Инглиз тилидаги компаратив (қиёсий) фразеологик бирликларнинг грамматик таҳлили ва уларнинг таржимада берилиши

Инглиз тилидаги компаратив (қиёсий) фразеологик бирликлар нинг грамматик таҳлили ва уларнинг таржимада берилиши Режа Кириш………………………………………………………………………… I -Боб: Компаратив фразеологик бирликларнинг мазмун ва моҳияти 1.1. Инглиз тилидаги фразеологик бирликларнинг ўрганиш тарихи........... 1.2. Компаратив фразеологик бирликларнинг ўзига хос хусусиятлари….. II -Боб: Компаратив фразеологик бирликларнинг таржима қилиш муаммоси ва грамматик тахлили. 2.1. Компаратив фразеологик бирликларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлари ва грамматик таҳлили................ 2.2. Компаратив фразеологик таржима қилиш усуллари Умумий хулоса……………………………………………………………… Фойдаланилган адабиётлар руйхати………………………………………. 1 К И Р И Ш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ва маданий соҳаларда мамлакат аҳолиси ҳаётига оламшумул янгиликларни олиб кирмоқдаки, одамларни бу улкан воқеаларга тайёрлаш, уларнинг жамият ижтимоий ҳаётида фаол қатнашувини таъминлашда зиёлиларнинг роли каттадир. Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига фаол кириб бориши ва ҳалқаро ташкилотларда иштирок доирасининг кенгайиши тилшунослар, таржимонлар олдига катта вазифалар юкламоқдаки, ушбу вазифаларни бажариш учун тайёрланаётган кадрлар жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган даражада билимли, касбий жиҳатдан етук ва илғор информацион технологиялардан фойдалана оладиган профессионаллар даражасида билмоқлар керак. Ў збекистон Республикасида олиб борилаётган тил сиёсати тилшунослик фан молик эканлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, тил соҳасида ҳам миллий руҳ ва миллий имкониятларни тиклаш учун ҳаракат кучайди. Битирув малакавий ишнинг ма қсади : Ҳозирги замонда нафақат хорижий тилларни ўрганишда балки уларнинг фразеологик мажмуасини хам илмий ўрганишга катта аҳамият берилмоқда яъни хорижий тилларни идиомалари, маталлари ва ибораларини ўрганиш кенг тарқалган . Шундай назардаги фразеологизмлар таржимаси энг мураккаб назарий ва амалий муаммолардан бири ҳисобланади. Менинг ушбу битирув малакавий ишимнинг мақсади хам шунга қаратилган, яъни инглиз тилидаги компаратив фразеологик бирликларнинг таржима тахлили ҳамда грамматик қурилишини аниқлашдан иборат. Битирув малакавий ишнинг объекти Малакавий ишнинг объекти сифатида қ иёсланадиган тиллар фразеологияси олинган. Битирув малак Битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги. Фразеология сохаси билан бир қанча олимлар иш олиб боришган. Энг машҳур фразелогик олимлар сифатида Шарл Балли, В.Виноградов, М.Арнольд, А.Кунин, ўзбеклардан Ш.Раҳматуллаев ва Қ.Мусаевларни айтиб ўтиш мумкин. Мен хам ушбу битирув малакавий ишимда компаратив фразеологик бирликларнинг нафақат инглиз -ўзбек таржимасини балки грамматик тузилишини хам кўриб чиқишга харакат қилдим. Битирув малакавий ишнинг воситалари. Ушбу малакавий ишимизда қуйидаги тилшуносларнинг адабиётларидан фойдаландик. Ғ . Саломов « Тил ва таржима», А.В Кунин « Анго- русский фразеологический словарь», Ш. Рахматуллаев « Ў збек тилининг қ ис қ ача фразеологик лу ғ ати». Битирув малакавий ишнинг таркибий жихати. Битирув малакавий ишимиз кириш, асосий қисм, хулосалар, фойдаланилган ад 1.1. Инглиз тили фразеологик бирликларнинг ўрганилиши тарихи. Фразеология лингвистик фан сифатида биринчи бўлиб профессор Е.Д.Поливанов томонидан фанга киритилди. Поливанов бу масалага бир неча бор қайтади ва лексик сўзларининг индивидуал ўзига хос маъносини, морфология сўзининг шаклий маъносини, синтаксис сўз бирикмаларини шаклий маъносини ўрганишини таъкидлайди. Поливановнинг айтишича фрезология келажакда лингвистик адабиётида мустаҳкам ўрнини топади ва бунда бизнинг фанимиз турли хил масалаларни ечишда бир қатор камчиликлардан ҳоли бўлган бўлади. Бугунги кунда Поливановнинг кашфиёти амалга ошмоқда. В.Виноградов ҳам фр а зология бўйича турли хил тилларда адабиётлар яратди. Бундай тартибга солинган далилларнинг пайдо бўлиши фр а зологиянинг лингвистик фан сифатида пайдо бўлишига асос бўла тўлиқ ёки қисман семантик қайта шаклланган, образли, тўғри сўз бирикмаларини ўз ичига олади. Фразеологик иборалардан ҳоли бўлган тил қуруқ, нурсиз, ширасиз ва зерикарли бўлиб, фразеологик иборалар тилга «жон» киритади, унинг образлилигини, жозибадорлигини оширади. У ўз ҳолатига, юриш-туришига бефарқ қарамаганидек, ўз тилига нисбатан ҳам бефарқ эмас, инсон нутқига зебу-зийнат бахш этадиган, унинг ширадорлигини таъминлайдиган асосий омиллардан бири эса тилдаги фразеологик бирликдир. Фразеологик бирликлар ҳар куни тилимизда хар хил мавзуда учрайди. Ҳар бир миллий тилнинг бойиши, сайқаланиши асосан ўша тилни ташкил этган ички ресурслар ҳисобига содир бўлади. Ҳар бир миллий тил ўзининг луғат таркиби ва грамматик тузилишига эга бўлиб, асосан ўзининг ички тараққиёт асосида ривожланади, бойийди ва Кўпчилик олимлар академик В.В.Виноградов мақолларни фразеологизмларга киритмаганлиги учун унга эргашганлари ҳолда мақолларни фразеологизмлардан ташқарида тасаввур қиладилар. Мақолларни, баъзан эса маталларни ҳам фразеологизмлар таркибига киритмайдиган олимларнинг кўпчилиги ўз фикрларининг далили сифатида уларни ид и омага, яъни академик В.В.Виноградов классификациясига қиёс қилганда фразеологик чатишмаларга таққослайди ва уларни ид и омалар, яъни чатишмалар талабига жавоб бермайди деган ҳолда умуман фразеологизмлар таркибига киритмайди. Масалан, мақол ва маталларни фразеологизмлар таркибига киритиш ёки киритмаслик тўғрисида гап кетганда аввало олимлар томонидан фразеологизмларга берилган та ъ рифни сўнгра уларнинг мавжуд классификациясини назарда тутиш керак. Қиёс қилганда ҳам мақол ва мат Н.Н.Шанский классификацияси В.В.Виноградов классификациясидан мукаммалроқ бўлиб, бу классификациясига кўра мақоллар тўртинчи тур фразеологик иборалар таркибига киритилади. Проф. И.Р.Гальперин ҳам мақол ва маталларни фразеологик бирликлар составига киритиш тўғрисида бундай деди: «Фразелогик бирликлап таркибига яъни эмоционал характерга эга б ўлганларига мақол ва маталлар хам киради. » 2 Илмий адабиётларда фразеологик бирликларнинг турғун сўз бирикмалар эканлиги, уларнинг нутқ жараёнида янгидан яратилмасдан балки, доимо тайёр ҳолда бир хил составда қўлланилиши олимлар томонидан бир эмас, бир неча марталаб таъкидланган. Шундай экан мақолларни фразеологизмлар составига киритмаслик мумкин эмас, чунки мақолларда ҳам юқорида келтирилган хислатларнинг ҳаммаси мужассамдир. 3 Фразеологизмлар маълум 1.2 . Компаратив фразеологик бирликларнинг ўзига хос хусусиятлари Ҳар бир миллий тилда бадиий нутқнинг ҳиссий таъсирчанлиги ва образлилигини юзага келтирувчи шундай барқарор сўз бирикмалари тез-тез учраб турадики, уларнинг пайдо бўлиши халқларнинг табиат ва жамиятдаги нарса ва воқеа-ҳодисаларга нисбатан қарашлари, муносабатлари билан боғлиқдир: одамлар нарса ва ҳодисалар дунёсига нисбатан ўз муносабатларни образли, ҳиссий-таъсирчан ҳаяжонли тарзда ифода этиш мақсадида турли- туман муқоясага асосланган лисоний воситалардан фойдаланадилар. Тасвирланаётган шахс, нарса, хислат-хусусият, воқеа-ҳодиса ва табиат манзаралари кўпинча муболағали тарзда китобхонга яхши таниш образлар билан муқояса қилинади. Натижада тасвир янада ойдинлашади, ифоданинг образлийлиги ошади, юқори таъсирчанлик ва ҳиссий Кишиларнинг табиат ва жамиятдаги нарса ва воқеа-ҳодисаларни ҳайвонот олами, ўсимликлар дунёси, табиат ҳодисаларини ҳайвонот олами, ўсимликлар дунёси табиат ҳодисалар билан муқояса қилишлари яъни қиёслашлари натижасида юзага келган турғун бирикмаларига образли асослари аксарият ҳолларда тимсоли сифатида муайян бир ҳайвон ёки паррандани танлар эканлар, бундай пайтда улар, шубҳасиз ўша жониворнинг хулқ-атвори, ташқи кўриниши ва ҳатти-харакатига асосланадилар. Шу тариқа муайян шахс ёки нарса ва ҳодисанинг ўзига хос анъанавий сифат, харакат ва ҳолати тавсифи яратилади. Турли тиллар инсоний воситаларининг ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги эса халқлар турмуш тарзидаги яқинликнинг улар тилларида ўз аксини топганлиги билан изоҳланади. Бинобарин, ҳар бир тил ўзигагина хос бадиий- тасвирий воситаларига эса, Компаратив фразеологик бирликлар объектлари бўлиши тимсолларнинг бу тариқа ўзаро мослиги тилларда муқоясавий умумийликнинг мавжудлигидан далолат беради. Бинобарин, бадиий муқояса асосида ҳосил бўлган инглиз ва ўзбек тиллари фразеологик бирликларига назар ташлар эканмиз, уларнинг кўпчилиги муқояса асосида ҳосил бўлган объектларнинг ўхшашлигига гувоҳ бўламиз. Жумладан, инглизлар ҳам, ўзбеклар ҳам хом-семиз кишиларга салбий назар билан қараганлари ҳолда, уларни ч ў чқа г а қиёслай дилар: « as fat as a pig »-«Ч ў чқадай семиз». “Kurt’s wife is as fat as a pig”- said Mustafa. (C.G.F. p 160) «Куртнинг рафи қ аси ч ў чкадай семиз»- деди Мустафа. Натижада тезлик тимсоли икки тилда ҳам «яхшидир»: « as quick ( swift ) as lightning »-«яшиндай тез». Маълумки, халқларининг турли табиий, иқтисодий, ижти мазкур тилларда «Чаросдай қоп-қора кўзлар» ва «Глаза как чёрная смородина» компаратив фразелогик бирликлари ҳосил бўлганки, таржимада эквивалентлар сифатида тан олиб, биринчи, иккинчиси орқали талқин этиш прагматик адекватликни юзага келтиради. Бирликлар таркибидаги «смородина» ва «чарос» сўзлари англатадиган тушунчалар маҳаллий хусусиятга эга эканликлари туфайли мазкур сўз бирикмаларини калька усули воситасида угириб бўлмайди. Зеро, «смородина» ўзбек китобхони, «чарос» рус китобхони кўз олдида «чиройли қора кўзлар» образини жонлантирувчи лисоний воситалар эмас. Бундай ўзига хослик инглиз ва ўзбек тиллари компаратив фразелогик бирликлари муқояси объектлари мисолида ҳам кўзга ташланади. Масалан, ижобий таърифланаётган дилбар қизнинг юзи инглизлар назарида «гилос» га миқояса қилинади – « As назарда тутган услубий ма қ саднинг хам қ айта яратиши ифоданинг т ў ла қ онлигини ифодалайди. Компаратив фразеологик бирликлар одатда ў зларининг муайян лексик таркиблари ва қ абул қ илинган анъанавий шаклларида маълум маъно ва услубий вазифа иф о даси учун қў лланилар экан, она тилида улар таржимаси учун танланган эквивалент ёки му қ обил вариант хам шундай х у сусият ли б ў лиши табиий жарангдорликни юзага келтиради. Икки тил му қ обил вариантларининг таянч компонентлари ў заро мазмунан ёки бир хил тушунча ифодаси учун қў лланилган б ў лсалар , бундай компаратив фразеологик бирликлар таржимада бирликларни маъно ва услубий в а зифа жи ҳ атларидан т ў ла алмаштира оладилар. Таянч компонентлари мазмунан фарқ қиладиган муқобил вариантлар эса маъно белгиларига кўра тафовут қилиб аслиятда наз 2.1. Компаратив фразеологик бирликларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлари ва грамматик тахлили. Таржимавий мушкулотлар муштарак адабиий анъаналарга эга бўлмаган халқлар тилларидан таржима қилганда яна ҳам кўпроқ кўзга ташланади. Халқларнинг истиқомат манзили узоқ бўлса - да , улар ўртасида адабий - тарихий яқинлик , ўхшашлик ёки аксинча , улар яқин масофада яшашлари ва ҳатто генетик жиҳатдан қардош тилларда сўзлашганларида ҳам улар ўртасида тарихан таркиб топган муштарак адабий жараён мавжуд бўлмаслиги мумкинки , бу ҳол муайян таржимавий қийинчиликларини келтириб чиқаради . Ўз - ўзидан маълумки , муқояса асоси « гул » дан иборат бўлиб , шарқ мумтоз адабиётда кенг куламда қўлланилган барқарор ибораларни абадий музликлар шароитда яшаётган , бинобарин бундай муқояса воситасидан фойдаланиш анъан даражадаги таъсирчанликни уйғота олсин. Зеро, бундай лисоний воситалар ёрдамида муаллиф яратган ҳиссий таъсирчан ва образли воситалар услубий вазифаларни таржимада тиклаш аслиятнинг поэтик жилосига хос услубий хусусиятларни ва турли-туман рамзий образларни китобхонга етказиб бериш имкониятни яратди. Ўзбек таржимачилигида компаратив фразеологик бирликларни ў гириш бўйича тузуккина тажриба тўпланган; таржимон лар адекватликка эришишнинг турли-туман йўл ва имкониятларини қидириб топмоқдалар. Шундай қилиб, бадиий сўз санъаткорлари ўз асарларида бошқа лисоний- услубий воситалар қатори бадиий муқояса асосида вужудга келган барқарор сўз бирикмаларидан ҳам унумли фойдаланадилар. Жонли нутқда бундай лисоний бирликлардан гоҳо бир нечтасининг бир жумла таркибига уюшиб келишига гувоҳ бўламиз. Бирликла номлари эканликлари билан фарқ қиладилар. Бундай тафовут, ўз навбатида таржимани чалғитиб, уни харфх ў рлик сари етаклаши мумкин. Масалан, оғир юмушни адо этувчи шахс меҳнати инглиз тилида образли тарзда «қул» ёки «негр» меҳнатига русчада «от», ўзбек тилида «эшак» меҳнатига муқояса қилинади. ўхшатилса, Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романида келтирилган қуйидаги мисол таржималарида ҳар қайси тил имкониятларидан келиб чиқилгани таржимонларга аслиятнинг маъно ва услубий вазифаларини ўз тилларида ҳаққоний акс эттириш имкониятини берган. But when I`ve been worken` like a slave all week, I just get to bowl up. (J.L.M.E p 171) Лекин бир ҳафта мобайнида эшакдай ишлаганимдан кейин , бир тўйиб ичмасам бўлмайди - да . Кузатиш компаратив фразеологик бирликларни ўзбек тилига турли- туман усуллар воситас ва ижтимоий-сиёсий шароити хусусиятлари тилларида ҳам ўз аксини топади. Компаратив фразеологик бирликларни таржима қилиш жараёнида таржимон олдида кўпинча аслиятда, қўлланилган фразеологик бирликлар образи асосларини айнан сақлаш лозимми ёки уларни бошқа лексик воситалар билан алмаштириш керакми, бу усулларнинг қайси бири адекватликка эриштиради- ю, қайсиси харфхурликка олиб келади ёки бундай бирликларни нокомпаратив бирикмалар ёки алоҳида лексик воситалар орқали беравериш лозимми, каби саволлар к ў ндаланг бўлиб туради. Бу ва бунга ўхшаш қатор саволларга тўғри жавоб топиш учун аввало таржима амалиётининг ўзига мурожаат қилиш с ў нгра таржима назарияси ва танқидчилиги қўлга киритган ютуқлардан хабардор бўлиш ва улардан мазкур воситаларни таржима қилиш жараёнида унумли фойдаланиш ҳамда улар ҳолатларига, вазифавий жиҳатларига, даврий ва миллий хусусиятларига қараб эмас, балки луғавий маънолари асосида ў чирилади. Дарҳақиқат, сўзма-сўз амалга оширилган таржима адабий асар миллийлиги ва б а диийлигини ташкил этадиган барча унсурларни жуда хира талқин этади: асар яратилган давр буёғи, унинг мусиқийлиги ва ритми, ҳиссий-образли воситалари, персонажлари нутқи тасвири, муваффақиятли қўлланилганлиги туфайли ифоданинг жозиба кучини оширадиган янги тил бирликлари, ёзувчининг индивидуал-ижодий услуби буларнинг ҳаммаси деярли йўққа чиқарилади. Демак, сўзма-сўз таржимага мамлакатимизда илгари хорижий тилларни пухта эгалланган ижодий зиёлиларнинг етишмаганлиги туфайли ноилож мурожаат қилинган, ҳозир эса ўзга тилларни мукаммал эгаллашнинг ижодкорнинг борган сари кўплаб етишиб чиқаётганлиги угирилади. Натижада муаллиф тасвири меъёри бузилиб, муддатга зид ўзгача услуби матни юзага келади.  He slept like a dog . ( L.G.B p 34 ) У тошдек котиб ухлади . Тўғри, муаллиф ижоди ҳам ўз-ўзидан ҳиссий таъсирчан сўз ва иборалар, образли ташбеҳлар билан тўлиб-тошган бўлиши мумкин. Бу ёзувчининг воқеликни бадиий эстетик жиҳатдан баркамол тасвирлашга интилиши билан боғлиқ бўлиб, айни саъйи-ҳаракат ҳеч қачон меъёрдан ошиб кетмайди. Образлаштирилган таржимада эса барча ҳаракатлар асар образлийлигини кучайтириш учун атайлаб амалга оширилиши туфайли умумий образлийлик ҳаддан зиёд олиб ғайритабиий хусусият касб этади. Бундай таржима муаллиф розилиги билан амалга оширилади. Ўз асарининг юқори бадиий эстетик қийматга эга эмаслигини ҳис этган, бинобарин унинг ўзга тил китобхони томонидан юқори баҳо мумтоз адабиёт намуналарини ҳозирги замон тилига қисқа, содда ва тушунарли тарзда, аксарият, назмни насрий йўл билан баён этиб берадилар. Демак, таржима бир тил доирасида амалга оширилади.  It was as different as chalk from cheese. ( L.G.B p 273) У бутунлай бошкача эди. Аммо шуни қайд қилиш лозимки, таржима қилинаётган асарларнинг ҳаммаси ҳам тўғридан-тўғри аслиятдан исталган тилга таржима қилинаяпти деб бўлмайди. Уларнинг кўпчилиги иккинчи, ҳатто, баъзан учинчи воситачи тил орқали угирилаяпти. Ўзбек тилига қилинаётган таржималарга келсак, қатор ҳамдўстлик республикалари ва кўпчилик ҳорижий халқларидан ў гирилаётган асарларнинг аксарияти асосан рус тили орқали амалга оширилган. Шунингдек, ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарлари ҳам жаҳоннинг кўпчилик тилларига воситачи кўпроқ рус тили ор  Look at Mrs. Penterland, smiling at nothing. The point is, of course, she's obviously as blind as a bat and won't wear specs. (J. B. Priestley, ‘Three Men in New Suits’, ch. 5)  ‘You're being too independent,’ Quartermain complained. ‘And you're as blind as a bat if you can't see that I'm a close friend of the Minister's.’ (J. Aldridge, ‘The Last Exile’, ch. XXIII) As poor as a church mouse - extremely poor , бу фразеологик бирикма жуда камбағал маъносида ишлатилади.  ‘They haven't anything, have they?’ ‘No,’ returned Jessica, ‘They're poor as church mice.’ (Th. Dreiser, ‘Sister Carrie’, ch. IX) As ugly as sin ёки As ugly as a scarecrow. - very ugly. There, we can use an idiom miserable as sin when used to emphasize that smb is very unhappy or ugly.  Just as she entered the water, clean as a whistle, I plunged in, too... (R. P. Warren, ‘All the King's Men’, ch. VII) Common as an old shoe = low class. Бу ибора хам халқ оғзаки ижодида мавжуд бўлиб зоти паст, таги паст маъноларини беради. Cool as a cucumber- very calm, ушбу ибора эса пинагини хам бузмайди, тепса тебранмас, дунёни сув босса тўпиғига чиқмайди каби ибораларига эквивалент бўлиши мумкин.  John: "...I wouldn't for a moment suggest that there'll be anything between you, but it's inevitable that ordinary persons should think there was." Constance (as cool as a cucumber): "I've always thought that ordinary... persons had more sense than the clever ones are ready to credit them with." (W. S. Maugham, ‘The Constant Wife’, act 3)  This morning  ‘There!’ said Mr. Bailey. ‘He's all right now... He's righter than a trivet!’ (Ch. Dickens, ‘Martin Chuzzlewit’, ch. XXVIII)  She was horrified to see that he had a bandage round his head... ‘Landy! Landy! Are you all right?’ He jumped from the train before it had stopped. ‘Right as a bank.’ (D. Cusack, ‘Southern Steel’, ch. XXXI) Sour as vinegar қалапирдай захар, оғзидан захар томади маъноларини беради. White as a sheet бу фразани докадек ок деб таржима қиламиз масалан бирор бир инсон қўрқувдан докадек оқариб кетиши мумкин, инлиз тилидаги sheet сўзи ўзбек тилидаги дока сўзи билан муқобиллаштирилган.  Mr Creackle cuts a joke before he beats him, and we laugh at it - miserable little dogs, we laugh with our visages as white as ashes, and our hearts sinking into our boots. (Ch. D  Sweedle: "They come down on you like a cartload of bricks, flatten you out, and when you don't swell up again they complain of it." (J. Galsworthy, ‘Justice’, act IV)  When I expressed my disapproval of her she came down on me like a thousand of bricks. (W. S. Maugham, ‘Complete Short Stories’, ‘Virtue’) drink like a fish - хаддан зиёд алкогол истеъмол қилиш  ...Perkins and Cooper had fallen upon evil days: Cooper drank like a fish and... the linendrapers filed their petition in bankruptcy. (W. S. Maugham, ‘Of Human Bondage’, ch. 15) fight like cat and dog ит мушук бўлиб урушмоқ, яшамоқ маъноларини беради. get on like a house on fire тез тил топишиб кетмоқ маънода ишлатилади.  It was a perfect marriage. They got on like a house on fire. (W. S. Maugham, ‘Complete Short Stor  Mary: "...What were you two grinning about like Cheshire cats when you came in? What was the joke?" (E. O'Neill, ‘Long Day's Journey into Night’, act I) Have a face like thunder қовоғидан қор ёғмоқ деб таржима қилинади. Lie like a rig / gas-meter. = tell lies shamelessly уялмасдан ёлғон гапирмоқ Don't pay attention to anything he says; he lies like a gas-meter. Like chalk and cheese - two people or things different although they are alike Like mother like daughter баъзан Like father, like son хам бўлиши мумкин. Онасини кўриб қизини ол , олма дарахти тагига олма тушади деган ўзбек мақолларига мос келади Like water off a duck’s back хеч қандай харакатсиз, парвои палак, дунёни сув босса ўрдакка не ғам маъносини беради.  Flattery fell off him like water from a duck's  From their cruel jaws to their bushy tails they were as like as peas in their likeness to timber-wolves. (J. London, ‘Burning Daylight’, part I, ch. III)  Holland: "But look here, I remember seeing the Archduke described as a very handsome man." Jack Straw: "Spare my blushes, dear friend. We are as like as two peas." (W. S. Maugham, ‘Jack Straw’, act II)  Your father was as like you are now as twa [= two] peas in a pod. (A. J. Cronin, ‘Hatter's Castle’, book III, ch. 2) talk to smb. like a Dutch uncle гап ўргатмоқ, уқтирмоқ  Tomorrow I will talk to them like a Dutch uncle... I could count the real sailors amongst them on the fingers of one hand. (J. Conrad, ‘The Nigger of the Narcissus’, ch. IV)  He says he's had to talk to them like a Dutch uncle, but it' В) Фауна билан боғлиқ компаратив фразеологик бирликлар : As slow as a tortoise As obstinate/ stubborn as a mule Г) Инжил, мифологик сюжет ва тарихий шахслар билан боғлиқ аллюзиялар. 2. Қиёсий компаратив фразеологияда аллитерациянинг мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги А) структурасида аллитерация мавжуд бўлган компаратив фразеологик бирликлар As blind as a bat As pleased as Punch As thick as thieves Б) структурасида аллитерация мавжуд бўлмаган компаратив фразеологик бирликлар As happy as a lark As black as sin As like as two peas 3 . Компаратив фразеологик бирликнинг таржимасида тўғри келиш ёки келмаслик ҳолатдан 3 гуруҳга бўлиниши: 1) таққослаш тилидаги таржиманинг тўлиқ мос келиши (to work like crazy) 2) қисман мос келиши (as soft as butter) 3) таржима қилинаётган тилдаги муқобил таржимаси бў As day is long To be like fish out of water 2. Сифатдан таркиб топган идиомалар As cool as cucumber Clean as a whistle Right as rain Sour as vinegar White as a sheet As poor as church mouse Bright as a button 3. Феъл билан боғланган идиомалар Feel like a million Fight like a cat and a dog Drink like a fish Know like the back of one’s hand Grin like a Cheshire cat Юқоридаги грамматик тахлилда кўриниб турибдики, компаратив фразеологик бирликлар кўпинча албаттаки сифат ва отдан ясалади. Шунингдек, as, like, as if кабилар орқали ясалади. 28 2.2. Компаратив фразеологик таржима қилиш усуллари Кузатишлар компаратив фразеологик бирликларни ўзбек тилига турли- туман усуллар воситасида талқин этиш мумкинлигини кўрсатади. Компаратив фразеологик бирликлар таржимала муқояса объектлари бир хил семантикага эга «тўла эквивалентлари» билан алмаштирилади. Халқларнинг табиат ва жамиятдаги кўпгина нарса, воқеа-ҳодиса ҳам ҳислат хусусиятларга нисбатан қарашлари, муносабатларнинг аксарият ҳолларда бир-бириларига ўхшашлиги, уларнинг тилларда кўпгина нарса ва воқеа-ҳодисаларнинг бир хил тимсолли мазмуни касб этишларига сабаб бўлган. Бу ҳол ўша нарса ҳамда воқеа ҳодисалар табиатига, хусусиятларига, ўтайдиган вазифаларига, ташқи кўриниш ва ички мазмунларга асосланади. Жаҳоннинг кўпчилик тилларида, жумладан инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳам «гул» мушук ўртасидаги муносабатга муқояса этилиши асосида ҳосил бўлган фразеологик бирликларнинг ҳам аслиятда, ҳам таржима тилида учратиш табиий ҳол бўлиб, таржима жараёнида мавжуд эквивалентликдан фойдаланиш сўзсиз адеквантликни юзага келтиради. Ушбу лавҳа таржималари бундан гувоҳлик беради. It`s a most extroardinary thing that you two never can keep from sparring like a cat and dog. ( E. V. G. p 93) Тавба, Галиннинг жонига тегмай ҳеч ўтира олмайсизда! Ит-мушук-а. Муайяан услубий мақсадга эришиш ниятида ёзувчилар гоҳо компаратив фразеологик бирликларни бироз ўзгартирган, янгилаган ҳолда қўллайдилар. Эквивалент компаратив бирликлар ёрдамига мурожаат қилиш жараёнида таржимонлар ҳам тилда мавжуд анъанавий воситаларни ўзгачароқ шаклда қўллаш йўли билан тенг қимматли таъсирчарлигини юзага келтиради мушоҳадаларидаги муштараклик билан изоҳланади. Зеро, бошқа тил воситалари сингари фразеологизмлар ҳам турли-туман умуминсони фикр баён қилиш меъёрлари ва ҳаётий кузатишлар асосида вужудга келадилар. Натижада турли тиллар барқарор сўз бирикмалари бир хил образли асосдан иборат бўлиб қоладилар. Ҳам моддий, ҳам маъно ва услубий вазифа жиҳатларидан ўзаро мос айрим фразеологик эквивалентлар таркибидаги баъзи предметлар номлари бир-бирларидан сон шакллари жиҳатларидан фарқ қиладиларки, таржима жараёнида ушбу тафовутли ҳолатга илмий ижодий ёндошиш адекват воситаси яратишнинг бир-бирининг гарови саналади. Маъно ва услубий вазифа жиҳатларидан мос айрим фразеологик эквивалентлар лексик таркиб жиҳатдан бир-бирларидан бир ёки икки компонентга расман тафовут қилсаларда, мантиқан уларнинг лексик таркибл As cool as cucumber – совукконликни йукотмайдиган .тепса-тебранма с Thought it was his first great venture, he was now as cool as cucumber. ( R . L . T . I . p 145) Гарчи унинг биринчи таваккал (хатарли )б ў лишига қ арамай у зи ғ ирча хам хавотир ланмади . Drop like hot potato-тезда зудлик билан қутулмок-алоқаларни муносабатларни шартта тўхтатмок-бировдан қочмоқ Has she said anithing to you Tong Croom? She laughed and said he had dropped her like a hot potato. ( I.L.T. 56) As welcome as flowers in May.- узо қ инти қ кутилган айни исталган нарса холат As firm as a rock- темирдай мустахкам . йулдан оздириш б ў лмаган . алдовга учмайдиган одамларга нисбатан қў лланилса ў збекч а, т ошдай каттик ибораси тўғри келади . Ў та кетган хасис бир с ў мини жойдан тугадиган одамларга нисбатан айтилади асарлардан йиғилган фразеологик иборалар таржимаси хақида гапирамиз . Ўз классификациямизга икки тил фразеологик ибораларнинг грамматик тузилиши ва семантик белгиларни асос қилиб оламиз. Бу белгилар инглиз ва ўзбек тиллари фразеологикларнинг маънолари,стилистик функциялари,лексик составлари,сўз тартиблари ва тартиблардаги компонентларнинг сон категориясидир. But I’ve been working like a slave all week I just get to bowl up. ( M. E.M. 271p) I’ve been working like a slave. Бу хил класификация,бизнинг фикримизча,инглиз тили фразеологик ибораларнинг лингвистик табиатини чуққурроқ ўрганишига ва уларни ўзбек тили фразеологик иборалари билан қиёслашга, шу йул билан икки тил ибораларнинг стилистик функцияларни ўзлаштиришга хамда қиёсий стилистик планда умумлашган хулосалар чиқаришга ёрдам берадики Бу хил, бошқа жиҳатлардан бир-бирларига мос бўлиб, фақат сўз тартибидагина фарқ қиладиган инглизча ва ўзбекча эквивалентлар анчагина бор. Уларнинг фа қ ат сўз тартибининг ўзида бир - бирларидан фар қ қ илишининг ўзи ҳам баъзан таржимон олдига маълум қ ийинчиликлари қ ўйиши мумкин . Баъзан тажрибасиз таржимон оргиналидаги ибора структурасини ўз тилига шундайлигича к ў чириб қ ўйиш ҳам мумкин . Бир - бирига маъно , лексик таркиб ва стилистик функция жиҳатларидан мос бўлиб , сўз тартиби ва сон жиҳатларидан фарқ қиладиган эквивалентлар : -to stretch one`s legs according to the coverlet- кўрпага қ араб оё қ узатмо қ. -to pone one`s nose into smb`s affairs – бировнинг ишига бурнини су қ мо қ. Юқоридагилардан бошқа жиҳатлардан бир - бирларига мос бўлиб , фақат сўз тартибининг ўзидагина фарқ қилад функция ва сон жиҳатларидан мос бўлиб ( сўз тартиби камдан - кам мос келади ), состав жиҳатидан биттадан компонентлари фарқ қиладиган эквивалентлар :  To throw up one`s cap (hat)- дупписини осмонга отмоқ . Бу мисолда қўлланилган (a cap) ( шапка ) ёки «a hat» ( шляпа ) ўзбек воқелигни билдиради . Баъзан вариантдорлик ҳам таржимавий мушкулотларни келтириб чиқаради. Вариантдорлик тилнинг барча даражаларига мос бўлиб, у кўпроқ фразеологик бирликлар таркибида кўпроқ учрайди. Фразеологизм компонентлари таркибида кўзга ташланадиган ўзгачалик одатда иборанинг янгиланишига олиб келмайди. Балки, унинг тилда мавжуд вариантга нисбатан семантик жиҳатдан янада аҳамиятлироқ, салмоқдорроқ қилади. As sick as a dog My friend was as sick as a dog when he left the restaurant last night. ( S.B.D.A. p 308) Д ў ифодаси учун хизмат қилади. Чунончи, инглизча “ As firm as a rock ” компаратив фразеологик бирлиги пулатдай мустакам, йўлдан оздириб бўлмайдган, алдовга учмайдиган кишиларга нисбатан мажозий қўлланилса, унга лексик таркиб жиҳатидан айнан ўхшаш ўзбекча «тошдай қаттиқ» компаратив фразеологик бирлиги бирор предметнинг ортиқ даражада қаттиқлигини ҳамда бирор шахснинг ўта хасислигини образли ифода этади. Одатда бир тилдаги фразеологик бирликларни иккинчи тилга эквивалентларни ёрдамида таржима қилишда иложи бўлмаганда, яъни таржима тилида оригиналдаги ибораларга мос эквивалентлар топилмаган тақдирда, таржимонлар муқобил вариантлар ёрдамида таржима қилишда қилиш ҳам синалган самарали йўллардан бири ҳисобланади. Муқобил вариантлар ёрдамида таржима қилганда, эквивалентлар ёрдамида таржима қилгандаг Бундан ташқари , хар хил контекстларда иборалар хар-хил қўшимча маъно ва маъно отенкалари касб этишлари ҳам мумкинки, бу нарсаларнинг доимий ҳисобга олиши, адекват таржима яратишининг бирор-бир шароитидир. Фақат лексик бирликлар эмас, балки кўпчилик фразеологик бирликлар ҳам кўп маъноли бўладилар. Бундан ташқари, баъзилари ҳар-хил контекстларда қўшимча маънолар, янги маъно отенкалари касб этдилар. У ёки бу фразеологик бирликларнинг қандай маъно ва стилистик функциясини ўтаб келаётганлигини аниқлаш учун контекстга мурожаат қилиш керак. Масалан, А.В.Куниннинг « И нглизча-русча фразеологик луғат»ига мурожаат қилсак, луғатда « to break fresh ground » иборасининг тўрт хил маъноси берилган. 1. ер очмоқ (чопиш ёки ҳайдаш йўли билан); 2. окоп қаза бошламоқ; 3. бирор янги ишни биринчи бўлиб бошламо таркибларидаги компонентлар маъноларига асосланишлари туфайли уларни талаффуз қилганда алоҳида компонентлари ҳам жамланиб барҳаёт бўлиб туради. б. Бир-бирларига маъно, стилистик функция жиҳатларидан мос бўлиб, ҳар қайсининг таркибида ўзи тааллуқли бўлган халқ воқелигини акс эттирадиган компонентлар мавжуд бўлган муқобил вариантлар « give him an inch and he ` ll take an ell » иборасининг ўзбек тилида «салласини (д ў пписини) ол деса, калласини олмоқ» муқобил варианти мавжуд бўлиб, биринчи иборада « inch » (2,5 см), « ell » (113), таржима жараёнида бу хил вариантларнинг бирини иккинчи билан алмаштириб таржима қилиши, агар иборалар фразеологик чатишларига балки, фразеологик бутунликларга тааллуқли бўлса, худди юқоридаги «а» пунктда айтиб ўтганимизда, оригиналдаги иборани миллийлаштириб қўйишг шунчаки гапиргани ҳақида эмас, балки унинг ушбу касбини «сув қилиб ичиб юборгани», унинг бу иқтидори эса мистер Мортнинг уни юқори кўтариб мақтагани тўғрисида бормоқда. Демак, аслият мазмунига кўра, мистер Морозни Мартиннинг билимдонлигига қойил қолдирган бўлса, таржимон матнига кўра уни қаҳрамоннинг денгизчилик касби билан шунчаки танишлиги каби кишини қойил қолдиришига асос бўла олмайдиган оддий маълумот ҳайратга солади. «. . . they talked about the sea as a career a subject which Martin had at his finger-ends ». ( J.L.M.E. p 99) «Суҳбат Мартин учун жуда ҳам таниш касб устида-денгизчилик касби устида борди». Таржимон ҳар бир ҳолатда матн мазмунига жиддий кириб бориб, муаллиф мақсадини тушуниб етиб нутқий вариантларнинг энг мосини танлайди. Гоҳо таржима тили тизимида аслиятда қўлланилган Юкоридаги компартив фразеологик бирикмадаги horse сўзи ўзбек тилидаги эшак с ўзи билан муқобил вариантини топиб алмаштирган. As hugry as a bear I was as hungry as a bear when I arrived home from work. ( W.S.T.G.p 326) Мен уйга ишдан келганимда итдек оч эдим. Бу юкоридаги иборада bear айиқ сўзи ит билан алмаштирилган. As quite as a mouse I was as quite as a mouse when I left the house early this morning. ( K.M.B. p 178) Мен бугун эрталаб уйдан чикканимда жуда осойишта эдим. Бу компаратив фразеологик бирикма осойишта с ў зи билан алмаштирилган. Сўзма-сўз таржима натижасида ҳосил бўлган фразеология хусусиятига эга бўлиб, асосидаги мажоз таржима тили вакилларига яхши тушунарли эканлиги туфайли аслиятда назарда тутилган маъно ва услубий вазифани айнан акс эттира олади. Масалан, сувда сузиб юрга бўлган бирикмаларни зарурий маъно ва услубий таъсирчанликни яратишга ожизлик қилади, деган фикрга бориб, уларга маънони ойдинлаштирган, мантиқан тўлдирган сўзлар қўшадилар. Масалан, Keep as still as a mouse till we ` re right at sea , бирликнинг русча калькаси аслиятдаги бирликка лексик таркиб жиҳатдан тўла мос бўлса, ўзбекча калькаси таркибида маънони ойдинлаштирган қўшимча «ин» сўзи мавжуд. Зеро, инидаги сичқоннигина одам ёки мушук хавфидан қ ў рқиб инида ётиш табиий ҳол. очиқ денгизга чиққинимизча, инидаги сичқонга ўхшаб жим ётинг . Бу усулга мурожаат қилиш ҳамма вақт ҳам ўзини оқлайвермайди. Гоҳо таржимондан ушбу усулни суъний истеъмол қилиб, сиқиқ ҳолда фразеологик бирликлар сўзма-сўз таржималарга ортиқча изоҳлар бериш йўли билан уларнинг метафарик образлигини услубий бетараф ҳолга ке Бу усул кўпинча таржима тили лексик синтактик меъёри қабул қила олмайдиган сўз бирикмаларининг пайдо бўлишига олиб келади . Ҳосил қилинган бундай ифода воситалари , ўз навбатида аслиятнинг мазмуний жиҳатини меъёрий акс эттира олмасдан , мулоқот жараёнига халал беради . Таржиманинг аслиятига бундай номувофиқ келишининг сабаби шундан иборатки , таржимонлар аслиятдаги компаратив фразеологик бирлик мазмуний - услубий ва прогматик вазифаларга чуқур кириб бормасдан иш тутадилар , натижада уларнинг назаридан фразеологик бирликлар компонентларнинг семантик кўриниши четда қол а д и . Таржима амалиёти фразеологик бирликларни ўзбек тилига калька усулида қуйидаги йўлларига эътиборимизни тортамиз: а) аслиятдаги бирликларга лексик таркиб ва услубий вазифа жиҳатларидан тўла мос калькалар (икки тил ифодал Ҳосил бўлган «такадан сут таъма қилмоқ» сўз бирикмаси анъанавий барқарор ибора сифатида қабул қилинади. Ҳар қайси тилнинг образлийлик яратиш тизими, умумий қоидадан ташқари ўзига хос хусусиятга ҳам эга бўлиши туфайли аслият тилидаги аташ, англатиш белги ва аломатлари кўп ҳолларда таржима тилига хос бўлмайди. Масалан, ўзбек тилида одатда «от» соғломлик, «фил» бақувватлик тимсоллари. Ҳеч ким қ ў рқитиб юрагингизни олиб қўйган эмас, буқадек соғломсиз. Аммо, айрим калькалар асосларида мужассамлашган образ таржима тили соҳибларига тушунарли ва муқобил бўлса-да, гоҳо таржима тилида анъанавий хусусиятга эга эмаслиги туфайл ғайритабиийдай туюлади. Лекин, аста-секин улар нутқда меъёрий қўлланилиш имкониятини қўлга киритадилар. Муайян фразеологик бирликни гоҳо на эквивалент, на муқобил вариант, на к воситасида таржима қилиш инглизча бирликларда мужассамлашган образликнинг сунишига олиб келади. Мазкур ибораларни «нинадай нарсани, туядай қилмоқ» муқобил варианти ҳамда «қабрдай жим» калькаси орқаси таржими қилишгина вазифавий адекватликни юзага келтиради. Баъзан аслиятда яратилган қўшимча маълумотни таржимада тасвирий йўл билан ҳам қисман тиклаш имконияти мавжуд. Бу, бир томондан, бадиий нутқ таркибида деярли барча маънодор лисоний воситаларнинг эстетик-таъсирчанлик касб этиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан кўп қўлланиш оқибатида айрим фразеологик бирликлар образли таъсирчанлик хусусиятнинг маълум даражада нурсизланиб қолишига вобастадир. Таржимонлар айрим ҳолларда компаратив фразеологик бирликларни тасвирий йўл билан угириш орқали китобхонларга сўндириб, ифодани услубий жиҳатдан б бўлса, бирикма муқояса объектининг ўзбекча таржима таржимадан тушиб қолиши таржимани образли хусусиятдан маҳрум этишдан ташқари, персонаж нутқи тасвирини ҳам йўққа чиқарган. They peddle out such a fish as that by the pound in the market house there`, ererybody buys some of him`; his meat`s as white as show and makes a good fry. Бунақа балиқларни бозорда қадоқлаб сотишади , кўп одамлар олади ҳам , лаққа балиқларни гўшти оппоқ бўлади , қовуришга ҳам яхши . As brown as a berry -жуда хам тук, бутунлай кўйган, қуёш урган.  There were besides the catteger ansd his wife and three young sturay children, as brown as a berries. C тол атрофида кариядан ташкарида хожа билан унинг рафи қ аси ва офтобдан к у йган ( қ орамагиз ) уч болакай ў тиришарди .  Quake like an aspen leaf – кузги япро қ мисоли т Компаратив фразеологик бирликлар таржимада муқояса объектлари ва жамиятдаги нарса, воқеа-ҳодиса ҳамда хислатнинг хусусиятларига нисбатан қарашлар қатор ҳолларда бир-бирларидан фарқ қилади. Бундан ташқари, уларни ўраб олган муҳит ва шароит, ундан фойдаланадиган, истеъмол этадиган буюмлар ҳудудларида учрайдиган жониворлар ҳам гоҳо бир- бирларидан тафовут қиладилар, рангу-мазалар, хулқ-атворлари билан турли халқ назарида турлича тушунчалар тимсоллари сифатида намоён бўлиб, хилма-хил муқоясавий ибораларнинг образли асослари тарзида намоён бўладилар. Бу, ўз навбатида турли халқларнинг маъно ва услубий вазифа жиҳатларидан ўзаро мос компаратив фразеологик бирликлари образли асосларида бир-бирларидан фарқ қилишларига олиб келади. Масалан, кўпгина оқ рангли нарсаларда, рус тилидаги сингари, ўзбек т қ у р ол» асарида муқояса белгиси сифатида тасаввур қилинган «бақувват» сўзи ўзининг ортиқчалик билан нафақат умумхалқ тили меъёрини бузган, балки персонаж назарда тутган фикрни ўзгартириб юборган. Чунки аслиятдаги « healthy » ва унинг русча таржимасидаги яъни аслиятдаги «здоровь» сўзлари « as a goat » ва «как бык» бирикмаларига қўшилиб мазкур контекстда ва умуман муқоясавий бирлик таркибидан ўзбекча «отдай бақувват» бирикмаси ифода этишидек бақувватлик эмас, балки соғломликни, касалдан фориғлигини билдиради: Let me see the plates yes yes That`s it you look healthy as a goat. ( E.H.F.T. p 72) Қани суратларни кўрсатингчи, хуш, хуш буни қаранг-а, отдай бақувват экансиз. Гоҳо таржима тилида аслият таркибида қўлланилган айрим компаратив фразеологик бирлик маъно ва услубий вазифаларни ифода эта Айрим ўзаро муқобил икки тил компаратив фразеологик бирликларининг муқояса объекти барча ҳолатлардан бир-бирларига мос келавермайдилар. Бирининг орасида мазмуний ва услубий номувофиқлик юзага келган пайтларда айрим малакали таржимонлар адекватликка эришишнинг хилма-хил усулига мурожаат қилиш билан бир қаторда ўз тилларининг контекстуал мос лисоний воситалар қидириб топиш йўли билан вазифавий уйғунликни вужудга келтирадилар. Жумладан, унинг таржима матнига турли-туман мослаштирувчи, маънони ойдинлаштирувчи воситалар қўшиш йўли билан одатланган бошқа-бошқа маъно ва услубий вазифа ифодаси учун фойдаланилган икки тил компаратив фразеологик бирликларни ўзаро контекстуал уйғунлатирадилар. Компаратив фразеологик бирликлари бир компонентли муқояса объектига таржима қилишда баъзан бутун бошли фразе -Бизлар мардикорлармиз, фақат бир нарсанигина билишади- чучқадай ичиб маст бўлиш. Бу ерда икки тил фразеологик бирликлари предметларнинг «балиқ» ва «чўчқа»га муқояса этишлари орқали объектлар хусусиятларини образли акс эттирувчи воситалар сифатида қўлланилмайди, балки сўзловчиларнинг мазкур предметларларга нисбатан салбий муносабатларини ортиқ даражада бўрттириб ифода этишларини кўрсатади. 2) Икки тил бирликлари муқояса объектлари турли маънони лексик бирликларидан иборат бўлади.  Ever noticed thot chooks drink like a hell ? – an pakers too? I t`s the work. (J.L.M.E. p 171) Ошпазларнинг новвойларнинг ҳам молдай ичишини ҳамма билади. Иш ўзи шунақа.  2. After I’ve been working like hell all week I just got to bole up. (J.L.M.E. p 171) Бир ҳафта итдай ишлагандан кейин ноилож қовоқхонага бор усулидан ў гириш ҳақида эса сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки улар одатда ўзлари мансуб бўлган халқ миллий-тарихий тушунча ва тасаввурлари асосида вужудга келган бўладилар. Бирликнинг кўпроқ персонажлар нутқида ҳаяжон билан талаффуз этилиб, персонажлар нутқига ҳиссий таъсирчанлик бахш этишлари туфайли уларнинг вазифалари аксарият ҳолларда маъно кучайтирувчи сўзлар ёрдамида талқин этилади. Масалан, Н.В.Гоголнинг «Ўлик жонлар» номли асарида Чичиковнинг ўз хизматкори Селиф ана берган танбеҳи ифодага маънони кучайтириб, унга ҳис-ҳаяжон оҳанги бахш этувчи «ғирт» сўзини қўшиш ёрдамида адекват жаранглаган.  -Y о u are drunk as shunk -said Chichikov.  -сен ғирт мастга ўхшайсан-ку! – деди Чичиков. Муқояса объектлари алоҳида лексик бирликларидан эмас, балки бутун бошли фразеологизмлардан ташкил топган « ин » сўзии қўшиши ҳам « пусиб » сўзини киритиши ҳам аслиятга монанд ифодаларни вужудга келтирган . Keep as still as a mouse till me`re right out of sea. I let you know when to come out. Очиқ денгизга чиққунимизча , инидаги сичқонча ўхшаб жим ётинг . Чиқадиган пайтингни ўзим айтаман . and he was always sure to be as silent as a mouse when any such was present. Ана шундай одамлар келиб қолганда у сичқондай пусиб, жимгина ўтиради. Баъзан таржимонлар моддий жиҳатдан аниқ таржимага ҳожатсиз маънони ойдинлаштирувчи сўз қўшиш йўли билан муқоясанинг сиқиқлик – фразеологик бирликларга хос шаклини бузиб, унинг фикри образли ифода этиш лаёқатини сўндириб қўядилар. Сув билан балиқнинг «бир жон-бир тан»лиги маълум ҳақиқат. Образли тарзда «сув» билан «балиқ» муносабатига муқояса қилган экан, ўз-ўзидан узундан-узоқ жумла эса муаллиф назарда тутган қўшимча услубий вазифани акс эттирадиган барқарор лисоний вазифаси сифатида қабул қилина олмайди: There was a great critic, but they are as rare as comets . (E.V.T.G. p 276) Албатта , буюк танқидчилар ҳам бор , аммо улар думли юлдузлар сингари жуда сийрак учрайди . Баъзан таржимонлар адекватликка эришишнинг бошқа усулларига мурожаат қилиш имконияти бўлишига қарамасдан, компаратив фразеологик бирликларни зўрма-зўракилик билан моддий жиҳатдан аниқ угириб, таржима тили фикр баён қилиш меъёри қабул қила олмайди. Тутмоқ бирикмалар ҳосил қиладилар. Бу воситалар сунъий қурилиши, ғализ ва ғайритабиий нутқ маданияти даражасидаги образли таъсирчан ифодасини юзага келтиришга ожизлик қилади. Масалан, кабутарнинг ўзбек тилида инглиз ва бошқа тилларидагидек ўзбек тилида мавжуд муқобил вариантларига мурожаат қилавермасдан, уларни моддий аниқ ўчириш орқали ноанъанвий, ғайритабиий ифода воситалари ҳосил қилиб қўядилар. Компаратив фразеологик бирликлар, фразеологизмларнинг бошқа турлари сингари, фақат мантиқий асосда ва сиқиқ ҳолда бунёд этилганлари билангина эмас, балки кўп ҳолларда компонентларнинг ўзаро оҳангдошлиги, қофиядошлиги билан ҳам ажралиб туради. Уларни моддий жиҳатдан аниқ таржима қилишга киришишларида бирликларни шу жаҳатларини ҳам назарда тутиш лозим. Чунки ифодаларнинг адекват жаранглашлари кўпинча улардаги мазкур хусусиятларни ҳам қайта яратилишига боғлиқ. Марк Твеннинг «Том Сойернинг бошидан кечирганлари» романида ҳикоя қилинишича, қорни очган Бекнига Том ч ў нтагидан бир бурда пирог чиқариб беради ва « I wish it was as big as b Гоҳо таржимонлар компаратив фразеологик бирликлар маъно ва услубий вазифаларини зарурий даражада ўзлаштириб олмасдан, хусусан улар таркибидаги компонентлар, семантик имкониятларини ҳамда ушбу унсурлари эквивалентларнинг касб этиши мумкин бўлган маъно ва услубий вазифаларни етарлича баҳоламасдан, уларни калька усулида таржима қилишга киришадилар, бу ҳол қатор хато ва камчиликларни содир бўлишига олиб келади. Масалан, “ As true as steel ” компаратив фразеологик бирлиги воситасида образли ифода этади. Ўзбек таржимони буни бирлик муқояси объекти бўлмиш «пўлат» сўзи вазифасини аслиятдагидек «меҳр» ва «садоқат» тимсоли сифатида тушунмасдан, уни ўзбек тилида бу сўз одатда қўлланилиб келадиган «мустаҳкамлик», «сир сақлай билиш», «оғзи маҳкамлик» тимсоли сифатида ишлатилаяпти, деб ўйлагани ҳолда, у Хулоса . Хулоса қ илиб айтганда хал қ лар тафаккур й ў налишининг хаёт тажрибасинингш асосан уй ғ унлиги, уларнинг турли туман хулк - атвор ва хислат- х у сусиятларига нисбатан муносабатлари аксарият ҳ олларда ў хшашлиги турли тилларда к ў пчилик компаратив фразеологик бирликларнинг бир хил образли асосга эга б ў либ қ олишларига олиб келганки , бу ,албатта таржима жараёнини енгиллаштиради. Аммо хал қ лар муайян фикрини образли тарзда ёхуд хис – хаяжон тасирида ифода этишларида қ атор ҳ олларда ў зларинг минта қ авий шарт шароитларидан, турли хил таса в вур ва қ арашларидан келиб чи қ ишлари сабабли , баъзан улар фойдаланадиган компаратив фразеологик бирликларнинг му қ ояса обеъктлари бир – бириларникидан фар қ қ илади.Ушбу хол таржимон олд и га бундай бирликлар мазмуний- услубий х у суси адекватликка эриштирадию, қайсиси хар ф хўрликка олиб келади ёки бундай бирликларни нокомпаратив барқарор бирикмалар ёки алоҳида лексик воситалар орқали беравериш лозимми, каби саволлар кўндаланг бўлиб туради. Бу ва бунга ўхшаш қатор саволларга тўғри жавоб топиш учун аввало таржима амалиётининг ўзига мурожаат қилиш, с ў нгра таржима назарияси ва танқидчилиги қўлга киритган ютуқлардан хабардор бўлиш ва улардан мазкур воситаларини таржима қилиш жараёнида унумли фойдаланиш ҳамда улар асосида таржимонлар учун фойдали таклифлар тизимини яратиб бериш керак. Таржимонлар айрим ҳолларда компаратив фразеологик бирликларни тасвирий йўл билан угириш орқали китобхонларга сўндириб , ифодани услубий жиҳатдан бетараф қилиб қўядилар . Ваҳоланки , бадиий ижод соҳиблари ўз персонажлари фикрини бошқа бадиий - Фойдаланилган адабиётлар руйхати. 1. Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX-сессиясида сўзланган нутқ.- Тошкент: “Шарқ” , 1998.- 312б. 2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI-асрга интилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XIV сессиясида сўзланган нутқи.- Тошкент: “Ўзбекистон” ,-48 б. 3. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Тошкент, 19991 -684 в. 4. Амосова. Н.Н. Основы английской фразеологии. Л., 1963. 208 стр 5. Актуальные проблемы русской фразеологии/. Под. ред. В.П.Жукова. Л., 1983. 246стр 6. Ахманова О. С. Очерки об общей и русской лексикологии. М., 1957. 209стр 7. Балли Ш. Французкая стилистика. М., Изд-во иностр. литературы, 1961. 394 стр 8. Виноградов В.В. Об основных типах фразеологических единиц в русском 14. Кунин А.В. Фразеологическая вариантность и структурная синонимия в современном английском языке // Проблемы фразеологии и задачи ее изучения в высшей и средней школе. Вологда, 1967. 1229 стр 15. Кунин А.В. Фразеология современного английского языка. М., 1972. 345 стр 16. Проблемы фразеологии ( исследования и материалы) / под ред. А.М Бабкина. М.- Л., 1964. 205 стр 17. Рахматуллаев Ш. Основные грамматические особенности об разных глагольных фразеологических единиц в современном узбекском языке // дис… канд. фил. наук. Ташкент. 1952. 305стр 18. Рахматуллаев Ш. Узбек тилининг фразеологик лугати. Тошкент.1992. 380 бет 19. Ройзензон Л.И., Бушуй А.М. Материалы к общей библиографии по вопросам фразеологии.// Под ред. М.М Копыленко. Самарканд. 1970. 224 стр 20. Сидоренко М.И. О фразеологически Хорижий адабиётлар руйхати. 1. D . K . T . D . Dean Koontz . “ The door to December ”. Signet , American Library . USA . 1 994. 510p 2. T.H.S.W. Tami Hoag. “Still waters”. Bahtam Books. NY Toronto. 1999. 446p 3. S.B.T.S. Sandra Brown. “The Switch”. A time Warner company, USA 2000. 550p 4. R.E.B.T.R. Robert Elmer. “Beyond the river”. Bethany House Publishers, Minneapolis, Minnesota. 1994. 176p 5. M.H.T.B. Max Hennessy. “The bright blue sky”. Bahtam Books. NY. Toronto. 1994. p250 6. R.A.Y. Ronald Argo. “Year of the monkey”. Bethany House Publishers, Minneapolis, Minnesota. 1986. 383p 7. L. H.T.B. Layne Heath. “The blue deep”. William Morrow & Company, Inc. New York. 1989. 382p 8.J.P.B. Jay Parini. “Bay of arrows”. Henry Holt & company. New York. 1992. 380p 9. W.S.T.G. William Stevenson. “The 17.L.G.B. Leonard Ganfield. “Brainwaves”. Penguin Books. London. 2002. 403p 18.J.C.C.S. Jack Canfield. Mark Victor Hansen. “Chicken soup for the soul”. Health communications Inc. Florida. 1993. 307p 19. C.G.F. Catherine Gaskin. “Family Affairs”. USA. 1990. 521p 20. M.A.M. Martin Amis. “Money”. Viking Press. USA.1985.364p 21.E.L.L. Elmore Leonard. “La Brava”. Arbor house. New York. 1993.284p 24.AHF. Mark Twen. «The Adventures of Huckleberry Fin». 25. FA. Ernest Himingway «A Farewell to Arms». 26.HLR. J.Greenwood. «History of a Little Ragamuffin.» 27 G . E.L.Voynich «The Gadfly» 28.L.M F.Kooper. «The last of the Mohicans» 29.Q.A. Graham Greene. « The Quite American » . 30.T.L. R.L.Stevenson. «Treasure Island». 60