Иқтисодиётни ривожлантиришда пуллик хизматлар

ИҚТИСОДИЁТНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА 
ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАР Асосий саволлар:
1 . Хизматлар тушунчаси ва хизматлар 
соҳасининг тавсифи
2.  Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг 
ривожланиш кўрсаткичлари
3.  Хизмат кўрсатиш соҳасини 
ривожлантириш сиёсати   Хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги 
ўрни 
Бир томондан, хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги 
ўрни ва роли бу секторнинг ЯИМдаги улуши катталиги 
билан ўлчанади. 
Иккинчи томондан, бу соҳада иқтисодий ўсишнинг 
муҳим омиллари  илмий -инновацион билимлар, 
номоддий жамғариш, ахборот технологиялари 
мужассамлашган.      Хизматлар соҳаси
•
Ривожланган давлатларда иқтисодиётнинг 70-75 фоизини 
хизматлар сектори ташкил этади. Индустриал иқтисодиётга 
нисбатан хизматлар иқтисодиёти доимо гармоник 
ривожланади. Чунки хизматлар иқтисодиётида моддий ишлаб 
чиқариш, муомала-айирбошлаш жараёни ва хизматлар оқими 
бир бутунликка айланади.
•
Хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг шундай тармоғики, унда 
ишлаб чиқарилган хизматлар яратилиш жараёнининг ўзида 
истеъмол қилинади, фойдали самарага шу заҳотиёқ 
эришилади.
•
Хизматлар товарнинг шундай бир шаклики, унда ишлаб 
чиқариш, тақдим этиш ва истеъмол қилиш бир вақтнинг ўзида 
рўй беради        Хизматларни хусусиятлари
Хизматлар - бу номоддий кўринишга эга бўлган, 
таъминотчи томонидан истеъмолчига 
кўрсатиладиган муайян фаолият натижасидир. 
Хизматларни жамғариб қўйиб бўлмайди.
Кўпинча хизматларни аҳолига хизмат кўрсатиш 
билан чеклаб қўйиш ҳоллари ҳам учраб туради. Бу 
хизматлар тушунчасини тор маънода тушуниш 
ҳисобланади. 
Иқтисодиёт соҳаларида фаолият юритаётган 
корхоналар хизматлари ишлаб чиқариш 
мақсадларида истеъмол қилади. Aҳоли эса 
хизматларни якуний босқичда истеъмол қилади .   Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ривожланиш 
босқичлари
Биринчи босқичда,  1991 -2000-йиллар .  Я И Мда хизматлар 
секторининг улуши 33,8 фоиздан 37 фоизга кўпайди.     
Анъанавий хизмат турлари - транспорт, савдо, маиший ва 
комму нал хизматларнинг улуши камайиб, бозор 
хизматларининг улуши ортди.   Супермаркетлар, мини ва 
гипермаркетлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлар пайдо 
б ўл ди .
Иккинчи босқичда,  2001-2010 -йилларда, хизматлар соҳасини 
ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш фаоллашди. Бу даврда 
хизматларнинг ЯИМдаги улуши 37 фоиздан 46,9 фоизга 
чиқди.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўпайди. 
Халқаро аэропортлар, темирйўллар, автомагистралларнинг 
модернизация қилинди.
Учинчи босқич  2010-йилдан кейинги даврни  ўз ичига олади. 
2010-2016-йилларда хизматларнинг ялпи ички маҳсулот 
таркибидаги улуши 46,9 фоиздан 49,5 фоизга ошди.Бу даврда 
юқори технологияларга асосланган хизматлар орасида алоқа ва 
ахборотлаштириш хизматлари бошқа соҳаларга нисбатан 
жадал ривожланди.  Хизматлар соҳаси гуруҳлари
1. Моддий хизматлар ишлаб 
чиқариш
транспорт, савдо ва умумий 
овқатланиш, уй-жой-
коммунал, маиший 
хизматлар ва бошқалар.  2. Номоддий хизматлар ишлаб 
чиқариш 
бошқарув, таълим, соғлиқни 
сақлаш, фан, санъат, аудит, 
суғурталаш, молиявий 
хизматлар ва бошқалар.  Aҳолига кўрсатиладиган хизматлар эса ўз 
вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Моддий 
хизматлар.  2. Ижтимоий-
маданий 
хизматлар.  Моддий хизматлар 
Истеъмолчиларнинг 
моддий-маиший 
эҳтиёжларини 
қондиришга 
қаратилган 
хизматлардир
Уларга уй-жой- 
коммунал 
хизматлари, 
буюмларни ясаш ва 
таъмирлаш ишлари, 
савдо ва умумий 
овқатланиш 
хизматлари, 
транспорт 
хизматлари киради .  Ижтимоий-маданий 
хизматлар 
Ижтимоий-маданий 
хизматлар номоддий 
хизматлар 
ҳисобланади
Истеъмолчининг 
маънавий, интел-
лектуал эҳтиёж-
ларини, меъёрдаги 
турмуш кечиришини 
таъминлашга 
йўналтирилган 
хизматлар бўлиб, 
тиббий хизматлар, 
маданият, туризм ва 
таълим.     Постиндустриал жамиятлар хизматлар устун ривожланган 
жамиятлар ҳисобланади. Бу соҳада иқтисодиётда банд аҳолининг 
65-75 фоизи меҳнат қилади.  Бу мамлакатларда хизматлар сектори 
қуйидагича таснифланади: 
1 •
умумий овқатланиш, молиявий хизматлар, ахборот 
хизматлари (АТ-консалтинг), уй-жой-коммунал хизматлари, 
маиший хизматлар, ижара хизматлари, туризм хизматлари, 
юридик хизматлар, меҳмонхона хизматлари;
2 •
қўриқлаш хизматлари, таржима хизматлари, савдо 
хизматлари, транспорт хизматлари, кўнгилочар хизматлар, 
тиббий хизматлар, муҳандислик-қурилиш хизматлари, 
сартарошхона хизматлари;
3 •
транспортларга техник хизмат кўрсатиш хизматлари таълим 
хизматлари, рақамли ва маиший техникага хизмат кўрсатиш, 
ободонлаштириш хизматлари ва бошқалар.    Қуйидагилар хизматлар соҳаси тез ривожланишининг 
объектив шарт-шароитлари ҳисобланади: 
Юқори даромадлилик ва 
ликвидлилик; хизматлар уларни 
ишлаб чиқариш жараёнининг ўзида 
истеъмол қилинади . 
Хизматларда материал сиғимининг 
нисбатан камлиги . 
Кўрсатилган хизматларга қисқа 
вақтда ҳақ олиниши ва ҳақ 
тўланиши. Ўзбекистонда хизматлар соҳаси 13 та асосий 
турга ажратилган: 
Таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари, туристик, маиший 
ва бошқа хизматлар .Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник 
хизмат кўрсатиш, савдо ва овқатланиш хизматлари, Транспорт, қурилиш, технологик ускуналари таъмирлаш ва 
техник хизмат кўрсатишМолиявий (банк, суғурта ва молиявий лизинг хизматлари)  Алоқа ва ахборотлаштириш, компютерли дастурлаш 
хизмати   2022 йил январь-июнь якунлари бўйича Сирдарё 
вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси   2022 йилнинг январ-сентябр ойларида хизматлар соҳасида  э нг юқори ўсиш суръатлари 
Боёвут  (133,2%) , Ховос	  (115,2%)  	ва	  (112,3%)  	Сардоба туманларида кузатилган.    2022 йил январ-сентябр ойларида барча хизмат турларининг динамикасида 
ўсиш суръатлари кузатилди:  2022 йил январь-июнь ойларида Сирдарё вилоятида 
хизматлар ҳажми 2 356,0 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 
йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 12,3 фоизга ошган.     Истеъмол савати бир киши учун бир ойда 2 млн 157 минг 
сўмни ташкил этди