Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 117.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихи

Купить
1 Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихи 2 МУНДАРИЖА КИРИШ.................................................................................................... 3 I БОБ. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИНИНГ МОДДИЙ АҲВОЛИ ВА ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРИ. 1.1. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий жараёнлар................................................................... 12 1.2. Уруш йилларида Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий вазият ва аҳолининг турмуш даражаси..................................................... 25 II БОБ. УРУШ ЙИЛЛАРИДА ВИЛОЯТДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ: МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР. 2.1. Ижтимоий таъминот масалаларига ёндошув ва унинг Қашқадарёда амалга оширилиши....................................................................... 40 2.2. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинганларни ижтимоий ҳимоя 3 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида энг даҳшатли, энг изтиробли ва энг бешафқат уруш сифатида из қолдирган. Республикамиз Президенти И.А.Каримов айтганидек, “... бу бешафқат урушда собиқ СССРнинг ўзидан 27 миллион одам қурбон бўлган. Бунча одамнинг ҳалок бўлганини ўйлаш, фараз қилиш, кўз ўнгида ўтказишнинг ўзи изтиробли ҳол” 1 . Шунинг учун ҳам тараққийпарвар кучлар, инсоният фашизм устидан эришилган ғалабани ҳар йили нишонлаб келади, ғалабани яқинлаштирган жангчилар хотирасини абадийлаштириш учун ҳайкаллар ўрнатади, хотиралар ёзади. “Ҳақиқатан ҳам, - дейди И.А.Каримов, - агарки миллат ўз келажагини кўрмоқчи бўлса, унинг хотираси ҳамиша уйғоқ бўлиши лозим. Чунки халқ, миллат кечаги ҳаётидан, ўзи босиб ўтган оғир ва машаққатли кунлардан тарих синовларидан ке 4 Иккинчидан, Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини тўла англаш учун Қашқадарё вилояти меҳнаткашларининг фидокорона меҳнатини, эвакуация қилинган кишиларга, болаларга кўрсатган олижаноб ва инсонпарварлик ёрдамларини, ўзи емай фронтга юборган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, ўзи киймай жангчиларга жўнатган кийим-кечак, этик, қўлқоп, хуллас, жанубий вилоятлар аҳолисининг фидойилигини ҳам билишимиз даркор. Шунда ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисидаги тасаввурларимиз тўлароқ бўлади. Учинчидан , советлар даврида ўтказилган тадқиқотларда мавзуга тор синфий ёндашув, барча ютуқлар КПСС раҳнамолиги туфайлидир, деган фикр ҳукмрон эди. Қашқадарё вилоятидаги ўзгаришлар ҳам шундай фикрдан келиб чиқиб баҳоланган, ўрганилган. Мустақиллик тарихий 5 очиб бериш муҳим аҳамиятга эгадир. Уруш халқлар учун нафақат сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий, унингдек улкан ижтимоий, аҳлоқий, инсонийлик, баҳрикенглик ва байналминаллик синови ҳам бўлди. Шунинг учун тадқиқотда 1939-1945 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволдан хабар берувчи архив материалларини ўрганишга кўпроқ эътибор берилди. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси . Муаммога оид махсус диссертацион изланишлар олиб борилган, китоблар, рисолалар ва мақолалар чоп этилган. Уларни даврий нуқтаи-назардан икки гуруҳга ажратиш мумкин. 1. Советлар даврида Қашқадарё вилоятида Иккинчи жаҳон уруши йилларида ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганишга оид изланишлар. 2. Мустақиллик йилларида ўтказилган диссертацион тадқиқотлар ва чоп этилган илмий асарлар. Биринчи даврга таалуқли илмий изланишлар қаторида Р.Р.Ахун 6 илмий истеъмолга олиб киргани ижобий ҳол бўлганини қайд этишимиз лозим. Шу билан бирга ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси Э.А.Войскобойников, Ф.М.Беккульбеков, Т.Д.Джураев, В.И.Ефимов, М.Очилов, А.Чориев, И.Пўлатов, Т.Султанова, Ҳ.Ш.Иноятов, Р.Х.Аминова, С.Турдиев, М.С.Самадов, Ш.Каримов каби олимларнинг асарларида ўрганилган 1 . Уларда Қашқадарё вилоятининг ғалабага қўшган ҳиссасига оид манбалар келтирилади. Фақат М.Очилов, А.Чориев, М.С.Самадов асарларида Қашқадарё вилояти тадқиқот объекти қилиб олинган. Улар ҳам вилоятдаги ижтимоий аҳвол, ундаги муаммоларни эмас, балки вилоят тарихини ва урушда қатнашган жангчилар ҳаётини, урушда кўрсатган жасоратларини очиб беришган. Совет даврида Қашқадарё вилояти тарихи, шу жумладан, Иккинчи жаҳон уруш йилларидаги аҳвол, меҳнаткашларнинг фронт 7 ўтмаган 2 . Бироқ улар ҳам Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни, жойлардаги муаммоларни махсус тадқиқ этмайди. Юқоридаги тадқиқотлар ва асарларда, биринчидан, муаммога коммунистик мафкура нуқтаи-назаридан, тор синфий ёндашув устунлик қилади. Натижада фактлар, воқеалар тайёр қолиплар, марксча-ленинча ақидага мувофиқ ёритилади. Иккинчидан, зиддиятларга тўла ижтимоий ҳаёт, уруш йиллари, маданий-маиший турмуш бўяб кўрсатилади, эришилган ҳар бир ютуқ советларнинг, КПССнинг муваффақияти, оқилона ички сиёсатининг натижаси деб баҳоланади. Ваҳоланки, ҳар қандай жумладан ижтимоий, тарихий, маданий ҳодисалар ички зиддиятлари билан очиб берилгандагина улар ҳақда объектив хулоса қилиш мумкин. Учинчидан, мазкур камчиликлар фақат тадқиқотчиларнинг хоҳиши ва тор қарашлари сабабли юзага келма 8 ўрганилган. Уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга уруш даври муаммолари бевосита тадқиқ этилган асарлар киради. Қ.Насриддинов, А.Бўтаев, С.Турдиев чоп эттирган китоблар шундай асарлардир. Иккинчи гуруҳга қолган муаллифларни асарлари киради. Уларда биз ўрганаётган муаммо йўл-йўлакай, кўпинча умумий тарих нуқта-назаридан тилга олиб ўтилади, холос. Мустақиллик йилларида Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан “Хотира” китоблари чоп этилди, уруш даврига оид янги манбалар асосида тўпламлар тайёрланди 1 . Кўриниб турибдики, иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва ундаги муаммолар ҳали алоҳида диссертацион тадқиқот объекти бўлмаган. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари . Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг Қашқадарё в 9  Ўзбекистонга эвакуация қилинган кишилар, оилалар ва болаларни турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилган чора- тадбирларни ёритиш;  уруш туфайли юзага келган ижтимоий аҳволнинг аҳоли ҳаётига, руҳияти ва муносабатларига таъсирини ўрганиш. Тадқиқотнинг манбавий асослари . Муаммони ўрганишда архив материалларини, илмий асарлар ва тадқиқотларда ҳали фойдаланилмаган жамғармалари ишларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Тадқиқотда Қашқадарё вилоят давлат архиви 1, 17, 25, 31, 54, 86, 94, 114; Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архиви, ЎзРМДА 86,94, 96, 133, 217, 314, 316, 837 ва 1610- жамғармаларидаги янги манбалардан фойдаланилди. Шунингдек, “Қизил Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Қашқадарё ҳақиқати”, “Советский Узбекистан за 40 лет”, “Советский Узбекистан за 50 лет” статистик тўпламларидаги манб 10 Тадқиқот усуллари сифатида тарихийлик, тадрижийлик, объективлик, таҳлил ва умумлаштириш тизимли ёндашув, қиёсий таҳлил кабилардан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги . Диссертацияда кам ўрганилган архив ҳужжатлари, тарихий манбалар асосида уруш йилларида Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ундаги муамолар Ўзбекистон янги тарихини яратиш концепцияси ва миллий ғоя, миллий тараққиёт нуқтаи-назаридан яхлит воқеа сифатида тадқиқ қилинди. Унда уруш йилларида совет ҳокимиятининг ижтимоий-иқтисодий соҳада оид олиб борган сиёсати, аҳолининг турмуш даражаси, уни ижтимоий ҳимоялаш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари, болалари ва уруш ногиронларига имтиёзлар таҳлил қилинган. Шунингдек, диссертацияда Қашқадарё вилоятига эвакуация қилинган оилалар ва болаларни турар жой билан таъ 11 ҳужжатлари, ўрганилган манбалар Ўзбекистоннинг янги тарихини яратишда ёрдамчи материаллар бўлиши мумкин. Тадқиқотда берилган тавсиялар уруш йилларидаги ижтимоий аҳволни янада чуқурроқ ўрганишга ва аниқ ҳужжатлар асосида плакатлар, кўргазмали ўқув материаллари тайёрлашга ёрдам бериши мумкин. Натижаларни эълон қилинганлиги. Диссертация юзасидан иккита илмий мақола эълон қилинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертациянинг тузилиши Кириш, 5 та мавзуни ўз ичига олган учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйҳатидан иборат. I боб. Қашқадарё вилояти аҳолисининг моддий аҳволи ва ижтимоий муаммолари 12 1.1. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий жараёнлар Мазкур бобда фашизмнинг СССРга бостириб кириши арафасида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий аҳвол, ўзбек халқининг тарихий маданий анъаналарини, бойликларини ва ўзлигини асраб қолишга бўлган интилишлари, ҳаракатлари янги манбалар, тарихий тадқиқотлар асосида таҳлил қилинади. Саноатлаштириш ва жамоалаштиришлар даврида аҳолининг ижтимоий аҳволи, унинг совет ҳукумат олиб бораётган ижтимоий, иқтисодий сиёсатига муносабати каби масалар кўриб чиқилади. Янги йўналишда ташкил этилган корхоналар, суғориш тизими, маданият муассасалари, ўрта мактабларнинг ижтимоий ҳаётга таъсири ёритилади. 1941 йил 22 июнда бошланган урушда фронтга, ғалабага Ўзбекистон аҳолисининг қўшган ҳиссаси, ҳарбий ҳолат давридаги совет ҳок 13 ҳамкорлигида Шаҳрисабз ва Қаршиниг 2700 йиллик тўйлари кенг нишонланиши ўлкамиз ва аждодларимизнинг инсоният тарихига, цивилизациясига қўшган ҳиссасининг эътироф этилишидир. Қашқадарё вилоятининг советлар даврида ташкил этилиши, маъмурий ҳудудий тақсимланиши махсус тадқиқот учун мавзу бўла олади. Чунки уни ижтимоий-сиёсий ва маданий бошқариш билан боғлиқ бўлган муаммолар, айниқса совет ҳукуматининг олиб борган ғайримиллий сиёсати туфайли вилоятиинг окрукга айлантирилиши, гоҳ Бухоро вилоятига қўшилиши, гоҳ қайта ташкил этилиши, туманларни эса қайта ва қайта тақсимланиши воҳада мураккаб ижтимоий аҳволни келтириб чиқарган. Шунинг учун мазкур ижтимоий аҳволни ва муаммоларни махсус тадқиқ этиш ўлкамиз, юртимиз тарихини янада чуқурроқ билишга ёрдам беради. Қашқадарё вилояти 1920 йилда ташкил 14 жамоа ва давлат хўжаликлари (колхоз ва совхозлар) ни оммавий тарзда тутиш тўғрисида қарор қабул қилади. Натижада жамоа хўжаликларини тузиш долзарб, шу билан бирга ички қарама-қаршиликларга, зўравонлик ва мажбурлашларга тўла ҳодисага айланди. Худди шу йиллардан Ўзбекистонни пахта базасига айлантириш бошланди. Жамоалаштириш энг бошланишидан синфий зўравонлик, қўрқитиш, қатағон қилиш ва маҳаллий халқни алдаш, қўшимча мажбурият олиш, қўшиб ёзиш, етиштирилган маҳсулот таннархини тўғри ҳисобламай кам ҳақ тўлаш, деҳқоннинг иқтисодий ва турмуш эҳтиёжларини, манфаатларини менсимаслик, ҳисобга олмаслик билан бирга олиб борилди. Марказга кўпроқ пахта, тери, пилла етиштириб бериш учун янги хўжаликларни ташкил этиш кучайтирилди. Натижада асрлар давомида халқ фаровонлигини, турмушини таъминлаб келган 15 Пахтачиликнинг кенг ривожлантирилиши Ўзбекистон халқи учун бир томондан ижобий ҳол эди, албатта. Пахтачилик билан боғлиқ янги заводлар, ишлаб чиқариш корхоналари қурила бошланди, ишчи кадрлар тайёрланди. Бу ишларга бюджетдан маблағлар ажратилди. Масалан, 1940 йил 6 ноябрда пахта далалари учун минерал ўғитлар, аммиак селитраси ишлаб чиқариадиган йирик Чирчиқ электрокимё комбинати ишга туширилди, ҳар бир туманда МТСлар ташкил қилинди, 1925-1949 йилларда “Пахтаорол” давлат хўжалигида йирик илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. 1932-1940 йиллар ичида қишлоқ хўжалиги экинларининг деярли 85 фоизга яқини пахта ташкил қилган 1 . Тўғри, республика ҳукумати беда ва чорвабоп экинлар миқдори кескин камайиб, чорвачилик катта зарар кўраётгани туфайли пахта майдонларини камайтиришга интилган. Аммо унинг 16 тракторни ҳалокатдан, Бобоқул Хўжаевни ўлимдан қутқардилар” 1 . Умрида трактор кўрмаган, барча ўзгаришларни илоҳий куч таъсири, каромати, қудрати деб биладиган авом кишилар шундай ваҳимага берилиши табиий ҳол эди. Аммо советлар мазкур муносабатлардан даҳриёна, миллий анъаналаримизга ёт, қарши хулоса чиқардилар. Ғайридиний, атеистик тарғибот ва қулоқларга қарши кураш юқоридаги ислоҳотларнинг давомига айланди. Мазкур масалани Косон тумани тарихи мисолида ўрганган Н.Муҳамедов ёзади: “Қулоқлар синф сифатида тугатиш масаласи эса колхоз тузуми тақдирини ҳал қилиши керак эди. Аммо Косонда кулоқнинг ўзи йўқ эди. Бўлса ўрта ҳол деҳқонлар бор эди, холос. Уларнинг якка хўжалик бўлишлари учун “патент” берилди. Аслида бу найранг колхозлаштириш афзаллигини амалда кўрсатиш учун муқобил қилиб кўрсатиш 17 вилояти таркибига кирган қашқадарёда амалга оширилган ташкилий ишлар ва аграр соҳада олиб борилган сиёсат, маданий-маърифий тадбирлар аниқ мисоллар ва рақамлар асосида очиб берилган. Аммо уларда жамоа хўжаликларини ташкил этиш ва янги аграр муносабатлар ижобий ўзгаришлар, қишлоқ хўжалигини илмий-техникавий қайта қуришнинг бошланиши сифатида талқин қилинади. Бу илм-фандаги холислик сиёсатга бўйсундирилиши, советлар сиёсатини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир ёқлама қарашнинг натижаси эди. Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши арафасидаги ижтимоий аҳволига ҳокимиятни эгаллаб олган советларнинг ўз тузумини, ҳукуматини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати салбий таъсир этмай қолмади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида маълум бир ижобий ўзгаришлар (масалан, техникадан фойдаланиш, малакали кадрлар тайёрлаш, 18 қурилишига мажбурий равишда жалб қилиш тизимини қайта тиклаш ва сиёсий маҳбуслар армиясинин турма-лагерь меҳнатини оммавий равишда қўлланиш билан олиб борилди” 1 . Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий аҳволнинг асосий кўрсаткичларидан бири ижтимоий-маданий соҳанинг ҳолати ва унда амалга ошириладиган ўзгаришлардир. Мазкур соҳага таълим- тарбия, маданий-оқартув ишлари, санитария-медицина хизмати кўрсатиш тармоқлари, аҳоли турар жойлари қуриш ва уларни зарур усуналар, хизмат турлари билан таъминлаш кабилар киради. Тарихий манбалар ва адабиётлар, махсус тадқиқотлар кўрсатадики, ХХ асрнинг 30-40-йиллари жанубий вилоятларда ижтимоий ҳаётни янги, замонавий йўналишда ташкил этишга қадам ташладни. Айнан шу даврда вилоятларда янги саноат тармоқлари, суғориш тизими, мутахассислар тайёрлашни кенг йўлга қ 19 алоҳида ўқитилган 1 . Аммо баъзи жойларда ўғил ва қиз болалар бирга ўқишган. Масалан, Қамаши қишлоғидаги “Ҳужум” мактабида 1932-1934 йиллардан бошлаб ўғил ва қиз болалар бирга ўқишган. Мактабдаги 92 нафар ўқувчининг 60 нафари қиз болалар бўлган, паранжи ташлаш бошлангандан кейин, яъни 1936 йилга келиб унда 139 ўқувчи таълим олган, уларнинг 45 нафари қиз болалар эди 2 . Бундан ташқари, 1934/1935 ўқув йилигача қишлоқ жойлардаги макатблар тўрт йиллик бўлган. Ундан кейин ўқишни истовчилар туман марказлари ва шаҳарлардаги етти, ўн йиллик мактабларга ўтиши лозим эди. 1934/1935 ўқув йилида бундай ўқувчилар сони бутун республика миқёсида 11 тани ташкил этган холос 3 . Тарихий манбалар шуни кўрсатадики, совет мактабларининг ижтимоий ҳаётдан жой олиши, янги таълимнинг аҳоли дунёқарашига таъсири ж 20 ўрта мактабни тугатган холос 1 . Ваҳоланки, ўша йиллари Қашқадарё вилоятида аҳоли 460минг кишини ташкил этган бўлиб 2 , ундан деярли ярми мактаб ёшидаги ўқувчилар эди. “Мактабдан қочиш”ни фақат совет таълим тизимидаги камчиликлар билан изоҳлаш тўғри эмас, албатта. Бироқ советларнинг зўравонлик сиёсати маҳаллий зиёлиларнинг ижтимоий аҳволига салбий таъсир этмай қолмади. Таълим тизимидаги қатағонликларнинг дастлабки босқичида халқ таълимини ташкил этиш ва ривожлантиршга катта ҳисса қўшган Маннон Абдуллаев – Рамзи, Маҳмуд Ҳодиев – Боту билан биргаликда 17 нафар зиёли қамоққа олинади, улар “аксинқилобчилик”да айбланиб, уч йил мобайнида зах қамоқхонада ётгач, хукм чиқарилади. Улар 1933 йил 31 мартда СССР Олий Суди томонидан РСФСР (Ўзбекистон ССР эмас) Жиноят кодексининг 58,4 (халқаро буржуаз 21 бўлганидан далолат беради. Расмий маълумотларга кўра, фақат 1937-1939, 1953 йилларда республикада 100 минг киши қатағон қилинди, улардан 13 минг киши отишга ҳукм этилган 1 . Архив материалларини ўрганиш шуни кўрсатадики, қулоқ қилинган, “халқ душмани”, “аксилинқилобчи” деб қатағон қилинган ва отишга ҳукм этилганларининг деярли барчаси советлар даврида вужудга келган ижтимоий аҳволдан норози бўлганлар, уни миллий-маданий анъаналар ва юрт мустақиллиги асосида юксалтириш тарафдорлари эдилар 2 . 1940 йилда Қашқадарёда 16 та, аёллар консультацияси ва болалар поликлиникаси ишлаган 3 . Уларда юқоридаги тартибда, Қашқадарё вилоятида 543 тиббиёт ходимлари хизмат қилган 4 . Қашқадарёда – 20 та умумий касалхона аҳолига тиббий хизмат кўрсатган 5 . 1939 йилда Қарши шаҳар тиш даволаш амбулаториялариг 22 ерда 35 та ётоқ ва ўрин бўлиб, ундан гинекология бўлимида 10 ўрин бўлган. Уларга жами 530 нафар касал келган бўлса, тузалиб кетганлар – 524 нафарни, ўлганлар эса 5 нафарни ташкил этган. Туғруқхоналарга 93 та касал келган, улардан 88 таси даволаниб уйига кетган, учтаси вафот этган 1 . Қарши шаҳар касалхонасида жами 133 та, ундан 9 та врач, 26 та ҳамшира, битта доришунос, 49 та кичик тиббиёт ходимлари ва 42 нафар бошқа ходимлар ишлаган. Касалхонада 7 та бўлим, умумий бўлимда – 30 та, хирургия бўлимида 30 та, гинекология бўлимида – 10 та, туғруқ бўлимида - 25 та, юқумли касалликлар бўлимида 60 та, болалар бўлимида – 20та, кўз касалликлари бўлими -10 та тиббиёт ходими хизмат кўрсатган 2 . Ўша йили (1939 йил) касалхонага жами 4069 нафар касал, улардан энг кўпи юқумли касалликлар бўлимига -10 23 Урушгача бўлган даврда совет мафкурасини тарғиб этувчи маданий- маърифий муассасалар тармоғи яратилди, халқ ҳаётига кино, радио ва китоб кириб келди. Маданий-маърифий муассасалар дунёвий билимларни ва атеистик ғояларни ёйишга хизмат қилди. 1940 йилда Ўзбекистонда – 633 та, ундан Қашқадарёда – 30 та кино устахоналари аҳолига маданий хизмат кўрсатган 1 . 1940 йилнинг охирига келиб Ўзбекистон ишчи-хизматчиларнинг ойлик маоши 1937 йилга нисбатан 34 фоизга ошди. МТС ва совхоз ходимларининг маоши 1937-1939 йилларда 30 минг рублга, ўртаси йиллик иш ҳақи 1500 рублдан 1939 йилда 2163 рублга кўтарилган 2 . Шу билан бирга Иккинчи жаҳон уруши арафасидаги ижтимоий- маданий аҳволни тадқиқ этган тарих фанлари докторлари, профессорлар Д.А.Алимова ва А.А.Головановлар бизнинг мавзуга ҳа таалуқли шундай х 24 бўйруқбозлик бошқариш усуллари миллий тараққиётга, ижтимоий-маданий аҳволга салбий таъсир кўрсатмай қолмади. 1.2.Уруш йилларида Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий вазият ва аҳолининг турмуш даражаси Иккинчи жаҳон уруши ХХ асрнинг энг катта фожиаси бўлди. Инсоният ушбу урушда ўлганлар ҳисобидан 50 млн.дан ортиқ кишидан айрилди. Бу Биринчи жаҳон урушида ўлганлардан 5 баробар кўпдир. Фашистлар 25 Германияси 1941 йил ёзида, 22 июн якшанба куни тонготарда ҳужум қилмаслик ҳақидаги шартномаларини бузиб, Совет иттифоқи ҳудудига бостириб кирди. Совет иттифоқи халқлари, шу жумладан, Ўзбекистон халқлари учун оғир синовлар вақти ва уларнинг немис-фашит босқинчиларига қарши фидокорона кураши бошланди. 1941 йил 22 июнда мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилди. Мамлакатдаги 14 округ бўйича 1905-1919 йилда туғилган ҳарбий хизматга яроқли кишиларни умумий ҳарбий сафарбар этиш ҳақида қарор қабул қилинди. ВКП(б) МҚ ва СССР ХКСнинг 1941 йил 29 июнда қабул қилган ушбу қарори асосида И.В.Сталин бошчилигида Мудофаа Давлат Комитети тузилди. Совет ҳокимияти зўравонлиги ва қатағонларидан анча норози бўлган кўпмиллатли СССРаҳолиси ҳаёти ва эрки учун туғилган ташқи хавф олдида жипслашди, курашга бутун куч- 26 билан муражаат қилдилар. Бундай ихтиёрий равишда ҳаракатдаги армияга боришни истаб ариза ёзувчилар сони кун сайин ўсиб борди. 1941 йилнинг 4 кварталида бир йўла 136 ёшлар фронтга жўнадилар. Бундай ихтиёрий фронтга кетишни истаб ариза берувчилар сони Қашқадарё вилоятида 14 минг, биргина Қарши шаҳрида эса 1,5 мингдан зиёд кишини ташкил этган” 1 . Уруш бошланиши биланоқ совет ҳокимиятининг ижтимоий сиёсати барча кучни, соҳаларни, имкоинятлар ва кишиларни фронтга хизмат қилишга, душманни тор-мор этиб, “социалистик тузумни асраб қолиш”га қаратилди. “Уруш муносабати билан Ўзбекистон меҳнаткашлари олдида турган асосий вазифалардан бири республика саноатини ҳарбий изга солиш эди. ВКП(б) Марказий Комитети СССР Халқ Комиссарлари Совети топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий 27 Лекин Республикамиз аҳолиси, саноат ишчилари урушнинг илк кунларданоқ 12-13 соатдан ишлашга, ҳатто стахановчилик ҳаракати орқали вазифаларини икки-уч ҳисса қилиб бажаришга ўтган эдилар. Бу эса ишчи-хизматчиларни ижтимоий аҳволига, уларнинг ўз бурчларининг, оиласи ва маҳалласи олдидаги вазифаларини бажаришга халақит бермаслиги мумкин эмас эди. Масалан, эрлари, боқувчилари урушга кетгани учун, саноат корхоналарида ишлаётган болали, ёлғиз аёллар сонининг ошиб бораётгани сабабли СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 8 инлдаги “Ҳомиладор аёлларга, аёлларга кўп болали ва якка оналарга давлат ёрдамини ошириш, “Қаҳрамон Она” фахрий унвонини бериш, “Оналик шаҳрати” орденини ва “Оналик медали”ни таъсис этиш ҳақида”ги 1571-сонли қарорига асосланиб, СССР Халқ Комиссарлари Советига иттифоқдаги ре 28 таъминлаш вазифаси қўйилади. Лекин ушбу кўрсатма юқори идоралар доирасида қолиб кетган. Лекин шунга қарамай саноат корхоналарида ишлаётган аёллар, кишилар ҳарбий ҳолат талабларидан келиб чиқиб эртаю- кеч фронт учун зарур асбоб-ускуналар яратишда жонбозлик билан меҳнат қилганлар. Саноат корхоналарини ҳарбий изга солиш осон кечмаган, албатта. Биринчидан, нафақат Қашқадарё вилоятида, шунингдек бутун Ўзбекистонда ҳам бундай тажриба йўқ эди. Чунки 1913 йилги манбаларга кўра, Ўзбекистонда асосан саноатнинг 80 фоизи пахта маҳсулотини қайта ишлаб чиқишга, 15 фоизи эса бошқа соҳаларга қаратилган бўлган 1 . Иккинчидан, республикада инженер-техник ходимлар, ҳарбий соҳада ишлай оладиган, фронт учун зарур ускуналарни ярата оладиган мутахассислар ҳали шаклланмаган эди. Айнан бу ҳол фронт олди ҳудудла 29 қуришда ҳукумат, маъмурий идоралар зўравонлик усулларидан фойдаланганлар. Масалан, “Дарбандда колхоз омборлари бўм-бўш эди. Ҳеч вақо йўқ, - деб эслаган сурхондарёлик фахрий (марҳум) Туроб Соҳиб ўғли. – Аҳвол бениҳоя оғир, бир ёқда уруш ташвиши устига шарғун шахтасининг йўл қурилишига одам жўнатиб Душанбе – Қоратоғ каналини қазишга мардикор юбориш керак эди. Бунинг устига навшаҳар-Бойсун темир йўли, Фарҳод ГЭСи қурилишига, Урал, Сибирдаги Россия ишчи батальонларига одам жўнатиш ташвишлари катта юк бўлиб қолган эди” 1 . 1941 йил 23 инлда СССР Мудофаа Комитети “Фуқароларни умумий ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилади. Унга кўра, фронт ортидаги аҳоли ҳарбий ишлардан хабардор бўлиши, ёшлар эса ҳарбий тайёргарлик орқали фронтга жўнатилиши керак эди. Мазкур вазифани қатъи 30 ажратилган соатлар миқдори оширилган. Туман ҳарбий комиссарлари умумий ҳарбий таълимнинг олиб борилиши, тадбирлар, ўқув-машқлари ҳақида юқори ташкилотларга ҳар ҳафтада маълумот етказиб турганлар 1 . Худойзод қишлоқ кенгашиниг маркази “Восток” деҳқон хўжалигида умумий ҳарбий тайёргарлик ишлари яхши олиб борилган. Қаршилик ўқитувчи Коротовский ҳарбий хизматга чақирилган биринчи 26 кишини тайёрлаган. Дашт қишлоқ кенгашидаги “Октябрь 14 йиллиги” деҳқон хўжалигининг 7 жойида ПВХО тўгараги ташкил этилиб, унда 480 киши тайёргарликдан ўтган. Натижада Қарши тумани бўйича 726 фаол ёш йигит- қиз умумий ҳарбий тайргарликлан ўтган, уларнинг 178 таси хотин-қизлар бўлган. ГТО, БГТО нормаларини 448 та ёш, жумладан 257 хотин-қиз ўқчилик, 120 та ёш снайперчилик, 12 таси алоқачи, 5 таси пулемётчи талаблар 31 ўтказишда етакчи мутахассислар асосан эвакуация пайтида келганлар бўлган, улар миллий урф-одатларни, ўзбек тилини яхши билишмаган. Натижада ўқув-машқлар фақат рус тилида ўтказилган. ВКП(б) МК ва СССР ХКС 1941 йил 17 ноябрда машина-трактор станциялари (МТС) ва совхозлар ҳузурида фавқулотда органлар –сиёсий бўлимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилади. Унда уруш шароитида “мамлакатни озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалик хом ашёси билан таъминлаш, дон, техника экинлари, сабзавот ва картошка экиладиган майдонларни янада кенгайтириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш аввало Волгабўйи, Урал, Сибирь, Ўрта Осиё ва Қозоғистон районларида аҳамият касб этмоқда” 1 , дейилади. Бу қарор ўз навбатида Ўзбекистонда МТСлар тузиш ва улар ёрдамида қишлоқ хўжалигини ривожлантиршга ўз ҳиссасини қўшишини наза 32 ҳажми 560,8 минг гектарга оширилган, ҳашар йўли билан 149,6 миллион кубометр ирригация ишлари бажарилган 1 . Натижада экин экиладиган ва суғориладиган ерлар майдони ҳар бир ишга лаёқатли киши ҳисобига 1940 йилдаги 1,52 гектардан 1943 йилга келиб 3 гектарга етган. Дарвоқе, бу даврда колхозлардаги ишчи кучи 37,4 фоизга камаган эди 2 . Бу, ўз навбатида қишлоқ хўжалигидаги техника воситаларининг қисқариши ва улардан фойдаланишнинг сусайиши билан бир вақтда юз берган 3 . Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ўсишига аёллар ва болалар меҳнатини аёвсиз эксплуатация қилиш ҳисобига эришилди. Республика ХКСнинг 1944 йил 17 апрелдаги “Ирригация ва мелиорация соҳасидаги камчиликлар тўғрисида ва уларни бартараф этишнинг тадбирлари ҳақида”ги қарори эса экин майдонларини янада кенгайтиришга хизмат қилди. Шу тари 33 топшириқларни қишлоқ меҳнаткашлари ортиғи билан бажарган, лекин маъмурий-буйруқбозлик билан бошқариш советлар сиёсатининг ижтимоий ҳаётни ўз билганича ўзгартиришнинг асосий усулига айланади. Айниқса, буни 1945 йил 14 июлда ВКП(б) МК ва СССР ХКС қабул қилган “Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорида яққол кўриш мумкин. Мазкур мақсадни 1942 йилдаёқ Ўзбекистон ХКС раиси А.Абдурахмонов “Қизил Ўзбекистон” газетасининг мухбирига очиқ-ойдин айтган. “Янги экинлар экиш билан бирга, - деган эди, у мухбирга, - пахтачилик аввалгидек асосий ўринни эгаллайди. Пахта маҳсулотининг миқдори камайтирилиши у ёқда турсин, балки, аксинча янада кўпайтирилади” 1 . Уруш бошланган кунданоқ Ўзбекистон аҳолиси фронтга ёрдам беришга киришди. Унинг қалбида душманга 34 чегараланиб қолмадилар. Янги йил совғаси учун 88 кг майиз, 675 шиша вино, 10 кг бодом, 24 кг сариқ мой, 131 қути тамаки (мохорка), 100 дона совун, 682 кг қуруқ мева, 346 кг ёнғоқ ва жийда, 48 кг қурт юборганлар 1 . Қашқадарё меҳнаткашлари 1941-1944 йилларда қўшимча равишда жангчиларни, фронтни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 1.661.463 рубл пул ажратганлар, 1332 бош йирик шохли мол, 321 тонна ғалла, 119 тонна сабзавот, 15 тоннна қуруқ мева топширганлар. Бундан ташқари, улар танк колонналари ва самолётлар қуриш учун 20.428 минг рубл пул йиққанлар 2 . Бундай мисолларни яна ва яна келтириш мумкин. Юртдошларимизнинг матонати, қаҳрамонлиги шундаки, уруш уларнинг бошига, биринчидан, ўғиллари ва қизларидан айрилишни солган бўлса, иккинчидан, уларнинг ижтимоий аҳволини оғирлаштирди, турмуш даражас 35 кенг истеъмол молларига ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи, турмуш даражасини яхшилаш ишлари иккинчи даражали вазифа бўлиб қолди. Озиқ-овқат масаласи расмий доираларда, кенгашларда биринчи ўринда муҳокама қилинган. Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1448 қарорига кўра СССР ХКСнинг 1942 йилги 971-сонли кўрсатмасини бажариш бўйича барча ташкилотлар, колхозлар, совхозлар, деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқасига эга кишилар давлатга гўшт, сут, ёҳ, пишлоқ, тухум, жун ва тери маҳсулотлари топшириши шарт қилиб қўйилди 1 . Ҳукумат барча колхоз, совхоз, ишчи-хизматчи ва шахсий хўжаликларга 1 декабргача, сут, пишлоқ, ва жун топширувчи хўжаликларда 15 февралгача мажбурият юклатилиши лозимлигини уқтирган. Мазкур қарорни бажариш учун махсус кишилар ажратишни топширган 2 . Бу тадбирлар маълум бир натижага олиб келган 36 Пленуми белгилаб берган вазифалар муҳим аҳамият касб этди. Мазкур Пленумда юзага келган вазият, республика аҳолисининг моддий эҳтиёжлари ва озиқ-овқатга бўлган талабларидан, шунингдек, ҳарбий ҳолатданкелиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган ғалла, қанд лавлаги, шоли, картошка ва сабзавот етиштириш колхоз ва совхозлар олдидаги биринчи вазифа экани таъкидланди. Пленум қарорида 1942 йилда ғалла ва озиқ-овқат экини майдони 3660,4 минг гектарга, техник экинлар майдонини 1104 минг гектарга, қанд лавлаги экини майдонлари 70 минг гектарга, бошқа маҳсулотларга мўлжалланган экин майдонлари 11,8 минг гектарга етказилиши кўрсатилган. Пленум озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадга қанд лавлагидан 250, шолидан 27,2, картошкадан 99,6 сабзавотдан 124,2 центнер ҳосил олишни топширган 1 . 37 топширишни бажармагани учун партия сафидан ўчирилган” ва уни Ғузор район партия қўмитаси бюроси 1943 йил 22 августда жиноий жазога лойиқ. Вилоят суди Х.Қорахоновни 1943 йил 1-3 декабрда “сиёсий саботаж учун” 8 йил қамоқ жазосига ҳукм этган. Суд қарорини фирқа комитети ҳам тасдиқлаган 1 . “Деҳқонлар ўзлари етиштирган бирон килограмм ғаллани уйларига олиб боролмасдилар, ҳатто ерга тушган бошоқларни териб олиш ҳам ҳисобда эди. Бу масалада ҳукуматнинг (жуда қаттиқ) қарори чиқарилган эди. Бир килодан 3 килогача ғалла билан қўлга тушган одамни 3-5 йилгача қамоқ жазоси кутарди” 2 . Шундай мисолларни Жейнов жамоа хўжалигидан ҳам келтириш мумкин 3 . Баъзи жойларда эса кишиларнинг меҳнатига ҳақ тўламаслик, режани ошириб бажаргани ҳисобга олмаслик одатга айланган. Масалан, Чироқчи районида чўпонла 38 фронт ортида меҳнат қилиб барча орттирган, топган ва яратган нарсаларини- тўйга йиғиб қўйган жамғармаларидан тортиб то етиштирган дони, пахтаси, мева-сабзавотлари, қўй, эчки ва қорамолларигача жангчиларга, фронтга жўнатди. Учинчидан, ўзи оч, ярим яланғоч қолган бўлса-да, мудом урушга кетган йигит-қизларини ўйлади, уларни кийинтириб, қорнини тўйдириб, тезроқ душман устидан ғалаба қозониб қайтишини истаб яшади. Тўртинчидан, ўзининг фидойилиги, камсуқумлиги, сабр-тоқати, чидамлилиги, билан совет ҳокимияти, партия комитетлари ва ҳарбий комиссариатлардаги зўравонликларга бўйсунди, уларни, фронт, ғалаба учун зарур чоралар деб қабул қилди. Бешинчидан, турмуш даражаси пасайиб, ижтимоий аҳволи оғирлашиб кетган бўлса ҳам, боқувчиси фронтга кетган оилаларга моддий ёрдам кўрсатди, болаларни қорнини 39 II боб. Уруш йилларида вилоятда ижтимоий ҳимоялаш: муаммо ва камчиликлар. 2.1. Ижтимоий таъминот масалаларига ёндошув ва унинг Қашқадарёда амалга оширилиши. Совет тоталитар тузуми қанчалик қатағон, қирғин, репрессия уюштирган бўлмасин, ўзидан кучли душманга дуч келганида, унинг мавжудлигига хавф солганида халққа, кишилар ташаббуси ва фидойилигига таянишига мажбур эди. Бу эса, ўз навбатида, халққа кишиларга маълум бир эркинликлар, ҳуқуқлар беришни тақозо этади. “Ижтимоий ҳимоя” ва “ижтимоий таъминот” категориялари ижтимоий фалсафа, социологик ва юридик адабиётларда таҳлил қилинган, уларга турлича таърифлар берилган. Уларни такрорлаш ёки таърифларни таҳлил қилиш бизнинг вазифамизга кирмайди. Илмий адабиётлардаги таърифлар ва тушунчаларни умумлаштирган ҳолда биз ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий 40 СССР ХКС ва ВКП (б) МК нинг махсус буйруғи ва топшириғига мавофиқ урушга 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар тортилди. Фронтга жалб қилинадиган кишиларнинг ёшини бундай чегараланиши ҳукумат амалга оширган, халқаро нормаларга итоат этиб, бўйсуниб инсон ҳуқуқларининг тахминлаши эди, десак бўлади. 18 ёшгача бўлган ёшлар, болалар ўқиш, таълим олиш, тарбияланиш каби ижтимоий ҳимоя турларидан, ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин эди. Бироқ уруш 18 ёшга кирмаган, ҳали ўзлари ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотга муҳтож йигитларнинг ҳам бир қисмини фронтга чорлади. Бу ўринда биз фронт даъватини тўғри англаган, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳарбий ҳолат билан уйғунлаштирган ватанпарвар кишиларга дуч келамиз. Улар учун қонундаги, фақат 18-50 ёшдаги кишилар фронтга олинади, деган ҳукумат кўрсатмаси эмас, 41 Бешкент болалар уйида – 150, Қарши болалар уйида – 160, Китоб болалар уйида – 220+60 (поляк болалари), Шаҳрисабз болалар уйида – 300, Яккабоғ болалар уйида – 200, жами 1500 болалар ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотга олинган 1 . Халқ таълимига тегишли Қашқадарё вилоят архивида сақланаётган манбаларга қараганда, болалар уйлари тарбиячи, аравакаш, кийим- кечакларни ювувчи ва тикувчи каби турли ходимлар билан таъминланган. Мазкур ходимлар маошни, болаларга зарур бўлган кўрпа, тўшак, кароват, пойафзал, чойшаб, хўжалик молларини ижтимоий таъминот бўлимидан олган 2 . Шунинг учун ҳам ижтимоий таъминот бўлимлари жойлардаги артеллар, устахоналар, ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиб, болалар уйлари учун зарур озиқ-овқат ва хўжалик моллари етказиб бериш билан шуғулланган. Тўғри, баъзи манбаларда 42 Қарши шаҳрига Киевдаги болалар уйи кўчириб келтирилган. Унга “Нишон” совхози ҳомийлик қилган. Қарши туманида эвакуация қилинган болалар жойлаштирилган тарбия ўйларига 100 кароват, 100 кўрпача, 100 кўрпа, 100 кўйлак, 18 яктак, 17 стул, 229 кг ун, 155 кг сабзи, 14000 рубл пул, 12 та қўй йиғиб берилган. 1942 йио 12 мартда бўлган йиғилишида Яккабоғ тумани машина-трактор станциясининг ишчи-хизматчилари ўзларининг иш ҳақларидан бир қисмини болалар уйларига ўтказишга қарор қилишган 1 . Ўзбек ҳалқи уюштирган меҳрибонлик, кўрсатган ёрдам беъэтибор кетмади. Ленинградлик журналист Б.А.Толчинский ўзбек ҳалқига ўз миннатдорчилигини билдириб Республика ҳукумати кўчирилиб келтирилган аҳолига, болаларга кўрсатган меҳрибонлигини, ёрдамларини ана шу ерда вақтинча яшаган одамлардан эшитдим. Буни ҳамма хал 43 маблағлари, шунингдек, ҳомийлар, жамоат ташкилотлари, артеллар ва кооперативлар ҳам ихтиёрий шаклларда иштирок қилган. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ва ижтимоий таъминотда ишчи- хизматчиларнинг ёши ошганига, ногиронлигига ва бошқа сабабларга кўра нафақа (пенсия) ва моддий ёрдам бериш муҳим ўрин тутади. 1941 йил 26 июнда СССР Олий Совети Президиуми ҳарбий ҳолатдан келиб чиқиб уруш қатнашчиларининг оилаларига моддий ёрдам (пособие) кўрсатиш ҳақида Низом қабул қилади ва уни жойларга тарқатади. Мазкур оилалар қаторига ихтиёрий равишда фронтга кетган жангчиларнинг оилалари ҳам киритилади. Ҳарбий комиссариатлар орқали ва СССР ХКСнинг, Мудофаа Комитетининг буйруғига асосан фронтга чақирилганлар оиласи қаторига урушга ихтиёрий жўнаганларнинг оиласи, қаерда, қайси вазифада ва оиласида қанча аъз 44 юксалтиришга эмас, балки “ўлиб қолмаслиги учун” миқдорида эди. Оддий ишчи-хизматчиларга 60-80 рубл, яъни ойлик маошнигн 40-45 фоизи атрофида пенсия белгиланган 1 . Кўпгина ҳужжатлар жойларга бориб етмаган, натижада пенсия ва ёрдамлар тўлашда турли хатолар, камчиликлар содир бўлган. Пенсия тайинлаш шартлари жуда оғир ва чалкаш бўлган, ҳақиқий аҳволни, кишининг хизмати ва ишини ҳисобга олмаган. Қашқадарё вилоятида 1944 йилнинг май ойигача бўлган даврда 323588 рубл моддий пул ёрдами ва пенсия тўланмаган. Бешкент туманида у 24280 рубл, Қарши шаҳрида 38981 рубл, Китоб районида 64197 рублни ташкил этган 2 . Пенсиялар миқдорининг шаҳар ва қишлоқларга тақсимланиши ҳам эътирозлар, саволларуйғотади. Масалан, СССР Олий Совети Президиуми 1941 йил 26 июндаги қарорига кўра ҳарбий хизматчилар, жангчил 45 сабаблари тан олинмаган, сабаб фақат субъектив омилларда – раҳбарларнинг саботажида, сиёсий кўрсаводлигида, ишни тўғри ташкил эта олмаслигида деб топилган. Деҳқон томорқаси ва моллари билан ўзини боқа олмаслигидан ташқари, турли-туман натурал солиқ ҳам тўлашга мажбур бўлган. Совет ҳокимияти уруш ҳолатидан келиб чиқиб 1941 йил 3 июлда “Уруш вақтида қишлоқ хўжалиги солиғи ва аҳолидан олинадиган даромад солиғига вақтинча устама белгилаш ҳақида” қарор қабул қилади. Унда 1941 йилдан бошлаб тўланиши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги солиғига уруш вақтида вақтинча 100 фоиз миқдорда устама белгилашни қайд этилган. Таркибида ҳақиқий хизматда бўлган ва сафарбарлик юзасидан Қизил Армия ҳамда Ҳарбий Денгиз Флотига чақирилган фуқаролари бўлган колхозчи ва якка деҳқон хўжаликларига маълум бир имтиёзлар бе 46 ёрдам берганида жангчилар тез ғалабага эришади ва юртларига, оиласига соғ-саломат қайтиб келади, деган ўйда меҳнат қилган ва яшаганлар. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий таъминлашда СССР Олий Совети Президиуми 1944 йил 8 июлда қабул қилган “Ҳомиладор хотинларга, кўп болали ва эрсиз болали хотинларга давлат ёрдамини, оналар ва болалар муҳофазасини кучайтириш тўғрисида, “Қаҳрамон она” деган фахрли унвон белгилаш ва “Оналик шуҳрати” ордени ҳамда “Оналик медали” таъсис этиш тўғрисида” Фармон қабул қилди. Унда кўп болали оилаларни, хотинларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини давлат даражасида таъминлаш, кўп болали ва эрсиз болали аёлларга бериладиган имтиёзларни ошириш, бўйдоқ, турмушга чиқмаган якка ва оиласи кичкина бўлган фуқароларга солиқ солиш т 47 соатидан ташқари вақтларда ишлашини, эмизикли болалари бўлган хотинларни эса бола эмизиш даври тамом бўлишигача тунги ишларда ишлаши таъқиқланди. Ҳомиладор ва эмизикли фарзандлари бор аёлларга бериладиган озиқ-оқват миқдори икки ҳисса оширилди. Корхона ва муассасаларга ёрдамчи хўжаликлардан қўшимча равишда аёлларга озиқ- овқатлар беришни йўлга қўйиш топширилди 1 . Ҳомиладор ва кўп болали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ижтимоий таъминотини ташкил этиш, шубҳасиз, ижобий чора- тадбирдир. Уруш миллионлаб забардаст, бақувват ва оила бошлиғи бўлишни бўйнига оладиган йигитларни ўз гирдобига тортди, натижада халқ хўжалигида ишчи кучи етишмай қолди, ижтимоий-демографик вазият кескинлашди. Уруш йилларида, айниқса СССРнинг ғарбий ҳудудларида аҳоли сони кескин камайди, туғилиш деярли тўх 48 расмий ҳужжатлар жуда кам учрайди. Бу ҳам ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот ишларини керакли савияда ташкил этишга халақит берган. Ўзбек халқи ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий таъминотга фақат давлатнинг вазифаси деб қарамади, у ишлаб топганларини, етиштирган ҳосилини фронтдаги жангчилар, ёрдамга муҳтож кишилар билан баҳам кўрди, шу тарзда ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотни умумхалқ ҳаракатига, ишига айлантирди. Унинг мазкур ҳаракатисиз, фидойилигисиз совет ҳокимияти ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий таъминотни қониқарли даражада амалга ошира олмас эди. Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ва уруш ногронларига, уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш ўша даврнинг талаби эди. Душман билан рўпарама-рўпара туриб жанг қилган, турли сабабларга кўра соғлигидан, ишлаш имконидан маҳрум бўлган ҳарб 49 2-гуруҳ ногиронларига 55 фоиз, 3-гуруҳ ногиронларига эса 40 фоизи миқдорида нафақа (пенсия) тўлаш тартиби ўрнатилади. Худди шунингдек, урушда қатнашаётган ва ундан қайтган даврларда ҳарбий хизматчиларга, ногиронларга улар яшаган уй-жойлар тўла сақланиши, уларнинг болалари учун боғча ва яслиларга тўланадиган хизмат ҳақлари 50 фоизга қисқартирилиши кўрсатилган. Агар ҳарбий хизматчилар ногиронлиги сабабли хизматдан бўшатилса, уларга ногиронлик пенсияси расмийлаштирилгунга қадар оиласи олаётган пенсия берилади. Архив материаллари ва манбалар кўрсатадики, Қашқадарё вилоятида ҳарбий хизматчилар ва ногиронлар имтиёзли ёрдамлар кўрсатиш комиссиялари, аҳоли ва корхоналардан тушадиган ҳомийлик пулларини йиғадиган жамғармалар асосан 1943 йилнинг бошидан тузила бошлаган. Ўзбекистон КП(б) МК ва юқор 50 сабзавотлар етказиб бериш учун 750,5 гектар ерга турли экинлар экилган 1 . Яккабоғ райони моддий ёрдам жамғармаси 15000 рубл тўплаган, 843 гектар ерга мева-сабзавотлар экилган, ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронларига 78 майда ва 54 та йирик бошли моллар, вақтинча фойдаланиш учун эса 520 бош сигир ажратилган 2 . Қарши шаҳридаги моддий ёрдам кўрсатиш жамғармаси 39000 рубл тўплаган, 44 оиланинг уй, ҳовлилари таъмирлаб берилган. Шаҳрисабз шаҳар моддий ёрдам кўрсатиш жамғармаси 24000 рубл, Қамаши райони 3200 рубл, Косон райони 24000 рубл, Қарши райони 3200 рубл, Ғузор райони 26000 рубл, Бешкент райони 90000 рубл йиққан ва уларни муҳтож оилаларга, уруш ногиронларига тарқатган 3 . 1944 йилда мазкур ёрдамлар сезиларли даражада ошган. Масалан, Қарши район моддий ёрдам кўрсатиш жамғармаси 1943 й 51 867507 рубл 78 тийин пенсия пули тўланган 1 . Бу ердаги ўзгаришлар энг аввало ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронларининг сонининг кўпайиши, ҳамда ажратилган имтиёзлар миқдорининг оширилиши билан боғлиқдир. Шу билан бирга вилоят ижроия комитети, республика ҳукумати органлари томонидан вақти-вақти билан ўтказиб турилган текширишлар жойларда ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронларига давлат томонидан ажратилган маблағлар ўз вақтида етиб бормаётгани, баъзи шахсларнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндашмаган ҳоллари борлигини ҳам кўрсатади. Масалан, 1944 йилда қонунни нотўғри қўллаш натижасида Қашқадарё вилояти бўйича 223648 рубл ортиқча тўланган, аммо 10465 рубл тўланмай қолиб кетган. Айниқса Кўкбулоқ райони (126035 рубл ортиқча тўлаб, 145059 рубл тўланмай қолган), Мироқи райони (20245 рубл 52 жамият миқёсида амалга ошириш имконини бермаган. Уруш йилларида янги уй-жойлар қуриш деярли тўхтаб қолган,барча куч, техника воситалари ва мутахассислар фронтга кетган эди. Шунга қарамай жойларда ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронларини уй-жой билан таъминлаш, янги қурилагн уйлардан биринчи навбатда уларга квартиралар ажратиш ҳоллари бўлган 1 . Ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронлари, агар улар ишлашни хоҳласалар, биринчи навбатда ишга қабул қилинганлар. Ҳатто ҳарбий хизматдан, фронтдан қайтганларни иш билан банд этиш жойлардаги партия ташкилотлари, ижроия комитетлар, колхоз, совхоз ва корхоналар раҳбарларининг асосий вазифаси сифатида қаралган. Бу борада ички ишлар идораларига, прокуратура ходимларига қаттиқ кўрсатмалар, ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронларига берилаётган ёрдам ва имти 53 хўжалиги солиқларидан озод қилинган. Шу билан бирга вилоят прокурори қатор районларда, масалан, Чироқчи районида ҳарбий хизматчилар ва уруш ногиронларига давлат ёрдами уюштиришда қатор камчиликлар содир этилаётганини келтиради 1 . Бундай камчиликлар сифатида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг болали оилаларидан даромад солиғи ва бефарзандлик солиғи олиш, ўрнатилган тартибда уларни ёқилғи, озиқ-овқат, пойафзал билан таъминлашнинг амалга оширилмагани кабилар киради. Уруш йилларида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ҳамда уруш ногиронларини давлат ёрдами ва имтиёзлари билан қўллаб-қувватлаш, бу борада ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот тизимини яратиш бўйича эътиборли ишлар амалга оширилган. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва уруш ногиронларига моддий пул ёрдами, пенсиялар бериш, тур 54 билан таъминлаган, юқоридан махсус кўрсатма бўлишини кутиб турмай, кўп болаларни ўз оиласига олган. Уруш йилларида, очлик, яланғочлик ҳукм сурган бир даврда ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот масаларини кун тартибига қўйилиши ва маълум бир тизимлар, институтларнинг яратилиши ижобий ҳодисадир, албатта. Мазкур ҳодисани фақат коммунистик партиянинг ва совет ҳокимиятининг ютуғи, олижаноб тадбирлари деб баҳолаш тўғри эмас. Бу борада амалга оширилган ва қўлга киритилган ижобий ютуқлар энг аввало ўзбек халқиникидир, ундаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, болажонлик, тинч-тотув яшашни эъзозлаш, қадрлаш каби фазилатларнинг ифодасидир. Айнан шундай ёндашиш ва хулоса урушда эришилган ғалабадаги ўзбек халқининг улкан ҳиссасини объектив баҳолашга ёрдам беради. 55 2.2. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинганларни ижтимоий ҳимоялаш. Шиддатли уруш саноат корхоналарини асраб қолиш ва уларни фронтга хизмат қилдириш режасини ишлаб чиқишни талаб этди. СССР ХКС мамлакат ғарбидаги йирик корхоналарни, биринчи навбатда қурол-яроқ ишлаб чиқаришга мослашган саноат корхоналарини шарққа, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам кўчиришга қарор қилди. Натижада, 1941 йил охирларига келиб Ўзбекистонда 1523 та саноат корхоналари эвакуация қилинди. Улардан 1360 таси мудофаа саноатига қарашли бўлган 1 . 1940 йилда бундай корхоналар Ўзбекистонда атиги 69 районда ишлаган бўлса, 1944 йилга келиб улар 132 районда ташкил қилинган. Биргина Китоб районида цехлар сони 45 тадан 70 тага етган. Ўзбекистон ҳукумати мазкур корхоналарни ва улар билан бирга келган ишчила 56 Тарихий манбаларда қайд этилишича, 1941 йилнинг ноябригача Бухоро вилоятига 29938 киши эвакуация қилинган. 1941-1942 йилларда Ўзбекистонга 716543 киши келтирилган, ундан Бухоро (ва Қашқадарё) вилоятига 84000 киши жойлаштирилиши режалаштирилган, аммо 126514 киши қабул қилинган 1 . Уларнинг 30000га яқини Қашқадарё вилоятига тўғри келади 2 . Барча республикалар каби Ўзбекистонда ҳам аҳолини турар жой билан таъминлаш муаммо бўлиб қолаётган эди. Буни қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Масалан, 1941 йил республикада капитал қурилиш 74,7 фоизга, уй- жой қурилиш режаси эса атиги 5,1 фоизга бажарилган, яъни сметада кўрсатилагн 513,8 минг рублдан атиги 26,1 минг рубл ўзлаштирилган, холос 3 . Уруш арафасида янги шаҳарлар барпо этиш, аҳолининг сонига ва ўсиш динамикасига қараб уй-жой қуриш режалаштрилм 57 февралида “Болалар уйларини марказлаштирлган тартибда таъминотини жорий этиш ҳақида”, 1943 йилнинг апрелида “Эвакуация қилинган гражданларнинг болаларини овқатлантиришни ташкил этиш ҳақида”, 1943 йилнинг июнида “Болалар уйларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмин этишнинг қўшимча манбаини юзага келтириш тўғрисида” каби муҳим қарорлар қабул қилади. Ўзбекистон ХКС ва Ўзбекистон КП(б) МК 1942 йил январида “Фронт минтақасидан эвакуация қилинган болаларни жойлаштириш тўғрисида” чиқарган қарорида эса барча партия ташкилотлари, хўжаликлар, корхоналар болаларни уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга масъул эканини алоҳида таъкидлайди. Умуман уруш йилларида Ўзбекистонга 250 мингга яқин болалар ва 1 миллиондан зиёд катталар эвакуация қилинган 1 . 1941 йилнинг охирларигача Қашқадарё вилоятида би 58 этиш ишлари олиб борилган. Агар вилоятда 1943 йили болалар уйи 14 та бўлса, 1945 йилда улар 22 тага етган. Мазкур болалар уйларида 1950 ва 2744 эавкуация қилинган ёшлар тарбиялаган 1 . Қарши шаҳрида Киевдан кўчирган болалар уйи жойлаштирилган, унга “Нишон” совхози ҳомийлик қилган. Қарши районида эвакуация қилинган болалар учун 100 та кароват, 100 та кўрпа, 100 та кўрпача, 100 та ёстиқ ва бошқа нарсалар тўплаб берилган. Вилоятда сақланаётган тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган манбаларга кўра Қашқадарё вилоятида барпо этилган болалар уйи ва уларда яшаётган, таълим олаётган болалар сони қуйидагича бўлган: Бешкент болалар уйи – 60 поляк болалари, Қарши болалар уйи - 160 бола, Китоб болалар уйи – 280 бола, Чироқчи болалар уйи – 150 бола, Шаҳрисабз болалар уйи – 300 бола, Яккабоғ болалар уйи – 59 олишмади. Мен ўз мадорсиз кучим билан ҳаёт учун курашга мажбур бўлдим”, деб ўксиниб, издан гина қилмаслиги керак” 1 . Болаларни уй-жой билан таъминлаш масалалари илмий асарларида у ёки бу даражада ёритилган. Бу борада энг аввало С.Турдиевнинг илмий изланишларини, асарларини эслашўринлидир. Унинг келтиришича, 1941 йилда Бухоро вилоятида 8 та болалар уйи бўлган, уруш охиригача келиб улар сони 27 тани, мазкур уйларга жойлаштирилганлар сони 850 ва 2938 тани ташкил этган 2 . Қашқадарё вилоятида (дастлаб Қашқадарё Бухоро вилояти таркибида эди 1943 йилдан мустақил вилоят) болалар уйи 22 тага, уларга жойлаштирилган тарбиялашувчилар сони 1360 кишига етган 3 . Гап рақамларнинг қандай ўзгарганлигида эмас, энг муҳими, республикамиз аҳолиси кўчириб келтирилган аҳолининг тақдирига, ҳаёти ва турмуш ке 60 шаҳрида 6 хонадон (квартира)ли уйни қуришни якунлаш учун 5,5 минг рубл, Китоб районида 6 хонадон (квартира)ли уйни қуришни якунлаш учун 10,0 минг рубл, Чироқчи районида қурилаётган 6 хонадон (квартира)ли уйни қуришни якунлаш учун 28,5 минг рубл ажратилган 1 . 1944 йилга келиб ушбу 6 хонадон (квартира)ли уйлар қурилиб фойдаланишга топширилган. Мавзу учун эътиборли жиҳати шундаки, мазкур хонадонларга энг аввало уй-жойга муҳтож уруш ногиронлари, эвакуация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари жойлаштирилган. Бундай уй-жой барпо этиш уруш йилларида анъанага айланди, республикамизнинг деярли барча вилоят ва районларида шундай уй-жойлар қурилди. Совет идоралари ва ижроия комитетларнинг, аҳолининг саъй- ҳаракатларига қарамай баъзи жойларда қабул қилинган қарорларни, берилган кўрсатмаларни б 61 ғояси илгари сурилади 1 . Лойиҳада “кичик ҳажмли (малометражка) ва индивидуал квартиралар устун аҳамиятга эга” деб кўрсатилади. Яъни 3-4 ва 5 кишилик квартиралар қуриш таклиф этилади. Бир кишилик ёки икки кишилик турар жойли ётоқхона тарзидаги бинолар, уй-жойлар барпо этиш ҳам маъқулланади. Ҳақиқатан ҳам мазкур намунавий лойиҳа кейинчалик амалга оширилади, то узоқ йиллар кичик ҳажмли, кўпи билан 4-5 кишига мўлжалланган квартирали уйлар қуриш анҳанага айланади. Бу маҳаллий аҳолининг тарихий-мадиний анъаналарини ҳам, уй-жойга бўлган эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олмаслик эди. Шу билна бирга ҳукумат вилоятлар ва туманларнинг, колхоз, совхоз ва корхоналарнинг имкониятларини эътибордан соқит қилоломаган. Юқоридан туриб кўрсатмалар бериш билан муаммо ҳал бўлмас, ҳал қилиш эса жойларга жуда оғир юк 62 маҳаллий ижроия ҳокимият қарори билан берилган 1 . Уй-жойга муҳтож кишиларга белгиланган нархларда бинокорлик материаллари бериш, янги қурилган ва тикланган биноларнинг 10 фоизини маҳаллий ижроия комитетларига ажратиш, уларни фақат ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига, болаларга ва урш ногиронларига ажратиш, топшириш юклатилган 2 . Мазкур чора-тадбирлар уй-жой муаммосини ҳал этишга қаратилиб қолмай, эвакуация қилинган кикшиларни маҳаллий шароитга тезроқ мослашиш, ўзбек ҳалқи билан биродар бўлиб, халқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантиршга ўз ҳиссасини қўшишга ҳам даъват этган эди. Ҳақиқатандан ҳам уруш тугагач, эвакуация қилинган кўпгина миллат вакиллари Ўзбекистонда яшаб қолди, уни ўз ватани деб билиб, кейинги йилларда ижтимоий ҳаётда фаол қатнашди. Эвакуация қилинганларни турвр жой билан та 63 Биринчидан, маданий-маиший хизмат соҳасидаги барча усукналар, техника ва воситалар, коммунал тармоқдаги имкоинятлар фронт манфаатларига йўналтирилди. Иккинчидан, ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига барча шарт- шароитларни яратиш зарур қилиб қўйилди. Учинчидан, маданий-маиший корхоналардаги ёнилғи, электр қуввати, хомашёлардан тежаб сарфлаш кун тартибига қўйилди. Ўша пайтдаги матбуотда исрофгарчилик қаттиқ қораланган. Масалан, ЎзССР Коммунал хўжалиги халқ комиссари И.Искандаровнинг “Қизил Ўзбекистон” газеатсида ёзишича, Тошкентдаги 1-ҳаммом одамларни бир марта ювиниши учун 1,9 килограмм кўмир ишлатади, 2-ҳаммом эса шундай шароитда 4,4 килограмм, Бухородаги 1-сонли ҳаммом 9,7 килограмм кўмир сарфлаган. Муаллиф, бундай ҳолатларга қарши кураш очиш лозим, деб ҳисоблайди 1 . Тўртинчидан, жойлар 64 қурилишида 75,2 фоизга, маориф соҳасида 91,3 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасида 51,3 фоизга бажарилган 1 . Меҳнаткашларга янги уй-жойлар қуриб бериш атиги 5,1 фоизга бажарилган холос 2 . Аслида эса капитал қурилиш, яъни қуриб топширилган бинолар ҳажми қуйидагича эди: коммунал соҳада капитал қурилиб фойдаланишга топширилган бинолар, сарфланган рублларга нисбатан, 74,3 фоизни, маориф соҳасида 94,7 фоизни, соғлиқни сақлаш соҳасида эса 24 фоизни ташкил этган 3 . Сметадаги пулларнинг сарфланиши билан реал капитал қурилишга кетган пуллар ўртасида катта тафовут, фарқ мавжуд. Мазкур ҳолни келтириб чиқарган ижтимоий омиллар мавжуд, албатта. Улардан энг муҳими, капитал қурилишда етарли тажрибанинг йўқлигидир. Бу ҳол ўз навбатида республикада маданий- маиший объектларнинг қурилишини сусайтирди. Ўзбе 65 ижроия комитети махсус ҳисоботлар тайёрлаб марказий идораларни аҳволдан, қўйилган вазифаларнинг бажарилишидан мунтазам хабардор қилиб турганлар. Аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва самарали олиб бориш мақсадида совхоз ишчи-хизматчилари уюшмаси Марказий комитети жойларда махсус бўлимлар тузишга даъват этди. Унга кўра, барча совхозларда уй-жой маиший хизмати комиссиялар тузилиши, унинг таркиби 3-21 кишидан иборат бўлиши зарур эди. Комиссия ишчи комитетининг аъзоси томонидан бошқарилади. Унга уй-жойларни, ётоқхоналарни қиш мавсумига тайёрлаш, бу борада совхоз директорининг ҳисоботини тинглаш, ҳаммом, дезкамера ҳамда санитарияга риоя этилишини кузатиш, ошхона, буфет, магазинлар, сартарошхоналарда аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш топширилади. Комиссияга озиқ- овқатларнин 66 Ишчи-хизматчиларга кўсатилаётган маданий-маиший хизмат бирозбўлсада яхшиланиши, уларнинг ишлаб чиқариш режаларини ошириб бажаришига ижобий таъсир этган. Натижада совхоз 1942 йили биринчи навли тери чиқаришни 115,32 фоизга, жун қирқишни 109,24 фоизга, бринза тайёрлашни 113,75 фоизга, қўй-қўзилар боши сонини кўпайтиришни 107 фоизга бажарган 1 . Қашқадарё вилояти партия ташкилоти 1943 йил 14 июлда ўзининг иккинчи Пленумини ўтказади. Бу Қашқадарёни қайтадан вилоят сифатида ташкил қилинганидан кейинги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига алоқадор тадбир эди. Пленум “Қашқадарё вилоятида халқ хўжалигини тезда иқтисодий ва маданий ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида” қарор қабул қилади. Унда яқин 3-5 йил ичида вилоят қишлоқ хўжалиги ва саноатини, колхозчилар фаровонлигини оширишга қарат 67 жуда қийин, ҳатто мумкин эмас эди. Амалда бажариш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шу сабаб ишлаб чиқилган тадбирлар юзаки, иқтисодий асосланмаган, нореал эди. Буни архив ҳужжатларида келтирилган рақамлар, меҳнаткашларнинг ариза ва шикоятлари, кейинги 2-3 йил ичида қишлоқ хўжалиги, айниқса ғалла-дон етиштириш режасининг бажарилмай қолгани кабилар ҳам тасдиқлайди. Коммунистларга хос таваккалига режалар тузиш ва ишлаш, маъмурий-буйруқбозлик билан барча муаммоларни ечиш усули юқоридаги Пленум қарорида ифодасини топган. Ўзбекистон ССР Олий Советининг Қашқадарё вилояти бўйича ташкилий комитети ўзининг 1944 йил 1 мартда қабул қилган 79-сонли “Қарши шаҳрини ободонлаштириш бўйича яқин ўртадаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шаҳар хўжалигида ҳеч қандай ижобий ўзгариш йўқлиги, 68 маданий-маиший хизматлар кўрсатишни яхшилашга қаратилган чора тадбирларнинг бажарилишини таъминламадиларп, деб қайд этилади 1 . Ташкилий комитет Қарши шаҳрида болалар сартарошхонаси, болалар кийими тикиладиган ателье очишни, маданий-маиший хизмат муассасаларига газлама, махсус иш кийимлари, чарм маҳсулотлари, одеколон, совун етказиб беришни, Қарши ГЭСининг қурилишига ёрдам уюштиришни, йўл ва йўлакларни капитал ҳамда кундалик таъмирлашни, кўприкларни назорат қилиб боришни, сув, электр энергияси таъминотини йўлга қўйишни қайтадан тегишли идораларга ва ташкилотларга юклайди 2 . Минг афсуски, мазкур кўрсатмаларнинг бажарилиши ҳақида ҳужжатлар, ҳисоботлар архивда учрамайди. Уларнинг баъзи бирлари турли манбаларда қайд этиб ўтилади. Масалан, республика ҳукумати томонидан Косон районида ҳаммом 69 ажратилган. Қарши шаҳрида таркибида физиотерапия ва кўз диспансери бўлган поликлиника, Қарши район Дашт қишлоғида 10 ўринли врач участкаси, Шаҳрисабз ва Бешкент районларида сут ошхонали аёллар- болалар консультацияси очиш кўрсатилган 1 . Аммо медицина муассасаларида асбоб-ускуна, жиҳозлар, энг муҳими мутахассислар етишмасди. Вилоят бўйича 263 врач ўрнига 129 нафар, 204 фельдшер ўрнига 80 нафар, 130 акушер ўрнига 29 нафар, 382 ҳамшира ўрнига 287 нафар киши ишлаган. Ҳатто улардан 54 врачни СССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссариати ўз ҳузурига чақирган 2 . Уруш йилларида республикамизга эвакуация қилинганларни уй-жой билан таъминлаш изчил ва қатъийлик билан амалга оширилган. Режадан кўп аҳолининг кўчирилиши вилоятларнинг ижтимоий аҳволига, маҳаллий халқнинг турмуш даражасига таъсир қилмай қол 70 сахий, олижаноб, инсонпарвар, болажон фазилатларини шубҳа остига қўя олмайди. Буни шундай ҳолларга қарши маъмурий ва юридик чора- тадбирлар қўлланилгани ҳам исботлайди. III боб. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилояти иқтисодиёти Совет-герман уруши бошланғич даврининг энг мураккаб ва масъулиятли вазифаларидан бири иқтисодиётни ҳарбий изга солишдан иборат эди. Шуни айтиш керакки, мамлакат хал хўжалигини қайта қуриш оғир шароитларда кечди. Моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини фронт эҳтиёжларига 71 мувофиқ қайта тақсимлаш, ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқаришни кескин кучайтириш ва одатдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қисқартириш, ишлаб чиқаришни ғарбдан шарққа кўчириш, уни мамлакат ичкарисидаги районларда тезлик билан ишга тушириш зарур эди. Урушнинг бориши мамлакат ичкарисидаги ишларга тўғридан-тўғри боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам сиёсий раҳбарият иқтисодиётни қайта қуришга устувор аҳамият берди. Қайта қуриш фуқаролар уруши йилларида синовдан ўтган ҳарбий-коммунистик усуллар билан амалга оширилди. 1941 йил 29 июнда ВКП(б) Марказий Комитетининг халқ хўжалигини ҳарбий изга ўтказиш тўғрисида қарори эълон қилинди. Шу қарорга кўра 1941 йилнинг III кварталига мўлжалланган халқ хўжалигини мобилизация қилиш режаси қабул қилинди. Кўплаб завод ва фабрикаларни Уралга ва Ўрта Осиёга эвакуация қилиш 72 Лекин саноат корхоналарини ҳарбий изга туширишда баъзи муаммоларга дуч келинди. Ускуна ва хом ашё етишмаслиги, малакали ишчиларни йўқлиги шулар жумласидандир. Уруш Қашқадарё вилояти иқтисодиётини фронт эҳтиёжларидан келиб чиқиб тубдан қайта қуришни тақазо этди. Саноатлаштириш натижасида Қашқадарё вилоятида бир нечта озиқ-овқат, пахтани қайта ишлаш корхоналари барпо этилган эди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш марказлари мавжуд эди. Республика ҳукуматини 1941 йил 16 июлда тасдиқланган иккинчи ярим йилликка мўлжалланган режасига кўра Қашқадарё саноат корхоналарини барчаси ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтказилиши кўзда тутилди. Режада фронт эҳтиёжларини қондириш асосий вазифа қилиб қўйилди 1 . Қашқадарё вилояти меҳнаткашлари қийинчиликларга қарамасдан қисқа муддатд 73 Қашқадарё вилоятига ғарбий районлардан йирик саноат корхоналари кўчириб келтирилмади. Чунки вилоятни имкониятлари бунга йўл қўймади. Чунки вилоят асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган эди. Вилоятни қарийб 80 фоиз аҳолиси қишлоқ хўжалиги билан машғул эди. Вилоят қишлоқ хўжалигида чорвачилик ва пахта етиштириш устувор йўналиш ҳисобланиб, шунинг учун саноат қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини қайта ишлашга йўналтирилди. Албатта меҳнат ресурсларини яхши ривожланмаганлиги марказни бир ёқлама иқтисодий сиёсат олиб боришига қўл келди. Лекин шунга қарамай уруш йилларида Қашқадарё вилоятидаги барча имкониятлар фронт эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилди. Вилоятда оғир уруш даврида ривожланаётган саноатни ишчи кучи билан таъминлаш вазифаси айниқса кескин бўлиб турд 74 Уруш йилларида вилоятда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг турлари кўпайди. Туман марказларида ташкил қилинган кўплаб цехларда элликдан ортиқ маҳсулот турлари ишлаб чиқарилди. Улар асосан маҳаллий хом ашёдан тайёрланган тугмача, эгар-жабдуғ, тақа ва бошқа чарм маҳсулотларидан иборат эди 1 . Вилоят меҳнаткашлари фронтни иссиқ кийим-кечак билан таъминлашга катта ҳисса қўшдилар. Қишни совуқ келиши армияни жангаворлигига салбий таъсир кўрсатди. Москва остонасида немис фашист қўшинларини мағлубиятга учрагани сабабларидан бири армияни қишга тайёр эмаслиги эди. Совет армияси солдатларифронт орти меҳнаткашларини матонатли меҳнати туфайли тўлиқ иссиқ кийим билан таъминландилар. Бунда Қашқадарё вилояти аҳолисини ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаш керак. Жумладан Косон тумани чорвадорлик 75 киритган рационализаторлик таклифи тикув дастгоҳларини унумдорлигини оширди 1 . Уруш йилларида барпо этилган корхоналарни ичида Қарши ун комбинати аҳолини нон билан таъминлашда катта рол уйнади. Комбинат уруш бошлангандан кейин Ўзбекистон республикаси ҳукумати қарори асосида қисқа муддатда қуриб битирилиб 1942 йил баҳорида ишга туширилди. Натижада вилоят аҳолисини нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини талаб даражасида қондирилди 2 . Умуман Қашқадарё саноат корхоналари 1941 йилда 7,8 минг тонна пахта толаси, 34 млн дона ғишт, 3,1 млн квт/с электро-энергия, 303 тонна гўшт,87 тонна мол ёғи, 403 тоннаўсимлик мойи, 50 минг банка консерва ишлаб чиқарди. 1943 йилга келиб Шаҳрисабз консерва заводи ишга туширилгандан кейин қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш янада кенгайди 3 . Биргина Шаҳрис 76 сафарбар қилиндилар. 1941 йил кузида меҳнатга лаёқатли аҳолини фронтга мобилизация қилиниши натижасида ҳар бир колхозчига тўғри келадиган экин майдонлари 1940 йилда 1,5(гектар) тўғри келган бўлса 1941 йилда 2 гектарга тўғри келди 1 . Ундан ташқари фронтга 8 мингта трактор, 2 мингта юк машинаси ва 60 мингга яқин от-улов жўнатилди. Урш тўхтовсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳажмини кўпайтиришни тақазо этди. Ана шу вазифани бажаришда барча Ўзбекистон колхозчилари қаторида Қашқадарё вилояти меҳнаткашлари ўзларини аямасдан жавлон урдилар. Колхоз далаларига ёшу-қари чиқиб кунлик нормани ошиғи билан бажаришга киришдилар. Маълумки урушнинг дастлабки кунларида СССРнинг йирик ғалла марказлари, яъни Украина, Кубань, Дон, Шимолий Кавказ немислар томонидан босиб олинди. Натижада Ўзбекистон олдига 77 Суғориладиган ерларга эса каноп, лавлаги, тамаки ва бошқа экинлар экилди. Белгиланган марраларни эгаллашда вилоят меҳнаткашлари қийинчиликларга қарамасдан мардонавор меҳнат қилдилар. Шу даврда қишлоқ хўжалиги техникасини етишмаслигига қарамасдан ички ресурсларни ишга солиб от-улов ёрдамида Шаҳрисабз, Деҳқонобод районларида 57 минг гектар ер ҳайдалиб пахта экилди. 1 Фронтни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда Косон тумани “Киров” номли колхоз меҳнаткашлари ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Киров колхози чорвачиликка ихтисослашган бўлишига қарамасдан ҳар 100 та совлиқ қўйдан 120 қўзи олишга ҳамда ғалладан 20 центнердан ҳосил олишга мувофақ бўлдилар. Айниқса бригадир чўпонлардан Бердиёров Э., Рўзиқулов Б. юқори кўрсатгичларга эришдилар. 2 1942 йил фронтдаги аҳвол меҳнаткашларни 78 аҳамиятга эга эди. Йирик чорвачилик колхозлари асосан дашт зонасида жойлашган бўлиб нафақат фронтни шу билан бирга вилоят аҳолисини озиқ- овқат билан таъминлаб турди. Кўплаб колхозларда сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган цехлар ташкил қилинди. Косон туманида 5 та шундай цех 1943 йилда 15 тонна бринза тайёрлаб фронтга жўнатди. 1 Урушни кейинги йилларида вилоятнинг бошқа районларида ўнлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган цехлар ташкил қилинди. Шаҳрисабз туманида 1943 йилда барпо этилган консерва заводи Китоб, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз туманларини боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган колхозларини маҳсулотларини қайта ишлашда муҳим аҳамият касб этди. Юқорида санаб ўтилган ьуманларда уруш йилларида кўплаб боғлар яратилди. Шу билан бирга сабзавот етиштиришга катта аҳамия 79 “Чорванасилчилик” марказида 100 та ветсанитарлар тайёрланди 1 . Қишлоқ хўжалигини ишчи кучи билан таъминлашга шаҳарликлар ҳам кенг жалб қилинди. СССР ХКС ва ВКП(б) МКнинг 1943 йилда қабул қилинган қарорига кўра малакали ишчиларни техникани ремонт қилишга ҳамда ҳосилни йиғиб олишга жўнатиш кўзда тутилди 2 . Кўрсатилган ёрдам қишлоқ хўжалигидаги кадрлар танқислигини ҳал қилмаган бўлсада аҳволни ўнглашга маълум ёрдам берди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб қиаришни кенгатириб бориши ирригация ва мелиорация иншоотларини қуришни тақазо этди. Шу мақсадда Қашқадарё вилоятининг Бешкент туманида 20 км янги канал қазилиб муддатидан илгари ишга туширилди 3 . Албатта уруш даврида коммунистик партия томонидан олиб борилган ташвиқот ва тарғибот ишлари янада кучайтирилганлигини алоҳида таъкидлаш к 80 юқори ҳосил учун бошланиб кетган мусобақада Қашқадарё колхозчилари фаол иштирок этиб юқори кўрсаткичларга эришишга мувофиқ бўлдилар. Вилоятнинг Деҳқонобод, Китоб ва Шаҳрисабз тумани меҳнаткашлари лавлагидан гектаридан 300-350 ц. ҳосил олдилар. 1 Республика ҳукумати 1943-1945 йилларда чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Қашқадарё колхозларини аксарияти чорвачиликка ихтисослаштирилгани туфайли бу масала вилоят раҳбар органлари томонидан доим назорат қилинди. Косон, Касби, Чироқчи, Ғузор туманларида йирик колхозлар барпо этилиб, уларда қўйлар сони 70- 100 мингтагача кўпайтирилди. Шу ўринда илғор чўпонларни алоҳида кўрсатиш керак булар Эрматов Т., Бердиқулов Т., Нишонов Х., Асадов Ж. ва бошқалар 2 . Вилоят давлатга гўшт, жун топшириш режасини 1944 йилда 1943 йилга нисбатан 81 Шу билан бирга уруш йилларида пахтани ҳосилдорлиги тушиб кетди. Бунга бир неча омиллар сабаб бўлди. Биринчидан, малакали мутахассисларни етишмаслиги бўлса, иккинчидан, пахтачиликда механизация ва техниканинг етишмаслиги эди. Уруш йилларида агротехникага етарлича эътибор қаратилганлиги ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бундай аҳволдан чиқиш учун республика ҳукумати бир неча чора тадбирлар белгилади. Асосий эътибор соҳани малакали кадрлар билан таъминлашга ва МТС ларни моддий техника базасини мустаҳкамлашга қаратилди. Шу мақсадда 1944 йил қишда Қарши шаҳрида Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ёрдамида агрономларни 3 ойлик малака ошириш курслари ташкил қилинди. Қисқа муддат ичида 200 дан ортиқ агрономлар ўз малакаларини оширдилар 1 . Уруш йилларида МТС лар деярли янги техника билан таъминланмади. 82 Барча қийинчиликларга қарамасдан Қашқадарё вилояти 1945 йил пахта режасини бажаришга мувоффақ бўлди. Вилоятда ўртача ҳар гектардан 13,6 центнердан ҳосил олинди. Шундай қилиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг шу жумладан Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта ўзгаришлар бўлди. Фашистлар Германиясини СССРга бостириб кириш натижасида, барча республикалар қаторида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаёти фронт эҳтиёжларига бўйсундирилди. Ўзбекистон фронтни керакли қурол-аслаҳа, ўқ-дорилари ва озиқ-овқат ҳамда кийим- кечак билан таъминлайдиган асосий марказлардан бирига айлантирилди. Уруш йилларини қийинчиликларига қарамасдан қисқа муддатда иқтисодиётни ҳарбий изга ўтказилиши натижасида Ўзбекистон йирик индустриал марказга айланди. Урушнинг биринчи кунлариданоқ ўзбек х 83 матонатли меҳнати эвазига фронтни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўҳтовсиз таъминлашга эришилди. Вилоят колхоз ва совхозларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари ташкил қилиниб кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Республика қишлоқ хўжалиги режалари ошириб бажарилди. Саноат корхоналари фронт эҳтиёжларини қондиришга йўналтириб асосан ҳарбий кийим-бош ва бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди. Вилоятда кўплаб маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинди. Саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда малакали ишчи кадрлар тақчиллиги масалаларини ҳал қилишга тўғри келди. Уруш йилларида вилоятда ишлаб чиқариладиган саноат товарларини ҳажми ва тури кўпайди. Шундай қилиб, вилоят меҳнаткашлари Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўз матонатли меҳнатлари билан 84 Албатта, ёвузлик ва вайронкорлик ифодаси бўлган урушни эслашнинг ўзи оғир. Лекин Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида, жумладан бизнинг тарихимизда шундай оғир жароҳатлар қолдирганки, уларни эсламаслик мумкин эмас” 1 . Ҳақиқаьжан ҳам мазкур урушни, у келтирган мусибатлар ва қийинчиликларни эслаш зарур, у ҳам қарз, ҳам фарздир. “Лекин бу санани нишонлашдан мақсад аввало ғалабанинг моҳияти ва аҳамиятини, тинчликнинг қандай буюк неъмат эканини яна бир бор чуқур англаш, одамзотни турли хавф-хатардан огоҳ этишдан иборат бўлмоғи, умуман, кишилик тарихида урушнинг бошқа қайтарилмаслиги, бундай даҳшатларни одамзотнинг ҳаётидан бутунлай ўчириб ташлашга даъват этишдан иборат бўлмоғи лозим...” 2 Ўзбекистоннинг жанубий вилояти бўлган Қашқадарё ҳам ғалабага ўзининг ҳиссасини кўшган, уруш келтирган 85 тизимини яратдики, унда бирорта ташаббусни марказнинг рухсатисиз, қарорисиз амалга ошириш мумкин эмас эди. Қашқадарёга ҳам индустрлаштириш ва коллективлаштириш, сталинизмнинг маънавий-буйруқбозлик бошқаруви кучли зиддиятли таъсир кўрсатди. Вилоятнинг совет даврида, ёзилган адабиётларда таъкидланганидек “ўзбек халқининг ижтимоий-маданий тараққиётини таъминлади” дейиш бир ёқлама хулоса бўлади. Бу борада анча мунча ўзгаришлар содир бўлиб, мактаблар, маданият муассасалари сони кўпайган, аҳолининг саводхонлик даражаси ўсган бўлда-да, халқ онгига ижтимоий қўрқув чуқур ўрнашди. Халқ ўзининг кўплаб илғор фарзандлари, зиёлилари, мутахассисларидан ажралди. Ижтимоий зўравонлик ва мафкуравий муросасизлик, жанговор атеизм ижтимоий-маданий ҳаётни ўта бир томонлама биқиқ бўлишини белгилади. Иккинчидан 86 сафарбарликни ҳар доим ҳам юмшоқ гап, панд-насиҳат, илтижо билан бажариш қийин эди. Айниқса ҳарбий рўйхатга турмаслик, ҳатто қочоқлик (дезертирлик) учраётган уруш шароитида қаттиққўллик барча мамлакатларда кенг тарқалган ҳодисадир. Учинчидан, уруш Қашқадарё вилояти аҳолисининг турмуш даржасига салбий таъсир кўрсатди. 1943-1944 йилларда ғалла режаси бажарилмади, мева-сабзавот аҳолига озиқ-овқат, кийим-кечак етказиб бериш қийинлашди. Ғалла режасини бажаришда “муҳим сиёсий-хўжалик иши” сифатида қаралган бўлса-да, объектив ва субъектив сабабларга кўра тўла амалга ошмай қолган. Шунга қарамай Қашқадарё меҳнаткашлари ватанпарварлик кўрсатиб, фронтга зарур ғалла, донни жўнатди. Бу ўзини очликка маҳкум этиш, аслида эса фидойилик, жасорат эди, албатта. Совет ҳукумати, партия ташкилотлари аҳоли ту 87 Халқнинг кўллаб-қувватлаши, ёрдами унга уруш даврида ниҳоятда зарур эди. Ҳудди шунинг учун ҳам у ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот ва маълум бир аҳоли қатламига имтиёзлар беришга мажбур бўлган. Қашқадарё вилоятидаги архив ҳужжатларини. Тарихий адабиётларни ўрганиш кўрсатадики, бир томондан, совет ҳокимияти аҳолининг ҳаёти ва турмушини енгиллаштиришга оид турли қарорлар қабул қилган, моддий пул ёрдами кўрсатишни ва пенсия тўлашни йўлга қўйган бўлса, иккинчи томондан эса, миллий-ҳудудий муаммоларни, талабларни мутлақо ҳисобга олмаган. Масалан, Қашқадарё вилоятида уруш бўлмаган, аммо уларнинг аҳолиси бутун топганларини, етиштирганларини ўзига қолдирмай, фронтга жўнатган. Лекин имтиёзлар, пенсия тақсимланганида, асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган жанубий вилоятлар аҳолиси шаҳардаги ки 88 энди европача ҳаммом, электрдан, радиодан, оммавий кутубхоналардан, транспорт, ошхона хизматларидан фойдаланиш шаклланаётган эди. Уруш, айниқса саноат корхоналари ва уларда ишлайдиган мутахассисларнинг ишчи-хизматчиларнинг эвакуация қилиниши ушбу янгиликларни кенгайтиришга, оммалаштиришга ундади. Лекин ижтимоий аҳвол маданий- маиший хизмат тармоғини тўла ривожлантиришга имкон бермаган, ҳар қадамда етишмовчилик сезилиб турган. Мазкур зиддиятни совет ҳокимияти, партия ташкилотлари ҳал этишга интилган, аммо маданий-маиший соҳани юқоридан келадиган кўрсатма, режалар, ҳатто маблағлар билан ҳам тўла ҳал этиш қийин эди. Аҳолининг ўзини ҳаракатга келтириш, уларнинг эркин, ишбилармонлик ва тадбиркорлик била ишлашини кўллаб-қувватлайдиган бозор механизмлари керак эди. Бундай механизм эса социалис 89 ўзгаришлар ва зиддиятлар” деган мавзуни киритиш мақсадга мувофиқдир. 2. Мазкур мавзуни магистрликни тугатаётган талабаларга диссертация мавзуси қилиб бериш ва уни очиқ ҳимоя қилишни уюштириш зарур. 3. Қашқадарёнинг уруш йилларидаги аҳволига оид манбалар турли архивларда сақланмоқда. Ушбу манбаларнинг рўйхатини тузиб компьютерга киритиш даркор. 4. Қашқадарё вилоятининг тарихига оид турли тадқиқотлар ўтказилган, китоблар, рисолалар ва мақолалар эълон қилинган. Энди улар асосида янги назарий-методологик ёндошувга суяниб замонавий монографиялар тайёрлаш мумкин. 5. “Қашқадарё вилояти Иккинчи жахон уруши йилларида” деб номланган оммабоп ўқув-услубий қолланмаларни, электрон вариантини тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. 90 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР, ҲУЖЖАТЛАР, АРХИВ МАТЕРИАЛЛАРИ РЎЙҲАТИ I. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, расмий қонунлар 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон. 2012. 40 б. 2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. т. 2. –Т.: Ўзбекистон. 1996. -328 б. 3. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. т. 3. –Т.:Ўзбекистон. 1996. – 384 б. 4. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. т. 6. – Т.: Ўзбекистон. 1998. – 446 б. 5. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ /Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. т. 7. – Т.:Ўзбекистон. 1999. – 132-154 б. 6. Каримов И.А. Хотира чироғи ўчмайди /Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. т. 7. – Т.:Ўзбекистон. 1999. – 407-410 б. 7. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда / Б 91 8. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин / Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. т. 7. – Т.:Ўзбекистон. 1999. – 84-103 б. 9. Каримов И.А. Шаҳидлар хотираси – мангу барҳаёт // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. т. 8. – Т.: Ўзбекистон. 2000. - 148-156 б. 10. Каримов И.А. Халқ – қаҳрамон, халқ хотираси олдида доимо блш эгамиз // Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. т. 9. – Т.: Ўзбекистон. 2001. -98-114 б. 11. Каримов И.А. Қашқадарё воҳасининг зумрад гавҳари // Биз танлаган йўл-демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. т. 11. – Т.: Ўзбекистон. 2003. – 204-231 б. 12. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. т. 13. – Т.: Ўзбекистон. 2005 - 482 б. 13. Каримов И.А. Энг а 92 4. Джураев Т.Д. Компартия Узбекистана в годы Великой Отечественной войны. – Т.: Узбекистан. 1964. -284 с.; Ефимов В.И.Патриотический подвиг трудящихся Узбекистана в годы Великой Отечественной войны. – Т.: Фан, 1972.- 136с. 5. Ефимов В.И. Патриотический подвиг Узбекистана в годы Великой Отечественной войны. – Т.: Фан, 1972. -136 с. 6. Иноятов Ҳ.Ш. Ғалабага қўшган ҳисса. – Т.: Фан. 1975. – 188 б. 7. Каримов Ш. Ғалабага қўшган ҳисса. –Т.:Ўзбекистон, 1990. -173 б. 8. Муҳаммедов Н. Косон: тарих саҳифалари. –Қарши, Насаф,1997. -160 б. 9. Маҳмудов Б. Қашқадарё халқ таълимининг тараққиёт йўли. –Қарши, Насаф, 1997. – 128 б. 10. Насриддинов Қ., Бўтаев А. Қашқадарё фронтга. –Қарши, Насаф. 1995.-82 б. 11. Очилов М., Чориев А. Қашқадарё области. – Т.: Фан, 1974. – 204 б. 12. Пўлатов И. Буюк ғалабага 93 19. Узбекистан в годы Великой Отечественной войны (1941-194 5 гг.) –Т.: Фан. 1966. 110 с.; 20. Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон совет мустамлакачилигидаврида. –Т.: Шарқ. 2000. 688 б. 21. Хотира. Қашқадарё вилояти. Биринчи китоб. 1941-1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган жангчилар. – Т.: Ўзбекистон, 1994. – 202 б. 22. Ўзбекистон Республикаси 1941-1945 уруш йилларида. Илмий тўплами. – Қарши, Насаф, 1995. – 128 б. 23. Народное хозяйство Узбекской ССР за 4 0 лет. Сборник статических материалов. - Т.Узбекистан.1967. – 228с. 24. Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет. Сборник статических материалов. - Т.Узбекистан.1967. С . 3 4 0. 25. Обламурадова Н.Х. Помощь трудящихся Узбекистана в восстановлении народного хозяйства и учреждений культуры освобожденных район 94 IV. Газета материаллари, архив манбалари 1. Қизил Ўзбекистон. 1941 йил, 5 июль 2. Қизил Ўзбекистон. 1941 йил, 25 ноябрь 3. Қизил Ўзбекистон. 1942 йил, 10 январь 4. Қизил Ўзбекистон. 1942 йил, 7 ноябрь 5. Қизил Ўзбекистон. 1942 йил, 1 январь 6. Қизил Ўзбекистон. 1942 йил, 28 октябрь 7. Қизил Ўзбекистон. 1943 йил, 3 сенябрь 8. Қизил Ўзбекистон. 1943 йил, 9 сентябрь 9. Қизил Ўзбекистон. 1944 йил, 11 июль 10. Қизил Ўзбекистон. 1944 йил, 12 июль 11. Қашқадарё ҳақиқати, 1941 йил 10 август 12. Қашқадарё ҳақиқати, 1942 йил 27 сентябрь 13. Қашқадарё ҳақиқати, 1942 йил 8 март 14. Қашқадарё ҳақиқати, 1943 йил 18 июль 15. Қашқадарё ҳақиқати, 1943 йил 23 июль 16. ЎзР МДА 86-94-133-837-жамғарма, 10-рўйҳат, 3-603-862-243-иш 17. Қашқадарё вилояти давлат архиви 1-15-33-95-жамғарма, 1-рўйҳат, 165- иш 95
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha