Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Германия

Купить
Германия яхлит давлат сифатида 1990 йил 3 октябрда ташкил топди: ГФР ва ГДР бирлашди. Германия территорияси 357,0 минг кв. км, аҳолиси-82 млн. кишидан зиёдроқ. Территориясининг ҳажми бўйича Германия Европада 5-ўрин (Франция, Испания, Швеция ва Норвегиядан кейин)ни, аҳолиси сони бўйича 1-ўринни эгаллайди. ГЕРМАНИЯ ЖАҲОННИНГ ЙИРИК ВА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРАҚҚИЙ ЭТГАН МАМЛАКАТЛАРИДАН БИРИ. МИНЕРАЛ ХОМ АШЁ РЕСУРСЛАРИГА БОЙ. МАСАЛАН, УЛАРГА ТОШКЎМИР, ТЕМИР ВА МАРГАНЕЦ РУДАСИ, НИКЕЛЬ, КОБАЛТ, ВОЛЬФРАМ, МОЛИБДЕН, МИС, ХРОМ, ҚЎРҒОШИН, ҚАЛАЙИ, УРАН, КАЛИЙ ТУЗИ, ГИЛМОЯ ВА Ҳ.К. КИРАДИ. Мамлакат меҳнат ресурслари билан таъминланган. Бу ерда паст ҳақ тўланадиган чет эллик ишчилардан кенг фойдаланилади. Германия- аҳолиси юқори даражада тўпланган мамлакат. Мамлакат Ғарбий қисмида аҳоли ўртача зичлиги 1 кв. км. га 245 кишини, шарқий қисмида 155 кишини ташкил қилади. Германия Европа мамлакатлари орасида кўпроқ урбанизациялашган. Шаҳарларда мамлакатнинг 88 % аҳолиси яшайди. Миллий таркиби бир турли- 99% ва асосан немислар. Диний эътиқоди бўйича 49 % аҳоли протестонтлар, 45% католиклар. Германия давлат тузими – 16 федераль ерни бирлаштирган республика. Давлат бошлиғи федераль президент. Қонунчилик ҳокимияти палаталардан иборат, федераль парламент: бундестаг (депутатлар палатаси), ва бундесрат (ер палатаси). Ижроий ҳокимияти федератив канцлер бошчилигидаги маҳкама томонидан амалга оширилади. Германия – индустриал-аграр мамлакат бўлиб, иқтисодиётининг характерли қирралари қўйидагилардан иборат: ишлаб чиқариш ва капиталнинг юқори даражада тўплангани («Фольксваген», «Тиссен», «Круп», «Сименс», «Бош», «Басф» концернлари); илмий-техника прогресси (ИТП) ютуқларини доимий жорий этилиши, таълимга, илмий- тадқиқот, тажриба конструкторлик (НИОКР)га харажатларнинг ўсиши; юқори сифат ва экологик хавфсиз маҳсулотлар эвазига рақобатбардошликни ошириш; хорижий капиталнинг сезиларли роли. Германия саноатининг етакчи соҳалари: машинасозлик, кемасозлик, асбобсозлик (приборсозлик), кимё саноати, электроника, энергетика. Саноат типидаги қишлоқ хўжалиги юксак тараққий этгани билан ажралиб туради. Германиянинг бирлашиши жаҳон хўжалиги алоқалари ва Европада вужудга келган сиёсий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда олға ташланган қонуний қадам бўлди. ГФР ва ГДР бирлашишга тўртки бўлган иқтисодий вазият қуйидагича кечган: Германия иқтисодиётининг ишончли ривожланишига қарамай, йиллар давомида шафқатсиз рақобат, бозор тўкинлиги доираси уфқларида инқироз (кризис) вазияти хавф солиб турарди; қўшни ГДРдаги қудратли ижтимоий дастур ГФРни ижтимоий соҳаларга катта маблағ ажратишга мажбур этади; ГДР мансуб бўлган социалистик мамлакатлар иқтисодиётида инқироз белгилари кучайди, саноат ўсиш суръатлари пасайди; собиқ ГДР бозорларига мол чиқариш имконияти катталиги, барча ишлаб чиқариш турларини тараққий этиши ва янги технология қўлланилиши; ГДР да нисбатан арзон ишчи кучлари мавжудлиги; ГДР ўзининг иқтисодий ривожи билан жаҳонда 10- ўринда туради. Бирлашиш жараёни ГФР тадбикорларига молиявий қийинчиликлар тўғдиради. 1990 йиллар охирига келиб, бирлашган Германияда солиқ, нафақа ва таълимда ислоҳатлар бошланди. Ҳукумат давлат молиялаштиришини соғломлаштириш вазифасини қўймоқда. Бу солиқдаги катта кемтикларни ва тўловларни 35 % га қисқартириш имконини беради. Солиқ ислоҳатлари биринчи босқичи 1999 йилда бошланди. Иш ҳақидан солиқларни камайиши ва корпорациялар даромадлари нефт маҳсулотлари ва электр энергиясига солиқларни ошириш йўли билан қопланади. Иш ҳақи сиёсати соҳасида курс ўсишни ушлашга қаратилган. Кейинги 2 йилда бир иш соатига ҳисобланган меҳнат ҳақи тарифи 1,7 % га кўпайди. Бунда иш ҳақи ҳажмининг ўзгариши меҳнат унумдорлигининг ўрта мудатли динамикасига мўлжалланаяпти. Германияда иқтисодий ислоҳатларнинг муҳим йўналиши 10-12 % ни ташкил этган ишсизликка қарши кураш (4 млн. кишидан зиёд) ҳисобланади. Янги иш ўринлари яратиш, айниқса шарқий ерларда, асосий вазифа бўлиб турибди.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha