Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 332.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Имом Ат-Термизий - буюк муҳаддис ва етук аллома

Купить
ИМОМ АТ-ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС ВА ЕТУК АЛЛОМА Имом Термизий. Унинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳоқ Абу Исо ас-Сулламий аз- Зарийр ал-Буғий ат-Термизий бўлиб, у 824 йили Термиз яқинидаги Буғ (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудида жойлашган) қишлоғида ўртаҳол бир оилада таваллуд топган. Марказий Осиёлик машҳур тарихчи Абу Саад Абдулкарим ас-Самъоний (1113-1167) ат-Термизий Буғ қишлоғида вафот этганлиги учун ал-Буғий тахаллуси билан ҳам аталгани, олимнинг кўп йиғлаганидан умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан аз- Зарийр (кўзи ожиз) тахаллуси олганлигини ҳам қайд қилади. Лекин эл орасида ат-Термизий номи билан машҳур бўлишига сабаб, унинг бутун ҳаёти ва фаолияти (ёшлигидан бошлаб) Термиз шаҳри билан чамбарчас боғлиқ бўлганидан, шунингдек, олим туғилган Буғ қишлоғи Термиз шаҳрига яқин, маъмурий-идоравий жиҳатдан унга мансуб қишлоқлардан эканидан, деб изоҳлаш мумкин. Ат-Термизийнинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган, фақат тарихчилар унинг: «Бобом асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сийёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келганлар», деган фикрини келтириш билан чегараланадилар. Шунингдек, ат-Термизийнинг кўзи ожизлиги хусусида ҳам ёзма манбаларда турли-туман маълумотлар келтирилган. Баъзи муаллифлар уни туғма кўзи ожиз бўлган деган, кўпчилик муаллифлар олимнинг кейинчалик умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганини ёзадилар. Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда Имом ат-Термизий ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддислари, жумладан, Имом ал- Бухорий, Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож, Абу Довуд, Қутайба ибн Саъид, Ишоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғийлон, Саид ибн Абдураҳмон, Муҳаммад ибн Башшор, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Аҳмад ибн Мунийъ, Суфён ибн Вақийълардан таҳсил олган. У ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Унинг шогирдларидан Мақҳул ибн ал-Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Абу ибн Муҳаммад ан- Насафий, Ҳаммод ибн Шокир, Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий, Абу-л-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Ат-Термизийнинг хорижий мамлакатларга қилган сафари узоқ йилларга чўзилиб, аввал эслатиб ўтганимиздек, бу сафарлар чоғида у кўпдан-кўп олимлар, муҳаддислар билан мулоқотда бўлди. Шу билан бирга, ҳадисларни тўплаб, китоблар таълиф қилишга ҳам киришди. Айниқса, машҳур муҳаддис ал- Бухорий билан Нишопурда бирга фаолият кўрсатиб, кўплаб илмий баҳсларда иштирок қилади, бу ҳақида ат-Термизий ўзининг «Ал-Илал» китобида ёзади. У хорижий элларга сафарларидан ўз юртига 863 йиллар атрофида қайтади ва элдош олимлар билан илмий мунозараларда қатнашади, кўплаб шогирдларга устозлик қилади. Ат-Термизий ўз илмий-ижодий фаолияти давомида ўндан ортиқ асарлар яратди. Унинг илмий-маънавий ме росида, шубҳасиз, «Ал-Жомиъ» асари катта аҳамиятга эгадир. Бу асар «Ал- Жомиъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам»). «Ал-Жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам»), «Саҳиҳ ат-Термизий», «Сунан ат- Термизий» («Термизий суннатлари») номлари билан ҳам юритилади. Муаллифнинг йирик асарларидан яна бири «Аш-Шамоил ан-набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фази- латлари»)дир. Бу асар «Аш-Шамоил Муҳаммадия», «Аш-Шамоил фи шамоил ан-набий саллолоҳу алайҳи ва саллам» номлари билан ҳам аталади. Ушбу асарнинг Саудия Арабистонида истиқомат қилган ватандошимиз Саид Маҳмуд Тарозий (ваф. 1992) томонидан бажарилган ўзбекча таржимаси араб ва кирилл алифболарида Тошкентда бир неча бор нашр қилинган. Алломанинг «Китоб ат-тарих», «Китоб ал-илал ас-сағийр ва-л-илал ал-кабир», «Китоб уз-зуҳд» («Тақво ҳақида китоб»), «Китоб ал-асмо ва-л-куна» («Ровийларнинг исми ва лақаблари ҳақида китоб»), «Ал-Илал фи-л-ҳадис» («Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар ҳақида»), «Рисола фи-л-хилоф ва-л- жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «Асмо-ус-саҳоба» («Пайғамбар саҳобаларининг исмлари») асарлари ҳам ислом оламида машҳурдир. Имом ат-Термизийнинг ўзи «илал» масаласи хусусида: «Бу (илал) масалада узоқ вақт фикр-мулоҳаза юритдим, бунинг боиси шундаки, биздан шу хусусда сўралганда, олдин ўз нуқтаи назаримизни очиқ-ойдин айтмадик. Сабаби — биринчидан, биздан аввал илал масаласи хусусида сўралганда, бир қанча уламолар ҳам ўз фикрларини билдирмаганлар, иккинчидан, баъзи муҳаддислар марказийларида ҳадисда сиқа бўлган ровийларнинг хато, янглиш ва ваҳмларини айтиш ғийбат бўлади, деган уламолар ҳам бор эдилар. Сўнг одамлар жамият манфаатларини ўйлаб, бир қанча машҳур муҳаддислар, хусусан, имом ал-Бухорий ила бир неча йиллик мулоқот бўлганидан кейин ҳамда мазкур фикрга алоқадор ривоятларни эшитгандан кейин илал масаласини ошкора қилишга жазм қилдим. На Ироқда, на Хуросонда илал, тарих ва иснодлар соҳасида имом Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийдан билимдонроқ кишини кўрмадим», — дейдилар. Иллатли ҳадислар хусусида имом ал-Бухорийнинг устози Али ибн Абдуллоҳ ал-Мадийний, имом Аҳмад ибн Ҳанбал, имом ал- Бухорий, имом Муслим имом ат- Термизий, Абу Ҳотам ва бошқалар асарлар ёзганлар. Мана шу буюк муҳаддислар учун ҳам имом ат- Термизийнинг илал тўғрисидаги асарлари ҳадисларнинг сиқаси (тўғрилиги, аниқлиги)ни текширишда муҳим аҳамият касб этган. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha