Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғарбий Европада капитализмнинг вужудга келиши

Купить
КК .Д.П.И. Тарих факультети .Д.П.И. Тарих факультети «« ТарихТарих »» йй ўналишиўналиши 22 – – «Е»«Е» гурух талабасигурух талабаси Фазлиддинов ЗухриддинФазлиддинов Зухриддин нн ингинг Урта асрларУрта асрлар тарихи фанидан тарихи фанидан МУСТАКИЛ ИШИМУСТАКИЛ ИШИ Кўкон Кўкон – 2013 – 2013 йй .. www.arxiv.uz Ғарбий Европада капитализмнинг вужудга келиши Режа:  1. Либерализм таълимотининг моҳияти  2. Бенжамен Констан, Иеремия Бентамнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари  3. XX аср либерализмининг хусусиятлари www.arxiv.uz  XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмида Fарбий Европада капитализм қарор топди ва ривожланди. Саноатда юз берган кескин ўзгаришлар мануфактура ишлаб чиқаришнинг йирик машина индистрияси билан алмашув жараёнининг тезлаштирди. Бу жараён энг олдин Англияда, кейин Франция ва бошқа Европа мамлкатларида юз берди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Йирик саноат, савдо, алоқва воситаларини ривожланиши, умумжахон бозорининг вужудга келиши ва бошқалар капитализмнинг жахон ижтимоий-иқтисодий тизимига айланишини таъминлади.  Мана шу ўзгаришларга мос холда сиёсий-ҳуқуқий тизим вужудга кела бошлади. XIX - асрнинг биринчи ярмида инсон ҳуқуқи ва эркинликларининг мустахкамланишига мос конституциялар қабул қилинди. Хусусий ва давлат ҳуқуқи тизими ташкил топди. Сиёсий партия лар нинг хар а кати фаоллашди. Конституционализм ва сиёсий ваколатчилик институтлари вужудга кела бошлади. Конституцион монархия ва республика шаклидаги замонавий ваколатли давлатлар пайдо бўла бошлади. Сиёсий ҳаётда эркинлик ва тараққиётга, қонунчиликка интилиш кўчайди. www.arxiv.uz  Fарбий Европада ўрнатилган капиталистик тузум ўзининг мафкурасини либерализмда ифода қилди.  Либерализмнинг асосий ғоялари: ҳар бир шахс қадр-қиммат ва эрк эгаси ва ўз харкатлари учун масъулдир; шахс эркинлигининг зарурий шарти хусусий мулкдир; эркин бозор, эркин рақобат ва эркин тадбиркорлик, тенг имкониятлар; сиёсий сохада-ҳокимиятлар бўлиниши, қонун устиворлиги, ҳуқуқий давлат ғояси; шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш; умумий сайлов ҳуқуқи ва бошқалар.  Либерализм турли ижтимоий-тарихий ва миллий-маданий шароитларда шаклланди ва ривожланди. Унда турли хил бир-биридан фарқ қиладиган қирралар, босқичлар ва қарама-қаршиликлар борлигини кўриш мумкин. Турли даврларда у ҳар хил шаклларда намоён бўлди. Бу холни ҳисобга олсак турли хил либерализм борлиги ҳақида тасаввур пайд  Либерализмнинг илдизлари уйғониш даврлари билан боғлиқ. Унинг бошланишида Ж.Локк, Ш.Л.Монтескъе, И Кант, Т.Джефферсон ва бошқалар турган эдилар. Либерализмнинг шаклланишига маърифатпарварлик харакатининг намоёндалари, немис классик фалсафаси вакиллари ҳам мухим хисса қўшдилар. Юқорида кўрганимиздек, улар ўз қарашлари билан бир биридан фарқ қилсаларда, уларнинг барчаси ўз даврининг мухим ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий муаммоларини ҳал қилишда эскириб қолган қадрият ва ёндашувларни, ўз самарадорлигини йўқотган ижтимоий-сиёсий ва давлат институтларини янгидан қуриш зарурлигини онглаганлар. www.arxiv.uz  Мана шундай ёндашув асосида класик либерализм меросий ҳокимият шаклларини, табақавий имтиёзларни инкор қилди. Унинг вакилалари якка индивиднинг эрки ва табиий қобилиятларини биринчи ўринга қўйдилар. Ҳар бир одамнинг яшаш, эркинлик ва хусусий мулкка эга бўлиш ҳуқуқлари ғояси замирида мана шу индивидуализм ётади. Сиёсий ва гражданлик эркинликлар иқтисодий эркинликдан чиқарилди. Индивидуал эркинлик ғоясининг шаклланиши ва қарор топиши давлат ва шахс муносабатлари, давлатнинг индивид ишларига аралашиш чегаралари муаммоси аниқ ажралиб чиқа бошлади. Шу қоидалар асосида ҳуқуқий ва сиёсий концепциялар вужудга келди. Бу концепциялар ҳуқуқ ҳар бир индивиднинг қадр-қиммати ва экркинлигини ҳимоя қилиш воситаси сифатида талқин қилинди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Бу индивидуалистик идеал тадбиркорлик, меҳнатсеварлик, янгиликка интилиш каби фазилатларни шаклланишига туртки борди. Капитализмнинг ўзгарувчан тизим сифатида ривожланишида мана шу қадриятлар катта рол ўйнади. Либерализмнинг вакиллари инсоннинг иқтисодий, жисмоний ва интелектуал эркинлиги, мақсад ва манфаатларини амалга ошириш йўлида тенг имконият ва ҳуқуқларга эга бўлиши учун курашдилар.  Либерализм инсон ҳаётининг янги харакатчан кучларини очди. У Европага тадбиркорлик ва бинес йўлидан ҳар қандай тўсқинларни улоқтириб ташлашни ўргатди. Эркинлик бўлмаган ерда тадбиркорлик ривожланмаслигини кўрсатди.  Либерализм ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида плюрализм принципи жорий қилинишининг талаб қилди. Ижтимоий соҳада турли синф, қатлам ва тоифалар, манфаатдор гуруҳлар эркинлиги; маданий соҳ  Либерализмнинг шахс эркинлиги талабаларидан ҳар ким хохлаганини қилиши мумкин деган хулоса чиқмайди Шахс эркинлиги ғоясининг ажралмас иккинчи томони шахснинг жамият олдида маъсуллиги ғоясидир. Либерализм вакиллари умумий бахт-саодатнинг таъминлашда давлат ижобий рол ўйнаши мумкинлигини ҳам инкор қилмайди.  Конституциявийлик, парламентаризм ва ҳуқуқий давлат қадрияти ва принципларини ишлаб чиқишда либерализмнинг роли катта бўлди.  Умуман олганда либерализм догматизм, схематизмга зид тафаккур тарзидир. Унда ўзгармас, бир хил меъёр ва қоидалар йўқ. Либерализм шароитнинг ўзгариши билан ўзгариб борди, унга мослашди. У ўз вазифасини ўтаб бўлган ижтимоий-сиёсий институт, меъёр ва қадриятларни қайта кўриб чиқиш, хатто уларни ўзгартиришдан ҳам қўрқмади. Либерализм вакилларининг кўпчилиги класси Бенжамен Констан, Иеремия Бентамнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари  Европа либерализмининг кўзга кўринган намоёндаларидан бири, Франция либерализми сиёсий дастурини ишлаб чиққан мутафаккир ва сиёсий арбоб Бенжамен Констан эди (1748-1832). У ўзининг ғояларини "Конституция очерклари", "Сиёсий принциплар", "Янги халқлар эркинлигига нисбатан қадимги халқлар эркинлиги ҳақида" ва бошқа асарларида ифодалади.  Б.Констаннинг диққат марказида шахс ва давлатнинг ўзаро муносабати муаммоси туради. Унинг айтишича, инсонга хос муҳим хусусият эркинликдир. Фуқаронинг барча ҳуқуқлари эркинликдан келиб чиқади. Эркинлик инсон ҳаётининг асосидир. Фуқаролар хеч қандай ижтимоий ва сиёсий ҳокимиятга боғлиқ бўлмаган индивидуал ҳуқуқларга эгадирлар. Бу ҳуқуқларни бузувчи ҳар қандай ҳокимият www.arxiv.uz  Констаннинг фикрича, эркинлик ҳокимиятнинг халқ қўлида бўлганлигида эмас, шахснинг давлат ҳокимиятига нисбатан мустақил бўлганлигидадир. Ҳокимиятларни чеклаш, уларни билиш ва мувозанатни ўрнатиш талаблари шундан келиб чиқади.  Констан икки хил эркинликнинг фуқаровий (шахсий) ва сиёсий эркинликларни ажратади.  Қадимий халқлар эркинликлари сиёсий эркинликдан иборат эди. Яъни ҳар бир фуқаро давлатни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эди. Бу қонун чиқариш, одил судловни амалга ошириш, мансабдор шахсларни сайлаш, уруш ва тинчлик масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш билан чекланар эди. Янги халқлар эркинлиги асосан шахсий фуқаровий эркинликдир. Бу шахснинг маълум даражада давлат ҳокимиятидан мустақил бўлишидир. www.arxiv.uz  Констан шахсий эркинликни қуйидагича изохлайди: бу асоссиз қамоққа олмоқдан дахлсизлик, ўз фикрини эркин ифода этиш, ўзига хоҳлаган ҳунар танлаш ва у билан эркин шуғулланиш, ўз мулкидан хоҳлаганича фойдаланиш ва унга эгалик қилиш, хоҳлаган жойда яшаш, хоҳлаган динга сиғиниш, мажлис ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқларига эга бўлишдир. Энг охирида Констан мансабдор шахсларнинг сайлаш орқали ҳукумат ишларига таъсир қилиш ҳуқуқини ҳам эркинлик таркибига киритади.  Констан индивид эркинлигининг таъминлаш ва давлат ҳокимиятининг чеклаш воситаси сифатида жамоатчилик фикри ва ҳокимиятлар бўлинишини кўрсатади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Констан жамоатчилик фикри ҳақида гапирганда парламентни назарда тутади. Парламент бу жамоатчилик фикрини уюштириш шаклидир. Унинг асосий вазифаси жамоатчилик фикрини ва муайян манфаатларни ифода этишдир. Парламентга сайлаш ҳуқуқи мулкий цензга асосланган бўлиши керак, чунки жамоатчилик фикрини мулк эгаларигина муносиб ифода эта олиши мумкин дейди Констан.  Эркинликнинг таъминловчи иккинчи омил ҳокимиятлар бўлиниши. Констан Монтескъенинг машхур таълимотига муайян ўзгаришлар киритади, уни янги шароитга мослаштиради. Монтескъенинг уч ҳокимиятига Констан қирол ҳокимиятини қўшади. Бундан ташқари Констан қонун чиқарувчи ваколатли ҳокимиятни иккига бўлади-юқори палата ҳокимияти ва жамоатчилик фикрини ифодаловчи қуйи палата ҳокимияти. Бу ҳокимиятлар ичига маҳаллий ҳокимиятни ҳам қўшади. www.arx  Констан қирол ҳокимиятига алоҳида аҳамият беради. Унинг айтишича, қирол ҳокимияти бошқа ҳокимиятлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган келишмовчиликларни бетараф ва холисона ҳал қилади. Констан конституцион монархия тарафдори эди. Унинг сиёсий таълимоти буржуа индивидуализми ва ривожлана бошлаган капиталистик муносабатларнинг асослашга қаратилган эди.  Француз буржуазиясининг феодализмга қарши мафкурасини XIX асрнинг биринчи ярмида ифода қилган сиёсий мутафаккирлар орасида демократия муаммоларининг назариётчиси, изчил либерал А.Токвил (1805-1859) ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. www.arxiv.uz  Англияда либерализм таълимотини И.Бентам асослаб чиқди. (1748-1832)  Иеремия Бентам ўзининг "Қонунчилик принциплари", “Конституциявий кодекснинг барча давлатлар учун раҳбар қоидалари” ва бошқа асарларида сиёсий ва ҳуқуқий институтларнинг демократиялаштириш дастурини ишлаб чиқди. Ўзининг давлат ва ҳуқуқ таълимотида Бентам фойда тамойилига асосланади. Унинг фикрича инсон ўз фаолиятида фойда олишга интилади, лаззат истайди ва азоб, зарарли нарсалардан қочишга харакат қилади. Хуллас инсон доим лаззат ва азоб хукмронлиги остида яшайди.  Одамлар амал қиладиган ягона тамойил бахтга эришиш, фойда олишга интилишдан иборатдир. Энг аҳлоқли ва соҳоватли одам ҳам, аҳлоқсиз ҳам фойдасини, бахтини ўйлайди ва унга эришишга ҳаракат қилади.  Ахлоқ ва қонун чиқарувчининг асосий вазифаси одамга н www.arxiv.uz  Бентам индивид оладиган фойдани жамият фойдаси билан тенгдир деб билади. Хусусий мулк эгасининг фойдасини кўпчилик фойдаси, умумий фойдадир, дейди у Шунинг учун бу тамойилга якка индивидларгина эмас, қонун чиқарувчи ҳам амал қилиши шарт. Бу тамойил қонун чиқарувчи учун асосий мақсад бўлиб хизмат қилиши керак. Қонун чиқарувчи, дейди Бентам, у ёки бу меъёрнинг қўллашда иложи борича кўпчилик бахтини таъминлашга интилиши, қонундан келиб чиқадиган лаззат ва азобни ҳисобга олиши керак. Ҳар қандай қонун маълум даражада индивид эркинлигининг чеклайди. Қонун чиқарувчи буни назарда тутиши керак. Шундан келиб чиқиб, Бентам жамиятнинг хўжалик ҳаётига мумкин қадар давлатнинг аралшмагани мақулдир, дейди. Иқтисодий ҳаётнинг яхши натижаларга эришишининг таъминловчи ягона омил эркин рақобатдир. Давлат ва  Бентам буржуа давлатчилиги тарафдори эди. У фойда таъмойилини таъминлашга қодир давлат – бу демократик республикадир деб билади. Унинг фикрича, хавфсизликка тахдид солувчи иккита ички душман мавжуд. Биринчиси, норасмий душманлар-жиноят содир қилувчи фуқаролар; иккинчиси, расмий душманлар-қонун бузувчи ва ўзбошимчалик қилувчи мансабдор шахслар. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатловчи сиёсий тузум бу демократик республикадир. Бунда барча мансабдор шахслар халқ назорати остида бўладилар. Бентам сайлов тизимининг ислох қилиш таклифлари билан чиқди. Хусусан, у парламент сайловларини ҳар йил ўтказиш, очиқ сайловни бекор қилиш, сайлов цензини камайтириш, умумий сайлов ҳуқуқини жорий қилиш каби талабларни қўйди. Шу билан бирга Бентам саводсизларни сайлаш ҳуқуқидан махрум қилиш керак деб www.arxiv.uz  Бентам ҳуқуқий тизимда сақланиб қолган эскилик қолдиқларини демократияга мутлоқ зид деб билди ва кескин танқид остига олди. Хусусан, у ўз даври низомларини чалкашлиги, тушуниш қийин сўзлардан иборат эканлиги, суд далилларининг сунъийлиги, айрим юристларнинг лўттивозликларини фош қилди. Бентам биринчилардан бўлиб юриспруденция тили масаласини кўтарди ва ундан мафкуравий найранг ишлатиш, эскилик қолдиқларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида фойдаланиш хавфини кўрсатиб берди. Юристлар тили, дейди Бентам, одамларга тушунарли эмас. У яширин бир удум яратувчи асбоб вазифасини ўтайди. Ҳуқуқ норозиларнинг қўрқитишга қаратилган сирли ва дахлсиз бир нарсадек кўрсатилади. Юриспруденция тили "ғаразлар" ва "софизмлар" билан ифлосланган. Бетараф ва тушунарли терминлар ўрнига (масалан, &#3  Бентам юриспруденция тилини тозалаш, суд маросимларини соддалаштириш, умуман ҳуқуқий ҳаётнинг эркинлаштириш ва демократиялаштириш зарурлигини уқтиради.  Бентам тинчликни таъминловчи халқаро ташкилот лойихасини ишлаб чиқди.  Умуман олганда Бентам таълимоти Англия ва бошқа мамлакатларда демократик харакатнинг ривожланишига, капитализмни янада мустаҳкамланишига ижобий таъсир кўрсатди.  XIX аср бошларида Англияда либерализмнинг яна бир вакили Жеймс Милл (1773-1836) эди. У умумий сайлов ҳуқуқи асосида сайланган вакиллар ассамблейяси назоратида бўлган кучли хукумат ва кучли ҳокимиятни ёқлаб чиқди.  Унинг ўғли Жон Стюарт Милл (1806-11873) отаси ва Бентам таълимотига хос камчиликларни бартараф қилишга харакат қилди ва либерализмни шаклланишига катта хисса қўшди. Унинг "Озодлик тўғрисида&  В.Гумбольдт давлатга гуманистик индивидуализм нуқтаи назаридан ёндашади. Уни кўпроқ инсон ва давлат ўртасидаги муносабатлар қизиқтиради.  Л.Штейн давлат ва жамият ҳақида қатор фундаментал асарлар яратди. Унинг либерализми инсон, унинг ҳуқуқлари ва мулкий муаммоларга бўлган муносабатида ёрқин намоён бўлади. www.arxiv.uz XX аср либерализмининг хусусиятлари  XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида либерализм янги босқичга кўтарилди. Бу капитализмнинг янги босқичга ўтиши билан боғлиқ эди. Шу даврда либерализмнинг кучли томонлари билан бир қаторда бўш томонлари ҳам намоён бўла бошлади. Хусусан, классик либерализмнинг эркин бозор муносабатлари ва эркин рақобат каби муҳим қоидалари аҳолининг имтиёзли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга бўйсундирилди. Шунинг учун ҳам Европа ва АҚШ да бу уринишларга қарама- қарши ғоялар билан бир қанча атоқли сиёсатшунослар, иқтисодчилар гурухи классик либерализмнинг мухим қоидаларини қайта кўриб чиқиш, корпорацияларнинг ўзбошимчаликларини чеклаш ва аҳолининг мухтож қатламларини ахволини енгиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш таклифлари билан майдонга чиқадилар.  Улар янги либерализмни номини орган бир қанча янги ғоя ва принципларни ишлаб чиқдилар. Энг аввал улар эркин бозор ва эркин рақобат ғояларини қайта қараб чиқиш зарурлигини асослашга уриндилар. Биринчи галда улар либерализмга хос индивидуализмнинг маълум даражада янгича талқин қилдилар. Улар давлатнинг жамият иқтисодий ҳаётида ижобий рол ўйнашини тан олдилар. XX асрнинг 30 йилларида юз берган иқтисодий кризис ва бу кризисдан чиқиш йўлида АҚШнинг ислоҳотчи-президенти Ф.Д.Рузвельтнинг иқтисод соҳасида тутган "янги йўли" иқтисодий дастурларни амалга оширишда давлат ижобий рол ўйнашини яққол намоён қилган эди. Бу ходисалар либерализмнинг шаклланишида бурилиш ясада. www.arxiv.uz  Иккинчи жахон уришидан кейин либерализмда муҳим ўзгаришлар юз берди. Шуни таъкидлаш керакки XIX аср давомида ва XX асрнинг биринчи ун йилликларида либерализмнинг асосий ғоялари сиёсий амалётда текширилди ва яхши натижалар берди. Кўпчилик ривожланган мамлакатларда демократик меъёр ва принциплар сиёсий амалиётга жорий қилинди. Бу хол либерализмда ютуқларни сақлаб қолиш асосий вазифадир деган тасаввурларни туғдирди. Хатто либерализм ўз вазифасини ўтаб бўлди, унга ўрин қолмади, у ўлди ҳам дейишди. Лекин либерализм ўлган эмас эди. Аксинча, XX асрнинг 70-80 йилларига келиб либерализмнинг қайтадан тикланиши ҳақида гапирила бошланди. www.arxiv.uz  Либерализм тарафдорларининг кўпчилиги жамият давлат ва индивид муносабатлари, капитализм ва демократия, эркинлик ва ижтимоий тенглик, адолат масалаларига доир қарашларни қайтадан кўриб чиқишга уриндилар. Бу уринишлар ижтимоий-сиёсий фикрда турли хил оқимларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бу оқимлар ичида икки йўналишни ажратиш мумкин. Уларнинг ҳар бири жамият олдида турган муҳим муаммоларни хал қилишда ўзига хос умумий ғоя, принцип ва ёндашувларга эгадир. Биринчи йўналиш вакилларини иқтисодий консерваторлар деб бахоласа бўлади. Улар классик либерализмнинг асосий қоидаларини, айниқса, эркин бозор тамойилларини муайян ўзгаришлар билан такрорладилар. Иккинчи оқим намоёндалари ижтимоий-иқтисодий соҳада муҳим ислохатлар ўтказиш, давлатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётдаги ролини қайта кўриб чиқиш  Шу билан бирга либераллар давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга аралашиб боришининг кучайишидан хавфсирардилар. Шунинг учун ҳам улар бозор механизмларини рағбатлантириш ва шу билан бирга давлатнинг тартибга солиш вазифаларини чеклаш талабларини ҳам қўйдилар. Давлатнинг аралашувининг муқаррарлиги ва зарурлигини тан олиш билан бирга, либераллар бу аралашувни чегараларини белгилаш зарурлиги ҳақида хавотирланиб гапирадилар. Улар иқтисодий кризис ва унинг оқибатларини юмшатишда давлатнинг аралашуви имкон берганлигини хотирасидан чиқармаган бўлсада, давлатнинг аралашув чегаралари қанча бўлишини англардилар.  Либерализм ўзининг икки юз йиллик тарихидан ҳар доим шароитга мослашиб ўзгариб борди. Инсон эркинлиги, унинг ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги ғоясидан муайян даражада давлат аралашув www.arxiv.uz  Давлатнинг идора қилиш шакли масаласига келганда либерализм адолат принципларига асосланган қонуний ва самарадор идора қилиш шакли тарафдоридир. Либерализм умумий қонун ва принципларни, фуқаролар эркинлиги ва ҳуқуқларини таъминловчи адолат бу "сиёсий адолат" ёки "расмий адолат"дир, деб биладилар. Ижтимоий ҳуқуқлар ва уларнинг амалга ошириш масаласида улар ҳар бир фуқарога муайян даражада фаровон ҳаёт таъминланишини талаб қиладилар. Бу таълим олиш, меҳнат қилиш, қарилик нафақаси билан таъминланиш каби ҳуқуқлардир. www.arxiv.uz  Кўпчилик либераллар ижтимоий тенгликка нисбатан имкониятлар тенглигини устун қўядилар. Уларнинг фикрича, давлат қонун устиворлигини, барча фуқароларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этишда тенг ҳуқуққа эгалигини ижтимоий-иқтисодий соҳада тенг имкониятларга эгалигини таъминлаш гаровидир. Адолат принципларини амалда таъминловчи омил шундан иборатдир. Либералларнинг энг заиф томони ҳам шу ерда. Уларнинг биронтаси ҳам инсоният олдида қадимдан турган тенглик, эркинлик ва адолат ўртасидаги жумбоқни хал қила олмадилар. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha