Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилишга ва ўтказишга қўйиладиган талаблар

Купить
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШГА ВА ЎТКАЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ПЕДАГОГИК ТАЛАБЛАР010203 05 09 0D09 05  Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилишга ва ўтказишга қўйиладиган талаблар  Режа:  -Ўйинга рахбарлик қилиш;  -Ўйинни тушунтиришда ўқитувчининг туриш жойи ва ўйинчиларни жойлаштирилиши;  -Ўйинни айтиб бериш (хикоя қилиб);  -Ўйинни ўтказиш учун жойни тайёрлаш;  -Майдонга белгилар қўйиб чиқиш - Ҳаракатли ўйинлар Ўйинга рахбарлик қилиш  Ўйинни ўрганиш ва ўйин пайтида болалар ўзларини қандай тутишлари кўпроқ раҳбарга боғлиқдир. Ўйин шартли ишора (буюриш, ўуштак ёки қарсак чалиш, қўл ёки байроқчани силкитиш) билан бошланади. Ўқитувчи барча иштирокчилар ўйин мазмунини тушиниб олганича ва қулайроқ ерга жойлашиб олганча қаноат ҳосил қилганидан кейин ишора қилади. Шартли чегаралар олдиндан белгилаб қўйилиши, ўйин учун зарур қўлланмалар эса ўйин қоидаларига мувофиқ бўлиб берилган ва жой-жойига қўйилган бўлиши лозим. Раҳбар ўйин бошланиши биланоқ, унинг боришини ва ўйновчиларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатади ҳамда бошқариб боради. Бундан ташқари ўйин давомида айрим қоида ва усулларни қўшимча равишда тушунтиради. Тузатиш, танбеҳ ва мулоҳазаларни ўйиннинг боришига халақит бермайдиган ёки уни тўхтатиб  Ўқитувчи болаларни ўйин қоидаларини онгли ва аниқ бажаришга одатлантириши керак. Бу одат уларни интизомга ўргатишда катта аҳамиятга эга бўлиб, болаларда ўз бурчини сезиш ва ўз ҳатти- ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш, ўзини тута билиш ва матонатлиликни ўстиришда ёрдам беради. Ўқитувчининг вазифаси-ўқувчилардан ўйин қоидаларини аниқ бажаришини талаб қилишдир. Аммо у болалар ўйинини ёмон ўзлаштираётгани учун ортиқча бачканалик қилмаслиги керак.  Ўқувчилар йўл қўядиган хатолар ва қўполликларни олдини олишга алоҳида аҳамият билан қараш лозим. қўполчилик қилган ўйинчини албатта жазолаш керак. Бундай холларда баъзи таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш яъни вақтинча ўйиндан чиқариб юбориш, жарима очколари бериш мумкин.  Ўйинчи раҳбарлик қилишда ўқувчиларни фақат эришиладиган натижал  Рус педагоги А.С.Макаренканинг ўғил ва қиз болани ўзининг шахсий мувоффақияти билангина эмас, балки хусусан ўз командаси ёки ташкилотнинг муваффақиятлари билан ҳам фиўрланиш руҳида тарбиялаш зарурлиги ҳақида айтган гапларини ҳеч қачон унутмаслик керак. Шунингдек, болаларда ҳар қандай мақтанчоқликни бартараф этиш, рақиб кучига ҳурмат-эътиборни тарбиялаш, уларни уюшқоқликнинг, машқ қилишнинг ва командада интизом бўлишнинг аҳамиятини тушунтириш зарур. Ниҳоят, болаларнинг ўз муваффақиятлари ва мағлубиятларига жиддий муносабатда бўлишга эришиш керак.  Ўқувчилар ўйинни яхшилаб ўзлаштириб олашлари учун уни бир неча марта қайтариш, бунда улар ўйиндан қанчалик мамнун бўлсалар, уни шунчалик пухта эслаб қолишларини унутмаслик керак. ЎЙИННИ ТУШУНТИРИШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ТУРИШ ЖОЙИ ВА ЎЙИНЧИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ  Ўйинни тушунтиришга киришишда аввал, болаларни шундай жойлаштирилиши керакки, чунки улар ўқитувчини яхши кўриш ва уни гапириб боришини эшитиш керак. Ҳаммадан яхшиси болаларни шундай жойлаштирилиши керакки, улар ўйинни худди шу ҳолатдан бошланиши керак бўлади.  Агарда ўйинни бошлаш учун ўйин иштирокчиларини доирада туришини талаб қилинади, ўқитувчи ўйинни мазмуни гапириб бериш учун ўйин иштирокчилари орасида туради, агарда улар камчилик бўлса ёки ўйин иштирокчиларини сони кўп бўлганда, унда доирани ўртасига 1-2 қадам чиқади (оммавий ўйинларда).  Доира марказида туриш ман этилади, чунки ўйновчиларни ярми ўқитувчига нсбатан орқаларини ўгириб туради ва уларни диққат эътибори тарқоқ бўлади. Бундай ҳолатда агарда ўйновчилар иккита командага бўлинган бўлсалар, улар бир-бирига қарши узоқроқ масофада сафланиб турадилар («Оқ теракми, кўк терак», «Рақам чиқариш»), ўйин тушунтириш вақтида иккала командани бир-бирига яқин олиб келинади, гапириб бўлгандан кейин яна «ўйин» чегарасига олиб бориб қўйилади. Ўқитувчи ён томони билан туриб, гоў биринчи, гоҳ иккинчи командага учирилиб қараб ўйинни тушунтира бошлайди.  Агарда ўйин тарқалган ҳолда ҳаракат қилиш билан бошланса (қувлашмачоққа ўхшаш) унда болаларни сафга турғизиш мумкин (агарда улар камчилик бўлсалар) ёки ўзини олдига шундай гуруҳларни ташкил этадики, ҳаммага ўқитувчини эшитиладиган ва  Ўйинни тушунтириш пайтида ўйновчиларни бино ичида чироққа ёки қуёшга юзи билан қаратиб қўймаслик керак, чунки ўйновчиларга ўқитувчини кўришга ҳалақит беради ва улар тушунтиришни ўзига яхши қабул қилмайдилар. Агарда ўқувчилар тушунтириш вақтида дераза томонга қараб турсалар, дераза олдида бўлаётган ҳар хил воқеаларга овал бўлиб қолишади. Шунинг учун ўқитувчи кўринарли жойда туриши керак ёки иложи бўлмаган вақтда қуёш юзи билан барча қатнашчиларга кўринарли жойда туриши шарт.  Ўқитувчи иложи борича гуруҳга яқин ёки улардан худдан ташқари узоқликда турмаслиги керак. У ўзига шундай жойни танлаши керакки, унга ўқувчилар хулқини текшириш қулай бўлиши керак шунинг учун ўйновчиларни эса шундан сафга турғизиш керакки, улар ўйин бажариш учун дастлабки ҳолатда турмаган бўлсалар, унда уларни бўлади Республика Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан балки биринчи навбатда, ўзининг юксак маданияти ва маънавияти билан кучлидир”. Юксак маданият эса, таълим – тарбия жараёнида шаклланади, ривож топади ва такомиллашади. Педогогик таълимнинг муҳим босқичларидан бири жисмоний тарбия ҳисобланса, унинг мазмунларида хилма-хил машқлар спорт турлари, саёҳатлар, табиатнинг соғломлаштирувчи (қуёш, сув, ҳаво, гигиеник талаблар) омиллари қаторида ҳаракатли ўйинлар мустаҳкам ўрин эгаллайди. Бошида таъкидлаганидек, инсонларнинг табиий ҳаракатларини махсус жисмоний машқлар ва миллий ҳаракатли ўйинлар орқали тарбияланади, уларнинг ривожланиши ва такомиллашишида хизмат қил Ўйинни айтиб бериш (хикоя қилиб)  Ўйинни ўтказишда катта муваффақиятга эришишдаги омилларидан бири, уни тушунтирилишига боғлиқдир. Ўйинни тушунтириб ёки ҳикоя қилиб беришдан олдин, ўқитувчи ўзида ўйин тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши керак.  Ўйинни тушунтириш аниқ ва қисқагина бўлиши керак. Болаларда ўйинни бошлаш олдидан ўйин олдидан ҳаяжонланиш ҳолатида турадилар ва узоқ вақт давомида тушунтирилса ўйинни идрок қилишига салбий таъсир қилиши мумкин. Кичик синфларда ўйинларни ҳикоя тарзида, ифодали, қизиқарли шаклда ўтказиладиган ўйинлардан ташқари бўлиши мумкин.  Ҳикоя қилиб берилиши мантиқий тўғри, кетма-кетликда бўлишлик учун ўйинни тушунтириши бўйича режа тўзиш шарт. Ўйинни асосий мазмунини айтиб бериш учун қуйидаги режа тўзишни тавсия қилинади: 1) ўйиннинг номи; 2) ўйновчиларнинг роли ва уларнинг туриш жойи; 3) ўйинни бориши; 4) ўйинни мақсади; 5) ўйин қоидалари. Ўйинни бундай ҳикоя қилиш режаси ўйинни мазмунини тўлиқ кетма-кетликда очиб бериш имкониятини беради. Ўқитувчи ўйинни бориши тўғрисида ҳикоя қилиб борар экан, уни охирида болаларни эсида яна ҳам ёрқин қолишлиги учун ўйинни асосий қоидалари тўғрисида ҳам гапириш зарур.  Ўйинни жўшқинлик билан ҳикоя қилиниши шарт. Ўйинни ҳаддан ташқари баланд овоз билан тушунтириш мумкин эмас. Энг яхшиси ўйинни секин, равон овозда, айрим вақтда иложи борича овозни баланд кўтариш ёки овозни пасайтириш  Ўйинни яхши ўзлаштириб олишлари учун сўзлаб беришни кўрсатиш билан бирга қўшиб олиб боришни тавсия қилинади. У тўлиқ равишда ҳам бўлмаслиги ҳам мумкин: ўйинни айрим ҳоалт ёки мометларини ва айрим ҳаракатларни имо-ишора билан тушунтирилади. Ўйнни усуллари ва энг кўпроқ мураккаб ҳолатлари худди ўзидай тўлиқ кўрсатиш мумкин. Кўрсатишга ўйин иштирокчиларини ўзларини жалб қилиш фойдали бўлади.  Ўйинни мазмунини баён қилинаётганда, албатта болаларни кайфиятини ҳисобга олиш шарт. Агарда ўқитувчи, ўйинни гапириб бераётганда болаларни диққатини пасайганлигини сезиб қолса, унда у тушунтиришни қисқартиради ёки кўпроқ қизиқарли ва жонлироқ ўтишга ҳаракат қилади. Агарда гапириб бўлгандан кейин айрим ўйин қатнашчиларидан саволлар тўшадиган бўлса, бундай вақтда барча ўйин иштирокчиларини диққатини ўзи “ҚАЛДИРҒОЧ ВА АСАЛАРИЛАР ” ЎЙИНИ КОПТОКНИ ҚУВИБ ЕТ ” ЎЙИНИ “ПОЕЗД ” ЎЙИНИ “ЧУМЧУҚЛАР ВА АВТОМОБИЛЬ ” ЎЙИНИ Ўйинни ўтказиш учун жойни тайёрлаш  1.Аввало керакли асбоб-ускуналар, масалан, диаметри 8 см арқондан, жундан, матодан, резинадан ясалган коптокчалар (резина коптокчалар юқори ҳараоратда таранглигини йўқотмаслиги учун салқин жойда сақланади), волейбол ва баскетбол тўплари, ирғитиш учунузунлиги 1 м ли таёқчалар, арқон, белбоғлар, байроқчалар, кигизлар, тахтачалар, болға, аптечка ва бошқалар, кўз оғриғи касалдан сақланиш учун ҳар бир ўқувчининг кўз бойлагичи бўлиши керак.  2.Ўйин ўтказиладиган майдонча текис бўлиши, тикан, тошлар, шиша синиқлари ва бошқа кераксиз нарсалардан тозаланиб, доимо тоза тўтилиши лозим.  3.Машғулот ўтказилаётган пайтда майдончада бегона кишилар бўлмаслиги керак. Чунки улар болаларнинг ўаёлини бўладилар ва уларни ўйиндан чалғитиб, ортиқча ҳаракатлар қилишга мажбур  5.Ўйинларни ўтказишда қуйидаги гигиеник қоидаларига риоя қилиниши лозим:  А) Ўйин пайтида кийиладиган кийим ҳаракатларни қийинлаштирмай-диган, енгил бўлиши керак;  Б) Ёзда ўйиндан сўнг чўмилиш керак;  В) Ўйин бошланишидан олдин майдончага сув сепилиши лозим.  6. Ўйинлар сувда ўтказилса, ўйновчилар кўкариб ва қалтираб қолмас-лиги учун уларнинг сувда бўладиган вақти чегараланиши керак. Майдонга белгилар қўйиб чиқиш  Ўқитувчи асбоб-анжомларни тайёрлаб қўйиб, ўйин бошлангунча майдонга белгилар қўйиб чиқиши мумкин. Бу шундай ҳолатда жуда муҳимки, чунки майдонга белги қўйиб чиқишга кўп вақт талаб қилинади, масалан, катта синф ўқувчилари ҳаракатли ўйиндан спорт ўйинини ўйнашга ўтишда кўп вақт талаб қилинади. Агарда майдонни белгилаш этарли даражада қийин бўлмаса, уни ўйинни мазмунини гапириб бериш билан бир вақтда бажариш мумкин. Худди шундай кичик мактаб ёнидаги ўқувчилар билан ўтказилади, яъни битта-иккита «Ботқоқ», «Уй» чегараларини чизишга тўғри келади. Бундай ҳолатда чегараларни белгилашни ўйин бошлангунча белгилаш мумкин, ва ўйинни мазмунини гапириб берилаётганда фақатгина белгиланганни далил сифатида кўрсатилади.  Тез-тез такрорланадиган, айрим ўйинлар учун, майдонда доимий равишда ўтказиш учун белгилаб қўйиш мумкин. Буни енгилгина амалга оширилса бўлади яъни, ўйин учун қаттиқроқ жой бўлганда, унда болаларни севимли ўйинларини ўйнаш учун алоҳида майдон ажратиб беришгани имконият бўлади.  Чегараларни аниқ, ёриқ ҳолда чизилгани мақсадга мувофиқ бўлади. Агарда чизиқ кўринарсиз ҳолда чизилган ёки белгиланган бўлса, ўйинга қизиқиб, берилиб кетган болалар шартли равишда қўйилган чегараларни кўриши анча мураккаб бўлади.  Ўйин учун чегара чизиғини болалар шикастланмаслигини ҳисобга олган ҳолда девордан, чизиқдан ёки буюмлардан камида 3 м масофада чизилиши керак. Айниқса бир томондан иккинчи томонга югуриб ўтишда, катта гуруҳ ўйин қатнашчилари бир «Ўйин» чегарасидан иккинчисига югуриб ўтишда жуда муҳимди “ ОТМА ТАЁҚ” ЎЙИНИ “ ТАЁҚЧА АТРОФИДАН” ЎЙИНИ “ КИЙИКНИ ОВЛАШ” ЎЙИНИ Ўйинбошини танлаш (ўқитувчи томонидан тайинлаш)  Кўпчилик ўйинларда ўйинбошини бўлишини талаб қилинади. Ўйинбошини вазифасини бажарувчи бўлиш ўйинчиларга каттагина тарбиявий жиҳатдан таъсир этади. Шунинг учун бу ролда иложи борича кўп миқдордаги ўйинчилар қатнашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Ўйинбоши ҳар хил усуллар билан тайинлаш мумкин.  Ўқитувчи уни ўйинда тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда ўйинбошини тайинлайди. Бу усулни афзаллиги шундаки: ўйинбошини одатда кўпроқ муносиб ўйинчилар сайланиши мумкин: бу усул вақт бўйича кўпроқ тез ҳисобланилади (дарс учун жуда муҳим). Бу усулни салбий томони шундаки, болалар ўйинбошини сайлашда қатнашмайдилар, бундай ҳолатда уларни ташаббусини босиб қўяди. Одатда бу усул билан қачонки болалар ҳали бир- бирлари билан таниш бўлмасдан, биринчи марта ўйна  Ўйинбошини қуръа (чек) ташлаш бўйича тайинлаш усули ҳам бор. Чек ташлашни санаш йўли билан ўтказиш мумкин. Болалар доирага турадилар ва бирорта санашни бошлайдилар, ҳар бир сўзни талаффуз қилингандан кейин навбат билан ўйинчиларни кўрсатади. Охирги саноқ кимга келиб тақалса, ўша ўйинбоши бўлади, ёки уни тескариси, ўйинчи доирадан чиқиб кетади ва яна санаш бошланади, қачонки битта ўйинчи қолгунча давом этади, охирида қолган ўйинчи-ўйинбоши бўлади.  Санаш усули вақт бўйича нисбатан узоқ давом этади, лекин буни дарсдан ташқари ўтказиладиган ўйинларда тез-тез фойдаланилади. Айрим ҳолатда санаш усулини дарсда ҳам қўллаш мумкин, айниқса болалар кўпроқ юклама олганда яъни кучли қўзғолиш пайдо бўлгандан кейин уларни тинчлатиш учун қўлланилади. Санаш билан матнни онгли равишда қўлланилса болалар  Коптокни улоқтиришни чек ташлаш кўринишида қўллаш мумкин. Кимда ким таёқчани, тошни, коптокни узоққа улоқтирса, ўша ўйинбоши бўлади. Лекин бу усул жуду кўп вақтни талаб қилади ва буни дарсдан ташқари вақтда очиқ ҳавода ўйинларда фойдаланиш мумкин.  Чек ташлаш йўли билан ўйинбошини сайлаш ҳар доим ҳам яхши самара бермайди. Лекин бу усулни болалар ўзлари мустақил равишда ўйин ўйнаётганларида тез-тез қўллайдилар, чунки бу улар ўртасида бахсларни келиб чиқармайди.  Ўйинбошини сайлашни энг кўпроқ қулай усулларидан бири, бу шуғулланувчиларнинг ўзларини танлаши ҳисобланади. Бу усулни педагогик муносабатлари жуда ижобий бўлиб, болаларни жамоатчилик хохишини намоён этади, натижада одатда кўпроқ муносиб ўйинбошини сайланади. Бироқ кам ташкил қилинган болалар ўртасида бу усулни қўллаш анча қийин, Командаларга бўлиш  Ўйновчиларни командаларга бўлишни ҳар хил усулларда ўтказиш мумкин.  Ўқитувчининг ихтиёри бўйича ўйинчиларни тақсимлаш.  Ўқитувчи, ўйновчиларни яхши билганлиги сабабли, кучлари бир- бирига тенг бўлган командалар ташкил этади. Лекин ўйновчилар командаларни ташкил этишда фаол қатнашмайдилар. Бироқ бу усул катта синф ўқувчилари ўртасида мураккаб ёки қийин ҳаракатли ва спорт ўйинларини ўйновчиларда қўлланилади. Бундай усулларда командаларга бўйлиш куч томондан тенг бўлади.  Ўқувчиларни санаш йўли билан командаларга бўлиш мумкин: масалан, ўқувчиларни сафга сафлаб, рақам билан («Бир», «Икки»га) санайдилар, шундан сўнг биринчи тартиб рақамлилар биринчи командани, иккинчи рақамлар бошқа командани ташкил этади. Шундай учул билан 3-4 командаларга ҳам бўлиш мумкин. Бу усул вақ  Ўйин иштирокчиларини гуруҳларга фигурали юриш ёки бир кишилик қаторда ҳаракат қилиш вақтида санаш йўли билан бўлиш мумкин, лекин ҳар бир қаторда ўйин учун командадан қанча ўйинчи бўлишини талаб қилинса, шунча ўйинчи бўлиши шарт. Бундай усулда бўлиш командалар таркибида тасодифан кириб қолган ва кучлари тенг бўлмаслиги бўлиши мумкин.  Дарсда ўтказиладиган ўйин учун, охирги иккита усул жуда қулайдир, чунки уни вақт бўйича узоқ давом этмайдиган ва битта машқдан бошқа машққа ташкилий равишда ўтишга имкон беради.  Келишиш бўйича командаги бўлиш яхши усул ҳисобланади. Болалар тенг икки гуруҳга бўлиниб, ўз сардорларини сайлайдилар, ўзлари бир-бирлари билан келишиб ном қўйишиб сардорлар олдига борадилар, уларни айтилган номларига қараб танлаб оладилар. Командаларга бундай усулда бўлиниши, уларни барчасини кучи бўйича бир хил бўлишига олиб келади. Шунинг учун бу усулни болалар жуда яхши кўрадилар, чунки у ўзига нисбатан ўзига хос ўйин ҳисобланиб, кўп вақтни талаб қилади, шунинг учун уни кўпроқ секция машғулотларида, сайрда ва бошқа жойларда қўлланилади «Келишуви» усули кичик ва ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар билан ўйин ўтказилаётганда фойдаланилади. “ МЕРГАН БОЛА” ЎЙИНИ “ КИЙИКНИ УР” ЎЙИНИ “ ДОИРАДАН ЧИҚАР” ЎЙИНИ Команда сардорларини тайинлаш  Командали ўйинларни ташкил этишда команда сардорларига катта вазифа ёки рол берилади. Улар ўзларини командаларини ўйин вақтидаги хулқларига ва айрим ўйинчиларни хулқлари учун тўлиқ жавоб берадилар. Камида сардорлари тўғридан- тўғри ўқитувчининг ёрдамчиси ҳисобланиб, улар ўйин иштирокчиларини ташкил этади ва жойлаштиради, ўйин жараёнида ўзининг командасини ўйинчиларини интизомига ва ўйновчиларни ўйин давомида кучларини тўғри тақсимлашини кузатиб боради.  Команда сардорларини ўйинчиларнинг ўзлари тайинлайди, айрим ҳолатларда эса ўқитувчи томонидан тайинланиши ҳам мумкин. Педагогика нуқтаи назаридан шу томонини кўпроқ қадрлики, сардорни ўйновчиларнинг ўзлари сайлайдилар, чунки улар бир-бирини қадр-қимматига қараб баҳолашни ўрганадилар ва ўзларининг ўртоқларига ишонч билдирган ҳолда уни кўпроқ жавобгарликни оширишга ундайдилар. Агарда ўйновчилар етарли даражада ташкил этилмаган бўлса, бир-бирини яхши билмаса, унда ўқитувчининг ўзи сардорни тайинланди. Айрим вақтда у яхши ўртоқлари ўртасидан (тарбиялаш мақсадида) сардорларни тайинланади. Уларга жавобгарликни юклаб, ўқитувчи етишмайдиган хусусиятларини тарбиялашга ёрдам беради.  Сардорларни тайёрлаш усулидан камдан-кам фойдаланилади.  Сардорларни тўлиқ командалар тузилгандан кейин сайланади Ўйинни тугаши  Ўйинни давом этиши ҳар хил бўлиши мумкин. Шуғулланувчиларнинг таркибига, машғулотни шароитига қараб, ўйинни ҳарактерини ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчи ўйинни давом этишини белгилайди. Энг муҳими ўйинни ўз вақтида тугаллашдир. Чунки ўйинни вақтидан илгари тугатмаслик, шунингдек, уни чўзиб юбормаслик керак.  Ўйинни давом этиши бир қанча сабабларга боғлиқ бўлади: иштирокчиларни сонига (қанча ўйин иштирокчилари кам бўлса, шунча ўйин қисқа бўлади); ўйновчиларнинг ёшига (болалар кичик ёшидан бошлаб узоқ вақт давомида ўйнаши мумкин эмас); ўйинни мазмунига (ўйин катта юклама билан ўтказиладиган бўлса, унда давом этиш вақти қисқа бўлади); ўйинни ўтказиш жойига, ўқитувчи томонидан таклиф қилинган тезликка ёки меҳёрига; ўқитувчи тажрибасига (кам тажрибага эга бўлган ўқитувчи ўйинни қи  Ўйинни тугатишни энг аввало уни ўйин иштирокчиларига таъсир этишига қараб қўйилиши лозим. Ўқитувчи шундай пайтни тўпиши керакки, қачонки ўйинни мақсадга мувофиқ равишда тўхтатиш керак.  Ўйинни чарчашни биринчи аломатлари пайдо бўла бошлаган вақтда тамом қилиш керак; кўпчилик иштирокчиларни эътиборсизлиги ўйин иштирокчиларини қоидани бўзиши, ҳаракатни аниқ бажармаслиги, мақсадга эришиш йўлида етарли даражада қатъиятлик кўрсатмаслик, айрим ўйновчиларни қизиқишларини нафас олишини тезлашишидир.  Ўйинни ўқитувчи томонидан белгиланган вақтда тугатиши зарур, бунинг учун ўқувчиларга олдиндан айтиб қўйилиши керак. Ўйин иштирокчилари шуни ҳисобга олиб, ўйинни давом этиш вақтида ўзларининг кучларини тўғри тақсимлайдилар. Белгиланган вақтдан 1-3 дақиқа олдин иложи борича иштирокчиларни ўйинни туг  Агар ўйин командали бўлса, ўйин иштирокчиларини, улар неча марта такрорлашларини ўйин олдидан айтиб қўйилиши шарт.  Ўйинни давом этиши машғулотни шаклига боғлиқ бўлади. Агар ўйин жисмоний тарбия дарсида ўтказилаётган бўлса, унда унга ажратилган вақт чегараланган бўлади. Агар ўйин дарсдан ташқари вақтда ўтказилганда, узоқ вақт давом этиши мумкин, чунки ўйновчиларни узоқ вақт давомида ўйнашга ўргатилади.  Ўқитувчи барча ҳолатларда ўйин иштирокчиларини чарчатиб қўймаслиги керак ва ўйин иштирокчиларини қизиқиши орта бораётган вақтда, улар тўлиқ, жўшқин ҳаракат қилиётган бир вақтда ўйинни тугатиши керак. Эътиборингиз учун ташаккур!
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha