқа  муддатли  (бир 
йилгача муддатга), ўртача муддатли (бир йилдан беш 
йилгача  муддатга)  ва  узоқ  муддатли  (беш  йил  ва 
ундан ортиқ муддатга) этиб чиқарилиши мумкин ;

давлат  қимматли  қоғозлари  купон  ставкали  (қатъий 
белгиланган  фоиз  даромадли),  ноль  купон  ставкали 
(дисконт  облигациялар),  инфляцияга  боғланган  ва 
бошқа турларда чиқарилади .                 Ўзбекистон  Республикасининг  Бюджет 
кодекси нинг  156  моддасига   кўра :  

Ўзбекистон  Республикаси  Молия  вазирлиги  Ўзбекистон 
Республикаси  номидан  давлат  қимматли  қоғозларини 
чиқаради.  Давлат  қимматли  қоғозларини  чиқариш  ва 
уларнинг чекланган ҳажми тўғрисидаги қарор белгиланган 
тартибда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
эмиссия қилинган давлат қимматли қоғозларини 
жойлаштиришда;

давлат қимматли қоғозлари бўйича қийматни, фоизларни 
ва бошқа тўловларни тўлашда;                 
давлат  қимматли  қоғозлари  бўйича  бошқа 
операцияларни  амалга  оширишда  фискал  агент 
сифатида иштирок этиши мумкин.
Давлат  қимматли  қоғозларини  чиқаришдан 
олинган тушумлар:

давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;

мамлакатнинг  ижтимоий-иқтисодий  ривожланиши 
бўйича  чора-тадбирлар,  Ўзбекистон  Республикаси 
Президентининг  қарорлари  билан  белгиланадиган 
йирик  инвестиция  лойиҳалари  ва  бошқа  чора-
тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади.                 Муомала  даври  730  кун  бўлган  инфляцияга 
боғланган  давлат  қимматли  қоғозларини 
жойлаштириш  бўйича  2022  йил  19  июль  куни 
ўтказилган  аукцион  натижалари  ҳақида 
МАЪЛУМОТ

жорий  йилнинг  19  июль  куни  Марказий  банк 
томонидан  Молия  вазирлиги  билан  биргаликда 
Ўзбекистон  Республика  валюта  биржасида  муомала 
даври  730  кун  бўлган  (купонли)  1  млн.сўм  номинал 
қийматга  эга,  умумий  ҳажми  200  млрд.  сўмлик  200 
минг  дона  инфляцияга  боғланган  давлат  қимматли 
қоғозларини  жойлаштириш  бўйича  аукцион 
савдолари ўтказилди.                 
аукционда  4  та  дилер  иштирок  этиб,  аукцион 
давомида 111	 000	 дона  қимматли  қоғозлар	 106,31 
млрд.сўм	
 қийматида  жойлаштирилди	 (чиқарилиш 
умумий ҳажмининг 55,5 фоизи) ;

қ имматли  қоғозларнинг  ўртача  тортилган 
даромадлилиги  йиллик	
 ИНИ+8,6436	 фоизни  ташкил 
этди,  бунда  минимал  даромадлилик  даражаси 
-	
 ИНИ+7,3798	 фоизни  ва  чегириш  нарх  бўйича 
максимал  даромадлилик  даражаси 
-	
 ИНИ+9,4000	 фоизни ташкил этди .                 Эътиборингиз учун рахмат!

Давлат қимматли қоғозлар бозори

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • O’z Milliy bank amaliyot hisoboti
  • Iqtisodiyot va moliya bo‘limi amaliyot hisoboti amaliyot hisoboti
  • Ipoteka bank amaliyot Mirobod filiali
  • "Trastbank" bitiruv oldi amaliyot
  • Turonbank bitiruv oldi amaliyoti

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский