Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 58.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Февраль 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси

Купить
Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси. Экологик аудитни ў тказиш тартиби Экологик аудит (environmental auditing) ИСО 14000 тизимидаги асосий процедуралардан бири бўлиб, кохоналарда атроф-муҳитни бошқариш фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Ҳар қандай ишлаб чиқариш объектида экологик аудит ўтказилмаса ва лойиҳаларнинг экологик мақсадга мувофиқ ривожланиши ИСО стандартлари талабида бўлмаса инвестиция олиш учун ҳеч қандай имконият бўлмайди. Бундай қаттиқ талаблар ҳозирда Германия ва Швейцарияда инвестиция лойиҳалари муаллифлари учун амалда қўлланилади. Ўзбекистонда экология ва атроф муҳитгни муҳофаза қилиш соҳасида ва табиатдан фойдаланиш объектлари учун экологик аудитни ўтказиш янгилик бўлиб, аксарият корхоналар бу билан ҳатто таниш ҳам эмас. Экологик аудит - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича барча хўжалик ва бошқа фаолият субъектлари томонидан қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини мустақил ва комплекс баҳолаш ҳамда бундай фаолиятни яхшилаш бўйича тавсияларни тайёрлашдир. Экологик аудитни ўтказишдан мақсад атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлик соҳасида ташкилотнинг фаолиятини баҳолашдан иборат. Экологик аудит доирасида қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши керак: -корхонанинг экологик стратегияси ва сиёсатини асослаш; -корхонанинг экологик фаолиятини режалаштиришда устуворликларни аниқлаш ва уни амалга ошириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш; -корхонанинг атроф-муҳитга таъсири билан боғлиқ фаолияти тўғрисида ишончли маълумот олиш; -корхона ва ташкилотларга экологик талаблар, меъёр лар ва қоидаларни бажаришга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш; -корхоналар да фавқулодда вазиятлар содир бўлишини, молиявий муаммолар юзага келишини олдини олиш ҳамда суғурта ва молиявий-кредит операциялар да таҳдид хавфини камайтириш. - Экологик аудит экоаудиторларнинг текширилаётган корхонани хўжалик фаолиятига ёки қандайдир учинчи шахсига нисбатан холислик ва мустақилликка, ҳамда атроф-муҳит ни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш, атроф-муҳит ва саноат хавфсизли к масалалари бўйича касбий маҳорат ва компетентлик тамойилларига асосланади. Экологик аудит мажбурий ва ташаббускор бўлиши мумкин. Мажбурий аудит қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда амалга оширилади (Ҳозирда Ўз бекистонда “Экологик аудит тўғрисида ” қонун қабул қилинмаган). Ташаббускор экологик аудит эса корхонанинг экологик аудит ўтказишдан мақсади ва вазифаларини белгиловчи қарори билан амалга оширилади. Экологик аудит корхонанинг ҳужжатда баён қилинган ва амалдаги атроф-муҳитга бўлаётган ҳақиқий таъсирни таққослаш ва устувор омилларни, таъсир қилиш манбаларини, шунингдэк уларни назорат қилиш ва бошқариш йўналишларини белгилаш имконини беради. Корхоналар учун табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни тўғри ташкил этиш, қонун ҳужжатлари талабларини бажариш, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш бўйича тавсиялар олиш учун ихтиёрий равишда экологик аудитни ўтказиш тавсия этилади. 1. Сув дан ва ер дан фойдаланувчи корхоналари да экологик аудит ўтказиш тартиби • Фаолияти сув ва ердан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган корхоналар учун экологик аудит жараёнини кўриб чиқ амиз . • Сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият турларини экологик аудитдан ўтказишдан кўзланган мақсад: • корхона ёки ташкилот фаолиятининг сув ресурсларига таъсирини ва экологик оқибатларини баҳолаш; • олиб борилаётган фаолиятни сув ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш; • ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш. • Ер ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият турларини экологик текширишнинг мақсади қуйидагилардан иборат: • хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг ер ресурсларига таъсирини баҳолаш ва экологик оқибатларини прогнозлаш; -фаолият турини ер ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги, экологик меъёрий ҳужжатлар, стандартлар, қоидалар ва бошқа талабларга мувофиқлигини аниқлаш; -ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш; -ер объектларини хусусийлаштириш шартларини аниқлаш; -экологик фаолият самарадорлигини ошириш. 2. Экологик аудитни ўтказиш тартиби Экологик аудит уч босқичда амалга оширилади: 1-босқич - тайёргарлик босқичи; 2 босқич - асосий босқич; 3 босқич - якуний босқич. Тайёргарлик босқичи . Бу босқич аудиторлик фирмаси, мижоз ва аудиторлик ташкилоти ўртасида хат алмашиш билан бошланади. Буюртмачи аудиторлик ташкилотига табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ экологик аудитни ўтказишни сўраб хат юборади . Хатда аудитни ўтказишдан мақсад ва унинг вазифалари кўрсатилади . Аудиторлик фирмасининг жавоб хати да буюртмачининг корхонасида экологик аудит ўтказишга розилигини, аудитнинг кўламини, аудиторлик фирмасининг жавобгарлик даражасини, аудиторлик ҳисоботи ва хулосаларини нг тақдим этиш шакллари кўрсатилади . Жавоб ёзишдан олдин аудиторлик ташкилоти иш ҳажмини аниқлаш учун корхона дан сўро внома орқали текширилаётган объектни ўрганиши мумкин. Хатларни алмаш увидан сўнг, у нинг асос и да шартнома тузилади. Иш ҳажмини аниқлаш учун шартнома тузишга тайёргарлик жараёнида текширилаётган объектнинг экологик хавфсизлиги ҳолатини таснифлаш имконини берувчи корхона (дастлабки мини-аудит) экспертизасини ўтказиш тавсия этилади. Кейинчалик табиий объектларга таъсир қилишнинг экологик, иқтисодий ва умумий хусусиятларига оид саволларни ўз ичига олган сўровнома тузилади . Сўровнома да қуйидаги саволлар бўлиши мумкин : 1. Корхона ҳудудида табиий объектларнинг ифлосланиши га олиб келувчи атроф-муҳит га қандай зарарли таъсирлар маълум? 2. Корхона ҳудудида тупроқ, сув ва атмосфера ҳавоси ўргани ла дими? 3. Т екширув ёки ўрганиш натижалари асосида қандай дир жазо чоралари кўрилганми? 4. Корхонада тозалаш иншоотлари мавжудми ва уларнинг самарадорлиги қандай? 5. Чиқиндиларни вақтинча жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар борми? в а ҳоказо. .. Барча аниқланган жавобларнинг амалда мувофиқлик даражаси ҳужжатлаштирилган бўлиши керак. Корхонанинг дастлабки экологик ҳужжатларини баҳолашда учраган фарқлар, номувофиқликлар, хатолар ёки берилган маълумотларнинг етишмаслиги аудитор томонидан таҳлил қилиниши керак. Тайёргарлик босқичи бажарилиши керак бўлган вазифаларга мувофиқ аудит режаси ёки уни ўтказиш дастурини тузиш билан якунланиши керак. Ҳар бир корхона учун аудит дастури индивидуалдир, аммо умумий элементлар ҳам мавжуд. Асосий босқич . Корхоналарда атроф-муҳит нинг экологик ҳолатини таҳлил қилишда объект ҳақида тўлиқ маълумотлардан фойдаланиш керак , яъни ижара шартномаси ёки ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат, табиатдан фойдаланиш учун рухсатнома, ушбу участкада ишларни бажариш учун лицензиялар, ифлосланиш манбаларини ва чиқиндиларни жойлаштириш манбаларини инвентаризация қилиш, статистик ҳисобот шакллари бўйича корхоналар маълумотлари, доимий ва вақтинча фойдаланиладиган ерларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ситуацион маълумотлар, мониторинг маълумотлари ва бошқалар. Қўшни ҳудуддаги экологик вазият (табиий ресурслар кадастри, бошқа манбалар) ҳақида маълумот лар ҳам оли ни ш и керак. Аудит жараёнида эко логик аудит мезонларига мувофиқлиги ва номувофиқлигини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотлар йиғилади, таҳлил қилинади ва қайд этилади. Маълумотлар корхона ходимлари билан мулоқот қилиш, ҳужжатларни текшириш, фаолиятни кузатиш ва ҳ. к. орқали тўпланади. Атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш тизимига алоҳида эътибор қаратилади. Корхонада ифлосланишни назорат қилиш тизими амалда ги назорат қилиш самарадорлигини, аниқлан ади ган таркибий қисмлар тўпламини, ушбу параметрларни ўлчашнинг мунтазамлигини, зарарли элементлар концентрациясини РЭК қийматлари билан таққослаганда олинган натижалар ва уларни баҳолашни ўз ичига олиши керак. Ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолият натижасида атроф-муҳитининг ўзгарган компонентлари ҳолати ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот оли ни ш и , шунингд е к, таъсирнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора- тадбирларни ишлаб чиқиш учун тўлиқ текширув ўтказилиши керак. Объектнинг экологик ҳолатини текшириш да ва баҳолаш жараёнида аудиторлик актлари тўлдирилади. Қабул қилинган маълумотлар ҳар томонлама текширилиши керак. Ҳисоботни тузиш ва ёзиш учун зарур бўлган барча тўпланган сертификатлар ва бошқа маълумотларни ҳужжатлаштириш учун ҳар бир аудитор аудит актлари тузиб боради . Хулоса қилиб айтганда, экологик аудит лойиҳа ва техник ҳужжатлар ёки корхонанинг иқтисодий фаолияти қонунчиликка, атроф-муҳит ни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат ва минтақавий меъёрий ҳужжатларга, шу жумладан, мижознинг танланган эко логик аудит мезонларига мувофиқлигини тасдиқловчи ёзув лар ни ўз ичига олади . Иккинчи босқич охирида хулосалар ва а ниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар келтирилади. Якуний босқич . Якуний босқичда ҳисобот тузилади. Ҳисоботнинг мазмуни аудит режаси ёки дастурига мос келиши керак. Ҳисобот аудит натижалари ва аудит жараёнида аниқланган барча далиллар ва номувофиқликлар бўйича хулосани ўз ичига олиши керак. ЭЪТИБОРЛАРИНГ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik
  • Yaponiyada chiqindilarni qayta ishlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha