Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 10000UZS
Hajmi 66.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 29 Fevral 2024
Kengaytma docx
Bo'lim Kurs ishlari
Fan Falsafa

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Фан ва эзотеризм

Sotib olish
Фан ва эзотеризм 
Режа:
Кириш 
1. Фан ва унинг тараққиѐ�т конц	ѐпциялари 
2. Фалсафий билимлар ривожида эзот	
ѐристик конц	ѐпцияларнинг ўрни
3. Фалсафада фан ва эзот	
ѐризм муносабати 
4. Замонавий фалсафада сци
ѐнтизм ва антисци	ѐнтизм муаммоси 
 Хулоса 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  
  1   Кириш 
 Илм-фаннинг вазифаси инсоннинг боқий қалбини янги-янги тилаклар билан
аврашда эмас, балки уни ерда бошини кўтариб, тик юришга ўргатишдадир. Фан
ҳозир   мавжуд   технологиялар   комплекси   асосида   глобал   экологик   кризисни
бартараф   этиб   бўлмаслиги   ҳақидаги   хулосага   келмоқда 1
.   Даврий-генетик
динамика   концепциясига   мувофиқ   ушбу   мушкулотни   ечиш   учун   навбатдаги,
олтинчи   технологик   укладга   ўтиш   керак.   Квант-вакуум   технологиялари   ўз
истиқболида   ушбу   укладнинг   мағзини   ташкил   этиши   мумкин.   Лекин   бунинг
учун ҳозирги давр фани квант ҳодисаларининг ҳиссий нореаллиги билан боғлиқ
ўз   экспериментларини   жиддий   илмий   назорат   остига   олиши   ва   улар   асосида
янги   умумилмий   парадигмани   ишлаб   чиқиши   керак 2
.   Бунинг   учун   фан,   агар   у
ушбу   (квант)   ҳодисаларнинг   реаллигини   тан   олса,   қуйидаги   икки   альтернатив
гипотезадан бирини танлашига тўғри келмоқда: 
Онгни   моддийликдан   мустақил,   бош   мия   пўстлоғидаги   атом-молекуляр
нейрофизиологик   жарае2нлардан   ташкил   топмайдиган   автоном   ҳодиса   деб
ҳисоблаш   керак.   Оламда   икки   ўзаро   боғланган   қатламларни   -   моддийлик   ва
онгни   келтириб   чиқарадиган   ва   улар   эволюциясини   таъминлайдиган   тизим-
шакллантирувчи   фундаментал   протоcтруктура   мавжуд.   Биринчи   гипотеза
оламда   қандай   мураккаб   нарса   бўлмасин,   у   атом-молекулар   жара	
е2нлардан
ташқари   мавжуд   бўла   олмайди,   деган   аввал   шаклланган   тасаввурларга   зид
келади. Бу бизни Декартнинг реалликнинг икки қатламга – моддага ва номоддий
онгга ажралиши ҳақидаги дуалистик таълимотига қайтаради. 
Иккинчи   гипотезанинг   қизиғлиги   шундаки,   уни   квант   вакууми   физикаси
соҳасида   эришилган   кашфи	
е2тлар   билан   қи	е2слаш   ҳам   мумкин.   Зеро,   квант  	е2ки
физик вакуумнинг қонуний таърифига кўра бу борлиқнинг ҳеч қандай энг майда
заррачаси   ҳам   мавжуд   бўлмаган   бўшлиқ,   яъни   ноборлиқдир.   Айни   пайтда
Гейзенбергнинг   ноаниқликлар   нисбатига   мувофиқ   қувват   квантининг
флуктуациялари туфайли вакуум виртуал заррачалар ―тумани ни билан тўлиқ.	
‖
1   Лесков Л.В .     Философия нестабильности. Вестник Московского университета. Серия 7. Философия. №3,
2001.  40-61 -б. 
2   Джан Р., Данн Б. Границы реальности. М., 1995. 
  2   Кўпгина физик ҳодисалар реал физик заррачалар коллективи билан шу виртуал
квант   ―тумани   орасидаги   ўзаро   таъсирлар   орқали   тушунтирилмоқда.   Боз‖
устига   ҳозирги   космологик   назарияларга   кўра,   Коинотнинг   ўзи   ҳам   квант
вакуумининг   гигант   қуввати   флуктуациясининг   Катта   Портлаши   жара	
е2нида
келиб чиққан. 
  Агар   бу   назария   қабул   қилинса,   у   ҳолда   Оламни   вужудга   келтирган   ушбу
вакуумнинг   мазкур   Коинотнинг   (18   минг   Оламнинг)   ҳоссаларини,   унинг
эволюция   қонунларини   ва   барқарорлик   параметрларини   белгилаб   берадиган
муайян  информацион матрицаси (шакллантирувчи  ғоявий қолипи)  ҳам  бўлиши
керак.   Бошқача   айтганда   вакуумнинг   номоддий   шакллантирувчиси   мавжуд
бўлиши керак. Ҳозирги квант космологияси бу хулосани ошкор этмаяпти. Лекин
ҳозирги   кунда   вакуумнинг   шакллантирувчи   хусусиятлари   батафсилроқ
е	
2ритилган   квант   вакууми   назариялари   бор 1
  ҳамда   бу   йўналишда   юзлаб
адаби	
е2тлар нашр этилган. Айни пайтда бу назарияларга скептикларча қара	е2тган
(ортодоксал) олимлар гуруҳи ҳам бор. Лекин мазкур назариялар бўйича Россия
ва АҚШнинг кўпгина илмий тадқиқот марказларида муваффақиятли ишлар олиб
борилмоқда.   Шу   назариялар   асослаган   квант-вакуум   эффектларини   ўрганиш
асосида яратилган янги технологиялар саноат тажрибаларида синовдан ўтказиб
келинмоқда. 
  Квант   вакууми   семантикаси   (маъноси)нинг   таҳлили   муаммоси   хусусида
тўхталсак, бу йўналишдаги ишлар онгни ўрганишда катта аҳамиятга эга эканини
қайд   этилмоқда.   Бу   борада   В.В.Налимов   ва   Н.И.Кобзеванинг   психион   вакуум
ҳақидаги хулосалари асосида шаклланган мэзон концепцияси диққатга сазовор 2
.
Ушбу тадқиқотлар психология ва ва нейрофизиология муаммоларини ечиш янги
имкониятларини   яратади,   фармокология,   медицина,   қишлоқ   хўжалигида   ва,
айниқса,   ахборотлашув   ва   коммуникацияда   фойдали   бўлади,   деб   қаралмоқда.
1  Қаранг: Акимов А.Е. Облик физики и технологии в начале XXI века. Екатеринбург, 1998.; Шипов Г.И. 
Теория физического вакуума. М., 1997.; Бауров Ю.А.  О структуре физического пространства и новом 
способе получения энергии. М., 1998. 
2   Бу   ҳақида   батафсилроқ   қараш   мумкин:   Лесков   Л.В.     Фундаментальная
консематическая   протоструктура   Вселенной   //   Сознание   и   физический   мир.
М., 1997.  84—128 -б. 
  3   Шунингдек,   квант   информациясини   микро   ва   макро   даражаларда   узатилиши
парадоксларининг   Б.Б.Кадомцев 1
  томонидан   таҳлил   этилиши   итуиция
ҳодисасини ҳам шу концепция асосида тушуниш мумкинлиги ҳақидаги хулосага
олиб   келди.     Хуллас,   фанда   содир   бўлган   ҳозирги   эволюцион   кризиснинг
кўлами ва аҳамияти аввалги даврлардагидан беқие2с катта. Бу борада ортодоксал
ва   ноортодоксал,   фалсафий   ва   илмий,   материалистик   ва   идеалистик,
рационалистик ва интуитивистик нуқтаи назарлар орасида кураш жара	
е2ни содир
бўлмоқда. 
1   Кадомцев, Б. Б. Динамика и информация [Текст] : научное издание / Б. Б. 
Кадомцев . - М. : Ред. журн. "Успехи физ. наук", 1997. - 397 с.  
  4   1. Фан ва унинг тараққиёт концепциялари
Фан   инсон   тафаккурининг   юксак   мевасидир.   У   ҳозирги   давр   глобал
муаммоларини   тўғри   онглаш,   ечиш,   уларнинг   хатарларидан   сақланиш,
борлиқнинг   теран   сирларини   билиш,   инсоният   онгли   фаолиятини   янада
юксакликка   кўтарилиб   бориши   учун   зарур.   Лекин,   планетамиз   ҳае2тидаги
ҳозирги   шароит   фан   кашф   этган   билимларни   амали	
е2тга   қўллаш   оқибатлари   ва
уларнинг   ахлоқий   қадриятлар   билан   узвийлашуви   бўлмаса,   унинг   зарари
фойдасидан   анча   катта   бўлишини   кўрсатди.   Айни   пайтда   унинг   инсон   онги
тараққи	
е2тининг   энг   олий   марраси   эмас,   балки   унинг   чекланган   эволюцион
босқичи   эканини   кўрсатадиган   жиддий   ялпи   инқирози   кузатилмоқда.   Уни   шу
инқироз 
е2қасига олиб келган кризисдан чиқариш борасида жиддий изланишлар
олиб   борилиши   керак.   Фаннинг   кризисга   учраши,   бир   томондан,   унинг
борлиқни   айрим-айрим   (фрагментар)   биладиган   махсус   соҳаларга   ажралиб
кетиб,   борлиқни   яхлит   билишга   қодир   бўлмай   қолганининг   оқибати   бўлса,
иккинчи   томондан,   унинг   тор   моддапарастлик   фалсафасига   таяниб,   руҳият
оламининг   мавжудлигини   инкор   этиб   кела	
е2тганидадир.   Ваҳоланки,
моддапарастлик   фалсафасидан   кенг   ва   теран,   И.Кант   ―метафизика   деб,	
‖
Шарқда   эса   ―ҳикмат   деб   аталган   юксак   таълимотлар   ҳам   мавжуд.   Айни	
‖
шундай   таълимотларга   таяниш   фанни   кризисдан   чиқара   олади   ва   уни   юксак
ахлоқий қадриятлар билан боғлай олади. 
Ҳозирги   даврда   фан   тараққи	
е2ти   муаммоларини   ўрганувчи
мутахассиларининг   фикрларига   кўра   ҳозирги   давр   фанининг   ўзи   ҳам   чуқур   ва
ялпи   кризисни   бошдан   кечирмоқда.   Маълумки,   ҳозирги   давр   фанининг
фундаментини   (пойдеворини)   табиатшунослик   фанлари   ташкил   этди.       Фан
ташқи, кўриниб турган моддий шакллар, яъни моддий объекти реаллик ҳақидаги
илм сифатида вужудга келган илмдир. Шуниинг учун у дун	
е2нинг ғоявий (ички)
мазмуни   (яъни   моддий   оламнинг,   космоснинг   вужудга   келиши   Режасини,
ғояларни)   билишга   қодир   эмас.   Ғоялар   (руҳият)   ҳечқачон   фаннинг   тадқиқот
доирасига   кирмай   келган.   Шунинг   учун   ҳам   фаннинг   ўзи,   гарчи   тизимлилик
принципини   ҳарқандай   илмий   тадқиқотнинг   етакчи   принципларидан   бири   деб
  5   эълон қилган эсада, ўзи бу принципга риоя эта олмайди, уни чуқур билмайди ва
тушунмайди   деб   қатъий   равишда   айтиш   мумкин.   Айнан   шунинг   учун   биз   рус
файласуфи   М.И.Беляевнинг   мазкур   чекланганлик   туфайли   ҳозирги   давр   фани,
унинг барча соҳалари глобал кризисга учради, деган фикрига тўлиқ қўшиламиз.
Беляев фаннинг пойдеворий соҳалари кризисини қуйидагича характерлайли: ―
―Бирламчи ,   энг   майда   заррачани   излаб   топиш   билан   шуғулланиб   келган‖
микрофизикадаги   кризис бу  соҳанинг  заррачани   эмас,  балки  унда  ―аксланган	
‖
бутун   бўлмаган   ҳодисаларни   –   зарядларни,   яъни   ўзи   инкор   этиб   келган
―аксилмоддий дун	
е2га ўтиб кетди. ‖
Квантлар механикасидаги кризис унда кўп ―чалкашликлар  мавжудлигида	
‖
намо	
е2н   бўлади.   Бу   чалкашлик   квант   объектлари   вектор   хусусиятларини
ўрганишда намо	
е2н бўлади. Ваҳоланки, ҳар битта квант объектининг фақат ўзига
хос   Ме	
е2ри   мавжуд   бўлиб,   у   ана   шу   ме	е2р   доирасидагина   мавжуд   бўлади   ва
сақланади.   Бу   эса   ―квант   ноаниқлиги дир.   Нисбийлик   назариясининг   кризиси	
‖
(Умумий   Нисбийлик   Назарияси,   Хусусий   Нисбийлик   Назарияси)   нисбийлик
ғоясини   олдинга   сургани   ҳолда   ―оламий   константалар   (мутлоқлик)   (	
е2руғлик	‖
тезлиги,   Планк   доимийси   ва   б.)   билан   иш   кўрилаверишида   намо
е2н   бўлади.
Тибби	
е2тдаги   кризис   аввало   инсонга   бир   бутун   организим   сифатида  	е2ндоша
олмаслигида намо	
е2н бўлади. У киши ички органлари паталогисинигина ўрганиб,
уларга   бутун   организмдан   айриб   олиб   қарайди.   Шунинг   тибби	
е2т   бир   аъзони
касал   қилиш   эвазига   бошқасини   тузатишни   ўрганди.   Расмий   медицина
хасталикнинг   ўзи   билан   эмас,   балки   унинг   белгилари,   оқибатлари   билан
курашади. Ва ҳо казо... ―.  1
 
      Буларнинг   ҳаммаси,   юқорида   таъкидланганидек,   маънавий   сабабга,   яъни
фаннинг борлиққа ҳамиша бир	
е2қлама, материалистик 
(моддапарастларча)   кўз   билан   қараб   келганига   бориб   тақалади.   Бу   эса   унинг
оламнинг   кичик   бир,   юзаки   қисмини,   фақат   моддий   аспектини   билишга
интилиш   билан   чекланиб   қолишига   олиб   келди.   Шунинг   учун   ҳам   фандаги
―соф материалистлар  бу кризисдан ҳеч қачон чиқа олмайдилар. 	
‖
1 Беляев  М.И.  Милогия.     Концепция  русского  национального  государства.  - 
М.2006. www.milogiya2007.ru/rusnaz1.htm ) . 
  6       Ҳозирги   даврда   фаннинг   барча   соҳалари   тўлиқ   интеграллашуви   кераклиги
ҳақида   гапирмаган   ҳеч   ким   қолмади.   Лекин,   ҳозирги   даврда   хатто   кўпчилик
томонидан   фанни   ҳалокатдан   қутқарувчи   энг   янги   парадигма   сифатида   умид
билан   қаралае2тган   синергетика   ҳам,   руҳиятни   инкор   этаркан,   бунга   эриша
олмайди.   Яъни,   бу   борадаги   уринишлар   тегишли   реформа,   трансформация
содир   бўлмагунича   натижа   бера   олмайди.   Чунки   фан   интеграллашиши   учун   у
аввало   ўзининг   ғоявий   оламдан   четлашувига   барҳам   бериши,   материя,   моддий
муносабатлар   (ижтимоий)   онгни   белгилаши   ҳақидаги   фикридан   воз   кечиб,   онг
ва   моддият   борлиқнинг   бир-биридан   ажралмас,   узвий   аспектлари   эканини
англаб   етиши   керак.   Лекин   бунинг   акси   ўлароқ   фан   шу   вақтгача
―моддапарастлик   кўз   ойнаги ни   тақиб   юравериб,   фан   чин   илмга   (ҳамиша	
‖
тобора   юксак   илм   сари   тинимсиз   интилиш   жара	
е2нига)   эмас,   балки   кўроқ
ҳунармандчиликка   ўхшайдиган   техноген   инженерлик   тафаккури   даражасига
тушиб қолганига кўп бўлди. Тўғри, инженер ҳам кашфи
е2тчи ҳисобланади. Аммо
инженер ижоди заминида асосан хусусийликни билишдан умумийлини билишга
ўтиш (индукция методи) 	
е2тиши ҳамда кашфи	е2тлар ҳодисалар моҳиятини билиш
учун   эмас,   балки   асосан   қулай   яшаш   амали
е2тига   қўллаш   учунгина   қилингани
учун   убоши   берк   кўчага   кириб   қолиши,   яъни   кризисга   учраши   муқаррар   ҳам
эди.   Индуктив   методнинг   камчилиги   эса   билишни   ҳамиша   боши   берк   кўчага
(кризисга)   олиб   келиб   қўяверадиган,   ҳамиша   эски   назариятларни   рад   этиб,
янгиларига   ўтишига   олиб   келаверадиган   тажриба   ва   адашувларга
асосланишидадир. 1
  Масалан,   ўрта   асрлар   фанининг   кризисга   учраши
натижасида   ХУ11-ХУ111   асрларда   Галилей,   Декарт   ва   Ньютон   томонидан
ишлаб чиқилган калассик механика ва дун	
е2нинг механикавий илмий манзараси
шаклланди. XVIII—XIX асрларга келиб эса олимларга бу билимларга асосланиб
ижобий   билим   биносини   тиклаб   бўлмайдиган   кўринди.   Дарвин   эволюцион
назариясининг   яратилиши,   термодинамика   ва   электромагнетизм   назариясининг
шаклланиши   ва   Пастернинг   кашфи	
е2тлари   бу   фикрлар   хатолигини   кўрсатди.
Лекин,  Х1Х   аср   охирларига   келиб  Майкельсон   –   Морли   тажрибалари,  айниқса
1   Дедукцияга   таянган   ҳоллакрида   ҳам   материалистик   фан   энг   юксак   ғояларни,   айниқса   ахлоқий,
инсонпарварлик маънавий қадриятларни назардан соқит қилгани учун чекланганича қолаверади. 
  7   ХХ   асрда   нисбийлик   назарияси   ва   квант   механикасининг   вужудга   келиши   яна
кризис   кайфиятларига   олиб   келган   эди.   Айни   шу   фанлар   бизнинг   асрларимиз
индустриал цивилизациясининг технологик қие2фасини белгилаган эди. 
Рус   файласуфи   Л.В .   Лесковнинг 1
  фикрига   кўра   ҳам   ҳозирги   давр   фани
кризис   даврига   кирган.   Унинг   тушунтиришича,   бу   кризисларнинг   уч   белгиси
бор. Улардан биринчиси фан тараққи	
е2тининг тарихидан кўринади. Яъни, қачон
олимлар илмий билим ўз тараққи	
е2тининг юксак маррасига етди, деган хулосага
келганларида   ҳамиша   кризис   содир   бўлади.   Яқинда   эса   таниқли   олимлардан
бири,   Кембриж   университети   профессори   С.Хокинг   яқин   20   йил   ичида   физика
фани   якунланишини   эълон   қилиб,   шу   биринчи   белги   борлигини   кўрсатди.
Кризиснинг   иккинчи,   муҳим   белгиси   бор   –   бу   мавжуд   илмий   тасаввурлар
(парадигма)   доирасида   туриб   билиб   бўлмайдиган   ходисаларнинг   намо	
е2н
бўлиши.   Масалан,   полтргейст,   телепатия   каби   ходисалар   шулар   жумласидан.
Учинчи белги, бу фалсафий изланишларнинг фаоллашувида намо	
е2н бўлади ва у
илмий методология ожизлик қила бошлаган даврларда юзага чиқиши табиий. 
Умуман,   асл   мутафаккирлар,   масалан,   немис   файласуфи   И.Кант   фан
эндигина   гуллаб   яшнай   бошлаган   даврда	
е2қ   унинг   ―уфқлари   торлигини ,   яъни	‖
юксак   эзгу   мақсадларни   кўзлай   олмаслигини   ва   инсон   сезги   органлари   каби,
назарий   тафаккур   имкониятлари   ҳам   чекланганини,   кўра   олган   ва   бу   борада
ақлнинг   танқидига   бағишланган   учта   йирик   асарини  	
е2зган   эди.   Мазкур
асарларида   Кант   фаннинг   фалсафадан   ажралиб,   мустақил   мавжуд   бўлиши
мумкин   эмаслиги,   акс   ҳолда   у   (борлиққа   кенг   ва   чуқур   фалсафий   қарашдан
маҳрум   бўлиб)   ―бир   кўзли   циклопга   айланиши   мумкинлиги,   ―фалсафа   эса	
‖
ҳикмат кўзи бўлиб, у ақлни инсоннинг ўзини билишга қаратиши , ―билимнинг	
‖
қадри   эса   унинг   ахлоқийликка   йўналгани   билан   белгиланиши   кераклиги   каби	
‖
фикрларни   олдинга   сурган   эди.   Унинг   кейинги   фикри   технократия   ҳукмрон
кучга   айланган   ҳозирги   шароитда   айниқса   диққатга   сазовор.   Зеро,   айнан
технократия   ахлоқийлик   мезонлари   иштирок   этмайдиган   ҳозирги   ижимоий
тизимларини   (жамиятни   эмас,   айнан   мавҳум   тизимларни)   вужудга   келтирди.
1  Лесков Л.В.  ФИЛОСОФИЯ НЕСТАБИЛЬНОСТИ. Вестник Московского университета. Серия 7. 
Философия. №3, 2001.  40-61-б. 
  8   С.Кара-Мурзанинг   аниқ   фикр   юритишича,   ―Технократизм   –   жамиятни
«этикадан   мустақил   тизим»   деб   қараш   –   бу   ниқоб.‖ 1
  Тизим   сифатида   таҳлил
бошланган   заҳоти   гап   жамият   ҳақида   кетмайди,   фақат   тизим   муаммоларигина
қолади, дейди немис си	
е2сатшуноси 
В.Нарр   ҳам.   Айни   пайида   И.Кант   чин   маънодаги   илм   бўлган   фалсафа  	
е2ки
метафизика 2
  тафаккур   фаолиятидан   анча   юксак   ижодий   қобилият   самараси
эканини   ,   лекин   ўтмишда   у   догмалашиб   кетгани   ва   шунинг   учун   фан
(назарий   тафаккур)   тараққи	
е2ти   билан   боғланадиган   янги   метафизикани
(неометафизикани)   яратиш   кераклигини   тушуниб   етган   ва   шу   юксак
вазифани ўз олдига қўйган эди. Лекин у бу мақсадни амалга ошира олмаган
эди.   Шундан   бу	
е2н   чин   маънодаги   фалсафага   -   ҳикматга   бўлган   эҳти	е2ж
вужудга келган ва ҳозирги кунда бу айниқса кучли сезилади. 
   Метафизикадан мустақил бўлган фан яратган кашфи	
е2тлар амали	е2тга қандай
қўллангани химиявий ва бактериологик қуролларнинг яратилиши ва одамлар
устидан қилинган экспериментлар мисолида кўринади. Бу хусусда интернет-
сайтда   Ж.Кетчамнинг   ―Химиявий   қурол:   деярли   унутилган   сирлар номли	
‖
китоби   ҳам   чиққан.   Унда   икки   минг   харбий   хизматчи   устида   ўтказилган
экспериментлар ҳақида ҳикоя қилинган. Бундан ташқари, интернетда 2004 й.
январида   АҚШ   харбий-хаво   кучлари   вакилларининг   ўн   мингдан   ортиқ
учувчи-ветеранларнинг   1966   й.   Вьетнамдаги   урушда   самол	
е2тдан   Agent
Orange номли дефолянтни Жанубий Вьетнам ўрмонлари устидан сочганлари
натижасида онкологик касаллик орттирганлари эълон қилинган. Вьетнамдан
олинган   ҳабарларга   кўра   ўша   дефолянт   туфайли   1   млн.   га   яқин   вьетнамлик
турли   хил   рак   касаллиги,   диабет   ва   бошқа   касалликка   йўлиққан.   В   1996   й.
Конгресснинг   сиқуви   остида   АҚШ   Харбий   Мудофаа   Вазирлиги   1991   й.
―Чўлдаги   бўрон   операциясида   20   млн.   дан   ортиқ   Америка   харбий	
‖
хизматчилари   химиявий   қурол   таъсиридан   зарар   кўрган   ―бўлиши
мумкин лига   иқрор   бўлган   эди.   Ундан   олдинроқ   АҚШ   60-70   йилларда	
‖
1   Кара-Мурза   С.   Концепция   "золотого   миллиарда"   и   Новый   мировой   порядок.//
http://burkina    faso.narod.ru/kara/oro 2.htm        
2  Метафизика ҳақида қаранг: Ш.Б.Қаҳҳорова. Метафизика таълимот ва услуб сифатида.// Фалсафа   ва   ҳуқуқ .
2004.№ 1.  
  9   минглаб   америка  харбийлари  устидан   биологик  ва  химиявий  қуролни  синаб
кўрганлари   ҳақидаги   маъруза   эълон   қилинган   эди.   1970   йилларда   АҚШ
харбийлари   тинч   аҳоли   ва   харбий   хизматдагилар   устида   ўзлари   бехабар
ҳолда   бир   неча   юз   марта   химиявий   ва   биологик   агентларни   қўллаб
эксперимент   қилиб   қилганларини   бўйинларига   олганлар .   1950   й.
СанФранциско   бандаргоҳи   яқинидан   ўтае2тган   харбий   кемадан   сибир   язваси
споралари каби таъсирга эга бўлган бактериялар солинган аэрозоль сочилган.
Уч   кун   ўтгач   шаҳар   шифохоналарига   пневмания   ва   шамоллаш   билгилари
билан   келганлар.   Айни   шу   каби   синовлар   СССР   томонидан   солдатлар   ва
қамоқдагилар   устидан   ўтказилани   ҳақида   маълумотлар   мавжуд.     Исроилда
ҳам шу каби синовлар ўтказилгани ҳақида маълумотлар бор. 
  Эндиликда олимларнинг ахлоқийлик ва метафизик ҳикмат тизгини билан
жиловлаб   олинмаган   тафаккури   инсоният   бошига   яна   қандай   савдолар
солиши   ҳали   номаълум   бўлган   янги   ихтиро   ва   технологияларни   яратиш
ишти	
е2қи билан 	е2нишда давом этди ва этмоқда. Масалан, фан ва техниканинг
энг   янги   соҳалари   бўлган   нанотехнологиялар,   машина   интелекти,   генетик
медицина   кабилар   эндиликда   кўпчилик   фан   арбобларини   ҳам   жиддий
ҳавотирга солмоқда. 
  Оксфорд университети директори Ник Бостром бу ҳақида шундай дейди:
―Технологик   прогресснинг   тезлашуви   туфайли   инсоният   ҳозир   ўз
тараққи	
е2тининг   кескин   бурилиш   нуқтасга   катта   тезлик   билан   яқинлашиб
бора	
е2тган бўлишининг эҳтимол катта. Инсониятга яхши таниш бўлиб қолган
ядровий   хавф  	
е2нига   эндиликда   нанотизимлар   ва   машина   интеллекти   каби
соҳаларда жадал ривожлана бошлаган технологияларнинг мисли кўрилмаган
имкониятлари ва хатарлари келиб қўшилмоқда. Бизнинг келажагимиз, агар у
бўладиган   бўлса,   бизнинг   ана   шу   жара	
е2нларга   нисбатан   муносабатимизга
боғлиқ.   Биз   жадал   ривожлана	
е2тган   технологияларга   боғлиқ   эканмиз,
инсоният   жамиятдан   ―пост-инсоният   (ноинсоний)   жамиятга   ўтиш	
‖
динамикасини   яхши   англаб   етишимиз   керак.   Айниқса   тузоқлар   қаерда
жойлашганини:   муқаррар   ўлимга   олиб   бориши   мумкин   бўлган   йўлни
  10   пайқашимиз   керак.‖ 1
  Бу   эса   илмий   дунёқараш   кризисининг   намо	е2н
бўлишидир.   Ваҳоланки,   бу   кризис,   юқорида   ҳам   айтганимиздай,   фаннинг
фақат   умумий   асосларинигина   эмас,   балки   унинг   барча   соҳаларини   қамраб
олган.   Физикадаги   кризисни   ночизиқли   тафаккурга   асосланган   янги,
синергетик   парадигма   туфайли  ҳозирча   жон   сақлаб   тургандай.   У  ҳам   бўлса,
синергетиканинг   кўп   хулосалари   фаннинг   эмас,   кўпроқ   Шарқ   ҳикматлари
билан боғланиб кета	
е2тгани учундир. 2
 
      Аммо,   шунга   қарамай,   ҳозирги   давр   пешқадам   олимлари  ҳамон  фан   олий
ҳикматлардан   мустақил   равишда   инсониятни   ―қи	
е2мат   хавфидан   қутқара	‖
олади   деган   хом   ха	
е2лларга   бормоқдалар.   Масалан,   С.Хокингнинг   фикрига
кўра ген инженерияси инсоният сифатини ўзгартира оладиган бўлиши барча
муаммоларни   ҳал   қила   олади.   Аммо   инсоният   ўз   генетик   тараққи	
е2ти
истиқболини   генетиклар   қўлига   топширишининг   маънавий,   ахлоқий,
фалсафий, диний ва б. жиҳатлари билан унинг иши йўқ. Фан кризиси унинг
ижтимоий   соҳаларда   айниқса   кучли   намо	
е2н   бўлмоқда.   Бу   кризис   аввало
фаннинг   ахлоқий   қадриятлардан   буткул   бегоналашиб,   мафкурага   яширин
хизмат   қилувчи,   технократик,   тор   индивидуластик   позитивистик
методологияга  таянишининг оқибатидир. Бу, масалан, Рим клубидай обрўли
халқаро   ташкилот   минбаридан   туриб   қилинган   докладларнинг   мазмунида
ҳам яққол намо	
е2н бўлади. 3
 
      Умуман   олганда,   нафақат   фан,   балки   илмий   фалсафа   ҳам   эндиликда
ижтимоий тараққи	
е2т муаммоларини тушунишга қодир эмаслигини тан олди.
Биз   бунга   юқорида   Ғарб   футурологларининг   энди   ўз   цивилизацияларининг
келажаги қандай бўлишини башорат қила олмай қолганлари  ҳақидаги 	
‖
1   Ник   Бостром   -   Ph.D.,   is   Director   of   Oxford   University's   new   Future   of   Humanity   Institute. Угрозы
существованию   человечества .   Анализ сценариев вымирания. //2007. //   http    ://    spkurdyumov    .   narod    .   ru    /   Philos    .   htm   
. Mail to:  succeder@list.ru   
2   Қаҳҳорова   Ш.Б..   Шарқ   фалсафасининг   жозибадорлиги.//   Тошкент   ислом   университети.Илмий-таҳлилий
ахборот. 2006/2, 24-27- б. 
3   Кара-Мурза   С.   Концепция   "золотого   миллиарда"   и   Новый   мировой   порядок.//
http://burkina    faso.narod.ru/kara/oro        2.htm        
  11   У.Дейзард 1
  фикри мисолида тўхталган эдик. Чиндан ҳам, ижтимоий фалсафа
бўйича изланишлар олиб борае2тган файласуфларнинг тан олишларича, ҳозир
кеча	
е2тган   глобал   эволюцион   кризис   шароитида   биз   яша	е2тган   тарихий
даврнинг ўзига хослигини шу вақтга қадар тарих фалсафасида, социологияда,
политологияда,   иқтисоди	
е2т   назариясида   ва   б.   ларда   қўллаб   келинган   бирон
бир   структуравий   тип   –   цивилизация,   формация,   модернизация   кабилар   -
орқали   тушуниб   бўлмай   қолди.   Шунинг   учун   ҳозирги   жамиятшунослар,
иқтисоди	
е2тчилар   давр   талабидан   орқада   қола	е2тганлари   ҳақидаги   фикрларни
билдирмоқдалар. 2
  Бу   ажабланарли   ҳол   эмас,   чунки   глобаллашув   ва   глобал
кризислар   муносабати   кишилик   жамиятида   аввалги   тартибланганлик   ҳам
тобора   йўқолиб,   хаос   ҳолати   кучайиб   бормоқда,   бифуркация   ҳолатлари   авж
олмоқда.   Бифуркация   нуқтаси   атрофида   эса   одатда   фақат   тасодифият
ҳукмронлик   қилади.   Масалан,   СССРдай   қатъий   тоталитар   тартибланган
жамият   бунчалик   осон   парчаланишини   кўпчилик   кутмаган   ҳам   эди.
Жамиятларни   типлаштириш,   шундай   типлаш   орқали   уларни   кузатиш,
оқилона   таҳлил   этиш,   ўрганиш,   мантиқий   хулосалар   чиқариш,   тараққи	
е2т
қонунларини   аниқлаш   кабилар   эса   уларда   муайян   тартибланганлик,
барқарорлик мавжуд шароитдагина татбиқ этилиши мумкин. 
  Бундан жамият ҳа	
е2тида тарихийлик йўқ, унинг келажагини башорат қилиш
мумкин   эмас   деган   хулосалар   келиб   чиқади.   Бундай   нуқтаи   назарлар,   масалан,
С.Н. Булгаков, К. Поппер, Г. Риккерт ва бошқалар томонидан олдинга сурилган.
Улар   ўз   қарашларини   турлича  	
е2ндошувларда   асослашга   интилганлар:   тарихий
жара	
е2ннинг   энг   муҳим   аспектларини   аниқлаш   мумкин   эмаслиги,   тарихда
шахснинг   фавқулоддаги   ролини   башорат   қилиш   мумкин   эмаслиги,   кутилмаган
илмий   кашфи	
е2тларнинг   таъсири   ва   ҳ.к.   Бугунги   кунда   булар   қаторига
эволюциянинг   глобал   кризиси   фактори   келиб   қўшилиб   масаланинг
мушкуллигини   беқи	
е2с   орттирди.   Шунинг   учун   ҳозирги   даврда,   Х.Ортега-и-
1  Дайзард У. Наступление информационного века.// Новая технократическая волна на Западе. М.: Прогресс. 
1986. 
2   Осипов   Ю.М.   Теория   хозяйства.   Т.   3.   М.,   1998;   Львов   Д.С.   У   экономики   России   есть   будущее   //
Обозреватель. 1999. № 3.  8—11 б. 
 
  12   Гассет 1
  айтганидай,   эртага   дуне2да   ким   ,   қандай   мафкура,   қандай   яшаш   қонун-
қоидалари ҳукмронлик қилишини нафақат бирқанча ўн йил, балки бирнеча йил,
хатто бирнеча ой, хафта, кундан олдин ҳам айтиб бериш қийин. Рус файласуфи
Л.В.Лесков   эса   унинг   бу   гапига   ―фақат   бир   гапни:   агар   ҳозирги   кризисдан
чиқишнинг   яхши   йўли   топилмаса,   ХХ1   асрда   глобал   Армагеддон   (Қи	
е2мат)
бўлиши   муқаррар,   деган   гапни   қўшиш   мумкин   холос,	
‖ 2
  –деган   пессимистик
хулосага келади. 
      Шундай   қилиб,   биз   фанинг   ўзи   кризис   холатида   бўлгани   учун   ҳозирги   давр
глобал   муаммоларини   ечишга,   шунингдек,   инсоният   дун	
е2қарашини
инсонпарварлаштиришга   қодир   эмас   деган   хулосага   келамиз.   Зеро   у   ўзининг
бутун  тараққи	
е2ти   мобайнида   ахлоқий  мезонлардан  жуда  узоқлашиб   кетганини,
мафкурага   яширин   хизмат   қилишга   мойиллигини   (нобъективлигини)   ва
чекланганлигини   (руҳият,   ғоявийликни   инкор   этишини)   намо	
е2н   этди.   Шунинг
учун   у   борлиқни,   табиатни   реал   ва   тўлиқ   кўриш,   тушуниш   ва   инсоният
эволюциясига   тўғри   йўл   кўрсатиш   вазифасини   бажара   олмайди.   Боз   устига
ҳозирги   давр   информация   оқимининг   шиддатини,   компютер   технологиялари
туфайли   тафаккур   қобилиятининг   заифлашиб   бора	
е2тганини,   воқеликни   реал
билишга   халал   берадиган   фикрга   ихти	
е2рий  	е2ки   беихти	е2р   киритилган   назарий
қолиплар,   конструкциялар,   моделлар,   образлар,   схемалар   ва   бошқа
―чиқиндилар  кўпайиб кетганини ва бошқа шу каби факторларни ҳам ҳисобга	
‖
олиш   керак. 3
  Масалан,   умуман   тизимни   эмас,   балки   жонли   жамиятни   билишга
интилиш ҳам керак. Бир сўз билан айтганда, инсониятга яроқли бўлиш учун  фан
ўз кризисидан чиқиши, трансформацияланиши (ўзгартириши керак). 4
 
      Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб ҳозирги давр умумбашарий (глобал)
муаммоларини   нафақат   фан,   илмий   дун	
е2қараш   доирасида,   балки   чекланган
илмий фалсафий дун	
е2қараш доирасида ҳам ечиб бўлмаслигини, бу борада  жуда
1  Ортега-и-Гассет Х. Восстание масс. Избранные труды. М., 1997. 
2   Лесков   Л.В.   Философия   нестабильности.//   Вестник   Московского   университета.   Серия   7.   Философия.
№3, 2001.  40-61- б. 
3  Эмих. Н.А. Культурная парадигма современного Российского образования // Автореферат диссертации на
соискание ученой степени к.ф.н. Чита. 2006.  8- 9- б. 
4 Беляев  М.И.  Мелогия.     Концепция  руссого  национальноо  государства. 
Москва:2006 . www.milogiya2007.ru/rusnaz1.htm  
  13   кенг   ва   чуқур   таълимотларни   жалб   этиш   зарурати   пишиб   етилганини
алоҳида таъкидлаш жоиз. 
 
 
  14   2. Фалсафий билимлар ривожида эзотеристик концепцияларнинг
ўрни 
«Ҳозир мавжуд фанлар янги кашфие2тлар қилиш учун фойдасиз бўлганидек,
мантиқ   ҳам   билимларни   кашф   қилиш   учун   фойдасиздир».   Умумпланетар
миқ	
е2сда  фаннинг ролини камситиш хатодир, бироқ айрим олган ҳудуд, давлат,
юрт миқ	
е2сида унинг бенаф машғулот эканини пайқаш ва исботлаш қийин эмас.
Шу   нуқтаи   назардан   Ф.Бэконнинг   танқидига   қўшилмай   чора   йўқ:   ―Ҳозир
қўлланила
е2тган   мантиқ   ҳақиқатни   излашдан   кўра,   умумий   тушунчаларга
асосланган   хатоларни   асрашга   ва   мустаҳкамлашга   хизмат   қилмоқда.   Шунинг
учун унинг фойдасидан кўра зарари кўпроқдир . 	
‖
Эзотерик  илм  Миср  кохинларидан  тортиб  то сўфизмга  қадар  иложи борича
сир сақлашга ҳаракат қилиб келинган илмдир. Шунинг учун у тасаввуфда илми
асрор деб ҳам аталган. Унинг сирли экани фақат тушунарсизлиги туфайли эмас,
балки   атайлаб   яширин   сақланишида   ҳамдир.   Кейинги   ҳол   ―Гўшни   катта
одамлар   ейди,   чақалоқлар   эса   сут   ичиши   керак   қабилидаги   қоидага   ҳам   амал	
‖
қилингани   туфайли   экани   тушунтирилади.     Иброҳим   Ҳаққул   ҳам   шу   фикрни
е	
2қларкан,   ―Имом   Ғаззолий   оддий   одамларнинг   тасаввуф   илми   билан   машғул
бўлишлари зарар келтириши ҳақида сўзлаганлар,	
‖ 1
- дейди. 
Лекин эзотерик илмни сир сафланишининг учинчи сабаби ҳам бор. Бу сирни
билганларни бошқа одамлар тушунмай, куфрда айблашлари мумкинлигидир. Бу
эса   ўз   даврида   жуда   хавфли   ва   фожиавий   ҳол   эди.   Шуни   назарда   тутаркан,
масалан, Бобораҳим Машраб бу ҳақида ўзига қарата 
      Машрабо, ҳар бир сўзинг гавҳари қимматбаҳо. 
     Айтма бу сўзларни ҳар нокасга нодонлик била – 
 деганлари бежиз эмас эди. 
Умар Ҳай	
е2м ҳам бу борада ―ҳақиқатни яширин сақладим, чунки гумроҳлар
жуда кўп. - дегани, Исо пайғамбар эса ўз шогирдларига ―чўчқалар олдига дур
сочманг- деб буюрганлари маълум. 
1  Иброҳим Ҳаққул. Ирфон ва идрок.Т. ―Маънавият . 1998.Б. 77.  	
‖
  15       Эзотерик   илм   сир   сақланганининг   яна   бир   тўртинчи   сабаби   бу   унинг
индивидуал,   интим   характерга   эга   эканидадир.   Агар   бу   илмдан   бизга   бирон
қисми бае2н этилса, билиш керакки, бу ўша зотнинг буюк саховатидандир. Зеро
бу   илм   кўп   ҳолларда   айрим,   ―танланган   шахсга,   унинг   субъектив,   ички	
‖
кечинмасида   ва   фақат   унга   тегишли   туҳфа   сифатида   бериган   бўлади.
―Танланганлик нинг   маъноси   шундаки,   муайян   шахсга   муайян   даврда   муайян	
‖
ҳабарни   оммага   етказиш   учун   пайғамбарлик   тақдир   қилинган   бўлса,   бошқа
шахслар   бундай   билим   ва   мартабага   ўзларининг   катта   ри	
е2затлари   натижасида
ўзликни таниш орқали  муяссар бўладилар.  
    Ўзликни   танишга   даъват   эса   камида   икки   минг   йилдан   ортиқ   вақтдан
буён   мавжуд .   Инсоннинг   энг   даҳлсиз   ва   асосий   ҳуқуқи   ҳам,   яшашдан
мақсади   ҳам   шунда.   Ҳозирги   оқилликнинг   энг   катта   фожиаси   эса   аслида   шу
ўзикни   билишдан   четлашувда.   Яъни   Бутун   Коинотни   билишга   даъво   қилиб
чиққан   ақлининг,   ўзлигини   билишга   етма	
е2тганидадир.   Ваҳоланки,   ўзлигини
билган   инсон   аввало   Худони,   яъни   бутун   борлиқнинг   моҳиятини   билади.
Моҳиятни билган инсон эса ҳамма нарсани билади. Чунки, ҳамма ҳикматларда
кўрсатилишича,   инсон   бутун   борлиқнинг   моделидир   (микрокосмос).   Шунинг
учун атроф оламни эмас, ўзликни ўрганиш зарур. Зеро, Румий ҳазратлари аниқ
кўрсатганларидай, 
         Нарса йўқдир хорижи олам эрур, Ҳар не истарсен, ўзингда жам эрур. 
Ёки,   
               А	
е2, сиз, жон чекиб ҳар лаҳза изларсиз илоҳийни, Ани излашга
хожат йўқ, илоҳий Сиз, илоҳий Сиз... 
   Бу оташин мисраларда узоқлардан эмас ўз қалбимиздан Худони излаб топа
олишимиз ҳақида, тўғрироғи, излаш ҳам керак эмас, уни билиш, сезиш, ҳис 
этиш, тан олиш, севиш ҳақида гап кетяпти. Ваҳоланки ўз қалбимиздаги Худо 
бизнинг ўзлигимиз, ўзимизнинг соф моҳиятимиздир. 
  Эзотеризмда ўзликни топиш йўли, илгарироқ ҳам бошқа масалалар 
муносабати  билан  тўхталиб  ўтганимиздай,  очиқ  кўрсатилган. 
Унда тушунтирилишича, инсоннинг туб моҳияти (унинг аслий ―Мен и) 	
‖
  16   унинг Олти қават вужуди ичига, худди е2нғоқ мағзини ўраб турган пўстлар каби 
е	
2ки рус матрешкалари каби қават-қават ўраб олинган (етти қават парда ичидаги 
сир дейиш ҳам мумкин). Демак, шу матрешкаларни (пардаларни) энг ташқи, 
устки, моддий қаватидан бошлаб навбати билан олиб ташлаб борсак, энг 
оҳирида мағизни, моҳиятни, яъни ташқи таъсирлардан соф бўлган ўзлигимизни 
топамиз. Буни тасаввур этиш учун тасаввуфда бу жара	
е2н қандай амалга 
оширилиши ҳақидаги илгари ҳам айтганларимизга таяниш кифоя. 
  Биринчи   энг   қаттиқ   пўст   (	
е2ки   парда)   бу   моддий   вужудимиз,   унинг   ташқи
дун	
е2  таъсирлари   билан   боғлиқ   эҳти	е2жлари.   Очкўзлик,   хирс   (шаҳвоний
хоҳишистаклар), лоқайдлик, дангасалик, жахолат, ғийбат, хусумат, кибр, хасад,
хуллас   вужудимиз   учунгина   керак   бўлган   интилишларимиз   (нафси   аммора).
Ўзликка етиш учун аввало шу қаттиқ қобиқ зиндонидан қутулиш керак. Лекин,
бунда   гап   уни   жисмонан   йўқ   қилиш   ҳақида   кетмаяпти,   балки   фақат   унинг   энг
зарурий  эҳти	
е2жларинигина  қондириб,  ундан  ортиғини  чегаралаб   қўйиш  ҳақида
кетяпти. 
  Иккинчи   пўстимиз   ўз   қийинчиликларимиз   сабабини   бировдан   кўриш,
муросасизлик,  	
е2лғончилик,   тухматчилик,   шуҳратпараслик,   амалпарастлик,
таъмагирлик,   бошқаларга   танбеҳ   назари   билан   қараш   кабилардан   ташкил
топади.   (Бундай   нафс   тасаввуфда   ялтироқ   нафс,   яъни   ―нафси   лаввома   деб	
‖
аталган   эди.)   Агар   киши   шу   нафс   иллатларидан   қутулса,   унинг   соф   моҳияти
иккинчи қобиқдан ҳам ҳалос бўлади. 
  Шу ўринда инсонни ўзининг соф моҳиятидан тўсиб қўйган юқоридаги икки
парда   нафақат   Шарқда,   балки   кўплаб   Ғарб  	
е2зувчилари   ва   шоирларининг
асарларида   ҳам   танқид   объекти   бўлиб   келганини   эслаб   ўтиш   жоиз.   Машҳур
франсуз   адиби   Оноре   де-Бальзакнинг   ―Сахти	
е2н   тери   номли   асари   бу   борада	‖
айниқса яхши мисол бўла олади. Унда 	
е2зувчи сахти	е2н тери мажозида инсоннинг
моддий эҳти	
е2жлари билан боғлиқ орзу ҳавасларининг инсон умрини аста-секин
кемириб борувчи маънавий инқироз кучи эканини жуда яхши очиб берган. Буюк
рус   шоири   А.   Пушкиннинг   ―Балиқчи   ва   олтин   балиқ   ҳақида   эртак   номли	
‖
  17   машҳур   эртагидаги   кампир   ҳам   айни   шу   кучнинг   тўймас   интилишларини
қондириб бўлмаслиги очиб берилган мажозий ривоятдир.  
  Ўзликни   билишга   олиб   борадиган   йўлнинг   учинчи   босқичида   кишида
тақдирга   тан   бериш,   сабр   қилиш,   шукур   қилиш   сифатлари   (нафси   мутмаина)
намое2н   бўлади.   Яъни   бунда   инсон   ўзининг   учинчи,   яъни,   тақдирдан   қўрқиш,
бесабрлик, ношукурлик кабилардан ташкил топган пўстидан ҳам халос бўлади. 
  Тўртинчи   босқичда   саҳоватпеша,   ширинсўз,   итоатгўй,   қаноатли,   тоат
ибодатли, софдил инсон намо	
е2н бўлади. (Бу нафси мулҳама, яъни илҳомланган
нафс   босқичидир).   Тасаввуф   таълимотида   ўз   руҳий   тараққи	
е2тида   айни   шу
босқичга етган инсон Худонинг шарофатига сазовор бўлади деб ҳисобланади. 
 Шу босқичга қадар кечган жара	
е2нни онтологик жиҳатдан ҳам тасаввур этиш
мумкин.  Бу  масалани  тўлароқ  ва   чуқурроқ  тушуниш  имконини  беради.   Бунинг
учун   ҳинд   фалсафасининг   гуналар   ҳақидаги   ғояларини   яна   бир   бор   эсга   олиш
керак. Илгари ҳам айтганимиздай, ушбу таълимотга кўра инсон танаси (умуман,
материя) саттва гуна, ражас гуна ва тамас гуна деб аталган   уч хил  субстанция-
қувватдан   ташкил   топган.   Булардан   биринчиси,   яъни   саттва   гуна   инсондаги
ижобий,  	
е2руғ   туйғуларнинг   (кўнгил   хушлиги,   хотиржамлик,   хушчақчақлик
кабиларнинг) асосини ташкил этади. Ражас гуна инсон иродавий, фаол интилиш
ва   ҳаракатлар   ва   улар   туфайли   юзага   келадиган   туйғулар   (уқубат,   хавфу-
хатарлар,   эҳтирос   кабилар)   асосида  	
е2тади.   Тамас   гуна   эса   инсон   вужудидаги
нофаол, салбий асос бўлиб, у лоқайдлик, бефарқлик, жаҳолат, турғунлик (тепса
тебранмаслик), ноаниқлик (хиралик), қоронғулик кабиларни ташкил этади. 
  Турли одамлар вужудида бу қувватлар турли пропорцияда тақсимланган деб
қаралади. Ҳозирги психология буларни темперамент типлари деб атайди. Лекин
психология   уларни   юзаки   характерлаш   билан   чекланади,   келиб   чиқиш
сабаблари, моҳиятини чуқур билишга ҳозирча эришмаган. Шунинг учун у киши
ўз   темперамент   типини   ўзгартириши   мумкинлигини   инкор   этади.   Ваҳоланки,
эзотерик   таълимотларда   инсондаги   ана   шу   қувватларни   трансформациялаш,
уларни   ижобий   қувватларга   айлантириш   борасида   кўп   асрлар   мобайнида
самарали ишлар олиб борилган. 
  18   Донишмандлик   ва   муҳаббат   –   фалсафанинг   икки   асосий   жиҳатидир.
Биз   ўтмиш   мафкураси   даврида   Европа   фалсафаси   Юнон–Рим
цивилизациясидан   бошланган   деб   ишониб   келдик.   Токи,   XIX   асрга   келиб
О.Шпенглер   ―Европа   ҳалокати   асарини  е2зса   ҳамки,   бутун   Европанинг   ўзи	‖
қадимги   юнон   цивилизацияси,   маданиятидан   олдин   ҳам   кўплаб   буюк
цивилизациялар мавжуд бўлганини тан олина	
е2тган ва ҳозирги давр олимлари
ҳам   олдинги   цивилизация   қолдиқларидан   излаб   топиб   бора	
е2тган   ва
Платоннинг   ―Атлантида   ҳақидаги   ҳикояси   фантазия   эмаслиги   маълум	
‖
бўлса   ҳамки,   ҳамон   фалсафа   тарихни   юнон   цивилизациясидан   бошлаш
ҳоллари кўп учрайди.  Ваҳоланки, немис фалсафа тарихчиси О.Шпенглердан
(1880-1936)   олдинроқ   яшаган   эзотеризм   намо	
е2ндаси   Е.П.   Блаватская   (1831-
1891)  шундай 	
е2зган  эди:  ―Цивилизация  мавжуд бўлган деб ҳисобланадиган
ҳар   бир   қадимги   мамлакатда   донишмандлик   деб   аталадиган   билим   тизими,
эзотерик доктриналардагина мавжуд бўлган... . 	
‖
Болқон   ярим   оролига   Ҳиндистондан   келган   Орфей   таълимоти   ерда
шаклланган   ва   ривожланган   кўп   фалсафий   мактаблар   учун   манба   бўлган
экан. Янгиплатончи Плотин (204-270) нинг устози, иккинчи асрда яшаб ўтган
Аммоний Сакснинг фикрига кўра, донишмандлик динининг сирли таълимоти
Гермес   китобида   тўлалигича   бор.   Пифагор   ва   Платон   ўз   билимларини   ўша
китобдан   олганлар.   Бу   таълимот   эса   Шарқ   донишмандлиги   билан   айнан
бирдир.   Донишмандликнинг   табиати   ва   қадимийлиги   тасаввуф   машҳур
шайхларидан   бири   Суҳравардий   томонидан   шундай   очилади.   Унинг
тушунтиришига   кўра:   «Тўлиқ   (чуқур)   ва   ҳақиқий   билим   бўлган   ишроқ
(Нурланиш)   нафсни   тийиш   ва   зикр   орқали   эришиладиган   билим   бўлиб,
қадимги юнонлар бу билимни Ҳудонинг (Зевснинг) ўғли деб ҳисоблаганлар.
Хермес   осмондан   олган   ва   бу   билим   юнон,   араб   ва   Эрон   донишмандлари
бир–бирларидан   олиб   турган   билимнинг   ўзидир.   Шундай   қилиб,   эзотерик
(сирли,   мистик,   осмондан   олинадиган)   билим   сифатида   илоҳий   ҳикматнинг
тарихи жуда қадимийдир. Унинг манбаи илоҳи	
е2тнинг ўзига  бориб тақалади.
Шунинг учун уни мана бу даврда вужудга келди деб кўрсатиш қийин. Лекин,
  19   инсон   ваҳиятга   эришгандан   буе2н   бу   илм   бор   дейиш   мумкин.   Ваҳийлик   эса
Одам Атодан Муҳаммад с. а.в. гача мавжуд бўлиб келган. 
Қадимги   юнон   фалсафасининг   эзотерик   аспекти   ―Хусусий
метафизикада   (Аристотел)   ўз   фалсафасидан   топган   бу   ―теология   эди.	
‖ ‖
Кейинчалик Платон диалогларида, айниқса ―Театет да ва неоплатонизмнинг	
‖
борлиқ   ҳақидаги   таълимотида   ва   бошқаларда   ҳам   бу   ҳол   намо	
е2н   бўлади.
Фалсафа   тарихида   ―Христиан   неоплатоноизми ,   ―ислом   неоплатонизми	
‖ ‖
тушунчаларининг келиб чиқиши шу фикрни тасдиқлайди. Бу тушунчалар бир
томондан,   эзотерик   фалсафий   таълимотнинг   толерантлигидан,   иккинчи
томондан,   буюк   диннинг   ўзаро   боғланганлигидан   далолат   беради.   Бундан
ташқари,   ―Пифагорчилар   ҳа	
е2ти га   бағишланган   Ямвлих   ҳикоясида   ҳам	‖
айтиладики,   «Пифагор   таълимотининг   жуда   сир   тутилгани   кишиларни
ҳайратга   солади:   бир   қанча   авлодлар   ҳа	
е2тдан   ўтдилар   ҳамки,   таълимот  	е2т
кишилар   қўлига   тушмади.   Фақатгина   Филолай   жуда   қашшоқлашиб   қолиб,
пифагорчиларлар китобларидан учтасини Платон илтимосига кўра 100 минга
сотган   эди.   Филолайнинг   ўзи   пифагорчилардан   бўлганлиги   учун   унда   бу
китоб бор бўлган . 	
‖
Шундай   қилиб,   ўзларининг   эзотерик   (олий)   чўққиларида   дин   ва
фалсафа   айни   бирдирлар.   Шундай   экан,   маънавий   маданият   мазмунида
уларнинг   қай   бири   устун   деган   саволни   қўйиш  	
е2ки   бирини   иккинчисидан
муҳимроқ, асосийроқ деб ҳисоблаш ноўрин. Ваҳоланки, шундай қилувчилар
ҳамиша   бўлган.   Лекин   бундай   қарашларни   чуқурроқ   таҳлил   этилса,   бундай
қарама-қаршилик йўқлигини кўриш мумкин. 
Чинакам   санъат   ҳам   эзотерик   илм   каби   трансцендентал   ҳодисадир.
Яъни,   ―ҳол нинг   натижасидир.   Лекин   кейинги   даврда   ―ҳол га   мутлақо	
‖ ‖
алоқаси   бўлмаган   ишларни   ҳам   санъат   деб   аталадиган   бўлди.   Шунинг   учун
бу масалага аниқлик киритиш керак. 
Қадимги юнон мифологиясида мусиқа асбобини ихтиро этган, созанда,
шоир  ва  ашулачи,  аргонавтлар  юришларининг  қатнашчиси,  Худоларни  мафтун
этган ва табиат 
е2ввойи кучларини бўйсундирган Орфей ҳақида ҳикоя қилинган.
  20   Шундай   образлар   барча   халқларда   бор.   Довуд   с.а.в.   ҳамду   саноларига   йиртқич
ҳайвонлар  қандай  сармаст   бўлганлари  ҳақидаги  ривоятлар   бор.  Мажнун  Лайли
ишқида хониш қилганида  е2ввойи ҳайвонлар ошиқнинг о	е2ғи остида ўтирганини
тасвирлаган   расмлар   ҳам   бежиз   эмас.   Ҳозирги   давр   олимлари   эса   мусиқанинг
ўсимликларга ҳам таъсирини аниқлаганлар. 
Жаҳон адаби	
е2ти классиги Стендаль: ―Мусиқа – инсон қалби тубтубига
кириб боришга ва ундаги кечинмаларни ифодалашга қодир бўлган яккаю ягона
санъатдир ,   деган   бўлса,   Ж.Румий:   ―Дун	
е2да   ҳеч   нарса   мусиқа   ва   рақс   янглиғ	‖
инсон   руҳининг   яширин   қувватларини   ошкор   этолмас,   мусиқачалик   турмуш
ташвишларидан халос этиб, ўз руҳий олами сари бошлай олмас. Мусиқа  хотин
кишига ўхшайди. Уни чўри деб истифода этаркансан, ўзингда инсонни ухлатиб,
ҳайвонни уйғотурсан . 	
‖
А.Р.Беруний   шеър   шаклида   берилган   билим   яхши   ўзлаштирлиши,
хотирада яхши қолишига эътибор қаратиб, ―Руҳ тартиблаштириган нарсаларни
яхши   қабуллайди ,   ―Вазн,   қофиялар,   ритм-буларнинг   ҳаммаси   асосида   эса	
‖
шоирнинг   эзгуликни,   Худони   севиши  	
е2тади ,   деган   бўлса,   француз  	е2зувчиси	‖
Бальзак   эса   ―Ёзувчи   бутун   коинотни   бир   сўзда,   бутун   фалсафий   таълимотни
бир образда ифодалай олиши керак , деган эди. 	
‖
Қолаверса,   муқаддас   китоб   ―Қуръон   жуда   нафис   поэтик   шаклда	
‖
ифодаланган.   Шунингдек,   Шарқнинг   дун	
е2га   машҳур   мутафаккирларининг
аксарияти, масалан, Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Жалолиддин Румий,
Алишер   Навоий,   Бедил,   Ҳофиз,   Саъдий,   Умар   Хай	
е2м,   Яссавий,   Машраб   ва
бошқалар ўз фалсафий ғояларининг нафис шеърлар орқали ифодалаганлар. Г	
е2те
―Шарқда 7 та 	
е2рқин юлдуз бор, мен улардан энг кичигининг бир заррачасидай
ҳам эмасман , деганида айни шундай буюк санъатни назарда тутган. 	
‖
Иккинчи   томондан   қараганда,   ўз   фалсафий   ғояларини   бадиий   ижодда
акс   эттирган   Ғарб   бадиий   ижод   соҳиблари   ҳам   кам   эмас.   Масалан,   Данте,
Шекспир,   Леонардо   да   Винчи,   В.Гюго,   О.Бальзак;   Россияда   Пушкин,   Толстой,
Дидро,   Достоевский,   Чехов,   Герцен.   Қадимги   юнон   фалсафсида   бу   ҳол   кенг
  21   намое2н   бўлган:   Гомер,   Орфей,   Эсхил,   Сафокл,   Эзоп,   Верди,   Чайковский,
Моцарт ва бошқалар. 
Ҳозирги   дарда   Ғарб   экзистенциалистик   фалсафси   ғоялари   А.Камю,
Ф.Кафка   ва   бошқаларнинг   бадиий   ижоди   шаклида   намо	
е2н   бўлмоқда.   Айни   шу
гапларни рассомлик, меъморчилик, графика, мусиқа ҳақида ҳам айтиш мумкин.
Нафис санъатнинг бу қадар буюк кучга эгалигини рус 	
е2зувчиси Ф.Достоевский
―Дун	
е2ни   гўзаллик   қутқаради―   деганида   ана   шундай   пок   туйғуларни   назарда
тутган эди. 
Инсон   қалбини   поклашдаги   мусиқанинг   аҳамияти   ҳам   бундан
қолишмайди.   Агар   назм   билан   қўшилса,   у   янада   буюк   кучга   айтилади.   Гейне
Шарқнинг   буюк   юлдузлари   дея   улуғланган   шоирларидан   бири   Алишер
Навоийнинг   бош   қаҳрамони   Ошиқ   инсон   экани   ҳам   бежиз   эмас.   Зеро,
Навоийнинг,   уқтиришича   айнан   ишқ   инсон   қалбини   булғанишлардан,   зангдан
тозалайди ва Худонинг борлигини хис этишга олиб келади. 
Тасаввуф   таълимотида   рамз,   мажозлар   айниқса   кўп   ишлатилади,   бу
бежиз эмас. Чунки, юксак хис-туйғуларни оддий сўз билан ифодалаб бўлмайди.
Шунинг   учун   шоир   тимсоллардан,   қи	
е2слардан,   рамзлардан   фойдаланади.
Умуман,   мифологик   дун	
е2қараш   мажозий   бўлиб,   бу   мурғак   инсониятнинг   ҳали
етарли   шаклланмаган   онгига   буюк   илоҳий   ҳақиқатни   ҳам   туйғу,   ҳам   рамзий
ифодалар   воситасида   етказиш   санъати   эди.   Мифдан   Логосга   рамзларда
ифодаланган   туйғулардан   рационал   онгга   ўтиш   жара	
е2ни   эса   руҳан   анча   тубан
тушиш эди. Лекин, илгари кўргамиздай, бу ―тушиш  ҳам керак эди. 	
‖
Мистик   «Ҳол атда   нозил   бўлган,   буюк   санъат   завқу-шавқи   осмонига	
‖
(жаннатга)   кўтарилган   инсонни   моддий   дун	
е2  ташвишларига   қайтиши   оғир.
Шунинг   учун   ҳам   Ш.А.Гхош   тўғри   айтганидек   Шарқда   руҳият   осмонларига,
таркидун	
е2чилик   (аскетизм)   кучли   бўлган,   Ғарбда   эса   аксинча,   рационал
тафаккур,   ташқи   билимлар,   ташқи   оламни,   табиатни   ўрганиш,   ўзлаштириш,
ҳаттоки,   уни   ўзига   бўйсундириш   майли   кучли   бўлган.   Ва,   албатта,   буларнинг
ҳар   иккисида   ҳам   муайян   маънода,   бир	
е2қламалик,   яъни   бир   нарсадан   кечиб,
  22   бошқа   нарсага   интилиш   мавжуд.   Мавлавий   атйганидек   :   Шарқ   Ҳақни   топди
дуне2дан кечиб, Ғарб дун	е2 топди Оллоҳдан кечиб. 
Ваҳоланки, пайғамбар Муҳаммад с.а.в. айтганларидек, ―Бу дун	
е2ни деб
у   дун	
е2дан,   у   дун	е2ни   деб   бу   дун	е2дан   воз   кечмаслик   керак   ва   Исо   а.с.	‖
айтганларидай,   айнан   шу   дун	
е2да   ―Ерда   Илоҳ   салтанатини   тикламоқ   керак   ва	‖
А.Гхош айтганидай инсон ўзлигини билиш орқали ҳам у дун	
е2да, ҳам бу дун	е2да
мавжуд   бўла   оладиган   комилликка   эришуви   керак.   Бу   эса   инсониятни   тубан
ҳолда   яшайдиган   шарт-шароитларини   ўзгартирадиган,   «ҳол га   қадар   босиб	
‖
ўтилиши   керак   бўлган   тай	
е2ргарлик,   яъни   «қоралама   ишларни   ҳам   бўлишини	‖
тақозо  этади.  Бу  ―қоралама   иш  рационал  тафаккур,   назарий  илм  ва   кундалик	
‖
амалий фаолият зиммасидадир. Бу ишда энг юқори поғонада рационал фалсафа
туриши мумкин. Кейин эса проза, экзистенциал асарлар майдонга чиқади. 
Эндиликда,   рационал   тафаккур   ўз   тарихий   миссиясини   бажарди.
Маънавиятнинг   барча   соҳалари,   ҳатто   санъат   ҳам   муайян   даражада
рационаллашди.   Энг   кулгилиси   шундаки,   темирдан,   симдан   ва   бошқа
нарсалардан   ясалган   жонсиз   машиналарга   мусиқа,   шеър  	
е2зиш,   болаларга
энагалик   қилиш,   мана   ҳозир   талабалар   билимини   баҳолаш   ишларини   бажариш
вазифалари   юклатиляпти.   Бир   томондан   қараганда   бу   машиналар   инсон
интеллектуал қобилияти  эришмаган  ҳайратланарли  ―ишчанлик ни  марраларни
‖
намойиш   этяпти.   Иккинчи   томондан   эса   машина   ҳеч   қачон   қалбнинг   ўрнини
боса   олмаслиги,   унинг   ижоди   чин   ижод   билан   бўла   олмаслиги   яхши   англаб
етилмайди. Гарчи, машина талаба интеллектуал қобилиятини балки ―адолатли»
баҳолай   олса   ҳамки,   у   ҳеч   қачон   унинг   унинг   қалбидаги   ижод   имкониятини
уйғота олмайди. 
Ғарбда   рационал   тафаккур   тантанаси   XVIII   аср   охири   XIX   аср
бошларида	
е2қ   содир   бўлди   ва   бу   Шарққа   ҳам   таъсир   кўрсатди.
Рационаллашувнинг ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари мавжуддир. 
Яхлит   билимнинг   дифференциаллашуви,   жуда   майда   соҳаларга
бўлиниши   оқибатида   инсониятнинг   кенг   қатлами   интеллектуал   қобилияти
ривож   топди,   инсоният   пода   ҳолида   стихияли   яшашдан   шахс   сифатида   яшаш
  23   даражасига   кўтарилгани   ижобий   жиҳатдир.   Салбий   жиҳати   эса,   Фил   ҳақидаги
ривоятда   кўрсатилганидек,   филнинг   майда   қисмлари,   думи,   қулоқларинигина
кўриб,   уни   яхлит   жонивор   сифатида   қандайлигини   била   олмаган   кўрларга
ўхшаб, дифференциаллашган фан ҳам ожиз эканида. 
Машиналар   информациянинг   бой   заҳирасига   эга,   шунинг   учун   улар
жуда   кўп   билим   бера   оладилар.   Лекин   улар   ҳеч   қачон   талабаларга   дилдан
маъруза   ўқийдиган   лекторнинг   ўрнини   боса   олмайди.   Чунки,   чин  билим,  ижод
самарали   бўлиб,   фақат   қалбдан   қалбга   узатилади,   уни   энг   юксак   техника   ҳам
бера   олмайди.   Ваҳоланки,   чин   устознинг   бир   нигоҳида   бир   олам   илм   жо   бўла
олади. 
Шунга   қарамасдан,   рационаллашувнинг   инсоният   ҳам   қисматида
борлиги   бежиз   эмас.   Албатта,   бу   давр   санъати   ҳам   рационаллашув   ҳукмрон
мавқеда   бўлмаган   вақтдагидан   анча   бошқача   ривож   топди   (Аруз   вазни   ўрнига
бармоқ   вазни,   бармоқ   вазни   ўрнига   оқ   шеърият,   романчилик   ўрнига
публицистика   келганидай,   инсон   ички   гўзаллигини   мадҳиялари   ўрнига   ташқи
гўзаллик мадҳиялари устувор бўла бошлади). 
Биз   яшае2тган   даврнинг   талаби   шундаки,   чин   фалсафа   (эзотерик   ва
экзотерик, рационал ва иррационал фалсафа) чин санъат билан уйғун бирликда
бўлиши керак.  Бунинг  учун  санъатда   тегишли маъно  теранлиги,  фалсафада  эса
чин қалб ҳикмати юзага чиқиши керак. 
 
  24   3. Фалсафада фан ва эзотеризм муносабати
Танқидий   рационализм   илм-фанни,   илмий   назарияларни   ноилмий
е2ндашувлардан,   сийқа   қарашларга   эргашишдан,   компиляцияга,   маддоҳликка
берилишдан   асрайди.   Компиляция,   маддоҳлик   ҳурфикрлик,   демократия,
илмфаннинг   душманларидир,   айнан   улар   сабабли   жамиятда   авторитетларнинг
бадҳазм   фикрлари   "ягона   ҳақиқат"   сифатида   тарғиб   этилади.   Демократик
жамиятда "ягона ҳақиқат"нинг бўлиши амри маҳолдир. Энг оқил, энг доно шахс
ҳам   "ягона   ҳақиқат"ни   тополмайди,   айтолмайди;   ҳеч   бир   шахс,   ақл   шундай
ҳақиқатни кишилар онгига сингдириш ҳуқуқига эга эмас. Шунга даъвогар шахс
пайдо   бўлса,   у   куч   ишлатишга,   автократик  	
е2ки   тоталитар   бошқаришни
ўрнатишга   мажбурдир.   Шунинг   учун   ҳам   танқидий   рационализм,   ўзини   ўзи
танқид   нафакат   илмий   назарияларни   ноилмий   қарашлардан,   худди   шунингдек,
демократияни   ғайридемократиядан,   сидқидилликни   маддоҳликдан,   яхшиликни
е	
2монликдан ажратишга 	е2рдам берувчи усулдир. 
Ҳозирги даврдаги фалсафий изланишларда, ўтмишда инсоният маданияти
кузатувчанликка   асосланган   дун	
е2қарашга   таяниб   келгани,   унинг   билимлари
эзотерик   (ички,   руҳий   кечинмаларга   асосланган)   табиатга   эга   бўлгани,
индустриал   тараққи	
е2т   эса   инсон   ички   дун	е2сини   ўзгариб   юборгани   ҳақидаги
хулосалар   ҳар	
е2қлама   ва   кенг   олдинга   сурилмоқда.   Катта   тезлик   билан
ўзгара	
е2тган   техницизм   шароити   эндиликда   инсонни   ўз   ички   дун	е2сига   қарши
қўя	
е2тгани   ва   бу   ҳол   уни   ташқи   –   ижтимоий-маданий,   табиий,   шахсий
жиҳатларида   ҳам   ўз   аксини   топа	
е2тганини   қайд   этилмоқда. 1
  Файласуфлар   ўз
ишларида ушбу кризиснинг сабаби сифатида бутун Ғарб маданиятининг ўтмиш
дун	
е2қарашидан   узилиб   қолгани   ва   фақат   илмий   дун	е2қарашга   асосланиш
фактини ҳам кўрсатмоқдалар. 
ХХ   аср   хинд   эзотерик   донишманди   Жидду   Кришнамурти   ―Ҳозирги
инсонлар   сўзларнинг   асоратига   тушиб   қолган.   Эски   ,   догмага   айланиб   кетган
1   Юркова   Е.С.   Человек   в   ситуации   культурного   кризиса:   аксио-антропологический   аспект.   Автореферат
диссертации на соискание ученой степени кандидата философских наук. Екатеринбург – 2008. 
  25   назариялар   асоратига   тушиб   қолгандар.   –   дейди.‖ 1
  Айни   шу   маънода   француз
эзотерики   Р.Генон   ҳам   тафаккурий   жара	
е2нини   миқдор   категориясида,   руҳий
жара	
е2нни   эса   сифат   категориясида   ифодалайди   ва   охир   замон   белгиси   деб
сифатнинг   сусайиши,   миқдорнинг   ортиб   кетишини   кўрсатади.   3
  Ваҳоланки
Шарқнинг   буюк   авли	
е2ларидан   бири   Жалолиддин   Румий   ―Сўз   фақат   либос,
маъно эса унда яширинган сир  эканини таъкидлагани бежиз эмас эди. Ҳозирги	
‖
давр   информацион   технологиялари   эса   айни   шундай   ортиқча   юк   билан
онгимизни тўлдиришда жуда катта кучга айланган. 
Фалсафада   рационаллашув   туфайли   дифференциаллашув   жара	
е2ни
кучайди.   Яъни,   фалсафада   анча   аввал   бошланган   эзотерик   ва   экзотерик
(рационал-назарий)   аспектларнинг   бир   биридан   ажралиб   кетиши   ва   бу
кейингисининг   мустақиллашуви   билан   тугамади.   Аввалги   яхлит   экзотерик
тизим   структурасида   ҳам   навбатдаги   парчаланиш   содир   бўлди.   Бу  парчаланиш
(дифференциаллашув)   натижасида   онтология   билан   натурфалсафа   (физика)   ва
математика,   ундан   кейинроқ   эса   натурфалсафа   билан   математика   орасида
ажралишлар   бўлди.   Ундан   кейин   астрономия,   механика,   тибби	
е2т   ва   б.
фанларнинг   натурфалсафадан   ажралиб,   ўз   мустақил   тараққи	
е2т   йўлига   кириши
содир   бўлди.   Боз   устига   қадимги   онтология   ва   натурфалсафа   мазмунида   ҳам
парчаланиш   давом   этгани   маълум.   Материализм   ва   идеализм   фалсафий
концепциялари   бу   ажралишлар   орасида   энг   кескини   бўлди.   Амалий   фалсафа
таркибида ҳам шуларга мос ажралишлар содир бўлган албатта. 
  Рационал-назарий  (экзотерик)  фалсафанинг  охирги  
яхлит   идеалистик   тизими   немис   файласуфи   Георг   Вильгелм   Фридрих
Гегель (17701831)  таълимотида  сақланган  эди.  Унинг  
―Фалсафий  фанлар   энциклопедияси   (Т.1-3)   асарида   фалсафий	
‖
фанларга   қайси   фанлар   кириши   ва   улар   қандай   қисмлардан   иборатлиги   ба	
е2н
этилган бўлиб, унда табиатшунослик,  ижтимоий  ва  ижодий  билим  
соҳалари  батафсил келтирилган.  Ундан  кейин  (рационал-
назарий-экзотерик)  фалсафа  ва   фанларни   бу   қадар   тўлиқ   жамланган
1  Джидду Кришнамурти. Первая и последняя свобода. Харъков. Весть . 1994. – С.327.  	
‖ ‖ 3
Рене Генон. Қарство количества и знамения времени. - М.: Беловодье,1994. 
  26   фалсафий тълимот Ғарб фалсафасида бошқа бўлмади. Гегел томонидан номлари
саналган кўп фанлар Гегел яшаган даврдае2қ фалсафадан ажралиб, мустақил бўла
бошлаган, алоҳида назарий фаолият соҳалари сифатида шакллана бошлаган эди.
Табиатшунослик   фанларининг   фалсафадан   кескин   ажралиб   чиқиши   XIX
асрнинг биринчи ярмида содир бўлди. ХХ аср охирларига келиб эса ижтимоий
ва гуманитар фан соҳалари ҳам назарий фалсафа таркибидан ажралиб чиқишди,
мустақил   фан   соҳаларига   айланишди.   Булар   жумласига   рухшунослик
(психология), си	
е2сатшунослик, ҳуқуқшунослик, социология кабилар киради. 
Ҳозирги   даврда   фан   деганда   табиатшунослик,   ижтимоий,   гуманитар   ва
техникавий   соҳаларни   ўзида   жам   этган   мураккаб   ҳодиса   назарда   тутилади.   Бу
соҳаларнинг   ўзлари   ҳам   эндиликда,   шу   даражада   дифференциаллашиб,
тармоқланиб   кетдики,   уларни   кўриб   чиқиш   ва   таснифлаш   учун   махсус   илмий
изланишлар   олиб   бориладиган   бўлди.   Эндиликда   Европа   фани   тарихида   ҳукм
сурган бу даврни яхлит борлиқ (универсум) айрим қисмларини тасвирлаб чиқиш
йўли   билан   бутун   оламни   муруввати   бураб   юритиладиган   бир   механизм   каби
тасаввур этишга уринадиган редукционизм даври деб ҳам талқин этилади. 
        Фанларнинг   шаклланиши   ва   тараққи	
е2ти   мобайнида   фалсафа   билан
фанларнинг   предметини   ажратиб   таърифлаш   муаммоси   ҳам   вужудга   келди.
Тоталитар   социализм   мафкураси   даврида   фалсафа   билан   фан   орасидаги   фарқ
анча   сезиларли   бўлган   эди.   Шунинг   учун   бу   даврда   фалсафанинг   фандан
фарқлайдиган ва  ўз предметини кўрсатадиган  таърифи  олдинга  сурилди. Ушбу
таърифга   кўра   ―Фалсафа   табиат,   жамият   ва   тафаккур   тараққи	
е2тининг   энг
умумий   қонунлари   ҳақидаги   фа   н   дир .   Ушбу   таърифга   кўра   фалсафа   ҳам   фан,	
‖
лекин у фандан ўз предметининг умумийлиги билан фарқ қилади. Яъни фалсафа
ўз   предметига   кўра   энг   умумий   фандир.   Чунки   у   табиат,   жамият   ва   билиш
(тафаккур)   тараққи	
е2тининг   энг   умумий   қонунларини   ўрганиш   билан
шуғулланади.   Фан,   яъни   фаннинг   турли   сохалари   эса   хусусий   ва   нисбатан
умумий қонунларни ўрганади деб ҳисобланиб келди. 
   Ҳамон фалсафа фанга айланган экан, унинг мазмунида метафизик онтологияга
ҳам   ўрин   йўқ   эди.   Шунингдек,   бундай   фанни   гносеология   эмас,   балки   асосан
  27   фақат эпистемология 1
 қизиқтиргани ҳам табиий. Бу қарашни фалсафанинг ўзида
шаклланган   позитивизм   оқими   (О.Конт   ва   унинг   кейинги   издошлари)
намояндалари  олдинга сурган эди. Улар фалсафа илмийлик мезонларига  жавоб
бера   олмаслиги   хақидаги   хулосани   олдинга   суриб,   дин   каби   фалсафа   ҳам   ўз
умрини   тугатган   ва   ўз   ўрнини   илмий   дуне2қарашга   бўшатиб   бериши   керак
бўлган, эскирган қадрият деган фикрларни олдинга сурдилар. Шунга қарамасдан
кўпчилик   файласуфлар   ҳамон   фалсафанинг   фанлик   статусини   даъво   қилишда
давом этмоқдалар. 
  Эндиликда,  фалсафа,  умуман,  фан  қандай  ҳодиса  эканини
ўрганадиган махсус илмий соҳа - фан фалсафаси, техника нима эканини махсус
ўрганадиган   техника   фалсафаси   ҳам,   си	
е2сат,   санъат   нималигини   махсус
ўрганадиган   си	
е2сат   фалсафаси,   санъат   фалсафаси,   экология   фалсафаси,
глобаллашув фалсафаси (глобалистика), ҳам ва ҳ.к. шаклларни олмоқда. 
Бир   сўз   билан   айтганда,   биз   бошдан   кечира	
е2тган   ҳозирги   давр   глобал
кризислари,   инсон   ҳа	
е2тида   маъно   ва   мақсаднинг   йўқолиши   айни   рационал
илмий-техникавий   тафаккур   тараққи	
е2тининг   оқибатидир.   Юқорида   биз
фалсафанинг   структурасида   содир   бўлган   ўзгаришлар   (дифференциаллашув)
оқибатида   фалсафанинг   предмети   тобора   торайиб   боргани,   эндиликда   унинг
хатто кераги ҳам қолмагани ҳақидаги хулосалар ҳам келиб чиққан (позитивизм)
даврни кўрдик. Ваҳоланки, ушбу жара	
е2нда фалсафа учун ҳам, хусусий фан учун
ҳам   камчилик,   йўқотиш   сифатида   юзага   чиқадиган   жиҳатлар   бор.   Масалан,
фалсафанинг   руҳшунослик   (психология)   каби   муҳим   таркибий   қисмларидан
бири билан ажрашуви оқибатларига назар солайлик. Ушбу ажралиш натижасида
фанга   айланган   ҳозирги   психология   чин   маънодаги   руҳшунослик   илми   эмас,
яъни   у   Платон  	
е2ки   Аристотеллар   руҳ   (пневма)   ва   жон   (псюхе)   деб   ҳисоблаган
сирли   ҳодисаларни   ўрганадиган   эзотерик   (мистик)   илм   эмас.   У   инсон
организмининг физиологик ва ташқи ифодаланган ҳолатларини табиатшунослик
фанлари   оламни   объектив,   ташқи   билишга   асосланиб   кашф   этган   қонунларга
таяниб ўрганадиган илмдир. (Тўғри, кейинги асрларда илмий психология билан
1  Эпистемология – фалсафий билиш эмас, балки фақат   илмий  билиш назарияси ва методологияси.  
 . 
  28   бирга   эзотерик   психология   ҳам   мустақил   иш   олиб   боряпти.   Лекин   бу   иккиси
орасида ажралиш хали жуда катта.) 
     Иккинчи томондан, ўзининг энг муҳим  таркибий қисми булган эзотерик
аспектидан,   яъни   эзотерик   психологиядан   ―воз   кечган   фалсафа  ‖ фан ининг
ўз   мазмунида   ҳам   бу   катта   ўприлиш   эди.   Зеро   бундай   фалсафанинг
онтологияси   ўз   мазмуниги   жуда   катта   ва   муҳим   мавзу   -   руҳий   борлиқ   ва
тирикликнинг   моҳияти   масаласини   мутлақо   четга   чиқариб   ташлайди.
Натижада   фалсафанинг   ўзи   ҳам   илдизидан,   ўз   жон   томиридан,   яъни   ―жон	
‖
ҳақидаги таълимотдан, кенгроқ қараганда эзотерик мазмунидан жудо бўлди.
Ваҳоланки, жон ҳақидаги таълимот, масалан, Платон фалсафасининг ўзагини
ташкил этар эди. Фалсафанинг айни шу каби чўлтоқланиши бошқа масалалар
муносабати   билан   ҳам   узлуксиз   давом   этди.   Иш   хатто   шу   даражага   бориб
етдики,   онтология   масалалари   файласуфлар   назаридан   буткул   қолиб,   фақат
гносеология,   кейинчалик   эса   гносеологиянинг   ўзи   ҳам   торайиб   кетиб   фақат
(фалсафий   билиш)   эмас,   илмий   билиш   муаммоларига   бутун   эътибор
қаратиладиган бўла борди. Шундан кейин фалсафанинг фан бўлишдан бошқа
чораси қолмаган эди. 
        Хуллас,   Х1Х   аср   ўрталарига   қадар   барча   фанлар   фалсафадан   мустақил
бўлди ва шундан бу	
е2н уларнинг фалсафадан мустақил ривожланиши жара	е2ни
давом   этиб   келди.   Шундан   бери   дун	
е2қарашнинг   энг   янги   шакли   -   илмий
дун	
е2қараш   ҳам   шаклланди   ва   эндиликда   у   инсоният   ҳа	е2тини   белгилаб,
ташкиллаб   келмоқда.   Ва,   илгари   ҳам   айтганимиздай,   энг   кейинги   даврда
фанларнинг   интеграллашуви   амалга   оша   бошлади   ва   шу   муносабати   билан
постносклассик   фан   шаклланиб,   энди   у   фалсафанинг   борлиқ   энг   умумий
қонунларини   билиш   вазифасини   ҳам   бажара   олиши   даъвосини   қилмоқда.
Шундай бўлгач, фалсафа энди фанми 	
е2 фан эмасми, агар у фан бўлса, унинг
предмети қандай, деган муаммо энда яна ҳам кескин кўндаланг бўлган эди. 
 
4. Замонавий фалсафада сциентизм ва антисциентизм муаммоси
  29     Одам ҳақиқат нима эканлигини билмайди; ҳақиқатнинг мезонлари, 
чегаралари ҳам йўқ, уларни ҳар ким ўзича талқин этади ва изоҳлайди. Валек 
ҳақиқат мезонларининг йўқлиги ундан воз кечиш зарурлигини англатмайди, 
балки инсон ҳақиқатга интилиб ақлу идрокнинг, билимнинг куч-қудрат эканини 
тасдиқлайди. Натижада "дуне2ни билишга қанча кўп ва чуқур киришсак, биз уни 
шунча билмаслигимизни, ғофиллигимизни кўпрок ва аниқроқ англаймиз. 
Аслида бизнинг ғофиллигимиз шундаки, бизнинг билимимиз чекланган бўлиши 
мумкин, шу билан бирга бизнинг ғофиллигимиз беҳад чексиздир... Шуни эсда 
тутиш фойдалики, кам нарсаларни билишда биз бир-биримиздан кучли фарқ 
қиламиз, лекин беҳад ғофилликда биз барчамиз тенгмиз". Шунинг учун 
ҳақиқатни тинмай излаш инсонга берилган ягона имкондир, бу эса "ҳақиқат 
киши сиғинадиган авторитетлардан юқоридир" деган хулосага олиб келади. 
Файласуфнинг 	
е2зишича, ҳақиқатга, билимга етиш йўли танқид, ўзини ўзи 
танқид, баҳс, муроқабадир. "Эмпирикларнинг авторитетларга сиғинишга олиб 
келадиган "Сиз ҳақиқатни қаердан биласиз? Тасдиғингиз манбаи нимада?" деган
саволларини "Хатоларни қандай топиш ва бартараф этиш мумкин?" деган савол 
билан алмаштириш лозим". Чунки эмпирикларнинг саволлари ҳақиқатни, 
билимни қандайдир авторитетлардан излашга, авторитетлардан тасдиқ, далил, 
исбот келтиришга ундайди, шу тариқа мустақил фикрлашга, изланишга ўрин 
қолмайди. 
Илмий изланишларда бу энг осон, аммо сийқа, тафаккурга деярли ҳеч нима
қўшмайдиган,   мавжуд   фикрларни   такрорлашдан,   компиляциядан   иборат
усулдир.   Ўзимизда   ўтказила	
е2тган   тадқиқотлар   ва   чоп   этила	е2тган   "илмий
асарлар"   ана   шундай   усул   маҳсули   бўлгани   учун   уларда   жаҳон   илмига,
тафаккурига   бирор   янгилик   киритган   эътиборли   фикр   учрамайди.   "Хатоларни
қандай   топиш   ва   бартараф   этиш   мумкин?"   деган   савол   эса   танқидий
рационализм усули сифатида назарияларни, фаразларни танқид қилишга, танқид
орқали   уларни   такомиллаштириб   боришга,   янги   назариялар   ва   таълимотларни
яратишга   олиб   келади.   Авторитет   билим   (билиш)   манбаи   эмас,   танқид,
эксперимент,   баҳс,   муроқаба   илмий   назарияларни   догмаларга   айланишдан
  30   асрайди,   улардаги   хато   ва   чалкашликларни   бартараф   этади.   Илмий
изланишларда   танқиддан   ташқари   турадиган   қарашлар,   таълимотлар,
авторитетлар   бўлмаслиги   керак.   Демак,   бир   томондан,   ҳақиқатни   топиш,
билимнинг   тагига   етиш   амри   маҳолдир,   одамнинг   ғофиллиги,   ақлу   идроки   ва
имконининг   чеклангани   унга   ҳақиқатни   англашга,   билимнинг   тагига   етишга
халақит   беради;   иккинчи   томондан,   авторитетлардан,   имкониятлардан   юқори
турувчи   ҳақиқат   борлигини,   инсонга   ушбу   ҳақиқатни   тинмай   излаб   яшаш
имкони   берилганини,   фақат   шу   тақдирдагина   инсонда   илмий   изланишларга,
билимга қизиқиш сўнмаслигини унутмаслик даркор. "Ҳақиқатни излаш илмнинг
ягона мақсади эмас, биз шунчаки ҳақиқатни эмас, балки янада чуқурроқ ва янги
ҳақиқатни қидирамиз." 
Классик фан «табиатни инсонга бўйсундириш» шиори остида инсон нафси
истакларини   бутун   табиатга,   оламга   қарама   –   қарши   қўйди.   Рус   файласуфи
Т.П.Григорьеванинг тўғри тушунтиришича, бунинг оқибатида Бутунлик қонуни
бузилди,   онтологик   Адолатга   зид   ҳолат   содир   бўлди.   Эндиликда,   синергетика
инсон   иродаси   унинг   ўз   тасаввурларига   қараб   эмас,   балки   Олам,   Коинот
иродасига   қараб   иш   кўриш   кераклиги   ғоясини   олдинга   сурмоқда.   Масалан,
Пригожиннинг   ибораси   билан   айтганда   синергетика   ―табиат   билан   янгича
диалогга киришди . Синергетика тимсолида эндиликда фан Шарқ буддавийлиги‖
ва   даосизмда   «оралиқ   йўл»   деб   аталган   вазиятни   эгаллади.   Зеро   ―Оралиқда
бўлиш – осмон... остидагиларнинг йўлидир». Шунингдек, донишманд даочилар
табиийлик   қонунига   бўйсунишни   талаб   қилганлари   ҳам   ўринли.   Бу   қонунга
кўра,   инсон   табиатга   ўзича   яхши   деб   ҳисоблаган   нарсаларини   мажбуран
киритиши   керак   эмас,   балки,   аксинча,   табиатни   ўзига   намуна   қилиб   олиши
керак. Яъни табиатга қандай қилиш кераклигини ўргатиш ўрнига ўзи табиатдан
ўрганиши   керак.   Даосизмнинг   аосчиси   Лаоцзи:   «Инсон   Ерга   эргашади,   Ер   –
Осмонга, Осмон – Даога, Дао эса – ўзига» деган эди. Бу ғоя синергетикада ―ўз–
ўзини   ташкиллаш   қонуни   сифатида   таърифланмоқда.   Оҳирги   жумлани   эса
‖
моҳият ўз – ўзини ташкиллайди, деб тушуниш мумкин. 
Даосизмда  ―ғилдиракнинг  айланиши  ўқнинг  қўзғалмаслиги 
  31   туфайлидир   деган   ғоя   ҳам   мавжуд.   (Ислом   маданиятида   бу   ғоя   Худонинг
ўзи хеч нима қилмаган ҳолда, чархпалакни (осмонни) ўз атрофида айлантиради,
деган   шаклда   бае2н   этилган).   Синергетикада   эса   ғилдиракнинг   айланиши   ғояси
Вақтнинг қайтмаслиги тушунчасида ифодаланди. 
Синергиянинг   (энергиялар   ўзаро   таъсирининг)   энг   олий   тимсоллари   бу
инсон   ва   жамиятнинг   ўз   –   ўзини   ташкиллаши   жара	
е2нидир.   Инсон   ўз   –   ўзини
ташкиллаши   эса   унинг   очиқ   тизим   бўлиши,   яъни   худбин   бўлмасдан,   фақат   ўз
манфаати учунгина яшамасдан Ягона (Ваҳдат), Бутунлик манфаати билан яшай
билишидан   иборатдир.   Бунинг   учун   одам   ўзидаги   «мен   –   сен»
иккиланганлигини   енгиб   чиқиши   тақазо   этилди.   Бу   ҳол   эса   Виждоннинг
уйғониши демакдир. Шарқ маънавиятида, хусусан, тасаввуф таълимотида бунга
фано   орқали   эришилади.   Демак,   инсон   ва   инсониятнинг   ҳалокатдан   қутилиш
йўли  Бутунликка   (Ваҳдониятга)   эришмоқликдадир.   Синергетика   бутун  ва  қисм
диалектикасини айни шу тарзда назарий ечади. 
Юқоридаги   ғоя   инсоният   жамиятига   нисбатан   ҳам   ўринли.   Чиндан   ҳам,
файласуфлар   нуқтаи   назарга   кўра   ҳозир   цивилизация   ўз–ўзидан   ривожланиш
(Тезис-Антитезис-Синтез)   жара	
е2нининг   учинчи   босқичида   турипти.   Бу   босқич
барча   мамлакатлар   ўзаро   очиқ,   мулоқотда,   диалогда   бўлишларини   ҳамда
тараққи	
е2тнинг   юқори   босқичларига   кўтарилишини   тақазо   этади.   Бу   эса,
тафаккурдаги   ажралишларга,   дуализмнинг   ҳар   қандай   шаклларига   –
материализм   ва   идеализм,   фан   ва   дин,   фалсафа   ва   фан   ва   х.к.   –   барҳам   бериш
орқали   борлиқни   англаш   қобилиятимизнинг   тобора   кенгайтириб   бориб,   яхлит
билим асосида ижтимоий бирлигимизни чуқур англаган ҳолда ва айни замонда
индивидуал   ўзига   хосликка   ҳам   даҳл   қилмаган   ҳолда   яшаш   тарзига   ўтиш
заруратини англатади. 
Ваҳоланки,   синергетиканинг   кўпчилик   хулосалари   нафақат   даосизмнинг,
балки   барча   динларнинг,   қадимги   фалсафий   таълимотларнинг   ва
мифологиянинг   эзотерик   ғоялари   билан   жуда   уйғундир.   Бунинг   сабаби,
бизнингча,   шундаки,   фанлар   ва   умуман,   ҳозирги   давр   рационал   фалсафий
таълимотлари   бир   манбадан,   «уруғдан»,   яъни   олий   иррационал,   мистик
  32   билимдан ажралиб чиқиб, кейин мустақил ривожланиш йўлига кирганлар. Улар
ўз мустақил тараққие2тларининг меъ	е2рига етганларидан кейин энди яна манбаъга
қайтиш   эҳти	
е2жи   вужудга   келди.   Зеро,   манбадан   олинган   қувват   сарф   этиб
бўлингач,   уни   қайта   тўлдириш   эҳти	
е2жи   вужудга   келди.   Фандаги   инқирознинг
моҳияти ҳам, бизнингча, шунда. 
Синергетиканинг   манбага   қайтиши   ҳақидаги   бизнинг   бу   хулосамиз
Гегелнинг   «Триада»   принципига,   яъни   унинг   борлиқнинг   шаклланиши   ва
ривожланиши асосий босқичларини ифодалаган схемасига (тезис – антитезис –
синтез)   ҳам   мос   келади.   Бунда   қадимги   мифология,   дин   ва   фалсафанинг
эзотерик   ядроси   инсоният   билимларининг   кейин   шаклланган   барча   ранг–
баранглиги   учун   рационал   фаолиятнинг   барча   шакллари   вужудга   келиши   учун
зарурий бўлган  дастлабки  дастур – тезис  деб  қараш мумкин. У ҳолда, қадимги
фалсафа   бағрида   рационалистик   фалсафа   ва   фанларнинг   шаклланиши,
дифференциаллашуви, билим хилма–хиллиги вужудга келиб, бу ҳолнинг тобора
авж   олиши   тезиснинг   амалга   ошуви   бўлади.   Тезиснинг   амалга   ошувини
тезиснинг ўзига  қарама–қарши тамойил сифатида қаралиши бу ерда ҳам  бежиз
эмас. Чунки, «тезис» босқичида билим Оламнинг бир бутун ҳолдаги идеал (эзгу)
тасаввурини   ўзида   жо   этган   бўлса,   кейингисида,   яъни   «антитезис»   босқичида
Олам   манзараси   рационал   тафаккурига   хос   бўлган   узуқ–юлуқ   (фрагментар),
бир-бири   билан   боғланмаган   ва   юзаки   тасаввурлар   шаклида   ва,   лекин,   бой
хилма   –   хиллик,   айримликлар   шаклида   намо	
е2н   бўлади.   Синтез   босқичи   эса,
билимдаги   бу   фрагментарликка,   бир–   биридан   ажралган   қарашларга   барҳам
беради,   яна   бирлашув,   интеграллашув   содир   бўлади.   Бу   ҳол   нафақат   фанлар,
балки маънавий ҳа	
е2тнинг барча соҳаларида содир бўлади. 
Олим  ва файласуфлар узоқ вақт мистика (сирли билим) деган  тушунчадан
ўзаларини олиб қочиб келдилар. Ваҳоланки, мистик билиш ғайри табиий ҳодиса
эмас,   балки   биз   учун   яширин   бўлган   билимларнинг   онгимизга   ўзи   келиб
киришидир.   Яширин   билим   маълум   ғоялардан   фарқ   қиладиган   янги   ғоянинг
пайдо бўлишидир. Бу билим ақлий фаолиятга нисбатан мутлақо бошқача билиш
услубини   талаб   қилади.   Яъни   ақлда   ташқи   борлиқни   акс   эттириш   орқали
  33   объектив   билим   хосил   қилинса,   яширин   билим   эса,   инсоннинг   ўз   руҳиятига,
ички   дуне2сига,   қалбига   назар   солиши   йўли   билан   ҳосил   қилинади.   Шарқ
эзотерик   фалсафасида   тушунтирилишича,   кишиларнинг   сезгилари,   кўзи   ва   х.к.
ақли   ўткир   бўлса,   у   кўпроқ   ақлий   билимга   эга   бўлгани   каби,   қалби   қанча   тоза
бўлса, яширин билимнинг келиши, миқдори ҳам шунча кўп бўлади. Умуман эса,
Шарқ   таълимотларида   ақл   билан   қалб   уйғунлиги   талаб   қилинади.   Буюк
ватандошимиз,   Абу   Наср   Форобийнинг   уқтиришича,   билишда   ва,   умуман
кишининг барча фаолиятида қалб ҳукмдор ўрнида, ақл эса, вазир ўрнида ҳизмат
қилмоғи керак. 
Ғарб рационалистик фалсафаси ва фани бу йўлни танламади, қийин йўлдан
кетди.   Эндиликда   бу   йўлнинг   қийинлигидан   ташқари,   хавфли   экани   ҳам   яққол
кўриниб   қолди.   Зеро,   табиатни   бўйсундиришга,   нафснигина   қондиришга
асосланган   ақлий   билимларга   зўр   берилиши   натижасида   инсонийлик,   эзгулик,
поклик,   адолат,   ахлоқ   каби   қалб   эҳти	
е2жлари   сиқиб   чиқарилди.   Натижада,
ҳозирги   умумбашарий   муаммоларга   дуч   келдик,   фан   эса   боши   берк   кўчага
кириб қолди.  Энди  ―Оламни  билишнинг  қайси  услуби  тўғрироқ?  – анъанавий
фанлар   асосида  	
е2тган   услубми  	е2ки   дин,   мистика,   Шарқ   маънавияти   асосидаги
услубми?   каби саволлар туғилмоқда. 	
‖
Биз бу борада ―Ғарб ва Шарқ тафаккур тизимларини қўшиш керак бўлган
вақт етиб келди, деб ўйлаймиз. Зеро, гарчи Ғарб аниқ ва лекин чекланган билим
соҳасида муваффақият қозонган бўлса ҳамки, Шарқ дун	
е2 ва инсонни ҳар	е2қлама
умумлашган   равишда   ва   тўғри   тушунишда   муваффақият   қозонган   деган	
‖
мутафаккирларнинг фикрларига қўшиламиз. 
Хилма-хил   ечимлар   орасида   бир-биридан   тубдан   фарқ   қилувчи   учта
қарашни   алоҳида   ажратиш   мумкин.   Булардан   бири-сциентизм,   иккинчиси-
антисциентизм   деб   ном   олган.   Биринчиси   фалсафага   фан   билан   бир   поғонада
турадиган   тафаккур   шакли   деб   қарайди.   Ушбу   тамойил   тарафдорлари
фалсафанинг   илмийлик   жиҳатини   бошқа   махсус   фанлар,   айниқса   табии	
е2т
фанларининг   илмийлик   мезонлари   асосида   келтириб   чиқариш   (редукциялаш)
мумкин   деб   ҳисоблайдилар.   ХХ   аср   Ғарб   фалсафасида   бундай   нуқтаи   назар
  34   постпозитивизм   фалсафий   оқими   намояндалари,   масалан,   К.   Поппер,   Локатос,
Тулмин ва бошқалар томондан олдинга сурилган эди. Собиқ иттифоқ давридаги
барча   дарслик   ва   илмий   адабие2тларда   ҳам   фалсафага   сциентистик  	е2ндошув
қарор топган эди. Бу ўша даврда фалсафага берилган таърифдан, яъни «фалсафа
-   табиат,   жамият   ва   тафаккур   тараққи	
е2тининг   энг   умумий   қонунлари   ҳақидаги
фан» деган таърифдан кўринади. 
Сциентизмга   қарама-қарши  	
е2ндошув-антисциентизм–фалсафани   санъатга
е	
2ки   динга   кўпроқ   тегишли   деб   қарайди.   Бу   қарашларга   фалсафада   мантиқий
тафаккур эмас, эркин ижод кўпроқ намо	
е2н бўлиши ҳақидаги фикрлар асос қилиб
олинади. Ғарб фалсафасида ушбу тамойил М. Хайдеггер, Ж.П. Сартр, А. Камю
каби экзистенциалистфайласуфларнинг қарашларида ўз ифодасини топди. 
Учинчи   нуқтаи   назар   тарафдорлари   (неопозитивистлар)   фалсафа   фанга,
айниқса табии	
е2т илмига (физика, химия, биология ва х.к.) хос бўлган илмийлик
мезонларига   жавоб   бермайди,   шунинг   учун   уни   фан   деб   ҳисоблаб   бўлмайди,
деган фикрни олдинга суришди. 
Бу   қарама-қарши   тамойилларидан   қай   бири   кўпроқ   хақли  	
е2ки   нохақ
эканини жўнгина аниқлаб бўлмайди. Бунинг учун иккала томоннинг ҳам фикр-
мулоҳазаларини   чуқур   тахлил   этиш   зарур.   Зеро   ҳарқандай   ўта   қарама-қарши
фикрларда бўлгани каби, бу иккала тамойил мушоҳадаларида ҳам муайян тўғри
хулосалар ва, аксинча, бир	
е2қламаликлар мавжуд. 
Биринчи тамойилнинг ҳақли жиҳати шундаки, фалсафада чиндан ҳам фанга
хос бўлган талай хусусиятлар мавжуд. Жуда қадим даврлардан бошлабоқ унинг
фан   билан   бир   хил   бўлган   кўпгина   усуллари   дун	
е2ни   билишга   татбиқ   этиб
келина	
е2тгани, хусусан, анализ, синтез, умумлаштириш, тартиблаштириш, ўзаро
боғланиш   ва   таъсир   қонунларини   аниқлаш   кабилар   хусусий   илмий
изланишларга   жалб   этиб   келингани   юқоридаги   фикрни   тасдиқлайди.   Лекин
фалсафа, айни замонда, бошқа махсус фанлар амалга ошира олмайдиган бошқа
талай   вазифаларни,   масалан,   методология,   олий   даражадаги   умумлашмалар
хосил қилиш, дун	
е2нинг энг яхлит манзарасини яратиш кабиларни ҳам бажаради.
Демак,   фалсафани   фан   деб   билган   тақдиримизда,   ҳам   уни   оддий   фанлар
  35   қаторига   қўшиб   бўлмас   эди.   Зеро   фалсафа   фанга   хос   вазифаларни   бажариш
билан   бир   қаторда   ҳеч   қайси   махсус   фан   бажар   олмайдиган   бошқа   бир   қатор
вазифаларни-методологиявий,   дуне2қаровчанлик,   тарбиявий,   мафкуравий   ва
хоказалар ҳам бажаради. 
Фалсафа  фан эмас, дейдиганлар  нуқтаи  назаридаги  ўринли фикр шундаки,
фалсафа   чиндан   ҳам   ҳозирги   даврнинг   энг   ривожланган   фанлари   -   физика,
математика   ва   бошқалар   бўйсунадиган   илмийлик   мезонларига   қатъий   риоя
этмайди. Бу холат хатто юзаки қараганда ҳам кўзга яққол ташланади. Масалан,
махсус илмда ягона классик механика, ягона квант механикаси, ягона ноорганик
химия   каби   соҳалар   бор,   бошқа   классик   механика,   бошқа   ноораганик   химия
кабилар   йўқ,   бўлиши   ҳам   мумкин   эмас.   Лекин   фалсафада   бундай   ўзгармай
турадиган   таълимот   йўқ.   Бунда   таълимотлар   олами   ниҳоятда   хилма-хил,
рангбаранг   ва   зиддиятли.   Уларни   ягона   бир   таълимот   остида   бирлаштириш
деярли мумкин эмас. Ҳар бир фалсафий таълимот ўз муаллифининг номи билан
аталиши   ҳам   шундан.   Масалан,   Афлотун   фалсафаси,   Форобий   фалсафаси,
Фейербах   антропологик материализми,  Ф.  Бэкон  эмпиризми, Беркли  субъектив
идеализми   ва   ҳоказолар.   Зеро   фалсафа   учун   энг   муҳими   инсон   ҳа	
е2тининг
маъною   мақсадини,   инсон   нимага   интилиб   яшаши   лозимлигини   аниқлашдан
иборатдир.   Акс   ҳолда   бу   фалсафа   эмас,   фақат   фан   бўлур   эди,   яъни   бошқа
фанлардан   вазифалари   доираси   бирмунча   кенгроқ   бўлган   «фан»   бўлур   эди
холос. 
Айни   шу   мақсадига   кўра   фалсафий   ғоя   ва   қонунларда,   фақат   объектив,
илмий   билимларгина   эмас,   балки   субъектив   ижодий  	
е2ндашувлар   ҳам   кенг
қатнашади.   Бошқа   сўзлар   билан   айтганда,   фалсафий   хулосаларда   таълимот
муаллифининг   шахсий   тажрибалари   ва   хис-туйғулари,   индивидуал   ижодий
имкониятлари   алоҳида   аҳамият   касб   этади   ва   фандагидан   кучдироқ   ва
умумийроқ   доирада   амал   қилади.   Шу   маънода,   антисциентизм
намояндаларининг   фалсафага   эркин   ижод   шаклларидан   бири   деб   қарашларида
ҳам етарли асос бор, албатта. 
  36   Лекин,   иккала   тамойил-сциентизм   ва   антисциентизмнинг   мулоҳазаларида
умумий   камчилик   ҳам   мавжуд.   Иккала   тамойил   ҳам   фалсафанинг   мухим
жиҳатларидан   бирини   инкор   этиб,   иккинчи   жиҳатини   устун   ўрнига   чиқаришга
уринади.   Сциентизм   фалсафанинг   мантиқий-рационал,   яъни   илмий   жиҳатини
устун   билиб,   унинг   субъектив   ижодий   имкониятларини   назардан   соқит
қилае2тган   бўлса,   антисциентизм,   аксинча,   унинг   фақат   эркин   субъектив   ижод
сифатидаги   аҳамиятини   бўрттириб,   илмийлигини   номуҳим   деб   билмоқда.
Натижада   фалсафанинг   асл   табиати   бир	
е2қлама  	е2ритилмоқда,   мазмуни
торайтирилмоқда, са	
е2злаштирилмокда. 
Сциентизмнинг   ҳам,   антисциентизмнинг   ҳам   ижобий   фикрларини   сақлаб
қолган   ҳолда,   уларнинг   камчиликларини   бартараф   этишга   қаратилган  	
е2ндошув
ушбу   муаммога   ҳақиқий  	
е2ндошув   имконини   беради.   Яъни   биз   фалсафанинг
илмийлигини   ҳам,   эркин   субъектив   ижод   шакли   эканини   ҳам   баробар   тан
олишимиз   лозим   деган   хулоса   чиқади.   Зеро   фалсафанинг   илмийлиги   унинг
эркин субъектив ижодийлик жиҳатига, эркин субъектив ижодкорлик жиҳати эса
илмийлигига   зид   келиши   шарт   эмас.   Шу   иккала   жиҳатни   ўзида   жо   қиладиган
фалсафа, албатта, илмийлик мезонларига ҳам ижодий фаолият мезонларига ҳам
жавоб бера олади. Лекин махсус фан тармоқлари 	
е2ки эркин ижод соҳаларининг
айни ўзидагидай эмас, бирмунча кенгроқ миқ	
е2сида, бошқачароқ табиатда жавоб
беради. 
Албатта, юқоридаги мулоҳазалар олий маънодаги фалсафа ҳақида кетяпти.
Зеро, файласуфлар, фалсафий мактаблар ўз тадқиқотларида бутун инсониятнинг
билим   ва   тажрибаларига   таянган   ҳолда   дун
е2нинг   яхлит   манзарасини   чизиб
беришга,   «дун	
е2  ўзи   нима»   деган   саволга   жавоб   излашга   уриниб   келганлар.   Бу
саволга   жавоб   бериш   учун   барча   мавжуд   билим   ва   тажрибаларга   таянишга,
илмга   хос   бўлган   кўпгина   вазифаларни   ҳам   бажаришга   тўғри   келган.   Айни
замонда   фалсафий   дун	
е2қараш   нафақат   дун	е2ни   ақлий   билиш,   балки   инсоннинг
дун	
е2га   муносабати   масаласини,   инсон   ҳа	е2тининг   мақсадини   аниқлашни
пировард   мақсад   қилиб   оладики,   бу   йўлда   файласуф   ўз   шахсий   хулосалари,
индивидал   хис-туйғу,   тасаввурларидан,   ижодий   имкониятларини   ҳам   жалб
  37   этади.   Шунинг   натижасида   ўлароқ   фалсафий   нуқтаи   назарлар   хилма-хиллиги
вужудга келади, яъни плюрализм намое2н бўлади. 
Лекин   фалсафадаги   ижодий   хилма-хиллик   санъат   соҳасидаги   каби   эркин
эмас.   Фалсафанинг   илмийлик   жиҳати   (илм-фанга   таяниши)   ундаги   ижодий
эркинликни   муайян   доирадан   четга   чиқмаслигини   таъминлайди.   Ва,   аксинча,
фалсафанинг   ижодийлик   жиҳати   унинг   муайян   илмий   хулосалар   доирасида
қолиб   кетмасдан,   фалсафий   фикрнинг   янги   манзилларига   эркин   парвоз   этиш
имкониятларини   вужудга   келтиради.   Демак   чин   донишмандлик   шу   икки
жиҳатнинг   ўзаро   мувозанатида   намо	
е2н   бўлади.   Фалсафанинг   мазкур
жихатларидан   биринчи   тан   олиб,   иккинчисини   инкор   этиш   унинг   сифатини
буткул ўзгаришига олиб келади. 
 
  38   Хулоса 
    Ҳозирги даврда интеграллашув жарае2нининг кучайиб бора	е2тгани эса, 
бизнингча, чин маънодаги глобаллашув содир бўла	
е2тганидан эмас, балки 
инсоният ҳа	
е2тида айни шундай суперментал англов босқичига ўтиш 
шартшароитлари пишиб етила бошлаганидан далолат беради. Ушбу шартлардан
бири ва энг асосийси инсоният умумий интеллектуал тараққи	
е2ти даражасининг 
тегишли ме	
е2рга етиб келганидадир. Шу меъ	е2рга етиб келинганини эса рационал 
фалсафа ва фан намояндаларидан катта кўпчиликнинг иррационал (эзотерик) 
билимларнинг илмий билимлар билан бир қаторда мавжуд бўлиши ҳуқуқини 
тан олина бошланганидан билса бўлади. Зеро, диалектик мантиққа кўра олдинги
эволюцион поғона мустаҳкам қарор топмагуничи кейинги босқичга 
―сакраш нинг ҳеч иложи йўқ, ва, аксинча, барча шарт- шароитлар пишиб 	
‖
етилганидан кейин ―сакраш ни тўхтатишнинг ҳам иложи йўқ. 	
‖
Фан   шу   кунгача   босиб   ўтган   умумий   йўли   ―хусусийликдан   умумийликка	
‖
ўтиш  (индукция)  методига   таяниб   келган  эди.  Тўғри,  бу   йўл  фаннинг  ўз   ичида
янги умумлашмалар, хулосалар ва парадигмаларга таянган ички (тор миқ	
е2сдаги,
ички) дедукция воситасида муайян билим хазинасини қўлга киритди. Лекин бу
билим инсониятга жуда қимматга тушди, уни ҳалокат жари 	
е2қасига олиб келиб
қўйган   глобал   экологик,   иқтисодий,   маънавий,   си	
е2сий,   ижтимоий   ва   бошқа
кризислар гирдобига тортди.   Шунинг учун энди фаннинг бошқа намояндалари
синалган   ―тажриба   ва   адашувлар   йўлидан   воз   кечиб   борлиққа   ўзлари   излаб	
‖
топган   янги   ―илмий   парадигма  
е2ки   ―материалистик   нуқтаи   назаридан   деб	‖ ‖
аталган,   аслида   ялпи   умумий   Ҳақиқатни   қисмларга   бўлиб,   турли
―фильтр лардан   ўтказиб   қабуллашдан   иборат   методдан   воз   кечдилар   ва   олий	
‖
(илмийлик   доирасидан   ташқарига   чиқадиган)   кенг   миқ	
е2сли   дедукция   методига
таяниш заруратини англамоқдалар. Зеро, улар кибернетика, генетика фанларини
шундай ―фильтрлардан  ўтказмаган тафаккурнинг торлигини ўз тажрибаларида	
‖
бошдан   кечирдилар.   Эндиликда   улар   борлиққа   ―ўзларининг   (тор,   илмий
манзаралари) нуқтаи назарларидан  келиб чиқиб эмас, кенгроқ, ―объективроқ ,	
‖ ‖
―демаркация   кўзнойнагисиз   қараш   кераклигини,   илгари   ўзлари   ―ноилмий,	
‖
  39   ғайриилмий, сохта билим  деб қараб келган илмларнинг фан билан тенг мавжуд‖
бўлиш хуқуқи борлигини ҳам англаб ета бошладилар.  1
 
      Бундан   ташқари   фан   ўз   шаклланишининг   дастлабки   босқичида   танлаган
йўли   бир	
е2қлама   эди.   Зеро   у   фақат   ва   фақат   ташқи   оламни   билишга   йўналган
(экстраверсив) эди, инсоннинг ўзи, унинг ички олами унинг йўли бўлмай келган
эди.   Бу   инсоннинг   ташқи   олам   қуршовида   яшаши,   унга   ҳамиша   мослашиб
бориши   объекти   зарурати   билан   боғлиқ   бўлган   эди.   ХХ   аср   Америкада
шаклланган   бихевиорзм   оқими   психология   фанидаги   шу   тамойилни
гавдалантирган   эди.   Умуман   эса   инсоннинг   ташқи   оламга   мослашуви   ҳам
зарурат   бўлиб,   чизиқли   тафаккурни   шу   ташқи   оламга   мослашувнинг   самарали
воситаси деб қараш жоиз. 
      Лекин   инсоният   маданиятининг   бошқа   (интраверсив)   тамойили   ҳам
мавжуд   бўлиб,   у   илгари   кишиликнинг   озчилик   намояндаларигагина   хос
қобилият бўлган эди. Х1Х аср охири ХХ аср бошларида шаклланган В.Вундт ва
унинг   издошлари   ривожлантирган   интроспектив   психология   бихевироизмнинг
бир	
е2қламалигини   кўрсатиб   берди.   Кейинчалик   психологияда   ушбу   тамойил
структуравий   психология,   гештальтпсихология   оқимларида   ҳам
ривожлантирилди.   Бу   ўринда   руҳий   таҳлил   (Фрейд),   таҳлилий   руҳшунослик
(К.Юнг)   ва   неофрейдизм   вакилларининг   (Э.Фромм,   С.Гроф)   ишлари   ҳам
салмоқли. 
Эндиликда,   кўпчилик   мутафаккирларнинг   тўғри   кўрсатишларича,   кишилик
маданиятининг кейинги тараққи	
е2ти мантиқи билиш йўналишини мутлақо бошқа
томонга   ўзгартиришни,   яъни   ўзликни   билишга   ( интроверт   тамойилга)
қаратилишини тақозо этмоқда. Ва инсон қизиқувчан табиатининг ўзи эндиликда
шунга   кўпроқ   мойил   бўлмоқда.   Лекин   бу   икки   йўналиш   (экстравертив   ва
интравертив билиш) бир-бирини инкор этиши эмас, балки тўлдиришлари керак.
Зеро,   инсон   асл   ўзлигини   нималигини   билиши   учун   аввало   у   шахс   сифатида
шаклланиши,   яъни   инстинктив   индивиддан   шахсга   айланиши   зарур.
Индивиднинг   шахсга   айланишида   эса   ақлнинг   роли   беқи	
е2с.       Лекин,   биз
1  Шермухамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси.Т., 2005. 167-180 -б. 
  40   тасаввуф таълимотидан биламизки, шахс бўлиш инсон тараққие2тининг энг олий
босқичи   эмас.   Зеро,   авли	
е2  бобокалонларимизнинг   кўрсатишларича,   инсон
шахсликдан   ҳам   юксалиб   (фанога   эришиб)   комил   инсон   унвонига   ҳам   сазовор
бўлиши   мумкин   ва   зарур.   Улар   бу   даражага   шариат   ва   тариқат   орқали,   яъни
яхши   хулқ   атвор   ва   покланиш,   маърифат   ва   ри	
е2зат   йўли   билан   эришиш
мумкинлигини   ўз   шахсий   тажрибалари   ва   таълимотларида   мерос   қилиб
қолдирганлар.   Лекин   улар   комилликка   ташқи   олам   дан   воз   кечиш   эвазига
эришишга даъват этмаганлар. Чунки улар инсон ички олами билан ташқи олам
моҳиятан   узвий,   ўзаро   боғлиқ,   яхлитликни   (Ваҳдатни)   ташкил   этишини   яхши
билганлар. 
   Ҳозирги давр психология фани айни шу узвийликни кўришга эришганича 
йўқ. Лекин, бу борада ҳозирга қадар эришилган ютуқлар   эндиликда воқеликка 
янги, илмий асосда шундай реал, икки 	
е2қлама қараш учун шарт- шароит пишиб 
етилган дейиш мумкин деб ўйлаймиз. 
 
 
  41   Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Акимов А.Е. Облик физики и технологии в начале XXI века. Екатеринбург, 
1998. 
2. Беляев  М.И.  Милогия.     Концепция  русского  национального 
государства. - М.2006. www.milogiya2007.ru/rusnaz1.htm ) . 3.   Генон. Қарство 
количества и знамения времени. - М.: Беловодье,1994. 
3. Лесков Л.В .  Философия нестабильности. Вестник Московского университета.
Серия 7. Философия. №3, 2001. 40-61 -б. 
4. Осипов   Ю.М.   Теория   хозяйства.   Т.   3.   М.,   1998;   Львов   Д.С.   У   экономики
России есть будущее // Обозреватель. 1999. № 3. 8—11 б. 
5. Ортега-и-Гассет Х. Восстание масс. Избранные труды. М., 1997. 
6. Эмих.   Н.А.   Культурная   парадигма   современного   Российского   образования   //
Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.ф.н. Чита. 2006. 8- 9-
б. 
7. Иброҳим Ҳаққул. Ирфон ва идрок.Т. ―Маънавият . 1998.Б. 77. ‖
8. Юркова   Е.С.   Человек   в   ситуации   культурного   кризиса:
аксиоантропологический аспект. Автореферат диссертации на соискание ученой
степени кандидата философских наук. Екатеринбург – 2008. 
9. Шермухамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси.Т., 2005. 167-180 б. 
  42

Фан ва эзотеризм

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Platon dialoglarida mantiqqa oid g’oyalar
  • Aristotelning “topika”sida tushunchalarni ta’riflash masalari
  • Mutanosiblik xissi va uning ishbilarmon kishini yaratishdagi roli
  • Dialog va uning turlari
  • Abu Nasr Farobiyning Mantiq konsepsiyasida xulosa chiqarish va isbotlash masalalari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский