Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 40.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Февраль 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби

Купить
Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби Умумий қоидалар. Атроф-муҳитга, ҳох у ҳаво, сув ёки тупроқ бўлсин, ифлослантирувчи моддалар ташланиши, уларнинг физик, кимёвий ва биологик хусусиятлари ва бошқа кўрсаткичларининг ўзгаришига олиб келади. Бунинг натижасида табиий биокимёвий жараёнларнинг бориши бузилади. Муаммонинг мураккаблиги нафақат унинг миқёсида, балки унинг таркиби, тури хиллиги ва содир бўлиш вақти бўйича ноаниқлик бўлган ифлосланишларга қарши кураш мезонлари ва усулларини ишлаб чиқиш зарурлигидадир. Бундан ташқари, атроф-муҳитнинг ҳар қандай компонентининг ифлосланиши бошқа таркибий қисмларнинг ифлосланишига олиб келади, чунки улардаги табиий объектлар ва жараёнлар мунтазам яқин алоқададир. Тупроқнинг ифлосланиши ўз навбатида ер ости ва ер усти сувларнинг ифлосланишига ҳам олиб келади. Ерларнинг ифлосланишини баҳолаш . Ерларнинг ифлосланишини баҳолашда ва ифлосланган ҳудудларни тиклашда тавсия этилган операциялар алгоритми қуйидагича: 1. Визуал усулда, яъни GPS қурилмаси ёрдамисиз ифлосланиш чегарасини аниқлаш. Маълум вақтлар оралиғида ифлосланишни фотосуратга олиш ва расмлардаги фарқларни “Тупроқ ифлосланишини визуал текшириш” шаклида қайд этилади. Аниқ чегарани аниқлашни ҳар доим ҳам имкони йўқ, шунинг учун аниқ кўринадиган чегараларни аниқлашда бироз айланиб ўтиш мумкин. Олинган материаллардан тайёрланган натижаларни GPS электрон харитасига киритилади. Чегараларни визуал тарзда аниқлаш мумкин бўлмаса, атроф-муҳит мониторинги маълумотларидан фойдаланиш ёки тупроқ намуналарини олиш ва уларни таҳлил қилиш билан қўшимча текширувлар ўтказиш керак. 2. Олиб бориладиган тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари (ифлослантирувчи моддаларнинг атроф- муҳитга тарқалиши, ифлосланиш хавфи, таҳдид бўлганда ифлосланишни кенгайиб кетишини олдини олиш ва уни бартараф этиш) шакллантириш. Кейинчалик янги маълумотларни олинганда мақсадлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. 3. Зарарланган майдоннинг моделини яратиш. Ер ости қатламининг ифлосланиш тури ва даражасини, ифлосланишнинг миграция йўлини, шунингдек потенциал рецепторларни (ифлосланишга сезгир объектлар) ўз ичига олган моделни тузиш керак. Масалан: ер ости сувларини эрувчан ифлослантирувчи моддалар билан ифлосланиши сув ўтказувчан қум орқали ичимлик суви қудуғига ўтиши мумкин. Ушбу модел бизга қандай маълумотларни тўплаш кераклигини аниқлаш имконини беради. Ушбу мисолда ер ости сувлари оқимининг йўналишини ва тезлигини аниқлаш керак. Ер ости қатлами ўрганиб борилиши билан , модел мукаммаллашиб боради. Лекин шуни эсда тутиш керакки, модел муайян вазифалар учун яратил ади ва белгиланган вазифалар бажариш и ни таъминл аши учун улар га керакли тузатишлар киритил иши мумкин. 4. Мавжуд маълумотларни тўплаш. Мумкин бўлган ифлослантирувчи моддалар, миграция йўллари, гидрогеологик ва муҳандислик тадқиқотлари маълумотлари, маълум бир ҳудуд учун “Атроф-муҳитга бўлган таъсирни баҳолаш” процедуралари, маҳаллий назорат органларининг талабларидан иборат маълумотлар тўпланади. Булар мақсадни аниқлаштириш ва тузилган моделнинг мукаммал бўлишини таъминлаш учун керак. 5. Етишмаётган маълумотларни аниқлаш. Мавжуд маълумотларга асосланиб, қўшимча маълумотларни аниқлаш, шунингдек, инсон саломатлиги ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш. 6. Майдонни таҳлил қилиб, муаммони ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш. Ушбу мақсадлар учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: геофизик, гидрогеологик, аналитик, математик ва компьютер ёрдамида моделлаш. 7. Ҳисоботни тузиш. Якуний ҳисоботда қуйидагилар бўлиши керак: мақсадлар, бажариладиган ишлар, тадқиқот усуллари, натижалар, олинган натижаларни таҳлил қилиш. Бундан ташқари, олинган маълумотлар ҳудудни тозалаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган амалдаги экологик меъёрлар билан таққосланиши керак. 8. Тупроқни қайта тиклаш. Агар тупроқни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган бўлса, тозалаш усулини танлаш ва қайта тиклаш жараёнини назорат қилиш керак. Агар танланган усул кутилган натижаларни бермаса, уни қайта кўриб чиқилиши керак. Тупроқни тозалаш ва қайта тиклаш ишларини олиб боришнинг ҳаракатлар тартиби. 1. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тупроқни қайта тиклаш усулини ва уни олиб бориш технологияси регламентини (лойиҳа, тавсиялар) ишлаб чиқиш. 2.Юқорида ишлаб чиқилган вазифаларни бажариш учун Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, уни корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланиши, ишни амалга оширувчи бўлинма раҳбарлари ва агар керак бўлса, маҳаллий Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлимлари билан мувофиқлаштириш . 3. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини Табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари режасига киритиш. Иш учун зарур бўлган ходимлар, техника ва материаллар миқдори ва турини аниқлаш. 4. Тупроқни қайта тиклаш ишларининг мураккаблиги, сермеҳнатлиги ва материалларга бўлган талабларни кўплигига қараб, уларни ўз кучлари ёки пудратчи ташкилотларни жалб қилиш орқали масалани ҳал қилиш. 5. Идоравий назорат ва ишлаб чиқаришнинг экологик мониторинги доирасида режа-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш. ЭЪТИБОРЛАРИНГ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik
  • Yaponiyada chiqindilarni qayta ishlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha