Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 10000UZS
Hajmi 40.8KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 29 Fevral 2024
Kengaytma docx
Bo'lim Kurs ishlari
Fan Falsafa

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Габреэл Марселнинг экзистенциал фалсафаси

Sotib olish
Габреэл Марселнинг экзистенциал фалсафаси
Мундарижа:
Кириш
1. Францияда экзистенциал фалсафанинг ривожи
2. Габриэл Марсел экзистенциализми 
3. Габриэл Марселнинг диний-ахлоқий таълимоти
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
 
 
 
 
  Кириш 
  Бутун халқаро ҳаёт, кишилик тараққиёти шундай босқичга кирганки,
энди   унда   ҳарбий   қудрат   эмас,   балки   интеллектуал   салоҳият,   ақл-идрок,
фикр,   илғор   технологиялар   ҳал  қилувчи   аҳамият   касб   этади.   Бунинг   учун
эса   ҳозирги   фалсафий   қараш   дурдоналари   билан   қуролланишимиз   керак.
Мана   шундагина   фалсафий   фикрлар   тараққиётига,   диёримизда   яратилган
тафаккур   тараққиётига,   ҳозирги   замон   фалсафасининг   асосий
муаммоларига   тўғри   ва   холисона   баҳо   бера   оламиз.   Шунинг   учун   ҳам
фалсафа   муаммоларини,   фалсафий   меросни   тадқиқ   қилиш   доимо   кун
тартибида турувчи долзарб масалалардан бири бўлиб қолаверади. 
Ўзбекистоннинг   мустақилликка   эришуви   фалсафий   меросни
ўрганишга,   унга   холисона   фикр   билдиришга   катта   имкониятлар   яратди,
асори-антиқа   ёдгорликларни   асраш,   умуминсоний   қадриятларни   тиклаш,
қадимий   бой   тарихимизни   бир   ёқламали   ёритиш,   чегаралаш,   маълум
жараён ва илм-фан арбобларининг фаолияти ва хизматини инкор этишдек
нотўғри   ғоялар   ва   усуллардан   тозалашга,   ҳур   фикрлиликка   шароит
туғдирди. 
  Фалсафий   меросни,   ўтмиш   қадриятларини   кенг   ва   ҳар   томонлама
ўрганиш   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг
маърузаларида   бир   неча   бор   таъкидланганидек 1
,   ҳозирги   маънавиятнинг
чуқур   тарихий   илдизларини   шаклланиш   босқичлари   ва   хусусиятларини
очиб   бериш   учун   зарурдир.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   миллий   онг,   миллий
ғурур,   тарихи,   ўтмиш   авлодлар   хизматига   ҳурмат-эътиборни,   халқ
меҳнатига, ватанга севги туйғусини шакллантириш, янги жамиятимизнинг
тўғри ривожини, келажагини оқилона белгилаш, юксак демократик давлат
қуриш учун хизмат қилади. 
 
 
1  Каримов И. XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккие6т 
кафолатлари. –Тошкент: Узбекистон, 1997. Б . 34. 
  2   1. Францияда экзистенциал фалсафанинг ривожи
Экзистенциализм   фалсафаси   ХХ   аср   бошларида   Германияда   юзага
келди.   Бу   даврда   ижтимоий-сиёсий   шароитлар   Биринчи   Жаҳон   урушидан
сўнг   анча   мураккаб   эди.   Бундай   шароитда   янги   фалсафий   ғояларнинг
шаклланиши   ва   уларнинг   янги   фалсафий   оқимга   айланиши   муқаррар   эди.
Экзистенциализм   фалсафаси   айнан   шу   оқимлардан   бири   бўлди.   Лекин   бу
фалсафа,  албатта,   бўшлиқда  пайдо   бўлгани   йўқ.   Унинг   назарий   ва   ғоявий
асослари С.Кьеркегор ва А.Шопенгауэрнинг тушкунлик фалсафаси, 
Н.Бердяевнинг   романтик   ва   мистик   қарашлари,   Ф.Ницше   ва
В.Дильтейнинг   “ҳаёт   фалсафаси”   дир.   Бадиий   адабиётда
экзистенциализмнинг шаклланишига Кафка, Марк Аврелий, 
Ф.Достоевскийларнинг ижоди катта таъсир кўрсатди. 
Экзистенционализм   фалсафасида   "экзистенция"   тушунчаси   асосий
тушунчалардан   бири   ҳисобланади.   "Экзистенция"   -   "мавжудлик"   деган
маънони   англатади.   Бу   тушунчанинг   шаклланишида   неокантчиликнинг
ҳам   таъсири   бўлган.   Айниқса,   "экзистенция"   тушунчаси   Кантнинг   "нарса
ўзида"   тушунчасига   ўхшаб   кетади.   Кант   фалсафасида   "нарса   ўзида"   биз
учун   сирли   бир   олам   бўлиб   қолгандай   ва   бу   сирли   оламга   ўтиш,   яъни
Кантнинг   ибораси   билан   "транценденция"   содир   бўлиши   қандай   мушкул
бўлса, экзистенционализм фалсафасида ҳам инсон борлиғини билиш ва шу
борлиқнинг   ички   моҳиятини   тушуниш   ниҳоятда   қийин.   Бу
қийинчиликнинг сабаби нимада? 
Экзистенционализм   борлиқ   ва   инсон   борлиғи   масаласини   кўтаради
ва   бу   борлиқ   инсондан   ташқарида   бўлганлиги   учун   инсон   бу   борлиқни
идрок эта олмайди ва у ҳақида ҳеч нарса дея олмайди. Биз бу ерда инглиз
файласуфи   Жорж   Берклининг   қарашларига   ўхшаш   мулоҳазаларга   дуч
келамиз.   Беркли   "бутун   олам   менинг   ҳис-туйғуларим"   -   деганидай,
экзистенциализм   ҳам   инсоннинг   ҳис-туйғулари   чегарасидан   чиқиб
бўлмайди,   деб   таъкидлайди.   Берклининг   бундай   дунёқараши   солипсизмга
олиб  келди,  яъни   бу  оламда   мендан  бошқа  ҳеч   нарса  йўқ  деган   фалсафий
  3   фикрни   келтириб   чиқарди.   Солипсизм   тузоғига   тутилмаслик   учун
экзистенционализм   фалсафасининг   асосчилари   инсондан   ташқаридаги
борлиқ   масаласини   эътиборга   олишмади.   Улар   борлиққа   эмас,   инсон
мавжудлигига   диққатларини   қаратдилар .   Инсон   борлиғини   "экзистенция"
деб атадилар. Инсоннинг мавжудлигида ҳаётнинг моҳияти очилмайди. Биз
инсон   борлиғининг   моҳияти   нимада   деган   саволни   ўртага   ташлай
олмаймиз.   Шунинг   учун   ҳам   инсон   ҳаётининг   мавжудлиги,   моҳияти,
мазмуни биз учун сир бўлиб қолаверади.   Нега деган савол туғилади? 
Бу саволга жавобни экзистенциалистлар инсоннинг бегоналашувидан
ахтарадилар. 
Дастлаб, инсон табиат кўйнида яшар экан, уни ўзидан ажратмайди ва
табиатнинг   бир   қисми   сифатида   мавжуддир.   Лекин   кўҳна   ўтмишнинг   бу
даври   узоққа   чўзилмайди.   Инсон   тафаккури   тараққиёти   натижасида   у
сунъий табиат яратиб, ўзини табиатдан  ажрата бошлади. Бу бегоналашиш
жараёни   хусусий   мулкнинг   шаклланиши,   шаҳарларнинг   пайдо   бўлиши
натижасида   ниҳоятда   кучайиб   борди.   Инсон   ақли   яратган   фан   ва   унинг
ютуғи бўлган техника бегоналашиш жараёнининг кучайишига олиб келди.
Қачонлардир   ягона   бўлган   одамзод   миллатлар,   элатлар   ва   давлатларга
бўлиниб   кетди.   Натижада   инсон,   ҳам   табиатдан,   ҳам   кишилик
жамиятидаги   ўзаро   қардошлик   алоқаларидан   бегоналашиб   қолди.   Бу
бегоналашишнинг иккинчи босқичи бўлди. 
Экзистенциалистлар   фикрича,   бегоналашиш   жараёнининг   учинчи
босқичи ҳозирги замонда давом этмоқда. Бу босқичда инсон ўзининг ички
оламидан, ўзининг ҳаётидан, мазмунидан ҳам бегоналашиб қолмоқда. 
Инсон ўзининг ботиний табиатини йўқотиб, фақат зоҳирий табиатда
яшаб,   унга   мослашиб   бормоқда.   Инсон   тобора   ўзининг   ички
ҳиссиётларини   йўқотиб   жамият   машинасининг   бир   заррачасига   айланиб
қолмоқда. 
Демак,   экзистенциалистлар   фикрича,   инсон   жамиятда   ўзининг
қандайдир   ролини   бажариб   боради.   Бу   хилма-хил   ниқоблар   ортида
инсоннинг   асл   қиёфаси   яшириниб   ётади.   Бу   асл   қиёфа   қачон   очилиши
  4   мумкин. Бу қиёфа заминида ётган инсон моҳияти қачон юзага чиқади? Бу
масала   экзистенционализмни   ниҳоятда   қизиқтириб   келди.
Экзистенциализм   фалсафаси   инсон   ўз   ҳаётининг   моҳияти   ва   маъносини
англаши учун, у эркинликка ва эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак,
деган   фикрларни   илгари   сурди.   Лекин   инсон   бу   эркинликни   суъистемол
қилиб,   билим   мевасидан   татиб   кўрди   ва   шу   билан   гуноҳкор   бандага
айланди. Унинг гуноҳи билимга эга эканлигидир. Шу билим орқали инсон
ўзининг фожиасига ўзи сабаб бўлди. 
Демак, инсон ҳаёт моҳиятини билишга эмас, балки шу ҳаётда яшаш,
мавжуд   бўлишга   интилиши   керак.   Борлиқдаги   барча   жараёнлар   Сартр
таълимотига кўра, "нарса ўзида" бўлиб қолаверади ва биз уларнинг сирини
очолмаймиз. Ҳатто, илм-фан ҳам нарса ва ҳодисаларни фақат юзаки ҳодиса
сифатида   ўрганади.   Уларни   ҳаракатга   келтирувчи   бирламчи   кучларни   ва
бирламчи сабабларни метафизика, деб атаб, назарга ҳам илмади. Натижада
оламдаги   барча   воқеа   ва   ҳодисалар   инсон   томонидан   сир,   махфий
"шифр"ларга айланиб қолди. Бу сирлар, махфий шифрлар ичида инсоннинг
ўзи   ҳам   бир   катта   сир   бўлиб   қолди.   Хайдеггер   фикрича,   инсон   ички
моҳиятининг   очилишига   ёрдам   берувчи   воситалар   тасвирий   санъат   ва
мусиқадир.   Айнан   шу   соҳаларда   инсон   табиатида   яшириниб   ётган
ижодкорлик кучлари юзага чиқади. 
Ижод   қилиш,   янгилик   яратиш   инсон   табиатидаги   энг   катта
мўъжизадир.   Инсон   жамиятда   ўз   ўрнини   топаолмаса,   бу   ижодкорлик
кучини   юзага   чиқара   олмайди.   Унинг   қалбида   яшириниб   ётган   марварид,
худди   денгиз   тубида   яшириниб   ётган   марвариддай   ўз   нурини   ҳеч   кимга
ёғдира   олмайди.   Инсон   қалби   яширин   қолар   экан,   ундаги   нур   ҳам
хиралашади.   Қалби   яширин   инсондан   ташкил   топган   жамият   эса   ёпиқ
жамиятга айланиб қолади. Бундай жамиятда инсон ижод қилишдан маҳрум
бўлиб   қолади.   У   фақат   моддий   манфаатларга   интилиб   яшайди.   Унинг
моддий   манфаатлари   ва   эҳтиёжлари   бирин-кетин   пайдо   бўлиб,   ҳеч   вақт
тугамайди.   Бу   манфаатлар   кетидан   интилган   шахс   ҳеч   вақт   ўз   мақсадига
эриша олмайди. 
  5   Экзистенциал   файласуфлар   фикрича,   ҳозирги   жамиятдаги   инсон
ҳаётга   бўлган   қизиқишини   тобора   йўқотиб   бормоқда.   У   табиатнинг
гўзаллигини   ҳам,   бошқа   инсонлар   кайфиятини   ҳам   ҳис   қилмайди.   Инсон
фақат   ақли   билан   яшар   экан,   ақл   уни   фақат   ўз   манфаатларини   кўзлашга
ундайди. Натижада инсон ҳаётидан эзгулик ўрнига фақат фойда ахтаради.
Бундай одамнинг онги дастурлаштирилган машинага, компьютерга ўхшаб
қолади.   Инсон   ҳам   компьютерга   ўхшаб,   ички   беғубор   ҳиссиётларидан
маҳрум   бўлиб   қолади.   Бундай   одамларга   ҳаёт   зерикарли,   маъносиз   бўлиб
туюлади.   Юракдаги   болаларга   хос   бўлган   самимийлик   ва   ҳайратланиш
хусусиятларини сақлаб қолган одамлар ҳаётнинг гўзаллигини ҳис қилиши
мумкин.   Хайдеггер   фикрича,   инсон   ўз   қўллари   билан   яратган
нарсалардагина   жозиба,   илиқ   сақланади.   Инсон   бу   нарсаларни   яратишда
уларга   ўз   меҳрини,   руҳиятини   беради.   Ҳозирги   замонавий   саноат
маҳсулотлари эса инсон билан бундай руҳий алоқани йўқотган ва натижада
инсон   ўзи   яратган   моддий   оламдан   ҳам   бегоналашиб   қолиб,   нарсалардан
фақат манфаат келтириш жиҳатидан фойдаланади. 
 
  6   2. Габриэл Марсел экзистенциализми
Йигирманчи   асрнинг   20-йилларида   Францияда   экзистенциализм
шакллана бошлайди. Шу қаторда Габриэл Марселнинг диний экзистенциал
фалсафаси ҳам шулар жумласига киради. ХХ асрнинг 40-йилларида турли
турдаги   атеистик   экзистенциализм   йўналишлари   шакллана   бошлайди.
Уларнинг   йирик   вакиллари   Жан   Пол   Сартр,   Альбер   Камю,   Мерло   Понти
ҳисобланади. Атеистик экзистенциализм расмий университет фалсафасига
муқобил   таълимот   бўлиб,   унга   қарши   исён   сифатида   ривожланади.
Экзистенциалистлар   университет   фалсафасини   ҳаётдан   ажралган   мавҳум
онтологик   ва   гносеологик   муаммоларни   ҳал   қилишга   диққатини
қаратганликда айблайдилар. Уларнинг таълимотида кундалик ташвишлари
билан,   изтироблари   билан   ўралашган   инсоннинг   ҳаёти   йўқолиб   қолган.
Шунингдек,   университет   фалсафаси   идеализмга   берилганликда,   воқелик
самовий   ғояларга   қоришиб   кетганликда,   инсон   борлиғи   зиддиятларини
мантиқий қонуниятларга бўйсинтирилганликда айбланади. 
Экзистенциалистлар бу танқидий муносабатни ривожлантириб, мавҳумлик
билан   идеализмдан   воз   кечадилар.   Улар   ўз   мулоҳазаларининг   асосига
конкрет, истак ва эҳтиросларга эга бўлган реал мавжуд инсонни қўядилар,
инсон   ўз   даврининг   маҳсули   сифатида   намоён   бўлади.   Инсон   нафақат
фикрлайди,   балки   у   ҳаёти   йўлида   пайдо   бўлган   муаммоларни   енгиб
боради,   ўз   омадсизликларидан   чуқур   изтиробга   тушади.   Бунда
экзистенциалистларни   инсон   ҳаётининг   фожиявий,   низоли   жиҳатлари
ўзига жалб қилади, бу эса қўрқув, афсус, надомат, чуқур қайғу каби салбий
туйғулар билан боғлиқ бўлади. 
Франция   ХХ   аср   биринчи   чорагида,   биринчи   жаҳон   урушидан   сўнг
ғолиб-мустамлакачи,   давлатлардан   бири   эди.   Ана   шу   тарихий   воқеалар
экзистенциал   ғояларнинг   ривожига   кенг   йўл   очиб   берди.   1029-1933
йиллардаги дунёвий иқтисодий инқирозлар мамлакатни саросимага солди,
фашизмнинг   тазйиқи,   халқнинг   матонатли   қаршилиги   туфайли   бартараф
қилинди.   1940   йилда   Гитлер   Германиясининг   уруши,   тўрт   йиллик
  7   оккупация,   урушдан   кейинги   қайта   тикланишлар,   мустамлакачиликнинг
барҳам   топиши,   Въетнам   ва   Алжирдаги   урушлар,   Францияни   узоқ   давр
ичида Американинг камситувчи диктатураси остида бўлиши, 1958 йил май
ойидаги   фашистик   путча,   IV   Республиканинг   емирилиши,   шахсий
ҳокимият   ҳукмронлигини   ўрнатилиши   кўпгина   одамларнинг   елкасига
фожиявий   вазиятнинг   оғир   юкини   юклади.   Ана   шу   кайфият
экзистенциализм учун мустаҳкам замин яратди. Шуни таъкидлаш зарурки,
замондошларининг   фожиявий   дунё   ҳиссиётини   кўриб   турган
экзистенциалистлар инсон ҳаётини қайта кўриб чиқишга интилдилар, унда
яшаш   учун   қувватни   уйғотишни   истадилар,   чиқиб   кетиш   йўлларини
изладилар. 
ХХ   аср   20-йилларининг   бошида   Францияда   Гуссерл
феноменологияси ёйила бошлайди. Бунда Страсбург университети илоҳиёт
факультети   катта   роль   ўйнади.   1925   йилда   Ж.Эрен   “Феноменология   ва
диний   фалсафа”   мавзусида   диссертацияни   ҳимоя   қилди,   1928   йилда
М.Шелернинг   “Табиат   ва   симпатия   шакллари”   асари   таржима   қилинди,
Гуссерл   (1929)   икки   маротаба   феноменология   ҳақида   маъруза   ўқиди.
Буларнинг   ҳаммаси   феноменологияга   қизиқишни   янада   орттирди.
Феноменология турлича талқин қилинди, бу эса экзистенциал фалсафанинг
асосий услубига айланди. 
Шундай   қилиб,   ҳозирда   феноменологияни   услуб   сифатида
қўлламаган   экзистенциалистларни   топиш   мушкул.   Шунингдек,
феноменология   тарих,   социология   ва   адабиётшунослик   соҳаларига
30йиллардан француз экзистенциализми шаклланиб ривожлана бошланди.
Габриэл Марсел француз экзистенциализмининг йирик вакилларидан бири
ҳисобланади. 
Габриэл   Марсел   1989   йилда   туғилган.   Бир   муддат   лицейларда   дарс
бериб   юради.   Асосан   адабий   фаолият   билан   шуғулланади.   Марсел   40
ёшида католик мазҳабини қабул қилади. Лекин 1950 йилларда Рим папаси
экзистенциализмни   қоралагандан   сўнг,   ўз   фалсафасини   “христианлик
экзистенциализми”   деган   номидан   воз   кечади,   уни   “неосократчилик”   ёки
“христианча   сократчилик”   деб   атайди.   Лекин   бунда   у   ўз   таълимотининг
  8   ғояларини   умуман   ўзгартирмайди.   Олим   католик   мазҳабини   қабул
қилгандан   сўнг   “экзистенциализм”   терминини   қурбонликка   келтиради,
черков билан низога боришни хоҳламайди. 
Марселнинг дунёқараши турли назарий манбаларга асосланади. Унга
Гегель   ва   Шеллинг   таълимоти,   инглиз-америкача   мутлоқ   идеализм
намояндаси   С.Кольридж   ва   айниқса,   Жон   Ройс,   А.Бергсон   ва   У.Жеймс
қарашлари таъсир қилган. Ушбу таълимотларга таянган ҳолда Марсел, шу
билан   бирга   улар   билан   баҳс   қилиб,   ўзининг   фалсафий   таълимотини
шакллантиради.   Бу   таълимотнинг   шахсий   тажриба   таҳлилига   бориб
тақалади. 
Г.Марселнинг   асосий   фалсафий   асарлари:   “Экзистенция   ва
объективлик”   (1925),   “Метафизик   кундалик”   (1927),   “Бор   бўлмоқ   ва   эга
бўлмоқ” (1935), “Инкордан даъватга” (1940), “Сайёҳ одам” (1945), “Борлиқ
синоати”   (1951),   “Инсонийликка   қарши   бўлган   одамлар”   (1951).   Унинг
кўпгина   драмалари   тубидан   “фалсафий”   дир,   буларга   “Лаззат”,   “Қумдаги
қаср”,   “Янги   назар”,   “Ёнаётган   капелла”,   “Муқаддаслик
(“Непостижимое”)”,   “Саждагоҳ”,   “Илоҳий   инсон”,   “Уфқ   (“Горизонт”)”,
“Парчаланган   дунё”   ва   бошқалар.   “Уларда,   -   деб   ёзади   Марсел,   -   менинг
фикрим қандай келган бўлса, шундай ифодаланади” 2
. 
Г.Марселнинг   фалсафий   асарлари   кўп   бўлишига   қарамай,   унинг
таълимоти   қатъий   мантиқий   қоидаларга   бўйсинмайди.   Ҳаттоки,   “Борлиқ
синоати”   номли  асари   фалсафий   умумлаштирувчи   асар   бўлса  ҳам,   ундаги
ғоялар   биридан   иккинчи   келиб   чиқмайди.   Ўз   асарларини   лавҳавий
хусусиятини Марсел бевосита фикрни келиши, шахсий кечинма тажрибаси
билан   боғлайди.   Унинг   нуқтаи   назарича,   фалсафий   таълимотнинг
тизимлилиги   –   тажрибадан   узоқлашишга   олиб   келади,   ўз   манбасидан
узилиб   қолади.   Бу   йўлни   дедуктивлик   тамойилига   асосланиб
ривожлантириш   хатоликка   олиб   келади.   Лекин   файласуф   томонидан   ана
шу   лавҳавийликни,   плюрализмни   ёқланиши,   ҳақиқий   воқеликни
кузатаётганда,   ўзининг   тубидаги   боғлиқлигида,   яхлитлигида   намоён
бўлади. 
2  Marcel G. Le Mystere de I’Etre T.1. –Paris, 1951. –P. 29. 
  9    
 
 
 
3. Габриэл Марселнинг диний-ахлоқий таълимоти
Габриэл   Марселнинг   фалсафий   драматургиясида   ахлоқий   муаммо
асосий   ўринни   эгаллайди.   Унинг   диққат   марказида   шахсий-руҳий
муносабатлар   туради.   Бу   муносабатлар   замонавий   жамиятда   бузилган,
босиб   қўйилган.   Лекин   ахлоқийликни   атрофлича   ривожлантириш   зарур,
бунда   инсонни   бутун   борлиғи   аалга   ошади.   Марсел   ахлоқий   нигилизмни
танқид   қилади.   Ташқи   меъёрларга   механистик   амал   қилинадиган
иккиюзламачи хулқни ҳам қоралайди. Ахлоқ ҳар бир инсоннинг танасидан
ўтиши зарур. 
Марселнинг ахлоқий мулоҳазаларида интерсубъективлик белгиловчи
аҳамиятга   эга.   Агар   инсон   бошқа   одамларга   нисбатан   объект   сифатида
қараса,   уни   дардини   ҳис   этмаса,   ахлоқийлик   бўлмайди.   Марселнинг
фикрига   кўра,   ўзга   одам   бегона   “у”   сифатида   қабул   қилинмаслиги   керак,
балки   ички   яқин   қариндошдек   бўлиши   талаб   қилинади.   Марселга
къеркегорча   тушкунлик   ахлоқи   бегона.   Унинг   асарларида   фожиавий
ёлғизлик   бартараф   этилади.   Инсон   ахлоқийлиги   худога   бўлган   эътиқоди
орқали амалга ошади. 
“Мен инсон ҳақидаги фан ютуғларини инкор қилмайман. Биз шунга
амин бўлишимиз зарурки, гарчи инсон ҳақида қанча кўп билмайлик, унинг
табиати шунча сирли бўлиб қолаверади. Махсус фанлар равнақи ... оддий,
ягона   жавоб   имкониятини   инкор   қилмоқда.   Ушбу   билимларнинг   ўсиши
ягона   жавоб   учун   умид   ҳам   қолдирмаяпти...” 3
.   Габриэл   Марселнинг   бу
иқрорига ярим асрдан зиёдроқ вақт ўтди, у ҳозирги замондаги инсон омили
ҳақида гапиради. 
Марсел   фалсафасининг   марказида   экзистенция   тушунчаси   ётади.
Экзистенция  тушунчаси   мистик-иррационал,  спиритуал  ва  ҳиссийликнинг
3  Marcel G. L’homme problematique. –Paris, 1955. –P. 74 // Тавризян   Г . М .  Экзистенция   и   объективность  / 
Буржуазная   философская   антропология   ХХ   века . – М .:  Наука , 1986. – С . 49. 
  10   қоришмасидан   ташкил   топган.   Марсел   таълимотида   тананинг   ҳиссийлиги
ўзига хос характерга эга. Бу мавзу “инкарнация” Z га   тегишли,   дейди
файласуф,   бунда   руҳий   ва   жисмоний   тана   ўзаро   таъсирда   бўлади.
Инсоннинг   ҳиссий,   танавий   тузилиши   “заминий   қобиқ”   билан   айнан   бир
нарса эмас. У субъектни ўзига бўлган соф инсоний муносабат жамланмаси,
экзистенциал   алоқалар   меъёри,   улар   ибтидосидан   инсоний   рефлексив   ва
руҳий   бўлган.   Зеро,   булар   христианлик   анъаналари   нуқтаи   назаридан
илгари   сурилмаган.   Ўхшаш   жиҳатларни   мистик   таълимотлардан   учратиш
мумкин.   Марсел   кўпинча   Мейстер   Экхарт   сўзларига   мурожаат   қилади:
“Жон   фақат   ўзига   ажратилган   танадагина   гуноҳлардан   халос   бўлиши
мумкин...”,   бироқ   Марселдаги   “даҳлдорлик”   мавзуси   бошқачароқ
мақсадларни   кўзлайди,   негизидан   ўзгача   хусусиятга   эга.   Умуман   олганда,
Марсел   фалсафасида   тирик   инсонга   тазйиқ   ўтказиб   бўлмайди,   инсоннинг
ҳаётга   бўлган   ҳуқуқи   муқаддас.   Марсел   христианликдаги   аскетликни
(таркидунёчилик),   фанатликни   (ҳаддан   зиёд   берилиш)   танқид   қилади.
Булар   инсонни   ҳаётга   боғлиқлигини   узади.   Борлиқнинг   метафизик
жиҳатдан   қадрсизлантирилиши   ҳозирги   даврнинг   катта   ҳалокатларидан
бирини ташкил қилади. 
Худо   тушунчасига,   диний   эътиқод   масаласига   Марсел   замонавий
инсонни   ахлоқийлиги   нуқтаи   назаридан   ёндашади.   Ҳозирги   замон   одами
бу ўз иқтисодий-мулкий асосларидан айрилишни истамайдиган, ижтимоий
ўзгаришларни   хоҳламайдиган   инсондир.   Марсел   яшайдиган   жамиятда
ғамловчилар,  кўпроқ  “эга   бўлишга”   интилувчилар   кўпайиб  бораётганидан
хавотигга   тушади.   Улар   ҳаётий   мазмунни   моддий   нарсаларга
интилишларида   топадилар,   бошқа   одамлар   билан   бой   позитив
муносабатларни ривожлантиришга ошиқадилар. 
Ҳозирги   ижтимоий   тизим   маданияти   Марсел   таъкидича,   бузилган
«эгалик»   ибтидосининг   намоёни   сифатида   мавжуд.   Шунинг   учун   ҳам
тараққиётнинг «чексиз ғалабаси» содир бўлмади. Ўрта аср ҳаёлот тимсоли
бўлган   «Орзудаги   шаҳар»   Европа   маданиятининг   ривожи   даврида
«заминий   Тараққиёт   шаҳри»   га   айланди.   Бироқ   XVIII   асрдан   бошлаб
ижтимоий   ҳулқда   Марсел   фикрича,   чексиз   худбинлик   ва   кескин
  11   ҳузурланиш,   лаззатланиш   (гедонизм)   етакчи   тамойиллар   бўлиб   қолди.
Европа   маданияти   кескин   ҳузурни   ахлоқий   таълимотлар   даражасига
кўтариб   қўйди.   Зотан   лаззатланиш   амалиёти   ҳамма   давр   учун   хос   бўлса
ҳам,   ҳозирги   глобаллашув   даври   ахлоқий   ривожида   хайратомуз   ҳодисага
айланди. Бу жараённинг яна бир асосий омили Марсел фикрича, Европада
насронийлик   қадимдан   қабул   қилинган   бўлса   ҳам   лекин
христианлаштириш   XII-XIV   асрлар   оралиғида   содир   бўлди.   Бу   тезисни
Марсел,   ўрта   аср   Уйғониш   даврида   вужудга   келган   инсонпарварлик
таълимотларининг   юзага   келиши   билан   ҳам   асослайди.   Бироқ,   Европа
тафаккури   борган   сари   манфаатли   тафаккурга   айлана   борди.   Бошқалар
учун   ўз-ўзини   қурбон   қилувчи   насронийлик   қаҳрамони,   яъни   доимо
ҳукмронлик   қилувчи,   ғалаба   қозонувчи   қаҳрамон   билан   ўрин   алмашди.
Натижада   бутун   Европа-Америка   тарихи   насронийлик   тартиботларининг
мавжудлигига  қарамасдан қадимги даврга қайтди. Бу жараёнларни таҳлил
қилган Марсел шу нарсани таъкидлайдики, хусусий мулк мустаҳкамланиб
боргани сари эгалик ҳисси ҳам кучайиб боради. Натижада равожланган бу
тенденция Ғарб маданий, сиёсий ва кундалик ҳаётининг ҳамма соҳаларини
қамраб олди. 
Патологик   истеъмолчиликда   эгалик   ҳиссининг   ғалаба   қозониши,
Марсел фикрича, инсоннинг ички дунёсини ҳам ўзгартириб, нурсиз қилиб
қўйди.   Бу   ҳақда   замонавий   ахлоқшунос   олим   А.Швейцер   шундай   ёзади:
«инсон манфаатига хизмат қиладиган, маданиятни тушунадиган инсоннинг
ўзи йўқолиб бормоқда, у тўқнаш келган шароитнинг ўзи фазилатларининг
аста-секин   йўқ   бўлишига   имкон   яратмоқда,   руҳий   томондан   эзмоқда» 4
.
Габриэл   Марсел   фикрича,   ҳозирги   Ғарбий   Европа   маданиятида,
демократик   жамият   қуриш   ҳақидаги   таълимотларда   инсоннинг   ўз-ўзини
англаши   ва   билиш   масаласи   жуда   долзарб   муаммо   сифатида   кўтарилди.
Гарчи XIX аср Ф.Ницше таъкидига кўра, худонинг ўлими даври бўлса; ХХ
аср эса Марселнинг таъкидига кўра, инсоннинг ўлими даври бўлди! Зотан,
маданиятда   «инсон   муаммоларини   фожиявийлаштирувчи   ҳеч   нарса
қолмади»,   -   дейди   Г.Марсел.   Маданият   тобора   «механистик»   характерга
4  Швейцер А. Культура и этика. –М., 1974. -С. 40. 
  12   эга   бўлиб,   ҳаётийлик,   жилвакорлик   ўрнини   тафаккур   ва   ҳулқнинг
маданийлашган   модели   эгаллади,   бу   моделлар   максимал   даражада
прагматик   манфаат   учун   хизмат   қила   бошлади.   «Ҳозирги   индустриал
маданиятнинг хусусиятли белгилари ҳаётийлик эмас, балки механизмнинг
ишлаш   техникаси   бўлди   …   некрофил   ҳаётга   бўлган   ижирғаниш,   бу
механизмлардан ҳайратланиш яққол кўзга ташланди». 
Замонавий маданият ривожидаги барча салбий ҳодисалар маърифий,
маданий, сиёсий жиҳатдан қайта қуриш, ислоҳ қилиш заруратини қатъиян
талаб   қилади.   Хусусан,   бу   ўзгаришлар   инсонларнинг   ижтимоий-руҳий
қадриятларига   ҳам   тегишли   бўлади   ва   бу   ўз   ўрнида   инсониятни   ҳалокат
йўлидан   қутқариб   қолишга   ёрдам   беради.   Ҳозирда   ҳукмрон   бўлган
«эгалик»   йўналиши   «борлик»   билан   ўрин   алмашиши   зарур.   Соф   ҳақиқий
инсонийлик   муносабатлари   Марсел   фикрича,   инсониятнинг   кўп   асрлик
ахлоқий   тажрибаси   билан   мос   келади.   Зотан   «борлик»   ҳодисаси   ҳозирги
маданиятда   йўқолмасдан   четга   чиқиб   қолган   экан,   жамиятни   «қайта
қуриш» мумкинлигини, Марсел умид қилган эди. 
  Ғарб   жамиятининг   асосий   маданий   ва   сиёсий   вазифаси   мазкур
жамиятнинг маданий қадриятларини тубдан қайта кўриб чиқиб, ижтимоий
онгни   янги,   ҳақиқий   инсонпарварлик   қадриятига   йўналтириб   юборишдан
иборат, «ижтимоий характерни», жамият «қалбини ўзгартириш» зарур. 
Ижтимоий   характер   жуда   қудратли   кучга   эга   бўлган   ижтимоий
омилдир,   жумладан,   бу   муайян   ижтимоий-иқтисодий   тизимга   тўғри
келадиган   индивидуал   хулқни   шакллантиради.   Демак,   ижтимоий-сиёсий
ўзгаришлар   ижтимоий   характерга   таянмас   экан,   унда   янги
ижтимоийсиёсий институтлар ўзгармайди, “эскича” қолади. 
Шундай   қилиб,   ноинсоний   қадриятлар   асирига   айланган   сиёсат   ва
ижтимоий технологиялар инсоннинг эркин ривожи учун муқобил йўлларни
кўрсата   олмайди,   балки   уни   ҳалокат   ёқасига   олиб   келиб   қўйиши   мумкин.
Инсонпарвар   руҳият   Марсел   фикрича,   замонавий   шароитда   ижтимоий
характерни   ўзгартириш   воситаларини   кўрсатиб   бериб,   онгсизлик
даражасидаги   «эркинликдан   қочиш»   тизилмасини,   инсон   табиат
  13   эҳтиёжларини   англашга   ёрдам   бериши   зарур.   Марсел   таҳмин   қилади:
инсонпарвар   руҳий   таҳлил   таъсири   натижасида   одамлар   ўзларининг   ички
табиатларини   англайдилар,   ҳақиқий   мавжудликнинг   зарурлигини
тушунадилар.   Негизида   «эгалик»   ётувчи   жамиятнинг   ахлоқий-руҳий,
ижтимоий-иқтисодий   пойдевори   қайтадан   қурилади.   У   маданиятнинг
инсонпарварлик   қадриятларига   йўналтирилган   шахсий   ва   ижтимоий
онгнинг фаоллашуви сиёсий янги ғоя бўлиши зарур – деб баҳо беради. 
Марсел   инсонлар   ўртасидаги   соф   дўстона   муносабатлар   тарафдори
бўлади.   Ҳақиқий   ахлоқийлик   жамиятда   умумий   қабул   қилинган
иккиюзламачи  хулқий меъёрлардан  устун туради.  Бу муносабатлар  бошқа
одамларга   нисбатан   ўзга   объект   сифатида   муносабатда   бўлса,   унинг
тақдирига   бефарқ   бўлса   ҳақиқий   ахлоқийлик   бўлмайди.   Марсел   учун
ўзгалар   билан   мулоқотда   бўлиш   бу   “жаннат”   дир.   Шу   нуқтаи   назардан
файласуфнинг дунёқараши бошиданоқ кўтаринки руҳият билан йўғрилган,
у ерда маънавий ҳаёт қадриятларининг қайта тикланишига умид бор. 
Маънавий   қадриятларни   излашда,   қайта   тиклашда   Марсел   динга
мурожаат   қилади.   У   одамларнинг   бегоналашуви   ҳақида   гапиради.   Бу
масалага бироз кенгроқ тўхтаб ўтамиз. 
Бегоналашув   –   фалсафий-социологик   категория   ҳисобланади.
Бегоналашув   инсон   ва   унинг   жамиятдаги   ўрни,   мавқеи   ва   у   бажарадиган
вазифаси   ўратасидаги   азалий   боғлиқликнинг   бузилиши   ҳисобланади.   Бу
тушунча   биринчидан,   инсон   фаолияти   маҳсулларининг,   ҳам   амалий
фаолият маҳсуллари – меҳнат маҳсуллари, пул, ижтимоий муносабатлар ва
ҳоказолар,   ҳам   назарий   фаолият   маҳсулларининг   натижасидир.
Шунингдек,   инсоннинг   хусусиятлари   ва   қобилиятларининг   кишиларга
боғлиқ   бўлмаган   ва   улар   устидан   ҳукмронлик   қиладиган   қандайдир   бир
нарсага айланиши жараёни ва натижаларини ифодалайди. 
Иккинчидан, бирон-бир ҳодисалар ва муносабатларни уларнинг асли
ҳолатидан   бошқача   бир   нарсага   айланишини,   кишилар   онгида   уларнинг
реал ҳаётий муносабатлари бузуқ шаклга кирганлигини характерлайди. 
  14   Бегоналашиш   тушунчасини   инсоний   маданиятнинг   жаҳон   тарихида
турли   ҳолатларда,   турли   шаклда,   турли   мазмунда,   турли   фалсафий
йўналиш   вакиллари   қўллаганлар.   Масалан,   қадим   юнон   фалсафасининг
йирик вакили Арасту,  бу терминни «жамоадан ҳайдалган инсонни» ҳамда
«хусусий мулкдан ажралиш» ҳолатини аниқлаш учун ишлатган. 
Христианлик   илоҳиётида   «Худодан   бегоналашган»   инсон   тимсоли
ифодаланган.   «Гуноҳкор   тана»   билан   «эркин   руҳ»   ўртасидаги   ажралиб
қолганлик   бу   тушунча   орқали   белгиланган   (Ориген).   Мистицизмда
(теософия, антропософия, суфизм ва бошқалар) бегоналашув руҳий экстаз
орқали   заминий   занжирлардан   қутулиш   сифатида   талқин   қилинган.   Бу
орқали «ҳақиқат» ва «соф билимга» эришиш назарда тутилган. 
Бегоналашувнинг   дунёвий   талқинида   инсон   эркин   фаолиятини
ижтимоий   шароитлар   орқали   тўсиб   қўйилиши   ва   бузилишига   диққат
эътибор   қаратилади,   масалан,   шахс   эркинлиги   масаласи,   ҳайдалиш   ва
ҳоказолар. 
Бегоналашув   тушунчаси   XVIII   аср   немис   ва   француз
Маърифатпарварлигида,   инсонпарварлик   таълимотларида   ҳам   кенг
қўлланилган.   Бегоналашув   ғоясининг   манбаларини   француз
маърифатпарварлари   Ж.Ж.Руссо 5
  ва   немис   романтизми   вакиллари   Гете,
Шиллер   атрофлича   кўриб   чиққан.   Объектив   равишда   бу   ғоя   хусусий
мулкчилик   муносабатларининг   инсонпарварлик   ғояларига   қарши
норозиликни   ифодаларди.   Бегоналашув   муаммоси   кейин   немис   классик
фалсафасида   чуқур   ишлаб   чиқилди.   Жумладан,   Фихтеда 6
  предметни
(Менэмас)   соф   «Мен»   деб   фараз   қилиш   бегоналашув   сифатида   юзага
келади. Бегоналашувнинг тўлиқ шарҳини Гегел 7
 берди. 
Гегелда   бутун   объектив   олам   «бегоналашган   руҳ»   сифатида   юзага
келади.   Унинг   фикрича,   тараққиётнинг   вазифаси   –   билиш   жараёнида   бу
бегоналашувни   олиб   ташлашдан   иборат.   Шу   билан   бирга   Гегелнинг
5  Қаранг: Кузнецов В.Н., Мееровский Б.В., Грязнов А.Ф. Западно-европейская философия XVIII века. – 
М.: Высшая школа, 1986. –С. 212-235. 
6  Қаранг: Кузнецов В.Н. Немецкая классическая философия второй половины XVIII- начала XIX века. – 
М.: Высшая школа, 1989. –С. 151-155. 
7  Ўша ерда. –Б. 339-389. 
  15   бегоналашув   тушунчасида   антогонистик   жамият   шароитида   меҳнатнинг
баъзи хусусиятлари тўғрисида оқилона фаразлар бор. 
Шунингдек,   бегоналашув   назариясини   немис   «диалектик
материализми»   нинг   йирик   вакили   Карл   Маркс   ривожлантирди.   Бу
назариянинг   ғоясини   Маркс   динни   танқид   қилишда   қуйидаги   диалектик
тафаккур   усулидан   фойдаланган   сўл   гегелчи   Людвиг   Фейербахдан
(18041872) олган эди. 
1. Аввал одамлар бегуноҳ бўлиб, ўзаро уйғунликда яшайдилар. 
2. Вақт ўтиши билан одамлар Худо тимсолини яратадилар. Бунда
улар Худони одам яратганини англамайдилар. Улар бу Худони ўзларидан
фарқ   қилувчи,   таҳдид   солувчи   ва   жазоловчи   ташқи   куч   сифатида
тушунадилар.   Аслида,   Фейербахнинг   фикрига   кўра,   бу   худо   инсон
атрибутларининг   ташқи   намоён   бўлиши   ҳисобланади.   Худо   одамни
яратмади, балки одам Худони яратди. 
Одам энди ўзи ва аслида ўзининг ташқи ифодаси бўлган ташқи 
куч ўртасида гўё иккига бўлинади. Мана шу иккига бўлиниш – 
бегоаналашувдир: одам ўзининг бўлагига ёки ўзига бегона бўлиб қолади. 
Мана   шундай   бегоналашган   ҳолатда   ҳам   одам   Худони   мустақил
куч   сифатида,   ўзини   эса   кучсиз,   деб   идрок   этади.   Инсон   ўзи   томонидан
яратилган   Худо   тимсолининг   қулига   айланади.   Одам   ўзи   яратганнинг
таҳдиди ва танқидига учрайди. 
3. Мана   шу   бегоналашувни   бартараф   қилиш   учун   инсон   ўзи
билан   Худо   ўртасидаги   ҳақиқий   муносабатларни   билиши   керак.   У   ташқи
куч, деб тасаввур қилаётган Худо, унинг ўзи яратган нарсадан бошқа нарса
эмас. 
Фейербах   бу   бегоналашувни   бартараф   қилиш   учун   динни   танқидий
таҳлил қилиш кифоя қилади, деб ҳисоблар эди. Агар одамлар ўзлари билан
худо   ўртасидаги   ҳақиқий   муносабатни   англашса,   улар   динга   ишонмай
қўядилар.   Энди   улар   оғриқли   икки   қисмга   бўлиниш   ҳолатида
яшамайдилар,   ўзлари   билан   ўзлари,   ўзлари   яратган   нарса   билан   ярашиб
оладилар. 
  16   Бизнинг мақсадимиз Фейербах атеизмининг ҳақиқийлигини баҳолаш
эмас   (Худонинг   мавжудлигига   қарши   далиллар   келтиришда   атеизм
эътирозлардан   холи   бўлолмайди).   Биз   учун   муҳими   бегуноҳлик   ҳолатини
(бартараф   қилишни)   ҳам   қамраб   оладиган   диалектик   схема   бўлиб,   динни
танқид қилиш шу бегоналашувни енгиб ўтиш воситасидир. Шундай қилиб,
биз   яна   уйғунликка,   лекин   юқорироқ   даражадаги   уйғунликка   келамиз,
чунки   одамлар   мана   шу   жараёнлар   ёрдамида   ўзлари   ҳақида   биринчи
уйғунлик ҳолатида билмаган нарсаларни билиб оладилар. 
XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   –   ХХ   асрнинг   бошларида   Ғарбий
Европада   бегоналашув   муаммосини   турли   фалсафий   оқимлар   ўзига   хос
тарзда   кўриб   чиқиб,   ҳал   этишга   ҳаракат   қилдилар.   Шунингдек,   ғарб
файласуфлари,   социологлари   саноатлашган   жамиятда   бирдамлик
туйғусининг   йўқолишини   (Дюркгейм),   ижтимоий   ҳаётнинг
формаллашувини   (Зиммел),   шахс   хатти-ҳаракатининг   меъёрдан   оғишини
(Мертон,   инсоннинг)   мавжуд   жамиятга   нисбатан   танқидий   муносабатини,
мукаммаллаштиришга   бўлган   қобилиятни   (Фромм)   бегоналашув
ҳодисасининг юз бериши, деб ҳисоблайдилар. 
  Ҳозирги  Ғарб   жамиятида  бегоналашув   шу  даражада   кенг  тарқалиб,
ижтимоий ҳодиса тусини олганки, америкалик психолог М.Маккаби, ҳатто,
жамиятда   барча   бошқа   одамлардан   бегоналашган   ва   уларни   ўзининг
душмани   деб   билувчи   шахс   хилини   («Чангалакзордаги   жангчи»)   ажратиб
кўрсатади. 
Бегоналашув   масаласи   «Ҳаёт   фалсафаси»   нинг   вакиллари   бўлган
Ф.Ницше,   О.Шпенглер   таълимотларида   ҳам   ривожлантирилган.   Немис
файласуфи Ф.Ницше бегоналашувни инсон руҳияти ва ирода кучи орқали
очиб   беришга   ҳаракат   қилган.   «Инсондаги   руҳият…   тобора   сўниб
бормоқда.   Ижодкорлик   руҳи   сустлашганда,   инсон   тубанлашиб   кетади.
Масалан,   ҳозирда   иродаси   бўш   одамларнинг   ичкиликка,   гиёҳвандликка
берилиб   кетиши   инсонни   инсоний   эмас,   балки   махлуқлик   хислатларини
ривожлантириб юбормоқда. Руҳий покликка эса инсон фақатгина нафсини
  17   тийсагина   эриша   олади.   Бундай   кучни   Ницше   ирода   кучи,   деб   атайди.   Бу
орқали ташқи муҳитни ҳам ўзгартириб юбориш мумкин» 8
. 
Яна   бир   немис   фалсафаси   вакили   О.Шпенглер   эса   бегоналашув
масаласини   цивилизация   ва   маданият   тушунчалари   орқали   очиб   беришга
ҳаракат   қилган.   Унинг   фикрига   кўра,   цивилизация   бу   бегоналашган
инсонлар   жамиятининг   орқага   кетишидир.   «Сўнгра,   маданият   ўзининг
учунчи,   охирги   даврига   қадам   қўяди   –   орқага   кетиш   даври,   цивилизация
даври бошланади. Бу даврда маънавий ҳаёт сўна бошлайди, диний эътиқод
сусаяди,   фалсафий   таълимотлар   юзаки   бўлиб   қолади,   санъат   ҳам   ўлади.
Қуруқ   рационализм   ва   материализм   дунёқараш   асосини   ташкил   қилади.
Ҳаётнинг ташқи томонлари ички руҳиятни енгиб боради. 
Маданиятнинг   яқинда   эришган   ютуқлари   аста-секин   хотирадан
чиқиб   боради.   Инсонлар   биологик   мавжудотларга   айланиб   қолади.
«Мазмунсизлик,   зоологик   ҳукмронлик   қила   бошлайди,   -   деб   ёзади
Шпенглер,   -   ҳамма   нарсага   бефарқлик   бошланади.   Маданий   организм
тарихий   ҳодиса   сифатида   ўлади.   Лекин   бу   ҳамма   инсон   ўлиб   кетишини
англатмайди, балки улар фақат биологик мавжудот сифатида яшайди»» 9
.  
Шунингдек,   бегоналашув   масаласи   ривожига   немис   ва   француз
экзистенциализми вакилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшган. Жумладан, немис 
файласуфи   М.Хайдеггер   ўзининг   мавжудлик   таълимоти   орқали,   К.Ясперс
жамиятдаги техниканинг аҳамияти орқали, француз файласуфи Ж.П.Сартр
эркинлик ва инсон руҳияти муносабати масалалари орқали бу таълимотни
ривожлантирган. 
Шундай   қилиб,   бўлимни   ниҳоялаб   айтишимиз   мумкинки,
бегоналашув   масаласи   фалсафа   тарихида   катта   аҳамиятга   эга   бўлган
муаммолардан   ҳисобланади.   Юқорида   кўриб   чиққанимиздек,   бу   ҳодисага
турли   даврда   яшаган   файласуфлар   ўз   нуқтаи   назаридан   ёндашиб,   уни   ҳал
этишга   ҳаракат   қилганлар.   Лекин   бу   мазкур   масалани   доимий
долзарблигини йўқотмайди. Чунки инсон бор эканки, у яшар эканки, унда
доимий   ўз   ечимини   кутаётган   муаммолар   бўлади.   Шулар   жумласидан,
8  Йўлдошев С. ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси. –Тошкент: Шарк, 
2002. –Б. 204  9
 Ўша ерда. –Б. 235. 
 
  18   бегоналашув   масаласи   ҳам   доимий   кун   тартибида   турувчи   долзарб
масалалардан бири бўлиб қолаверади. 
Марсел   илгари   сурган   ахлоқий   ғоялари   бу   –   қурбонлик,
шафқатсизлик,   бўйсинувчанлик,   умид,   ва-ниҳоят,   ҳаммани   кечирувчи
муҳаббатдан   иборат.   Булар   инсонларнинг   ижтимоий   фаоллигини
сусайтиради, ижтимоий тенглик талабларини бузади. 
Марсел учун дин келиштирувчи, зиддиятларни ҳал қилувчи қудратга
эга.   Файласуфнинг   фикрига   кўра,   “биз   уруш   ҳолатидаги   дунёда,   ўзимиз
билан   уруш   ҳолатида   яшаяпмиз.   Бу   ҳолат   жуда   чуқурлашиб   кетган”.   Бу
ҳалокатдан   қутулиб   бўлмайди.   Лекин   христианлик   экзистенциализми
нуқтаи   назаридан   бу   инсонларни   умидсизликка   туширмаслиги   керак.
Унинг таъкидига кўра, “иттифоқ кемаси” ҳаммани ҳалокатдан асрайди. Бу
иттифоқ   христианча   ахлоқ   нормаларига   асосланган.   Муҳаббат   билан
руҳланган   қалб,   ўзининг   худбин   “мен”   идан   халос   бўлади   ва   илоҳий
“мутлақ” билан учрашувга шай бўлдаи. “Умид метафизикаси” инсониятни
қуролсизлантиришга ёрдам беради. 
 
 
 
 
  19   Хулоса 
  Марселнинг дунёқараши турли назарий манбаларга асосланади. Унга 
Гегель ва Шеллинг таълимоти, инглиз-америкача мутлоқ идеализм 
намояндаси С.Кольридж ва айниқса, Жон Ройс, А.Бергсон ва У.Жеймс 
қарашлари таъсир қилган. Ушбу таълимотларга таянган ҳолда Марсел, шу 
билан бирга улар билан баҳс қилиб, ўзининг фалсафий таълимотини 
шакллантиради. Бу таълимотнинг шахсий тажриба таҳлилига бориб 
тақалади. 
Габриэл Марсел инсон масаласини ҳал қилиш учун нафақат анъанавий
христианликка   мурожаат   қилди,   балки   бу   чегаралардан   чиқиб   кета   олди.
Баъзида   унга   қарши   чиқди.   Шунингдек,   Марсел   антик   фалсафага,   унинг
донишмандлигига,   уйғунликка   интилишига   ҳайрихохлик   билан   қарайди.
Файласуф   ижодининг   сўнгги   йилларида   орфизмга   оғади,   уни   орфизм
ғоялари   руҳлантиради.   Айниқса,   унга   Р.М.Рильке   символикаси   катта
таъсир қилади. Бу ерда Марселга ҳаёт метаморфозалари ғояси яқин туради,
яъни унга кўра, бутун коинот руҳланган ва тирик. Жумладан, Рилькенинг
“Дуин   элегиялари”   дан   Марсел   ҳаёт   ва   ўлим   ўртасидаги   чегаранинг   янги
ечимини топади. Кейинчалик Марсел фалсафасида инсон йўқолиб боради.
Инсон   коинотнинг   ягона   маркази   бўлмай   қолади.   Унда   яна   атроф   мухит,
табиат   ва   олам   билан   уйғунлик   муаммоларига   урғу   берилади.   Бу   тенглик
ахлоқийликка йўл очади. 
Умуман   олганда,   ХХ   асрда   ғарб   мамлакатларининг   ижтимоий
муаммолари,   оммавий   ҳалокатлар:   қувғин   қилинганлар,   қочоқлар,
кўчманчилар   ва   гетто   (таъқиқ   қўйилганлар),   стихияли   урбанизациялар,
қишлоқ жойларини бўшаб қолиши инсон омилига салбий таъсир кўрсатди.
Бу   ҳодисаларнинг   ҳаммасида   Марсел   ҳаётий   занжирларни   зўравонлик
билан   узилишини,   инсонийликни   емирилишини   кўради.   Шундай   қилиб,
объектив   воқелик   ва   экзистенция   ўртасидаги   зиддият   ечимсиз   масала
сифатида қолаверади. 
  20     Марсел қадриятлар ҳақида ҳам фикр юритади. У бу фикрларни давом
эттириб   қадриятларни   инсон   қабул   қилсагина,   қадриятлар   уни   устидан
ҳукмронлик қилиши мумкин. Агар қабул қилмаса, кучини йўқотади дейди.
Шу   фикрдан   маълум   бўладики,   қадриятларни   ҳамма   ўзи   учун   ўзи
белгилайди,   қадриятлар   инсонни   эмас.   Лекин   кўпинча   инсонлар
қадриятлар   қурбони   бўлганини,   унинг   қулига   айланиб   қолганини
кўришимиз   мумкин.   Масалан   жамият   талаблари,   қимматбахо   буюмлар,
орзу умидлар ва шу каби қадриятларни, инсоният эркини чеклаб қўйишини
тан олишга афсуски биз мажбурмиз. Чунки инсон ижтимоий мавжудот. У
хоҳлайдими   йўқми   бошқалар   билан   ҳисоблашишга   ва   ҳар   бир
хаттиҳаракатида бошқаларни ҳам ҳисобга олшига мажбур. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  21   Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Marcel G. L’homme problematique. –Paris, 1955. –P. 74. 
2. Marsel G. Le Mystere de I’Etre. –Paris, 1951. –T. 1. –P. 116. 
3. Marsel G. Essai de philosophie concrete. –Paris, 1951. –P. 36. 
4. Marsel G. Etre et Avoir. –P. 1935. –P. 16. 
  22

Габреэл Марселнинг экзистенциал фалсафаси

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Platon dialoglarida mantiqqa oid g’oyalar
  • Aristotelning “topika”sida tushunchalarni ta’riflash masalari
  • Mutanosiblik xissi va uning ishbilarmon kishini yaratishdagi roli
  • Dialog va uning turlari
  • Abu Nasr Farobiyning Mantiq konsepsiyasida xulosa chiqarish va isbotlash masalalari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский